Автомобил саноати учун полимер композицияси билан қопланган кабел ишлаб чиқариш бўлимини лойихаси (Q=45000 пмсутка)

АВТОМОБИЛ САНОАТИ УЧУН ПОЛИМЕР КОМПОЗИЦИЯСИ
БИЛАН ҚОПЛАНГАН КАБЕЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЛИМИНИ
ЛОЙИХАСИ (Q=45000 ПМСУТКА)
REJA:
     KIRISH
      I .     Умумий қисм:
     1.1.кабель қопламаси олиш учун полимер композициясини тайёрлаш
II.Технологик қисм:
II.1. Экструзия усули билан 5 томирли кабель қопламаси  олиш 
технологияси    
II.2. Моддий баланс
II.3. Issiqlik balans
X ulosa
Foydalanilgan adbiyotlar
1 КИРИШ
Ўзбекистон   иқтисодиётининг барча сохаларида   бозор   иқтисоди халқ
хўжалигини   ривожлантириш   иқтисодий   ислохотларни     амалга   оширишда
сезиларли даражада   ижобий     натижаларга     эришилмоқда. Айниқса қишлоқ
хўжалигини   ривожлантириш   учун   кимё   саноатини   яъни   минерал   ўғитлар
ишлаб чиқаришни жадал   суръатлар билан олиб бориш натижасида эришиш
мумкин.  Бунинг   учун   маҳаллий  хом   ашёлардан   унумли   фойдаланиш.  Арзон
ва   рақобатбардош   маҳсулотларни   ишлаб   чиқариш   хозирги   куннинг   долзарб
мавзуларидан   бири   ҳисобланади.   Ўзбекистонда   барқарор     ва   самарали
фаолият     кўрсатувчи     кимёвий   ишлаб   чиқариш     тизимини       ташкил     этиш
республика     мустақил   иқтиcодий       сиёсатининг       муҳим     йўналишларидан
бири   бўлиб     қолди,   нега     деганда     республика   иқтисодий     ўсиш
барқарорлиги,       молиявий       мустаҳкамлиги     унинг   самарали       фаолиятига
бевосита  боғлиқдир.
Шунингдек,   Президентимиз   янги   иновацион   лойихалар,   ишлаб
чиқаришни   модернизация   қилиш   йўллари   тўғрисида   тўхталди.   Бозор
шароитида     ишловчи   ҳар     қандай   ишлаб   чиқариш   саноати     фаолиятида
хизматларни     сотиш     ва   максимал   даражада     фойдага     эга     бўлиш     муҳим
мақсад   ҳисобланади.   Кимё   саноати   ишлаб   чиқариш   хизмат     соҳаларини
кенгайтириш,   бозорни   эгаллаш     натижасида   олинадиган   фойдани
кўпайтириш   ҳисобланади.   Мазкур     мақсадга     эришишнинг   воситаси   бўлиб
арзон   махаллий   хом   ашёдан   фойдаланиб   харидоргир,   рақобатбардош
махсулот ишлаб чиқариш муҳим  аҳамиятини  касб  этади.
Айни   пайтда   биз   ўз   вақтида   танлаб   олган   иқтисодий   тараққиёт
моделининг   нақадар   тўғри   эканини   ва   амалда   ўзини   тўла   оқлаганини
ҳаётнинг ўзи яна ва яна тасдиқлаб бермоқда.
“2011-2015   йилларда   Ўзбекистон   саноатини   ривожлантиришнинг
устивор   йўналишлари   тўғрисида”   ги   дастур   тасдиқланди.   Ушбу   дастур
саноат   соҳасида   умумий   қиймати   қарийб   50   миллиард   долларни   ташкил
2 этадиган   500   дан   ортиқ   йирик   инвестиция   лойиҳасини   амалга   оширишни
кўзда тутади.
Яқин   5   йил   ичида   саноат   маҳсулотларини   ишлаб   чиқариш   ҳажмини
камида 60% га ошириш, ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2018 йилдаги
24% дан 2015 йилда 28% га кўпайтиришни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда.
Бу борада машинасозлик, автомобилсозлик, кимё, озиқ-овқат, фармацевтика,
қурилиш   материаллари   саноати   ва   бошқа   соҳаларни   жадал   ривожлантириш
ҳисобидан ушбу тармоқларда 2 баробардан зиёд ўсишга эришилди.
Ишлаб   чиқаришни   модернизация   қилиш,   техник   ва   технологик   қайта
жиҳозлаш,   иқтисодиётнинг   етакчи   тармоқларини   жадал   янгилаш   биз   учун
энг муҳим устивор вазифа сифтида изчил давом эттирилади. 
Бу   хусусда   гапирганда,   2017   йилда   иқтисодиётга   жалб   этиладиган
барча инвестицияларнинг 36,4% дан ортиғини саноатни модернизация қилиш
ва   технологик   янгилаш   дастурларини   амалга   оширишга   йўналтириш   кўзда
тутилаётгани, замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш харажатлари умумий
капитал  қўйилмалар  ҳажмининг  камида  46%   ини  ташкил  этьаётганини  қайд
этиш даркор.
2018   йилда   35   тадан   ортиқ   йирик   ишлаб   чиқариш   корхонасини
қуришни якунлаш ва фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилмоқда. Шулар
қаторида   кўп   ўринли   “Мерседес-Бенц”   йўловчи   автобусларни   ишлаб
чиқаришни   ўзлаштириш,   Муборак   газни   қайта   ишлаш   заводи   ва
“Шўртаннефтгаз”   унитар   корхонасида   400   минг   тонна   суюлтирилган   газ   ва
газ   конденсати   ишлаб   чиқариладиган   қурилмаларни   ўрнатиш,   Олмалиқ   ва
Навоий комбинатларининг корхона ва ишлаб чиқариш қувватларини техник
қайта жиҳозлаш, Бекобод металлургия комбинатини модернизация қилиш ва
бошқа ўта муҳим лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Жорий   йилнинг   охирига   қадар,   идоравий   мансублигидан   қатъи   назар,
барча   йирик   корхона   ва   ишлаб   чиқариш   қувватларида   жаҳон   тажрибасида
синовдан   ўтган   замонавий   технологиялар   билан   алмаштирилиши   лозим
3 бўлган ускуна ва технологияларнинг  рўйхатини аниқлаш учун техник аудит
ўтказиш зарур.
Навбатдаги   энг   устувор   вазифа   -   бу   мамлакатимизни   модернизация
қилиш   ва   аҳоли   бандлигини   оширишнинг   муҳим   омили   сифатида   ишлаб
чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантиришдан иборат.
Мавзунинг   долзарблиги:   Мамлакатимизда   экспорт   қилувчи
корхоналарнинг рақобатбардошлик устунликларини рўёбга чиқариш, экспорт
таркибини   диверсификациялаш   ва   маҳсулотларни   сотишнинг   янги   ташқи
бозорларини  фаол  ўзлаштириш бўйича   аниқ мақсадга  йўналтирилган  ишлар
олиб бориш ҳозирги куннинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади.
                   Хом ашё ва материалларни, асосан, кимёвий усуллар ёрдамида қайта
ишланади.   Кимёвий   маҳсулотларни   ишлаб   чиқариш   ва   тайёрлашда   турли
усуллардан фойдаланилади. Жаҳон молия-иқтисодий инқироз шароитларида
биринчи   навбатда   ишлаб   чиқаришни   модернизациялаш,     корхоналарнинг
техникавий ва технологик қайта қуролланиши ва замонавий технологияларни
жорий қилиш ишларини амалга ошириш лозим. 
      Ишнинг мақсади:  Автомобил саноати учун полимер композицияси
билан   қопланган   кабел   ишлаб   чиқариш   бўлимини   такомиллаштириш   ва
технологик линиясини  ишлаб чиқариш.
I .      УМУМИЙ ҚИСМ:
Кабель қопламаси олиш учун полимер композициясини тайёрлаш
Бизга   маълумки,   поливинилхлорид   композициясининг   эластиклик
хусусиятларини   ошириш   учун   унинг   таркибига   турли   хилдаги
пластификаторлар   (ДОФ,   ДБФ,   ДОС   ва   б.)   қўшилади.   Бу   эса   маълум
4 қонуниятларга   асосланган   ҳолда   амалга   оширилади.   Чунки
пластификаторларни   меъёрдан   ортиқ   ПВХ   композициясининг   хоссаларини
ёмон   томонга   ўзгартириб   юбориши   мумкин.   Пластификаторлар   миқдори
қандай   буюм   ишлаб   чиқарилиши   ва   у   қандай   хусусиятга   эга   бўлиши
кераклигига   қараб   қўшилади.   Бундан   ташқари   ПВХ   композициясининг
таркибига   бошқа   хилдаги   қўшимчалар   ҳам   қўшилади.   Масалан,
тўлдиргичлар,   композицияни   иссиқликга   бардошлилигини   оширувчи
термостабилизаторлар, стеарин кислотаси ва бошқалар.
Буларнинг барчаси аниқ бир мақсад учун қўшилиб, тегишли ишлаб чиқилган
ишчи рецептуралар асосида олинади.
Мен   ўз   битирув   малакавий   ишимда   пластифицирланган   ПВХ
композициясидан   изоляцияланган   кабел   олиш   учун   қуйидаги   таркибдаги
ишчи   рецептурани   тавсия   этаман.   бунинг   учун   ПВХ   нинг   С-7058   М   саноат
маркасини танлаб оламиз:
1. ПВХ-С 7058 М                                              - 100 масса бирлигида
2. Гидрофобланган Белгород бўри                 - 3,6 масса бирлигида
3. ТОСС ( уч   асосли қўрғошин сульфати )      – 1,2  масса бирлигида
4. ДОСС (икки асосли қўрғошин стеарати )  -  2,2 масса бирлигида
5. ДОФ (пластификатор)                                 -   1 8 масса бирлигида
6. Стеарин кислотаси                                      -  0,21 масса бирлигида
Ушбу рецептура бўйича изоляцияланган кабел   олиш учун аввало унинг
технологик   ва   реологик   хоссаларини   ўрганишимиз   керак.   Бунинг   учун   эса
“Брабендер-   пластограф”   деб   номланадиган   лаборатория   қурилмасига
мурожаат қиламиз.
Юқоридаги   тавсия   этилган   рецептура   асосида   олинган   пластограмма
қуйидаги кўринишга эга бўлади:
5 2. 1- расм .  ПВХ дан изоляцияланган кабел олиш учун мулжалланган
композициянинг пластограммаси
Пластограммага   асосан   экструдер   шнекига   тушадиган   юкланиш
(нагрузка)   пластикациянинг   бошланғич   нўқтасида   22   %   ни   ташкил   қилган
бўлса,   тўлиқ   пластикация   вақтида   эса   59   %   ни   кўрсатади.   Ҳарорат   эса
пластикациянинг   бошланғич   нўқтасида   195 0
С   ни   кўрсатган   бўлса,
пластикацияга   тўлиқ   эришилганда   206 0
С   ни   ташкил   қилади.
Пластифицирланган   ПВХ   композициясининг   пластикацияланиш   жараёни
бошланиш   нўқтасидан   тўлиқ   пластикацияланиш   жараёнига   эришгунча
кетадиган вақт 17 минутни ташкил қилди.
Демак,   пластифицирланган   ПВХ   композициясидан   изоляцияланган
кабел ишлаб чиқариш учун олинган рецептура технологик талабларга  тўлиқ
жавоб беради.
Мен   тавсия   этаётган   юқоридаги   ПВХ   композициясининг   ишчи
рецептураси   сифатли   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   учун   яроқлидир.   Аввалги
6 қўллаб   келинган   рецептуралар   билан   таққослаб   кўрилганда
пластикацияланиш   вақтининг   қисқаргани   билан   фарқ   қилади.   Бу   эса
натижада   иш   унумдорлигини   ошишига   ва   электр   энергиясини   иқтисод
қилишга   олиб   келади,   ишлаб   чиқарилган   маҳсулотнинг   сифати   ҳам
яхшиланади. 
III. ТЕХНОЛОГИК ҚИСМ:
III.1. Экструзия усули билан 5 томирли кабель қопламаси
олиш технологияси
    ПВХ асосида  кабель   қопламаси   ишлаб  чиқаришдан аввал  унинг  ички
ресептуралари   ишлаб   чиқарилади.   Бунинг   учун   уни   қуйидаги   таткибдаги
7 хом-ашё   ва   материалларни   танлаб,   уларнинг   ресиптураларининг   тафсия
қилиман.
2.2 1 -жадвал
№ Компонентларн
инг номи Стандар
т
ресепту
ра Тавсия
этилган
ресепту
ра
1 ПВХ C -7058 М 100 100
2 Белгород бўри 3.86 3.86
3 Уч ас осли 
қўрғошин сул 1 1.5
4 БМР-9-1 
компоунди 2 1
5 Т-маҳсулоти 
(бензой кислота 
кал.  Тузи) 1.5
6 Пластикациялан
иш вақти 17 7
7 Суюқланманинг 
оқувчанлик 
кўрсатгичи 0.3 0.2
8 Термик 
барқарорлик, 
190 C  да мин 45 63
 
  Юқорида   танланган   хом   ашёлар   асосида   тавсия   этилаётган
ресуптурага   асосан   автомобил   кабеллари   ишлаб   чиқаришнинг
қулайлиги: икки кўрсатгич бойича яхшиланади.
1. ПВХ   композисиясининг   экструдер   силандрида   тўлиқ
пластикасияланиш   учун   кетган   вақт   17   минутдан   7   минутга
8 қисқаради.   Бу   эса   қуриманинг   иш   унумдорлигини   ошириш   билан
бирга, катта миқдордаги элетр энергиясини тежашга олиб келади.
2. ПВХ композисиясининг термик барқарорлиги 190 C   да 45 минутдан
63   минутгача   ошади.   Бу   сифатсиз   маҳсулот   чиқиши   камайтиришга
ва қурилмаларни узоқ вақт ишлаш имконятини беради.
Стандарт   яъни  анъанавий  ишлатилиб  келинаётган   ва мен томондан
тавсия   этилаётган   ресептраларнингГерманияда   ишлаб   чиқарилган
зонавий “Брабиндер пластораф” лабаратория қурилмасидан олинган
пластификаторлар ҳам қуйидагига эга бўлади:
Пластограмлардаги   кўрсатгичлар   экструдер   шенгига   тушадиган
юкланиш яъни нагрузкани ҳам камайганлигини кўрсатади. Стандарт
ресептурага   асосан   П{ВХ   композисияси   пластикасияланишнинг
бошланғич   нуқтасида   нагруска   22%   ни   ташкил   қилган   бўлса,
композисия  тўлиқ қовушоқ-  оқувчан  ҳолатга  ўтган вақтда  нагруска
59%   ни   кўрсатади.   Бундай   ижобий   технологик   кўрсатгичларнинг
сабабчиси   эса   саноат   чиқиндиси   Т-   маҳсулотининг   кальцийли
тузини термостабилизатор сифатида ресуптурага киритилишидир.
2.2 . ПВХ композисияси асосида автомобил учун кабел ишлаб
чиқариш технологияси ва схемаси
          Маълуки   ҳозирги   пайтда   автомобил   учун   кабеллар   тармоқлари
пластмассадан   ясалган   кабеллар   кўп   ишлатилмоқда.   Бу   кабеллар
зангламаслиги   бояб   туришини   талаб   қилмаслиги,   суюқлик   харакатига   кам
тўсқинлиги   ва   бошқа   хусусиятлари   билан   пўлат   ва   чоян   кабел лардан   афзал
туради.
    Пластмасса   кабелларнинг   камчилиги:   уларнинг   юқори  иссиқликка   бардош
бера   олмаслигидир.   Кўпича   кабеллар   полиэтилиндан   ва   ПБХ   композисияси
асосидаги   кабел лар   асоса   экструзиялаш   яъни   маълум   деаметрли   тешикдан
узлуксиз   сиқиб   чиқариш   усули   билан   олинади.   Унинг   олиниш   технологик
9 просесси   қуюдаги   расмда   келтирилган.   Бу   расмдан   кўриниб   турибсизки,
кабел   олиш   технологияси   қуйидаги   босқичлардан   иборат:   гранула   ҳолдаги
полимер   экструдер   цилиндрида   юмшоқ   ҳолда   келтирилган   массаси
ҳалқасимон   тешикдан   сиқиб   чиқариш,   калибрлаш,   совутиш,   маълум
узулликдаги бўлакларга кесиш ёки ғалтаксимон барабанларга ўраш.
  Экструдерди   суюқланган   ПВХ   композисияси   сиқиб   чиқариладиган
ҳалқасимон   тирқишнинг   кўдаланг   кесими   кабелнинг   кўндаланг   кесишдан
озгина   ортиқ   бўлиши   керак,   чунки   калибрлаш   вақтида   кабел   загатовкаси
насадка   ичида   қисман   чўзилади.   Экструдернинг   бош   қисмидан   сиқиб
чиқарилаётган   ПВХ   композицияси   массаси   цилиндр   шаклига   кириб,   у
тўридан-тўғри   калибрлаш   насадкасига   ўтади.   Бу   ерда   кабел   бирмунча
совийди,   қотади   ва   калибрланиб,   муайян   ташқи   диаметрга   эга   бўлган   ҳолда
чиқа бошлайди.
   Одатда кабел ташқи диамерти бойича калибрланади ва кабеллар кондаланг,
ёъналишда   икки   хил   усулда:   вкуум   ҳосил   қилиш   усули   ёки   кабел   ичида
сиқилган ҳаво юбориш ёъли билан чўзилади.
      Калибрлаш   насадкасидан   чиқаётган   кабел   хали   иссиқ   бўлгани   учун,   у
эгилувчан   ва   осон   дефармацияга   учрайдиган   бўлади.   Шу   сабабли   у
насадкадан   чиқиши   биланоқ   совутиш   ванналарига   ёки   устидан   сув   қуйиш
усулибилан   совитилади.   Совуган   трурубалар   қттиқ   ва   деформацияга
учрамайдиган бўлади.
  Технологик жараённинг режими
   Технология танлашдан олдин кабелни ташқи диаметри c , ички деаметри ва
турубанингқалинлигин,   профиллар   учун   унинг   энини,   баландлигини,
кабеллар   учун   ташқи   деаметри   ёки   изолясия   қатламининг   қалинлигини
билиш керак.
    Экстурзиялаш   усули   билан   кабел   олиш   технологик   парамертлари   плёнка
олишдаги   парамертлардан   деярли   фарқ   қилмайди.   Кабел   олиш   учун
ишлатиладиган, масалан, ПВХ юқори босимга чидамлиги шароитга боғлиқ.
10   Цилиндр зоналари бойича ҳарорат ПВХ композисиясидан кабел олиш учун
120, 145, 160, 175, бўлади. Шу экструдер каллагининг 3 зонасида ҳолат 190,
200   бўлади.   Калибрловчи   ҳавонинг   босими   0.09-0.12.   суюқланманинг
каллакдаги   босими   40   МПа   гача   боради.   Суюқланманинг   кенгайиши
ҳисобига   олган   ҳолда   кабелнинг   кўндаланг   кесма   юзаси   фарма   ҳосил
қиладиган коллак тирқишидан 10-15% гача кўп бўлиши керак.
    Калибровка   қилгандан   кейин   кабелни   диаметри c ,   насадканинг   диаметрига
тенг   бўлиб   чиққан   ҳолда   10-25%   ортади;   кабел   девоир   қалинлиги   камаяди,
яъни Д насадка > Д мундетик.
    Р о ссия   ГО C Ти   бойича   4   хил   кабел   ишлаб   чиқарилади.   Уларнинг   бир-
биридан фарқи сув босимининг ушлаш қобиляти билан ажратилади:
2. 4   1 -жадвал
Кабел турлари Сув босими 20  C , МПа
Л (енгил) 0.25
C л (ўта енгил) 0.4
C  (ўрта) 0.6
Л (оғир) 1
  Юқорида   келтирилган   технологик   схема   бойича   Д   ташқари=   400   ММ   гача
қалинлиги   30   ММ   гача   бўлган   кабеллар   ишлаб   чиқарилади.   Катта
диаликтрли   кабеллар   олиш   учун   катта   диаликтрга   эга   бўлган   икки   шнекли
экструдерлар қўлланилади.
      Кабел   ва   шланглар   ишлаб   чиқариш   учун   халқасимон   тўғри   оқими
каллаклар қўлланилади. Унинг тузилиши расмда келтирилган. 
  Бу расмдан кўриб турганиздек, каллакнинг асосий қисмлари қуйидагилар:
1.Сиқилган ҳавони киритиш штусери
2.Корпус
    3. Реслировка қиладиган винтлар
 4. мустаҳкамловчи маслама
5. Прасс силжувчи пробкани ушлаб туриш учун
11 6.кабел загатовкаси
7.кабел ичидда сиқилган ҳаво юбориш учун канал
8.матриса
9.дорнни ушлаб турувчи мосслама
10.дорн
Поливинилхлорид   асосида   тайёрланган   композисиядан   икки   шнегли
экструдер   ёрдамида   қаттиқ   кабеллар   олинади.   Бу   кабелларни   винилпласт
турбалари деб ҳам айтилади. Полиэтилинга нисбатан ПВХ композисиясидан
олинадиган   кабелларга   экстрзия   ҳароратни   бошқача   бўлишидан   ҳам
фарққилади.   Шуни   ҳам,   эслатиб   ўтиш   керакки,   винилпласт   кабелларнинг
иссиқлик ўтказувчанлиги  пўлат  трумабаларникига   қараганда   400 марта  кам.
Шуноинг   учун   ҳам   бундай   кабелларнинг   ташқи   деворларига   сувтомчилари
ҳосилбўлмайди.   Агар   полиэтилиндан   олинадиган   кабелларни   экструдерлаш
чиқаётган   қовушоқ   –оқувчан   ҳолатда   200 C   дан   ортиқ   ушлаб   туриш   мумкин
бўлса   ПВХ   дан   олинадиган   кабеллар   учун   107-108 C   дан   ортмаслиги   керак,
чунки ПВХ нинг термик турғунлиги полиэтилинга нибатан анча паст.
  Кабеллар ишлаб чиқаришда браклартури.
-ички ва ташқи юзанинг нотекислиги
-кабелнинг геометри c  ўлчамларининг чизмага тўри келмаслиги
-узунасига дарз кетиши
-механик хоссаларниниг пастлиги
-қолдиқ деформацияни кўплиги
-юқори кирилишлиги ва бошқа сабаблар
  Кўп   шнекли   экструдерлар   орқали   буюм   олиш   экструдерлар   икки   бўлиши
мумкин. Бу шнеклар параллел ёки кетма- кет жойлашган бўлиши керак.
Аралаштириш сифатида қуйилаётган талабга қараб шнегларни нагрускалари
хар хил конструкцияга эга бўлиши мумкин.
  Юқорида   келтирилган   экструдер   турлари   пластмасса   порошок   ёки   гранула
ҳолатдаги компонентларни аралаштиришда, пластмассани қайта ишлашда ва
термик турғун бўлмаган айрим полимерлардан буюм олишда қўлланилади.
12 2.3. Изоляцияланган кабел олиш моддий баланси  
Маретиалнинг   технологик   баланси   деб   фойданилган   материал   ишлаб
чиқарилган   маҳсулот   ва   шунингдек   қўшимча   ҳосил   бўлган   моддалар
миқдорини   ҳисоблаш   тушинилади.   Ҳисоб   китобларнинг   натижалари
графиклар   тенгламалар   жадвал   ёки   диаграмммалар   кўринишида   берилади.
Ишлаб   чиқаришга   берилган   хом   ашёнинг   миқдори   тайёрланган   маҳсулот
миқдорига   тенг   бўлиши   керак.   Буларни   ҳисоблаш   учун   стехометрик
тенгламалардан   фойдаланилган   ҳолда   ишлаб   чираришнинг   алоҳида
босқичлари ва қўшимча жараёнлар ҳисобга олинади.
  Материал   балансини   тузишда   хом   ашёнинг   ва   ярим   тайёр   маҳсулотнинг
таркибини билиш баъзан эса уларнинг баъзи бир физик-кимёвий хоссаларини
ва уларни ташқи таъсир натижасида ўзгаришларини билиш тлаб этилади.
  Материал  баланси ҳисоблари одатда  100 ёки 10000 кг хом ашёга  ёки тайёр
маҳсулот нисбатан қилинади.
    Энди   ПВХ   композисияси   ишлаб   чиқаришдаги   материал   балансини
ҳисоблаш   учун   тегишли   ресептуарга   асосан   хом-   ашй   ова   тайёр   маҳсулот
миқдорини   ҳисоблаймиз.   Бунинг   учун   ишлаб     чиқилган   тегишли
ресиптуррани келтирамиз:
2.5 1-жадвал
№ Хом ашё ёки
материалнинг
номланиши Таркиби % Масса
бирилигида
1 ПВХC-7058М 90.6 100
2 Белгород бўри 2.4 3.86
3 Уч асосли қўғошин
сулфати 0.6 1
4 БМК-9-1 компоненти 0.5 1
5 Т- маҳсулоти 1.4 2.5
Жами 95.5 108.36
13     Ишчи   ресуптурадаги   барча   компонентларнинг   тенологик   босқичлардан
ёъқотишлари   бир   хил   бўлганлиги   учун   фақат   битта   коэффисентни
ҳисоблаймиз.   Бунинг   учун   технологик   босқичлардан   хом   ашёнинг
ёъқлишлари (%да) қуйидаги жадвалда келтирамиз:
2.5 2-жадвал
№ Ҳомашёнинг номланиши Транспортирофка
юклаш, хом ашёни
қоғоздан ажратиш,
дозирофка элаш Экструдер
ни стабил 
шиламига 
ростлаш Атмосферага
чиқариш
1 ПВХC-7058М 3.5 2 0.5
2 Белгород бўри 3.5 2 0.5
3 Уч асосли қўрғошин 
сулфати 3.5 2 0.5
4 БМР-9-1 компаунди 3.5 2 0.5
5 Т- маҳсулот 3.5 2 0.5
К К  = ___________1____________________=1.063
               (1-(3.5/100))*(1-(2/100))*(1-(0.5/100))
1000 кг тайёр ПВХ композисияси ишлаб чиқари учун сарфланган ҳар бир 
компонентнинг миқдори қуйидаги формула бойича ҳисобланади:
Ҳ К = (C К* К К )/(1-(Ҳ К /100))
Бу ерда C К - 10000 кг тайёр маҳсулот учун сарфланган компонентнинг соф 
миқдори:
К К -ҳар бир компонентнинг сарфланиш коэфисенти
Ҳ К - компонентларнинг намлик миқдори
Шунга асосан биринчи компонентнинг миқдорини ҳисоблаймиз:
Ҳк=(90.6*1.063)/(1-(0.4/100))= 9.628/(1-0.004)=9.628/0.996=96.61 кг ПБХ
Ҳк=(2.4*1.063)/(1-(0.3/100))=2.551/(1-0.003)=2.551/0.997=1.554   кг   Белгород
бўри
Ҳк=(0.6*1.063)/(1-(0.3/100))=0.6378/(1-0.003)=0.6378/0.997=0.36 кг Госс
Ҳк=(0.5*1.063)/(1-(0.3/100))=0.512/(1-0.003)=0.512/0.997=0.32 кг БМР-9-1
14 Ҳк=(1.4*1.063)/(1-(0.3/100))=   1.488/(1-0.003)=1.488/0.997=0.491   кг   Т-
маҳсулот
     Энди 1000 кг ПВХ композисияси ишлаб чиқариш учун сарфланадиганхом
ашё   миқдорини   ҳисоблаймиз.   Бунинг   учун   қуйидаги   формуладан
фойдаланамиз:
C к=(П*К)/100
Бу ерда  C к- компонентларнинг ҳақиқий оғирлиги кг
П- 1000 кг ПВХ композициясининг оғирлиги
К- ресептурадаги компонентларнинг % миқдори
C к=(1000*90.6)/100=906 кг ПВХ
C к=(1000*2.4)/100=24 кг Бергород бўри
C к=(1000*0.6)/100=6 кг Госс
C к=(1000*0.5)/100=5 кг БМР-9-1
C к= (1000*1.4)/100=14 кг Т-маҳсулоти
Энди хисоб- китоб натижаларини қуйидаги жадвалга ёзиб чиқамиз.
.5 3-жадвал
№ Компонентларнинг номи Ўлчов 
бирлиги Миқдор
и 
1 ПВХC- 7058М кг 906
2 Белгород тузи кг 24
3 Уч асосли қўрғошин сулфати кг 6
4 БМР-9-1 компанинди кг 5
5 Т- маҳсулоти кг 14
15 ХУЛОСА
Менинг   Курс   лойиҳа     ишим   мавзуси   ҳозирги   кунда   ўта   долзарб   бўлиб,
унинг ечимини топиш эса янада масъулиятли масалалардан бири ҳисобланади.
Мавзуни   ёритишда   барча   маълумотлардан   фойдаландим:   малакавий   амалиёт
даврида   ишлаб   чиқариш   корхоналаридан   олинган   маълумотлар,   технологик
қурилмаларнинг чизмалари, уларнинг ишлаш принциплари, техник тавсифлари,
ишлаб   чиқариш   корхоналарида   ҳосил   бўладиган   чиқиндилар   ва   уларни   қайта
ишлаш усуллари ва бошқалар. Ушбу маълумотларга таянган ҳолда “ Автомобил
саноати   учун   полимер   композицияси   билан   қопланган   кабел   ишлаб   чиқариш ”
номли   Курс   лойиҳа     ишини   лойиҳаладим.   Танланган   технологияга   мос
келадиган режимлар баён қилинди, ортиқча сарф-харажатларга йўл қўйилмади.
Курс лойиҳада кириш, умумий қисм, технологик қисм, иқтисодий қисм,
меҳнат   ва   атроф-муҳит   муҳофазаси,   хулоса   ва   фойдаланилган   адабиётлар
рўйхати, шунингдек, интернет маълумотлари келтирилган.
Технологик   қисмда   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   технологияси,   конкрет
турдаги   маҳулотлар   учун   тегишли   ишчи   рецептуралар,   уларнинг
пластограммалари ва таҳлили, асосий қурилмалар ва моддий баланс ҳисоблари
келтирилган.   Чизмаларда   асосий   ишлаб   чиқариш   технологик   линияси,   асосий
қурилма   ва   унинг   қирқимлари,   шунинг   билан   биргаликда   иқтисодий
кўрсаткичлар   жадвали   берилган.   Ишлаб   чиқариш   жараёнида   эътиборга
олиниши   керак   бўладиган   меҳнат   муҳофазаси   ва   атроф-муҳит   муҳофазасига
тегишли, ажралиши мумкин бўлган зарарли технологик чиқиндилар ва уларни
олдини олиш чоралари берилган.
16 АДАБИЁТЛАР
1.   Ислом   Каримов   “Барча   режа   ва   дастурларимиз   Ватанимиз   тараққиётини
юксалтириш, халқимиз фаравонлигини оширишга хизмат қилади”, Тошкент –
“Ўзбекистон” – 2011. 
2. И.А.Каримов.   “Мавжуд   имкониятлардан   самарали   фойдала ниш   юксалиш
гарови”. “Халқ сўзи” газетаси, 29 июл 2000 й.
3.   И.А.   Каримов   „Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон
шароитида   уни   бартараф   этишнинг   йўллари   ва   чоралари“,   Тошкент,
“Ўзбекистон”-2009 й.
4.   «Основе   технологии   переработки   пластмасс»   под   ред.   В.Н.Кулезнева   и
В.К.Гусева. Москва. «Химия» 2004.
5. «Технология пластических масс». Под ред. В.В.Коршака, Е.В.Кузнецова и
др. Москва. «Химия» 1987.
6. Гул В.Е., Aкутин М.С. «Основе переработки пластмасс». Москва. «Химия»
1987.
7. «Основе технологии переработки пластмасс» Бортников В.Г., Казан, 2000.
8.   «Практикум   по   технологии   переработки   пластмасс»   под   ред.
В.М.Виноградова и Г.С.Головкина. Москва. «Химия» 1981.
9.   «Полимер   материалларни   синашга   оид   практикум»   Й.М.Мақсудов.
Тошкент кимё-технология институти. Тошкент. «Ўқитувчи» 1984й.
10.   С.Ш.Лутфуллаев   «Полимерларни   қайта   ишлаш   технологияси»   фанидан
ўқув-услубий мажмуа. Қарши-2011.
11.   «ШЎРТАНГАЗ   кимё   мажмуаси»   ни   қуриш   бошқармасининг   фонд
материаллари (рус ва инглиз тилларида). 1998 йил.
17 12.     «ШЎРТАНГАЗ кимё мажмуаси» фонд материаллари. Технологик қисм.
1998 йил.
ИЛОВАЛАР
18 19