Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 21 Сентябрь 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Bolalarda surunkali gastrit va gastroduodenit

Купить
Болаларда сурункали гастрит ва гастродуоденитлар. Маъруза режаси 1. Мавзуни долзарблиги 2. Сурункали гастрит тушунчаси 3. Ривожланишдаги хавф омиллари 4. Сурункали гастритлар патогенези 5. Гастритлар таснифи ва клиник к ўринишлари 6. Гастродуоденитлар 7. СГ в СГДларни лаборатор диагностикаси 8. СГ в СГДларни даволаш, диспансеризация ва профилактикаси Мавзунинг долзарблиги  Сурункали гастродуоденит муаммосининг долзарблиги шундаки, болаларда овқат хазм қилиш тизими касалликларининг сезиларли даражада тарқалиши билан боғлик бўлиб, улар орасида етакчи ўринни гастродуоденал патология эгаллайди. Мамлакатимизда болалар орасида овқат хазм қилиш тизими касалликлари тарқалишининг таҳлили шуни кўрсатдики, сўнги 20 йил ичида болаларда гастроэнтерологик патология сезиларли даражада ошган ва ўн икки бармокли ичак касалликлари назоратсиз равишда кўпайган . Мавзунинг долзарблиги  Ошкозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг сурункали касалликлари кўпинча мактабгача ва мактаб ёшида бошланади ;  Касалликнинг такрорланиб давом этиши аъзодаги анатомик ўзгаришларга олиб келади, кейинчалик касаллик ногиронликка олиб келади. Тошкент вилоятида ўтказилган эпидемиологик тадқикотлар натижасига кўра сурункали гастродуоденитнинг тарқалиши текширилаётган ҳар 1000 ўқувчига 117 тани ташкил қилади  Сурункали гастродуоденит кўпинча касалликга ирсий мойиллиги бўлган болаларда ривожланади, олдинги ўтказган соматик ва юқумли касалликлари натижасида организмнинг компенсатор ва адаптив имкониятлари камаяди.  Текширишлар шуни кўрсатдики, болаларда овқат хазм қилиш тизими касалликлари ривожланишида хомиладорликнинг кечиши ва туғиш жараёнларини асоратли бўлиши, шишадан овқатлантирилган ва аллергик касалликларини бўлиши муҳим рол ўйнайди. Сурункали гастрит (ХГ) ошқозон шиллиқ қаватининг сурункали такрорланувчи яллиғланиши бўлиб, инфильтрация, физиологик регенерациянинг бузилиши билан кечади. Сурункали гастритни нотўғри даволаш натижасида босқичма-босқич безлар аппарати атрофияси ривожланиб боради ва ошқозоннинг секретор, ҳаракат ва эндокрин функцияларнинг бузилишига олиб келади. СГ экзоген хавф омилларни ривожланиши:  алиментар – « қуруқ ", аччиқ ва қовурилган, қаттиқ қизариб пишган овқатларни исътемол қилиш, диетада протеин ва витаминлар етишмаслиги, овқат режимини бузиш ва бошқалар натижасида ривожланади.  Психоэмоционал омиллар - стреслар, депрессия  экологик омиллар : атмосфера холати, овқатда нитратларини бўлиши, ичимлик сувининг сифатсизлиги.  Медикаментлар – ностероид яллиғланишга қарши воситалар (индометацин, ацетилсалицилат кислота, кортикостероидлар ва бошқалар.)  Паразитар инфекциялар (лямблиозлар), овқат аллергияси ва айрим овқат махсулотларини кўтараолмаслик  Тиш-жағ тизимининг қониқарсиз холати  Гормонал дисфункциялар СГ эндоген хавф омиллари  HP-инфекциялар  меъда - ўт рефлюкси  эндокрин бузилишлар Патогенез  Патогенези асосида қуйидагилар кузатилади  Ошкозон ва ўн икки бармоқли ичакни бошқарилишининг асаб ва гормонал механизмларининг бузилиши ; • гастродуоденал тизимдаги агрессия ва ҳимоя омилларининг маҳаллий мувозанатини бузилиши ;  • гастродуоденал шиллиқ қаватнинг регенерациясини бузилиши  Бола организмида компенсатор –мослашув механизмларни амалга оширишни таъминлайдиган барча тизимлар бири-бири билан боғлиқ. Сурункали гастродуоденит ва ошқозон яра касалликларини келиб чиқишида етакчи ўринни агрессия ( кучайтириш) ва ҳимоя омиллари ( заифлаштирувчи) нисбатини бузилиши эгаллайди. Агрессия омиллари  HCL гиперпродукцияси  - ваготония  шиллиқ қаватнинг ҳужайралар қўзғалувчан лигини ортиши  Шиллиқ пардаларда қон айланишини бузи лиши  Антродуоденал кислота тормозланишини бузилиши  Ўт кислотаси ва лизолецитин Ҳимоя омилларига киради: - Гастродуоденал шиллиқ пардадаги шиллиқли барьер, - Мукопротеидлар ажралиши, улар шиллиқ қаватни антигенлардан ҳимоя қилади. - Қон билан етарли таъминланганлиги - Шиллиқ қаватнинг физиологик регенерацияси - маҳаллий иммун ҳимоя– секретор иммуноглобулин А - носпецифик ҳимоя омили- лизоцим, протеолитик ферментлар таъсирига чидамли.  ТАСНИФИ  Сурункали гастритнинг Сидней таснифи :  Гастрит турлари:  Ўткир  Сурункали  Асосий турлари :  - реактив  - лимфоцитар  - эозинофилли  - гипертрофик  - гранулематозли  - бошқалар.  Зарарланиш жойлашуви:  Антрал қисмида  Меъда танасида  Пангастрит (антрум гастрит ва меъда тубида)  Морфологик ўзгаришлар:  Яллиғланиш даражаси  Яллиғланишнинг фаоллиги  Ошқозон ости бези атрофияси  Метаплазия  H. pylori ни шиллик каватга таъсири  Турли шаклдаги гастритларнинг жойлашган жойига қараб б ўлиниши :  а) антрал гастрит (А типидаги гастрит)  б) меъда танаси гастрити (В типидаги гастрит)  в) мультифокал гастрит (пангастрит) А туридаги гастрит (эндоген, аутоиммун гастрит) Эндоген гастрит - ошқозоннинг ички ҳужайраларига қарши аутоантитаналар ишлаб чиқариши туфайли келиб чиқади. Болаларда бу турдаги гастрит нисбатан кам, 1- 3% холларда учрайди . Гастритнинг ушбу тури ошқозоннинг танасида ва тубида жойлашиб, бирламчи атрофик ўзгаришларни , меъда секрециясини камайиши, қондаги гастринни кўпайишига олиб келади . В типидаги гастрит (бактериал) Hр - ассоцирланган гастрит. Гастродуоденал патологиялар ичида гастритнинг бу формаси 80-85% ташкил қилади Сурункали В туридаги гастритнинг патогенези доимий равишда Helicobacter pyloriга асосланган, бу эса ушбу микроорганизмнинг беморларнинг аксариятида pilorik қисмида жойлашганлиги билан тасдиқланади. Инфекциянинг кириш йўли- озиқ-овқат билан ёки эндоскопик текширув вақтида кириши мумкин . С туридаги г астрит (реактив, химик гастрит, рефлюкс-гастрит)  С турдаги гастритнинг патогенезида асосий ролни ошқозон эпителиясига зарар етказадиган, (reflux гастрит ) сафро кислоталари билан дуодено-гастрит рефлюкси эгаллайди.  Гастритнинг ушбу турининг яна бошқа сабаблари булар НЯҚВ ва бошқа дори воситалари ( ацетилсалицилат кислотаси, антипростагландинлар) таъсири туфайли бикорбонатлар ва шиллиқларнинг ишлаб чиқарилиши блокланади ва эрозиялар хосил бўлиб, микроциркуляция издан чиқади .  Болаларда С туридаги гастритлар ирсий мойиллик ва хавф омиллари натижасида ривожланади. Хлорид кислота секрецияси ошганда (ёки нормал секрецияда) кузатилади (гастритнинг В типи )  Оғриқ синдроми : интенсив ва давомли бўлиб, овқат қабули билан боғлиқ.  Фундал гастритда эрта оғриқлар, антрал гастрит учун кечки оғриқлар характерли.  Тунги оғриқлар. Фаслга ва пархезга боғлиқ бўлмаган оғриқлар.  Катта ёшли болаларда эпигастрал ва пилородуоденал сохадаги енгил оғриқлар.  Диспепти к синдром : “нордон” хаволи кекириш, жиғилдон қайнаши, кунгил айниш, қабзиятга мойиллик. Хлорид кислотаси секрецияси пасайганда кузатилади (гастритнинг А типи)  Оғриқ синдроми- кучсиз ифодаланган, эпигастрал сохада симилловчи оғриқлар. Овқатдан кейин қориннинг юқори қисмида тўлишиш ва оғирлик ҳисси; оғриқларнинг пайдо бўлиши ва кучайиши овқатнинг хажмига ва сифатига боғлиқ.  Пальпацияда эпигастрал сохада енгил, тарқалган оғриқлар.  Диспептик синдром оғриқ синдромидан устунлик қилади. Овқатли кекириш, кўнгил айниши, оғизда аччиқ таъм, иштаха пасайиши, метеоризм, нотурғун ич келиши кузатилади. Сурункали гастродуоденит (СГ) Касаллик сурункали қайталанувчи яллиғланишли характерга эга бўлиб, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қавати ва без аппарати (дистрофик, яллиғланишли ва регенератив ўзгаришлар ) нинг ўзига хос бўлмаган таркибини ўзгариши ва турли секретор ва ҳаракат фаолиятларини бузилишлари билан бирга келади КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ  Оғриқ синдроми .  Қоринда оғриқ кўп учрайдиган белгилардан бири - санчувчи, давомий, эрталаб ва овқат истъемол қилганидан 1,5-2 соат ўтганидан кейин пайдо булувчи оғриқлар.  Оғриқлар эпигастрал соҳа, ўнг қовурға остида, киндик атрофида жойлашган бўлиб, ўткир, хуружсимон, симилловчи характерга эга  Оғриқлар овқатдан ва жисмоний зўриқишдан сўнг кучаяди.  Эрозив гиперацидли СГД да — оч қоринга, кечки ва тунги оғриқлар характерли. КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ  Диспепти к синдром : тез-тез кекириш, жиғилдон қайнаши, давомий кўнгил айниши ,овқатдан кейин оғирлик ҳисси, оғизда аччиқ таъм бўлиши, метеоризм, қабзият, айрим ҳолларда — нажаснинг нотурғун бўлиши.  Но специфи к интоксикация синдроми : эмоционал лабиллик, тез-тез бош оғриғи, қўзғалувчанлик, умумий ҳолсизлик ва астенизация. СГ ва СГД лаборатор текшириш усуллари  Албатта қилиниши керак (бир марталик): • қоннинг клиник тахлили; • сийдикнинг клиник таҳлили; • умумий оқсил ва оқсил фракциялари; • Helicobacter pyloriга тест (тез уреаз, бактериологик, нафас уреаз тести, серологик (ИФА), ИФА ёрдамида нажасда НР антиген концентрациясини аниқлаш, ПЗР);  Зарур бўлганда: • Нажасни яширин қонга текшириш (Грегерсен реакцияси); • Биоптатни гистологик усул ёрдамида Helicobacter pylori — аниқлаш учун гистологик (цитологик) текшириш усули. Бу «олтин стандарт » усули деб хисобланади.  • иммуннограмма; ТАШХИСОТ МЕЗОНЛАРИ ВА ИНСТРУМЕНТАЛ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ  Албатта қилиниши керак : •фиброэзофагогастродуоденоско пия махаллий биопсия ва HP экспресс диагностикаси ( СГД эрозив — икки марталик); •ошқозон ичи рН-метрияси (ёки меъда суюқлигини фракцион текшириш) — бир вақтнинг ўзида қўлланилади; • Қорин бўшлиғи аъзолари УТТ си — бир марталик ҳамрох касалликларни аниқлаш учун. Меъданинг нормадаги шиллиқ қавати (антрал қисм )  Меъда шиллиқ қаватининг яққол гиперемияси – гастрит.  Антрал қисм – гипертрофик гастрит.  Дуоденит- «манний бўтқаси» симптом ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ  ЗАРУР ЧОРАЛАР: • ОШҚОЗОННИ РЕНТГЕНОЛОГИК ТЕКШИРИШ ВА ДПК (МОТОР- ЭВАКУАТОР БУЗИЛИШЛАРИ, РИВОЖЛАНИШ НУҚСОНЛАРИ); • ХАМРОХ КАСАЛЛИКЛАРНИ ВАҚТИДА АНИҚЛАШ Қиёсий ташхис Қуйидаги касалликлар билан ўтказилади :  Меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги  Сурункали холецистит  Сурункали панкреатит  Ўткир гастрит  Ўткир дуоденит А туридаги гастритни даволаш тамойиллари  Овқатланиш тартиби- терапиянинг асосий қисмидир. Касалликнинг бошланишида овқат махсулотларига функционал, механик, термик ва кимёвий ишлов берилган, кунига 5-6 марта овқатланишини таъминлаш учун 1-сонли пархез буюрилади.  Ҳазм қилиш трактига патологик таъсир кўрсатадиган махсулотлар (тузланган бодринг, дудланган гўшт, клетчаткаларга бой махсулотлар, зироварлар, қовурилган гўшт ва балиқ махсулотлари ) диетадан чиқариб ташланади.  Яллиғланишни бартараф этишда, ошқозон шиллиқ қаватини кучли таъсирламаслик учун №2 ёки №15 парҳез буюрилади. В тиридаги гастритларни даволаш тамойиллари  Ушбу турдаги гастритни даволаш Helicobacter pylori инфекциясини йўқ қилишга асосланган.  Пархез овқатлари даволашнинг дастлабки босқичларида тавсия этилади.  Механик ва кимёвий таъсирланишлардан асраш мақсадида № 1 сонли парҳез буюрилади. Овқатланишлар кунига 4-6 мартагача бўлиши керак.  Оғриқ синдромларини бартараф этиш мақсадида спазмолитиклар қўллаш тавсия этилади - дротаверин (drotaverin-KMP, no-shpa), папаверин . .  Н2 Гистамин рецепторлари блокаторлари —(фамотидин, ранитидин) 2 хафта давомида буюрилади.  10 ёшдан катта болаларга уйқудан олдин фамотидин 0,02-0,04 г дан тавсия қилинади.  Ошқозон трофикасини яхшилаш мақсадида облепиха мойи ва 3-4 ҳафта давомида поливитаминлар тавсия қилинади.  Комплекс терапия мақсадида транквилизаторлар, 2-3 хафта давомида – диазепам (седуксен, сибазон), тазепам ва бошқалар буюрилади.  Тинчлантирувчи воситаларга ўсимликлардан тайёрланган – валерьяна экстракти, персен берилади. С туридаги гастритларни даволаш тамойиллари  Метоклопрамид (реглан, церукал) кардияни вазифасини тиклаш учун ёрдам беради. Метоклопрамид –гастроэзофагеал рефлюксини камайтиради, ошқозонни тезда бўшатилишини таъминлаб, ошқозонни шиллиқ қаватини шикастланишдан ҳимоя қилади.  домперидон (мотилиум) ошқозон харакатини нормаллаштиради. Сурункали гастродуоденитларни даволаш тамойиллари HP мавжуд бўлганда: анти-HP терапия (7 кун давомида); Антисекретор воситалар: H2 гистамин блокаторлари хафта давомида пирензепин). Агар зарур бўлса цитопротектив ва сорбцион самарали бўлган антацид воситалар, 10-14 кун давомида қўлланилади.Смекта 1 пакетдан кунига 3-4 махал тавсия этилади. Прокинетиклар (домперидон ) 10 кунга рефлюкс ва дуоденостаз кузатилганда буюрилади. Спазмолитиклар (дротаверин, папаверин, метацин) — 7-10 кунга; Седатив, транквилизатор ва тинчлантирувчи воситалар кунига 1 мартага тавсия этилади. СГ ва СГД ларда Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлганда қуйидаги даволашни ўз ичига олади. Висмут воситалари билан 7 кунлик 3 талик терапия: 1. Висмут субцитрати + Антибиотик + Нитрофуран восита 2. Висмут субцитрати + Антибиотик-макролид + Амоксициллин  Протон помпа блокаторлари билан 7 кунлик 3 талик терапия: 1. Омепразол +Антибиотик +Нитрофуран препаратлари 2. Омепразол + Антибиотик-макролид +Амоксициллин. Диспансеризация Сурункали гастрит ва СГД билан оғриган беморлар охирги авж олган вақтидан бошлаб 5 йил давомида диспансер назоратида туради. Текширувлар йилига 2 дан ўтказилади. Фиброгастродуоденоскопия йилига камида 1 марта ўтказилади СГ ва СГД билан касалланган болалар 5 йилдан кейин клиник-эндоскопик ремиссия кузатилганда диспансер кузатувидан чиқарилади. Диспансер кузатувининг самарали мезонлари  Тўлиқ клиник ремиссия – оғриқ синдроми ва диспептик ўзгаришлар йўқолганда,яллиғланиш жараёнининг эндоскопик ва гистологик белги лари пасайганда кузатилди  Тўлиқ клиник-гистологик-морфологик ремис сия деб – касалликнинг клиник белгилари кузатилмаганда, яллиғланиш активлигининг эндоскопик ва гистологик белгилари ва НР- инфекцияси камайганда айтилади.  Hp инфекцияси йўқ қилинганидан сўнг хам яллиғланиш реакциялари 2-4 ойгача сақланиши мумкин, клиник кўринишлари кузатилмайди. Шу сабабли бу давр қўшимча даволанишни талаб қилмайди.  СГ ва СГД авж олганда мактабда жисмоний тарбия машғулотларидан касаллик ремиссияга тушгунча 6 ой давомида озод этилади. Ремиссия бошланганидан 6 ой ўтгач, жисмоний тарбия машғулотлари махсус гурухларда, соғлиги яхшиланса 3 ойдан кейин – тайёрлов гурухларига қатнашадилар.  Асосий гурухларга қўйилмайди. Профилактика  Гастродуоденал касалликларни олдини олиш учун, боланинг ёшига хос булган овкатланиш тамойилларига риоя килиш, жисмоний ва рухий зурикишлардан асраш жуда мухимдир.  Иккиламчи профилактика етарли ва уз вактида даволашни, шифокор назорати ва гастроэнтеролог назоратида булиб, доимий маслахатлар олиб туриш ва санатор даволашларни уз ичига олади . Назорат саволлари 1. Сурункали гастритларга характеристика беринг 2. СГ ва СГД ларнинг ривожланишидаги қандай хавф омилларини биласиз? 3. Сурункали гастродуоденитларнинг патогенези қандай 4. Гастритлар таснифи 5. А,В,С типидаги гастритларнинг клиник характеристикасини беринг 6. Гастродуоденитларга характеристика беринг 7. Қандай лаборатор текшириш усулларини биласиз? 8. СГ ва СГД ларнинг даволаш, диспансеризация, профилактикаси қандай ўтказилади? Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha