Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Август 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Болаларда ўткир ревматик иситма

Купить
БОЛАЛАРДА Ў ТКИР РЕВМАТИК ИСИТМА  А гурух стрептококк чақирган ангина, тонзиллит, фарингитнинг асорати бўлиб, бириктирувчи тўқиманинг системали яллиғланиши сифатида асосан юрак - қон – томир системасида кардит, бўғимларда миграциялашувчи полиартрит, марказий нерв системасида хорея, терида халқасимон эритема, ревматик тугунлар кўринишида намоён бўлувчи, асосан 7–15 ёшдаги болаларда учрайдиган касалликдир.  ЎРИ бола организмининг стрептококк антигенларига ва аутоантигенларга жавобан юзага келувчи аутоиммун реакциясидир . Ў ткир ревматик иситма  Ҳозирги вақтда касалланишнинг сусайганлиги қайд қилинган бўлиб, унинг Ўзбекистонда тарқалиши 1000 та болалар ичида 0,79 тага тўғри келади.  Максимал касалланиш асосан 10-14 ёшларга тўғри келади. Ўткир ревматик иситманинг тарқалиши  бу юрак клапанларининг яллиғланишидан кейинги фиброзли ўзгариши яъни юрак нуқсони бўлиб, ўткир ревматик иситма натижасида юзага келади . Юракнинг ревматик касаллиги  бу ўткир ревматик иситманинг янги эпизоди бўлиб, асосан кардит шаклида баъзан кардит ва полиартрит, айрим ҳолларда эса хорея кўринишида кечадиган патологик холатдир. Қ айталанган ревматик иситма  бу юракнинг вальвулит холатидаги яллиғланиши бўлиб,  (асосан митрал, баъзан аортал) органик шовқин мавжудлиги - миоперикардит билан характерланади. Ревматик кардит Ревматик вальвулит белгилари: 1. Апикал жойлашган шувилловчи I тон билан боғлик систолик шовқин (митрал регургитация). 2. Митрал соҳадаги паст частотали мезодиастолик шовқин. 3. Тўш чап қирғоғи бўйлаб эшитилувчи кучсиз протодиастолик шовқин (аортал регургитация). 4. Шу белгилар бўлмаса миокардитнинг ревматик табиати хақида гапиришда эхтиёт бўлиш керак. 1. Ревматик жараённинг шаклланишида стрептококкнинг антиген моддаси билан юрак тўқимаси ўхшашлигига асосланган иммунологик механизмлар муҳим роль ўйнайди. 2. Ревматик иситма билан касалланишда ирсий мойиллик ҳам катта аҳамиятга эга (ирсийланишнинг мультифакториал типи). Ревматик иситма патогенези 3. Ҳозирги вақтгача стрептококкнинг «ревматоген » штаммлари борлиги тўғрисидаги масала таҳлил қилинади. 4. Стеллерман кўрсатиши бўйича «ревматоген» штаммларга ли попротеиназасини (хиралашиш омили) йўқотган стрептококклар киради. 5. Стеллерман кардит, артрит, хорея ва ревматизмнинг бошқа кўринишлари ривожланиши турли «ревматоген» стрептококк штаммларига боғлиқлигини айтиб ўтган. Генетик маркерларни текшириш шуни кўрсатадики :  ЎРИ билан касалланган беморлар ичида А ва В қон гур уҳли шахслар кўпчиликни ташкил этади.  В гуруҳ қонига эга бўлган, ЎРИ билан касалланган беморларда антистрептолизин – О нинг юқори титри аниқланган.  Бу эса бу гуруҳ қонига эга бўлган шахсларнинг стрептококка нисбатан юқори сезувчанлигидан далолат беради.  Сурункали тонзиллит билан касалланган, сенсибиллашган болаларда стрептококкли инфекциянинг қайта авж олиши организмда кўп миқдорда иммун комплекслар: стрептококк, антиген+антитана+комплемент тўпланишига олиб келади.  Улар қон томир тизимида айланиб, микроциркулятор қон томир деворларига ёпишади ва унинг шикастланишига олиб келади.  Бу эса антиген ва оқсилларнинг бириктирувчи тўқимага ўтишини осонлаштириб, унинг деструкциясига олиб келади (жадал типдаги аллергик реакция).  Ревматизм патогенезида аллергиянинг аҳамияти қўзишнинг бошланғич даврига - ангина вақтига эмас, балки ундан 10-14 ва кўпроқ кундан кейинги вақтга тўғри келади. Ревматик иситма патогенези Стрептококк антигенининг тузилиши билан юрак бириктирувчи тўқимаси ўхшашлиги патологик жараён биринчи навбатда юрак қаватларини қамраб олади, Юқори махсус активлик ва шикастловчи таъсирга эга бўлган аутоантигенлар ҳосил бўлишига олиб келади. Ревматик иситма патогенези  Ревматизмда гуморал ва ҳужайравий иммунитет ҳам зарарланади, яъни гуморал ва хужайравий иммунитет орасидаги мувозанат бузилади.  Бунда шикастловчи таъсирга эга бўлган, ўзида юрак қаватларига нисбатан фиксацияланган антитаналар сақловчи сенсибиллашган киллер-лимфоцитлар клони ҳосил бўлади.  (суст типдаги аллергик реакция), яъни бирламчи ревматизмда асосий патогенетик омил стрептококкли инфекциядир. Ревматик иситма патогенези  Шунинг учун ЎРИ нинг биринчи кузатилишини яллиғланишга қарши дорилар билан даволаш яхши самара беради.  Қайталанувчи ЎРИ ривожланишида сенсибиллашган лимфоцитларнинг юрак тўқимаси билан таъсирлашувчи антикардиал антитаналар муҳим рол ўйнаб, бунда иммунодепрессив даво мақсадга мувофиқ бўлади . Ревматизм патоморфологияси А.И.Струков бириктирувчи тўқима дезорганизациясининг 4 босқичини фарқлаган: 1.Мукоид бўкиш. 2.Фибриноид бўкиш. 3.Гранулематоз босқич. 4.Чандиқланиш босқичи. Клиник вариантлари  Ўткир ревматик иситма  Қайталанувчи ревматик иситма Клиник кўриниши Асосий мезонлар:  Кардит  Артрит  Хорея  Халқасимон эритема  Ревматик тугунчаларРевматик иситманинг таснифи (2003) Клиник кўриниши Қўшимча мезонлар:  Иситма  Артралгия  Абдоминал синдром  Серозитлар Ревматик иситманинг таснифи (2003) Оқибати  Соғайиб кетиш  Юракнинг сурункали ревматик касаллиги: юрак нуқсонисиз  Юрак нуқсони Ревматик иситманинг таснифи (2003 )  ЮЕ даражаси С-ВК *  0  I  IIA  II Б  III 0  ЮЕ даражаси NYHA  I  II  III  IVРевматик иситманинг таснифи (2003 ) Катта мезонлар  Кардит  Полиартрит  Хорея  Халқасимон эритема  Тери ости ревматик тугунчаларЎткир ревматик иситмани ташхисловчи Кисел- Джонс мезонлари (2003) Кичик мезонлар Клиник:  Артралгия  Иситма Лаборатор: Ўткир давр реактантларининг ортиши:  ЭЧТ  С-реактив оқсил Инструментал:  ЭКГда PR интервалининг узайиши  допплер-ЭХОКГ да метрал ва/ёки аортал регургитация белгилари Ўткир ревматик иситмани ташхисловчи Киссел-Джонс мезонлари (2003)  А-стрептококкли инфекция бўлганлигини тасдиқловчи маълумотлар позитив;  Томоқдан олинган А-стрептококк культура, ёки А-стрептококкли антигенни тез аниқловчи тест;  Стрептококка қарши АСЛ-О, Анти-ДНК-аза ларни ортиши ёки ортиб бориши.Ўткир ревматик иситмани ташхисловчи Кисел-Джонс мезонлари (2003)  Кўпчилик муаллифлар ЎРИ ташхисини иккита асосий ёки битта асосий ва иккита қўшимча мезонлар бўлганда ташхисни тўғри деб ҳисоблайдилар.  Кў п ҳолларда ҳатто асосий белгилар ҳам нисбий диагностик аҳамият касб этади. Ўткир ревматик иситма  Ревматик кардитда юракнинг барча уч қавати жараёнга тортилади ва бу ҳолат 70-75% беморларда учрайди.  У ёки бу клиник симптомларнинг устунлигига қараб жараёнга уларнинг кайси бири қўшилганлигини қайд қилиш мумкин.  Клиник кўринишларнинг оғирлиги миокард зарарланиши билан аниқланади. Миокардитни тасдиқлаш учун инструментал текширув маълумотлари катта ёрдам беради. ЭКГ да қуйидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин :  Ритм фаолиятининг тахикардия ва брадикардия кўринишида бузилиши;  AV - ў тказувчанликнинг P - R узайиши кўринишда бузилиши;Ревматик кардит ФКГ да қуйидагилар кузатилади:  Чўққида тон амлитудасининг узайиши, бу миокард зарарланиши ҳам P - R узайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин;  III ва IV тонлар амплитудасининг ошиши;  Функционал ва органик систолик шовқин;  Ревмокардитда клиник жиҳатдан кам ҳолларда яллиғланиш жараёнига перикард қўшилади. Одатда у плевра шикастлиниши билан кечади (плевроперикардит). Клиник жиҳатдан  Юрак соҳасида қаттиқ оғриқ,  Қуруқ ва чўзилган йўтал пайдо бўлади,  Болалар мажбурий олдинга ўтирган ҳолатни эгалашади.  Қуруқ фибриноз перикардитда бутун юрак соҳаси ёки бирор қисми бўйлаб перикард ишқаланиш шовқини эшитилади  У доимий бўлмасда перикард бўшлиғида суюқлик тўпланганда кузатилади. Плевроперикардит  Юракнинг тез катталашуви.  Олдин аниқланган юрак соҳасида пульсацияни ва перикард ишқаланиш шовқининг йўқолиши ёки камайиши.  Юрак бўғиқлиги абсолют ва нисбий чегараларнинг яқинлашуви.  Рентгенда юрак сояси трапеция шаклида конфигурациясини ўзгартиради. Ўткир ревматизмда йирик бўғимларда кучли оғриқлар қайд қилинади, бу оғриқлар беморни ҳаракатсиз қилиб қўйиши мумкин ва бу ҳолат 60- 100%да учрайди. Оғриқлар кўпинча учувчан, зарарланиши носимметрик бўлади. Бўғимлар бир оз шишади, улар устидаги тери гиперемияланган, қўлга иссиқ сезилади, оғриқлар ҳисобига бўғимдаги ҳаракатлар кескин чекланган. Жараёнга периартикуляр тўқималар қўшилади, бўғим бўшлиғида экссудат йиғилади. Ревматик полиартрит учун салицил терапия натижасида яллиғланиш жараёнининг 2-3 кун ичида тўлиқ йўқ бўлиши хосдир. Ревматик полиартрит Ревматизм учун ҳалқасимон эритема ва ревматик тугунчалар патогномоник ҳисобланади.  Ҳалқасимон эритема оч-пушти-қизил ёки кўкишсимон-кул ранг доғлар ҳолида, кўпинча қўл ва оёқларнинг, қорин, бўйин, тананинг ички юзасида ҳосил бўлади. Зарарланган тери босиб кўрилганда доғлар йўқолади, сўнг яна пайдо бўлади. Доғлар қичимайди, оғримайди, 7-10%да учрайди.  Ревматик тугунчалар анча кам учрайди ва ревматизм учун хос ҳисобланмайди. Кўпчилик ҳолларда тугунли эритема бошқа табиатга эга аллергик касалликларда кузатилади, 10% беморларда учрайди.Терининг зарарланиши ERYTHEMA MARGINATUM SUBCUTANEOUS NODULES 1. Гиперкинезлар 2. Мушак гипотонияси 3. Координация бузилиши 4. Томир дистонияси 5. Кайфиятнинг лабиллиги. Ревматик хорея (12-15%да). Пентада синдром: Sydenham’s Chorea Ревматик хорея (МНС) неврологик статусда : 1. Пай рефлекслари учрайди, асосан тизза рефлекси; 2. Г о рдон рефлекси мусбат; 3. Черни симптоми (нафас олганда қ орин олд деворининг тушиши); 4. Ромберг ҳолатида тур ғ унси з лик, “илвираган елка” симптоми; 5. Филатов кў зи ва тили ( бемор кўзини зич қисилган ҳолатида узоқ вақт тутиб туролмайди, чи қ арилган тили тортишиб туради ).  Гиперкинезлар ҳаяжонланганда кучаяди ва уйқу вақтида тўла йўқолади.  Симптомлар қайтар ўзгаришлари 1,5 – 3 ой давомида юзага келади.  Хорея рецидивланади ва унинг фонида кўпинча юрак нуқсони шаклланади. Ревматик хорея Тонзиллоген миокардит одатда ангина вақтида ёки ундан кейиноқ ривожланади. Беморлар кўпинча астеноневротик хусусиятдаги шикоятлар қилишади. Юрак соҳасидаги оғриқлар безовта қилиши, юрак чап чегарасининг арзимас силжиши, аускультатив ва ФКГ да майин систолик шовқин аниқланади. Бу белгилар нисбатан тинч лаборатор кўрсаткичлар (ЭЧТ, протеинограмма, ва бошқ.) шароитида намоён бўлади. Агар шу кўрсаткичлар кўпайса улар даво натижасида тезда меъёрлашади. Бодомсимон безларда (танглай муртакларида) доимо ифодаланган патология бўлади. Ревматизмни солиштирма ташҳиси Ювенил ревматоид артрит куйидагилар билан фарқ қилади:  Касаллик кўпроқ хаётнинг биринчи йилларида (7 ёшгача) бошланади;  Узоқ вақт иситма кўтарилиши билан кечади, жараёнга кўл, оёқ панжасидаги, умуртқа поғонасидаги майда бўғимлар қўшилади.  Бўғим синдромининг давомийлиги бир неча ҳафтагача ёки ойгача бўлиб, бўғимлар деформацияси, мушаклар атрофияси ривожланиши билан давом этади;  Бўғимлар рентгенограммасида ўзгаришлар (остеопороз, анкилоз); эрталабки карахтлик симптоми кузатилади.  Юрак жараёнга қўшилмайди. Яллиғланишга қарши терапия кам самара беради.  Хламидиялар  Уреоплазмалар  Микоплазмалар  Иерсиноз  Шигеллалар  Салмонеллалар  Ичак таёқчасиРЕАКТИВ АРТРИТЛАР Этиология си Yersinia pestis SalmonellaChlam y dia Chlam y dia  Бошдан кечирилган инфекция:  Урогенитал  Респиратор  Ичак  Конъюнктивит  Фарингит  Пиелонефрит  ЎКИ, диареяБошланғич белгилари Клиника  Ўткир бўғим синдроми  Бўғим синдроми асимметриклиги  Олиго- или моноартрит  Бўғим синдромининг торпид кечиши ТҚЮ  Клиник манзара: бўғимда оғриқ, ҳаракатнинг чекланиши ва оқсоқланиш, кўпинча тос-чаноқ бўғими зарарланади.  Суяк тузилмасининг тикланиши узоқ давом этади, глюкокортикоидлар бериш натижасида.  97% болаларда тери зарарланади .  20 дан кўп тери зараланиши вариантлари мавжуд. Эритематоз белгилардан то буллёз яллиғланишгача;  Кўпинча ( 1/3-1/2) болаларда касаллик дебютида ёноқлар ва бурун устида эритема пайдо бўлади, «капалак симптоми».ТҚЮ Дерматомиозитда трофик ўзгаришлар ва гиперкератозлар Дерматомиозитда трофик ўзгаришлар ва гиперкератозлар Дерматомиозитда кальцификатлар 1-босқич . Стационар даво-комплексли терапиянинг бир неча асосий босқичларини у ўз ичига олади. 1. Болага режим 2. Медикаментоз терапия 3. Сурункали инфекция ўчоқларини санация қилиш. Стационарда ўткир ревматизм билан касалланган беморларни изоляциялаш мақсадга мувофик, чунки у стрептококк ташувчиси ҳисобланади. Бўлимда даволаш-ҳаракат режим аниқланади. ДАВОЛАШ  Ё тоқ режими 2-3 ҳафта ёки кўпроққа (кардит оғирлигига қараб) белгиланади.  Сўнг болани ярим ётоқ режимига (ҳожатхонага, столга, муолажага туришга рухсат берилади)  Кейинчалик шуғулланувчи режимга ўтказилади. ДАВОЛАШ  Биринчи режимдан иккинчисига ўтказишда клиник- лаборатор кўрсаткичлар назорати олиб борилади.  Узоқ вақт тоза ҳавода юриш катта аҳамиятга эга.  Овқатланиши тўла сифатли бўлиши керак  Гормонотерапияда овқат таркибидаги К+ тузларини ошириш, ош тузини камайтириш мақсадга мувофик.  Медикаментоз даво ўз ичига қуйидаги препаратларни олади: - Антимикроб - Яллиғланишга қарши - Иммунодепрессив ДАВОЛАШ  Суткасига 600 000 – 2 млн ТБ м/о 2 ҳафта давомида пенициллин буюрилади.  Яллиғланишга қарши, десенсибиллаштирувчи, оғрик қолдирувчи, иситма туширувчи ва енгил антикоагулянт хусусиятга эга бўлган аспирин тавсия этилади. Дозаси 0,2 г. ҳар бир ёшига (тах. 3 г/сут) бўлиб овқатдан кейин 3-4 марта берилади, 3-4 ҳафта давомида берилади,  Кейин ҳар бир ёшига 0,15 г дан камайтириб 2 ҳафта берилади.  Кейинчалик бемор 1,5 ой давомида 0,1 г/ёшига қабул қилади. Препаратлар 7 ёшгача 7 – 12 ёш 12 – 19 ёш Преднизолон 10 – 12,5 12,5 - 15 15 - 20 Триамцинолон 8 - 10 10 - 12 12 - 16 Дексаметазон 1,75 2 – 2,6 2,6 – 3,0Ревматизм билан касалланган болалар учун гормонал препаратлар (миллиграмда) нинг суткалик дозалари Препаратлар Бола ёши Бошлангич суткалик доза 1 кг массага доза Вольтарен 3 – 6 ёш 7 – 12 ёш 12 ёшдан юкори 75 мг 75 – 100 мг 100 мг 2,8 – 3,5 мг Индометацин 3 – 6 ёш 7 – 12 ёш 12 ёшдан юкори 50 – 75 мг 75 – 100 мг 100 – 125 мг 2,5 – 3,0 мгБолаларда ревматизмни даволашда к ў лланилувчи ностероид препаратлар дозалари.  Бирламчи профилактика ревматизм билан бирламчи касалланишни олдини олишга қаратилган умумдавлат, жамоат ва индивидуал тадбирлар комплексини ташкиллаштириш ва ҳаётга тадбиқ этишдан иборат. Бунинг ичига систематик умуммустаҳкамловчи тадбирлар: организмни чиниқтириш, физкультура ва спорт билан шуғулланиш, стрептококкли инфекцияси бор беморлар билан алоқани иложи борича камайтириш, ўткир ва сурункали стрептококкли инфекцияларни ўз вақтида ва тўғри даволаш. Ревматизм профилактикаси Иккиламчи профилактика – ревматизм рецидивини олдини олиш, давомий таъсирга эга бўлган пенциллин препаратлари бициллин – 5 қўллаб амалга оширилади, 7 ёшгача-750 000 ТБ м/о 1 ойда 1 марта 3-5 йил давомида; 7 ёшдан кейин 1 500 000 ТБ м/о Жорий профилактика - ревматизм билан оғриган беморлар ремиссия даврида ОРВИ ва бошқа интеркуррент касалликлар билан оғриса, 10-14 давомида пенициллин ва аспирин билан даволаш керак бўлади. THANK YOU FOR ATTENTION!ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha