Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Биосфера таълимоти

Купить
Биосфера таълимоти Биосфера таълимоти биотик моддаларнинг табиатда айланиши, биосферанинг чегараси, озоносфера ва унинг роли, тирик модда, биокос, биоген моддалар тўғрисида маълумот ёритилган. Инсон ва биосфера, биосферадаги ўзгаришларда инсоннинг роли, биосфера барқарорлигини асраш тўғрисида маълумот берилган. В.В.Докучаев ўз ишларида, биринчи бўлиб, ҳаётнинг табиий жараёнларга таъсирини, яъни тупроқ ҳосил бўлиши фақат иқлимгагина боғлик бўлмай, ўсимликлар ва ҳайволарнинг ииғиндиси таъсирига ҳам боғлиқ бўлишини асослаб берди, Академик В.И.Вернадский биосферанинг комплекс таълимотини яратди. У тирик ва ўлик табиатнинг ўзаро боғлиқлиги қонунини, улар ҳолатнинг бир бутунлиги сифатида очиб берди. В.И.Вернадский таълимоти асосини биосфера тушунчаси ташкил этиб худди ернинг бутун бир қобиғи, ҳаёт билан қопланган ва сифат жиҳатидан тирик моддалардан ҳосил бўлган қобиқ ташкил қилади. Тирик модда-бу биосферада энг зўр куч. Тоғ жинслари, сув, биосфера ҳавоси тирик моддага таъсири остида ўзгаради. Табиатда таъсирлашишларнинг янги қонуниятлари пнйдо бўлади. Биосфрранинг пастки чегараси ер юзидан 3 км чуқурликда ва океан тубидан 0,5 км пастда ётади. Юқори чегараси тропосферанинг ҳаммаси ва стратосферанинг пастки қисми, ер юзидан ўртача 20 км баландликкача бўлади. Биосферани вертикал бўлганда моддаларнинг 3 та ярусини: қаттиқ (литосфера), суюқ (гидросфера) ва газсимон (атмосферани) ярусларини кўриш мумкин. Озоносфера (озон экрани) – биосферанинг юқориасида ётувчи 20 дан 35 км гача бўлган қават бўлиб, у ультрабинафша нурларни ютади, бу эса биосфредаги тирикликни ўлимдан сақлайди. Озонсфера биоген кислород ҳисобига ҳосил бўлади, яни у ердаги тирик организмлар ҳосил қилган кислороддан келиб чиққан. В.И.Вернадский биокос моддалар деб, тупроқ ва табиий сувларни айтган. В.И.Вернадский ер юзида тирик организмлардан кучлироқ кимёвий куч йўқ деган эди. Биосферанинг ўзаро доимо таъсирланувчи структураси унинг йиғилган, баайни мустаҳкам, динамик системалили гини белгилайди. В.И.Вернадский биосфера-бу бизни ўраб турган "табиат" дир деб ёзади. Ҳақиқатдан ҳам, табиий атроф-муҳит ва биосфера тушунчалари бир- бирларини тулдирувчи тушунчалардир. Тоғлар, дарё, океан, ҳаво массаси, ерда ҳаёт пайдо бўлгунга қадар пайдо бўлган. Кейин, тирик моддаларнинг ривожланиши натижасида улар моддаларининг биоген кўчишига учраган ҳамда буларнинг ёрдамида биосферада ўзгаришлар содир бўлган. Тирик модда қисқа вақт ичида атмосфера, табиий сувлар ва чўкма жинсларнинг таркибини янгилаган. Тирик моддалар фаолияти, яъни уларнинг билвосита таъсири-бу озон экрани, ҳамда жуда ҳам катта миқдордаги органик бирикмаларнинг пайдо бўлишидир. Ернинг тирик қоплами планетанинг турли участкаларидаги иқлим, сув ва ҳаво массасининг айланиши ва тоғ жинсларининг парчаланишига таъсир қилади ва ҳакозалар. Сайёрамизнинг тараққиёт тарихида ва ҳозирги ҳаётида биосферанинг роли жуда катта. Чунки Ернинг географик қобиғи тараққиётида биохимик, геохимик жараёнларнинг рўй беришида «тирик» организмларнинг иштироки ғоят муҳимдир. Биосферанинг тирик моддаси орқали ҳар йили сайёрамизда жуда катта миқдорда моддалар алмашинуви рўй беради, натижада Ернинг геоерафик қобиғида катта ўзгаришлар юз беради. Организмлар тоғ жинсларининг нурашида, тупроқ косил бўлишида, рельеф шаклларини ўзгаришида, қпзилма бойликларнинг пайдо бўлишида ва атмосферанинг ҳозирги таркибини вужудга келтиришда иштирок этади. Сўнгги маълумотларга кўра биосферанинг дастлабки таркибий қисми биогеоценоэ ҳисобланади. Биогеоценоз деганда, маълум територияда тарихан таркиб топган ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар, тупроқ, намлик, атмос Ер куррасида моддалар алмашинувида биосферанинг аҳамияти катта. Тўхтовсиз давом этадиган ва тирик организмлар фаолияти туфайли тартибга солиниб турадиган моддаларнинг доимий айланиши биосферанинг ўзига хос белгисидир. Тирик мавжудотлар ўзининг яшаш жараёнида муҳит билан доимо алоқада бўлиб туради ва географик қобиқда нарсаларнинг айланишини вужудга келтиради. Бу биологик айланиш деб юритилади. Атмосферада сарф бўладиган кислород ўрни фотосинтез жараёни натижасида (ҳар йили 460 млрд.т.) тўлдириб турилади. Ўсимликлар карбонат ангидридни ютиб туради. Биосферада сувнинг алмашинувига тирик моддалар катта таъсир кўрсатади. Ўсимликлар йилига 140 млрд.т углеродни ўзлаштириб, 460млрд т кислородни ажратиб чиқаради. Биосферадаги организмлар азот, калий, кремний, фосфор, олтингугурт ва бошқаларни айланиб юришида ҳам иштирок этади. Демак, моддаларнинг табиатда тўхтовсиз айланиб юришида тирик мавжудотларнинг аҳамияти жуда катта. Биосферадаги тирик организмлар массасининг 95,5% и ўсимликлар биомассасига тўғри келади. Бу эса Ер куррасида модда ва энергия алмашинувининг тартибга солиб туришда ўсимликларнинг аҳамиятини ниҳоятда катта эканлигини кўрсатади. Сайерамизда табиий мувозанатни ўз ҳолича сақлаб қолиш учун ўсимликларни, ҳайвонларни муҳофаза қилиб, қайта тиклашга эришиш керак. Қуёш-ер юзасига тушадган асосий, бирдан-бир энергия маънбаидир. Қуёшдаги узлуксиз энергия манбаи, у очиқ система биосфера ва ёпиқ система- биотик моддаларнинг айланиши учун керакли шароитдир Моддаларнинг биотик айланиши ёпиқ система сифатида млярд йиллар давомида тараққий этиб шаклланган. У қуйидагича кўринади: яшил ўсимлик қуёш энергиясидан фойдаланиб, тирик моддаларнинг бирламчи маҳсулотини ҳосил қиладии, С02 ни ўзлаштириб 02 ни ажратади. Ҳайвонлар ўсимликлар билан озиқланади, кислородни ўзлаштириб С02 ни ажратади Ўлик ҳайвон ва ўсимлик қолдиқларини ҳашаротлар, замбуруғлар, бактериялар ва бошқалар парчалайди. Минерал ёки оддий органик бирикмаларга айлантиради. Бу эса тупроққа тушиб, уларни яиа ўсимликлар ўзлаштиради. Бу жараённинг тўхтовсизлиги, ёпиқлигини охирги маҳсулотларнинг парчаланиши ва тарқалишини таъминлайди. Бусиз ерда ҳаёт тўхташи мумкин. Биотик айланишда, миллиард тонналаб фосфор ва азот, катта миқдордаги калий, кальций, темир ҳамда жуда кўп миқдорда сув иштирок Сув айланишида буғланиш, транспирация жараёнлари муҳим роль ўйнайди. Ўсимликларнинг ер устки қисмлари томонидан сувнинг буғлантирилиши кўтариш кучини ҳосил қиладн, тупроқдан тупроқ эрптмалари сўрилади. Улар ўсимликни сув билан биргаликда минерал тузлар билан ҳам таъминлайди. Ўсимлик бир грамм қуруқ органик модда синтез қилиши учун тахминан 400 л сувни буғлантиради. Сув тупроқдан буғ ҳолатида атмосферага кўтарлиб, кейин совийди. Конденсацияланиб, ёмғир ҳолида у яна тупроққа ёки океанларга қайтиб тушади. СО2 ҳам айланади. Ўсимлик атмосфера ёки сувдан СО2 ни ютади ва органик модда ҳосил қилади, бу эса углерод олиш учун зарурдир. Атмосферада атиги 0,03% СО2 бор, қайсики углерод ўсимликлар ва ҳайвонларнинг нафас олиши ва бошқа жараёнларда ажралиб чиқади. Азот ўзлаштирувчи бактериялар ва яшил сув ўтлари томонидан нитратларга айлантирилган азот ўзлаштирилади. Ўсимликлар эса уни оқсил бирикмаларини ҳосил қилишда ишлатади. Кимёвий моддалар, В.И. Вернадский буйича, биосферадаги шундай моддаларнннг тўпламики, уларнинг ҳосил бўлишида тирик мавжудотлар қатнашмайдп. Биоген моддалар эса тирик мавжудотлар тўплами асосида ҳосил бўлади (тошкўмир, батумлар, оҳак, нефт) ва бошқалар. Биокос моддалар алоҳида тоифа ҳисобланади. Улар биосферда бир вақтнинг ўзида тирик мавжудотлар ва жонсиз моддалар туфайли ҳосил бўлади. Планетанинг биокос моддалари-бу тупроқлар, табиий сувлар бўлиб, уларнинг хусусиятлари ердаги тирик моддаларнинг фаолиятига боқлиқ бўлади Кимёвий элементлар миграцияси қ уёш энергияси хисобига анорганик табиат элементларида тирик модданинг таркиб топиши органик моддаларнинг энергия ажралиб чи қ иши билан бирга давом этадиган емирилиши: бундай емирилиш жараёнида органик модалар минерал моддаларга айланади Биосфера ернинг тирик организмлар яшайдиган қисмидир. Бу планетанинг энг йирик экосистемасидир. Ҳаёт ер қобиғининг юқори қисмида [литосферада), ҳаво қобиғининг пастки қатламларида (атмосферада) ва ернинг сув қобиғида (гидросферада) тарқалган. Бактериялар топилган энг чуқурлик 4 км. Океан сувларида 10-11 км чуқурликда ҳам ҳаёт мавжуд. У ердаги температура эса 0 С градус атрофида. В.И.Вернадский кўрсатшича, тирик организмлар биосферда кимёвий элементлар миграцияси (кўчиб юриши) нинг асосий омилларидир. Бу миграцияни иккита қарама-қарши, аммо, ўзаро боғланган жараён келтириб чиқаради: 1) қуёш энергияси хисобига анорганик табиат элементларида гирик модданинг таркиб топиши ҳамда 2) органик моддаларнинт энергия ажралиб чиқиши билан бирга давом этадиган емирилиши: бундай емирилиш жараёнида органи Турли моддаларнинг миграция қобилияти мутлақо бир ҳил эмас. Лекин даврий системадаги кимёвий элементларнинг кўпчилиги биосферада фаол равишда миграцияланиш қобилиятига эга. Бундай фаол миграцияларни икки группага бўлиш мумкин: Ҳаво мигрантлари – улар миграция жараёнида газсимон фазани босиб ўтади (кислород, азот, углерод, водород). Сув мигратлари – оддий ёки комплекс ионлар, ёхуд молекулалар тарзида миграцияланувчи элементлар. Булар жумласига: Na, F, S, Cl, K каби элементлар киради.13 1B 18 20 01 08 0E08 1F 0604 25 Табиатдаги органик моддаларнинг пайдо бўлишида ҳаводаги миграцияланувчи элементлар муҳим аҳамиятга эгадир, улар орасида С, O2, Н2 ҳавонинг 98,3 фойизини ташкил қилади. Биосфера жуда кенг майдонларни эгаллагани туфайли ва планетанинг турли хил минерал қобиқларига кириб бориши имкониятларига эга бўлганлиги учун организмлар тарқалган муҳит, яъни яшайдиган шароитлар ниҳоятда ҳар хил бўлади Шундай қилиб, биосфера Ерда ҳаёт вужудга келгандан кейин ва унинг бир неча миллиард йиллар давомида ривожланиши ҳамда эволюцияси натижасида ҳосил бўлган жуда мураккаб ва бир-бири билан узвий боғлиқ структурадан ташкил топган система. Ер куррасининг ноёб қобиғидир. Бу системанинг ҳар бир структура элементи бирор сабаб билан ўз функциясини бажар олмай қолса, у вақтда биосферанинг нормал ҳаётий жараёнлари бузилиб, биогеокимёвий муҳитнинг бузилишига, организмларнинг касалланишига ва ҳатто баъзи бир биологик турларнинг мутлақо йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳозирги фан ва техника тараққиёти даврида инсоннинг таъсири бирринчи навбатда биосферанинг маҳсулдорлигига, унинг энергия балансига қаратилгандир. Биосфера номаҳсулдорлигининг камайишига асосан қуйидагилар сабаб бўлади: 1) гидромелиорация ишларини амалга ошириш, 2) оқова ва сизот сувлари, шунингдек тупроқнинг турли минерал ўғитлар, кимёвий моддалар ҳар хил заҳарли моддлар билан ифлосланиши, 3) завод, фарика ва саноат чиқиндилари билан муҳит шароитларининг ифлосланиши. Биосферада ҳаётнинг тақсимланиши ниҳоятда мураккаб хилма-хилдир. Ер юзида жонли организмларнинг тарақалиши шундай содир бўлганки, материклардаги организмларнинг биомассаси дунё океанларининг биомассасидан 800 марта зиёддир. Агар океанлардаги биомассаларнинг асосий қисми ҳайвонот маҳсулоти ташкил қилса, қуруқликдаги биомассанинг 90 фоизини ўсимлик маҳсулотлари ташкил этади. Океанларда ҳайвонларнинг тарқалаши бир хил бўлмайди, лекин шундай бўлишига қарамасдан ҳайвонлар сув муҳитларида ўсимликлар юпқа қатлам ҳосил қилиб жойлашиб, юзини ўсимликлар билан ўраб олган. Ўсимликлар қитьанинг ҳаддан ташқари қуруқ чўл зоналарида бўлмайди. В.И.Вернадский ҳаёт биосферанинг ҳамма жойида мавжудлигини таъкидлайди. Бу ғояни бизнинг сайёрамизнинг ривожланиш томонидан олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики Инсон ва биосфера Инсон ҳаёти уни ўраб турган табиий муҳит билан боғлиқ. Бизни ўраб турган табиатни чиндан ҳам она деса бўлади. Чунки у бутун борлиқни ҳаётбахш нафаси билан таъминлаб туради, тўйдиради, кийинтиради. Ана шундай раҳматли табиатнинг озор топиши у билан бевосита боғлиқ одамзот ва жониворларни зўр таҳликага солиб қўйиши мумкин. «Табиатни қўриқшлаш – бу ватанни қўриқлаш» демакдир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда инсон қадами етмаган бирорта жой қолмади, десак бўлади. Қаерга борманг, у ерда ҳаёт қайнаётганини, одамлар маҳаллий табиат неъматларидан баҳраманд бўлаётганини кўрасиз. Табиат бойликларидан бережа, кўр-кўрона фойдаланиш унинг эҳсонларини суистеъмол қилиш, зўр ва забардаст техниканинг турмушга кириб келиши, кимёвий моддалардан кенг фойдалаииш, ўз навбатида атроф-мухитга зарар келтирмоқда. Бу эса мазкур жойларда яшовчи жониворларга ва жумладан инсон саломатлигига бевосита ёки билвосита сальбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Саноат корхоналари чиқиндиларининг ҳавога чиқариб ташланишидан ҳосил бўладиган кислотали ёмғирлар ўсимликларга ва тирик организмларга катта зарар келтирмоқда. Табиатнинг ифлосланиши минтақавий тусда бўлибгина қолмай, балки умумжаҳоний кўлам ҳам кас Дунё океанидаги бирон-бир жойнинг ифлосланиши ўз навбатида, унинг атмосфера ҳавоси билан газ алмашинувига таъсир этади. «Парник газлари»нинг кўплаб чиқарилиши ўрмон биомассасининг камайишига ва бошқа антропоген фаолиятлар маълум даражада иқлим ўзгаришига олиб келади. Сўз табиатнинг озор топиши, экологик мувозанатнинг бузлиши устида борар экан, Орол денгизининг қуриб бориши билан боғлиқ экологик вазият нақадар нохуш асоратлар бераётганлигини эслатиб ўтмасдан бўлмайди. Ҳозирги вақтда Орол сатҳининг пасайиши, чанг- тўзон ва шўр қумларнинг кўчиши натижасида атроф- муҳитга катта салбий таъсир кўрсатилмоқда. Инсон сўнгги 100-150 йил давомида табиатни Ер қобиғи бўлмиш биосферани шунчалар ўзгартириб юбордики, натижада унинг миллион йиллар давомида таркиб топган гўзаллиги ва мусаффолигига раҳна солинди, ноёб наботот ва жониворлар намуналари камайиб кетди. Инсон, қолаверса барча жониворлар олами яшаётган атроф-муҳит, табиий ҳодисалар, жумладан вулқонлар, ер қимирлаши, самовий жинслар тушиши, тўфон довул, яшиндан ўт келиши, қурғоқчилик, шунингдек бевосита одамларнинг ҳаёт фаолияти билан ўзгариши ифлосланиши кузатилади. Инсоннинг табиатга турли йўллар билан таъсир қилиши, инсон фаолияти туфайли бўладиган табиий ўзгаришларга антропоген таъсир дейилади. Ҳозирги энергетиканинг шиддат билан ўсиши натижасида бутун ер курраси атрофидаги ҳаво ҳарорати маълум даражада кўтариши мумкин. Бу эса абадий музликла Атроф-муҳитнинг, жумладан атмосфера ҳавосининг кўпдан-кўп саноат корхоналари, автотранспорт воситалари, турли кимёвий моддалар билан ифлосланиши, аҳоли саломатлигига катта зарар келтирмоқда. Ўзбекистонда Олмалиқ, Чирчиқ, Навойи, Оҳангарон ва бошқа саноати ривожланган шаҳарларнинг аҳолиси атмосфера ҳавоси ифлосланишидан катта зарар курмоқда ва бу шаҳарлар ҳавосини тозалаш борасида катта ишлар олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади Табиатдаги биологик айланишга инсон фаолияти катта таьсир кўрсатади, бу айланиш моддаларнинг циркуляция қилиниши туфайли вужудга келади ва бу тупроқ, ўсимлик, ҳайвонлар ва микроорганизмлар ўртасида содир бўлади. Тупроқ бу-биосферанинг муҳим қисми бўлиб, у барча жараёнларда қатнашади, яъни моддалар миграциясида ва уларнинг трансформациясида ҳам иштирок қилади. Ер ости бойликларини очиқ қазиб олиш, ерларни қуритиш ва суғориш, минерал озуқалардан ва пестицидлардан кўплаб фойдаланиш тупроқ унумдорлигининг пасайишига ва емирилишига олиб келади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотннинг маълумотларига кўра ҳар йили дунёда эррозия ва дефляция натижасида 7 млн га ҳайдаладиган ер қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб қолади. Бутун дунёда ерларнинг қайта шўрланиши кучайиб бормоқда. У суғориб деҳқончилик қилинадиг Антропоген омиллар таъсирида чўллашиш жараёнининг кучайиши кузатилмоқда. Ўзбекистонда бу муаммо долзарб бўлиб ҳисобланади, чунки баланд ҳарорат қурғоқчилик даврининг узоқлиги ва ёғин миқдорининг камлиги уни яна кучайтириб юборади. Чўллашиш жараёнининг келиб чиқишида ўсимликларни нормасиз истеъмол қилиш, ёқилғи учун ишлатиш, пилла учун даста сифатида ишлатиш, ўрмонларни кўплаб кесиш, қазилма бойликларни олинганда экосистемаларнинг бузилиши, қурилишларнинг таъсири ва бошқалар сабаб бўлади. Аҳоли сонининг кўпайиб бориши, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатининг ёмонлашуви катта экологик фожиага олиб келиши мумкин, айниқса инсон саломатлигини асраш учун атроф-муҳитни оптимизациялаш (яъни яхшилаш) муҳим аҳамиятга эга. Чунки кейинги авлоднинг соғлом бўлиши учун ҳам инсоннинг саломатлиги қатта роль ўйнайди. Шунинг учун атроф-муҳит экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида катта ишларни олиб бориш керак. Бунда биосфера барқарорлигини, биологик хилма- хилликни, сувни, ҳавони, тупроқнинг тозалигини асрашга муҳим эътибор бериш керак, экологик хавфни олдиндан аниқлаш ва унинг олдини олиш, келгуси авлод учун тоза табиатни сақлаш, табиат устидан ҳукмронлик қилмасдан у билан ҳамкорлик қилиш, экологик маданиятни ривожлантиришга керакли аҳамият бериш зарур. Республикамизни экологик инқироздан олиб чиқиш ва биринчи навбатда инсон саломатлигини асраш учун эколог кадрларни етиштириш зарур, экологик тарбияни оилада, боғчада, мактабларда, коллеж ва лицейларда ва кенг жамоатчилик орасида олиб бориш керак. Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha