Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 763.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Билимларнинг кўникма ва малакаларга айланиш технологияси

Купить
МАВЗУ: БИЛИМЛАРНИНГ КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАРГА АЙЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 0102 0102 01 Даврнинг долзарб муаммоларидан бири талабаларнинг касбий маҳоратини ошириш, уларда муҳим касбий билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишдан иборат. Шундай экан, талабалар таълим ва тарбия олиш жараёнида ўрганиши керак бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг сифати устида ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш таълим жараёни негизини характерлаб, унинг асоси, муҳим шарти сифатида юзага келади. Шунга кўра педагогика назарияси ва амалиётида ушбу тушунчалар фундаментал аҳамиятга эга. Билим, кўникма ва малакаларнинг мазмуни ҳамда уларнинг шаклланиш жиҳатлари психология, дидактика, хусусий методика ва талабаларнинг амалий машғулотларига оид кенг кўламдаги адабиётларда назарий жиҳатдан асослаб берилган. Бу тушунчаларга қанчалик аниқ таъриф берилганлигига қарамасдан мазку Педагогикага доир адабиётларда “билим” тушунчаси, одатда, инсонлар томонидан мавжуд билим ва ҳодисаларни, табиат ва жамият қонуниятларини билиш маҳсули сифатида баҳоланади . Бундай таъриф асосан билимнинг фалсафий қиррасини очишга хизмат қилади. Дидактика назариясида эса “билим” тушунчаси, асосан, икки томонлама изоҳланади: талабалар ўзлаштириши лозим бўлган билимлар ҳамда улар томонидан ўзлаштирилиб амалий фаолият жараёнида қўлланиладиган, шахсий хислатларга айланиб қолган билимлар. Биз юқорида келтирган биринчи таъриф таълим мазмунини белгилаб беради. Бу билимлар адекват характерга эга бўлиб, жамият ҳаётида, тасдиқланган моддий борлиқни ифодалайди. Билимлар қотиб қолган, ўзгармас ҳодиса эмас, жамият ҳаётининг тарихий тараққиёти давомида билимлар ҳам узлуксиз ривожланиб, аниқланиб, чуқурл Ўқув предмети доирасида тақдим этиладиган билимларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: мувофиқ тарздаги фан асосларини ифодаловчи илмий билимлар ҳамда долзарблик ва турғунлик жиҳатидан ўзгарувчан бўлган ахборотлар кўринишидаги илмий маълумотлар. Илмий маълумотлар, одатда, назарияларнинг маҳсули сифатида юзага келади. Бу билимларнинг мунтазам жамланиши ҳозирги фаннинг муайян ҳолатини ифодаловчи дедуктив тизимдаги ахборотлар ҳажмининг ортиб боришига олиб келади, лекин мазкур фан негизини ташкил қилувчи билимлар тизимига ҳеч қандай ўзгартириш киритмайди. Бу ҳолда янги маълумотларнинг фақат бир қисмигина илмий назариянинг асосий ҳолатларини ўзгартириб бориш учун хизмат қилади. Бундай ҳолда билимлар қанчалик умумлашган бўлса, улар шунчалик турғун характерга эга бўлади. Билимлар ўрганилаётган асосий жиҳатларни мантиқий кетма-кетликда қамраб олиши, ўзаро боглиқ бўлиши ва ҳар бир ўрганилаётган тушунчадаги барча аҳамиятли жиҳатларни очиб бериши, яъни изчил бўлиши лозим. Ўзлаштириладиган билимларнинг асосий сифати - уларнинг англанганлик, тушунилганлик даражасида ифодаланади. Улар талабанинг буюм ва ҳодисаларни нафақат тавсифлаб бера олиши, балки ўрганилаётган далилларни асослай олишида, хулосалар чиқара олишида намоён бўлади. Шунингдек, билимлар ўрганилаётган буюм ва ҳодисаларнинг мазмуни ҳамда қараш кўлами кенглигига хизмат қилувчи мукаммалликка эга булиши лозим. Ўзлаштириладиган билимлар ҳосил қилинадиган кўникма ва малакалар учун асос бўлиб хизмат қилади. Кўникма ва малакаларнинг мазмуни ва ўзаро нисбати ҳақида бир қанча йуналишдаги қарашлар мавжуд. Дидактикада мавжуд бўлган анъанавий нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсак, кўникма малакадан олдин ҳосил бўлади ва машқлар бажариш натижасида кўникма малакага айланади. Чунончи, “Педагогик энциклопедия”да кўникма - “ишлашга тўғри келадиган шароитларга мос характерларни самарали бажара олиш” деб таърифланади; кўникмалар ҳам амалий, ҳам назарий характерга эга бўлади. Худди шу Педагогик энциклопедияда “малака юқори даражадаги ҳаракат сифатида таърифланади” , ушбу босқичда ҳаракатлар автоматлашади, ақлий бошқарув бир даража камаяди. Малака амалий фаолиятни шу қадар тез бажарилишидирки, бунда ҳаракат ўз-ўзидан амалга оширилаётгандек бўлади”. А.А.Смирнов, А.Н.Леонтъевлар таҳрири остида нашр этилган “Психология” китобида малака - “машқлар натижасида мустаҳкамланган ҳаракат усули” деб, кўникмалар Касб мактаблари учун тавсияномада қуйидагича таъриф келтирилган: “Кўникма фаолиятнинг шундай турики, ундаги ҳаракатлар етарли даражада фикрлаб автоматлашувсиз бажарилади; малака эса автоматлашган ҳаракатни ифодалайди. Кўзда тутилган ҳар қандай операция жуда оз ўйлаб амалга оширилади”. (М.И.Ерецкий, Э.С.Пороцкий. Проверка знаний и умений и навыков учащихся техникумов. М 1978. 11-12 бетлар). К.К.Платоновнинг фикрича “Кўникма илгари шакллантирилган билим ва малакалар асосида ҳосил бўлади; малака - бу мақсадли фаолият давомида уни ташкил этувчи ҳаракатларни автоматлашган ҳолда, унга нисбатан махсус йўналтирилган диққатсиз, бироқ ақлий назорат остида бажарилишидир”. Олим шундай ёзади: “Ҳар қандай малака билим ва кўникмаларни ўз ичига олиб, мавжуд билим ва кўникмалар асосида шаклланади, уларнинг Психология соҳасидаги адабиётларда кўникма ва малакаларга оид қуйидаги фикрлар билдирилган: “Мақсадли ҳаракатларнинг инсон томонидан қисман автоматик равишда бажарилишига малака дейилади”. Шунингдек, “кўникма” атамаси билан суъбект эга бўлган билим ва малакалар фаолиятни мақсадга мувофиқ бощқариш учун зарур бўлган педагогик ва психологик ҳаракатлар тизимини ифодалайди”. (Психология. А.В.Петровский таҳрири остида. М., 1986.107,116 бетлар). Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “Кўникма ҳаракатларни самарали бажариш имкониятидир; кўникма - ҳаракатдаги билимлардир; кўникма маълум даражада ўйлаб бажариладиган ҳаракатлар; кўникмалар қандайдир ҳаракатни янги шароитларда бажаришнинг усулидир; кўникма мураккаб тизимли психик ва амалий ҳаракатларни эгаллашдир”. ( Ў.Толипов. Олий педагогик таълим тизимида Малакалар қуйидагича таърифланади: “малака юқори ўлаштирилганлик даражасига эга бўлган ҳаракатлар йигиндисидир; малака билим ва кўникмалар заминида шаклланади”. Кўникма дастлаб амалдаги ақлий назорат остида бажарилади. Шартли рефлектор алоқалари мустаҳкамлангач, ушбу назорат сусайиб боради. Шунга кўра айтиш мумкинки, инсон фаолиятидаги кўникма маълум даражадаги ақлий назорат остида амалга оширилади. Бу эса кўникманинг, ўз навбатида психологик педагогик моҳиятини англатади. Индивид ҳаракатларида машқлар натижасида шундай ҳолат юзага келадики, бунда ҳаракатнинг бажарилишида ақлий назорат талаб қилинмайди, фаолият автоматик тарзда бажарилади, натижада кўникма малакага айланади. Малаканинг психологик асоси, бир томондан, фаолият максадида, иккинчи томондан ушбу фаолиятнинг дастлабки ҳолати бил Кўникмалар ўзининг келиб чиқишига кўра малакага устқурма сифатида шаклланади . Бу ҳолат инсондаги ҳаракатлар турли-туманлиги, атроф-муҳитга ижодий муносабатни талаб қилиши билан белгиланади. Ҳар бир янги кўникма мунтазам тарзда ривожланиб борувчи анализ ва синтез натижаси, мавжуд бўлган билимларга янгиларининг қўшилишидир; малака эса бир ҳаракатнинг кўп марталаб такрорланиши натижасидир. Шундай қилиб, кўникма ва малака ижтимоий- тарихий тушунча бўлиб, муайян воситаларни қўллаган ҳолда, маълум шароитларда ва аниқ тезликда ривожланади. Талабалар учун ижтимоий амалий фаолият тақозо этувчи ва мақсадга мувофиқ ҳаракатлар тизими сифатида мавжуд бўлади. Талабаларда умуммеҳнат ва касбий малакалар қуйидаги босқичларда шакллантирилади:  малакани шакллантиришнинг дастлабки боскичида талабаларга ўзлаштиришлари лозим бўлган ҳаракатни бажариш тартиби тушунтирилади. Харакатни бажариш усулини билиш уни тўлақонли бажаришни таъминлай олмасада, у малака шаклланиши учун зарур бўлади. Талабада ҳаракатлар билан танишиш уни ўрганишга қадар, яъни малака шакллангунга қадар амалга ошади. Лекин ҳаракат вазифаси билан юзаки танишиш ва уни тавсифлаш малака шаклланиши учун етарли эмас. Ҳаракатларни бажарилишини ўқитувчи раҳбарлигида чуқур ва мустаҳкам ўзлаштириш лозим. Ҳаракатларга ўрганишнинг дастлабки босқич ларида педагогнинг вазифаси ҳаракат тартибини тушунтириш, уларнинг амалий аҳамиятини кўрсатиш, талабалар билимларини чуқурлаштириш ва тизимлаштириш бил  учинчи боскич - навбатдаги машқларни бажариш жараёнида турғунлашиб қолиши мумкин бўлган ҳаракатлар, бошланғич хатоликларни бартараф қилувчи намуналарни намойиш қилишади. Ўқитувчи у ёки бу ҳаракатларни қандай амалга ошириши лозимлиги, иш жараёнида талаба дуч келадиган қийинчиликларни кўрсатиб беради;  тўртинчи боскич - ҳаракатни амалий ўзлаштириш, малакани шакллантириш билан белгиланади. Малаканинг шаклланиши ҳаракатни бажариш усулини такомиллаштиришга қаратилган машқлар жараёнида амалга ошади. Бунда талаба онгли равишда қоидалардан фойдалана бошлайди. Бу ўринда айниқса ҳаракатларни таҳлил қилиш, хатоларни ўрганиш ва уларнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга бўлади;  ниҳоят, охирги бешинчи босқич - мустақил ва тизимли бажариладиган машқлардан иборат бўлади. Бу машқлар мураккабликни ошиб  Машқлар самарадорлигига улар орасидаги танаффуслар ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Жуда чўзилиб кетадиган танаффуслар машқлар самарадорлигини пасайтиради ва уларга сарфланадиган вақтни кўпайтиради. Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, машқларни қуйидагича тақсимлаш энг қулай ҳисобланади: таълим бошида тез-тез такрорлаш ва аста-секин улар оралиғини узайтириб бориш.  Малакаларнинг шаклланиб бориш даражасини ҳаракатларни бажариш тезлиги ва аниқлигига кўра билиш мумкин. Бундан ташқари ҳаракат натижалари турғунлиги ҳам аҳамиятли омил ҳисобланади. Юқори даражада шаклланган малакалар ҳаракатларни бажаришда алоҳида муваффақиятлар билан эмас, балки давомли равишда юқори натижаларга эришиб бориш билан белгиланади. Агар ҳаракатларни бажаришнинг яхши натижалари уни янги, янада мураккаб ҳаракатла Аниқ меҳнат турлари сони жуда кўп бўлганлиги сабабли талабаларни барча турдаги касбий кўникма ва малакалар билан қуроллантиришга қодир эмас. Бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Малакалар кўчиш хусусиятига эга. Шунга мувофиқ илгари бир фаолият туридан ўзлаштирилган малака шунга ўхшаш бошқа фаолият турини ўзлаштиришни бирмунча осонлаштиради. Шу сабабли талабаларни энг умумий ва типик фаолият турига оид кўникма ва малакалар билан қуроллантириш лозим. Малакаларнинг кўчиш шарти бўлиб фаолият турларининг психологик таркиби, мазмуни ва амалга ошириш усуллари белгиланади. Шундай қилиб, ўқув-тарбиявий жараённи таълим назарияси фаолияти нуқтаи назаридан қараб чиқиб, халқ таълимидаги барча таълим-тарбия ишларини педагогик технология йўналишига ўтказиш, мактаб амалиётидаги ихтиёрийликдан унинг ҳар бир элментини жид Хулоса қилиб педагогик технологияни амалга оширишнинг умумлашган схемасини келтирамиз: - талабалар бўлажак фаолиятини таҳлил қилиш, таълим жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаш;  умуммеҳнат ва касбий малакаларни ривожлантиришда ўқитиш воситаларини қўллашга оид таълим мазмунини ишлаб чиқиш;  талабалар томонидан таълим воситаларидан фойдаланиш технологиясини ўзлаштиришлари учун вақтнинг ўрнини белгилаш;  талабаларда кўникма ва малакаларни ривожлантиришга қаратилган машқлар тизимини ишлаб чиқиш;  талабалар билим, кўникма ва малакаларининг сифатини назорат қилиш билан боғлиқ объектив назоратни ўтказиш ва тестлар тизимини ишлаб чиқиш;  ишлаб чиқилган педагогик технологияни амалда синаш ва уни ўқув жараёнига тадбиқ этиш.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha