Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Май 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Безгак (малярия, malaria)

Купить
БЕЗГАК (МАЛЯРИЯ, MALARIA ) Режа: 1. Кириш – 5 мин. 2. Тарихий маълумотлар – 5 мин. 3. Этиологияси ва эпидемиологияси – 10 мин. 4. Патогенези ва патанатомияси – 10 мин. 5. Клиникаси – 30 мин. 6. Диагностикаси – 8 мин. 7. Даволаш – 10 мин. 8. Профилактикаси – 7 мин. 9. Якунлаш – 5 мин. БЕЗГАК – қайта-қайта иситма ҳуружлари, камқонлик, жигар ва талоқни , эритроцитларни жароҳатланиши билан камқонлик белгиларини намоён бўлиши билан ҳамда интоксикацион белгиларни ривожланиши билан кечувчи касаллик. Одамларда паразитлик қилувчи плазмодиялар қўйидагилардир: • Р lasm о dium vivax – уч унлик безгак ( malaria tertiana ) қўзғатувчиси; • Р lasm о dium malaria е – турт кунлик безгак ( malaria quartana ) қўзғатувчиси; • Р lasm о dium falci р arum – тропик безгак ( malaria tr ор ice ) қўзғатувчиси; • Р lasm о dium о vale – уч кунлик типидаги безгак (о vale malaria ) қўзғатувчиси ЭТИОЛОГИЯСИ Безгак плазмодияларини ҳаёт тарзи икки хил (жинсий ва жинссиз) кўпайиш жараёнидан иборат. Плазмодияларнинг бир мавсумдан иккинчи мавсумгача сақланиши фақат одам организмида содир бўлади. Паразитнинг жинсий кўпайиши – спорогония урғочи An ор heles чивини (охирги хўжайин) организмида кечади. А - Урғочи Анофелес чивини Б - Оддий урғочи чивинА Б Чивиннинг ошқозонига тушган, зарарланган одам қони эритроцитидан етилган гаметоцитлар ажралиб чиқади. Эркак ҳужайра 8 та ҳаракатчан хивчинларга – микрогаметаларга бўлиниб урғочи (макрогаметалар) га киради. Буларнинг иккисини қўшилишидан зиготалар – уруғланган, юмалоқ, шаклдаги ҳужайралар пайдо бўлади. 18-24 соат давомида зигота чўзилиб ҳаракатчан оокинета пайдо бўлади ва ҳаракатланиб чивин ошқозонининг эндотелия ҳужайралари орасига, унинг базал мембранаси остига ўтиб олади. Бу ерда оокинеталар қобиққа ўралиб ооциста ҳосил қилади. Ооциста ичида паразит, ядронинг кўплаб бўлиниши йўли билан кўпайиб, жуда кўп (10000 гача, Р. falci р arum да 50000 гача) ҳужайра – спорозоитлар ҳосил бўлади. Битта чивин танасида, у турли паразит ташувчиларни чаққанлиги туфайли, юзлаб ооцисталар бўлиб, уларнинг ич Касалликни юқиши учун безгак чивинини бир марта чақиши етарли бўлмаслиги мумкин. Қайта-қайта чақиши оқибатида битта безгак чивини бирнеча одамни касаллантириши мумкин. Чивин чақиши билан одам организмига тушган паразитлар жинссиз бўлиниш – шизогония йўли билан кўпаяди. Бу жараён икки босқичда кечади: жигар ҳужайраларида – экзоэритроцитар ёки тўқима шизогонияси ва эритроцитларда – эритроцитар шизогония. Безгак чивини чаққанда одам организмига тушган спорозоитлар 15-45 дақиқа ичида жигарга тушиб, гепатоцитларга кириб оладилар (тўқима трофозоитлари) ва тўқима шизоитларига айланадилар. Гепатоцитларда паразитнинг ўсиши ва паразитнинг бир неча бор бўлиниши туфайли минглаб майда, битта ядроли тўқима мерозоитлари пайдо бўлади ва етилган мерозоитлар жигардан (гепатоцитлар ёрилади) қонга эритроцитла Спорозоитлардан пайдо бўлган тўқима паразитларининг барчаси ёки уларнинг бир қисми жигар ҳужайраларида узоқ вақт (ярим йилдан уч йилгача) карахт ҳолатда сақланиши ва кейинчалик ривожланиб эритроцитларга ўтиши мумкин. Паразитнинг бундай турларини «уйқудаги турлар» ёки гипнозоитлар деб аталади. Бу ҳолат спорозоитларни фенотипик гетерогенлик хусусиятларига боғлиқ бўлиб у спорозоитларни тез (тахиспорозоит) ёки секин (брадиспорозоит) ривожланиши туфайлидир. Эритроцитар шизогония – мерозоитлар эритроцитларга кирганидан 2-3 соат ўтгач катталашиб ёш трофозоитга айланади. Кейинчалик шизонт ва мерозои т даврига ўтади ва эритроцит парчаланиб, қонга тушади. Паразитларни эритроцитларга кириши ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ . Касаллик манбаи – периферик қонида жинсий етилган безгак плазмодиялари (гаметоцитлар) бўлган – бемор ёки паразит ташувчи одам бўлиши мумкин. Асосий юқиш йўли – трасмиссив йўл, айрим холларда парентерал йўл билан юқади, хомиладор аёлларда – болага вертикал йўли билан ўтади. Тропик иқлимли ўлкаларда безгакни юқиши бутун йил давомида, субтропик ва мўътадил иқлимий ҳудудларда – ёз-куз ойларида содир бўлади. Чивиндан ташқари йўллар билан юққан безгак, шизонтли безгак деб аталади. Бундай юқиш кўпроқ тўрт кунлик безгакга хос. Безгакнинг тарқалишиKarta.jpg Патогенези ва патологик анатомияси . Ҳозирги умумий адаптацион синдром тушунчасига кўра, безгак ҳуружи, пироген факторлар мажмуининг (мерозоитларни ва хусусий оқсилни парчаланишидан ҳосил бўлган бегона оқсил, безгак пигменти , безгак токсини , эритроцит бўлаклари, безгак пигменти – гемомел а нин ) патоген таъсирига бўлган, макроорганизмнинг носпецифик жавоб реакциясидир. Маълумки, безгак плазмодияларини одам организмига тушгандан кейинги бошланғич ривожи ва кўпайиши жигарнинг паренхиматоз ҳужайраларида кечади. Бундай кўпайиш – преэритроцитар (экзоэритроцитар) ёки тўқима шизогонияси деб юритилади. Безгак ҳуружи – ичида паразит кўпайган эритроцитларни ёрилиши (моруляция) туфайли қонга тушган мерозоитлар, безгак пигментлари, плазмодияларнинг метаболик ҳосилалари, эркин гемоглобин, эритроцит парчалари ва бошқалар таъсирида ҳароратни бошқарувчи марказни қаттиқ қитиқланиши оқибатида иситма реакциясининг юзага келишидир. Шу жараён, эритроцитар шизогония қатъий тартибда кечганлиги туфайли, тропик ва уч кунлик безгакларда ҳар 48 соатда, тўрт кунлик безгакда эса ҳар 72 соатда тақрорланади. Бироқ безгак юққанида одам организмига паразитнинг гетероген (турли хил) популяцияси тушганлиги туфайли, шизогония бошланғич даврида тартибсиз кечиши ва иситма ҳам нотўғри типда бўлиши мумкин. Организмда иммунологик реакция ортиб боргани сари паразитнинг фақат битта етакчи генерацияси эритроцитларда яшаб қ Лекин бу паразитлар орасида антогонистик муносабатлар мавжуд. Иситма ҳуружларини тартибсиз бўлиши, иммунологик система фаолияти бузилганда ёки қўшимча (иккиламчи) инфекция қўшилганда ҳам кузатилиши мумкин. Иситма ва касалликнинг бошқа бирламчи белгилари, қонда парчаланган эритроцитлар сони маълум бир даражага – пироген бўсағага (пироген реакция юзага келиши учун зарур бўлган паразитемия даражаси) етган тақдирдагина юзага келади. Безгакда албатта, қон-томир деворлари, айниқса капиллярлар жароҳатланади ва оқибатда қон димланиши, эритроцитар тромбларни пайдо бўлиши, ўтказувчанликни бузилиши, бинобарин, паренхиматоз ҳужайраларда (жигар, мия ва б.) кислород етишмовчилиги, сероз яллиғланиш ва некробиотик ўзгаришлар кузатилади. Тропик безгакда эритроцитар шизогония асосан бош мия, жигар, буйрак, ичак, талоқ, суяк кўмиги, панкреас, плацента капиллярларида кечганлиги туфайли махаллий гемодинамика кўп даражада бузилиб, тромбоз, некроз ва гранулемалар юзага келади. Бошқа плазмодияларда эритроцитар шизогония асосан периферик қонда кечганлиги сабабли, бундай ўзгаришлар камроқ кузатилади. Аллергик реакциянинг оқибати ўлароқ қон томир ичида тарқоқ қон ивиш (ДВС) синдроми ва тромбоцитопениянинг ривожланиши микроциркуляция бузилишини янада чуқурлаштириб геморрагик синдром, энцефалопатия ва нефропатия (азотемия ва олигурия билан) ривожланишига олиб келади. Тропик безгакда тез кўпайган паразит, парчаланган эритроцитлар ва эндопирогенларни умумий қон оқимига тушиши и н ф е к ц и о н-т о к с и к ш о к ривожланишига ва у безгак к о м а с и г а олиб келади. Безгакда – бронхит, бронхиал астма, плеврит, аллергик артрит, энтерит ва колит, уртикар тошма ва бошқаларни бўлиши ҳам аллергик реакция билан боғлиқ. Безгакнинг ҳамма турларида ҳам албатта анемия ривожланиши етакчи белгилардан ҳисобланади. Камқонликни ортиқ ёки кам бўлиши инвазия даражасига ва касалликни давомийлигига боғлиқ. Тро ИММУНИТЕТИ. Безгак касаллиги билан илгари оғримаган шахсларда, безгакка мойиллик мутлақдир. Шунинг билан бирга аҳолининг баъзи бир қатламлари безгакнинг айрим турларига нисбатан, қисман ёки тўлиқ чидамлидирлар. Безгакнинг эндемик ўчоқларида, иммунитети бўлган оналардан туғилган чақалоқларда, оналардан олган туғма иммунитетлари бўлиб, улар 3 ойгача безгак билан касалланмайдилар. Маълумки, безгак касаллиги, безгакка қарши специфик антителолар, яъни гуморал иммунитет ишланиши билан якунланади. Одатда, 2-3 безгак ҳуружидан кейин қонда IgM ва IgG иммуноглобулинлар титрини ортиши ва иммунологик реакцияларни жадаллашуви кузатилади. Оқибатда организмда паразит камайиб, иситма хуружлари тўхтайди. Патоморфологик ўзгаришлар, безгакда суяк кўмиги, талоқ ва жигардаги лимфоретикуляр элементларининг гиперплазияси билан ифодаланади. Касаллик узоқ давом этганда Купфер ҳужайраларининг гиперплазияси, жигарда фиброз ривожланиши билан якунланади. Ички аъзолар тўқималарида пигмент тўпланиши кузатилади. Тропик безгакда васкулит, периваскуляр геморрагик ва гранулематоз ўзгаришлар кузатилади. Бундай ўзгаришлар кўпроқ бош миянинг глиал системасида (Дюрка гранулемаси) бўлади. Мия капиллярлари инвазияланган эритроцитлар ва паразитлар билан тўлиб (тиқилиб) қолган бўлади. Тропик безгакда, буйракнинг жароҳатланиши (ўткир нефрит) ҳам кўпроқ кузатилади. Ўткинчи миокардиодистрофия аломатлари касалликнинг оғир кечишида ва кўпроқ олдиндан юрак хасталиги бўлган шахсларда намоён бўлади. КЛИНИКАСИ. Касаллик қўзғатувчисини турларига қараб 4 хил безгак фарқланади: уч кунлик безгак ( Malaria tertiana ), тропик безгак ( Malaria tr ор ica ), тўрт кунлик безгак ( Malaria quarl - ana ) ва овале-безгак (О vale malaria ). Безгакни клиник кечишида қуйидаги даврлар фарқланади: инкубацион (бирламчи латент), ўткир ҳуружлар (пароксизмлар) даври, барвақт рецидивлар, ҳуружлар оралиғи (иккиламчи латент), кечиккан рецидивлар даври. Одатда, учкунлик ва овале безгаклари про д ром давридан бошланади (5 кунгача), бу даврнинг асосий белгилари: ҳарорат субфебрил, енгил бош оғриғи, эт уюшиш, танани қақшаб олиши. Тропик ва тўрткунлик безгак продром даврсиз, ҳамма вақт ярим ўткир ёки ўткир бошланади. Касалликнинг клиник белгилари: б адан қақшаб, бемор совқотади. Устига дуч келган нарсани ёпиб ётса ҳам исимайди. Орадан 1-2 соат ўтгач, иситма кўтарилиб кетади ва тана ҳарорати 41 º С, баъзан ундан ҳам юқори даражага кўтарилади. Иситма кўтарилган вақтда бемор бош оғриши, қунгил айнашидан шикоят қилади. Беморнинг юзи ва териси қизарган, пайпаслаб кўрганда иссиқ туюлади. Бел соҳаси ва чап биқинда кучли оғриқ бўлиши мумкин. Томир уриши тезлашади. Иситма ҳуружи 6-8 соат давом этади. Сўнгра қисқа вақт ичида иситма тўсатдан 35-35,5 º С гача тушиб кетади (интермиттирловчи иситма). Бу даврда беморда кучли терлаш кузатилади. Ички кийимлари шалоббо бўлиб кетади. Уларни бир неча марта алмаштиришга тўғри келади. Уч кунлик безгакда иситма ҳуружлари орасидаги муддат 48 соат, 4 кунликда – 72 соатга тенг. Тропик безгакда ҳам иситма хуружлари одатда 48 соатдан сўнг такрорланади. Унинг оғир кечиши шундаки, бошланган иситма ҳуружи 36 соатгача давом этиши мумкин. У беморнинг тинкасини қуритади. Хуруж тўхтагинидан сўнг 12 соат ўтиши биланоқ, иситма қайтадан кўтарилади. Баъзан иситмалар хуружида даврийлик мутлақо йиқолади. Безгак кенг тарқалган жойларда одамга бир вақтнинг ўзида бир неча хил плазмодийлар юқиши мумкин. Бошқа ҳолларда эса бир хил плазмодийлар кетма-кет бир неча кун давомида юқади. Бундай ҳолларда иситма ҳуружи бетартиб тутади. Иситма хуружлари такрорланавергач, беморнинг турли аъзоларида ўзгаришлар юзага келади. Талоқ катталашиши ўзига хос белги ҳисобланади. У дастлаб мшоқ бўлса, кейинчалик қаттиқ бўлиб қолади. Сўнгра жигар ҳам катталашади. Бемор иш қобилиятини йўқотади. Ранги сарғайиб кетади. Кўпинча лаблари атрофига учуқ тошади. Эритроцитлар парчаланавергани туфайли уларнинг сони камайиб кетади – камқонлик (анемия) ривожланади. Қондаги гемоглобин миқдори, лейкоцитлар сони ҳам камаяди. Оғир ҳолларда, айниқса тропик безгакда касалликнинг оғир асоратлари – безгак комаси ва гемоглобинурия иситмаси рўй беради. Бу асоратлар касалликни вақтида даволамаган ҳолларда кўп учрайди. Безгак касаллигида бемор хушидан кетади. Томирлар фаолияти кескин издан чиқади. Мия шиши рўй беради. Тери қорамтир-сарғиш ранг бўлиб кетади. Сийдик ва нажас беихтиёр ажралади. Жадаллаштирилган даволаш олиб борилмаса, кўпинча ўлим билан тугайди. Гемоглобинурия иситмаси баъзи беморларда безгакка қарши дорилар берилганидан 4-8 соат ўтгач рўй беради. Бунда кучли 3 кунлик безгакнинг температура чизиғи070_1.gif Овале безгак. Интермиттирловчи 3-кунлик истма, кечқурунги пароксизмлар 4 кунлик безгакнинг температура чизиғи, қўшилган хуружлар 4 кунлик безгакнинг температура чизиғи Тропик безгак температура чизиги Тропик безгакнинг температура чизиги Тропик безгакнинг температура чизиги Уч кунлик безгак узоқ давом этувчи, кун ора ёки ҳар куни такрорланувчи интермиттик иситма ҳуружи ва спеленогепатомегалия билан намоён бўлувчи, барвақт ва кечиккан рецидивларга мойил касаллик туридир. Касаллик рецидивлари бир неча ой (3-14) ва ҳатто (3-4) йилдан кейин бўлиши мумкин. Безгакнинг бу турини оқибати кўпинча яхши, бироқ болаларда ва иммунитети бўлмаган шахсларда оқибати оғир бўлиши мумкин. Ўлим жуда кам бўлиб, асосан оғирлаштурувчи йўлдош жараёнлар билан боғлиқ бўлади. Ҳозирда бизда асосан уч кунлик безгакнинг четдан кириб келган турлари кузатилмоқда. Овале-безгагида иситма ҳуружлари худди уч кунлик базгакдаги характерга эга бўлади. Касалликнинг бу тури уч кунлик безгакдан, иситма ҳуружларини кечки пайтда бошланиши, анемия ва спленогепатомегалиянинг кам даражада бўлиши, одатда ен Тўрт кунлик безгак кўпинча тўртинчи кунда такрорланувчи интермиттик иситма, енгилроқ анемия, спленомегалия, секин ортиб борувчи, кам даражали паразитемия билан ифодаланади ва узоқ, баъзан кўп йиллаб давом этади. Унинг бошқа безгаклардан фарқли хусусиятлари: бирламчи ҳуружлар тугагач эритроцитар шизогонияни узоқ вақт (ўн йиллаб) клиник белгиларсиз субмикроскопик даражада сақланиши мумкинлиги ва Р. malariae ни буйракларни жароҳатлаши (болаларда нефротик синдром) бўлиши мумкинлигидир. Тўрт кунлик безгак бошқаларга нисбатан кам тарқалган. Тропик безгакда продромал белгилар кўпроқ иммунитети бўлмаган шахсларда кузатилади. Бирламчи касаллик кучли токсик ва аллергик аломатлар билан: кучли бош оғриши, кўнгил айнаш, қусиш, қоринда оғриқ, ични суюқ келиши, кучли миалгия ва артралгиялар билан намоён бўлади. Ҳуруж бошланишида титраб-қақшаш қисқа муддатли ва кучсиз бўлади, бўлмаслиги ҳам мумкин. Иситма вақтида токсикоз жуда кучли бўлиб, бемор ҳатто ҳушини йўқотиши, асабий жумбушлар, тиришишлар, менингизм аломатлари, коллапс ва уртикар тошмалар кузатилиши мумкин. Беморнинг юзи қизарган, кўзлари чақнаган, қуруқ йўтал, тили карашланган бўлади. Бирламчи касаллик субконтинуал ёки ремиттик ҳарорат реакцияси билан кечиши, иситма давомли ва тартибсиз бўлиши мумкин. Чунки, Р. falci р arum ретикулоцитлар билан бир вақтда етук эритроцитларни ҳ БЕЗГАКНИНГ АСОРАТЛАРИ. Оғир асоратли кечиш асосан тропик безгакка хосдир. Безгак комаси, алгид безгак, гематурияли иситма сингари оғир асоратлар асосан тропик безгакда кузатилиб, кўп ўлимга сабаб бўлади. Умуман безгакдан бўладиган ўлимнинг 98% тропик безгакнинг асоратли кечиши туфайли бўлади. Безгакнинг церебрал шакли кўпинча касаллик бошланганидан 24-48 соат ўтгач, аксарият озғин одамларда юзага келади ва оқибатда безгак комаси ривожланади. Безгак комаси тропик безгакда энг кўп учрайдиган церебрал асоратлардандир. Безгак комаси асосан бирламчи касалланган, даволанмаган беморларда ва асосан кўп зарарланган эндемик ўчоқларда учрайди. Комада бўладиган мураккаб патогенетик ноадекват реакцияларга – гиперергик реакцияларга шай, аллергик ҳолатда бўлган шахслар кўпроқ мойил бўладилар. Бу ҳолат бе Безгак комаси асосан бирламчи безгакни асорати бўлиб, одатда 2-3 ҳуруждан кейин бошланади. Аксарият кома даракчи белгилар – кучли бош оғриғи, ретроорбитал оғриқ, бош айланиши, кескин қувватсизлик, ироданинг сусайиши ёки, аксинча, безовталик, бесаранжомлик билан бошланади. Команинг кечишида уч босқични фарқлаш мумкин: сомноленция босқичида, беморда апатия ёки асабий жунбуш ҳолати, ўжарлик, дезориентация, хотиранинг чалкашлиги, барча реакцияларни тормозланиши, пай рефлексларини олдин кучайиши, сўнгра эса сусайиши кузатилади. Комадан олдинги (прекома) даврда – беморда доимий тахикардия, нафаси юзаки ва тезлашган, гипотония, тана ҳарорати 40-41 º С, шунингдек атаксия, амнезия, тиришиш, баъзан тутқаноқсимон тиришиш, карахтликнинг ортиб бориши, чуқур уйқу ҳолатлари кузатилади. Баъзан бемор қисқа Ҳақиқий комада – бемор ҳ ушсиз, ташқи таъсирларни сезмайди. Кўзи юмиқ ёки ярим очиқ, қараши бегона, мушаклари таранглашган, жағи қотиб қолган (тризм), энса мушаклари таранглашган, Керниг, Брудзинский симптомлари мусбат, баъзан Бабинский, Гордон патологик белгилари аниқланади. Пай ва қорин рефлекслари йўқолган, вегетатив фаолият кескин бузилган. Кўз қорачиғи кенгайган, унинг рефлекси сўниб боради ва кейинги босқичда йўқолади. Безгак комасида периферик қонда ҳар доим кўп миқдорда Р. falci р arum халқачалари, касаллик узоқроқ давом этса – гамонтлар ҳам топилади. Баъзи олимларнинг маълумотларига кўра 5% беморларда кома даврида қонда паразит топилмайди. Шунинг учун тропик безгакда паразитемия даражаси ҳатто сутка давомида ҳам кескин ўзгаришини ҳисобга олиб, қонни (қалин томча ва суртмани) қайта Безгак алгиди безгакнинг кам, асосан эндемик ўчоқларида учрайдиган бироқ энг оғир асорати бўлиб, кўпинча ўлим билан якунланади. Патогенетик жиҳатидан алгид – токсик-инфекцион шок деб қаралади ва унинг асосида, қонда паразитнинг эриган цитотоксини айланаши оқибатида худди бошқа этиологияли шокларда бўлгани сингари гипертермия ва гемодинамиканинг бузилиши, айланувчи плазма миқдорини камайиши, бемор организмнинг сувсизланиши билан боғлиқ бўлган, хос метаболитик ўзгаришлар ётади. Безгак алгидининг патогенезида буйрак усти безининг ўткир етишмовчилиги маълум бир рол ўйнайди. Деярли ҳар доим бемор қонида жуда кўп миқдорда – 1 мкл да 150000 дан 500000 гача Р. falci р arum топилади. Алгид, тропик безгакнинг асорати сифатида ёки безгак комасининг якуни сифатида намоён бўлади ва одатда ҳар доим ўлим Беморнинг умумий аҳволи жуда оғир. Бемор хушида бўлсада руҳияти жуда эзилган (прострация), лоқайд баъзан кома ҳолатида ётади. Беморнинг чеҳраси истиробли, кўзлари чуқур ботган, атрофи кўкарган, қарашлари фарқсиз – facies Hi ррос ratica . Териси совуқ, совуқ ёпишқоқ тер билан қопланган, лаблари, қўл ва оёқ бармоқлари учи кўкарган. Тери таранглиги пасайган. Тана ҳарорати 35 º С ва ундан кам. Нафас тезлашган, юзаки. Томир уриши ожиз, тезлашган ёки ипсимон. Систолик ва диастолик босимлар пасайган (80 мм.сим. уст.дан паст), кўпинча диастолик босим аниқланмайди. Юрак тонлари бўғиқ. Жигар ва талоқ катталашган. Кунгил айнаши, доимий ўқчиқ, аксарият холларда ич сувдек суюқ (худди вабодаги сингари) келиши мумкин. Вақтида тегишли даво тадбирлари ўтказилмаса бемор ўткир қон томир етишмовчилигидан ўлад Гемоглобинурияли иситма (ГУИ) тропик безгакни ҳали яхши ўрганилмаган асорати бўлиб, унда қон томир ичида ўткир (иммун-аллергик генезли) гемолиз содир бўлади ва гемоглобинурия, иситма ва гемолитик сариқлик билан намоён бўлади. Бу асорат қадимда, безгакни даволашда хинин кенг ишлатилган даврларда кўп учраган. ГУИ одатда тўсатдан, кўпинча безгакка қарши препарат (хинин, примахин, сульфаниламидлар ва б.) қабул қилингандан кейин 4-6 соат ўтгач бошланади. Бемор титраб-қақшаб тезликда тана ҳарорати 39-40 º С ва ундан ортиқ даражагача кўтарилади, белда, жигар ва талоқ соҳасида оғриқ пайдо бўлади, кучли терлайди. У адинамия ҳолатида бўлиб, боши, мушаклари ва бўғимлари қаттиқ оғрийди, қайта-қайта тўқ рангли сафро қусади. Тез орада сийдик тўқ жигарранг (пиво, қизил вино ёки қора кофе) рангли бўлиб қо ТАҚҚОСЛАШ ТАШХИСОТИ • Безгакни қуйидаги кассаликлар билан тақосслаш керак: • Грипп • Бруцеллезнинг ўткир септик ва ярим ўткир формалари • Ичтерлама ва паратифоз касалликлар • Сепсис • Қайталама тиф • Сил касалликлари Касалликнинг клиник белгилари, эпид.анамнези маълумотлари, лаборатор текшириш усуллари натижаларига асосланиб ташхис қўйилади. Лаборатор ташхисотида бармоқдан олинган қонни текшириш қулай ва осон усул ҳисобнадаи. Иситма хуружи вақтида ҳам, у тугаганидан кейин ҳам бемордаги қондан “қалин томчи” ва суртма (мазок) тайёрланади. Уларни Романовский-Гимза усули билан бўяб, микроскоп остида қаралса, плазмодийларни топиш мумкин. Бу усул ёрдамида нафақат безгак ташхисини қўйиш, ҳатто уни қайси турдаги плазмодийлар қўзғатганини аниқлаш мумкин. Чунки ҳар бир плазмодийнинг эритроцит ичидаги шакли ва мерозоитлар сони ўзига хос бўлади. ТАШХИСИ Йўғон томчи ва суртма тайёрлаш Тўғри ва ўз вақтида даволанган тақдирда, касаллик тез ва тўлиқ тузалиш билан якунланади. Ўлим асосан тропик безгакнинг хавфли кечимида, кўпроқ болаларда (5%) кузатилади. Умуман безгакдан бўладиган ўлим ўртача 4% ни ташкил этади. ОҚИБАТИ Безгак билан оғриган беморлар албатта касалхонага ётқизилиши, безгакка қарши дорилар ҳамда патогенетик ва симптоматик дорилар билан тўлиқ даволаниши керак. Безгаккни даволашда бизнинг олдимизга асосан 2 мақсад қўйилади: 1. Безгак хуружига қарши курашиш. 2.Безгакни қайталанишини олдини олиш. Биринчи мақсад учун гематошизотроп гурухига кирувчи дорилардан ишлатилади. Гематошизотроп – асосан паразитни эритроцитар босқичларига (трофозоитлар ва шизонтларга) таъсир этувчи. Иккинчи мақсад учун – гистошизотроп гурухига кирувчи дорилардан фойдаланилади – асосан паразитни тўқима босқичидаги турларига таъсир этувчи дорилар. ДАВОЛАШ Безгак ҳуружларини ва унинг асосий клиник ривожини тўхтатишга, асосан гематошизотроп (шизотроп деб ҳам юритилади) дорилар бериш йўли билан эришиш мумкин. Бу гуруҳдаги дориларни энг самаралиси 4-аминохинолин ҳосилалари: хлорохин (хингамин, делагил, резохин), амодиахин, плаквинил ва б., шунингдек хинин, акрихин, бигумлаp, хлородин ва нисбатан янги препаратлардан – 4-хинолинметанрол ҳосиласи (мефлохин) ва 9-фенантренметанол ҳосиласи (WR-33063). Гистошизотроп дорилардан – 8-аминохинолин ҳосилалари – примахин ва хиноцид, шунингдек ҳам гематошизотроп хам гистошизотроп таьсирига эга бўлган хлоридин ва бигумлаp яхши самара беради. Этиотроп даво чораларидан ташқари албатта зарур патогенетик даво, жумладан дезинтоксикацияловчи (гемодез, неокомпенсан ва б.), микроциркуляцияни яхшиловчи дорилар (реополиглюкин, декостранлар ва б.), глюкокортикоидлар, антигистаминлар, витаминлар, гемостатик ва сийдик ҳайдовчи дорилар қўлланади. Қон томир ичида бўладиган коагуляцияни олдини олиш учун бошланғич даврларда гепарин ишлатилади. Буйрак етишмовчилиги ривожланганда – гемодиализ, қонни ультрафил p трацияси ёки гемосорбция қилинади. Анемия кучли бўлса донор қони қуйиш тавсия этилади. Заруратга қараб юрак томир дорилари, тиришишга қарши дорилар ишлатилади. Безгак касаллигини олдини олишда асосан кимёвий профилактикадан фойдаланилади. Бунинг учун эндемик учоқка кетаётган Ўзбекистон фуқаросига кетишига 1 хафта қолганда 0,5 гр делагил ичилади ва эндемик учоқда бўлган вақтида доимо хавтасига 1 мартадан 0,5 гр. дан делагил ичади. Сўнгра қайтиб келгач 4-8 хафта давомида 0,5 гр. дан делагил ичиш давом этилади. Аниқланган паразит ташувчи шахслар албатта гамонтоцид дорилар (хлоридин, прогуанил, хиноцид, примахин ва б.) билан даволаниши керак. Беморлар эса албатта касалхонага ётқизиб (чивин чақишидан асраб) даволанади, ва касалхонадан, паразитдан фориғ бўлганидан кейин 1-2 ҳафта ўтгач чиқарилади. Диспансер кузатув, тропик безгакда – 1-1,5 йил, уч кунлик безгакда – 2-2,5 йил олиб борилади. Бу давр ичида, кузатилувчи шахсда ҳар қандай иситма бўлса ҳам қ Трансфузион безгакни олдини олиш учун донорларни тўғри танлаш, бу мақсадда уларни ҳам паразитологик ва ҳам серологик текширувлардан ўтказиш зарур. Ушбу чоралар билан бир қаторда чивинлар чақишидан сақланиш чораларини кўриш – тўрпарда ва пашшахоналардан фойдаланиш, терига ва кийимларга репелентлар (ДЭТА, диметилфталат ва б.) суртиш, ҳ имояловчи кийимлардан фойдаланиш керак. Ҳозирда шизонтларга ва спорозоитларга қарши вакциналар яратилган ва қўлланмоқда. Эндемик ўчоқларда безгакга қарши ЖССТ нинг кўп йиллик дастури бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha