БАДИИЙ МАТНЛАРДА КОНТРАСТНИНГ ЛИНГВОПРАГМАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ ( Анвар Обиджон, Усмон Азим, Аъзам Ўктам асарлари мисолида)

БАДИИЙ МАТНЛАРДА КОНТРАСТНИНГ ЛИНГВОПРАГМАТИК
ХУСУСИЯТЛАРИ ( Анвар Обиджон, Усмон Азим, Аъзам Ўктам
асарлари мисолида)
Мундарижа
Кириш...................................................................................................... 3
Биринчи   боб.   Контраст   атамасининг   моҳияти   ва
тилшуносликдаги талқини
1.1. Контраст ва унинг фанлараро тавсифи масаласи........................ 11
1.2. Сўз –концепт –контраст муносабати............................................ 26
1.3. Сўз – тушунча – контраст.............................................................. 31
Боб бўйича хулосалар............................................................................ 44
Иккинчи   боб.   Контрастнинг   прагматика   ва   поэтикага
муносабати. Лингвистик ва стилистик контекст тавсифи
2.1. Контраст ва прагматика муносабати............................................. 46
2.2.  Поэтик матнда контраст ҳосил қилувчи бирликлар.................... 59
2.3 .   Контрастнинг   лингвистик   контексти   ва   унинг   матнда
ифодаланиш усуллари............................................................................ 66
2.4. Контрастнинг стилистик контексти тавсифи............................... 73
Боб бўйича хулосалар............................................................................ 79
Учинчи боб.   Контраст бадиий матннинг семантик-функционал
асоси сифатида
3.1. Контраст   воқеланишида   прагматик-услубий
имкониятлар ............................................................................................
.    88
3.2.   Антитеза   –   ўзаро   зид   образ   ва   тушунчаларни   ифодалаш
воситаси............................................................................................ 88
3.3. Оксюморон  -  контраст ҳосил қилувчи восита 110
Боб бўйича хулосалар............................................................................ 119
Умумий хулосалар................................................................................. 121
Фойдаланилган   адабиётлар
рўйхати...................................................... 123
1 КИРИШ   (филология   фанлари   бўйича   фалсафа   доктори   (PhD)
диссертацияси аннотацияси)
Диссертация   мавзусининг   долзарблиги   ва   зарурати.   Жаҳон
тилшунослигида   бадиий   матннинг   лингвистик,   прагматик   ва   лисоний-
маданий   хусусиятларини   ўрганишга   алоҳида   эътибор   қаратилмоқда.   Бадиий
асар тилини лингвопоэтик жиҳатдан ўрганиш мураккаб семантик тизимга эга
бўлиб,   унинг   таҳлилига   доир   муаммони   ундаги   маълум   бир   услубий
воситанинг   қўлланиш   тамойиллари   нуқтаи   назаридан   ўрганиш   ва   тадқиқ
этиш зарурияти филология соҳасида ҳам жиддий вазифаларни кун тартибига
қўймоқда.   Тилшунослик   фани   ўз   объектига   янги   нигоҳ   билан  қараш   орқали
тил   омилига   табиат   ва   жамиятда   содир   бўлувчи   барча   воқеа-ҳодисаларнинг
моҳиятида   ўзаро   зидликлар   бирлиги   ва   улар   ўртасидаги   кураш   қонунияти
ётишини исботлади. Бу қонуният, табиийки, тилда ҳам ўз аксини топади. 
Дунё тилшунослигида зиддият асосига қурилган услубий воситалардан
бири   контрастнинг   бадиий   матндаги   ўрнини   аниқлаш,   эмоционалликни
таъминлашдаги аҳамиятини очиб бериш, прагматик хусусиятларини ёритиш
масаласи   англаш   долзарб   илмий   масала   сифатида   кун   тартибига   чиқмоқда.
Бу   эса   сўз–концепт   –контраст   муносабатини,   тилнинг   ўз   функционал-
семантик   имкониятларини,   турли   маъно   нозикликларини   алоҳида   олинган
ижодкорлар индивидуал услуби, асарларининг лингвопоэтик хусусиятларини
орқали   ўрганиш   тилшуносликда   алоҳида   изланиш   олиб   бориш   заруратини
кўрсатади. 
Мустақилликка   эришилгандан   сўнг   матнни   замонавий   таҳлил
методларига   таянган   ҳолда   тадқиқ   этиш   бўйича   муайян   ишлар   олиб
борилмоқда.   Муаммоларни   тадқиқ   этиш   жараёнида   контрастнинг
лингвопрагматик   табиатини   лингвопоэтика,   когнитив   тилшунослик,
услубшунослик соҳалари билан узвий алоқада текшириш фан олдига долзарб
вазифаларни   қўймоқда.   Айниқса,   Анвар   Обиджон,   Усмон   Азим,   Аъзам
2 Ўктамнинг   турли   мавзуларда   яратган   шеърларида   контраст   ҳосил   қилишда
ўзбек тилининг прагматик имкониятлари, тил бирликларининг лингвопоэтик
хусусиятларини   тадқиқ   қилиш   ҳозиргача   долзарблик   касб   этиб   турибди.
Контраст   ҳосил   қилишда   бетакрор   тасвирларни   юзага   келтирувчи   ҳамда
бадииятни   таъминловчи   тил   воситаларидан   ўринли   фойдаланганлиги
уларнинг   сўз   қўллашда   юксак   маҳорат   соҳиблари   эканлигидан   далолат
беради. Ўзбек тилшунослигида контрастнинг лингвопрагматик хусусиятлари
ҳалигача   махсус   ўрганилмаган.   Бу   эса   танланган   мавзунинг   долзарблигини
белгилайди. 
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, ўзбек тилининг
Давлат тили сифатидаги  мақомини мустаҳкамлаш, унинг мавқеини кўтариш
бўйича   қабул   қилинган   қарорлар   тилшунослик   соҳасида   илмий-тадқиқот
ишларининг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. « Илмий тадқиқот ва
инновацион фаолиятни ривожлантириш, ижодий ғоя ва ва ишланмаларни ҳар
томонлама   қўллаб-қувватлаш   вазифаси»   1
  тилшуносликнинг   барча
йўналишларида   назарий   жиҳатдан   пухта   ҳамда   амалий   аҳамиятга   эга
тадқиқотлар   олиб   боришни   талаб   қилади.   Контрастни   юзага   келтирувчи
омилларни   ўрганиш,   ўзбек   тили   материаллари   асосида   унинг
лингвопрагматик хусусиятларини кўрсатиб бериш амалий ечимини кутаётган
муаммолардан ҳисобланади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2016   йил   13   майдаги   ПФ
4797-сон « Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
университетини ташкил этиш тўғрисида» , 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-
сон « Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида» ги Фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ 2789-сон
«   Фанлар   академияси   фаолияти,   илмий   тадқиқот   ишларини   ташкил   этиш,
бошқариш   ва   молиялаштиришни   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари
тўғрисида»   ,   2017   йил   20   апрелдаги   ПҚ   2909-сон   «   Олий   таълим   тизимини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» , 2018 йил 5 июндаги ПҚ
1
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий   Мажлисга   Мурожаатномаси   //
www . http :// prezident . uz / uz / lists / view /137
3 3775-сон   «   Олий   таълим   муассаларида   таълим   сифатини   ошириш   ва
уларнинг   мамлакатда   амалга   оширилаётган   кенг   қамровли   ислоҳотларда
фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги
Қарорлари,   2020 йил 6 ноябрдаги  « Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида
таълим-тарбия   ва   илм-фан   соҳаларини   ривожлантириш   чора-тадбирлари
тўғрисида»ги   ПФ-6108-сон   Фармони   ҳамда   бошқа   меъёрий-
ҳуқуқийҳужжатларда   белгиланган   вазифаларни   амалга   оширишда   ушбу
диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг   республика   фан   ва   технологиялари
ривожланишининг   асосий   устувор   йўналишларига   мослиги.   Мазкур
тадқиқот   республика   фан   ва   технологиялар   ривожланишининг
I.   «Ахборотлашган   жамият   ва   демократик   давлатни   ижтимоий,   ҳуқуқий,
иқтисодий,   маданий,   маънавий-маърифий   ривожлантиришда   инновацион
ғоялар   тизимини   шакллантириш   ва   уларни   амалга   ошириш   йўллари»
устувор йўналиши доирасида амалга оширилган.
Муаммонинг   ўрганилганлик   даражаси .   Ўзбек   тилшунослигида
бадиий   тил   воситаларининг   нутқнинг   турли   кўринишларида   қўлланилиши
маълум   даражада   таҳлил   этилган.   Х. Дониёров   ва   Б.Йўлдошевлар   ўз
кузатишларида   адабий   тил   ва   бадиий   услуб   билан   боғлиқ   муаммолар
тўғрисида   фикр   юритган   бўлсалар 2
,   И.   Қўчқортоевнинг   тадқиқотлари   ўзбек
бадиий нутқини услубий нуқтаи назардан  таҳлил қилишга бағишланганлиги
билан   ажралиб   туради 3
.   Бу   тадқиқотларда   поэтик   нутқда   қўлланган   бадиий
тасвирий воситаларнинг лисоний, семантик, стилистик хусусиятлари ёритиб
берилган 4
.   Ўзбек   тилшунослигида   бизнинг   ўрганиш   объектимиз   бўлган
контраст   ҳодисаси   дастлаб   антонимия   сифатида   турли   йўналишда   тадқиқ
2
Дониёров Х., Йўлдошев Б.Адабий тил ва бадиий стиль. – Тошкент: Фан, 1988. -Б.112-163; 190-207
3
 Қўчқортоев И. Бадиий нутқ стилистикаси.   –Тошкент: ТошДУ нашри,  19 75. 48-72-б.
4
 Келдиёрова Г. Ўзбек бадиий нуткида антитеза (Э. Воҳидов шеърияти мисолида): Филол. фан. номз  ...  дисс.
автореф.   –Тошкент,   2000.   -     26   б. ;   Муҳаммаджонова   Г.   80-йиллар   охири,   90-йиллар   бошлари   ўзбек
шеъриятининг лингвопоэтик тадқики: Филол. фан. номз   ...  дисс. автореф. –Тошкент,  2004. -     23 б. ;   Шадиева
Д. Муҳаммад Юсуф шеърияти лингвопоэтикаси: Филол. фан. номз  ...  дисс. автореф. –Тошкент,  2007. – 25 б. ;
Тўланова Н. Тўксонинчи йиллар ўзбек шеърияти тилидаги бадиий санъатларнинг лисоний-услубий таҳлили:
Филол. фан. номз  ...  дисс. автореф.  –Тошкент ,  2008. –   25 б.   ва бошкалар.
4 этилган 5
.   Кейинчалик   эса   ўзбек   тилида   лексик   антонимлар   ва   уларнинг
лексик-семантик   табиатини   очиб   беришга   бағишланган   номзодлик
диссертациялари майдонга келди 6
. Умуман олганда, контраст ҳосил қилувчи
бирликларнинг   ўзига   хос   хусусияти   бадиий   матнларда,   хусусан,   шеърий
асарлар   тилида   ўрганиш   муҳимдир.   У.Азим   шеърларида   лингвистик
воситалар   ва   поэтик   индивидуллик   масаласи   М.Давронова 7
,   С.Умирова 8
лар
томонидан   тадқиқ   этилган   бўлса-да,   Анвар   Обиджон,   Усмон   Азим,   Аъзам
Ўктам   ижодида   контраст   ва   уни   юзага   келтирувчи   воситаларнинг   алоҳида
тадқиқот объекти сифатида махсус ўрганилмаганлиги, ҳозирги ўзбек адабий
тили   ва   услубият   бўйича   яратилган   дарслик   ва   қўлланмаларда   йўл-йўлакай
билдирилган фикрлар масаланинг моҳиятини тўла ёритиб бера олмаслигини
инобатга   олсак,   контраст   ва   унинг   лингвопрагматик   табиати,   усул   ва
воситаларини тадқиқ этишнинг тилшунослик фани учун нақадар муҳимлиги
янада ойдинлашади.
Тадқиқотнинг   диссертация   бажарилган   олий   таълим   муассасаси
илмий-тадқиқот   ишлари   режалари   билан   боғлиқлиги.   Диссертация
Алишер   Навоий   номидаги   Тошкент   давлат   ўзбек   тили   ва   адабиёти
университетининг   «   Ўзбек   тилшунослигининг   долзарб   масалалари»
мавзусидаги  илмий-тадқиқот ишлари  доирасида  бажарилган.
5
Муталлибов С. Антоним сўзлар // Совет мактаби. 1955. – №4. -Б. 28-30; Усмонов С. Антонимлар // Ўзбек
тили   ва   адабиёти   масалалари.   1958.   –   №2.   -Б.   33-40;   Ишаев   А.   Шаклдош   антонимларга   доир   этюдлар   //
Ўзбек   тили   ва   адабиёти.   1967.   –   №1.   -Б.   16.;     Бобоева   С.   Ҳамид   Олимжон   асарларида   антонимларнинг
стилистик қўлланиши // Ўзбек тили ва адабиёти, 1988, № 3. -Б.69-72.; Тагматов  К. Антитеза усули ҳақида //
Ўзбек   тили   ва   адабиёти,   1975,   №   3.   –Б.   55-58.;   Бафоев   Б.   Навоий   асарларида   айрим   ижтимоий   сўзлар
антитезаси.   //   Ўзбек   тили   ва   адабиёти,   1979.   №5.   -Б.28-34.;   Бобоева   С.Ҳамид   Олимжон   асарларида
антонимларнинг   стилистик   қўлланиши   //   Ўзбек   тили   ва   адабиёти,   1988.   №3.   -Б.69.;   Мамазокиров   М.
Аффиксал антонимия ва унинг баъзи хусусиятлари // Ўзбек тили ва адабиёти, 1988. №3. –Б.72.
6
Шукуров Р. Ўзбек тили антонимларининг лексик-семантик табиати: Филол. фан. номз. …дисс. – Тошкент,
1973;   Исабеков   Б.   Ҳозирги   ўзбек   тилида   лексик   антонимия:   Филол.   фан.   номз.   …дисс.   –   Тошкент,   1973 ;
Жумаева   Ф.У.Полисемик   лексемалар   доирасидаги   синоним   ва   антоним   семалар   тадқиқи–   Филол.   фан.
фалсафа док.  (PhD)....дисс. автореф.., Фарғона, 2018. – 24 б. ва бошқалар.
7
  Давронова   М.   Ҳозирги   ўзбек   шеъриятида   индивидуал   услуб   поэтикаси   (Усмон   Азим,   Иқбол   Мирзо,
Фахриёр   ва   Абдували   Қутбиддин   шеърияти   мисолида).   Филол.фан.док.   (DSc)   дисс.автореф.   –   Самарқанд,
2019.
8
  Умирова   С.   Умирова   С.   Ўзбек   шеъриятида   лингвистик   воситалар   ва   поэтик   индивидуаллик   (У.Азим
шеърияти мисолида). Фил.фан. фалсафа док. (PhD) дисс. автореф. – Самарқанд, 2019.
5 Тадқиқот   мақсади   к онтрастни   юзага   келтирувчи   воситаларнинг
бадиий   матнни   шакллантиришдаги   ўрни   ва   аҳамиятини   кўрсатиш,
лингвопрагматик хусусиятларини ёритишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: 
контраст   ва   унинг   фанлараро   тавсифи   масаласини   ёритиш,
тилшуносликдаги талқинига муносабат билдириш;
контраст   оламни   идрок   қилиш   усули   эканлигини   далиллаш,   уни   юзага
келтирувчи тил бирликларини белгилаш;
сўз –концепт –контраст муносабати масаласини ёритиш;
контраст ва прагматика муносабатини ёритиш, коммуникатив мақсад ва
унинг   тўғри   англанишида   контрастни   юзага   келтирувчи   бирликларнинг
аҳамияти,   уларнинг   поэтик   индивидуалликни   таъминлашдаги   аҳамиятини
белгилаш;
контраст   бадиий   матннинг   семантик-функционал   асоси   эканлигини
далиллаш,   контраст   воқеланишида   прагматик-услубий   имкониятлар,
антонимлар, антитеза, оксюмороннинг зид образ ва тушунчаларни ифодалаш
воситаси эканлигини кўрсатиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг   объекти   сифатида   ўзбек   тилидаги   шеърий   матнларда
контрастни   юзага   келтирувчи   бирликлар,   хусусан,   Анвар   Обиджон,   Усмон
Азим,   Аъзам   Ўктамнинг   турли   йилларда   нашр   қилинган   китобларига
киритилган шеърларидан танланган мисоллар қилиб олинди.
Тадқиқотнинг   предметини   ўзбек   шеърий   матнларида   қўлланиладиган
контраст,   уни   юзага   келтирувчи   лексик   бирликларнинг   семантик-структур,
лингвопрагматик  хусусиятлари ташкил этади.
Тадқиқотнинг   усуллари.   Диссертацияда   қиёслаш,   тавсифлаш,
таснифлаш, контекстуал таҳлил каби усуллар  қўлланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
6 контраст   оламни   идрок   қилиш   усули   эканлиги   далилланди,   уни   юзага
келтирувчи тил бирликлари белгиланди;
сўз –концепт –контраст муносабати масаласига ойдинлик киритилди;
бадиий   матнларда   контарстнинг   қўлланилишидаги   ўзига   хосликлар
аниқланди, лингвопрагматик хусусиятлари очиб берилди;
контраст   ҳосил   қилувчи   воситалар,   уларнинг   аҳамияти,   бадиийликни
таъминлашдаги ўрни масаласи аниқланди;
контраст   ҳосил   қилувчи   бирликларнинг   лирик   қаҳрамонлар   характер-
хусусиятлари,   ички   кечинмаларини   очиб   беришдаги   роли,   бадиий
образлиликни юзага келтиришдаги аҳамияти кўрсатиб берилди.
Тадқиқотнинг   амалий   натижалари   контрастнинг   лингвопрагматик
хусусиятларини   кўрсатиш   орқали   олинган   илмий   хулосалар   семасиология,
синтаксис,   прагмалингвистика,   услубшунослик,   матн   тилшунослиги   учун
муҳим илмий-назарий маълумотлар бериши, ушбу фанлар бўйича дарслик ва
ўқув қўлланмалар учун манба бўлиб хизмат қилиши далилланган;
олинган   илмий   хулосалар   бадиий   матнни   лингвопоэтик   таҳлил
қилишда,   экспрессивликни   таъминловчи   антитеза,   оксюморон   каби
ҳодисаларни ўрганишда амалий аҳамиятга эга эканлиги асосланган.
Тадқиқот   натижаларининг   ишончлилиги   муаммонинг   аниқ
қўйилганлиги,   тўпланган   материалларнинг   таҳлиллари   воситасида   асосли
илмий   хулосалар   чиқарилганлиги,   контрастга   ўзбек   тилининг   хусусий
табиатидан келиб чиқиб ёндашилганлиги билан белгиланади. 
Тадқиқот   натижаларининг   илмий   ва   амалий   аҳамияти.   Тадқиқот
натижаларининг   илмий   аҳамияти   шундаки,     Анвар   Обиджон,   Усмон   Азим,
Аъзам Ўктам шеърий асарларидаги контрастнинг прагматик хусусиятларини
ўрганишга   бағишланган   ушбу   диссертацияда   бадиий   асар   тилини
лингвопоэтик   жиҳатдан   ўрганиш,   контраст   ҳодисасининг   поэтик
матнлардаги лингвопрагматик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича изланиш
олиб борувчи тадқиқотчилар учун муҳим маълумотлар беради. 
7 Тадқиқот   натижаларининг   амалий   аҳамияти   шундаки,   диссертация
натижаларидан   матн   тилшунослиги,   лингвопоэтика,   лингвопрагматика,
когнитив тилшунослик, лингвокультурология, социолингвистика курсларини
ўқитишда фойдаланиш мумкин. 
Тадқиқот   натижаларининг   жорий   қилиниши.   Бадиий   матнларда
контрастнинг   лингвопрагматик   хусусиятлари   тадқиқи   юзасидан   олинган
илмий натижалар асосида:
контрастнинг   лингвопрагматик   хусусиятларини   таҳлил   қилишдан
олинган   хулосалардан   ОТ-Ф1-138   “Темурийлар   даврида   яратилган
“Хама»ларнинг   компаративистик   тадқиқи»   мавзусидаги   фундаментал
тадқиқот   лойиҳасида   фойдаланилган   (Олий   ва   ўрта   махсус   таълим
вазирлигининг   2021   йил   27   апрелдаги   89-03-1901-cон   маълумотномаси).
Олинган   натижаларнинг   қўлланилиши   натижасида   Шарқ   адабиётида   кенг
қўлланувчи   антисемия,   антитеза   кўринишлари   хамсачилик   анъаналари
такомилида   етакчи   омиллардан   бири   эканлигига   оид   назарий   хулосалар
чиқарилган;
    контраст,   унинг   юзага   келиши,   прагматик   имкониятлари   ҳақидаги
тушунчалардан ФА-Ф1-Г041   “Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг
мустақиллик   даври   тараққиётини   тадқиқ   этиш»   фундаментал   тадқиқот
лойиҳасида   фойдаланилган   (Ўзбекистон   Республикаси   Фанлар
академиясининг 2021 йил 22 апрелдаги №3/1255-1168-сон маълумотномаси).
Илмий   натижаларнинг   қўлланилиши   контраси   ҳосил   қилувчи   антоним
семалар   таҳлили   натижасида   олинган   янгиликларнинг   моҳиятини   ёритишга
хизмат қилган;
бадиий   матнни   лингвопоэтик   жиҳатдан   ўрганишда,   экспрессивликни
таъминловчи антитеза, оксюморон каби ҳодисаларни таҳлилидан чиқарилган
илмий  хулосалардан   ФА-ИЗ-Г009   “Ономастик   бирликларнинг   лингвопоэтик
тадқиқи» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш» мавзусидаги инновацоин
лойиҳада   ҳам   фойдаланилган.   (Ўзбекистон   Республикаси   Фанлар
академиясининг 2021 йил 22 апрелдаги №3/1255-1168-сон маълумотномаси).
8 Жумладан, лойиҳа бўйича тайёрланган “Ўзбек тили поэтонимларнинг изоҳли
луғати»   (Тошкент:   “Туронзамин   зиё»,   2016)   китобидаги   ономастик
бирликлар   тавсифи   контраст,   прагматика,   концепт,   нутқий   акт,   семантик
контраст, стилистик контраст, ритмик-синтактик контраст каби прагматикага
оид   атамаларнинг   изоҳлари   ва     уларни   тўғри   қўллаш   бўйича   берилган
тавсиялардан орқали очиб берилган;
контрастнинг   лингвопрагматик   хусусиятларини   кўрсатиш   орқали
олинган   илмий   хулосалардан   И-204-4-5   рақамли   “Инглиз   тили
мутахассислик   предметларидан   ахборот-коммуникацион   технологиялари
асосида   виртуал   ресурслар   яратиш   ва   ўқув   жараёнига   жорий   этиш»
мавзусидаги   инновацион   лойиҳада   фойдаланилган.   (Олий   ва   ўрта   махсус
таълим   вазирлигининг   2021   йил   27   апрелдаги   89-03-1901-cон
маълумотномаси).   Шу   асосда   ўзбек   тилидаги   антитеза,   оксюморон   каби
воситаларнинг  бадиий   матнда,  хусусан,   поэтик   матнда   тутган   ўрни  ва  ўзига
хос   хусусиятларига   оид   материаллар   назарий   жиҳатдан
мукаммаллаштирилган.
Тадқиқот   натижаларининг   апробацияси.   Мазкур   тадқиқот
натижалари   8   та   илмий-амалий   анжуманларда,   жумладан,   6   та   республика
ҳамда   2   та   халқаро   илмий-амалий   конференцияларда   маъруза   кўринишида
баён этилган ва апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот   натижаларининг   эълон   қилинганлиги.   Диссертация
мавзуси   юзасидан   14   та   илмий   иш   нашр   этилган,   шулардан,   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   аттестация   комиссияси   томонидан   докторлик
диссертациялари   асосий   илмий   натижаларини   чоп   этиш   тавсия   этилган
илмий   нашрларда   6   та   мақола,   жумладан,   5   таси   республика   ва   1   таси
хорижий журналларда нашр этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.  Диссертация кириш, учта боб,
хулоса,   фойдаланилган   адабиётлар   рўйхатидан   ташкил   топган.
Диссертациянинг ҳажми ... бетни ташкил этади.
9 I БОБ. КОНТРАСТ АТАМАСИНИНГ МОҲИЯТИ ВА
ТИЛШУНОСЛИКДАГИ ТАЛҚИНИ
1.1. Контраст ва унинг фанлараро тавсифи масаласи
Маълумки,   табиат   ва   жамиятда   содир   бўлувчи   барча   воқеа-
ҳодисаларнинг   моҳиятида   ўзаро   зидликлар   бирлиги   ва   улар   ўртасидаги
кураш қонунияти ётади. Шу туфайли мавжуд воқелик ҳодисалари моҳиятини
очиб   бериш,   уларни   турли   зидланишларга   хос   бўлган   қонуниятлар   асосида
тас вир лаш   лингвистик   тадқиқотларда   энг   муҳим   тамойил   ҳисобланади.
«Тараққиёт   зиддиятларнинг   пайдо   бўлиши,   ривожланиши   ва   бартараф
қилиниши   жараёнидан   иборат.   Шунга   кўра,   зиддиятларнинг   кўриниши   ҳам
ҳар   хил   бўлиб,   улар   нарса-ҳодисаларнинг   ҳаракати   ва   ривожланишида
турлича аҳамият касб этади» 9
. Тил соҳасидаги турли ҳодисаларни ўрганишда
мантиқий   ва   лисоний   категориялар   муносабати   тилшуносликдаги   энг
мураккаб масалалардан саналади. Муаммонинг мураккаблиги тилдаги айрим
ҳодисаларнинг   ҳозирга   қадар   етарли   даражада   ўрганилмаганлиги   билан
изоҳланади.   Антонимия   ҳодисаси   борлиқнинг   фундаментал   томонларидан
бири   –   предмет,   ҳодиса,   моддий   ва   маънавий   дунё   белгилари   моҳиятида
қарама-қаршиликлар   асосининг   диалектик   бирлиги   билан   боғлиқ.
Антонимиянинг   семантик   асоси   бир   маъно   ичида   сифат,   хусусият,   ҳаракат,
жараён, муносабат каби турли хил мантиқий қарама-қаршиликларни вужудга
келтиради. Амалиёт учун хос бўлган объектив воқеликдаги фарқлар қарама-
қарши   тушунчалар   кўринишида   мантиқда   ва   тилдаги   антонимик
муносабатларда   намоён  бўлади.   Шу   боис   антонимия   ҳодисаси   илгаридан   ўз
мураккаблиги ва кўпқирралиги билан олимлар эътиборини тортиб келмоқда.
9
 Ҳусанов Б., Ғуломов В. Муомала маданияти. – Тошкент, 2007. -Б.22-23.
10 Антонимия   моҳияти   бир   қатор   фанлар,   хусусан,   мантиқ,   фалсафа,
психология,   социология,   ахлоқшунослик,   нафосатшунослик,   стилистика,
прагмалингвистика,   когнитив   тилшунослик   каби   фанлар   туташган   нуқтада
намоён   бўлувчи   ҳодиса   ҳисобланади.   Бу   фанларнинг   мазмун
мундарижасининг   моҳияти   тилда   ифодаланади.   Бошқача   айтганда,   тил
уларнинг   барчасини   бир   тизимга   бирлаштириб   турувчи   асосий   ҳалқа
ҳисобланади.   Шу   боис   тилшуносликда   антонимиянинг   моҳиятини   очиб
беришда ана шу боғлиқлик нуқтаи назаридан ёндашиш лозим бўлади. 
Контраст   нафақат   тилшуносликнинг,   балки   фалсафа,   психология,
адабиётшунослик,   мантиқ,   нафосатшунослик,   мусиқа   илмининг   ҳам   асосий
атамаларидан   бирига   айланиб   улгурди.   «Ўзбек   миллий   энциклопедияси»   да
контраст   ҳодисасининг   моҳияти   батафсил   ифодаланган:   « Контрастлик
(франц.   contraste   -   кескин   ифодаланган   қарама-қаршилик)   ( психологияда )   —
объектлар   ёки   уларнинг   бир   қисмидаги   тафовутларнинг   субъектив   равишда
ошириб   идрок   этилиши;   қарама-қарши   сифатга   эга   бўлган   аввалги   ёки   бир
вақтдаги қўзғалиш туфайли сезгирликнинг ўзгариши. Масалан, қора ранг оқ
ранг олдида яна ҳам қорароқ кўринади; иссиқ нарсани сезиш кетидан совуққа
сезгирлик кучаяди  ва ҳ.к. Контраст табиат  ва жамиятнинг турли соҳаларида
бевосита   акс   этиши   ҳамда   тафовутли   жиҳатлари   билан   воқелик,   моддийлик
кескин   ажралиб   туриши   мумкин.   У   ихтиёрсиз   равишда   вужудга   келиши
туфайли   муваққат   нерв   боғланишлар   механизмига   асосланади.   Одатда,
кўришда,   эшитишда,   тасвирий   ифодаларда   контраст   учраб   турса,   иккинчи
бир   томондан   ёруғлик,   ранг,   ҳажм,   кўлам   жиҳатидан   фотографик   контраст
физикавий воқеликни акс эттиради.
Контраст   ҳиссий   (тимсоллар,   тасвирлар,   образлар),   ақлий,   мавҳумий
(сўз,   тушунча,   қонуният   тариқасида)   тарзда   намоён   бўлади   ҳамда   жисмлар,
ҳодисалар ўртасидаги фарқланувчи аломатларни мужассамлаштиради. Бу ҳол
инсон   идрокида   маълум   тимсол   қарама-қаршисининг   пайдо   бўлишига   олиб
келади.   Агарда   инсон   «   ширин»   ни   идрок   қилса,   унга   контраст   бўлган   «
аччиқ»     беихтиёр   ёдга   тушади.   Одам   «тинчлик»     тушунчасини   ўз   нутқида
11 қўлласа,   ихтиёрсиз   тарзда   «уруш»     атамаси   гавдаланади.   Характернинг
фазилатлари   юзасидан   мулоҳаза   юритилса,   албатта,   иллатлари   ҳам   идрок
қилинади. 
Контраст   инсоннинг   салоҳияти,   ақл-заковати,   турмуш   тажрибаси,
умумий савияси, табиат ва жамиятга нисбатан муносабатига боғлиқ қонуният
сифатида   ижтимоий   ҳаётда   вужудга   келаверади   ҳамда   ҳукм   сураверади.
Контрастлик   (фотографияда)   —   фотоқоғоздаги   энг   ёруғ   (оч)   ва   энг   қоронғи
(тўқ)   жойларнинг   ёрқинлик   хоссалари   нисбати   бўйича   оқ-қора   фото-
тасвирларнинг   тавсифи» 10
.   Зиддият   —   фалсафа   тушунчаси,
конфликтологиянинг   асосий   тушунчаларидан   бири;   қарама-
қаршиликларнинг   ўзаро   бир-бирига   таъсири,   бир-бирини   истисно   қилувчи
нарса   ва   ҳодисаларнинг   томонлари   ва   тутилган   йўллари,   йўналишларини,
улар   ички   бирликда   ва   ўзаро   бир-бирига   ўтишда   киришишида,   объектив
оламнинг ва билишнинг ўз-ўзидан ҳаракати ва тараққиётида намоён бўлади. 11
Тафаккур   қоидалари   тўғрисида   баҳс   юритувчи   мантиқ   илмида   ҳам
қарама-қаршилик, зиддият, контраст каби тушунчалар муҳим ўрин тутади.  Бу
оламдаги   барча   предметлар   сингари   шу   предметларни   акс   эттирувчи
тушунчалар   ҳам   ўзаро   боғлиқ   муносабатда   бўлади.   Тушунчаларни   эса
таққослаб   бўлмайдиган   ва   таққослаб   бўладиган,   яъни   ўзаро   мос   бўлган   ва
мос   бўлмаган   турларга   ажратиш   мумкин.   Мантиқда   ўзаро   мос   келмайдиган
икки хил тушунча мавжуд: контрар ва контрадиктор тушунчалар. 12
  Контрар,
яъни   қарама-қарши   қўйилган   тушунчалар   бир-бирини   инкор   қилувчи
белгиларга   эга   бўлса,   бунда   улар   орасида   учинчи   тушунча   ҳам   мавжуд
бўлади:   оқ-кулранг   –қора,   кичик   –ўрта   –   катта   каби.   Контрадиктор,   яъни
қарама-қарши   бўлган   тушунчаларда   бир   тушунчада   мавжуд   бўлган   белги
иккинчисида рад қилинади. 13
10
  Ўзбекистон   Миллий   энциклопедияси.   –Тошкент:   Ўзбекистон   Миллий   энциклопедияси   Давлат   илмий
нашриёти. www.ziyouz.com кутубхонаси.
11
  Фалсафа.   Қомусий   луғат.   –   Тошкент:   Шарқ   нашриёт-матбаа   акциядорлик   компанияси   Бош   таҳририяти,
2004. -Б.135.
12
 Горский, Д.П. и др. Краткий словарь по логике. – М осква : Проcвещение, 1991. - С.79-80.
13
 Кондаков, Н.И. Логический словарь -справочник .   – М осква : Наука, 1975.  -С.456.
12 Контраст  тилда зидлик асосига  қурилган  ҳодисаларни қамраб олади.
Ўзбек   олимларидан   М.Абузалова,   С.Назароваларнинг   кўрсатишича,
антонимларнинг   мантиқий   асосини   икки   кўринишдаги   қарама-қаршилик
ташкил   этади:   а)   контраст   қарама-қаршилик   ва   б)   комплементар   қарама-
қаршилик.   Контраст   антонимия   даражаланувчи   лексемалар   қаторининг
биринчи   ва   охирги   аъзосига   тегишли   бўлади,   яъни   икки   антоним   лексема
орасида   ҳар   хил   антоним   аъзо   белгиларини   ўзида   мужассамлаштирган
боғловчи бўғин мавжуд бўлади. Масалан,  ёш~ўсмир~балоғат~ўртаёш~қари;
паст~ўрта~баланд;   ширин~нордон~аччиқ;   қуруқ~нам~ҳўл~шалаббо   даража
қаторларининг  биринчи   ва  охирги  аъзоси  антонимлик  ҳосил  қилади.   Демак,
лексемаларнинг   контраст   қарама-қаршилигини   уларнинг   даражаланиш
(градуонимик)   қаторидан   излаш   зарур.   Комплементар   антонимияда   қарама-
қаршилик   учинчи   оралиқ   бўғинсиз   бўлади:   осон-қийин,   рост-ёлғон,   арзон-
қиммат,   сарф-харажат   каби. 14
  Кўринадики,   муаллифлар   тил
бирликларининг   семантик   жиҳатдан   ўзаро   зид,   қарама-қарши   бўлиш
ҳодисаси, яъни антонимияни контрастга нисбатан кенгроқ тушунча сифатида
қабул қиладилар. 
Ўзбек   тилида   антисемия   ҳодисаси   бўйича   кузатиш   олиб   борган
Д.Абдуллаева   қарама-қаршилик   категорияси   тил   бирликларининг   муҳим
семантик-системавий   муносабатини   таъминлаши   ва   мазкур   категориянинг
лингвистик   ифодаловчиси   сифатида,   асосан,   антонимия   ҳодисаси   эътироф
этилишини   қайд   этади. 15
  Тадқиқотчи   диссертациясинининг   «Қарама-
қаршиликнинг   лингвистик   аспекти»   деб   номланган   қисмида   қарама-
қаршилик   категориясининг   лисоний   жиҳатини   тадқиқ   этишга   эътибор
қаратиб, бу борада мавжуд камчиликлар ҳақида фикр юритган.
Контраст   инсон   фаолияти   билан   боғлиқ   барча   соҳаларда   амал   қилади.
У онг ва тафаккурга оидлигига кўра мантиқ ва диалектика билан боғланади.
Табиат   ва   жамиятда   содир   бўлувчи   ўзаро   зидлик   асосига   қурилган   воқеа-
14
  АбузаловаМ., Назарова С. Систем тилшунослик асослари. – Бухоро, 2008. -Б.27.
15
  Абдуллаева   Д.А.Ўзбек   тилида   антисемия.   Фил.фан.номз...дисс.   автореф.   –Тошкент,   2010.
http://uz.denemetr.com/docs/1010/index-3150.html    .  
13 ҳодисалар инсон онги ва тафаккурига таъсир этиши табиий. Инсон уларни ўз
тафаккури   чиғириғидан   ўтказади,   мантиқий   хулосалар   чиқаради,   ўзи
яшаётган жамиятда белгилаб қўйилган ахлоқий мезонлар асосида баҳолайди.
Шулар   асосида   ўз   муносабатини   билдириш   зарурати   сўзловчи   ёки   ёзувчига
тилда   мавжуд   бўлган   сўз   ва   жумлаларнинг   ўз   коммуникатив   мақсадига   мос
кўринишларини   қўллашни   тақозо   қилади.   Шундай   экан,   инсон   фаолияти
нақадар   турли-туман   бўлмасин,   уларнинг   ифодаси   тил   воситасида   амалга
ошади.
Айниқса,   бадиий   адабиётда   воқеа-ҳодисаларни,   персонажлар
характер-хусусиятларини   ўзаро   контраст   тасвирлаш   асар   тилининг
бўёқдорлиги   ва   таъсирчанлигини   таъминлашда   муҳим   аҳамият   касб   этади.
Асардаги   образлар   тавсифини   беришда,   табиат   манзаралари,   қаҳрамонлар
руҳиятини   очиб   беришда   қарама-қарши   маъноли   сўзлар   ва   ибораларнинг
аҳамияти   катта.   Контраст   ҳодисаси   моҳияти,   унинг   нутқнинг   турли
кўринишларида   қўлланиш   имкониятларини   аниқлаш   эҳтиёжи   тадқиқотчини
бевосита матн томон етаклайди. Бадиий матнни контрастсиз тасаввур қилиш
қийин.   У   бадиий   асарда   персонажларнинг   ўзаро   муносабати,   турли   руҳий
ҳолати,   ички   кечинмалари,   воқелик   фактларини   баҳолашида   муҳим   восита
сифатида   иштирок   этади.   Ана   шу   хусусияти   билан   у   воқеликда   содир
бўлувчи   қарама-қаршиликларнинг   бадиий   ифодаси,   сюжетни   ҳаракатга
келтирувчи куч ҳисобланади. 16
 
Контраст   бадиий   матн   структураси   ривожи   ва   ташкил   топишида
иштирок   этувчи   композицион-нутқий   восита   сифатида   образлар   ва   тасвир
қарама-қаршилигига асосланади. 17
Контраст   бадиий   асар   матни   тузилишида   бадиий   тасвир   воситаларидан
бири   ҳисобланган   антитезанинг   мазмун-моҳиятини   ташкил   қилади   ва
контекстуал   антонимлар   воситасида   ифодаланади.   Шу   жиҳатдан   антитеза
контраст   ифодаловчи   восита   ҳисобланади.   Аммо   антитезага   нисбатан
кенгроқ   тушунчани   ифодаловчи   контраст   ундан   фарқли   равишда   бошқа
16
  Ҳусанов Б.,Ғуломов В.Муомала маданияти. – Тошкент, 2007. - Б.24.
17
 Русский язык.   Энциклопедия русского языка.  http://russkiyyazik.ru/430/
14 воситалар билан ҳам ифодаланиши, баъзан эса асар муаллифининг ўз олдига
қўйган   мақсадидан   келиб   чиқиб   имплицит   шаклда   ифодаланиши   ҳам
мумкин.   Контраст   ўз   лисоний   табиатига   кўра,   тилдаги   мавжуд   бирликлар
воситасида   намоён   бўлади,   бадиийлик   нуқтаи   назаридан   эса   матннинг
композицион   қурилиши   ва   ғоявий-эстетик   қийматини   белгилаб   берувчи
ўзига хос усул ҳисобланади. 
Тилшуносликка доир луғатларда унинг семантик, стилистик ва ритмик-
синтактик   контраст   каби   турлари   мавжудлиги   қайд   этилади.   Унга   кўра
семантик   контраст   зиддият   ҳосил   қилувчи   тушунчаларнинг   оппозицияда
эканлиги,   одатда   бирга   қўшила   олмайдиган   тарзда   идрок   этилишига
асосланилади.   Ҳодисанинг   тилнинг   лексик   сатҳида   луғавий   бирликлар
воситасида акс этиши оксюморон деб тушунилади. Оксюморон ўз моҳиятига
кўра   зиддликка   асосланса   ҳам   антитезадан   маълум   даражада   фарқланиб
туради.   « Чунки   бунда   ҳам   маънолари     бир-бирига   қарама-қарши   бўлган
сўзлар иштирок этади. Шу билан бирга, улар ўртасида  жиддий фарқ ҳам бор.
Бу фарқ шундан иборатки,   антитезада   маъно бир-бирига зид   бирликларни
параллел,   ёнма-ён   қўйиш   орқали   очилади,   оксюморонда   эса,   бу   икки   сўз
бирикма     ҳолида   бўлади   ва   зид   маъноли   сўзлардан   уларнинг   ҳар   бирининг
маъноси   сақлаб   қолинган   янги   бир   контекстуал     маъно   келиб   чиқади». 18
Поэтик   матнда   оксюморон   ҳосил   қилиш   ижодкорнинг   маҳоратига,   унинг
оламни   идрок   қилиш   мушоҳадасига   боғлиқ.   Оксюмороннинг   гўзал
намуналарини шоир Усмон Азим ижодида кўплаб учратамиз. Шоир  ўзининг
« Параллел чизиқлар»  шеърида  ҳаётда  тўғри яшаётган  кишиларга параллел
чизиқ сифатида қарайди ва шеър бошидаёқ улар билан ёнма-ён яшаса-да, ҳеч
қачон учраша олмаслигини таъкидлайди: 
Биз параллел чизиқлармиз! / Тўғрилик — тақдиримиз.   
Умримизга тик,  тўғри йўл / Қурамиз ҳар биримиз.   
Чексизликка югурамиз, / Изма-измас,  ёнма-ён.   
Дўстлармиз-ку, кўришмаймиз, / Учрашмаймиз ҳеч қачон.
18
  Каримов С.А.  Бадиий услуб ва  тилнинг ифода тасвир воситалари.- Самарқанд: СамДУ нашри, 1994. -Б.46.
15 Шеър   давомида   ана   шу   хусусиятларга   эга   бўлган   кишиларга   қарама-
қарши қутбда турувчи кишилар контраст қўйилади:
Тўғри йўллар чарчатди-ку, /  Эй,    параллел йўлдошим,   
Чақмоқларда, туманларда / Қолди сабру бардошим.   
Боққан эгри чизиқларга /Улар айрилаверар.   
Лаҳза ўтмай йўлларидан / Жим-жит қайрилаверар.   
Ел қўзғолса,   қалтирашар,   / Сокин паноҳ излашар,   
Чақмоқ чақса,  чекинишар,   / Оловларда музлашар,   
Мен не учун?..   Бўлди...  Хайр, /  Эй,  параллел йўлдошим!..  
Шеърда   шоир   тасаввуридаги   барча   ижобий   хусусиятлар   тўғри   сўзида
жамланган бўлса, салбий жиҳатлар эгри сўзи атрофида бирлашган  айрилувчи,
йўлидан   қайрилувчи,   қалтировчи,   сокин   жой   изловчи,   чекинувчи   сўзлари
орқали   акс   этган.   Тўғри   сўзига   контраст   қўйилган   бу   сифатлар   борган   сари
кучлироқ   тарзда   ифодаланиб,   оловларда   музлашар   бирикмасида   якуний
хулоса   кўринишини   олади.   Ўзаро   зид   турувчи   олов   ва   муз   сўзларининг
бирикишидан   ҳосил   бўлган   оксюморондан   субутсиз,   қўрқоқ   маънолари
англашилмоқда. Бу ҳолат семантик контраст ҳосил қилишда оксюмороннинг
муҳим восита эканлигидан далолат беради.
  Стилистик   контраст   эса   тил   бирликларининг   турли   услубий
мақсадларда   қўлланилиши   туфайли   содир   бўлади.   Стилистик   контрастнинг
ҳосил   бўлишида   ижодкорнинг   бадиий   тафаккури   муҳим   ўрин   тутади.
Масалан,   Усмон   Азимнинг   “Бир   бошингда   шеър»   деб   номланувчи   шеърида
инсон ва олам ўзаро контраст қўйилади: 
Замин — улкан, само — чексиз, олам — бесарҳад
Сен нимасан? Бир заррасан, нуқтасан фақат. 
Йўқ шоирсан! Миттиман, деб ғам чекма зинҳор, 
Кенгликларга сиғмай ҳайқир: “Олам бунча тор!».  
Шеърда   шоир   сифатлар   ёрдамида   заминнинг   улкан,   осмоннинг   эса
чексиз,   оламнинг   чегараси   йўқлигини   тасвирлаш   баробарида   инсоннинг   бу
буюклик   олдида   бир   зарра,   нуқтага   тенг   эканлигини   таъкидлайди.   Аммо
16 шеърнинг   кейинги   мисраларида   тасвир   бутунлай   тескари   томонга   ўзгаради,
митти   инсоннинг   кенгликларга   сиғмаслиги,   инсон   тафаккури   олдида
оламнинг торлиги маълум бўлади.
Бу   ҳолат   Усмон   Азимнинг   “Шоирлар   эрта   туғиладилар»   шеърида   ҳам
кўзга   ташланади.   Усмон   Азим   шоирлар   тавсифини   беришда   туғилмоқ   ва
ўлмоқ   феълларини   қаршилантириш   орқали   контрастни   юзага   келтирган.
Айниқса,   шоир   ўз   умрини   бойчечакка   ўхшатиш   орқали   поэтик   тасвирни
янада   кучайтиришга   эришган:   Шоирлар   эрта   туғиладилар.   /   Баҳорнинг
тўнғичи   —   бойчечакдай.   Шоирлар   армон   билан   ўладилар,   /   Баҳорнинг
тўнғичи — бойчечакдай.   
Юқорида   келтирилган   мисоллардан   контрастнинг   услубий   вазифаси
нутқда образли, метафорик ифодаларни ҳосил қилиш усули сифатида хизмат
қилади, деган хулосага келиш мумкин. 19
 
Ритмик-синтактик   контраст нинг   ҳосил   бўлиши   бевосита   матн   билан
боғлиқ   бўлиб,   унда   ритм   ва   синтаксис   ўртасидаги   кучли   тўқнашув   назарда
тутилади.   Ритмик-синтактик   контрастнинг   ҳосил   бўлишида   қатнашувчи
зидлик   ифодаловчи   жуфт   компонентлар   ўзига   хос   структур-семантик   белги
сифатида   контрастда   структур   симметрикликни   таъминлайди. 20
  Усмон
Азимнинг   “Отелло»   шеърида   қўлланилган   ориқ-семиз   сифатлари   зидлик
ифодаловчи   жуфт   компонентлар   сифатида   салбий   муносабат   ифодалашга
хизмат қилган:
Қарсак чалар мункайган кампир,
Қарсак чалар ориқ-семизлар...
...Яго, қани, ғийбатдан гапир,
Ғазаб билан бужмайсин юзлар.
Шоир   Анвар   Обиджон   ўзининг   “Танти  Олтиариқда»   шеърида   ритмик-
синтактик   контрастни   ҳосил   қилишда   шоҳ-гадо   сўзларидан   фойдаланган.
Гарчанд «шоҳ» , « гадо»   сўзлари бугунги кун учун эскирган бўлса-да, шоир
19
  Стилистический энциклопедический словарь русского языка/ Под ред. М.Н. Кожиной. – Москва: Флинта ,
Наука, 2003.  - С.483.
20
  Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов. - Москва, 1969.  - С.15.
17 уларни   поэтик   нутққа   олиб   киради   ва   контраст     муносабатини   ифодаловчи
воситага айлантиради:
Танти Олтиариқда  Бўлганмисан, биродар? 
«Воҳ, меҳмон!»  — деб  Сийлашар / Шоҳ-гадони баробар.
Бошланса гар аския, / Кин сақлама  Ҳеч дилда. 
Дўппослашар беаёв / Шоҳ-гадони бир хилда .
Лекин   Анвар   Обиджоннинг   “Узум»   шеърида     контраст   ҳосил   қилувчи
ёш-қари   сўзлари ўзаро яхлитлик ҳосил қилиб, шеърнинг умумий мазмунини
очишга  йўналтирилган:            
   Доналарим маржонча,/Бир бошим – нақ бир жомча.
Қуритсангиз майизман,/Дастурхонга файзман.
 Кузда еб-еб тўйишар, / Қишга осиб қўйишар.
 Боқар шод  ёш-қарилар, / Мақтар ҳатто арилар.  
Демак, нутқ жараёнида тилда мавжуд бўлган ҳар бир бирлик ёки ҳодиса
маълум   бир   поэтик   вазифани   бажаради.   Нутқ   фаолиятида   контраст   ҳосил
қилувчи тил воситаларининг потенциал имкониятларидан турли мақсадларда
фойдаланишда   уларнинг   бир   қатор   вазифаларни   бажариши   юқоридаги
мисоллардан маълум бўлади.                           
Аввало,   контраст   ҳосил   қилган   бирликлар   инсонлар   ўртасидаги   оғзаки
ёки   ёзма   алоқа   алмашувида   коммуникатив,   объектив   оламдаги   предмет,
воқеа-ҳодисаларни   номлашда   номинатив,   воқеа,   фактлар   тўғрисида   бирор
мантиқий мазмунни етказишда хабар, объектив олам воқеликлари тўғрисида
турли   билимларни   тўплашда   билим   олиш,   нутқнинг   интеллектуал,   ирода   ва
эмоционал   воситалари   билан   адресатга   таъсир   этишда   прагматик   вазифа
бажаради.   Бундан   ташқари,   контраст   бирликларининг   сўзловчи   ёки
муаллифнинг   воқелик   ҳодисаларини   тасвирлашда,   муносабатини
ифодалашда   тил   воситаларининг   қўшимча   маъно   оттенкаларидан
фойдаланишда   коннотатив,   суҳбатдошга   руҳий   таъсир   этишда   фатиклик,
18 нутқий   фаолиятда   турли   ҳис-туйғу,   таъсирчанлик   ифодалашда   эстетик
вазифаси намоён бўлади. 21
 
Шу   ўринда   контраст   ҳодисасининг   тил   тизимида   тутган   ўрнини
аниқлашда   унинг   тилга   оид   тушунчаларга,   тилшуносликда   нисбатан   янги
соҳа   ҳисобланган   когнитив   фанларга   боғлиқлигини   кўриб   чиқиш   эҳтиёжи
туғилади. 
Контраст   нутқнинг   у   ёки   бу   кўринишида   воқеланишини   таъминловчи
сўзнинг   грамматик   жиҳатини   олиб   қарайлик.   Тилшуносликда   энг   кичик
маъноли бирлик ҳисобланган морфема оралиғида сўзнинг маъноли қисмлари:
асос,   қўшимча   ва   ҳоказолар   қаралса,   мустақил   сўз   шаклидаги   гаплар
синтактик жиҳатдан алоҳида гап турлари сифатида изоҳланади.
Кўринадики, ўз табиатига кўра инсон нутқий фаолиятини таъминловчи
сўз   ўзининг   қурилиши   ва   семантик   жиҳатдан   маъноли   қисмларга   бўлиниш
хусусиятига эгалиги билан бошқа бирликлардан ажралиб туради. 
«Табиат,   жамият,   тафаккурдаги   мавжудлик   ва   тараққиётнинг   асосий
омили   қарама-қаршиликлар   бирлиги   ва   кураши   қонуни   бўлганлиги   каби
лисоний   парадигмаларда   бирликларни   бир-бирига   боғлаб   турувчи,
парадигмаларнинг   яшовчанлигини   таъминловчи   омил   лисоний
зиддиятлардир.   Демак,   лисоний   зиддиятлар   фалсафий   қарама-қаршиликлар
бирлиги   ва   кураши   қонуннинг   тилдаги   хусусийлашмаси,   воқеланишидир.
Лисоний   зиддиятларни   аниқлаш   ёки   зиддиятларга   бундай   ёндашиш
зиддиятли ва зиддиятсиз муносабатларни фарклашни тақозо қилади». 22
  
Бадиий   матнларда   контрастнинг   ифодаланишини   тадқиқ   этар   экан,
Г.В.Андреева антонимик жуфтликдан фарқли равишда контраст кўп ўлчовли
оппозицияни   ҳосил   қилиши,   қиёслаш   учун   асос   фақат   қарама-қарши
қўйилган   белгилар   билан   чегараланмаслиги,   балки   нисбатан   кенг   белгилар
доирасини   ташкил   қилиши,   контраст   семантикасида   ифодаланувчи
оппозиция   аъзолари   миқдори   ва   таркиби   нутқ   ситуациясида   ёки   мазкур
21
  Стариченок В.Д. Большой лингвистический словарь. – Ростов-на-Дону:Феникс, 2008. -С. 689.
22
  Менглиев Б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. -Қарши, 2004. -Б.40.
19 тадқиқот   терминларида,   контрастнинг   стилистик   контекстида
белгиланишини таъкидлайди. 23
 
Кўп ўлчовли контрастли зиддият айнан оксюморон ва антитеза сингари
лисоний   ва   услубий   қарама-қаршиликларнинг   ўзаро   таъсирига   асосланади.
Хуллас,   контраст   кўп   ўлчовли,   нутқ   қаратилган   шахсга   эстетик   жиҳатдан
таъсир   этишга   йўналтирилган   зиддият   бўлиб,  унинг   таркиби   бадиий   матнда
маълум   бир   мақсад   билан   тасвирланаётган   объектнинг   ўзига   хос   характери,
контекст шароитига қараб белгиланади.
Ҳозирги  вақтга  қадар  тилда  зиддият   категориясининг  намоён  бўлиши,
контраст   тушунчаси   фақат   лексик   антонимлар   ҳодисаси   ва   унинг   илмий
тадқиқига, шунингдек, антитеза, оксюморон ва бошқа шу сингари стилистик
усуллар   тавсифига   боғлаб   талқин   қилиниб   келинди.   «   Контраст»     атамаси
қўлланилган айрим ишларда бевосита бу ҳодиса, масалан, контраст қўйилган
зиддият   кўриниши   сифатида   талқин   қилинса,   бошқасида   контраст   бадиий
асар   таъсирчанлигини   оширишга   хизмат   қилувчи   адабий   усул   сифатида
эътироф   этилиб,   унинг   бадиий   асарда   тутган   ўрни   таҳлилга   тортилади.
Ваҳоланки,   инсон   ижодий   маҳсули   ҳисобланган   бадиий   асарни   контрастсиз
тасаввур   қилиш   қийин.   Контраст   нутқнинг   турли   кўринишлари   бўлган
матнларда   тез-тез   такрорланиб   турувчи   ҳодиса   сифатида   матнни   ташкил
қилиш   усулларидан   бири   ҳисобланади.     Тил   инсоннинг   объектив   оламни,
ундаги   воқеа-ҳодисалар   моҳиятини   англашининг,   тафаккурининг
моддийлашган   кўриниши   сифатида   ижтимоий   ҳаётдаги   ўзаро   зиддиятли   ва
қарама-қарши   турувчи   ҳодисаларни,   уларни   юзага   келтирувчи   сабаб   ва
далилларини ишлаб чиқади ва нутқнинг оғзаки ёки ёзма кўринишида намоён
бўлади. 
Матнда   контрастни   юзага   келтирувчи   воситалар   маълум   вазифани
бажаришга хосланган бўлади ҳамда лексик, синтактик ва услубий сатҳларда
намоён   бўлади   ва   шу   сатҳларга   тегишли   бўлган   бирликлар   воситасида
23
  Андреева Г.В. Языковое выражение контраста и его стилистические функции в художественной прозе (на
материале английского языка): Автореф. дис с. .. канд. филол. наук:   –  Л., 1984.  - С.10.
20 ифодаланади. Матнда контраст тузилишга қўшилиб антонимик жуфтликнинг
контактли   ёки   дистант   ҳолатда   жойлашуви,   антитезали   қарама-қаршилик,
оксюморонли   бирикма   ва   бошқа   зиддият   кўринишларида   қўлланилади.
Контрастнинг   структур-семантик   белгилари   шундаки,   унинг   ташкил
бўлишида   иштирок   этувчи   қўш   компонентлар   –   зид   аъзолар   ва   уларнинг
мавжудлиги   контрастнинг   структур   ўзига   хослигини   таъминлайди.   Жуфт
компонентлар   орасидаги   лексик-семантик   алоқа   уларнинг   маъноларидаги
зидлик асосида қурилади. Биз сўз сифатида қабул қиладиган, аммо маъносига
кўра қарама-қарши турадиган жуфт сўзларнинг контраст қирралари, айниқса,
бадиий   матнда   яққол   кўринади.   Бу   сўзларнинг   ўзаро   бир-бирига   қарама-
қарши   турувчи   маънолари   шаклий   лингвистик   ифодага   эга   бўлади.   Бундай
зидлик   ўзида   лингвистик   антонимликни   акс   эттиради.   Бошқача   айтганда   «
агар   антонимлар   тил   бирлиги   сифатида   юқори   даражада   қарама-қаршилик
имконини   қайд   этса,   контраст   бирликлари   маълум   бир   белгиланган   нутқий
вазиятда   зидлик   ҳосил   қилувчи   қарама-қаршилик  сифатида   қайд   этилади». 24
Лексик   бирликлар   –   антонимлардан   ташқари   контраст   нутқий   мулоқотда,
бадиий   матнларда   контраст   муносабатида   қўлланилувчи,   матнда   фақат
маълум   вазиятлардагина   ўзаро   зидлик   маъносига   эга   бўлувчи   бошқа   лексик
бирликлар гуруҳини ҳам қамраб олади.  
Ўзбек   тилшунослигида   контраст   муаммосини   турли   нуқтаи   назардан
ўрганиш яқин йилларда бошланди. Тилда қарама-қаршилик категориясининг
ифодаланиши,   жумладан,   антонимларга   бағишланган   бир   қатор
тадқиқотларда   асосий   эътибор   лексик   ва   грамматик   сатҳда   антонимиянинг
юзага   келиши,   сўз   туркумларида   антонимларни   ҳосил   қилувчи   воситалар
таҳлилига   қаратилди.   Бундан   ташқари,   тилшуносликда   зиддиятнинг   нутқда
воқеланиши   антитеза,   оксюморон   каби   услубий   воситаларни   таҳлил   қилиш
орқали кўрсатиб берилган ишлар амалга оширилди. 
24
  Андреева Г.В. Языковое выражение контраста и его стилистические функции в художественной прозе (на
материале английского языка): Автореф. дис.. .  канд. филол. наук: Л., 1984. - С .9.
21 Аммо   шуни   алоҳида   таъкидлаш   жоизки,   тилшуносликда   зидлик
муносабатини   ифодаловчи   бирликларнинг   тил   сатҳларида   юзага   келиш
йўллари,  воситалари,   нутқ  кўринишларида   қўлланишини  тадқиқ   этишга  оид
қатор   ишлар   яратилган   бўлса-да,   ҳозирга   қадар   тилдаги   зидликни   ҳосил
қилувчи   лингвистик   ва   стилистик   воситаларни   умумлаштириш   орқали
контрастни   изоҳлашга   яхлит   ёндашув   амалга   оширилмаган.   Шунинг   учун
мазкур   мавзу   бўйича   олиб   бориладиган   тадқиқотларда   «зидлик»   ,   «зидлик
ҳосил   қилувчи   бирликлар»,   тил   бирликларининг   турли   сатҳларда   қарама-
қаршиликни   ифодалаши   учун   «антонимлар»   ,   «антоним   қўшимчалар»     каби
атамаларни учратиш мумкин.
Контраст   ҳодисасининг   моҳиятини   ёритишда   бу   атамаларни   қўллаш
фақат   қарама-қарши   маъноларнинг   ҳамма   турларини   белгилаш   учун   эмас,
балки   ўзаро   зидлик   ҳосил   қилувчи   бирликнинг   амал   қилишини   тавсифлаш,
матнда   тутган   ўрнини   белгилаш   ва   уларнинг   ўзига   хос   хусусиятларини
аниқлашга имконият яратади.
Тил   сатҳларида   зидлик   ҳосил   бўлишини   ўрганишга   соф   лингвистик
нуқтаи   назаридан   ёндашилган   тадқиқотларда   лисоний   антонимлар   етакчи
ўринни   эгаллайди.   Тилшуносликда   улар   аниқ   зидлик   лаёқатига   эга   бўлган
бирликлар   бўлиб,   синтагматикада,   парадигматик   сатҳда   лексик-семантик
оппозицияни   ҳосил   қилиши   ёритиб   берилган.   Антонимларнинг   характерли
структур-семантик   хусусиятларини   аниқлаш   учун   аввало,   антонимия
ҳодисасининг   мезонларини   билиш   лозим   бўлади.   Мазкур   ҳодисага
бағишланган   ишларда   1.   Лексик-семантик:   а)   бир   лексик-семантик   гуруҳга
мансублик;   б)   зид   семантиканинг   мавжудлиги;   2.   Грамматик:   а)   бир   сўз
туркумига   мансублик;   б)   ёпиқ   структура;   3.   Вазифавий:   а)   бир   хил   услубий
бўёқ;   б)   нутқда   мунтазам   биргаликда   акс   этиш   каби   мезонлар   белгилаб
берилган. 25
  Таҳлил   қилинган   материаллардан   маълум   бўлишича,   контраст
кўп   қиррали   ҳодиса   сифатида   белгиланган   тавсифли   белгилар   мажмуи
эканлиги   билан   характерланади.   Улар   контрастнинг   мантиқий,   мазмуний   ва
25
  Завьялова В.М. Антонимы. - Москва, 1999 . -С.21.
22 услубий   мавқеини   белгилайди.   Контраст   ҳодисасининг   мазмун-моҳиятини
кенг  ёритиб  бериш учун  контрастли  контекст  тушунчасини  кўриб  чиқиш ва
унинг   чегараларини   белгилаш   лозим.   Шу   ўринда   қисқача   контекст
тушунчасига   тўхталиб   ўтамиз.   Маълумки,   контекст   сўзи   лотинча   бўлиб,
“жипс   боғланиш,   қўшилиш»   маъноларини   англатади   ва   оғзаки   ёки   ёзма
нутқ (матн)нинг нисбатан тугал қисми ҳисобланади. Контекст ўз таркибидаги
сўзлар   ёки   ибораларнинг   маъноларини   аниқлашга   имкон   беради.   У   поэтика
билан   боғлиқ   бўлиб,   ёзувчи   маҳоратини   белгилашда   муҳим   аҳамият   касб
этади. 26
 
Контекст   стилистикада   ҳам   кенг   қўлланиладиган   тушунча
ҳисобланади.   Демак,   контекст   тушунчасининг   моҳиятини   тўғри   тушуниш,
унинг чегараси, кўлами ва мазмуний тавсифини англаш матн таҳлили билан
боғлиқ лингвистик тадқиқот жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Тадқиқотларда кейинги йилларда тил ҳодисалари моҳиятини ёритишда
лингвистик   ва   стилистик   контекст   атамаларига   кўп   мурожаат   қилиниши
кузатилади. Бундай чегаралашнинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Бундай
тадқиқотларда   тил   системаси   сифатида   қаралувчи   аслидай   тасвирловчи
контекст   ва   тил   тизимига   нисбатан   боғлиқ   бўлган   индивидуал   нутқий   ижод
билан   боғлиқ   контекст   назарда   тутилади.   Ана   шу   ўринда   контекстнинг
контраст билан боғлиқ жиҳати намоён бўлади. Тадқиқотларда лингвистик ва
стилистик   контекстнинг   фарқланишида   контекстнинг   лингвистик   тури   бир
маъноли   лексик   зидликларнинг   зидлик   лаёқатини   намоён   қилишига,   тил
бирликларини   ажратишда,   тавсифнинг   дастлабки   объекти   сифатида
қўлланилишига   асосланилади.   Контекстнинг   стилистик   турида   эса   турли
кўринишда   намоён   бўлувчи   контрастли   қарама-қаршиликлар   назарда
тутилади.
Олимларнинг   фикрларига   қўшилган   ҳолда   таъкидлаш   мумкинки,
тилнинг   морфологик   сатҳида   лексемаларнинг   умумий   грамматик
маьноларига   кўра   мустақил   ва   номустақил   лексемаларга   ажралиши
26
  Контекст. https://qomus.info/encyclopedia/cat-k/kontekst-uz/
23 зиддиятни   юзага   келтиради.   Ёрдамчи   сўз   туркумлари   доирасида   қаралувчи
бирликларнинг   зиддият   ҳосил   қилувчи   белгиси   уларнинг   мустақил   тарзда
лексик маъно ифодалаш хусусиятига эга эмаслиги ҳисобланади.
Антонимик   контекстлар   контрастли   контекст   кўринишларининг   фақат
биттасини ифодалайди. 
Г.В.Андреева   лингвистик   контекстли   контрастнинг   икки   компонентли
бўлиши   унинг   тузилишининг   муҳим   шарти   ҳисобланади   ва   шу   билан
шартланадики,   зидлик   ҳосил   қилувчи   тўплам   фақат   лисоний   антонимларни
эмас,   балки   антонимларнинг   ҳуқуқий   белгиларига   эга   бўлмаган   ва   демак,
зидлантирувчи   компонентни   бир   маъноли   имплицит   қила   олмаган,   зидлик
ҳосил   қилишга   лаёқатли   бошқа   лексик   бирликлар   кўринишларини   ҳам
қамраб олади деб ҳисоблайди. 27
 
Матнда   контрастнинг   ҳаракат   механизмини   изоҳлаш   учун   стилистик
контекст   тушунчасини   таҳлилга   тортиш   ва   лингвопрагматик   жиҳатдан
изоҳлашга   тўғри   келади.   Коммуникатив   ниятни   ифодалаш   стратегияси
лингвистик   прагматиканинг   бош   масаласи   ҳисобланади.   Сўзловчи   бунда   ўз
ички   мақсадини   тингловчига   баён   қилиш   учун   у   ёки   бу   ифода   усулини
танлайди. Танлаш жараёни бевосита тилшуносликнинг стилистика йўналиши
объектидир. Лингвистик прагматика айнан мана шу нуқтада услубшунослик
билан ҳамкорлик қилади. 28
 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки,   ижтимоий фан соҳаларида
тадқиқотчиларни   бирдай   қизиқтириб   келаётган   муаммолардан   бири   зиддият
ҳодисасидир. Моҳиятида нарса ва предметларга хос бўлган ҳаракат, ҳолат ва
белгиларни   ўзаро   қарама-қарши   қўйиш   орқали   уларнинг   ўзига   хос
хусусиятларини   белгилаш   акс   этган   зиддият   ҳодисаси   кенг   қамровли
тушунча   сифатида   инсон   фаолияти   билан   боғлиқ   барча   санъат   турлари   ва
фанларга алоқадордир. 
27
  Андреева Г.В. Языковое выражение контраста и его стилистические функции в художественной прозе (на 
материале английского языка): Автореф. дисс… канд. филол. наук: - Л., 1984. -С.25.
28
 Ҳакимов М. Ўзбек прагмалингвистикаси асослари. – Тошкент: Akademnashr, 2013. -Б.20.
24 1.2. Сўз – концепт – контраст муносабати
Кейинги   йилларда   тилшуносликда   лисоний   ҳодисалар   моҳиятини
ёритишга   антропоцентрик   нуқтаи   назардан   ёндашув   кучайиб,
тилшуносларнинг   эътибори   тил   воситаларининг   бадиий   матнда   қўлланиш
имкониятларини,   бадиий   асар   тили   ҳамда   ижодкорнинг   индивидуал
услубини   ўрганишга   кўпроқ   қаратаётганликлари   сезилади.   Инсон   нутқий
фаолияти   билан   алоқадор   масалалар   когнитив   тилшунослик,
лингвопрагматика,   услубият,   психолингвистика,   ахлоқшунослик,
нафосатшунослик каби соҳаларни ҳам бирдай қизиқтириб келиши прагматик
тилшунослигининг   шаклланишига   туртки   берди.   Мазкур   йўналишдаги
тадқиқотларда   аввало,   асарнинг   ғояси,   мавзу   моҳиятини   тасвирлашда
қўлланилган   ифода-тасвир   воситалари,   коммуникатив   мақсаднинг   амалга
ошишини   таъминловчи   лексик-фразеологик   бирликларнинг   бадиий   асар
тилида тутган ўрнини аниқлашда прагматик нуқтаи назардан ёндашув кўзда
тутилади.   Бадиий   асарда   инсон   ҳиссиётлари,   руҳий   кечинмаларини   қаламга
олиш   орқали   турли   инсоний   муносабатлар   очиб   берилиши,   воқеа-
ҳодисаларнинг   субъектив   жиҳатдан   баҳоланиши   орқали   бадиий-эстетик
таъсирчанлик   таъминланишида   контраст   ҳосил   қилувчи   воситалар   муҳим
ўрин тутади. Шу боис бадиий асарда шакл ва мазмун ўртасида ички зиддият
бўлиб 29
,   у   бадиий   матнда   контраст   тамойили   асосида   намоён   бўлади. 30
Олимларнинг   асарларида   контраст   бадиий-композицион   усул,   бадиий   матн
ташкил топиши тамойили сифатида талқин қилинади.
Шу   ўринда   контраст   ҳодисасининг   тил   тизимида   тутган   ўрнини
аниқлашда   унинг   тилга   оид   тушунчаларга,   тилшуносликда   нисбатан   янги
соҳа ҳисобланган когнитив фанларга боғлиқлигини кўриб чиқиш лозим. 
Инсон   фаолияти   билан   боғлиқ   барча   фанларни   қизиқтириб   келаётган
зиддият ҳодисасининг тилшунослик илмига дахлдорлик сабаблари бир қанча
бўлиб,   унинг   тилда   воқеланиш   усул   ва   имкониятлари   ўзига   хосликка   эга.
29
  Выготский Л.С. Психология искусства. – Москва: Педагогика, 1987.  -С.197.
30
  Андреева   Г.В.   Контрастная   организация   языковых   единиц//   Вопросы   романо-германского   языкознания.
– Саратов, 1988. Вып. 9. – С.132-141.
25 Агар   содда   қилиб   айтадиган   бўлсак,   инсон   воқеликнинг   ажралмас   бўлаги
сифатида ўзи яшаб турган оламдаги турли хил воқеа-ҳодисалар, инсонлар ва
инсоний муносабатлар, нарса ва предметлар марказида туради. Қайд этилган
мазкур   ҳодисаларга   хос   хусусиятларни   у   аввало,   ўз   сезгилари   орқали   ҳис
қилади,   табиат   ва   жамиятдаги   воқеа-ҳодисалар,   уларнинг   хусусиятлари
тўғрисида   маълумотларга   эга   бўлади,   улардан   маълум   даражада
таъсирланади.   Воқелик   фактлари   инсонда   маълум   бир   ҳис-туйғуларни
уйғотиш   билан   бирга   уларга   нисбатан   муносабат   билдиришга   ундайди.
Табиийки,   бу   муносабат   нутқнинг   у   ёки   бу   кўринишида   тил   бирликлари
воситасида   юзага   чиқади.   Тилимизнинг   асрлар   давомида   ардоқлаб
келингани,   унинг   тозалиги,   ифодалилиги   учун   курашиб   келингани   ҳамда
унинг  ривожланиши  учун   имкониятлар   яратиб  келингани   боиси  ҳам   шунда.
Тилда   халқимизнинг   эзгу   ўйлари,   орзу-умидлари,   миллий-маънавий
қадриятлари ўз ифодасини топади. Тил ижтимоий ҳаётимизда нафақат алоқа
воситаси, балки маънавиятимиз ифодаси ҳам ҳисобланади. 
Инсоннинг ўзи яшаб турган олам ва унда содир бўлаётган ўзгаришлар,
инсоний   муносабатлар,   табиат   унинг   турли   кўринишлари,   манзаралари
ҳақидаги   тушунчалари   тилдаги   сўзлар   воситасида   ифодаланади.   Инсон
табиатан   ўзи   англаган   дунё   тўғрисидаги   маълумотларни   дастлаб   миясида
қайта   ишлайди,   уларга   хос   бўлган   хусусиятларни   умумлаштиради,   таҳлил
қилади   ҳамда   уларни   тил   бирликлари   орқали   нутқнинг   оғзаки   ёки   ёзма
кўринишида   ифодалайди.   Тил   англаш   жараёнини   ифодалашнинг   асосий
воситаси   саналади.   Дунёнинг   концeптуал   манзараси   барча   халқлар   учун
турлича   бўлади.   Инсонлар   ҳар   хил   тилда   гаплашади,   ҳар   хил   ижтимоий
шароитларда   ҳаёт   кечирадилар   ва   шунга   мос   ҳолда   турлича   олам   турлича
идрок   қилинади.   Ҳар   қандай   тил   дунёни   билишнинг   муайян   усулини   акс
эттиради.   Унда   ифодаланган   маънолар   муайян   қарашларнинг   ягона
тизимида,   ўзига   хос   жамоавий   фалсафада   мужассамлашади   ва   у   барча   тил
эгалари учун мажбурийлик касб этади. Мазкур тилда сўзлашувчилар дунёси
26 шаклланади,   яъни   оламнинг   лисоний   манзараси   лексика,   фразеология   ва
грамматикада муҳрланган олам ҳақидаги билимлар мажмуасидир. 31
 
Ҳар   бир   миллат,   халқ   асрлар   давомида   тўплаган   ҳаётий   тажрибалари
асосида   ўзини   ўраб   турган   оламни   англайди,   унда   бўлаётган   воқеа-
ҳодисаларни   мушоҳада   қилади.   Бунда   воқелик   фактларини   тушунишда,
уларга   муносабат   билдиришда   инсон   ўз   миллий-маънавий   қадриятлари,
тафаккурига   суянади.   Бу   мураккаб   жараён   инсон   онгида   қатъийлашган   ва
вақт   ўтиши   билан   аста-секин   рамзийлик   касб   эта   борган   тушунчаларнинг
тилда   лисоний   бирликлар   воситасида   когнитив   тилшуносликнинг   асосий
тушунчаларидан бўлган концептлар тарзида ифодаланишига олиб келган. Бу
мураккаб   жараённинг   юзага   келиши   ва   воқеланиши   жараёнини   тилшунос
олим   Ш.Сафаров   шундай   изоҳлайди:   «Маълумки,   инсон   тил   ва   моддий
оламни   бир   хил   услубда   ҳамда   бир   хил   йўналишда   ўзлаштиради.   Моддий
дунё   идроки   айни   пайтда   идрок   этилаётган   предмет-ҳодисалар   ҳақида
тушунча   туғилишини,   кейинчалик   ушбу   тушунча   ментал   намуна   –   концепт
сифатида шаклланиб, моддий ном олишини тақозо қилади». 32
 
Когнитив   фан   билим   тузилиши   жараёнларини   ўрганиш,   қайта   ишлаш,
сақлаш, фойдаланиш, ташкиллаштириш ва тўплаш ҳамда бу тузилмаларнинг
инсон миясида шаклланишини ўрганишни ўзида жамлайди. 
Когнитив   тилшуносликда   энг   фаол   қўлланувчи   тушунчалардан   бири
концепт   ҳисобланади.   Бу   сўз   маъно,   тушунча   кабиларни   ифодалайди.
Концепт   тушунчаси   ўз   функционал-семантик   табиатига   кўра   инсон   онги
билан   ҳамда   унинг   нутқ   кўринишларида   у   ёки   бу   тарзда   акс   этиши   билан
чамбарчас   боғлиқ.   Концепт   илмий   тушунча   бўлиб,   илмий   тадқиқотларда
маълум   бир   тилда   сўзловчи   киши   мансуб   бўлган   миллий-маънавий
қадриятларни   акс   эттирувчи   ментал   бирлик   атамаси   сифатида   тушунилади.
Концепт   тушунчасининг   пайдо   бўлиши   ва   шаклланиши   кенг   маънода   ўзига
31
  Худойберганова   З.Н.,   Мамаражабов   Б.Б.   Тил   ва   маданият:   Ўзаро   муносабат   ва   ўзаро   таъсир   масаласи.
Олий   таълим   /   Высшее   образование   Б.33. file:///C:/Users/User/Downloads/til-va-madaniyat-zaro-munosabat-va-
zaro-tasir-masalasi.pdf .
32
 Сафаров Ш.Когнитив тилшунослик. -Жиззах: Сангзор, 2007. -Б.18.
27 хос   мураккаб   жараённи   кечирганлиги   билан   боғлиқ.   Инсоннинг   ўзини   ўраб
турган   воқеликни   идрок   қилиши   натижасида   тафаккурда   образ   сифатида
пайдо   бўлган   концепт   инсон   ақл-идроки   билан   боғлиқ   ҳолда   тобора
ривожланиб боради, бу эса ўз навбатида концептнинг ўз семантик доирасини
кенгайтириши ва мукаммаллашиб боришига замин яратади. Шу боис концепт
инсоннинг   ўз   ҳаёти   давомида   тўплаган   олам   тўғрисидаги   билимлари,
тажрибаси,   малака   ва   кўникмаларини   қамраб   олади.   Концепт   фанлараро
атама сифатида тадқиқотларда фалсафа билан 33
, сўзлашувчиларнинг миллий-
маданий   тажрибаси   билан   боғлаб   талқин   қилинади. 34
  Контраст   тушунчаси
бевосита концепт тушунчаси билан боғлиқ.
В.И.   Карасик   эса   «   концептлар   –ўзида   инсон   онгида   сақланган
англанган   тажрибанинг   типиклаштирилган   парчасини   намоён   қилувчи
ментал илмлар»  деб ҳисоблайди. 35
 
Тилшуносликда   концепт   тушунчасига   берилган   «   концепт   –   бу
мураккаб   тузилишга   эга   бўлган,   турли   белгилар   гуруҳи   орқали,   ҳар   хил
лисоний   усул   ва   воситаларда   ифодаланган   олам   манзараси   ёки   шундай
манзаранинг   қисми   ҳақидаги   тасаввур» 36
    каби   таърифларни   яна   давом
эттириш мумкин. 
Концепт   семантик   жиҳатдан   сўзловчи   шахснинг   ақлий   ва   нутқий
фаолияти,   ҳаракатлари   билан   боғлиқ   маълумотларни   ўзида   жамлайди.   Ана
шу   хусусиятига   кўра   концептнинг   атама     сифатида   турли   тушунчаларни
номлаши   ва   сўзловчи   ёки   ёзувчига   фикр   ифодалашга   ёрдам   бериши   унинг
бевосита   тил   бирликлари,   хусусан,   сўз   билан   алоқадорлигидан   далолат
беради.   Кўринадики,   концепт   инсон   онги   билан   боғлиқ   тушунчаларни   акс
эттирса, унинг воқеланиши сўзга, яъни лисоний бирликларга бориб тақалади.
Концепт   инсон   нутқи   намоён   бўлиши   учун   хизмат   қилувчи   сўз,   гап,   матн
каби   лисоний   бирликлар   орқали   юзага   чиқувчи   фикрлаш   жараёни
33
 Арутюнова Н.Д. Язык и мир человека.  –  М осква : Школа. Языки русской   културы,1999.  -  С.  1 81.
34
  Лихачев   Д.С.   Концептосфера   русского   языка   //   Русская словесность. От теории словесности к тексту. -М осква ,
1997. - С. 282.
35
 Карасик В. И. Языковой круг: личность, концепты, дискурс.  - М осква , 2004.  - С.59.
36
  Пименова М. В. Введение в когнитивную лингвистику.  - Кемерово, 2004.  -С.10.
28 ҳисобланади. Бу ҳодиса моҳиятини ёритишда унга тафаккур бирлиги, инсон
билиш   жараёнининг   натижаси   сифатида   қаралганлиги   ва   у   билан   боғлиқ
жиҳатларга фалсафий нуқтаи назардан ёндашилганлиги сабаби ҳам шунда.
Концептга   кенг   маънода   жараён   сифатида   қараш   мумкин.   Инсоннинг
воқеликка,   воқеа-ҳодисаларга   муносабат   билдириши,   контраст   доирасида
қаралувчи   ҳодисаларни   ижобийлик   ёки   салбийлик   нуқтаи   назаридан
баҳолаши,   таъсир   ўтказиши   ва   айни   вақтда   улардан   таъсирланиши   ҳамда
тилда   ифодалаши   бевосита   концепт   тушунчасида   мужассамлашган.   Шунга
кўра   концептга   илм-фанда   инсоннинг   воқеликни   идрок   қилиши,   тафаккур
бирлиги, билиш жараёнининг натижаси сифатида қаралган ва у билан боғлиқ
жиҳатларга   фалсафий   нуқтаи   назардан   ёндашилган.   Албатта,   концептнинг
намоён бўлишида нисбатан энг фаол лисоний бирлик сўздир.
Хулоса   сифати   шуни   эътироф   этишимиз   мумкинки,   сўз   тил
қурилишининг   барча   соҳалари   билан   боғлиқ.   Контраст   тилда   сўзлар,
иборалар,   гаплар   воситасида   юзага   чиқади.   Тилимизда   луғавий   маънога   эга
бўлган   сўзлар   алоҳида   олинганда   маълум   бир   тушунчани,   маънони
англатиши билан чегараланади. Аммо улар кенг маънодаги фикрни ифодалай
олмайди.   Фикр   ифодалашда   сўзловчи   ёки   ёзувчи   фикрларининг   нутқ
қаратилган   шахсга   аниқ   ва   тўлиқ   етказилишини   таъминлаш   учун   ёрдамчи
воситаларни   қўллашга   тўғри   келади.   Нутқ   жараёнида   ана   шу   мақсадда
муомалага   киритилган   грамматик   воситалар   гапда   иштирок   этаётган
сўзларни   ўзаро   грамматик   муносабатга   киритишга,   уларнинг   шакли   ва
маънонинг   ўзгаришига   ҳам   хизмат   қилади.   Масалага   шу   нуқтаи   назардан
ёндашилса, сўз  ҳам, гап  ҳам  қурилма эканлиги ҳамда  контрастнинг нафақат
лексик сатҳда, балки грамматик сатҳда ҳам амал қилиши маълум бўлади.
1.3. Сўз – тушунча – контраст
Концепт,   юқорида   кўриб   ўтганимиздек,   семантик   жиҳатдан   сўзловчи
шахснинг   фикрлаши   ва   нутқий   ҳаракатлари   билан   боғлиқ   маълумотларни
ўзида   қамраб   олади.   Зиддият   ҳодисаси   бадиий   матнларда   аввало,   сўз   –
тушунча – контраст боғлиқлигида  намоён бўлади. Ана шу хусусиятига  кўра
29 концептнинг   турли   тушунчаларни   номлаши   ва   сўзловчи   ёки   ёзувчига   фикр
ифодалашга   ёрдам   бериши   унинг   бевосита   сўз   билан   боғлиқлигини
кўрсатади.
Кўринадики,   концепт   инсон   онги   билан   боғлиқ   тушунчаларни   акс
эттирса, унинг воқеланиши, яъни нутқ кўринишларида намоён бўлиши сўзга,
лисоний   бирликларга   бориб   тақалади.   Сўз   лексик   сатҳнинг   асосий   бирлиги
ҳисобланади.   У   ўзида   лингвистик   табиатига   кўра   лексик,   грамматик   ва
семантик   жиҳатларни   мужассамлаштиради.   У   нутқда   намоён   бўлиши   билан
предмет   ёки   ҳодиса   ўртасидаги   боғланиш   унинг   маъносини   воқелантиради.
Тушунча   эса   тафаккур   категорияси   сифатида   воқеликдаги   мавжуд   нарса   ва
ҳодисаларнинг ўзига хос муҳим жиҳатлари, уларнинг ўзаро алоқалари ҳамда
турли хил муносабатларини  ифодалайди.  Фанда  қайд  қилинишича,   тушунча
билиш   маҳсулидир,   бу   билиш   оддийдан   мураккабга   кўтарила   бориб,   эски
тушунчаларни   мукаммаллаштиради,   аниклаштиради   ва   янгиларини
шакллантиради.   Тушунчанинг   асосий   мантиқий   вазифаси   бирон   нарсани
бошқа нарсадан фикран ажратишдан иборат. Предметларнинг туркумларини
ажратиш ва бу предметларни тушунчада умумлаштириш табиат қонунларини
билишнинг   зарур   шартидир.   Ҳар   бир   фан   муайян   тушунчалар   билан   иш
кўради,   уларда   билимлар   жамланади.   Тушунча   ҳиссий   билиш   шаклларидан
фарқ   қилиб,   инсон   миясида   тўғридан   тўғри   акс   этмайди.   У   таққослаш,
анализ,   синтез,   абстракциялаш,   умумлаштириш   каби   мантиқий   усуллардан
фойдаланган   ҳолда   ҳосил   қилинади.   Тушунчанинг   шаклланиши   сўз   билан
боғлиқ.   Улар   ўртасидаги   узвий   алоқадорлик   тафаккур   ва   тил   ўртасидаги
боғланишнинг   аниқ   тарзда   намоён   бўлишидир.   Тушунчалар   сўз   ва   сўз
бирикмалари ёрдамида ифода қилинади. Ҳар қандай тушунча мавҳумликдан
иборатдир,   бу   ҳол   тушунчада   воқеликдан   узоқлашгандек   туюлса-да,
ҳақиқатда эса тушунча ёрдамида воқеликнинг муҳим  томонларини ажратиб,
тадқиқ   қилиш   йўли   билан   чуқурроқ   билиб   олинади.   Тушунчалар   ўзаро
30 алоқадорлиги   ва   бир-бирига   ўтиб   туриши   диалектик   мантиқнинг   тушунча
ҳақидаги қоидасининг муҳим томонларидан биридир. 37
Тилнинг   турли   қатламларига   тегишли   бўлган   бирликлар   ўзи   тегишли
бўлган   сатҳ   доирасида   маълум   бир   зиддият   ҳодисасини   ҳам   ифодалаши
мумкин. Бугунги   кунда   тилшунослик   илмида   зиддият   ҳодисасига
нисбатан   «контраст»   ,   «антонимия»   ,   «антитеза»   ,   «антоним»     сингари
атамалар     кенг   қўлланилаётган   бўлса-да,   уларда   ҳаракат,   ҳолат   ва   белгилар
ўртасидаги   фарқни   кўрсатиш,   маълум   коммуникатив   мақсадни   амалга
ошириш   кўзда   тутилади.   Контраст   мазмун–моҳиятидан   келиб   чиқиб,   унинг
лингвистик   тавсифини   қуйидагича   бериш   мумкин:   «Контраст   –   бу   қарама-
қарши белгиларига кўра фарқ қилувчи тушунчалар орқали намоён бўладиган
ифодали зид қўйиш».  38
   «Контраст ифодали зид қўйиш сифатида санъатнинг
барча   турларини:   адабиёт,   театр,   рассомлик,   мусиқа,   архитектура   ва
шунингдек,   бадиий   ижоднинг   барча   қирраларини   қамраб   олувчи   эстетик
категория   ҳисобланади». 39
  Ифодали   қарама-қарши   қўйиш   матнда   тилнинг
барча   сатҳларига   оид   бирликлар   воситасида   ифодаланиши   мумкин.
Тилшунослик   нуқтаи   назаридан   мазкур   ҳодисанинг   турли   лингвистик
сатҳларга   оид   бирликлар   воситасида   намоён   бўлиши   тадқиқ   этилса,
адабиётда   кенг   маънода   контрастга   оид   тушунчаларни   умумлаштирган
ҳодиса   сифатида   тушунилади.   У   адабиётда   “инсон   характерини,   нарса   ва
ҳодисаларнинг   сифат   ва   хусусиятларини   бир-бирига   қарама-қарши   қўйиб
тасвирлаш усули»  сифатида талқин этилса 40
, услубиятда ифодада сўзларнинг
услубий   бўёқлари   ўзаро   мос   келмай   қолишига   асосланган,   умумий
қонуниятларга   кўра   ўзаро   боғлиқ   бўлган   муҳим   бирликлар   сифатида
қаралади. 41
  Контраст   атамаси     замонавий   тилшуносликда   кенг
37
  https://uz.wikipedia.org/wiki/Tushuncha .
38
  Мартынова   О.П.   Контраст   как   семантико-функциональная   основа   художественного   текста:   дисс.   канд.
филол. наук – Москва, 2006 . -С.20. 
39
  Блох   М.Я.,   Мартынова   О.П.   Контраст   как   выразительное   противопоставление   в   художественном
отображении мира // Актуальные проблемы английской лингвистики и лингводидактики. Сборник научных
трудов к 60-летию ф-та иностр. языков МПГУ. Выпуск 7. – М.: Прометей МПГУ, 2008.  -С.7. 
40
  Ҳотамов   Н.,   Саримсоқов   Б.Адабиётшунослик   терминларининг   русча-ўзбекча   изоҳли   луғати.   –   Тошкент:
Ўқитувчи, 1983. -Б.165.
41
  Стилистический энциклопедический словарь русского языка/ Под ред. М.Н. Кожиной. - М осква .: Флинта:
31 қўлланилаётган   бўлса-да,   ҳозирга   қадар   ўзининг   изчил   ва   барқарор
таърифига   эга   эмас.   «Рус   тили   энциклопедик   луғати»   да   кўрсатилишича,   «
контраст   усули   икки   ҳодиса,   факт,   воқеа   ва   шу   кабиларни   қарама-қарши
қўйишга   асосланади». 42
  О.С.Ахманова   контрастнинг   қуйидаги   талқинини
беради: «Антонимлашган лексик-фразеологик, фонетик ва грамматик бирлик,
санъаткорнинг   воқеликни   идрок   қилишини   контраст   гавдалантирган   нутқ
фигураси». 43
  
Умуман   олганда,   контраст   тилшуносликда   турлича   талқин   қилинади.
Илмий адабиётларда контраст қандайдир муносабатларда ўзаро зиддиятнинг
кучли   ифодаланиши   [76,   Андреева,   АКД],   нутқда   ва   матнда   бир   типдаги
бирликларни   семантик   жиҳатдан   қарама-қарши   қўйиш   [51,   Марченко],
композицион   усул   [87,   КузнецовА.В. ]   сифатида   тушунилади.   У   тил
сатҳларидаги   лексик,   стилистик,   синтактик   зиддиятлар   кўринишида   намоён
бўлади.   Қарама-қарши   қўйиш   сюжет   тузилишида   муҳим   восита   сифатида
бадиий   матннинг   ўзига   хослигини   белгилаб   беради.   Инсон   ҳаётининг
ифодаси   бўлган   бадиий   матнларда   қамраб   олинган   воқеа-ҳодисалар   ўзаро
яқин ва қарама-қарши муносабатда намоён бўлади. Уларнинг китобхонга қай
даражада   таъсир   қилиши   масалалари   билан   қизиққан   тадқиқотчилар
асарнинг  умумий руҳиятидан   англашилиб турган   контрастга  эстетик  нуқтаи
назаридан қарайдилар. 
Бадиий матн ҳақида фикр юритар эканмиз, Н.Маҳмудовнинг қуйидаги
фикрларини   эслаш   ўринли   бўлади:   «Сўзни   ҳам   сўйлатган,   ҳам   ўйлатган   ва
шунинг   баробарида   минг   бир   ишва   билан   ҳеч   бир   иддаосиз   ўйнатган,
тилнинг тафаккур ва тахайюл бобидаги имкониятларига фавқулодда кўлам ва
қамров   бахш   этиб,   уни   бетакрор   бадиият   дейиладиган   арши   аълога
кўтармоқдай   мунтазам   машаққатдан   ҳамиша   ҳузур   ва   ҳайрат   туйган,   бутун
ҳаётининг мазмунини ана шу ҳайрат ва ҳузурни бошқалар билан бўлишмоқ,
Наука, 2003.  - С.483.
42
  С тилистический   э нциклопедический   с ловарь   русского   языка.   2-е   изд.,   стереотип.   -   М осква .:   Флинта:
Наука, 2011.  - С.180.
43
АхмановаО.С.Словарь лингвистических терминов. -М осква .: УРСС, 2004.  -С.207.
32 баҳам   кўрмоқдан   иборат   деб   билган   ижодкорнинг   умри   боқийдир.   Чунки
ҳайрат ва ҳузур, инсоният пайдо бўлибдики, дунёнинг ҳамма минтақаларида
ҳамма   замонларда   юракнинг   юмуши,   қалбнинг   қаъридаги   қадри   баланд
тўлқин   ва   тиниқиш   сифатида   намоён   бўлади.   Демакки,   айни   шу   ҳайрат   ва
ҳузур   ўзининг   ижодкори   учун   ҳам   инсонлар   қалбидан   жой   ҳозирлайди,   бу
жой   эса   миннатсиз,   аммо   миннатдор   қалбнинг   энг   муҳташам   ва   маҳрам
нуқтасидир». 44
  Кўринадики, бадиий матннинг қандай кўринишда бўлишидан
қатъи   назар,   унда   контраст   муносабатни   ифодалайдиган   тил   бирлигининг
бажарадиган   прагматик   вазифаси   асарнинг   бадиий-эстетик   қимматини
белгилайди.   Контраст   қаҳрамонлар   характерини,   муайян   нарсалар   ва
ҳодисаларнинг   ўзига   хос   жиҳатлари,   сифат   ва   хусусиятларини   зидлик
тамойили   асосида   тавсифлашнинг   ўзига   хос   усули   сифатида   танланган
бирликлар   воситасида   китобхон   руҳиятига   таъсир   этади.   Худди   мана   шу
ҳолатда   тилнинг   энг   муҳим   ижтимоий   вазифаларидан   бири   –   таъсир   этиш
вазифаси намоён бўлади. «Бир шоир ўз асарларида чуқур фалсафий фикр ва
юксак   мантиқ   кучи   билан,   бошқа   бир   шоир   дилни   қитиқловчи   майин
лиризми   билан,   яна   бирови   сўз   гавҳарларини   поэзия   ипига   маржондек
чиройли   қилиб   тизиши   билан,   яна   бири   ўз   шеърларининг   қўшиқдай   равон,
оҳанраболиги   билан   ва   яна   бири   эса   махсус   бадиий   тасвир   воситаларидан
моҳирона   фойдаланиб,   образли   манзаралар   чизиш   билан   ўқувчи   қалбига
кириб   боради,   уни   мафтун   этади.   Махсус   бадиий   тасвир   воситаларини   ўз
ўрнида   қўллаш,   уни   ғоявий-бадиий   мақсадга   хизмат   қилдириш   —   сўз
санъаткорларидан ўзига хос маҳорат талаб қилади». 45
 
Адабиётшуносликда зидлик тамойили асосида ҳосил қилинган усул ва
воситаларга   контраст   кўчимлар   сифатида   қаралади.   «Зидлов   (контраст)
кўчимлар.   Кўчимларнинг   бу   гуруҳига   икки   қарама-қарши   тушунчали
сўзларни ёнма-ён келтириш ёхуд « қизим сенга айтаман, келиним сен эшит»
қабилида,   билиб   билмасликка   олиш   тамойилларига   амал   қилиб   яратилган
44
 Маҳмудов Н. Тилимизнинг тилла сандиғи. –Тошкент ,  2012.  -  Б.7 9.
45
  Бобоев Т.Адабиётшунослик асослари. – Тошкент:Ўзбекистон, 2002. - Б. 324.
33 қочириқлар,   кесатишлар,   пичинглар   киради». 46
    Бадиий   адабиётда   турли
инсоний   муносабатлардаги   турли   қарама-қарши   қўйишлар,   табиат
ҳодисаларидаги ўзаро зидликнинг асар қаҳрамонлари характер хусусиятлари,
муносабати,   воқеликни   баҳолашга   бўйсундирилиши   замирида   эстетик
контраст ётади. 
Беҳишт гулшанлари топдилар завол,
Қиёмат гулларни айлади ғорат.
Сен, эй, фаришталар ҳамдами — аёл,
Дўзахда қолганинг бўлсин муборак! (У.Азим)
Келтирилган   мисолда   муаллиф   аёл   характер-хусусиятидаги   салбий
жиҳатларни   ифодалашда   ўзаро   антонимик   муносабатда   бўлган   беҳишт   ва
дўзах   сўзларини   қўллаган   ва   бу   маъно   қиёмат   сўзи   воситасида   янада
кучайтирилган.   Айниқса,   аёлнинг     фариштага   тенглаштирилиши   метафорик
ифодани   юзага   келтирган   бўлса,   унинг   дўзахда   қолганлиги   билан
табрикланишида   ирония   ҳосил   қилинган.   Шундан   ҳам   маълум   бўладики,
адабиётнинг   бадиий-эстетик   таъсирчанлик   вазифасидан   келиб   чиқиб   айтиш
мумкинки,   дунё   адабиётининг   кўплаб   асарларида   поэтик   тасвирни   беришда
контраст   устунлик   қилади.   Контраст   бадиий   матннинг   ажралмас   қисми
эканлиги   Анвар   Обиджон,   Усмон   Азим,   Аъзам   Ўктам   шеъриятида   яққол
кўзга   ташланади.   Уларнинг   ижодида   инсоний   муносабатлар,   руҳият   олами
тасвири   азал-азалдан   яхшилик   ва   ёмонлик,   муҳаббат   ва   нафрат,   шодлик   ва
қайғу,   садоқат   ва   хиёнат,   гўзаллик   ва   хунуклик   каби   асрлар   давомида
шаклланган,   қолаверса,   бадиий   ижоднинг   ажралмас   қисмига   айланган
тушунчалар асосида юзага келган контрастлар воситасида яратилган.
Контрастнинг   муҳим   прагматик   қирралари   Усмон   Азимнинг   «
Графика»     шеърида   яққол   кўзга   ташланади.   Шеър   бошдан-оёқ   контраст
асосида   қурилган.   Шоир   шеърда   мумтоз   адабиётимиз   ва   оғзаки   ижод
анъаналарини   давом   эттириб,   контраст   ҳосил   қилишда   хроматик   ва
ахроматик   ранг   билдирувчи   сўзлардан   моҳирона   фойдаланган.   Маълумки,
46
  Бобоев Т.Кўрсатилган асар. – Б. 350.
34 ранглар ахроматик ва хроматик рангларга бўлинади. Ахроматик (оқ ва қора)
ранглар   фақат   ўзаро   тус   нисбатлари   билан   бир-биридан   фарқланади.
Хроматик   ранглар   деганда   барча   рангли   бўёқлар   тушунилади. 47
  Ўзбек   халқ
оғзаки   ижодида   оқ,   қора,   кўк,   яшил,   қизил,   малла   каби   ранглар   муайян
маънони   билдирган.   Шеърда   «   оқ»     ва   «қора»     сифатлашлари   асосида
контрастнинг   ўзига   хос   кўриниши   вужудга   келган.   Бу   сифатлар   асосида
лирик   қаҳрамоннинг   ўзи   севган   кишига   бўлган   нозик   туйғулари   ўз
ифодасини   топган.   Шеърнинг   дастлабки   мисралариданоқ   ўқувчида
тасвирланаётган     образ   тўғрисида   муайян   таассурот   пайдо   бўлади   ва   бутун
шеър давомида бу тасвир тобора мукаммаллашиб боради.
Кўзинг қаро сенинг, қошларинг қаро,   
Юзларинг оқ сенинг, кулишларинг оқ.   
Қора   сифатининг   кўз,   қошга   нисбатан   қўлланиши   табиий   гўзалликка
ишора   қилади.   Оқ   сифатининг   юзга   нисбат   берилиши   бу   гўзалликни
тўлдиради ва кўз олдимизда қош, кўзи юзига мос тушган гўзал қиёфаси қад
ростлайди.   Кейинги   мисраларда   бу   сифатлар   англатган   маънога   прагматик
вазифа ҳам қўшилади, бошқача айтганда, сўз ҳаракатга келади ва  оқ  сўзининг
кулишга   нисбатан   қўлланиши   билан   ифодага   беғуборлик   маъноси   кириб
келади. 
Қўлингдаги таъна тошларинг қаро,   
Менга ғамгин боқиб туришларинг оқ.  
Ғамгин   боқиб   туришнинг   оқ   ранг   тарзида   ифодаланиши   билан   поэтик
тасаввур   янада   кенгайиб,   масъум   қиёфа   тасвири   юзага   келади.   Қора   сўзи
тош   сўзи   билан   биргаликда   келиб,   ўз   маъносидан   бутунлай   узоқлашиб,
кўчма   маънода   қалбга   озор   етказувчи   сўз   ҳамда   гаплар   маъносини
ифодалайди.   Бошқача   айтганда,   мазмунан   қарама-қарши   қутбда   турувчи
мазкур   сифатлар   рангни   ифодалаш   баробарида   поэтик   образ   даражасига
кўтарилади.   Шеърда   шоир   ифодаламоқчи   бўлган   фикрлар   –   сифатларда
англашилган   рангларни   қарама-қарши   қўйиш   билан   контрастликни   юзага
47
  Рангтасвир. – Тошкент, 2014. –Б.4.http://n.ziyouz.com/books/kollej_va_otm_darsliklari/sanat/Rangtasvir%20 
35 келтирувчи ҳолат юзага келади: ёрнинг қора кўз ва қошларига унинг оқ юзи
ва кулишлари ўзаро зид қўйилади. Шунингдек, ёрнинг унга айтадиган аччиқ
гаплари – таъна тошлари қора бўлса-да, оқ деб сифатланган ғамгин боқишлар
билан қаршилантирилади ва контрастнинг ўзига хос поэтик кўриниши ҳосил
бўлади.   Эътибор   берилса,   бу   сифатлар   ранг   маъносида   қўлланса,   уларнинг
вазифаси   фақат   рангни   ифодалаш   билан   чегараланади.   Уларнинг   бош
маънолари кўз, қош, юзга нисбатан  номинатив маънолардир. Кулиш, боқиш
ҳаракатларига   нисбатан   эса   мажозийдир.   Мажозий   маъно   нарса,   белги,
ҳаракат   билан   бевосита   боғланмайди.   У   номинатив   маъно   орқали   уларга
алоқадор   саналади.   Юқорида   келтирилган   сўзлар   мажозий   маънода   матн
билан   ўзи   тегишли   бўлган   сўзнинг   номинатив   маъноси   орқали   боғланиб
келган. Охирги мисрада қўлланилган « таъна тошлари»  кўчма маънода, унга
нисбатан   қора   сифатининг   берилиши   англашилган   маънонинг   янада
кучайишига хизмат қилган, салбий маънони янада бўрттирган.
Бу   парчани   китобхонга   гўзал   ёр   ҳақида   дастлабки   маълумот   берувчи
қисм   дейиш   мумкин.   Қолаверса,   унда   қўлланилган   «қора   таъна   тошлари»
ўқувчига шеърнинг умумий руҳияти, кейинги мисралар мазмуни қандайлиги
ҳақида   ишора   беради.   Шеърнинг   поэтик   таъсирчанлиги   шундаки,   шеърда
сифат сўзлар воситасида кўтарилган мавзу фақат муаллиф ҳаёти ва фаолияти
билан   боғлиқ   эмас.   Сифат   сўзлар   воситасида   тилга   олинган   умумбашарий
муаммо   китобхонга   таъсир   ўтказади,   уни   ўйлашга,   шоир   ички
кечинмаларини англашга ундайди. 
Қора   сўзи   тил   тараққиётининг   турли   даврларида   қўлланилиш
жараёнида   ўзининг   луғавий-маъновий   хусусиятларини   кенгайтириб,   турли
тушунчалар   билан   бойиб   борган.   Унинг   маъно   кўчиши   орқали   турли
тушунчаларни   ифодалаб   келиши,   ўз   навбатида,   бошқа   сўзлар   билан
зидланиш, яъни антонимлик хусусиятларини намоён қилади. 48
 
48
Бегимов О. Т.   Оқ   ва   қора   сўзларининг апеллятив   ва оронимик сатҳда қўлланиш   хусусиятлари  // Бухоро
давлат университети илмий ахбороти. 2019/3 (75). - Б.89.
36 Матндан   маълум   бўладики,   бу   сифатлар   бир   ўринда   гуноҳ   ва
бегуноҳлик,   ранг,   беғуборлик   ва   ифлослик   маъноларини   акс   эттиради   ва
мисрадан мисрага томон ўзгариб боради. Ижодкор инсон руҳияти тасвирини
беришда   сифат   сўзлар   воситасида   персонажлар   феъл-атворини   ёритиб
берувчи психологик ҳолатларнинг бетакрор намуналарини яратади. 
Шу   билан   мисраларда   ёрнинг   жисмоний   гўзаллиги,   юз   тасвири   тугаб,
кейинги   ўринларда   уларнинг   функционал-семантик   доираси,   прагматик
вазифаси кенгайиб боради:
Унутишинг — қаро, ҳижронинг қаро, 
Соғинчинг оппоқдир, хатларинг — оппоқ.
Қародир юрганинг ўч-меҳр аро,
Менга ташлаб кетган дардларинг — оппоқ.
Матндан   англашилишича,   унутиш,   ҳижрон,   ўч-меҳр   оралиғида   юриш
кабиларга   лирик   қаҳрамоннинг   салбий   муносабати   қора   сифати   воситасида
ифодаланган.   Унинг   соғинч,   хат,   ташлаб   кетилган   даврлар,   яъни   армонли
хотираларга нисбатан  оқ  сифатини беришида эса бунинг аксини кўрамиз. Шу
ўринда   азалдан   оқ   сифатининг   барча   ижобий,   қора   сифатининг   эса   салбий
маъноларни   қамраб   олган   сўзлар   сифатида   қўлланишини   ва   бадиий
адабиётда   поэтик   образ   даражасига   кўтарилганлигини   ёдда   тутишимиз
лозим. 
Шеърнинг   охирги   мисраларигача   ифода   услуби   ўзгармайди   ва   лирик
қаҳрамон руҳиятининг янги қирралари очила боради:
Шомми, ё саҳарми — вақтимдир қаро,   
Сен деб тўкаётган ёшларим оппоқ. 
Сенинг ҳам, менинг ҳам бахтимдир қаро, 
Ўттиз тўрт ёшингда сочларинг оппоқ.
Кўринадики, бу сифатлар предмет белгиси сифатида эмас, балки инсон
руҳий   ҳолати,   ҳаёт   тарзи,   ички   кечинмалари   ифодасига   айланади.   Бунинг
учун   лирик   қаҳрамоннинг   ўтаётган   умри   ёрни   деб   тўкаётган   кўз   ёшларига,
бахти   эса   оппоқ   сочларига   нисбатан   контраст   қўйилади   ва   ўқувчида   улар
37 тўғрисида   муайян   тасаввур   пайдо   қилади.   Оппоқ   сўзининг   сочга   нисбатан
қўлланишида   яна   бир   ҳолат   кўзга   ташланади.   Сочнинг   бу   тарзда
тасвирланиши,   яъни   оқ   сифатининг   кучайтирма   даражада   берилиши   билан
қаҳрамоннинг   руҳий   изтироблари,   азобли   кечмиши   ўз   поэтик   тасвирига   эга
бўлган. 
Шеърнинг   хотимасида   юрак   ва   тақдир,   инсон   ички   олами   ва   воқелик
ўзаро мос келмаслиги бу сифатларни контраст қўллаш орқали очиб берилади:
Ишон, юрак оқдир, қародир тақдир,
Оқ-қора бўёқлар бизнинг боғларда.
Мен миллион бўёқни билардим, ахир,
Иккимиз бахтиёр бўлган чоғларда. 
Парчани   лирик   қаҳрамоннинг   ўй-хаёллари,   кечинмалари   хулосаси
дейиш   мумкин.   Бир   вақтлар   иккиси   бахтиёр   бўлган   чоғларда   оламдаги   ҳар
бир нарсани ёрқин ва турфа рангда кўрган, миллионлаб бўёқни идрок қилган
қаҳрамон учун бугун барча нарсалар ўз рангини йўқотган, унинг учун фақат
икки   ранг   –   оқ   ва   қора   қолган,   холос.   Шу   боис   у   барча   нарсани,   инсоний
муносабатларни,   руҳиятидаги   турли   ҳолатларни   фақат   шу   икки   рангда
кўради. Кўринадики, шоир ранг билдирувчи сўзларни контраст қўллаш билан
лирик қаҳрамоннинг тушкун ҳолати, бадиий қиёфасини маҳорат билан очиб
берган. Асар бошида оддийгина предмет белгиси сифатида ишлатилган ранг
билдирувчи   сўзларнинг   аста-секин   мавҳум   тушунчаларга   кўчирилиши   ва
контрастлик   ҳолатининг   асар   охиригача   сақлаб   қолиниши   поэтик
таъсирчанликнинг   ошишига   хизмат   қилган.   Бу   эса   контрастнинг   поэтик
матнлар тилида муҳим прагматик восита сифатида ўз ўрнига эга эканлигидан
далолат беради.
Аъзам Ўктам ижодида ҳам маъноси ўзаро зид сўзларни қўллаш орқали
контрастнинг   бетакрор   кўринишлари   ҳосил   қилинган.   Шоир   ижодида
контраст   асосида   берилган   кўплаб   тасвирларни   учратиш   мумкин.   Контраст
ҳосил   қилувчи   бирликларнинг   прагматик   вазифаси   унинг   «Коса   тагида
нимкоса»  шеърида яққол кўзга ташланади. Шеърни тўлиғича келтирамиз:
38 Кеча - кундуз, оқ - қора,
иссиқ - совуқ, ёз - қиш,
яхши - ёмон, тўй - аза, 
савол -жавоб, савоб- гуноҳ, 
ҳалол - ҳаром, рост - ёлғон...
эр-хотин.
Шеърда   иштирок   этган   сўзларнинг   барчаси   ўзаро   антонимик
муносабатда.   Уларга   шунчаки   антонимик   муносабатдаги   сўзлар   сифатида
қараб   бўлмайди.   Шеърда   қўлланилган   кеча-кундуз,   иссиқ-совуқ,   ёз-қиш
антонимларида   куннинг   маълум   вақти,   ҳарорат,   йил   фасли   каби   маънолар
алоҳида   таъкидланмай,   балки   умумлашиб,   инсон   умри   маъносини
англатмоқда.   Матндаги   оқ-қора,   яхши-ёмон   антонимларини   эса   бевосита
инсоннинг турли кишилар билан муносабатга киришганлиги оқибатида юзага
келган   ахлоқий   мезонлар   асосида   баҳолаши   деб   тушуниш   мумкин.   Тўй-аза
антонимлари ҳам буни тўлдиришга ёрдам беради. Шеърнинг қолган қисмида
қўлланилган   савол-жавоб,   савоб-гуноҳ,   ҳалол-ҳаром,   рост-ёлғон
антонимларининг контраст қўйилиши тўғридан-тўғри муаллифнинг миллий-
маънавий   дунёқараши,   эътиқоди   билан   боғлиқ.   Туркий   халқлар
дунёқарашига кўра, ҳар бир инсон умрини эзгуликка, яхши амаллар қилишга
сарфлаши   керак.   Чунки   умри   тугагандан   сўнг   унинг   дунёдаги   фаолияти
сарҳисоб   қилинади.   Бошқача   айтганда,   савол-жавоб   қилиниб,   савоб   ва
гуноҳлари,   ҳалол   ва   ҳаром   ишлари,   рост   ва   ёлғон   гаплари   тарозига
тортилади. Ана шу натижаларга қараб, эр-хотиннинг бу дунёдаги фаолиятига
баҳо берилади. 
Аъзам Ўктам контраст ҳосил қилишда халқ мақолларидан ҳам унумли
фойдаланган.   Шоир   «   Ишонч»     шеърида   «Осмон   йироқ   –   ер   қаттиқ»     ва   «
Бўзчи   белбоққа   ёлчимас»   мақолларининг   маъносига   зид   мазмунни   матнга
сингдириб   юборган.   Шеърни   ўқиш   жараёнида   китобхон   ассоциациясида
юқоридаги мақоллар пайдо бўлади. 
Осмон беҳад яқин, Ер эса юмшоқ, 
39 Ёшлик қайтиб кетмас, у мангу қолар. 
Бўзчиман — боғлайман ҳар кун бир белбоғ, 
Сафарим қаримас, яшариб турар.
Шеърда контрастни юзага келтирган  бирликлар чорасизлик маъносини
имкониятга   эгалик   маъносига   ўзгартирган.   Бу   ҳолат   муаллифнинг
индивидуал   услуби,   сўз   танлаши   билан   боғлиқ   ҳолда   юзага   келган.   Матнда
бундан   ташқари   сафари   қаримоқ   ибораси   ҳам   сафари   қаримас   тарзида
ўзгаришга учраган.
Иборалар   доирасида   ҳам   контраст   ҳосил   қилиниши   шоирнинг   «
Тилим»  шеърида ҳам учрайди:
Тилимдан бол томмас, аччиқ ҳам эмас, 
ярайди қалбдагин изҳор этишга.
Узунмас унчалик, қисиқ ҳам эмас, 
етади бўйнимдан тортиб кетишга.
Шеърда   тилидан   бол   томмоқ   ибораси   тилидан   бол   томмас   шаклида
ўзгаришга   учраган   ва   ўз   навбатида   ярайди   қалбдагин   изҳор   этишга
жумласига   қаршилантирилган.   Кейинги   мисраларда   эса   тили   қисиқ ,   тили
узун  иборалари шундай ўзгаришга учраган. « Наслига тортади»  шеърида эса
юксалмоқ   сўзи   майдалашмоқ   сўзига,   отлашган   пасткаш   сўзи   катталар
сўзига қарама-қарши қўйилиб, контраст ҳосил қилинган:
Бу кўргилик ўйлаб кўргулик:
Уриб-суриб, ҳуриб юриб 
юксалди-ку  пасткашлар. 
Майдалашиб ўтар энди 
бу « катталар»  умрбод.
Шоир   «   Назорат»     шеърида   «   чин »     ва   «   ёлғон »     сўзларини
қаршилантириш билан белги-хусусиятларни ифодалабгина қолмай, контраст
ҳосил қилишдаги ўзига хос услубини ҳам кўрсатади:
Қай ишим чиндандир, қай сўзим ёлғон, 
Мен қайда, менинг чин йўлим қайдадир? 
40 Эътиқод йўлинда тўкким келур қон, 
Жанггоҳ қай ердадир, ўлим қайдадир?.
Ёки   «   Қўрқув»     шеърида   ҳам   шоир   кўнгли   пок   иборасини   ёлғон   сўзига
зид қўйиб, контраст ҳосил қилган:
Асл дардим қолди ичимда, 
Хато қилдим гапирган сайин. 
Бўлолмадим кўнгли пок чиндан, 
Ҳали ёлғон кўплиги тайин. 
Контраст ҳосил қилишда кутилмаган тасвирлар, контраст ҳосил қилувчи
бирликларнинг   кетма-кет   келиб,   ўзига   хос   яхлитлик   ҳосил   қилиши   Анвар
Обиджон   ижоди   учун   ҳам   хосдир.   Шоирнинг   кўплаб   шеърларида   бу   ҳолат
кузатилади.  « Бу дунёдан ўтганлар бир-бир»  шеърида шоир дунёнинг ўткинчи
эканлигини тавсифлашда шу усулга мурожаат қилади:
Бу дунёдан ўтганлар бир-бир 
Неча анқов, неча муғамбир, 
Виждонли ва виждонсотар ҳам,
Авлиё ва шайтонпадар ҳам.
Ўтган мендан дидли мижозлар 
Ва Сиздан ҳам сулув таннозлар.
Матнда   қўлланилган   анқов-муғомбир ,   виждонли-виждонсотар ,   авлиё-
шайтонпадар ,   мижоз-танноз   сўзлари   ўзаро   зид   қўйилиб,   ўқувчини   поэтик
мушоҳадага   чақирувчи   контраст   кўринишлари   яратилган.   Матндаги
виждонсотар ,   шайтонпадар   каби   лексик   бирликларни   бошқа   шоирларнинг
ижодида   учратмаймиз.   Уларни   фақат   Анвар   Обиджон   индивидуал   услубига
хос бирликлар дейиш мумкин.
Шоир   «   Турмуш   мувозанати»     шеърида   эр   ва   хотин   ўртасидаги   ўзаро
меҳр-оқибатни  контраст  воситасида   кўрсатади  ва  қуйидаги   поэтик тасвирни
яратади:
Эри ишдан соғ қайтмагунча, 
Аёл учун қуёш ботмайди. 
41 Хотин сайраб уйғотмагунча, 
Эркак учун ҳеч тонг отмайди.
Жуда оддий, жуда илоҳий.
Парчада   эр-хотин   ўртасидаги   муносабатлар   динамикасини   кўрсатишда
қуёш ботиши ва тонг отиши ҳолатларининг ўзаро қаршилантирилиб, контраст
ҳосил қилиниши шеърдаги поэтик таъсирчанликни оширишга хизмат қилган.
Адабиётшунослик   нуқтаи   назаридан   ғоялар,   персонажлар   ўртасидаги
турли   қарама-қарши   муносабатлар,   қаҳрамон   хатти-ҳаракатлари,
руҳиятидаги зид ҳолатлар тасвирига асосланган контраст асар бадиийлиги ва
тасвирийлигини   тўлиқ   таъминлаш   мақсадига   хизмат   қилувчи   бадиий
шакллар   қарама-қаршилигининг   яққол   ифодаланиши   сифатида   намоён
бўлади. 
Хуллас,   контраст   ижодкорнинг   ўзини   ўраб   турган   воқеликни   идрок
қилиш усулларидан бири, яъни муаллиф тафаккурининг бадиий тарзда юзага
чиқиши   ҳисобланади.   Юқорида   келтирилган     мисоллар     контрастнинг
поэтик   матнларда     инсоний   муносабатларни,   инсон   руҳиятининг     нозик
қирраларини  ёритиб беришда муҳим восита эканлигидан далолат беради.
42 БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
1. Фикр ифодалашда ўз муносабатини билдириш зарурати сўзловчи
ёки   ёзувчига   тилда   мавжуд   бўлган   сўз   ва   жумлаларнинг   тўғри   келганини
эмас,  балки нутқий вазиятдан  келиб чиқиб,  ўз коммуникатив  мақсадига  мос
кўринишларини   қўллашни   тақозо   қилади.     Шу   боис   бадиий   матнларда
билиш   категорияларидан   бири   бўлмиш   зиддият   хилма-хил   контрастлар
сифатида турли лисоний воситалар орқали ўз аксини топади.
2.   Бадиий   матннинг   қандай   кўринишда   бўлишидан   қатъи   назар,   унда
контраст   муносабатни   ифодалайдиган   тил   бирлигининг   бажарадиган
прагматик   вазифаси   асарнинг   бадиий-эстетик   қимматини   белгилайди.
Контраст қаҳрамонлар характерини, муайян нарсалар ва ҳодисаларнинг ўзига
хос   жиҳатлари,   сифат   ва   хусусиятларини   зидлик   тамойили   асосида
тавсифлашнинг   ўзига   хос   усули   сифатида   танланган   бирликлар   воситасида
китобхон руҳиятига таъсир этади. Худди мана шу ҳолатда тилнинг энг муҳим
ижтимоий вазифаларидан бири – таъсир этиш вазифаси намоён бўлади.
3.   Концепт   ва   контраст   бир-бирини   тақозо   қилувчи   тушунчалар
ҳисобланади.   Концепт   –инсон   нутқи   намоён   бўлиши   учун   хизмат   қилувчи
сўз,   гап,   матн   каби   лисоний   бирликлар   орқали   юзага   чиқувчи   фикрлаш
жараёни   сифатида   контраст   ифодаловчи   бирликлар   воқеланиши   учун
имконият яратади.
4.   Контраст   ҳосил   қилишда   кутилмаган   тасвирлар,   контраст   ҳосил
қилувчи   бирликларнинг   кетма-кет   келиб,   ўзига   хос   яхлитлик   ҳосил   қилиши
ижодкорнинг   ўзини   ўраб   турган   воқеликни   идрок   қилиш   усулларидан
биридир.   Контраст   бадиий   матннинг   ажралмас   қисми   эканлиги   Анвар
Обиджон,   Усмон   Азим,   Аъзам   Ўктам   шеъриятида   яққол   кўзга   ташланади.
Уларнинг   ижодида   инсоний   муносабатлар,   руҳият   олами   тасвири   азал-
азалдан яхшилик ва ёмонлик, муҳаббат ва нафрат, шодлик ва қайғу, садоқат
ва   хиёнат,   гўзаллик   ва   хунуклик   каби   асрлар   давомида   шаклланган,
43 қолаверса,   бадиий   ижоднинг   ажралмас   қисмига   айланган   тушунчалар
асосида юзага келган контрастлар воситасида яратилган.
6.   Анвар   Обиджон,   Усмон   Азим,   Аъзам   Ўктам   ижодида   контрастнинг
функционал-прагматик   имкониятлари   фикр   ифодалашда   ўзаро   зидлик
муносабатини   ҳосил   қилувчи   бирликларнинг   матндаги   ўзаро   боғлиқлигида
кўринади.   Концепт   инсон   онги   билан   боғлиқ   тушунчаларни   акс   эттирса,
унинг   воқеланиши   сўзга,   яъни   лисоний   бирликларга   бориб   тақалади.   Сўз
лексик   сатҳнинг   асосий   бирлиги   ҳисобланади.   У   ўз   табиатига   кўра   лексик,
грамматик   ва   семантик   жиҳатларни   мужассамлаштириб,   контраст
ифодаловчи бирлик сифатида турли прагматик вазифаларни бажаради.
44 ИККИНЧИ БОБ. КОНТРАСТНИНГ ПРАГМАТИКА ВА
ПОЭТИКАГА МУНОСАБАТИ. ЛИНГВИСТИК ВА СТИЛИСТИК
КОНТЕКСТ ТАВСИФИ
2.1. Контраст ва прагматика муносабати
Бадиий адабиёт тили, хусусан, поэтик матнлар тили инсон ижоди маҳсули
бўлган   бошқа   санъат   асарларидан   сўз   санъати   эканлигига   кўра   ажралиб
туради.   Ҳар   бир   халқнинг   миллий   қадриятлари,   адабиёти,   маънавияти   халқ
тилига хос миллийлик кўринишида акс этади. Бадиий адабиёт тили бу асрлар
давомида   сайқалланган,   асрлар   давомида   сўз   санъаткорлари   томонидан
ишлов   берилган   миллий   тилдир.   Инсон   қалбининг   нозик   ифодаси   бўлган
поэтик тилнинг ўзига хослиги унинг бажарадиган вазифаси билан чамбарчас
боғлиқ:  у бадиий адабиёт  мазмун-моҳиятини, ифода санъатини ифодалайди.
Шу   боис   поэтик   тил   ўзининг   асосий   вазифасини   бадиий   услубни
шакллантирувчи   тилда   мавжуд   бўлган   сўзларни   ўринли   қўллаш,   нутқ
босқичида намоён қилади. 
Инсоннинг нутқ орқали амалга ошадиган фаолияти, тил бирликларининг
контраст   ҳосил   қилишдаги   иштирокини   тадқиқ   этиш   тилшунослар   учун
доимо   аҳамиятли   саналган.   Дарҳақиқат,   “замонавий   ўзбек   тилшунослигида
нутқ субъектининг тилдан фойдаланиш фаолияти билан боғлиқ муаммоларни
ўрганишга   жиддий   эътибор   қаратилаётганлиги   қувонарли.   Айниқса,
прагматика   ва   когнитив   йўналишда   олиб   борилаётган   тадқиқотлар   тил
бирликларининг   контекст,   нутқ   вазияти,   мулоқот   эгалари   каби   омиллар
билан   боғлиқ   хусусиятларига   аниқлик   киритмоқда». 49
  [49,   Лутфуллаева].
Бадиий   матнларда   ижодкорнинг   контраст   ҳосил   қилувчи   лисоний
бирликлардан     фойдаланишида   унинг   прагматик   муносабати   муҳим   ўрин
тутади.   Бунда     у   1)   сўзловчи   нутқининг   аниқ   ва   яширин   мақсадларини;   2)
сўзловчининг   нутқий   тактикасини   ва   нутқий   феъл-атвори   турларини;   3)
49
  Лутфуллаева  Д.,  Давлатова  Р. Ўзбек  мулоқот  матнининг дейктик  бирликлари  //  Ўзбек  тили  ва  адабиёти,
2011, 6-сон, 32-36-б.
45 суҳбатлашув   жараёнидаги   ўзаро   ҳамкорлик  қилиш  қоидаларига   риоя  қилиш
даражасини;   4)   сўзловчи   билдирган   фикрнинг   прагматик   маъносини
(бевосита ифодаланган имплицит фикрдаги шама, кесатиқ, қочиримларни); 5)
гапирувчи   шахснинг   референциясини;   6)   прагматик   пресуппозициясини;   7)
гапирувчи   шахснинг   ўзи   узатаётган   ахборотга   муносабатини   ифодалаб
келади. 50
 
Прагматика   аслида   фалсафий   тушунча   ҳисобланади   ва   юнон   тилидан
олинган   бўлиб,   «   иш»   ,   «   фаолият»     маъноларини   англатади. 51
  Бошқача
айтганда,     бадиий   матнда   қўлланилган   тил   бирлиги   маъно   англатишдан
ташқари   қўшимча   вазифа бажариши, фаолиятга киришиши лозим. Масалага
шу нуқтаи назардан ёндашилса, прагматиканинг моҳиятини тилдаги мавжуд
бирликларнинг   вазифавий   жиҳатдан   нутқнинг   у   ёки   бу   кўринишида   амалда
бўлиши   ташкил   этади.   Семантик   жиҳатдан   эса   сўзловчи   ёки   ёзувчи   ҳамда
нутқ   қаратилган   шахс   ўртасидаги   алоқада   мулоқотчиларнинг   қай   тартибда
ўзаро фикр ифодалаши, бир-бирини англаши кабиларни ҳам қамраб олади. 
Ш.Сафаровнинг   таъкидлашича,   лисоний   фаолиятнинг   прагматик
хусусиятлари,   бу   хусусиятларни   юзага   келтирувчи   омилларни   ўрганиш
тилнинг   ижтимоий   моҳиятини   аниқлаш   учун   муҳимдир.   Бу   лисоний
мулоқотнинг ижтимоий ва руҳий-психологик қонуниятлар билан мослашган
ҳолда   рўёбга   чиқишини   ва   шу   аснода   тил   тизими   ривожланишини
тасдиқловчи далиллар топиш имконини беради. Тил тизими тараққиётининг
бошланғич нуқтаси (даври) прагматикадан бошланади. 52
 
Маълумки, бадиий матнда муаллиф мақсадининг қай тарзда қўйилгани,
прагматик самарани таъминловчи қандай усул ва воситалардан фойдаланиши
матн характерини белгилаб беради.  Тил бирликларининг ўзаро қиёсланиши,
зид   қўйилиши   асосида   маълум   ифодаларнинг   юзага   келиши   муаллифнинг
контраст   ҳосил   қилиши,   матн   мазмунига   мос   бўлган   кўринишларни
танлашига   имкон   яратади.   Мазкур   ҳолат   бадиий   матнларда   қўлланувчи
50
  Кўчибоев А. Матн прагматикаси. - Самарқанд, 2015. - Б.29.
51
 Стариченок В.Д. Большой лингвистический словарь. – Ростов-на-Дону:Феникс, 2008 .  - С. 462 .
52
  Сафаров Ш. Прагмалингвистика.  – Тошкент :  Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2008.  - Б. 37.
46 контраст   ҳосил   қилувчи   бирликларни   ифоданинг   прагматик   мазмунини
ташкил қилувчи восита сифатида ўрганишни тақозо қилади. Контраст ҳақида
фикр   юритилганда,   бу   ҳодиса   инсон   тафаккурининг   ўзига   хос   тамойили
ҳамда   воқелик   фактларини   бадиий   тасвирлашнинг   усули   сифатида
тушунилади.   О.С.Ахманова   томонидан   яратилган   луғатда   контраст   лексик-
фразеологик,   фонетик   ва   грамматик   бирликларни   ўзаро   зид   қўйишга
асосланган   нутқ   фигураси,   ижодкорнинг   воқеликни   контраст   тарзда   идрок
қилиши сифатида берилади. 53
 
Дарҳақиқат,   инсон   ўзини   ўраб   турган   борлиқдаги   нарса   ва
ҳодисаларни,   белгиларни   ўзаро   зид   қўйиш   асносида   уларнинг   ўзига   хос
хусусиятлари   тўғрисида   муайян   маълумотларга   эга   бўлади   ҳамда   кўпчилик
томонидан   қабул   қилинган   мезонлар   асосида   «яхши»     ва   «ёмон»
тушунчалари   қамровидаги   гуруҳларга   ажратади.   Шу   боис   контраст   бадиий
матннинг   композицион   қурилиши   ва   бутун   лисоний   қурилишида   намоён
бўлади. Шунга кўра илмий адабиётларда унинг лексик-семантик, стилистик,
ритмик-синтактик   ва   композицион   контраст   каби   турлари   мавжудлиги,
лексик-семантик тури сифатида эса антитеза ва оксюморон қайд этилади. 54
 
Масалан,   Аъзам   Ўктамнинг   “Юз   марта   “йўқ»   шеърида   ўлмоқ   ва
яшамоқ  маъноси семантик жиҳатдан контраст қўйилганлиги поэтик тасвирни
кучайтирганлиги кўзга ташланади:
Деразада ё ғ илур 
Ғ алати ва лойранг нур. 
Йўқ, ўзимни осмайман, 
Йўқ, ақлдан озмайман.
Юз йил умр кўрарман, 
Юз йил сенсиз юрарман. 
Юрак дарди йўқдайман, 
53
  Ахманова   О.С.   Словарь   лингвистических   терминов.   -Москва:   Советская     энциклопедия,   1966
https://www.klex.ru/j3t
54
  Лиао   Лее   Йуех   Стилистика   контраста   в   автобиографической   прозе   М.   Горького   и   И.Бунина .Автореф.
дисс...канд.филол.наук. – Санкт-Петербург, 1999. - С.7.
47   Йўқ, юз марта « йўқ»  дейман!
Шунингдек,   прагматикада   кишилар   ўртасидаги   муносабатни   ифода
этувчи   нутқий   этикетлар,   нутқнинг   ижтимоий   хосланиши,   ифоданинг
субъектив   модал   аспектига   алоқадор   кириш   сўзлар,   баҳо   билдирувчи
бирликлар,   инсоннинг   ички   субъектив   руҳиятини   ифода   этувчи   дискурс
ҳамда пресуппозиция ҳодисаси ҳам ўрганилади. 55
 
Тилнинг   ўз   коммуникатив   хусусиятларини   намоён   этиши   бевосита
мулоқот   иштирокчиларининг   руҳий   ҳолатига   ҳам   боғлиқдир.   Нутқнинг
қандай   вазиятда   амалга   ошаётганлиги,   мулоқот   иштирокчиларининг
ижтимоий мавқеи ва ўзаро муносабати, сўзловчининг коммуникатив мақсади
ва  унинг  қандай  нутқий  стратегиялардан   фойдаланиши тил  бирликларининг
алоқа   жараёнида   қандай   вазифа   бажаришини   белгилаб   беради.   Шу   туфайли
илмий   тадқиқотларда   тилнинг   экспрессив,   поэтик,   бадиий,   эстетик   вазифалари
қайд   этилади.   Айни   пайтда   тадқиқотчилар   «     …. « тил нинг эстетик вазифаси»
атамаси   филологик   адабиётларда   нисбатан   кўп   ишлатилади.   Бундай   бўлиши   ҳам
табиий, чунки эстетик вазифа   тушунчаси   экспрессивлик,   бадиийлик,   поэтиклик
каби бир қатор   тушунчаларни ҳам ўз ичига олган ҳолда уларни умумлаштира олади.
Бошқача   қилиб   айтганда,   мазкур   тушунчаларга   қараганда   эстетик   вазифа
тушунчасининг қамрови анчайин кенг»  эканини таъкидлайди. 56
 Келтирилган
таърифлардан ҳам маълум бўладики, мулоқотнинг қандай вазифа бажариши
сўзловчи   коммуникатив   мақсади   ва   тил   бирликларининг   нутқда   иштирок
этиш   функциясига   боғлиқ.   Бу   эса   нутқий   мулоқот   характерини   белгилаб
беради. 
Ҳозирги   вақтга   қадар   тилда   зиддият   категориясининг   намоён   бўлиши
муаммоси   фақат   лексик   антонимлар   ҳодисаси   ва   унинг   илмий   тадқиқига,
шунингдек,   антитеза,   оксюморон   ва   парадокс   сингари   стилистик   усуллар
тавсифига   боғлаб   талқин   қилиниб   келинди.   «Контраст»       атамаси
қўлланилган   ишларда   бевосита   контраст   ҳодисасининг   айрим   жиҳатлари
55
  Ҳакимов   М.   Ўзбек   тилида   матннинг   прагматик   талқини:   Филол.   фан.   д-ри   ...   дис.   автореф.   –   Тошкент,
2001. –Б. 15-17.
56
  Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. –Тошкент: Фан, 2008. – Б.4.
48 очиб   берилган.   Ваҳоланки,   контраст   бадиий   ижодда   маълум   бир
коммуникатив мақсаднинг амалга ошишида хизмат қилувчи ҳодиса сифатида
матнни   ташкил   қилиш   усулларидан   бири   бўлиб,   унинг   лингвопрагматик
имкониятлари кенгроқ ўрганилиши лозим. 
Лингвопрагматиканинг ўрганиш объекти бўлган нутқий акт, яъни ифода
фақат   аниқ   сабаблар   билан   аниқ   вазиятлардагина   амалга   ошади.   Нутқий
актнинг индивидуал намоён бўлиши унда иштирок этувчи мулоқотчиларнинг
индивидуал   хусусиятларига   боғлиқ.   «Жумладан,   муомаланинг   биринчи
томонида   –   тилга   ва   унинг   амалий   ифодаси   бўлмиш   нутқ   фаолиятига
бевосита   мурожаат   қиладилар.   Муомаланинг   иккинчи   томони   –   мулоқотга
киришувчиларнинг   ўзаро   таъсири,   уларнинг   нутқ   фаолиятида   нафақат   сўз
орқали фикр алмашинуви, балки хатти-ҳаракати ва хулқ-атвори билан ўзаро
таъсир   ўтказиш,   таъсирланишдан   иборат.   Муомаланинг   учинчи   томонида   –
мулоқотга киришувчилар ўзаро бир-бирларини идрок қилиш жараёни намоён
бўлади,   инсонни   инсон   томонидан   идрок   қилиш   юзага   келади». 57
Юқоридаги   фикрлар   бевосита   ёзма   нутқ   кўриниши   бўлган   матнларга   ҳам
тегишли. 
Бадиий   матнда   нутқ   иштирокчилари   ўртасидаги   ўзаро   муносабат,
ижодкорнинг воқелик фактларини қай даражада идрок қилиши у томонидан
ифодаланаётган фикрларнинг ифодаланиш шаклига таъсир қилади. Шу боис
бадиий   матнда   муаллиф   фикрлари   эксплицит   ёки   имплицит   тарзда   юзага
чиқади. Бадиий матнда сўзловчи мақсадининг қандай эканлигига кўра нутқий
актлар   ҳам   турли-туман   мазмунни   ифодалайди.   Бунда   бадиий   матнда
қўлланган сўзларнинг ўз маъносидан ташқари бошқа, қўшимча мазмунларни
ҳам   ифодалаши   фикр   ифодалашда   контраст   усулидан   фойдаланишга   кенг
имконият яратади.
Воқеа-ҳодисалар,   кишилар   ўртасидаги   зиддиятли   муносабатлар,   инсон
руҳиятида   содир   бўлувчи   ҳолатларни   ифодалашга   хизмат   қилувчи   нутқий
актда   контраст   ҳодисасининг   содир   бўлиши   учун   бир   қатор   нутқий
57
Ғозиев Э. Муомала психологияси. – Тошкент:Университет, 2001. -Б.55.
49 элементларнинг бўлиши талаб этилади. Бу айниқса, бадиий матнларда ёзувчи
коммуникатив мақсадининг қандай эканлиги, асарда қандай нутқий стратегия
ва   тактикаларнинг   қўлланилиши   ҳамда   мулоқотнинг   прагматик   самараси
қандай   бўлишига   қараб   нутқий   актлар,   яъни   ифодаларда   қўлланувчи
контрастлар турли-туман бўлади. 
«Тилнинг   мавжудлиги   инсонларнинг   сўзлаш   ёки   ёзиш   ҳаракатларини
бажариши   билан   боғлиқдир,   –   деб   ёзади   Ш.Сафаров.   –   Бу   ҳаракатларнинг
бажарилиши   жараёнида   лисоний   бирликлар   (биринчи   ўринда   –   гап)   асл
маъносидан ташқари, тасдиқлаш, буюриш, огоҳлантириш, ваъда бериш каби
мазмунни ифодалаш имкониятини намоён қиладилар. Бу маънолар сўзловчи
шахс томонидан бажарилаётган нутқий фаолият натижасидир. Демак, нутқий
акт   сўзловчининг   маълум   муҳитда,   аниқ   мақсадда   тингловчига   лисоний
мурожаатидир». 58
  
Инсон коммуникатив фаолиятининг ташқи тавсифи билан бир қаторда
унинг   ички,   зиддиятларга   тўла   психологик   тавсифи   ҳам   мавжуд   бўлиб,   бу
бадиий   матнларда   муҳим   ўрин   тутувчи   нутқий   актларнинг   ўзига   хос
хусусиятларини   аниқлашда,   уларнинг   бадиий   асар   таъсирчанлигини
оширишда тутган ўрнини белгилашда муҳим cаналади. 
Тадқиқотларда   нутқий   акт   тушунчасига   берилган   таърифлар   турли-
тумандир. Уларни бир маҳражга келтириш, умумлаштирилган ҳолда   нутқий
акт   –   бу   кишиларнинг   ўзаро   мулоқоти   жараёнида   сўзловчи   томонидан
исталган   маълум   бир   коммуникатив   мақсадга   эришиш   учун   тингловчига
қаратилган нутқий ифодадир, деган хулосага келиш мумкин. 59
 
Контраст ва прагматика ўртасидаги боғлиқликни белгилаш учун нутқий
актнинг ўзига хос хусусиятларини билиш лозим бўлади. 
Нутқий   акт   кенг   маънода   уч   босқичдан   иборат:   локутив,   иллокутив   ва
перлокутив.
58
 Сафаров Ш. Прагмалингвистика. – Тошкент, 2008.  - Б.77.
59
  Pardayev Z. Pragmatik  lingvistika .–  Samar qand. 2013. - B. 81.
50 Локутив нутқий акт  – талаффуз акти, тил бирликларининг грамматик
қоидалар   бўйича   тузилиши   ҳисобланади.   Бу   нутқий   актда   тилнинг   хабар
вазифаси намоён бўлиб, унда ўқувчига таъсир этиш кўзда тутилмайди.
Иллокутив   нутқий   акт   -   локутив   актнинг   оғзаки   ёки   ёзма   нутқда
маълум   мўлжал   билан   йўналтирилиши,   фикр   ифодалашда   кўзда   тутилган
мақсаднинг ифодаланиши ҳисобланади.
Перлокутив   акт   -   нутқнинг   тингловчи   фикри   ва   ҳис-туйғуларига
ҳамда   хулқига   таъсири   ҳисобланади.   Нутқий   ҳаракат   структурасининг
учинчи,   якуний   босқичи   перлокутив   акт   бўлиб,   у   нутқий   таъсирнинг
натижаси   сифатида   таърифланади.   Бинобарин,   перлокутив   акт   сўзловчи
томонидан   тингловчига   бирор   жавоб   ҳаракатга   ундаш   мақсадида   амалга
оширилади. 
Нутқий   таъсир   даражасини   аввалдан   айтиш   қийин,   сўзловчи   фикрини
эшитган   (локуция),   ўқиган   тингловчининг   бўлғуси   хатти-ҳаракати,   жавоби
турлича   бўлиши   мумкин.   Шу   нуқтаи   назардан   нутқий   мулоқот   актининг
мақсади   икки   сатҳлидир,   яъни   биринчи   сатҳда   сўзловчининг   мақсади
ахборот   етказиш   ёки   олишдир.   Иккинчи   сатҳда   сўзловчи   ва   тингловчининг
талабини,   қизиқишини   қондириш   мақсади   ҳам   назарда   тутилади.   Бундай
ҳаракат ва мақсад дарак, сўроқ, ундов мазмунли бўлиши мумкин. 60
 
Масалан,   Усмон   Азимнинг   « Бир   бошингда   шеър   ғалваси ..»   деб
номланувчи   шеърида   инсон   ва   олам,   торлик   ва   чексизлик   тушунчалари
контраст қўйилиши асносида фалсафий ғоялар берилган:
Замин — улкан,    само — чексиз,    олам — бесарҳад,   
Сен нимасан?  Бир заррасан, нуқтасан фақат.  
Йўқ шоирсан!  Миттиман,  деб ғам чекма  зинҳор,   
Кенгликларга сиғмай ха й қир:
Олам бунча  тор!
Келтирилган парчада нутқий мулоқотдан кўзланган мақсад – шоирнинг
кимлигини   англатишга   қаратилган   прагматик   вазифанинг   амалга   ошиши.
60
  Кўчибоев А. Матн прагматикаси. Самарқанд, 2015.-Б.23.
51 Мазкур   вазифани   амалга   оширишда   ғам   чекма,   ҳайқир   каби   иллокутив
феъллар   қўлланилган   ҳамда   улар     муаллиф   мақсадини,   прагматик
мазмуннинг  воқеланишини таъминлаган.
Кўринадики,   поэтик   матнларда   контраст   ҳосил   қилувчи   воситалар
иштирокида   фикр   ифодаланишида   иллокутив   ва   перлокутив   акт   етакчилик
қилади.
Ҳар   қандай   нутқий   актнинг   асосида   ётувчи   контраст   доимо   вазифавий
юк   олган   бўлади.   Бу   ҳақда   Н.Маҳмудов   шундай   фикрлайди:   «Одатда,
коммуникатив   вазиятнинг   уч   асосий   унсури   мавжуд   бўлади,   яъни   сўзловчи,
тингловчи,   мавзу   ёки   ахборот.   Сўзловчи   муайян   ахборотни   тингловчига
етказиш   учун,   албатта,   восита   –   тегишли   канални   танлайди.   Табиийки,
асосий   канал   тилнинг   ўзидир»   61
.   Тил   бирликларининг   нутқ   фаолиятидаги
прагматик   моҳиятини   сўзловчи   ёки   ёзувчининг   коммуникатив   мақсади
белгилаб беради. 
Контраст   иллокутив   актни   юзага   келтирувчи   муҳим   омил   сифатида
инсон   руҳиятига   таъсир   этиш   вазифасини   бажарувчи   бир   қатор   экспрессив
нутқий   ифодаларни   қамраб   олади.   Бадиий   матнда   экспрессив   нутқий
ифодаларнинг   намоён   бўлиши,   муаллифнинг   лирик   қаҳрамон   ёки
персонажнинг   бошқа   иштирокчилар,   ўзини   ўраб   турган   олам   билан
эмоционал   муносабатининг   очиб   берилишида   ҳам   контраст   муҳим   ўрин
тутади.   Экспрессив   нутқий   ифодаларни   бадиий   матнда   контраст   ҳосил
қилувчи   бирликлар   воситасида   асар   қаҳрамонларининг   руҳияти,   ички
ҳолатини,   унинг   мушоҳадалари,   ҳис-туйғулари,   турли   вазиятлардаги
зиддиятли   ҳолатларини   тилда   мавжуд   бўлган   контраст   ҳосил   қилувчи   тил
бирликлари,   матнлар   орқали   ифодалашига   кўра   ўзаро   фарқланиб   турувчи
нутқий   ҳаракатлар   гуруҳидир   деб   тушуниш   мумкин.   Бу   ҳолатни   Усмон
Азимнинг   « Кўзгу» шеърида кўриш мумкин.
Бунда  « кўзгу» - рамзий поэтик образ: Юзига ажин, сочига оқ оралаётган
одам   кўзгуга   боқди.   У   кўрмоқчи   эди   ўзини.   Бироқ   соҳиллари   сувга   ташна
61
 Маҳмудов Н. Ўқитувчи нутқи маданияти. –Тошкент, 2007. - Б.40.
52 ажиб   бир   дарёга   кўзи   тушади.   Бироқ   бир   жуфт   қўлни   кўради,   “ялмоғиз
чўнтакка,   юҳо   қоринга»   тобе   одам   намоён   бўлади.   Номус   оловида   ёнади.
Кўзгуда   яна   бир   манзара:   беғубор,   кўзларида   осмон   акс   этган   боланинг
юзига,   бошига   пулдор   бир   одам   тинимсиз   муштлаётир.   « Сочига   оқ
оралаган одам ушлаб турар эди боланинг қўлини». Хулоса бундай:
Юзига ажин,
Сочига оқ оралаётган одам,
Fазабдан кўзгуни синдирадими,
ёки майдалайдими
Ўтган умрини. 
Ҳақ   Таоло   ҳ ар   бир   инсонни бе ғ убор ва мукаммал аслият билан   яратади.
К ў пчилик бу аслиятни бой беради. Турфа му ҳ итларнинг   ёмон таъсирларидан
маълум одамларгина  ў з аслиятларини со ғ- омон олиб  ў тади. Шунинг учун  ў з-
ў зини   доимий   исл оҳ   қ илиб   боришлик,   аслиятга   қ айтишга   ва   унда
м устаҳ камлашишга  ҳа ракат -   иймон й ў лидаги улкан  қ оида. Шеърда  « к ў згу» -
исло ҳ   тимсоли.   Кўзгуга   боққан   одам   -   умрининг   мазмунини   ҳисоб-китоб
қилаётган,   аслиятини   анча   барбод   этган   шахс,   унинг   беҳуда   ўтган
кунларидан   армонланиши,   кўпроқ   дунё   илинжида   юрганидан   оғриниши,
« номус   оловида   ловуллаб»   кўзгуга   термилиши   ижобий,   ажрга   дохил   бир
инсоний ҳолдир.  62
  Поэтик   матнда   контраст   ҳосил   қилишда   сюжет,   образлар   системаси,
композиция   ва   шеър   рамзлари   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Шунга   кўра
контрастнинг   сюжетли,   композицион,   образли   ва   рамзий   контраст   каби
турлари ажратилади 63
. 
Контраст ҳосил қилувчи воситаларнинг поэтик матнда муҳим вазифалар
бажаришини   Усмон   Азим,   Анвар   Обиджон,   Аъзам   Ўктамнинг   айрим
шеърлари   мисолида   таҳлил   қиламиз.   Поэтик   матнларда   контраст   усулидан
фойдаланиш бадиий таъсирчанликни ошириши Усмон Азим қаламига мансуб
62
 Шермурод Т., Исмоил И.Усмон Азим ижодиёти. -Тошкент, 2011.Б.17.
63
Седых Э.В. Контраст в поэзии  как один из типов выдвижения (на примере циклов стихотворении "Песни 
Неведения" и "Песни Познания" Уильяма Блейка). Автореф. дисс.канд филол. наук.  - Санкт-Петербург, 1997.
-  С.9 .
53 қуйидаги   мисолда   яққол   кўзга   ташланади.   Шоир   нутқий   актда   армон
тушунчасини   тасвирлаш   учун   учрашмадик   сўзига   семантик   жиҳатдан
қарама-қарши турувчи сўзларни келтириш билан контраст ҳосил қилган:
Тонг чоғи тун билан кундуз учрашди,
Тунда армон билан юлдуз учрашди,
Баҳор билан кузак — бахтхуш учрашди,
Тошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Парчада   луғавий   жиҳатдан   ўзаро   контрастлик   ҳосил   қилувчи   тун   ва
кундуз ,   баҳор   ва   кузак   ўзаро   уйғунлашиб,   учрашмоқ   маъносини   англатган,
Шеърда   армон   сўзининг   юлдуз   сўзига   зид   бирлик   тарзида   қўйилишига
контекстуал   контраст   сифатида   қараш   мумкин.   Армон   сўзидан   англашилган
асли   нутқ   сўзланиб   турган   вақтдан   илгариги   вақтга   ишора,   амалга   ошиши
мумкин   бўлган,   аммо   рўёбга   чиқмаган,   амалга   ошмаган   орзу-ниятдан
афсусланмоқ   маъноси 64
  бадиий   адабиётда   келажакда   етишиш   мумкин
бўлмаган  орзу маъносини ифодаловчи поэтик образ  –юлдузга  қарама-қарши
қўйиб   тасвирлаш   орқали   контраст   кўриниши   юзага   келган.   Бу   доирага
инсонга   хос   бўлган   хусусиятларга   эга   бўлмаган   тошлар   образининг   ҳам
киритилиши   ҳамда   унинг   зидлик   ҳосил   қилувчи   бирлик   сифатида   инсонга
контраст   қўйилиши   шеърда   англашилган   поэтик   таъсирчанликни   янада
оширган.   Шеърнинг   кейинги   бандида   шоир   булут,   замин,   шамол,   куртак
кабиларни жонлантиради, контрастни кучайтириш мақсадида инсон руҳияти
билан боғлиқ тушунчаларни матнга олиб киради:
Булут замин билан йиғлаб учрашди,
Шамол куртакларни илғаб учрашди.
Висол ҳижрон билан минглаб учрашди,
Ёшлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Кўринадики,   матнда   булут,   замин,   шамол,   куртак   кабилар   қатори   ўзаро
қарама-қарши   қутбда   турувчи   висол   ва   ҳижрон   тушунчаларининг   ўзаро
бирлашиб, яхлит тушунча – учрашиш  қамровига киритилиши ҳамда уларнинг
64
Ўзбек тилининг изоҳли луғати.  V  жилдлик, I жилд. - Б.99. http://www.ziyouz.com/
54 барчаси бирлашиб,  учрашмадик  сўзидан англашилган маънога зид қўйилиши
ўзига хос контраст кўринишини юзага келтирган. Шеърнинг кейинги бандида
контраст доирасининг қамрови кенгайиб борганлиги кўзга ташланади. Бунда
контраст   ўлим   ва   ҳаёт   тушунчалари   доирасида   қаралувчи   ўлик,   тирик,
йўқлик, борлиқ  каби бирликлар иштирокида содир бўлган:
Ўлик зил тупроқни отди кўтариб,
Ғофил тирикларни топди ахтариб,
Йўқлик ва борлиқни оралаб, ғариб —
Бошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Фикрларни   бу   тарзда   бериш   шеърнинг   кейинги   мисраларида   ҳам   шу
тахлитда давом этган: 
Сархуш ари билан учрашди гуллар.
Эрка шодлик билан учрашди мунглар,
Нигоҳлар, бағирлар, лаблару қўллар,
Қошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Банднинг   табиатда   ари   билан   гулларнинг   учрашиши   тасвирланган
дастлабки мисрасидан кейинги қаторда инсон руҳиятини ифодаловчи шодлик
ва   ғамгинликни   ифодаловчи   мунг   сўзи   ўзаро   контраст   муносабатига
киришган.   Ундан   кейинги   мисраларда   эса   инсонга   хос   аъзолар   –   нигоҳлар ,
бағирлар ,   лаблару қўллар,қошлар   ўзаро бирлашиб, шоир « мен» ига контраст
қўйилган.   Шеърда   шоирнинг   табиатдаги   барча   яратилган   нарсалар   ўзаро
муносабатга   киришиши,   уйғунлашиши   мумкин,   лекин   уларнинг   барчаси
бирлашиб, инсон руҳи, ўзлиги билан мос келмаслиги мумкин деган фалсафий
ғояси асар моҳиятига сингдирилган. 
Аъзам   Ўктам   ижодида   ҳам   контрастнинг   гўзал   ифодалар   ҳосил
қилганлигини   кўриш   мумкин.   Шоир   инсон   руҳиятининг   таърифлаш   қийин
бўлган   ҳолатларини   тасвирлашда   контраст   усулига   мурожаат   қилади   ва
ифоданинг ихчам поэтик кўринишини ҳосил қилади:
Эсласам, яқиндай туюлар само,
ёдинг борлиғимни ёғдуга белар.
55 Истамасман бахтсиз бўларинг, аммо
бахтли деб ўйласам, сўкингим келар.
Парчада   инсоннинг   яшаш   тарзини   ифодаловчи   бахтли   ва   бахтсиз
тушунчалари   очиқ   тарзда   ифодаланган.   Бу   сўзлар   семантикасида   ўзаро
зидлик   сезилиб   турибди.   Шоир   инсон   руҳиятидаги   ҳолатлар   тасвирини
беришда бу билан чекланиб қолмайди, балки ички оламида содир бўлаётган
икки   зиддиятли   ҳолатни   контраст   усулида   тасвирлайди.   Шеърда   инсоннинг
хурсанд,   қувончга   тўлган   ҳолати   самонинг   яқиндай   туюлиши,   ёрнинг   ёди
ошиқ кўнглини нурга белаши тарзида тасвирланган. Кейинги мисраларда эса
ёрни бахтли деб ўйлаш билан ошиқ кўнглида юқорида қайд этилган ҳолатга
қарама-қарши   бўлган   ҳолат   юзага   келтиради,   яъни   ошиқ   кўнглида   ҳақорат
қилиш   истаги   пайдо   қилади.   Кўринадики,   шоир   контраст   воситасида   инсон
руҳиятида   ўзгариб   турувчи,   ўзаро   зид   қутбда   турувчи   ҳолатларни   поэтик
тасвирлаш билан ифоданинг таъсирчанлигини оширган.
Анвар Обиджоннинг қ уйидаги   « Машраб дор остида» деб номланган
шеъри   мард   ва   ночор   дўстларга   мурожаат   билан   бошланади.   Ўлим   олдида
турган қаҳрамон учун мотам тутмай қаҳ-қаҳ уришга ундаш акти ифодаланган
мисралардаги контраст ўзига хос ифодани юзага келтирган. 
Мард ва ночор дўстларим,
Қаҳ-қаҳ уринг. 
Ўляпман.
Мотамсаро турманг жим,
Қаранг, мен ҳам куляпман.
Қаҳ-қаҳ уриб,
Зил дарддан —
Соқит этинг қалбимни.
Кўриб қолай бир марта
Яйраб кулган халқимни.
Қалбида зил дардни сақлаган қаҳрамон учун қаҳ-қаҳ кулиш осон эмас,
лекин   Ҳақ   дарди   ва   халқ   дарди   билан   яшаган   қаҳрамон   учун   яйраб   кулган
56 халқини   кўриш   шу   дарддан   халос   бўлиш   учун   сабаб   бўла   олади.
Сўзловчининг   коммуникатив   мақсадини   англаш   учун   бу   ўринда   Машраб,   у
яшаган   муҳит   ва   давр   ҳақида   нутқ   иштирокчиларидан   билимга   эга   бўлиш
талаб этилади.
Инсон   нутқий   фаолияти,   унинг   воқеликка   муносабати   туфайли   юзага
келадиган   фикр   ифодалаш   жараёнида   прагматиканинг   асосий
тушунчаларидан   бўлган   нутқ   субъекти   тушунчаси   ҳам   муҳим   ўрин   тутади.
Тилшунослигимизда   бу   масалага   қизиқиш   сезиларли   даражада   кучайди.   «
Айниқса, прагматика ва когнитив йўналишда олиб борилаётган  тадқиқотлар
тил   бирликларининг   контекст,   нутқ   вазияти,   мулоқот   эгалари   каби   омиллар
билан   боғлиқ   хусусиятларига   аниқлик   киритмоқда»   65
.   Албатта,   нутқнинг
турли   кўринишлари   бўлган   матнларда   контраст   юзага   келиши   учун   нутқ
субъектининг   бўлиши   шарт.   Чунки   нутқий   фаолиятда   ҳар   бир   ҳодиса   унга
боғлиқ ҳолда юзага келади ва амалга ошади. 
Ана   шу   жиҳатларни   эътиборга   олиб   айтиш   мумкинки,   «   контраст
стилистик   контекстнинг   асосий   кўринишларини   намоён   қилади,   хусусан,   1)
контраст матннинг семантик ва тузилишига кўра тартибини юзага келтиради;
2)   иккинчи   турдаги   маълумот   пайдо   бўлишини   кучайтиради;   3)   тилнинг
ифода-тасвир   воситаларини,   тил   элементларининг   турли   сатҳлардаги
услубий   вазифасини   амалга   ошириш   учун   жалб   қилади». 66
  Худди   мана   шу
ҳолат    контрастнинг  поэтик  матнларда   тутган  ўрни тўғрисида   кенгроқ  фикр
юритишни тақозо қилади.
Хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкинки, поэтик матнда энг муҳим
зиддият   сюжетли   контраст   ҳисобланади.   Контрастнинг   бу   тури   қувонч   ва
қайғу,   севги   ва   нафрат,   туғилиш   ва   ўлим,   ёшлик   ва   кексалик,   тозалик   ва
ифлослик, ақл ва ҳис,  ва ниҳоят яхшилик ва ёмонлик каби тушунчаларга  ва
уларни   ифодаловчи   нутқий   актларга   асосланади.   Юқорида   биз   контраст
65
Лутфуллаева   Д.,   Давлатова   Р.   Ўзбек   мулоқот   матнининг   дейктик   бирликлари   //   Ўзбек   тили   ва   адабиёти,
2011, 6-сон. -Б.32-36.
66
Андреева Г.В. Языковое выражение контраста и его стилистические функции в художественной прозе (на 
материале английского языка): Автореф. дис с .. .  канд. филол. наук:  –  Л., 1984.   - С.30.
57 ҳосил   қилувчи   воситаларнинг   муҳимлигини   Усмон   Азим,   Анвар   Обиджон,
Аъзам Ўктамнинг айрим шеърлари мисолида таҳлил қилдик.
2.2. Поэтик матнда контраст ҳосил қилувчи бирликлар
Бадиий   адабиётда   воқеа-ҳодисаларни   ўзаро   қарама-қарши   қўйиб
тасвирлаш   муаллиф   учун   асар   тилининг   таъсирчанлигини   оширишда   жуда
кенг   имкониятлар   яратиб   беради.   Асардаги   образлар   тавсифини   беришда,
уларнинг   ўзига   хос   хусусиятларини   очишда     қарама-қарши   маъноли   сўзлар
ва   ибораларнинг   ўзаро   муносабати   эмоционал-экспрессивликни
таъминлайди.             Зиддият   ҳодисасининг   моҳияти,   унинг   нутқнинг   турли
кўринишларида   қўлланиш   имкониятларини   аниқлаш   эҳтиёжи   тадқиқотчини
бевосита   матн   томон   етаклайди.   Бу   ўринда     тилшунос   олима
С.Боймирзаеванинг   матннинг   пайдо   бўлиши   ҳақидаги   қуйидаги   фикрлари
муҳим   аҳамиятга   эга:   “Маълумки,   воқеликда   кечаётган   ҳодисалар,   мавжуд
бўлган   предметларни   инсон   томонидан   идрок   этилиши   ва   улар   ҳақидаги
ахборотни   бошқа   шахсга   узатилиши   мукаммал   жараёндир.   Бу   жараённинг
илк   босқичида   перцептив   (қабул   қилиш)   ҳаракатлар   бажарилса,   кейинги
босқичларида   эса   мантиқий   таҳлил   ҳаракати   бошланади   ва,   ниҳоят,   шу
таҳлил   асосида   туғилган   тушунча   –   концепт   лисоний   воқеликка   кўчади.
Аммо барча турдаги ҳаракатлар, улар руҳий, мантиқий ёки бошқа характерга
эга   бўлишидан   қатъий   назар,   уларнинг   ижрочиси   бўлган   инсоннинг
шахсияти,   ҳиссий   туйғулари,   билиш   заҳираси,   истак-хоҳиши   билан
боғлиқдир.   Шу   сабабли   концептуаллашув   жараёни   ва   воқеликнинг   лисоний
тизимга кўчиши дастлабки ўринда субъектив фаолиятдир» 67
.
Кўринадики,   ўзига   хос   тузилиш   ва   мазмунга   эга   бўлган   матн   ижодий
фаолият   маҳсули   сифатида   нутқ   кўринишларида   воқеланишда   тилдаги
мавжуд  бирликларга суянади, улар воситасида тилнинг энг муҳим ижтимоий
вазифаларини   ўзида   намоён   этади.   Айнан   шу   хусусият   поэтик   матннинг
прагматик мазмуни мундарижасини белгилаб беради. 
67
  Боймирзаева  С.  Модалликнинг  матн  коммуникатив  мазмунига хослиги.Раҳматулла   Қўнғуровнинг илмий
мероси ва ўзбек тилшунослиги масалалари. – Самарқанд: СамДУ нашри, 2008. -Б.76.
58 “Ҳар   қандай   тилдаги   бадиий   матн   прагматикаси   фонографик,   лексик,
синтактик,   умумматний   лисоний   воситалар   орқали   ифодаланиш   билан   бир
қаторда   шу   асар   ёзилган   тилга   мансуб   вербал   ва   новербал,   эмоционал
экспрессив   ва   баҳоловчи   функцияларни   бажарувчи   миллий-маданий,
ижтимоий-сиёсий,   тарихий   ахборотларни   ÿз   ичига   қамраб   олади.» 68
 
Поэтик   матнда   контраст   ҳосил   қилувчи   воситаларнинг   прагматик
хусусиятларини   ўрганиш   тилдаги   лисоний   бирликларнинг   мазмун-
моҳиятини   очиб   беришга,   уларнинг   персонаж   руҳияти,   муаллиф   прагматик
мақсадининг   юзага   чиқишида   қай   даражада   иштирок   этганлиги,   асар
мазмунининг воқеланишида лексик-грамматик воситаларнинг тутган ўрнини
аниқлашга   ёрдам   беради.     Шу   боис   моҳиятида   нарса   ва   предметларга   хос
бўлган   ҳаракат,   ҳолат   ва   белгиларни   ўзаро   қарама-қарши   қўйиш   орқали
уларнинг   ўзига   хос   хусусиятларини   белгилаш   акс   этган   зиддият   ҳодисаси
кенг қамровли тушунча сифатида инсон фаолияти билан боғлиқ барча санъат
турлари   ва   фанлари   қатори   бадиий   матнга,   хусусан,   поэтикага   ҳам
алоқадордир. Бадиий матнда « Сюжет образларнинг « ўзаро алоқалари, улар
ўртасидаги   қарама-қаршиликлар,   симпатия   ва   антипатиялар   —   умуман
кишилар   ўртасидаги   муносабатлар»   дан   ташкил   топар   экан   ва,   айни   чоғда,
кишилараро   мураккаб   муносабатлар   воқеаларда   ифодаланар   экан,   сюжет
занжирининг   асосий   ҳалқаларини   ташкил   этадиган   воқеаларда   ҳаётий
зиддиятлар бадиий умумлаштирилиши ўз-ўзидан тушунарлидир».  69
Шеъриятнинг   энг   асосий   тушунчаларидан   бири   контрастлик
тушунчасидир.   Шеърий   асарларда   муаллиф   контраст   ҳосил   қилувчи
бирликлар   воситасида   китобхон   тафаккурига   таъсир   этувчи,   унинг   ўзини
ўраб   турган   оламга   муносабатини   ўзгартирувчи   ҳолатлар,   турли   нозик
инсоний   муносабатлар,   табиатнинг   гўзал   манзаралари   тасвирини   чизади.
Аслини   олганда,   шеърий   матн   ижод   маҳсули,   унда   қўлланилган   контраст
бирликлар   ижодкорнинг   табиатдаги   зидликка   асосланган   ҳолатларни,
инсонлар ўртасидаги чигал муносабатларни идрок қилиши, уларни тафаккур
68
 Кўчибоев А. Матн прагматикаси. -Самарқанд, 2015. -Б.4.
69
Бобоев Т. Адабиёттшунослик асослари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2002. -Б.113.
59 призмасидан   ўтказиб,   бадиий   тарзда   ифодалашидир.   Тилдаги   мавжуд
бирликларнинг  бадиий  матнларда  контраст  ҳосил  қилиш  воситаси  сифатида
муҳим   ўрин   тутишини   муаллифнинг   мақсади,   унинг   зиддият   ҳолатларини
қай даражада маҳорат билан тасвирлашида кўриш мумкин. 
 Шеърий матнларда қўлланилган ҳар бир тил бирлиги контраст яратиш
вазифасига киришар экан, маълум бир мақсадга – китобхонга бадиий-эстетик
таъсир   кўрсатишга   бўйсундирилади.   Шеърий   асарнинг   мавзу   кўламига
боғлиқ   ҳолда   муаллиф   томонидан   танланган   контраст   ҳосил   қилувчи
бирликлар   бир   томондан   китобхонни   асар   мазмунидан   огоҳ   этади,
иккинчидан   эса   зиддиятли   ҳолатларни,   лирик   қаҳрамоннинг   ички
кечинмалари,   муносабати,   турли   руҳий   кўринишларини   акс   эттиради.   Шу
боис   контраст   бирликлари   шеърий   матнда   тилнинг   энг   муҳим   ижтимоий
вазифаларидан   бўлган   хабар   бериш   ва   таъсир   этиш   вазифасининг   амалга
ошишига   хизмат   қилади.   «   Эстетик   вазифа   тилнинг   асосий   коммуникатив
вазифасини   қулайлаштиради,   унинг   имкониятларини   бойитади.   Тил   ва   нутқ
айни   шу   эстетик   вазифаси   билан   ифодалилик,   таъсир   қувватини   намоён
этади» . 70
 
Поэтик асарлар тилида эса контраст ҳосил қилувчи воситалар ёрдамида
ижодкорнинг   бадиий   маҳорати   ва   воқеликдаги   ҳаётий   фактларни   баҳолаши
ўзига хос тарзда акс этади. 
Контраст   ҳосил   қилувчи   бирликлар   асар   тилининг   эстетик
таъсирчанлигини   таъминлашга   хизмат   қилади.   Тилимизда   кенг   маънода
контрастлик   кўринишларини   ифодаловчи   антитеза,   оксюморон,   антисемия,
энантиосемия   каби   ҳодисалар   ҳам   борки,   уларни   таҳлил   қилиш   орқали
контрастнинг   тил   тизимида   тутган   ўрнини   белгилаш   ҳамда   ўзига   ёндош
ҳодисаларга   муносабатини   аниқлаш   мумкин.   «   Ёзувчилар   воқеликни,   нарса
ва   ҳодисаларнинг   сифат   ва   хусусиятларидаги   фарқни   кўрсатишда,   бир-
бирига   қарама-қарши   қўйиб   тасвирлашда   –   контрастлар   ҳосил   қилишда
70
Маҳмудов   Н.Ўқитувчи   нутқи   маданияти.   –   Тошкент:Ўзбекистон   Миллий   кутубхонаси   нашриёти,   2009.
-Б.28.
60 антонимлардан   фойдаланадилар»   . 71
  Контрастнинг   етакчилик   роли   воқелик
тушунчалари   ўртасидаги   зидликда,   уларни   ўзаро   қиёслаш   асносида   белги-
хусусиятларини   аниқлаш   жараёнида   очилади.   Тил   инсон   тафаккурининг
моддийлашган   кўриниши   сифатида   мавжуд   ҳаётнинг   зиддиятли   ва   қарама-
қарши   турувчи   ҳодисаларига   оид   далилларни   ишлаб   чиқади   ва   нутқнинг
турли кўринишларида намоён этади. 
Поэтик   матн     аввало,   образли,   тасвирий   воситаларга     бойлиги   билан
характерланади. Ундаги ҳар бир  сўзнинг маълум бир  прагматик юки бор. Бу
ҳолат   Усмон   Азимнинг   « Шоирлар...»   деб   бошланувчи   шеърида   яққол
кўринади:
Шоирлар эрта туғиладилар,
Баҳорнинг тўнғичи - бойчечакдай.
Шоирлар армон билан ўладилар,
Баҳорнинг тўнғичи - бойчечакдай.
Шоирлар армондан туғиладилар!
Прагматика   ўз   мазмун-моҳиятига   кўра   муаллиф   томонидан
ифодаланаётган   фикрнинг   мақсадга   мувофиқлиги,   маълум   бир   прагматик
самарага   йўналтирилганлик   маъноларини   умумлаштиради.   Тилнинг
семантик-стилистик   имкониятларини   ўзида   нозик   тарзда   умумлаштирган
поэтик     матнлар   ифодаланиши   ва   бажарадиган   вазифасига   кўра   бадиий
ижоднинг   шеърий   шакли   сифатида   тўғридан-тўғри   руҳият   билан   боғланади
ва   юксаклик,   руҳий   кўтаринкилик,   лирик   қаҳрамоннинг   хаёлан   объектив
воқеликдан   узилишини,   руҳий   тасаввурдаги   воқелик   билан   уйғунлигини
таъминлайди.   Объектив   оламдаги     ва   шоир   тасаввуридаги   номувофиқликни
ўзаро   мослаштиришга   интилиш,   шеърий   асарлар   тилида   прагматик   ташкил
қилувчиларни   ажратиш   икки   лингвистик   фан   –   прагматика   ва   поэтикани
умумлаштириш ёрдамида амалга оширилиши мумкин. 
Асосида   нутқий   мулоқот   ётувчи   прагматика   ва   сўз   санъати   таҳлилига
асосланган   поэтик   матнда   контраст   ифодаловчи   воситалар   қўлланишида
71
  Шомақсудов   А.,   Расулов   И.,   Қўнғуров   Р.,   Рустамов   Ҳ.   Ўзбек   тили   стилистикаси.   –   Тошкент:   Ўқитувчи,
1983. -Б.51.
61 ўзига   хосликлар   мавжуд.   Контраст   ҳодисаларининг   ўзига   хос
хусусиятларини   аниқлашда   поэтик   матннинг   прагматик   таҳлили   мақсадга
мувофиқ. 
Бошқача   айтганда,   прагматиканинг   диққат   марказида   -   турли
ҳаракатларни – инсоний муносабатлар ва шу кабиларни юзага келтириш учун
алоқада   тилдан   фойдаланиш,   бадиий   ижод,   хусусан,   поэтиканинг   диққат
марказида   эса   –   бадиий   санъатни   юзага   келтириш   учун   тилдан,   тилдаги
мавжуд   усул   ва   воситалардан   маълум   мақсадда   фойдаланиш   туради.
Кўринадики,   бизнинг   тадқиқ   объектимиз   бўлган   контраст   ҳодисасининг
бадиий   асар   тилида   намоён   бўлиши   прагматикага   боғлиқ   ҳисобланади.
“ Гапирувчи   шахс   ёки   муаллифнинг   тингловчи   ёки   китобхоннинг   диққат-
эътиборини тортиш, уларга коммуникатив таъсир қилиш, қизиқтириб қўйиш,
фикрини   жалб   қилиш   ёки   аксинча,   чалғитиш,   ҳаяжонга   солиш,
тўлқинлантириш,   ишонтириш   ёки   алдашга   уринишида   сўзнинг,   сўз
бирикмасининг   экспрессив   эмоционал-баҳоловчи   коннотатив   маъносини,
яъни   прагматик   маъносини   тадқиқ   қилиш   эҳтиёжи   вужудга   келди.   Шундай
қилиб   сўз   ифодалайдиган   қўшимча   маънони   қўллаш   коммуникатив-
прагматик эҳтиёжлар туфайли рўй беради» 72
.
Ўзбек   шеъриятида   Анвар   Обиджон   ижодида     контраст   ҳосил   қилувчи
восита   сифатида   қўлланилган   сўз   ва   иборалар,   тушунчалар   ўзбекона
хусусиятлар,   миллий   қадриятлар,   урф-одатлар,   инсоний   муносабатла рни
тўлалигича   акс   эттиради.   Шоир   шеъриятида   қўлланилган   контраст   ҳосил
қилувчи   воситаларнинг   поэтик   матндаги   вазифаси   аввало,   муаллиф
муносабатини,   воқелик   фактларига   берган   баҳосини   кўрсатиш,   шеърдаги
лирик қаҳрамон руҳияти, ички кечинмалари, орзу-умидларини акс эттиради.
Анвар Обиджон шеърларида «дўст», « ёв», « ғаним», « шоҳ» , «гадо», «оқил»,
«жоҳил»,   «   орзу»,   «   армон»,   «мард»,   «номард»,   «ер»,   «осмон»,   «кўк»,
«садоқат»,   «хиёнат»,   «ғам»,   «шодлик»,   «йўқсил»,   «амалдор»   каби
72
  Кўчибоев А. Матн прагматикаси. -Самарқанд, 2015. Б.12.
62 тушунчаларнинг   ўзаро   қаршилантирилиши   контрастнинг   гўзал
намуналарини ҳосил қилганлигини кўриш мумкин:
Дўст-  ғаним :  Руҳингизга сиғинганим чоқ,  Ҳис қиламан ўзимни руҳсиз.// 
Дўст   қалбида   тириксиз,   Бироқ   –   ғаним   учун   оламда   йўқсиз .
(“Қодирийни   эслаб»).   Чандиқлар   кўп   танимда:   Елкамдаги   —   ғанимдан,
Кўксимдаги — дўстники.  (...)   Шеър номи ёзилиши керак
Оқил-жоҳил:   Маъқуллади   оқиллар,   Қарши   чиқди   жоҳиллар,
Муғамбирлар — бетараф (...)
Мард-номард:  Калтаклашса дафъатан, Хафа бўлмас, сўкинмас .// 
Ҳайратланмас мардлардан,  номарддан ҳам ўкинмас  (....)
Шодлик-ғам :   Шодлигим   учди   қўлдан,   ғамгин   эрурман   токай,   Замин
узра бахтим излаб чарх урурман токай?// О фалак, раҳм айлабон кўнглимни
боғ этсанг нетар,   Барқ урган олам ичра сўлғин турурман токай?  (...)
Софдил- риёкор; йўқсил-амалдор:  Софдилларнинг ортидан кулиб,
Қуллуқ қилдик риёкорларга.//Йўқсилларнинг бўтқасин юлиб, Бол ялатдик
амалдорларга (....)
Ғам –қувонч :  Ғамга буткул чўктирма ҳам,  Қувончларга бўктирма ҳам, 
Шоирингни эҳтиёт қил . (...)
Анвар   Обиджон   ижодида   қўлланилган   контраст   ҳосил   қилувчи
бирликларнинг   салмоқли   қисми   дўст-душман,   садоқат-хиёнат,   шодлик-ғам
тушунчалари   доирасида   шаклланган.   Шоир   шеърларида   оддий   ҳаётий
ҳақиқатлар   шоирнинг   кузатиши   ва   ҳаётий   хулосаси   натижаси   сифатида
намоён бўлади. Шоирнинг бу қарашлари  матнда  турли  зиддиятли ҳолатларни
беришда   контраст   ҳосил   қилувчи   воситалар   сифатида   ҳам   ўз   бадиий
қиёфасига эга бўлади. 
Тўфонлардан сесканма, қалбим, Қайиқлардек сузма қирғоқлаб//
Кемаман деб уммонга талпин, Юз балога ўзингни чоғлаб.
Келтирилган   мисралардаги   қайиқ   ва   кема   сўзлари   зид   маъноли   сўз
эмас, аммо қайиқнинг қирғоққа яқин сузиши, кеманинг эса уммонда бўлиши
ўзаро қарама-қарши ҳодисалар сифатида зидлантирилган. Бу зидлик кейинги
63 мисраларда кучайиб боради:
Қайиқларда — илинж ва хоҳиш, Кемаларда — орзу ва мақса.//
Бугун сенда бир олам ташвиш,   Гал келганда ўзингни кўрсат //
Ё тилиб ўт довулнинг кўксин, Ё кемадек ғарқ бўл иззатда.
Бу ҳолат шоир Усмон Азим ижодида ҳам кўзга ташланади. Шоирнинг
« Бир   нафасим   –баҳор»   деб   бошланувчи   шеърида   контраст   қуйидагича
намоён бўлган: 
Баҳор –куз:  Бир нафасим — баҳор,   биттаси куздир,   
Бир манзилим тоғдир,  биттаси туздир,   
Олов –муз : Бир онам оловдир,  бир онам муздир,   
Тошларнинг ичида сойдай сарсонман.  
Умид – армон :Бир қадамим — умид,   биттаси — армон,   
Макон – замон:  Бир ёвим макондир,   бир ёним — замон,   
Замин- осмон: Бир йўлим заминдир,    бир йўлим — осмон,   
Осмоннинг ичида ойдай сарсонман.  
Бир йилим йўқ эрур,  бир йилим — ҳамроҳ,   
Бир куним ғарибдир,   бир куним — паноҳ,   
Тавба –гуноҳ:  Бир лаҳза тавбадир, бир лаҳзам — гуноҳ,   
Дардларнинг ичида « вой» дай сарсонман.  
Кўринадики, шоир фикрларининг  контраст  усулида берилиши уни янги
маънолар билан безайди. 
Шахснинг   руҳий   ҳолати,   ўзгалар   билан   мулоқотга   киришишида   ҳис-
туйғуларининг   контраст   ифодаловчи   воситалар   ёрдамида   юзага   чиқиши
ижодкор   поэтик   маҳоратидан   далолат   беради.   Шеъриятда   контраст
бирликлар   воситасида   инсоннинг   маданий,   маънавий   жиҳатлари   акс   этади.
Воқелик   фактларидан   кучли   таъсирланиш,   турли   инсоний   муносабатлар
туфайли   эмоционал   зўриқиш   ҳолатида   сўз   танлаш   ва   қўллашда   сусайиш
кузатилади.   Бундай   ҳолатда   муносабат   ифодалашда   қўлланувчи,   баъзан
адабий   тил   меъёрига   тўғри   келмайдиган,   тарихан   эскирган   сўзлар   ҳам
контраст воситаси сифатида қўлланиши мумкин.
64 Хуллас,   бадиий   матнда   контраст   лексик,   синтактик   ва   услубий
сатҳларда   ифодаланади.   Матнда   контраст   тузилишига   қўшилиб   антонимик
жуфтликнинг   контакт   ёки   дистант   ҳолатда   жойлашуви,   антитезали   қарама-
қаршилик,   энантиосемия,   оксюморонли   бирикма   ва   бошқа   зиддият
кўринишларида   қўлланилади.   Ўзаро   қарама-қарши   қутбда   турувчи   жуфт
компонентлар   орасидаги   лексик-семантик   алоқа   уларнинг   маъноларидаги
зидлик асосида қурилади. Биз сўз сифатида қабул қиладиган маъносига кўра
қарама-қарши турадиган жуфт сўзларда контраст қирралари яққол кўринади.
Бу   сўзларнинг   ўзаро   бир-бирига   қарама-қарши   турувчи   маънолари   шаклий
лингвистик ифодага эга бўлади.
2.3 .  Контрастнинг лингвистик контексти   ва унинг матнда
ифодаланиш усуллари
Ҳозирги   вақтга   қадар   тилда   зиддият   категориясига   бағишланган
тадқиқотларда   мазкур   ҳодиса   моҳияти     фақат   лексик   антонимлар   ва   унинг
илмий   тадқиқига,   шунингдек,   антитеза,   энантиосемия,   оксюморон   сингари
стилистик   усуллар   тавсифига   боғлаб   талқин   қилиниб   келинди.   «   Контраст»
атамаси   қўлланилган   ишларда   бевосита   бу   ҳодисанинг   оппозициянинг   бир
кўриниши сифатида, адабий усул сифатида айрим жиҳатлари очиб берилди. 
Табиийки,  тилда   зиддият   лексик,  синтактик сатҳларда   намоён бўлади
ва ифодаланади. Матнда контраст ҳодисаси антонимик жуфтликнинг контакт
ёки дистант ҳолатда жойлашуви, антитезали қарама-қаршилик, оксюморонли
бирикма   ва   бошқа   зиддият   кўринишларида   қўлланилади.   Контрастнинг
ташкил   бўлишида   иштирок   этувчи   қўш   компонентлар   –   зид   аъзолар   ва
уларнинг мавжудлиги контраст тузилишининг ўзига хослигини таъминлайди.
Матнда контраст сифатида қаралувчи жуфт компонентлар орасидаги лексик-
семантик   алоқа   уларнинг   маъноларидаги   зидлик   асосида   қурилади.
Тилимиздаги   сифат   туркуми   доирасида   қаралувчи,     маъносига   кўра   қарама-
қарши   турадиган   оқ-қора ,   баланд-паст ,   ҳўл-қуруқ   каби   жуфт   сўзларда
контраст қирралари яққол кўринади. Бу сўзларнинг ўзаро бир-бирига қарама-
65 қарши   турувчи   маънолари   шаклий   лингвистик   ифодага   эга   бўлади   ва   сўз
маъносига   худди   унинг   лексик   маъноси   сингари   сингиб   кетган   бўлади.
Бундай   зидлик   ўзида   лингвистик   антонимликни   акс   эттиради.   Тилда   аниқ
мавжуд бўлган зиддиятнинг акс этиши муаммоси лексик антонимия ва унинг
илмий   ишланиши   билан   чамбарчас   боғлиқ.   Антонимия   анъанавий   тарзда
қарама-қарши   ва   зиддият   тушунчалари   асосида   белгиланади.   Айниқса,   халқ
оғзаки   ижодида   антонимлар   ҳиссий-бўёқдор   услубий   восита   сифатида
нутқнинг   ифодалилиги,   ихчамлиги,   таъсирчанлиги,   ўткирлиги   учун   хизмат
қилади.   Антонимлар   бадиий   адабиётда   антитеза,   яъни   тазод   ҳосил   қилишда
асосий   восита   сифатида   қўлланилади.   «Антонимлар   бадиий   асар   тилида
муҳим   функцияни   ўтайди:   тасвир   объектини   ички   зиддияти   билан   очишга,
воқеа-ҳодисани   бўрттириб   ва   ёрқин   қилиб   ифодалашга   хизмат   қилади.
Адабий   асар   тилидаги   образлилик   ва   эстетик   таъсирчанликни   таъминловчи
воситалардан   бири   ҳам   антонимлардир.   Шунинг   учун   ҳам   санъаткор
ёзувчилар тил бойлигидаги антонимларни чуқур билишга ва улардан маҳорат
билан   фойдаланишга   ҳамиша   астойдил   интилишади.   Антонимлар   ўзбек
мумтоз   адабиётида   образли   ифода   усули   сифатида   тазод   ва   тарсиъ
санъатларида кенг қўлланилган»  73
.
Контрастни   бундай   кенгайтирилган   тарзда   талқин   қилиш   унинг
лисоний   сатҳ   доирасидан   чиқиб   матн   ҳодисасини   ифодалаши   билан
изоҳланади.   Бунда   контраст   қарама-қаршилик   семантикасини   матнда
фаоллаштирувчи   лексик,   грамматик   ва   стилистик   зиддиятларнинг   ҳамма
турларини қамраб олади.
Шу маънода антонимияга контрастнинг жузъий ҳолати сифатида қараш
мумкин,   аммо   у   бу   ҳодисани   тўлалигича   ифодалай   олмайди.   «   Контраст»
атамаси   кучли   ифодаланган   қарама-қарши   қўйиш,   зидликка   яқинлашади,
контрастнинг   матнда   намоён   бўлиши   зиддият   ҳодисаси,   тафовут,   бир
белгини инкор қилиш ва моҳиятан унга зид бўлганини тасдиқлашни қамраб
олиши   мумкин.   Бундан   ташқари,   оддий   ҳар   хиллик   ёки   зид   қўйиш
73
 Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2002. -Б.192.
66 оксюморон   каби   воситаларда   кучли   ноўхшашликка,   контрастга   ўсиши
мумкин.   Антонимликнинг   мезони   сифатида   парадигматикада   зид
маъноларнинг   ўзаро   боғланиши   ва   синтагматикада   маълум   синтактик
контекстларда мунтазам акс этиши белгиланган.
Дарҳақиқат,   В.Н.Комиссаров   тўғри   таъкидлаганидек,   «сўз-
антонимларни   бир   маромда   зид   қўйиш   нутқда   зарур   шароит   ҳисобланади,
усиз   сўз   антоним   бўла   олмайди   ва   у   бўлиб   қолмайди».   74
  Маълумки,
антонимик   қаторнинг   семантик   боғлиқликда   бўлган   аъзолари   мунтазам
қаршилик   ифодалашга   эга.   Антонимия   лексика,   грамматика   ҳамда
фразеологияда     зидлашга   лаёқатли   бирликларнинг   бир   тизимга   солинган   ва
кўпчилик   томонидан   тан   олинган   кўринишларини   ифодалайди.   Антонимия
чегараларини   аниқ   белгилар   асосида   белгилашни   ва   амалдаги   мезонларга
жавоб   бермайдиган   ҳамма   бирликларни   антонимлар   сафидан   чиқариш   ёки
уни   кенгайтириш,   нафақат   кучли   даражада   зидлик   балки   фарқ   ва   қарама-
қаршилик   ифодалайдиган   лексик   бирликларни   киритиш   бадиий   матн
талабларидан   келиб  чиқади.  Мазкур  тадқиқот  мақсадига   кўра  юқорида  қайд
этилган   сўзлар   гуруҳларини   контрастивлар   деб   ҳисоблаш   мумкин.   Бу   шу
билан   изоҳланадики,   контрастни   ифодалаш   режаси   нисбатан   қатъий
аниқланган   лисоний   оппозициялар   тизимини   талаб   этади.   Контрастга
лаёқатли   бирликларни   ажратиш   мезонлари   антонимларни   ажратиш
мезонларига   нисбатан   қатъийлиги   ва   контраст   контекстида   бирликларнинг
ўзаро алоқага киришиши билан белгиланади.
Антонимия   ҳодисаси   тилнинг   лексик   ва   грамматик   сатҳларида   муайян
хусусиятларга   эга.   Сўзларнинг   зид   маъноларига   бир   мазмуний   уя
(парадигма)га бирлаштириш асоси сифатида қаралади. 
Бадиий   адабиётда   муаллиф   томонидан   танлаб   олинган   тил   бирлиги,
жумладан,   контраст   ҳосил   қилувчи   антонимик   муносабат   ифодаловчи   тил
бирликларининг   бадиий   матнларда   бажарадиган   вазифаси,   лингвопрагматик
имкониятлари,   бадиий-эстетик   қиммати   каттадир.   Ижодкор   антонимлар
74
Комиссаров   В.Н.   Словарь   антонимов   современного   английского   языка:   Введение.   –   М.:   Международные
отношения, 1964.  - С.6.
67 воситасида   инсон   руҳияти   тасвирини   чизади,   ўзаро   зид   нуқталарда   турувчи
бетакрор   поэтик   образлар   яратади,   инсонлар   ўртасидаги   турли   нозик
муносабатларни   акс   эттиради,   воқеликдаги   зиддиятга   асосланган
кўринишларни   бадиийлик   бўёғи   билан   бадиий   асар   руҳиятига   сингдириб
юборади.   Ана   шундай   ҳолатда   инсон   руҳияти,   унинг   атрофдагиларга
муносабатини   ифодалашнинг   ёрқин   воситаси   бўлган   антонимлар
лингвопрагматик   имкониятларини   намоён   этади.   Поэтик   матн   зиддият
ифодаловчи   бирликларнинг   функционал-семантик   хусусиятларини   яққол
ифодаловчи   восита   ҳисобланади.   Тилдаги   мавжуд   контраст   ифодаловчи
воситаларнинг   бадиий   матнларда   муҳим   ўрин   тутишини   аввало,
муаллифнинг   ўз   олдига   қўйган   коммуникатив   мақсади,   нутқий   вазият   ва
унинг прагматик самараси қандай эканлигига қараб баҳолаш мумкин.  
  «Тил бирликларидан ижодий фойдаланиш, бир томондан, нутқни ранг-
баранг қилиш, иккинчи томондан, якка шахс нутқидан тортиб услубларнинг
ўзига   хослигини   вужудга   келтириш   имконини   беради.   Шундай   қилиб,   нутқ
бирликларида тил имконияти реаллашади».  75
Антонимларнинг   поэтик   матнларда   бажарадиган   вазифаси   китобхонга
бадиий-эстетик   таъсир   кўрсатиш   билан   тавсифланади.   Улар   табиатдаги
зиддиятли   ҳолатлар,   кишилар   ўртасидаги   муносабатлар   кескинлигини
тасвирлаш   баробарида   образлар   ҳосил   қилишнинг   асоси   сифатида   муҳим
аҳамият   касб   этади.   Албатта,   табиатдаги   зиддият   семантик   майдонига
кирувчи   нарса   ва   ҳодисалар,   муносабатлар,   манзаралар   тилнинг   турли
сатҳларига оид бирликлар, сўзлар ва иборалар ёрдамида ифодаланади. Бу эса
муаллифдан   тил   бирликларини   танлаш   ва   қўллашда   маҳоратни   талаб   этади.
Шу   боис   у   кўзда   тутган   мақсад   бадиий   асар   тилида   ўринли   қўлланилган
антонимик   муносабат   ифодаловчи   сўз   ва   иборалар   воситасида   намоён
бўлади. Асар бадиий-эстетик қимматининг юқори бўлиши маълум даражада
унда   қўлланилган   антонимик   муносабатдаги   сўз   ва   ибораларнинг   англатган
маъно  нозикликлари,  ассоциатив  хусусиятлари,  персонажлар  ҳис-туйғулари,
75
 Неъматов Ҳ., Бозоров О. Тил ва нутқ. – Тошкент:Ўқитувчи, 1993. -Б.25.
68 атрофдагиларга   муносабатини   акс   эттиришда   қай   даражада   хизмат   қилиши,
эмоционал-экспрессивлигига   ҳам   боғлиқ.   Шунинг   учун   ижодкордан
антонимлардан   ўринли   фойдаланишда   танланган   сўзларнинг   маъно
нозикликларини ҳам билиш талаб этилади. Ўзбек тилида зиддият ҳодисасини
юзага   келтирувчи   бирликлар   ҳақида   фикр   юритиб,   антонимик   ва
энантиосемик   бирликлар   фарқини   изоҳлар   экан,   тилшунос   олим   Ё.Одилов
антонимик   бирликлар   ассоциацияси   ҳақида   қуйидагиларни   ёзади:
«Антонимияда   зид   аъзолардан   бирининг   воқеланиши   ассоциатив   тарзда
иккинчисини   намоён   этади,   яъни   яхши   дейилиши   билан   тасаввуримизда
ёмон   тушунчаси   акс   этади,   энантиосемияда   эса   ундай   эмас.   Энантиосемик
бирликлар   киши   тил   хотирасида   тайёр   ҳолда   мавжуд   бўлса-да,   уларнинг
контекст   билан   боғлиқлиги   туфайли   бир   маъно   ассоциатив   тарзда   иккинчи
маънони   ёдга   туширмайди». 76
  Бадиий   асар   тилида   ҳар   бир   антоним   сўз
сўзловчи   коммуникатив   мақсади   ҳамда   матн   талабига   боғлиқ   ҳолда
белгиланган   прагматик   вазифани   бажаришга   хосланган   бўлади.
Антонимларнинг   бажарадиган   вазифаси   асар   давомида   тобора   аниқлашиб
боради.   «   Ўзбек   тили   стилистикаси»     китобида   ёзилишича,   «Антонимлар
тилнинг   кучли   стилистик   воситаларидан   биридир.   Ёзувчилар   воқеликни,
нарса ва ҳодисаларнинг сифат ва хусусиятларидаги фарқни кўрсатишда, бир-
бирига   қарама-қарши   қўйиб   тасвирлашда   –   контрастлар   ҳосил   қилишда
антонимлардан фойдаланадилар». 77
Нарса   ва   тушунчалар,   белгилар   ўртасидаги   зидлик   муносабати   асосида
юзага   келувчи   ҳодиса   антитеза   деб   ҳам   юритилади.   Чунки   «Зидланиш   ҳар
қандай нарса ва ҳодисанинг ички тараққиёт негизидир. Шундай экан, даврлар
ўтиши   билан   парадигма   аъзолари   ўртасида   миқдорий   ўзгариш   рўй   бериши
мумкин. Айрим аъзолар эскириб, истеъмолдан чиқиши, янгиси кириб келиши
мумкин. Бу эса тил системасининг очиқ система эканлигини кўрсатади».  78
 
76
  Одилов   Ё.   Ўзбек   тилида   энантиосемия   //   Н.Маҳмудов,   Ё.Одилов.   Сўз   маъно   тараққиётида   зиддият.
-Тошкент: Akademnashr, 2014.B.48-49.
77
  Шомақсудов   А.,   Расулов   И.,   Қўнғуров   Р.,   Рустамов   Ҳ.   Ўзбек   тили   стилистикаси.   -Тошкент:   Ўқитувчи,
1983. -Б.51.
78
 Нурмонов А., Искандарова Ш.Тилшунослик назарияси.Ўқув қўлланма.-Тошкент, 2008. -Б.36.
69 Асар мавзуси ва руҳиятидан келиб чиқиб муаллиф томонидан танланган
контраст   ифодаловчи   антонимлар   бир   томондан   ижодкорнинг   ўз   олдига
қўйган мақсадининг амалга ошишини таъминлайди, иккинчини томондан эса
матнда   ифодаланган   зиддиятли   ҳолатлар   тўғрисида   китобхонга   маълумот
беради.   Ана   шундай   хусусиятларни   умумлаштирган   ҳолда   антонимлар
бадиий матнларда тилнинг энг муҳим ижтимоий вазифаларидан бўлган хабар
бериш   ва   таъсир   этиш   вазифасининг   амалга   ошишини   таъминлашга   хизмат
қилади.     Масалан   тилимизда   осон   ва   қийин   сўзлари   ўзаро   антоним
ҳисобланади.  Шоир  Аъзам   Ўктамнинг  “Остонада»   шеърида  “Етти  ўлча,  бир
кес»   мақоли   асосида   бу   сўзлар   ўзаро   зидликни   ҳосил   қилганлиги   кўзга
ташланади:
Бошим қотди тағин кўп ёмон,  Яна ёлғиз уф тортдим чуқур.// 
Етти ўлчаш экан-ку  осон ,  Қийин  экан бир кесиш қурғур, 
Шайтон қанча бермасин пишанг, Бўсағадан ҳатлатмас ахир — 
Пойимдаги у кумуш кишан, Бўйнимдаги бу тилла занжир!
Лексик   бирликлар   –   антонимлардан   ташқари   контраст   нутқий
мулоқотда   контраст   муносабатида   қўлланилувчи   ўзаро   зид   бўлган   бошқа
лексик   бирликлар   гуруҳини   ҳам   қамраб   олади.   Аммо   шуни   ҳам   қайд   этиш
керакки,   нутқий   мулоқот   ёшга,   кишининг   мутахассислигига,   ижтимоий   ва
бошқа   шароитларига,   шунингдек,   кишилар   жамоаси   нутқий   алоқаларини
қамраб   олади.   Лексик   бирликнинг   коннотатив   компоненти   дейилганида
одатда   шу
тилда гапирувчи шахснинг онгида шаклланган одамларга, воқеа-ҳодисаларга
нисбатан   субъектив   муносабати   тушунилади .   Бундай   муносабат   лисоний
бирликлар   орқали   ифодаланиб,   нутқда   объектга   нисбатан   яхши,   ёмон   ёки
нейтрал прагматик муносабатни белгилаб келади. Кишиларнинг реал борлиқ
объектларига   баҳоловчи   муносабатлари   тил   системасида,   жумладан,   шу
тилнинг   лексик   бирликларида   прагматик   муносабатлар   сифатида   ўз
ифодасини   топади.   Сўз   лексик   маъносининг   баҳоловчи   компонентларини
70 прагматик   нуқтаи   назардан   ÿрганилиши   қатор   ечимини   топмаган   баҳсталаб
муаммоларни ўрганилишини тақозо қилади. 79
Тадқиқотларда лингвистик ва стилистик контекст атамаси кўп учрайди.
Одатда   лингвистик   ва   стилистик   контекст   шартли   равишда   турларга
бўлинади:   контекстнинг   лингвистик   тури   бир   маъноли   лексик
оппозицияларнинг   зидлик   лаёқатини   намоён   қилишида,   тил   бирликларини
ажратишда,   тавсифнинг   дастлабки   объекти   сифатида   қўлланилади.
Контекстнинг   стилистик   тури   кўп   ўлчовли   контрастли   оппозицияларни
ифодалайди.   М. Йўлдошев   лисоний   зид   маънолилик   бадиий   нутқда   муайян
таъсирчанлик,   ифодалиликнинг   юзага   келишига   кўмаклашишини,   аммо
бундай жуфтликлар барибир, тилда аввалдан бор бўлганлиги учун китобхон
наздида   кутилмаган   эмас,   кутилган   воситалар   эканлигини,   бу   ҳолларда
лисоний   зид   маънолилик   ёзувчининг   ўзи   бадиий   ниятига   уйғун   ҳолда   асар
матнида   яратадиган,   яъни   контекстуал   зид   маънолиликка   қараганда   оҳорли
бўлмаслигини,   таъсирчанлиги,   экспрессивлиги   ҳам   шунга   яраша   бўлишини
таъкидлайди 80
.
Хулоса   қилиб   шуни   айтишимиз   мумкинки,   контрастни   юзага
келтирувчи   бирликлар   ҳам   кутилмаган,   оҳорли   ҳамда   ижодкорнинг   бадиий
топилмаси   сифатида   юзага   келганда,   янада   қимматли   ҳодиса   сифатида
баҳоланади. 
2.4. Контрастнинг стилистик контексти тавсифи
Бадиий   матн   кенг   қамровли   бўлиб,   ўзида   кишилар   ўртасидаги   ва
табиатда   содир   бўлувчи   ўзаро   яқин   ва   қарама-қарши   муносабатларни   турли
лисоний бирликлар ва услубий воситалар ёрдамида акс эттиради.
Тилшуносликда контекст» тушунчаси тил сатҳларига оид бирликларни,
шунингдек,   нутқнинг   амалга   ошиш   жараёнида   мавжуд   бўлган   воқелик
79
 Кўчибоев А. Матн прагматикаси. -Самарқанд, 2015. -Б.51.
80
 Йўлдошев М. Чўлпон сўзининг сирлари. – Тошкент: Маънавият, 2008. -Б.19.
71 феноменларини   қамраб   олади.   Стилистик   контекстда   қўшимча   маълумот
берувчи сўз маъновий ҳажмидаги ўзгаришни белгиловчи омил ҳисобланади.
Стилистик контекст юқори даражадаги контекстуал алоқаларни акс эттиради,
контекстуал   маъно   ифодалайди,   бир   маънони   кучайтириб,   бошқаларининг
таъсирини йўқотади.  Фалсафий нуқтаи назардан « контекст (лот.)  — ёзма ёки
оғзаки   нутқ,   матн   (текст)   нинг   нисбатан   тугалланган   бўлаги.   Кўпроқ   ёзма
нутқнинг   ўз   ичига   кирган   сўз   ёки   иборалар   маъносини   белгилашга   имкон
берадиган,   тугал   фикрни   ифодалай   оладиган   парчаси.   Концептнинг   умумий
мазмунига қараб ундаги айрим сўзлар, иборалар ва билимларнинг маъносини
аниқлаш мумкин» . 81
И.В.Арнольд   ва   И.А.Банниковаларнинг   ишларида   стилистик
контекстнинг муҳим белгилари сифатида қуйидагилар қайд этилади:
–  такрорлар   ва   контрастлар   (лексик-семантик   сатҳда),   шунингдек,   бир
хил бўлган, маъноси мос ёки аксинча бўлган антонимик сўзларни такрорлаш,
бир хил ёки аксинча бўлган қарама-қарши баҳоловчи сўзлар;
–   эквивалент   позициядаги   элементлар   эквивалентлиги   ва   шу   билан
боғлиқ   ҳолда   ўзаро   таъсир   ёки   контекстуал   яқинлашув   (контрастда   бу   бир-
биридан  узоқлашиш  бўлиши  мумкин),  маъноси   ёки  коннотация  характерига
кўра уларнинг контекстга яқинлиги таъсири остидаги сўзлар;
– турли сатҳлардаги транспозиция, сўзларнинг ноодатий предметларга
тааллуқли   эканлигига   кўра   қўлланиши   (семантик   сатҳда),   одатдаги
боғланишнинг   бузилиши   (лексик   сатҳда),   ноодатий   синтактик   вазифада
қўлланиши (синтактик сатҳда). 82
Стилистик контекстда контраст муҳим ўрин тутади. Поэтик матнларда
кўпинча   контрастнинг   ўхшашлик   бўйича   ҳолати   акс   этади,   стилистик   усул
сифатида таъсирчанлик   ҳосил қилинади. Аъзам Ўктамнинг “Тўмарис билан
суҳбат» шеърида контраст воситасида инсон эътиқоди масалалари ҳақида сўз
81
Фалсафа. Қомусий луғат. –Тошкент: Шарқ,  2004. -Б.203.
82
Арнольд   И.В.   Лексико-семантическое   поле   в   языке   и   тематическая   сетка   текста   //   Текст   как   объект
комплексного   анализа   в   ВУЗе.   - Л.:   Изд-во   Ленингр.   пед.   ин-та   им.   А.И.Герцена ,   1984.   - С.3-59.
http://cheloveknauka.com/semanticheskoe-pole-sozidaniya-v-russkom-i-nemetskom-yazykah#ixzz5Yd4ezSw6
72 юритилган.   Бунда   “Худони   душманим   дема»   гапига   ҳадис,   шамол   тегиши,
қасд қилиниш, бутун дунёнинг қарши чиқиши контрастивлари зид қўйилган:
«Сенга асқотмайман қиёмат куни» . 
То тирик эканман, тегмайди шамол, 
Ким сенга қасд этса, ишон: у ўлди, 
Қарши чиқсин бутун дунё, бемалол, 
Худони душманим демасанг бўлди. 
Стилистик   контекст   кенг   қамровли   бўлиб,   у   бутун   бадиий   матн   ёки
унинг маълум бир қисмида контраст асосида юзага келувчи поэтик тасвирлар
ҳосил   қилувчи   стилистик   усулларни   жамлаш   хусусиятига   эга.   Шу   ўринда
шуни   ҳам   алоҳида   таъкидлаш   жоизки,   стилистик   контекстнинг   доираси
лингвистик   контекст   каби   тўғри   синтактик   алоқалар   билан   чегараланмайди,
аммо   стилистик   вазифанинг   намоён   бўлиши   учун   йўналтирилган   барча
контраст   ифодаловчи   воситаларни,   алоқа   ва   муносабатларни   қамраб   олади.
Шундан   ҳам   хулоса   қилиш   мумкинки,     стилистик   контекст   матннинг,
хусусан, бадиий матннинг   стилистик вазифаси ва тузилишига боғлиқ ҳолда
намоён   бўлади.Аъзам   Ўктамнинг   « Хизмат»   шеърида   қўлланган   контраст
замирида пресуппозиция ётганлиги сезилади:
Элчига ўлим йўқ,
рост сўзлар фақат
эшитганлар титраб кетса ҳам:
Подшоҳ берган шундоқ ваколат.
Лекин бўйнингга ол,
билки, ўлим нақд,
агар фуқаронинг элчиси бўлсанг.
Контраст   тушунчаси   стилистик   усул   тушунчасига   нисбатан   кенг,
шунинг   учун   уни   маълум   бир   зидлик   ҳолатини   кўрсатувчи   контекстлар
доирасида   қараш   мумкин.   Воқеликдаги   нарса   ва   предметларни,   маълум   бир
ҳолатни   тилдаги   мавжуд   лисоний   бирликлар   воситасида   тасвирлаш   ва   шу
орқали   эстетик   таъсирчанликни   юзага   келтириш   санъатнинг   тузилиш
73 тамойили   ҳисобланади   ва   унга   яхлитлигича   контраст   тушунчасидан   айро
ҳолда   қараб   бўлмайди.   Контраст   қўлланишида   аввало,   муаллиф   мақсади
ётади,   шу   боис   у   поэтик   матнда   ўқувчига   бадиий-эстетик   таъсир   қилиш
мақсадида   қўлланилади   ва   прагматик   вазифани   бажаришга   хосланган
такрорланиб турувчи ҳодиса ҳисобланади.
Стилистик контекст турғун эмас, у нутқий контекстда  ўзгариб  туради.
Хусусан,   шеърий   матнда   қўлланиши   билан   сўзнинг   амалдаги   кўринишлари
ҳақида   маълумот   бериш   билан   кифояланмайди,   балки   уларга   янги
оккозионал   қўшимча   маънолар   киритиш   билан   таъсирчанликни   юзага
келтиради.  Аъзам   Ўктамнинг “Кузда  кулган  чечак»   шеърида  контраст  ўзига
хос   тарзда   намоён   бўлган.   Шеърнинг   дастлабки   мисрасидаёқ   бу   кўзга
ташланади.   Шеърда   “кун   кўрмаслик»   бирикмасида   англашилган   ҳаёт
тарзининг оғирлиги бир амаллаб яшамоқ маъносини берувчи   “кун кўрмоқ»
бирикмасига қаршилантирилган:
  Кун кўрмай куним кўрдим:
Тез кеч кирди, тонгдан дил хуфтон.
Ўсиб қарияпман,
Енгилиш — енгил иш.
Шеърнинг кейинги мисраларида ҳаёт ва ўлим, тирик ва марҳум сўзлари
ўзаро контраст қўйилган. Шеърдаги  марҳум ҳаёт, тирик ўлим бирикмаларига
оксюморон сифатида қараш мумкин:
Ҳар тун ҳаёт марҳум,
Доим тирик ўлим:
ҳаёт менга дўстмас, ҳа, ёт.
Қалам тутқазар алам,
Муздай ҳовур пуркар саратон.
Оллоҳ, паноҳингга ол-л, оҳ.
Номингдан ёришди ёдим,
Энди гуллар қишда ҳам гуллар.
74 Ўлиб-тирилмасман сира,
Ўлиб, тириладиган дунёга.
Яраш йўқ, курашга яраш бор.
Аслида     “Сўз нарса ёки ҳодисанинг номини билдиради, лекин бу номни
аташ   ўз   хусусиятларидан   келиб   чиқиб,   тўғри   ҳамда   кўчма   маънолардаги
ҳодисалар   қаторига   киради.     Ҳар   қандай   сўзнинг   маъноси,   атоқли   отларнинг
ҳам маъноси   семантик контекстга муҳтож  бўлади,   сўзнинг аниқ   маъносини
аниқ   ва   мулоқотда   аниқлаш     учун   эмас,   балки   тил   белгиси   семантикасининг
мавҳум тавсифи нуқтаи назаридан қаралади, сўз эса унинг қўлланилишини тил
қурилишида   алоҳида   бўғин   сифатида   аниқлаб   келади.   Шу   жиҳатдан   алоҳида
сўзлар   ёрдамида   мантиқий   мулоқот   инкор   қилинади.   Инсоннинг   мантиқий
тафаккури   алоҳида   нарса,   ҳодиса,   жараёнлар   мавжуд   бўлиш   қонуниятларини
мос   равишда   ифодалайди   ва   тушунча   категорияси   сифатида   бунинг   учун
элементар,   лекин   структура   жиҳатдан   шаклланган   тафаккур   бирлигидан
фойдаланади,   унинг   тилда   ифодаланиши   нисбатан   тугалланган   коммуникатив
бирлик   –   фикрни   баён   қилиш   ҳисобланади». 83
  Демак,   стилистик   контекстда
баъзан ўхшашлик бўйича стилистик усулнинг таъсирчанлиги намоён бўлади.
Стилистик   усулдан,   масалан,   қоидага   кўра   бир   сатҳда   ва   фақат
парадигматикада   ёки   фақат   синтагматикада   қаралувчи   антитезадан   фарқли
равишда,   контраст   бир   неча   лисоний   сатҳларни   қамраб   олади   ва   ҳам
парадигматик, ҳам синтагматик алоқалар бўйича таҳлилни талаб этади.
Контрастда   бадиий   матнда   ифодаланган   воқеа-ҳодиса,   тушунча   ва
ҳолат,   ҳаракатнинг     турғунлик   ва   ривожланиш   ҳолати   акс   этади,   стилистик
усул   эса   қоидага   кўра   турғунлиги   билан   ажралиб   туради.   Контраст
тузилишига кўра матнни тартибга солади.
Ю.К.Лекомцев   шундай   ёзади:   «Айрим   матнларда   турувчи   антонимлар
системаси, умуман, зиддиятнинг кенг системаси – мазкур тадқиқот атамасида
у контраст  сифатида  қаралади  –  сюжет  тузилишига  нисбатан  кенг  даражада
83
  Бегматов   М.Б.   Лисоний   мулоқот   ва   гапнинг   вербаллашуви.   “Тил   ва   ижтимоий-маданий   мулоқотлар”
мавзуидаги   Республика   илмий-амалий   анжумани   ма т ериаллари   (1-китоб).   -Самарқанд:   СамДЧТИ   нашри,
2013. -Б.79.
75 матн   сифатида   белгиланди». 84
  Контраст   маъноси   унинг   шаклини   (лексик
зиддиятлар   миқдори   ва   сифатини,   уларнинг   тузилишини,   контакт   ёки
дистант жойлашувини ва бошқа омиллар қаторини) белгилайди, шакл эса ўз
навбатида   маънога   тескари   таъсир   кўрсатади.   Шундай   қилиб,   контраст   ўз
тавсифлари   мажмуига   кўра   стилистик   усуллар   доирасидан   чиқади   ва
контекстуал воситалар системасига яқинлашади.
Г.В.Андрееванинг ёзишича, « контраст стилистик контекстнинг асосий
кўринишларини намоён қилади, хусусан:
1)   контраст   матннинг   семантик   ва   тузилишига   кўра   тартибини   юзага
келтиради;
2) иккинчи турдаги маълумот пайдо бўлишини кучайтиради;
3)   тилнинг   ифода-тасвир   воситаларини,   тил   элементларининг   турли
сатҳлардаги услубий вазифасини амалга ошириш учун жалб қилади» . 85
Аъзам   Ўктамнинг     « Ўхшашлик»   шеърида   арабча   бошлаш,   бошланғич
нуқта   маъносини   берувчи   ибтидо 86
  сўзи   арабча   тўпланадиган   жой,
майдон;   диний   эътиқодга   кўра,   дунё   тамом   бўлгандан   кейин   —
охиратда   бутун   ўлган   кишиларнинг   тирилиб,   ўрнидан   туриб   (қиёмат)
тўпланадиган ва сўроқ қилинадиган кун маъносини берувчи маҳшар 87
  сўзига
контраст қўйилиши билан маъно кучайтирилган:
Бешикни ёдимга туширди тобут, 
Гўёки милтиқдир осиғлиқ танбур. 
Машъалани ўйлаб ўрлаганда дуд, 
Тўпларни хотирга келтирди тандир. 
Ўв, кўрганларим-ов, ўхшайди тушга, 
Бир куним  ибтидо , бир куним  маҳшар . 
Ариқдан сув ичиб турган ул қушлар — 
84
 Лекомцев Ю.K. Антонимический текст // Текст: Семантика и структура. – К.: Наука, 1983.  -  С. 205.
85
Андреева Г.В. Языковое выражение контраста и его стилистические функции в художественной прозе (на
материале английского языка): Автореф. дис с. .. канд. филол. наук:  –  Л., 1984.  -  С.30.
86
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   Иккинчи   жилд.   –Тошкент:   “Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси”
Давлат илмий нашриёти, 2006. - Б.171.
87
  Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   Иккинчи   жилд.   –Тошкент:   “Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси”
Давлат илмий нашриёти, 2006. - Б.576.
76 Оғиз чайқаётган муслимга ўхшар. 
Каттакон нон дейсиз кўринса сават, 
Бамисли кундадир катта   қайроқ  тош. 
Тушунчалар ичра ғарқ ўлдим, фақат 
Оловга ўхшайди барибир Қуёш.
Шундай қилиб, контраст матннинг бошқа турларидан фарқли равишда
поэтик матнларда зидлик маъносини бадиий тарзда  акс эттиради ва ўзига хос
мураккаб тузилишга эга бўлади. Бу зидликни англаш баъзан ўқувчидан кучли
мушоҳада   талаб   қилади.   Иккилик   тушунчаси   контрастли   контекстнинг   энг
муҳим   тавсифи   ҳисобланади   ва   у   тилнинг   лексик,   синтактик,   стилистик
сатҳларида кузатилади.
Контрастнинг   стилистик   контексти   ифода   контекстининг   турли
кўринишларини   акс   эттиради,   тилдаги   мавжуд   бир   неча   лисоний   сатҳни
қамраб олади, матнни ташкил қилади ва тартибга солади. Контраст контексти
чегараси   доимо   ҳаракатда   бўлиб,   у     сўз   бирикмаси   –   гап   –   жумла   усти
бирлиги – матнни қамраб олади.
Хулоса   сифатида   шуни   айтишимиз   мумкинки,   ўз   мазмун-моҳиятига
кўра зидлик асосига қурилган контрастни стилистик контекстнинг ўзига хос
тури   сифатида   таҳлил   доирасига   тортиш   прагматик   нуқтаи   назаридан   ўз
тадқиқини кутаётган бир қатор муаммоли масалалар ечимини топишга ёрдам
беради,   хусусан,   ҳалигача   аниқ   тавсифига   эга   бўлмаган   лисоний   антонимия
ва   контекст   чегараларини   белгилаш   масаласига   ойдинлик   киритади.   Бундан
ташқари,   бадиий   матнда,   хусусан,   шеърий   матнларда   имплицит   тарзда
ифодаланадиган   зидлик   ҳосил   қилувчи   лексик   бирликлар   ҳосил   бўлиши
механизмини аниқлашга имконият яратади.
БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
1.   Контрастнинг   функционал-прагматик   имкониятлари   бадиий   матнда
яққол намоён бўлади. Турли воқеа-ҳодисалар, инсонлар ўртасидаги ўзаро мос
келмайдиган,   қарама-қарши   қутбда   турувчи   муносабатларни   ифодалашга
77 хизмат   қилувчи   бадиий   матн   мазмуни   режаси   ўз   мазмун-моҳиятига   кўра
қарама-қаршилик   –   зиддият   сифатида   қаралувчи   билиш   категорияларидан
бири   бўлган   контрастнинг   матндаги   мақоми,   лингвопрагматик
имкониятларини белгилайди. 
2.   Контрастнинг   бадиий   матнда   муҳим   восита   сифатида   фаоллашуви
аввало,   ижодкорнинг   коммуникатив   мақсадига   боғлиқ   бўлиб,   контекстнинг
ўзига   хос   тури   –   контраст   контексти   доирасида   юзага   чиқади.   Унинг
чегаралари   контрастнинг   семантик   доминанти   ва   контраст   ҳодисасининг
ҳосил бўлишида иштирок этувчи тилнинг лексик, грамматик ва фразеологик
сатҳларида   фаол   қўлланувчи   бирликлар   миқдорига,   уларнинг   тил   ва   нутқ
сатҳида,   айниқса,   поэтик   матнларда   қай   тарзда   намоён   бўлишига   қараб
аниқланади.
3.   Ўз   моҳиятига   кўра   контраст   контексти   икки   кўринишда   намоён
бўлади:   контрастнинг   лингвистик   контексти   ва   контрастнинг   стилистик
контексти.   Лингвистик   контекст   контраст   самарасини   кам   миқдорда
ифодалайди   ва   тилшуносликда   қатъий   тарзда   белгилаб   қўйилган   тартиб-
қоидалар   нуқтаи   назаридан   тавсифланади.   Контекстнинг   иккинчи   тури   эса
аксинча,   турли   сатҳларда   энг   юқори   даражада   контраст   алоқаларни
ифодалашда   иштирок   этади.   Муаллиф   коммуникатив   мақсади,   нутқ
жараёнига боғлиқ ҳолда контраст ҳосил қилишда иштирок этувчи бирликлар
ўз лингвопрагматик имкониятларини шу контекст доирасида намоён қилади.
4.   Контрастда   бадиий   матнда   ифодаланган   воқеа-ҳодиса,   тушунча   ва
ҳолат,   ҳаракатнинг   турғунлик   ва   ривожланиш   ҳолати   акс   этади,   стилистик
усул   эса   қоидага   кўра   турғунлиги   билан   ажралиб   туради.   Контраст
тузилишига кўра матнни тартибга солади.
5.   Контраст   ифодаланиши   режаси   контраст   бирликлари   –
контрастивларнинг   матний   ўзаро   боғлиқлигида   кўринади.   «   Контрастив»
атамаси   кенг   маънода   контраст   ҳосил   қилувчи   бирликларни   англатади   ва
нутқнинг  турли  кўринишларида   иштирок  этувчи  лисоний  бирликлар  хилма-
хиллигига   асосланади,   бадиий   матнда   контраст   маъносини   ифодалаш
78 усулларини,   уларнинг   бадиий-эстетик   таъсир   этиш   воситаси   сифатида
қўлланиш имкониятлари, маъно нозикликларини акс эттиради.
6.   Кўринадики,   поэтик   матнларда   контраст   ҳосил   қилувчи   воситалар
иштирокида   фикр   ифодаланишида   иллокутив   ва   перлокутив   акт   етакчилик
қилади.
III  БОБ .  КОНТРАСТ БАДИИЙ МАТННИНГ СЕМАНТИК-
ФУНКЦИОНАЛ АСОСИ СИФАТИДА
3.1. Контраст воқеланишида прагматик-услубий имкониятлар
Контраст   ҳосил   қилувчи   бирликлар   поэтик   матнларда   воқеликдаги
зиддиятли   ҳолатлар   тасвирини   беришдан   ташқари   муаллифнинг
тасвирланаётган   образга   ва   у   орқали   воқелик   фактларига   бўлган
муносабатининг   ифодаланишида   муҳим   восита   сифатида   иштирок   этади.
Муаллиф асар мазмунига мос келувчи зидлик маъносини ифодаловчи сўз ва
ибораларни   танлаш   орқали   ўз   муносабатини   ҳам   акс   эттиради.   Шуниси
характерлики, поэтик матнларда муаллиф  мавзу моҳиятини ёритиб беришда
ёки персонажлар характер-хусусиятига оид жиҳатларни тасвирлашда адабий
79 тил   меъёридан   чекиниши,   баъзан   семантик   жиҳатдан   зидлик   семасига   эга
бўлмаган   бирликларни   қаршилантириш   орқали   контрастнинг   кутилмаган,
фавқулоддаги   кўринишларини   ҳосил   қилиши   мумкин.   Бу   эса   прагматика   ва
шеъриятнинг дастлабки кўринишда бир-бирини истисно қилувчи, аммо бир-
бирини тақозо қилувчи тушунчалар эканлигидан далолат беради. 
Бадиий   матндаги   лексик-стилистик   воситаларни   аниқлаш   бўйича
тадқиқот   олиб   борган   А.Ҳасанов   шундай   фикрларни   билдиради:   «
Индивидуаллик,   ягоналик   ёзувчининг   ижод   жараёнида   сўз   танлаш   санъати
билан   белгиланади.   Бу   ўз   ўрнида   ёзувчининг   лисоний   шахсиятини,   яъни
бадиий   тафаккурини,   шахсий   идрок   тарзини,   қолаверса,   лисоний   лаёқати   –
лингвистик   маҳоратини   намоён   этади.   Айниқса,   индивидуал   услуб
тушунчаси   бирор   муаллиф   асарлари   тилини   унга   замондош   ижодкор
асарлари   тили   билан   қиёсий   тадқиқ   қилинганда   янада   ойдинлашади.   Чунки
ёзувчи услубида санъаткор томонидан эстетик жиҳатдан қўлланган барча тил
воситалари   унинг   бадиий   тафаккури   билан   ички   боғлиқлик   асосида
бирлашади. 88
 
Ижодкор   тил   бирликларини   ўринли   қўллай   олсагина   у   томонидан
яратилган асар ўқувчи томонидан яхши қабул қилинади. Тўғри танланган тил
воситалари   бадиий   матнда   ўқувчига   бадиий-эстетик   таъсир   қилиш
воситасига   айланади   ва   унда   асарда   тасвирланган   воқеа-ҳодиса,   кишилар
характер-хусусиятлари   бадиий   тарзда   ўз   ифодасини   топади.   Бу   эса   бадиий
асар   ижодкори   тили   ва   услуби   тўғрисида   маълум   бир   хулосаларга   келишга
асос бўлади. « Поэзия бадиий адабиётнинг алоҳида тури сифатида воқеликни
баён   этишда   ўзига   хос   йўлдан   борса-да,   тилдан   фойдаланишда,   энг   аввало,
уни истеъмол қилишда умумий қонуниятларга – ҳозирги замон адабий тили
нормасига   асосан   итоат   қилади.   Поэзияда   т и лнинг   стилистик   ва   эмоционал
имкониятлари ҳам ана шу норма до и расида реаллашад и»  89
.
88
 Ҳасанов А.А. Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситалар.
Филол.фан. номз...дисс.автореф. – Тошкент, 2010. -Б.8.
89
Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби. – Самарқанд: Зарафшон, 1992. -Б.23.
80 Юқорида   қайд   этилган   ички   ва   ташқи   омиллар   таъсирида   ҳар   бир
миллатнинг   бошқа   миллатлардан   ажратиб,   фарқлаб   турадиган   ўзига   хос
миллий   хусусиятлари   бўлади.   Мазкур   хусусиятларни   кўрсатиб   бериш   шоир
ва   ёзувчиларнинг   тилдаги   мавжуд   лексик   ва   фразеологик   бирликлардан
фойдаланиш   маҳоратига   боғлиқ   бўлиб,   бу   уларнинг   индивидуал   услубини
белгилаб беради.
Дарҳақиқат,   ҳар   бир   ижодкорнинг   тил   бирликларини   танлашдаги   ўзига
хослиги   у   томонидан   яратилган   бадиий   матнда   намоён   бўлади.   Бадиий
матнда  зиддият  ҳосил  қилувчи  воситаларни  таҳлил  қилиш  орқали шоир ёки
ёзувчининг   ўзига   хос   услубий   маҳорати   ҳақида   аниқ   тасаввурга   эга   бўлиш
мумкин.   Шуниси   эътиборга   лойиқки,   шоирлар   асарларида   халқ   оғзаки
ижодининг   контраст   яратишда   муҳим   манба   эканлиги   сезилиб   туради.
Масалан,   Усмон   Азимнинг   «   Бахшиёна»     китоби   фалсафий   руҳдаги
фикрларга   бойлиги,   халқ   тилига   яқин   услубда   ёзилганлиги   билан   ажралиб
туради. Шу боис унда лирик қаҳрамон руҳиятини ёритишда ўзаро зид қутбда
турувчи шодлик ва ғам, кулги ва нола, кўнгил ва олам тушунчалари контраст
бирликлари сифатида фаол қўлланади:
Мен-чи? Менга гоҳ шодлик, гоҳ алам тўлар,
Ҳар сатримга кулгум тўлар, нолам тўлар.
Бу олам-ку, маним дилим ярим этди,
Ярми билан куйласам ҳам олам тўлар.
Поэтик   матн   шеър   ёзиш   қоидаларига   амал   қилиб   яратилган   асар
бўладими   ёки   халқ   оғзаки   ижодига   тегишли   бўладими,   бундан   қатъи   назар,
аввало, у ўзида прагматик жараённи акс эттирувчи бадиий тафаккур маҳсули
ҳисобланади.   Ижодкор   поэтик   матнда   ўз   руҳий   ҳолати   ёки   лирик   қаҳрамон
ҳис-туйғуларини   ифодалаш   билан   ўқувчига   таъсир   этишни,   ўзи   ифодалаган
фикрларга   унда   маълум   муносабат   уйғотишни   кўзда   тутади.   Бу   –   унинг
прагматик   мақсади.   Шу   мақсаднинг   амалга   ошиш   жараёни,   яъни   матннинг
ўқувчига   таъсир   этиши,   матн   мазмуни   билан   танишиши   асносида   унда
маълум муносабатнинг шаклланиши, ўзи хабардор бўлган маълумотларни ўз
81 дунёқараши   мезонлари   асосида   баҳолаши   тилшуносликда   прагматик
салоҳият тушунчасида умумлашган. 
Шеърий матнда ифодаланган фикрларнинг моҳиятини ўқувчига етказиш,
бунинг   учун   тилда   мавжуд   бўлган   тил   бирликларини   тўғри   танлаш,   бадиий
ва   эстетик   таъсирчанликни   юзага   келтиришда   контраст   ҳосил   қилувчи
бирликлардан   ўринли   фойдаланишни   талаб   қилади.   Чунки   шеърий   матнда
контраст   воситаларининг   ўринли   қўлланиши   муаллиф   индивидуал
услубининг   ўзига   хослигини   кўрсатади.   Шеърий   матнда   контраст   ҳосил
қилувчи   бирликларнинг   тутган   ўрнини   аниқлашда   ёзувчи   ва   ўқувчи,
коммуникатив   мақсад,   коммуникатив   акт   содир   бўлаётган   нутқий   вазият,
нутқ   иштирокчиларининг   мазкур   вазиятда   тутган   ижтимоий   мавқелари
муҳим ўрин тутади. 
Агар   прагматика   сўзи   моҳиятидан   келиб   чиқсак,   муаллиф   томонидан
танланган   сўз   матнда   ҳаракатланиши,   яъни   адресатга   маълум   нарса,   ҳолат,
ҳаракат   тўғрисида   маълумот   беришдан   ташқари   унга   таъсир   қилиши,   уни
навбатдаги   ҳаракатга   ундаши   керак.   Шунинг   учун   поэтик   матнда   муаллиф
кўпчилик   томонидан     ишлатиладиган   бирликлардан   қочиб,   сўзларни
ноодатий   маънода қўллашга интилади ва шу орқали ўз мақсадига эришади.
Контраст     тарзида   ифодаланган   фикр   адресатда   турли   руҳий   ҳолатни   юзага
келтиради,   воқелик   фактига   нисбатан   субъектив   муносабат   уйғотади.
Бошқача   айтганда   прагматик   самара   юзага   келади.   Бунда   муаллиф   ўзи
қўллаётган   сўзнинг   семантик   маъно   қирраларини   поэтик   матнда   прагматик
вазифага   йўналтиришдан   ташқари   адресатнинг   савияси,   мавқеи,   билим
захираси,   нутқий   вазият   каби   сўзнинг   ташқи     прагматик   компонентлари
ҳисобланувчи ташқи омилларга ҳам таянади. Усмон Азимнинг Элбек бахши
ҳақидаги   достонида   бахши   тилидан   берилган   қуйидаги   парчада   ўзаро
контраст   муносабатига   киришган   чин-ёлғон,   яхши-ёмон,   қора-оппоқ,   ҳаром-
пок,   душман-ўртоқ   сўзлари   ёрдамида   жамият   ҳаётидаги   инсоний
муносабатлардаги зиддиятли ҳолатлар тасвирланганлиги кўзга ташланади:
Чин қолиб, ёлғонлар топса марҳамат,
82 Яхшимас, ёмонлар топса марҳамат,
Алдамчи замонлар топса марҳамат
Дардларинг танингга жойлансин.
Чидагин, болам-а, чидагин,
Оҳларинг қўшиққа айлансин! 
Донолар қорани оппоқ десалар,
Шоирлар ҳаромни шу  п ок десалар,
Қўрқсалар, душманни ўртоқ десалар — 
Чидагин, болам-а, чидагин,
Дардларинг танинга жойлансин.
Чидагин, болам-ей, чидагин, 
Оҳларинг қўшиққа айлансин! 
Келтирилган  матнда  нутқ иштирокчилари – бахши ва ўқувчи.  Муаллиф
ўқувчи   онгига   ҳаётнинг   зиддият   асосга   қурилганлиги,   бу   одамларнинг   бир-
бирларига   бўлган   муносабатига   ҳам   таъсир   қилганлиги,   аммо   ўз   ватанини
севган киши буларнинг барчасига чидаши ва курашиши лозимлиги ҳақидаги
фалсафасини   сингдириш   ниятида.   Шунинг   учун   дунёни   ва   инсонни
қусурларсиз,   мукаммал   кўриш   орзусида   бўлган   муаллиф   армони   бутун
кўлами,   қарама-қаршиликлари,   қувончи   ва   ғамлари,   ўтмишдан   ҳасрати   ва
келажакдан умидлари билан бахши тилидан баён қилинади.  
Бугунги   кунда   лексик   бирликнинг   семантик   структурасидаги   қўшимча
маъно   (прагматик,   коннотатив   маъно)   коннотацияни   вужудга   келтирувчи
контекстлар,   тагмаъно   ифодаловчи   алоҳида   сўзлар,   сўз   бирикмалари,
фразеологик   бирликлар,   иборалар,   мақоллар   асосида   тадқиқ   қилинмоқда.
Шундай   қилиб,   прагматик   таҳлил   асосида   коннотатив   маънонинг   ички   ва
ташқи прагматик белгилари аниқланади.  Коннотациянинг  ички белгилари  сўз
мазмуни   структурасидаги   прагматик   компонент ларнинг   мавжудлиги   билан
боғлиқ.   Ташқи   прагматик   белгилар   эса,   конкрет   коммуникатив   актдаги
мулоқот вазияти, суҳбатдошлар ўртасидаги муносабатларнинг  характери ,
уларнинг   фон   билимларининг   бир-бирларига   яқинлиги,   мулоқот
83 пресуппозицияси   каби экстралингвистик омиллар орқали аниқланади. Шунга
кўра   коннотациянинг   турли   типлари:   бир   томондан   сўз   орқали   ифодаланиб
унинг   семантик   структурасини   кенгайтирувчи   коннотация   ва   иккинчи
томондан   матн   орқали   ифодаланиб,   тагмаъно   ҳосил   қилувчи   коннотациялар
фарқланади. 90
  Усмон   Азимнинг   «   Бахшиёна»     китобида   контраст   ҳодисаси
Элбек   бахши   билан   боғлиқ   диалогларда   кенгроқ   тарзда   баён   қилинган.
Қуйидаги парчага диққат қилайлик:
Элбек бахшидан « Чиройли нима?»  деб сўраганларида, шундай дебди:
Осмонда юлдузлар чиройли, 
Дунёда кундузлар чиройли, 
Тўйларда кулганлар чиройли,
Вақтида ўлганлар чиройли, 
Баҳор сели билан чиройли.
Йигит эли билан чиройли, 
Деҳқон дала билан чиройли, 
Аёл бола билан чиройли.
Элбек бахшидан « Ёмон нима?»  — деб сўраганларида, шундай дебди:
Юлдузи йўқ осмон ёмон,
Кундузи йўқ жаҳон ёмон.
Тўйларда йиғлаган ёмон,
Вақтида ўлмаган ёмон.
Баҳорсиз келган сел ёмон, 
Ботирсиз қолган эл ёмон. 
Даласиз деҳқонлар ёмон,
Боласиз армонлар ёмон. 
Кўринадики,   дастлабки   парчада   келтирилган   ҳар   бир   мисра   кейинги
парчада келган мисралар билан зидлантирилган, қаршилантирилган.
Осмонда юлдузлар чиройли – Юлдузи йўқ осмон ёмон,
Дунёда кундузлар чиройли – Кундузи йўқ жаҳон ёмон.
90
 Кўчибоев А. Матн прагматикаси. -Самарқанд, 2015. -Б.14.
84 Аслида   инсон   ўзини   ўраб   турган   борлиқдаги   нарсалар   ва   ҳодисалар,
кишилар ва уларга хос хусусиятлар, ҳаракатларни умумлаштириб, «яхши»  ва
«ёмон»     тушунчалари   мезонлари   асосида   баҳолайди.   Яхши   маъносини
беришда   шу   гуруҳга   кирувчи   «гўзал»     сўзининг   «ёмон»     сўзига   контраст
бирлик   сифатида   қўлланиши   поэтик   таъсирчанликни   оширган.   Дастлабки
парчада   берилган   осмон,   дунё,   кулмоқ,   ўлмоқ,   сел,   эл,   деҳқон,   аёл   сўзлари
кейинги   парчада   зид   муносабат   ифодалашда   мос   келувчи   сўзлар   ёрдамида
контраст   муносабатга   киритилади.   Шеърда   қаршилантирилган   ҳар   бир
бирлик тилда қарама-қарши маъно ифодаламайди. Масалан,   йигит   ва   ботир
сўзлари   тилда   маънодош   сўзлар   эмас,   лекин   шеърда   бу   бирликлар
контекстуал маънодошликни ҳосил қилиб  йигитнинг эли билан бўлиши яхши ,
ботирсиз эл қолган элининг ёмонлиги  ўзига хос ифодани юзага келтирган.
Бадиий асар тилида, хусусан, поэтик матнларда контраст ҳосил қилувчи
воситалар   муҳим   ўрин   эгаллайди.   Таҳлил   жараёнида   шоир   асарларида
лингвопоэтик   воситаларнинг   кенг   қамровли   эканлиги,   уларнинг   халқона
оҳанг ҳосил қилишда, такрорланмас бадиий образлар яратишда ҳамда бошқа
шоирлар   ижодида   учрамайдиган   турли   хил   маъно   нозикликларини   поэтик
тасвирлашда энг муҳим воситалардан эканлиги тобора ойдинлаша боради.
Ўзбек тилшунослигида контраст ҳосил қилувчи тил бирликлари маъно
тараққиётининг   намоён   бўлиши   бўлиб,   уларнинг   вужудга   келиши   ва
шаклланишида   маълум   бир   сўзнинг   узуал   ёки   окказионал   маъно   доирасида
янгидан   янги   маъно   қирралари   ҳисобга   олинади.   Контраст   ҳосил   қилувчи
воситаларнинг   бадиий   матн   доирасида   қўлланиши   ҳақида   фикр   юритганда
кўпроқ   уларнинг   ўзлари   қўлланган   матнда   тутган   ўрнига,   шоир   ёки
ёзувчининг   мақсади,   қолаверса,   ижодкорнинг   индивидуал   услуби   нуқтаи
назаридан   ёндашиш   мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Чунки   ҳар   қандай   бадиий
матнда   ижодкорнинг   ўзига   хос   хусусиятлари,   табиат   ва   жамиятга,   унда
бўлаётган   ўзгаришлар,   воқеа-ҳодисалар,   одамларга   субъектив   муносабати,
тафаккур доираси, эътиқоди ва дунёқараши кабилар лингвопоэтик воситалар
ёрдамида ўзининг бадиий ифодасини топади. 
85 Контраст   ҳосил   қилувчи   бирликларнинг   бадиий   матнда   кенг
қўлланиши   аввало,   адабий   тилнинг   фикр   ифодалаш   имкониятлари,   бадиий
тасвир воситаларига қай даражада эга эканлигига боғлиқ. «Айтиш мумкинки,
бадиий   нутқ   ўз   табиати,   моҳияти   ва   мақсадига   уйғун   ҳолатда   бойликка
мойиллиги   билан   ажралиб   туради.   Қашшоқ   нутқ   ҳеч   қачон   эстетик   таъсир
қувватига   соҳиб   бўла   олмайди,   эстетик   қувватсиз   эса   бадиий   нутқ   ўзининг
бош   вазифасини   бажариши   мушкул.   Шунинг   учун   ҳам   ҳақиқий   сўз
санъаткорлари   асар   тилининг   бойлиги   устида   муттасил   меҳнат   қилганлар,
тинимсиз   изланганлар,   тилнинг   турли   сатҳларидаги   ранг-барангликнинг
бетакрор имкониятларини кашф этганлар». 91
Маълумки,   ҳар   бир   бадиий   ижод   намунаси   бўлган   адабий   асарни
эмоционал-экспрессив   жиҳатдан   мукаммаллиги   унинг   асосини   ташкил
этувчи   бадиий   тилига   қараб   белгиланади.   Адабий   тилда   мавжуд   бўлган
контраст яратувчи лексик-фразеологик бирликлар бир томондан бадиий асар
тилининг   ифодали   ва   таъсирчан,   мантиқий   ва   услубий   равон   бўлишини
таъминласа,   иккинчи   томондан   асарнинг   бадиий-эстетик   қимматини
оширади,   қаҳрамонлар   ички   кечинмалари,   руҳияти   тасвирини   беришда
муҳим аҳамият касб этади.
Бадиий   матнларда   ифодалилик,   таъсирчанлик   ва   образлиликни
таъминловчи   воситалар   қатори   контраст   ҳосил   қилувчи   воситалар   муҳим
ўрин   эгаллайди.   Бадиий   асар   тилини   лингвопоэтик   жиҳатдан   тадқиқ   этиш
жараёнида   унинг   зиддият   ҳодисасининг   моҳиятини,   уни   юзага   келтириш
усул   ва   воситаларини   яхши   билиши   ва   ўз   ижодида   улардан   моҳирона
фойдалана   олишининг   гувоҳи   бўламиз.   Таҳлил   жараёнида   ижодкор
асарларида   контраст   воситаларининг   кенг   қамровли   эканлиги,   уларнинг
халқона   оҳанг   ҳосил   қилишда,   такрорланмас   бадиий   образлар   яратишда
ҳамда   бошқа   ижодкорлар   асарларида   учрамайдиган   турли   хил   маъно
нозикликларини   тасвирлашда   энг   муҳим   воситалардан   эканлиги   тобора
ойдинлаша боради. 
91
Маҳмудов   Н.   Ўқитувчи   нутқи   маданияти.   –Тошкент:   Алишер   Навоий   номидаги   Ўзбекистон   Миллий
кутубхонаси нашриёти, 2009. - Б. 156.
86 Хулоса   сифатида   биз     бадиий   асар   тилининг   эмоционал-
экспрессивлиги,   образлилигини   таъминлашга   хизмат   қилувчи   бундай
воситалар   контраст   маъносини   англатувчи   турли   номлар   билан
юритилишини таъкидлаймиз.
3.2. Антитеза – ўзаро зид образ ва тушунчаларни ифодалаш
воситаси
Тилимизда   кенг   маънода   контрастлик   кўринишларни   ифодаловчи
антитеза,   оксюморон,   антисемия,   энантосемия   каби   ҳодисалар   ҳам   борки,
уларни   кўриб   ўтиш   орқали   контрастнинг   тил   тизимида   тутган   ўрнини
белгилаш   ҳамда   ўзига   ёндош   ҳодисаларга   муносабатини   аниқлаш   мумкин.
Ана шу контрастликни ҳосил қилувчи воситалардан бири антитезадир. Ўзбек
тилшунослиги   ва   адабиётшунослиги   бўйича   яратилган   тадқиқотларда   бу
ҳодисага   берилган   таърифлар   деярли   бир-биридан   фарқ   қилмайди.   Бу
таърифлар   бири   иккинчисини   тўлдиради.   Тилшунос   олим   А.Ҳожиев   бу
ҳодиса моҳиятини қуйидагича изоҳлайди: Антитеза   (юн. Aпtithesis – қарама-
қарши   қуйиш).   Қиёсланувчи   фикр,   тушунча   кабиларни   қарама-қарши
қўйишдан   иборат   услубий   қўлланиш:   Яхши   топиб   гапирар,   ёмон   қопиб
гапирар.   Дўст   бўлиш   осон   уни   сақлаш   қийин 92
.   Ўзбек   тилининг   тасвирий
воситалари   бўйича   кузатишлар   олиб   борган   Р.Қўнғуров   мазкур   ҳодиса
моҳиятини   очиб   беришда   унинг   бадиий   матнларда   тутган   ўрнига   алоҳида
диққат   қилганлиги   сезилади.   Олим   бу   ҳодисани   шундай   тушунтиради:
Контрастни юзага келтирувчи антитеза поэтик синтаксиснинг бир кўриниши
ҳисобланади,   у   нутқда   ифодалиликни   кучайтириш   учун   логик   жиҳатдан
қарама-қарши   тушунчаларни,   фикр,   образ,   предметларни   ва   шахслар
характерларини   қиёслаш   ёки   биргина   предмет   ёки   ҳодисаларнинг   даража
жиҳатидан   қарама-қарши   ҳолатини   тасвирлашдир.   Классик   адабиётимизда
антитеза тазод термини билан юритилган ва у бир неча хил кўринишларга эга
92
Ҳожиев А.Тилшунослик терминларнинг изоҳли луғати. – Тошкент. 2002. -Б.17.
87 бўлган. 93
  Адабиёт   тарихи   бўйича   яратилган   дарсликларда   антитеза,   яъни
тазоднинг мумтоз асарлар учун хос эканлиги қайд қилинар экан, қуйидагича
тавсифланади: «Тазод усули талабига кўра, бир-бирига қарама-қарши бўлган
икки   қутб   —   образ,   тушунча,   жисм,   жараён   ва   бошқаларнинг   бири
иккинчисини   рад   этиши   ёки   инкор   қилиши   лозим.   Лекин,   айни   чоғда,
кўпинча   бир-бирини   рад   этувчи   ёки   инкор   қилувчи   икки   қутб   ўртасида
қандайдир   ички   ёки   ташқи   алоқа   ҳам   бўлади.   Улардан   бири   иккинчисини
келтириб чиқаради. Навоий тазоднинг бу специфик хусусиятларига тўла амал
қилиб, оригинал лавҳа ва образлар яратади. Мисоллар:
Жаҳонки, оҳим била тийрадур, эмас мумкин —
Бу шом рафъи юзунг субҳи бўлмайин мавжуд .
Бу   байтда   субҳ   шомга   қарама-қарши   қўйилаяпти.   Бироқ   шомга   ҳам,
субҳга ҳам ёр сабабчи, чунки унинг ҳажри шомни бунёд этса, (Ошиқ ҳижрон
оламида   оҳ   чекавериб,   оламни   қоронғу   қилган),   унинг   юзи   (юз   қуёшга
ўхшатилади) субҳни бунёд этади. . 94
 
«Ўзбек   тили   стилистикаси»     китобида   антитеза   ҳодисасига   таъриф
берилар экан, унинг атама сифатида тил бирликларини қамраб олиш доираси
анча   кенг   тушунтирилади:   “Антитеза   (Тазод).   Бу   логик   жиҳатдан   қарама-
қарши   булган   икки   қутб   (фикр,   тушунча,   сезги   ва   образлар)ни   қиёслашдир.
Бунда   бири   иккинчисини   рад   этади   ёки   инкор   қилади.   Таркибида
антонимлар,   грамматик   зидлик   муносабатини   ҳамда   тасдиқ   ва   инкор   ифода
қилувчи   грамматик   воситалар,   шунингдек,   ифодалиликнинг   бошқа   зидлаш
воситалари  қўлланади:   Унинг   ҳаёти  баланд-паст  бўлиши  керак  эмас,  тўғри
бўлиши   керак.   (У.У.)   Жамиятни,   ундаги   бойликларни   яратган,   ижод   этган
инсон   меҳнатда,   фалокатда,   азобда,   ҳалокатли   аҳволда,   хору   зорликда
бўлди.   Паразитлар   эса   роҳатда,   разолатда,   қотиллик   фаолиятида.   (В.   3.)
Эгри озади  —  тўғри ўзади.  (Мақол). 95
93
 Қўнғуров Р. Ўзбек тилининг тасвирий воситалари. – Тошкент: Фан, 1977. -Б.111.
94
  Шомақсудов   А.,   Расулов   И.,   Қўнғуров   Р.,   Рустамов   Ҳ.   Ўзбек   тили   стилистикаси.   –   Тошкент:   Ўқитувчи,
1983.  -Б .238 .
95
  Шомақсудов   А.,   Расулов   И.,   Қўнғуров   Р.,   Рустамов   Ҳ.   Ўзбек   тили   стилистикаси.   –   Тошкент:   Ўқитувчи,
1983.  -Б .238.
88 Айтиш мумкинки, контраст ҳодисаси тилнинг ҳамма сатҳларида у ёки бу
кўринишда амал қилса-да, уларнинг турли маъно нозикликларини ифодалаш
имкониятлари   кўпроқ   бадиий   матнларда   намоён   бўлади.   Чунки   бадиий
матнларда китобхонга маълум воқеа-ҳодисалар тўғрисида маълумот етказиш
билан   чегараланиб   қолмайди.   Уларда   китобхонга   бадиий-эстетик   таъсир
этиш   ҳам   кўзда   тутилади.   Бадиий   матнларда   қўлланилган   ҳар   бир   тил
бирлиги   ўрни   билан   таъсирчан   воситага   айланади,   образлиликни   вужудга
келтиради   ва   асар   муаллифининг   ўз   олдига   қўйган   мақсадининг   амалга
ошишини   таъминлайди.   «Нутқий   образлиликни   таъминловчи   лингвистик
фактор   бевосита   сўз   қўллаш   билан   боғлиқ.   Бу   жараён   тилнинг   сўз
бойлигидан   (синоним,   антоним,   омоним,   пароним   сўзлардан,
фразеологизмлардан,   сўз   бирикмаларидан)   нутққа   мос   қўллаш   натижасида
юзага   келади.   Стилистик   фактор   бевосита   образли   воситалар,   стилистик
усуллардан фойдаланиш натижасида вужудга келади»  96
.
Ўзбек   шеъриятида   Анвар   Обиджон,   Усмон   Азим,   Аъзам   Ўктам   каби
шоирлар   шеъриятида   муҳим   ўрин   тутувчи   воситалардан   бири   антитеза
ҳисобланади. 
Антитеза   санъати   мантиқан   қарама-қарши   бўлган   тушунча,   сезги   ва
образларга   таянар   экан,   шоирлар   контраст   ҳосил   қилишда   бу   санъат
талабларидан   келиб   чиқадилар.   Тадқиқот   объектимиз   бўлган   шоирлар
асарларида   кўпчилик   ҳолларда   диний-тасаввуфий   тушунчалардан
фойдаланилганлиги, диний экзотик образларни контраст қўллаш билан ўзига
хос зиддиятлар галереясини яратганлигини кўришимиз мумкин. Усмон Азим
қозоқ шоири Кенгишлик Мирзабеков хотирасига ёзилган марсиясида ўлим ва
тириклик   тушунчаларини   контраст   ҳолда   тасвирлаш   билан   ҳеч   нарсанинг
абадий эмаслигига ишора қилади:
Ўлим бордир — тириклик юксалишда доим ҳушёрдир. 
Тирикларга тирикликдан жабру ситам лек бисёрдир.
96
 Бегматов Э.,   Бобоева А.,   Асомиддинова М.,   Умурқулов Б.   Ўзбек нутқи маданияти очерклари.  –   Тошкент:
Фан, 1988.  -Б .85.
89 Қуйидаги парчада тасаввуфий руҳ ҳукмронлиги сезилади. Аслида шоир
ишқ   деганда   ҳақиқий   ишқни,   яъни   банданинг   Аллоҳга   бўлган   севгисини
назарда   тутмоқда.   Бу   йўл   –   банданинг   Аллоҳга   етишиш   йўли   шоир
айтганидек,   хатарли,   маъюсли,   оғриқли   ва   кадарли.   Тасаввуфий   таълимотга
кўра,   инсон   руҳи   туғилгунга   қадар   мавжуд   бўлган.   Шунинг   учун   ўлим
руҳнинг   яна   ўз   даргоҳига   қайтиши   сифатида   тушунилади.   Ибтидо   руҳ
ҳаётининг   бошланиши,   интиҳо   эса   вужуд   ҳаётининг   тугалланиши.   Шоир
ибтидо   ва   интиҳо   тушунчаларни   контраст   қўллаш   орқали   аслиятга   қайтиш
маъносини поэтик тарзда тасвирлаган:
Энди бизга ишқ йўллари хатарлидир,
Маъюслидир, оғриқлидир, кадарлидир,
Ибтидомиз интиҳодан хабарлидир,
Қувончи оз, ғами ўлим қадарлидир. 
Бу   маъно   қуйидаги   парчада   кетмоқ   ва   қайтмоқ   сўзлари   воситасида
ифодаланган:
Бу дунёдан кетганимми, 
Бу дунёга қайтганим, 
Тилларимдан тўкилган сўз — 
Бойчечакнинг айтгани. 
Сўзларни кўчма маънода қўллаш, унга қўшимча маънолар юклаш ва шу
орқали   поэтик   таъсирчанликни   таъминлаш   бадиий   матн   талабларидан
ҳисобланади.   Қуйидаги   мисолда   ўзаро   контраст   ҳисобланувчи   ер   ва   осмон
тушунчалари қўлланишида шу ҳолат кузатилади:
Ахир, тангрим, кечир, қоронғу тунлар 
Бўзлаб, йўл сўрадим бандаларингдан.
Сенинг осмонингга етмади бўйим, 
Ердан паст кўкларни айладим тавоф. 
Кўринадики,   ер   ва   осмон   сўзлари   бир   ўринда   воқелик   тушунчаси
сифатида   қўлланилса,   баъзан   ёзувчи   коммуникатив   мақсадига   кўра,   инсон
руҳияти   билан   боғлиқ   ҳолатларни   ифодалаш   воситасига   айланади.   Шеърда
90 ифодаланган   прагматик   маънони   англаш   учун   сўз   ва   унинг   маъноларидан
ташқари   диний   тушунчаларни   ҳам   билиш   талаб   этилади.   Шоирнинг
маҳорати   шундаки,   сўзнинг   ботинига   бир   неча   маъноларни   яшира   олган.
Иккинчи   мисрадаги   йўл   сўрадим   бандаларингдан   мисрасида   мантиқий
пресуппозиция   ифодаланган.   Йўл   бандадан   эмас,   тангридан   сўралади,
бандангдан   йўл   сўраганим   учун   мени   кечир   деган   яширин   маъно
ифодаланади.   Ердан   паст   кўклар   бирикмасидаги   паст   ва   кўк   сўзлари   ҳам
контекстуал зид маънода қўлланилиб, контрастни юзага келтирган.
Поэтик   матнлар   тилининг   ўзига   хослиги   шундаки,   унда   инсон   руҳияти
тасвирини беришда кундалик нутқда фаол қўлланувчи сўзлар қаторида диний
экзотик   бирликларга   ҳам   прагматик   вазифа   юкланади.   Шу   боис   шеъриятда
диний тушунчаларни ифодаловчи сўзларга кенг ўрин берилади. Усмон Азим
ижодида   персонаж   ички   кечинмаларини   беришда   беҳишт   ва   жаҳаннам
тушунчалари ўзаро контраст қўлланилган:
Беҳишт-жаҳаннам
Эшигини бекитди беҳишт — 
Қаршимизда ёнар жаҳаннам.
Фаришталар ҳаммаси беиш,
Жоним яна қийноққа тегиш — 
Неча аср ёнаман, эгам?
Дўзах-беҳишт
На-да дўзах олови ямлар, 
На-да эшик очади беҳишт —
Кўкрагингни аросат қамраб,
Қолганида юрагинг беиш.
Ҳар   қандай   лисоний   бирликнинг   нутқ   (матн)   ичидаги
прагматик   (коннотатив)   потенциалини   (таъсир   даражасини)   тадқиқ   қилиш,
прагматик   компонентларини   аниқлаш   оғзаки   ёки   ёзма   нутқда   ўз   ифодасини
топган   матнга   мурожаат   қилишни   тақозо   қилади.   Тил   ҳодисаларини   матн
таркибида,   турли   хажмдаги   нутқ   кесимлари   орқали   таҳлил   қилиш
91 китобхонни   ижодий   интуиция   (ҳис   қилиш,   сезиш)   орқали   сўз,   ибора   ва
жумла,   контекстда   ифодаланган   қўшимча   ахборотларни   англашга   ёрдам
беради.   Лисоний   бирликларнинг   жумлада,   матнда,   контекстда   бундай
функцияга   киришуви   нафақат   уларнинг   сўзлар   қуршовидаги   маъносини
очиш   воситаси   бўлиб,   балки   янги   ясама   бирликларни   яратишда   ва   уларни
англашда   инсон   тафаккурининг   ҳаракатга   келтирувчи   воситалари   сифатида
талқин   қилинади. 97
  Анвар   Обиджон   ижодида   «   авлиё»   ,   «   шайтон»   ,
«фаришта»,   «жаннат»   ,   «дўзах»     каби   халқимизнинг   дунёқараши,   эътиқоди
билан   боғлиқ   ўзига   хос   тушунчаларни   ифодаловчи   образлар   борки,   улар
бегуноҳлик   ва   гуноҳкорлик   маънолари   ифодаси   сифатида   шеърдан   шеърга
ўтиш   жараёнида   тобора   мукаммаллашиб,   бадиий   эстетик   таъсир   восита
сифатида янгидан янги маъно қирраларини китобхонга намоён этиб боради.
Бу дунёдан ўтганлар бир-бир 
Неча анқов, неча муғамбир, 
Виждонли ва виждонсотар ҳам,
Авлиё ва шайтонпадар ҳам.
Ўтган мендан дидли мижозлар 
Ва Сиздан ҳам сулув таннозлар.
(Бу дунёдан ўтганлар бир-бир, 44-б)
Анвар   Обиджон   шеъриятида   миллийлик   уфуриб   турган,   халқчилликка
йўғрилган   бундай   контраст   ҳосил   қилувчи   воситаларни   кўплаб   учратиш
мумкин.   Анвар   Обиджон   томонидан   қўлланилган   бундай   воситаларда   халқ
оғзаки   ижоди   намуналари   тилига   хос   бўлган   хусусиятлар   ҳам   маълум
даражада бўртиб туради. 
Мавзу   моҳиятини   очиб   беришда   Анвар   Обиджон   фавқулодда   кашф
қилган   контраст   ҳосил   қилувчи   воситалар,   кутилмаган   образли   ифодалар
китобхонни   ҳайратга   солади,   улардаги   шоирнинг   ҳаётни   теран   кўз   билан
кузатиши   асосида   юзага   келган   ўзига   хос   бадиий   тафаккур,   бир-бирини
тўлдирувчи   мантиқий   хулосалар   матнга   поэтик   бўёқ,   таъсирчанлик
97
  Кўчибоев А. Матн прагматикаси. -Самарқанд, 2015.-Б.16.
92 бағишлайди. Шунинг учун у томонидан қўлланилган ва матнга боғлиқ ҳолда
бадиий   образга   айланган   тушунчалар   шеърдан   шеърга   кўчар   экан,   ҳар   гал
ўзларининг янги-янги нозик қирраларини китобхонга ошкор этади ва поэтик
таъсирчанлик хусусиятига эгалиги билан ажралиб туради. Қуйидаги мисолда
бегуноҳлик   маъносини   билдирувчи   «   фаришта»     образи   «   гуноҳ»   ,   умуман,
инсонга хос бўлган « ёмонлик»  тушунчаларини ўзида мужассамлаштирган «
шайтон»  образига қаршилантирилган:
Худо урган шайтонман гоҳи,
Гоҳи — дуо теккан фаришта.
Хулқим хақда сўз кетган чоғи,
Ўлчанар у 
Ҳ ар хил қаричда 
(Абдусаломнинг надомати, 67-б).
Аъзам Ўктам шеъриятида кутилмаган тасвирлар, оддий ўқувчи назарига
бирдан тушавермайдиган,  фақат теран ақл ва тасаввуфона мушоҳада орқали
илғаш   мумкин   бўлган   нозик   лавҳалар   талайгина.   «   Табиат   ва   жамиятдаги
кўплаб   нарса   ва   ҳодисаларнинг   моҳияти,   инсонларнинг   характери   уларни
бир-бирига қиёслаш, таққослаш, чоғиштириш асосида ойдинлашади. Шунинг
учун   ҳам,   бу   қиёслаш   тафаккур   жараёнида   доимо   кишиларга   ҳамқадамдир.
Бадиий   адабиёт   тилидаги   антитеза   усули   ҳам   бир-бирига   нисбатан   қарама-
қарши   маъноларни   берадиган   сўзларни,   ибораларни   баёнда   ёнма-ён   қўллаш
орқали   образлиликни   келтириб   чиқаришга   асослангандир»   98
.   Улар   ҳар   бир
ҳолатда   шоир   индивидуал   услубининг   бетакрор   эканлигидан   далолат   бериб
туради.   Шоирнинг   «   Неъмат»     шеърида   қоронғу   ва   ёруғ   сўзлари   ўзаро
қаршилантирилиб, антитеза ҳосил қилинган:
Рамазон — машаққат, синовлар ойи, 
Ўттиз қоронғу кун, ўттиз ёруғ тун  (« Неъмат» ).
Аъзам Ўктам ижодида ўзаро зид қўйиб тасвирланган бирликлар контраст
ҳосил   қилишдан   ташқари   персонаж   руҳиятида   содир   бўлувчи   ҳиссиётлар
98
Каримов С.А. Бадиий услуб ва тилнинг ифода-тасвир воситалари. – Самарқанд, 1994. -Б.45.
93 оқимида   шоир   ички   дунёсининг   образли   тасвирини   беришда   муҳим   роль
ўйнайди.   Шеърларда   қаҳрамон   руҳияти   контраст   ифодаловчи   тил
бирликлари, услубий воситалар ёрдамида  намоён бўлади.
Поэтик   матнларда   қўлланилган   контраст   ҳосил   қилувчи   бирликлар
ижодкор   руҳияти   ифодаси   сифатидагина   эмас,   зиддият   юзага   келишида
лексик бирликларнинг ўзига  хос вазифасининг  бир кўриниши сифатида  ҳам
намоён бўлади. Маъносида зидлик акс этган сўзлар Аъзам Ўктам шеъриятида
ифодаланаётган   фикрларни   бир-бирига   мазмунан   боғлаш,   шоир   қалбидаги
туйғуларни ифодалаш воситаси бўлиш билан бирга бадиий матнга хос санъат
сифатида ҳам иштирок этади.
Юртлар кездим ёв қувиб бориб, 
Дўст топмадим биронта жойдан. 
Аршдан тушган бўлса-да одам 
Яралгани рост экан лойдан  (Аъзам Ўктам « Гарчи» )
Эътибор берилса, шоир парчанинг дастлабки икки мисрасида  ёв  ва  дўст
сўзларини   ўзаро   қаршилантирмоқда.   Бу   сўзларни   мазмунан   бир-бирига   зид
тарзда   тасвирлаш   поэтик   матнларга   хос   хусусият   ҳисобланади.   Айтиш
мумкинки,   уларда   бадиий-эстетик   таъсирчанлик   ҳам   юқори   эмас.   Аммо
инсон   тасаввурида   энг   покиза   жой   деб   тушунилувчи   арш   кейинги   мисрада
қўлланилган   лой  сўзига контраст қўйилмоқда.   Арш  сўзи поклик,  лой  сўзи эса
маълум маънода гуноҳлардан холи эмаслик маъноларини ўзига сингдирган.
Қуйидаги   парчада   муаллиф   ҳаётни   саҳнага,   ундаги   одамларни
артистларга   ўхшатади   ва   инсоний   муносабатлар   замирида   қарама-
қаршиликлар   ётишини   антитеза   воситасида   кўрсатиб   беришга   муваффақ
бўлган.   Шоир   бунда   антитеза   сифатида   сиз   ва   мен   олмошларидан
фойдаланган. Бунда муаллиф яхшилик ва ёмонлик тушунчаларига асосланган
ўзи   ва   тингловчи   шахснинг   муносабатларини   очиб   берган.   Айниқса,
тингловчини   сахий   деб, ўзини эса   тубан   деб баҳолаши шеърда ифодаланган
ва китобхон ҳукмига ҳавола этилаётган мантиқий зидликни оширган:
Бу дунёда ҳамма жой саҳна,
94 Бу дунёда ҳаммамиз артис т .
Дам сахий — сиз,
Мен — тубан зиқна,
Дам одил — мен, ёвуз эса — сиз.  (У.Азим «  Э ски саҳна» , 333-б)
Шеърдаги ифодаланган фикрлар ташқи кўринишда ўзаро зидлик асосига
қурилган   бўлса-да,   унинг   мазмунидан   муаллифнинг   тингловчига   нисбатан
ғарази   йўқлиги,   муносабатларнинг   ижобий   ёки   салбий   томонга   ўзгариши
саҳнадаги   ролга,   яъни   ҳаётдаги   фаолиятига   боғлиқ   эканлиги   англашилади.
Шеърда муаллифнинг ўзини ва нутқ қаратилган шахсни ўрни билан ёмон ёки
яхши   деб   таърифлаши   ҳам   шунга   ишора   қилмоқда.   Усмон   Азим   ижодига
мансуб   қуйидаги   парчада   қаршилантириш   қимматбаҳо   ва   арзон   сифат
сўзлари   воситасида   ҳосил   қилинган.   Бунда   муаллиф   ўзи   ва   нутқ   қаратилган
шахсни   баҳолашда   сифат   сўзлардан   фойдаланиш   билан   муносабатлари
даражасини   кўрсатмоқда.   Айниқса,   нутқ   қаратилган   шахсни   қимматбаҳо
деб,   ўзини   эса   арзон   деб   баҳолаши   шеърда   ифодаланган   мантиқий
номувофиқликни янада кучайтирган: 
Сиз — қимматбаҳосиз,
Мен — арзон, арзон.
Сизга балки фақат юрагим арзир. 
Сиздан сўрамайман ҳақига осмон, 
Фақат осмон каби юксалинг, ахир!
Шеърдаги   сизга   балки   фақат   юрагим   арзир   мисраси   юқоридаги
мисраларга   мантиқан   зидликни   юзага   келтирган.   Шеърдан   вужуддаги   энг
арзирли   жойини   севгилисига   берган   қаҳрамоннинг   нутқидан   ундаш   акти
англашилади.   Мен арзон бўлсам-да, юрагим қиммат   деган  ҳукм  контрастни
янада кучли ифодаланишига восита бўлган.
Шеърдаги   фикрлар   сифат   сўзлар   воситасида   ўзаро   зидликни
ифодалайди,   унда   муаллифнинг   нутқ   қаратилган   шахсга   бўлган   ижобий
муносабати   яширин   тарзда   акс   этган.   Шеърда   муаллифнинг   ўзини   паст
тутиши   ва   тингловчини   юқори   кўтаришида   сифат   сўзлари   муҳим   восита
95 бўлган. Контрастни  юзага келтиришда олмошлардан фойдаланиш шоирнинг
бошқа шеърларида ҳам учрайди:
Замин билан осмон — сену менман,
Саҳар билан оқшом — сену менман.
Еру осмон аро бир ишқ бордир —
Ишқдан бунёд ҳижрон — сену менман.
Парчада   контраст   ҳосил   қилувчи   бирликлар   замин   ва   осмон ,   саҳар   ва
оқшом ,   ер   ва   осмон   лексемалари   ўзаро   қарама-қарши   «   сен»     ва   «   мен»
тушунчалари   доирасига   қамраб   олинган   ва   мазкур   тушунчалар   мазмунини
очиб   беришга   хизмат   қилган.   Кейинги   мисраларда   қўлланилган   япроқ,
Машриқ   ва   Мағриб   сўзларининг   контраст   қўйилиши   сўзловчи   ва   тингловчи
ўртасидаги муносабатлар диалектикасини очиб берган:
Куздаги икки япроқ — сену менман,
Баргдаги митти фироқ — сену менман.
Жоним, фироқ аро бир севги бор,
Фироқда қолган чироқ — сену менман .
Машриқ билан Мағриб — сену менман,
Мағлуб, яна мағлуб— сену менман.
Жоним, мағлубликда бир умид бор —
Йўлларда сарсон мактуб сену менман.
Шоир сен ва мен ўртасидаги зиддиятни кўрсатишда уларни тавсифлашга
хизмат қилувчи « олов»  сўзини ҳам матнга олиб киради ва « Олов билан олов
—   сену  менман,  Олов  ичида биров   —   сену  менман »   деб баҳолайди.  Аслида
шоирнинг   оловни   оловга   контраст   қўйишидан   мақсади   ўзларининг   ишқда
эришадиган мавқеини кўрсатиш. Чунки « Жоним, олов ичра шаҳидлик бор —
Ёниб   қолган   олов   —   сену   менман ».   Демак,   сен   ва   меннинг   бирлашиши,
оловнинг олов билан қўшилишидан кутиладиган натижа ишқда шаҳидлик. Бу
даражага   етган   ошиқ   оловга   –   байроққа   айланади.   Шеърда   яна   бир   ҳолат
кўзга  ташланади. Шеърнинг  дастлабки  мисраларида ўзаро  контраст турувчи
мен ва сен, яъни ошиқ ва маъшуқ ишқ маҳсули – ҳижрон деб таърифланади.
96 Ҳижрон,   яъни   айрилиқнинг   бўлиши   учун   икки   қутб   бўлиши   шарт.   Кейинги
ўринларда   муаллиф   контрастни   кучайтириш   учун   фироқдан   қолган   чироқ,
мағлублар орасидаги сарсон мактуб каби тасвирлардан фойдаланади.
Шеърнинг   сўнгги   бандида   шоир   фикрларига   якун   ясайди,   ўз   фалсафий
хулосаларини   қуёш,   ёш,   тош   лексемаларини   контраст   қўйиш   орқали
ифодалайди:
Қуёш билан қуёш — сену менман,
Кўз ёшга томган кўз ёш — сену менман
Ҳар томчи ёшимизда додимиз бор —
Доддан бунёд икки тош — сену менман.
Парчада қуёш лексемаси кўпроқ сўзловчи ва нутқ қаратилган шахснинг
зоҳирий   сифатларини   тавсифлаб   келаётган   бўлса,   ёш   лексемаси   бевосита
уларнинг   руҳиятини   акс   эттирмоқда.   Бу   тасвир   «   Кўз   ёшга   томган   кўз   ёш»
тарзида берилиши билан поэтик таъсирчанлик янада кучайтирилган. Кейинги
мисраларда бу фикрлар мантиқан давом эттирилган. Ўзаро зид қўйилган кўз
ёш   ошиқ   ва   маъшуқнинг   –   сен   ва   меннинг   оҳлари,   дод-фарёди   ифодаси.   Бу
дод-фарёд   натижасида   юзага   келган   икки   тош   ҳам   яна   «   сен»     ва   «   мен»   .
Кўринадики, ўзаро контраст қўйилган ошиқ ва маъшуқни ўраб турган   замин
билан  осмон ,  саҳар  билан  оқшом ,  япроқлар ,  Машриқ  ва  Мағриб ,  қуёш, кўз ёш,
тош  кабилар сен ва мен муносабати доирасида ҳаракатланади, ўқувчида улар
тўғрисида муайян тасаввур пайдо қилишга хизмат қилади. Шеър ибтидосида
ўзаро зид қўйилган « мен»   ва « сен»   шеър интиҳосида ҳам ўз контрастлик
ҳолатини сақлаб қолган. Бу ҳолатлар контрастнинг поэтик матнларда муҳим
прагматик восита эканлигидан далолат беради.  
Албатта,   поэтик   матнда   ҳар   бир   сўз   маълум   бир   вазифани   бажариши
керак. Бунда тил бажарадиган энг муҳим ижтимоий вазифалар – алоқа, хабар,
таъсир   этишдан   бирини   амалга   ошириш   кўзда   тутилади.   Қуйидаги   парчада
шоир Усмон Азим   тирик  ва  марҳум  сўзларини контраст қўллаш орқали нутқ
қаратилган шахсни маълум хатти-ҳаракатни бажаришга ундаган: 
Бу дунёга бир қўшиқ,
97 Бериб кетгин, шоирим, — 
Марҳумлар уйғонсинлар, 
Ухлолмасин тириклар. 
Шоирнинг   «Хавотир»     шеърида   ўнг   ва   сўл   тушунчалари   контраст
қўлланилган:
Менинг ўнг қўлим бор,
Менинг сўл қўлим.
Ўнг томоним — бўм-бўш,
Сўлида — юрак.  
Юраксиз томонда
(Билмайман ўзим!)
Юраксиз бошим ҳам бўлиши керак. 
Қуйидаги парчада табиат қонуниятига кўра ҳаётнинг бир маромда давом
этиши,   кун   ва   туннинг   белгиланган   тарзда   содир   бўлиш   жараёни   акс   этган.
Шуниси   характерлики,   шоир   контраст   ҳосил   қилувчи   сўзларни   мисраларда
такрор қўллаш билан шеърга  қўшимча маъно, яъни афсусланиш, таъкидлаш
маъносини   кирита   олган.   Аслида   кун   ва   тун   тушунчалари   ўзаро   контраст
муносабатда.   Шоир     Усмон   Азим   уларнинг   белгиларини   ҳам   зидлаш
асносида поэтик тасвирни янада кучайтиришга эришган:
Раҳм қилди худойим бизга —
Қандай гўзал бу илиқ фусун.
Ҳозирча тун қисқадир, қисқа
Ҳозирча кун узундир, узун...
  Қуйида эса куннинг қисқалиги ва туннинг узунлиги умумлашган ҳолда
юракнинг бир маротаба уришига контраст қўйилган. Шеърда кун ва туннинг
табиат   қонунлари   асосида   ҳаракатланиши   ва   бу   жараённинг   давомийлиги
инсон умри эса унинг олдида бир лаҳзани ташкил этиши акс этган:
Кундузларим маним — лаҳзалик.
Туним — узун. Узун. Беадад. 
Юрак — яна битта ларзалик,
98 Жоним — яна бир оғриқ фақат. 
Усмон   Азим   шеърларида   нафақат   сўзлар,   балки   тушунчалар,   рамзлар
ўзаро   контраст   қўйилади   ва   ўзига   хос   имплицит   ифодалар,   поэтик   тасвир
юзага   келади.   Поэтик   матннинг   прагматик   мақсади   шоирнинг   ўз   руҳий
ҳолати   ёки   лирик   қаҳрамон   ҳис-туйғуларини   ифодалаш   билан   ўқувчига
таъсир   этишни,   ўзи   ифодалаган   фикрларга   унда   маълум   муносабат
уйғотишни   кўзда   тутиши   эканлигини   юқорида   айтиб   ўтган   эдик.   Қуйидаги
парчага эътибор қилайлик:
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида,
Юлдузларни ўчирмоқда гулгун шафақ.
Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида...
Замин — тилсим, осмон — тилсим... шеър — бешафқат!
Агар   У.Азим   қўллаган   куз,   баҳор   тимсолларини   унинг   поэтик   нияти
мезонлари   билан   ўлчайдиган   бўлсак,   тонг   (истиқлол   арафаси)   умрининг
сўнгги кунларини кечираётган кузак (куз эмас! Тугаб қолган, чириган кузак-
Й.С.)   бағрида   титраб-титраб   бўлса-да,   «   гулгун   шафақ»   қа   (мустақиллик)
интилаётганига   ишора   қилинади.   Бу   Усмон   Азим   шеърларида   образ,   фикр,
туйғу   доимий   ҳаракатда   эканлигидан   далолат   беради.   Бу   ҳаракат   мунтазам
давом   этади,   гоҳ   иккинчи   бир   ҳаракат   билан   тўқнашади,   баьзан   улар
бирлашиб ягона мақсад сари йўл олади. 99
Инсон характер-хусусиятларида содир бўлувчи ўзгаришлар   қарғамоқ   ва
ташаккур айтиш  ҳолатларини зидлантириш асосида очиб берилган:
Сиз қарғайсиз тақдирингизни,
Ҳам айтасиз унга ташаккур: —
Биз йўқ қилдик бир-биримизни...
Биз йўқ қилдик... Худога шукур!
Шу   ўринда   қайд   этиш   лозимки,   поэтик   матнларда   прагматик   таъсирни
кучайтиришда   феъл   туркумига   мансуб   сўзларнинг   аҳамияти   катта.   Ўзбек
99
Покиза   ниятнинг   нурли   йўллари   (Ўзбекистон   халқ   шоири   Усмон   Азим   портретига   чизгилар).   Йўлдош
Солижонов .  http://www.nurzamon.uz/article_view.php?id=454
99 тилида   айрим   антонимик   муносабатдаги   феъллар   нутқий   қўлланишда
яширин ахборотни шакллантира олади. Феълларнинг антонимик муносабати
асосида   гапда   қўшимча   ахборотни   шакллантириш   прагматик   вазифа   бўлиб,
бу   вазифа   нутқ   вазияти   тақозоси,   сўзловчиларнинг   нутқ   объекти   ҳақидаги
умумий билимлари асосида юзага чиқади 100
Шеъриятда   контраст   ифодаловчи   воситалар   кўп.   Улар   орасида   ер   ва
осмон   тушунчаларининг   ўзаро   контрастлик   ҳосил   қилиши   кўп   кузатилади.
Усмон   Азим   ижодида   бунга   алоҳида   эътибор   берилганлиги   сезилади.
Қуйидаги   шеърда   шоир   йил   фаслларининг   ўткинчи   эканлигини   тасвирлар
экан,   уларни   куз   фаслига   зид   қўяди.   Аслида   шоир   ўз   олдига   вақт
тушунчасининг моҳиятини очиб беришни, ҳамма нарса ўткинчи эканлигини
тасвирлашни   мақсад   қилиб   қўйган.   Шеърда   ўткинчилик   ва   абадийлик
тушунчаси ўзаро контраст ҳолатда тасвирланган:
Қаҳратон ўткинчи — тўнмоқ ўткинчи, 
Баҳор ўткинчидир — унмоқ ўткинчи.
Ёз ҳам ўткинчидир — тўлмоқ ўткинчи 
Фақат кузак чексиз — сўлмоқ чексиздир.  
Шеърни   ўқиш   жараёнида   китобхон   шоирнинг   прагматик   мақсадини   –
ўткинчи   нарсаларга   ишонмаслик,   зумда   ўтиб   кетадиган   ҳодисалардан   кўп
қувонмаслик кераклиги ҳақидаги қарорини юқорида келтирилган бирликлар
воситасида   англайди.   Шеърнинг   кейинги   қисмларида   қаҳратон ,   баҳор ,   ёз,
куз   тушунчалари   инсон   руҳияти   билан   боғлаб   талқин   қилинади.   Бошқача
айтганда,   бир   лаҳзалик   тушунчаси   ишқ   йўлида   ўлмоқ   мангу   эканлигига
қарши қўйилади:
Қаҳратон ўлдирса — музлик лаҳзадир,
Баҳор телба этса — гуллик лаҳзадир,
Ёз фақат баҳорга қуллик лаҳзадир — 
О,сенинг ишқингда ўлмоқ чексиздир.
100
«Антропоцентрик   тилшунослик   йўналишлари»   модули   бўйича   ўқув-услубий   қўлланма.   -Тошкент,   2016.
-Б.97.
100 Усмон   Азим   «Сайланма»   сига   киритилган   қуйидаги   шеърда   муаллиф
инсон   руҳий   ҳолати   тасвирини   беришда   «   ўз   йўлини   топа   олмаган,   овора,
саргардон,   адашган»   101
  маъноларини   берувчи   сарсон   сўзидан   фойдаланади.
Руҳий ҳолатнинг бу кўриниши очиб берилиши учун  баҳор  ва  куз ,  тоғ  ва  туз ,
олов   ва   муз ,   умид   ва   армон ,   макон   ва   замон ,   замин   ва   осмон ,   йўқлик   ва
мавжудлик ,   ғариблик   ва   паноҳ   бўлиш ,   тавба   ва   гуноҳ   тушунчалари   ўзаро
контраст қўйилади:
Бир нафасим — баҳор, биттаси куздир,
Бир манзилим тоғдир, биттаси туздир,
Бир онам оловдир, бир онам муздир,
Тошларнинг ичида сойдай сарсонман.
Бир қадамим — умид, биттаси — армон,
Бир ёним макондир, бир ёним — замон,
Бир йўлим заминдир, бир йўлим — осмон,
Осмоннинг ичида ойдай сарсонман.
Шеърдан   борлиқдаги   барча   нарсалар   ва   ҳодисалар   асосида   контраст
ётиши,   тилнинг   лексик,   грамматик   ва   фразеологик   сатҳига   оид   бирликлар
воситасида ифдаланиши,   бу ҳодисанинг инсон ҳаётида ва руҳиятида, турли
инсоний муносабатларда етакчилик қилиши англашилади. 
Анвар   Обиджон   ижодида   қўлланилган   антитезаларнинг   ҳам   салмоқли
қисми   дўст-душман,   садоқат-хиёнат,   шодлик-ғам   тушунчалари   доирасида
шаклланган.   Шоирнинг   шеърлари   юртимизда   мустақиллик   арафасидаги   ва
ундан кейинги йилларда содир бўлган ва бўлаётган ўзгаришларни, халқимиз
ҳаётида   юз   берган   туб   янгиланишларни,   халқимизнинг   асрлар   давомида
шаклланган миллий-маънавий қадриятларининг, урф-одат ва анъаналарининг
яна   қад   ростлаётганлигини,   ўзаро   ҳурмат   асосга   қурилган   инсоний
муносабатлар,   табиатнинг   бетакрор   манзараларини   кузатиши   натижаси
сифатида   намоён   бўлади.   Шоирнинг   бу   қарашлари   турли   лингвопоэтик
воситалар   қатори   антитеза   сифатида   ҳам   ўз   бадиий   қиёфасига   эга   бўлади.
101
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. III жилд. – Тошкент, 2007. -Б.454.
101 Шоирнинг   «Фарғоналиклар»     шеърида   ўзбек   халқига   хос   бўлган   дўстлик,
садоқат   билан   боғлиқ   тушунчалар   ғаним,   хиёнат   кабиларга   ўзаро   зид
муносабатда   тасвирланади.   «Фарғоналиклар»     шеърида   халқимизнинг   эрк
учун интилиши, миллатимизга хос бўлган ғоялар ва тушунчалар улуғланади.
Унда   шоир   фарғоналик   юртдошларимизга   хос   хусусиятларни   баён   қилар
экан,   уларнинг   бутун   халқимизга   хос   эканлигини   таъкидлайди,   уларга
муносабатини ошкор қилиш билан бирга ўз ички оламининг ўзига хос нозик
қирраларини антитеза ёрдамида китобхонга етказади. 
Дўст –ғаним: 
Неча хил ғанимлар сочди қаҳрини, Йиғлашни билмади фарғоналиклар.//
Гоҳи   дўст   тилса-да,   юрак-бағрини,   Дўст   дилин   тилмади
фарғоналиклар.
Садоқат – хиёнат:
Садоқат бор жойда — диёнат омон, Сотқинлик ёмондир, хиёнат ёмон,
Ёвга эл бўлмаган каби ҳеч замон, Ёвни эл қилмади фарғоналиклар.
Зўр – ожиз:
Зўрларни аския қилди беаёв, 
Ожиздан кулмади фарғоналиклар.
Кўринадики,   шоир   фикрларининг   антитеза   усулида   берилиши
китобхонга   мўлжаллаган   фикрлар   салмоғини   оширади,   уни   қўшимча
маънолар   билан   безайди.   Қолаверса,   шоир   ва   китобхоннинг   матн   орқали
алоқага   киришишида   шеърда   ифодаланган   воқеалар,   яъни   Фарғона
водийсида   ўзбеклар   ва   месхети   турклари   орасидаги   келишмовчиликлардан
хабардорлик   мантиқий   пресуппозицияни   англашларини   таъминлайди.
Прагматик   мақсад   бу   воқеадан   бехабарлар   учун   англашилмай   қолса-да,
китобхон   ғаним   билан   дўст   бўлмаслик   керак,   хиёнат   кечирилмайди   деган
ҳукмни тушунади. 
Шоир   фикрларининг   антитеза   усулида   берилиши   китобхонга
мўлжаллаган   фикрлар   салмоғини   оширади,   уни   қўшимча   маънолар   билан
безайди.   Анвар   Обиджон   шеъриятидаги   контраст   ҳосил   қилувчи   восита
102 сифатида   қўлланилган   сўзлар   ва   иборалар,   тушунчалар   ўзбекона
хусусиятлар,   миллий   қадриятлар,   урф-одатлар,   инсоний   муносабатларни
тўлалигича   акс   эттиради   ва   шоир   шеърларининг   бадиий-эстетик   жиҳатдан
кучли эканлиги сабаби ҳам шунда. Анвар Обиджон шеъриятида қўлланилган
лингвопоэтик   воситаларнинг   поэтик   матндаги   вазифаси   аввало,   муаллиф
муносабатини,   воқелик   фактларига   берган   баҳосини   кўрсатиш,   шеърдаги
лирик қаҳрамон руҳияти, ички кечинмалари, орзу-умидларини акс эттиради.
Шоир   шеърларида   қўлланилган   антитезалар   лирик   қаҳрамон   ички
олами,   ҳиссиётларининг   ўзига   хос   бетакрор   бадиий   манзарасини   акс
эттирувчи   воситалар   сифатида   китобхон   хотирасида   муҳрланиб   қолади.
Шоир   инсон   умрининг   мазмунини   ташкил   этувчи   орзу   ва   армон
тушунчаларини   ўзаро   зид   қўйиб   тасвирлаш   орқали   антитезанинг   қуйидаги
кўринишини ҳосил қилган:
Менинг учун орзудир бари :
қошларингнинг сирли имоси,
оғушингнинг нашъу намоси,
лабларингнинг шаҳду шаккари.
Менинг учун бир умр армон:
кўзларингда ёнмаган меҳринг,
дил истагин уқмаган зеҳнинг, 
юрагингдан сўнмаган гумон.
(« Менинг учун орзудир бари»  17-б)
Қуйидаги   мисолда   ер   ва   само ,   кўк   сўзларининг   антитеза   сифатида
қўлланилиши   замирида   тилимиздаги   «   осмон   йироқ,   ер   қаттиқ»     мақоли
ётганлиги   сезилиб   туради.   Матн   мазмунидан   ноиложлик,   чорасизлик   семаси
бўртиб турибди.
Қўшқанотга қиз муҳтож 
Ва самога зор кўпдан. 
Ерда ишқи топталгач, 
Излар энди бахт кўкдан (« Қиз самога лол бо қар »  27-б).
103 Қуйидаги   мисолда   эса   шоир   «қизғанчиқ»     сўзига   нисбатан   сахий
маъносини  ифодаловчи   «   қўли   очиқ»     иборасини   қарши  қўллаш   билан  ўзига
хос антитеза яратган:
Қизғанчиқ деб ўйлама, гулим,
Бу сўз мен-чун тенгдир ўлимга.
Инон,
Жуда очиқдир қўлим,
Ҳеч нарса йўқ фақат қўлимда  («Бир бахшиман» , 29-б)
Анвар   Обиджоннинг   « кундуз »     ва   « тун »,   « кенг »     ва   « тор »     сўзларини
ўзаро   зид   қўйиб   антитеза   ҳосил   қилиш   орқали   инсон   умрига   тавсиф
беришида   ҳам   нозик   дид   эгаси   эканлиги,   тафаккури   доирасининг   кенг
қамровли эканлиги билинади. 
Кундузми ё тун-кечалар, Чорлар бизни бу кўчалар. //
Босган изинг — бир сония, Гўё умринг тез ўлчанар.//
Юрдик орзу бор кўчада, Кенг кўча - ю тор кўчада. 
Болалиг-у ёшлигимиз Ўйнар ҳамон ҳар кўчада  (Бу кўчалар, 315-б)
Шоирнинг   мана   бу   шеърида   ҳам   « кундуз »     ва   «   тун »     воситасида
антитеза ҳосил қилинган. Фарқли жиҳати шундаки, шоир кундузга нисбатан
салбий, тунга эса ижобий муносабатини поэтик тарзда ифодалай олган: 
Зимистон...сирли туш... Жимлик... ой... юлдуз
Шеърларимга бозор қурмишдир нечун?
Мени танг рўзғорга қул этди Кундуз, 
Мени шоир қилиб етиштирди Тун!  («Зимистон» , 339-б)
Шоир   шеърларида   қўлланилган   антитезалар   лирик   қаҳрамон   ички
оламининг,   ҳиссиётларининг   ўзига   хос   бетакрор   бадиий   манзарасини   акс
эттирувчи   воситалар   сифатида   китобхон   хотирасида   муҳрланиб   қолади.
Шоирнинг   антитеза   ҳосил   қилиш   учун   тилимиздаги   истеъмол   доираси
чегараланган   бирликлардан   ҳам   моҳирона   фойдаланиши   кузатилади.
Кўринадики,   контраст   ҳосил   қилувчи   бирликлар   воситасида   шоир   мақсади,
орзу-ўйлари,   нияти   ойдинлашади.   «Шунингдек,   ният   индивидуаллик
104 хусусиятига эга. Шу жиҳатдан қараганда, ният ижобий ва салбий маънога эга
бўлади.   Ижобийлик   касб   этувчи   ниятнинг   асосида   гўзалликка   муҳаббат,
эзгуликка   эътиқод   ётади.   Аксинча,   салбий   маънодаги   ният   моҳиятан
ёвузликка дахлдордир 102
.
Анвар   Обиджон   шеъриятида   миллийлик   уфуриб   турган,   халқчилликка
йўғрилган бундай лингвопоэтик воситаларни кўплаб учратиш мумкин. Шоир
томонидан   қўлланилган   лингвопоэтик   воситаларда   халқ   оғзаки   ижоди
намуналари   тилига   хос   бўлган   хусусиятлар   ҳам   маълум   даражада   бўртиб
туради.   Шоир   ижодига   хос   хусусиятлардан   бири   шуки,   шоир   фикр
ифодалашда   тил   бирликларидан   лингвопоэтик   восита   сифатида
фойдаланишда   халқнинг   эзгу   тушунчалари   билан   боғлиқ   сўзлар   ва
ибораларни қўллашга интилади. Анвар Обиджон деярли ҳар бир шеърида она
тилимизнинг   яширин   имкониятларини,   тилимизда   мавжуд   бўлган   сўз   ва
ибораларнинг   нозик   маъно   ифодалай   олиш   хусусиятларини   очиб   беришга
ҳаракат   қилганлиги   сезилади.   Бадиий   маҳорат   ва   шоирона   тафаккур   унинг
ижодида   етакчилик   қилади.   У   лингвопоэтик   воситалардан   фойдаланишда
ўзбек   шеъриятининг   даврлар   оша   шаклланган   ва   такомиллашган   анъана   ва
мезонларига амал қилади. 
Ўқувчи  шеърдаги  ифодаланган  воқеалардан   хабардор  бўлиш баробарида
ўзи ҳам шу воқеликнинг бир бўлагига, унда акс этган воқеалар иштирокчисига
айланади.   Шу   боис   моҳиятан   зиддият-контраст   ҳисобланган   сўзлар   бадиий
матнларда   лирик   кечинма   ифодалашнинг   муҳим   воситаси   ҳисобланади.   «Биз,
ўқувчилар бевосита кечинма шаклида берилган эҳтиросли фикр (ёки фикрий
эҳтирос)нинг шаклланиш усули, ривожланиш жараёнини кузатиб боришимиз
шарт. Ана шу ҳолда кечинма – образ яхлит, таъсирчан  ҳолда юзага чиқади»
103
. Аъзам Ўктам « Остонада»  шеърида шундай ёзади:
Бошим қотди тағин кўп ёмон,  Яна ёлғиз уф тортдим чуқур. 
Етти ўлчаш экан-ку осон, Қийин экан бир кесиш қурғур.
102
Ҳусанов Б. Гўзаллик фалсафаси. – Тошкент, 2009. -Б.84.
103
 Адабиёт назарияси. Икки томлик. II том. Адабий-тарихий жараён. – Тошкент: Фан, 1979. -Б.242.
105 Кўринадики,   контрастнинг   ўзига   хос   бадиий-эстетик   имкониятлари
бадиий   матнларда   фаол   қўлланувчи   осон   ва   қийин   каби   сўзларга   боғлиқ
бўлади.   Сифат   туркумига   оид   сўзларнинг   контраст   ҳосил   қилишда
қўлланилишидаги   имкониятлари   асарда   иштирок   этувчи   персонажлар
нутқида   ўз   аксини   топади.   Лирик   қаҳрамон   контраст   бирликларидан
муносабат   ифодалаш   воситаси   сифатида   фойдалангани   Аъзам   Ўктам
ижодида   яққол   кўзга   ташланади.   Шоир   «Назорат»     шеърида   «чин»     ва   «
ёлғон»  сўзларини қаршилантириш билан белги хусусиятларни ифодалабгина
қолмай, контраст ҳосил қилишдаги ўзига хос услубини ҳам кўрсатади:
Қай ишим чиндандир, қай сўзим ёлғон, 
Мен қайда, менинг чин йўлим қайдадир?
Эътиқод йўлинда тўкким келур қон, 
Жанггоҳ қай ердадир, ўлим қайдадир?...
Ёки 
Асл дардим қолди ичимда, Хато қилдим гапирган сайин. 
Бўлолмадим кўнгли пок чиндан, Ҳали ёлғон кўплиги тайин
Поэтик   матнларда   қўлланувчи   тил   бирликларининг   бажарадиган
вазифаси   нутқнинг   бошқа   кўринишларида   иштирок   этувчи   тил
бирликларидан   кескин   фарқ   қилади.   Белги-хусусият   билдирувчи   сўзлар
поэтик нутқда қўлланар экан, ёзувчи коммуникатив мақсадига  бўйсунади ва
матнда   контраст   воситасида   бадиий-эстетик   таъсирчанликни   юзага
келтирувчи воситага айланади. 
Тилшунос   Р.Қўнғуров   фикрича,   «Антитеза   орқали   ифодаланган
маънони тушунишда бир-бирига кескин қарама-қарши ҳодисаларга нисбатан
бизнинг   реакциямизнинг   ҳам   аҳамияти   бор.   Масалан,   иссиқ-совуқ,   баланд-
паст,  улуғ  ва  пасткаш,  жасур   ва  қўрқоқ,  сахий   ва  хасис,   ҳақиқат  ва  ёлғон,
тун   ва   кун,   ёруғ   ва   қоронғи   каби   антонимик   сўзлар   ҳар   бири   ўзига   хос
реакция   уйғотади.   Маълум   ҳодиса   ёки   ҳодисалар   тасвирланаётганда   уларни
ана   шу   каби   антоним   сўзлар   воситасида   бирини   иккинчисига   қарама-қарши
106 қўйиб   қиёсланади   ва   шоир   уларга   нисбатан   ўзининг   муносабатини
билдиради   ёки   бир   ҳодисани   турли   томондан   тасвирлаш   орқали   ўқувчида
унга  ижобий  ёки  салбий  муносабат   уйғотади»   104
.  Албатта,   алоҳида  олинган
сўзларнинг   поэтик   нутқда   тутган   ўрнини   белгилаш   анча   қийин.   Чунки   ҳар
қандай   сўз   қатори   белги-хусусият   ифодаловчи   бирликларнинг   бадиий-
эстетик имкониятлари асосан шеърий асарлар тилида яққол кўзга ташланади.
Бадиий   матнда   контраст   ҳосил   қилувчи   бирликларни   қўллашда   турли
инсоний   муносабатлар,   қаҳрамон   руҳиятида   зиддиятли   ҳолатлар   тасвирини
бериш, воқеликнинг турли кўринишларига бадиий бўёқ бериш ва шу орқали
ўқувчида маълум бир ҳис-туйғуларни уйғотиш кўзда тутилади. Шунинг учун
поэтик матнларда ўринли қўлланилган контраст ҳосил қилувчи бирликларда
бадиий-эстетик таъсир қилиш кучли бўлади. 
Поэтик   матнлар,   уларда   қўлланилган   тилнинг   турли   сатҳларига   оид
бирлик   ва   воситалар   инсоннинг   атрофдагиларга,   воқеликда   юз   бераётган
воқеа-ҳодисаларга   муносабатини,   руҳиятида   кечаётган   ҳар   хил
кечинмаларини бадиий тарзда ифодалаш имконияга эга. Поэтик матнларнинг
инсонга   бадиий-эстетик   таъсир   қилишини   биз   зиддият   ифодаловчи
бирликларнинг инсон қалбида турли ҳисларни уйғотишида кўрамиз. 
Анвар Обиджон, Усмон Азим ва Аъзам Ўктам шеърлари таҳлилидан маълум
бўладики,   ҳар   бир   ижодкор   воқелик   фактларини   қандай   англаши,   уларга   қандай
муносабатда бўлиши ва баҳолаши, уларни тасвирлашда қандай тил бирликларидан
фойдаланишига   қараб   бир-биридан   фарқ   қилади.   Инсон   туйғу   ва   кечинмалари
тилда   мавжуд   бўлган   бирликлар   қатори   сифат   сўзларни   қўллаш   орқали
ифодаланар экан, руҳий ҳолатларнинг қай даражада акс этиши шоир танлай
билган   образ   ва   контраст   ҳосил   қилувчи   сўзларнинг   англатган   маъноси   ва
китобхонга таъсир этишига боғлиқ. Шоир поэтик матнда турли предметлар,
воқеа-ҳодисалар,   инсоний   муносабатлар,   туйғу   ва   кечинмалар   ўртасидаги
зиддиятли   ҳолатлар,   белги-хусусиятларни   акс   эттириши   учун   тилимиздаги
контраст ифодаловчи сўзлар иштирокидаги воситалардан кенг фойдаланишга
104
Қўнғуров Р.Қ. Танланган асарлар. – Самарқанд, 2008. -Б.386.
107 ҳаракат   қилади.   Уларни   бадиий   нутққа   олиб   кириш   билан   шеърнинг
мусиқавийлиги,   эмоционаллиги,   эстетик   таъсир   кучини   ошириш   имконига
эга бўлади. 
Аъзам   Ўктам   «Таҳлил»     шеърида   инсоннинг   яшаш   тарзи,   ҳолатини
кўрсатишда   «йўқлик–тўқлик»,   «йўқчилик–тўқчилик»,   «озғин–семиз»
сўзларини контраст қўйиб тасвирлаш орқали катта бир фалсафий маънонинг
поэтик тасвирини ярата олган:
« Йўқчилик» дан  озғиндир «йўқлик» .
«Тўқчилик» дан  семиздир «тўқлик» .
Умуман олганда, шеърларнинг поэтик таъсирчанлиги шундаки, шеърда
контраст   ҳосил   қилувчи   бирликлар   воситасида   кўтарилган   мавзу   фақат
муаллиф   ҳаёти   ва   фаолияти   билан   боғлиқ   эмас.   Контраст   бирликлари
воситасида тилга олинган умумбашарий муаммо китобхонга таъсир ўтказади,
уни ўйлашга, шоир ички кечинмаларини англашга ундайди.
Хуллас, матнлар таҳлилидан маълум  бўладики, контраст ҳосил қилувчи
бирликлар   бир   ўринда   гуноҳ   ва   бегуноҳлик,   ранг,   беғуборлик   ва   ифлослик
маъноларини   акс   эттиради   ва   мисрадан   мисрага   томон   ўзгариб   боради.
Ижодкор инсон руҳияти тасвирини беришда контраст ифодаловчи бирликлар
ёрдамида   персонажлар   характер-хусусиятини   ёритиб   берувчи   психологик
ҳолатларнинг бетакрор намуналарини яратади. 
3.3. Оксюморон контраст ҳосил қилувчи восита сифатида
Маълумки,   табиат   ва   жамиятда   содир   бўлувчи   барча   воқеа-
ҳодисаларнинг   моҳиятида   албатта   ўзаро   зидликлар   бирлиги   ва   улар
ўртасидаги   кураши   қонунияти   ётади.   Шу   туфайли   мавжуд   воқелик
ҳодисалари моҳиятини очиб бериш, уларни турли зидланишларга хос бўлган
қонуниятлар   асосида   тас вир лаш   лингвистик   тадқиқотларда   энг   муҳим
тамойил   ҳисобланади.   Айниқса,   бадиий   адабиётда   воқеа-ҳодисаларни   ўзаро
қарама-қарши   қўйиб   тасвирлаш   муаллиф   учун   асар   тилининг
таъсирчанлигини оширишда жуда кенг имкониятлар яратиб беради. Асардаги
108 образлар   тавсифини   беришда,   уларнинг   ўзига   хос   хусусиятларини   очиб
беришда   қарама-қарши   маъноли   сўзлар   ва   ибораларнинг   ўзаро   муносабати
асосида ёритиб бериш эмоционал-экспрессивликни таъминлайди.
Контраст доирасида қаралувчи оксюморон ҳам моҳиятан зидлик асосига
қурилган.   У   лексик   бирликларнинг   маъносига   кўра   зид   бирикишини
ифодалайди   ва   натижада   янги   маъноли   тушунча   ҳосил   бўлади.
Оксюмороннинг   асосий   вазифаси   муаллифнинг   тасвирланаётган   ҳодисага
бўлган   шахсий   муносабатини   ифодалашдир 105
.   Контраст   доирасида
қаралувчи   оксюморон   юнонча   сўз   бўлиб,   «закий   нодон»   деган   маънони
билдиради.   Маълумки,   адабиётда   оксюморон   деб   аталувчи   ҳодисада
мантиқан   бири   иккинчисини   инкор   этадиган,   бир-бирига   мазмунан   зид
бўлган   икки   тушунчани   ифодаловчи   сўзлар   ўзаро   қўшиб   қўлланилади.
Айрим   адабиётларда   бундай   сўзлар   «окказионал   бирикмалар»   ,   «ноодатий
бирикмалар»  ёки « ғайриодатий бирикмалар»  деб ҳам юритилади 106
. Бундай
бирикмалар   индивидуаллиги,   янгилиги,   кўникилмаганлиги   ва   оҳорлилиги
билан тасвир ифодалилигини таъминлайди. Бундай ғайриодатий бирикмалар
антитезанинг   бир   кўриниши   сифатида   талқин   қилинади.   «Эстетик   бутунлик
бўлган   бадиий   асар   ижодкори   учун   эса,   «нарсаларнинг   қатъий,   яланғоч
моҳияти»  эмас, балки уларнинг юксак ифодаси, яхлит образи аҳамиятлидир.
Ижодкор   ана   шу   мақсад   билан   тилдан   янги-янги   имкониятлар   излайди.
Бундай   имкониятлардан   бири   бадиий   бўлмаган   нутқда   ўзаро   боғланиши
чегараланган   сўзларни   боғлаш   орқали   турли   маъно   нозикликларини,
экспрессивлик, эмоционаллик ва шу кабиларни юзага келтиришдир» .   107
Умуман,  қарама-қарши  маъноларни   ифодалаш   хусусияти  оксюморон  ва
антитезани   ўзаро   контраст   майдонида   бирлаштириб   турса-да,   улар   орасида
маълум   фарқлар   мавжуд.   Антитезанинг   ўзига   хос   жиҳати   шундаки,   унда
муаллиф   ифодаланаётган   нарса,   воқеа-ҳодисанинг   маълум   томонига   ўқувчи
эътиборини   қаратиш,   ана   шу   хусусиятини   таъкидлашда   уни   бошқа   нарса,
105
Кухаренко В.А. Интерпретация текста. Учеб.пособие. – Москва:  Просвещение, 1978.  - С.123.
106
  Зайниддинова   Д.   Рус   ва   ўзбек   тилларида   ғайриодатий   бирикмалар.   Филол.   фан.   ном.   дисс.   ...автореф.,
Тошкент, 1990.
107
Абдураҳмонов Х., Маҳмудов Н. Сўз эстетикаси. – Тошкент: “Фан”, 1981. -Б.41
109 воқеа-ҳодисанинг худди шундай жиҳати билан таққослайди. « Оксюморонда
эса   кўрганимиздек,   икки   бир-бирига   қарама-қарши   маъноли   сўз   бир-бирига
бирлаштирилади,   бири   иккинчисига   нисбатан   аниқловчи   сифатида
қўлланади.   Аммо   унда   кўпроқ   бирикишдан   келиб   чиққан   кўчма   маънога
аҳамият   берилади»   108
.   Бу   ҳақда   С.Каримов   шундай   фикрларни   билдиради:
«Бу   фарқ   шундан   иборатки,   антитезада   маъно   бир-бирига   зид   бирликларни
параллел,   ёнма-ён   қўйиш   орқали   очилади,   оксюморонда   эса   бу   икки   сўз
бирикма   ҳолида   бўлади   ва   зид   маъноли   сўзлардан   уларнинг   ҳар   бирининг
маъноси сақлаб қолинган янги бир контекстуал маъно келиб чиқади»  109
.
Оксюморон  контраст   доирасида   қаралувчи  бошқа  ҳодисалардан  фарқли
равишда   мазмунан   зид   бўлган   компонентларни   бириктирган   ҳолда   янги
маъно ифодалайди. Ана шу хусусиятига кўра у адабиётшуносликда «Бадиий
кўчим   турларидан   бири   бўлиб,   таркибидаги   қарама-қарши   маъноли
тушунчалар   янги   бир   кутилмаган   маънони   келтириб   чиқаради.
Оксюморондаги мана шу хусусият кучли образлилик касб этади. Масалан:
Уйғон, эй малагим, тур ўрнингдан тур,Оташин музларда исинайлик юр. 
Ёнғинли   дарёда   қулоч   отайлик,   Бу   ердан   кетайлик,   фақат   кетайлик
(Рауф Парфи).
Кўпинча   бадиий   асар   номлари   ҳам   оксюморон   асосида   қўйилади.
Масалан:   «Оптимистик   трагедия»,   «Тирилган   мурда»,   «Барҳаёт   ўликлар»
каби»  110
. Оксюморонда муаллифнинг воқелик фактларига, турли ҳодисаларга
муносабати,   уларни   маълум   позицияда   туриб   баҳолаши   бадиий   тарзда   акс
этади.   Тилшунослик   бўйича   яратилган   луғатларда   ҳам   уни   изоҳлашда
функционал   услубий   хусусиятлари   эътиборга   олинади:   « Мантиқан   бири
иккинчисини   инкор   этадиган,   бир-бирига   қарама-қарши   бўлган   икки
тушунчани   (маъноси   бир-бирига   зид   икки   сўзни)   ўзаро   қўшишдан   иборат
услубий   фигура;   бадиий   адабиётда   образлилик,   ифодалилик   каби
108
Қўнғуров Р. Ўзбек тилининг тасвирий воситалари. – Тошкент: “Фан”, 1977. -Б. 114.
109
 Каримов С.А. Бадиий услуб ва тилнинг ифода тасвир воситалари. – Самарқанд. 1994.  -Б. 47.
110
  Ҳотамов   Н., Саримсоқов   Б.Адабиётшунослик   терминларининг   русча-ўзбекча   изоҳли   луғати .   –   Тошкент:
Ўқитувчи, 1983. -Б.226.
110 мақсадларда  кенг қўлланади:  Кезадир булутлар бошим устида. Ҳаво дим.  Бақирган
сукунат ...   (Р.Парфи).  Гўзалим, негадир кўзингда нам бор? Бу кун кўзларингда  нозик бир
ғам  бор (М.Шайхзода) 111
. 
Контраст   ҳосил   қилишда   оксюморонлар   яратиш   ўзбек   шеъриятида
ўзига хос анъанага айланиб улгурди. 
Оксюморонлар   лексик-семантик   хусусиятларига   кўра   антонимларга
ўхшайди. Аммо улар нутқ кўринишларида қўлланиш имкониятлари, мақсади,
ҳосил   бўлиш   усули   ҳамда   вазифасига   кўра   бир-биридан   фарқ   қилади.
Уларнинг   бадиий-эстетик   таъсирчанлик   вазифаси   поэтик   матнларда   яққол
намоён бўлади. 
Атоқли   шоир   Усмон   Азим   ижодида   мазмунан   турли   маъноларни
ифодаловчи   оксюморонларни   учратиш   мумкин.   Тадқиқотчи   С.Умирова
оксюморонни   У.Азим   шеъриятида   поэтик   индивидуалликни   юзага
келтирувчи восита сифатида белгилайди.  Шоир шеърларида кўп учрайдиган
олов   ва   муз   зиддиятини жуда кучли эканлигини, шоир шеърларида бу ҳолат
чинакам   поэтик   воситага   айланганлигини   таъкидлайди. 112
  У.Азим   ижодига
эътибор   берилса,   унинг   оксюморон   яратиш   борасида   ўзига   хос   йўл   тутиши
кузатилади.   Оксюморонларнинг   қаҳрамон   турли   руҳий   ҳолатининг   очиб
берилишида қўл келиши шоирнинг «Сурат парчалари» достонида яққол кўзга
ташланади.   Шеърда   муаллиф   кўзлаган   мақсад   лирик   қаҳрамоннинг   руҳий
оламини,   унинг   ички   кечинмаларини   тасвирлашдан   иборат.   Матн   мазмуни
бевосита сурат билан боғлиқ.
Суратнинг парчаси кетди мен билан 
Ва тунда тушундим...
Бу бечора кўз
Кимгадир жимгина «севмайман» деган
Курашу оғриқлар ичида бесўз  (Усмон Азим. Сайланма. 97-б).
Парчага эътибор берилса, икки ҳолат – сўзлаши, яъни нутқий фаолиятни
111
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Тошкент, 2002. -Б. 74.
112
Умирова   С.   Ўзбек   шеъриятида   лингвистик   воситалар   ва   поэтик   индивидуаллик   (У.Азим   шеърияти
мисолида). Фил.фан. фалсафа док. (PhD) дис. автореф. – Самарқанд. 2019. -Б.17
111 амалга   ошириши   ва   сўзлаш   жараёнида   индамай   туриши   –   бесўзлиги   ўзаро
қаршилантирилган   ва   кутилмаган   янги   бир   ифода   –   бесўз   сўзлаш   юзага
келган.   Муаллиф   оксюморон  сифатида   қараш   мумкин  бўлган   бу   бирикмани
қўллаш   орқали   лирик   қаҳрамон   руҳиятида   содир   бўлаётган   изтиробларни
ифодалашга муваффақ бўлган.
Парчада   келтирилган   оксюморон   воситасида   ифодаланган   бесўз
севмайман   деб   айтиш   ҳолатини   ўқувчи   бирданига   идрок   этиши   қийин.   У
шеърнинг   кейинги   мисраларини   ўқиш   баробарида   матн   мазмунини   англай
боради. 
Бу кеча чорбоққа келадир кимдир,
Кўздан ёши оқиб айлару тавоб,
Сурат парчаларин ўпади бир-бир,
Ўпади олса - да ,  қаҳратон жавоб  (Усмон Азим. Сайланма. 97-б).
Шоир   ҳаво,   ҳароратга   нисбатан   қўлланиладиган   белгини   билдирувчи
«қаҳратон»   сифатини «жавоб»   сўзига  нисбатан  қўллаб яна бир оксюморон
ҳосил қилади ва қаҳрамоннинг ички кечинмаларини акс эттиради.
Қаҳратон   сўзи   луғавий   жиҳатдан   жуда   қаттиқ,   жуда   ҳам   шиддатли,
ортиқ   даражада   совуқ   маъноларини   ифодалайди. 113
  Муаллиф   «қаҳратон
жавоб»     оксюморонли   бирикмани   ҳосил   қилиш   билан   поэтик   тасвирни
кучайтиришга   эришган.   Унда   лирик   қаҳрамон   хатти-ҳаракатларининг   рад
этилиши, маъқулланмаслиги маънолари бўртиб турибди.
Шоир   шеърда   ўз   фикрларини   беришда   асосий   воситалардан   бири
сифатида   сурат,   кўз   сўзларидан   фойдаланади.   Матн   мазмуни   ва   муаллиф
коммуникатив   мақсадидан   келиб   чиқиб   оксюмороннинг   муҳим   услубий
вазифа бажарганлиги кўзга ташланади.
Шоир  шеър  давомида   оксюморон  яратишда   давом  этиб,  «бекўз»    ясама
сўзи   воситасида   лирик   қаҳрамон   ҳолатини   ифодаловчи   тасвирни   юзага
келтиради.   Энди   лирик   қаҳрамонга   девордаги   кўзи   бўлмаган   сурат   боқади.
Бу   каби   ҳолатларни   фақат   Усмон   Азим   индивидуал   услубига   хос   дейиш
113
  Ўзбек тилининг изоҳли  луғати. Бешинчи  жилд. – Тошкент:  Ўзбекистон миллий  энциклопедияси Давлат
илмий нашриёти, 2008. -Б.272.
112 мумкин:
Қайси бир кулбами, ётоқхонада
Тунлари ғижирлар темир кароват.
«Оҳ уриб» , тўлғониб ётган одамга
Девордан боқади бекўз бир сурат.
Усмон   Азим   ижодида   кутилмаган,   шоир   тафаккури   маҳсули   бўлган
оксюморонларни кўплаб учратиш мумкин:
Бегона бу сочлар қоп-қора гулхан,
Силасам, куйдириб отар хотирга.   
Сурув теграсида кезарди сергак,  
қора тасодифнинг тўсиб йўлини.  
Келтирилган   мисралардаги   қоп-қора   гулхан,   қора   тасодиф
бирикмаларидаги   қора   сўзи   қаҳрамоннинг   руҳий   ҳолати   ҳақида   аниқ
тасаввур ҳосил қилишда калит вазифасини ўтайди. 
Бошқа   бир   шеърда   эса   шоир   ижобийлик   ва   салбийлик   хусусиятларини
ўзида умумлаштирган янги оксюморон –  гўзал йиртқич  образини яратади: 
Товусдай ялтироқ, эй гўзал йиртқич!
Мана, кўксимни йирт, мана, қоним — ич! 
Усмон   Азим   шеърларида   оксюморонлар   турли   поэтик   образларнинг
бетакрор тасвирини яратишда муҳим восита сифатида иштирок этган. Мавзу
моҳиятини   очиб   беришда   ижодкор   фавқулодда   кашф   қилган   лингвопоэтик
воситалар,   кутилмаган   образли   ифодалар   китобхонни   ҳайратга   солади,
улардаги   шоирнинг   ҳаётни   теран   кўз   билан   кузатиши   асосида   юзага   келган
ўзига   хос   бадиий   тафаккур,   бир-бирини   тўлдирувчи   мантиқий   хулосалар
матнга   поэтик   бўёқ,   таъсирчанлик   бағишлайди.   Шунинг   учун   у   томонидан
қўлланилган   ва   матнга   боғлиқ   ҳолда   бадиий   образга   айланган   тушунчалар
оксюморон  сифатида   шеърдан  шеърга  кўчар   экан,  ҳар  гал   ўзларининг  янги-
янги   нозик   қирраларини   китобхонга   ошкор   этади   ва   поэтик   таъсирчанлик
хусусиятига эгалиги билан ажралиб туради.
Оҳиста-оҳиста ёғади ёмғир, 
113 Оҳиста-оҳиста қўзғалар шамол. 
Оҳиста-оҳиста тўкар юмшоқ нур
Булутлар бағридан кўринган ҳилол.  
Қуйидаги   мисраларда   бир-бирига   зид   ҳаракатларни   бирга   тасвирлаш
орқали оксюморон ҳосил қилинган:
Кундуз — латифалар айтаман йиғлаб,
Қалам қитирлатиб сураман хаёл.
Воқелик фактларини янгича услубда, ўқувчи кутмаган тарзда ифодалаш
шоир   Аъзам   Ўктам   ижодида   ҳам   кузатилади.   Шоирнинг   ижодида
оксюмороннинг шундай кўриниши учрайди:
Бирдан чўкар кўзларга ғусса, 
Алам билан силтанар қўллар. 
Йигитнинг оқ юзидан эса 
Йирик кўз ёш томчиси кулар.
Кўз   ёш   томчисининг   кулиши   каби   оксюморонли   бирикмаларда   лирик
қаҳрамоннинг   ички   кечинмалари,   истак-орзулари   ўзига   хос   тарзда
ифодаланиши бадиий асар тилининг эстетик таъсирчанлигини оширган.
Аъзам   Ўктамнинг   «   Чечак»     шеърида   оксюмороннинг   гўзал
намуналарини учратишимиз мумкин:
Кун кўрмай куним кўрдим:
Тез кеч кирди, тонгдан дил хуфтон.
Ўсиб қарияпман,
Енгилиш — енгил иш.
Ҳар тун ҳаёт марҳум,
Доим тирик ўлим.
Шу   ўринда   шеърда   қўлланилган   ҳаёт   марҳум ,   тирик   ўлим
оксюморонли   бирикмалари   маъносини   шоирнинг   тасаввуфий   қарашлари
нуқтаи   назаридан   изоҳлаш   тўғрироқ   бўлади.   Тасаввуф   нуқтаи   назаридан
кўнгли   ғафлатда   бўлган,   ўзини   ва   шу   орқали   Ҳақни   танимаган   одам
яшамаган, умрини бесамар ўтказган ҳисобланади. Тунлари ибодатда бўлмай,
114 уйқуда   бўлган   киши   ўлган   саналади.   Шу   боис   тунда   бундай   кишиларнинг
ҳаёти   ўлган,   яъни   марҳумдир.   Ўзи   тирик   бўлса-да,   нафсини   жиловлаган,
бошқача   айтганда,   ўлдирган   одамнинг   ўлими   эса   тирикликдир.   Уларнинг
ўлими   аслида   ҳаётнинг   тугаши   эмас,   балки   боқийликка   қадамдир.   Шу   боис
шоир қуйидаги фикрларни давом эттиради:
Ҳаёт менга дўстмас, ҳа, ёт.
Қалам тутқазар алам,
Муздай ҳовур пуркар саратон.
Оллоҳ, паноҳингга ол-л, оҳ.
Номингдан ёришди ёдим,
Энди гуллар қишда ҳам гуллар.
Ўлиб-тирилмасман сира,
Ўлиб, тириладиган дунёга.
Яраш йўқ, курашга яраш бор.
Матндан   англашилича,   оксюморонли   бирикмаларнинг   маълум
тартибда   берилиши   поэтик   таъсирчанликни   оширишга,   лирик   қаҳрамон
руҳий   ҳолатининг   ёрқин   ифодаланишига   хизмат   қилган.   Аламдан   куяётган
қаҳрамонга   саратоннинг   муздай   ҳовур   пуркаши,   гулларнинг   қишда   ҳам
гуллаши, ўлиб тириладиган дунё билан ярашиш эмас, у билан курашга яраши
ҳақида   бонг   ураётган   қаҳрамон   ҳолатини   тасвирлаётган   шоир   контрастни
юзага келтирган.
Кўринадики,   оксюморонли   бирикмалар   матнда   ифодаланган   фикрлар
аввало,   китобхон   эътиборини   ўзига   қаратади,   поэтик   таъсирчанликни
таъминлайди,   кутилмаган   образлиликни   юзага   келтиради.   Бундан   ташқари,
оксюморонлар муаллиф муносабатининг юзага чиқишини таъминлайди.
Лисоний   олам манзарасини бадиий матнда акс эттиришда оксюморон
воқеликнинг   муҳим   ўринларига   китобхон   эътиборини   қаратиш   билан
бадиий-эстетик   таъсирчанликни   таъминлайди.   Ижтимоий   фан   соҳаларида
матнга   мураккаб   бирлик,   структур-семантик   ҳосила,   уюшган   коммуникатив
яхлитлик,   мантиқий,   грамматик   ва   семантик   алоқалардаги   маъновий
115 тугалланиш   сифатида   қаралиши   оксюмороннинг   ўзига   хос   хусусиятларини
тадқиқ   этиш   матн   семантикасини   ўрганишнинг   долзарб   масалалардан   бири
эканлигини кўрсатади.
Кўринадики,   оксюморонлар   лексик-семантик   хусусиятларига   кўра
антонимларга   ўхшайди.   Аммо   улар   нутқ   кўринишларида   қўлланиш
имкониятлари,   мақсади,   ҳосил   бўлиш   усули   ҳамда   вазифасига   кўра   бир-
биридан   фарқ   қилади.   Уларнинг   бадиий-эстетик   таъсирчанлик   вазифаси
поэтик матнларда яққол намоён бўлади. Тилшунос олим Н.Маҳмудов шундай
ёзади: « Йўл-йўлакай кўриб ўтилганидай, бадиий нутқда образлилик биринчи
планда   бўлганлиги   учун   сўз   маъносидаги   силжишлар,   кўчишлар   кўп
кузатилади.   Сўз   ва   у   ифодалаган   предмет   ўртасидаги   мутаносиблик   бадиий
нутқда   кўпинча   очиқ   ва   тўғридан-тўғри   бўлмайди.   Бадиий   нутқ   ўзининг
таъсир   этишдан   иборат   асосий   мақсадига   эришиш   учун   сўзнинг   турлича
қўлланиши,   товланиши,   турланиши,   хилма-хил   маъноларни   устига   олишига
кенг имконият яратади»  114
.
Оксюморонлар   контраст   ҳосил   қилувчи   восита   сифатида   шеъриятда
инсоний муносабатлар, инсон хулқ-атвори, воқелик фактларини баҳолашини
акс   эттиради.   Унинг   контраст   ҳосил   қилувчи   бошқа   воситалардан   ажралиб
турадиган   томонларидан   бири   шундаки,   улар   маълум   бир   ижодкорларнинг
воқеликни   идрок   қилиши   ва   ўзига   хос   тарзда   ифодалаш   имкони   тўғрисида
ҳам муайян тасаввур уйғотади. 
Хуллас,   ўзбек   тилшунослигида   лингвопрагматик   воситалар   тил
бирликлари маъно тараққиётининг намоён бўлиши бўлиб, уларнинг вужудга
келиши   ва   шаклланишида   маълум   бир   сўзнинг   узуал   ёки   окказионал   маъно
доирасида янгидан янги маъно қирралари ҳисобга олинади. Лингвопрагматик
воситаларнинг   бадиий   матн   доирасида   қўлланиши   ҳақида   фикр   юритганда
кўпроқ   уларнинг   ўзлари   қўлланган   матнда   тутган   ўрнига,   шоир   ёки
ёзувчининг   мақсади,   қолаверса,   ижодкорнинг   индивидуал   услуби   нуқтаи
назаридан   ёндашиш   мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Чунки   ҳар   қандай   бадиий
114
 Маҳмудов Н.Ўқитувчи нутқи маданияти. – Тошкент, 2009. -Б.113.
116 матнда   ижодкорнинг   ўзига   хос   хусусиятлари,   табиат   ва   жамиятга,   унда
бўлаётган   ўзгаришлар,   воқеа-ҳодисалар,   одамларга   субъектив   муносабати,
тафаккур доираси, эътиқоди ва дунёқараши кабилар контраст ҳосил қилувчи
воситалар ёрдамида ўзининг бадиий ифодасини топади.
БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
1.   Матнда   зиддият   лексик,   синтактик   ва   услубий   сатҳларда   намоён
бўлади.   Контраст   антонимик   жуфтликнинг   контакт   ёки   дистант   ҳолатда
жойлашуви,   антитезали   қарама-қаршилик,   оксюморонли   бирикма   каби
зиддият кўринишларида қўлланилади.
2.   Бадиий   асар   тилида,   хусусан,   поэтик   матнларда   контраст   ҳосил
қилувчи   воситалар   муҳим   ўрин   эгаллайди.   Таҳлил   жараёнида   шоир
асарларида   лингвопоэтик   воситаларнинг   кенг   қамровли   эканлиги,   уларнинг
халқона   оҳанг   ҳосил   қилишда,   такрорланмас   бадиий   образлар   яратишда
ҳамда   бошқа   шоирлар   ижодида   учрамайдиган   турли   хил   маъно
нозикликларини   поэтик   тасвирлашда   энг   муҳим   воситалардан   эканлиги
тобора ойдинлаша боради.
3. Антонимик муносабатдаги сўз ва ибораларнинг маъно нозикликлари
асар   бадиий-эстетик   қимматининг   ошишига,   эмоционал-экспрессивликни
таъминлашга,   персонажлар   ҳис-туйғуларини   ёрқин   бўёқларда   ифодалашга
хизмат   қилади.   Бадиий   асар   тилида   ҳар   бир   антоним   сўз   сўзловчи
коммуникатив   мақсади   ҳамда   матн   талабига   боғлиқ   ҳолда   турли   прагматик
вазифани бажаришга хосланган бўлади.
4.   Ижодкор   антонимлар   воситасида   инсон   руҳияти   тасвирини   чизади,
ўзаро   зид   нуқталарда   турувчи   бетакрор   поэтик   образлар   яратади,   инсонлар
ўртасидаги турли нозик муносабатларни акс эттиради, воқеликдаги зиддиятга
асосланган   кўринишларни   бадиийлик   бўёғи   билан   бадиий   асар   руҳиятига
сингдириб   юборади.   Ана   шундай   ҳолатда   инсон   руҳияти,   унинг
117 атрофдагиларга   муносабатини   ифодалашнинг   ёрқин   воситаси   бўлган
антонимлар лингвопрагматик имкониятларини намоён этади.
5. Антитезалар лирик қаҳрамон ички олами, ҳиссиётларининг ўзига хос
бетакрор   бадиий   манзарасини   акс   эттирувчи   восита   саналади.   Контраст
ҳосил қилувчи  сўзлар  мисраларда   такрор қўлланганда   афсус, таъкид,   ундаш
маънолари акс этади. 
6.   Оксюморон   контраст   ҳосил   қилувчи   восита   сифатида   шеъриятда
инсоний   муносабатлар,   инсон   хулқ-атвори,   воқелик   фактларига   баҳо
муносабатини   ҳам   акс   эттиради   ҳамда   маълум   бир   ижодкорларнинг
воқеликни   идрок   қилиши   ва   ўзига   хос   тарзда   ифодалаш   имкони   тўғрисида
ҳам муайян тасаввур уйғотади. 
118 Умумий хулосалар
1.   Зиддият   фаннинг   турли   соҳаларига   оид   тушунча   сифатида   инсон
фаолиятининг   барча   кўринишларига   алоқадордир.   Ана   шу   боғлиқликдан
келиб   чиқиб,   инсон   нутқий   фаолияти   маҳсули   бўлган   ҳар   қандай   матн
мазмунида   билиш   категорияларидан   бири   –   контраст   лисоний   воситалар
ёрдамида   ўз   аксини   топади.   Контраст   тез-тез   такрорланиб   турувчи   ҳодиса
сифатида   матнни   ташкил   қилиш   усулларидан   бири   бўлиб,   бадиий   матнда
унинг стилистик, функционал-прагматик имкониятлари намоён бўлади.
2.   Контрастга   хос   бўлган   хусусиятлар,   унинг   функционал-прагматик
имкониятлари   контекст   доирасидагина   воқеланиши   мумкин.   Контрастнинг
бадиий-эстетик таъсирчанлик ҳосил қилиши айниқса, поэтик матнларда  яқол
кўзга ташланади.  
3.   Концепт,   нутқий   акт   ва   контраст   бир-бирини   тақозо   қилувчи
тушунчалар   бўлиб,   бу   боғлиқлик   ўз   навбатида   когнитив-прагматик
фанларнинг   ўзаро   уйғунлигидан   далолат   беради.   Концепт   –   инсон   нутқи
намоён бўлиши учун хизмат қилувчи сўз, гап, матн каби лисоний бирликлар
орқали   юзага   чиқувчи   фикрлаш   жараёни   сифатида   контраст   ифодаловчи
бирликлар   воқеланиши   учун   имконият   яратади.   Контрастлар   бадиий
матнларда   муаллиф   фикрларининг   эксплицит   ёки   имплицит   тарзда
берилишига   таъсир   қилади.   Муаллиф   нутқий   фаолияти   натижасида   турли
мазмундаги нутқий актлар юзага чиқади.
119 4.   Инсон   нутқий   фаолиятини   контрастсиз   тасаввур   қилиш   қийин.
Контрастнинг   муҳим   восита   сифатида   нутқ   жараёнида   тутган   ўрни,
функционал-прагматик   имкониятлари   фикр   ифодалашда   ўзаро   зидлик
муносабатини   ҳосил   қилувчи   бирликларнинг   матндаги   ўзаро   боғлиқлигида
кўринади.   Концепт   инсон   онги   билан   боғлиқ   тушунчаларни   акс   эттирса,
унинг воқеланиши сўзга, яъни лисоний бирликларга бориб тақалади. 
5. Прагматикада коммуникатив мақсад тушунчаси муҳим ўрин тутади.
Зиддият маъносини ўзида мужассамлаштирган контраст фаоллашуви аввало,
нутқ   субъектининг   коммуникатив   мақсадига   боғлиқ   ҳолда   амалга   ошади.
Унинг   чегаралари   контрастга   лаёқатли   бирликлар   миқдорига,   уларнинг   тил
ва нутқ сатҳида намоён бўлишига қараб белгиланади.
6.   Ўз   моҳиятига   кўра   адабий   тилда   нутқнинг   турли   кўринишларида
контраст контексти лингвистик контекст ва стилистик контекст кўринишида
намоён   бўлади.   Биринчи   ажратилган   контекст   контраст   самарасини   кам
миқдорда   кўрсатади.   Контекстнинг   иккинчи   тури   эса   аксинча,   турли
сатҳларда   энг   юқори   даражада   контраст   алоқаларни   ифодалашда   иштирок
этиши билан характерланади.
7.   Бадиий   асар   тилида   ҳар   бир   контраст   бирлиги   сўзловчи
коммуникатив   мақсади   ҳамда   матн   талабига   боғлиқ   ҳолда   белгиланган
прагматик   вазифани   бажаришга   хосланган   бўлади.   Бадиий   матнда   контраст
ҳодисасининг   юзага   келиши   бевосита   антонимларга   боғлиқ.   Ижодкор
антонимлар   воситасида   инсон   руҳияти   тасвирини   чизади,   ўзаро   зид
нуқталарда турувчи бетакрор поэтик образлар яратади, инсонлар ўртасидаги
турли нозик муносабатларни акс эттиради, воқеликдаги зиддиятга асосланган
кўринишларни   бадиийлик   бўёғи   билан   бадиий   асар   руҳиятига   сингдириб
юборади. 
8.   Матнда   зиддият   лексик,   синтактик   ва   услубий   сатҳларда   намоён
бўлади   ва   ифодаланади.   Матнда   контраст   тузилишга   қўшилиб   антонимик
жуфтликнинг   контакт   ёки   дистант   ҳолатда   жойлашуви,   антитезали   қарама-
120 қаршилик,   оксюморонли   бирикма   ва   бошқа   зиддият   кўринишларида
қўлланилади.
9.   Усмон   Азим,   Анвар   Обиджон   ва   Аъзам   Ўктам   шеърларида
қўлланилган антитезалар лирик қаҳрамон ички олами, ҳиссиётларининг ўзига
хос   бетакрор   бадиий   манзарасини   акс   эттирувчи   воситалар   сифатида
китобхон   хотирасида   муҳрланиб   қолади.   Ижодкорлар   контраст   ҳосил
қилувчи сўзларни мисраларда такрор қўллаш билан шеърга қўшимча маъно,
яъни   афсусланиш,   таъкидлаш   маъносини   кирита   олган.   Поэтик   нутқда   кўп
қўлланувчи   сўзларнинг   белгиларини   ҳам   зидлаш   асносида   поэтик   тасвирни
янада кучайтиришга эришилган.
10.   Антитезалар   лирик   қаҳрамон   ички   олами,   ҳиссиётларининг   ўзига
хос   бетакрор   бадиий   манзарасини   акс   эттирувчи   восита   саналади.   Контраст
ҳосил қилувчи  сўзлар  мисраларда   такрор қўлланганда   афсус, таъкид,   ундаш
маънолари акс этади. 
11.   Оксюморон   контраст   ҳосил   қилувчи   восита     сифатида   шеъриятда
инсоний   муносабатлар,   инсон   хулқ-атвори,   воқелик   фактларига   баҳо
муносабатини   ҳам   акс   эттиради   ҳамда   маълум   бир   ижодкорларнинг
воқеликни   идрок   қилиши   ва   ўзига   хос   тарзда   ифодалаш   имкони   тўғрисида
ҳам муайян тасаввур уйғотади.
12.   Лисоний     олам   манзарасини   бадиий   матнда   акс   эттиришда
оксюморон   воқеликнинг   муҳим   ўринларига   китобхон   эътиборини   қаратиш
билан   бадиий-эстетик   таъсирчанликни   таъминлайди.   Ижтимоий   фан
соҳаларида   матнга   мураккаб   бирлик,   структур-семантик   ҳосила,   уюшган
коммуникатив   яхлитлик,   мантиқий,   грамматик   ва   семантик   алоқалардаги
маъновий   тугалланиш   сифатида   қаралиши   оксюмороннинг   ўзига   хос
хусусиятларини   тадқиқ   этиш   матн   семантикасини   ўрганишнинг   долзарб
масалалардан бири эканлигини кўрсатади.
 
121 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методологик аҳамиятга молик
нашрлар
1. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. ЎзА. 2020 йил 29 декабрь.
2. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   7   февралдаги
«Ўзбекистон   Республикасини   янада   ривожлантириш   бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони // Халқ
сўзи, 2017 йил, 8 февраль, №28 (6722).
3. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   « Фанлар   академияси
фаолияти,   илмий-тадқиқот   ишларини   ташкил   этиш,   бошқариш   ва
молиялаштиришни   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари
тўғрисида »ги   2017   йил   17   февралдаги   ПҚ-2789-сонли   қарори.
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx.
4. Мирзиёев   Ш.   Танқидий   таҳлил,   қатъий   тартиб-интизом,   шахсий
жавобгарлик   –   ҳар   бир   раҳбар   фаолиятининг   кундалик   қоидаси
бўлиши керак. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 104 б. 
II. Монография, илмий мақола, патент, илмий тўпламлар
5. Абдуллаева   Д.А.   Ўзбек   тилида   антисемия.   Фил.фан.номз...дисс.
122 автореф. – Тошкент, 2010  
6. Абдураҳмонов   Х.,   Маҳмудов   Н.   Сўз   эстетикаси.   –   Тошкент:
“Фан”, 1981. – 89 б.
7. Абузалова   М.,   Назарова   С.   Систем   тилшунослик   асослари.   –
Бухоро, 2008. -144 б.
8. Андреева   Г.В.   Актуализация   категории   противоположности   в
художественном тексте // Языковая картина мира. – Кемерово, 1995. –  С . 145-
148.
9. Андреева   Г.В.   Контрастная   организация   языковых   единиц//
Вопросы романо-германского языкознания. – Саратов, 1988. Вып. 9. – С.132-
1 41.
10. Арнольд   И.В.   Стилистика.   Современный   английский   язык.   –М.:
Наука, 20 16 .  -384 с.  
11. Арнольд   И.В.   Эквивалентность   как   лингвистическое   понятие.   //
Иностранные языки в школе.1976. № 1. –  С .11-18.
12. Арутюнова   Н.Д.   Язык   и   мир   человека.   –   М.:   Школа.   Языки
русской   културы,   1999.  –  С.  1 81.
13. Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов. - М., 1969.   –
С.15.
14. Бабушкин   А.   П.   Типы   концептов   в   лексико-фразеологической
семантике языка.  –  Воронеж: ВГУ, 1996.  -330 с.
15. Бегимов   О.   Т.   Оқ   ва   қора   сўзларининг   апеллятив     ва   оронимик
сатҳда   қўлланиш     хусусиятлари   //   Бухоро   давлат   университети   илмий
ахбороти. 2019/3 (75). – Б.89.
16. Блох   М.Я.,   Мартынова   О.П.   Контраст   как   выразительное
противопоставление   в   художественном   отображении   мира   //   Актуальные
проблемы   английской   лингвистики   и   лингводидактики.   Сборник   научных
трудов   к   60-летию   ф-та   иностр.   языков   МПГУ.   Выпуск   7.   –   М.:   Прометей
МПГУ, 2008.  – С.7-15
17. Бобоев   Т.   Адабиётшунослик   асослари.   –   Тошкент:   Ўзбекистон,
123 2002.-560 б.
18. Болотникова   Н.С.,   Бабенко   И.И.,   Васильева   А.А.
Коммуникативная   стилистика   художественного   текста:   лексическая
структура и идиостиль. -Томск, 2001.  -234 стр.
19. Бондарко А.Е. Грамматическая категория и контекст. – Л.: Наука,
1971. – 115 с.
20. Бушуй Т.А., Сафаров Ш.С., Тил қурилиши: таҳлил методлари ва
методологияси. Тошкент:Фан, 2007. -191 б. 
21. Винокур Т.Г. О содержании некоторых стилистических понятий.
- В кн.: Стилистические исследования. – М.: Наука, 1972. – 27 с.
22. Ганеев   Б.Т.   Первоначальная   энантиосемия   и   диффузность   в
языке. //Вестник ОГУ. № 4 . 2003. – С. 9 83. 
23. Гельблу   Я.И.   Антонимия   и   антитеза   //   Ученые   записки,   Вып.15,
№6. – Уфа, 1964. –  С .153-158.
24. Горский,   Д.П.   и   др.   Краткий   словарь   по   логике.   –   М.:
Проcвещение, 1991. –  С.79-80.
25. Гутман   Е.М.   К   вопросу   о   стилистическом   значении   антитезы   в
различных функциональных стилях: Ученые записки. – Рига, 1970. –  С .7-15.
26. Джафарова   Н.А.   Антонимические   отношения   прилагательных   с
отрицательными приставками БЕЗ- и НЕ- и однокоренных бесприставочных
в   русском   литературном   языке   начала   XIX   века   [Текст]   //   Филологические
науке. 1978. №1. – С 87-94. 84. 
27. Завьялова В.М. Антонимы. - М., 1999. – С.21.
28. Зуева   Э.B.   Конверсные   отношения   в   лексике   и   антонимия.   //
Проблема слова и словосочетания. – Л.: 1980. –  С .23-27.
29. Йўлдошев   Б.   Шодиев   З.   «Уфқ»   трилогиясининг   лингвопоэтик
тадқиқи масалалари. – Самарқанд, 2006. –126 б.
30. Йўлдошев   М.   Бадиий   матн   ва   унинг   лингвопоэтик   таҳлили
асослари. – Тошкент: Фан, 2007. - 124 б.
31. Йўлдошев   М.Чўлпон   сўзининг   сирлари.   –   Тошкент:   Маънавият,
124 2008. -80 б.
32. Карасик   В.   И.   Языковой   круг:   личность,   концепты,   дискурс   /
Волгоград.   Гос.   Пед.   Ун-т;   Н.   -И.   Лаб.   "аксиол.   Лингвистика".   -   Волгоград:
Перемена, 2002. - 476 с. 
33. Каримов   С.   Ўзбек   тилининг   бадиий   услуби.   –   Самарқанд:
Зарафшон, 1992.—140 б.
34. Каримов С. Ўзбек  тилининг фонетик стилистикаси. –Самарқанд:
СамДУ нашри, 2016. – 160 б.
35. Каримов   С.А.   Бадиий   услуб   ва     тилнинг   ифода   тасвир
воситалари.   - Самарқанд: СамДУ нашри, 1994. -Б.46.
36. Ким   Т.С.   Антонимия   и   синонимия   в   передаче   семантики
противоположности.   //Вестник   Челябинского   государственного
университета. 2012. № 33 – С.139; 85. 
37. Кожина   М.Н.   Понятие   «текст»   и   «целый   текст»   (в   аспекте
стилистики   текста)   //   Стилистика   научного   текста   (общие   параметры).   —
Пермь,   1996.   Кожина   М.Н.   Стилистика   //   Стилистический
энциклопедический словарь русского языка. М., 2003.  -199 стр.
38. Колшанский   Г.В.   Контекстная   семантика.   –   М.:   2010,   Изд   4.
–  С .47-50.
39. Комиссаров   В.Н.   Словарь   антонимов   современного   английского
языка: Введение. – М.: Международные отношения, 1964. –  С . 6-24.
40. Кондаков   Н.И.   Логический   словарь-справочник   [Текст]   /   Н.И.
Кондаков. – 2-е изд., испр. и доп. – М.: Наука, 1975.  – 721.с.
41. Кузнец   М.Д.,   Скребнев   Ю.М.   Стилистика   английского   языка.   -
Л.: Просвещение, 1960. – 175 с.
42. Кухаренко В.А. Интерпретация текста. – Л.: Просвещение, 1979.
– 327 с.
43. Кўчибоев А. Матн прагматикаси. -Самарқанд, 2015. -Б.29.
44. Қуронов   Д.   Шеърда   мантиқ   керакми?   //   Шарқ   юлдузи.   2/2017.   –
Б.138.
125 45. Лекомцев   Ю.K.   Антонимический   текст.   //   Текст:   Семантика   и
структура. – К.: Наука, 1983. – 205 с.
46. Липгарт А.А. Основы лингвопоэтики. – М.: URSS, 2016. –168  с.
47. Лихачев   Д.С.   Концептосфера   русского   языка   //   Русская
словесность. От теории словесности к тексту. –М., 1997. - С. 282.
48. Лотман   Ю.М.   Структура   художественного   текста.   Серия
семиотических   исследовании   по  теории   искусства.   –   М.:   Искусство,   1970.   –
102 с.
49. Мартынова О.П. Контраст как семантико-функциональная основа
художественного текста: дисс. канд. филол. наук – Москва, 2006 .  - С.20 .
50. Марченко К.Н. Контраст у Горького // Словообразование и стиль
писателя. – СПб.: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 1995. –C. 85-92.
51. Маҳмудов   Н.   Пресуппозиция   ва   гап   //   Ўзбек   тили   ва   адабиёти,
1986. – 6-сон. – Б. 29.
52.   Маҳмудов   Н.   Тил   тилсими   тадқиқи.   –Тошкент:   Mumtoz   so‘z,
2017.  -178 б.
53. Маҳмудов Н., Нурмонов А. Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси.  - Т.:
2007. 101 б.
54.   Маҳмудов Н., Нурмонов А. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. – -
Т., 1995. – 149 б. 
55. Маҳмудов   Н.,   Одилов   Ё.   Сўз   маъно   тараққиётида   зиддият.   –
Тошкент: Akademnashr, 2014.-288 б.
56.   Маҳмудов   Н.,   Худойберганова   Д.   Ўзбек   тили   ўхшатишларининг
изоҳли луғати.  - Тошкент: Маънавият, 2013. - 320 б.
57. Менглиев Б. Ҳозирги ўзбек адабий тили. -Қарши, 2004. – Б.40.
58.   Миртожиев М. Ўзбек тили семасиологияси.   – Тошкент: Мумтоз сўз,
2010 .  – 94 б.
59. Муҳиддинов М., Каримов С. Ғафур Ғуломнинг поэтик маҳорати.
Монография. –Самарқанд: СамДУ нашри, 2003. –126 б.
60. Николаева   Т.М.   Семантика   акцентного   выделения.   –   М.:   Наука,
126 1982. – 104 с.
61. Новиков   Л.А.   Антонимия   в   русском   языке   (Семантический
анализ противоположности в лексике). – М.: Изд-во МГУ, 1973. –  289 с.
62. Новиков   Л.А.   Семантика   русского   языка.   –   М.:   Высшая   школа,
1982. – 272.с.
63. Нурмонов   А.,   Искандарова   Ш.   Тилшунослик   назарияси.   –
Тошкент, 2008 .- 80 б.
64. Одилов   Ё.   Энантиосемия   ҳодисаси   ва   унинг   лингвистик
тадқиқи. //Тил ва адабиёт таълими. 2013. 1-сон. – Б. 34. 86. 
65. Пардаев З. Прагматик  лингвистика .–  Самар қанд. 2013.  –  Б. 81 .
66. Ревзина   О.Г.   Лингвистика   XXI   века:   на   путях   к   целостности
теории  языка   //   Критика  и  семиотика.  -   Вып.  7.  -   Новосибирск,   2004.  С.  11-
20.  
67. Сайфуллаева Р., Қурбонова М., Менглиев Б., Боқиева Г. Ҳозирги
ўзбек тили. Дарслик. – Тошкент, 2005.-181 б.
68. Сафаров Ш.Когнитив  тилшунослик. – Жиззах:  Сангзор,  2007.-92
б.
69. Содиқова   М.   Қора   сўзи   ва   унинг   маънолари.   “Тилшунослик
масалалари” тўплами. -Тошкент, 1980. -312 б.
70. Соломоник А. Семиотика и лингвистика.  –М.:  Молодая гвардия,
1995.  -352 с.
71. Стариченок В.Д. Большой лингвистический словарь. – Ростов-на-
Дону:Феникс, 2008. – С. 689.
72. Степ анов Ю.С. Константы. Словарь русской культуры.  –  М.,1997.
– С.41-42.
73. Стилистический энциклопедический словарь русского языка/ Под
ред. М.Н. Кожиной. – М.: Флинта: Наука, 2003.  -696 с.
74. Ўзбекистон   Миллий   энциклопедияси.   Ўзбекистон   Миллий
энциклопедияси Давлат илмий нашриёти. www.ziyouz.com кутубхонаси
75. Усмонов   С.   Антонимлар.   //Ўзбек   тили   ва   адабиёти   масалалари.
127 1958. №2. – Б. 33-34. 87. Абдуллаева Д. Антисемик бирликларнинг антитеза
ҳосил қилиш имкониятлари хусусида // Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент,
2009. – №7. – Б. 28-31.
76. Фалсафа.   Қомусий   луғат.   –   Тошкент:   Шарқ»   нашриёт-матбаа
акциядорлик компанияси бош таҳририяти,  2004. – 492 б.
77. Ҳакимов   М.   Ўзбек   прагмалингвистикаси   асослари.   –   Тошкент:
Akademnashr, 2013. – Б.20.
78. Ҳусанов Б., Ғуломов В. Муомала маданияти.  – Тошкент, 2007. –
Б.22-23.
79. Шомақсудов   А.,   Расулов   И.Қўнғуров,   Р.Рустамов   Ҳ.   Ўзбек   тили
стилистикаси. Тошкент: Ўқитувчи, 1983.-248 б.
III.  Фойдаланилган бошқа адабиётлар
Диссертация ва авторефератлар
80. Абдуллаева   Д.А.   Ўзбек   тилида   антисемия.   Фил.фан.номз...дисс.
автореф. – Тошкент, 2010.-45 б.
81. Анданиязова   Д.   Бадиий   матнда   ономастик   бирликлар
лингвопоэтикаси:   Филол.   фан…фалсафа   д-ри   (PhD)   дисс.   автореф.   –
Тошкент, 2017. –52 б.
82. Андреева   Г.В.   Языковое   выражение   контраста   и   его
стилистические функции в художественной прозе (на материале английского
языка): Автореф. дис с .. .  канд. филол. наук: –Л., 1984. – 51с.
83. Белова   Г. В .   Лингвистические   средства   выражения   контраста   и
его   стилистические   функции   в   художественной   прозе   (на   материале
английского языка)   Автореф.дис...канд.филол.наук. – М., 19 84.-25 с. .
84. Введенская   Л.А.   Проблемы   лексической  антонимии  и  принципы
составления   словаря   антонимов:   Автореф.   дис...   докт.филол.   наук.   –Ростов-
на-Дону, 1973. – 27 с.
85. Жамолиддинова   Д.   Бадиий   нутқда   парантез   бирликларнинг
семантик-грамматик ва лингвопоэтик хусусиятлари: Филол. фан. номз... дисс.
автореф. –Тошкент, 2009. – 26 б.
128 86. Жумаева   Ф.У.   Полисемик   лексемалар   доирасидаги   синоним   ва
антоним семалар тадқиқи. Филол. фан. фалсафа док.  (PhD)....дисс. автореф..,
Фарғона: 2018. – 24 б.
87. Ибрагимова Ф. Бадиий матнда эллипсис ва антиэллипсис. Филол.
фан. номз... дисс. автореф. – Тошкент, 2011. –26 б.
88. Исабеков   Б.   Ҳозирги   ўзбек   тилида   лексик   антонимия:   Филол.
фан. номз. …дисс. – Тошкент, 1973 ; 
89. Йўлдошев   М.   Чўлпоннинг   бадиий   тил   маҳорати:   Филол.   фан.
номз... дисс. автореф. –Тошкент, 2000. –26 б.
90. Кадирова   Х.   Абдулла   Қодирийнинг   эвфемизм   ва   дисфемизмдан
фойдаланиш маҳорати: Филол. фан. номз... дисс. –Тошкент, 2012. –26 б.
91.   Келдиёрова   Г.С.   Ўзбек   бадиий   нутқида   антитеза:   Филол.фан.номз...
дисс. автореф. – Тошкент, 2000. – 21 б.
92.   Корюкина   Е.С.   Риторические   возможности   антонимов   в
современном русском языке. дисс. …канд. филол. наук. – Нижний Новгород,
2014.
93.   Кравцова   В.Ю.   Энантиосемия   лексических   и   фразеологических
единиц: (язык и речь): Дисс. …канд. филол. наук. – Ростов-наДону, 2006.
94. Кузнецов   А.В.   Фигуры   контраста   и   их   функции   в   творчестве
М.Ю.Лермонтова   .   Д ис с .   …   канд.   филол.   наук:   –   Ростов-на-Дону,   1998.   –
158с.
95. Максумова   С.   Э.Воҳидов   асарларида   коннотативликнинг
ифодаланиши: Филол. фан. номз... дисс. автореф. –Тошкент, 2012. –25 б.
96. Михайлов В.А. Антонимия, бинарные и градуальные оппозиции:
Автореф.дис... канд.филол.наук. –Л., 1983. – 20 с.
97. Муҳаммаджонова   Г.   80-йиллар   охири   90-йиллар   бошлари   ўзбек
шеъриятининг   лингвопоэтик   тадқиқи:   Филол.   фан.   номз...   дисс.   автореф.   –
Тошкент, 2004. –25 б. 
98. Оганян   Н.Б.   Антонимия   как   признак   идиостиля   (на   материале
текстов произведений Дэна Брауна) Дисс.кан. филол. наук. – Ростов-на-Дону,
129 2017.
99. Павлов   В.В.   Языковые   средства   выражения   эквивалентных
отношений в тексте: Автореф.дис... канд.филол.наук. – Киев, 1983. –40 c.
100. Сайидов   Ё.   Фитрат   бадиий   асарлари   лексикаси:   Филол.   фан.
номз... дисс. автореф. –Тошкент, 2001. –24 б.
101. Седых Э . В .  Контраст в поэзии как один из типов выдвижения (на
примере   циклов   стихотворении   «Песни   Неведения»   и   «Песни   Познания»
Уильяма Блейка). Автореф. дисс.канд филол. наук. Санкт-Петербург, 1997.   –
25 с.
102. Стернин   И.А.,   Саломатина   М.С.   Семантический   анализ   слова   в
контексте. Учебное пособие. – Воронеж: Истоки, 2011 .
103. Тошхужаева   Ш.   Эркин   Аъзам   асарлари   лингвопоэтикаси:
Филол.фан…фалсафа д-ри (PhD) дисс.автореф. – Фарғона, 2017. –50 б.
104. Умирова   С.   Ўзбек   шеъриятида   лингвистик   воситалар   ва   поэтик
индивидуаллик ( У.Азим шеърияти мисолида). Фил.фан. фалсафа док. (PhD)
дисс. автореф. – Самарқанд. 2019. -48 б
105. Хамраева   Х.   Озод   Шарафиддинов   публицистикасининг   тили   ва
услуби: Филол. фан. номз... дисс. автореф. –Тошкент, 2012. –27 б.
106. Худойберганова   Д.   Ўзбек   тилидаги   бадиий   матнларнинг
антропоцентрик талқини: Филол. фан. д-ри. дисс. –Тошкент, 2015. – Б.12-13.
107. Ҳакимов   М.Х.   Ўзбек   тилида   матннинг   прагматик   талқини:
Филол. фан. д-ри. ... дисс.– Тошкент, 2001. – 283 б.
108. Ҳасанов   А.А.   Абдулла   Қаҳҳор   ҳикоялари   тилининг   бадииятини
таъминловчи лексик-стилистик воситалар. Филол. фан. номз... дисс. автореф.
– Тошкент, 2010.-26 б.
109.   Чупановская   М.Н.   Репрезентация   противоположности   в
семантикие   производных   антонимов.   Автореф.   дисс.   …канд.   филол.   наук.   –
Новосибирск, 2007. 
110. Шадиева   Д.   Муҳаммад   Юсуф   шеърияти   лингвопоэтикаси:
Филол.фан.номз. ...дисс. автореф. –Тошкент, 2007. –26 б.
130 111. Шукуров   Р.   Ўзбек   тили   антонимларининг   лексик-семантик
табиати: Филол. фан. номз. …дисс. – Тошкент, 1973. -312 б.
Луғатлар
112.   Бердиёров Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тилининг паремиологик луғати. – Т.:
Ўқитувчи, 1984. – 289 б.
113.   Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати.
–Т.: Академнашр, 2010. – 397 б.
114.   Раҳматуллаев   Ш.   Ўзбек   тилининг   изоҳли   фразеологик   луғати.   –   Т.:
Ўқитувчи, 1978. – 407 б. 
115.   Маҳмудов   Н.,   Худайберганова   Д.   Ўзбек   тили   ўхшатишларининг
изоҳли луғати. – Т.: Маънавият, 2013. – 320 б.
116.  Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Беш жилдлик. – Т.1. Тошкент: ЎзМЭ,
2006. – 679 б. 
117. Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   Беш   жилдлик.   –   Т.2.   –   Тошкент:
ЎзМЭ, 2006. – 688 б.
118. Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   Беш   жилдлик.   –   Т.3.   –   Тошкент:
ЎзМЭ, 2007. – 688 б. 
119. Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   Беш   жилдлик.   –   Т.4.   –   Тошкент:
ЎзМЭ, 2008. – 606 б.
120. Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғати.   Беш   жилдлик.   –   Т.5.   –   Тошкент:
ЎзМЭ, 2008. – 592 б. 
121. Ҳожиев   А.   Ўзбек   тили   синонимларининг   изоҳли   луғати.   –
Тошкент: Ўқитувчи, 1974. – 308 б.
122. Шукуров   Р.Ўзбек   тили   антонимларининг   изоҳли   луғати.   –
Тошкент: Ўқитувчи, 1988. – 308 б.
123.  Хотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-
ўзбекча изоҳли луғати. – Т.: Ўқитувчи, 1979. -  365   б.
Интернет манбалари
131 124. http://ich.uz/uz/ich-of-uzbekistan/national-list/domain-1/260-   
proverbs-sayings
125.   https://uz.wikipedia.org/wiki/Tajnis
126.   lib.uzbender.ru/article.php?id=4597 library.ziyonet.uz/ru/book/
127.   kh-davron.uz/dir/yangiliklar/page/22
128.   http://    s   aviya.uz    .  
129.  https://ziyouz.com/
130. Контекст.  https://qomus.info/encyclopedia/cat-k/kontekst-uz/
131. https://uz.wikipedia.org/wiki/Tushuncha    .
132. Рангтасвир.–Тошкент,2014.–Б.4.http://n.ziyouz.com/books/
kollej_va_otm_darsliklari/sanat/Rangtasvir%20 
Бадиий адабиётлар
1. Азим У. Жоду. – Тошкент: Шарқ, 2003. – 333 б.
2. Azim   U.   Sog‘inch.   –   Toshkent:   O‘zbekiston   milliy   ensiklopediyasi,   2007.
– 200 b.
3. Азим  У. Юрак. – Тошкент:  Ғафур Ғулом  номидаги  Адабиёт  ва санъат
нашриёти, 2009. – 328 б.
4. Азим   У.   Жимлик.   –   Тошкент:   Ғафур   Ғулом   номидаги   Адабиёт   ва
санъат нашриёти, 2012. – 320 б.
5. Анвар Обиджон. Сайланма. –Тошкент: Академнашр, 2019. -248 б.
6. Анвар Обиджон. Кулгули тушлар. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2019. -
208 б.
7. Аъзам   Ўктам.   Кузда   кулган   чечаклар.   –   Т.:   Ғафур   Ғулом   номидаги
Адабиёт ва санъат нашрёти, 1990. – 56 б.
8. Аъзам Ўктам. Кузатиш .  – Т.: Ёш гвардия” нашриёти, 1990. - 56 б.
9. Аъзам Ўктам.  Зиёрат. – Ф.: Янгиқўрғон нашриёти, 1992. – 32 б.
10. Аъзам Ўктам. Тараддуд. – Т.: Чўлпон, 1993. – 80 б. 
11. Аъзам Ўктам. Икки дунё саодати. – Т.: Чўлпон,  1998. – 56 б.
132 12.   Аъзам Ўктам. Осмон яқин. – Т .: ABU MATBUOT-KONSALT, 2011. –
160 б. 
13. Аъзам Ўктам. Тўмарис билан суҳбат. – Т.: Muharrir nashryoti, 2019. – 92
б. 
14. Аъзам Ўктам. Кўкдан ёғилган нурлар. – Т.: Adabiyot, 2021. – 124 б.
15. Ўктам,   Аъзам.   Саҳар   вақти   юрак   йиғлар:   Шеърлар.   Тўплаб,   нашрга
тайёрловчи:   Набижон   Боқий;   муҳаррир:   Н.   М.   Рауфхон.   —   Тошкент:
Мovarounnahr, 2014. -304 6.
133

БАДИИЙ МАТНЛАРДА КОНТРАСТНИНГ ЛИНГВОПРАГМАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ ( Анвар Обиджон, Усмон Азим, Аъзам Ўктам асарлари мисолида)