Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 906.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Май 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Аритмияга қарши қўлланадиган моддалар

Купить
 АРИТМИЯГА ҚАРШИ ҚЎЛЛАНАДИГАН МОДДАЛАР Аритмия — юракнинг нотекис уришидир, кўпинча миокардит, ревмокардит, юрак пороклари, миокард инфарктида пайдо бўлиб, бемор аҳволини оғирлаштиради, юрак, тож томирлар етишмовчилиги юзага келишини осонлаштиради. Аритмия кимёвий моддалардан заҳарланганда, юқумли касалликларда, юрак, ўпка, йирик қон томирларда хирургик жарроҳлик ўтказилаётган вақтда ҳамда баъзи наркотиклар (фторотан, циклопропан) қўлланганда ҳам содир бўлиши мумкин. Янги туғилган чақалокларда аритмия гипоксия, гипокальциемия, гиперкалиемия, тиреотоксикоз туфайли келиб чиқади. Аритмия автоматизмнинг, юрак ўтказувчан системасининг ўтказувчанлиги издан чиқиши туфайли келиб чиқади.  Физиологик ҳолатда юракнинг уриш тезлиги, унинг автоматизми синусли тугунчада импульслар ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Синусли тугунчада диастола вақтида натрий ва кальцийнинг суст каналлардан ҳужайраларга ўтиши туфайли ўз-ўзидан деполяризация (4-босқич) бошланади. Маълум бўсағага етгунча натрий ва кальций ионларининг тез каналлар орқали ўтиши ошиб кетади, шу туфайли ҳаракат потенциалининг тез деполяризация даври (0-босқич) бошланади, кейин ионлар ҳужайрага ўтолмай қолиб, реполяризация жараёни бошланади.  Реполяризация учта —тез (1- босқич): секин (2-босқич); кечки (3- босқич)лардан иборат. Тез босқич — ҳужайраларга хлор ионларининг кириши, секин босқич —калий ионларининг кириши, кечки босқич — натрий ионларининг чиқиши ва калий ионларининг ҳужайраларга қайтиши билан боғлиқ.  Агар диастолик деполяризациянинг ўтиши тезлашса, ҳаракат потенциали бўсағаси камайса, синоатриал тугунчада импульслар ошади, самарали рефрактер даври қисқаради. Симпатик нервлар қўзғалиши, катехоламинлар диастолик деполяризациясини, юрак уришини тезлаштиради; вагуснинг қўзғалиши, ацетилхолин бу кўрсаткичларни камайтиради.  Phase 0 - positive action potential Phase 1 - Fast repolarization (Cl-) Phase 2 - slow repolarization (K +, Ca ++) Phase 3 - the final repolarization  Phase 4 - slow depolarization (Ca ++)  Аритмия юрак автоматизмининг издан чиқиши туфайли келиб чиқади, бунда синусли тахикардия, синусли брадикардия юзага келади;  юрак қўзғалувчанлиги бузилиши туфайли юрак экстрасистолияси, пароксизмал тахикардия, титроқ аритмиялар юзага келади;  юрак ўтказувчанлиги бузилиши туфайли импульслар атриовентрикуляр тугунчадан, Гисс тутамларидан бўлмачалардан қоринчаларга ўтмай қолади. Аритмияга қарши моддалар икки гуруҳга бўлинади; тахиаритмия ва брадиаритмияни даволашда қўлланадиган моддалар.  Тахиаритмияда қўлланиладиган моддалар 1. Мембраналарни мустаҳкамловчи моддалар: хинидин, лидокаин туркуми, калий моддалари, юрак гликозидлари. 2. Реполяризация жараёнини узайтирувчи моддалар. 3 в- адреноблокаторлар. 4. Кальций каналларини фалажловчи моддалар. БРАДИАРИТМИЯДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МОДДАЛАР  адреномиметиклар,  М-холиноблокаторлар ва  бошқа моддалар қўлланилади. Мембраналарни мустаҳкамловчи моддалар  хинидин туркуми: хинидин-сулфат, новокаинамид, аймалин, этмозин, ритмилен, Хинидин  Хинидин аритмияга қарши кучли таъсирга эга, ҳилпилловчи артмия, пароксизмал тахикардия, экстрасистолияларни даволашда қўлланилади, оғиз орқали юборилади, меъда-ичакдан қонга яхши сўрилади, таъсири 2—3 ҳафталардан кейин бошланади. Хинидиннинг ножўя таъсирлари  Хинидин: қулоқ шанғиллаши, бош оғри ғ и, кўз хиралашади, диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиш) кузатилади. Юракда атриовентрикуляр, қоринчалар ўртасида блоклар ҳамда токсик аритмия содир бўлиши мумкин. Новокаинамид  Новокаинамид кимёвий жиҳатдан новокаинга ўхшайди. Хинидинга ўхшаб юрак ўтказувчанлигини, автоматизмини, қисқарувчанлигини, эктопик ўчоқларда импульслар ҳосил бўлишини камайтиради, М- холинолитик, ганглийларни блоклаш ҳамда юракда симпатик нерв таъсирларни камайтириш хусусиятига эга, модда пароксизмал тахикардия хуружларини, қоринчалар экстрасиситолияси, титроқ аритмияларнинг олдини олиш ва даволаш учун: юракда, йирик қон томирларда, ўпкада ўтказиладиган жаррохликларда юракни нотекис уришининг олдини олиш учун қўлланади. Новокаинамиднинг ножўя таъсирлари  қон босими кескин пасайиши, бўшашиш, бош оғриши, кўнгил айниши, қўзғалувчанликнинг ошиши, уйқунинг бузилиши, узоқ вақт қўлланилганда агранулоцитоз, қизил волчанка келиб чиқиши мумкин. Этмозин  Аритмияга қарши хусусияти бўйича хинидинга яқин, лекин қўзғалувчанликка, қисқарувчанликка, қон босимини пасайтириш таъсири камроқ. Шу билан бирга этмозин тож томирларни кенгайтиради, спазмолитик, М-холинолитик хусусияти бор. Этмозин экстрасистолия, пароксизмал тахикардия, титроқ аритмияда қўлланилади. Бу моддани айниқса юрак ишемия касаллигида учрайдиган аритмияларда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади Аймалин Аймалин юрак қўзғалувчанлигини камайтиради, самарали рефрактер даврни узайтиради, атриовентрикуляр, қоринчалар орасидаги ўтказувчанликни тормозлайди, синусли тугунча автоматизмини бир оз пасайтириб, эктопик ўчоқларда импульсларни камайтиради. Аймалин тож томирларни ўрта миёна кенгайтиради, адренолитик таъсир этади, қон босимини бир оз пасайтиради, нейролептик таъсири йўқ. Аймалин титроқ аритмия, пароксизмал тахикардия хуружларини, экстрасистолия, дигиталис билан заҳарланганда юзага келадиган аритмияларни даволаш учун қўлланади  Калий моддалари — калий хлорид, панангин, аспаркам. Маълумки, калий ҳужайралар ичида жойлашган асосий ион ҳисобланади. Аритмияларда ҳужайралар ичида калий ионлари камайиб кетади, аритмияни даволашда ўринбосар сифатида калий моддалари қўлланилади. Калий ионлари юракка ацетилхолинга ўхшаб таъсир этиб, юрак уриши тезлигини, юракнинг қисқарувчанлигини, ўтказувчанлигини, қўзғалувчанлигини, автоматизмини камайтиради. Калий хлорид калий камайиши туфайли келиб чиққан пароксизмал тахикардия ва дигиталис моддалари билан заҳарланганда келиб чиқадиган аритмияларда қўлланилади. Юрак гликозидлари  Юрак гликозидларидан аритмияни даволаш учун дигоксин, целанидлар қўлланади . Гликозидлар юрак уриши тезлашган вақтда атриовентрикуляр тугунчадан импульслар ўтишини камайтиради, манфий дромотроп таъсир кўрсатади, шу туфайли самарали рефрактер давр узаяди. Юрак гликозидлари вагус нерви тонусини ошириб, синус тугуннинг ўтказувчанлигини ҳам камайтиради, бўлмачаларнинг самарали рефрактер даврини узайтиради, айниқса бўлмачалар титрашида қўлланилади.  Юрак гликозидлари суправентрикуляр тахиаритмияларда, пароксизмал тахикардия, бўлмачалар титрашида қўлланилади.  в —адреноблокаторлар — анаприлин (индерал, обзидан), окспреналол юракни, юракнинг ўтказувчан ситемасини в — адренорецепторларини фалажлаб, юракка нисбатан адренергик таъсирларни бартараф этади.  Анаприлин, - асосан суправентрикуляр ва қоринча аритмиялари - экстрасистолия, бўлмачалар ва қоринчалар титраганда, болаларда учрайдиган тахиаритмияларда кенг қўлланилади Кальций каналларини фалажловчи моддалар  — верапамил, нифедипин (адалат) суст кальций каналларини фалажлаб, кальций ионларининг мембраналардан ҳужайралар ичига ўтишига тўсқинлик қилади, шу туфайли эктопик ўчоқларда ўз-ўзидан пайдо бўладиган импульсларни, атриовентрикуляр тугунчадан ҳам импульслар ўтишини камайтиради, чунки бу ерда ҳаракат потенциалининг ўзгариши ҳужайраларга кальций ионлари ўтиши билан боғлиқ, шу туфайли диастолик деполяризация ҳам узаяди. Ҳужайралар ичида кальций ионларининг камайиши туфайли моддадар тож томирларни ва бошқа қон томирларни кенгайтиради, юрак қисқарувчанлигини камайтиради, қон босимини туширади, улар суправентрикуляр аритмиялар — пароксизмал тахикардия, титроқ аритмияни даволаш учун ичишга ҳамда венага юборишга тайинланади  Тахиаритмияни даволаш учун дўлана меваси ва гулларидан тайёрланган экстракт, настойкалар қўлланилади, булар флавоноидлар — кверцетин, эфир мойлари, ацетилхолин, холин ва бошқалардан иборат. Дўлана моддалари юрак мушакларида қўзғалувчанликни камайтиради, тож томирларда, бош мияда қон айланишини яхшилайди, марказий нерв системасига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.  Титроқ аритмия, ангионевроз, пароксизмал тахикардияларни даволашда қўлланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha