Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 2000UZS
Размер 120.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Ноябрь 2026
Расширение docx
Раздел Рефераты
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Айрим кимёвий элементлар геокимёси

Купить
Айрим кимёвий элементлар геокимёси .
Режа:
1.  Темир, углерод, азот, кальций, магний ва бошқа элементлар 
геокимёси. 
2.  Нодир металлар (олтин, кумуш,платиноидлар ва б.лар)  геокимёси 
3.  Радиоактив элеменлар (актиноидлар ва бошқалар) геокимёси 
4.  Элементларнинг генетик конлари ва саноатдаги аҳамияти. Ер   пўсти   оғирлигининг   70   фойизидан   ортиғини   икки   элемент   –
кислород   ва   кремний   ташкил   этади.   Кремний   табиий   бирикмаларда
кислороднинг   тўртта   атоми   билан   боғланган   (SiO
4 )   бўлиб,   бу
кремнекислородли   тетраэдр   дейилади   (24-расм).   Кислород   бошқа
структуравий   турларни   ҳам   ҳосил   қилади,   аммо   унинг   кремнекислородли
тетраэдрларда қатнашиши жуда муҳим ҳисобланади.
Кремнекислородли
тетраэдрлар   энг   муҳим
жинс   ҳосил   қилувчи
силикатлар   ва   алюмо-
силикатлар   гуруҳидаги
минераллар   структу-
расининг   асосини   ташкил
этади.   Кремне-кислородли
тетраэдр-ларнинг   ўзаро
боғланиш   тартибига   мувофиқ   силикатлар   ва   алюмоси-ликатлар   орасида
оролли,   ҳалқали,   занжирли,   тасмали,   варақли   ва   каркасли   силикатлар
ажратилади. 
Структурасида
кремнекислородли
тетраэдрлар   бир-
биридан   ажралган
силикатлар   оролли   ёки
ортосиликатлар
дейилади.
Структурасида
кремнекислородли
тетра э дрлар ҳалқа ҳосил24-расм.   Кремнекислородли   тетраэдр   [Si0
4 ] 4
.
Тетраэдр   марказида   кремний   иони,   учларида
эса кислород ионлари жойлашган.
25-расм. Оролли,  ҳалқали ва занжирли 
силик атларнинг тузилиши. қилувчи   сили-катлар   ҳалқали ,   зан-жир   ҳосил   қилувчи-лари   эса   занжирли
силикатлар  дейилади (25-расм).
Тасмали   силикатлар   структурасида   тетраэдрлар   иккаланган
занжирларни   -   тасмаларни   ҳосил   қилади   (26-расм).   Кремнекислородли
тетраэдрлар чексиз ясси тўрларни ҳосил қилиши мумкин. Бундай силикатлар
варақли силикатлар дейилади.
Варақли   силикатлар   гуруҳидаги   минераллар   структурасида
тетраэдрларнинг   чексиз   ясси   тўрлари   қатнашади   (27-расм).   Биотит   ва
мусковит   слюдалар   гуруҳига   киради.   Слюдалар   эса   варақли   силикатлар
гуруҳини ташкил этади. Биотитнинг формуласи:   K(Mg, Fe)
3 [AlSi
3 O
10 ](OH, CI,
F)
2,  мусковитники эса: KAl
2 [AlSi
3 O
10 ][ОН]
2 .
Таркибида   темир
бўлганлиги   учун   биотит   қора
рангга   эга,   темирсиз   мусковит
эса   кумуш   рангли.   Тальк   ва
серпентин   магнезиал   варақли
силикат-ларга   киради.
Талькнинг   формуласи:   Mg
3
[Si
4 O
10 ](OH)
2 ,   серпентинники
эса:  Mg
6 [Si
4 O
10 ](OH
8 ).
Хлорит   ҳам   анча   миқдорда   темир   ва   магнийга   эга   бўлган   варақли
силикатдир.   Унинг   формуласи   (Mg,Fе)
3 (Si,Al)
4 10(OH)
2 (Mg,Fe)
3 (OH)
6 .   Гил
минераллари ҳам варақли силикатларга киради.
Варақли силикатлар структурасида ҳар бир кремнекислородли тетраэдр
бошқа   шундай   тетраэдрлар   билан   боғланиб,   чексиз   ясси   структурани   ҳосил
қилади   (27-расм).   Мусковит   структураси   битта   тетраэдрлар   қатлами   ва   уни
ҳар икки томонидан ўраб турувчи октаэдрлар қатламларидан иборат.  26-расм. Тасмали силикатларнинг
икки ланган занжири. Улар   орасида   ковалент
боғланиш   мавжуд.   1   октаэд-лар
ва   2   та   тетраэдрлар
қатламларидан   ташкил   топган
пакетлар   ўзаро   мусбат
зарядланган   К +
  ионлари   билан
боғланган.   Бу   боғланиш   ионли
структурадаги   энг   кучсиз   алоқа
ҳисобланади.   Шунинг   учун   ҳам
деформация   вақтида
слюдаларнинг   кристаллари
пичоқ   ёки   тирноқлар   ёрдамида
осон варақчаларга ажралади.
Каркасли   силикатлар   структурасида   ҳар   бир   тетраэдр   тўртта   бошқа
тетраэрлар   билан   боғланган.   Натижада   кремнекислородли   тетраэдрлар
чексиз уч ўлчамли каркас ҳосил қилади.
Оролли   силикатларга   бир   қанча   минераллар   ва   минерал   гуруҳлар
киради.   У ларнинг   структурасида   кремнекислородли   тетраэдрлар   бир-
биридан   ажралган .   Гранатлар   ва   циркон   оролли   силикатларга   киради.
Оливин ва каинит ҳам оролли силикатларга мансуб. Оливиннинг формуласи
(Mg,Fe)
2 SiO
4 , каинитники эса Al
2 SiO
5 . 
Минералларнинг   бошқа   муҳим   синфларига   оксидлар,   карбонатлар,
сульфидлар,   сульфатлар,   фосфатлар   ва   соф   минераллар   киради.   Уларнинг
структураси,   силикатларникидан   фарқли   ўлароқ,   атомларнинг   ўзгача
бирикиши асосида тузилган.  Карбонат-ион [(CO
3 ) 2-
] карбонатлар  гуруҳидаги
структура асоси ҳисобланади. Кальцит ер пўстида кенг тарқалган карбонатли
минерал.   Родохрозит   (MnCO
3 )   табиатда   жуда   кам   учрайди.   Қизғиш   ранги
кўпчилик марганец минералларига хос.
Оксидлар   гуруҳидаги   минераллар   кислород   билан   боғланган   бир   ёки
бир   қанча   металлар   ионларининг   бирикмасидан   иборат.   Корунд   ( А1
2 0
3 ),27-расм. Варақли силикатларнинг
тузилиши. шпинел,   рутил   ва   магнетит   шундай   оксидли   минераллардир.   Корунд   ва
шпинелнинг   тоза   шаффоф   кристаллари   қимматбаҳо   тошлар   ҳисобланади.
Магнетит ва рутилдан темир ва титан олинади.
Сульфидлар   олтингугурт   билан   боғланган   метал   ионларидан   таркиб
топган.   Сульфидлар   гуруҳидаги   минераллар   саноат   учун   жуда   муҳим
ҳисобланади. 
Сульфатлар структурасининг асоси сульфат-ион (SO
4 2-
) ҳисобланади. 
Фосфатлар структурасининг асосини фосфат-ион (РО
4 3-
) ташкил этади.
Уларнинг   орасида   апатит   [Ca
5 (PO
4 )
3 ]   кенг   тарқалган   минерал   ҳисобланади.
Одамнинг   ва   кўпчилик   ҳайвонларнинг   тишлари   апатитнинг   микроскопик
кристалларидан   таркиб   топган.   Фируза   (CuAl
6 [PO
4 ]
4 [OH]
8 5H
2 O)   фосфатлар
гуруҳидаги сийрак учрайдиган минерал.
Минераллар   уланиши,   қаттиқлиги,   ранги,   чизиғининг   ранги,   шакли,
магнитлилиги, эрувчанлиги ва зичлиги бўйича аниқланади.
Минералларнинг табиий хоссалари уларнинг кимёвий таркиби ва минераллар
структурасидаги кимёвий боғланишнинг тури билан белгиланади. 
 
4.2. Силикатли ва алюмосиликатли минераллар
Силикатлар  синфига  литосферани  ташкил этувчи   ва сон  жиҳатдан  энг
кўп бўлган минераллар киради. Уларнинг умумий сони 800 тага яқин бўлиб,
ер пўсти массасининг 90 % га яқинини ташкил этади. Силикатлар кўпчилик
тоғ   жинслари,   айниқса   магматик   ва   метаморфик   жинсларни   ҳосил   қилувчи
асосий минераллар ҳисобланади. 
Силикатли минераллар орасида энг кўп тарқалганлари авгит, актинолит,
андалузит,   берилл,   бронзит,   везувиан,   волластонит,   геденбергит,   гиперстен,
диопсид,   диоптаз,   жадеит,   каолинит,   кианит   (дистен),   кордиерит,   лазурит,
лейцит,   монтмориллонит,   нефелин,   оливин,   пирофиллит,   дала   шпатлари,
роговая   обманка,   родонит,   серпентин,   силлиманит,   содалит,   сподумен, ставролит,   тальк,   титанит   (сфен),   топаз,   тремолит,   турмалин,   хлорит,
хризоколла, цеолитлар, циркон, цоизит, эгирин ва бошқалар ҳисобланади.
Силикатлар   таркиби да   асосий   элементлардан   бири   кремний   саналади.
Силикатлар   структурасида   ҳар   бир   кремни й   ион и   Si 4+
  атрофида
кислород нинг   О 2-  
тўртта   иони   жойлашган   бўлади .   Бу   кремнекислород ли
анион ли гуруҳнинг  [ Si 0
4 ] 4+
  фазовий жойлашиши марказида Si 4+
,  учларида эса
0 2-
  жойлашган тетраэдр деб фараз қилиниши мумкин . 
Айнан   шу   кремнекислород ли   тетраэдр   барча   силикатлар   структураси
учун асос   саналади.   Кремнекислородли тетраэдрлар си ликатлар структураси да
бир-биридан   алоҳида   жойлашган   ёки   кислороднинг   умумий   иони   орқали   бир-
бири билан учлари орқали туташган бўлиши мумкин .  Шу тариқа  оддий  ва  анча
м ураккаб   бўлган   каркас ли ,   о ролли ,   занжирли   ва   варақли   структура лар
вужудга келади . 
Каркас   структурали   а люмосиликатлар   [Si
3 A10
8 ]   ёки   [Si
2 Al
2 0
8 ]
турдаги мураккаб умумий радикалга эга бўлган   алюмо-   ва   кремнекислородли
тетра эдрларнинг   уч   ўлчамли   узлуксиз   каркасидан   иборат   бўлади .
Тетраэдрлардаги   кислороднинг   барча   атомлари   умумий   бўлган   каркас
структураси   асос   ҳисобланади   ва   каркас   фақат   кремнекислородли
тетраэдрлардан   тузилган   ҳолда   у   кварц   каркаси   сифатида   нейтрал   бўлади.
Алюмосиликатларда каркас  структураларининг  борлиги ва турли-туманлиги
уларда алюмокислородли тетраэдрларнинг мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб,
бунда   ортиқча   манфий   заряд   турли   катионлар   билан   компенсацияланган
бўлади.
Ташқи   шароитларда   беқарор   бўлган   каркасли   алюмосиликатлар
парчаланади,   гидратацияланади   ва   натижада   слюдалар,   гидрослюдалар   ва
гилли   минераллар   вужудга   келади.   Улар   таркиби   бўйича   уч   гуруҳга:   дала
шпатлари, фельдшпатидлар ва цеолитларга бўлиниши мумкин.
Дала   шпатлари   энг   кўп   тарқалган   жинс   ҳосил   қилувчи   минераллар
ҳисобланади.   Улар   ер   пўсти   массасининг   50   %   дан   ортиқроғини   ташкил
этади.   Дала   шпатлари   кўпчилик   магматик   ва   метаморфик   жинсларнинг асосий   таркибий   қисмидир .   Дала   шпатлари   кенг   изоморф   қаторларни:
Na[AlSi
3 0
8 ] - K[AlSi
3 0
8 ] - Ca[Al
2 Si
3 0
8 ]   ҳосил қилади , одатда таркибида Sr 2+
,   Ва 2+
га   эга   бўлади.   Таркиби   бўйича   дала   шпатлари   иккита   катта   гуруҳга:   калий-
натрийли   дала   шпатлари   (КДШ)   ёки   оддий   калийли   дала   шпатлари,   ва
натрий-кальцийли дала шпатлари  ёки  плагоклазларга  бўлинади .
Барча   дала   шпат ларининг   хоссалари   ўзаро   жуда   яқин .   Улар   яхши
шаклланган   призмасимон   кристаллар   сифатида   турли   донали   кристалли
агрегатлар н и   ташкил   этади .   Кўпчилигининг   ранги   оқ .   Дала   шпатлари   икки
йўналишда,   бири   мукаммал   ва   иккинчиси   ўртача   уланишга   эга.   Қаттиқлиги
5-6  орасида ўзгаради .
Калийли   дала   шпатлари   K - Na   изоморф   сериядаги   дала   шпатларининг
сезиларли  даражада  тарқалган  вакиллари   ҳисобланади.   Уларнинг  таркибини
умумий  шакл да  ( K , Na )[ AlSi
3 0
8 ]  орқали ифодалаш мумкин.
Келиб   чиқиши   -   нордон   ва   ишқорли   магматик   жинсларда,   уларнинг
пегматитларида   жинс   ҳосил   қилувчи   минерал   ҳисобланади.   Метаморфик
жинслар гнейслар ва кристалли сланецлар таркибига киради. 
Қўлланилиши   -   керамика   буюмлари   ишлаб   чиқариш   учун   хом   ашё;
амазонитдан безактош сифатида фойдаланилади.
Плагоклазлар   -   альбитдан   (NaAlSi
3 0
8 )   анортитгача   (CaAl
2 Si
2 0
8 )
ўзгарувчи   таркибли   алюмосиликатли   минераллар.   Номи   юнонча   plagios   -
қийшиқ   ва   klasis   -   ёриқ   сўзларидан   келиб   чиққан,   яъни   «қийшиқ
парчаланувчи»   маъносини   англатади.   Уланиш   текисликлари   орасидаги
бурчак   тўғри   бурчакдан   кичик   (86°   га   яқин).   Калийли   дала   шпатларидан
таркибида калийнинг деярли бўлмаслиги билан фарқ қилади. Плагиоклазлар
орасида   альбит,   олигоклаз,   андезин,   лабрадор,   битовнит,   анортитдан   иборат
олтита   минерал   ажратилади.   Бу   қаторда   альбитли   компонентларнинг
(NaAlSi
3 0
8 )   камайиб   ва   анортитли   компонентларнинг   (CaAl
2 Si
2 0
8 )   ортиб
бориши кузатилади (2-жадвал).
Келиб чиқиши   - магматик ва метаморфик тоғ  жинслари, пегматитлар,
гидротермал ва сочилма конларда кузатилади. Қўлланилиши   -   қурилиш   ва   безак   тошлар   сифатида   фойдаланилади .
Д екоратив   п лагиоклазлар ,   айниқса   лабрадор   ва   олигоклаз   зийнат   тошлар
сифатида  ишлатилиши мумкин .
Фельдшпатоидлар   (намисча   Feldshpat   -   дала   шпати   ва   юнонча   oid   -
ўхшаш)   -   таркиби   бўйича   дала   шпатларига   яқин   бўлган   каркасли
алюмосиликатлардир.   Улар   дала   шпатларидан   кремнезём   миқдорининг
пастроқлиги ва ишқорлар миқдорининг кўпроқлиги билан фарқ қилади. 
Келиб   чиқиши.   Фельдшпатоидлар   юқори   ишқорли   магматик
жинсларда дала шпатлари билан биргаликда кристалланади. Бундан ташқари,
улар   метасоматик   ўзгришларда   ва   минтақавий   метаморфизм   жараёнлари
туфайли   ҳосил   бўлиши   мумкин.   Гидротермал   эритмалар   таъсирида
фельдшпатоидлар   парчаланиб   слюдалар   ва  гилли  минераллар  ҳосил  бўлади.
Ер   юзаси   шароитларда   уларнинг   парчаланиши   туфайли   каолинит   ҳосил
бўлади.
2-жадвал
Плагиоклазларнинг изоморф қатори
Минерал Таркиби Анортит молекуласининг
чегаравий миқдори , %
Альбит Na[Al Si
3 0
8 ] 0-10
Олигоклаз 10-30
Андезин 30-50
Лабрадор 50-70
Битовнит 70-90
Анортит Ca[Al
2 Si
2 0
8 ] 90-100
Қўлланилиши   -   алюминий   ажратиб   олишда,   сода   тайёрлашда,   юқори
сифатли цемент ишлаб чиқаришда комплекс хом ашё саналади. Улардан йўл-
йўлакай нодир ишқорли металлар ва галлий ажратиб олиниши мумкин.
Оролли   силикатлар.   Гранатлар.   Г ранат ларга   таркиби   м ураккаб
бўлган   оролли  силикатлар   киради.  Уларнинг  умумий таркибини  қуйидагича
ифодалаш мумкин   A
3 B
2 [Si0
4 ]
3,   бунда А 2+
 = Mg, Fe, Са, Mn; В 3+
 = А1, Fe, Cr, Ti, Zr,   V.   Номи   лотинча   granatus   сўзидан   келиб   чиққан   бўлиб,   бу
минералларнинг   кристаллари   анор  меваси   доналарини  эслатади.   Таркиби   ва
ранги   бўйича   гранатларнинг   бир   неча   хиллари   ажратилади :   гроссуляр
(лотинча  Grassularia   -  крижовник),  андрадит   ( португал   минералоги   д'Андрад
шарафига),   альмандин   (Кичик   Осиёдаги   Алабанда   аҳоли   манзили   бўйича),
спессартин   (Бавариядаги   Спессарт   аҳоли   манзили   бўйича),   пироп   (юнонча
pyropos - оловсимон), уваровит (граф С. С. Уваров шарафига) ва б. Гранатлар
узлуксиз   изоморф   қаторларни   ҳосил   қилади,   масалан,   пироп   -   альмандин   -
Mg
3 Al
2 [Si0
4 ]
3  - Fe
3 Al
2 [Si0
4 ]
3  ёки гроссуляр -  андрадит Ca
3 Al
2 [Si0
4 ]
3 - Ca
3 Fe
2 [Si0
4 ]
3 .
Келиб   чиқиши:   асосан   метаморфик,   минтақавий   метаморфизм
жараёнлари   туфайли   вужудга   келади.   Кристалли   сланецларда,   гнейсларда,
мигматитларда,   эклогитларда   ҳамда   контакт   метаморфизми   маҳсулотлари   -
скарнларда   учрайди.   Баъзи   гранатлар   (пироп)   магматик   келиб   чиқишга   эга.
Улар   портлаш   трубкаларидаги   кимберлитларда   ҳамда   пегматитларда
учрайди. Гранатлар сочилмаларда тўпланиши мумкин. 
Қўлланилиши   -   асосан   заргарликда;   ёғочларни   ва   қаттиқ   жинсларни
силлиқлаш учун абразив материал сифатида фойдаланилади.
Варақли   силикатлар   ва   алюмосиликатлар.   Варақли   силикатларга
структурасида   кремнекислородли   тетраэдрлар   икки   қатламли   (каолинит,
серпентин),   уч   қатламли   (гидрослюда,   монтмориллонит,   тальк)   ёки   тўрт
қатламли   (хлоритлар)   пакетларни   ҳосил   қилувчи   минераллар   киради.   Улар
гидроксил   гуруҳи,   қўшимча   анионлар   ва   сувга   эга.   Пакетлар   орасидаги   сув
миқдори кенг миқёсда ўзгариши мумкин. Бу баъзи қатламли силикатларнинг
сувда кўпчишига олиб келади.
Варақли   силикатлар   ва   алюмосиликатлар   кремнекислородли   [Si
4 O
10 ] 4
ёки   алюмокис лородли   [(Si,Al)
4 O
10 ]   қатламлардан   ташкил   топган   бўлиб,
улардаги тетраэдрлар учта умумий уч билан боғланган.
Варақли   силикатлар   учун   Si 4+
  нинг   А1 3+
  га   кенг   изоморф   ўрин
алмашиши,   ортиқча   манфий   зарядлар   пакетлар   орасида   сув   молекулалари
билан   биргаликда   жойлашган   Са 2+
,   Na +
,   K +
  билан   компенсациялашуви характерли. Варақли силикатларда асосий катионлар бўлиб Mg, Al, Fe, Ca, Ni
ҳамда   К   ва   Na   ҳисобланади.   Улар   учун   умумий   радикал   [Si
4 O
10 ] 4
  ёки
[(Si,Al)
4 O
10  каби ифодаланиши мумкин.
Варақли   структура ларга   м инералларнинг   таблеткасимон   кри сталлар и ,
тангачасимон   агрегатлари,   б аъзан   яширин   кристалли   шакли   характерли .
Варақли   силикатлар,   айниқса   майда   тангачали   агрегат ларда   бири
иккинчисидан қийин  фарқланади. Бу  м инераллар  учун уларнинг  мукаммал  ва
жуда   мукаммал   у ланиши   характер ли   бўлади .   Уларнинг   қ аттиқлиги,   одатда,
юқори эмас .
Варақли   силикатлар   гуруҳига   қатламли,   варақли   ёки   тангачали
тузилишга   эга   бўлган   кўплаб   минераллар   киради .   Тоғ   жинслар ида   э нг   кўп
тарқалган лари   слюдалар   (айниқса   биотит   ва   мусковит),   гидрослюдалар,
хусусан вермикулит ҳамда тальк, асбест, каолинит, монтморилл онитдир .
Слюдалар   алюмосиликатлар   гуруҳига   киради   ва   жинс   ҳосил   қилувчи
компонентлар   сифатида   магматик   ва   баъзи   метаморфик   жинслар   таркибига
киради.  Слюдаларнинг  табиий   хоссалари  бир-бирига   яқин:   улар  жуда  юпқа,
эгилувчи ва таранг пластинкаларга жуда осон парчаланади. 
Гилли   минераллар   гуруҳи   кремнекислородли   тетраэдрлар   ва
алюмокислородли   октаэдрлардан   иборат   бўлган   варақли   силикатлар
таркибига киради. Табиатда гил минераллари орасида каолинит, гидрослюда,
монтмориллонит кенг тарқалган. 
Келиб чиқиши .   Варақли силикатлар турли йўллар билан ҳосил бўлади.
Уларнинг   асосий   массаси   оролли,   занжирли,   тасмали   ҳамда   каркасли
силикатларнинг   гидролиз   маҳсулотлари   саналади.   Булар   гидротермал
ўзгарган   жинслар   ва   ташқи   жараёнларнинг   минералларидир.   Улар   контакт-
метаморфик   (скарнлар)   ва   метаморфик   жараёнларда   (сланецлар,   гнейслар)
ҳам вужудга келади.
М агматик йўл билан ҳам ҳосил бўлган в арақли силикатлар  гранитларда,
гранитли   ва   ишқорли   пегматитларда   кенг   тарқалган.   Метаморфик генезисдагилари   эса   турли   сланецлар,   гнейслар   ва   роговикларни   ташкил
этади. 
Қўлланилиши.   Биотит   рубидий ва цезий ажратиб олишда ишлатилади.
Мусковитнинг   диэлектрик   хоссалари   туфайли   электроника   саноатида,
радиотехникада,  асбобсозликда;  иссиқбардош  материал  сифатида;   мойловчи
материаллар   ва   автомобил   шиналари   ишлаб   чиқариш   учун   фойдаланилади.
Геология   фанида   калий-аргон   ва   рубидий-стронций   усуллари   билан   тоғ
жинсларининг   мутлақ   ёшини   аниқлашда   фойдаланилади.   Мусковитнинг
йирик шаффоф варақлари азалдан деразаларни ойналашда ишлатилган.
Занжирли   силикатлар .   Бундай минераллар   кўп марта   такрорланувчи,
бир-бирлари   билан   узлуксиз   занжирлар   ёки   тасмалар   шаклида   туташган
тетраэдрлардан таркиб топган бўлиб, уларнинг орасида: а) [Si
2 0
6 ] 4
  радикалли
занжирли   силикатлар;   б)   [Si
4 0
10 ] 6
  радикалли   тасмасимон   силикатлар
ажратилади.   Баъзи   тасмали   силикатларда   Si 4+
  А1 3+
  билан   ўрин   алмашган
бўлиб,   унда   алюмосиликатли   радикаллар   [(Si,Al)
4 0
10 ] 6
  ҳосил   бўлган   турлари
ажратилади.
Пироксенлар   гуруҳидаги   минераллар   энг   кенг   тарқалган   занжирли
силикатлар ҳисобланади. Пироксенлар одатда қисқа призматик кристалларни
ҳосил қилади.
Минераллар   структурасида   компенсацияланмаган   электр   заряди
бўлиши   мумкин   эмас.   Шунинг   учун   ҳам   тетраэдрларнинг   занжирлари   ва
тасмалари қаторида минерал структурасига бошқа катионлар ҳам киради. Бу
катионлар   кремнекислородли   тетраэдрларнинг   манфий   зарядларини
нейтраллайди   ва   мустаҳкам   ион   боғланиш   ҳисобига   кремнекислородли
тетраэдрларни занжирли ёки тасмали умумий структурага бириктиради.
Пироксенлар  гуруҳига кирувчи яна бир минерал диопсид ҳисобланади.
Унинг   формуласи   CaMgSi
2 O
6 .   Диопсид   структурасида   темир   атоми   йўқ.
Шунинг   учун   ҳам   у   оч   тусли.   Кўпчилик   минералларнинг   ранги   темирнинг
мавжудлиги билан белгиланади. Темирга бой бўлган минераллар қора рангли
бўлади. Пироксенлар   гуруҳидаги   геденбергит   тўқ   яшил   рангга   эга.   Тўқ   ранг
темирнинг мавжудлиги билан боғлиқ CaFeSi
2 O
6 .
Занжирли   силикатларда   ҳар   бир   тетраэдр   бошқа   иккитаси   билан
кислороднинг умумий атоми орқали боғланган.
Келиб   чиқиши.   Улар   асосан   оливин   ва   пироксенларнинг   гидротермал
ўзгариши   туфайли   вужудга   келади ,   ўтаасосли   жинсларнинг   нураш
қобиқларида ҳосил бўлиши мумкин. 
Қўлланилиши   -   иссиқлик   ва   кислотабардош   материаллар   ишлаб
чиқаришда; зийнат тоши сифатида фойдаланилади.
Асбестнинг энг қимматли нави толаларининг узунлиги 8 мм дан ортиқ
бўлганлари саналади ва у ёнмайдиган газламалар, автомобиллар учун тормоз
тасмалари,   асбесторезинали   буюмлар   ва   бошқалар   ишлаб   чиқаришда
фойдаланилади.   Асбестоцемент   буюмлар,   иссиқлик   сақловчи   қувурлар,
панеллар   ва   ҳ.к.   тайёрлашда   толаларининг   узунлиги   2-8   мм   бўлган   асбест
қўлланилади.   Майда   асбестли   толалар   теплоизоляция   қопламалари,
оловбардош   бўёқлар,   штукатурка   эритмалари   ва   бошқалар   олишда
фойдаланилади.
Тальк   медицинада   (сепки   дори,   пасталар);   косметикада   (пудралар,
помада,   грим);   қоғоз,   тўқимачилик,   резина   саноатларида   хом   ашё   сифатида
фойдаланилади.   Ундан   оловбардош   ва   ёруғликка   чидамли   бўёқлар   ишлаб
чиқарилади.
Тасмали силикатлар ва алюмосиликатлар (амфиболлар).  Амфиболлар
гуруҳидаги силикатлар тасмали силикатларга киради.  Номи  юнонча  amfibolos
–  икки маъноли, ноаниқ сўзидан келиб чиққан, мураккаб ўзгарувчи таркибли
ва   бошқа   тўқ   рангли   минераллар,   айниқса   пироксенга   ўхшашлиги   туфайли
шундай   номланган.   Амфибол   кристаллари   кўндаланг   кесимда
псевдогексагонал   шаклдаги   игнасимон   кўринишга   эга.   Баъзан   қисқа
устунсимон кристаллари учрайди. Ранги   тўқ яшилдан қорагача. Амфиболлар
призма бўйича мукаммал уланишга эга . Амфиболлар нинг   орасида   тремолит   ва   актинолит   кенг   тарқалган.
Тремолитнинг   формуласи:   Ca
2 Mg
5   [Si
4 O
11 ]
2   [ОН]
2 ,   актинолит   унга   ўхшаган
таркибга   эга:   Са   (Mg,   Fe)
5   [Si
4 O
11 ]
2   [0H]
2 ,   аммо   унинг   структурасида   темир
бор   ва   магнийнинг   миқдори   бирмунча   паст.   Шунинг   учун   ҳам   актинолит
тремолитга нисбатан қорамтирроқ бўлади.
Келиб   чиқиши   бўйича   амфиболлар   кўп   ҳолларда   магматик   ва
метаморфик ҳисобланади.
Ер   пўстида   амфибол ларнинг   улуши   8   %   га   боради .   Аммо   уларнинг
а малий   аҳамияти   юқори   эмас .   Асосан   иссиқ,   кислота   ва   ишқорбардош
материал   сифатида   ишлатилади .   Баъзи   хиллари   (нефрит)   безак   тоши
сифатида  фойдаланилади.
Г ил минераллари орасида  палигорскит  тасмали силикатларга мансуб.
Келиб   чиқиши.   О тқинди   тоғ   жинслар ида   учрайдиган   тремолит   барча
бошқа   амфиболлар   сингари   типи к   эпимагмати к ,   нисбатан   паст   ҳарорат ли
минерал   саналади.   Актинолит   барча   бошқа   амфиболлар   сингари   нисбатан
паст   ҳароратларда   барқарор.   Кўп   ҳолларда   унча   катта   бўлмаган
чуқурликларда ҳосил бўлган кристалли сланецларда учрайди. 
Қўлланилиши.  Амалий аҳамиятга эгамас.
4.3. Оксидлар ва гидрооксидлар
Оксидлар   ва   гидроксидлар   синфига   металлар   ва   яримметалларнинг
кислород,   гидрооксил   гуруҳ   ёки   сув   билан   бирикмаларидан   шаклланган
минераллар   киради.   Бундай   бирикмаларни   30   га   яқин   кимёвий   элементлар
ҳосил қилиши мумкин. Улар табиатда жуда кенг тарқалган ва литосферанинг
тузилишида катта аҳамиятга эга. Оксидлар ва гидроксидлар синфидаги 200 га
яқин минераллар маълум. Улар литосферанинг 5 % ва ер пўстининг 17 % ни
ташкил этади. Кремний оксидлари Si0
2   энг кенг тарқалган. Темир оксидлари
ва гидрооксидлари кейинги ўринларда туради. Оксидлар   ва   гидрооксидларнинг   табиатда   кенг   тарқалган   минераллари
кварц,   анатаз,   браунит,   вольфрамит,   гаусманит,   гематит,   гетит,   гиббсит,
диаспор,   ильменит,   касситерит,   кварц,   корунд,   куприт,   лимонит,   магнетит,
манганит, опал, пиролюзит, псиломелан, рутил, хризоберилл, хромит, цинкит
ва бошқалар ҳисобланади.
Таърифланаётган   синфдаги   деярли   барча   минераллар   кристалли
структурага   эга,   аммо   аморф   бирикмалари   ҳам   мавжуд.   Кимёвий   томондан
кўрилаётган   минераллар   оддий   ва   мураккаб   оксидларга   бўлинади.   Оддий
оксидлар   учун   изоморфизм   кам   характерли,   улардаги   қўшимчалар   миқдори
одатда 1 % дан ошмайди. Мураккаб оксидларда изоморф ўрин алмашиш анча
кенг тарқалган.
Оксидлар ва гидроксидларнинг аксарият қисми ер пўстининг энг устки
қисмида   кечадиган   экзоген   жараёнларда   атмосферадаги   эркин   кислород
иштирокида   ҳосил   бўлади.   Аммо   улар   эндоген   шароитларда   магматик,
гидротермал   ва   метаморфик   йўллар   орқали   ҳам   ҳосил   бўлиши   мумкин,
масалан, гидрогётит ва опал сингари.
Б у  синфдаги   э нг   кўп  тарқалган   минерал   бўлиб   кварц   саналади .   Унинг
кристалл   панжарасини   асосини   каркас   туркумидаги   мустаҳкам
кремнекислородли   тетраэдрлар   ташкил   этади.   Шу   хусусияти   бўйича   уни
силикатлар гуруҳига ҳам киритиш мумкин.
Кварц   кўпинча   яққол   томонларга   эга   бўлган   псевдогексагонал
кристалларни ҳосил қилади. Тоза кварц рангсиз ва шаффоф минерал. Бундай
кварц   тоғ   биллури   дейилади.   Кам   миқдордаги   қўшимчалар   кварцга   турли
ранглар бериши мумкин. Сариқ ранг (цитрин) озроқ темир қўшимчаси билан
боғлиқ. Аметистнинг бинафша ранги ҳам темир қўшимчаси вужудга келади.
Пушти кварц титан кўшимчасига эга.  Тутунсимон  кварцнинг қорамтир ранги
алюминий   ёки   кристаллдаги   дефектли   структура   билан   боғлиқ.   Энг   кенг
тарқалган кулранг ёки сут рангли кварц флюид қўшимчаларига  (суюқлик ва
газлар билан тўлган бўшлиқлар) эга. Кварц   структурасида   кремнекислородли   тетраэдрлар   мустаҳкам
ковалент   боғланишга   эга   ва   чексиз   уч   ўлчамли   каркас   ҳосил   қилади.
Кварцнинг   кимёвий   алоқалари   барча   йўналишларда   бир   хил   мустаҳкам.
Шунинг   учун   ҳам   кварцда   уланиш   йўқ.   Зарба   таъсирида   кварц   ҳеч   бир
қонуниятсиз   турли   йўналишларда   парчаланиб   кетади.   Кварцнинг   синиш
юзаси   шишанинг   синишини   эслатади.   Бундай   синиш   тури   чиғаноқсимон
синиш дейилади.
Оксидлар   ва   гидрооксидлар   орасида   темир,   марганец   ва   алюминий
бирикмалари   кўп   учрайди.   Темир   бирикмалари   гематит,   магнетит,   гетит,
гидрогетит,   лимонит,   марганец   бирикмалари   пселомелан,   пиролюзит   ва
манганит, алюминий бирикмалари эса гидрааргиллит, бёмит ва диаспор каби
минераллардан иборат. 
Келиб   чиқиши .   Темир   оксидлари   гидротермал,   контакт-мета морфик,
скарнли,   метаморфоген   ва   экзоген   йў лл ар   билан   ҳосил   бўлади .   Марганец
оксидлари   чўкинди   конлар да   оолитлар   ва   яхлит   йирик   масс алар   шаклида
кузатилади .
Алюминий   оксидлари   а люмосиликатларнинг   парчаланишидан   ва
гидро лизидан,   қисман   гидротермал   жараёнларда   (нисбатан   паст
ҳароратларда)   ҳосил   бўлади,   аммо   асосан   экзоген   жараёнларда   тропик   ва
субтропик мамлакатларда туб жинсларнинг нураши туфайли вужудга келади.
Қўлланилиши.   Оксидлар   ва   гидрооксидлар   қора,   рангли   ва   нодир
металли   конларнинг   маъданларини   ташкил   этади,   кўпчилик   нометалли
фойдали қазилмаларни ҳосил қилади ҳамда қимматбаҳо ва тақинчоқ тошлар
сифатида сезиларли рол ўйнайди.
Темир  оксидлари  муҳим  темир  маъдани   сифатида  ва  бўёқ   тайёрлашда
ишлатилади. 
Пиролюзит-псиломеланли   маъданлар   билан   бир   қаторда   пўлат
эритишда   ферромарганец   ва   темирнинг   бошқа   қотишмаларини   олиш   учун
муҳим хом ашё ҳисобланади. Алюминий оксидлари энг енгил метал - алюминий эритиб олинадиган
глинозёмнинг   манбаи   саналади.   Бу   мақсадлар   учун   кремнезём   миқдори   10-
5% дан кўп бўлмаган бокситлардан  фойдаланилади. Корунд ва наждак абразив
материал сифатида фойдаланилади. Қимматбаҳо хиллари заргарликда, квант
электроникасида, соатсозликда ва асбобсозликда фойдаланилади.
4.4. Сульфидли минераллар
Сульфидлар   синфига   металларнинг   олтингугуртли   бирикмалари
киради   ва   улар   алоҳида   амалий   аҳамиятга   эга.   Айнан   улар   рангли
минералларнинг маъдан ҳосил қилувчиси ҳисобланади ва кўп ҳолларда ўзида
олтин тутувчи сифатида қаралади.
Сульфидлар   шу   синфдаги   барча   минераллар   учун   характерли   бўлган
муайян табиий хоссаларга эгадир. Улар одатда  майда ва йирик кристалли зич
яхлит мас саларни  ҳосил қилади , томирчалар, уячалар ёки алоҳида кристаллар
шаклида   учраши   мумкин.   Одатда   чизиғининг   ранги   қорамтир   ёки   қора,
металсимон   ялтироқ   бўлади,   юқори   электр   ўтказувчан.   С ульфидлар нинг
асосий қисми  юқори  з ичлиги (8,5 г/см 3  
 гача) билан характерланади .
Сульфидларлар   синфига   антимонит,   аргентит,   арсенопирит,
аурипигмент,   борнит,   галенит,   киновар,   кобальтин,   ковеллин,   марказит,
молибденит,   никелин,   пирит,   пирротин,   реальгар,   станнин,   сфалерит,
халькозин, халькопирит ва бошқа минераллар киради.
Келиб   чиқиши .   Кўпчилик   сульфидлар   гидротермал   генезисга   эга.
Баъзилари   бевосита  магмадан   кристалли ниши мумкин . Улар нинг бир қисми
экзоген   жараёнлар   туфайли,   масалан ,   маъдан ли   конларнинг   оксидланиш
зонасида   ҳамда   чўкинди   йўллар   билан   вужудга   келади .   Гидротермал   йўл
б илан ҳам ҳосил бўлади .   Уларнинг м иқдори   кўп эмас,   ер пўсти таркиби нинг
0,15 %   яқинини ташкил этади, холос . Энг  кенг тарқалган сульфидлар темир
(пирит   -   FeS
2 ),   м ис   (халькопирит   -   CuFeS
2 ),   қўрғошин   (галенит   -   PbS ),   рух
(сфалерит  -   ZnS )  минераллари ва  бошқа лардир . Қўлланилиши .   Сульфат   кислота   ишлаб   чиқаришда   ишлатилади   ва
металлар ажратиб олишда муҳим маъданлар ҳисобланади.
4.5. Сульфатли минераллар
Сульфатлар   гуруҳидаги   минераллар   орасида   ангидрит,   англезит,   барит,
вольфрамит, гипс, молибденит, целестин, шеелит муҳим аҳамиятга эга.
Сульфатлар   -   сульфат   кислота   тузи   бўлиб,   ер   юзаси   шароитларида
ҳосил бўлади. Б у синфдаги минераллар   о расида ер пўстида етарли даражада
барқарор   бўлганлари   кам.   С ульфат ларнинг   а сосий   структураси   бўлиб
тетраэдри к   анион ли   гуруҳ ҳисобланади, турли катион лар , сув молекул аси ва
б .   ёрдамида   бир-бири   билан   бирикиб ,   турли:   оролли,   каркасли,   занжирли,
қатламли   структура ларни   ҳосил   қилади.   Сульфатлар   қ аттиқ   ва   мустаҳкам
эмас, улар мукаммал  у ланиши,  оч туси билан  характерланади. 
Ангидрит   яхлит   донали   масс алар   ҳолида   учрайди   в а   мовийсимон-оқ
р анг га, шишасимон   я лтироқли кка ,  унча юқори бўлмаган қ аттиқли кка  (3-3,5),
з ичли кка   ( 3   га яқин) , мукаммал   у ланиш га ва   варақсимон   с иниш га   эга   бўлган
кристалли   минерал   саналади.   Т абиий   шароитларда   сув   ютиб ,   гипс га   о сон
айланади   ва   ҳажмини   оширади   (30%   гача ).   Шу   номдаги   жинс ларда   тоғ
жинсини ҳосил қилувчи  компонент  с аналади.
Келиб   чиқиши .   Барит   гидротермал   конлар да   анча   кўп   учрайди .
Чўкинди   жинсларда   камроқ   миқдорда,   асосан   конкрециялар   шаклида
тарқалган. А нгидрит ва гипс эвапорит ҳавзаларида кимёвий чўкиш йўли билан
ҳосил бўлади. 
Амалий   аҳамияти .   А нгидрит,   гипс,   барит   ва   мирабилит   қурилиш
мақсадлар ида  фойдаланилади. 
Барит   бурғилашда   оғирлаштирувчи   сифатида,   пиротехникада   турли
тузлар ва препаратлар тайёрлашда, чарм саноатида , шакар ишлаб чиқаришда,
фотоқоғоз тайёрлашда  хом ашё саналади. Ангидрит ва гипс қурилиш ишларида бириктирувчи материал (цемент);
қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида ишлатилади.
4.6. Карбонатли минераллар
Карбонатлар   орасида   азурит,   анкерит,   арагонит,   доломит,   каль цит,
магнезит, малахит, родохрозит, сидерит, смитсонит, церуссит  кенг тарқалган .
Карбонатлар   карбон   кислотасининг   тузлари   ҳисобланади,   чўкинди   ва
метаморфик   жинсларда   жинс   ҳосил   қилувчи   минерал   сифатида   кенг
тарқалган.   Карбонатлар   кристалл   структурасининг   асоси   бўлиб   ясси
комплекс   анионлар   хизмат   қилади   ва   улар   бир-бири   билан   боғланиб
занжирли,   қатламли   ёки   каркасли   структуралар   ҳосил   қилиши   мумкин   (28-
расм).   Уларнинг   кристалл   панжараларида   минералнинг   эриши   вақтида   ҳам
парчаланмайдиган   мустақил   элементлар   қатнашади.   Энг   кўп   тарқалган и
кальцит, магнезит, доломит, натрит   ҳисобланади.
Келиб   чиқиши .   Чўкинди,
биоген ва хемоген; гидро-термал -
томирларда;   магматик   -
карбонатитларда   ва   контакт-
метаморфик   -   скарнларда   ҳосил
бўлади. Малахит оксидланган мис
маъданларида   энг   кенг   тарқалган
минерал   ҳисобла-нади   ва   фақат
мис   сульфиди   конларининг
оксидланиш   зонасида,   айниқса,   оҳактош-ларда   тўпланган   ёки   бирламчи
маъданлар   карбонатларга   бой   бўлган   жойларда   учрайди.   Малахит   одатда
азурит, куприт, соф мис бўйича псевдоморфоза ҳосил қилади.
Қўлланилиши   - қурилиш тошлари, оҳак, цемент ишлаб чиқаришда хом
ашё;   метаморфик   ўзгарган   оҳактошлар   -   мармарлар   -   жуда   ажайиб   қоплама
материал   ҳисобланади;   металлургия   саноатида   флюс   сифатида;   кимё28-расм. Кабонат-ионнинг тузилиши. саноатида   сода   ишлаб   чиқаришда;   исланд   шпати   эса   оптик   асбобларда
фойдаланилади.
М алахит нинг   з ич   оқма   турлари дан   турли   безак   буюмлар   тайёрланади .
Малахит нинг майда бурдаларидан яшил  бўёқ  ишлаб чиқарилади .
4.7. Галоген минераллар
Галогенидларга   галит,   карналлит,   криолит,   сильвин,   флюорит   ва
бошқалар киради.
Галогенидлар   синфида   галогенводородли   кислоталар:   HF,   HC1,   НВr
тузи   сифатидаги   тахминан   100   та   минерал   мавжуд.   Уларнинг   орасида   энг
кенг тарқалганлари галит NaCl, сильвин КС1 ва флюорит CaF
2   ҳисобланади.
Жинс   ҳосил   қилувчи   минераллар   сифатида   галогенидлар   унча   катта
аҳамиятга   эгамас,   аммо   улардан   кимё   ва   озиқ-овқат   саноатида,   қишлоқ
хўжалигида,   металлургияда   (флюслар)   хом   ашё   сифатида   кенг
фойдаланилади.
Келиб   чиқиши .   Асосан   кўллар   ва   денгиз   лагуналарида   чўкинди
хемоген   йўллар   билан   ҳосил   бўлади.   Камроқ   шўрланган   ҳудудлардаги
тупроқларда  вужудга  келиши мумкин.  Баъзан   вулкан  фаолиятида  буғлардан
чўкиш туфайли шаклланади. 
Қўлланилиши   -   озиқ-овқат  ва кимё  саноатида  ҳамда   натрий   метали   ва
натрий   билан   қопланган   қотишмалар   олишда   фойдаланилади.   Тузли   ғорлар
ва эски тоғ лаҳимларидан даволаш мақсадларида фойдаланилади.
4.7. Соф минераллар
Соф элементлар синфига кирувчи минераллар бир хил ёки тузилиши ва
хоссалари   бўйича   бир-бирига   яқин   бўлган   кимёвий   элементларнинг
атомларидан иборат. Ҳозиргача табиатда соф ҳолда учровчи минералларнинг 30   дан   ортиқ   тури   маълум.   Минералларни   ҳосил   қилувчи   соф   элементлар
металла р , полуметалла р ва  металл маслар бўлиши мумкин .
Соф   элементлар га   олмос,   висмут,   графит,   олтин,   мис,   маргимуш,
платина, олтингугурт ва кумуш киради.
С оф   ҳолда   учраш   асл   металл ар   ҳамда   мис   учун   хосдир .   М етеорит ли
соф   темир   ва   унинг   никел   ва   кобальт   билан   қотишмаси   ( темир   ва   темир-
тошли   метеорит лар )   маълум .   С оф   металл ар   тоза   ҳолда   анча   кам   учрайди .
Уларни   табиий   йўллар   билан   келиб   чиққан   қотишмалар   деб   қараш   мумкин.
Металлмас   турлари   орасида   олтингугурт   ва   углерод   кўп   учрайди .   Кам
ҳолларда полуметалл ар  - м аргимуш , сурьма, висмут  кузатилади .
Соф   элемент лар   учун   полиморфизм   характер ли   бўлади .   Масалан,
углерод графит  в а олмос  сифатида намоён бўлиши мумкин . Олтингугурт ҳам
икки  модификаци яга эга . 
Келиб   чиқиши .   Соф   элементларнинг   келиб   чиқиши   асосан   эндоген :
магмати к , гидротермал   ва   метаморфи к жараёнлар билан боғлиқ . С оф кумуш
ва   мис   б аъзан   сульфидли конларнинг   оксидланиш   зоналарида   ҳосил бўлади.
Асл   соф   металл арнинг   ( о лтин,   платина)   саноат   аҳамиятига   молик   бўлган
конлари сочилмалар шаклланишида вужудга келиши  мумкин.
Соф   элемент ларнинг   литосфер а   тузилишидаги   аҳамияти   сезиларли
эмас .   Улар   ер   пўсти   массасининг   0,1   %   дан   кўпроғини   ташкил   қилади   ва
жинс ҳосил қилувчи минераллар ҳисобланмайди . 
Қўлланилиши .   Соф   элемент ларнинг а малий аҳамияти   жуда катта .   Асл
элементларнинг   орасида   э нг   кўп   тарқалган лари   -   платина,   о лтин   ва   кумуш
ҳисобланади .
Ҳар бир минерал фақат ўзига хос бўлган хосса ва белгилар мажмуасига
эга.   Уларга   кимёвий   таркиби,   тузилиши   ва   табиий   хоссалари   киради.   Ушбу
белгилар бўйича минераллар аниқланади. 4. 8. Кристалл моддалар ҳақида қисқача маълумотлар
Барча кристалл моддалар, аморф моддалардан фарқли ўлароқ, кристалл
панжаралар - материал нуқталар (атомлар, молекулалар, ионлар ва уларнинг
гуруҳлари)   фазода   аниқ   геометрик   қонуний   ўринни   эгаллаган   бир   жинсли
чексиз  векториал  қурилмалари  билан  ифодаланган   қонуний  ички  тузилишга
эга.   Материал   нуқталарнинг   жойлашиш   ўрни   кристалл   панжара   тугунлари
дейилади.   Бир   тўғри   чизиқда   ётувчи   ва   даврий   равишда   тенг   оралиқларда
такрорланувчи тугунлар мажмуаси қаторларни ташкил этади, бир текисликда
ётувчи   қаторлар   мажмуаси   эса   кристалл   панжаранинг   ясси   тўрини   ҳосил
қилади.
Кристалл   панжаралар   ўзининг   структураси   бўйича   жуда   хилма-хил
бўлиб,   бу   уларнинг   таркибидаги   материал   зарралар,   уларнинг   ўлчамлари,
бир-бири билан алоқаси, яқин атрофи (координация) билан боғлиқ. 
Барча   кристалл   моддалар   қонуний   ички   тузилиши   натижаси
ҳисобланувчи   бир   қатор   хоссаларга   эга.   Улардан   бири   -   анизотроплик   ёки
турли йўналишларда бир хил бўлмасликдир (одатда ҳар доим изотроп бўлган
аморф   жисмлардан   фарқли   ўлароқ).   Иккинчиси   -   биржинслилиги   -   бир   хил
кристалл   моддаларнинг   ҳар   қандай   майда   зарралари   бир   хил   хоссаларга
(параллел   йўналишлар   бўйича)   эгалиги   билан   ифодаланади.   Аммо   кристалл
моддаларнинг   энг   характерли   хоссаси   бўлиб   уларнинг   ўз-ўзидан   томонлар
ҳосил   қилиш   хусусияти,   яъни   эркин   ўсиш   шароитларида   тўғри   кўптомонли
шаклларни - кристалларни (юнонча «кристаллос» - муз) вужудга келтириши
ҳисобланади.
К ристалл ар   билан   батафсил   кристаллография   фани   шуғулланади .
К ристалл арнинг   сирти   текисликлар   -   томонлар   билан   чегараланган   бўлиб,
улар тўғри чизиқлар  -  қирралар билан кесилади .  Қирралар кесишган н уқталар
учларини ташкил этади .
К ристалл арнинг   ташқи   шаклида   кристалл   панжаралар   тузилишининг
қонуниятлари   акс   этган   бўлади ,   шунинг   учун   ҳам   ҳар   бир   кристалл   модда , шу  жумладан  ҳар  бир   минерал  ҳам   ўзи  учунгина   характерли  бўлган   шаклга
эга бўлади .
Кристалларнинг   ички   тузилиш   ва   ташқи   шакли   орасидаги   боғлиқлик
кристаллографи янинг   асосий   қонунларидан   бири   -   бурчаклар   доимийлиги
қонуни   билан   ифодаланган   бўлиб ,   унга   мувофиқ   бир   хил   модданинг   барча
кристалла рида томонлари (ва қирралари) орасидаги бурчак доимийдир .
Кристалларнинг   энг   х арактер ли   хусусияти   бўлиб   уларнинг
симметрияси саналади .
Симметрия   ( юнонча   -   « мос   ўлчамлилик »)   табиатда   жуда   ҳам   кенг
тарқалган ,   аммо   у   фақат   кристаллар   дунёсидагина   яққол   ифодаланган
бўлади .
Кристаллардаги   симметрия   -   бу   фигураларнинг   муайян   томонлари,
қирралари ва бурчакларининг қонуний такрорланиши, яъни маълум бурчакка
буралганда   олдинги   ҳолатини   эгаллашидир .   С имметри яни   таърифлаш   учун
симметрия   элементлари   деб   аталувчи   ҳаёлий   образлардан   -   нуқталар ,   тўғри
чизиқлар ,  текисликлардан фойдаланилади .
Симметрия   маркази   (С)   -   кристалл   ичидаги   нуқта   бўлиб,   у   жисм
юзасидаги   барча   қарама-қарши   нуқталарни   туташтирувчи   чизиқларни   тенг
иккига   бўлади.   Кристалларда   фақат   битта   симметрия   маркази   бўлиши
мумкин, носимметрик шаклларда эса умуман бўлмайди.
Симметрия ўқи (L)  - тўғри чизиқ бўлиб, унинг атрофида кристалл шакл
айлантирилганда   тенг   қисмлари   такрорланади,   яъни   у   ўз-ўзининг   ўрнини
эгаллайди.   Шакл   360°   га   бурилганда   ўз-ўзининг   ўрнини   олиш   сони
симметрия   ўқининг   тартибини   белгилайди.   Кристаллографияда   2,   3,   4   ва   6
тартибли симметрия ўқлари мавжуд.
Симметрия текислиги (Р)   - бу шаклни бир-бирига нисбатан кузгудаги
аксидек симметрик тенг икки қисмга бўлувчи ҳаёлий текисликдир.
Кристалларда  симметри я элементлари якка ёки бир-бири билан муайян
комбинация да кузатилиши мумкин .  Бунда симметрия элементларининг барча
хоҳлаган   элементларининг   тўплами   мавжуд   бўлмайди .   Симметрия элементларининг   эҳтимолий   тўпламини   метематик   томондан   келтириб
чиқарувчи бир қанча назариялар мавжуд .
С имметри янинг   еттита   кристаллографи к   тизимга   ёки   синго ни яга
( юнонча   « ўхшаш   бурчакли »),   сингони ялар   эса   ўз   навбатида   тоифаларга
умумлаштирилади .  
Кристалл   моддаларнинг   энг   муҳим   хусусияти   уларда   полиморфизм   ва
изоморфизм ҳодисасининг ривожланишида ўз ифодасини топади.
Полиморфиз   (юнонча   «поли»   -   кўп,   «морфэ»   -   шакл)   деб   ташқи
шароитларга   боғлиқ   ҳолда   бирикмалар   ва   оддий   моддаларнинг   турли
структуравий   шаклларда   кристалланиш   хоссасига   айтилади.   Мазкур
кристалл   моддаларнинг   муайян   бир   табиий-кимёвий   шароитларда   барқарор
бўган хиллари унинг полиморф модификацияси дейилади.
Табиий минерал ҳосил бўлиш шароитлари жуда хилма-хил бўлганлиги
сабабли минераллар орасида полиморфизм анча кенг тарқалган. Бунга ёрқин
мисол   бўлиб   углероднинг   полиморф   моди фикаци ялари   -   олмос   ва   графит
саналади .
Олмос   одатда   юқори   босим   шароитларида   вужудга   келади   ва
мустаҳкам   кубик   панжарага   эга   бўлади;   паст   ҳароратларда   эса   углерод
қатламли   гексагонал   панжарага   эга   графит   ҳолида   кристалланади .   Шу
туфайли бир таркибга эга бўлган бу икки минерал мутлақо бошқа хоссаларга
эга.
Бунга   бошқа   мисол   қилиб   FeS
2   нинг   -   пирит   (кубик)   ва   марказит
(ромбик);   СаСО
3   -   кальцит   (тригонал)   ва   арагонит   (ромбик)   ва   б.   полиморф
модификацияларини кўрсатиш мумкин.
Минералларнинг   кристалларини   ҳосил   қилувчи   структуравий
бирликлар   муайян   шароитларда   кристаллокимёвий   хоссалари   бўйича
(ўлчамлари,   зарядлари,   кимёвий   боғланиш   ҳолати,   координацияси)   уларга
яқин   бўлган   бошқалари   билан   ўрин   алмашиши   мумкин.   Бу   ҳодиса
изоморфизм ( юнонча  «изос» -  тенг , «морфэ» -  шакл )  деб аталади . Изоморфизм   деганда   минералларнинг   кристалл   панжараларида
атомлар, ионлар ёки уларнинг бошқа груҳлари тузилиши ўзгармасдан туриб
ўзаро   ўрин   олиш   ҳодисаси   тушунилади.   Бунда   ҳосил   бўлувчи   моддалар
ўзгарувчи   таркибга   эга   бўлади   ва   изоморф   аралашма   ёки   қаттиқ   эритма
дейилади.
Қаттиқ   минераллар   яққол   кристалл   ҳолатдан   ташқари   фақат
рентгенструктуравий   тадқиқотларда   кўриш   мумкин   бўлган   яширин
кристалли тузилишга эга бўлиши мумкин. Бундай минераллар одатда табиий
коллоидларнинг   дегидратацияси   ва   қайта   кристалланиши   туфайли   вужудга
келади. Уларга лимонит, халцедон, опал, каолинит мисол бўлаолади.
Аморф   минераллар,   яъни   тартибли   ички   тузилишга   эга   бўлмаганлари
анча сийрак учрайди ва уларга баъзи кварц шишалари киради.
4.9. Минералларнинг табиий хоссалари
Ҳар   бир   минерал   бошқаларидан   ўзига   хос   белгилари   бўйича
фарқланиши мумкин.
Жуда кўпчилик минералларни кўп меҳнат талаб этувчи тадқиқотларсиз
характерли табиий хоссалари мажмуаси бўйича аниқлаш мумкин. Кўпчилик
минераллар   фақатгина   ўзига   хос   хусусиятларга   эга   бўлади.   Бу,   айниқса
рангининг   тўқлиги,   синиш   характери,   ялтироқлиги   ва   бошқаларда   намоён
бўлади.   Минералларнинг   бу   характерли   хоссалари   диагностик   белгилар
бўлиб хизмат қилади. 
Кўпчилик   минералларни   ишончли   диагностика   қилиш   тафсилий
тадқиқотлар,   хусусан   сифатли   кимёвий   реакция   ўтказишни,   зичлигини,
оптик, механик ва бошқа хоссаларини аниқлашни талаб этади.
Минералларнинг   бош   хоссаларига   қуйидагилар   киради:   морфологик
хусусиятлари   -   кристалларнинг   кўриниши,   қўшолоқлари,   томонларининг
чизиқлилиги;   оптик   хусусиятлари   -   шаффофлиги,   ранги,   чизиғининг   ранги, ялтироқлиги;   механик  хоссалари  -  уланиши,  синиши, қаттиқлиги,  мўртлиги,
болғаланиши, эластиклиги, зичлиги ҳамда магнитлиги, радиоактивлиги ва б.
Минералларнинг   морфологик   хусусиятлари.   Табиатда   қаттиқ
минераллар   асосан   нотўғри   шакллардаги   доналар   ҳолида   тарқалган   бўлиб,
шакли   ва   ўлчамига   боғлиқ   бўлмасдан   ички   кристалл   тузилишга   эга   бўлади.
Табиий томонлари жуда яхши шаклланган кристаллар жуда кам учрайди . 
Кристалларнинг   кўриниши.   Минераллар   изометри к   шаклда ,   б ир   ва
и кки йўналишда чўзилган  бўлиши мумкин . 
К ристалларнинг   қ ўшолоқлари.   Қўшолоқ   деб   муайян   бир   минералнинг
икки   кристалли   бирга   ўсганлигига   айтилади.   Қўшолоқлар   эритмада   вужудга
келган   кристаллчаларнинг   ўсиши   вақтида   бир-бирига   туташиши   ва   механик
таъсири   ҳамда   кристалл   моддаларнинг   полиморф   ўзгариши   туфайли   келиб
чиқади .
Минералларнинг   оптик   хоссалари.   Минералларнинг   шаффофлиги   -
бу уларнинг нур йўналишини ўзгартирмасдан туриб ўзидан ёруғлик ўтказиш
хусусиятидир.   Шаффофлик   минералнинг   кристалл   структураси,   рангининг
ёрқинлиги, майда дисперс қаттиқ ва газ-суюқ қўшимчаларнинг мавжудлиги,
уларнинг   тузилиши,   таркиби   ва   ҳосил   бўлиш   шароитлари   хусусиятлари
билан   боғлиқ.   Минераллар   шаффофлик   даражаси   бўйича   шаффоф,
яримшаффоф, четлари оқарувчи, ношаффоф турларга бўлинади.
Минералларнинг ранги  энг авваламбор беихтиёр инсон диққатини ўзига
жалб қилади ва шунинг учун ҳам муҳим белгиларидан бири саналади.
Ёруғликнинг бутун кўринувчи спектори бир текис ютилганда вужудга
келувчи ахроматик рангларга мисол қилиб  рангсиз тоғ хрустали, сутсимон-оқ
кварц, кулранг ош тузи ва қора пи ролюзитни кўрсатса бўлади.
Минерал   чизиғининг   р анги   - бу   унинг кукун ҳолидаги р анги дир .   Бунда
минерал мумкин қадар майда талқон қилиниши лозим .
Н омаъдан   м инераллар   чизиғи нинг   рангини   аниқлашда   оқ   нотекис
( ғадир-будур )   чинни   пластинка дан   (глазур ланмаган   оқ   безак   плит аси ,
ҳованча тубининг остки қисми ,  оқ чинни идишнинг синиқ парчалари ва ҳ.к. ) фойдаланилган   маъқул .   М аъдан ли   минерал   чизиғининг   рангини   аниқлашда
қора   рангли   пластинкадан ,   масалан,   лидит дан   (кварцит нинг   қора   хили )
фойдаланиш мумкин .
М инерал   қаттиқ   бўлганда   пластинка да   чизиғининг   рангини   билиб
бўлмайди .   Бунда   минерал   болға   ёрдамида   майдаланиб,   ҳованчада   кукунга
айлантирилади. Кукунининг ранги оқ  фон да аниқланади .
Минералларнинг   я лтироқлиги.   Ялтироқли к   икки   омил   таъсирида :
кристалли   му ҳитдан   ўтаётганда   ёруғлик   нурининг   синиш   кўрсаткичи   ва
ушбу   муҳит   томонидан   ютиш   коэффициенти   орқали   вужудга   келади .
Шаффоф   м инераллар да   энг   юқори   синдириш   кўрсаткичида   кучли
олмос симон  (н о метал ли )  я лтироқли к кузатилади .  Синдириш кўрсаткичи паст
бўлган моддалар  (масалан,  олтингугуртли  минераллар)  о датда  шаффофмас ва
металсимон  я лтироқли кка эга бўлади .  Синдириш кўрсаткичининг юқорилиги
ва   нур   қайтариш   юзасининг   характерига   боғлиқ   ҳолда   минераллар
шишасимон,   садафсимон,   ёғсимон,   шойисимон,   хира   ва   я лтироқли книнг
бошқа   турларига эга бўлади.   Т абиатда ўртача   синдириш кўрсаткичи   1,3 - 1,9
бўлган   шишасимон   ялтироқ   минераллар   сон   жиҳатдан   кўпчиликни   ташкил
этади .
Ялтироқли к   м инералларнинг   рангига   деярли   боғлиқ   эмас .
Ялтиро қ ликнинг   қуйидаги   турлари   ажратилади:   м еталсимон ,   н о метал л,
о лмоссимон,   шишасимон ,   ёғсимон ,   мумсимон ,   с ақичсимон,   с адафсимон   ва
ш ойисимон .  Баъзан  хира  я лтироқли к   ҳам  ажратилади .
Минералларнинг   механик   хоссалари.   Минералларнинг   уланиши
деганда   минералларнинг   муайян   йўналишларда   силлиқ   юзалар   -   уланиш
текисликлари   бўйлаб   парчаланиши   тушунилади.   Минераллар   турли
уланишга эга: баъзилари бир неча йўналишларда жуда осон ажралиб кетади,
бошқаларида   эса   бу   хусусият   яхши   кузатилмайди   ёки   умуман   йўқ.   Уланиш
минералларнинг   муҳим   диагностик   белгиси   бўлиб   хизмат   қилади   ва
қаттиқлик   кўрсаткичи   билан   биргаликда   табиий   материалларнинг   механик
хоссаларини баҳолашда ёрдам беради.  Парчаланишининг осонлиги ва унда ҳосил бўладиган юзалар характери
бўйича уланишнинг бир қанча турлари ажратилади:  ж уда мукаммал, ўртача,
м укаммал эмас, ж уда мукаммал эмас  ёки  уланиш мавжуд эмас .
Юқорида   айтиб   ўтилгандек,   минераллар   бир   неча   уланиш
йўналишларига   эга   бўлади.   Турли   йўналишлар   бўйича   уланишнинг
мукаммаллик даражаси тулича бўлиши мумкин. Масалан, дала шпатлари бир
йўналишда   мукаммал,   бошқа   йўналишда   эса   ўртача   уланишга   эга   бўлади.
Уланиш   йўналишлари   орасидаги   бурчак   турли   м инераллар да   бир-биридан
фарқ қилади.
Уланиш   йўналишларининг   сони ,   улар   орасидаги   бурчак ,   уланишнинг
мукаммаллик   даражаси   минералларни   аниқлашда   бош   диагностик
белгилардан бири  ҳисобланади. 
Минералларнинг   синиши   –   минералнинг   парчаланишида   ҳосил
бўладиган юзалар кўринишидир. У айниқса номукаммал ва жуда номукаммал
уланишга   эга   бўлган   минералларни   ўрганишда   жуда   асқотади.   Минераллар
синиш   юзасининг   кўриниши   ҳам   муҳим   диагности к   белги лар   қаторига
киради .
Минералларда   чиғаноқсимон ,   н отекис ,   т екис ,   з ирапчасимон ,
т упроқсимон  с иниш   турлари ажратилади .  
Минералланинг   с иниши   уланиши   каби   характер ли   хусусияти
ҳисобланади ва муайян минерал индивидида аниқланади .
Минералларнинг   қаттиқлиги   -   бу   уларнинг   бошқа   жисм   таъсирига
кўрсатадиган   қаршилиги   бўлиб,   тирнаш   орқали   аниқланади.   Қаттиқлик
қиймати   ошиб   бориши   тартибида   жойлаштирилган   ўнта   минералдан:   тальк,
гипс,   кальцит,   флюорит,   апатит,   дала   шпати,   кварц,   топаз,   корунд   ва
олмосдан иборат бўлган Моос шкаласи бўйича баҳоланади (3-жадвал). 
Қаттиқликни   аниқлаш   тирнаб   кўриш   орқали   амалга   оширилади   ва
текширилаётган   намунада   тирнаш   изи   қолдирувчи   минерал   -   шкалада   мос
келадиган   эталоннинг   тартиб   рақами   билан   ифодаланади.   Шундай   қилиб
аниқланаётган минералнинг тахминий қаттиқлиги топилади.  Минералларнинг зичлиги.   Минералларнинг   зичлиги   кимёвий таркиби ва
структураси,   элементларнинг   атом   массаси,   уларнинг   ион   радиуси   ва
валентлигига боғлиқ бўлади. Минералларнинг зичлиги уларнинг диагностик
характеристикасидан   ташқари   минерал   хом   ашёнинг   сифатини   баҳолашда
амалий   аҳамиятга   эга   ва   ундан   маъданни   бойитишда   фойдаланилади.   Паст
зичликка эга минераллар (2 дан 4 гача) табиатда энг кўп тарқалган.
Минералларнинг   з ичлиги   муҳим   фарқловчи   белги   саналади .   У
минералларни  тез  ва ишончли аниқлашда самарали қўллан ил иши мумкин .
Минералларнинг   м ўртлиги   ва   болғаланиши.   Минералларнинг
д иагностик   белгилари   сифатида   фойдаланиш   мумкин   бўлган   меха ник
хоссаларидан   мўртлиги   ва   болғаланиши ни кўрсатиб ўтиш мумкин .   Мўртли к
деб   босим   остида   ёки   зарбадан   модданинг   бурдаланиш   хосса сига   айтилади .
Болғаланиши   деганда   моддаларнинг   босим   остида   юпқа   пластинкаларга
ялпоқланиши ва пластик бўлиши тушунилади .
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Палеомагнетизм. Палеомагнитли тадқиқотларнинг услуби. 
Континентлар дрейфини палеомагнитли исботлари. Палеомагнитли 
тадқиқотларни қўлланилиши. 
2. Изостазия назарияси. Изостазия ва ер пўстининг қалинлиги. 
Гравиметрия ва Ернинг чуқурлик тузилиши.
3. Қаршиликлар усулларининг мосламалари. Металларни қисман 
чиқариш усули.
4. Электрокесмалаш натижаларини талқин қилиш
5. Ернинг сейсмиклиги. Литосферани ва Ернинг мантиясини сейсмик 
усуллари билан ўрганиш.
6. Икки қатламли бир жинсли мухитга қайтган тўлқинларнинг назарий 
годографини хисоблаш. Қайтган тўлқин годографлари бўйича самарали 
тезликни аниқлаш ва қайтувчи чегарани кўриш.
7. Турли геологик масалаларни ечишда геофизик усулларни 
қўлланилиши.
8. Ер тагининг физик холати ва структуралари. 
9. Плиталар тектоникасига геофизикани қўлланилиши.
10. Кимёвий элементларнинг Кларк сонлари, уларнинг тарихи, 
хисоблаш усуллари.
11. Элементларнинг геокимёвий таснифлари.
12. Атом ва унинг тузилиши. 13. Космогеокимё.
14. Эндоген ва экзоген жараёнлар ( магматик, пегматит ва б.) 
геокимёси.
15. Геокимё фанининг ривожланишида фанга асос солган олимлар.
16. Радиоактив элеменлар (актиноидлар) геокимёси 
17.  Нодир металлар (олтин, кумуш ва х.)  геокимёси 
18.  Камёб ер элементлар (лантаноидлар) геокимёси.
19. Литосфера геокимёси.
20. Гидросфера геокимёси.
21. Атмосфера геокимёси.
22. Биосфера геокимёси.
23. Фойдали қазилма конларни қидиришда геокимёвий усуллар.
24. Полиметаллар (қўрғошин, pyx, калайи) геокимёси.
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар:
1. Воскресенский Ю.Н. Полевая геофизика. М.: Недра, 2010-478 с.
2.   Алексеенко   В.А.   Геохимические   методы   поисков   месторождений
полезных ископаемых. М.: Логос, 2000.
3.  William M. White. Geochemistry , Wiley-Blackwell, 2013.
4. R.E. Sheriff. L P. Geldart. Exploration seismology/-2nded.p.cm. Includes 
bibliographical references. ISBN 0-521-46282-7. - ISBN 0-521-46826-a(pbk ) @ 
Cambridge University Press1982,1995
5. Абидов А.А., Атабаев Д.Х., Хусанбаев Д.Д. ва б.лар “Yer fizikasi”,   
“Fan va texnologiyalar markazi”. Tошкент, 2014
Қўшимча адабиётлар:
6.   Геофизические   методы   исследований .   Под   ред .   Хмеловского   В . К .,
Л .:  Недра , 1988.
7.  Знаменский   В . В .  Общий   курс полевой геофизики. М., Недра, 1989.
8 . Гравиразведка. Справочник геофизика. Под ред. Е.А. Мудрецовой и 
К.Е. Веселова. М., Недра, 1990.
9 .   Латышева   М.Г.   Практическое   руководство   по   интерпретации
диаграмм геофизических исследований скважин. М.: Недра. 1984.
10 . Логачев А.А., Захаров В.П. Магниторазведка. М., Недра, 1989. 11 .   Электроразведка.   Справочник   геофизика.   Под   ред.   В.К.
Хмелевского и В.М. Бондаренко. М., Недра, 1989.  
12.  Беус А. А. Геохимия литосферы. М., 1972.
13.  Гаврусевич Б.А. Основы общей геохимии-М., Недра, 1968.
14.  Справочник по геохимии. М., Недра, 1990.
15.  Перельман А.И. Геохимия. М., Высшая школа, 1979.
Электрон манбалар:
1.     http    ://    www    .   rsl    .   ru    /   ;
2.     http://www.msu.ru/ ;
3.     http://www.nlr.ru/ ;

Айрим кимёвий элементлар геокимёси

Купить
  • Похожие документы

  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi
  • Ahmad al-farg‘oniy
  • Almashlab ekishni loyihalashtirish va joriy etish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha