Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 645.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик

Купить
• Бачадондан ташқари ҳомиладорлик аёл ҳаётини хавф остида қолди- радиган окир касалликдир. Ҳомила бачадондан ташқарида унинг ўсиб ривожланиши учун етарли шароит йўқлигидан у ўзи ўрнашган аъзони емиради, қон томирлари бузилиб, аёл қорин бўшлиғига кўп миқдорда қон оқади. Оқаётган қоннинг шу ерда тўпланиши эса аёл ҳаётини хавф остида қолдиради, натижада геморрагик шок рўй бериши кўпинча зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилади. • Бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг асосий клиник белгиларини умумий амалиёт шифокорларининг билиб қўйишлари жуда мухим. Чунки улар бундай оғир асорат билан касалланган аёлларни ўз вақтида врачга юбориб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссаларини қўшган бўладилар. • • Бачадондан ташқари ҳомиладорлик 5-8% ҳолларда учрайди. Айрим вақтларда уруғланган тухум ҳужайра найга, тухумдонга(0,1-0,2%), қорин пардасига(0,2- 0,4%), қорин бўшлиғидаги турли аъзоларга пайвандланиши мумкин. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик кўпинча бачадон найларида жойлашади (98-99%). • Ҳомила бачадон найининг ҳар хил жойида: ампуляр, истмик ва ин-терстициал (бачадон деворига кириб турган) қисмларида жойлашиши мумкин. Найнинг истмик (ўрта) қисмида ҳомила кўпроқ (49,6%), ампуляр қисмида озроқ (40,3%), интерстициал қисмида энг кам (9,45%) учрайди • Кўпинча бачадон найининг сурункали яллиғланиши найдаги ҳомила-дорликка сабаб бўлади. Яллиғланиш натижасида бачадон найи деворларининг бир-бирига ёпишиб қолишидан ташқари, унинг бўшлиғи тораяди ҳамда найнинг қисқариш қобилияти сустлашади. Натижада уруғланган тухум ҳужайра бачадонга ўта олмайди ёки ўтишга улгурмай, най бўшлиғига ёпишади ва шу жойда тараққий эта бошлайди. Бундай аёлларнинг ҳаёт тарзини сўралганда улар илгари сунъий аборт қилдирган, ўз-ўзидан бола ташлаган, бирламчи ёки иккиламчи бефарзанд, умумий организми ёки жинсий аъзолари чала ривожланган (инфантилизм) бўлиб чиқади • А.Уруғланган тухумнинг жойлашишига кўра: • 1. Қорин бўшлиғидаги ҳомиладорлик: а) бирламчи, б) иккиламчи • 2. Бачадон найидаги ҳомиладорлик (§г.ех1га Шег шЬагпа) • а) Интерстициал қисмида жойлашиши (9,15%) • б) Истмик қисмида жойлашиши (49,6%) • в) Истмико-ампуляр қисмида жойлашиши • г) ампуляр қисмида жойлашиши (40,3%) • д) фимбриал қисмида жойлашиши • 3. Тухумдондаги ҳомиладорлик (§г.оуапаН8) • 4. Бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг бошқа шакллари: • а) бачадон бўйнида жойлашиши • б) аралаш жойлашиши (масалан; тухумдон -фимбриал қисмида жойлашиши). • в) бачадоннинг рудиментар шохларида жойлашиши. • г) бойламлар орасида жойлашиши. • д) бачадон тутқичларида жойлашиши • Б. Бачадон найидаги ҳомиладорликнинг клиник кечишига кўра: • 1. Бачадон найидаги ўсиб борувчи (узилмаган) ҳомиладорлик • 2. Бачадон найидаги узилган ҳомиладорлик: • а) бачадон найининг ёрилиши. • б) найдаги аборт. Этиологияси ва патогенези • Физиологик шароитда уруғланган тухум ҳеч қандай тўсиқсиз бачадон найлари орқали бачадон бўшлиғига ўтади. Мейёрда трофобласт туҳум бача- • дон бўшлиғига тушгандан кейин ҳосил бўлиши керак. (трофобласт тухумнинг маълум бир жойда ўрнашиб, маҳкамлашиб олишида асосий ўринни эгаллайди). Агар трофобласт тухумнинг бачадон бўшлиғига тушишидан олдин пайдо бўлса, бачадондан ташқари ҳомиладорлик келиб чиқади. • Бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг энг кўп учрайдиган шакли най-даги ҳомиладорликдир • 1. Яллиғланиш жараёнлари. • 2. Жинсий аъзоларнинг нотўғри ривожланиши (инфантилизм). • 3. Бачадон найларининг кисталари ёки хавфсиз ўсмалари. • 4. Най эндометриози. • 5. Бачадон найи атрофидаги чандиқли жараёнлар. • 6. Уруғланган тухум ҳужайра миграцияси • 7. Ҳаддан ташқари руҳий зўриқишлар. • Бачадон найидаги ўсиб борувчи (узилмаган) ҳомиладорлик. • Эрта даврларида нормал ҳомиладорликка ўхшаб кетади. Анамнезида яллиғланиш жараёни ёки узоқ вақт бепушлик бўлгани аниқланади. Биринчи ҳафталарда бачадон ҳомиладорлик муддатига мос келади. Кейинчалик эса муддатидан орқада қолиб боради. Бачадон ноксимон шаклда бўлади. Бачадон ортиқлари сохасида юмшоқ, оғриқли, колбасасимон шаклда ҳосила аниқланади. У ҳаракатчан бўлади . Қин орқали орқа гумбазга кириб бачадон бўйни бир оз олдинга (қовга) кўтарилса, оғриқ сезилади. Аёл стационарга етказилиб қаттиқ назорат қилинади. Одатда ўсувчи ҳомиладорлик 2-3 ойлик муддатида аниқ пайпасланади, бачадон ён томонида юмшоқ узунчоқ ҳосила аниқланиб, қин ён гумбазлари соҳасида пульсация беради • Най 4-6 ҳафталигида, баъзи пайтлари 2-3 ҳафталигида ёрилади. Ёрилишига сабаб най шиллиқ қаватининг децидуалланиши, бачадонникига қараганда суст бўлади, у функционал ва базал қаватга бўлинмайди, шиллиқ ости қаватининг ҳам йўқ, мушак қавати ҳам бачадонникига қараганда суст ривожланган. Шунга кўра ҳужайра трофобласти ва хорион ворсинкаси най деворига тез ўсиб киради ва унинг бутунлигини бузади. Агар най юқорига ярим айланасидан ёрилса, ҳомила тухуми чиқиб эркин қорин бўшлиғига қуйилади. Агар пастки ярим айланасидан ёрилса, ҳомила тухуми ва гематома бача-доннинг кенг бойлами варақлари орасида бўлади. Най ёрилганда ҳомила тухуми қорин бўшлиғида бўлса, «ўткир қорин» белгилари пайдо бўлади: анемизация, қушидан кетиш, бош айланиши, қоринда кучли оғриқ, шок белгилари-қон босимининг пасайиши, ҳолс • Агар най ёрилганда бачадоннинг кенг бойламига қон қуйилса, анемия, шок, қориндаги окриқ белгилари суст ривожланган бўлади. Йиғилган қон (қорин бўшлиғига ёки най ичида) сўрилиб лахта ҳосил қилади ва бу ички аъ-золарнинг қорин парда, ичаклар, чарви, сийдик пуфаги билан қисиб қўяди, шунинг натижасида қоринда оғриқ, альгоменорея, бепушлик белгилари пайдо бўлади. Баъзан хавфли ўсмага (хорионэпителиома) олиб келиши мумқин. • Бу белгилардан ташқари, найнинг ёрилишига профессор А.А. Коган томонидан аниқланган қуйидаги 2 та белги ҳарактерлидир: • 1.Қалпоқча белгиси - аёлни бош томони бироз кўтарилган холатда қин орқали текширилганда қинга киргизилган бармоқлар устига орқа гумбаз қалпоқчага ўхшаб кийилиб келади. • 2.Тўсиқ белгиси -қин орқали икки қўллаб текширилганда ташқи ва ички бармоқлар бир- бири билан туташади, бармоқлар тортилганда эса яна шу соҳада хосила пайдо бўлади (бу суюқ қоннинг ҳаракатланишидир). • Қуйидаги касалликлардан фарқлаш лозим: • 1. Бачадондаги ҳомиладорликдан бўладиган аборт (1-таблица). • 2. Ўткир аппендицит (2-таблица). • 3. Бачадон ортиқларининг яллиғланиши (3-таблица). • 4. Тухумдон апоплексияси. • 5. Ўсма оёқчаларининг буралиб қолиши. • 6. Ўткир пельвиоперитонит. • 7. Ошқозон ярасининг перфорацияси. • 8. Ичак тутилиши. • Асосан оператив даволанади. Ингаляцион наркоз берилади ва релак-сантлар қилинади ёки спинал анестезия қўлланилади. Операция қуйидаги босқичлардан иборат: • 1. Қорин бўшлиғини очиш (лапаротомия ) Пастки ўрта лапаротомия (қовдан киндиккача узунасига) ёки қов устидан кўндаланг кесим қилинади. • 2. Ҳомиладорлик туфайли зарарланган най операцион жароҳат юзасига чиқарилади. • 3. Зарарланган най олиб ташланади ( сальпингоэктомия ) агар тухумдон хам зарарланган бўлса, сальпингоовариэктомия қилинади. Кррин бўшлиғига йиғилган қон олиб ташланади. • 4. Перитонизация қилинади (юмалоқ бойлам билан ) ва операцион жароҳат қаватмақават тикилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha