Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Болаларда суяк-мушак системаси. анатомо-физиологик хусусиятлари

Купить
БОЛАЛАРДА СУЯК-МУШАК СИСТЕМАСИ: АНАТОМО- ФИЗИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Суякларнинг функцияси  Ҳимоя – ички аъзолар учун қаттиқ каркас вазифасини бажаради (умуртқа поғонаси, калла суяги, кўкрак қафаси, чаноқ суяги)  Сақловчи ва таянч – ички аъзолар учун  Таянч –бутун тана учун ва ҳаракатнинг борлиқда юриши учун  Алмашинув (суяклар 99% кальция, 87% фосфор, 50% магний, 46% натрийни сақлайди)  Қон ҳосил қилиш Анатомо-физиологик хусусиятлари  Ҳомила ичи даврининг 5 ҳафталаридан бошлаб суяк тизими шакллана бошлайди, бошқа аъзоларга нисбатан кечроқ  Суякларнинг тўлиқ структураси шаклланиши бола туғилганидан сўнг у юра бошлагандан кейин рўй беради  Фақатгина пубертат даврда тахминан 12 ёшларда суяк тўқимаси гистологик тузилиши ва ташқи кўринишига кўра катталарникига яқинлашади. Суяк тўқимаси онтогенеза жараёнида 2 та йўл билан шаклланади : - дермал (бириктирувчи- тўқимали); - хондрал (тоғайли) остеогенез . Биринчи йўл калла суяги асоси, юз суяклари, пастки жағ, ўмров диафиз қисми учун хос, яъни тоғайланиш жараёнини четлаб ўтади. Қолган барча суякларнинг шаклланиши эса тоғайланиш босқичи орқали амалга ошади . Суякланиш жараёни ва қайта шаклланишда 3 босқич амалга ошади Биринчи босқич остеогенезида интенсив анаболик жараён юзага келади, бунда суяк тўқимасининг оқсилли асоси – матрикс шаклланади. Бу учун бола организмига оқсил, витаминлар А, С, В гуруҳ, гормонлар керак бўлади. Иккинчи босқич да гидрооксиапатит кристаллизацияси марказининг шаклланиши, кейинги минерализациянинг ривожланиши билан кечади. Бу босқичда организмга асосан кальций, фосфор, цинк, фтор ва бошқа микроэлементлар билан витамин Д зарур бўлади Учинчи босқич остеогенезда – бу суякнинг доимий янгиланиши ва қайта шаклланиши жараёни бўлиб, қалқонсимон безлар ва витамин Д билан таъминланиш орқали бошқарилади. Остеогенез жараёнлари кальций миқдорининг нормал кўрсаткичлари билан яхши таъминланади. Қон зардобида кальций миқдори доимий (2,44–0,37 ммоль/л). Овқатда кальций миқдорининг етишмаслиги ёки уларнинг ичаклардан сўрилиши камайганда қондаги кальцийни сақлаш учун суяклардан олинади. Анатомо-физиологик хусусиятлари • Суяк тўқимасининг интенсив ўсиши ва қайта шаклланишига унинг кўп миқдорда қон томирлари билан таъминланиши орқали амалга оширилади • Болалар скелетининг ўзига хос хусусияти шундаки, суяк устининг нисбатан қалинлиги ва функционал фаолияти юқори • Шу билан бирга суяк ичи бўшлиқлари катта эмас, бола ўсиши билан шакллана бошлайди Анатомо-физиологик хусусиятлари • Мушаклар мустаҳкамланиши ва фаолияти ривожланиши билан суякларнинг шаклланиши ва ўсиши кучайиб боради: • Бола ёши 12 ларга тенглашган сари суяк тўқимаси ташқи кўриниши ва гистологик дифференцировкаси катталарникига ўхшаб боради Анатомо-физиологик хусусиятлари  Суяк тўқимаси ривожланишида аввал тоғай асосида шаклланиб, тоғай модели ҳосил бўлади.  Вақт ўтган сари тоғай секин –аста суяк тўқимаси билан ўрин алмаша бориб, тоғай қавати парчалана бошлайди  Бола туғилиш даврида найсимон суякларнинг диафизи суяк тўқимаси бўлиб, эпифизи ва ғалвирсимон тўқималар тоғайдан иборат бўлади  Бола ҳаётининг биринчи йилида суяк тўқимасининг 50-70% қайта шаклланади Анатомо-физиологик хусусиятлари  Эпифизларда аниқ кетма-кетликда суякланиш нуқталари ҳосил бўлади  Суяк тўқимасининг асосий кўрсаткичи унинг вақтида суякланишидир  Суякланиш нуқталарининг йиғиндиси боланинг биологик ёшини аниқлашда жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, суяк ёши деб аталади Анатомо-физиологик хусусиятлари  Эрта ёшдаги болаларда суяк тўқимасининг нисбий зичлиги камлиги ва юмшоқлиги сабабли уларнинг ҳар хил деформациялар шаклланишига олиб келади Анатомо-физиологик хусусиятлари  Болаларда суяк тўқимасида асосан кўп миқдорда сув ва органик моддалар, кам миқдорда – минерал моддалар бўлади  Суякнинг толали тузилиши ва суяк тўқимасининг кимёвий таркиби натижасида катталарникига нисбатан юқори эластиклик ва юмшоқлик билан фарқланади  Суяк усти (Надкостница) болаларда қалинлиги сабабли уларда синиш «яшил новда» типида юз беради (суяк ости синиши ҳисобидан, поднадкостница) Анатомо-физиологик хусусиятлари  Бола суякларининг қон томирлар билан таъминланиши юқорилиги сабабли, уларда гематоген йирингли остеомиелит тез ривожланади Бола скелети тузилиши хусусиятлари  Тана пропорцияларининг секин- аста ўзгариши. Бола қанча кичик бўлса бош размери танага нисбатан каттароқ бўлади  Туғилганда калла тананинг ¼ қисмини ташкил этади  2-3 ёшда - 1/5, 6 ёшда - 1/6,  Катта синф ўқувчиларида - 1/7,  Катта одамда - 1/8 тана узунлигига нисбатан  Скелет етилиши охирида калла суяги 2 баравар, тана узунлиги 3 баравар, қўл- оёқларнинг узунлиги 5 марта узаяди Бола бош суягининг тузилиши  Янги туғилган чақалоқда калла суягида мия қисми юз қисмидан каттароқ, муддатдан олдин туғилган чақалоқларда кўпроқ.  Катта одамларда эса бунинг акси Бола бош суягининг тузилиши  Бола туғилгандан сўнг калла суягидаги ёриқлар ҳали шаклланмаган, фақат 3- 4 ойликда ёпила бошлайди.  Бош суяклари оралиғида бириктирувчи тўқима бўлади. Унинг ёрдамида калла суяги туғилиш жараёнида кичрайиб туғруқ йўлидан чиқишига кўмак беради. Бола бош суягининг тузилиши  Тож ва сагиттал ёриқлар орасида жойлашган бош суягини юмшоқ қисми катта лиқилдоқ деб аталади (пешона, олдинги) . У ромбсимон формага эга  Катта лиқилдоқ размерини пальпация орқали аниқланади.  Соғлом чақалоқларда катта лиқилдоқ размери 3 х 3 дан 1,5 х 2 смгача бўлиши мумкин. Катта лиқилдоқ 12-18 ойгача ёпилиши мумкин. Бола бош суягининг тузилиши  Энса ва ён суяклар орасида 20-25% янги туғилган чақалоқларда очиқ кичик лиқилдоқ (орқа, энса) бўлади. Бола 2- 3 ойларида у ёпилади.  Энса, ён ва пешона суяклари орасида ўнг ва чап тарафларда эса ён лиқилдоқлар жойлашган. Улар бола ҳаётининг 1-2 ойларида ёпилади.  Кичик ва ён лиқилдоқлар чала туғилган чақалоқларда пальпация қилинади. Бола умуртқа поғонасининг тузилиши  Янги туғилган чақалоқ ва бола ҳаётининг биринчи ойлари умуртқа поғонаси текис, яъни физиологик эгилишларсиз бўлади.  Кўкрак ёшида умуртқанинг баъзи қисмлари қийшаяди: олдинга- лордоз, орқага- кифоз Бола умуртқа поғонаси  Бўйин лордози 2-3 ойликда шаклланади, бола бошини тута олиши билан  Кўкрак кифози бола ўтира бошлаши билан 6-7 ойларда шаклланади  Бел лордозининг ривожланиши эса бола ҳаётининг 1 биринчи йилига, яъни бола ўтириши ва юриши билан пайдо бўлади  Умуртқа поғонасининг тўлиқ шаклланиши мактаб даврида якунланади Бола умуртқа поғонаси  Умуртқа поғонасининг етук эмаслиги ва мушаклар фиксациясининг якунланмаганлиги сабабли нотўғри ўтириш ва мебелларнинг ноқулайлиги сабабли болада сколиоз ва патологик тана тузилишлари вужудга келиши мумкин (нарушение осанки) Кўкрак қафаси тузилиши  Янги туғилган чақалоқ кўкрак қафаси кенг ва калта, олд- орқа ва кўндаланг размерлари тенг  Кўкрак қафаси максимал нафас олиш кўринишига эга бўлади Кўкрак қафаси тузилиши  Янги туғилган чақалоқларда қовурғалар деярли горизонтал жойлашган (умуртқа поғонасига нисбатан тўғри бурчак остида). Вақт ўтган сари кўкрак қафаси бўйига ўсиб, қовурғалар учи пастки оғади.  Аста-секинлик билан олд-орқа размер кўндалангига нисбатан камаяди  Пубертат даврида кўкрак қафаси бўйига чўзилиб, қовурғалар пастга тушади, умуртқа поғонасига нисбатан ўткир бурчак ҳосил қилади.  12-13 ёшда кўкрак қафаси максимал нафас чиқариш ҳолатига ўхшайди. “ ВОРОНКАСИМОН”КЎКРАК ҚАФАСИ Бола тос суяги тузилиши  Эрта ёшдаги болаларда тос суяги нисбатан кичик, бола ҳаётининг биринчи 6 ёшгача интенсив равишда ўсади, қиз болаларда эса қўшимча равишда пубертат ёшида ҳам кенгаяди ва ўсади. Болалар тишларининг хусусиятлари  Тишларнинг шаклланиши ҳомила ичи даврининг 2 ойларидан бошланади  Бола туғилганда тишсиз бўлади. 6 ойликдан бошлаб жуфт- жуфт бўлиб кетма-кетликда чиқа бошлайди  6-7 ойлик — 2 пастки ўрта кесувчи тишлар  8-9 ойда — 2 юқори ўрта кесувчи тишлар  9-10 ойда — 2 юқори ён кесувчи тишлар  11-12 ойлик — 2 пастки ён кесувчи тишлар  Бола ҳаётининг 1 йилида нормада 8 та сут тиш бўлиши керак. Болалар тишларининг хусусиятлари  2 йилдан бошлаб қуйидаги сут тишлари чиқа бошлайди : • 12-14 ой : 4 биринчи премолярлар, яъни кичик қозиқ тишлар аввал пастки, кейин юқорилари • 14-20 ойда: 4 та клык – аввал пастки, кейин юқоридагилари • 20-24 ойда: 4 иккинчи премолярлар – аввал пастки, кейин юқориги Болалар тишларининг хусусиятлари  Бола 2 ёшга етганда 20 та сут тишлари бўлади, улар орасида молярлар йўқ, яъни жағ тишлар  6-24 ойдаги болаларда сут тишлар сонини аниқлаш мақсадида қуйидаги формуладан фойланилади :  х = n - 4, бунда х – сут тишлар сони, n – боланинг ёши ойларда Болалар тишларининг хусусиятлари  5-6 ёшдан бошлаб доимий тишлар чиқа бошлайди. Энг аввал биринчи молярлар чиқа бошлайди, яъни илдиз тишлар. Кейин қолган тишлар худди сут тишлари каби чиқа бошлайди  10-12 ёшларда доимий тишлар чиққач иккинчи молярлар, илдиз тишлар чиқади  Учинчи молярлар (ақл тиши) 17-25 ёшларда чиқади. Болалар тишларининг хусусиятлари  12 ёшгача бўлган болаларда доимий тишалр сонини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:  х = 4n — 20, х — доимий тишлар сони,  n — бола ёши йилда Бола тоғай тўқимаси  Тоғай тўқимаси ҳомила ичи даврида тана вазнининг 45% ташкил қилувчи скелетни ҳосил қилади.  Ривожланиш жараёнида тоғай тўқимаси суякланишга ўта бошлайди, катта одамда тоғай тана вазнининг 2% дан кўп эмас.  Ўсиш даврида эпифизар тоғайларда интенсив ривожланиш кузатилади ва катталарда у тез ўзгариши мумкин. Болаларда бойламлар хусусиятлари  Болаларда бойламлар анатомик жиҳатдан шаклланган, бироқ улар катталарникига нисбатан заиф ва кўпроқ чўзилувчан.  Бола туғилиш пайтида бўғим-бойлам аппарати анатомик шаклланган. Кейинчалик эса 14-16 ёшда тоғайларнинг минерализацияси бошланади, синовиал парда рельефи мураккаблашади, бўғимлар иннервацияси такомиллашади. Болаларда бўғимларнинг хусусиятлари  Бўғимлар эрта эмбрионал даврда ривожлана бошлайди  Ҳомиланинг ҳаракати бўғим юзаларининг шаклланишига ёрдам беради, бўғимлари оралиғи кенгаяди ва секин –аста бўғим бўшлиқлари ҳосил қилинади  Бўғим оралиқлари елка, сон-чаноқ бўғимларида ҳомила ичи даврининг 6 ҳафталарида пайдо бўлади, тирсак ва тизза бўғимларида 8 ҳафтада, билакларда эса 8-9 ҳафталарда Болаларда мушак тизимининг АФХ 1. Мушаклар м ассаси катталарникига қараганда тана вазнига нисбатан кам, 2. Мушак массасининг ўсиши постнатал даврда скелет массасига нисбатан тезроқ ошади, бошқа биронта аъзо бу даражада тез ўсмайди 3. Янги туғилган чақалоқларда мушаклар асосан тана қисмида, бошқа даврдаги ёшларда эса – қўл-оёқ мушакларига тўғри келади 4. Янги туғилган чақалоқларда букувчи мушаклар тонуси баланд бўлиб, 4 ойликдан бошлаб тонуси пасая бошлайди. Шу сабабли она қорни даврида ҳомила специфик позада бўлади 5. Бола ёши ортиб бориши билан мушак тўқимасининг гистологик структураси ўзгариб боради, миофибриллалар қалинлашиб боради, янги туғилган чақалоқда мушак толасининг диаметри ўртача 7 мкм, 16 ёшга келиб 28 мкм ва ундан ортиқ бўлади. Мушаклар толаси ортиб бориши билан мушакларнинг бириктирувчи тўқимали каркаси ривожлана бошлайди. Улар эса 8-10 ёшда тўлиқ дифференцирланади .Болаларда мушак тизимининг АФХ си 8. Мушак кучи ўсиш интенсивлиги қиз ва ўғил болаларда ҳар хил. Динамометрия кўрсаткичлари ўғил болаларда қизларникига нисбатан юқори. 9. Мушаклар ўсиши болаларда нотекис кечади: биринчи ўринда елка, билакнинг йиринг мушаклари, кейинчалик панжа мушаклариники ривожланади 10. 8–9 ёшдан бошлаб пайлар мустаҳкамланади, мушаклар ривожланиши кучаяди ва мушаклар ҳажми ошади Болаларда мушак тизимининг АФХ си Текшириш усуллари   Шикоятларни баҳолаш  Анамнезни ўрганиш  Кўрик  Суяклар пальпацияси  Бўғимларни текшириш  2 ТОМОНЛАМА ТУҒМА МАЙМОҚЛИК СИНДАКТИЛИЯ КЎРИНИШЛАРИ ПОЛИДАКТИЛИЯ КЎРИНИШЛАРИ ФОКОМЕЛИЯ КЎРИНИШЛАРИ Р А Х И Т  Бу эрта ёшдаги болаларда гиповитаминоз “Д” ҳолати бўлиб, кальций ва фосфор моддалари алмашинуви-нинг бузилиши билан характерланади . ЭТИОЛОГИЯ Овқатланиш факторлари Барвақт сунъий ва аралаш овқатлантиришБарвақт сунъий ва аралаш овқатлантириш Минерал тузларнинг (Са, Р) ичакда етарлича сўрилмаслиги (мальабсорбция)Минерал тузларнинг (Са, Р) ичакда етарлича сўрилмаслиги (мальабсорбция) Она рационида минерал тузлар (Са, Р) нинг етишмаслигиОна рационида минерал тузлар (Са, Р) нинг етишмаслиги Қўшимча овқатлантиришнинг кеч киритилишиҚўшимча овқатлантиришнинг кеч киритилиши ЭТИОЛОГИЯ Очиқ ҳавода юриш етишмовчилигиОчиқ ҳавода юриш етишмовчилиги Атмосферанинг ифлосланиши (катта шаҳарларда)Атмосферанинг ифлосланиши (катта шаҳарларда) Шимолий ҳудудларда яшашШимолий ҳудудларда яшашУльтра- бинафша нурлари- нинг етишмас- лиги  Чала туғилиш  Боланинг ўз вақтида кам вазн билан туғилиши  Боланинг биринчи ёшида вазн-бўй номутаносиблиги ЭТИОЛОГИЯ ЭТИОЛОГИЯ Бир ёшгача болаларда оғир ва давомли касалликлар Йирингли-яллиғланиш касаллари Оғир энцефалопатиялар Сепсис Анемиялар Гипотрофия ПАТОГЕНЕЗ Витамин “Д” синтези Тери 7-дегидрохолестерин Ультрабинафша нурлар Холекальциферол (витамин Д3) 25-гидроксилаза Жигар 25-гидрокси- холекальциферол1-альфа-гидроксилаза 1-25-дигидроксихолекальциферол (1 α , 25-(ОН)2 D3)Суяк тўқималари ПАТОГЕНЕЗ Витамин Д етишмовчилиги Ичакда кальций сўрилишининг бузилиши Қон ва суяк орасида кальций алмашинувининг бузилишиГипокальциемия Иккиламчи гиперпаратиреоз Суякларда кальций эвакуациясининг кучайиши Буйракда фосфор экскрециясининг кучайиши РАХИТ КЛИНИК КЎРИНИШИ Рахит енгил (1-даража) Асаб тизими Суяк тизими Безовталик, инжиқлик, уйқу бузилиши, кўп терлаш Лиқилдоқ четларининг юмшоқлиги, енгил краниотабес, енса соҳасида соч тўкилиши РАХИТ КЛИНИК КЎРИНИШИ Рахит ўрта оғир (2-даража) Асаб тизими Суяк тизими Психомотор ривожланиш орқада қолмоқда Остеопороз, остеомаляция, остеоид гиперплазия ва суяк ривожланишининг гипоплазияси Гипотония, ланжликМушак тизими Ацидоз, гипофосфатемия, гипомагниемия, гипокальциемияМоддалар алмашинуви РАХИТ КЛИНИК КЎРИНИШИ Рахит оғир (3-даража) Асаб тизими Суяк тизими Ланжлик, апатия, психомотор ривожланишдан анча орқада қолиш, иштаҳа ва уйқу бузилиши Суякларнинг катта деформациялари Оғир мушак гипотониясиМушак тизими Декомпенсацияланган ацидоз, гипотрофия, гепатомегалия, ичак дисфункциялари, анемияМоддалар алмашинуви КАСАЛЛИК ДАВРЛАРИ ҚОЛДИҚ АСОРАТЛАР -Асоратлар 2-3 ёшда аниқланади -Суяклар деформацияси -Анемия -Рентгенограммада суяк ўзгаришлари аниқланмайди -Қонда кальций, фосфор, ишқорли фосфатаза миқдорлари нормада ДАВОЛАШ ДАВОЛАШ Витамин ДОвқатлантириш Парвариш ДАВОЛАШ ПАРВАРИШ Кунида икки маротиба очиқ ҳаводаги юришлар Ҳовлидаги кундузги уйқу Массаж Гимнастика Чўмилтириш Болани гигиеник тоза сақлаш ДАВОЛАШ ОВҚАТ- ЛАНТИРИШ Оқсил миқдорини оптималлаштириш, кальций ва фосфор сўрилишини таъминлаш С, В1, В6, А витаминларига бойитиш Ацидозни йўқотишга қаратиш Бемор ёши ва ошқозон-ичак тарктига мос овқатлантириш Озиқ-овқат маҳсулотларининг биртомонламалигига йўл қўймаслик Овқатни турли маҳсулотлар билан бойитиш ДАВОЛАШ ВИТАМИН “ Д” Эргокальциферол ёғли эритмаси 0.0625%, 0.125%, 0.5% Видехол 0.125% ёғли эритма, 1 мл.да 25000 МЕ, 1 томчида 1250 МЕ Видеин 1г.да 200000 МЕ Эргокальциферол спиртли эритмаси 0.5%, 1 мл.да 200000 МЕ, 1 томчида 8000 МЕ ПРОФИЛАКТИКА ПРОФИЛАКТИКА Специфик Носпецифик ПРОФИЛАКТИКА СПЕЦИФИК 1. Болаларда 2-3 ҳафталикдан бошланади. 2. Тўлиқ профилактик курс дозаси 200000-400000 МЕ. 3. Ҳар кунлик витамин Д дозаси 500-600 МЕ. 4. Цитрат аралашмаси 1 чой қошиқдан 3 маҳал 7-10 кун 5. Ультрабинафша нурланиш 20-25 сеанс ПРОФИЛАКТИКА НОСПЕЦИФИК 1. Антенатал профилактика 1.1 Чала туғишни олдини олиш. 1.2 Аёлларда ЭГК олдини олиш 1.3 Хомиладор аёл овқатланиши ва кун тартибига риоя қилиш 1.4 Ҳомиладорлик даврида касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш ПРОФИЛАКТИКА НОСПЕЦИФИК 2. Болада 1 ёшгача профилактика 2.1 Рационал овқатлантириш. 2.2 Очиқ ҳавода юриш. 2.3 Чиниқтириш, чўмилиш. 2.4 Ўз вақтида мева ва сабзавотларни киритиш 2.5 Қушимча овқатлантиришда гўшт, балиқ маҳсулотларини киритиш “ қурбақа қорин”, “caput qudratum ” Рахитда:  Бармоқ фалангалари соҳасида қалинлашувлар «марварид доналари»  Оёқларнинг «О» - симон ёки  «Х» - симон қийшайиши  Кўкрак қафасида рахитик тасбеҳ доналари, Рахитда:  Калла суягининг юмшаши краниотабес (Craniotabes).  Кўкрак қафасининг ён соҳаларидан ичкарига ботиб, олдинга чиқиши– «товуқ кўкраги» Рахитда: Оёқларнинг «Х» , «О» ва «қиличсимон» қийшайиши Гиперпаратиреозда Остеодистрофия 12-яшар қиз болада бирламчи гиперпаратиреоз (қалқонсимон без олди бези аденомаси) , оғир гиперкальциемия фонида паратиреоидли остеодистрофия (суяклардан кальций ювилиб чиқади гиперпаратиреоз сабабли) – скелет деформацияси иштаҳа йўқлиги сабабли ориқлаб кетиши, кўнгил айниши, полиурия (буйрак каналчалари зарарланиши сабабли массив кальциурия), сувсизланиш Суяк тизими патологияси Хондро дистрофия«қуён лаб» ва «бўри танглай». Сколиоз . Суяк тизими патологияси :  Гемартроз при гемофилии. Марфана касаллиги: Узун қўллар, ўргимчак бармоқларПальцы в виде «Барабанных палочек» и ногти в виде «часовых стекол» при болезни Фалло и бронхоэктатической болезни. Мушаклар гипотонияси .  Рахитда, периферик нервлар зарарланишида, кичик хореяда.  Мушаклар прогрессияланувчи дистрофиясида, миопатияда, Даун касаллигида  Мушаклар атрофияси полиомиелитда, неспецифик сурункали полиартритда бўлиши мумкин. Мушаклар гипертонуси Қоқшолда Сардоник табассум. « Акушер қўли». Мушакла р гипертону си «балери на» позаси Мушаклар гипо- ва аплазияси Артрогрипоз –таянч-ҳаракат тизимининг туғма касаллиги, кўплаб юқори ва пастки муччалардаги бўғимларнинг контрактураси, мушакларнинг кескин аплазияси натижасида гетероген ҳолат. (бир неча хил кўриниши бўлади). Баъзи касалликларнинг симптоми бўлиши ҳам мумкин Фосфат диабет - буйрак каналчаларида фосфор реабсорбцияси кучаяди - 1 3 -6 бошланиши ёш ойда - : Бирламчи симптомлар оёқлар , деформацияси . Рахитик билагузук Гипотония : Специфик симптомлари , Оёқлар Варгусли деформацияси Найсимон суяклар қийшайиши фосфатурия ва гипофосфатемия . Тони-Дебре- Фанкони - Аутосом рециссив йўл билан ўтади буйраклар каналчалари , , етишмовчиги Фосфатурия Глюкозурия ва . бикарбонатурия 2,5 Бошланғич даври ёшдан 3 ёшгача : Бирламчи симптомлар , сабабсиз иситма кўтарилиши , полиурия полидипепсия - : Специфик симптомлар , , иситма суяклар деформацияси , , Жигар катталашиши қабзият остеопороз - Лиқилдоқлар ва ёриқлар кенгайган - - , , Склераси сариқ ёрқин яшил тусда бўлиши мумкин Буйрак тубуляр ацидози 5-6 Бошланғич даври ойликдан 2-3 ёшгача : , Бирламчи синдромлар полиурия , , , полидипсия безовталик йиғи , Мушаклар гипотонияси мушакларда оғриқ : Специфик синдромлар , , Жига катталашуви қабзият , Оёқлар вальгусли деформацияси , Остеопороз баъзида суяклар атрофияси - Тили катта - Кўз ёриқлари қисиқ - Қулоқ чиғаноқлари деформацияси - Физик ва ақлий заифлик - Қисқа ва кенг бўйин - Қўл ва оёқлари калта Даун Синдроми Гипотиреоз - Тили катта - , Тери қуруқ оқарган - , Сочи синувчан нозик - Овози паст - Физик ва ақлий заифлик 0229 02 29 02 21 02 26 02 01 1C05 01 Гидроцефал ия - Мушаклар гипотонияси - Тери ранги оқариши - Бош ҳажми катталашуви - Катта лиқилдоқ ва ёриқларнинг катталашуви Туғма суяклар синувчанлиги - Туғилган заҳоти кўплаб туғма синишлар - Қўл ва оёқлари калта  , Калла суяги юмшоқ  резин коптокка ўхшайди  Лиқилдоқлар ва ёриқлар  кенгайган - , Склераси сарғиш ёрқин ва яшил тусда бўлиши мумкин Ювенил ревматоидли артрит Ювенил ревматоидли артритда Рентгенологик ўзгаришлар Яккол остеопороз, бўғимларда чикишлар ва ярим чикишлар. Бўғимларда оғриқлар локализацияси Ювенил ревматоидли артритда бармоқлардаги тугунчалар Ювенил ревматоидли артритда 2 ла қўл панжаларидаги бўғимларда шишлар Ревматоид артритда оёқ панжаларида деформациялар Ревматоид артритда оёқ панжаларида деформациялар Ревматоид артритда қўл панжаларида деформациялар Ювенил ревматоид артритда қўл панжаларида деформациялар ЧАООО!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha