Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Болалар тарбия жамоаси ва ягона педагогик жараённинг асосий шакли

Купить
БОЛАЛАР ТАРБИЯ ЖАМОАСИ ВА ЯГОНА ПЕДАГОГИК ЖАРАЁННИНГ АСОСИЙ ШАКЛИ «Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳар бир фуқаронинг шахс сифатида шаклланиши учун, ўз қобилиятини, ўз талантини ишга солиб ҳаётини янада яхшилаши, маънан бойитиши учун барча имкониятни яратиб беришдан иборатдир» И.А.Каримов Абу Наср Форобий комил инсонни шакллантириш ва фозил жамоа (етук жамият)ни шакллантириш тарбиянинг бир бутун, яхлит икки йўналиши эканлигига урғу беради. Алломанинг фикрича, фозил жамият комил инсон саъйи-ҳаракати билан барпо этилиши мумкин. Шу боис мамлакатни бошқарувчи шахс ўзида энг олий инсоний фазилатларни мужассам эта олиши зарур, деб ҳисоблайди. Абу Райҳон Беруний ҳам комилликнинг асосини илмли бўлиш да деб ҳисоблайди ва барча иллатларнинг асосий сабаби илмсизликдир, дея урғу беради. Алломанинг фикрича, ахлоқийлик, тўғрилик, одиллик, тадбиркорлик, ўзини вазмин тутиш, камтарлик, инсоф, эҳтиёткорлик, шунингдек, аадолатли ва виждонли бўлиш комил инсон қиёфасида акс этиши зарур бўлган энг асосий сифатлардир. Абу Али ибн Сино ҳам камолотга эришишнинг биринчи мезон сифатида билимли бўлиш ни алоҳида қайд этади. Билимли инсоннинг адолатли бўлиши эса унинг янада юксалишини таъминлайди, дея баҳолаб аллома, адолатни руҳий лаззат (руҳий хотиржамлик)нинг муҳим кўрсаткичи эканлигини уқтиради. Алишер Навоий асарларида комил инсон муаммоси марказий ўринни эгаллайди ва ўз орзусидаги комил инсон шахсини асарларининг қаҳрамонлари тимсолида гавдалантиришга уринади. Мутафаккир қарашларида комил инсон қуйидаги сифатларга эга бўлиши борасидаги ғоя илгари сурилади: ақлли, ахлоқли, билимли, ижодкор, қобилиятли, доно, камтар, инсонпарвар, саховатли, сабр-қаноатли, адолатли, мурувватли, соғлом, жисмонан бақувват, мард ва жасур. Абдулла Авлоний комил инсонни тарбиялаш борасидаги қарашлари билан Шарқ мутафаккирларининг фикрларини бойитар экан, комил инсон қиёфасида, яна шунингдек, ватанпарварлик, ҳамда интизомлилик сифатлари ҳам намоён бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Аллома миллат тақдирининг жонкуяри сифатида миллий тил тараққиёти жамият маънавий ривожини таъминловчи асосий омил, дея баҳолайди. Шахс ижтимоий муҳитдан узилган ҳолда мавжуд бўла олмайди. Бунинг мисоли сифатида Р.Киплинг томонидан яратилган асардаги Мауглини келтириш мумкин. Гарчи, инсон боласи бўлсада, ижтимоий муносабатлар жараёнида иштирок этиш кўникма ва малакалари шаклланмаганлиги боис одамлар ҳаётига мослаша олмайди. Жамоанинг ўзига хос хусусиятлари Жамоа Ижтимоий а ҳ амиятга эга ягона ма қ саднинг мавжудлиги Биргаликдаги умумий фаолиятнинг ташкил этилиши Мажбурий, масъулиятли муносабат нинг йўлга қўйилиши Сайланган умумий раҳбарий органга эгалик Болалар жамоасининг ривожланиш босқичлари Биринчи бос қ ич Иккинчи босқич Тўртинч и босқич Учинчи босқич шахс жамоа фаол талаб шахс талаб жамоа жамоа талаб шахсўқитувчи талаб А.С.Макаренко жамоа аъзолари ўртасида юзага келувчи муносабатларининг ички хусусиятларига катта аҳамият берган эди. Педагог жамоада шаклланган энг муҳим қуйидаги белгиларни ажратиб кўрсатган эди: • 1) мажор - доимий тетиклик, ўқувчиларнинг фаолият (ҳаракат)га тайёрликлари; • 2) ўз жамоасининг қадриятлари моҳиятини тушуниш, унинг учун ғурурланиш асосида ўз қадр-қимматини англаш; • 3) жамоа аъзолари ўртасидаги дўстона бирлик; • 4) жамоанинг ҳар бир аъзосида қарор топган дўстона бирлик; • 5) тарбияли, ишчан ҳаракатга йўлловчи фаоллик; • 6) ҳиссиётни бошқара олиш ҳамда мулоқот одобига амал қилиш кўникмаси. Ўқитувчи-олимлар Л. И. Никова ва бошқалар фикрича болалар жамоасини ривожланиш жараёнининг моҳиятини босқичлари жамоани дастлабки жипслаштириш жамоани шакллантириш асосида унинг ҳар бир аъзосини индивидуал ривожлантириш жамоанинг умумий фаолиятини йўлга қўйиш Жамоа анъаналарини шартли равишда бўлиниши Кундалик фаолият анъаналари Байрам анъаналари Жамоа анъана (қадрият)ларни қабул қилади Жамоа анъана лари ва қадрият ларига амал қилиниши Тўлақонли бирликнинг қарор топиши Шахс жамоага ихтиёрий (конфор мизм) равишда бўйсунади Шахс жамоани ўзига бўйсунди ради (конформизм) Жамоа фаолияти ни ташкил этишдаги роллари Жамоа анъаналари (қадриятлари) шахс томонидан мажбуран қабул қилинади, унга нисбатан норозилик келиб чиқиши мумкин Икки ёқлама қадриятлар тизимининг қарор топиши Норасмий лидерлик.Шахс ва жамоа Шахс жамоага бўйсунади Муносабатларнинг мувофиқлиги Шахс жамоани ўзига бўйсундиради Юқорида билдирилган фикрлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин. • 1. Жамоа бир неча аъзо (киши)лардан ташкил топган муайян гуруҳ бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад асосида бирлашади ҳамда мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил этади. • 2. Жамоа ўзида бир неча хусусият (белги)ларни намоён этади. • 3. Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб жараён бўлиб, у кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларига кўра тўрт босқичдан иборат бўлади. • 4. Жамоани шакллантириш ўзига хос методика асосида амалга ошрилади. Ушбу методика доирасида жамоага нисбатан талабларнинг қўйилиши, жамоа фаоли (активи)ни тарбиялаш масаласи алоҳида аҳамиятга эгадир. • 5. Жамоанинг мустаҳкам бўлиши, унинг аъзолари ўртасида ўзаро ёрдам ҳамда Фойдаланилган Адабиётлар: • 1. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. • 2. Педагогика. Жисмоний тарбия институтлари учун дарслик – Тошкент, Ўқитувчи, 1990. • 3. Подласўй И.П.. Педагогика. Новўй курс. – Москва, Владос, 1999. • 4. Иванов И.П. Воспитатель коллективистов. – Москва, Педагогика, 1992. • 5. Педагогика //А.Қ.Минавваровнинг умумий таҳрири остида. – Тошкент, Ўқитувчи, 1996. • 6. Ҳошимов К. ва бошқ. Педагогика тарихи (педагогика олий ўқув юртлари ва унив-тлар талабалари учун қўлл. – Тошкент, Ўқитувчи, 1996.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha