Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 89.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бошланғич синф кар болаларни ақлий ривожланишини амалга ошириш йўллари

Купить
МУНДАРИЖА КИРИШ I . БОБ. МУАММОНИ Ў РГАНИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг ривожланиш босқичлари 1.2. Бошланғич синф эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг ривожланиш хусусиятлари II. БОБ. БОШЛАНҒИЧ СИНФ КАР БОЛАЛАРНИ АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 2.1. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни ўқитишнинг мазмуни ва методлари 2.2. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни билиш жараёнларининг ривожланиши III.БОБ. БОШЛАНҒИЧ СИНФ КАР БОЛАЛАР АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ 3.1. Бошланғич синф кар болаларнинг ақлий ривожланиш даражасини текшириш методикаси 3.2. Бошланғич синф кар болаларнинг ақлий ривожланиш даражасини текшириш натижалари 3.3 . Бошланғич синф кар болалар ақлий ривожланиш даражасини ривожлантириш усуллари ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХ КИРИШ Фарзандлари соғлом мамлакатнинг келажаги буюкдир.Давлатимиз раҳбари И.Каримов ташаббуси билан 2014 йилнинг мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши жамоатчилигимиз томонидан кенг қўллаб – қувватланди. Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бу мустақиллигимизнинг илк кунларидан жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш усутувор вазифа этиб белгиланган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлади. Она ва бола, Ёшлар, Баркамол авлод, Оила ва бошқа номлар билан аталган йилларда амалга оширилган ишлар халқимизнинг эзгу орзуси бўлган соғлом бола тарбиялашдек, олижаноб мақсадга ҳамоҳангдир. Ҳеч шубҳасиз, ҳар биримиз эга, мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни шакллантириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини ана шу мақсадларга сафарбар этишга доир кенг миқёсли чора – тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Дастур етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, унда болалар туғилиши, таълим – тарбияси, оилада соғлом муғитни, унинг иқтисодий ва маънавий – ахлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар акс этган. “Соғлом бола йили” Давлат дастурида оилада меҳр – оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳити, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни барқарор қилиш, ёш оилаларни моддий қўллаб – қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, хоти бюджетидан анчагина миқдорда маблағ йўналтирилади. Мазкур дастурнинг бажарилиши мамлакатимизнинг учун асосий мақсади инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлади. Тадқиқод мақсади: Бошланғич синф кар болаларни ақлий ривожланишининг ўзига хослигини ўрганиш Тадқиқод вазифалари: 1) Муаммога оид махсус адабиётларни ўрганиш ва тахлил қилиш 2) Бошланғич синф кар болаларни ақлий ривожланишини ўрганиш бўйича методикалар танлаш 3) Бошланғич синф кар болаларнинг ақлий тарбиясини экспериментал текшириш 3) Маълумотларни умумлаштирган холда хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқод объекти : Бошланғич синф кар болаларнинг ақлий жараёни Тадқиқод предмети : Кар болалар ақлий ривожлантириш хусусиятлари Тад қ и қ од методлари :  мавзуга о Президентимиз И.А.Каримов асосларида олға сурилган маънавият ҳақидаги ғоялари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан қабул қилинган давлат дастурларии, Шарқ мутаффаккирларини комил инсонни тарбиялаш, Л.Выготскийнинг бирламчи ва иккилимчи нуқсонларнинг намоён бўлиши ҳақидаги таълимоти ҳақидаги фалсафий-ахлоқий қарашлари ташкил этади. Малакавий битирув иши кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 6 I . БОБ. МУАММОНИ Ў РГАНИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг ривожланиш босқичлари Ҳеч маҳал онасининг овози, мусиқа, дарахтларнинг шовқини, оёқлари остидаги қорнинг ғирчиллашини эшитмаган киши жуда кўп нарсадан маҳрум бўлади. Бироқ карлик соқовликка олиб келмаса, бу икки ўзаро алоқадор нуқсон туфайли кар одамнинг атрофдагилар билан тўлақонли мулоқоти барбод бўлмаса, карлик инсон учун у қадар катта кулфат бўлмасмид. Шу билан бирга, сурдопедагогика тарихида туғма кар кишилар ривожланишнинг жуда юқори даражасига эришган, эшитадиганлар билан эркин мулоқот қилган ва хатто чет тилларни ўрганганига мисоллар кўплаб топилади,бу мўъжиза эмас эди. Ҳар кунлик, ҳар соатлик меҳнат, ирода, муваффақиятга ишонч ҳамда ота-оналар, педагоглар намоён қилган чидам, мулойимлик 2-давр. Илк болалик даври: 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар киради. 3-давр. 3 ёшдан 7 ёшгача болалар кириб, бу давр мактабгача давр ҳисобланади. Мактабгача ёшда боланинг жисмоний, ақлий ва аҳлоқий ривожланишига муҳим ўзгаришлар юз беради. Агарда бу даврда болани ривожланишига яхши аҳамият берилмаса ёки унинг ривожланиши учун керак бўлган манбалардан етарлича фойдаланмаса, бунинг натижасида келиб чиққан боладаги камчиликларни бартараф этиш жуда қийин бўлади. Умумий педагогика Фани ҳам бирдан бир тўғри илмий методологик асосга ва шарқ мутафаккирларининг таълим ва тарбия тўғрисидаги фикрларидик. Мактабгача тарбия назариясининг ривожланишида рус олимлари Е.А Аркин, П.П.Блонский, Л.С. Виготский, А.Н. Леонтьев каби педагоглар муҳим роль ўйнайдилар. Уларнинг кўрсатишларича боланинг ривожланишида ў Ҳис-туйғулар. Характернинг иродавий сифатлари, шахс аҳлоқининг таркиб топиши учун муҳим ва зарур бўлган шартларидан биридир. Болаларнинг ўсиб улғайишида уларнинг фаолияти-ўйин, меҳнат катта аҳамиятга эга, ўйин ва меҳнат жараёнида улар ҳаёт тажрибаларини эгаллайдилар. 1.2. Бошланғич синф кар болаларнинг ривожланиш хусусиятлари Эшитишида нуқсони бўлган болаларни тарбиялаш муаммолари кўпчилик тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Н.А.Рау, Б.Д.Корсунская, А.А.Катаева, Н.Г.Морозова, Т.И.Обухова (29) ишларига асосланиб, хулоса қилиш мумкинки, гарчи эшитадиган ва эшитишида нуқсони бўлган болалар ривожланишининг умумий йўналишлари мос келса-да, кар ва заиф эшитувчи болаларни махсус мактабда тарбиялаш талаб қилинади. Кар ва заиф эшитувчи болалар қатор хусусиятларга эга. Уларда: - кўриш идроки нуқтаи Санаб ўтилган вазифаларнинг барчаси ўйин, махсус ўқитиш ва меҳнат жараёнида амалга оширилиши керак. Карларни ўқитишни эрта бошлашнинг аҳамияти жуда катта. Мактабгача ёш даври – инсон ҳаётида муҳим, айтиш мумкинки, ҳал қилувчи палла. Бу даврда асосий одатлар, кўникмалар шаклланади, характер белгиланади, яъни бутун кейинги ҳаёт асослари қурилади, барпо этиладиган ҳар қандай иморат учун пойдевор нима эканини жуда яхши биламиз… Тарбияни эрта бошлашнинг аҳамияти ҳақида кўплаб файласуф ва олимлар фикр билдирган. Психологлар тадқиқотлари ҳам ҳаётининг илк кунларидан мақсадга йўналтирилган, яъни махсус ташкил этилган тарбия инсоннинг ривожланиши учун катта аҳамият касб этишини исботламоқда. Мана шунинг учун ҳам мактабгача тарбия халқ таълим умуий тизимининг, жумладан эшитишида нуқсони бўлган болал мулойимликка ўргатишади. Бунда меники-бизники, мумкин-мумкин эмас, рост-ёлғон каби кўплаб ҳаётий муҳим, илк ёшда шакллантириладиган ва бевосита тарбия гатижаси саналмиш тушунча ва кўникмалар шакллантирила бошлайди. Кар болани гапиришга ўргатиш уни товушларни талаффуз қилишга ўргатишгина эмас, гарчи бу кар бола тарбиясида ўзига хос саналади ва алоҳида малакаларни талаб қилади, бироқ асосийси нутқ мазмунини тушунишга ўргатиш ва мулоқотда оғзаки нутқдан фойдаланишга, сўзловчининг лаб ҳаракатларига кўра тушунишга ва ўзи тушунарли қилиб гапиришига ўргатиш саналади. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни уй шароитида тарбиялаш мумкин бўлса-да, бироқ бу мутахассиснинг қўшимча иштирокини талаб этади ва ота-оналардан, фарзанди махсус муассасага жойлаштирилган ҳолда ҳам, эшитмайдиган ёки заиф эшитадиган Биринчиси . Соғлом кар боланинг ақлий ривожланиш имкониятлари эшитадиган боланикидан асло кам эмас. Юқори даражада талабчанлик ва малакали таълим билан уйғунлашган муҳаббат - шу имкониятларни реализациялаш имконини берадиган шарт-шароит шундан иборат. Муваффақиятга ишониш, шу ишончни болада тарбиялаш олиш – кар болани бахтли қилиш ва ўз нуқсонини ҳис қилмаслик, ҳеч бўлмаганда ундан азият чекмасликка ёрдам беришнинг муҳим омили. Иккинчиси . Тарбиянинг умумий масалалари, унинг ҳиссиёти, хулқини тарбиялаш махсус тарбияга қараганда иккинчи даражали эмас, балки махсус тарбиянинг асосини ташкил қилади. зеро фарзанд, аввало фарзанд, кейин эса кар. Буни унутмаслик лозим. унинг маънавий қиёфаси, унинг шахсини тарбиялаш – махсус ўқитишнинг ҳар бир вазиятини белгилайдиган асосий жиҳат шу. Бунда кар б нутқни баъзилар мимика (мимина ёки имоишора нутқи) билан қориштиришади, мутахассислар эса дактил нутқни саводи чиқмаган кар болаларда оғзаки нутқ ўрнига мимика нутқининг интенсив ривожланишининг олдини олиш учун кенг қўллашни тавсия қилишади. Дактил нутқни бизга маълум бўлган оғзаки нутқнининг бошқа шакллари билан таққосласак, у ёзма нутққа кўпроқ яқин келади. Худди ёзув каби ундан фақат саводли одам фойдалана олади. Қолаверса, дактил нутқни ўзлаштириш билан инсон савод ўрганади, зеро дактил нутқ, худди ёзма нутқ каби лисоний нутқ шаклидир. Дактил нутқнинг ёзувдан фарқи шундаки, ёзув белгилари ўрнига сўзловчи бармоқлари ёрдамида маконда (бўшлиқда) акс эттириладиган белгилардан фойдаланади. Эшитмайдиган, бироқ лабдан ўқийдиган ва гапира оладиган кишилар учун мимика – тезроқ ва осонроқ ўзига ўрнини босадиган мимиканинг хавфи бола лисоний нутқни эгаллагани сари камайиб боради. Да ктил белгини нафақт идрок этиш, балки товушга қараганда қайта яратиш ҳам анча осон. Хатто икки ярим ёшли бола ҳам дактил алифбони ўзлаштира олади. Уч ёшли болалар уни 15-30 кунда ўзлаштиради. Бу жуда муҳим, чунки бу тарзда болага сўз ёрдамида мурожаат қилиш, эшитадиган болага каби исталган предметни айтиш мумкин. Буни сўзни овоз чиқарибгина эмас, балки бармоқлар ёрдамида ҳам «талаффуз қилиш» керак. Бунда бола ҳар бир сўзнинг ҳарф таркиби ва грамматик қурилишини аниқ идрок этади. Шу тариқа уни нутққа ва мулоқотга ўргатиш бошланади. Бунда худди эшитадиган боладагига ўхшаш жараён кечади. Вақт ўтиши билан, товушларни талаффуз қилишга ўрганган бола бармоқлари ёрдамида «айта оладиган» сўзларини ва ибораларин ривожланишини тезлаштириш, мимика ривожини чеклаш уфойдаланилади. Бунга кар болалар дактил белгиларни қанчалик эрта ўзлаштирса ва дактил нутқдан фойдалана бошласа, шунчалик яхшироқ эришилади. Қолаверса, моҳирлик билан фойдаланилган дактил нутқ оғзаки нутқнинг ривожланиши, лабдан ўқишга ёрдамлашади. Бир қарашда ғалати туюлади: қандай қилиб сўзларни лабдан ўқиб олиш ва уни дактил шаклда аввалдан ўзлаштириш ўртасида алоқадорлик бўлиши мумкин? Маълум бўлишича, боланинг луғат заҳираси қанчалик катта ва умумий ривожланиши юқори бўлса (бунга дактил нутқ кўмаклашади), боланинг лабдан ўқиши шунчалик осонлашади, у номаълум ёки лабдан нотўгри ўқилган сўзнинг маъносини фахмлаши имкони ортади. Тани қли сурдопедагог Ф.А. Раунинг (36 ) кузатишларига кўра, болаларни дактилологиядан фойдаланиш билан паралл қўлни хаёлан кейинги белги ҳолатига тайёрлаш керак бўлади). сўзлар орасида сукут қилинади, у ёзувда бир сўзни бошқасидан ажратиб турадиган бўш маконга мос келади. Ёзувда ҳарфлар чизиқда текис ёзилгани каби, бу ўринда ҳам кўл бир хил даражада (баландликда) бўлиши, белгилар аниқ ва равшан кўрсатилиши керак, бироқ ёзувдагидан фарқли ўлароқ, қўл ҳаракатсиз қолади. Эшитишида нуқсони бўлган болалар нутқини ривожлантириш ишлари бола ҳаётининг биринчи йилида бошланган бўлса, иккинчи ва учинчи йилларида юқорироқ суръатларга эга бўлади. Предметли фаолият ёки ўйин жараёнида бола билан тўғри ташкил этилган мулоқот катта одамнинг нутқини тушуниш ва боланинг ўз нутқи шаклланиши учун стимул (рағбат) саналади.бу давр ҳоҳ эшитадиган, ҳоҳ эшитмайдиган боланинг нутқи ривожланиши учун сензитив саналади. Гарчи бойитишда кўмаклашади. Ўқишга ўргатишга киришишдан олдин ота- оналар сурдопедагогдан батафсил маслаҳат олиши керак. У боланинг глобал ўқишга тайёрлигини аниқлаб беради, табличкаларни безашга талаблар, улардан турмушда ва ўйинда фойдаланиш ҳақида гапириб беради, глобал ўқишга ўргатиш бўйича махсус машқларни ўтказиш методикасини ёритиб беради. Ўқишга эрта ўргатиш болада босма ҳарфлар билан ёзилган сўз ва жумлаларни фарқлаш, уларни тегишли предмет, ўйинчоқ, ҳаракат ёки тасвирлар билан нисбатлаш малакаси шаклланиши билан боғлиқ. Уйин ва машғулотларда бола аста-секинлиик билан табличкада ёзилган сўзларни таний бошлайди. Глобал ўкишни ўрганиш суръатлари боланинг ёши, сенсор ривожланиши даражаси, эшитишининг ҳолати, индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Ўқишга ўргатиш ишлари мактабгача ёш даврида жад тақлид билан узвий боғлиқ. Шу сабабли гавда ҳаракатларига тақлидга ўргатишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Катталарга бу каби тақлидни ўзлаштиргани сари бола ҳаракатларни товушлар, бўғинлар, сўзларни гўлдираб талаффуз килиш билан тўлдириб боради. Шу даврдан фонетик ритмка машғулотлари бошланади. Фонетик ритмика - мактабгача ёш олдидан ва Бошланғич синф кар болалар болалар билан уларнинг талаффузи устида олиб бориладиган ишларнинг асосий усулларидан бири. Фонетик ритмикани олиб боришда товуш, бўғин, сўз, жумлаларни талаффуз қилиш маълум ҳаракатлар билан бирга бажарилади. Фонетик ритмикадан фойдаланиш методикаси турли кўлланма, дастурларда (Э.И.Леонгард, 1991; Т.А.Власова, А.Н.Прафенродт, 1989, 1998; Н.Д.Шматко, Т.В.Пелимская, 1991, 1993, 1995) баён қилинган. Ота-оналар ва адабиётлар овоз йўналишини аниқлаш (овоз томонга бошини қаратиш), ўйинчоқлар номини ифодалайдиган товуш ва товушга тақлидларни эшитишга қаратилади. Бола ҳаётининг иккинчи йилида янада системали иш бошланади. Уни таниш предметлар номини билдирадиган ғўлдираш ва тўлиқ сўзларни фарқлашга ўргатишади. Кичкинтойни эшитиш аппарати билан ва усиз эшитишга ўргатишади. Сўзлар тадлаффуз қилинадиган масофани астағсекин орттириб бориш керак. Эшитиш идрокини ривожлантириш бўйича ишлар нутқнинг талаффуз томони билан боғлик: кичкинтойни эшитган сўзларини такрорлашга ўргатишади. Эшитишга тақцим этиладиган сўз ва жумлалар сони ортади. Параллел равишда болаларни мусикали ўйинчоқлар билан таништирилади, уларнинг товушини фарқлашга ўргатишади. Эшитиш идрокини ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар билан бир пайтда бола II. БОБ. БОШЛАНҒИЧ СИНФ КАР БОЛАЛАРНИ АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 2.1. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни ўқитишнинг мазмуни ва методлари Эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг нутқий ривожланишдаги қийинчиликлари қуйидаги сабаблар билан белгиланади: - миянинг нутқий зоналари овоз стимуляциясининг йўқлиги ёки заифлашуви; - нутқнинг эшитиш ахборотидаги нуқсон билан белгиланган нисбатан секин ва ўзига хос ривожланиши. Нутқий ривожланишдаги нуқсоннинг оғирлик даражаси эшитишнинг пайдо бўлиш вақти ва унинг бузилганлик даражасига бевосита боғлиқ. Овоз дифференциациясининг етарлича ривожланмаганлиги мазмуний бўлаклашнинг пасайишига олиб келади. Фонематик ривожланишдаги бузилишлар эшитиш-нутқий хотирада бузилишларнинг пайдо бўлишига кўмаклашади. Нутқий етишмовчилик бошқа билиш жараёнл фаоллиги, билим, кўникма ва малакаларни эгаллашда мустақиллик, онглиликнинг шаклланиши учун пойдевор саналади. Таълим жараёнига қўйиладиган асосий талаб – ривожлантирувчи, оғзаки нутқни эшитиб-кўриб ва эшитиб идрок этишни кўзда тутадиган, эшитиш-нутқ муҳитини яратиш. Кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб гача ва мактаб-интернатлар тарбия, таълим ва меҳнат тайёргарлиги, эшитиш қобилиятининг пасайиши ва нутқий ривожланишдаги кечикишнинг оқибатларини бартараф қилишни амалга оширади. Болаларни фаол нутқий амалиётга, эшитиш идрокини ривожлантиришга ва лабдан, юзига қараб ўқиш кўникмаларини шакллантиришга максимал даражада рағбатлайдиган методлардан фойдаланилади. Мактаб-интернатлар болаларни 7 ёшдан қабул қилади. Эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг меҳнат таълими 12 ёшдан бошқаларини нотўгри идрок этади, фақат урғули бўғинларни аниқ эшитади, сўз охирини, олд қўшимчаларни етарлича аниқ фарқламайди. Буларнинг ҳаммаси ўқув-тарбия ишларини имкон қадар эрта бошлаш заруратини келтириб чиқаради. Кейинги ўн йилликларда эшитиш нуқсонларини эрта коррекциялашга оид назарий ва экспериментал тадқиқотлар олиб борилди. Уларнга кўра, эшитишида нуқсони бўлган болаларга мақсадли педагогик таъсир анънавий ёндашувлардагига қараганда тубдан фарқ қиладиган натижаларга олиб келади. Шу тадқиқотлар туфайли эрта комплест коррекциялаш дастурлари ишлаб чиқилди. 3 ёшгача болаларда коррекция ишлари эрта коррекция саналади. Бу каби коррекция дастурлари қуйидаги натижаларга эришишга кўмаклашади: болаларнинг бир қисми 3-5 ёшига келиб, умумий ва нутқий ривожланишда нормал эшитадиган болалар машғулотлар уларнинг ёшига мос билим ва кўникмаларни эгаллаши, мактабга тайёрланишида кўмаклашади, ақлий фаолиятини ривожлантиради. Эшитишида нуқсони бўлган болалар муаммолари билан кўплаб тадқиқотчи- педагоглар шуғулланишган. Н.А.Рау, Б.Д.Корсунская, А.А.Катаева, Н.Г.Морозова, Т.И.Обухова ишларига асосланиб айтиш маълум хулосалар қилиш мумкин бўлади. Бундай болаларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларида махсус таълим ва тарбия талаб этилади, гарчи эшитишида нуқсони бўлган болалар ривожланишининг умумий йўналишлари соғлом болаларники билан умуман мос келади. Кар ва заиф эшитувчи болалар қатор хусусиятларга эга. Уларда: - кўриб идрок этиш борасида етарлича ривожланмаганлик, жумладан, предметларни идрок эти шва таниб олиш тезлиги паст экани; - тақлиднинг секин шаклланиши, шуни эшитувчи болалар ҳали гаплашмайди. Атрофдагилар билан таништириш ўйин фаолияти жараёнида рўй беради. Махсус машғулотларда болалар атроф оламдаги предмет ва ҳодисалар, предметларнинг тузилиши ва уларнинг вазифалари қида тасаввурларга эга бўлади. Бундан ташқари, инсон ва ҳайвонларнинг ҳаётий фаолияти ҳақида дастлабки маълумотлар берилади. Машғулотлар кўргазмалилик, табиий нарсалардан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилади. Экскурсиялар, кино ва видеофильмлар намойиши уюштирилади. Параллел равишда нутқ ўстириш бўйича машғулотлар олиб борилади, уларда Бошланғич синф кар болаларболалар турли предметлар билан манипуляция жараёнида эгаллаган луғатини мустаҳкамлайди. Таълимнинг биринчи йилида олинган маълумотлар кейинчалик янги олинганлари билан тўлдирилади. Масалан, «Ўсимликлар ва онлар» мавзусини қиёслайди ва умумлаштиради. Яъни боланинг ақлий фаолияти фаол ривожланади. Таълимнинг учинчи ва тўртинчи йилида Бошланғич синф кар болаларболалар махсус дастур асосида уй ва ёввойи ҳайвонларни, жанубий мамлакатларда яшайдиган ҳайвонларни ажратишга қодир бўлади. Улар ҳайвонлар танасининг асосий қисмларини, ўсимликларнинг асосий таркибий қисмларини фарқлай олади. Аввал олинган маълумотларнинг ҳаммаси умумлаштирилади ва тизимлаштирилади. Атроф олам билан таништириш машғулотларида кар ва заиф эшитувчи болалар инсон, унинг фаолияти ҳақида тасаввурларни шакллантиради. Шу мақсадда экскурсиялар ташкил қилинади, уларда Бошланғич синф кар болаларболалар катталарнинг ишини кузатади, турли иш қуролларининг қўлланишини, шунингдек тайёр маҳсулотларни кўради. Шунинг баробарида янги сўзлар мустаҳкамланади Бошланғич синф кар болалар дарс ларда оладиган маълумотлар албатта ўйинлар, меҳнат жараёнида, қолаверса, нафақат махсус таълим да, балки уйда ҳам мустаҳкамланиши керак. Маълумки, атроф оламни билиш асосида ҳиссиёт ва идрок ётади. Кўриш, ҳис қилиш, эшитиш, кинестезия, ҳид билиш, таъм билиш болаларга атрофдаги воқеликнинг маълум манзарасини тузиш имконини беради. Бошқа томондан, идрок ва ҳислар каби психик жараёнларнинг ривожланиши боланинг ақлий ривожланишига ҳам олиб келади. Сақланган анализаторлар ёрдамида эшитишида нуқсони бўлган болалар предметларнинг ранг, шакл, катталик, миқдор, сифатини идрок этишга қодир. Бошланғич синф кар болалар турли материаллар: қоғоз, мато, пахта ва ш.к. билан ишлашга ўрганади. Айрим меҳнат қуроллари билан асосий иш усулларини ўрганади, аниқ хатти-ҳаракатларни олиш мумкинлигини билиб олади. Турли буюмларни ишлаш жараёнида болаларда майда моторика ривожланади, бу ўз навбатида нутқ ва фикрлаш операциялари ривожланиши учун муҳим саналади. Майда моторикани ривожлантириш болаларнинг ўқитувчининг қўл ҳаракатларига тақлиди жараёнида амалга оширилади. Масалан, предметлар билан манипуляциялаш олдидан бола: ювиниш, кир ювиш, мих қоқиш ва ш.к. ҳаракатларни имитациялайди. Натижада ҳаракатлар мураккаблашади. Бола билан дактил алифбо белгилари ўрганилади. Тақлид қилиш малакаси болаларда маълум маълум ўйинлар: кўзгу, мозаика, намуна асосида таёқчалардан нақш тузиш ёрдамида шакллантирилади. Эшитишида нуқсони бўлган болалар билан машғулотларда диққатни ривожлантиришга қаратилган ўйинлар: «Лото», «Жуфтини топ», «Танла ва кўрсат» кабилан албатта ўтказилади. Тасвир «Йилнинг совуқ пайти келаётгани учун барглар сарғайиб, тўкила бошлади», «Кун совуқ бўлгани учун ариқлардаги сувлар музлади». Ўзлаштирган билимларини болалар ҳикояларида умумлаштиради, шунингдек ўз расмларида акс эттиради. Геометрик лото, «сеҳрли қопча», матрешка, пирамидачалар ва ш.к. дидактик ўйин ва ўйинчоқлардан кенг фойдаланилади. Натижада, болалар предметларни пайпаслаб фарқлаш, уларни таниб олиш, қиёслашга ўрганади. Машғулотларда болалар маълум сенсор тажриба эгаллайди ва мустаҳкамлайди, бу уларга атроф оламда адаптация учун зарур. Эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг сенсор тарбиясига, айниқса эшитиш идрокини ривожлантиришга катта эътибор берилади. Нутқ ва нолисоний товушларни фарқлашга машқлар бажарилади. Машғулотлар жараёнида болада товушлар олами ҳақида маълум тасаввурлар шакллан мумкин. Ниҳоят, «Қўғирчоқни овқатлантир» типидаги дидактик, шунингдек сюжетли-ролли ўйинлар ўтказилади. Болаларда тафаккурнинг кўргазмали-амалий шакли турли предметлар билан манипуляциялаш жараёнида шакллантирилади. Шу тариқа бола ўзи учун предметларнинг хоссаларини кашф қилади, биринчи умумлаштиришларни амалга оширади. Эшитишида нуқсони бўлган болалар предметлар таснифини ўзлаштиришда жиддий қийинчиликларга дуч келади. Айнан шунинг учун машғулотларда предмет ёки суратлардан фойдаланиладиган, албатта уларнин умумлаштирувчи сўзларни гапириш билан, дидактик ўйинлар ўтказилади. Болалар ҳам бита предметга қараб гуруҳни ва аксинча аниқлаши керак. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни элементар математикага ўргатиш ҳам уларнинг ақлий ривожланишига кўмаклашади. Ўқитишнинг биринчи йилида бола намунаг Эшитишида нуқсони бўлган болалар, одатда, суюқ ва сочиладиган моддаларни шартли ўлчов ёрдамида ўлчашда қийинчиликка дуч келади. Бу ҳолда товуқлар билан ўйин самара беради. Масалан, ҳар бир пиёла гуруч ёнига биттадан товуқча қўйилади, бу уларни кўргазмали қилади. Кейинроқ бола мустақил равишда пиёлалаб, қошиқлаб, стаканлаб ва ш.к. ўлчашни машқ қилади. Ўлчанаётган нарсалар ҳажмини таққослашда ҳам товуқчалар билан усулни қўллаш мумкин. Масалан, икки бўлак қоғозга икки пиёладан гуручни тўкиб, иккитадан товуқчани қўйиб, педагог болалардан қайси қоғоз устида гуруч кўпроқ экани ҳақида сўрайди. Кўпинча, у тўғри жавобни олади. Қоғозлардан бирида гуруч уюм бўлиб, иккинчисида эса ёйилган ҳолда бўлса, гарчи товуқлар иккитадан қўйилса ҳам, болаларда қийинчилик келтириб чиқаради. Машқни такрорлаганда бо шунингдек амалий фаолият давомида амалга ошади. Кичкинтойлар нутқий муҳитга ҳар бевосита бир болага якка тартибда мурожаат қилиш билан киритилади. Сўзларнинг минимал тўплами нашр қилинган жадваллар ва карточкалар кўринишида берилади. Эшитишида нуқсони бўлган болалар нутқий материални эшитиб-кўриб идрок этади. Таълимнинг иккинчи йилида бола жадвалда келтирилган сўз ва жумлаларни педагог ёрдамида оғзаки- дактил гапириши амалга оширилади. Мулоқот жараёнида болалар нутқнинг дактик шаклидан фаол фойдалана бошлайди. Бола йўл қўядиган оғзаки нутқдаги хатоликлар катталар томонидан, албатта дактил нутқ ёрдамида тўғрилаб борилади. Бу эшитишида нуқсони бўлган болаларга ўз нутқини таҳлил қилишда ёрдам беради. Боланинг оғзаки нутқни эгаллаши асосида тақлид ётади. Катталар ортидан Айни бир материални ту ролига мувофиқ тарзда бир-бири билан ҳамкорлик қилади ва мулоқотга киришади. Бунда сўзнинг табиий суръати, ритмик структураси, интонацияга алоҳида эътибор қаратилади. Айнан шунинг учун педагог ва тарбиячилар нутқи ҳам табиий, одатий суръат ва интонацияга эга бўлиши лозим. Катта ёшдаги айрим кишилар эшитишида нуқсони бўлган болалар билан ҳар бир бўғинни секин айтиб гаплашашга уринади. Натижада, бола мулоқотнинг шу каби услубини ўзлаштиради. Уларнинг нутқи ғайритабиий ва атрофдагилар учун тушунарсиз бўлиб қолади. Машғулотларда нутқ ўстириш ишлари учта йўналишда олиб борилади: -мавзулар бўйича тақсимланган нутқий материални ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш; - нутқий фаолият турларини (оғзаки нутқ, ўқиш, ёзиш, эшитиб-кўриб идрок қилиш, дактиллаш, тингалш) шакллантирилади; - сўз маъноларини билиш учу асосида амалга ошади. Уларнинг ифода воситалари ҳам турличадир. Оғзаки нутқда бу оптеккалари, мимика, имо – ишора, урғу, ёзма нутқда – бу услуб, сўзларни алоҳида танлаш усуллари ҳисобланади. Оғзаки нутқ, ёзма нутқ ҳам монологик ва диологик шаклда бўлади. Болада оғзаки нутқ атрофдагилар билан мулоқотда ривожланади. Эшитув идроки ёрдамида бола атрофдагилар оғзаки нутқини идрок этади, 5-6 ёшларга эшитувчилар товушларни тўғри талаффузини эгаллайдилар. Луғат бойлиги ва гап грамматик қоидаларини амалий эгаллайди. Бошланғич синф кар болаларкар бола бу йўл билан нутқни эгаллай олмайди, чунки у атрофдагилар нутқини эшитмайди. Агар эшитучи бола боғчага мактабга шаклланган нутқ билан борса Бошланғич синф кар болаларкар бола оғзаки нутқи мавжуд бўлмаган ҳолда боради. Унда нутқни бошидан бошлаб шакллан кўрув, ҳаракат ва сезги анализаторлари ёрдами билан майдонга чиқади. Эшитувчи бола ўз талаффузини эшитиш орқали назорат қилади, хато қилса бу хатони эшитиб сўнг тўғирлайди. Бошланғич синф кар болаларкар бола талаффузини дастлаб ойна олдида, сўнг кўрув ва ҳаракат сезгилари орқали назорат қилади. Товуш артикуляцияси қанчалик аниқ ва яхши бўлиш кинестик сезгилар шунчалик дифференциялашган бўлади. Бу сезги тури Бошланғич синф кар болаларкар бола талаффузини шакллантиршда муҳим ўрин ҳисобланади. Бошланғич синф кар болаларкар боланинг оғзаки нутқини шакллантиришда эшитиш қолдиғи ҳам катта аҳамият касб этади. Нутқий мулоқот жараёнида Бошланғич синф кар болаларкар болалар нутқини шакллантириш ва қисқартирилган фонемалар тизими асосида талаффузга ўрганиш тамойилини кўриб чиқамиз. С.А.Зыков тадқиқот мураккаб бўлган товушлар талаффузига тайёр эмаслиги билан алмаштиради, тушириб қолдиради. Бунда сўзнинг товуш таркиби ўзгарса ҳам у ўзининг мазмунини ўзгартирмайди. Вақт ўтиши билан бу хатолик ўз – ўзидан йўқолиб кетади. Шундай қилиб, Бошланғич синф кар болаларкар болада оғзаки нутқни шакллантириш фақат тарбиячи раҳбарлигида махсус ташкил этилган шароитларда амалга ошади. Бу жараён қуйидагини кўзда тутади:  Нутқий нафасни шакллантиршни ;  Модуллаштирилган овоз қўйиш устида ишлашни ;  Талаффузга ўргатишни ;  Лабдан ўқишни ;  Луғат ишини ;  Грамматик тизимни шакллантиришни ; Кар болада оғзаки нутқни тарбиялаш учун, энг аввало, унинг диққатини, кузатувчанлиги, тақлидни шакиллантириш лозим. Кўриш идрокини ривожлантириш учун қўлланма вазифасини турли рангдаги таёқчалар, шарчалар, мозаика, бола билан биргаликда ҳар сафар бола сизга қараганида унинг номини айтиб қидириш. Кейин ўйинчоқни (предметни) топиб, қувонч билан уни кўрсатиб, яна бир бор аниқ, қўвноқ ва баланд овозда унинг номини айтиш. Токи бола ҳам кўрсин ҳам эшитсин (агар унда қолдиқли эшитиш бўлса). Кейин уни болага узатиб «Ма!» дейилади. Масалан, болангиз нон сўраганида, нонни баланд кўтариб кўрсатинг, кейин бирланига яшириб «Қани нон, нон қани? Нон мана! ма, ол». Бола сўзни яхши эслаб қолиши ва предмет билан боғлаши учун, бу сўзни турли вазиятларда ва ўйинларда қўлланилади. Болани лаб ҳаракатидан шу расмларни тушуниш ва илтимосингизга кўра олиб беришга ўргатинг. Масалан, « на ни бер, энди эса ку ни» ва ш.к. Энг осон ваш у сабабли биринчи сўз-бўғинлар п, ф,т, м, в, б, л, н товуши билан бошланадиган ва ундошлардан и кўникиб улгурган бўлса, диққати барқарор бўлса, унга аниқ талаффуз кўникмаларини сингдиришга киришишингиз мумкин. Бунга товушларни талаффуз қилишга ўргатиш йўли билан эришилади. Кар болани овоз кучайтирувчи аппаратидан фойдаланишга ўргатиш учун у билан махсус машқлар олиб бориш (яъни уни овоз чиқаришга ўргатиш) зарур. 37 III. БОБ. БОШЛАНҒИЧ СИНФ КАР БОЛАЛАРЭШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАР АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ 3.1. Бошланғич синф кар болаларэшитишида нуқсони бўлган болаларнинг ақлий ривожланиш даражасини текшириш методикаси Эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг психик ривожланиш даражасини текшириш учун биз, Бошланғич синф кар болаларэшитишда нуқсони бўлган болаларни психологик текширишда қўлланиладиган методикалардан фойдаландик. Экспериментал текшириш жараёнида эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг идрок ва хотира хусусиятларини ўргандик. Бунда идрок хусусиятларини ўрганиш мақсадида қуйидаги методикалардан фойдаландик: 1.«Етишмайдигин қисмларни аниқлаш» методикаси. Ушбу методика идрок ҳамда ихтиёрий диққатни текширишга мўлжалланган. Жихоз:Буюмларнинг баъзи бир қисмлари чизилмаган расмлар. Ўтказ Жиҳоз: тўлиқ ва кесма расмларнинг тўплами. Расмлар 3 тага, 4 қисмга кестлган. Ўтказиш техникаси: эксперимент ўтказувчи кесма расм қисмларини кўрсатиб, унда қандай предмет тасвирланганлигини айтмайди, кўрсатма берилади: а) сўз – ишорали шаклда: «расмни тўлиқ қилиб йиғиб бер» ёки б) имо-ишорали. Агар бола топшириыни тушунмаса, тўлиқ расм шакли кўрсатилади ва кўрсатма такрорланади ёки тахланиб ва яна расм қисмлари ажратилади. Агар бу ёрдам самарасиз бўлса, болага расм қисмларидан тўлиқ расмни йиғиш кетма-кетлиги тахминий йўналтириш орқали ўргатилади. Шундан сўнг болага ушбу расмни яна бир бор йиғиб бериш сўралади ва бошқа вариант таклиф этилади. Бажариш меъёри : 4-6 қисмли расмлар: 6 -7ёшда мақсадга йўналтирилган уринишлар. 7 - 8 ёшда амалий чамалаб кўриш орқали. 7 - 8 ёшда кўр иб солиштириш керак?» ёки имо - ишора орқали матрешкани жойини топиш сўралади. Агар бу ёрдам самара бермаса, унда ўргатувчи ёрдам берилади: ҳар бир кейин турган матрешка ўзидан олдинда турганидан кичикроқ эканлиги тушунтирилади. Ўргатилгандан сўнг , болага матрешканинг жойини топиб қўйиш топшириғи яна 2-3 маротаба берилади. Бажариш меъёри: 6-7 ёшда мақсадга қаратилган уринишлар ва амалий чамалашга таяниб 7.8 ёшда амалий чамалаш, кўз билан солиштириш . 7-8 ёшда кўз билан чамалаб бажариш. 4. «Намунага қараб қуриш» методикаси Методиканинг йўналиши: шакл ҳақидаги тасаввурларнинг, кўрув- фазовий анализ ва синтезнинг (шаклларни алоҳида элементларга ажратиш ва улардан бир бутун шаклни синтезлаш) шаклланганлигини текшириш Жиҳоз: 20 та саноқ чўплари. Бажариш техникаси: 6-7 ёшли болаларга вербал (нутқий) кўрсатма 7-8 ёшда амалий чамалаш ва кў риб солиштириш . 5. «Предметлар нинг классификацияси» методикаси Мақсад: мантиқий фикрлашнинг ривожланиш даражасини (умумлаштириш ва мавҳумлаштириш қобилияти, умумлаштирувчи тушунчаларнинг шаклланганлигини) текшириш. Жиҳоз : ўйинчоқлар, кийимлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, идиш-товоқлар, мебеллар, транспортлар ва ҳоказолар тасвирланган предметли расмлар. Ўтказиш техникаси : болага расмлар тўплами берилади ва таклиф этилади: «Ушбу карточкалардан бир-бирига мосини топиб, стол устига қўйиб чиқ». 10-15 карточка қўйиб чиқилгандан сўнг сўралади: «Нима учун ушбу карточкалар бу қаторда? Булар эса нимага бошқада?» (боланинг умумлаштириш кўникмаси ва ҳаракатларини сўзда ифодалай олиши аниқланади). Йўл қўйилган хатолар тўғриланади ва карточкаларни тахлаш принципи тушунтирила 3.2. Бошланғич синф кар болаларнинг ақлий ривожланиш даражасини текшириш натижалари Биз битирув малакавий ишимиз бўйича тадқиқотимизни Сурхандарё вилояти Шўрчи тумани 122- кар ва кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасининг 1-синф ўқувчиларида ўтказдик. Биз эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг идрок,хотира, тафаккурини ривожланганлик ҳолатини ўргандик.Бунинг учун етишмайдиган қисмларни аниқлаш» методикаси, «Кесма расмлар» методикаси, “Қаторга қўй” методикаси, Намунага қараб қуриш» методикаси, Предметларнинг классификацияси» методикаси каби методикалардан фойдаландик. Тадқиқотимизда жами 10 та кар болалар иштирок этишди.Улардан 6 таси ўғил, 4 таси қиз бола. Текширув ишларимизни 3 босқичда олиб бордик. 1-босқичда гурух педагоги билан суҳбатлашдик.Суҳбат давомида боланин Бошланғич синф кар болаларни билиш жараёнларини текшириш натижалари 1-жадвал № Топшириқлар Бола умум.сони (%) тўлиқ бажарди 5 балл(%) педагогнинг ёрдами билан бажарди –4 балл(%) вазифани бажара олмади– 3 балл (%) 1 Етишмайдиган қисмларни аниқлаш» методикаси 10 та (100%) 3 0 % 6 0% 10 % 2 «Кесма расмлар» методикаси 10 та (100%) 7 0% 3 0 % 3 «Қаторга қўй» методика си 10 та (100%) 80 % 20 % 4 Намунага қараб қуриш» методикаси 10 та (100%) 6 0 % 40 % - 5 Предметлар нинг классификацияси» методикаси 10 та (100%) 50% 3 0% 20 % Текшириш жараёнида шу нарса маълум бўлдики,эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг деярли барчасида психик жараёнларнинг,хусусан ,идрок,диққат хотира тасаввур, ва тафаккурларининг ривожланишида камчиликлар мавжуд экан. « Етишмайдиган қисмларни аниқлаш» методикаси бўйича топшириқ « Намунага қараб қуриш» методикаси бўйича берилган топшириқни 60% (6 та) болалар мустақил равишда такрорлай олдилар, 40% (4 та) болалар эса кўмак билан бажардиларар. Предметларнинг классификацияси» методикаси методикаси бўйича берилган вазифаларни жами болаларнинг (100%) 50% (5 та) болалар деярли тўлиқ такрорлай олдилар,30 % (3 та) болаларнинг ёрдам асосида вазифани бажардилар. 20% (2та) бола вазифани бажара олмадилар. Тадқиқод натижаларидан кўриниб турибдики, Бошланғич синф кар болаларэшитишида нуқсони бўлган болаларни ақлий ривожланганлиги сустлигини гувохи бўлдик. 3.3 . Бошланғич синф кар болалар ақлий тарбиясини ривожлантириш йўллари Маълумки, дунёни билиш асосида сезгилар ва идрок ётади. Кўриш, сезиш, эшитиш, кинестезия, ҳид билиш, таъм билиш болаларга атрофимиздаги воқелик ҳақида ма Таълимнинг биринчи йилида олинган маълумотлар кейинги йиллари янги маълумотлар билан бойитиб борилади. Масалан, «Ҳайвонлар ва ўсимликлар» мавзусини ўрганишда биринчи йили болалар ҳайвонларни гуруҳдаги «Жонли бурчакда», кўчада, ҳайвонот боғида шунчаки кузатади. аста-секинлик билан болалар ҳайвон ва қуш номларини, уларнинг ҳаракатларини (учади, югуради, маърайди каби) эслаб қолади. Шунингдек, Бошланғич синф кар болаларболалар ўсимликларни кузатади. Ўрмон ёки боғларга сайр уюштирилади. У ерда болалар йил фасллари билан боғлиқ табиатдаги ўзгаришларни ҳис этади. Хонаки ўсимликлар устида кузатишлар олиб борилади. Болалар аста-секинлик билан ўсимликларни парвариш қилишга ўрганади.Таълимнинг иккинчи йилида ҳайвон ва ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар анчагина тўлдирилади. Бошланғич синф кар болаларбо Кар ва заиф эшитувчи болаларга дастлабки географик ва тарихий маълумотлар ҳам берилиши керак. Улар ўзи яшаётган мамлакат қандай аталишини, йирик шаҳарлар, дарёлар, тоғлар номларини билиб олади. Таълимнинг иккинчи йилидан бошлаб, кар ва заиф эшитувчи болалар вақтга оид тасаввурлар билан таништирилади. Бола сутка қисмдлари, йил фасллари номини билиши керак. Таълимнинг учинчи йилида «эртага», «кеча», «бугун» тушунчалари, шунингдек ой ва ҳафта кунлари номлари ўрганилади. Бу мақсадда болалар ҳар кунипедагог билан бирга сана, ҳафта кун ива ой кўрсатилган табиат календарини тўлдириб боради. Табиат ҳодисаларини кузатиб, болалар календарда об-ҳавони схематик расм тарзида белгилаб боради, шунингдек сана, ҳафта кун ива ой номини овоз чиқариб айтади. Об- ҳаво ҳодисаларидаги фарқларни қиёслаб, бола хул шакллантириш имконини беради, бу эса ақлий риволжланиш учун жуда муҳим. Педагог болалар диққатини ўрганилаётган предмет ва ҳодисаларга онгли равишда қаратишга интилиши керак. Бу, ўз навбатида, болаларда кузатувчанлик қобилиятини ривожлантиради. Дидактик ўйин ва ўйинчоқлардан: геометрик лото, «сеҳрли қопча», матрешка, пирамидачалар ва ш.к. дан кенг фойдаланилади. Натижада, болалар предметларни пайпаслаб кўриб фарқлаш, уларни таниб олиш, қиёслашга ўрганади. Машғулотларда бола маълум сенсор тажрибани эгаллайди ва мустаҳкамлайди, бу унга атроф оламга мослашиш учун зарур. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни сенсор тарбиялаш, айниқса эшитиб идрок қилишни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Нутқ ва нутқий бўлмаган товушларни фарқлашга қаратилган машқлар ўтказилади. Машғулотлар жараёнида бо Тафаккурнинг кўргазмали – амалий шакли болаларда турли предметлар билан манипуляция жараёнида шакллантирилади. Шу тариқа бола ўзи учун предметларнинг хоссаларини кашф қилади, дастлабки умумлаштиришларни амалга оширади. Эшитишида нуқсони бўлган болалар предметлар таснифини эгаллашда жиддий қийинчиликларга дуч келади. Шунинг учун машғулотларда предмет ёки расмлардан фойдаланган ҳолда, умумлаштирувчи сўзлар албатта айтиладиган дидактик ўйинлар ўтказилади. Болалар бир предмет бўйича гуруҳни, ва аксинча гуруҳга кўра предметни аниқлашга ўрганиши керак. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни нутқига эрта ўргатиш жуда муҳим. Меёрда ривожланаётган бола учун нутқни эгаллаш сенситив даври уч ёшгача давр бўлса, эшитишида нуқсони бўлган болада орқада қолиш кузатилади. Нутқнинг шаклланмаганлиги ақлий ривожл Бола оғзаки нутқида қўйган хатолар катталар томонидан албатта, дактил шаклда, тўғриланади. Бу эшитишида нуқсони бўлган болаларга ўз нутқини таҳлил қилишда ёрдам беради. Боланинг оғзаки нутқни эгаллаши асосида тақлид ётади. Катталарнинг кетидан айнан бир материални турли вазиятларда кўп бора такрорлаб, бола уни эслаб қолади. Аста-секинлик билан фаол қўлланадиган сўзлар боланинг фаол луғатига кириб боради. Бундан ташқари, болаларда зарур нутқий материални овоз чиқариб айтиш кўникмаси пайдо бўллади, нутқий тафаккур ривожланади. Топшириқларни жамоа бўлиб бажариш, умумий ўйинларда иштирок этиш давомида болалар бир-бири билан ва педагог билан оғзаки нутқ воситасида мулоқот қилиши керак. Бунинг учун педагог ва тарбиячи боладарни лисоний мулоқотга ўргатади, зарур жумлаларни шакллантиради, лисоний ХУЛОСА Танланган методикалар асосида бошланғич синф кар болаларни гурухларида таққослаш ривожланишнинг барча йўналишлари бўйича кўрсаткичларининг: яъни, мулоқотнинг ва етакчи фаолиятнинг шаклланиши, ижтимоий соҳада билим, кўникма ва малакаларни шаклланишида, когнитив, мотор, нутқий, сенсор соҳаларда, ўз-ўзига хизмат қилиш соҳларида соғлом болалардан кескин фарқ қилишини кўрсатди. Бу танланган методикаларнинг болалар ривожланишидаги нуқсонларни аниқлашда, улардан фойдаланишдаги қулайлиги ва тушунарлилиги исботлаб беради. Шу тарзда тадқиқот тахмини, яъни тўғри танланган психологик-педагогик методикалар ёрдамида эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг мактабгача ёшидан эрта психологик-педагогик ташхис қилиш ,ривожланишидаги нутқий ва психик- жисмоний бузилишларни нуқсонларни аниқлаш, ҳамда улар ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 1992. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июль қарорига асосан “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конуни. 3. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. –Тошкент: Ўзбекистон, 2008 4. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. 5. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. – Тошкент: Ўзбекистон, 2007. 6. Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IХ сессиясида сўзланган нутқ. –Тошкент,2007. 7. Каримов И.А. Буюк келажак сари. –Тошкент: Ўзбекистон, 1998. 8. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. –Тошкент, 1999. 9. Быкова, Л. 17. Скороходова. О.И. Как я воспринимаю, представляю и понимаю окружающий мир. М.: 2002 г. 18. Рубинщтейн. С.А. Основы общей психологии. М.: 1998 г. 19. Боскис. Р.М. Глухие и слабослышащие дети. М., 1983 г. 20. . Власова. Т.А О влиянии нарушения слуха на развитие ребенка. М., 1994 21. Рау. Ф.А. Устная речь глухих. М., 2000 г. 22. Рау, Ф.А. Рау. Ф.Ф. Методика обучения глухонемых приозношению. М., 1989 г. 23. Розанова. Т.В. Некоторые особенности образной памяти глухонемых детей. «Специальная школа», 1998, № 1. 24. Слезина. Н.Ф О временном использовании сокращенной системы фонем при первоначальном обучении глухонемых детей устной речи. М., 1999 г. 25. Соловьев И.М. Вопросы психологии глухонемного ребенка. –М., 1990 г. 26. Шиф. Ж.И. Очерки психологии усвоения русского языка глухонемыми школьни
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha