Бошқарув кадрларида ҳалоллик ва фидоийлик фазилатларини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УЎК:
___________________________________________________
БОШҚАРУВ КАДРЛАРИДА ҲАЛОЛЛИК ВА ФИДОИЙЛИК
ФАЗИЛАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-
ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
09.00.04-Ижтимоий фалсафа 
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ
Илмий раҳбар :   ________________________
Тошкент– 2023 МУНДАРИЖА
КИРИШ
I  БОБ БОШҚАРУВ   КАДРЛАРИДА   ҲАЛОЛЛИК   ВА
ФИДОИЙЛИК   ФАЗИЛАТЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ   НАЗАРИЙ-
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
1.1 Бошқарув   кадрларини   тайёрлаш   тизимини   янада
такомиллаштириш зарурати
1.2 Ҳалоллик   ва   фидойилик   категорияларининг   фалсафий-
концептуал таҳлили  
Бобга оид хулосалар
II  БОБ ЯНГИ   АВЛОД   БОШҚАРУВ   КАДРЛАРИДА
ҲАЛОЛЛИК ВА ФИДОЙИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ   МИЛЛИЙ
СТРАТЕГИЯСИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ
2.1 Бошқарув   кадрларининг   ахлоқий   маданияти   ва   унга
таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлили
2.2 Бошқарув   кадрларида   фидойилик   фазилатини
ривожлантириш асосида масъулиятли раҳбар имиджини
яратиш муаммолари
Бобга оид хулосалар
III  БОБ ЯНГИ   ЎЗБЕКИСТОНДА   БОШҚАРУВ
КАДРЛАРИНИНГ   ЮКСАК   АХЛОҚИЙЛИК
МЕЗОНЛАРИ   АСОСИДА   ФАОЛИЯТ
ЮРИТИШИГА ЭРИШИШНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ
ВАЗИФАЛАРИ
3.1  Адолатли саралаш ва тўғри селекцияни амалга ошириш
асосида   бошқарувда   ҳалол   кадрларни   авлодини
шакллантириш йўллари
3.2   Мустаҳкам   эътиқод   ва   ҳалол   таълим-тарбия   тизимини
яратиш   асосида   бошқарув   кадрларида   ҳалоллик   ва
фидойилик   фазилатларини   ривожлантириш
тамойиллари
Бобга оид хулосалар
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ    КИРИШ   ( фалсафа  доктори   ( PhD ) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация     мавзусининг     долзарблиги     ва     зарурати.   Жаҳонда
бошқарув   кадрларида   ҳалоллик   ва   фидойилик   фазилатларини
ривожлантириш   механизмларинини   яратиш   долзарб   вазифалардан   бири
бўлиб   қолмоқда.     Ривожланган   давлатларда   бошқарув   кадрлари   масъулияти
мустаҳкамлаш,   юксак   ахлоқий   фазилатларни   шакллантириш   тўғрисидаги
назарий   ёндашувлар   илгари   сурилмоқда.   Давлат   бошқаруви   тизимидаги
ислоҳотларнинг   муҳим   натижаси   сифатида   раҳбар   кадрларда   ҳалоллик   ва
фийдойилик   фазилатларини   ривожлантириш   ва   бу   орқали   уларнинг   иш
самарадорлигини,   ижтимоий   ўзгаришларга   муносабатини   ва   масъулиятини
юксак   даражада   бажариш   имкониятини   шакллантириш   кўзда   тутилмоқда.
Шу   боис   бошқарув   кадрларида   ҳалоллик   ва   фидойиликни   шакллантиришга
доир илмий тадқиқот ишларини кенгайтириш долзарблик касб этади.
Дунёнинг   ривожланган   илмий   тадқиқот   институтлари   ва   халқаро
марказларида   бошқарув   кадрлари   фаолиятини   такомиллаштириш,
оптималлаштириш,   халқчил   бошқарув   ислоҳотларини   олиб   боришнинг
ҳуқуқий,   сиёсий,   фалсафий,   социологик   ва   психологик   жиҳатларига   доир
кўплаб   тадқиқот   ишлари   олиб   борилмоқда.   Фалсафа   фанлари   доирасида
бошқарув   кадрлари   фаолияти,   бошқарув   тизимининг   асослари   ва
ривожлантириш   механизмларига   доир   бир   қанча   фундаментал   тадқиқотлар
олиб   борилмоқда.   Шу   билан   бирга   бошқарув   тизимидаги   коррупцион
муносабатларнинг   кенгайиб   бораётганлиги   ва   авторитар   ва   бюрократик
бошқарув   шаклининг   оммалашиб   бораётганлиги   бошқарув   кадрларида
ҳалоллик   ва   фидойилик   фазилатларини   шакллантириш   ва   унга   таъсир
кўрсатувчи   омиллар,   бу   борадаги   устувор   вазифаларга   доир   изланишларни
ҳам кенгайтириз зарурати ортиб бормоқда. 
Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги янги босқичида юртимизда амалга
оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги    бошқарув кадрларида ҳалоллик ва
фидойилик   фазилатларини   ривожлантириш   механизмларинини такомиллаштириш заруратини юзага чиқармоқда. Шу боис сўнги йиллардаги
туб ислоҳотлар негизида бошқарув  кадрлари фаолиятини такомиллаштириш,
янгича ёндашувларни олиб киришга доир кўплаб ҳуқуқий асослар, бир қанча
илмий   тадқиқот   ишлари   олиб   борилмоқда.   Зеро,   «ҳаётнинг   ўзи   биздан
профессионал,   тезкор   ва   янгича   фикрлайдиган,   ташаббускор,   эл-юртга
садоқатли   кадрларга   кенг   йўл   очиб   беришни   талаб   этмоқда» 1
.     Мазкур
талаблар   «ислоҳотларимизнинг   мақсад-муддаоларини   яхши   англайдиган,
халқимизнинг Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишга чин дилдан
ёрдам   берадиган,   ҳалол-пок   кадрларни   тарбиялаш   вазифаси» 2
ни   янада
долзарблаштиради. 
Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли  - «Ўзбекистон  Республикасини  янада  ривожлантириш   бўйича
Ҳаракатлар   стратегияси   тўғрисида»ги,    2018   йил   21   сентябрдаги   «2019-
2021   йилларда     Ўзбекистон     Республикасини     инновацион     ривожлантириш
стратегиясини     тасдиқлаш     тўғрисида»ги     ПФ-5544-сон,     2015     йил     12
июндаги - Олий  таълим  муассасаларининг  раҳбар  ва  педагог  кадрларини
қайта   тайёрлаш     ва     малакасини     ошириш     тизимини     янада
такомиллаштириш     чора-тадбирлари     тўғрисида»ги     ПФ-4732-сон
фармонлари,     Ўзбекистон   Республикаси     Президентининг     2018     йил     5
сентябрдаги     «Халқ     таълими   бошқарув     тизимини     такомиллаштириш
бўйича  қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-сон Фармони, 2018
йил   5   сентябрдаги   –   «Халқ   таълими   тизимига     бошқарувнинг     янги
тамойилларини     жорий     этиш     чора-тадбирлари   тўғрисида»ги     ПҚ-3931-сон
Қарори,     2017   йил     20     апрелдаги     «Олий     таълим   тизимини     янада
ривожлантириш  тўғрисида»ги  ПҚ-2909-сон,  2017  йил  27 июлдаги  «Олий
маълумотли     мутахассислар     тайёрлаш     сифатини     оширишда   иқтисодиёт
соҳалари     ва     тармоқларининг     иштирокини     янада     кенгайтириш   чора-
тадбирлари     тўғрисида»ги     ПҚ-3151-сон,     2018     йил   5     июндаги     «Олий
таълим     муассасаларида     таълим     сифатини     ошириш     ва   уларнинг
1
  Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Тошкент.: Ўзбекистон. 2021. –Б. 88. 
2
 Ўша асар. –Б. 92 мамлакатда     амалга     оширилаётган     кенг     қамровли     ислоҳотларда   фаол
иштирокини   таъминлаш   бўйича   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида»ги   ПҚ-
3775-сон   қарори,   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Олий
Мажлисга   Мурожаатномаларида   ҳамда   мазкур   фаолиятга тегишли   бошқа
меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатларда  белгиланган  вазифаларни амалга оширишда
ушбу монография иши  муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг     Республика     фан     ва     технологиялари
ривожланишининг   асосий   устувор   йўналишларига   боғлиқлиги.   Ушбу
тадқиқот     республика     фан     ва     технологиялари     ривожланишининг
I.»Демократик     ва     ҳуқуқий     жамият,     маънавий–маърифий,     маданий
ривожланиш,     инновацион     иқтисодиётнинг     шаклланиши»     устувор
йўналишларига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг     ўрганилганлик     даражаси.   Ғарб   мамлакатларида
мазкур   муаммо   доирасида   тадқиқот   ишларини   олиб   борган   олимларга
М.Вебер,       Г.Эмерсон,       Д.Макгрегор,   А.Маслоу,   Р.Пайкерт,   Р.Блейк,
Дж.Моутон, У.Оучи, Л.Эрхард, Г.Мюрдаль, К.Эклунд, Р.Бартет, Р.Бирнбаум,
С. Коллини ларни киритиш мумкин.
МДҲ   мамлакатларида   бошқарув   кадрлари   фаолиятини   фалсафий
жиҳатдан   тадқиқ   этган   олимларга   Н.С.Мордвинов,   П.А.Столыпин,
А.А.Богданов,   А.К.Гастев,   С.Г.Струмилин,   М.В.Грачев,   В.В.Гончаров,
О.А.Платонов,   К.И.Морозова,   С.М.Васин,   Л.Вербицкая,   В.Касевич,   В.
Е.Варавенко ларни киритиш мумкин. 
Ўзбекстонда   фуқаролик   жамиятини   шакллантириш   даврида   ўзбек
олимларининг маънавий қадриятлар тизимида эстетик маданиятнинг ўрнини
назарий   ва   амалий   таҳлил   қилишга   бағишланган   илмий   тадқиқотларга
Н.К.Йўлдошев,     Б.Х.Рахимов,   М.Х.Саидов,   А.Н.Самадов,   А.Т.Юсупов,
Т.Маҳмудов,   М.Абдуллаев,   А.В.Цай,   З.Собирова,   О.   Ғайбуллаев,
О.Шарафутдинов, С. Булатов, Э.Умаров илмий изланишларини мисол қилиб
келтириш мумкин.  Диссертация     мавзусининг     диссертация     бажарилаётган     олий
таълим   ва   илмий-тадқиқот   муассасасининг   илмий-тадқиқот   ишлари
билан     боғлиқлиги.     Мазкур   тадқиқот   иши   Фарғона   давлат
университетининг   илмий   тадқиқот   ишлари   режаси   доирасида   амалга
оширилган. 
Тадқиқотнинг мақсади   бошқарув кадрларида ҳалоллик ва фидойилик
фазилатларини ривожлантиришнинг фалсафий жиҳатларини   тадқиқ этишдан
иборат.  
Тадқиқотнинг вазифалари:
бошқарув   кадрларини   тайёрлаш   тизимини   янада   такомиллаштириш
заруратини илмий-фалсафий асослаш;
ҳалоллик   ва   фидойилик   категориялари   мазмун-моҳиятини   фалсафий
таҳлил қилиш;
бошқарув  кадрларида  фидойилик  фазилатини ривожлантириш асосида
масъулиятли раҳбар имиджини яратиш муаммоларини тадқиқ этиш;
бошқарув   кадрларида   ахлоқий   маданиятни   ривожлантиришга   таъсир
кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш.
Тадқиқотнинг     объекти     бошқарув   кадрларида   ҳалоллик   ва
фидойилик фазилатларини ривожлантириш жараёни.
Тадқиқотнинг   предметини   бошқарув   кадрларида   ҳалоллик   ва
фидойилик   фазилатларини   ривожлантиришнинг   фалсафий-концептуал
асослари ташкил этади. 
Тадқиқотнинг   усуллари.   Диссертацияда   умумий   ўзаро   алоқадорлик,
тарихийлик,   тизимлилик   тамойиллари,   гипотетик   дедуктив,   мавҳумликдан
аниқликка   юксалиш,   қиёсий   таҳлил,   интенционал-телеологик     тушунтириш,
умумлаштириш методларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги  қуйидагилардан иборат:
Тадқиқот   натижаларининг   илмий   ва   амалий   аҳамияти.   Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти,   ундаги илмий-назарий хулосалар, таклиф
ва   тавсиялардан   ислом дини, илоҳиёти ва фалсафаси моҳиятини ўрганишга оид   илмий     тадқиқот   ишларида,   нодавлат   нотижорат   ташкилотларда
аждодлар     меросини     ўрганишнинг     аҳамиятига     оид     илмий-амалий
фаолиятда фойдаланиш мумкинлиги билан  изоҳланади. 
Тадқиқот     натижаларининг   амалий   аҳамияти,   унда   илгари   сурилган
мулоҳаза   ва   хулосаларнинг   олий   таълим   муассасаларида   “Фалсафа”,
“”Миллий   ғоя:   Ўзбекистонни   ривожлантириш   стратегияси”,   “Фуқаролик
жамияти”   каби     фанлар     бўйича     маъруза   матнлари,     дарслик     ва     ўқув
қўлланмаларини     тайёрлашда,     семинар   машғулотларида   ҳамда     илмий-
педагогик  фаолиятда  фойдаланиш  мумкинлиги  билан изоҳланади.
Тадқиқот   натижаларининг   апробацияси.   Диссертациянинг   асосий
мазмуни   жами   ***   та,     жумладан,   ***   та   халқаро,   ***   та   республика
миқёсидаги   илмий-амалий     конференциялардаги     маърузаларда     очиб
берилган  ҳамда апробациядан ўтказилган. 
Тадқиқот   натижаларининг   эълон   қилиниши.   Диссертация   мавзуси
бўйича  жами *** та,  шундан, ***  та  монография, ***  та  рисола ва *** та
илмий мақола, жумладан, *** та Ўзбекистон Республикаси  Олий  аттестация
комиссиясининг     докторлик   диссертацияларининг     асосий     илмий
натижаларини   чоп   этишга   тавсия этилган журналларда,  *** та халқаро ва
хорижий илмий журналларда,  *** та республика журналларида, шунингдек,
*** та тезис ва мақола республика ва халқаро илмий-амалий конференциялар
тўпламларида ўз аксини топган. 
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши.  Диссертация кириш, 4 та боб,
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат, умумий ҳажми 230
бетни ташкил этади. I-БОБ   БОШҚАРУВ КАДРЛАРИДА ҲАЛОЛЛИК ВА ФИДОИЙЛИК
ФАЗИЛАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ  
1.1. Бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада
такомиллаштириш зарурати
 
Раҳбар   кадрлар   захирасини   шакллантиришда   “кадр”,   “кадрлар
захираси”,   “шахс   потенциали   (салоҳияти)”,   “кадр   -   ресурс”,
“ташкиллаштириш   структураси   (тизим)”   тушунчаларини   ижтимоий-
психологик жиҳати ва аҳамиятини илмий таҳлил этишимиз зарур.  Жумладан,
ижтимоий   психологияда   “кадр”   тушунчаси   -   менежмент,   бошқарув,   раҳбар
тушунчаларининг   синоними   сифатида   кенг   қўлланилади.   Шунингдек,
социология, коммуникация, кибернетика, лингвистика ва бошқа ижтимоий ва
гуманитар   фанлар   қатори   когнитив   психологияда   “кадр”   муаммосини
ўрганишда   “фрейм”   (инг.frame-   кадр,   рамка,   каркас)   тушунчаси   ҳам
қўлланилади.     Шунингдек,   ижтимоий   соҳада   “кадр”   (франц.   саdre)   шахсий
таркиб   тушунчасини   ифодалайди.   Кадр   бу   -   корхона,   муассаса,   фирма,
хиссадорлик   жамиятлари,   банклар,   касаба   уюшмалари   ва   жамоат
ташкилотларидаги   малакали   ходимларга   нисбатан   қўлланилади.   Кадр   -
муайян   йўналиш   бўйича   аниқ   мутахассислик,   билим,   тажрибага   эга   бўлган,
айни   пайтда   маълум   бир   жамоада   ишлайдиган   шахсдир 3
.     Демак,   кадр   –
шахс–   субъект   сифатида   жамиятнинг   турли   соҳаларида   фаоллик   билан
бевосита   фаолиятни,   хатти-ҳаракатни   амалга   оширади.   Унинг   фаоллиги
яратиш, ташкиллаштириш, тартиб-қоидалар, ўзгаришлар билан узвий боғлиқ
бўлади. 
Кадр   шахслараро   муносабат   орқали   ташқи   муҳитни,   жамиятни
ривожлантиришга   бевосита   таъсир   этувчи   “куч”   ва   у   халқ   хўжалигининг
барча   соҳаларининг   асосини   ташкил   этади.   Ижтимоий   психологияда
“кадрлар   захираси”   бошқарув   фаолиятини   амалга   оширадиган,   маълум
3
Юсубов   Ж.Қ.   Ўзбекистонда   давлат   хизмати   соҳасида   кадрлар   тайёрлаш   тизимининг
такомиллаштирилиши.сиёс.ф. бўй.фал.док.(PhD) дисс...автореферати. Т.:2018. 12-13б.  даражадаги   мансаб   (лавозим)   талабларига   жавоб   берадиган,   мақсадли
тайёрловдан   ўтган     раҳбарлар   ва   мутахассислар   жамоаси   сифатида
тушунилади.   Кадрлар   захирасини   шакллантириш   ҳуқуқий,   ташкилий,
психологик   асосга   эга   бўлиб   ҳисобланади.   Шунингдек,   ижтимоий
психологияда   “потенциал”   -   (лот.   рotential)   куч,   имкониятни   англатади.   Шу
билан   бирга   “шахс   потенциали”   тушунчаси   ҳам   кенг   қўлланилади.   Шахс
потенциали   бу   -   инсоннинг   ички   имкониятларини   ошириш   қобилиятидир.
Потенциал   муаммоси   эса,   А.Адлер,   З.Фрейд,   Э.Фром,   К.Юнг,
С.Л.Рубинштейн   томонидан   тадқиқот   объекти   сифатида   ўрганилган.
С.Л.Рубинштейн 4
фикрига   кўра,   инсон   борлиқни   қайта   ўзгартирадиган
субъект сифатида, ташқи олам билан ўзаро муносабатини ҳамда фаолиятини
аниқлашда   ўзини-ўзи   яратади,   ўзини-ўзи   ташкил   этади   ва   шакллантиради.
Субъект бу – онгли ҳаракат қилувчи шахсдир.
Кадр-ресурси   Б.Г.Ананьев   фикрича,   шахс   тараққиётининг   бошиданоқ,
захира   ва   ресурс   ҳақидаги   илмий   билимлар   ижтимоий   таҳминни   амалга
ошириш   учун   зарур   ҳисобланади 5
.   Шунингдек,   ижтимоий   психология   фани
доирасида   кадрлар   муаммосини   ўрганишда   раҳбар,   бошқарув,   лидер
тушунчалари   деярли   бир   хил   маънода   ва   кўп   ҳолларда   ёнма-ён
қўлланилади.Хусусан,   раҳбарнинг   лидердан   фарқи   унинг   қонуний
ўлчовининг   мавжудлиги.   Яъни,   расмий   ташкилотда,   ҳуқуқий
асосдафаолиятни   амалга   оширади   ва   функционал   вазифаларига   киришади.
Раҳбар   формал   жиҳатдан   ҳокимият   вакили   ҳисобланади.   Лидер   эса,   муайян
гуруҳларга   бирлашган   субъектлар   қизиқиши   ва   мақсадларини
бирлаштирувчи,   хатти-ҳаракати   ва   фаолияти   билан   ажралиб   турувчи
харизматик   шахсдир.   Лидернинг   фаолияти   кўпроқ   ўзаро   ҳамкорликдаги
алоқа   ва   муносабатларнинг   маънавий,   ижтимоий-психологик   меъёрларини
барқарор сақлаш ва ривожлантиришда намоён бўлади. 
4
 Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии /С.Л. Рубинштейн – СПб: Издательство «Питер», 2000.  С.20-
21 
5
Ананьев Б.Г. Человек как предмет познания. СПб.: Питер, 2001. С.4 Инсонлараро муносабатлар, айниқса, давлатчилик вужудга  келганидан
бошлаб   ҳозирги   кунга   қадар   бошқарув   ва   унинг   ўзига   хос   хусусиятларини
англашга   интилиш   чуқурлашиб   келди.   Натижада   у   ҳақида   тарих,   фалсафа,
этика-эстетика   сингари   фанлар   доирасида   бир   қатор   аҳамиятга   молик
назарий   мулоҳазалар   ва   амалий   хулосалар   ишлаб   чиқилди.   Уларнинг
негизида ва янги замонавий муаммолар тақозоси билан XX асрда   бошқарув
феноменини     махсус     ўрганувчи     учта   мустақил   фан   соҳаси   шаклланди.
Биринчиси,   ижтимоий   йўналишдаги   сиёсатшунослик,   техника
йўналишидаги     кибернетика,     иқтисодиёт   соҳасидаги   менежмент   илмидир.
Ушбу   фанларнинг   ютуқлари   бир-бирини     ўзаро     тўлдириши     билан     бир
қаторда,     айрим     қарама-қарши   нуқтаи   назарларни   ҳам   билдириб   келгани
бошқарувнинг   мазмуни   ва   моҳиятига   яна   бир   карра   назар   ташлаш   ҳамда
унинг тўла таърифини бериш заруратини пайдо қилди, десак хато бўлмайди.
Бизнингча,   ҳар   қандай   бошқарувда   тизимни   сақлаб   қолиш,   ички   ва
ташқи тажовузлардан  ҳимоя қилиш ва барқарорликни таъминлашга эътибор
қаратиш билан бир қаторда, уни ташкил этувчи элементларнинг фаолиятини
муайян   йўналишда   ривожлантириш,   юксалтириш,   тараққий   эттириш
масаласи   ҳам   муҳим   ўрин   тутади.   Чунки   раҳбар   ва   бошқарув   кадрлар
фаолиятига   баҳо   беришда   халқ   ёки   ходимларнинг   фақатгина   барқарорлик
билан яшашдан кўнгли тўлмайди, ҳатто, нуқул барқарорлик ва хавфсизликни
таъминлашга  эътибор  берилиб,  сифат  жиҳатдан   янги  ўзгаришлар  бўлмагани
ёки кўринмагани туфайли бундай сиёсат ёки раҳбарлардан воз кечишга қарор
қилинади.   Шунинг   учун   ҳам   бошқарув   юқоридаги   икки   масалани   бирдай
назарда   тутади.   Шу     маънода,     бошқарувнинг     икки     муҳим     мақсадини
ажратиб   кўрсатиш   ва   унга   тизим   мавжудлигини   сақлаш,   барқарорлиги   ва
хавфсизлигини   ҳамда   истиқболли   мақсадларга   мувофиқ   тараққий   этишини
таъминлаш   билан   боғлиқ   комплекс   ижтимоий-ташки-лий   фаолиятдир,   дея
таъриф   бериш   тўғри   бўлади.   Бошқарув   –   тартибли     ривожланишга
йўналтирилган     комплекс     фаолият,     раҳбар-лик–   бу   фаолиятдаги   мақомни,
барча   жараёнлар   учун   жавобгарлик   ва   масъулият   юклатилган,   тегишли ваколатларга   эга   шахс(тузилма)ни   англатади.   Раҳбарлик   ушбу   мақсадларга
эришиш йўлидаги ижти моий-сиёсий фаолият саналади.
Бошқарув     салоҳияти,     табиийки,     бошқарув     тўғрисидаги     тегишли
билим,   маънавий   сифатлар   ва   психофизиологик   асослардан   иборат   бўлган
интеграл,   айни   пайтда   мураккаб   тузилишга   эга   феномен   ҳисобланади.
Олимлар томонидан бошқарув салоҳиятига инсоннинг бошқарув фаолиятини
бажариш   учун   зарур   бўлган   қобилият,   сифат   ва   хусусиятларнинг   мажмуи
сифатида   қараш   шу   билан   изоҳланади.   Жумладан,   рус   тадқиқотчиси
Ю.С.Зенцова   шахснинг   бошқарув   салоҳияти   деганда,     бошқа     инсонлар
фаолиятини  ташкил  этиш  ва  бошқариш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш
имконияти   ва   қобилиятини   тушунса 6
,     тадқиқотчи     Ю.Мельник,     бошқарув
салоҳияти     инсоннинг   бошқарувни   амалга   ошириш   имкониятлари   ва
қобилиятлари   ва   айни   пайтда     тўпланган     бошқарув     тажрибаси     билан
боғлиқ,     дейди.     Рус   олими   С.Л.Сайбель   эса   ўз   диссертациясида   бошқарув
салоҳиятига   раҳбар   томонидан   бошқарув   вазифаларини   ҳал   қилиш   ва
қўйилган мақсадларга эришиш учун қўлланиладиган ва ҳаракатга келтиради-
ган   хизматга   алоқадор   шахсий   сифатлар,   имкониятлар,   қобилиятлар
мажмуи 7
,   дея   таъриф   беради.   О.Ф.Алехина   фикрича   эса,   бошқарув
салоҳиятини   бошқарув   функцияларини   амалга   оширувчи   хизматчиларнинг
назарий билимлари, амалий тажрибаси ва индивидуал хусу-сиятлари мажмуи
ташкил этади 8
.
Кўриниб   турибдики,   бошқарув   салоҳиятининг   тузилишини   нима
ташкил   этади,   деган   саволга   кўпчилик   олимлар   умумий   равишда   сифатлар,
имкониятлар   ёки   қобилиятлар   мажмуи   деб   жавоб   беришади,     аммо     унинг
мазмуни,     яъни     ўша     сифатларга     нималар     кириши     аниқ   кўрсатилмайди.
Баъзи   ишларда   эса   бошқарув   фаолиятида   бажариладиган   айрим(сафарбар
6
  Зенцова   Ю.С.   Влияние   краткосрочного   социально-психологического   тренинга   на   управленческий
потенциал личности. Дисс. … канд. психол. наук/ Ю.С.Зенцова. – Ка-зань, 2003. – С. 42.
7
  Сайбель   С.А.   Проблемы   реализации   управленческого   потенциала   руководителей   среднего   звена   в
промышленности. Дисс. … социол. психол. наук/ С.А. Сайбель. –  Уфа, 1998. – С. 24.
8
  Алехина   О.Ф.   Управленческий   потенциал   и   особенности   его   развития   на   совре-менном   этапе.   //
«Управление   персоналом».   2004,   №2.   –   С .   347.   //   http://www.unn.ru/   pages/issues/vestnik/99990193
_West_econ_finans_2004_2(6)/64.pdf этиш, рағбатлантириш) вазифаларга таянган ҳолда  жавоб  берилади.  Бунинг
учун     масалага     тузилмавий-функционал     нуқтаи     назардан     комплекс
ёндашмоқ,     яъни     бошқарув     фаолиятидаги   ҳар   бир   вазифани   бажаришда
қандай конкрет сифатлар  талаб этилишини аниқлаш илм-фан олдида  турган
долзарб вазифалардан  бўлиб  қолмоқда.  
Бошқарув маданиятининг ахлоқий жиҳатларига урғу берган Конфуций
таълимотига  кўра,  бошқарув  қадриятлари  орасида  халқ  ишончини   қозониш
ва   жамиятда   тартиб-интизомни   таъминлаш   муҳим аҳамият касб этади. Бу
ҳақида унингча, давлат бошқаруви – бу етарли озиқ-овқат, етарли қурол-яроғ
ва   халқ   ишончининг   борлигидир.   Давлат   бошқаруви   деганда   нимани
тушуниш   керак,   деган   саволга   файласуф:   ҳукмдор   –   ҳукмдорлигича,
хизматкор–   хизмат-корлигича,   ота–   оталигича,   ўғил–   ўғиллигича   бўлиши
сифатида   жавоб   беришидан   маълум   бўладики,   унинг   учун   тартиб-интизом
бошқарув   фаолиятида   эътибор   бериш   лозим   бўлган   қадриятдир.   Ушбу
мақсадларга   эришиш   унинг   фикрича,   ресурсларни   тежаш,   тизимдаги
бузилишларни   тузатиш,   одамларни   меҳнатга   сафарбар   этиш   каби
вазифаларни бажаришни тақозо этади.
Ўз   навбатида,   бу   вазифаларни   бажариш   тегишли   усул   ва   воситаларни
самарали   қўллашга   боғлиқки,   бу   тўғрисидаги   фикрлари   билан   ҳам
алломанинг   бой   мероси   ҳали-ҳануз   ўрганишга   арзийди.   Чунончи,     давлатни
таомил   ёрдамида   бошқаришга   қатъий   ишонган   Конфуцийнинг
таъкидлашича,   агар   қонун   ёрдамида   бошқарилса   ва   жазо   орқали   тартибга
солинса,   унда   халқ   ҳушёр   тортади,   аммо   уятни   билмайди.     Агарда   фазилат
асосида   бошқарилса,   одат-таомил   бўйича   тартибга   солинса,   халқ   нафақат
уялади, шу билан бирга, итоаткорлик кўрсатади.
Етарлича   ақл   ва   инсонийлик   бўлса,   ва   қатъий   тартиб-интизомга   риоя
қилиб  бошқарсалар-у, аммо анъана  ва урф-одатлар ёрдамида  халқ ҳаракатга
чорланмаса,   ҳали   камолот   мавжуд   эмас,   дея   таъкидлайди.   Шу   билан   бирга
унингча,   ўзини   тўғри   тутган   раҳбар   ортидан   одамлар   буйруқсиз   ҳам
эргашадилар.   Ушбу   фаолиятнинг   асосий   принципи   эса,   унингча,   одамларни меҳнатга жалб қилганда,  уларнинг  жаҳли  чиқмасдан,  бошқарувда  иштирок
этишидир.   Бу     борада   «ғайратни     шахсий     намунанг     билан     уйғот.     Дам
олишни   билма.   Қўл   остингдагиларга   намуна  бўл,   майда   камчиликлари   учун
айблама,     муносиб     ва     қобилиятлиларни     юқорига     кўтар»,   дея   услубий
кўрсатмалар берадики, улар бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.
Шунингдек,   унингча,   юқоридагиларни   амалга   ошира   олиш   учун   раҳбар   ва
бошқарувчи шахс «синчковлик билан кузатиш қобилиятига, ақл-заковатга ва,
албатта,  ҳақгўйлик, одамларни севиш,   виждонли ва ҳалоллик каби  ахлоқий
сифатларга   эга   бўлмоғи   керак»   9
.   Шундай   қилиб,   Конфуций   бошқарув
фаолиятига   қадрият   ва   анъаналарга   таянган   ҳолда   киришишни   маъқул   деб
ҳисоблайди.   Уларни   чуқур   англаган   ҳолда   давлатни   бошқариш   ижтимоий
тартиб   ва   барқарорликнинг   гарови   сифатида   тараннум   этилади.   Инсонлар
билан   ишлаганда,   психологик,   ахлоқий   ва   иқтисодий   ёндашувлар   асосида
улардаги     ихтиёрийликни,     иштиёқни,     маънавий-руҳий     кучни
фаоллаштириш,   бу   билан   ижтимоий   барқарорликни   таъминлаш   анъанавий
қадриятлардан   саналади.   Шунинг   билан   бирга,   табиийки,   мазкур
таълимотдаги  ғоявий  чекланганлик бошқарувнинг  тараққиёт  мақсади  тақозо
этадиган     ноанъанавийликка     салбий     муносабатда     намоён   бўлади,   бундан
эса тўғри хулоса чиқариш жоиздир.
Форобийга     кўра,   «ҳукмдор     билимдан     ташқари,     қуйидагиларга   эга
бўлиши   керак:   биринчидан,   жамиятни   эзгулик   ва   ҳақиқий   саодатга   олиб
бориш   йўлида   бошқаришга   зарур   куч   ва   салоҳият;   иккинчидан,   одамларни
бахтга   эришиш   сари   танланган   йўлнинг   тўғрилигига   ишонтира     олиш
керак» 10
.    Дарҳақиқат,     Форобий     айтадики,   «ўзидан   бошқаларга     раҳбарлик
қилиш,  уларни  бахт-саодатга  эришув  даражасига кўтариш ҳам ҳар кимнинг
қўлидан   келавермайди.   Кимда   бировни   бахт-саодатга   эриштириш,   зарур
бўлган иш-ҳаракат кабилар-га руҳлантира олиш қобилияти бўлмаса ва бу иш-
ҳаракатни бажара олишга қудратсиз бўлса, бундай одам сира ҳам раҳбар бўла
9
  Конфуций.     Изречения/     Конфуций;   [пер.     с     древнекит.;     сост.,     пер.,     коммент.     И.И.Семененко].   –   М.:
Эксмо, 2009. – С. 54.
10
  Форобий   Абу   Наср.   Фозил   одамлар   шаҳри.   (Танланган   асарлар).   –   Т.:   Абдулла   Қодирий   номидаги   халқ
мероси нашриёти, 1993. – Б. 1 35 олмайди» 11
.   Қайд   этиш   жоизки,   мутафаккир   бошқарувда   зарур   бўлган
билимва   фазилатлар   билан   бирга,   уларнинг   шаклланиш   қонуниятини   ҳам
очиб   беради.   Жумладан, «воқеликни   билиш   томон   ҳаракат(ружу)   қилиш
ҳиссиётлар   ва   хаёлотдан   келиб   чиқса,   ирода   деб   айтилади...   Аммо   ружу
қилиш   ёки   шавқу   завққа   унинг   биринчи   маълумотларидан   сўнг   фаол   ақл
қувватига идрок қилиш ҳам қўшилса, унда ихтиёр ва инсоний хусусият ҳосил
бўлади» 12
,   дея   фаолиятга   ихтиёр   уйғотишнинг   асосий   омилини   кўрсатиб
беради.  Унингча  ҳам, барчани  бошқарувга  тайёрлаш керак. Бу,  биринчидан,
фозила   хулқ-атвор,   яхши   одатларни   ва   олий   бахтга   олиб   борувчи
воситаларни қўлга  киритиш фақат  энг яхши қобилиятлар  ва фозила одатлар
халқ   орасида,   шаҳарларда   доимий   ривожланганда   ва   ҳамма   шунга
интилгандагина   мумкин   бўлади 13
,   деган   фикрда;   иккинчидан,   фозил
шаҳарнинг     ҳар     бир     аҳолиси     мавжуд     нарсаларнинг     биринчи   манбасини,
уларнинг(иерархик)   даражаларини,   бахтни,   фозил   шаҳар   раҳбариятини,   бу
раҳбарликнинг   босқичларини,   шундан  сўнг   бахтга   олиб   борадиган   мақтовга
сазовор ишларни билиши лозим 14
, деган мулоҳазаларда намоён бўлади. 
Ҳар   бир   классик   мутафаккир   каби   Беруний   ҳам   бошқарувда   раҳбар
шахси  қандай  сифатларга  эга  бўлиши  лозимлиги  ҳақида  тўхталиб ўтади.
«Одамгарчилик(мурувват) кишининг ўзи, уруғ-аймоғи ва ўз аҳволига таъсир
этиш   билан   чекланади.   Мардлик   эса(футувват)   ундан   ҳам   устун   туриб,
ўзидан   ташқарига   ҳам   ўтади»,   дейиш   билан   мантиқан,   ўзидан
ташқаридаги(жамият)нинг   тақдирига   дахлдор   соҳада   ишловчилар–
бошқарувчилар фаолиятида мардлик зарурлигини таъкидлайди.  «Олийжаноб
киши   бошқалар   дахл   қила   олмайдиган   ўзи   ва   мулкидан   бошқа   нарсага   эга
бўлмайди.   Аммо   у   бошқалар   мажбуриятини     ўз     бўйнига     олгач,     уларнинг
тинчлиги  йўлида  қийинчиликларга сабр қилади, ўзини аямасдан Аллоҳ унга
берган имкониятларни ишга солади,  қобилиятлари  билан  шуҳрат  қозонади,
11
  Форобий   Абу   Наср.   Фозил   одамлар   шаҳри.   (Танланган   асарлар).   –   Т.:   Абдулла   Қодирий   номидаги   халқ
мероси нашриёти, 1993. – Б. 189.
12
 Форобий Абу Наср. Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида. – Т.: Ёзувчи, 2001. –Б. 18
13
 Хотамий С.М. Ислом тафаккури тарихидан. Тарж.: Н. Қодирзода. – Т.: Минҳож,  2003. – Б. 113.
14
  Аль-Фараби,   Абу   Наср   Мухаммед.   Социально-этические   трактаты.   [Пер.   с   араб-ского].   –   Алма-Ата:
Наука, 1973. – С. 133 хушмуомалалиги,     марҳаматлилиги,   барқарорлиги,   сабри,   камтар-сиполиги
билан   донг   чиқаради   ва   келиб   чиқишига   кўра   бундай   бўлмаса   ҳам,   юқори
мартабаларга   эришади,   зотига   қараб   эмас,   хизмати   эвазига   кўтарилади» 15
.
Шу   билан   бирга,   «табиатига   кўра   бошқаришга   мойил»   раҳбар   фикрлари   ва
қарорларида   қатъий   бўлиши,   фаолиятида   «донишманд-файласуфларнинг
йўл-йўриқларига»   риоя   қилиши   кераклиги 16
;   халқларнинг   бир-бири     ҳақида
маълумотга     эга     бўлмаслиги     турли     шафқатсизлик   ва   низоларни   келтириб
чиқариши 17
  тўғрисидаги   мулоҳазалари   билан   Беруний     бошқарувда     қандай
билимларни  эгаллаш  зарурлигига  ҳам аниқлик киритади.  
Раҳбар   ва   бошқарув   кадрларидан   тартибга   солиш   –   юксак   ҳуқуқий
маданият   ва   кучли   иродага;   тақсимот   –   тизим   ҳақидаги   маълумот   ва   унга
асосланган   объективлик(одилликка);   мувофиқлаштириш   –   стратегик
тафаккур   ва   тизимли   таҳлилга;   ҳимоя   қилиш   –   ғурур-ифтихор,   ор-номус,
дахлдорлик   туйғулари,   ирода,   мардлик   ва   жасурликка;   фаолиятни   оқилона
режалаштириш   –   тизим   эҳтиёжини   билиш   ва   мулоҳазакорликка;   музокара
олиб   бориш   –   дипломатик   маданият,   вазминлик,   изчил   позицияга   эга
бўлишга; ташкилотчилик ишлари – прагматик фаоллик ва жасорат,   ишнинг
кўзини билишга; сафарбар этиш маънавий-руҳий ва ғоявий таъсир(салобат)га
эгалик,     равон     нутқ     маданияти,     ижтимоийлашувга;   назорат   эса   узлуксиз
диққат,   нозик   зеҳн   ва   идрокка   эга   бўлиш,   мустаҳкам   хотира,   ҳушёрлик,
масъулиятни   англаб   етиш,   ҳалоллик   каби   аниқ   психофизиологик,
интеллектуал ва маънавий сифатларга таянади.
Масалан, хаотик муносабатларни тартибга солишда раҳбар, аввало, қўл
остидаги   ҳар   бир   ходимнинг   хизмат   жавобгарлиги   ва   ваколатларини
белгилаб берган ҳуқуқий-меъёрий манбалар билан уларни таништириши ёки
эслатиб   қўйиши,   акс   ҳолда   тегишли   жавобгарликка   тортилиши
мумкинлигини   англатиши   тақозо   этилади.   Раҳбарнинг   ўзи   ҳам   етарли
15
  А бу Райхан Мухамед ибн Ахмед ал-Беруни. Минералогия(перевод А.М. Белениц-кого) – Т.: 1963.– С. 14.
16
  Шарипов А. Великий мыслитель Абу Райхан Беруни. (Отв. ред. акад. И.М. Муми-нов). – Т.: Узбекистан,
1972. – С. 140.
17
  Шарипов А. Великий мыслитель Абу Райхан Беруни. (Отв. ред. акад. И.М. Муми-нов). – Т.: Узбекистан,
1972. – С. 14 4 . ҳуқуқий   онгга   эга   бўлмай,   ўз   фаолиятини   қонуний   асосда   олиб   бормаса,   бу
борада   ўзи   камчиликка   йўл   қўйса,   ходимларни   ҳуқуқий   асосда
жавобгарликка   тортиб,   тартибни   таъминлашга   уриниш   самара   бермайди.
Катта раҳбарлик тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Қаҳрамони Муродилла
Саидов   ҳам   «...Раҳбарнинг   ўзи   қонунни   менсимаса,   атрофдагилар   ҳам   унга
монанд бўлишга ҳаракат қиладилар. Бундай раҳбар келгусида ўзи ишлаётган
жойда   албатта,   нотинчлигу   тартибсизликларни   келтириб   чиқаради» 18
,   деб
ёзади.
Тартибга   солиш   тўғри   тақсимотни   ҳам   тақозо   этиб,   бунда   бир   то-
мондан,   моддий-маънавий   ресурслар,   иккинчи   томондан,   ижтимоий
вазифаларни   мувофиқ   тақсимлаш   амалга   оширилади.   Афлотун
таъкидлашича,   «шаҳар   тартиботида   энг   асосий   нарса   мулк,   нознеъматларни
тўғри   тақсимлашдир» 19
.   Бироқ   у   айни   пайтда,   ҳар   бир   кишининг   имко-
ниятларини   инобатга   олган   ҳолда   ишни   ҳақиқий«эгаси»га   объектив   тарзда,
адолат   билан   ажратиб   беришни   англатади.   Ҳар   иккала   ҳолат   ҳам,   тизим
ҳақида   етарли   маълумотга,   ҳар   бир   шахс   нинг   қизиқиш,   имконият   ва
қобилиятларини билишга асосланади. Демак, бошқарувчи мавжуд ресурслар
ва   ижтимоий   тизимдаги   шахсларни   батафсил   билмасдан   олдига   қўйилган
вазифаларни   бажариши   қийин   бўлади.   Адолатни   ҳам   шу   асосда   таъминлаш
мумкин   бўлади.   Агар   кишида   масалага   объектив   ёндашишлик   сифати
бўлмаса,   ресурс   ёки   топшириқларни   ноўрин     тақсимлаш     оқибатида
ижтимоий  тизимда  норозилик  ва беқарорликни вужудга келтириши аниқ.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, раҳбар кадрларни тайёрлаш асосан уч
турда   амалга   оширилади.   Булар:   бевосита   тайёрлаш,   қайта   тайёрлаш   ҳамда
малака ошириш ҳисобланади. Бевосита тайёрлашда қайта тайёрлов ва малака
оширишдан фарқли равишда, у ёки бу тузилмага тўғридан-тўғри ишга қабул
қилиш   билан   якунланувчи   махсус   тайёрлов   амалга   оширилади.
Мамлакатимизда   бошқарув   кадрларини   бевосита   тайёрлаш   бўйича   ҳар   бир
18
 Саидов М. Ҳаётим фалсафаси. – Қарши: Насаф, 2003. – Б. 27.
19
  Форобий   Абу   Наср.   Фозил   одамлар   шаҳри(Танланган   асарлар).   –   Т.:   Абдулла   Қодирий   номидаги   халқ
мероси нашриёти, 1993. – Б. 37. олий ўқув юртида«менежмент» факультети ёки бўлимлари ташкил этилгани
бу   борадаги   «бўшлиқ»ни   анча   тўлдиришга   хизмат   қилмоқда.   Бироқ,   уларда
корпоратив   манфаатлар   устуворлигида   тегишли   соҳани   бошқаришнинг
назарий масалалари ўргатилади.
Ҳар   қандай   соғлом   жамиятда   у   ёки   бу   фаолиятни   муваффақиятли
амалга   ошириш   учун   икки   масалага   эътибор   қаратилади.   Биринчиси,
тегишли   фаолиятни   амалга   оширишнинг   тарих   синовларидан   ўтган   ўз
тажрибаларини   ўрганиш   бўлса,   иккинчиси,   хорижий   мамлакатлар   эришган
ютуқлар,   хато   ва   камчиликлар   таҳлилидир.   Жумладан,   раҳбар   ва   бошқарув
кадрларининг   бошқарув   маданиятини   ошириш   йўлида   уларни   тайёрлаб
бориш фаолиятида ҳам бу икки асосга таяниш ама-лий аҳамият касб этади..
Хориж   давлатларининг   тажрибаси   кўрсатадики,   уларда   давлат
хизматчиларини   тайёрлаш   кўплаб   омиллар   билан   боғлиқликда   амалга
оширилади.   Улар   орасида   давлат   бошқаруви   ислоҳотлари,   илгари   сурилган
бошқарув   қадриятлари,   давлат   хизмати   тизимининг   қонуний   асослари,
кадрларнинг   белгиланган   тоифа   ва   даражаларига   мувофиқ   компетентлик
талаблари кабилар  катта ўрин тутади.  Жумладан, ўрганилган  давлатларнинг
барчасида     бошқарув     қадриятлари     демократик     характер   касб   этиб,   у
ижтимоий-иқтисодий   тежамкорлик   ва   фаровонлик   йўлида
аҳоли(фуқаролар)га   хизмат   кўрсатиш   билан   изоҳланади.   Буни   натижа-
қадриятга     йўналтирилган     бошқарувнинг     оммалашуви     сифатида   қараш
мумкин бўлади.
Давлат   хизматига   кадрлар   тайёрлаш   масалалари   аниқ   белгиланган
кадрлар   таснифи   ҳамда   бунга   мувофиқ   ишлаб   чиқилган   малака   талаблари
асосида   ўз   ечимини   топаётгани   ҳам   бугунги   ислоҳотлар   амалга
оширилаётган   Ўзбекистон   учун   тегишли   хулоса   чиқаришда муҳим манба
бўлиб   хизмат   қилади.   Албатта,   ҳар   бир   мамлакат   ўз   малака   талабларини
замон, макон ва ижтимоий-маданий хусусиятлардан келиб чиқиб белгилайди.
Муҳими,   бунинг   аҳамиятини   ҳис   қилган   ҳолда   тегишли   конструктив   чора-
тадбирларни кўришга тайёр бўлиш ҳисобланади. Ҳар бир воқеа-ҳодиса ва жараённинг содир бўлишида бевосита таъсир
кўрсатувчи  омиллар  билан  бир  қаторда  билвосита  омиллар ҳам ўз ўрнига
эга. Бошқарув маданияти ва салоҳияти ҳам худди шундай билвосита омиллар
таъсирида   ривожланиб   борадиган   феномен   ҳисобланади.   Ана   шундай
омиллардан   бири   кадрларни   танлаш   ва   жой-жойига   қўйиш   жараёнидир.
Аслида,  кадрларни  тайёрлаш  билан  уларни  танлаш  ва  жой-жойига қўйиш
жараёнлари   бир-бири   билан   узвий   боғлиқ   бўлиб,   ушбу   уйғунликни   амалда
таъминлаб   бориш   муҳим   вазифалардан   саналади.     Мазкур   алоқадорлик,
биринчидан,   тайёрлашни   танлаш   мезонларига   мувофиқ   ташкил   этиш
зарурати, бошқача айтганда, танловнинг тайёрловга йўналиш бериши билан,
иккинчидан, танлов натижаларининг тайёрлов сифатини аниқлаб беришдаги
ўрни   билан,   учинчидан,   тайёрлов   сифатининг   танловни   амалга   ошириш
қийин,   мураккаб   ёки   осон   ўтишини   таъминлаши,   акс   ҳолда   танлов
жараёнининг   тайёрлов   тизими   билан   ҳамкорликка   умидни   узишига   олиб
келиши ва бошқа ҳолатлар билан изоҳланади.
Маълумки,   кадрларни   тегишли   лавозимларга   жойлаштириш   уч йўл
билан, яъни   танлов, тайинлов  ва сайлов  ўтказиш  орқали амалга  оширилади.
Айрим     ҳолларда     бир     неча     усуллар     мажмуасидан   ҳам   фойдаланиш
амалиёти кузатилади. Мамлакатимизда давлат хизматида танлов йўли билан
жой-жойига   қўйиш   амалиёти   фақатгина   бир   тоифа   кадрларга   нисбатан
қўлланилади.   Яъни,   олий   ўқув   юртлари   кафедра   мудирлари   ва   профессор-
ўқитувчиларигина   лавозимга   танлов   йўли   билан   қабул   қилинадилар.   Айрим
давлат   хизмати   турларига   эса   тайинлаш   йўли   билан   қабул   қилинадилар.
Қайси   усул   билан   ишга   қабул   қилинса   ҳам,   айниқса,   танлов   ва   тайинлаш
йўли билан қабул қилинганда, уларнинг хизмат ва интеллектуал салоҳиятини
ўрганиш   зарурати   туғилади 20
.   Давлат     хизматидаги     кадрларни     танлаш
жараёни     икки     мақсадда   амалга   оширилишини   қайд   этиш   лозим.   Бири–
уларни   кейинчалик   фаолият   олиб   боришга   тайёрлаш   мақсадида)   бўлса,
иккинчиси   –   бевосита     касбий     танлаш   учундир.   Тайёрлов   учун   танлаш
20
  Давлат   қурилиши   ва   бошқаруви/   Муаллифлар   жамоаси.   –   Т.:     Ғафур   Ғулом   номидаги   нашриёт-матбаа
ижодий уйи, 2007. – Б. 546–547. вакант жойларни эгаллаш учун кадрлар захирасини шакллантиришни назарда
тутиб, категориялар  бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ҳисобини олиб бориш,
профессионал   талабларни   ва   захирани   шакллантиришнинг   умумий
принципларини   меъёрий   қайд   этишни   ўз   ичига   олади.   Шу   маънода,   бу
танловнинг бош вазифаси – яқин истиқболда янги лавозимни эгаллашга ёки
фаолият   турини   ўзгартиришга   лаёқатли,   қобилиятли   одамлар   мажмуини
аниқлаш бўлиб ҳисобланади. Касбий танлаш эса ана шу узлуксиз жараённинг
муайян   якуний   босқичи   бўлиб   ҳисобланади.   Бошқача   айтганда,   тайёрлов
учун   танлаш   биринчи   кўринишдаги,   касбий   танла   иккинчи   кўринишдаги
танловдир. Кадрларни жой-жойига қўйиш эса кадрларнинг режалаштирилган
карьераси,   ёши,   иш   жойини   эгаллаганлик   муддати   ва   штатда   вакант
ўринларнинг   пайдо   бўлишидан   келиб   чиқиб,   доимий   ҳаракатини
таъминлашни     англатади.     Кадрларнинг     илмий     асосланган     жой-жойига
қўйилиши   ходимнинг   ҳаётий   қизиқиш   ва   манфаатларини   ҳисобга олган
ҳолда   хизмат   карьерасини   режалаштиришни   ҳамда   тайинлаш,   конкурс
ташкил   этиш   ва   танлаб   олишни   уларнинг   категория   ва   разрядларига   кўра
оқилона   уйғунлаштиришни   талаб   қилади.   Агар   танлов   жараёни   кадрнинг
ички   сифат   кўрсаткичлари,   қобилият   ва   салоҳияти   инобатга   олинган   ҳолда
ташкил   этилса,   давлат   органларида   аппарат   ходимининг     лавозимда     ўсиш,
қайта     жойлаштириш,     пасайиш,     тарк   этиш   ҳаракати,   яъни   жой-жойига
қўйилиши   профессионал   фаолиятда   намоён   бўлган   меҳнатининг
натижаларига қараб амалга оширилади.
Албатта,   юқорида   келтирилган   ва   бошқа   олимларнинг   ишларида
кадрларни   танлаш   ва   жой-жойига   қўйишни   илмий   асосда   амалга   ошириш
борасида  бир қатор масалалар назарий  жиҳатдан  ўз ечимини топган.  Шунга
қарамай, назаримизда:
1)   танлаш жараёнининг  умумий  технологик  харитасини яратиш,     унда
кадрларнинг  бошқарувга  интилиши сабаби(мотиви), лаёқати,     профессионал
тайёрлик  даражасини  тўлиқ  илмий  асосда  чуқур ўрганиш; 2)   танлов   субъектлари   ва   объектларини   боғловчи   мустақил,   аммо
объектив  фаолият  олиб борувчи  бўғин – кадрлар  салоҳиятини таҳлил қилиб
борувчи эксперт тузилмаларини ташкил этиш;
3)   бу     тузилмаларнинг     кадрлар     бошқарув     салоҳиятини     баҳолаб
бориш, мониторингини ташкил этиш, захирасини шакллантиришда тайёрлов
ва   танлов   субъектлари   билан   бир   қаторда   масъул   бўлиши   каби   масалалар
назарий-принципиал   жиҳатдан   ўз   ечимини   кутиб   турибди.   Бизнингча,
мустабид     тузум     давридаги     кадрларни     саралаш     ва   баҳолашда   асосий
ҳисобланган   синфий   хусусиятлар   эмас,   балки   профессионализм,     ахлоқий-
психологик  сифатлар  устун  бўлишига  эришиш  мақсадга  мувофиқ.  Аммо,
«бўлажак    раҳбарларни     танлаш     ва   олдиндан     синаб-текшириб     кўришнинг
пишиқ-пухта     тизими     ишлаб   чиқилмаганлиги,   аниқ   талаб,   мезонларининг
йўқлиги   давлат   ҳокимияти   органлари   аппаратига   касби   ва   ахлоқи   паст
даражада   бўлган   шахслар-нинг   кириб   келишига   сабаб   бўлмоқда.   Бошқарув
тизими   раҳбарлигига   кўпинча,   давлат   хизматида   умумий   қабул   қилинган
тартиб-қоидалар асосида тайинлаш қабул қилинган» 21
.
Пешқадам   раҳбарга   хос   фазилатлардан   бири   –   вазминлик   ва   сабру
бардошликдир.   Раҳбар   ҳиссиётини   мувозанатлашганлиги,   унинг   ички
дунёсига   хос   қарама-қарши   туйғуларнинг   туғёнига   йўл   қўймасликда   ва
кайфиятдаги сокинликда ифодаланади. 
Маълумки,   раҳбар   одамлар   орасида   ва   уларга   хос   турли   ҳиссиётлар
оғушида   яшайди.   Бинобарин,   атрофдагиларнинг   салбий   ёки   ижобий   ҳис-
туйғулари   ўзаро   кундалик   мулоқотда   тез   «юқиш»   хусусиятига   эга.   Шунинг
учун   раҳбар   қалтис   ва   зиддиятли   вазиятларда   нафақат   бошқаларнинг
ҳиссиёти   таъсирига   берилмаслик,   балки   атрофдагиларга   ўз   мувозанати   ва
жиловланган   ҳис-туйғуси   билан   таъсир   эта   олиши   керак.   Шахснинг   бу
фазиялати бир томондан асаб тизимининг туғма хусусияти билан белгиланса,
иккинчи   томондан   орттирилган   ҳаётий   тажрибага   боғлиқдир.   Асаб
тизимининг мўътадиллиги учун раҳбар ўз соғлиги ҳақида қайғуриши лозим.
21
 Давлат хизмати персоналини бошқариш. Ўқув қўлланма. – Т.: Академия, 2002.   – Б. 45. Меҳнат фаолиятини рационал тарзда ташкил этиш, яъни меҳнатдаги ижобий
жиҳатларга   кўпроқ   эътибор   бериш,   нохуш   вазиятларни   донолик   билан
бартараф  этиш, кўпроқ яқин дўстлар даврасида бўлиш, жисмоний тарбия  ва
фойдали машғулотларга ишқибозлик кайфиятида вақтни ўтказиш, ҳар қандай
стрессга   қарши   тура   олишни   кучайтиради,   шунингдек,   организмнинг
ишчанлик қобилиятини қайта тиклашга хизмат қилади. 
Раҳбарларни тайёрлаш ва малакасини ошириш мобайнида иложи борича
шахснинг   ўз-ўзини   англаши,   ўз   эътиқоди   ва   қадриятларини   ҳаёти   давомида
аниқ ифодалаш чоралари ҳақида билим ва кўникмалар шакллантириш лозим.
Ахир,   айнан,   ички   поклик,   самимийлик   ва   инсон   табиатининг   яхлитлиги
ўзгага   таъсир   этишдаги   асосий   куч   сифатида   майдонга   чиқади.   Раҳбарни
тайёрлаш, унинг малакасини ошириш билан боғлиқ ҳар қандай тадбир охир-
оқибатда   раҳбар   шахси,   унинг   бошқарув   маҳоратини   такомиллаштириш,
ўзгаларга таъсир этиш кўламини кучайтириш мақсадини қўяди. 
Шунингдек,   самарали   бошқарувни   амалга   оширишда   халақит   берувчи
шахс хислатлари ҳам мавжуд. Уларга:  
1.   Ўз-ўзини   бошқара   олмаслик.   Раҳбар   ҳаёти   ҳаяжон   ва   зўриқишларга
тўла.   Бундай   шароитда   хулқда   аниқ   мақсаднинг   йўқлиги   нафақат   жамоа
фаолиятига, балки раҳбарнинг соғлигига ҳам салбий таъсир этади.
2.   Шахсий   қадриятларнинг   шаклланмаганлиги .   Раҳбар   доим   қарор
қабул   қилиш   вазиятида   бўлади.   Ваҳоланки,   қарор   самараси   шахсий
қадриятлар,   касбий   ва   ҳаётий   тамойилларга   асосланади,   уларнинг
шаклланганлиги   раҳбар   фаолиятининг     мазмунини   ташкил   этади.   Масалан,
замонавий   бошқарув   самарадорлик,   ходим   имкониятларини   очишга   кўмак,
ташкилотга янгилик олиб киришга мойиллик каби қадриятларга  асосланади.
Мустаҳкам   қадрият   ва   тамойилларга   асосланмаган   раҳбар   беқарорлик   ва
мақсад йўлида иродасизликни намоён этади.
3.   Шахсий   мақсаднинг   аниқ   ифодаланмаганлиги .   Замонавий   раҳбар
муҳимни номуҳимдан ажрата олиши, мавжуд имкониятлардан энг мақбулини
танлай билиши керак. Ташкилот мақсадини чуқур англаш йўлидаги биринчи қадам   раҳбарнинг     ўз   шахсий   мақсадларини   яхши   тушуниб   етишидир.   Ўз
мақсадини   аниқ   билган   раҳбаргина   унинг   фаолиятига   қўйилаётган
талабларни   жону   дилига   сингдира   олиши   мумкин.   Шахсий   мақсаднинг
ноаниқлиги   ташкилот   манфаати   йўлидаги   мақсадларни   ҳам   англаб   олишга
халақит беради. Аниқ мақсаднинг йўқлиги шахснинг муваффақиятга эришиш
имкониятини   пасайтиради   ва   демак,   бундай   раҳбар,   ўзгаларнинг
муваффақиятини ҳам ҳис эта олмайди. 
4.   Камолотга   интилишнинг   йўқлиги .   Ўз   устида   ишлашдан   бош
тортган   раҳбар   қалтис   вазиятдан   ўзини   олиб   қочади,   ўз   имконият   ва
қобилиятини   ривожлантириш   устида   ишламайди,   таваккалга   бормайди   ва
эски, одат тусига кирган хатти-ҳаракатлари дорасидан чиқолмайди.
5.   Муаммони   еча   олмаслик.   Айрим   раҳбар   муаммо   устида   сифатли,
мунтазам   ва   ақл-заковат   билан   ишлай   олмайди.   У   вазифа   мақсадини
аниқлаш,   маълумот   тўплаш,   режалаштириш   ва   назоратни   амалга   ошириш
малакасига   эга   эмас.   Натижада   ҳал   этилмаган   масалалар   тўпланади   ва
раҳбарнинг муаммони ҳал этиш имконияти чекланиб қолади.                
6.   Ижодий ёндошувнинг етишмаслиги .  Ихтирога мойиллиги бўлмаган
раҳбар янги ғояларни таклиф этолмайди, ўзгаларда меҳнатга бўлган ижодий
ёндошувни   уйғота   олмайди.   Бундай   раҳбар   тажрибадан,   жамоа   ҳаётига
янгилик   киритишдан   ўзини   четга   олади   ёки   янгиликлар   устидан   кулади.
Юксак   ижодийлик   тўсиқни   енгиб   ўтишни   ва   қийинчиликка   бардош   бериб
мақсадга интилишни тақозо этади.   
7.   Итоатидаги   ходимларга   таъсир   этолмаслик .   Раҳбар   ўз   қўли
остидаги   ходимларга   таъсир   этиши   лозим.   Лекин,   айрим   раҳбар   ўз
ходимларига   суянолмайди   ва   бунинг   ўрнига   улар   ҳақида   салбий   фикрда
юради.   Бундай   раҳбар   ўз   интилишида   мунтазам   эмас,   атрофдагилар   билан
яқин мулоқотга киришмайди ва ўз ички дунёсини яхши ифода этолмайди.  
8.   Бошқарув   фаолияти   хусусиятини   яхши   билмаслик .   Бошқарув
фаолияти самараси ҳақида маълумотга эга бўлмас экан, раҳбар ўз малакасини
шакллантира   олмайди.   Бошқарувга   ўз   ёндошувини   таҳлил   этолмайдиган раҳбар   фикр   ва   топшириғини   ҳам   ходимга   тушунтириши   қийин.   Бундай
раҳбар   ходимлари   у   ҳақда   нима   деб   ўйлаши   билан   қизиқмайди,   ўз
ходимларини ташаббусга чақириши мушкул, айниқса топшириқлар беришга
қийналади. 
9.   Бошқарув   малакасининг   сустлиги .   Ташкилотдаги   ходим   ва
русурсларни   бошқариш   учун   кўпгина   кўникмалар   зарур   бўлиб,   уларни
раҳбарлик қобилиятлари дейиш ҳам мумкин. Бошқарув суст бўлган жамоада
вақтни   беҳуда   ўтказиш,   ходимларнинг   ўз   имконияти   даражасида
ишламаслиги,   меҳнатдан   қониқмаслик   каби   ҳолатлар   кузатилади.   Бундай
гуруҳда роль тақсимоти суст, меҳнатни ташкил этишда беҳудалик кўп, ўзаро
муносабатлар   эса   –   қониқарсиз.   Бундай   жамоада   раҳбарнинг   меҳнати
қадрланмайди ва психологик муҳит соғлом эмас.
10.   Итоатидаги   ходимларда   меҳнат   малакасини   шакллантира
олмаслик .   Ҳ ар   бир   раҳбар   вақти-вақти   билан   устоз   сифатида   ходимга   иш
хусусиятини   ўргатади.   Ходимнинг   касбий   қобилиятини   ривожлантира
олмайдиган раҳбар, ўз жамоаси меҳнатини юксак даражага олиб чиқолмайди.
Бу   ҳолда   ходим   ўз   меҳнати   натижаси   ҳақида   раҳбардан   ҳеч   қандай   фикр
эшитмайди, раҳбарнинг баҳоси ва тавсияси расмий тус олади.
11.   Жамоа ташкил этишдаги суст қобилият .   Мақсадга эришиш учун
раҳбар, ходимлар билан бирлашиши ва уларнинг малакасидан фойдаланиши
лозим. Ишчи гуруҳи малакали ва унумли жамоага айланмаса, раҳбар меҳнати
қийин кечади ва фаолияти ҳам унумсиз бўлади. Бундай  жамоаларда унумли
меҳнат механизмлари шаклланмайди ва носоғлом муҳит ҳукм суради. 
Хулоса   қилганда,     раҳбар     кадрларининг     бошқарув     салоҳиятини
ривожлантиришда     давлат     хизмати     персоналини     бошқариш   тизимини
демократик     қадриятлар     асосида     такомиллаштириш,     бунда   кадрларга
бўлган   муносабатни   инсонийлаштириш,   уларга   сиёсий   қадрият   сифатида
ёндашиш   бугунги   куннинг   долзарб   масалаларидан   ҳисобланади.   Умуман,
демократия   ва   фуқаролик   жамияти   шароитида   ижро   ҳокимияти   кадрларига
нисбатан   шубҳали   кайфиятда   бўлиш,   уларнинг   фаолиятини   ишончсизликка асосланган ҳолда назорат қилиш талаб этилиши айтилади-ю, аммо уларнинг
ўзига   нисбатан   ҳам   умуминсоний   қадриятлар   талабидан   келиб   чиқадиган
муносабатда   бўлишга   кўпинча   эътибор   берилмайди.   Ваҳоланки,   айнан
шундай муносабат орқали улар фаолиятининг самарадорлиги таъминланиши
ва   бунинг   натижасида   халқнинг   фаровонлик   даражаси   кўтарилиши,   жамият
ижтимоий-иқтисодий,   маданий   ривожланиши   мумкин.   Буни   тарихий
тажрибалар ҳам тасдиқлайди. Шунинг учун бизнингча,  кадрларга қадриятли
ёндашув   ва   муносабатни   амалда   рўёбга   чиқаришнинг   зарурий
механизмларини   ишга   солиш   мақсадга   мувофиқ.   Жумладан,   биринчидан,
кадрларнинг  ижтимоий  мақомини  белгилаш;  иккинчидан, уларнинг касбий
ўсишига олиб келадиган даражада талабчан ва қаттиққўл бўлиш; учинчидан,
кадрларнинг   моддий-молиявий   таъминоти   масалаларини   бозор   иқтисодиёти
муносабатларига мос равишда такомиллаштириш ҳамда маънавий-маърифий
асосларини   фаоллаштириш   асосида   ҳал   қилиш   ва   бу   орқали   меҳнатдан
қониқиш   ҳиссини   шакллантириш;     тўртинчидан,     уларнинг     жавобгарлик
соҳаларини   аниқ   белгилаб   қўйиш,   бунда   коллегиал   принципларни   кенг
қўллаш;  бешинчидан, кадрлар билан ишлашнинг анъанавий тажрибаларидан
бири   бўлган   «устоз-шогирд»   тизимидан   оқилона   фойдаланиш   кабилар   ана
шундай механизмлар сифатида кўрсатилиши мумкин.
1.2. Ҳалоллик ва фидойилик категорияларининг фалсафий-концептуал
таҳлили
Ўзбекистоннинг   янги   тараққиёт   босиқчида   юқори   интеллектуал
салоҳиятга,   теран   тафаккур   ва   кенг   дунёқарашга   эга   бўлиш   билан   бирга
юксак   ахлоқий   сифатларни   ўзида   мужассам   этган   кадрларни   тайёрлаш
долзарб   вазифалардан   бирига   айланмоқда.   Сабаби   юксак   ақлий   салоҳиятга
эга ёки теран тафаккурли раҳбар кадрлар ва мансабдор шахслар билан боғлиқ
коррупцион   ҳолатлар   ва   жиноятлар   кадрлар   тайёрлаш   масаласига   янгича
ёндашувни   ва   махсус   методикани   заруратга   айлантирмоқда.   Давлатимиз
раҳбари   Ш.Мирзиёев   ҳам   янгича   ва   мустақил   фикрлайдиган,   масъулиятли, ташаббускор,   илғор   бошқарув   усулларини   пухта   ўзлаштирган,   ватанпарвар,
ҳалол кадрларни танлаш ва тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилмас экан,
давлат   бошқарувида   сифат   ўзгариши   юз   бермаслигини   алоҳида   таъкидлаб
келмоқдалар 22
.   Шундай   экан,   ижтимоий   фалсафа   доирасида   ҳалол   ва
садоқатли   кадр   категорияларини   тадқиқ   этиш   ҳам   муҳим   вазифалардан
бирига айланмоқда.
Ҳалол   кадрлар   тайёрлаш   тизимини   фалсафий   таҳлил   қилишдан   аввал
ҳалол   ва   ҳаром   сўзларига   берилган   таърифлар,   адабиётларда   келтирилган
таҳлилларни   келтириб   ўтишни   мақсадга   мувофиқ   деб   топдик.   Ўзбекистон
миллий   энциклопедиясида   ҳалол   категориясига   қуйидагича   таьриф
келтирилади.   «Ҳалол   -   ижобий   ёки   салбий   деб   баҳоланадиган   диний,
ахлоқий-ҳуқуқий   норма   ҳисобланади.   Ҳалол   («эркин»,   «боғланмаган»)   —
шариатда  мусулмонлар учун рухсат этилган хатти-ҳаракатлар ва ишлар ,
тоза   ва   пок   ҳисобланган   озиқ-овқатларга   нисбатан   айтилади.   Қуръон   ва
ҳадисга   кўра,   сув,   сут,   нон,   мева   ва   унинг   шарбатлари,   полиз   экинлари,
Аллоҳнинг исми айтиб сўйилган ҳалол ҳайвонлар ва ҳалол қилинган таомлар,
кийишга   рухсат   берилган   кийимлар   ҳалолдир.   Ҳалол   меҳнатдан   топилган
мулк,   мерос,   ҳадя   қилинган   нарса,   икки   томон   розилиги   билан   бўлган
тижорат   туфайли   қўлга   киритилган   маблағ   ҳалол   бўлади.   Кенг   маънода   -
ахлоқшуносликнинг   тушунчалари   бўлиб,   жамият   аъзолари   зиммасига
юклатилган   ахлоқий-қуқуқий   талабларнинг   виждонан   бажарилишини
ёхуд   шахсий   ёки   гуруҳ   манфаатларини   кўзлаб   ошкора   ё   пинхона
бузилишини англатади » 23
. Ҳалоликнинг зидди бўлса нопоклик деб аталиб, у
одамларни ҳақорат қилиш, уларга ёмон ном қўйиш, орқасидан ғийбат қилиш,
туҳмат,   ғирромлик,   зинокорлик,   ўз   сўзини,   ич ган   қасамини   бузиш,
судхўрлик,   порахўрлик,   шариат   ман   қилган   йўл   билан   қилинган   савдо-
сотиқдан топил ган ҳар қандай мол-мулкларни қамраб олади. Ша риатда нопок
ишларга   одатланган   одам   гуноҳкор   бўлиш   билан   бирга   ҳаётда   хорлик,
22
  Мирзиёев   Ш.М.   Миллий   тараққиёт   йўлимизни   қатъият   билан   давом   эттириб,   янги   босқичга   кўтарамиз.
–Тошкент.: Ўзбекистон, 2017, 1-том, –Б.55.
23
 Ўзбекистон миллий энциклопедияси. –Тошкент.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси ДИН. 2005. –Б. 299. шармандалик,   қашшоқдик   ва   тузалмас   оғир   касалликка   гирифтор   бўлиши
таъкидланади.
 «Wikipedia» да ҳалоликка «виждон билан, инсоф юзасидан иш тутиш,
тўғрилик,   софлик»   деган   маъноларни   англатиши   келтирилади.   Демак,
халолик   ижобий   характерга   эга   бўлган   диний-ахлоқий   норма   ҳисобланиб,
шариатда мусулмонлар учун рухсат этилган хатти-ҳаракатларга, ахлоқда эса
виждонан   бажарилган   амалларга   нисбатан   ишлатилади.   Антик   дунёнинг
машҳур   мутафаккири   Аристотел   фикрича   ҳалол   одам   шундайки,   у   қонуний
олиши   мумкин   бўлган   неъматлардан   озроғини   олишга   розидир.   Аммо   бу   –
ўзининг   қонуний   ҳаққидан   воз   кечиш,   деган   сўз   эмас.   У   табиий   ва   ҳақиқий
неъматларни   олишда   ўзини   камситмайди,   у   фақат   қонун   (миқдорини)   аниқ
белгилашни   унутган   нарсаларни   олишдагина   озгина   қаноат   қилади 24
.
Мутафаккир ҳалол бўлмаган одамни онгсиз одамга қиёслаш орқали ҳалоллик
категориясининг   нақадар   зарур   эканлигига   ишора   қилиш   билан   бирга,   уни
онгли   танловнинг   бир   кўриниши   сифатида   таърифлайди.   Машҳур
мутафаккир   Аристотел   ҳалол   бўлмаган,   яъни   нопок   одамни   онгсиз   деб
баҳолайди 25
.   Бу   ёндашувда   сермазмун   маъно   мужассамланган.   Биз   одатда,
айниқса,   ҳар   соҳада   риёкорлик,   мунофиқлик,   сохта   гаплар   авж   олган
шўролар   даврида   онгли   ва   онгсиз   одам,   деган   сўзларни   кўп   ишлатавериб,
қадрини   тушурдик.   Номуосиб   ишлар   қилса   ҳам,   лекин   давлат   сиёсатини
билган одамни онгли одам деб ҳиссобладик. Аслида, онгли одам деб, яхши ва
ёмонни,   ҳалол   ва   ҳаромни,   савоб   ва   гуноҳни   яхши   тушунувчи   ва   бу
тушунчаларга амал қилувчи одам назарда тутилади. 
Ҳалоллик ижтимоий тараққиётнинг ҳар бир босқичида кучли қадрланган
инсоний   фазилатлардан   ҳисобланади.   Барча   динларда   ҳам   инсонларни
биринчи   навбатда   ҳалол   бўлишга   даьват   этилади.   Ҳалоллика   нисбатан
ҳурматнинг   маъноси   ҳам   шунда,   ҳалолликнинг   ўзи   эмас,   балки   унинг   учун
қилинган   қурбонлик   ҳурматга   сазовордир.   Гап   шундаки,   тўғри   ва   ҳалол
24
  Арасту. Ахлоқи кабир. –Тошкент.: ўзбекистон миллий энциклопедияси ДИН. 2018. –Б. 159.
25
 Аристотел. Ахло қ и кабир.  –Тошкент.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси ДИН. 2018. –Б. 104. инсон ҳаёт билан боғлиқ бўлган азоб - уқубатларни ҳийла ёки куч воситасида
бировнинг   елкасига   ташлаб   қўймайди,   ўзининг   оғир   юкини   ўзи   кўтаради,
инсоний   ҳаётдаги   ёвузликларнинг   ҳаммасига   бировнинг   эмас,   ўзининг
кўксини   қалқон   қилади.   Шундай   ҳалол   яшашнинг   оқибати   бўлмиш   тенгсиз
изтироблар   ўзига   хос   фориғланишга,   буддавийлик   ибораси   билан   айтганда
нирванага олиб келади: бундай олий маънавий мақомга руҳан эришган инсон
ҳаётга   ихтиёрни   инкор   этади» 26
.   Шундай   экан,   ҳалолликнинг   негизи   бўлган
пок виждон билан иш юритиш заруратини жамиятимизнинг ҳар бир қатлами
онгига   жойлаш   муҳим   вазифалардан   биридир.   Лекин   Арастунинг
фикрларидан   келиб   чиқсак,   ҳаллолик   амалий   ўрнак   бўлиш   орқали
шаклланиши   келиб   чиқади.   Яъни   оилада,   жамоада   ва   жамиятнинг   ҳар   бир
соҳасида   ҳаллоликнинг   қай   даражада   намоён   бўлиши   ижтимоий   муҳитда
ушбу   фазилатни   қай   даражада   қадрланишига   боғлиқ.   Оилада   ота-онанинг
ҳалолликка бўлган муносабат ва виждонан иш юритиш тамойиллари албатта
фарзандига таъсир кўрсатади. 
Қадимги   дунёнинг   машҳур   мутафаккири   Аристотелнинг   «Одам   ақли
борлиги учун мақталмайди» деган  сўзлари  бир қарашда баҳсли,  мунозарали
кўринади.   Аммо   ақллилик,   оқиллик   агар   гўзал   инсоний   фазилатлар   билан
уйғунлашмаса,   уни   мақташ   мумкин   бўлмайди.   Чунки   юлғич,   порахўр   ва
бошқа   нопок   ишлар   қилувчи   одамларнинг   кўпчилиги   ўзларича   анча   ақлли
одамлардир 27
.   Аммо   бу   ақл   худбин   ақлдир.   Шундай   экан,   янги   миллий
тараққиёт   босқичида   мамлакатимизга   билимли   ва   салоҳиятли   бўлиш   билан
бирга   ҳалол   ва   садоқатли   кадрлар   ҳам   зарурлиги   намоён   бўлмоқда.   Зеро,
«ҳақиқий   ҳалоллик,   бузилмас   адолат   бирламчи   ва   энг   муҳим   фазилат
сифатида   мислсиз   оғир   вазифа,   унга   бутун   қалби   билан   берилган   инсон   тез
орада   шунақанги   қурбонлик   қилишга   мажбур   бўладики,   пировард   натижада
унинг   учун   ҳаётнинг   ҳеч   қандай   ширинлиги,   мафтункорлиги,   қизиғи
қолмайди – ва инсон ихтиёрдан воз кечади. Ҳалоллика нисбатан ҳурматнинг
маъноси   ҳам   шунда,   ҳалолликнинг   ўзи   эмас,   балки   унинг   учун   қилинган
26
  Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. –Тошкент.: 2007. –Б. 221.
27
  Ўша асар. –Б. 104. қурбонлик   ҳурматга   сазовордир.   Шундай   экан,   тўғри   ва   ҳалол   инсон   ҳаёт
билан боғлиқ бўлган азоб - уқубатларни ҳийла ёки куч воситасида бировнинг
елкасига   ташлаб   қўймайди,   ўзининг   оғир   юкини   ўзи   кўтаради,   ҳаётдаги
инсоний ёвузликларнинг ҳаммасига бировнинг эмас, ўзининг кўксини қалқон
қилади. Шундай ҳалол яшашнинг оқибати бўлмиш тенгсиз изтироблар ўзига
хос   фориғланишга,   буддавийлик   ибораси   билан   айтганда   нирванага   олиб
келади:   бундай   олий   маънавий   мақомга   руҳан   эришган   инсон   ҳаётга
ихтиёрни   инкор   этади» 28
.   Ҳалоллик   фазилати   «шўролар   ҳукмронлик   қилган
чоракам   бир   аср   вақт   мобайнида   ёлғон,   алдов,   нопоклик,   ҳаромхўрлик,
мунофиқлик   сингари   иллатлар   халқимизга   шу   қадар   усталик   билан
сингдирилдики,   кўпчилик   одамлар   ҳалоллик,   ростгўйлик   устидан   ҳатто
куладиган   бўлиб   қолганлар.   Сўз   билан   иш   бирлиги   йўқолган,   қоғоздаги
чиройли гаплар ҳаётга  тўғри  келмайди.  Лекин буларнинг ҳаммаси,  афсуски,
одатий   ҳолдек   қабул   қилинади.   Шу   боис   мустақиллигимизнинг   дастлабки
кунлариданоқ   бу   иллатларга   қарши   кураш   бошланди» 29
.   Ҳозирги   кунда
давлатимиз   миллий   -   маънавий   қадриятларни   тиклашни,   одамларни   ҳалол,
инсофли,   адолатли   бўлишга   чақиришни   ўз   ички   сиёсатининг   муҳим   қисми
деб   билган   ҳолда   иш   тутмоқда.   Зеро,   кўз  ўнгимизда   нопоклик   ёлғон,  алдов,
иккиюзламачилик   нималигини   деярли   билмайдиган   жамиятлар,   миллатлар
гуллаб-яшнамоқда.   Япония,   Германия ,   Франция,   АҚШ,   Буюк   Британия
сингари мамлакатлар шулар жумласидан дир .  
Ҳалоллик категорияси ўз ичига адолат, виждон, инсоф, ор-номус, диёнат
каби   фазилатларни   қамраб   олади.   Умуман   олганда,   ҳалол   инсон   аввало
виждонли,   инсофли   адолатли   ва   дину-диёнатли   бўлади.   Инсон   виждонли
бўлиб, ҳалол бўлмаслиги асло мумкин эмас. Ёки адолатли инсонни қаттиққўл
бўлса   ҳам   ҳалол   деб   тарифлаш   мумкин   бўлдаи.   Ахлоқшунослик   нуқати
назаридан   ҳам   инсондаги   фазилатлар   бир   бирини  талаб   қилади   ва   бир   бири
билан чамбарчас боғланган бўлади. Асосий аҳлоқий мезоний тушунча бўлган
муҳаббатнинг инсон қалбида мавжудлиги, инсонни инсон сифатида қадрлаш
28
 Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. –Тошкент.: 2007. –Б. 104.
29
  Ўша асар. –Б. 221. истаги   ҳар   бир   инсонда   фазилатларни   шакллантиради.   Машҳур   мутафаккир
Эрих   Фромм   виждонли   инсонда   барча   фазилатлар   мужассам   бўлишини
таъкидлайди.   Чунки   «виждон   -   бу,   инсоннинг   ўзи   томонидан   қўйилган
кузатувчидир.   У   инсонни   ўзиники   деб   ҳисоблайдиган   истак   ва   мақсадларга
мувофиқ   равишда   ҳаракат   қилишга   ундайди» 30
.   Шундай   экан   ҳалоллик
фазилатини фалсафий таҳлил қилишда унга боғлиқ бўлган тушунчаларги ҳам
тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ҳалоллик   билан   боғлиқ   бўлган   категориялардан   бири   АДОЛАТ   ва
адолатлиликни   тадқиқ   этиш   мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Адолат   тушунчаси
муайян тарихий шарт шароитлар  ва ижтимоий иқтисодий мунсабатлар билан
белгиланади. Адолатнинг ижтимоий фалсафий  жихати жамият аъзоларининг
хилма   хил   мунсобаталаридаги   ўзаро   тенгликни   назарда   тутади.   Ахлоқий
жихати  инсонлар  аро муомалада  бир хил муносабатда  бўлишни бир бирини
иззат   нафсига   тегмасликни   ахлоқ   одоб   қоидаларига   амал   қилишни
билдириди.   Адолатнинг   хуқуқий   томони   қонунларга   риоя   этишни   сиёсий
томони   эса   давлатни   адолат   қоидалари   асосида   бошқаришни   англатади.
Ривожланган жамиятда адолат кишиларни демократик қонунлар асосида иш
юритишни   тақазо   этади.   Унда   хар  бир   одам     ўз   мехнати  тадбиркорлиги   ақл
заковати туфайли топган мол- мулки хисобига яшайди. Давлат ўз фаолиятида
фуқаролар   томонидан     адолат   қоидалари   ва   қонунларига     амал   қилишни
назароат этади.  
Машҳур   мутафаккир   Фаробий   адолатлиликни   хайрли   нарсалар,   яъни
моддий бойликлар, ҳурмат, эҳтиром, мартабалар, саломатлик ва бошқаларни
тўғри   тақсимланишида   деб   билади.     Ҳар   бир   киши   улардан   ўзига
тегишлисини   олиши   адолатлилик   бўлади.   Шунингдек   у   адолатлиликни
мкҳрибонлик   билан   боғлаб,   фазилатли   шаҳардаги   меҳрибонлик,   аввало,
фазилатли   ишларда   ва   фикрларда   кўринмоғи   кераклигини   таъкидлайди.
Яссавийлик   тариқатининг   асосчиси   Аҳмад   Яссавий   ўзининг   «Ҳикмат»
асарида   инсоннинг   бу   дунёда   яшашидан   мақсади,   ҳалол   ва   пок   бўлиши,
30
  Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. –Тошкент.: 2007. –Б.86. нафснинг   қулига   айланмаслиги,   нодонлик   ва   жоҳиллик,   зулм   ва   истибдод,
адолатсизлик, такаббурлик, ёлғончилик, таъмагирлик каби иллатларга салбий
муносабатда бўлиши кераклигини ёзади. 
Виждонлилик фазилати ҳам ҳаллолик категориясига маънодош тушунча
ҳисобланади.   Ҳалол   одам   деганимизда   кўз   ўнгимизга   биринчи   навбатда
виждонли   инсон   гавдаланади.   Шундай   экан   виждон   ва   виждонлиликнинг
мазмун-моҳиятини   таҳлил   қилиш   жоиз   деб   ҳисоблаймиз.   Виждон   машҳур
файласуф,   руҳият   таҳлили   йўналиши   асосчиси   Зигмунд   Фрейд   ёндашуви
бўйича   айтганда   «супер   мен»,   яъни   мен   устидан   назорат   ўрнатиб,   уни
бошқариб борадиган юқори «мен» ҳисобланади. Аслида виждон ахлоы илми
нуытаи   назаридан   ыаралса,баҳолаш   мезонига   эга   ҳисобланади.   Лекин   бу
баҳолаш хусусияти объектга қаратилмайди, балки субъектга йўналтирилади.
Айрим   холларда   жамиятда   ўрнатилган   номалар   ва   талаблари   ўртасида
қарама-қаршиликлар   пайдо   бўлади.   Бунда   вазиятда   виждоннинг   ғалабаси
инсонни   ҳалол   ва   пок   қилса,   мағлубияти   уни   нопок   инсонга   айлантиради.
Ижтимоий   ҳаётда   виждон   тушунчаси   кўп   холларда   имон   ибораси   билан
алмаштириб ишлатилади. Кимгадур нисбатан «имонли одам» дейилганда уни
қайсидир   динга   эътиқод   қилишини   эмас,   балки   виждони,   диёнати   борлиги
назарда тутилади. Шундай экан, виждонли одам номусли, ҳалол ва адолатли
бўлади.     Немис   классик   фалсафаси   вакили,   машҳур   мутафаккир   Иммануел
Кант   фикрига   кўра,   инсонга   ўзини   –   ўзи   назорат   қилиши   учун   виждон
берилгани, у инсонни иккига ажралиб яшашига чек қўйишини таъкидлайди.
«Виждон   билан   беркинмачоқ   ўйнаб   бўлмайди,   уни   айтганингга   кўндира
олмайсан. Уни ухлатиб қўйиш ҳам мумкин эмас, эртами - кечми уйғонади-да,
қилмишингга   жавоб   беришга   мажбур»   этишини   кўп   бора   таъкидлаб   ўтади.
Бошқа   бир   мутафаккир   Достоевиский   бўлса,   виждон   орқали   инсон   ўзининг
нопоклигини,   харом   амалларини   енгишга   ёрдам   беради.   Бошқа   бир
мутафаккир   Артур   Шопенгауер   бўлса,   «ўзгалар   ва   ўз   виждони   олдида
жавобгарликни   сезмаган   киши   хоҳлаган   ишга   қўл   уриши   мумкин   -   уни   ўз
қилмишининг   оқибати   қизиқтирмайди,   у   фақат   манфаат   устуворлигини   тан олади, холос», деган фикрни илгари суриш орқали виждоннинг ҳалол бўлиб
яшашдаги ўрнини жуда аниқ қилиб кўрсатиб беради. 
Ҳалоллик   категорисини   таҳлил   қилишда   ва   унинг   мазмун-моҳиятини
англашда   инсофлилик   тушунчасини   ҳам   кўриб   чиқиш   мақсадга   мувофиқ
бўлади.   Чунки   ҳалоллик   ўз   ичига   виждон,   инсофлилик,   дин-у   диёнат,     ор-
номусни   қамраб   олади.   Ҳалол   инсон   биринчи   навбатда   инсофли   бўлиши
лозим. Инсофлилик виждон тушунчаси билан боғлиқ бўлиб, маълум маънода
ҳалоллик   тушунчасига   ўхшаб   кетади.   Чунки   ҳалоллик   ўз   ҳақи   ва   ҳаққини,
яъни   моддий   ва   маънавий   ҳуқуқини   ўзгаларнинг   ҳақи   ва   ҳаққига   ҳиёнат
қилмаган   ҳолда   яшашни   тақазо   этади.   Инсофлилик   эса   инсоннинг
ҳалолликка асосланган маънавий ва моддий ҳақнинг ўзгаларга берилишидир.
Ўзганинг шароити ўзиникидан ниҳоятда оғир ва ёмон эканини ҳисобга олиб,
ўз   қонуний   ҳақи   ва   ҳаққини   ёки   уларнинг   бир   қисмини   ихтиёрий   равишда
ўзгага беради, мурувват кўрсатади.
Ҳалоллик   виждон,   адолат   ва   бурч   каби   ахлоқшунослик   мезоний
тушунчалари   билан   боғлиқ,   инсоннинг   ўзгача   муносабати   ўзича
муносабатидек   соф,   покиза   бўлишини   талаб   қилидиган   ахлоқий   меъёрдир.
Даставвал у диний тушунча сифатида вужудга  келган. Масалан исломда ҳар
бир   мусулмоннинг   емак-ичмаги,   жинсий   ва   иқтисодий   хатти-ҳаракатлари
сифатини белгилаб берувчи шаръий меъёр бўлиб амал қилган, унинг зидди-
ҳаром   диний   нуқтаи   –   назардан   салбий   ҳисобланган   хатти-ҳаракатларга
нисбатан қўлланилган.  
Албатта,   бундай   меъёр   бошқа   халқларда   ҳам   мавжуд.   Мисол   учун,
немис   ёзувчиси   Шиллернинг   фикрича,   «Ҳалоллик   ҳар   қандай   мартабани
безайди»   ёки   инглиз   адиби   Вольтернинг   ёзишича   «Ҳалол   одамни   таъқиб
этиш мумкин, аммо уни бадном қилиб бўлмайди». 
Инсонни маънавий, ахлоқий жиҳатдан безайдиган  зийнат ҳалол, покиза
яшаш,   бировларнинг   ҳақига   ҳиёнат   қилмасликдир.   «Туркистон   мулкининг
шайхул   машойихи»   Хожа   Аҳмад   Яссавий   эътиқодича,   «Хақ   йўлига   кириб
бўлмас   пок   бўлмасдан».   Ҳалол   билан   ҳаромни   фарқлаш,   фақат   ўз   меҳнати эвазига   тирикчилик   қилиш,   ҳаром-ҳаришдан   жирканиш,   ҳаромхўрликни   энг
катта  гуноҳи  аьзим  ва  ахлоқсизлик деб   билиш  Шарқ  файласуфларининг  энг
муҳим ахлоқий ғоялари сирасига киради. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
Шарқ   алломалари   ҳалол   меҳнат   билан   тирикчилик   қилиш,   покиза   яшашни
тарғиб   этибгина   қолмасдан,   бу   масалада   ўзлари   шахсан   намуна   ҳам
бўлганлар.   Алломалар   ҳаром   таомни   ёқтирмаганлар,   кўплари   ҳатто   шоҳ-у
амирларнинг туҳфасини ҳам қабул қилмаганлар ва бой-амалдорларнинг мол-
мулкини ҳаром, деб эълон қилганлар. Қўлидан иш келадиган ҳар бир олим-у
фузало,  суфию-шайх  фойдали   меҳнат   билан  шуғулланган,  фақат  ўз   меҳнати
билан   топилган   нонни   ҳалол,   деб   билишган.   Масалан,   Аҳмад   Яссавий   –
деҳқон,   Шайх   Иброҳим   Озарий   –   ғишт   терувчи,   Шайх   Баннон   –   ҳаммол,
Шайх   Абулҳасан   –   дурадгор,   Баҳовуддин   Нақшбанд   –   кимхобга   гул
нақшлаш,   Амир   Саййид   Кулол   –   кулолчилик   қилиб,   ҳалол   меҳнат   эвазига
кун   кечирганлар.   Шайхлар   ва   уламолар   атрофидаги   дарвешлар,   шогирд-у
муридлар ҳам биргалашиб қурғонлар қурганлар, вақф ерларида ишлаганлар,
боғдорчилиқ   чупонлик   билан   шуғулланганлар 31
.Уларнинг   ҳаммаси   тасаввуф
фалсафасининг «луқмаи ҳалол» қоидасига қатъий амал қилганлар.
Буюк   бобомиз   Алишер   Навоийнинг   фикрича,     ахлоқан   юксак,   камолга
етган   киши,   биринчидан,   ҳалол     ва     ҳақгўй   бўлиши   лозим.   Шоирнинг
фикрича, инсон ким  бўлмасин – султон ёки хон, амалдор ёки оддий киши –
барибир   ҳалоллик   ва   ҳақгўйлик   унинг   ҳаётининг   мазмунини   ташкил   этиши
лозим.   Иккинчидан, ҳар бир инсон мардлик ва олижаноблик фазилатларига
эга   бўлиши   керак.   Бу   фазилат   инсоннинг   виждон   амри     орқали   намоён
бўлади.  Демак,  виждонсиз  –  садоқат,  садоқатсиз  –  мардлик  ва  олижаноблик
бўлмайди.     Бу  хусусда   Алишер  Навоий:   «Вафосизда   ҳаё  йўқ,  ҳаёсизда  вафо
йўқ.  Ҳар  кимда   бу  икки    йўқ  –  иймон  йўқ  ва  ҳар   кимда  иймон  йўқ  –  андин
одамийлик келмоқ имкони йўқ» 32
, - деган эди.
Ҳалол меҳнат билан кун кечириш, оилани боқиш, тарбиялаш, инсофли,
диёнатли,   адолатпарвар   бўлиш,   сахийлик,   мурувватлилик,   ўз   халқи,   унинг
31
  Абдулла Шер. Ахлоқшунослик. –Тошкент.: 2007. –Б. 239.
32
  Навоий А. Тўла асарлар  тўплами.  Т-12.  - Тошкент.: Фан. –Б. 53. маданияти   ҳақида   қайғуриш,   миллий   ифтихорни   оёқости   қилишга   йўл
қўймаслик фақат етук виждонли шахсларгагина хос фазилатдир.  
Инсон   мавжуд   экан,   унинг   шахсий   манфаатлари   ҳам   албатта   воқеь
бўлади.   Ҳар   бир   инсон   жамиятдаги   бошқа   одамлар   билан   бирга   умумий
бўлган   манфаатларга   эгадир   ва   айни   замонда,   унинг   ўта   шахсий,   фақат
ўзигагина хос бўлган талаб-истаклари, қизиқишлари ҳам бор.
Жаҳон   фалсафасининг   таркибий   қисми   бўлган   Шарқ   фалсафасида
инсонда   икки   қарама-қарши   асос   –   модда   ва   руҳ   мавжудлиги   алоҳида
таъкидланади.   Ана   шу   икки   асос   инсон   вужудида   мутаносиб   бўлиши,   бири
устуворлик қилиб, бошқаси орқада қолиб кетмаслиги керак. Агар шу тартиб
бузилиб,   моддийлик   руҳдан   устун   келиб,   руҳ   жисм   қулига   айланиб,   унга
хизмат   қилгудек   бўлса,   унда   инсон   амалий   фазилатлари   кейинга   суриб
ташланади.   Натижада   ҳалол   ишларни   унитиб,   ҳалоллик   фазилатини   харом
билан   алиштириб   қўяди.   Аксинча,   руҳий-маънавий   томонлари   тараққий
этган   инсонларда   ақл-у   заковат,   инсоф-у   диёнат,   одоб-у   ахлоқ,   илм-у
маърифат, мол-дунёга берилиш, ҳайвоний нафсларга қул бўлиш сингари хато
ва   нуқсонлардан   устуворлик   қилади.   Руҳий-маънавий   жиҳатлар   –   инсонни
инсон   қиладиган,   унинг   ҳаётини   гўзаллаштирадиган   фазилатлардир.
Ҳалоллик   ҳам   инсон   руҳий   тараққиётининг   махсули,   ҳайвоний   нафсидан
озод бўлган холатидир.
Маънан,   руҳан,   ахлоқан   камол   топган   инсон,   нафснинг   қулига   айланиб
қолмайди,   таъмагирлик   қилмайди,   еб-ичишни,   бойлик   тўплашни   ҳаётнинг
мазмуни,   яшашдан   мақсад,   деб   тушунмайди.   Бундай   инсон   олам   сир-
асрорларидан хабардор  бўлади,  ўзи ва ўзгаларни  ҳурмат  қилади, қадрлайди,
ўзлигини   англаб   етади,   она   тили,   тарихи,   маданияти,   урф-одатлари,
қадриятларини   юксак   даражада   эъзозлайди,   улар   билан   фахрланади.   Руҳий-
маънавий   бойлик   инсонни   беҳад   гўзаллаштиради   ва   айни   пайтда,   уни   ёмон
ҳислатлардан   қутқаради,   нотўғри   йўлдан   қайтариб,   тўғри   йўлга   бошлайди,
адолат учун курашишга, хақ йўлида камарбаста бўлишга даъват этади. Ислом   динида   ҳам   инсонлар   ҳалол   бўлишга   чақирилади   ва   ҳалоллик
улуғланади.   Расулуллоҳ   (С.А.В.)   ҳадисларининг   энг   муҳим   ва   салмоқли
қисми кишиларда юксак инсоний фазилатларни шакллантиришга қаратилган.
Улардаги   ота-онага   эҳтиром,   илмга   интилиш,   сабр-бардош,   шукроналикка
даъват,   ўзаро   меҳр,   иноқлик,   меҳмондўстлик,     вафо   ва   садоқат,
меҳнатсеварлик   ва   ҳалол   луқмани   шарафлаш,   камтарлик,   камсуқумлик,
самимият   ва   ростгўйлик   хислатларининг   биринчи   ўринга   қўйилиши
инсоният учун бебаҳо маънавий қадриятлар силсиласини ташкил этади. Улар
асосида ислом ахлоқининг муаззам ва мукаммал бир тизим ҳолида минтақада
пухта шакллануви бу даврнинг ниҳоятда муҳим ҳодисаси эди.
Жумладан,   мусулмон   киши   ҳаромга   олиб   борувчи   ҳар   бир   қадамда
гуноҳ   ёзилишини   ва   оёқлари   унга   қарши   гувоҳлик   беришини   билган   ҳолда,
бундай   жойларга   боришдан   сақланиши   лозим.   Аммо   ҳалол   ишлар,   ҳалол
жойлар   томон   босилган   ҳар   бир   қадамга   савоб   ёзилади   ва   бу   қадамлари
билан   унинг   даражаси   кўтарилади.   Шунингдек,   Аллоҳ   таоло   инсонларни
ҳалол касб қилишга ва ҳалол ризқ топишга буюрган 33
.  Демак, ҳалолик инсон
шахсиятининг   камолот   босқичи   ва   ахлоқий   фазилатлилик   даражаси
ҳисобланади.   Жамиятларда   ҳам   ҳалоллик   тараққиёт   гарови   саналади.   Ҳар
бир   даврда   ҳалол-у   пок   инсонлар,   мутахассислар,   раҳбар–кадрлар   масаласи
долзарб   бўлиб   келган.   Чунки   ҳалол   раҳбарлар   ва   давлат   ҳизматчилари
ижтимоий тараққиётнинг асоси ва жамият фаровонлигини таъминловчилари
бўлишган.   Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида ҳам ҳалол кадрлар ва
раҳбарлар,   давлат   ҳизматчиларини   тайёрлаш   орқали   жамиятимизда   туб
сифат ўзгаришини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Шундай экан, жадал
ислоҳотлар олиб борилаётган жамиятимизда кадрлар масаласига ҳам алоҳида
ёнашиб,   ўз   ишини   виждонан   бажарадиган,   инсоф   билан   иш   тутадиган
мутахассислар   авлодини   яратиш,   дину-диёнати   ва   ахлоқий   фазилатлари
юксак   бўлган   маърифатли   ёшларни   тарбиялашга   ҳам   алоҳида   эътибор
қаратиш зарур. 
33
 Ислом одоблари энциклопедияси. –Тошкeнт.: Hilol-Nashr, 2019. –Б.90. Садоқат   ва   садоқатлилик   категоряси   бўлса,   ахлоқшунослик   нуқтаи
назардан   фидоийлик   тушунчаси   билан   чамбарчас   боғлиқ   бўлиб,   нарсага,
омонатга,   иш-фаолиятга,   касбга   ва   ватанга   ҳиёнат   қилмасликни,   бурч   ва
масъулиятига   виждонан   амал   қилишни   англатади.   «Сиёсий   партия   ва
демократик   тамойиллар»   китобининг   муаллифи   Тошпўлат   Рахматуллаев
фикрига   кўра,   аввалдан   «фидойи»   деганда   аслида   бирор   одам,   нарса   ёки
ғояга   ўта   содиқ,   бу   йўлда   жон   беришга   ҳам   тайёр   турган   шахсни   тушуниб
келинади.   Фидойи   деганда   биз   аввало   ўз   вазифасини   ҳалол,   пок,   виждонан
бажарган одамни тушунишимиз керак деб ўйлайман. Чунки ҳар бир инсон ўз
ишини   рисоладагидек   бажарса,   мамлакат   тараққиёти   кафолатланади» 34
.
Шундай   экан,   садоқатли   инсон   деганда   ҳар   қандай   холатда   содиқлигини
намоён қила оладиганлага нисбатан тариф берилиши мумкин.  
Ҳалоллик   ва   садоқатлилик   категорияларининг   ижтимоий-фалсафий,
ахлоқий-диний   жиҳатдан   таҳлил   қилиниб,   мазмун-моҳияти   аниқлаб
олингандан   сўнг   ҳалол   ва   садоқатли   кадрлар   тушунчасининг   тарифланиши,
моҳияти, ижтимоий аҳамиятини тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бугунги   кунда   кадрлар   сиёсатида   кучли,   салоҳиятли   кадрлар   тайёрлаш
тизимини   яратиш   ва   унинг   механизмларини   ишлаб   чиқиш   долзарб
вазифалардан   бирига   айланган   вазиятда   илмий   тадқиқотларда   ҳам   кадрлар
масаласи   турли   фанлар   доирасида   тадқиқ   этилмоқда.   Ҳар   бир   соҳа   ўзининг
мақсад ва вазифаларидан  келиб чиққан  ҳолда  кадрлар масаласини ёритишга
уринмоқда.   Аслида   кадрларнинг   ижтимоий   тараққиётда,   жамият
бошқарувидаги ўрни ва аҳамияти ҳар бир давлатда демократик тамойилларни
кенг   ёйилиши   ва   демократлашиб   бориши   билан   боғлиқ   бўлади.
Марказлашган   ва   автократик   бошқарувдаги   давлатларда   кадрлар   масаласи
кун   тартибида   турмайди.   Чунки   кучли   қўрқитув   ва   руҳий   босиш   остида
жамиятни   бошқаришда   билимли   ва   салоҳиятли   кадрлардан   кўра   харбий
кучнинг   аҳамияти   юқори   бўлади.   Лекин   бугунги   кунда   мамлакатимизда
демократик   ислоҳотлар   жараёнида,   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш
34
  Рахматуллаев Т.  Сиёсий партия ва демократик тамойиллар. Самарқанд.: зарафшон. 1999. –Б. 33. шароитида   бошқарувнинг   кучга   эмас,   адолатли   бошқарувга   асосланиши
кадрлар тайёрлашни долзарб вазифалардан бирига айлантирмоқда.  
Ҳалол   кадр   тушунчаси   виждонан   иш   юритадиган,   инсофли,   адолатли,
қонунларни   ҳурмат   қиладиган,   коррупция   ва   таъмагирликнинг   ҳар   андай
кўринишларига   қарши   тура   оладиган   давлат   ҳизматчиларига   нисбатан
ишлатилади.   Садоқатли   кадр   бўлса,   ўз   ишига   фидои,   содиқ   ва   масъулиятли
мутахассисларни  англатади.
Бугунги   кун   кадрлар   тайёрлаш   тизимида   кадрларга   нисбатан   билимли,
теран   тафаккур   ва   кенг   дунёқарашли,   салоҳиятли   тушунчалари
бириктирилади   ва   ушбу   ҳислатларга   эга   мутахассислар   қадрланади.   Лекин
бугун   кадрлардан   нафақат   билимли   ва   салоҳиятли   бўлишлари,   ҳалол
бўлишлари   ҳам   талаб   этилмоқда.   Шундай   экан,   «бугун   фидойилар   олдида
турган яна бир муҳим вазифа бу- мамлакатимиздаги барқарорликка, тинчлик
ва   осойишталикка   рахна   солмоқчи   бўлган   ҳар   қандай   кучларга   қарши
муросасиз   кураш   олиб   боришдан   иборат» 35
.   Шундай   экан,   бугунги
жамиятларда   коррупциянинг   кенг   қулоч   ёйган   холатлари   намоён   бўлаётган
вазиятда,   жамиятнинг   қуйи   қатламидан   бошқарувнинг   энг   юқори
нуқталаригача   порахорлик   авж   олган   шароитда   ҳалол   кадрлар   авлодини
тарбиялаш муҳим вазифалардан бирига айланмоқда. 
Бугунги   кунда   Ўзбекистон   ўз   тарқииётининг   янги,   юксак   босқичига
қадам   қўймоқда.   Биз   миллий   тикланишдан   -   миллий   юксалишга   эришишни
ўз   олдимизга   энг   муҳим   ва   устувор   вазифа   қилиб   қўйдик.   Бу   улуғ   мақсадга
эса   жаҳон   аҳли   билан   ҳамжиҳат   ва   ҳамкор   бўлиб   яшаш,   очиқ   демократик
жамият   қуриш,   ҳаётимзда   миллий   ва   умумбашарий   қадриятларга   ҳурмат
туйғусини   янада   кенг   қарор   топтириш   орқалигина   эришиш   мумкинлиги 36
келиб   чиқмоқда.   Бунинг   учун   «Халқ   давлат   органларига   эмас,   балки   давлат
органлари   халқимизга   хизмат   қилиши   керак»   деган   бош   тамойилга   амал
қилиш лозим. Бунинг учун, ҳақиқий ҳалол кадрлар авлодини ярата олсакгина
35
  Рахматуллаев Т.  Сиёсий партия ва демократик тамойиллар. Самарқанд.: зарафшон. 1999. –Б. 33.
36
  Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. –Тошкент.:
Ўзбекистон. 2019.  -Б. 339. давлат  органлари  халққа  хизмат  қилиши, халқ  манфаатлари  ҳамма  нарсадан
устун   бўлиши   мумкин.   Шунингдек,   «асосий   вазифа,   бу   -   юқори   касб
маҳорати ва замонавий тафаккурга эга,   ҳар томонлама тўғри қарорлар қабул
қила оладиган, белгиланган мақсадларга эришадиган раҳбарлар ва мансабдор
шахсларнинг янги таркибини шакллантириш» 37
 керак бўлади. 
Ҳалол   кадрларнинг   янги   авлодини   яратиш   учун     инсон   капиталига
алоҳида  эътибор  қаратиш,  ёшларни том  маънода  маърифатли  қилиш,  илмли
ва   дину-диёнатли   қилиб   тарбиялаш   лозим.   Инсон   капиталини
ривожлантириш  учун  мамлакатимиз  илмий ва  гуманитар  салоҳиятидан  кенг
фойдаланиш лозим. Шу муносабат билан илмий ва инновацион фаолиятнинг
устувор йўналишлари бўйича шерикликнинг яхлит тизимини шакллантириш
керак бўлади.  
Статистик   маълумотларга   эътибор   қаратсак,   шу   йилларда   1177   нафар
мансабдор   шахснинг   коррупция   билан   боғлиқ   жиноятларда   айбланиши
жамиятимизда   ҳалол   ва   садоқатли   кадрлар   тайёрлаш   тизимининг   ҳақиқий
ахволини     намоён   қилди.   Ушбу   масалада,   Президентимиз   Шавкат
Мирзиёевнинг   Конституциямиз   қабул   қилинганининг   26   йиллигига
бағишланган   тантанали   маросимдаги   маърузасида   таъкидланганидек,
« Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик
ҳаракат   қилмасин,   халқимиз   бу   жирканч   иллатга   муросасиз   бўлмас   экан,
таъсирчан   жамоатчилик   назоратини   ўрнатмас   экан,   бу   балога   қарши
самарали   курашни   ташкил   эта   олмаймиз.   Бу   иллат   билан   нафақат   ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак.
Шунинг   учун   ҳар   бир   давлат   идорасида   жамоатчилик   томонидан   назорат
қилинадиган   коррупцияга   қарши   курашиш   бўйича   ўз   ички   дастурлари
бўлиши   шарт ».   Бу   борда   мамлакатимизда   сўнги   йилларда   алоҳида   ишлар
олиб борилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги ПФ-
5618-сон   Фармонига   мувофиқ,   юртимизда   ҳуқуқий   таълим   ва   таълимни
тубдан   яхшилаш,   ҳуқуқий   билимларни   кенг   миқёсда   тарғиб   этишга
37
  Мирзиёев Ш.М.  Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.       
–Тошкент.: Ўзбекистон, 2017, 1-том, –Б.56. қаратилган   «Жамиятда   ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш   миллий   дастури»
тасдиқланди.
Шунингдек,   сифатли   давлат   хизмати   тизимини   яратиш   ва   унинг
фаолиятининг   асосий   тамойилларини,   давлат   хизматининг   кадрлар
таркибини   шакллантиришга,   давлат   хизматига   ишга   киришга   бўлган
талабларни,   уни   ўташни   ва   якунлашни   тартибга   солувчи   «Давлат   хизмати
тўғрисида»ги   қонун   лойиҳасининг   ишлаб   чиқилиши   ҳам   давлат   органлари
фаолиятини   шаффофлаштириш,   ҳалол   кадрлар   тайёрлаш   тизимини   яратиш
йўлидаги   муҳим   одимлардан   бири   бўлди.   Зеро,   « ҳозирги   ва қ тда   давлат
ҳокимият   идораларида   кўп   ҳолларда   кадрлар   салоҳиятидан   фойдаланиш,
ула рнинг   вазифа   ва   ваколатлари   тақ симоти   о қ илона   ва   самарали   йўлга
қ ўйилмаганлиги сезилмоқда. Энг ёмони бу ҳолат ишимизга халал бермо қда.
Бир   идо рани   қ арасангиз,   юзлаб   одам   нимага   ишлаб   турибди.   Бош қ а   бир
идорани   қ арасангиз   иш   кўп,   вазифа   кўп,   ишлайдиган   одам   кадр
етишмайди» 38
.   Дарҳақиқат,   самарасиз   кадрлар   менежменти   ҳам
жамиятимизда   мутахассисларнинг   самарали   фаолиятини   чекловчи
механизмга айланиб қолганлиги маълум бўлмоқда.
Бугунги   кунда  мамлакатимизни  янгилаш   ва  модернизация   қилиш,  уни
инновацион   асосда   ривожлантириш,   ўз   олдимизга   қўйган   кўп   қиррали   ва
мураккаб   вазифаларни  амалга   ошириш  мақсадида   биз  замонавий  ва   креатив
фикрлайдиган,   ҳар   қандай   вазиятда   ҳам   масъулиятни   ўз   зиммасига   олишга
қодир бўлган, ғайрат-шижоатли, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар
ёш   кадрларга   давлат   ва   жамият   бошқарувида   муҳим   вазифаларни   ишониб
топширмоқдамиз 39
.
Мамлакатимизда,   ижтимоий   ҳаётда   адолатни   ва   қонун   устуворлигини
таъминлаш,   шунингдек,   бошқарув   соҳасини   демоктатлаштириш,   қонун
чиқарувчи   ва   ижро   органлари   фаолиятини   тартибга   солиш,   уларга
мустақиллик бериш, суд тизимининг эркинлигини таъминлаш, бир сўз билан
38
Мирзиёев   Ш.М.   Эркин   ва   фаровон,   демократик   Ўзбекистон   давлатини   биргаликда   барпо   этами з.   -
Тошкент: «Ўзбекистон», 2017,  -Б. 25- 26 .
39
  Мирзиёев Ш.М.   Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир.   - Тошкент:
«Ўзбекистон». 2018. 2-том,  –Б. 491. айтганда   фуқаролик   жамияти   қуриш   томон   ислоҳотларни   қонуний   интизом
асосида,   жамоатчилик   назоратига   таянган   ҳолда   олиб   бориш   ҳалол   давлат
ҳодимлари   авлодини   яралишига   асос   бўлади.   Шундай   экан,   ҳалол   ва
садоқатли   кадрлар   авлодини   тайёрлашдаги   энг   муҳим   омил   –   ижтимоий
адолат тамойилини тўла шакллантиришимиз зарур. 
«Ижтимоий   адолат   –   бу   сиёсий   қарашлари,   жинси,   миллати,   тили   ва
диний   эътиқодидан   қатъи   назар,   қонун   олдида   барча   фуқароларнинг
тенглигини   таъминлашдир.   Бу   –   таълим,   тиббиёт   ва   бошқа   соҳалардаги
имкониятлар   тенглигидир.   Бу   –   кафолатланган   меҳнат   фаолияти   эркинлиги,
мансаб лавозимлари бўйича кўтарилиб боришдаги имкониятлар тенглигидир.
Энг   муҳими,   бу   –   кекса   авлод   вакиллари   ва   ижтимоий   ҳимояга   муҳтож
фуқаролар   тўғрисидаги   ғамхўрликдир» 40
.   Дарҳақиқат,   нафақат   кадрлар
тайёрлашда,   балки   кадрларни   ўз   лавозимига   тайинлашда   ҳам   ижтимоий
адолат мезонларини ишлаб чиқиш лозим. Чунки ҳалол ва садоқатли кадрлар
авлоди   ҳалоллик   ва   қадр   мавжуд   бўлган   ижтимоий   муҳитда   шаклланади.
Ҳалоллик   қадрланмайдиган   жамиятда   улғайган   авлодлардан   халолликни
талаб қилишнинг ўзи адолатсизликдир. 
Шунингдек,   кадрларни   танлаб   олиш   тизимидаги   эскича   анъаналардан
бутунлай   воз   кечиш   вақти   келганлигини   замоннинг   ўзи   кўрсатиб   турибди.
Буни   давлатимиз   раҳбари   ҳам   кўплаб   маротаба   ўз   нутқларида   таъкидлаб
келмоқдалар.   Жумладан,   «давлат   органларига   кадрларни   танлашда   эскидан
сақланиб қолган, қўштирноқ ичидаги бир «тизим» мавжуд эди. У ҳам бўлса,
яқин   қариндошлари   судланган,   деб   фуқароларни   ишга   қабул  қилмаслик  ёки
юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ. Бундай номаъқул ёндашув
туфайли   кўплаб   ёшларимиз,   малакали   мутахассисларимиз   «беайб   айбдор
бўлиб»,   яқин   қариндошларнинг   қилмишлари   учун   жабр   тортиб   келдилар» 41
.
Зотан,   демократик   нормаларга   ҳам,   ҳаётнинг   бугунги   талабларига   ҳам
умуман  тўғри   келмайдиган   бундай  адолатсиз  тизимдан   ваоз  кечиш,   кадрлар
40
  Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. –Тошкент.:
Ўзбекистон. 2018. –Б. 35.
41
  Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. –Тошкент.:
Ўзбекистон. 2018. –Б. 20. тайёрлашда   ва   тайинлашда   ундаги   инсонийлик   сифатларини   ва   билим
даражасини   асосий   мезон   сифатида   қадрлаш   замони   келди.   Бугунги   кунда
мамлакатимизда   кадрлар   муаммосининг   долзарб   аҳамият   касб   этишида   ҳам
шундай омиллар сабаб бўлмоқда. Натижада ҳалол ва садоқатли, билимли ва
тажрибали   кадрлар   авлодини   арзимас   асослар   билан   рад   этилиши,   уларга
имконият берилмаслиги айрим кучли кадрларни ҳорижий давлатларга  кетиб
қолишига   сабаб   бўлди.   «Минг   афсуски,   мамлакатимизда   катта   илмий
салоҳиятга  эга   бўлган  айрим   олимлар,  истеъдодли  ёшлар  ўртасида  ҳорижий
давлатларга   кетиб   қолиш   ҳолатлари   ҳам   йўқ   эмас.   Қанча-қанча   ўзбек
йигитлари, ўзбек қизлари бугун чет эллардаги йирик компания ва банкларда,
нуфузли   университетлар,   халқаро   ташкилотларда   катта-катта   лавозимларда
хизмат қилмоқда» 42
. Умуман олганда, ҳалол ва билимли кадрларни моддий ва
маънавий   қадрланмаслиги,   иқтисодий   баҳонинг   нотўғрилиги,   салоҳиятига
яраша маош тўланмаслиги, шунингдек, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик,
кадрлар   танлашдаги   коррупцион   холатлар   уларнинг   фаолиятига   кўп   йиллар
давомида   тўсиқ   бўлди.   Бугунги   янги   миллий   тараққиёт   босқичида
мамлакатимизда   кадрлар   масаласига   янгича   муносабат   ва   уларни   қадрлар,
моддий   томондан   етарлича   рағбатлантириш   ислоҳотлари   олиб   борилмоқда.
Бу   эса,   янгича   сифатларга   эга   кадрлар   авлодини   етиштиришга   замин
ҳозирлайди.     «Ислоҳотлар   албатта   эскича   яшаш,   эскича   ишлашга   ўрганиб
қолган   айрим   мансабдорларга   ёқмайди.   Буниям   очиқ   айтишимиз   керак.
Чунки   ўзгариш,   янгиланиш   уларнинг   тинчи   ва   оромини,   ҳузур-ҳаловатини
бузади. Лекин ҳаёт давом этар экан, ҳаёт талаби бўлган ислоҳотлар ҳам изчил
давом этиши муқаррар. Бу ҳақиқатни ва талабни барча даражадаги раҳбарлар
чуқур   англаб   олишлари   зарур» 43
лигини   таъкидлаш   орқали   давлатимиз
раҳбари   янгича   яшаш   ва   ишлаш   замони   келганлигини,   бунинг   учун
замонивий   дунёқарашга   эга   кадрлар   авлоди,   ҳалол-у   пок   мутахассисларни
тарбиялаш кераклигига урғу берадилар. 
42
 Ўша асар. –Б. 140.
43
Мирзиёев   Ш.М.   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   қабул   қилинганининг   26   йиллигига
бағишланган тантанали маросимда қилинган маърузадан // Халқ сўзи. 2018 йил 11 декабр. Бошқа   томондан,   кадрлар   менежметида   уларни   ўзига   муносиб   жойга,
оқилона   тақсимлашда   ҳам   адолатнинг,   мантиқнинг,   изчил   тактиканинг
мавжуд   эмаслиги   ҳам   улар   билан   боғлиқ   муаммоларни   кўпайтириб
юбормоқда.   Салоҳиятли   кадрнинг   ўрнини   муносиб   баҳланмаслиги   ва   унинг
меҳнатидан  оқилона фойдаланмаслик, таниш-билишлик системаси ва бошқа
омиллар   ҳам   садоқатли   кадрлар   тайёрлашда   кўплаб   муаммоларни   яратиб
келди.   Шунингдек,   кадрларга   ўз   имконияти   ва   иқтидорини   кўрсатишга
имкониятни   берилмаслиги,   уларни   ҳар   доим   тажрибасизликда   айбланиши,
мутахассиснинг   хато   қилишга   ҳаққи   йўқлиги   ва   кекса   авлоднинг   уларга
имконият   бермаслиги   ҳам   салоҳиятли   кадрлар   инқирозини   келтириб
чиқарди.   «Ҳозирги   вақтда   давлат   ҳокимият   идораларида   кўп   ҳолларда
кадрлар   салоҳиятидан   фойдаланиш   уларнинг   вазифа   ва   ваколатлари
тақсимоти   оқилона   ва   самарали   йўлга   қўйилмаганлиги   сезилмоқда.   Энг
ёмони   бу   ҳолат   ишимизга   халал   бермоқда.   Бир   идорани   қарасангиз,   юзлаб
одам   номигагина   ишлаб   турибди.   Бошқа   бир   идорани   қарасангиз   иш   кўп,
вазифа   кўп,   ишлайдиган   одам   кадр   етишмайди» 44
.     Мана   шундай   омиллар
мамлакатимизда   садоқатли   кадрларни   инқирозини   келтириб   чиқарди.
Билимли   ва   салоҳиятли   кадрлар   бошқа   давлатлар   учун   ҳизмат   қилишни
афзал кўрган бўлса, бошқа бирлари ўз йўналишини ўзгартирди ёки умуман ўз
соҳасини   тарк   этди.   Бундай   анъананинг   бугунги   кунда   ҳам   давом   этиши
салоҳиятли   кадрларнинг   тарбияланиш   тизимини   ҳам   ишдан   чиқарди.
Бўлажак   мутахассис   унинг   илми,   тажрибаси   ва   фазилатини   қадрламайдиган
жамият учун ҳаракат қилиш, изланиш фойдасиз эканлиги тўғрисида тушунча
шаклланиб   улгурди.   Шундай   экан,   жамиятимизнинг   янги   тараққиёт
босқичида   ислоҳотларнинг   йўналтирувчиси   ва   бажарувчиси   бўлган   кадрлар
масаласига   ҳорижий   тажрибани   ўрганган   ҳолда   ечим   топиш,   уларни
тарбиялаш   тизимини   ислоҳ   қилиш,   янгича   муносабатни   шакллантириш,
44
 Мирзиёев Ш.М.  Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.-Тошкент:
Ўзбекистон, 2017, -Б. 25-26. ҳалол ва садоқатли,  билимли кадрлар авлодини тарбиялашга  давлат сиёсати
даражасида эътиборни қаратиш зарурлиги келиб чиқмоқда.
Хулоса   қилганда,   мамлкатимизда   кадрлар   тарйёрлаш   ва   уларнинг
меҳнатидан   самарали   фойдаланишда   ушбу   жараёнга   таъсир   қиладиган
объектив   ва   субъектив   омилларни   чуқур   ўрганиш   лозим.   Бир   холатда
кадрларга   адолатли   шарт-шароитнинг   мавжуд   эмаслиги   муаммо   бўлса,
бошқа   вазиятда   кадрлар   даражасига   яраша   маош   тўланмаслиги   уларнинг
салоҳиятидан етарлича  фойдалана олмасликни келтириб чиқармоқда. Бошқа
томондан   ақлий   салоҳияти   юқори   кадрларда   ахлоқий   фазилатлар,   юксак
виждон,   инсофнинг   етишшмаслиги   уларнинг   коррупцион   холатларга
алоқадорлигини   келтириб   чиқармоқда.   Бундай   вазиятда   янгича   кадрлар
авлодини   яратиш   ва   уларнинг   моддий   имкониятларини   ҳисобга   олиш   ва
уларда   юксак   ахлоқийлик   сифатларини   шакллантириш   долзарблик   касб
этади. 
II БОБ. ЯНГИ АВЛОД БОШҚАРУВ КАДРЛАРИДА ҲАЛОЛЛИК ВА
ФИДОЙИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ
2.1. Бошқарув кадрларининг ахлоқий маданияти ва унга таъсир
кўрсатувчи омиллар таҳлили Янги   Ўзбекистон   стратегиясининг   истиқболи     демократик   бошқарув
институти га   бевосита   боғлиқ   ҳисобаланди .   Б ошқарув     демократия   ва
ижтимоий адолатга садоқат     тамойилига асослан иши лозим . Чунки давлат ўз
фаолиятини   инсон   ва   жамият   фаровонлигини   кўзлаб,   ижтимоий   адолат   ва
қонунийлик   тамойиллари   асосида   амалга   оширади .     Шунингдек,   бошқарув
сиёсий   институт   сифатида   плюрализмга   асосланади.   Айниқса,   бу   ҳол
демократик   жамиятда   бирламчи   манба   ҳисобланади.   Шу   сабабли   янги
Ўзбекистонда   бошқарувнинг   мақсади   «инсон   ва   жамият   фаровонлигини
юзага   келтириш»   сифатида   конституциявий   даражада   белгилаб   қўйилган.
Унинг таянчи эса учта:  демократия, ижтимоий адолат ва қонунийлик. Бу уч
тушунча ўз навбатида бошқарув ходимларининг масъулиятига асоси бўлади.
Бошқарув   тизимини   қарор,   буйруқ,   кўрсатма,   фармойишларсиз   кўз
олдига   келтириш   қийин.   Бироқ,   бюрократ   раҳбар   бу   ҳужжатлар   кундалик
фаолият   учун   дастуриламал   эканини   унутади   ва   ҳамма   нарсага   бир   қолип
нуқтаи   назаридан   қарайди.   Ваҳоланки,   ҳаётда   ҳар   хил   сабаблар   туфайли
пайдо бўладиган ранг-баранг муаммоларнинг барчаси ҳамма вақт ҳам ана шу
кўрсатмаларда   белгиланган   меъёрларга   мос   тушавермайдию   бошқа   сўзлар
билан  айтганда,   меъёрий   ҳужжатлар   раҳбар   бевосита   ўз  фаолияти   давомида
учраши   мумкин   бўлган   барча   вазиятларни   акс   эттира   олмайди.   Бундай
вазиятларда раҳбардан дадиллик, масъулиятни бўйнига ола билиш, мустақил
иш тута олиш, ташаббускорлик фазилатлари талаб этилади. Бюрократ раҳбар
эса бунга қодир эмас. Унда масалага бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб,
ижодий ёндашиш кўникмаси йўқ. Шу сабабли, у хусусий ечим зарур бўлган
жойда   ҳам   умумий   талабга   ёпишиб   олади   ёки   хужжат   қатламларидан   ўз
ҳаракатсизлиги, ҳеч нарса қилмаслик учун асос излайди. 
Лекин   бундай   ёндошувдан   на   фуқаро,   на   давлат   манфаат   кўради.
Чунки, бунинг оқибатида мавжуд муаммо ечилмасдан қолаверади. Бюрократ
раҳбар   эса   “мен   масалани   кучим   етганича   ҳал   этдим”   деб   ўзини   овутади.
Лекин,   ўзингиз   тасаввур   қилинг,   бундай   ёндашув   натижасида   туман
миқёсида   ташвиши   ҳал   бўлмаган   аризачи   вилоятга   чопади.   Вилоятда   ариза соғлом   фикрловчи   мулозим   қўлига   тушса-ку,   муроди   ҳосил   бўлар.   Аксинча
бўлсачи,   у   яна   сарсон   бўлиб   пойтахт   сари   юзланади.   Шу   тариқа   жамоа
хўжалиги   ёки   тумандаги   тегишли   ирода   ҳал   этилиши   лозим   ва   мумкин
бўлган   муаммо   пойтахтдаги   марказий   идораларгача   етиб   боради.   Бундай
вазиятда бир, икки бюрократ раҳбарнинг ўз вазифасига совуққон муносабати
туфайли вужудга келади. 
Ўзбекистоннинг  янги   тараққиёт  босқичида  янги   замонавий бошқарув
кадрларини   тайёрлаш   иши   объектив   ҳолатни   ҳисобга   олган   ҳолда   илмий
ёндошувни талаб қилади. Ўзбекистонда раҳбар кадрларни тайёрлаш жараёни
дастурий асосга эга бўлиб, унинг иқтидорли раҳбарлик лаёқатига эга бўлган
ўқувчи-ёшларни   танлаш,   билим-савиясини   ошириш,   малакавий
кўникмаларини   шакллантириш   каби   бир   қатор   ишларнинг   узлуксиз
тизимидан иборат.
Бунда бир қанча босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1.  Аввало,   айтиш   жоизки,   бирон-бир   соҳани   бошқаришга   ишониб
топширилган   шахс   зарур   касбий   билим   ва   малакага   эга   бўлиши,   шу   соҳа
мутахассиси бўлиши зарур. 
2.  Ўзбекистон   тараққиётининг   раҳбар   кадрларга   қўяётган   шахсий,
касбий талаблари асосида идеал раҳбар моделини шакллантириш, уни раҳбар
кадрларни   тайёрлаш   ва   қайта   тайёрлаш   жараёнида   тадбиқ   этиш.   Бошқа
сўзлар   билан   айтганда,   раҳбарлик   санъати   меъёр   ва   қоидаларни   ишлаб
чиқиш. 
3.  Раҳбарлик лаёқатига эга бўлган ёш, истиқболли мутахассисларни
излаб  топиш, уларга  раҳбарлик  маданиятидан  сабоқ  бериш  ва  йўлбошчилик
малакаларини ошириб бориш.
4.  Тинимсиз   равишда   раҳбар   кадрларни   тайёрлаш   механизмларини
такомиллаштириб   бориш,  бунинг  учун  раҳбар   кадрларни  тайёрлаш  жараёни
самарадорлигини таҳлил этиб бориш. 5.  Раҳбар   кадрларни   жой-жойига   қўйиш   ва   уларни   мунтазам
равишда аттестациядан ўтказиб бориш.
6.  Давлат   ва   жамиятда   юз   бераётган   ривожланиш,   ўсиш   ва
ўзгаришларга мувофиқ тарзда кадрлар сиёсатининг давр талабларидан келиб
чиқиб   янги   технологик   мақсад   ва   вазифаларни   белгилаш.     Шундай   қилиб,
замонавий   раҳбар   ходимларни   тайёрлаш   масаласида   Ўзбекистонда   аниқ
мезонлар   ишлаб   чиқилган   ва   у   амалиётга   тадбиқ   этилмоқда.   Бу   мезонлар
замонавий бошқарув усуллари ва раҳбарликнинг демократик тамойилларига
мосдир.
Бошқарув   кадрларининг   ахлоқий   фазилатлари   ва   истеъдоди   қуйидаги
19   вазифани   бажаришда   намоён   бўлади:   1)   бўйсунувчилар   фаолиятини
ташкиллаштириш;   2)   ишларни   режалаштириш;   3)   қарор   қабул   қилиш;   4)
«юқори»дан   ахборотни   ола   билиш;   5)   «қуйи»дан   ахборотни   ола   билиш;   6)
ижрочиларни   тан   олиш;   7)   бўйсунувчиларга   талабни   қўя   олиш;   8)
бўйсунувчилар   фаолиятини   тафаккурий   йўналтириб   туриш;   9)
бўйсунувчилар   фаолиятининг   самарадорлигини   ошириш;   10)
бўйсунувчиларга   мўътадил   муносабатда   бўла   олиш;   11)   бўйсунувчилар
билан   ҳамкорлик   қила   олиш;   12)   бўйсунувчиларни   тарбиялаш;   13)
бўйсунувчилар билан муомала қила олиш; 14) жазо чораларини қўллаш; 15)
рағбатлантириш воситаларини қўллаш; 16) ўзини назорат қила олиш; 17) ўзи
устида   ишлаш;   18)   ўз   фаолиятига   танқидий   муносабатда   бўла   олиш;   19)   ўз
фаолиятини баҳолай олиш 45
  . Булар қаторига яна замон талабларини англаш
сифатини қўшиш мумкин.
Бу   ўринда   ана   шу   талаб   ва   вазифаларни   бажариш   билан   раҳбарнинг
истеъдоди   намоён   бўлишини   таъкидлаш   жоиз.   Чунки,   гап   уларни   қандай
бажаришдадир. 
  Раҳбар   ўз   касб-кори   ва   маънавий   онгини   юксалтириш   учун
изланувчан бўлиши керак. Янгиликка интилиш, янгиликни қабул қила олиш
ва   янгилик   ярата   олиш   раҳбар   маънавий   масъулиятининг   даражасини
45
 Бойко В.В., Ковалёв А.Г., Панферов В.Н. Социально-психологический климат коллектива и личность. - 
М.: Мысль, 1983.  - С. 178-187. белгилайди.   Чунки,   янгиликка   интилмаган   раҳбар   кечаги   ва   бугунги   кун
билан яшаб қолади, унинг фаолиятида эртанги кун (келажак) йўқолади.
Раҳбарларнинг   изланувчанлигига   қараб   уларни   уч   гуруҳга   ажратиш
мумкин:   1)   ижобий   типлар   -   жамоада   яхши   муҳитни   яратадилар;   2)   салбий
типлар - жамоада ёмон муҳитни яратадилар; 3)  оралиқдаги типлар - жамоада
ноаниқ муҳитни яратадилар 46
. Бундан мақсад шуки, изланувчан раҳбар жамоа
(бўйсунувчилар)   олдида   ўзини   масъулиятни   ҳис   этиш   билан   ажралиб
туришини   таъкидлашдир.   Бундан   ташқари,   изланувчанлик   айни   пайтда
раҳбар   маънавий   даражасининг   нечоғли   эканлигини   белгиловчи   асосий
мезон бўлиб қолмоқда. 
    Бугунги   раҳбардан   иқтисод,   ахборотлар   технологияси,   ҳуқуқ,   сиёсат
ва маънавият илмларидан хабардорлик талаб қилинмоқда. Чунки бизда янги
иқтисодий муносабатлар (иқтисод), маърифий дунё билан ҳамкорлик қилиш
(ахборот   технологияси),   миллий   давлатчилик   (ҳуқуқ),   янги   жамият   (сиёсат)
ва   янги   давр   Шахсини   (маънавият)   шакллантириш   ва   барпо   этиш   ишлари
кетмоқда.   Бу   замонавий   билимлилик   мазмунини   ифодалайди.   Демак,
замонавий   билимлилик   ўз   даври   эҳтиёжларига   мос   билимларни   чуқур
ўрганиб, мавжуд муаммоларни ҳал этишдир. 
Раҳбар   ўз   мутахассислигини   чуқур   билишдан   ташқари,   бошқариш
санъатини   яхши   эгаллаши   керак.   Бу   борада   у   касбини   билиши,   замонни
англаши ва ижтимоий фаол бўлиши билан бошқаларга ўрнак бўлиши шарт .   
Раҳбар ҳар бир масалада ўз сўзи, фикри ва қарашига эга бўлиши лозим.
Муайян   масалада   ўзи   англаб   етган   сўзни   гапириши,   ўзи   англаган   фикрни
билдириши ва масала ечимига доир қарашини айтиши керак. Тўғри-нотўғри
хулосалардан иборат умумий гапларни тўтиқушдек такрорлашдан тийилиши
шарт.   Одамлардаги боқимандалик, танбаллик руҳи, меҳнат жараёнига катта
таъсир   ўтказади,   бунинг   оқибатида,   одамларнинг   бир   қисми   илгарилаб
кетиши,   иккинчи   қисми   орқада   қолиб   кетиши   содир   бўлади.   Бу   ҳам   раҳбар
ходимлар   учун   янги   муаммолар   келиб   чиқишига   сабаб   бўлади.   Жойларда
46
 Бойко В.В., Ковалёв А.Г., Панферов В.Н. Социально-психологический климат коллектива и личность. - 
М.: Мысль, 1983. С. 1 39 . ижтимоий-иқтисодий   ислоҳотларнинг   пировард   натижасига   эришиш,
бошланган   ишларни   охирига   етказиш,   одамларда   янгича   дунёқараш
шакллантириш, олдимизда турган вазифаларнинг ўзагини ташкил қилади.
Эскича   фикр   юритиш,   эскича   тафаккур   тарзида   бўлган   раҳбарларнинг
мавжудлиги   ислоҳотларнинг   бошланиш   даврида   унчалик   сезилмаган   бўлса,
ислоҳотлар   қанчалик   чуқурлашиб   борган   сари,   жамиятдаги   ижтимоий
қарашлар   янгиланиш   томонга   силжиган   сари,   одамларни   бошқариш   учун
янгича   дунёқараш   зарурати   сезила   бошланди.   Шундай   қилиб,   замонавий
бошқарув   усулларини   жорий   қилиш   раҳбар   ходимлар   маънавий
масъулиятини   ошириш   воситасида   кечади.   Корхона   раҳбарлари,   умуман,
раҳбар   ходимларнинг   маънавий   масъулияти   оширилса   ушбу
муваффақиятларга эришиш мумкин:
1.  Бошқарув   усулларини   қонунийлик   асосида   демократлаштириб
бориш;
2.  Корхоналарда маъмурий буйруқбозлик бошқаруви ўрнига жамоа
бошқарувини жорий қилиш.
3.  Раҳбар   ходимларнинг   бошқарувда   маънавий   масъулиятини
ошириш.   Зеро, бу ишларнинг барчаси янгиланишларни изчил олиб боришни
тақозо этади. 
Яхшиликнинг   кундалик   оддий   тушунчасидан   ташқари   ахлоқшунослик
фанининг   категорияси   сифатидаги   таърифи   ҳам   мавжуд.   Масалан,
А.А.Радугин     “Яхшилик   –   бу   жамият   ва   индивид   ҳаёти   учун   жуда   зарур   ва
фойдали   деб   баҳоланган   нарсалардир.   Яхшилик   бу   жамият   ва   индивиднинг
яшаши, ривожланиши, ҳузур-ҳаловати, уйғунлиги ва такомилликка эришиши
учун   зарур   бўлган   нарсаларнинг   барчасидир” 47
,   А.А.Гусейнов   ва
Р.Г.Апресянлар  “Яхшилик – бу бир томондан инсонга ёқадиган ва фойдали,
ўзи   ва   бошқалар   учун   қадрланадиган   иш   бўлса,   иккинчи   томондан,   ўзгалар
учун   эмас   ўзи   учун   қадрли   бўлган   иш,   ҳатти-ҳаракатдир” 48
,   деган   фикрни
47
Радугин А.А. Этика. -М.: Центр, 2003. –С.110.
48
Гусейнов А.А., Апресян Р.Г. Этика. – М.: Гардарики, 2004. –С.241. билдирадилар.   Н.Э.Муҳаммадиев   “Яхшилик   деб   теварак-атрофда   содир
бўлаётган   ҳамма   воқеа,   ҳодиса   ва   вужудга   келаётган   нарсаларнинг   инсонни
эъзозлайдиган,   унинг   манфаат   ва   эҳтиёжларини   қондирадиган,   ахлоқий
идеалларга   мос   келадиган   одамгарчиликнинг   ўсишини   ҳар   томонлама
таъминлайдиган,   пировардида   бахтли   ҳаёт   кечиришига   хизмат   қиладиган
барча ижобий томонларининг йиғиндисига айтилади” 49
, деб таъриф беради. 
Бугун   айрим   раҳбарларимизда   стратегик   мақсадларни   кўра   олиш
етишмайди.   Улар   ўзи   раҳбарлик   қилаётган,   бошқараётган   соҳанинг   эртанги
кунини   тасаввур   қила   олмайдилар.   Улар   фаолиятига   назар   ташласангиз,
фақат   бугунги   кун   вазифаларига   ўралашиб   қолиш   кўзга   ташланади.   Раҳбар
том маънодаги етакчи бўлиши учун ошкора, демократик тарзда ва ўзгаларга
ишонган   ҳолда   ишлаши   керак.   Кучли   раҳбар   ўзганинг   маслаҳатига   қулоқ
тута   олади   ва   бу   билан   ҳеч   ким   дахл   қила   олмайдиган   етакчига   айланади.
Натижада,   эртанги   кун   муаммоларининг   бугун   олдини   олиш   имкони   келиб
чиқади.   Ташаббускор   раҳбар   ёниб,   завқ   билан   яшайди   ва   ишлайди.
Раҳбарнинг   ташаббускорлиги   уч   нарсада   билинади:   одамларни
бирлаштириш,   уларни   бошқариш   ва   сафарбар   этиш.   Бирлик   йўқ   жойда
барака   ва   ишда   унум   бўлмайди.   Бошқарув   (уюштирувчанлик)   заиф   бўлса,
тартиб   интизомга   путур   етади.   Сафарбарлик   бўлмаса,   яратувчанлик
бўлмайди.
Одамлар   бирлашса,   йўналтириб   турилса   ва   сафарбар   этилса   жамият
фаровонликка   юз   тутади.   Одамларда   яшаш   ва   ишлашга   иштиёқ   туғилади.
Руҳи   оҳорланиб,   янгиланиш   рўй   беради.   Ижтимоий   муаммо   ва   иллатлар
камаяди.   Буларнинг   барчаси   раҳбарнинг   ёнишига,   яъни   ташаббускорлигига
боғлиқ. Ташаббуси йўқ раҳбар аввал ўзи сўнади, кейин ўзгаларни сўндиради.
Фожеанинг   илдизи   мана   шундадир.   Замонавий   раҳбар   масъулияти   ана   шу
профессионаллик     билан   ҳам   белгиланади.   Раҳбар   профессионал   бўлиши
шарт.   Акс   ҳолда   у   одамларни   замон   талабларига   мос   характерда   ва
49
Муҳаммадиев Н.Э. Ички ишлар идоралари ходимларининг касб этикаси ва эстетик маданяти. Тошкент:- 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 1998. –Б. 92-93 . интизомда   сақлай   олмайди.   Бизнинг   айрим   раҳбарларимизда   баъзан
профессионализм етишмаяпти.
Профессионализм   вазиятни   аниқ   ва   тўғри   баҳолай   олишдан
бошланади.   Бунинг   учун   раҳбар   одам   ўз   ҳудудидаги,   корхонасидаги
кишиларнинг   аҳволи,   ўй-хаёли,   интилиши,   муаммоси   ва   турмуш   тарзига
эътибор   бериши,   ўрганиши   керак.   Турли   соғлом   кучлар   кўмагида
муаммоларни  аниқлаб,   уларни  ҳал   этишнинг   таъсирчан   чораларини   кўриши
зарур.   Бефарқлик,   ҳафсаласизлик,   уқувсизлик,   ўзни   билимдон   ҳисоблаш
профессионализмнинг душманидир. Кимки профессионал раҳбар  бўлмаса, у
сафдан   чиқиб   қолиши   аниқ.   Бу   замонавий   раҳбар   ходимлар   тайёрлашдаги
масъулият мезонига кирувчи энг муҳим масалалардан бўлиб, уни  ш ахс бўлиб
шаклланишида   асосий  мезон  деб   тушуниш  мумкин.  Раҳбарнинг   етук,  замон
талабларига   мос   ш ахс   эканлиги   ўз   атрофида   кучли   кадрларни   йиғиш   билан
белгиланади.
Баъзи   раҳбарлар   ўз   савиясидан   паст   кишиларни   атрофига   йиғади.
Хушомадгўй   ва   лаганбардор   бу   гуруҳ   бир   кун   келиб   раҳбар   шахсига   путур
етказади.   Аксинча,   етук   шахс   бўлган   раҳбар   кучли   кишиларни   атрофида
тўплайди.   Кучли   кишилар   ўз   раҳбарининг   ўрнига,   амалига   эмас,   ақлига
қараб,   олдига   қўйилган   топшириқларни   бажариб   раҳбарига   шуҳрат-обрў
келтиради. Шу маънода профессионал кадрлар заҳирасини шакллантиришда
уч   масалага   эътибор   бериш   лозим:   ўқитиш,   тарбиялаш   ва   доимий   равишда
малакасини   ошира   бориш.   Бу   уч   масала   зукколик   билан   ҳал   қилинса,   талаб
даражасидаги   кадрлар   заҳираси   шаклланади.   Бунда   раҳбар   ҳақиқатдан   ҳам
ўзининг етук Шахс эканлигини намоён қила олади.
Ходимларнинг     ахлоқий     юксаклиги   замонавий     раҳбар     бошқарув
фаолиятининг   муҳим   сифат   кўрсаткичи ҳисобланади. Бунга эришиш учун,
аввало,   раҳбарнинг   ижтимоий     –     ахлоқий   тайёргарлиги   зарур.   Бошқарув
одобининг     моҳияти   ишлаб   чиқаришни   ташкил   этиш     ва     бошқаришнинг
барча     иштирокчилари     хулқ     –     атвори     тамойил     ва   меъёрларини
асослашдир.  Бошқарув одоби маъмурий ва хўжалик фаолиятини сифатли адо этишга
йўналтирилган     назарий–амалий     этика     билимлари     ва     амалий     тавсиялар
тизимидан иборатдир. Ижтимоий адолат, шахс эркинлиги, касбий покизалик,
масъулиятни ҳис қилиш, табиатни авайлаб асраш унинг асосий тамойиллари
ҳисобланади. Бошқарув одобида ахлоқий тавсифдаги, шахс хулқ  –  атворини
ўрганиш   билан         боғлиқ   меъёрий   ҳужжатлар,   бошқарув   фаолиятига
нисбатан  ахлоқий талаблар, ишга алоқадор ахлоқий қоидалар ва ишланмалар
ҳамда     раҳбарнинг   хизматидан   ташқари   хулқи,   муомала   одоби   бўйича
маслаҳатлар муҳим ўрин эгаллайди.
Бошқарув кадрларининг  асосий ахлоқий қоидалар қуйидагилар:
-  камтар бўлиш;
-  қўл остидагилар билан  ҳушмуомала бўлиш;
-     одамларга     кенг     кўламда     ўз     фойдалилигини     намоён     этиш     учун
ҳокимиятга интилиш;
-     ўз   ходимларини     бошқарув   фаолиятида   қатнашиш   учун   фаол   жалб
этиш;
-     фойдали     танқидни     самимий     қабул     қилиш     ва     жамоат     фикрини
ҳурмат қилиш;
-  қўл  остидагиларга  ишонган  ҳолда  муносабатга  мойиллик,  уларни
ўз ҳамфикрлари деб билиш.
Ахлоқий   баркамоллик     раҳбарнинг     ишбилармонлик     сифатларидан
бири   ҳисобланади.   Ахлоқий     баркамол     инсонлар     ахлоқий     фазилатларни
ўзида   мужассам   этади.   Раҳбарлик     –     масъулиятли     вазифа.     Уни     шараф
билан    адо  этмоқ  учун, киши ўзи раҳбарлик қиладиган соҳани билишигина
эмас, балки яна бир қатор сифат ва фазилатларга эга бўлмоғи керак.
Улар ичида аввало, 
1. Тил ва нутқ  
2. Изланиш.     Янгиликка   интилиш   ва   ҳар   бир   янгиликни   амалиётга
татбиқ   этиш     изланувчанликдир.     Раҳбар     шахснинг     изланувчанлиги     ўз
малакаси  ва  тажрибасини  ошириб  беришда  кўринади.  Ташаббускорлик  – изланувчанлик     самарасидир.     Янгиликка     ўч     раҳбар     шахс     ташаббускор
бўлади  ва  ўз  ишини қониқарли бажаради. 
3. Замонавий     билимлилик.     Киши     ўзи     яшайдиган     даврнинг     энг
илғор тушунчаларини  ўзлаштирса,  замонавий  билимга  эга  бўлади.  Раҳбар
шахснинг замонавий билимга эгалиги эса ҳозирги замон бошқарув сирларини
билиши,     сиёсий     онглилик     ва     дунёвий     тараққиётни     англаши     билан
белгиланади. 
4. Ватанпарварлик.     Инсон     ўз     юртини     севса     ватанпарвар
ҳисобланади. Раҳбар   шахс   эса   ўз   Ватанини   севишидан   ташқари,   унинг
тараққиётини таъминлаши  керак.  Кечани  кеча,  кундузни  кундуз  демай  ўз
халқига хизматини қилиш раҳбар шахс учун ватанпарварликдир. 
5. Юртга   садоқат.   Одам   ўз   юртини   обод   қилса,   юртига   садоқатли
ҳисобланади.     Раҳбар     шахс     эса     юрт     истиқболини     белгиловчи     изчил
дастурларни  бажариши,  ҳаётни  фаровон  қилиши  ва  ўзгаларнинг  оғирини
енгил қилиш билан  ўз юртига садоқатини намоён қилади.
6. Фидойилик.  Бирор  киши  улуғ  мақсад   сари   қатъи   ҳаракат  қилса
фидойилик қилган бўлади. Раҳбар шахс эса Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва
халқ   фаровонлигини   таъминлаш   билан       фидойилигини   намойиш   этади.
Бугунги   кун   раҳбари   ҳар   бир   ишда   олдинги   сафда   бўлсагина   фидойи
ҳисобланади.
7. Ўз     касбининг     устаси.     Ҳар     ким     танлаган     касбини     пухта
билса,касбининг   устаси   ҳисобланади.   Раҳбар   шахснинг   профессионаллиги
деганда   эса     ўз     касбини     сўнгги     ютуқларигача     билиши     билан         бирга,
бошқарув сирларини  қатъи  ўзлаштиришни  ҳам  тушуниш  керак.  
8. Мустақил     дунёқараш.   Муайян     масалада   ўз     фикрига     эга     бўлиш
мустақил   дунёқарашни   билдиради.   Раҳбар   шахс   эса   ―кенг   фикрлаши,
узоқни кўра билиши қобилияти   билан       бошқалардан ажралиб туради ва бу
унинг мустақил дунёқарашга эгалигидир. 
9. Иймон-эътиқодли.     Инсоннинг     ўзи     ишонган     нарсага     ихлос
қилиши   иймон-эътиқоддир.     Раҳбар     шахс     эса     бугун     ва     эртани     кўзлаб, замон муаммоларини ҳал қила билиши ҳамда мустаҳкам иродага эга бўлиши
билан иймон-эътиқодли ҳисобланади.
10. Инсон   бўлиши.     Киши   юксак   инсоний   ахлоққа   эга   бўлса,     яхши
киши   ҳисобланади.   Раҳбар   шахс   эса   ―атрофидаги   уни   ўраб   оладиган
хушомадгўй,   лаганбардор,   лаббайчиларнинг   мақтовидан   ўзини   сақлаб   ўта
олса чинакам инсонийлигини намоён қилади.
11. Раҳбар   шахс   маънавиятини   ташкил   қилувчи   бу   фазилатлардан
ташқари   яна     инсонга     хос     иллатлар     ҳам     бор.     Улар     раҳбар     шахс
маънавиятини шакллантиришга   тўсиқ   бўлмоқда.   Мисол   учун,   профессор
Э.Ғозиев  ана шундай иллатлардан қуйидаги ўн бештасини кўрсатиб ўтади: 
1.  Ўзини-ўзи бошқара олмаслик.
2.  Шахсий қадриятлардан путур кетиши.
3.  Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги.
4.  Ўзини-ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги.
5.  Муаммоларни ҳал қилиш малакаларининг етишмаслиги.
6.  Ижодий ёндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги.
7.  Одамларга таъсир ўтказа олмаслик.
8.  Бошқарув фаолияти хусусиятларини етарли даражада тушунмаслик. 
9.  Раҳбарлик қилиш малакаларининг заифлиги.
10.   Бошқаларни   ўқитиш,   уларга   сабоқ   бериш,   ўргатиш   уқувининг
йўқлиги. 
11.  Меҳнат жамоасини жипслаштириш қобилиятининг пастлиги.
12.  Янгиликлар билан  ўзгалар эътиборини жалб қилишга уқувсизлик.
13.  Одамлар билан  муомала қилиш маданиятининг йўқлиги.
14.  Ақл ва фаросат бобида сусткашлик.
15.  Ишбилармонлик қобилиятининг кучсизлиги 50
.
Мамлакатимиз  ўз  тараққиёти  йўлида  янги  уфқлар  ва  мақсадларга
интилаётган,     жамиятимизнинг     барча     соҳаларида     амалга     оширилаётган
50
 Ғозиев Э. Раҳбар фаолиятидаги нуқсонларни бартараф этиш. // ―Халқ таълими  журнали, 2000. № 3. -Б. ‖
18-23.   ислоҳотлар     янги     босқичга     кўтарилаётган     бир     пайтда,     энг     аввало,
раҳбарларнинг  ўз  вазифасини  ҳалол  ва  малакали  бажаришга,  қолаверса, 
фидойилигига кўп нарса боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. 
Хулоса   қилганда,   бошқарув   кадрларининг   шахсий     сифатлари,
фазилатлари     улар   яшаган,   тарбияланган   макон     ва     замонда     шаклланади.
Ҳозирги   янги даврда   раҳбар   кадрларда     юксак ахлоқий фазилатларни   тез
шакллантириш     учун   ажойиб   имкониятлар   мавжуд.   Ўзгараётган   ижтимоий
муҳит,   иш   услуби,     раҳбарлик     тарзи,     талаблари     янги     типдаги     давлат
мулозимлари,   раҳбар   кадрларни   тарбиялаш   учун   зарур   бўлган   объектив
шарт-шароитни     яратди.     Галдаги     вазифа     бошқварув   кадрларига
қўйилаётган  янги  талабларни,  улар  учун зарур бўлган фазилатларни илмий
асослаб, таҳлил этиб, умумлаштириб,   маънавий-маърифий   тарбия,   амалий
тажриба     ёрдамида     махсус     шакллантиришдир.     Ана     шунда     бошқарув
кадрлари   тафаккуридаги     янгиланиш     улар     орқали     халққа,     демакки,     ҳар
бир  ўзбекистонликка  етиб  боради.  Жамият  тафаккури  тезроқ  янгиланади,
миллат  бир  жону  бир  тан  бўлиб, ислоҳотларни тезлаштиради.
2.2. Бошқарув кадрларида фидоийлик фазилатини
 ривожлантириш асосида масъулиятли раҳбар имиджини яратиш
муаммолари
    Раҳбар   кадрларни   танлаш   ва   жой-жойига   қўйишда   қўлланилиб
келаётган   миллий   усул   мустақилликнинг   дастлабки   давридан   бугунги
кунгача ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этиб келганлигини таъкидлаш
мумкин.   Миллий   усули   деганда,   аввало   ўзбек   давлатчилик   амалиётида
қадимдан   қўлланилиб   келинган   анъаналардан   буюк   давлат   арбоблари,   олим
ва   мутафаккирлар   меросига   таяниш,   А.Темур   сингари   буюк   сиймолар
қўллаган услублардан фойдаланиш назарда тутилади.   Аввало шуни таъкидлаш керакки, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш
ва   жамиятни   бошқаришда   миллатимизнинг   тийнати,   диний   дунёқараши   ва
миллий   руҳияти   асосида   сиёсат   юритилганлиги   барқарорликни   сақлашда
айниқса   қўл   келди.   Жумладан,   давлат   раҳбарининг   раҳбарларга   лавозимга
тайинланиш   олдидан   ёки   турли   маърузаларида   айтадиган   инсоф,   виждон,
иймон, халқ ишончи, ватан, тупроқ, ота-боболар, аллоҳ ва ҳакозо қадриятлар
бунга мисол бўлиши мумкин. 
Маълумки,   кадрлар   масаласи   ҳанузгача   ҳукумат   олдидаги   энг   долзарб
муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бошқача айтганда, раҳбарлик бу фақат
режа   бажариш,   деб   тушуниш   ҳамон   сақланиб   қолмоқда.   Айнан   ана   шу
туфайли жамиятда рўй берадиган ҳар қандай салбий жараёнларда вилоятлар
ва   туманлардаги   биринчи   шахслар   аралашиб   қолмоқда.   Кўпгина   ҳолларда
уларнинг   эътиборсизлиги   туфайли   туманлар   ёки   вилоятлар   ижтимоий-
иқтисодий   ислоҳотлар   тўхтаб   қолаётган   бўлса,   айрим   ҳудадларда   аксинча,
раҳбарнинг фаоллиги туфайли шу жараёнлар жадаллашмоқда. 
Мансаб   курсисида   ўтирган,   жамоа   номидан   иш   юритадиган   баъзи
шахслар   ўзининг   бемаза   ишларини   яширишга   қанча   уринмасин
жамоатчиликка   нисбатан   адолат   бузилаётганини   кўриб,   бундай
раҳбарларнинг   қуюшқондан   чиқиб   кетаётганини   барибир   сезади.   Қачонки
раҳбарнинг   юраги   ҳам,   қўли   ҳам   тоза   бўлса,   тамадан,   ғараздан   йироқ   бўлса
унинг табиатида қатъиятлик билан вазминлик талабчанлик билан ақл-заковат
уйғун   бўлса,   фақат   шундагина   у   одамларнинг   ғам-ташвишини   ўз   қалбидан
ўтказишга қодир бўлади.
Кадрлар   масаласи   ҳар   бир   жамиятда,   ҳар   бир   давлатда   ўзига   хос
ёндашув ва муносабат талаб этади. Кўпгина ҳолларда Ўзбекистон шароитида
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш сиёсатини илмий-назарий қоидалар
билан   тушунтириб   бўлмайдигандек   туюлади.   Давлат   раҳбари   фикрига   кўра
ишни   тўғри   ташкил   қилиш,   мавжуд   муаммоларни   ечишда   одамларни
сафарбар этиш, халқнинг ва фаолларнинг кучига таяниш, уларнинг кўнглига кириб бориш, эл-юртнинг қувончи ва ғами билан яшаш ҳар бир раҳбар учун
устувор вазифа бўлиши керак.   
Халқнинг   раҳбарларга   қўшимча   куч-қувват   бағишлайдиган
оқибатлилик,   бағрикенглик   каби   миллий   хусусиятлари   ҳар   бир   раҳбарнинг
халқ ишончига кириши учун энг яқин йўлдир.  
Айни вақтда, раҳбар доимо сезгир ва ҳушёр бўлиб, қабул қилаётган ҳар
қандай   қарорини   етти   марта   ўлчаб,   бир   марта   кесиб,   уларнинг   оқибатини
ўзига пухта тасаввур қилиши, шу юртни, шу тупроқни асраб-авайлаб яшаши
шарт.   Бунинг   учун   эса   раҳбарнинг   ақл-заковати,   билими   ва   тажрибаси
етарли,   фикрлаш   доираси   албатта   кенг   бўлиши   лозим.   Бошлаган   ишларини
охирига   етказиш,   ўзига   ишонч   билдирган   одамларнинг   орзу-умидларини
руёбга   чиқаришда   қатъиятлилигини   намоён   этиши,   иродаси   бақувват,
эътиқоди   бутун   бўлиши   керак.   Албатта,   бундай   кадрни   топиш   қийичилик
туғдириши   мумкин.   Бундай   юксак   мезонларга   ҳар   томонлама   жавоб
берадиган   одамни   топиш   мураккаб   бўлса-да   бироқ   ана   шундай
хусусиятларга,   билим   ва   тажрибага   эга   бўлиш   учун   интилиш,   эл-юртни   ўз
изидан   бошлаш   учун   ўз   устида   қаттиқ   ишлаш,   ўзини   қийнаш,   керак   бўлса,
жонини   фидо   қилишга   ҳам   тайёр   кадрларни   шакллантириш   зарур.   Балки
дастлабки   йиллари   унинг   иши   юришмаслиги,   билими   ёки   малакаси
етишмаслиги   мумкин.   Лекин   кундан-кунга,   йилдан-йилга   тажриба   топиши
билан,   одамларни   яқиндан   билиб,     уларнинг   юрагига   кириб   бориши   билан
унинг   фаоллиги   ошиши,   раҳбарлик   фаолиятининг   самараси   ҳам   ортиб
бориши керак. Бунинг натижасини албатта шу юртда яшайдиган одамлар ўз
кундалик ҳаётида сезиб, раҳбардан рози бўли ши лозим. 
Раҳбарлик   бу   ўткинчи   ҳодиса,   аммо   ҳар   нарсани   сезиб   турувчи   халқ
хотираси   ҳамиша   сақланиб   қолади,   ҳаёт   халқ   билан   бирга   ўз   йўлида   давом
этаверади. Эл-юртнинг бетакрор табиатида, унинг қалбида бўлган олижаноб
хусусиятлар   ҳеч   қачон   завол   билмайди.   Шу   нуқтаи-назардан   миллий
манфаатларнинг чегарасини унинг мазмун-моҳиятини англайдиган ва халқни
ўз   кетидан   эргаштирадиган   раҳбарларни   шакллантириш,   хавфсизлик   ва барқарорлик   борасида   уларнинг   масъулиятини   ошириш   долзарб   бўлиб
қолаверади.  
Маълумки,   кадрлар   билан   боғлиқ   тадбирларда   жойларда
ислоҳотларнинг   бориши   билан   боғлиқ   масалалар   кўриб   чиқилди.   Бундай
йиғилишларда   ким   қандай   ютуқларга   эришгани,   ким   қандай   хато   ва
камчиликларга   йўл   қўйгани   ҳақида   рўй-рост   гапирилади,   ҳар   ким   ўз   ишига
қараб   муносиб   баҳосини   олади.   Биров   рағбатга   сазовор   бўлса,   бошқа
бировнинг эса ўз жойини бўшатиб беришига тўғри келади.
Яхши  ният  билан  меҳнат  қилаётган  одамларнинг  бошини  қовуштириш,
кўнглини   кўтариш,   ишни   оқилона   ташкил   қилиш,   бир   сўз   билан   айтганда,
қийинчиликларда тобланган ва суяги қотган, ор-номусли ўзбек халқи олдига
амалий режалар ва катта марраларни қўйиб, уларни шу мақсад сари бошлаш
аввало   раҳбарнинг   вазифаси   бўлиши   керак.   Ана   шундай   масъулиятни   ўз
зиммасига   оладиган,   ўзи   яшаётган   ҳудудни   обод   қилишга   бел   боғлаган,   шу
юрт менинг, оиламнинг, болаларимнинг ватани, деган фикр билан яшайдиган
одамларни   айнан   етакчи   руҳлантириши,   зарур   бўлганда,   уларни   ҳимоялаши
керак. 
Давлат   бошқарувида   маъмурий   ислоҳотларнинг   долзарб   масалалари
давлат   раҳбарининг   турли   чиқишларида   ўз   аксини   топган.   Бу   чиқишларда
раҳбар   ходимларининг   маъмурий   ваколатлари   қонунчиликка
асосланганлигини,   ваколат   доирасидан   чиқиш,   қонунчиликка   зид   ҳаракат
қилиш   жиноий   жавобгарлика   олиб   келиши   муқаррарлигини   ўзига   хос   йўл
билан таъкидланади.       
Ҳ озирги   кунда   мамлакатда   ўз   ечимини   кутаётган   муаммолар,   аввало,
жамиятини   янгилаш  ва  ислоҳ  қилиш,  халқнинг   оғирини  енгиллатиш  йўлида
ғов-тўсиқ,   бўлиб   турган   салбий   ҳолатлар   яна   бир   бор   аниқлаб   олиш   ва
уларни   бартараф   этиш   йўлларини   ишлаб   чиқиш   мақсадга   мувофиқдир.
Аҳолини   иш   ва   даромад   билан   таъминлаш,   халқнинг   турмуш   даражасини
ошириш  каби   қатор  долзарб   масалаларнинг  жойларда  ҳанузгача   ҳал  бўлмай
келмоқда.   Жумладан,   инсон   ҳуқуқ   ва   манфаатларини   ҳимоялаш,   аҳолининг таъминоти   ва   ижтимоий   муаммоларни   ечиш   сингари   муҳим   масалаларга
беписандлик   билан   қараш,   қонунбузарлик,   тамагирлик,   ўз   вазифасини
суистеъмол   қилиш   ҳолатлари   хамон   учраб   турганини,   бундай   салбий
кўринишларни   қонун   асосида   бартараф   этиш   ҳанузгача   долзарблигича
қолмоқда. 
Бугунги   кунда   ҳукумат   олдида   турган   вазифаларнинг   тўлақонли
бажарилиши икки талабга боғлиқ эканлиги намоён бўлмоқда. 
Биринчи   талаб   –   ҳар   бир   мутасадди   раҳбарнинг   ўз   ишига   бўлган
масъулиятини   тубдан   ўзгартириш,   шахсий   жавобгарликни   ошириш.   Баъзи
вазирлар   йил   давомида   бирон   нар са   тўғрисида   ҳеч   қандай   таклиф   ва
ташаббус билан чиқмайди. Уларнинг хаёлида бир гап ҳеч ким менга тегмаса
бас,   тинчгина   куним   ўтса   бўлди.   Бу   энг   номаъқул,   керак   бўлса,   энг   зарарли
ёндашувдир.
Иккинчи   масала   -   ҳукумат   аъзоси   сифатида   катта   ишонч   юклатилган
ҳукумат   аъзоларида   вазифага   муносиб   бўлиш   учун   тегишли   билим   ва
тажриба,   юқори   малака   бўлиши   шарт.   Бошқача   айтганда   эгаллаб   турган
лавозимига   муносиб   бўлиш   фаолиятнинг   самарали   бўлишининг   муҳим
шартидир.   Ар   бир   мутахассис   ёки   раҳбар   ўз   ишининг   устаси   бўлиш,   ўз
соҳасининг сирларини ҳар томонлама чуқур билиш керак.
Президентимизнинг   эътиборини   тортадиган   яна   бир   муҳим   масала
давлат ходимларини лавозимга танлаш ва тайинлаш билан боғлиқ. Бу ҳақда
гапирганда, кўп учрайдиган маҳаллийчилик ва ошна-оғайнигарчилик деб ном
олган   нохуш   бир   ҳолатни   айтишга   тўғри   келади.   Бир   номзодга   ишонч
билдирилиб,   вазирлик   лавозимига   қўйилиб   ярим   йил-бир   йил   ўтгач   у
бошқараётган соҳанинг аҳволи билан кизиқилса, у албатта маҳаллийчилик ва
ошна-оғайнигарчилик   касалига   дучор   бўлади.   қачонки,   кадрлар
масаласининг давлат ишига энг катта зиён етказадиган мана шундай салбий
томонлари   бартараф   этилса,   кўп   муаммоларни   ечишга   имкон   туғилади.
Асосий   вазифа   қаерда   шундай   касаллик   пайдо   бўлишининг   илдизларини
аниқлаб,   ўз   вақтида   чорасини   кўришдан   иборат.   Бордию   касаллик   кучайиб кетса,   уни   жарроҳлик   йўли   билан   кесиб   ташлаш,   лўнда   қилиб   айтганда,
нопок   ва   ноқобил   кадрлардан   воз   кечишдан   бошқа   илож   қолмайди.   Чунки
битта   бемаза   раҳбар   нафақат   ишни   барбод   қилиши,   балки   минглаб
инсонларнинг ҳаётини бузиши мyмкин.
Шуни   таъкидлаш   зарурки,   давлат   хизматчилари   орасида   коррупцияга,
хизмат   вазифасини   суиистеъмол   қилиш   ҳолатларига   қарши   доимий   кураш
олиб   бориляпти.   қонунни   бузган,   жиноятга   қўл   урган   нопок   ходимларни
ҳуқуқ-тартибот   идоралари   вақтида   ушлаб,   жазосини   беряпти.   Лекин   бу
масалада   олиб   борилаётган   ишлар   мутлақо   етарли   эмаслигини   таъкидлаш
жоиз.
Янги   давр,   янги   раҳбар   кадрларни   шакллантириш,   янги   -   шарқона
танқид   маданиятини   шакллантиришни   тақозо   қилади.   Шарқона   танқид
маданияти   бу   -   танқиднинг   яхши   ният   билан   қўшиб   айтилиши,   миллийлик,
самимийлик,   танқид   қилинувчининг   шахсиятига   ҳурматнинг   намоён   бўлиб
туриши;   танқид   қилинаётган   камчиликнинг   танқид   қилинувчидаги   ижобий
сифатларини ҳам қайд қилиш, миллат ва давлат манфаатларини устуворлиги,
яратувчилик,   конструктивлик,   маънавийлик,   «мозийга   қайтиб   иш   кўриш»
тамойили   уйғунлигидир.   Бу   инсонлар,   ходимлар,   фуқаролардаги   салбий
сифатларни сусайтириш, ижобий сифатларни кучайтиришга шароит яратади.
Тақдирлаш   -   ижобий   сифатларни   ўстиради.   Танқид   -   салбий   сифатларни
сўндиради.   Бунинг   формуласи   қандай?   Бунга   буюк,   миллий,   ибратли
тарихимизда   кўплаб   далиллари   бор.     Ана   шундай     миллат   ва   давлат
устуворлиги,   насиҳат,   танқид,   яхши   ниятлар   мажмуасидан   бири   Кул   Тегин
обидасида бор: «Чин миллатининг сўзи тотли, ширин, ипак тўқимаси юмшоқ
эмиш.   Ширин   сўз   ила,   юмшоқ   ипак   тўқима   ила   алдаб,   узоқ   миллатни   шу
тарзда   яқинлаштирар   эмиш.   Яхши   билимли   инсонни   юргизмас   эмиш.   Бир
инсон номувофиқ иш қилса, қабиласи, миллати, қариндош-уруғларига қадар
яшатмас эмиш. Ширин сўзига, юмшоқ тўқимасига алданиб, кўпдан-кўп Турк
миллати,   ўлдинг.   Турк   миллати,   ўлажаксан!»   Нақадар   самимий   миллий
танқид.   Бу   миллатни   низомга,   тартибга   солган   хоқон   сўзларида   юқорида келтирганимиз шарқона танқиднинг барча устувор унсурлари мужассам. Шу
сабабли   бундай   танқид   миллат,   халқда   ижобий   сифатларнинг   кўпайишига,
салбий сифатларни сусайишишига хизмат қилган. 
Раҳбар   кадрда   ҳам   бир   фуқарода   бўлгани   каби   ижобий   сифатлар   ва
салбий   хусусиятлар   учраши   табиий.   Жамият   тараққиёти   миллатнинг
камчиликларидан   ҳоли   бўлиши   -   раҳбар   кадрларнинг   камчиликлардан,
салбий хусусиятлардан ҳоли бўлиши билан бошланади. Миллатнинг ижобий,
яратувчан сифатларга амал қилиши - раҳбар кадрларнинг ижобий, яратувчан
сифатларга амал қилишидан бошланади.
Германияда   бўлажак   раҳбарнинг   ахлоқий   ва   ташкилотчилик
сифатларига   талаб   кучайтирилмоқда.   Америка   ва   Германия
психологларининг   тадқиқотлари   натижалари   асосида   раҳбар   ходимларни
танлаб олишнинг қуйидаги қоидалари ишлаб чиқилди:
1.  Танланаётган   раҳбарнинг   маънавий   ва   касбий   сифатлари   у
бажариши керак бўлган вазифаларга қатъиян мос бўлиши керак.
2.  Pаҳбар ўзидан қуйидаги раҳбар ходимлардан ҳеч бўлмаганда бир
фазилати билан устун бўлмоғи керак.
3.  Pаҳбар ва жамоа манфаатлари уйғун бўлиши керак.
4.  У   ёки   бу   кишининг   раҳбар   бўла   олишини   олдиндан   айтиб
беришнинг   энг   яхши   услубларидан   бири   унинг   биографиясини   психологик
таҳлил қилмоқдир.
Японияда   тараққиёт   мўъжизасининг   илк   иқтисодий   манбаи
технологияларни   келтириш,   ишга   туширишдан   бошланган   бўлса,   миллий-
маънавий   манбаи   «инсон   омили»   пойдеворининг   ватанпарварликка
қурилгани   бўлди.   Бу   хусусият   ўз   навбатида   кадрлар   сиёсатида   ҳам   аксини
топди.
Раҳбарликнинг   ўзига   хос   масъулияти   бўлгани   сабабли,   унинг   юкини
кўтариш   ҳеч   қачон   осон   бўлмаган.   Лекин   буюк   мақсад   сари   интилаётган,
ўзига   хос   ўтиш   даврини   бошдан   кечираётган,   ижтимоий-сиёсий ислоҳотларниамалга   ошираётган   мамлакатимизда   раҳбар   бўладиган   шахс
барча талабларга жавоб бериши шарт. Чунки юртимизда ислоҳотлар ҳамрови
тобора   кенгайгани   сари   янги   вазифалар   кўлами   ҳам   шунга   яраша   ошиб
бормоқда.   Бу   вазифаларнингамалга   оширилиши,   аввало,   жамиятимизда
тинчлик,   ижтимоий-сиёсий   барқарорлик,   хавфсизликнинг   таъминланиши
билан боғлиқдир.
Бугунги раҳбар қандай поғонада бўлишидан қатъи назар, вужудга келган
вазиятни   инобатга   олган   ҳолда,   фаолиятини   ташкил   қилиши   керак.
Жумладан,   юрт   хавфсизлиги,   таҳдидга   нисбатан   «огоҳлик»   тушунчалари
каттаю   кичик   раҳбарларга   тегишли   эканини   ҳам   англаб   етишимиз   даркор.
Масалан,   маҳалла   тинч,   осойишта   бўлса,   туман   ҳам   тинч   бўлади,   туманда
тинчлик бўлса, вилоят миқёсида ҳам шундай ҳолат бўлади. Ўз навбатида, бу
мамлакатимизда   осуда   ҳаёт   ҳукм   сураётганини   билдиради.   Демак,   тинчлик,
хавфсизлик учун жон куйдириш нафақат юқори лавозимдаги раҳбарларнинг,
балки   қуйи   поғона   масъул   шахсларнинг   ҳам   вазифасидир.   Шу   ўринда   бир
масалага эътибор қаратмоқчимиз. Маълумки, диний ақидапарастлар хуружи,
аввало,   маҳалла   ёшларига   қаратилган.   Чунки   улар   давлат   ва   жамият
бошқарувининг   энг   қуйи   поғонаси   ҳисобланган   маҳаллаларда   раҳбарлик
қилаётган   шахслар   фаолиятида   таҳдид   омилига   нисбатан   лоқайдлик
кайфиятини   сеза   олишади.   Маҳалла   раҳбарияти   ва   фаоллари,   маҳалла
масжидлари   имом-хатиблари   ўз   ҳудудидаги   ёшларнинг   юриш-туриши,
тарбиясига   жиддий   эътибор   берганида,   балки,   кўпгина   ножўя   хатти-
ҳаракатларнинг олди олинган бўлур эди. Афсуски, маҳалла оқсоқоллари ҳали
ҳам хавфсизлик ва таҳдид  мҳаммосини юқори ташкилотлар раҳбарларининг
вазифаси   деб   қадамоқда.   Ваҳолангки,   биз   учун   хавфсизлик   яхлит   ва
бўлинмасдир.   Ушбу   қоида   нафақат   мамлакатимиз   ташқи   сиёсатига,   балки
ички ҳаётимизга ҳам тааллуқли. Шунинг учун барча раҳбар масъул шахслар
бу қоидани чуқур англаши ва ўз фаолиятига жорий қилиши лозим.
Умумжамият  хавфсизлигини таъминлаш вазифаси барча раҳбарларнинг
бурчи деган ғоя бугунги кунда, нафақат ҳудудий бошқарув раҳбарларининг, балки   мамлакатимиздаги   мавжуд   барча   ташкилотлар,   ишлаб   чиқариш
корхоналари   бошлиқларига   ҳам   тааллуқлидир.   Чунки   улар   ҳам   жамиятнинг
бир   бўлаги   бўлган   одам   лар   билан   бирга   ишлашади.   Кичик   бир   ҳамоа
хўжалигининг   раҳбарими   ёки   юқори   лавозимдаги   мансабдор   шахсми   ёинки
корхона   етакчисими,   у   ўз   идоравий   хўжалик   юмушлари   доираси   билан
чекланиб   қолиши   мумкин   эмас.   Бугунги   раҳбар   ўз   ҳамоасининг   аҳволи,
ходимларнинг   ижтимоий-сиёсий   кайфияти,   дунёқараши,   орзу-интилишлари
тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши шарт. Тажрибадан маълумки, баъзан
оддий,   кичкина   кўринган   нарсалар   ҳам   таҳдид   омилига   хизмат   қилиши
мумкин.   Масалан,   корхонадаги   оддийгина   кўринган   масала   вақтида   ҳал
этилмаса, у ходимларнинг оммавий норозилигига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.
Айиан шундай вазиятлар ғанимларимиз, диний ақидапарастларга қўл келади.
Ваҳоланки,   ўзоқни   кўзлаган,   кенг   фикрлай   оладиган   раҳбар   вазият
чуқурлашиб   кетмасиданоқ,   олдиндан   унга   қарши   чора-тадбирларни   ишлаб
чиқади ваамалга оширади.
Раҳбар масъулияти, раҳбар ва фуқаро ўртасидаги муносабатлар Шарқда
юксак   маданият,   ўзаро   ҳамкорлик   ва   ҳамжиҳатликнинг   уйғунлашган
шаклида   вужудга   келган.   Халқимиздаги   шарқона   менталитетнинг   ўзига   хос
хусусиятларидан   бири   –   раҳбарга   нисбатан   алоҳида   ҳурмат   билан
муносабатда   бўлишда   намоён   бўлади.   Раҳбар   кадрлар   тўғрисида   фикр
юритганда,   аввало,   унинг   ишга   масъулият   билан   ёндашаётгани,   бошқарув
салоҳияти ва албатта, маданий қиёфаси хусусида сўз боради. Зотан, инсоний
фазилатларга   эга   бўлиш   ҳар   бир   раҳбарнинг   зийнатидир.   Раҳбарнинг   ички
дунёси,   ҳаётий   тамойиллари   жамият   сиёсий   ҳаётига   бевосита   таъсир
кўрсатиши   мумкинлиги   тарихдан   маълум.   Унинг   хулқ-атвори,   юриш-
туриши,   кайфиятига   қараб,   ҳалқимиз   азал-азалдан   ўзи   яшаётган   жамият
ҳақида   хулоса   чиқарган,   уни   қўллаб-қувватлаган   ёки   аксинча,   ўз
норозилигини билдирган.   Халқимизга  хос  бу  хусусиятни  эътиборга   олмаган
раҳбар-ходим,   билиб-билмай,   ички   таҳдид   омилини   юзага   келтириши
мумкин.   Чунки   ҳалқни   алдаб   бўлмайди.   қинғир   раҳбарнинг   қилиғи   эртами- кечми   барчага   аён   бўлади.   Табиийки,   бундай   раҳбардан   ҳалқнинг   кўнгли
қолади.   Шунинг   учун   сабр-тоқатли,   чидамли,   андишали   ҳалқимизнинг
бундай   хусусиятларини   суиистеъмол   қилишга   ҳеч   қайси   раҳбарнинг   ҳаққи
йўқ.   Аксинча,   ҳар   бир   раҳбар   ҳалқимиздаги   шарқона   вазминлик   ва   юксак
одоб асосига қурилган сабр-бардошни ўз қобилиятини рўёбга чиқариш учун
берилган имконият деб билиши, раҳбарлик лавозими амал эмас, балки унинг
зиммасига одам ларга хизмат қилиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва тинч-
осойишта ҳаётини таъминлаш масъулияти юкланганини англаб етмоғи зарур.
Яъни, раҳбар ҳаммадан кўпроқишлаб, фуқаролар фаровонлиги, юрт тинчлиги
ва равнақи учун елиб-югурадиган фидойи инсон бўлиши керак. Айни пайтда,
у   жамият   сиёсий   барқарорлигшшнг   мустаҳкам,ланишига   ҳисса   қўшишга
интилиши   зарур.   Маълумки,   сиёсатдаги   ахлоқ   масаласига   алоҳида   эътибор
билан   қараш,   шунингдек,   сиёсий   эркинликни   ахлоқ   меъёрлари   доирасида
қабул   қилиш   ва   уларга   амал   қилиш   ҳалқимизга   хос   яна   бир   муҳим
хусусиятдир.   Дарҳақиқат,   истаган   раҳбарга   мурожаат   этиш   ҳуқуқига   эга
бўлса-да,   андишали   ҳалқимиз   ҳадеб   бу   ҳуқуқини   суиистеъмол   қилмайди,
ташвишлантираётган муаммоларини ҳар доим ҳам очиқ-ойдин баён этмайди.
Демак,   ҳар   бир   раҳбар   ҳалқимизга   хос   бу   хусусиятни   инобатга   олган   ҳолда
тегишли   хулосалар   чиқариши   ва   ўзи   ташаббус   кўрсатиб,   одамларни
ташвишлантираётган   муаммоларни   ечиш   устида   тинимсиз   бош   қотириши
керак.
Демак,   ислоҳотчи   раҳбаргина   бугунги   ўтиш   даврига   хос   муаммоларни
ҳал этиш борасида аниқ, изчил ва тўғри қарор қабул қилиш салоҳиятига эга
бўлади.   Юртимизда   олиб   борилаётган   тадрижий   ислоҳотлар   жараёнида
айрим   раҳбарларнинг   ўз   ҳаётий   позициясига   эга   эмаслиги   туфайли
ислоҳотларга   муносабати   ва   масъулиятида   хато-камчиликлар   кўзга
ташланмоқда.   Чиндан   ҳам,   ислоҳотлар   жараёнининг   бошида   ўзи   турмаган,
ирода   ва   матонат   билан   кўзланган   мақсад   сари   бошқаларни   ортидан
эргаштира   олмаган   одам   ни   раҳбарлик   лавозимига   муносиб   дейиш
мумкинми?   Шу   боис   кишилар   онги   ва   руҳиятидаги   эски   ақидалардан қутулиб,   янгича   мафкура   шаклланаётган   ҳозирги   даврда   билимдон,   Ватанга
садоқатли,   фидойи   раҳбарлар   заҳирасини   ташкил   қилиш,   уларнинг   жамият
ҳаётини ислоҳ этишда фаол иштирокини таъминлаш учун зарур шарт-шароит
яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Раҳбар   ўз   соҳасининг   билимдони,   яъни   яхши   муҳандис   ёки   ўқитувчи,
шифокор   ёки   педагог   бўлиши   билан   бир   қаторда,   инсоний   фазилатлари
билан   одамлар   ҳурмат-эътиборини   қозонган,   уларни   эзгу   ишларга
руҳлантира олиши даркор. Аммо бунинг учун у ўз устида тинимсиз ишлаши,
мамлакат   ва   дунё   миқёсидаги   воқеа-ҳодисаларни   теран   таҳлил   этиши,   ҳар
бир   масалада   мустақил   фикрга,   ўз   позициясига   эга   бўлиши   зарур.   Шу
маънода,   раҳбар   кадрлар   ўқуви   самарадорлигини   ошириш   бу   соҳа
муаммоларини   бартараф   этишда   муҳим   ўрин   тўтади.   Раҳбарларнинг   ўрта
бўғини   бу   борадаги   энг   заиф   нуқталардан   биридир.   Афсуски,   уларнинг
баъзилари   замон   эскича   тасаввур   ва   дунёқараш   билан   яҳамоқда.   Турли
жамғарма   ҳамда   жамиятлардан   имтиёзлар   ундириш   ва   боқимандалик   билан
кун кўриш илинжида юришибди.
Раҳбар   фаолиятининг   операционал   соҳасига     унинг     фикрлаш   услуби
ходимлар   билан   муносабат   қуриш   шакли,   ходимларни   танлаш   ва   ўрнига
қўйишдаги кўникма ва малакалари мисол бўлиши мумкин.
Бошқарувга   акмеологик   ёндашувдаги   асосий   тушунчалардан   бири   -
бошқарув   маҳоратига   оид   намунанинг   мавжудлиги.   Акмеологик   нуқтаи
назардан   бирон   идеал   моделнинг   бўлиши   муҳимдир.   Самарали   раҳбар
моделини   яратишда   эса   конкрет   замон   ва   маконга   асосланилади.   Бунда
маҳаллий,   худудий   хусусиятлар,   корхона   ва   соҳанинг   талаб-эҳтиёжлари,
ижродаги ходимлар манфаати инобатга олиниши зарур. 
Намунавий   раҳбар   модели   ҳақида   гапирар   эканмиз,   инсоннинг   ушбу
моделга   хос   хислат   ва   сифатларга   мос   келишга   интилиши   жуда   муҳимдир.
Моделга   тақлид   қилиш   жараёнининг   икки   жиҳати   устида   тўхталиб   ўтиш
муҳим.   Биринчи   жиҳат   шу   намунага   хос   хислатлар   мажмуи   бўлса,   иккинчи
жиҳат - шахснинг шу намунага мос бўлишга интилишидир. Биринчи жиҳатни проффесионализмнинг   операцион   соҳаси   билан   қиёсласак,   иккинчисини   эса
мотивацион соҳага монанд равишда кўришимиз мумкин. 
  Акмеологик   ёндашув   нуқтаи   назаридан,   мутахассис   ва   раҳбарнинг
мотивацион соҳасига оид   зўриқиш аҳамиятлироқ ҳисобланади. Чунки, шахс
мотивацион   соҳасининг   кучи   ҳисобига   нафақат   зарур   хислатларни
шакллантириш,   балки     компенсациялаш   имконияти   туғилади.   Шунинг   учун
касбий   намунага   мосликдан   кўра   намунага   интилишнинг   бўлганлиги,
мотивациянинг кучи муҳимроқдир.
Бошқарув потенциали  – раҳбарнинг ўз имкониятларини доимо янгилаб,
бойитиб   боришидир.   Раҳбарнинг   таълим   олиши,   ўз   малакасини   оширишга
интилиши,   ўз   интилиш   даражасини   ўстириб   бориши   унинг   акмеологик
жиҳатдан     етуклигини     ифодалайди   ва   профессионализм   даражасида
турганлигини   билдиради.   Шундай   ҳолларни   ҳам   кузатамизки,   раҳбар,   янги
ташкилотга   келар   экан,   дастлабки   вақтда,   шижоат   ва   маъсулият   билан
киришган ҳаракати аста-секин сўниб боради, талабчанлиги камайиб, аввалги
шижоат   ва   ғайрат   пастга   қараб   кетади.   Янги   вазият   ва   шароит   инсондан
доимо   ўз   потенциалининг   юксак   босқичида   туришни,   юксак   шижоат   ва
ғайратни   уйғотади.   Раҳбар   маҳоратининг   профессионализм   даражасига
кўтарилган ҳолати кўпинча янги ва нотаниш вазият билан чақирилади. Янги
ва   номаълум   вазиятда   организм   потенциалининг   мобилизациялашуви
биологик   қонуниятларга   асосланади.   Айнан   шу   сабабли,   кундалик   ҳаётига
янги   мазмун   киритиб   борадиган   раҳбар   доимо   чўққиларга   интилади,
маҳоратнинг   янада   юксакроқ   поғоналарига   кўтарилмоқчи   бўлади.   Демак,
раҳбарнинг,   ўз-ўзини   таҳлил   қилиш     орқали   мукаммалликка   интилиши
муҳим кўрсаткичлардан биридир. 
Раҳбар маҳоратининг юксаклик даражаси томон ўсаётганлигининг  яна
бир   томони   –   субъектлик   зонасининг   кенгайиб   бориши .   Раҳбар   доимо
ҳамкорликдаги   ходимлар   билан   бўлаётган   муносабатини   ривожлантирган
ҳолда   ўз   таъсир   этиш   доирасини   кенгайтириб   бориши   ва   бошқарув
фаолиятининг экспансия жиҳатини орттириб бориши лозим.    Кейинги   кўрсаткич   эса   –   субъектнинг   объект   билан   мувофиқлашуви
масаласидир   Раҳбар   бошқарув   объекти,   яъни   итоатидаги   ходимларнинг
хусусиятларини   ҳисобга   олган   ҳолда,   ташкилот   вазифаларини
мувофиқлаштириш   орқали   амалга   ошириб   бориши   лозим.   Кўп   ҳолларда,
ушбу   жараён   идентификация   тушунчаси   орқали   ҳам   ифодаланади.   Соф
идентификация   –   субъект   ва   объект   муносабатларида   ўзаро   уйғунлик   ва
мувофиқлашув жараёнининг амалга ошишидир.
Предметлиликка   интилиш ,   яъни   мавҳум   ҳодиса   ва   нарсаларни
аниқлаштириб   бориш   жараёнида   ифодаланади.   Раҳбар   ҳам   ўз   бошқарув
жараёнида доимо ташкилот ҳаётига оид нарсаларни ўзи учун яқинлаштириб,
ташкилотга   оид   билиш   жараёнини   кенгайтириб   бориши   лозим.
Предметлиликка   интилиш   –   ходим   томонидан   соҳадаги   ноаниқ   томонларни
аниқлаштириши   ҳамдир.   Бу   жараён   раҳбар   ва   ходим   муносабатларига   ҳам,
ишлаб   чиқариш   технологиясига,   ташкиллаштириш   масалаларига   ҳам
тегишли.
Бошқарув   маҳорати   юксалишини   таъминловчи   асосий   жараёнлардан
бири   -   раҳбарнинг   ўз   касби   доирасидан   чиқа   олиши,   мавжуд   стандарт   ва
андозалардан   йироқлаша   олиши   ва   янги,   муаммоли   вазиятга   нисбатан
ижодий бўла олиши қобилияти дир. Дарҳақиқат, муаммоли вазиятга нисбатан
вариативлик,   яъни   кўп   ечимни   таклиф   этиш   қобилияти,   ижодий   ёндашув
маҳсули   сифатида     интегратив   хусусиятга   эга   бўлиб,   шахснинг
ташаббускорлиги,   интеллектуаллиги,   масъулиятни   ўзига   олишга
тайёрлигидан далолат беради. 
    Раҳбарнинг   ўз   индивидуал   бошқарув   услубини   шакллантириш га
мойиллиги.   Маҳорат   чўққисига   қадам   қўяётган   раҳбар   ўзининг   бошқарув
услубини, фаолияти натижаларини изчил тарзда таҳлил эта олади. Шахснинг
бундай   қобилияти   эса   рефлексия   деб   аталиб,   бу   жараёнда   инсон   мақсадга
етакловчи   шахсий   хислатлари   ва   юзага   келган   вазиятга   оид   омилларни
англанган тарзда мушоҳада қилади ҳамда ҳаракатлари ҳақида ўзига ҳисобот
бера олади. Бундай ички йўналган мулоқот ва мушоҳада қила олиш малакаси инсоннинг   ўз   касбий   ривожланиши   йўлини   кўришидаги   муҳим   омилдир.
Айнан   шундай   ички   мулоқот   асосида   раҳбар   айнан   ўзига   ва   унгагина   хос
бўлган   индивидуал   услублари   мажмуасини   англаб   боради   ва   маҳорат
чўққисига эришишнинг ўз шахсига мос стратегиясини яратади.

МУНДАРИЖА

 КИРИШ 
I БОББОШҚАРУВ КАДРЛАРИДА ҲАЛОЛЛИК ВА ФИДОИЙЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ 
1.1Бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш зарурати 
1.2Ҳалоллик ва фидойилик категорияларининг фалсафий-концептуал таҳлили  
 Бобга оид хулосалар 
II БОБЯНГИ АВЛОД БОШҚАРУВ КАДРЛАРИДА ҲАЛОЛЛИК ВА ФИДОЙИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ 
2.1Бошқарув кадрларининг ахлоқий маданияти ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлили 
2.2Бошқарув кадрларида фидойилик фазилатини ривожлантириш асосида масъулиятли раҳбар имиджини яратиш муаммолари 
 Бобга оид хулосалар 
III БОБЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИНГ ЮКСАК АХЛОҚИЙЛИК МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТИШИГА ЭРИШИШНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАРИ 
3.1 Адолатли саралаш ва тўғри селекцияни амалга ошириш асосида бошқарувда ҳалол кадрларни авлодини шакллантириш йўллари 
3.2 Мустаҳкам эътиқод ва ҳалол таълим-тарбия тизимини яратиш асосида бошқарув кадрларида ҳалоллик ва фидойилик фазилатларини ривожлантириш тамойиллари 
 Бобга оид хулосалар 
 ХУЛОСА 
 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ