Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 10000UZS
Размер 73.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Январь 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Биотехнология

Продавец

Bohodir Jalolov

Азитромицин 500 мг таблеткасининг технологияси

Купить
Азитромицин 500 мг таблеткасининг
технологияси
Режа:
Кириш 
I БОБ . Адабиётлар шарҳи 
1.1. Прессланадиган массанинг технологик хоссаларини аниқлаш. 
1.2. Ёрдамчи моддалар. 
1.3. Таблеткалар ва уларнинг ишлаб чиқариш технологияси. 
II БОБ . Асосий қисм 
2.1. Азитромицин субстанцияси ва ёрдамчи моддаларнинг 
таснифланиши. 
2.2. Азитромицин субстанциясининг технологик хоссаларини 
ўрганиш. 
2.3. Таблетка таркиби учун ёрдамчи моддалар танлаш. 
2.4. Таблетка олиш жараёни. 
Умумий хулоса. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 
 
 
 
 
 
 
 
   
Кириш 
Республикамизда маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантиришга
алоҳида   эътибор   бериб   келинмокда.   Аҳолини   янги,   махаллий   хом   ашёлар
асосида   тайёрланадиган,   юқори   самарадорликка   эга   булган,   безарар,   арзон
импорт   урнини   босувчи   дори   воситалари   билан   таъминлаш,   уларни   жахон
стандартлари   талаблари   даражасига   кўтариш,   экспортга   йуналтирилган
ракобатбардош   фармацевтика   махсулотлари  ишлаб   чикаришни   кўпайтириш,
шунингдек,   Республика   ахолисини   махаллий   дори   воситаларга   бўлган
эҳтиёжини   тўлақонли   қондириш   долзарб   вазифалардан   бири   хисобланади.
Ҳозирги   кунда   тиббиётда   қўлланилаётган   антибиотик   препаратларининг
турлари   жуда   кўп.   Уларнинг   терапевтик   –   антимикроб   таъсирлари   билан
бирга   кўплаб   ножўя   таъсирлари   мавжуд.   Шунинг   учун   янги   антимикроб
ножўя   таъсирлардан   холи   бўлган   антибиотикларни   излаш,   уларнинг   дори
шаклларини ишлаб чиқиш ва турмушга тадбиқ этиш ўта актуал масаладир. 
I БОБ.   Адабиётлар шархи
1.1. Прессланадиган массанинг технологик хоссаларини аниқлаш 
Пресслаш   мураккаб   жараён   бўлиб,   унда   тахтакачланаётган   модданинг
кристаллик тузилиши кўп жиҳатдан массанинг хоссаларини ва таблетканинг
сифатини белгилайди. 
Заррачанинг   кристаллик   тузилишини   аниқлаш.   Моддалар   аморф   ва
кристаллик тузилишига қараб 6 хил бўлади: 
1. К уб ҳолидагилар 
2. Г ексагенал 
3. Т етрагенал
4. Р омба
5. М оноклиник 
6.   Т риклиник 
Энг   кўп   тарқалгани   -   моноклиник   шаклдагиси   бўлиб,   40%   ни   ташкил
қилади.   Кристаллик   тузилиши   микроскоп   ёки   электрон
микроскоплардааниқланади.   Кристаллик   тузилишига   қараб   моддалар   учун  
технологик   жараён   танланади.   Бу   жиҳатдан   тахтакачланадиган   моддалар   3
гуруҳга бўлинади. 
Биринчи   гуруҳга   кирувчи   моддалар   анизодиаметрик   (игнасимон,
таёқча,   призма)   кристаллик   шаклга   эга   бўлиб,   уларнинг   узунлиги
баландлигидан   ва   энидан   катта   бўлади   (анальгин,   эфедрин   гидрохлорид,
салицил кислотаси, рутин, сульгин ва ҳ.к.). Улар майда ва ғовак бўлиб, яхши
зичланиш хоссасига эга. 
Иккинчи   гуруҳга   кирувчи   кристалл   шаклидаги   моддалар   пластинка
(қипиқсимон тахтача) сочилувчан, зичланиши қийин, кам ғовакликли бўлади
(амидопирин,   анестезин,   димедрол,   дибазол,   папаверин   гидрохлорид,
стрептоцид, фенацетин ва ҳоказолар). 
Учинчи   гуруҳга   кирувчи   моддалар   изодиаметрия   (думалоқ   ёки   кўп
қиррали куб кўринишида) шаклида бўлиб, йирик, зичланиши ва ғоваклиги кам
бўлади   (кальций   карбонати,   кальций   бромиди,   натрий   хлориди,   сут   қанди,
сахароза ва ҳоказолар). 
Моддаларнинг   кристаллик   шакли   қанча   мураккаб   бўлса,   уларнинг
бирбири   билан   ёпишиши   шунча   осон   бўлади.   Шунинг   учун   бу   хоссаларига
қараб,   боғловчи   модда   ва   тахтакачлаш   жараёнининг   босимини   танлаб   олиш
мумкин. 
Таблеткаланаётган   массаларнинг   тегишли   технологик   хоссаларига
тўхталадиган   бўлсак,   шуни   айтиб   ўтиш   керакки   улар   орасида   барча   махсус
адабиётларда   учрайдиган   (фракцион   таркиб,   сочилувчан   зичлик,
сочилувчанлик,   прессланувчанлик   ҳамда   баъзи   махсус   адабиётларда,
баъзиларида   учрамайдиганлари   (ғоваклик,   нисбий   зичлик,   зичланиш
коэффициенти,   матрицадан   таблеткаларни   итариб   чиқариш   кучи   ва   намлик
(қолдиқ намлик).
Шуни   ҳам   таъкидлаш   керакки,   битта   технологик   хоссани   аниқловчи
бир   нечта   методлардан   фойдаланиш   мумкин,   шу   ўринда   баъзи   методлар
махсус адабиётларда, бошқа адабиётларга караганда фарк килиши мумкин.   
Бундай   холларда   замонавий   ва   оддий   методлардан   фойдаланиш
максадга мувофик булади.     
Фракцион таркиб   ёки кукун заррачалари йириклиги бўйича ажратиш,
яъни бу кўрсаткичга қараб сочилувчанлик даражаси, таблетка машинасининг
бир   меъёрда   ишлаши,   таблетка   массаси   доимийлиги,   таъсир   этувчи   модда
дозалар   аниқлиги.   Шу   билан   бирга   таблетка   сифат   кўрсаткичлари   (ташқи
кўриниши,   эриш,   мустаҳкамлик   ва   бошқалар)   ни   назарий   томондан   асослаб
бериш имкониятини беради. 
Сочилувчан   зичлик   -   бу   модда   массасининг   эгаллаган   ҳажм
бирлигига   нисбати   билан   аниқланади.  Бу   катталик,   таблетка   тайёрланаётган
қолип тешигининг ҳажмини ва масса доимийлигини олдиндан аниқлаш учун
хизмат қилади. Сочилувчан зичлик кукун ёки гранула заррачалари зичлигига,
ўлчамларига   ва   намлигига   бевосита   боғлиқ.   Сочилувчан   зичлик   адабиётда
келтирилган учун бўйича аниқланади. 
Зичланиш коэффициенти 
Кукун   препаратлари   ёки   прессланадиган   массанинг   зичланиш
коэффициентига   заррачаларнинг   шакли,   босим   кўрсатилганда
деформацияланиш   ва   жой   ўзгартириш   хусусиятлари   таъсир   кўрсатади.
Зичланиш кўрсаткичи технологик омиллардан бири бўлиб таблетка тайёрлаш
машинасининг   фойдали   иш   коэффициентини   аниқлашда   қўл   келади.
Ҳақиқатдан   ҳам   тахтакачланаётган   модданинг   зичланиши   юқори   бўлса,
таблетка   қолипнинг   чуқурроқ   қисмида   ҳосил   бўлади.   Бунда   таблеткани
қолипдан   чиқариш   учун   анча   вақт   сарфланади,   кўпроқ   ишқаланиш   юзага
келади.   Натижада   э лектрлан иш   ҳодисаси   қолипнинг   емирилиш   жараёнини
тезлатади   ва   таблетканинг   ташқи   кўринишига   салбий   таъсир   қилади.   Бу
ҳодисаларнинг   олдини   олиш   учун   ортиқча   ҳаражатлар   талаб   қилинади.
Одатда,  зичлиги   катта  бўлган  моддалардан   таблетка  тайёрлаш  нисбатан  кам
босим талаб этилади. 
Таблеткалашда   энг   муҳим   хусусият   бу   матрицадан   таблеткани   осон
итарилишини   таъминлайдиган   сочилувчанлик,   прессланувчанлик   ва  
сирпанувчанлик   ҳисобланади.   Зичланиш   кўрсаткичи   олинган   массанинг
қолипдаги   тахтакачлангунча   К
зич   бўлган   баландлигининг   (Н 1 )   таблетка
баландлиги (Н 2 ) нисбатига тенг 
Сочилувчанлик   -   таблетка   тайёрлайдиган   машинанинг   бир   меъёрда
ишлашини,   таблетка   оғирлиги   бир   хилда   бўлишини   назарий   жиҳатдан
билишга ёрдам беради. Массанинг сочилувчанлиги ёмон бўлиши, массанинг
матрицага   тушишида   меъёрнинг   бузилишига   олиб   келади.   Бунинг
натижасида   гранула   тайёрлаш   жараёнини   ўзгартиришни   ёки   антифрикцион
моддалар қўшишни тақозо этади. 
Нисбий   зичлик   кукун   материал   эгаллаган   майдон   қисмини
ифодалайди.   У   фоизларда   ифодаланиб,   сочилувчан   масса   ёки   зичликни
ҳақиқий зичликка нисбатини билдиради. 
Прессланадиган   массанинг   қолдиқ   намлигини   аниқлаш .   Қуритиш
жараёни   ҳар   бир   масса   учун   ўзига   хос   бўлиб,   маълум   қолдиқ   намликкача
олиб борилади. Бу ҳар бир таблетка массаси учун кўрсатилган бўлиши керак.
Масалан,   бесалол   учун   0,4-0,6%,   диазолин   учун   0,65-1,2%,   фитин   учун   8-
10%, натрий ПАС учун 16-17% ни ташкил қилади. 
Таблетка   тайёрланадиган   массанинг   қолдиқ   намлиги   меъёридан   кам
бўлса,   тахтакачланиш   жараёни   қийин   кечади,   ишқаланиш   кўп   бўлади,
таблетка   сифати   яхши   бўлмайди.   Намлик   меъёридан   ортиқ   бўлса,   масса
қайишқоқ   бўлганлиги   сабабали   қолипга   ёпишиши   кузатилади,   машинанинг
ишлаш   меъёри   бузилади,   таблетка   сифатига   салбий   таъсир   кўрсатади.
Шунинг   учун   ҳар   бир   тахтакачланадиган   масса   маълум   миқдорда   намлик
сақлаши керак. 
Қолдиқ   намликни   Давлат   Фармакопеясида   кўрсатилган   оғирликлар
фарқи   бўйича   аниқланади.   Бу   усул   содда   бўлишига   қарамай   анча   вақтни
олади. Шунинг учун  ҳозирги вақтда  тез  аниқлаш усуллари  (экспресс-метод)
дан фойдаланилади.   
Кукун (гранулани) тахтакачланиши   - бу унинг заррачаларини ўзаро
тортиши   ва   боғланиш   хусусиятидир.   Бу   хусусият   босим   берилгандан   сўнг
таблеткаларни чидамлилиги ва мустаҳкамлигига боғлиқ. Таблетка таркибига
кирувчи   дори   моддалари   турли   индивидуал   тахтакачланишга   эга.   Бу
кўрсаткични   билиш   таблетка   типоразмерларини   (керакли   пресс-шаклларни
танлаш)   олдиндан   аниқлаш   ва   уларни   ҳосил   қилишда   тахтакачлаш   босим
кучини тўғри танлаш  имкониятини беради.  Тахтакачлашни таблеткаларнинг
синишга   бўлган   қаттиқлиги   орқали   баҳолаш   мумкин   ва   МПа   абсолют
қийматида   ёки   таблетка   массасини   унинг   баландлигига   нисбати   орқали
тахтакачлаш кўрсаткичи топилади. 
Қолип   тешикчасидаги   таблеткани   итариб   чиқариш   кучи .
Тахтакачланган таблеткани қолип тешикчасидан итариб чиқариш ва таблетка
ён   юзаси   ҳамда   матрица   деворлари   орасида   ишқаланишни   амалга   ошириш
учун маълум бир куч сарф бўлади. 
Таблетка   итариб   чиқариш   кучи   ҳажмини   ҳисобга   олган   ҳолатда
антифрикцион моддалар (сирпантирувчи ва мойловчилар) қўшиш миқдорини
олдиндан аниқлаш мумкин. 
 
1.2. Ёрдамчи моддалар. 
Таблетка   ишлаб   чиқаришда   ёрдамчи   моддалар   таблетка   массасини
дозалар   аниқлигини,   сақлаш   жараёнини,   механик   қаттиқлигини,   керакли
технологик хусусиятларни таъминлаш учун хизмат қилади. 
Ёрдамчи моддаларга қўйиладиган талаблар: 
- Улар   кимёвий индифрент; 
- беморлар   организмига   салбий   таъсири   кўрсатмаслиги,   таблеткалар
тайёрлашда, сақлашда, транспортировка қилишда уларнинг сифатига таъсир
кўрсатмаслиги керак. 
Таблетка   ишлаб   чиқаришда   хизмат   қиладиган   ёрдамчи   моддалар
қуйидаги гуруҳларга бўлинади.   
Тўлдирувчи   моддалар.   Таблетка   тайёрлашда   унга   маълум   оғирлик
бериш учун ишлатилади. Тўлдирувчилар дори моддасининг озгина дозасида
ёки   тез   таъсир   этувчи,   кучли   моддаларни   таблеткалашда   баъзи   технологик
кўрсатгичларини   нормаллаш   мақсадида   ишлатилади   (парчаланиш,
қаттиқлик). 
Боғловчи моддалар.   Аксарият доривор моддаларнинг ўзаро боғланиш
кучи кичик бўлганлиги учун улардан таблетка тайёрлашда катта босим талаб
этилади.   Бу   эса   ортиқча   куч   сарфланиши   ва   таблетка   машинасининг
муддатидан   илгари   бузилишига   олиб   келади.   Шунинг   учун
тахтакачланадиган   массага   боғловчи   моддалар   билан   ишлов   берилади.   Бу
ҳосил   бўлган   гранулалардан   нисбатан   кам   босимда   таблетка   олинишини
таъминлайди   ва   тайёрланиш   жараёнида   массанинг   қатламланишидан
сақлайди. 
Мақсадга   мувофиқ   бўлган   боғловчи   моддаларни   танлашда,   таблетка
тайёрланиши   лозим   бўлган   моддаларнинг   физик   кимёвий   хоссаларига
қаралади. Боғловчи моддалар қуюқ ва суюқ ҳолатда бўлади. 
Парчалантирувчи моддалар.  Прессланадиган масса тахтакачланганда
ғоваклиги   кескин   камаяди,   натижада   тайёрланган   таблетканинг   сувда
парчаланиши   ёки   эриши   ёмонлашади.   Шунинг   учун   таблетка   таркибига
парчалантирувчи   моддалар   қўшилади.   Парчалантирувчи   моддалар   таъсир
механизми бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади. 
1. Адсорбцияловчи ва шимувчи моддалар. 
2. Газ ҳосил қилиб таблеткани парчалантирувчи моддалар. 
3. Таблетка эрувчанлигини яхшиловчи моддалар. 
4. Таблетка   сув   билан   намланишини   яхшилаб   парчалантирувчи
моддалар. 
Антифрикцион   моддалар.   Таблетка   ишлаб   чиқариш   жараёнидаги
муаммолардан   бири   воронка   ва   бункерда   гранулаларнинг   яхши
сочилувчанлигини   таъмирлашдир.   Ҳосил   бўлган   гранула   ёки   кукунлар
кўпинча   ғадир-будир   юзага   эга   бўлади.   Бу   эса   уларнинг   воронкадан  
матрицага тушишини қийинлаштиради. Бундан ташқари гранулалар таблетка
машинасининг прессловчи мосламаси пуансонлар ва матрицалар деворларига
ишқаланиш натижасида ёпишиб қолиши мумкин. Бундай нохуш ҳолатларни
камайтириш   ёки   олдини   олиш   учун   сирпантирувчи   ва   мойловчи   моддалар
ишлатилади. 
Сирпантирувчи моддалар.   Заррачаларнинг юзасидан адсорбцияланиб
уларнинг ғадир-будирлигини камайтиради ёки олдини олади шу билан бирга
уларнинг   сочилувчанлигини   яхшилайди.   Доира   шаклдаги   заррачаларнинг
сирпанувчанлик хоссаси яхши бўлади. 
Мойловчи моддалар.  Таблеткаларни матрицадан итариб чиқарилишини
енгиллаштиради. Уларни антиадгезионлар ёки ёпишишга қарши моддалар деб
аташади.   Мойловчи   моддалар   нафақат   ишқаланишни   камайтиради   балки
микротешикчаларга   кириш   оқибатига   уларни   мустаҳкамлигини   камайтириши
оқибатида   заррачаларнинг   деформациясини   енгиллаштиради.   Мойловчи
моддаларнинг   функцияси,   гранулалар   билан   девор   орасидаги   ҳамда
прессланган   таблеткаларни   қуйи   пуансон   ва   матрица   девори   орасидаги
ишқаланиш кучини олдини олишдир. 
Коригентлар,   таблеткалар   ҳидини,   рангини,   таъмини   яхшилаш
мақсадида таблетка таркибига қўшилади. 
Бўёқлар,   таблеткага яхши кўриниш бериш мақсадида шунингдек дори
моддаларнинг   терапевтик   гуруҳини   кўрсатиб   ўтиш   мақсадида   таблетка
таркибига   қўшилади.   (Масалан,   заҳарли   ва   ухлатувчилар).   Бундан   ташқари
баъзи   бўёқлар   ёруғликни   сезгир   дори   моддаларнинг   стабилизаторлари
ҳисобланади.   Фармацевтик   ишлаб   чиқаришда   қўллашга   рухсат   этилган
бўёқлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
- Минерал   пингментлар   (титан   диоксид,   темир   оксид)   ўта
майдаланган кукун кўринишда ишлатилади; 
- Т абиий   бўёқлар   (хлорофилл,   каротиноидлар)   ни   қуйидаги
камчиликлари мавжуд: паст бўяш хусусияти, ёруғликка, оксидловчиларга, рН
ўзгаришига   ва   харорат   таъсирига   чидамсиздир.   Синтетик   бўёқлар  
фармацевтика   саноатида   кенг   қўлланилади:   индигокармин,   тартразин,
тропеолин, қизил кислота 2С ва бошқалар. 
1. Таблетка ишлаб чиқаришда қулланиладиган ёрдамчи моддалар таснифи ва
турлари қуйидаги 1-жадвалда келтирилди.   
Жадвал 1. 
Таблетка ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар 
№  Гуруҳлар  Моддалар  Миқдори 
1  2  3  4 
1  Тўлдирувчилар  Крахмал,   глюкоза,   сахароза,   лактоза   (сут
қанди),   магний   карбонат,   магний   оксид,
натрий   хлорид,   натрий   гидрокарбонат,   оқ
гил,   (каолин),   желатин,   микрокристаллик
целлюлоза   (МЦК)   метил   целлюлоза   (МЦ),
карбоксиметил   целлюлозанинг   натрийли
тузи   (NaКМЦ   ),   кальций   карбонат,   кальций
дегидроген   фосфат,   глицин   (аминоуксусная
кислота),   дексперин,   амилопектин,
ультрааминьпектин,   сорбит   маннит   пектин
ва бошқалар  Нормаланмаган 
2 
 
 
 
 
  Боғловчилар 
 
 
 
 
  Тозаланган   сув,   этил   спирти,   крахамал
клейстер,   қанд   қиёми,   эритмалар:
карбонатметилцеллюлоза   (КМЦ),
оксиэтилцеллюлоза   (ОЭЦ),
оксипропилметилцеллюлоза   (ОПМЦ),
поливинил   спирти   (ПВС),
поливинилпирролидон   (ПВП),   альгин
кислотаси, натрий альгинат, желатин ва б.    Нормаланмаган 
1-5% тавсия
этилади 
 
 
     
3  Парчалатирувчилар 
бўқиб шимувчилар  Гуруч,   буғдой,  картошка,  жўхори  крахмали,
пектин,   желатин,   МЦ,   NaКМЦ,
амилопектин,   агар-агар   альгин   кислотаси,
калий ва натрий альгинат ва бошқалар  Нормаланмаган 
4  Газ ҳосил 
қилувчилар  Вино   ёки   лимон   кислотасини   натрий
гидрокарбонат билан аралашмаси ва ҳ.к.  Нормаланмаган 
5  Эришни ва суюқлик 
билан мулоқотни 
яхшиловчилар  Буғдой,   картошка,   жўхори,   гуруч   крахмали,
қанд, глюкоза, твин-80 аэросил ва бошқалар  Нормаланмаган
Твин-80 1%
ошмаслиги
керак 
6  Антифрикционлар  Крахмал,   тальк,   полиэтиленоксид-4000 Тальк 3%  
Сирпантирувчилар  аэросил ва бошқалар  аэросил 10% 
кўп бўлмаслиги
керак 
7  Мойловчилар  Стеарин   кислотаси,   кальций   ва   магний
стеарат ва бошқалар  Стеарин кислота
Кальций   ва 
Магний
стеарат   1%
дан   кўп
бўлмаслиги 
керак 
8  Плёнка ҳосил 
қилувчилар  Ацетилфталилцеллюлоза   (АФЦ),   МЦ,
ОПМЦ,   ПВП,   ПВС,   этилцеллюлоза   ва
бошқалар  Нормаланмаган 
9  Корригентлар: 
Таъм берувчилар  Қанд,   глюкоза,   фруктоза,   сахароза,   калий,
маннит,   сорбит,   аспаркам,   глицин,   дульцин
ва бошқалар  Нормаланмаган 
10  Ҳид берувчилар  Эфир мойи, мевали шарбат концентратлари,
ментол,   ванилин,   мева   эссенциялари   ва
бошқалар  Нормаланмаган 
11  Ранг берувчилар 
бўёқлар  Индигокармин, қизил кислота 2С, тропеолин
00,   татразин,   эозин,   руберозум,   церулезум,
флаворозум, хлорофилл, 
каротин    ва бошқалар  Нормаланмаган 
12  Пигментлар  Титан   диоксид,   кальций   карбонат,   темир
гидроксид, темир оксид, активланган 
кўмир, оқ гил ва бошқалар  Нормаланмаган 
13 
 
 
 
  Пластификаторлар 
 
 
 
     Глицерин,   твин-80,   вазелин   мойи,   олеин
кислота,   полиэтиленоксид-400,
пропиленгликоль ва бошқалар 
 
         Твин-80 
1% дан кўп
бўлмаслиги
керак 
 
14 
  Оқ   мум,   кунга   боқар   мойи,   пахта   мойи,
монопальмитин,   триаурин,   парафин   ва
бошқалар  Нормаланмаган   
15  Эритувчилар  Тозаланган   сув,   этил   спирти,   ацетон,
аммиак, хлорид кислота ва бошқалар  Нормаланмаган 
 
1.3. Таблеткалар ва уларнинг ишлаб чиқариш технологияси .  
Таблетка   сўзи   лотинча   –   “tabula”   “тахта”,   tabella   тахтача   сўзидан
олинган   бўлиб,   дорининг   тахтакачланган   туридир.   Таблетка   дори   турини
биринчи   марта   Германияда   1874   йилда   Розенталь   таклиф   қилган.   Розенталь
таъбирича   доривор   ўсимликларнинг   таблетка   ҳолида   чиқарилиши   уларнинг
ҳажмини   камайтиради,   турғунлигини   оширади,   ишлатилишини
осонлаштиради. 
  Таблеткалар   дозаларга   бўлинган   дори   моддалар   ва   ёрдамчи   моддалар
аралашмасининг тахтакачланган  қаттиқ дори тури бўлиб, ичиш суртиш, тил
остига,   тери   остига   ва   инъекция   учун   ишлатишга   мўлжалланган   бўлади.
Кимё   фармацевтик   ишлаб   чиқариш   корхоналарида   тайёрланадиган   тайёр
дори   воситаларини   қарийб   40%   фоизини   таблеткалар   ташкил   қилди.   Бутун
дунё   бўйича   таблеткани   ишлаб   чиқариш   йилига   10   –   15   фоизга   ошмоқда.
Таблетка дори тури бутун дунёда кенг тарқалган. Ҳозирги кунда тайёр дори
воситаларининг 80% ни таблетка дори турлари ташкил қилади. Бу дори тури
қуйидаги афзалликларга эга. 
- Жараённинг   тўлиқ   механизациялашганлиги,   иш   унумдорлигини
юқорилиги, озодалиги; 
- Таъсир   қилувчи   модданинг   аниқ   дозаларга   бўлинганлиги   ва   таблетка
массасининг аниқлиги; 
- Муолажада, сақлаш ва ташишда қулайлиги; 
- Нохуш маза ва ҳидларни камайтириш мумкинлиги; 
- Прессланган ҳолатдаги дори моддаларининг узоқ сақланганлиги; 
- Етарли даражада чидамли бўлмаган моддаларнинг қоплаш имконияти; 
- Нохуш маза ва ҳидларни қобиқлаш йўли билан камайтириш имконияти; 
- Бошқа   дори   шакллларидаги   физик   кимёвий   хусусиятлар   бўйича   тўғри
келмайдиган дори модда хоссаларини уйғунлиги;   
- Кислотали   ёки   ишқорий   муҳитда   эрийдиган   қобиқ   қоплаш   йўли   билан
ҳосил   бўладиган   дори   моддасининг   ошқозон,   ичак   трактининг   муайян
бўлимидаги локализацияси; 
- Дори   моддалар   таъсирини   узайтириш   (таблетка   ядроси   таркиби   ва
махсус технологиялар ёрдамида қобиқлаш йўли орқали); 
- Аниқ   вақт   мобайнида   бир   нечта   дори   моддаларининг   таблеткадан
организмга сўрилишини назорат қилиш (мураккаб таблеткалар); 
- Дори   воситаларининг   қабул   қилишда   ва   рухсат   беришдаги   хатоларни
огохлантириш; 
- Керакли ёзувларни таблетка юзасига ёзиш; 
Бу   афзалликлар   билан   бир   қаторда   бу   дори   тури   камчиликлардан   ҳам
ҳоли эмас. 
- Таблетка дори препаратларининг нисбатан таъсири секинлиги; 
- Ҳушдан   кетиш   ва   кўнгил   айниш   ҳолатларида   таблеткани   организмга
киритиш мумкин эмаслиги; 
- Таблетка сақлаш давомида қотиб қолиши ва шу билан бирга парчаланиш
вақти узайиши; 
- Таблетка   таркибида   терапевтик   таъсирга   эга   бўлмаган   баъзи   ёрдамчи
моддаларни   ножўя   таъсири   мавжудлиги   (масалан,   тальк   ошқозон
шиллиқ қаватини қўзғатади; 
- Алоҳида   дори   препаратларни   (масалан   Na   ёки   КВг)   эриш   зонасида
юқори   концентрацияли   эритмалар   ҳосил   қилиб   шиллиқ   қаватни   қаттиқ
қўзғатишга олиб келиши мумкинлиги бу камчиликни муайян ишқордаги
сув эритиш йўли билан бартараф қилинади; 
- Ҳамма   беморлар   ҳам,   айниқса   ёш   болалар   таблеткаларни   бемалол   юта
олмаслиги. 
Таблеткалар олиш усули бўйича 2 гуруҳга бўлинади. 
1. Тахтакачлаш,   турли   хил   самарадор   таблетка   машиналарида   пресслаш
йўли билан олиш. Бу асосий усул ҳисобланади.   
2. Қолиплаш,   ёки   тритурацион   таблеткалар   моддаларни   тахтакачлаш
йўли   билан   олинмай,   тайёрланган   массага   шакл   бериш   ёки   қолиплаш
усулида   олинади.   Уларнинг   массаси   0,05г   гача   бўлади.   Улар   таблетка
ишлаб   чиқариш   ҳажмини   1   –   2%   ташкил   қилади.   Тритурацион
таблеткалар   дори   моддаси   ва   суюлтирувчи   моддаларни   кичик
дозасидан ташкил топган. 
Консерватив тузилиши бўйича таблеткаларни турлаш. 
1. Таркиби   бўйича:   оддий   ( бир   компонентли )   ва   мураккаб   (кўп
компонентли). 
2. Тузилиш структураси бўйича: каркасли, бир қаватли ва кўп қаватли (2
– қаватдан кам эмас) қобиқли ёки қобиқсиз. 
Каркасли,   ёки   скелетли   таблеткалар   (дурулалар)   эримайдиган   каркас
ичига   дори   моддаси   тўлдирилган   бўлади.   Таблетка   худди   дори   моддаси
шимдирилган   губкага   ўхшайди.   Каркас   қабул   қилинганда   эримайди,
геометрик   шаклини   сақлаб   қолади,   дори   моддаси   эса   ошқозон   –   ичак
трактида диффундирланади. 
Бир   қаватли   таблеткалар   дори   ва   ёрдамчи   моддалар   аралашмасини   бир
ҳил миқдорда прессланган дори шакли ҳисобланади. 
Кўп   қаватли   таблеткаларда   дори   моддаси   қаватма   –   қават   жойлашган
бўлади.   Кимёвий   моддаларни   номутаносиб   ҳолда   ишлатилиши   уларнинг
ўзаро таъсирини минимум ҳолатга олиб келади.   
II БОБ.   Асосий қисм
2.1. Азитромицин субстанцияси ва ёрдамчи моддаларнинг
таснифланиши
Азитромицин субстанциясининг кимёвий формуласи. 
 
 
Брутто формуласи: С
38  Н
72  N
2  O
12  2H
2 O 
Кимёвий   номланиши:   9   деоксо   –   9а   –   аза   –   9а   –   метил   –
гомоэритромицин А. 
Молекуляр массаси: 785,02. 
Азитромицин  –   оқ  ёки   оқ  сарғиш   рангли   кристал   кукун,  сувда   амалда
эримайди,   95%   этил   спиртида   қийин   эрийди,   хлороформда   енгил   эрийди.
Чинлиги. ИК спектрофотометрик ёки ТСХ усулида аниқланади.  Р Н   9,0 – 11,0
оралиғида бўлади, (0,002г субстанция метил спирти ва сувни 1:1 нисбатдаги
аралашмаси ёрдамида эритилиб потенциометрик усулда ўлчанади. (ВФС42 –
2961 - 97). 
Ёрдамчи   моддалар:   “Азитромицин   500мг”   таблеткасини   оптимал
технологиясини   қайта   ишлашда   фойдаланилган,   медицина   амалиётида
қўллашга рухсат этилган ёрдамчи моддалар рўйхати:   
 
Картошка крахмал – ГОСТ 7699 – 78 
Натрий лаурилсульфат – ТУ 2481 – 023 – 50199225 – 2002 
Аэросил – ТУ 7 – 03 – 485 – 81 
Магний стеарат – ТУ 609 – 129 – 75 
 
2.2. Азитромицин субстанциясининг технологик хоссаларини
ўрганиш.
Азитромицин   субстанциясидан   юқори   сифатли   таблетка   олиш
имкониятини аниқлаш ҳамда таблетка таркибига кирувчи ёрдамчи моддалар
миқдори ва турини илмий асослаш, таблеткалаш (технологик схема) усулини
аниқлаш   мақсадида   юқорида   кўрсатилган   субстанциянинг   технологик
хоссаларини   адабиётлар   бўлимида   келтирилган   методларга   асосан
ўрганилди.   Субстанцияни   технологик   хоссаларидан   фракцион   таркиб,
сочилувчан зичлик, нисбий зичлик, зичланиш коэффициенти сочилувчанлик,
қолдиқ намлик, прессланувчанлик ва таблеткани қолип тешикчасидан итариб
чиқариш кучи ўрганилди. 
  Нам   сақлаш   (қолдиқ   намлик)   текширилаётган   субстанциядаги   қолдиқ
намлик   ИК   нурли   қуритиш   усули   билан   аниқланди.   Ушбу   усул   бошқа
услублардан   устунлиги   билан   ажралиб   туради.   Намликни   бир   неча   дақиқа
ичида ўлчаш учун Япониянинг “OHAUS” фирмасида ишлаб чиқарилган МВ
35 “НАLOGEN” влагомердан фойдаланилди. 
  Аниқлаш   усули .   Ишни   бошлашдан   аввал   текширувчи   маҳсулот
солинадиган   идиш   тозаланди.   Аппарат   электр   тармоғига   уланди.   “Оn”
тугмаси   орқали   ёқилди.   Текширилувчи   маҳсулот   солинадиган   идиш
жойлаштирилиб   “TARE”   тугмаси   орқали   нол   ҳолатига   келтирилади.
Текширилувчи   субстанция   идишга   0,5г   миқдорда   бир   хил   қалинликда   ёйиб
чиқилди. Апарат қопқоғи ёпилиб “Start” тугмаси босилди. Қуритиш жараёни
100 0
С   ҳароратда   олиб   борилди.   Намлик   тўлиқ   буғлангандан   сўнг   жараён
автоматик   тарзда   тўхтайди.   Жараён   тугатилганда   экранда   “TEST   OVER”  
ёзуви ҳамда натижа қиймати фоизларда намоён бўлади. “МB 35 HALOGEN”
намлик   ўлчагич   апаратини   ўлчаш   аниқлги   0,05   –   100%   текширилувчи
субстанциянинг   синишга   бўлган   қаттиқлик   бўйича   адабиётда   келтирилган
усулда баҳоланди. Гидротахтакачлаш асбоби ёрдамида 120мПа босимда 0,5г
массани   диаметри   11мм   ли   қолипда   тахтакачлаб   аниқланди.   К ейин   олинган
таблеткани синишга бўлган қаттиқлиги ўрганилди. 
Таблеткани   қолип   тешикчасидан   итариб   чиқариш   кучи   адабиётда
келтирилган усул бўйича аниқланди. Итариб чиқариш кучи формула орқали
ҳисобланди. 
  Ўрганилаётган   “Азитромицин”   субстанциясининг   технологик   хоссалари
натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилди. 
1 Жадвал
Ўрганилаётган “Азитромицин” субстанциясининг технологик
хоссаларининг натижалари. 
Ўрганилган
технологик хоссалар  Ўлчов бирлиги  Аниқланган
натижалар 
“Азитромицин” 
Фракцион таркиб, мкм 
     + 1000 
- 1000 + 500 
- 500  + 315 
- 315  + 125  
- 125  + 50 
- 50  %   
0,24 
6,21 
5,37 
51,70 
34,65 
1,83 
Сочилувчан зичлик  Кг/м 3
  513 
Нисбий зичлик    26,43 
Зичланиш кўрсаткичи    1,86 
Сочилувчанлик  10 -3
кг/с  3,65 
Қолдиқ намлик  % (100 0
С)  2,8 
Прессланувчанлик  Н  45   
Итариб чиқариш кучи  МПа  5,4 
 
Азитромицин   субстанциясидан   тайёрланган   модель   таблеткаларни
сифат   кўрсаткичлари   XI   ДФ   асосида   ўрганилди.   Ўрганишлар   натижасида
тайёрланган   таблеткаларни   сифат   кўрсаткичлари   XI   ДФ   талабларига   жавоб
бермаслиги аниқланди. 
  Қуйидаги   жараёнлар   содир   бўлганда   гранулалаш   методини   қўллаш
лозим. 
Агар   таблетка   таркиби   кўп   компонентли   бўлса,   транспортировка   ва
таблетка   машинаси   ишлаётган   пайтда   прессланадиган   массанинг
қатламланиши  содир  бўлса,  қатламланиш  сабабли  дозалар  бир  хил бўлмаса,
сифатсиз   таблеткалар   чиқишини   олдини   олиш   мақсадида   донадорлаш
усулидан фойдаланилади. 
 Дори моддаси технологик хусусиятлари ва ундан тайёрланган таблеткаларни
сифат   кўрсаткичлари   тўғрисида   юқорида   этиб   ўтишдан   мақсад,   қониқарсиз
дори   моддаларнинг   технологик   хусусиятлари   ва   таблеткаларни   сифат
кўрсаткичларини   яхшилаш   учун   ёрдамчи   моддаларнинг   масса   таркибига
киритиш билан боғлиқ бўлган саволни ҳал этишдир. 
Ўрганиш   натижасида   юзага   келган   камчиликларни   бартараф   этиш
мақсадида   ёрдамчи   моддаларни   танлаш   ҳамда   донадорлаш   жараёнини
қўллашга   тўғри   келди.   Шу   билан   бирга   донадорлаш   усуллари   ичида   нам
донадорлаш   усулида   олиб   боришга   қарор   қилинди.   Чунки   у,   донадорлаш
усуллари   ичида   ишлаб   чиқариш   шароитларида   кенг   тарқалган   ҳисобланади.
“Азитромицин   500мг”   таблетка   технологиясини   такомиллаштиришда,
шунингдек   ҳар   томонлама   оптимал   таркиб   танлашда   Чехия   Республикаси
“Зентива”   корхонасида   ишлаб   чиқариладиган   “Азицид   500”   қобиқланган
таблеткаси   ҳамда   Ўзбекистон   Республикаси   “NOBEL   -   PHARMSANOAT”
корхонасида   ишлаб   чиқарилаётган   “Зитмак”   қобиқланган   таблеткалари
таркибларига асосланган ҳолатда янги таркиб ишлаб чиқдик. 
   
   
“Азицид 500” таркиби. 
Азитромицин             500мг 
Жўхори крахмали           85,00мг 
Краскормеллоза            18,00мг 
Кальций гидроген фосфат        231,25мг 
Магний стеарат            12,750мг 
Натрий лаурилсульфат          3,00мг 
Ўртача оғирлик            850мг 
“Зитмак 500” таркиби. 
Азитромицин дигидрат (эквивалент азитромицин 500 мг)      524мг 
Крахмал                             40,0мг 
Гидроксипроилцеллюлоза   70,0мг Натрий лаурилсульфат   5,0мг 
Натрий кроскормеллоза             9,00мг 
Кальций дигидроген фосфат            135,50мг 
Аэросил 200                 0,50мг 
Лактоза безводная              96,00мг 
Магний стеарат                20,00мг  
Ўртача оғирлик                900мг 
 
Юқорида келтирилган таркиблар асосида таъсир этувчи модда ва барча 
ёрдамчи моддаларда кетма – кетликда қуйидаги 2-жадвалда келтирилди. Бу 
жадвалда ёрдамчи модда миқдори ва тури турли миқдорда 5 хил таркиб 
тузилди ва ҳар бир таркибда таблетка ўртача оғирлиги 550 мг қилиб белгилаб 
олинди. Янги танлаган бу 5хил таркибни хар бирини технологик хоссалари 
тўлиқ ўрганилди. Тажриба натижаларига кўра бу таркиблар орасида №4 
таркиби ҳар томонлама юқори технологик хоссаларни намоён қилди. Олинган 
натижаларга асосланган ҳолда №4 таркиби “Азитромицин 500мг” 
таблеткасини олиш учун танлаб олинди.     
  2- Жадвал 
Азитромицнни 500 мг ли таблеткалари учун ўрганилган   таркиблар
Таъсир этувчи ва
ёрдамчи моддалар  Таркиблар 
№1  №2  №3  №4  №5 
Азитромицин  500  500  500  500  500 
Крахмал  28,0  13,0  12,0  24,0  15,0 
Гидроксипропилцеллюлоза    15,0      4,0 
Натрий лаурильсульфат 
      16,50 
    
   
  4,0 
  9,0 
    
Натрий кроскармеллоза      8,0     
Кальций гидроген фосфат          16,5 
Аэросил    16,50    16,50   
Лактоза           
Магний стеарат  5,5  5,5  5,5  5,5  5,5 
Ўртача оғирлик  550,0  550,0  550,0  550,0  550,0 
 
2.3. Таблетка таркиби учун ёрдамчи моддалар танлаш.
“Азитромицин   500мг”   таблеткасини   олиш   учун   биринчи   навбатда
Азитромицин   субстанцияни   физик   кимёвий   ва   технологик   хоссалари   тўлиқ
ўрганилди.   Танланган   янги   таркибда   тўлдирувчи   моддалардан
фойдаланилмади,   сабаби   дори   моддасининг   массаси   таблетка   олиш   учун
етарли   деб   топилди.   Фақатгина   субстанциянинг   салбий   технологик
хоссаларини   ижобий   томонга   буриш   учун   боғловчи   моддалар   тури   ва
миқдорини   белгилашни   лозим   деб   топдик.   Бунинг   учун   ҳар   хил   боғловчи
моддалар;   тозаланган   сув,   ҳар   хил   концентрацияли   крахмал   клейстри,   қанд
қиёмлари,   этил   спиртининг   сув   спиртли   аралашмаларидан   фойдаланилди.
Олиб   борилган   тажриба   натижаларига   кўра   3%   крахмал   клейстри   билан
намланган   массанинг   юқори   технологик   кўрсаткичларни   намоён
қилганлигинини   кўрсатди.   Таблеткани   эришини   ва   суюқлик   билан
мулоқотини   яхшилаш   мақсадида   аэросилдан   фойдаланилди.   Янги   таркибли  
таблеткани қолипдан итариб чиқарилишини енгиллаштириш, ишқаланишини
камайтиришга   хизмат   қиладиган   мойловчи   моддалар   сифатида   магний
стеаратдан   таблетка   массасига   нисбатан   1%   миқдорида   қўшишни   лозим   деб
топдик. 
  “Азитромицин   500мг”   таблеткаси   учун   танлаган   янги   таркиб   қуйида
келтирилди: 
 
Таркиб: 
Азитромицин      500мг 
Крахмал        24мг 
Натрий лаурилсульфат    4мг 
Аэросил        10,5мг 
Магний стеарат      5,5мг   
Ўртача оғирлик      550мг 
 
2.4. Таблетка олиш жараёни
Технологик   жараён.   Тешиклар   диаметри   150мкм   элакдан   ўтказилган
Азитромицин   субстанцияси   3%   крахмал   клестри   билан   бир   хил   нам   масса
ҳосил   бўлгунча   намланди.   Нам   масса   тешиклар   диаметри   2500мкм   бўлган
элакдан ўтказилди, нам гранулалар юпқа қават қилиб пергамент қоғоз устига
ёйиб   чиқилди   ва   (4,0   ±   0,5%)   қолдиқ   намлик   қолгунча   40   –   50 0
С   ҳароратда
қуритгич   шкафида   қуритилди.   Қуриган   масса   такроран   тешиклар   диаметри
1000 мкм бўлган элакдан ўтказилди. Гранулалар тешиклар диаметри 100мкм
элак орқали магний стеарат билан упаланди. “Азитромицин 500мг” таблетка
прессланадиган   массанинг   технологик   хоссалари   ўрганилди.   “Азитромицин
500мг”   таблетка   прессланадиган   массасининг   технологик   хоссалари
ўрганилган натижалари.   
3-Жадвал 
Азитромицин 500 мг ли таблеткалари прессланадиган массасининг
технологик хоссаларини ўрганиш натижалари 
Прессланадиган масса
технологик хоссалари 
  Ўлчов бирлиги  Ўрганилган
прессланадиган 
массани технологик
хосса натижалари 
Фракцион таркиб 
     + 1000 
- 1000    + 500 
- 500     + 315 
- 315     + 125 
- 125     + 50 
- 50  %  1,0 
 
7,6 
40,1 
15,7 
33,8 
1,8 
Сочилувчан зичлик  Кг/м 3
  671,35 
Нисбий зичлик  %  32,6 
Зичланиш кўрсаткичи    2,45 
Сочилувчанлик  10 -3
кг/сек  6,79 
Қолдиқ намлик  %  5,0 ± 0,5 
Прессланувчанлик  Н  49 
Итариб чиқариш  МП  2,8 
 
Юқоридаги   жадвалга   қараганда   прессланадиган   массанинг   технологик
хоссалари   субстанцияга   нисбатан   яхшиланди.   Прессланадиган   масса   0.55г
дан,   диаметри   12   мм   бўлган   қолипларда   қўл   гидропрусс   апаратида
прессланди. Массани прессланиш жараёни қониқарли бўлди. Таблетка ўртача
оғирлиги   стабил   ҳолатда   қолди.   Таблеткаларни   ташқи   кўриниши,   ўртача
оғирлиги   ва   ундан   четланиш,   синиш,   ишқаланишга   бўлган   мустаҳкамлиги
шунингдек таблетка парчаланишини XI ДФ си ва бошқа 
МТҲ да келтирилган усуллар бўйича ўрганилди.   
 
Хулоса  
Азитромицин   субстанциясининг   физик-кимёвий   ва   технологик
хусусиятларини,   ундан   олинган   модел   таблеткаларнинг   сифат
кўрсаткичларини   ўрганиш   натижасида,   Nobel   Farmsanoat   да   ишлаб
чикарилган «Зитмак» ва Zentiva корхонасида ишлаб чиқарилаётган «Азицид»
қобиқланган   таблеткалари   таркибига   асосланган   холда   тавсия   этилган
таблеткаларнинг   илмий   асосланган   таркиб   ва   технологиялари   танланди.
Таклиф   этилган   янги   таркибли   500   мг   ли   азитромицин   таблеткаларининг
тавсия   этилган   таркиб   ва   технологиялари   лаборатория   шароитларида
муваффақиятли   синовдан   ўтди.   Тажриба   натижаларига   асосланилган   холда
тайёрланган   янги   таркибли   азитромицин   500   мг   ли   таблеткалари   учун
таблеткани тайёрлаш технологик схемаси тузилди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
     
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати  
 
1. Ажгихин И.С. Технология лекарств. – М.: Медицина, 1975. – 511с. 
2. Белоусов   В.А.,   Вальтер   М.В.   Основы   дозирования   и   таблетирования
лекарственных порошков. – М.: Медицина, 1980. – 214с. 
3. Белоусов   В.А.   Текучесть   и   смешивание   не   гранулированных   порошковых
материалов   при   прямом   прессовании.   Обзорная   информация   //   Хим.-фарм.
промышленность. – Москва, 1987. – с.40  
4. Борзунов   Е.Е.,   Шухнин   Л.Н.   Изучение   эффективности   связывающих
веществ   в   производстве   таблеток   //   Фармацевтический   журнал.   –   Киев,
1970. - №5. – С. 76-78 
5. Борзунов   Е.Е.,   Дехтяренко   В.М.   Скользящие   и   смазывающие   вещества   в
производстве   таблеток   //   Фармацевтический   журнал.   –   Киев,  1970.   -   №4.  –
С. 3-7 
6. Багирова   В.А.,   Демина   Н.Б.   и   др.   Современные   аспекты   использования
вспомогательных   веществ   в   технологии   лекарственных   препаратов   //
Фарматека.   - Москва, 1998. - №6. – С. 34-36. 
7. Борзунов Е.Е. Теоретическое и экспериментальное обоснование применения
вспомогательных   веществ   в   производстве   таблеток   //   Труды   II   съезда
фармацевтов Украины. – Киев, 1974. – С. 27-30. 
8. Вальтер   М.Б.,   Тютенков   О.Л.,   Филиппин   Н.А.   Постадийный   контроль   в
производстве таблеток. – М.: Медицина, 1982. – С. 43-81 
9. Махкамов   С.М.,   Усуббаев   М.У.,   Нуритдинова   А.И.   Тайёр   дорилар
технологияси. – Тошкент: Ибн Сино, 1991. – 263 б. 
10. Махмуджанова   К.С.   Таблетка   ишлаб   чиқаришда   ёрдамчи   моддалар
миқдори // Кимё ва фармация. – Тошкент, 1996. №4. – Б.34-36  
11. Носовицкая С.А., Борзунов Е.Е. Производство таблеток. – М.: 
Медицина, 1969. – 138 с. 
12. Промышленная   технология   лекарств   /   Под   ред.   проф.   В.И.Чуешова.   В   2х
т. – Х.: МТК-Книга, 2002. Т.2. – 716с.

Азитромицин 500 мг таблеткасининг технологияси

Купить
  • Похожие документы

  • Ветеринария амалиёти учун лактофлор таблеткасининг сифатини ва турғунлигини белгилаш
  • Ферментлар муҳандислиги. Экологик биотехнология. Биогазни олиниши. Геометаногенез
  • Микробиологиянинг ҳозирги замон биотехнологиясидаги, қишлоқ ҳўжалигидаги, соғлиқни сақлашдаги аҳамияти
  • Белгиларни ирсийланишида генларнинг узаро таъсири турлари. Комплементар ва эпистаз таъсири. Хромосомалар морфологияси
  • Moslashish tabiiy tanlanish natijasi ekanligi. Urg’ochi va erkak organizmlar geterogametali bo’lganda jins bilan birikkan holda belgilarning irsiylanishiga doir masalalar echish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha