Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 992.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ажурли арра методининг моҳияти ва қўллаш тартиби

Купить
«АЖУРЛИ АРРА МЕТОДИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ» «Ажурли арра» методи “ Ажурли арра” методининг номи французча “ajour” сўзидан олинган бўлиб “бир ёқдан иккинчи ёққа ўтган, икки томони очиқ” маъносини англатади. “Ажурли арра” методи тузилиш жиҳатидан ўзида қуйидаги босқичларни қамраб олади: Топшириқни бўлиш: топшириқ ва матнли материаллар бир неча асосий қисмларга (ёки мавзуларга) қирқилади; Бирламчи гуруҳлар: ҳар бир гуруҳ аъзолари қирқилган мавзуни оладилар ва экспертга айланадилар; Эксперт гуруҳлари: қўлида бир мавзуга оид ўқув топшириқлари мавжуд бўлган ўқувчилар мавзуни муҳокама қилиш, бошқаларга н эксперт гуруҳга бирлашадилар; Бирламчи гуруҳлар: ўқувчилар ўзларининг бирламчи гуруҳларига қайтадилар ва эксперт гуруҳларда ўрганганларини ўқитишади. ИЗОҲ 1.Ўқитиш жараёнига бу тарзда ёндашилган ўқувчиларнинг ҳамкорликда ишлашига ва қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштирилишига имкон туғилади. 2.У ёки бу фаолиятни дарсда амалга ошириш учун ўқувчиларга бошланғич ахборотларни узатиш зарурати туғилса, маъруза ўрнини боса оладиган самарали инструментарий ҳисобланади. 3.Ўқитувчи мураккаб мазмунли мавзулар бўйича ўқувчиларни дарсга тайёрлаш учун олдиндан уларнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида ахборотли пакет тайёрлайди. Унда дарсликдан, қўшимча тарзда газета, журнал, мақолалардан материаллар бўлиши мумкин. 4.Ҳар бир ўқувчи 2 гуруҳ таркибида иштирок этди: дастлаб “ўз уйи” (бирламчи) гуруҳига, кейин эса “эксперт” гуруҳига бирлашиб, ўқув элементларини мустақил ўрганишади. Эксперт гуруҳини тезда ташкил этиш учун ўқувчилар олган а 5.Ҳар бир гуруҳ 3тадан 5тагача киши (ўқувчилар сонига қараб) бўлиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи “ўз уйи”дагиларни ва қайта учрашиш жойини аниқлаб олиши керак. 6.Ўқитувчи ўқувчиларни “рангли” топшириқлар асосида гуруҳга бирлашишини таклиф этади ва улар алоҳида мавзулар бўйича экспертга айланади. Мисол учун, “қизил”ларни эса мактаб йўлакчасида учрашиши белгиланади. Ҳар бир эксперт гуруҳда 3тадан кам ўқувчи бўлмаслиги керак. 7.Гуруҳларга ахборотли пакет тарқатилади. Ҳар қайси гуруҳ турли хил материаллар тўпламини олишлари ва уларни ўқиши, муҳокама қилиши, бўйича “эксперт” бўлиши учун ўқувчиларда вақт етарли бўлиши керак. Бу учун агар материаллар мураккаб ва катта бўлса, эҳтимол бир дарс тўлиқ талаб қилинади. 8.Ўқувчиларга қуйидагича топшириқлар берилади: - бир-бирингиздан сўранг ва ўқув материалларини ҳар бирингиз тушуниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг; -ўз “уйингиз” гуруҳини ўқитиш зарурлигини ҳисобга олиб материалнинг муҳим ўқув элементларига эътиборни қаратинг. 9.Ўқувчиларнинг ўз “уйларига” қайтишларини илтимос қилинг. Ҳар бири ўз “уйи” – гуруҳига ахборот беради. Шаксиз, “уй” гуруҳида эксперт гуруҳлардан биттадан ўқувчи бўлиш шарт. Ўқувчи ўрганиб келган материалларни ўз гуруҳи ўқувчиларига ўргатиш жавобгарлигини бўйнига олиши лозим. Бу жараён ўқув материалининг ўзлаштириш зарурлигига қараб яна бир соат давом этиши мумкин. 10.Ўқувчилар бир-бирларидан ахборотларни ўрганиб бўлишгач, ўқитувчи олдиндан режа Мавзу: Тирик организмларнинг яшаш муҳитлари Режа: 1. Яшаш муҳити ва яшаш шароити ҳақида тушунча 2. Сув – яшаш муҳити сифатида 3. Қуруқлик-ҳаво муҳити 4. Тупроқ – яшаш муҳити сифатида 5. Тирик организмлар яшаш муҳити сифатида МАВЗУГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР 4 ҚИСМГА БЎЛИНАДИ, ҚОҒОЗГА ТУШИРИЛГАН БЎЛАДИ. ГУРУҲ ТАЛАБАЛАРИНИ 5-6 КИШИДАН ИБОРАТ 4 ТА ГУРУҲГА АЖРАТИЛАДИ. 1-ГУРУҲ – “СУВ – ЯШАШ МУҲИТИ” НИ ЎРГАНАДИ; 2-ГУРУҲ – “ҚУРУҚЛИК – ҲАВО МУҲИТИ”НИ ЎРГАНАДИ; 3-ГУРУҲ – “ТУПРОҚ ЯШАШ МУҲИТИ”НИ ЎРГАНАДИ; 4-ГУРУҲ – “ТИРИК ОРГАНИЗМ ЯШАШ МУҲИТИ”НИ ЎРГАНАДИ. ҲАР БИР ТАЛАБА ЎҚИТУВЧИ ТОМОНИДАН ОЛДИНДАН ТАЙЁРЛАНГАН РАҚАМЛАРНИ ОЛАДИ. ҲАР БИР ГУРУҲНИНГ БИРТАДАН АЪЗОСИ ЧИҚИБ ТОПШИРИҚЛАРНИ ОЛАДИ ВА У ЭКСПЕРТГА АЙЛАНАДИ. ҲАР ГУРУҲДАГИ РАҚАМЛАРИ ЎХШАШ ТАЛАБАЛАР ЭКСПЕРТ ЁНИГА ТЎПЛАНАДИ ВА УЕРДА МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎРГАНАДИ. ЎРГАНГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ “ЎЗ УЙИ”ГА ҚАЙТИБ, ГУРУҲ АЪЗОЛАРИГА ЎРГАТАДИ. ГУРУҲЛАР ЎРТАСИДА САВОЛ- ЖАВОБ ЎТКАЗИЛИБ, НАТИЖАЛАР АНИҚЛАНАДИ. ЎҚИТУВЧИ 1 2 3 4 5 1 111 2 2 2 2 3 3 3 3 4 4 4 4 5 5 5 5 Методнинг афзаллиги:  Ҳажм жиҳатидан катта материални мустақил ўзлаштириш имкониятининг мавжудлиги;  Кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида ҳар бир гуруҳ аъзосининг гуруҳ билан ишлаш ҳамжиҳатлигининг мустаҳкамланиши Методнинг камчилиги:  Методни қўллашда кўп вақт керак;  Ҳар бир иштирокчи учун алоҳида тарқатма материал талаб этилади;  Иштирокчиларнинг ўзлаштириш даражалари ҳар- хиллиги сабабли кутиладиган натижага ҳар доим ҳам эришилавермайди.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha