Автоматлаштиришнинг принципиал схемаларини лойиҳалаш

Аннотация
Мазкур   битирув   ишида   “Автоматлаштириш   системаларини
лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлаш”   фанидан   “Автоматлаштиришнинг
принципиал   схемаларини   лойиҳалаш”   мавзусини   янги   педагогик
технологиялар   ҳамда   замонавий   ахборот   технологияларидан   фойдаланиб
ўқитиш   услубиёти   ишлаб   чиқилган.   Битирув   ишида   ишлаб   чиқариш   ва
саноатнинг   технологик   жараёнларида   автоматлаштириш   системаларини
лойиҳалаш   асослари   ва   босқичлари,   автоматлаштириш   воситаларини
созлаш   ишлари   бўйича   тушунчалари,   усуллари   ва   республикамизда   соҳа
йўналиши   бўйича   қабул   қилинган   меъёрий   ҳужжатларни   шарҳлари
келтирилган ҳолда ҳар томонлама ёритиб берилган.
Abstract
In   the   graduation   work   on   the   topic   "Design   principial   scheme   of
automation" of the discipline "Design, installation and adjustment of automation
systems,"   the   methodology   of   discipline   teaching   using   new   methods   of
pedagogical and information technologies was developed. The basis and stages
of   design   of   automation   systems   of   technological   processes   of   production   and
industrial   enterprises   are   considered,   general   concepts   and   methods   for
adjustment   of   automation   equipment   are   given,   as   well   as   an   overview   of   the
regulatory documents adopted in the country. МУНДАРИЖА
КИРИШ................................................................................... 5
I-БОБ “АВТОМАТЛАШТИРИШ   СИСТЕМАЛАРИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ, ЎРНАТИШ ВА СОЗЛАШ” ФАНИНИ
ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ................. 9
1.1. “Автоматлаштириш   системаларини   лойиҳалаш,   ўрнатиш
ва созлаш” фанини устувор йўналишлари........................... 9
1. 2 . “Автоматлаштириш   системаларини   лойиҳалаш,   ўрнатиш
ва   созлаш”   фанини   ўқитишда   инновациялар   ва   илғор
хорижий тажрибалар............................................................... 12
II- Б ОБ “ АВТОМАТЛАШТИРИШ   СИСТЕМАЛАРИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ ,   ЎРНАТИШ   ВА   СОЗЛАШ”   ФАНИ
“ АВТОМАТЛАШТИРИШНИНГ   ПРИНЦИПИАЛ
СХЕМАЛАРИНИ   ЛОЙИ Ҳ АЛАШ ”   МАВЗУСИНИ
ЎҚИТИШНИНГ   ИННОВАЦИОН   ТАЪЛИМ
АСОСИДАГИ   ИШЛАНМАСИ .......................................... 21
2.1 Ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи (SYLLABUS) 21
2.2 “Автоматлаштиришнинг   принципиал   схемаларини
лойиҳалаш”   мавзусининг   маъруза   матни   ва   амалий
машғулот ишланмаси....................... ......................................   25
2.3 Мавзуга татбиқ этилган интерфаол методлар ишланмаси 51
2. 4 . Фан   юзасидан   кейслар   тўплами,   тестлар,   назорат
топшириқлари   ва   мустақил   таълим   юзасидан
кўрсатмалар,  амалий топшириқлар, ишланмалар............. 56
ХУЛОСА ................................................................................. 67
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ............................... 69
3 Кириш
Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланганлиги .  
Республикамизда ҳозирги кунда, турли соҳалардаги туб ислоҳотлар
жамият   ҳаётини   қамраб   олган   ҳолда,   бозор   иқтисодиётига   асосланган
демократик   –   ҳуқуқий   давлат,   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишга
қаратилган интилишлар анча кучайди. Натижада  қисқа давр ичида амалга
оширилган ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади, Ўзбекистон дунёнинг
барқарор ривожланаётган давлатига айланди.
Дунё   шиддат   билан   ўзгариб,   барқарорлик   ва   халқларнинг
мустаҳкам ривожланишига раҳна соладиган турли янги таҳдид ва хавфлар
пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, ахлоқий тарбия,
ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор қаратиш ҳар
қачонгидан ҳам муҳимдир 1
.
Хусусан, м амлакатимизда  техника ва  технологияларни шиддат  билан
ривожланиши,   ишлаб   чиқариш   ва   саноат   корҳоналарини   замонавий
автоматлаштириш   воситалари   асосида   модернизация   қилиниётганлиги   бу
соҳага   малакали   кадрларни   тайёрлаш   мақсадга   мувофиқдир.   Бу   эса   ўз
навбатида   ўқув   жараёнларини   лойиҳалаштиришда   таълим   мазмунини,
таълим   мақсади,   кутилаётган   натижани   тўғри   белгилаш,   таълим
методлари,   шакллари   ва   воситаларини   тўғри   танлаш,   талабаларнинг
билим,   кўникма   ва   малакаларини   баҳолашни   аниқ   мезонларини   олдиндан
ишлаб   чиқиш,   машғулотга   ажратилган   вақт   ичида   уларни   тўғри   амалга
ошириш   ва   бир-бири   билан   уйғунлашувига   этиборни   қаратиш
лозимлигини   белгилаб,   мамлакатимизда   таълим-тарбия   тизимини   тубдан
ислоҳ   қилиш,   уни   замон   талаблари   даражасига   кўтариш,   келажак   учун
баркамол   авлодни   тарбиялаш   ишлари   Давлат   сиёсатининг   устувор
йўналишларидан   бўлиб,   бу   борада   изчил   ислоҳотлар   амалга   оширилиб
келинмоқда.
1
 Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т. «Ўзбекистон»-
2016 й
4 Илмий-техника   тараққиёти,   янги   технологик   революция   шароитида
муваффаққиятли фаолият кўрсата оладиган жамият аъзоларини етиштириб
бериш,   ёш   авлодни   касб-ҳунарга   йўналтириш   ҳамда   таълим-тарбия
беришда   энг   илғор   педагогик   воситаларни   қўллаш,   таълимда
ташаббускорлик   ва   ижодкорликка   кенг   йўл   очиш,   унинг   энг   мақбул
тизимларини яратиш бугунги кунда катта аҳамиятга эга.
Битирув   ишининг   объекти   ва   предмети:   Олий   таълим
муассасаларида   ўқитилаётган   “Автоматлаштириш   системаларини
лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлаш”   фани   соҳасидаги   назарий   ва   амалий
характерга   эга   бўлган   масалаларни   ўрганиш   ва   таълим   жараёнлари
самарадорлигини   таъминлашга   хизмат   қилувчи   ўқитишнинг   замонавий
шакл, усул ва воситалари. 
Битирув   ишининг   мақсад и   ва   вазифаси.   “Автоматлаштириш
системаларини   лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлаш”   фанини   ОТМларида
ўқитишни   ҳар   томонлама   назарий   ва   амалий   тадқиқ   этиш,   шунингдек,
электрон ўқув модули ишланмасини такомиллаштириш бўйича назарий ва
амалий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
Мавзунинг   мақсадидан   келиб   чиқиб   қуйидаги   вазифалар   белгилаб
олинди:
1.   Олий   таълим   муассасаларида   ўқитилаётган   “ Автоматлаштириш
системаларини   лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлаш”   фани   тараққиётининг
устувор йўналишларини  таҳлил этиш;
  2.     “Автоматлаштириш   системаларини   лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва
созлаш”   фанидан   электрон   ўқув   модули   ишланмасини   назарий   ва   амалий
аҳамиятини таҳлил этиш;
3.   Олий   таълим     муассасаларида   “Автоматлаштириш   системаларини
лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлаш”   фанини   ўқитишда   инновацион
технологиялар   ва   илғор   хорижий   тажрибаларни   ўрганиш   ва   уларнинг
самарадорлик даражасини аниқлаш;
5 4. “Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш”
фанини   ўқитишни   янада   такомиллаштириш   бўйича   хулоса   ва   тавсиялар
ишлаб чиқиш.
  Битирув   ишини   тайёрлашда   ўрганилган   норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг таҳлили .   Битирув ишини бажариш жараёнида бир қанча
илмий-услубий,   илмий-оммабоп   манбалар,   шунингдек,   электрон   таълим
ресурсларидаги   маълумотлар   таҳлилий   ўрганиб   чиқилди   ҳамда   ишнинг
мазмунини ёритишда фойдаланилди. 
Битирув   иши   учун   танланган   мавзунинг   долзарблигини   асослашда
ҳозирги   кунда   давлатимиз   томонидан   таълим   соҳасига   оид   ишлаб
чиқилаётган   меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатлар,   Жумладан:   республикамиз
Президентининг     инновацион   ривожлантиришда   таълим   сифати   ва
қамровини   ошириш,   узлуксиз   таълим   тизимини   ривожлантириш,   кадрлар
тайёрлаш   тизиминининг   иқтисодиёт   эҳтиёжларига   мослашувчанлигини
таъминлашга қаратилган   2018 йил 21 сентябрдаги “ 2019 — 2021 йилларда
Ўзбекистон   Республикасини   инновацион   ривожлантириш   стратегиясини
тасдиқлаш   тўғрисида”ги   ПФ-5544-сонли   фармони ,   юқори   малакали   ва
маданиятли,   мустақил   фикрлайдиган     компетентли   мутахассислар
тайёрлашнинг   долзарб   муоммоларига   бағишланган   2018   йил   5   июндаги
«Олий   таълим   муассасаларида   таълим   сифатини   ошириш   ва   уларнинг
мамлакатда   амалга   оширилаётган   кенг   қамровли   ислоҳотларда   фаол
иштирокини  таъминлаш бўйича   қўшимча  чора-тадбирлар»  тўғрисида   ПҚ-
3775   қарори,     ёшларимиз   таълим-тарбиясига   оид   вазифалар   белгилаб
берилган     “Эркин   ва   фаровон,   демократик   Ўзбекистон   давлатини
биргаликда   барпо   этамиз”   мавзусидаги   нутқи,   олий   таълим   тизимини
модернизациялаш ва ривожланиш истиқболларига қаратилган   2017 йил 20
апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги   ПҚ-2909-сонли   қарори   ва   2017   йил   27   июлъдаги     “Олий
маълумотли   мутахассислар   тайёрлаш   сифатини   оширишда   иқтисодиёт
соҳалари   ва   тармоқларининг   иштирокини   янада   кенгайтириш   чора-
6 тадбирлари   тўғрисида”ги   ПҚ-3151   қарори   “   ва   бошка   норматив-меъёрий
ҳужжатлардан унумли фойдаланилди. 
Шунингдек,   фан   доирасида   яратилган   адабиётлар   таҳлили   ҳам   олиб
борилиб,   модулнинг   маъруза   матнларини   шакллантиришда     Н.Р.
Юсупбеков,   В.И. Мухамедов,   Ш.М.Гулямовларнинг   “ Технологик
жараёнларни     назорат   қилиш   ва   автоматлаштириш”   дарслигидан
фойдаланилди.
Хорижий   адабиётлардан     Mikell   P.   Groover.   Automation,   Production
Systems and Computer-Integrated Manufacturing. (USA: Prentice Hall, 2014. -
816   p.)     ўқув   қўлланмаси   ўқиб   ўрганилди   ва   хорижий   тажрибалар   таҳлил
қилинди .
Ишнинг   педагогик   қисмини   ёритишда   Авлиёқулов   Н.Х.   “Касбий
фанларни модулли ўқитиш технологияси”,   Рўзиева Д.И., Усмонбоева М.Ҳ.,
Ҳолиқова   З.   “Интерфаол   методлар   моҳияти   ва   қўлланилиши ”   ўқув
қўлланма ва дарсликларидан фойдаланилди. 
Битирув   ишининг   назарий   ва   амалий   аҳамияти   шу   билан
белгиланадики,   тадқиқот   натижасида   олинган   хулосалар,   Ўзбекистон
Республикаси   олий   таълим   муассасаларида   таълим   ва   тарбия
жараёнларини устувор  йўналишларни белгилаб  олиш ва  автоматлштириш
системаларини   лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлаш   фани   бўйича   ташқилий
характерга   эга   бўлган   хужжатларни   ишлаб   чиқиш   учун   амалий   дастур
бўлиши   мумкин.   Шунингдек,   олинган   xулосалардан   талабаларнинг
амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларни таҳлил қила олиш,
уларни   такомиллаштириш   юзасидан   таклиф   ва   тавсияларни   бера   олиш
каби   билимларини   шакллантиришга   оид   кўзланган   мақсадга   эришиш
мумкин. 
Битирув   ишининг   тузилиши.   Ушбу   битирув   лойиҳа   иши   кириш,
икки   боб ,   7   та   параграф,   хулоса   ва   тавсиялар,   фойдаланилган   адабиётлар
рўйхатидан   ташкил   топган.   Битирув   ишининг   умумий   ҳажми   75   бетни
ташкил қилади. 
7 I БОБ. “АВТОМАТЛАШТИРИШ СИСТЕМАЛАРИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ, ЎРНАТИШ ВА СОЗЛАШ” ФАНИНИ
ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
1.1. “Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва
созлаш” фанини устувор йўналишлари
Мамлакатни жадал ривожлантириш борасидаги дастурий вазифаларни
амалга оширишда фанни ва илмий инфраструктурани ривожлантириш ғоят
муҳим   аҳамиятга   эга.   Давлат   фаолиятининг   муваффақияти   ҳозир   кўп
жиҳатдан   фан-техника   тараққиёти   ютуқлари,   чуқур   илм   талаб   қиладиган
технологиялар   қанчалик   кенг   жорий   этилаётгани,   кадрларнинг   касб
тайёргарлиги даражаси билан белгиланади   1
.
Айниқса,   Ўзбекистон   Республикаси  Президенти   Шавкат	
Мирзиёевнинг   ташаббуслари   билан	 
амалдаги   қонунчилик,   ҳуқуқни
қўллаш   ва   илғор   хорижий   тажрибани   таҳлил   қилиш   асосида   ишлаб
чиқилган   2017-2021   йилларда   “Ўзбекистон   Республикасини
ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар
стратегияси” 2
 ҳам бу соҳада устивор аҳамиятга эга.
Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар
бири   бўйича   алоҳида   бир   йиллик   давлат   дастурини   тасдиқлашни   назарда
тутади.   Ушбу   стратегиянинг   4-йўналиши   “Ижтимоий   соҳани
ривожлантириш ”   деб     йўналтирилган   бўлиб ,   ҳаёт   ва   аҳолининг   муносиб
турмуш   тарзини   таъминлаш ,   таълим   тизимини   жахох   стандартларига   мос
қилиш ва малакали кадрларни тарбиялашни назарда тутади .  
Ўзбекистоннинг   кадрлар   тайёрлаш   бўйича   ноёб   миллий   модели
жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг  эътироф  этилмоқда. Халқаро тажриба
таҳлили   шуни   кўрсатадики,   аксарият   ривожланган   давлатларда   бу
соҳадаги   ислоҳотлар,   одатда,   фақат   таълим   соҳасида   амалга   оширилган.
1
2  
Каримов   И.А.   Ўзбекистоннинг   ўз   истиқлол   ва   тараққиёт   йўли   //   Ўзбекистон:   миллий   истиқлол,
иқтисод, сиёсат, мафкура  Т.1.  - T.: “Ўзбекистон”, 1996.   - Б. 36-37.
2 3
  Ўзбекистон   Республикасининг	
  Президенти   Ш.М.Мирзиёевнинг   2017-2021   йилларда   “ Ўзбекистон
Республикасини   янада   ривожлантиришнинг   бешта   устивор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар
стратегияси”. http://strat egy.regulation.gov.uz/uz/document/
8 Улар,   Ўзбекистондагидан   фарқли   равишда,   қамровининг   кенглиги   ва
чуқурлиги,   илмий   асослангани,   ислоҳотларда   бутун   жамиятнинг   иштирок
этиши каби хусусиятларга эга эмас эди. 
Мамлакатимизда   қабул   қилинган   Кадрлар   тайёрлаш   миллий
дастурининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, у яхлит самарали тизимга
асос   бўлиб,   шахс,   давлат   ва   жамият   манфаатларига   хизмат   қилади.
Узлуксиз таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш бу яхлит жараённинг узвий
таркибий   қисмларидир.   Мазкур   дастур   мамлакатимиз   иқтисодиёти   ва
ҳаётининг   барча   жабҳалари   учун   юқори   малакали,   рақобатдош   кадрлар
тайёрлаш,   таълим,   илм-фан   ва   ишлаб   чиқаришнинг   самарали
интеграциялашувини   таъминлаш,   ёшларни   миллий   ва   умуминсоний
қадриятлар   асосида   маънавий-ахлоқий   тарбиялаш,   шунингдек,   кадрлар
тайёрлаш   борасида   ўзаро   манфаатли   халқаро   ҳамкорликни
ривожлантиришга   қаратилган   яхлит   ўқув-илмий-ишлаб   чиқариш
комплекси   сифатида   таълим   тизимини   босқичма-босқич
такомиллаштириш   вазифасини   муваффақиятли   ҳал   этишга   хизмат
қилмоқда. 
Ўзбекистон   заминида   мавжуд   бўлган   ишлаб   чиқариш   корхоналари
истиқболли замонавийлиги жиҳатидан дунёда етакчи ўринларни эгаллашга
ҳаракат   қилмоқда.   Ўзбекистон   иқтисодиётида   юқори   даражада
автоматлашган   ишлаб   чиқариш   корхоналарининг   етакчи   ўринлардан
бирини   эгалламоқда.   Ҳозирги   пайтда   ишлаб   чиқаришнинг   ҳар   бир
жабҳасини автоматлаштиришсиз тасаввур қилиш қийин.
Мамлакатимиз   мустақиллигининг   биринчи   йиллариданоқ
ҳукуматимиз   раҳбарияти   томонидан   ишлаб   чиқариш   саноатни   жадал
суръатлар   билан   ривожлантиришга   катта   аҳамият   берилди.   Жойларда
ҳудудий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ,  саноат корхоналарини қуриш ,
ишлаб   чиқаришга   жалб   этиладиган   кадрлар   салоҳиятини   ҳар   томонлама
ошириш   борасида   олиб   борилаётган   амалий   ишлар   натижасида   бугунги
9 кунда   ишлаб   чиқариш   қувватининг   ортиб   бораётгани,   иқтисодий   ўсиш
суръатларининг изчил бораётганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин. 
Автоматика   фан   ва   техниканинг   автоматик   бош қ ариш   назарияси   ва
амалиёти,   автоматик   тизимларни   қуриш   принциплари   ва   техник
жиҳатларини ўз ичига олади. Автоматлаштириш – бу техник жиҳозларнинг
қўлланилиши,   математик   усуллар   ва   бошқариш   тизимларида,   бунинг
натижасида инсон қисман ёки бутунлай информация олишда ўзгартириш,
узатиш ва энергияни ишлатишдан озод бўлади.
Автоматлаштиришнинг   мақсади   –   меҳнат   унумдорлиги   ва   ишлаб
чиқаришнинг   сифатини   ошириш   режаларини   автоматлаштириш,
оптималлаштириш ва бошқариш, инсонни зарарли шароитларда ишлашдан
озод қилишдир. У фан ва техникани умумий ривожлантириш натижасидир.
Бу   ўз   навбатида   автоматчи   муҳандис   кадрларга   бўлган   талабларни
кучайтирмоқда.  
Фанни   ўқитишдан   мақсад   –   талабаларда   техник-технологик
объектларни   бошқариш   тизимларини   компьютер   ёрдамида   тадқиқ   қилиш
учун керакли билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборатдир.
Фаннинг   вазифаси   -   талабаларга   автоматлаштирилган   системаларни
лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлашнинг   асосини   белгило в ч и   лойиҳаларга
қўйилган   талаб   даражасидан   келиб   чиқиб,   лойиҳалаш,   лойиҳани   тўғри
танлаш, лойиҳа ҳужжатларини таёрлашни ўргатишдан иборат .
  Шунингдек: 
 талабалар   томонидан   автоматлаштиришда   кенг   фойдаланиладиган
автоматлаштириш   сохасидаги   лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлаш   ишларини
бажариш   тартиблари   ўзлаштириш,   шунингдек,   асосий   ишлаб   чиқариш
жараёнларини   автоматлаштиришни   амалга   ошириш   бўйича   кўникмаларга
эга   бўлиши,   ишлаб   чиқариш   жараёнларини   ҳисоблаш   ишларини
алгоритмлаш   усулларини   танлаш,   асослаш,   асосий   кўрсаткичларини
ҳисоблаш ва лойиҳалаш тўғрисидаги билимларининг ўргатилиши;
10  талабанинг   фан   ва   техниканинг   замонавий   ютукларидан   фойдаланган
ҳолда   аниқ   шароитларда   автоматлаштириш   сохасидаги   лойиҳалашнинг
мазмун   моҳиятини   билишига,   жараёнларни   ҳисоблаш   усулларини
ўзлаштириши,   ишлаб   чиқаришда   фойдалана   олиш   ва   бошқаришни
ўрганиши натижасида, мустақил равишда техник қарорлар қабул қилишига
эришилиши;
 автоматика соҳасида тайёрланган етук кадрлар ж аҳон фундаментал ва
амалий   тадқиқотлари   ютуқларини   ўрганиш   асосида   автоматлаштириш
сохасидаги   лойиҳалашнинг   ўз   илмий   ва   интеллектуал   салоҳиятини
ривожлантириш, шунингдек,   автоматлаштириш сохасидаги лойиҳалашнинг
қўллаб   автоматика   соҳасида   янги   илғор   технологияларни   ишлаб   чиқиш   ва
уларни   республиканинг   муайян   корхона   ҳамда   ташкилот   шароитларини
ҳисобга   олган   ҳолда   амалиётга   жорий   қилиш   малакаларига   эга   бўладилар.
Шундан келиб чиқиб талабаларда  автоматлаштириш сохасидаги лойиҳалаш
ишларида   ишга   нисбатан   масъулиятлиликни   тарбиялаш   каби   вазифаларни
бажаради.
1.2 .  “Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш,
ўрнатиш ва созлаш” фанини ўқитишда инновациялар ва
илғор хорижий тажрибалар
Ёш   авлодни   тарбиялаш,   уларнинг   маънавий   дунёқарашини
шакллантириш,   жамиятнинг   маърифатли   кишисига   айлантириш
умумдавлат   ва   умумжаҳон   аҳамиятига   молик   вазифадир.   Бу   ҳақда
юртбошимиз   И.А.Каримов:   “Комил   инсон   –   баркамол   шахс   деганда   биз,
аввало   онги   юксак,   мустақил   фикрлай   оладиган,   хулқ-атвори   билан
ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз” 1
,
деганлар.   Шу   боис   ҳам   бугун   Ўзбекистонда   маънавий   баркамол   авлодни
ҳар томонлама шакллантириш устувор вазифалардан саналади. 
Юртимиз   келажаги   халқимиз,   мамлакатимизнинг   интеллектуал
салоҳиятига,   миллий   таълим-тарбия   тизимини   жаҳон   андозалари   асосида
1
 Каримов И.А. «Тарихий хотирасиз келажак йў қ »- Т.:  Ўзбекистон, 2001 й.
11 такомиллаштиришга,   унинг   миллий   заминини   мустаҳкамлашга   боғлиқ.
Миллий   таълим-тарбия   тизимини   жаҳон   андозалари   асосида
такомиллаштириш учун эса  хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасидаги
илғор тажрибаларини   ўрганишимиз керак.  
Ўқитишга   технологик   ёндашиш,   яъни   ўқув   жараёнини   ҳам   ишлаб
чиқариш   жараёни   каби   такрорланувчан   характерга   эга   бўлишини
таъминлашга   оид   дастлабки   изланишлар   ўтган   асрнинг   60-йилларида
америкалик педагог олимлар томонидан олиб борилган.  Хусусан, «ўқитиш
технологияси»   ибораси   ҳам   биринчи   марта   америкалик   олим   Б.Скиннер
томонидан   ишлатилган.   У   -   «ўқитиш   технологияси-психология   фани
ютуқларининг   педагогик   амалиётда   қўлланишидан   иборат»,   деб
таърифлаган .
“Педагогик   технология”   тушунчасига   олимлар   томонидан   берилган
таърифлар   бир-биридан   фарқ   қилади.     Бу   ўринда   Т.Н.Балло   “педагогик
технология”   тушунчасига   таъриф   берар   экан,   уни   ўқитиш   жараёнига
нисбатан   топшириқли   ёндашув,   Л.В.Занков,   Т.Я.Гальперин,
В.И.Давыдовлар  босқичли ўқитиш, Г.К.Селевко  ҳамда бошқа муаллифлар
эса   мазмунли   умумлашма   сифатида   баҳолайдилар.   П.Митчелнинг   нуқтаи
назарига   кўра   педагогик   технология   барча   жиҳатларига   кўра  ўзига   хос  ва
самарали   натижаларни   қўлга   киритиш   имконини   берувчи   педагогик
тизимни ташкил этиш билан боғлиқ ҳолда таълим тизими доирасида олиб
борилаётган тадқиқот назарияси ва амалиётининг муайян тармоғидир 1
. 
С.К.Исламгулова   эса   “...технологик   лойиҳага   асосланган   таълим
жараёнини   ташкил   этиш   усули   бўлиб,   у   аввалдан   белгиланган   муайян
қоида ва талабларга жавоб беради 2
”, - деган  қарашни илгари суради.
Бошқа   муаллифларнинг   ҳам   ёндашувлари   бир-бирларидан   фарқ
қилади.   Масалан,     таълим   шаклларини   такомиллаштириш   вазифасини
кўзлаган   ўқитиш   ва   бошқаларни   ўзлаштиришнинг   барча   жараёнларини
1
Исламгулова С.К. Технологизация процесса обучения в школе: теория и опыт. – Алматы: Творческая 
педагогика, 2003.  – С. 23.
2
Ў ша асар. – 25-бет.
12 техника   ва   инсон   омилларида,   уларнинг   биргаликдаги   ҳаракатлари
воситасида   яратиш,   тадбиқ   этиш   ва   аниқлашнинг   изчил   методи
(ЮНЕСКО);     педагогик   мақсадларга   эришиш   йўлида   фойдаланиладиган
барча шахсий, ускунали ва методологик воситаларнинг тизимли йиғиндиси
ва   уларнинг   амал   қилиш   тартиби   (М.В.Кларин);     т аълим   жараёнига
нисбатан   ўзига   хос   ёндашув;   ижтимоий-муҳандислик   тафаккурининг
педагогик   ифодаси,   технократик   онгнинг   педагогикага   кўчирилган
тасвири,   таълим   жараёнининг   муайян   стандарти(Б.Л.Фарберман);   деб
таъриф берганлар
  Шуни   таъкидлаш   лозимки,   Республикамизнинг   таниқли   олимлари
С.Аширбаев,   Р.Х.Жўраев,   Н.С.   Сайидаҳмедов,   Б.   Л.   Фарберман,   Россия
педагог-олимлари;   В.   П.   Беспалко,   В.   С.   Безрукова,   М.   В.   Кларин   ва
бошқалар   ҳамда   қозоғистонлик   олимлар   М.   Ж.   Аристанов   ва   Ж.   С.
Ҳайдаров   ўз   илмий   тадқиқотларида   «педагогик   технология»
тушунчасининг   моҳиятини   ва   аҳамиятини   очиб   беришга   муносиб   ҳисса
қўшганлар.
Булардан   У.Н.Нишоналиев   -дидактик   мақсад,   талаб   этилган
ўзлаштириш   даражасига   эришиш,   таълим   жараёнини   аввалдан
лойиҳалаштириш деб таъриф берган бўлса,  Н.Саидаҳмедов  ўқитувчининг
ўқитиш   (тарбия)   воситалари   ёрдамида   ўқувчиларга   муайян   шароит   ва
изчилликда таъсир кўрсатиш ҳамда мазкур фаолиятнинг маҳсули сифатида
уларда   олдиндан   белгиланган   сифатларни   шакллантириш   жараёни   деб
атаган.
Барча   берилган   таърифлардан   келиб   чиқиб,     педагогик   технология
ўқитувчининг   самарали   фаолият   кўрсатишга   ундовчи   таълим
технологиялари   асосида     талабалар   фаолиятига   нисбатан   йўналтирилган
бўлиб ,   у   талабаларнинг   шахсий   ва   ўқитувчи   билан   биргаликдаги
фаолиятларини   инобатга   олган   ҳолда,   ўқув   материалларини   мустақил
ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади. 
13 Ҳозирги   кунда   олий   таълим   муассасаларида   талабаларга   назарий
билимларни беришда  ўқитишни ташкил этишнинг  асосий  шакли -  маъруза
ҳисобланиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширишга имкон беради:
 й ўналтирувчилик   –   талабаларни   ўқув   материалининг   асосий
ҳолатларига,   уни   келгуси   иш   фаолиятидаги   ўрни   ва   аҳамиятига   диққат
қилишларига имкон беради;
 ахборотлилик   –   ўқитувчи   маъруза   вақтида   ҳолат,   асосий   илмий
далиллар ва хулосалар моҳиятини очиб беради;
 методологик   –   маъруза   вақтида   ўқитиш   усуллари   таққосланади,
илмий изланишнинг асослари намоён этилади;
 тарбияловчи   –   ўқув   материалига   ҳиссий-баҳолаш   муносабатлари
уйғонади;
 ривожлантирувчи   –   билим   олиш га   бўлган   қизиқишларни,   яъни
мантиқий фикрлаш ва  исботлаш қобилиятларини ривожлантиришга  ёрдам
беради.
Маъруза   машғулотларининг   ҳам   ноанъанавий   шакллари   мавжуд
бўлиб,   бундай   шакллардан   фойдаланиш   орқали   талабаларга   берилаётган
билимларнинг   самарадорлик   даражаси   ошади,   талабалар   маъруза   мавзуси
юзасидан   мустақил   изланадилар,   эркин   фикр   юритадилар,   янги   ғоялар
берадилар,   ижодкор   ва   фаол   бўладилар.   Қуйида   биз   олий   таълим
муассасаларида қўллаш имкониятига эга бўлган ноанъанавий маърузанинг
бир неча шакллари ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Муаммоли   маъруза.   Янги   билимлар   савол,   вазифа,   вазиятларни нг
муаммолиги орқали берилади. Бу жараёнда талабалар   профессор- ўқитувчи
билан   ҳамкорликда   ва   суҳбат   жараёни   орқали   фаолият   юритадилар.   Бу
орқали     талабаларни   изланувчилик   фаолиятига   яқинлаш тириш   асосий
вазифа ҳисобланади .
Бинар   маъруза .   Бундай   маъруза   шаклида   мавзуни   ёритишда   иккита
ўқитувчи   иштирок   этади.   Назариётчи-амалиётчи,   олим   -   илмий   ходим,
ўқитувчи   -   талаба,   устоз-шогирд   каби   иккита   мутахассис   иштирокида
14 амалга   оширилади.   Бундай   маъруза   машғулоти   таълим-фан-ишлаб
чиқариш   интеграциясини   таъминлашга   хизмат   қилади.   Мавзуга   оид
назарий   ва   илмий   билимлар,   соҳадаги   янгиликлар   ва   инновацион   ғоялар
ҳақида маълумотлар беришга қаратилган.
Якуний   маъруза.   Қоида   бўйича   курсни   якунлайди   ва   бутун   давр
мобайнида   ўтилган   мавзуларни   умумлаштиради.   Бундай   маърузага
тайёрланишда   семинар   машғулотида,   оммавий   савол-жавоб   жараёнида
аниқланган талабалар билимидаги камчиликлар ҳисобга олинади ва уларни
бартараф   этишга,   шунингдек   келгусида   ушбу   соҳадаги   тайёргарлигини
такомиллаштиришга урғу берилади. Якуний маърузада ўқитувчи курснинг
асосий ғояларини беради ҳамда келгусида  ушбу курсни ўрганиш давомида
шаклланган билимлардан  касбий фаолиятда қандай қўллаш  бўйича умумий
кўрсатмаларни тақдим этади .
  Анжуман-маъруза.   Олдиндан   белгиланган   муаммо   ва   маърузалар
тизими   билан   илмий-амалий   машғулот   ўтказилади.   Бунда   муаммони   ҳар
томонлама   ёритиб   бериш   назарда   тутилади.   Машғулот   якунида   ўқитувчи
мустақил   бажарилган   топшириқларга   ва   сўзга   чиқ қанларнинг   берган
фикрларига   якун ясайди, ахборотни тўлдиради, аниқлик киритади, асосий
хулосаларни ифодалайди.
Маслаҳатли-маъруза.   Турлича   режа   кўринишида   ташкил   этиш
мумкин.
1.   “Савол-жавоблар”   –   ўқитувчи   бўлим   ёки   тўлиқ   курс   бўйича
талабалар нинг  саволларига жавоб беради. 
2.   “Савол-жавоблар-мунозаралар”:   ўқитувчи   нафақат   саволларга
жавоб беради, балки жавобларни  қандай  излашни ҳам ташкиллаштиради.
Олий   таълимда   тизимида   ташкил   этилган   бундай   маърузаларни
ўтишда     “Баҳс-мунозара”,   “Давра   суҳбати”,   “Дебат”,   “Муаммоли   вазият”,
“Ақлий ҳужум”, “БББ” техникаси” каби интерфаол методлар қўлланилади.
Амалий   ва   лаборатория   машғулотлари   таълим   берувчини   таълим
олувчилар   билан   фаол   муносабатга   киришишига   йўналтирилган,   назарий
15 билимларни амалий фаолиятда  татбиқ этиш ни    таъминловчи машғулотни нг
ўқитиш шакли.
Бу машғулотлар  қуйидаги мақсадларга эришиш учун қўлланилади:
 назарий материалларни  мустаҳкамлаш ва  тартибга солиш;
 амалий  к ў никмаларни   ҳ осил   қилиш;
 билимларни чуқурлаштириш ва назорат қилиш.
Амалий   ва   лаборатория   машғулотларини   олиб     боришда   кўплаб
интерфаол   методлар   самарали   ҳисобланади.   Амалий   машғулотларни
тренинг   шаклида   ташкил   этиш   талабаларда   мавзуга   оид   амалий
кўникмаларни шакллантиришда самарали ҳисобланади.
Тренинг   -   (инглиз   тилидан   training-train   –   ўқитмоқ,   тарбияламоқ)
таҳсил   олувчи   фаолиятига   мўлжалланган   таълим   шакли   бўлиб,   назарий
маълумотларни   амалий   машқлар   орқали   ўзлаштирилишини   таъминлайди.
У   таълим   берувчи   томонидан   ўқитишни   эмас,   балки   таҳсил   олувчи
томонидан мустақил ва фаол ўрганишни кўзда тутади.
Тренинг   давомида   тренер   ўқитувчи   қуйидаги   фаолиятни   амалга
ошириши белгиланган.
 ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил этиш;  
 қатнашчиларни қўллаб-қувватлаш ва руҳий куч-қувват бағишлаш;  
 ҳамма ғояларни қабул қилиш ва ўрганиб чиқиш;  
 ҳар бир қатнашчи учун қулай шарт-шароит яратиш;  
 гуруҳ бўлиб қарор қабул қилиш, фикр билдиришга ундаш;  
 ҳамиша ижодий кайфиятда бўлиш;  
 гуруҳ   қабул   қилган   қарорларни   таққослаш   ва   қабул   қилинган
қоидаларни тартибга солишга кўмаклашиш;  
 қўйилган мақсаддан ташқарига чиқиб кетган ҳолларда, топшириқни
қайта тушунтириш;  
 гуруҳни   аниқ   бир   фикрга   келтириш,   аниқ   хулоса   чиқариб,   ўзаро
муҳокамага эришиш
16 Олий   таълим   муассасалари   техник   йўналиш   фанлари   амалий
машғулотларини олиб боришда кўпроқ интерфаол методларнинг графикли
органайзерлар шаклидан фойдаланишнинг имконияти катта. 
Графикли   органайзерлар   (ташкил   этувчи)   –   фикрий   жараёнларни
кўргазмали   тақдим   этиш   воситаси   бўлиб,   фаолият   турига   кўра   3   га
бўлинади.
1.   Маълумотларни     таркиблаштириш   ва   таркибий   бўлиб   чиқиш,
ўрганилаётган   тушунчалар   (воқеа   ва   ходисалар,   мавзулар)   ўртасидаги
алоқа   ва   ўзаро   боғликликни   ўрнатиш   усул   ва   воситалари.   Буларга
“Кластер”,   “Тоифалаш жадвали”, “Инсерт”, “ Б/Б/Б жадвали ” киради.  
2.   Маълумотларни   та ҳ лил   килиш,   солиштириш   ва   та ққ ослаш  усул   ва
воситалари:  “ Т-жадвали ” ,  “ Венн диаграммаси ” каби   усуллар киради.
3. Муаммони аниқлаш, уни ҳал этиш, таҳлил қилиш ва режалаштириш
усуллари   ва   воситалари:   «Нима   учун?»,   «Балик   скелети»,   «Пирамида»,
«Нилуфар   гули»   схемалари,   «Кандай?»   иерархик   диаграммаси,   «Каскад»
таркибий-мантиқий схемалари киради.
Бундан ташқари ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида хорижий
тажрибалар   асосида   баъзи   технологияларни   қўллаш   ҳам   оммалашиб
бормоқда.   Булар:   модулли   ўқитиш   технологияси,   кейс   технологияси,
ўқитишнинг вебинар шакли ва лойиҳа ва ассесмент методлари.   
“Модулли ўқитиш”   термини халқаро тушунча   –   модул билан болиқ
бўлиб   («модул»,   лат.   модулус),   унинг   битта   маъноси   фаолият   кўрсата
оладиган   ўзаро   чамбарчас   боғлиқ   элементлардан   иборат   бўлган   тугунни
билдиради. Бу маънода у модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида,
тугалланган ахборот блоки сифатида тушунилади” 1
. 
Модулли   ўқитиш     -     ўқитишнинг   истиқболли   тизимларидан   бири
ҳисобланади,   чунки   у   таълим   олувчиларнинг   билим   имкониятларини   ва
ижодий   қобилиятларини     ривожлантириш     тизимига   энг   яхши
мослашгандир.
1
  Аюпов Т.Х, Ахмаджонов Х И. Самарали таълим бериш усуллари.  Тошкент. 2003.128 б
17   Анъанавий   таълимда   ўқув   мақсадлари   педагог   фаолияти   орқали
ифодаланган,     яъни   билим   беришга   йўналтирилган   бўлса,   модулли
ўқитишда   таълим   олувчилар   фаолияти   орқали   ифодаланиб,   касбий
фаолиятга йўналтирилган бўлади.
“Кейс-стади”   методи .   «Кейс-стади»   -   инглизча   сўз   бўлиб,   («case»   –
аниқ вазият, ҳодиса, «stadi» – ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни
ўрганиш,     таҳлил   қилиш   асосида   ўқитишни   амалга   оширишга   қаратилган
метод   ҳисобланади 1
.     Мазкур   метод   дастлаб   1921   йил   Гарвард
университетида   амалий   вазиятлардан   иқтисодий   бошқарув   фанларини
ўрганишда   фойдаланиш   тартибида   қўлланилган.   Методнинг   асосий
мақсади   бўлажак   мутахассисларни   келажакда   ишлаб   чиқаришдаги
фаолиятида юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда вазиятларни
оқилона   ҳал   эта   олиши,   бундай   вазиятларни   олдини   олиш   малакаларини
шакллантиришга қаратилган.
“Ассесмент”   методи.     Мазкур   метод   таълим   олувчиларнинг   билим
даражасини   баҳолаш, назорат  қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичи ва  амалий
кўникмаларини   текширишга   йўналтирилган.     Мазкур   техника   орқали
таълим олувчиларнинг  билиш  фаолияти турли  йўналишлар (тест, амалий
кўникмалар,   муаммоли   вазиятлар   машқи,   қиёсий   таҳлил,   симптомларни
аниқлаш) бўйича ташҳис қилинади ва баҳоланади. 
“Ассесмент”   лардан     маъруза   машғулотларида   талабаларнинг   ёки
қатнашчиларнинг   мавжуд   билим   даражасини   ўрганишда,   янги
маълумотларни баён қилишда, семинар,   амалий машғулотларда эса мавзу
ёки   маълумотларни   ўзлаштириш   даражасини   баҳолаш,   шунингдек,   ўз-
ўзини   баҳолаш   мақсадида   индивидуал   шаклда     фойдаланиш   тавсия
этилади.   Шунингдек,   ўқитувчининг   ижодий   ёндашуви   ҳамда   ўқув
мақсадларидан   келиб   чиқиб,     ассесментга   қўшимча   топшириқларни
киритиш мумкин. 
1
  Р.Ишмуҳамедов, М. Мирсолиева Инновацион таълим технологилари. Тошкент-2013.
18 Битирув ишида маъруза машғулотининг модулли ишланмасини ишлаб
чиқиш   мақсад   қилиб   олинганлиги   боис,   машғулот   жараёнига   “Тоифалаш
жадвали”   ва   “Муаммоли   вазият”   методлари   татбиқ   этилди   ва   уларнинг
самарадорлик даражаси аниқланди. 
II-БОБ. АВТОМАТЛАШТИРИШ СИСТЕМАЛАРИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ, ЎРНАТИШ ВА СОЗЛАШ ФАНИ
“ АВТОМАТЛАШТИРИШНИНГ ПРИНЦИПИАЛ СХЕМАЛАРИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ ”  МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИННОВАЦИОН
ТАЪЛИМ АСОСИДАГИ ИШЛАНМАСИ
2.1.   Ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи (SYLLABUS)
19 Фаннинг қисқача тавсифи
ОТМнинг номи ва 
жойлашган манзили: Навойи давлат кончилик институти
Кафедра: Автоматлаштириш ва бошқариш “ ТЖА ” факул ь тети
таркибида
Таoлим соъаси ва 
йўналиши: 310000   –   “   Муҳандислик
иши ” та ъ лим со ҳ аси
5311000   –   Технологик
жараёнлар   ва   ишлаб
чиқаришни автоматлаштириш
ва бошқариш Технологик жараёнлар ва ишлаб 
чиқаришни автоматлаштириш ва 
бошқариш ( кимё, нефт-кимё ва озиқ овқат 
саноати )
Фанни (курсни) олиб 
борадиган ўқитувчи 
тў ғ рисида ма ъ лумот:  Бобоев Азизжон 
Азимжонович
е- mail : azizjon.boboyev@b
k.ru
Дарс вақти ва жойи: Факультет декани томонидан 
ишлаб чиқилган ва ўқув 
бўлими томонидан 
тасдиқланган жадвал асосида 
факультетнинг ўқув 
биноларида Курснинг
давомийлиги: Таълим 
йўналишлари ўқув 
режасига мувофиқ 
тўртинчи курс, 
еттинчи 
семестрида
Индивидуал график 
асосида ишлаш 
вақти:  душанба,чоршанба ва шанба кунлари 14.00 дан 18.00 гача
Фанга ажратилган 
соатлар Аудитория соатлари Мустақи
л таoлим: 94
Ма ъ р
уза 5 4 Лаборатор
ия 36
Амалиёт 18
Фаннинг бошқа 
фанлар билан 
бо ғ лиқлиги 
(пререквизитлари): Олий математика, физика, мухандислик дастурлари,  электр   технология,  
метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, 
автоматлаштиришнинг техник воситалари, технологик жараёнларни 
автоматлаштириш
Фаннинг мазмуни
Фаннинг
долзарблиг
и ва
қисқача
мазмуни: Фанни   ўқитишдан   мақсад   –   талабаларда   техник-технологик   объектларни
бошқариш тизимларини компьютер ёрдамида тадқиқ қилиш учун керакли билим ва
кўникмаларни шакллантиришдан иборатдир.
Фаннинг   вазифаси   -   талабаларга   автоматлаштирилган   системаларни
лойиҳалаш,   ўрнатиш   ва   созлашнинг   асосини   белгило в ч и   лойиҳаларга   қўйилган
талаб   даражасидан   келиб   чиқиб,   лойиҳалаш,   лойиҳани   тўгри   танлаш,   лойиҳа
ҳужжатларини таёрлашни ўргатишдан иборат.
Талабалар 
учун 
талаблар  Профессор-ўқитувчига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
 Институт интизом қоидаларига риоя қилиш;
 Олий таълим муассасаларининг “Одоб ахлоқ қоидалари” га риоя қилиш;
 Берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш;
 Дарсга ўз вақтида келиш;
 4   соатдан   ортиқ   дарс   қолдирилган   тақдирда,   деканат   рухсати   билан   дарсга
кириш.
Электрон 
почта 
орқали 
муносабатл
ар тартиби Профессор-ўқитувчи   ва   талаба   ўртасидаги   расмий   муносабат   электрон   почта
орқали   ҳам   амалга   оширилиши   мумкин.   Оралиқ,   жорий   ва   якуний   баҳолаш
фақатгина   институт   ҳудудида,   ажратилган   хоналарда   ва   дарс   давомида   амалга
оширилади.
НАЗОРАТ ТУРЛАРИ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
Т/р Назорат турлари Сони Балл
ва сони Жами
балл Ўтказиш 
вақти
20 1. ЖН умумий 35 балл
1.1. амалий   иш   топшириқларини   тўла
бажарган талабага 3 – 3,5 балл берилади,
агар   тўла   сифатли   бажарган   лекин
берилган   саволларга   жавоб   бериш
даражасига   қараб   2,5   –   3   баллгача
берилади,   агар   тўла   бўлмаса   бажариш
даражасига   қараб   1,9   –   2,5   баллгача
берилади. 5 3,5х5
35 Семестр
давомида
1.2 тажриба   иш   топшириқларини   тўла
бажарган талабага 3 – 3,5 балл берилади,
агар   тўла   сифатли   бажарган   лекин
берилган   саволларга   жавоб   бериш
даражасига   қараб   2,5   –   3   баллгача
берилади,   агар   тўла   бўлмаса   бажариш
даражасига   қараб   1,9   –   2,5   баллгача
берилади. 5 3,5х5 Семестр
давомида
2. ОН умумий 35 балл
2.1. 1   –   оралиқ   назоратни   баҳолаш   ёзма
тартибда   ўтказилиб,   унда   3  та  саволга
жавоб бериш сўралади ва 3 та савол 17
баллгача   баҳоланади.   3-савол
мустақил иш мавзуларидан берилади.
 агар   саволлар   моҳияти   тўла   очилган
бўлса, жавоблар тўлиқ ва аниқ ҳамда
ижодий   фикрлари   бўлса   –   14,6   –   17
балл;
 саволларга   умумий   жавоб   берилган,
аммо   айрим   фактлар   тўлиқ
ёритилмаган   бўлса   -   12,8   –   14,4
баллгача;
   саволларга   жавоб   беришга   ҳаракат
қилинган, чалкашликлар бўлса – 9,3 –
11,9 баллгача берилади 1 6х2=12
5х1=5 17 Семестрн
инг
8
ҳафтаси
2.2. 2   –   оралиқ   назоратни   баҳолаш   ёзма
тартибда   ўтказилиб,   унда   3  та  саволга
жавоб бериш сўралади. Ва саволлар 18
баллгача   баҳоланади.   3-савол
мустақил иш мавзуларидан берилади.
 агар   саволлар   моҳияти   тўла   очилган
бўлса, жавоблар тўлиқ ва аниқ ҳамда
ижодий   фикрлари   бўлса   –   15,4   –   18
балл;
 саволларга   умумий   жавоб   берилган, 1 6х3 18 Семестрн
инг
  16
ҳафтаси
21 аммо   айрим   фактлар   тўлиқ
ёритилмаган   бўлса   -   12,7   –   15,4
баллгача;
 саволларга   жавоб   беришга   ҳаракат
қилинган, чалкашликлар бўлса – 9,9 –
12,6 баллгача берилади.
∑ЖН+ОН 70
3. ЯН
3.1. Якуний баҳолашда талаба 3 та саволга
ёзма   жавоб   бериши   лозим.   3-савол
мустақил иш мавзуларидан берилади.
 ҳар   бир   ёзма   саволга   10   балл
ажратилади.
 агар   саволларнинг   моҳияти   тўла
очилган,   асосий   фактлар   тўғри   баён
қилинган бўлса – 25,8 – 30 балл;
 саволларга   тўғри   жавоб   берилган,
лекин айрим камчиликлари бор бўлса
– 21,3 – 25,8 баллгача;
 берилган   саволларда   жавоблар
умумий ва камчиликлар кўпроқ бўлса
– 16,5 – 21,3 баллгача берилади. 1 10 х3
= 30 30 Семестрн
инг
охирги
икки
ҳафтасид
а
Жами 100
Талабанинг фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи мезонлари:
Т/р Талабанинг фанни ўзлаштириш даражаси (билим,
малака ва кўникма даражаси) Баллар
А) хулоса ва қарорлар қабул қилиш
86-100 баллижодий фикрлай олиш
мустақил мушоҳада юрита олиш
олган билимларини амалда қўллай олиш
моҳиятини тушуниш
билиш, айтиб бериш
тасаввурга эга бўлиш
Б) мустақил мушоҳада юрита олиш
71-85 баллолган билимларини амалда қўллай олиш
моҳиятини тушуниш
билиш, айтиб бериш
тасаввурга эга бўлиш
В) моҳиятини тушуниш
55-70 баллбилиш, айтиб бериш
тасаввурга эга бўлиш
Г) аниқ тасаввурга эга бўлмаслик
0-54 балл
билмаслик
ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР
22 Асосий
адабиёт
-лар: 1. Юсупбеков   Н.Р.,   Мухамедов   Б.И.,   Гулямов   Ш.М.   Технологик   жараёнларни   назорат
килиш ва автоматлаштириш. - Тошкент: Ўқитувчи, 2011.
2. Клюев А.С. и др. Проектирование систем автоматизации технологических процессов; 2-е
издание. -М.: Энергоатомиздат, 1990.
3. Клюев А.С. и др. Техника чтения схем автоматического управления и технологического
контроля. 3-е издание. -М.: Энергоатомиздат, 1990.
4. Трегуб   и   др.   Проектирование,   монтаж   и   эксплуатация   систем   автоматизации   в   пиўевой
промқшленности. -М.: Агропромиздат, 1991.
5. Юсупбеков   Н.Р.   ва   бошқалар,   Технологик   жараёнларни   бошкариш   системалари.-
Тошкент: Ўқитувчи, 1997.
6. Наладка   средств   измерений   и   систем   технологического   контроля.   Под   редакцией   А.С.
Клюева. 2-е издание. - М.: Энергоатомиздат, 1990.
7. Минаев П.А. Монтаж систем контроля и автоматики. 2-е издание. - М., Стройиздат, 1990.
8. Клюев А. С. Наладка автоматических систем и устройств управления технологическими
процессами.-М.: Энергоатомиздат, 1990.
Қўшим
ча
адабиёт
-лар: 1. Тищенко   Н.Н.   Введение   в   проектирование   систем   управления.   2-е   издание.   -   М.:
Энергоатомиздат, 1986.
2. Мартқненко   И.И.   и   др.   Проектирование   систем   автоматизации   2-е   издание.   -   М.:
Энергоатомиздат, 1991.
3. Емельянов А.И. и др. Проектирование систем автоматизации технологических процессов.
2-е издание. - М.: Энергоатомиздат, 1991.
4. Мимиконов А.Г. Проектирование АСУ. -М.: Вқсшая школа, 1987.
5. Инструкция   по   составлению   проектов   производства   работ   на   монтаж   систем
автоматизации. ВСН /61-82/ Минмонтажспецстрой. -М., 1984.
6. СНиП 3.0507-85. Системы автоматизации.
7. Котов  К. И.  и  др. Монтаж,  эксплуатация  и  ремонт   автоматических  устройств.  2-е  изд.  -
М.: Металлургия, 1999.
8. Под.   ред.   А.   В.   Калиниченко,   Справочник   инженера   по   контрольно¬измерительнқм
приборам и автоматике. Учебно-практическое пособие. - М.: Инфра - Инженерия, 2008.
Даврий
нашрла
р «Кимё   технологиялари.   Назорат   ва   бошқарув»,   «Вестник   ТашГТУ»,   «Техника
юлдузлари»,   «Computing»,   «Journal   of   ACM»,   «Human-centric   Computing   and
Information   Sciences»,   «Journal   of   Cloud   Computing»,   «Progress   in   Artificial
Intelligence»,   « Численные   методы   решения   начальных   и   краевых   задач   для
функционально-дифференциальных   уравнений »,   «ComputerWorld   Россия»,
«Вычислительные технологии (ИВТ СО РАН)», «Дискретная математика»
Интерн
ет
сайтлар
и: http://www.exponenta.ru
http://www.ziyonet.uz
http://www.nggi.uz
http://www.gov.uz,
http://www.natlib.uz  
http://www.ngmk.uz
http://www.tpu.uz 
http://www.nsc.ru
2.2. “Автоматлаштиришнинг принципиал схемаларини лайи ҳ алаш ”
мавзусининг маъруза матни ва амалий машғулот ишланмаси
2.2.1.Маъруза матни
  Мавзу: Автоматлаштиришнинг принципиал схемаларини
лайи ҳ алаш
23 Принципиал   электрик   схемалар   (ПЭС).   Бу   схемалар
автоматлаштириш   тизимибўғинларига   кирувчи   элементлар   таркибини
белгилайди,   улар   орасидаги   боғланишларни,   асбоблар   ва
автоматлаштириш   воситаларининг   электр   таъминот   усулларини   акс
эттиради.   ПЭС   ни   ишлаб   чиқиш   учун   дастлабки   материал   технологик
жараёнларни   автоматлаштириш   схемаси   (ТЖАС)   ҳисобланади.   ПЭС   ўз
навбатида бирикмаларнинг схемаларини (монтаж схемаларини) шчитлар
олди   чизмаларини   ва   бошқа   техник   ҳужжатларни   ишлаб   чиқиш   учун
асос бўлади.
ПЭСлар Давлат стандартлари талабларига мувофиқ бажарилиб, улар
схемаларни   бажариш   қоидаларини,   схема   элементларининг   график   ва
ҳарфий   белгилашларини,   электр   занжирлар   қисмлари   маркировкасини
белгилаб   беради   (21.6,   21.7   –   жадваллар).   ПЭС   қуйидаги   тартибда
ишланади:   АС   асосида   ПЭСга   талаблар   ифодаланади   ва   унинг
элементлари   кетмакетлиги   ўрнатилади,   ифодаланган   талабларнинг   ҳар
бири   элементар   занжирлар   кўринишида   тасвирланади;   элементар
занжирлар   умумий   схемага   бирлаштирилади;   аппаратура   танланади   ва
айрим   элементларнинг       электрик   параметрлари   ҳисоб   қилинади
(қаршиликлар,   реле   чулғамлари,   контактлар   юкланишлари   ва   ҳ.   к.);
схема текширилади ва тузатилади.
ПЭСни ишлаб чиқишда қуйидаги мулоҳазаларга ва талабларга   амал
қилинади:
1)   соддалик   ва   яққоллик   учун   схемаларда   ёйилма   принципидан
фойдаланилади, у шундан иборатки, турли занжирларда амал қилаётгай
аппарат   ва   асбобларнинг   элементлари   схеманинг   ишлаши   мантиқига
мувофиқ   уларнинг   конструктив   боғланишидан   ташқари
жойлаштирилади; 
2) электр   занжирларини   тасвирлаш   кетма   –   кетлиги   назорат,
сигнализация, бошқариш ва ростлашнинг айрим бўғинларининг ейилиш
тартибига мос келиши керак;
24 3) контактлар,   шунингдек   бошқа   улаб   узилувчи   қурилмалар   нормал
ҳолатда ўрсатилади, яъни занжирда ток бўлмаганда  ёки ташқи механик
таъсир бўлмаганда кўрсатилади;
  4)   ҳар   бир   бошқариш   занжири   қаршисига   ўнг   томондан   қисқа
тушунтирувчи   ёзувлар   берилади.   Ҳар   бир   занжир   ёзуви   қўшни
ёзувлардан,   бу   занжирлар   бўлиниш   жойларида   чизиқлар   билан
ажратилади. (21.11-расм).
1.6 – жадвал.
Кимё ва озиқ – овқат саноатларини автоматлаштириш
лайиҳаларидаги принципиал электр схемаларда жуда кўп
учрайдиган элементларнинг шартли график белгиланишлари
Номи  Белгиланиши 
Умумий белгиланиши
Тешилувчи сақлагич
Эрувчи сақлагич
Камутатив қурилма контакти. 
Умумий белгиланиши
а) уловчи
б) узувчи
с) улаб узувчи
25 ёки Секинлат г ичли уловчи  контакт;
а) ейилганда ишлайдиган
б) ейилганда ва қайтганда 
ишлайдиган
в)  ейилганда ва қайтганда 
ишлайдиган
Секинлаткичли узувчи  контакт;
а) ейилганда ишлайдиган
б) қайтганда ишлайдиган
в) ейилганда ва қайтганда 
ишлайдиган
Механик боғланишли контакт. 
Умумий белгиланиши:
а) уловчи
б) узувчи
Р е лени қайд этиш усули билан 
тасвирлашда электр иссиқлик 
релеси контакти
    Учириб – ёқиш (виключатель):
     а) бир қутбли 
     
     б) кўп қутбли, масалан, уч 
қутбли
26 ёкиёки Автоматик қайтарувчи уч 
қутбли виключатель
Кнопкали босилувчи 
виключаетль:
а) уланувчи контактли 
б) узилувчи контактли
Электромеханик қурилмали 
ғалтак 
Умумий белгиланиши 
Электр иссиқлик релесининг 
таъсирланувчи қисми
21.7 – жадвал.
Электр схемалар элементларининг энг кўп тарқалган
турларининг ҳарфий кодлари ва икки ҳарфли кодларга мисоллар
Бир
ҳарфли
код Элементлар турлари
гуруҳи Элементлар турлари
мисоллари Икки
ҳарфли
код
A Қурилма (умумий 
белгиланиши)
B Ноэлектрик 
катталикларни электр 
катталикларга ёки 
аксинча ўзгарткичлар
Громкоговаритель 
(карнай) ВА
Термопара, иссиқлик, 
датчиги  ВК
Босим датчиги ВР
С Конденсаторо
Е Турли элементлар Ёритиш лампаси EL
EK
F Разрядниклар,  Эрувчи сақлагич FV
27 сақлагичлар, ҳимоя 
қурилмалари 
Н Индикацион ва сигнал 
берувчи элементлар Товуш сигнали берувчи
асбоб HA
Ёруғлик сигнали 
берувчи асбоб HL
K Реле, контакторлар, 
юргизиб юборгич
Магнитли контактор, 
юргизиб юборгич КМ
Вақт релеси КТ
М Двигателлар
Q Куч занжирларида 
виключатель ва 
узгичлар
Автомат виключатель QF
Ажраткич QS
R Резисторлар
S Бошқариш, сигналлаш 
ва бошқа 
занжирлардаги 
коммутацион 
қурилмалар
Виключатель ёки 
преключатель 
(алмашлаб улагич)  SA
Тугмали виключатель SB
Автоматик виключатель SF
Турли таъсирлардан 
ишлаб кетадиган 
виключатель:
Сатҳдан
Босимдан SL
SP
Y Электромагнит 
юритмали механик 
қкрилмалар Электромагнит YA
5)   ПЭС   да   фойдаланиладиган   ҳар   бир   аппаратга   шартли   ҳарфий
белги   берилиб,   у   схемада   тасвирланган   унинг   ҳамма   элементларига
тааллуқли   бўлади.   Схемада   бир   неча   бир   хил   турдаги   элементлардан
28 фойдаланилганда ҳарфий белгига арабча рақамлар кўринишидаги рақам
қўшилади.  Масалан, схемада учта оралиқ реле бўлганда улар К1, К2, КЗ
тарзида белгиланади.
6)   ПЭС   ни   ўқиш   қулай   бўлиши   учун,   шунингдек   улар   бўйича
лойиҳанинг   бошқа   ҳужжатларини   тузиш   мумкин   бўлгани   сабабли
уларда       занжирлар       маркировкаланади.   Ў згарувчан   токнинг   куч
занжирлари   фазаларни   белгиловчи   ҳарфлар   билан   ва   кетма   –   кет
рақамлар   билан   маркаланади     (А,   В,   С, N ,А1   ва   ҳоказолар);   бошқариш,
сигнализация,   ҳимоя,   блокировка   ва   ўлчаш   занжирлари   кетма   –   кет
сонлар   билан   маркаланади   (21.7-расм).   Аппаратлар   контактлари,   реле
ғалтаклари,   турли   коммутацияловчи   қурилмалар,   сигнализация
аппаратураси  ва   ҳоказолар билан ажратилган  занжир қисмлари  ҳар хил
маркаланади. Битта   ПЭС  бўғинида   бирлашувчи, шунингдек,  ажралувчи
контакт бирикмалар орқали ўтувчи қисмлар бир хил маркаланади.
21.7-   расм.   Асинхрон   электр   двигателни   бошқаришнинг
принципиал электр схемаси.
ПЭСнинг мазмуни ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хос хусусияти
билан   белгиланади,   бу   жараён   учун   автоматлаштириш   тизими   ишлаб
чиқарилади.   ПЭС   га   қуйидагилар   албатта   кириши   керак:   бош   (куч)
29 з анжирлари   схемаси,   бошқаришнинг,   сигналлашнинг,   электр
таъминотнинг   тегишли   изоҳловчи   ёзувлари   билан   бирга   элемент
схемалари,   контакт   калитлари   ва   программа   қурилмаларининг   ишлаш
(уланиш) диаграммалари, ПЭСга кирувчи элементлар рўйҳати.
ПЭСнинг   тузилишини   аниқ   мисоллар   асосида   муфассалроқ   қараб
чиқамиз   (21.7-расм).   Асинхрон   электр   двигатель   S В2   тугмачани   босиб
ишга   туширилади.   Бунда   магнит   юриткич   КМ   чулғамининг   таъминот
(манба)   занжири   уланади.   Юргизиб   юборгич   ишлаганда   унинг   куч
занжиридаги   контактлари   электр   двигателни   улайди,   бошқариш
занжирида   эса   S В2   тугмачани   блокировкалайди   (тўсади).   S В1   тугмача
босилиб   электр   двигатель   узилади,   бу   тугмача   юргизиб   юборгич
чулғами   манба   занжирини   узади.   Электр   двигателни   ортиқча
юкланишлардан   ҳимоя   қилиш   учун   КК1   ва   КК2   иссиқлик   релеларидан
фойдаланилади, уларнинг иситиш элементлари куч занжирининг иккита
фазасига   уланган,   контактлар   эса   юргизиб   юборгич   чулғами   манба
занжирига   уланган.   Электр   двигатель   ва   бошқариш   занжирлари   қисқа
туташувдан   FU   сақлагичлар   ёрдамида   ҳимоя   қилинади.   S А   рубильник
манба (ва бошқариш занжирлари)ни кузатиш ҳамда таъминлаш вақтида
узиб   қуйиш   учун   мўлжалланган.   Нейтрали   ерга   уланган   уч   фазали
занжирларда   бошқариш   занжирлари   220В   ли   фаза   кучлари   билан
таъминланади.
30 21.8-расм . Реверсив асинхрон электр двигателни бошқаришнинг
п ринципиал электр схемаси.
Реверсив асинхрон электр двигатель (21.8-расм) учта тугмача орқали
бошқарилади:   S В1   («Тўхта»),   S В2   («Олға»),   S ВЗ   («Орқага»).   S В2
тугмача   босилганда   КМ   магнитли   юргизиб   юборгич   уланиб,   у   электр
двигателга кучланиш узатади. Электр двигателнинг айланиш йўналишни
ўзгартириш   учун   S В1   тугмачани   босиш,   кейин   эса   КМ2   магнитли
юргизиб юборгични уловчи   S ВЗ тугмачани босиш лозим. Натижада куч
занжири   фазалари   уланади   ва   электр   двигатель   тескари   йўналишда
айлана   бошлайди.   Узувчи   КМ1   ва   КМ2   блок   –   контактларнинг
фойдаланиши   реверсив   магнитли   юргизиб   юборгичнинг   иккала
чулғамини   бир   вақтда   уланиш   имкониятини   йўқотади.   Электр
двигателни тармоқ манбаидан узиш учун автоматик  Q Ғ узгич қурилмаси
кўзда   тутилган   бўлиб,   у   электр   двигателни   ортиқча   юкланишлардан   ва
қисқа   туташувдан   ҳимоя   қилади.   Бошқариш   занжирида   фазалараро
кучланиш фойдаланилган.
31 21.9- расм.  Р о стловчи органнинг электр юритмасини бошқариш
принципиал электр схемаси .
ТЖ   автоматлаштиришда   электр   юриткичли   тўсқич   ва   ростловчи
қурилмалар   (ш и берлар,   клапанлар,   вентиллар   ва   бошқалар)   дан
фойдаланилади,   улар   учун   ПЭС   лар   ишлаб   чиқарила ди .   Ишлаб   чиқариш
шароитларида қўлда бошқариш ишлаб
чиқариш   хонасидан   ҳам   (маҳаллий),
диспетчер   пунктидан   ҳам   (масофадан
туриб   бошқариш)   назарда   тутилиши
керак.   21.9-расмда   ростловчи
органнинг   электр   юритмасини   икки
жойдан   бошқариш   схемаси
тасвирланган.   Бошқариш   режими   S А
ни   танлаш   калитининг   вазиятини
маҳаллий (М) ва масофадан туриб (Д)
бошқариш   вариантлари   белгилайди.
Калитнинг   нейтрал   ҳолати   Н   ҳарфи
билан   белгиланган.   Бошқариш
режимини   танлаш   бошқариш
пунктидан амалга оширилади.
Электр   юриткични   ишга
туширишда   улаш   маҳаллий   режимда
S ВЗ   тугмача   билан,   масофадан   туриб
бошқариш   режимида   S В4   тугмача
32 21,10- расм.   Электр   двигатель   ҳолатини
сигнализациялаш схемаси:
а)   –   битта   сигнал   лампаси   билан;   б)   –
контакторнинг   битта   билок   –   контактидан
фойдаланилган   иккита   сигнал   лампаси
билан;   в)   –   контакторнинг   иккита   блок   –
контактидан   фойдаланилган   иккита   сигнал билан   амалга   оширилади.   КМТ   магнитли   юргизиб   юборгич   уловчи
к о нтактлари   билан   ишга   тушириш   тугмачаларини   тўсади   ва   электр
двигателни   улайди,   узувчи   контакт   билан   эса   КМ2   юргизиб   юборгич
занжирини узади. Тўсқич   «очиқ» ҳолатига етганда КМ1 юргизиб юборгич
SQ 1   четки   виключателнинг   узиб   –   уловчи   контакти   билан   узилиб,   шу
билан   бир   вақтда   у   Н L 1   сигнал   лампасига   кучланиш   беради     –   «очиқ».
Хато   буйруқни   ўзгартириш   ёки   тўсқични   оралиқ   ҳолатда   тўхтатиш   учун
S В1   ва   S В2   тугмачалар   кўзда   тутилган,   улардан   бири   ишлаб   чиқариш
хонасида, иккинчиси бошқариш пунктида ўрнатилган. Ростловчи   органни
ёпиш   учун   S В5   ёки   S В6   тугмачалар     босилади,   улар       КМ2   юргизиб
юборгични   ишга   туширади.   Ростловчи   орган   ёпилаётганда     схема
тавсифлангандек ишлайди.
Технологик   жараёнларнинг автоматлаштириш   тизимларинияратишда
бир – биридан таркиби ва уларнинг айрим қисмларини   тузиш     усуллари
бўйича   фарқ   қилувчи   турли   сигнализация     чизмалари     ўрин   олмоқда.
Сигнализация       чизмасининг       энг   рационал     тузилган     вариантини
танлашда         унинг       конкрет       шароитда   ишлаши,   шунингдек,   ёруғлик   –
сигнал   аппаратураси   ва   сигнализация   датчикларига   қўйилган   техникавий
талабларни эътиборга олиш керак.
Баъзи сигнализация чизмаларини кўриб чиқайлик. 21.10-расмда электр
двигатель   ҳолатининг   сигнализация   чизмаси   берилган.   Биринчи   ҳолда
(21.10-расм,   а)   электр   двигателнинг   ишга   тушиш   сигнализацияси
контактор (магнитли юритгич) К чулғамига параллел уланган битта чироқ
HL 1 о рқ али     амалга       оши р илади       айрим ҳолларда чироқ   HL 1 қўшимча
қаршилик      билан     кетма   –   кет  уланади.  Бундай  чизмада   қўшимча   блок   –
контактлар   талаб   қилинмайди,   бироқ   чироқнинг   куйиш   эҳтимоли   кўп
бўлади.
Иккинчи ҳолда (21.10- расм,  б  контактор К чулғамига параллел уланган
НL1   лампадан   ташқари   контакторнинг   узувчи   блок   –   контакти   билан
уланган ва электр двигателнинг узилганини сигнализацияловчи НL2 лампа
33 бор.   Бунда   исталган   лампанинг   куйиши   нотўғри   сигнал   беришга   олиб
келмайди.
21.10-расм,   в   да   келтирилган   НL1   ва   НL2   сигнализация
лампаларининг   улаш   чизмаси   контактор   К   битта   уланувчи   ва   битта
узувчи   блок   контактларидан   иборат.   Агар   блок   –   контактлар   етмаса,   у
ҳолда   сигнализация   лампаларини   улаш   учун   контакторнинг   блок   –
контактларини   кўпайтирувчи   оралиқ   реленинг   контактларидан
фойдаланиш мумкин.
21.11- расм.    Технологик   сигнализациян ин г    принципиал
электр схемаси.
Сигнализация лампаси Н L 1 ни контактор чулғамига параллел улашга
қараганда   уланувчи   блок   –   контакт   билан   улаш   афзалроқдир,   чунки
бунда   бошқариш   ва   сигнализация   занжирларини   ажратишга   имкон
34 яратилади   ҳамда   контактор   ишига   Н L 1   лампа   занжиридаги
бузилишларнинг таъсири бўлмайди.
ТЖларни   автоматлаштиришда   ТБОнинг   ҳолати   ҳақида   хизматчи
ходимларни   хабардор   қилиб   турувчи   сигналлаш   қурилмаларига   муҳим
аҳамият   берилади.   Мисол   тариқасида   масофадан   туриб   ёки   автоматик
бошқаришда   фойдаланиладиган   (21.11-расмга   қаранг)   ёруғликли   ва
товушли   технологик   сигналлар   схемасини   қараб   чиқамиз.   Масалан,
температура   чегара   қийматига   етганда   ишлаб   кетадиган   технологик
контактларнинг   истагани   (Р1,   Р2   ёки   РЗ)   уланганда   тегишли   реле
уланади.   Реле   ўзннинг   узиб   –   уловчи   контактлари   билан   сигнал
лампасини   лампаларни   синаб   кўриш   шинасидан   (1)   узади   ва   уни
таъминот  шинасига   улайди.   Исталган   реленинг  (К1,  К2  ёки  КЗ)   уловчи
контакти товуш сигнали НА ни улайди. Товуш сигналини ўчириш учун
хизматчи ходимлар К4 релени уловчи   SB 1 тугмачани  босади, реле ўз  –
ўзини   блокировка   қилади   ва   товуш   сигнали   занжирини   узади.   Ёруғлик
сигнали   технологик   параметр   номинал   қийматига   қайтгунча   сақланиб
туради.   S В2   тугмача   сигнал   бериш   қурилмаларининг   созлигини
текшириш учун хизмат қилади.
35 21.12-расм.  Назорат ва ростлаш тизимларининг   принципиал
злектр схемаси.
ТЖларни   автоматлаштиришда   оммавий   (сериялаб)   ишлаб
ч и қариладиган   асбоблар   ва   автоматлаштириш   воситаларидан
фойдаланишга   асосланган   ҳам   дискрет,   ҳам   узлуксиз   ишлайдиган
ростлашнинг   электр   тизимлари   кенг   тарқалган.   Масофадан   туриб
назорат қилиш ёки автоматик бошқариш тизимларида стандарт асбоблар
қўлланилган   ҳолларда   уларни   улашнинг   умумий   (типавий)
сх е маларидан   фойдаланилади.   Бунда   ўлчовчи  ва   ростловчи  қурилмалар
соддалаштириб   (тўғри       тўртбурчаклар   кўринишида)     завод
маркировкаси   билан,   кириш   ва   чиқиш   қисмлари   (клеммалари)   тасвири
билан белгиланади (21.12-расм).
Принципиал   пневматик   схемалар .   Кимё   ва   озиқ   –   овқат
саноатларининг кўпгина тармоқларида ТЖ ларни автоматлаштириш ҳам
мустақил,   ҳам   электр   қурилмалар   биргаликда   фойдаланиладиган
36 пневматик   автоматлаштириш   воситаларини   қўлланиш   билан   боғлиқ.
Принципиал   пневматик   схемалар   (ППС)   худди   ПЭСлар   каби
автоматлаштириш   тизимининг   функционал   (асосий)   бўғинларига
кирувчи   элементларнинг   тўла   тўпламини   акс   эттиради.
Пневмоавтоматика воситаларининг ўзига хос хусусияти бир асбобда бир
неча   анъанавий   вазифаларни   бирга   қўшиб   бажаришдир.   Масалан,
бошқариш   станцияси   ичига   киритилган   иккиламчи   ўлчов   асбоби
(масалан,   ПП   10.12Э)   топшириқ   сигналини   назорат   қилиш,
шакллантириш,   қўлда   масофадан   туриб   бошқариш   ва   бошқа
вазифаларни бажаради.
ППСга   асосланган   пневматик   автоматлаштириш   воситалари   тўғри
тўртбурчак   шаклида   (масштабсиз)   тасвирланиб,   уларнинг   ичида   ёки
улар   я қ инида   шартли   белги   ва   зазод   турига   мансублиги   кўрсатилади.
Тўғри   тўртбурчаклар   ичида   асбоб   ва   қурилмаларни   импульсли,
командали   ва   таъминланувчи   алоқа   линияларига   улаш   учун   уланувчи
штуцерларининг номери кўрсатилиши керак. Ёрдамчи қурилмалар, яъни
фильтрлар, редукторлар, ҳаво босимини назорат қилиш учун кўрсатувчи
манометрлар,   тўсувчи   арматура   кабилар   ППСда   пневмоманба   схемаси
ишлаб чиқилмаган ҳолдагина кўрсатилади.
37 21.13-расм.    Суюқ маҳсуло т  сарфини  р о сглаш схемаси:
а — ав то матлаштириш схемаси;  б — принципиал пневмати к
схемас и .
Мисол   тариқасида   21.13-расмда   суюқ   маҳсулот   сарфини   ростлаш
схемаси   келтирилган.   Ростлаш   контурида   торайтирувчи   ўлчаш
қурилмаси   1   –   1,   пневмочиқишли   мембранали   дифманометр   1   –   2
бошқариш   станцияси   ўрнатилган   старт   тизимидаги   иккиламчи
кўрсатувчи   асбоб   1   –   3,   старт   тизимидаги   ростлагич   ва   пневматик
ижрочи   механизм   1   –   5   фойдаланилган.   ППС   да   ёрдамчи
элементларнинг тўла тўплами бўлган пневмоманбанинг иккита линияси
(сарфлар   датчиги   ва   бошқариш   шчитида   монтаж   қилинган   асбоблар)
тасвирланган:   тўсқич   вентиль   (В),   ҳаво   фильтри   (Ф),   босим   редуктори
(Р),   кичик   ўлчамли   техник   манометр   (М).   ППС   да
автоматлаштиришнинг   асосий   воситаларининг   рақамли   белгилари
сақланади.
38 2.2.2.Амалий машғулот ишланмаси
Принципиал электр чизмаларини тузиш ва унинг
элементларини танлаш
Амалий   машғулотининг     мақсади :   Талабаларни   дарсга
машғулотида   тайёрлаш ,   талабаларга   билимни   узатиш   йўли   билан   ўқув
жараёнини   ташкиллаштириш ,   амалий   машғулот   материаллари   бойича
билим   ва   кўникма   ҳосил   қилиш ,   ушбу   машғулотни   ўзлаштириши   учун
изланиш ,   уларнинг   билим   ва   кўникмаларини   шакллантириш   ва
ривожлантириш
Режа:
1. Принципиал   схемаларнинг   вазифалари,   турлари   ва   уларни
бажаришнинг умумий тамойиллари.
2. Принципиал электр схемада баъзи-бир элементларнинг график
белгиланиши.
3. Принципиал   электр   схема   элементларининг   ҳарфий
белгиланиши.
4. Принципиал   электр   схемаларда   занжирларни   тузиш
тартиблари.
Таянч иборалар :   Принципиал схема элементлари; элементларнинг график
белгиланиши;   элементларнинг   ҳарфий   белгиланиши;   элементларнинг   бир
ҳарфли   коди;   элементларнинг   икки   ҳарфли   коди;   ёйилган   ва
бирлаштирилган принципиал схемалар.
1. Принципиал схемалар ҳақида умумий тушунчалар
Технологик   жараёнларни   назорат   қилиш,   бошқариш   ва   автоматик
ростлашда   турли   электр   ва   пневматик   асбоблар,   аппаратуралар
қўлланилади,   улар   орасидлаги   ўзаро   алоқаларни   кўрсатишда,   шунингдек,
уларни   ишлаш   принсипларини   ўзлаштиришда   принципиал   схемалардан
фойдаланилади. Принципиал схемаларда автоматлаштириш системасининг
39 айрим   бир   бўлагига   кирувчи   элемент,   модул,   ёрдамчи   аппаратларниинг
таркиби   ва   улар   орасидаги   боғланишларнинг   тўла   кўрсатилиши   лозим.
Принципиал   схемаларни   лойиҳалаш   учун   дастлабки   материал   сифатида
функсионал схемани асос қилиб олинади.
Принципиал   схемалар   Давлат   Стандартлари   ва   тармоқ   кўрсатма
хужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда бажарилади.
Принципиал   электр   схемалар   қуйидаги   меёрий   хужжатлар   асосида
яратилади:
ДС   2.701-84.   Схемалар.   Кўриниши   ва   типлари.   Бажариш   учун
умумий талаблар.  
ДС 2.710-81. Электр схемаларда шартли ҳарфий белгилашлар.
ДС 2.755-87. Схемалардаги шартли график белгилашлар.
РМ   4-106-82.   Кўрсатма   материаллар.   Технологик   жараёнларни
автоматлаштириш системалари. Бажаришга талаблар.
Меёрий   хужжатлар   принципиал   схемаларни   бажариш   қоидаларини,
схема   элементларининг   шартли   график   ва   ҳарфий   белгиланишларини,
занжир қисмлрини маркировка қилиш йўлларини белгилаб беради.
Принципиал   схемаларни   тузишда   қуйидаги   тартибга   асосланган
маъқул:
Функсионал   схемада   қўлланилган   талаблар   асосида   принципиал
схемага қўйиладиган техник талаблар аниқланади;
Шу талабларга мувофиқ тарзда схеманинг шарти ва ҳаракат тартиби
белгиланади;
Берилган тартиб ва шартлар асосида элементар занжирлар тўзилади;
Елементар занжирлар умумий схема кўринишида бирлаштирилади;
Аппаратуралар   танланиб,   айрим   элемент   параметрларининг   электр
ҳисоби бажарилади;
Танланган   аппаратуралар   имконияти   асосида   схематга   тузатиш
киритилади;
40 Елементар занжир ёки контактларнинг нотўғри ишлаши натижасида
рўй бериши мумкин бўлган ҳолатлар таҳлил этилади;
Бошқа вариантларни қўллаш имкониятлари кўрилиб, муқобил схема
тугал танланади. 
Принципиал схемалар шаклан бирлаштирилган ёки ёйилган ҳолатда
тўзилиши мумкин.
Бирлаштирилган   схемада   асбоб   ва   аппаратлар   йиғилган   ҳолатда
кўрсатилади;   яъни   аппарат   комплектига   кирувчи   элементлар   (ғалтак,
электромагнитлар,   узгичлар   ва   шу   кабилар)   асбобнинг   шартли
ифодаланиши   ичида   кўрсатилиб,   чиқиш-кириш   контактларининг
маркировкаси ҳам берилади.
Ёйилган   принципиал   схемаларда   асбоб   ва   аппаратлар   элементларга
ажратилиб,   улар   бир-бирлари   билан   боғланган   ҳолатда   кўрсатилади;
натижада   айрим   занжирлар   ҳосил   бўлади.   Схема   бир   неча   занжирлардан
тўзилган бўлиб, улар горизонтал ёки вертикал ҳолда берилиши мумкин.
2.   Принципиал   электр   схемаларда   элементларнинг   шартли
график ва ҳарфий белгиланиши
Схема элементларининг шартли график ва ҳарфий ифодаланиши бир
гуруҳ Давлат Стандартлари ва кўрсатма материаллар асосида белгиланган.
Бу   шартли   белгиланишлар   асосида   автоматлаштиришнинг   ҳар   қандай
мураккаб  принципиал схемасини бажариш мумкин. 7-жадвалда  баъзи-бир
кўп   учрайдиган   электр   элементларнинг   шартли   график   ва   ҳарфий
белгиланишлари   келтирилган   (тўлалигича   ва   уларнинг   ўлчамларини
тавсия этилган адабиётлардан олиш мумкин).
Барча белгиланишларни пропорционал тарзда кичрайтиришга рухсат
берилади;   аммо   бунда   икки   ёндош   чизиқлар   орасидаги   масофа   1мм   дан
кам   бўлмаслиги   керак.   Шартли   белгиланишларда   элементларга   аниқлик
киритиш   белгиларини   ифодалаганда   ўлчамларини   катталаштиришга   ҳам
рухсат   берилган.   Элементларни   схемада   стандартларда   келтирилган
ҳолатда   кўрсатилади;   лозим   бўлганда   900   ёки   450   га   бурилган   тарзда
41 кўрсатишга   ҳам   йўл   қўйилади;   мабодо   бундай   ифодаланишда   схема
ўқилиши ёки маъноси ўзгарса стандартлардаги ҳолати сақланиши керак.
Алоқа йўллари ва элементлар схема ўлчамига қараб 0.2 дан то 1 мм
қалинликда чизилиб, агарда шартли график белгиланишда қалин чизиқлар
бўлса, у алоқа чизиғига нисбатан 2 марта кенг ҳолатда тасвирланади.
Схема ўлчами 24 ва ундан ундан кичик бўлганда алоқа чизиқлари 0.3
дан   0.4мм   қалинликда   чизиш   тавсия   этилади.   Агар   бир   схемада   турли
вазифали   занжирлар   тасвирланган   бўлса   (масалан,   куч   ва   бошқариш
занжирлари), бу ҳолда уларни турли қалинликда кўрсатилади. Бир схемада
учтагача чизиқлар қалинлиги қўлланилиши мумкин.
Шартли   ҳарф-рақамли   белгилаш   элемент   ҳақидаги   маълумотларни
қисқа   ҳолда   ифодалаш   имкониятини   беради.   Умумий   ҳолда   белгилаш   уч
қисмдан   иборатдир:   элемент   кўриниши,   тартиб   рақами   (агар   бир   хил
элементлар   бир   нечта   бўлса)   ва   функсионал   тааллуқлилиги.   Шулардан
дастлабки икки қисми мажбурийдир.
7-жадвал
Принципиал   электр   схемаларида   кўп   учрайдиган   элементларнинг   шартли   график
белгиланиши
Номи  Белгиланиши 
Умумий белгиланиши
Тешилувчи сақлагич
Эрувчи сақлагич
Камутатив қурилма контакти. 
Умумий белгиланиши
а) уловчи
б) узувчи
с) улаб узувчи
42 ёки Секинлат г ичли уловчи  контакт;
а) ейилганда ишлайдиган
б) ейилганда ва қайтганда 
ишлайдиган
в)  ейилганда ва қайтганда 
ишлайдиган
Секинлаткичли узувчи  контакт;
а) ейилганда ишлайдиган
б) қайтганда ишлайдиган
в) ейилганда ва қайтганда 
ишлайдиган
Механик боғланишли контакт. 
Умумий белгиланиши:
а) уловчи
б) узувчи
Р е лени қайд этиш усули билан 
тасвирлашда электр иссиқлик 
релеси контакти
    Учириб – ёқиш (виключатель):
     а) бир қутбли 
     
     б) кўп қутбли, масалан, уч 
қутбли
43 ёкиёки Автоматик қайтарувчи уч қутбли 
виключатель
Кнопкали босилувчи 
виключаетль:
а) уланувчи контактли 
б) узилувчи контактли
Электромеханик қурилмали 
ғалтак 
Умумий белгиланиши 
Электр иссиқлик релесининг 
таъсирланувчи қисми
8-жадвал
Принципиал   электр   схемеларда   кўп   учрайдиган   элементларнингшартли   ҳарфий
белгиланиши
Бир
ҳарфли
код Элементлар турлари
гуруҳи Элементлар турлари
мисоллари Икки
ҳарфли
код
A Қурилма (умумий 
белгиланиши)
B Ноэлектрик 
катталикларни электр 
катталикларга ёки 
аксинча ўзгарткичлар
Громкоговаритель 
(карнай) ВА
Термопара, иссиқлик, 
датчиги  ВК
44 Босим датчиги ВР
С Конденсаторо
Е Турли элементлар Ёритиш лампаси EL
EK
F Разрядниклар, 
сақлагичлар, ҳимоя 
қурилмалари  Эрувчи сақлагич FV
Н Индикацион ва сигнал 
берувчи элементлар Товуш сигнали берувчи
асбоб HA
Ёруғлик сигнали 
берувчи асбоб HL
K Реле, контакторлар, 
юргизиб юборгич
Магнитли контактор, 
юргизиб юборгич КМ
Вақт релеси КТ
М Двигателлар
Q Куч занжирларида 
виключатель ва 
узгичлар
Автомат виключатель QF
Ажраткич QS
R Резисторлар
S Бошқариш, сигналлаш 
ва бошқа 
занжирлардаги 
коммутацион 
қурилмалар
Виключатель ёки 
преключатель 
(алмашлаб улагич)  SA
Тугмали виключатель SB
Автоматик виключатель SF
Турли таъсирлардан 
ишлаб кетадиган 
виключатель:
Сатҳдан
Босимдан SL
SP
45 Y Электромагнит 
юритмали механик  Электромагнит YA
3.Принципиал   электр   схемаларда   занжирларни   тузиш
тартиблари
Принципиал   электр   схемаларда   умумий   ҳолда   қуйидагилар
ифодаланиши лозим:
Бошқариш,   ростлаш,   ўлчаш,   сигналлаш,   электр   таъминот,   куч
занжирлари;
Бошқа   схемаларда   қўлланиладиган   шу   схемадаги   аппаратларнинг
контактлари ва ўзга схемалардаги аппаратларнинг контактлари;
Қайта   улагич,   дастурли   қурилмалар,   чекка   ва   йўл   узгичлари
контактларининг уланиш диаграмма ва жадваллари, ҳамда аппаратларнинг
ишлаш сиклограммалари;
Жиҳозларнинг блокировкали боғланиш схемалари;
Лозим бўлган тушунтиришлар ва изоҳлар;
Елементлар рўйхати;
Асосий баён.
Лойиҳаланаётган   обектнинг   мураккаблигига   қараб   турли   занжирлар
биргаликда   бир   чизмада   берилиши   ёки   ҳар   бир   занжир   учун   алоҳида
схемалар   тўзилади.   Масалан:   бошқаришнинг   принципиал   электр   схемаси,
технологик сигналлашнинг принципиал электр схемаси ва ҳоказо.
Принципиал   электр   схемаларни   тузишда   қуйидаги   мулоҳаза   ва
талабларга риоя этилади:
Яққоллик   нуқтаи   назаридан   схемаларни   ёйилган   шаклда   берган
маъқул,   яъни   барча   элементлар   схеманинг   ишлаш   мантиқига   мувофиқ
жойлаштирилиши керак;
Еементар занжирларни тасвирлаш назорат, сигналлаш, бошқариш ва
ростлашнинг айрим бўғинлари кетма-кетлигига мос келиши лозим;
Контактлар, улаб-узувчи қурилмалар нормал ҳолатда, яъни занжирда
ток бўлмаган ҳолатида кўрсатилади;
46 Ҳар   бир   занжирнинг   ўнг   томонида   қисқача   тушунтириш   ёзуви
берилади;
Схема элементига берилган шартли ҳарфий белги бошқа схемаларда
қайтарилганда ўзгармай қолиши керак.
Давлат   стандартига   биноан   электр   занжирларни   маркировкалаш
керак; бунда қуйидаги қоидаларга риоя қилинади:
Ўзгарувчан   токли   куч   занжирлари   фазаларини   англатувчи   ҳарфлар
билан   белгиланади(А,В,С-   уч   фазали   ток   занжири;   А,   Н-   бир   фазали   ток
занжири);
Ўзгармас токли куч занжирларида мусбат қутбли қисми тоқ, манфий
қисми жуфт сонлар билан, кириш ва чиқиш қисмларида эса қутблари (+,-)
кўрсатилиши керак;
Функсионал   вазифаларига   қараб   занжирлар   маълум   гуруҳ   сонлари
билан маркировкаланади:
Бошқариш, ростлаш занжирлари      1...399;
Сигналлаш занжирлари                 400...799;
Таъминот занжирлари                   800...999.
Занжирларни   маркировкалашда   сонлар   кетма-кетлиги   таъминот
манбаасидан истеъмолчи томонга қараб, занжирларнинг ажралиш қисмида
эса тепадан пастга ва чапдан ўнгга караб амалга оширилиши лозим.
Електр   занжирларнинг   коммутатсиясида   кўп   ҳолатли   аппаратлар
(калитлар,   қайта   улагичлар   ва   шу   кабилар)   қўлланилганда   чизмада   қайта
улаш жадвали ва диаграммаларини кўрсатиш лозим (8- расм).
47 8-расм. Универсал қайта улагичнинг техник ҳарактеристикаси.
а) – уланадиган занжирлар;
б) – қайта улагичнинг монтаж кўриниши;
в) – қайта улаш диаграммаси.
        
Назорат саволлари:
Принципиал   схемаларнинг   вазифалари,   турлари   ҳақида   нима
биласиз?
Принципиал   схемаларни   тузишнинг   асосий   тамойиллари   нимадан
иборат?
Принципиал   электр-схема   элементларининг   ҳарфий   ва   график
белгиланиши қандай амалга оширилган?
Принципиал   электр-схема   занжирларини   тузиш   тартиби   нимадан
иборат?
Принципиал   схема   занжирларини   русумлаштириш   тартиби   қандай
амалга оширилади?
Принципиал   электр   схемаларнинг   бирлаштирилган   ва   ёйилган
усулларининг фарқлари нимадан иборат?
Давлат Стандарти 2.710-81. принципиал схемаларни тузишда қандай
талабларни қўяди?
Електр   аппаратураларнинг   диаграмма   ва   улаш   жадваллари   қандай
тасвирланади?
Принципиал электр схемаларни тайёрлашдаги стандарт, кўрсатма ва
меёрий хужжатлар хусусида нималарни биласиз?
Електр   схемаларнинг   элементлар   рўйхати   жадвали   қайси   тартибда
бажарилади? 
48 Адабиётлар:
Технологик   жараёнларни   бошқариш   системалари,   Юсуфбеков   Н.Р.
ва бошқалар, Т., Ўқитувчи, 1997, 562-566 бетлар.
Проектирование   систем   автоматизатсии   технологических
протсессов,   Справочное   пособие,   Под   ред.   А.С.   Клюева,   М.,
энергоатомиздат, 1990, стр. 43-85.
Техника   чтения   систем   автоматического   управлания   и
технологического   контроля,   Под   ред.   А.С.   Клюева,   3-е   издание,   М.,
энергоатомиздат. 1991, стр. 118-138
2.3. Машғулотга татбиқ этилган интерфаол методлар ишланмаси
“Зиг-Заг” методи
  “Зиг-заг”   методи     ёрдамида   маруза   машғулотини   ўзлаштириш
технологияси   қуйидагича   олиб   борилади:   “Зиг   –   заг”   стратегиясини
қўллаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
   Талабалар   3   та   гуруҳга   бўлинади;   мавзу   моҳиятини   ёритувчи   матн
ҳам   тегишли   равишда   3   та   қисмга   ажратилади   (Таништирув   -   намойиш
(анъанавий), технологик, изланувчан)
   ҳар   бир   гуруҳга   маъруза   матнинг   муайян   қисми   (1-топшириқ,   2-
топшириқ,  3-топшириқ,  ва  хакозолар)  берилади   ва  уни  ўрганиш  вазифаси
топширилади;
 белгиланган   вақт   мобайнида   гуру ҳ лар   топшириқлар   устида
ишлайдилар;
   вақтни тежаш учун гуруҳ аъзолари орасидан лидерлар танланади ва
улар ўрганилган матнга оид асосий маълумотларни гуруҳдошларига сўзлаб
берадилар;
   лидерларнинг   фикри   гуруҳ   аъзолари   тамонидан   тўлдирилиши
мумкин;
49    барча   гуруҳлар   ўзларига   берилган   матнни   пухта
ўзлаштирганларидан сўнг матнлар гуруҳлараро алмаштирилади;
   бу босқичда ҳам юқоридаги фаолият такрорланади;
   шу   тахлитда   машғулотининг   барча   топшириқлари   талабалар
тамонидан ўзлаштирилади.
Мазкур   машғулотни   ўтиш   мобайнида   талаблар   кичик   гуруҳларда
ишлаш   маҳоратларини   намоён   қилишлари   ва   берилган   топшириқларни
гуруҳларда   муҳокама   қилишлари   керак.   Бунинг   учун   қуйидаги
кўрсатмаларга риоя қилишлари керак:
1. Талабалар   ўтилган   мавзулар   бўйича   етарли   назарий
билимларга  эга бўлиши зарур.
2. Мавзу   мазмунини аниқ  тўла бўлиши лозим.
3. Берилган   топшириқлар   режалаштирилган   вақтга   мос   бўлиши
зарур.
4. Топшириқ   бажариш   жараёнида   талабалар   мустақил   ва   эркин
фикрлашлари  имконият яратилиши зарур.
5. Топшириқ   бажариш   юзасидан   керакли   кўрсатмалар   олдиндан
белгиланиши зарур.
Талабалар   гуруҳ   бўлиб   ишлаганда   қуйидаги   тартиб   билан
ишлайдилар:
1-гуруҳга   топшириқ:   Принципиал   схемаларнинг   вазифалари,
турлари  ҳақидаги маълумотларни ўрганинг ва ўзаро таҳлил қилинг
50шаклланиш бо ғ ланиш ролларнинг 
та қ симлани
ши ишнинг 
бажарилиши тар қ алиш 2-гуруҳга   топшириқ:   Принципиал   схемаларни   тузишнинг   асосий
тамойиллари  ҳақидаги маълумотларни ўрганинг ва ўзаро таҳлил қилинг.
3-гуруҳга   топшириқ:   Принципиал   электр-схема   элементларининг
ҳарфий   ва   график   белгиланишлари   қандай   амалга   оширилиши   ҳақидаги
маълумотларни ўрганинг ва амалга ошириш тартибини тахлил қилинг.
4-гуруҳга   топшириқ:   Принципиал   электр-схема   занжирларини
тузиш тартиби  билан танишинг.
«Блиц» ўйин методи
«Блиц»   ўйин   методи   -   таълим   олувчиларни   ҳаракат   кема—
кетлигини   тўғри   ташкил   этишга,   мантиқий   фикрлашга,   ўрганаётган
предмети   асосида   кўп,   хилма-хил   маълумотлардан   кераклигини   танлаб
олишни ўргатишга қаратилган методдир.
 Ушбу методни амалга ошириш тартиби кўйидагича: 
Ҳар   бир   таълим   олувчига   алоҳида   -алоҳида   тарқатма   материаллар
берилади, улар берилган материални ўрганиб чиқади. Материалдаги «якка
баҳо» бўлимига   берилган   ҳаракатлардан қайси бири биринчи қайси бири
эса   иккинчи   ва   ҳакоза   қилиб   белгилаши   керак.   Вазифани   бажариб
бўлганларидан   кейин   таълим   берувчи   кичик   гуруҳларни   шакллантиради.
Кичик     гуруҳдаги   таълим   олувчилар   ўзларининг   «якка   баҳо»   бўлимида
белгиланган   ҳаракатлар   кетма-кетлиги   билан   таништиради   ва   гуруҳ
аъзолари ҳар хил бўлган кетма-кетликни бирлаштириб, бир-бирлари билан
танишиб,   бир-бирига   таъсир   ўтказиб,   ўз   фикрларига   ишонтириб
келишилган   ҳолда   бир   муҳокамага   келиб   уларга   тарқатилган   қағоздаги
«гуруҳ   баҳоси»   бўлимига   рақамларни   қўйиб   чиқадилар.   Гуруҳлар
вазифаларни   бажариб   бўлганидан   кейин   таълим   берувчи       ҳаракатлар
кетма-кетлиги   бўйича   туғри   жавобни   беради.   Таълим   олувчилар
тарқатилган   қоғоздаги   «тўғри   жавоб»   бўлимига   ёзадилар.   Таълим
олувчилар «тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамларни   яъни каттадан-
кичикни   айриган   ҳолда   «якка   ҳато»   бўлимига   чиққан   фарқларни   ёзишни
51 сўрайди. «Якка баҳо» бўлимидаги сонларни юқоридан пастга қараб қўшиб
чиқиб, умумийсини хисоблашлари керак.
  Худди   шу   тариқада   «тўғри   жавоб»   га     «гуруҳ   баҳоси»   ўртасидаги
фарқни каттадан-кичикни айириш орқали бажарилади, чиқарилган фарқлар
сони   «гуруҳ   хатоси»     бўлимига   ёзилиб,   юқоридан   пастга   қараб   қушиб
чиқиб,   умумий   сон   келиб   чиқади.   Таълим   берувчи   якка   ва   гуруҳ
хатоларининг   умумий   сони   бўйича   тушунча   беради   уларни   алоҳида   –
алоҳида шарҳлаб беради.
Ушбу методнинг мавзуга татбиқ этилиши қуйидагича:
Топшириқ:   Принципиал   схемаларни   ту зишда   белгиланган   тартиб   бўйича
жараён кетма кетлигини белгилаб чиқинг.
Г уруҳ
баҳоси Гуруҳ
ҳатоси Т ў ғри
жавоб Якка
хато Якка
баҳо Ҳаракатлар мазмуни
2 - 4 - 1 Елементар   занжирлар
умумий   схема
кўринишида
бирлаштирилади;
4 - 1 _ 3 Функсионал   схемада
қўлланилган   талаблар
асосида   принципиал
схемага   қўйиладиган
техник   талаблар
аниқланади;
6 - 7 - 5 Елементар   занжир   ёки
контактларнинг
нотўғри   ишлаши
натижасида   рўй
бериши мумкин бўлган
ҳолатлар   таҳлил
52 этилади;
8 - 5 - 7 Аппаратуралар
танланиб,   айрим
элемент
параметрларининг
электр   ҳисоби
бажарилади;
3 -
2 + 2 Шу   талабларга
мувофиқ   тарзда
схеманинг   шарти   ва
ҳаракат   тартиби
белгиланади;
5 -
6 - 4 Танланган
аппаратуралар
имконияти   асосида
схематга   тузатиш
киритилади;
7 -
8 - 6 Бошқа   вариантларни
қўллаш   имкониятлари
кўрилиб,   муқобил
схема тугал танланади.
1 -
3 - 8 Берилган   тартиб   ва
шартлар   асосида
элементар   занжирлар
тўзилади;
Бажарилган вазифаларни қўйидагича баҳолаш мумкин:
Таълим   олувчиларнинг   жавоблари   таълим   берувчи   тамонидан
берилган   «тўғри жавоб»нинг яримидан кўпига тўғри келган бўлса, демак
53 «қониқарли»,   75%   тўғри   келган   бўлса   «яхши»,   100%   тўғри   келган   бўлса
«аъло» деб белгилаш мумкин.
2.4 Фан юзасидан кейслар тўплами, тестлар, назорат топшириқлари
ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар 
2.4.1. КЕЙСЛАР ТЎПЛАМИ
Вазиятли масалалар!
1. Ушбу схемадаги 15,16,17 номерларни тушинтиринг
 
54 2.  Ушбу схемани лойиҳасини ишлаб чиқинг.
3. Ушбу функционал чизмада нима келтирилган?
55 на щ
ите          по местуTE
1-1 TT
1-2
TIR
1-3 E/E 2.4.2   Назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан
кўрсатмалар
Жорий, оралиқ ва якуний назорат учун саволлари
1. Автоматлаштириш   системаларини   лойиҳалаш   учун   техник
топшириқ.
2.   Принципиал   электр   таъминот   схемаларини   лойиҳалашда
манбаага қўйиладиган талаблар ва кучланишни танлаш.
3. Приципиал   электр   чизмаларини   лойиҳалашда   схема
элементларини график ва ҳарфий белгилаш қоидалари.
4. Принципиал   электр   схемаларини   лойиҳалашда   занжирларни
тузиш тамойиллари.
5. Ташқи электр ва трубали ўтказишларда белгилаш қоидалари.
6. Модда   қовушқоқлигини   назорат   этиш   ва   ростлаш   учун
функционал схемасини тузинг
7. Автоматлаштириш   системаларини   лойиҳалаш   тартиби   ва
унинг таркиби.
8. Автоматлаштириш   системаларини   лойиҳалашда   техник
воситалар мажмуини танлаш қоидалари.
9. Автоматлаштириш   системасининг   шчит   ва   пультларини
лойиҳалаш.
10. Принципиал   пневматик   манбаа   таъминотини   лойиҳалашда
ҳаво сарфини ҳисоблаш.
11. Електр таъминотининг принципиал схемаларини лойиҳалашда
ҳимоя аппаратураларини танлаш қоидалари.
12. Икки   сарф   нисбатини   ростлашнинг   функционал   схемасини
келтиринг.
13. Автоматлаштириш системаларининг функционал чизмаларини
лойиҳалашда асбоб, автоматика воситаларини позицион белгилаш.
56 14. Автоматлаштириш   системаларини   лойиҳалашда   технологик
жараённинг таҳлили.
15. Принциипиал   схемаларни   лойиҳалашда   занжирларни
маркировкалаш.
16. Шчитнинг   орқа   кўринишини   ёйилган   ҳолатда   лойиҳалаш
қоидалари.
17. Автоматлаштириш   системаларининг   самарадорлигини
ҳисоблаш.
18. Модда   зичлигини   назорат   этиш   ва   ростлаш   учун   функционал
схемасини тузинг
19. Автоматлаштириш   системаларни   лойиҳалашда   таркиб
чизмалари :  вазифаси, турлари ва чизмада ифодалаш.
20. Технологик   жараённинг   назорат,   ростлаш,   бошқариш,
сигналлаш ва ҳимоя нуқталарини танлаш қоидалари.
21. Автоматлаштириш   воситаларини   ҳаво   билан   таъмилашда
таъминот манбааларини ҳисоблаш.
22. Принципиал   технологик   сигналлаш   схемаларини   лойиҳалаш
тартиблари.
23. Шчит   ва   пультларнинг   умумий   кўриниш   схемаларини
лойиҳалашда   асбоб,   аппаратураларни   олд   қисмига   жойлаштириш
қоидалари.
24. Температурани   назорат   қилиш   ва   ростлаш   учун   функционал
схемасини тузинг
25. Автоматлаштириш   системаларининг   функционал   схемаларини
лойиҳалашда   чизмада   технологик   жиҳоз,   ускуна   ва   коммуникацияларни
график ифодалаш қоидалари.
26. Автоматлаштириш   системаларининг   шчит   ва   пультларига
асбоб ва аппаратларни жойлаштириш қоидалари.
27. Автоматлаштириш   системаларининг   принципиал   электр
схемаларини лойиҳалашда ҳарфли -  рақамли белгилаш.
57 2.4.3.Муста қ ил иш бажариш учун тавсиялар ва мавзулари
Фаннинг   хусусияти,   талабаларнинг   билим   даражаси   ва   қобилиятига
қараб   ишчи   ўқув   дастурига   киритилган   алоҳида   мавзулар   талабаларга
мустақил   равишда   ўзлаштириш   учун   топширилади.   Бунда   мавзунинг
асосий   мазмунини   ифодалаш   ва   очиб   беришга   хизмат   қиладиган   таянч
иборалар,   мавзуни   тизимли   баён   қилишга   хизмат   қиладиган   саволларга
эътибор   қаратиш,   асосий   адабиётлар   ва   ахборот   манбаларини   кўрсатиш
лозим.
Топшириқни   бажариш   жараёнида   талабалар   мустақил   равишда   ўқув
адабиётларидан  фойдаланиб,  ушбу  мавзуни  конспектлаштирадилар,   таянч
ибораларнинг   моҳиятини   англаган   ҳолда   мавзуга   тааллуқли   саволларга
жавоб тайёрлайдилар. Зарур ҳолларда (ўзлаштириш қийин бўлса, саволлар
пайдо   бўлса,   адабиётлар   этишмаса,   мавзуни   тизимли   баён   эта   олмаса   ва
ҳ.к)   ўқитувчидан   маслаҳатлар   оладилар.   Мустақил   ўзлаштирилган   мавзу
бўйича тайёрланган матн ўқитувчига ҳимоя қилиш орқали топширилади.
Ўқув   жараёнининг   ажралмас   таркибий   қисми   бўлган
автоматлаштириш   системаларини   лойиҳалаш   мавзуси   бўйича   мустақил
ишлар кўпроқ рефератлар қўринишида олиб борилади. Реферат талабалар
илмий   ишларининг   биринчи   шаклидир.   Талабалар   илмий   ижоди   ўқув
жараёнларидан   бири   сифатида   ўқитиш,   билим   бериш   ва   тарбиялаш
вазифаларини   бажаришда   ўз   хусусиятларига   эга.   Талаба   тадқиқот
фаолиятига   жалб   қилиниб,   илмий   адабиётлар   билан   ишлаш,   статистик   ва
бошқа   материалларни   йиғиш,   қайта   ишлаш   ва   таҳлил   қилиш
кўникмаларига   эга   бўлади,   ўрганилаётган   ҳодисани   танқидий   баҳолашга
ўрганади, назарияни амалиёт билан боғлайди ва ҳ. к. 
Агар   реферат   тайёрлашнинг   дарслик   бўйича   тайёрланган   амалий
машғулотидаги  чиқишга  қараганда  мазмун ва сифат жиҳатдан  юқорилиги
ҳисобга   олинса,   реферат   шубҳасиз   катта   фойда   келтиради.   Талаба
аудитория   олдида   рефератда   баён   қилинган   қоидаларни   ҳимоя   қилишга,
58 ёқлашга тайёрланиши керак, технологик жиҳозларни ўрнатиш, ишлатиш ва
таъмирлашни ўрганишда бу муҳим аҳамиятга эга. 
Реферат   -   бу   талабалар   мустақил   ишларининг   самарали   шаклларидан
биридир. Мазкур шакл талаба томонидан реферат мавзусини танлаш, унда
ёритиладиган   масалалар   мазмунини   олдиндан   режалаштириш,   рефератни
тайёрлаш ва муҳокама қилишнинг барча босқичларида кафедра профессор-
ўқитувчиларининг   ташкилий-услубий   ёрдами   ва   маслаҳати   асосидагина
самарали   амалга   ошиши   мумкин.   Бу   эрда   ўқитувчи   томонидан
талабаларнинг   реферат   ишларига   раҳбарлик   қилиш   қанчалик   батафсил   ва
малакали   амалга   оширилганлиги   ва   рефератларга   талаблар   мезони
қанчалик   тўғри   қўйилганлиги   албатта,   ҳал   қилувчи   аҳамиятга   эга.
Топшириқ   талабаларнинг   реферат   ёзиш   кўникмаларини,   илмий
қизиқишлари   ва   билим   даражасини   ҳисобга   олган   ҳолда   берилиши   жуда
муҳим. 
Мустақил иш мавзулари
1. Принципиал сигналлаш схемаларини лойиҳалаш.
2. Прин ц ипиал бошқариш, ҳимоя, блокировка схемаларини тузиш .
3. Э лектр таъминотда заҳиралаш ва уни автоматик ишга тушириш .
4. Автоматлаштириш   системаларини   жиҳоз   ва   ўтказишларининг
жойлашиш   схемаларини   лойиҳалаш;   техник   иктисодий   самарадорлигини
ҳисоблаш.
5. Прин ц ипиал электр схемаларда занжирларни тузиш тартиблари
6. Автоматик   ростлагичлар   (П,   ПИ,   ПД,   ПИД)   нинг   монтаж   олди
текшириш   ишлари.
7. Автоматлаштиришнинг хорижий воситаларининг тавсифи.
8. «Шўртангазкимё»   мажмуасида   қўлланилган   техник   воситаларнинг
монтаж усуллари (параметрлар бўйича).
9. Бухоро   «Нефтни   қайта   ишлаш»   заводида   қўлланилган   техник
воситаларнинг монтаж усуллари (параметрлар бўйича).
59 10. «Махам-Чирчиқ»   ОАЖ   даги   технологик   параметрларни   ўлчаш
воситаларининг монтаж ва созлаш ишларидаги ўзига хос хусусиятлари.
11. Узел ва блокларни марказий тайёрлаш ва йигиш.
12. Трубаларни тайёрлаш ва уларни йигашга тайёрлаш .
13. Пластмасса трубали утказишлар . 
14. Пневмокабелларни монтаж килиш. 
15. Монтаж жараёнида мехнат хавфсизлиги талаблари. 
16. Оптик кабелни монтаж килиш.
17. Босим   ва   вакуумни   улчаш   учун   танловчи   курилмаларни   монтаж
килиш. 
18. Масофадан бошкариш аппаратурасини монтаж қилиш. 
Талаба   мустақил   ишни   тайёрлашда   муайян   фаннинг
хусусиятларини   ҳисобга   олган   ҳолда   қуйидаги   шакллардан
фойдаланиш тавсия этилади:
1. Дарслик  ва   ўқув  қўлланмалар  бўйича   фан  боблари  ва  мавзуларини
ўрганиш;
2. Тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
3. Автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан
ишлаш;
4. Махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида
ишлаш;
5. Фаол ва муаммоли ўқитиш усуллари ва мия штурми, гуруҳ ҳужуми,
интерфаол ва бошқа илғор педагогик технологиялардан фойдаланган холда
ўқув машғулотларида иштирок этиш;
6. Масофавий   таълим   усулларидан   фойдаланган   ҳолда   фан   бўйича
билимларни ўзлаштириш;
7. Интернет - ресурслар, электрон дарсликлардан фойдаланиш.
60 2.4.5 Тест топшириқлари
1.   Автоматлаштириш   техник   тизимининг   хаётий   фаолият   даврини
қандай тасаввур қиласиз?
а) лойиҳалаш, ғояни яратиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш;
б) *ғояни яратиш, лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш ва ишлатиш;
в) монтаж қилиш, созлаш, ғояни яратиш, лойиҳалаш ва ишлатиш;
г) лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, ғояни яратиш ва ишлатиш;
2.   Автоматлаштириш   техник   тизимининг   хаётий   фаолият   даврининг
ўзгаришида қандай тенденция мавжуд?
а) ортмоқда;
б) *қисқармоқда;
в) ўзгармайди
г) ортмаслиги ҳам, ўзгармаслиги ҳам мумкин.
3. Ғояни яратиш босқичида қандай масалалар ечилади?
а)  тизимнинг  техник ва дастурий  хужжатларининг  тўлиқ комплектини
ишлаб чиқиш;
б)   *ўзимизда   ва   чет   эл   мамлакатларидаги   технологик   жараёнларни
бошқариш бўйича ғоялар асосида янги бошқариш ғояси шакллантирилади;
в)   лойиҳа   ва   амалдаги   норматив   техник   хужжатлар   асосида   ўлчов
асбоблари ва автоматлаштириш воситалари ўрнатилади, ва уларга керакли
коммуникациялар келтирилиб уланади;
г)   тизим   элементларини   текшириш   мураккаб   ишларни   амалга   ошириб
автоматлаштириш тизимининг нормал ишлашига эришилади.
4. Лойиҳалаш босқичида қандай масалалар эчилади?
а) *тизимнинг техник ва дастурий хужжатларининг тўлиқ комплектини
ишлаб чиқиш;
б)   ўзимизда   ва   чет   эл   мамлакатларидаги   технологик   жараёнларни
бошқариш бўйича ғоялар асосида янги бошқариш ғояси шакллантирилади;
в)   лойиҳа   ва   амалдаги   норматив   техник   хужжатлар   асосида   ўлчов
асбоблари ва уларга керакли коммуникациялар келтирилиб уланади;
61 г)   тизим   элементларини   текшириш   мураккаб   ишларни   амалга   ошириб
автоматлаштириш тизимининг нормал ишлашига эришилади.
5. Монтаж қилиш босқичида қандай масалалар эчилади?
а)  тизимнинг  техник ва дастурий  хужжатларининг  тўлиқ комплектини
ишлаб чиқиш;
б)   ўзимизда   ва   чет   эл   мамлакатларидаги   технологик   жараёнларни
бошқариш бўйича ғоялар асосида янги бошқариш ғояси шакллантирилади;
в)   *лойиҳа   ва   амалдаги   норматив   техник   хужжатлар   асосида   ўлчов
асбоблари ва автоматлаштириш воситалари ўрнатилади, ва уларга керакли
коммуникациялар келтирилиб уланади;
г)   тизим   элементларини   текшириш   мураккаб   ишларни   амалга   ошириб
автоматлаштириш тизимининг нормал ишлашига эришилади.
6. Созлаш босқичида қандай масалалар эчилади?
а)  тизимнинг  техник ва дастурий  хужжатларининг  тўлиқ комплектини
ишлаб чиқиш;
б)   ўзимизда   ва   чет   эл   мамлакатларидаги   технологик   жараёнларни
бошқариш бўйича ғоялар асосида янги бошқариш ғояси шакллантирилади;
в)   лойиҳа   ва   амалдаги   норматив   техник   хужжатлар   асосида   ўлчов
асбоблари ва уларга керакли коммуникациялар келтирилиб уланади;
г) *тизим элементларини текшириш мураккаб ишларни амалга ошириб
автоматлаштириш тизимининг нормал ишлашига эришилади.
7. Техник хужжатларнинг таркиби ва мазмуни қандай хужжатлар билан
белгиланади?
а) *конструкторлик хужжатларининг яхлит тизими (ЕСКД) билан;
б) дастурий хужжатлар яхлит тизими (ЕСПД) билан;
в) олиб борилган илмий тадқиқот ишлари билан
г) олиб борилган конструкторлик ишлари билан.
  8.   Дастурий   хужжатларнинг   таркиби   қандай   хужжатлар   билан
белгиланади?
а) конструкторлик хужжатларининг яхлит тизими (ЕСКД) билан;
62 б) *дастурий хужжатлар яхлит тизими (ЕСПД) билан;
в) олиб борилган илмий тадқиқот ишлари билан;
г) олиб борилган конструкторлик ишлари билан.
9. Автоматлаштириш бўйича лойиҳа ишларини кимлар бажаради?
а) технологик институтлар;
б) илмий текшириш институтлари;
в)   *лойиҳа   институтларининг   автоматлаштириш   бўлимлари   ёки
автоматлаштириш бўйича ишлайдиган махсус ташкилотлар;
г) субподряд ташкилотлар.
10.   Автоматлаштириш   тизимларини   лойиҳалаш   қандай   хужжатлар
асосида амалга оширилади?
А) технологик регламент асосида;
Б)   технологик   регламент   баёни   ва   техник   иқтисодий   асослаш   (ТЕО)
асосида;
В) илмий тадқиқот ишлари асосида;
Г)   *лойиҳалашга   топшириқ   ва   техник   иқтисодий   асослаш   (ТЕО)
асосида.
11. Техник топшириқ таркибига нималар киради?
А)   технологик   регламент   ва   илмий   тадқиқот   ишлари   ҳамда   тажриба
синов ишларини бажаришга талаблар киради;
Б)   техник   иқтисодий   асослаш   ва   илмий   тадқиқот   ишлари   ҳамда
тажриба синов ишларини бажаришга талаблар киради;
В) *лойиҳалаш учун асос, бошланиш ва якунлаш муддатлари, лойиҳада
қатнашувчи   ташкилотлар   номлари,   ишга   тушириладиган   комплекслар
рўйхати,   асосий   техник   иқтисодий   кўрсаткичлар   ва   илмий   тадқиқот
ишлари ҳамда тажриба синов ишларини бажаришга талаблар ва бошқалар
киради;
Г) илмий тадқиқот ишлари ҳамда тажриба синов ишларини бажаришга
талаблар.
63 ХУЛОСА 
Битирув лойиҳа иши якунида қуйидаги ҳулосаларга келинди:
1.   “Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш”
фанини   ўқитишда   мутахассислик   фанларини   ўқитишга   қўйилаётган
талаблар   ва     ўзига   хос   хусусиятларидан     оқилона   фойдаланиш   таълим
самарадорлигини   таъминлашга   хизмат   қилувчи     асосий   омил   сифатида
ҳизмат қилади.
2.   Мутахассислик   фанларининг   ўқув   жараёнларига   инновацион
технологияларни   татбиқ   этишда   ўқув   жараёнини     тўғри   лойиҳалаштириш
ва   режалаштириш   таълим   натижаларининг     юқори   сифат   кўрсаткичига
эришишини   таъминлаши   аниқланди   ва   бу   борада   мутахассислик
фанларидан   дарс   берувчи   педагогларнинг   касбий   компетентлигини
ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
3.   Бўлажак   мутахассисларни   касбий   фаолиятга   тайёрлашда   таълим
жараёнига   модулли   ёндашув   самарадор   деб   топилиб,   бу   ҳолат   талабани
янги   ахборот   технологияларидан   фойдаланишга   ўргатади   ва   уларнинг
мустақил   таълим   олишларига   шароит   яратади,   яъни   уларнинг   касбий
фаолиятида   мустақил  ҳолда  билимлар  эгаллашларида  ишончли универсал
восита   бўлиб,   янги   ахборот   технологияларидан     фойдаланишга   эхтиёж   ва
мойилликни кучайтиради.
Юқоридаги хулосалар асосида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди.
1.   “Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш”
фани   тараққиётининг   устивор   йўналишлари   ва   фан-техника   соҳасидаги
сўнгги   ютуқларга   таянган   ҳолда     фан   дастурлари   ва   маъруза   матнлари
мазмунини доимий янгилаб бориш.
2.   Навойи   давлат   кончилик   институтида   “ Автоматлаштириш
системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш” фанини ўқитиш жараёнида
инновацион   таълим   технологияларини   кенг   жорий   этиш   учун   кафедрада
фаолият   олиб   бораётган   профессор-ўқитувчиларга   инновацион   таълим
технологияларини   оптимал   қўллаш   масалалари   бўйича   ўз   соҳасини   етук
64 мутахассисларини   жалб   этган   ҳолда   махсус   семинар-тренинглар   ташкил
этиш лозим.
3. “Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш”
фанидан   лаборатория   машғулотларини   самарали   олиб   боришучун   янги
физикавий   лаборатория   стендларини   яратиш,   уларнинг   виртуал
кўринишларини   мультимедиа   технологиялари   асосида   янгилаш   мазкур
фанни   чуқур   ўзлаштириш   ва   у   билан   боғлиқ   бўлган   махсус   фанларни
ўзлаштиришга асос бўлади.
65 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1.     Мирзиёев   Ш.М.   Эркин   ва   фаровон   демократик   Ўзбекистон
давлатини биргаликда барпо этамиз. Т. «Ўзбекистон»-2016 й
2. Каримов   И.А.   Ўзбекистоннинг   ўз   истиқлол   ва   тараққиёт   йўли   //
Ўзбекистон:   миллий   истиқлол,   иқтисод,   сиёсат,   мафкура     Т.1.   -   T.:
“Ўзбекистон”, 1996. - Б. 36-37.
3.     Ўзбекистон   Республикасининг   Президенти   Ш.М.Мирзиёевнинг
2017-2021   йилларда   “Ўзбекистон   Республикасини   янада
ривожлантиришнинг   бешта   устивор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар
стратегияси”.http://strat egy.regulation.gov.uz/uz/document/
4.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.Мирзиёевнинг   “Олий
таълим   тизимини   янада   ривожлантириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги
ПҚ-2909-сонли 2017 йил 20 апрелдаги Қарори. Тошкент ш. 
5. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.Мирзиёевнинг   2017  йил
7   февралдаги   ПФ-4947-сонли   Фармони   билан   тасдиқланган   “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”.
6. Мирзиёев   Ш.М.   «Эркин   ва   фаровон,   демократик   Ўзбекистон   
давлатини биргаликда барпо этамиз».Тошкент. «Ўзбекистон»-2016.
7.   Ишмуҳамедов   Р.Ж.   Инновацион   технологиялар   ёрдамида   таълим
самарадорлигини ошириш йўллари. -Тошкент, 2006.
8. Ишмуҳамедов   Р.,   Юлдашев   М.   Таълим   ва   тарбияда   иннавацион
педагогик технологиялар. Тошкент – 2013 й.
9.   Арзиқулов А.У. Интерфаол усуллар. -Самарқанд, 2003. 
10. Юсупбеков   Н.Р. .,   Мухамедов   В.И.   Гулямов   Ш.М.   Технологик
жараёнларни     назорат   қилиш  ва   автоматлаштириш.  -   Тошкент:   Ўқитувчи,
2011. – 576 б.
11. Клюев   А.С.   и   др.   Проектирование   систем   автоматизации
технологических процессов; 2-е издание. - М.: Энергоатомиздат, 1990. -460
с.
66 12. Клюев   А.С.   и   др.   Техника   чтения   схем   автоматического
управления   и   технологического   контроля.   3-е   издание.   -   М.:
Энергоатомиздат, 1990. -428 с.
13. Клюева   А.С.   Наладка   средств   измерений   и   систем
технологического   контроля.   Под   редакцией,   2-е   издание .   –   М . :
Энергоатомиздат ,   1990 . -365 с.
14. Каталог   технических   средств   автоматизации   фирмы   Honeywell .
201 9 , 54c.
15. Каталог технических средств автоматизации фирмы  Siemens .  201 8 ,
32 c .
16. F.   Ebel,   S.   Idler,   G.   Prede,   D.   Scholz.   Fundamentals   of   automation
technology.   Festo   Didactic   GmbH   &   Co.   KG,   73770   Denkendorf,   Germany,
2008.
17. Piping   and   instrumentation   diagrams   (P&ID).   Project   Engineering
Standard, 2011.
18. Юсупбеков Н.Р. ва бошқалар, Технологик жараёнларни бошқариш
системалари: Дарслик.  – Тошкент: Ўқитувчи, 1997. – 750 б.
19. Mikell   P.   Groover.   Automation,   Production   Systems   and   Computer-
Integrated Manufacturing. –USA: Prentice Hall, 2014. -816 p.
20. Межгосударственный стандарт ГОСТ 21.208–2013. Автоматизация
технологических   процессов.   Обозначения   условные   приборов   и   средств
автоматизации в схемах. 
21.   Ли К. Основы САПР ( CAD / CAM / CAE ) . Питер, 2004. –560 с.
22. Stephen   J.   Chapman   нинг   MATLAB®   Programming   for   Engineers,
BAE SYSTEMS Australia  2015  y/, 592 p.  
23. Блюмин С.Л., Приньков А.С развитие матричного представления
обобщенных   графовых   структур   в   задачах   описания   и   анализа   больших
данных Computational nanotechnology. 2018 г.
67 Интернет ресу р с лар
1.Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Матбуот   маркази   сайти:
www.press-service.uz  
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат Ҳокимияти портали:  www.gov.uz  
3. Ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати, UNDP DDI:
Programme  www.lugat.uz ,   www.glossaiy.uz
4. Ўзбек интернет ресурсларининг каталоги:  www.uz
5.  Infocom.uz  elektron jurnali:  www.infocom.uz
6.  http://www.bank.uz/uz/publislVdoc/
7.  www.press-uz.info
8.  www.ziyonet.uz  
9.  www.edu.uz
10.  www. cottonginning.com
68


 

 

КИРИШ...................................................................................5
I-БОБ“АВТОМАТЛАШТИРИШ СИСТЕМАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ЎРНАТИШ ВА СОЗЛАШ” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ.................

 

 

9

1.1.“Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш” фанини устувор йўналишлари...........................

 

9

1.2.“Автоматлаштириш системаларини лойиҳалаш, ўрнатиш ва созлаш” фанини ўқитишда инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар...............................................................

 

 

12

II-БОБ“АВТОМАТЛАШТИРИШ СИСТЕМАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ЎРНАТИШ ВА СОЗЛАШ”ФАНИ “АВТОМАТЛАШТИРИШНИНГ ПРИНЦИПИАЛ СХЕМАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ” МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ АСОСИДАГИ  ИШЛАНМАСИ..........................................

 

 

 

 

 

21

2.1Ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи (SYLLABUS)21
2.2“Автоматлаштиришнинг принципиал схемаларини лойиҳалаш” мавзусининг маъруза матни ва амалий машғулот ишланмаси............................................................. 

 

 

25

2.3Мавзуга татбиқ этилган интерфаол методлар ишланмаси51
2.4.Фан юзасидан кейслар тўплами, тестлар, назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар,  амалий топшириқлар, ишланмалар.............

 

 

56

 ХУЛОСА .................................................................................67
 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР...............................69