Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 228.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Ахборотни кодлаштириш

Купить
Мавзу : Ахборотни кодлаштириш Ахборотни кодлаштириш Ахборотни ўлчаш учун одатда ахборот миқдори I ва маълумотлар ҳажми VM параметрларидан фойдаланилади. Бу параметрлар кўриладиган адекватлик шаклига қараб турли ифода ва изоҳ касб этади. Адекватликнинг ҳар бир шаклига ўзининг ахборот миқдори ва маълумотлар ҳажми ўлчови мос келади Кодлаш системаси - объектларни кодли белгилаш қоидалари мажмуидир. Код ҳарф, рақам ва бошқа символлардан ташкил топган алфавит асосида қурилади. Кодни характерловчи тушунчалар - унинг узунлиги ва структурасидир . Код узунлиги коддаги ўринлар (позициялар) сонини, код структураси - кодда символларнинг жойлашиш тартибини белгилайди. Объектни кодли белгилаш муолажаси кодлаш деб аталади. Кодлаш системасида ишлатилувчи қуйидаги иккита гуруҳ усулларини кўрсатиш мумкин: кодлашнинг классификацион системаси; кодлашнинг рўйхатга олувчи системаси. 1.7-расмда турли усуллардан фойдаланувчи кодлаш системаси келтирилган. Кодлаш системаси Классификацион кодлаш. • Классификацион кодлаш объектлар классификацияланганидан сўнг ишлатилади. Кетма-кет ва параллел кодлаш фарқланади. • Кетма-кет кодлаш иерархияли классификацион структуралар учун ишлатилади. Унинг моҳияти қуйидагича: аввал 1-босқичнинг юқори гуруҳи коди, кейин 2-босқич гуруҳи коди, сўнгра 3-босқич гуруҳи коди ва ҳ. ёзилади. Натижада, ҳар бир хонаси иерархияли структуранинг ҳар бир босқичида ажратилган гуруҳ хусусидаги информацияга эга бўлган кодлар комбинацияси ҳосил бўлади. Кодлашнинг кетма-кетли системаси классификациясининг иерархияли системасига оид афзалликлар ва камчиликларга эга. • Параллел кодлаш классификациянинг фасетли системаси учун ишлатилади. Ушбу кодлашнинг моҳияти қуйидагича: барча фасетлар мустақил равишда кодланади. ҳар фасет қиймати учун код хонала Рўйхатга олувчи (регистрацион) кодлаш. Ушбу кодлаш объектларни маънодош идентификациялаш учун ишлатилади ва уларни олдиндан классификациялаш талаб қилинмайди. Тартибли ва қатор тартибли системалар фарқланади. Кодлашнинг тартибли системасида объектлар натурал қатордаги сонлар ёрдамида кетма-кет номерланади. Бу номерлаш тасодифий ёки объектлар олдиндан тартибланганидан (масалан, алфавит бўйича) сўнг амалга оширилиши мумкин. Кодлашнинг бу системаси объектлар сони катта бўлмаган ҳолда ишлатилади. Кодлашнинг қатор-тартибли системасида қаторни ташкил этувчи объектлар гуруҳи олдиндан ажратилади, сўнгра ҳар бир қаторга номер берилади. Кодлашнинг бу системаси гуруҳ сони чекланган ҳолди ишлатилади. ЭҲМ да масала ечилаётганда барча математик катталиклар эркли ва эрксиз ўзгарувчилар - турли табиатли ф Информациянинг узлукли шаклда ифодаланишида математик катталикнинг ҳар оний қиймати бир неча машина ўзгарувчилари орқали ифодаланади. Машина ўзгарувичларининг аҳамияти уларнинг вақт ёки фазода тутган ўринларига нисбатан аниқланади. Одатда математик ўзгарувчиларни узлукли шаклда ифодалаш учун позицион коддан (кўпинча, иккили коддан) фойдаланилади. Ўзгарувчининг вақт бўйича узлукли кодлар комбинацияси кўринишида ифодаланиши Ўзгарувчиларни узлуксиз шаклда ифодалашда • математик катталикнинг ҳар бир оний қийматига мос машина ўзгарувчисининг мутаносиб оний қиймати тўғри келади, яъни математик катталикни миқдорий баҳолаш учун мос машина ўзгарувчисининг миқдорий баҳосидан фойдаланилади. Машина ўзгарувчисининг математик ўзгарувчи ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳар қандай ўзгариши зарур мутаносибликнинг бузилишига сабаб бўлади ва ўзгарувчиларнинг ифодаланиши аниқлигига таъсир этади. Ахборот ўлчови Ўлчов бирлиги Компьютерда ишлатилиш мисоллари Синтактик: -Шеннон нуқтаи назари -компьютер нуқтаи назари Ноаниқлик даражасини камайтири ш Ахборотни ифодалаш бирликлари . Ҳодиса эхтимоллиги Бит, байт, Кбайт ва ҳ. Семантик Тезаурус Иқтисодий кўрсаткичл ар Амалий дастурлар пакети, шахсий компьютер, компьютер тармоқлари ва ҳ . Рентабеллиги, унумдорлиги, амортизация коэффициенти ва ҳ. Прагматик Фойдаланиш қиймати Хотира ҳажми, компьютер унумдорлиги, маълумотларни узатиш тезлиги ва ҳ. Ахборотни ишлаш ва қарор қабул қилиш вақти. Ахборотнинг семантик ўлчови • Ахборотнинг маъноли мазмунини , яъни унинг семантик босқичидаги миқдорини ўлчашда тезаурусли ўлчов кенг тарқалган . Бу ўлчов ахборотнинг семантик хусусиятларини ахборот қилинишидаги фойдаланувчининг қобилияти билан боғлайди . Бунинг учун фойдаланувчининг тезауруси тушунчаси ишлатилади . Тезаурус - фойдаланувчи ёки тизим ихтиёридаги маълумотлар мажмуи .Sp Ic S p o р t Ахборотнинг репрезентативлиги • Ахборотдан фойдаланиш имконияти ва самарадорлиги унинг репрезентативлик, мазмундорлик, етарлилик, тушунарлилик, долзарблик, ўз вақтида олиниши, аниқлик, ишончлилик, барқарорлик каби асосий сифат кўрсаткичларига асосланади. • Ахборотнинг репрезентативлиги объект хусусиятларини адекват танланиши ва шакллантирилиши билан боғлиқ. Бунда дастлабки тушунча асосланган концепциянинг тўғрилиги акслантирилувчи ҳодисанинг аҳамиятли аломатлари ва боғланишлари танланишининг асосланганлигига эътибор бериш лозим. Ахборот репрезентативлигининг бузилиши жиддий хатоликларга олиб келиши мумкин. Ахборотнинг мазмундорлиги • Ахборотнинг мазмундорлиги семантик ахборот миқдорининг ишланадиган маълумотлар ҳажмига нисбати орқали аниқланувчи семантик ҳажмни акслантиради, яъни ахборот мазмундорлигининг ошиши билан ахборот тизимларнинг қабул қилиш ва ўтказиш қобилияти ошади. • Семантик нуқтаи назарини акс эттирувчи мазмундорлик коэффициенти С билан бир қаторда ахборотнинг синтактик миқдорининг (Шеннон бўйича) маълумотлар ҳажмига нисбати орқали характерланувчи информативлик коэффициентидан () ҳам фойдаланиши мумкин. Кодлаш қурилмаси • Информацияни узатиш жараёнида информация манбаси ва қабул қилувчиси қатнашади: биринчиси - информацияни узатади, иккинчиси уни қабул қилади. Уларнинг орасида информацияни узатиш канали - алоқа канали ишлайди. • Кодлаш қурилмаси (КҚ) - информация манбасининг дастлабки ахборотини узатишга қулай ўзгартирувчи қурилма. • Декодлаш қурилмаси (ДКҚ) - кодланган ахборотни дастлабки ҳолатига келтириш қурилмаси. Информацияни узатишнинг умумий чизмаси. Информация барқарорлиги деб, дастлабки маълумотларнинг ўзгаришида аниқликнинг сақланишига айтилади. • Информация ишончлилиги унинг реал мавжуд объектларни керакли аниқликда акслантириш хусусияти орқали аниқланади. Информация ишончлилиги керакли аниқлигининг эътимодли эҳтимоллиги, яъни информация орқали акслантирилувчи параметр қийматининг бу параметр ҳақиқий қийматидан керакли аниқлик чегарасида фарқланиши эҳтимоллиги билан ўлчанади. Хулоса сифатида айтиш лозимки • информация сифатининг репрезентативлик, мазмундорлик, етарлилик, тушунарлилик, барқарорлик каби параметрлари батамом информацион система яратилишидаги методик босқичида аниқланади. Долзарблик, ўз вақтида олиниши, аниқлик ва ишончлилик параметрлари ҳам кўп жиҳатдан методик босқичда асослансада, уларнинг қийматларига система ишлаши характери жиддий таъсир этади. Бунда долзарблик ва аниқлик параметрлари мос ҳолди ўз вақтида олиниши ва ишончлилик параметрлари билан қатъий боғланган.
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha