Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 3.0MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 24 Avgust 2024
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Tibbiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Болалар лор жарроҳлигида умумий анестезия

Sotib olish
СамДТУ, Анестезиология, реанимация ва шошилинч тиббиёт кафедраси БОЛАЛАР ЛОР ЖАРРОҲЛИГИДА УМУМИЙ АНЕСТЕЗИЯ Мавзунинг долзарблиги • Беморни жарроҳлик стрессидан ҳимоя қилиш жарроҳликнинг ҳар қандай соҳасидаги асосий вазифалардан биридир. Бу муаммо, айниқса, болалар ЛОР жарроҳлигида муҳимдир. Болалар ЛОР жарроҳлигида адекват анестезия психофизиологик қулайликни таъминлайдиган, бемор ва тиббиёт ходимларининг эмоционал стрессини камайтирадиган энг муҳим омиллардан бири бўлиб, бу жарроҳлик амалиёт сифатини яхшилайди ва даволаш вақтини қисқартиради. Мавзунинг долзарблиги • Болаларда ЛОР операциялари пайтида анестезияга қўйиладиган талаблар жарроҳликнинг бошқа йўналишларидан бир оз фарқ қилади, бу юқори нафас йўлларининг тузилишини ёшга боғлиқ хусусиятлари, жарроҳлик соҳасининг жуда юқори сезувчанлиги ва унинг кўп қон томирлар билан таминланганлиги билан фарқланади. Ишнинг мақсади • Болалардаги ЛОР операцияларида ноингаляцион анестетиклардан пропофол ва кетамин препаратларини қўллаб, умумий комбинациялашган анестезия ўтказиш самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар • Текширишлар 2023 йил давомида Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказининг ЛОР бўлимида оператив даво усулида даволанган 66 та беморларда ўтказилди.Беморларни ёши 6,5-14 ни ташкил қилди. Бу беморларга операциялар қуйидаги сабаблар: сурункали декомпенсациялашган тонзиллит 3 даражаси-12 (18,8%), хоана атрезияси -8 (10,2%), аденоид ўсмаси 3 даражали-17 (25,7%), бурун тўсиғини қийшайиши-12 (18.1%), гайморотомия -8 (12,1%), ўрта ва ташқи қулоқнинг йирингли касалликлари -4 (6,06%) туфайли ўтказилган. Материал ва усуллар Беморларни ёшини ҳисобга олган ҳолда операция олди тайёргарлик одатдагидай ўтказилди. Беморлар 2 гуруҳга бўлиб ўрганилди. 1 гуруҳ- 36 нафар беморларга фақат кетамин 3-5 мг/кг ёрдамида мононаркоз ўтказилди. 2–гуруҳ беморлар (н-30) га эса пропофол 3,5 мг/кг ва кетамин 1-2мг/кг дозаларда ноингаляцион анестетикларни биргаликда қўллаб комбинациялашган тотал вена ичи анестезияси ўтказилди. Беморларни гемодинамик кўрсатгичлари жаррохлик муолажалар давомида «УМ-300 Пациент Монитор» (Украина) кардиомонитори орқали кузатиб борилди. • Анестезиянинг клиник кечиши 1 гуруҳ беморларда сАБ ва дАБ ни орасидаги фарқнинг юқорилиги, тахикардия аломатлари сақланиб турди. 2 гуруҳ беморларни гемодинамик кўрсатгичлари сАБ ва дАБ ни орасидаги фарқни катта эмаслиги, нисбий тахикардия ва СО 2 ни барқарорлиги (96-98%) кузатилди.Ушбу гуруҳда операциядан кейинги даврда болаларни уйғонишида галлюцинация ва қўзғалиш аломатлари деярли кузатилмади. Олинган натижалар Операциялар жараёни Операциялар жараёни Хулоса • Болалардаги ЛОР оператсияларида пропофол - кетамин ёрдамида комбинатсиялашган тотал вена ичи анестезияси ўтказилганда, анестезиянинг клиник кечиши силлиқ,беморни наркоздан тез уйғониши, нафас ва гемодинамика кўрсатгичларининг барқарор бўлиб туриши, бола организмининг оператсион агрессиядан самарали ҳимоя қилинганликдан далолат беради. • Эътиборларинг учун раҳмат
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Abu Ali ibn Sinо, uning tibbiy fikrlari va tabiblik faoliyati
  • O‘zbekistonda asalarichilik tarixi. Asalarichilik mahsulotlarining xalq xo‘jaligiga , tibbiyotda va qishloq xo‘jaligidagi ahamiyati
  • Sog‘liqqa qarshi jinoyatlar
  • Tibbiyot genetikasi
  • Polimerlarning tibbiyotda ishlatilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский