Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 62.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Бошнинг ёпиқ шикастлари

Купить
Бошнинг ёпиқ шикастлари Бошнинг ёпик уткир шикастлари замонавий таснифида куйидагича клиник шакллар тафовут килинади [Коновалов А.Н. и др., 1992] : 1) Бош мия чайкалиши; 2) Енгил даражадаги бош мия лат ейиши; 3) Урта даражадаги бош мия лат ейиши; 4) Огир даражадаги бош мия лат ейиши; 5) Бош миянинг диффуз аксонал шикастланиши; 6) Бош миянинг кисилиши (сдавление мозга); 7) Бошнинг эзилиши (сдавление головы); Клиникада огирлик даражасига кура бош мия шикастлари куйидагича учта даражага ажратилади : 1) Енгил даража. 2) Урта огирлик даражаси. 3) Огир даража. Енгил даражадаги шикастланишга бош мия чайкалиши ва енгил даражадаги бош мия лат ейиши киритилади. Урта огирликдаги бош мия шикастланишига бош мия лат ейишининг урта огирликдаги даражаси ва бош миянинг ним уткир ёки сурункали кисилиши киритилади. Огир даражадаги бош мия шикастланишига эса огир даражадаги бош мия лат ейиши, бош миянинг диффуз аксонал шикастланиши ва бош миянинг уткир эзилиши киритилади. Бош мия шикаст касаллигининг кечишида учта асосий давр тафовут килинади: 1) Уткир даври. 2) Оралик даври (промежуточный). 3) Кеч даври (отдаленный). Уткир даври — бош мияга шикастловчи механик таъсирнинг бошланишидан, бош мияда бошкарув ва учокли фаолиятнинг бузилишидан шу узгаришларнинг маълум бир маромда стабиллишувигача ёки беморнинг улимигача булган вактни уз ичига олади. Оралик давр (промежуточный период) — шакстланиш билан боглик булган умуммия, учокли ва организмдаги барча узгаришларнинг стабиллашувидан - уларнинг кисман ёки тулик тикланиши ёки тургун компенсирланишигача булган вактни уз ичига олади. Кеч давр (отдаленный период) — клиник жихатдан беморларнинг тузалиш, бузилган функцияларнинг максимал реабилитациясига эришиш ёки янги патологик узгаришлар пайдо булиш ва уларнинг зурайиб бориш даври. Бош мия чайкалишида уткир даврниннг давомийлиги — 1-2 хафта, оралик даврнинг давомийлиги енгил даражадаги шикастланишда (бош мия чайкалиши ёки енгил даражадаги бош мия лат ейишида) — 2 ойгача чузилиши мумкин. Кеч даврнинг давомийлиги эса хар хил даражадаги шикастланишларда тузалувчи кечишида — 2 йилгача, зурайиб борувчи кечишида эса бу даврнинг давомийлиги чекланмаган, яъни беморлар умрининг охиригача давом килиши хам мумкин. Бош мия чайкалиши Бош мия чайкалиши бош мия шикастларининг ичида энг енгили булиб, бош миянинг функционал кайтар узгаришлар шакли хисобланади, бунда бош миядаги узгаришлар таркок (диффуз) булиб, клиник жихатдан огирлик даражаларига булинмайди. Бош мия чайкалиши бош мия шикастларининг шундай даражасики – бунда механик энергия таъсири остида бош мия тукимасида нейронлараро, хужайра ва молекуляр даражада микроструктур узгаришлар содир булади. Шогам И.И., 1989 маълумотларига кура бош мия чайкалиши махаллий жараён булмасдан, балки мия асоси ретикуляр формацияси, гипоталамус, лимбик тузилма ва гематоэнцефалик барьердаги микроструктур механик шикастланиш хисобланади. Патоморфологик жихатдан бош мия чайкалишида макроструктур узгаришлар кузатилмайди. Ёруглик микроскопида хужайра ва хужайра ости даражасидаги узгаришлар перинуклеар тигролиз, нейронлар ядроларининг эксцентрик жойлашуви, хроматолиз элементлари, нейрофибриллаларнинг шиши куринишида намоён булади. Клиникаси ва лаборатор- инструментал диагностикаси Клиник жихатдан бош мия чайкалишининг уткир даври синдроми умум мия симптомлари, енгил ва тез кайтар учокли неврологик симптоматика ва вегетатив симптомлар билан намоён булади. Диагностикаси 1. Хушнинг бузилиши (нарушение сознания) 2. Амнезия 3. Беморнинг шикоятлари 4. Гуревичнинг окулостатик феномени 5. Юз кон томирлари тонусининг лабиллиги 6. Гипергидроз 7. Неврологик статус. 8. Вестибуляр синдром. 9. Куз тур пардаси ангиопатияси 10. Вегетатив синамалар 11. Иммунологик курсаткичлар 12. Компьютер томографияси 13. Орка мия суюклиги босими 1. Хушнинг бузилиши (нарушение сознания) (карахтланишдан сопор холатигача) бир неча секунддан бир неча минутгача давом килиши мумкин. Карахтланиш (оглушение) да — хушнинг суниши (угнетение) кузатилади, лекин сузли мулокот сакланиб колади, ташки таъсиротлар кабул килиш бусагаси ортади, рухий фаоллик эса сусаяди. Карахтланиш рухий фаолиятнинг кийинлашуви, секинлашуви ва сийраклашуви билан характерланади. Фаол диккат кобилияти камаяди, нуткли мулокот сакланган, лекин берилган саволарга жавоб маълум бир вакт - паузадан кейин амалга ошади. 2. Амнезия — маълум бир вактнинг ичида хозирги ёки булиб утган вокеаларни хотирадан йуколиши амнезия дейилади. Бош мия чайкалишида амнезия киска вактни уз ичига олади ва ретроград (бевосита шикастлашнига олиб келган вокеликни хотирадан йуколиши), конград (хушнинг йуколиши давридаги хотиранинг йуколиши) ёки антероград (шикастланишдан кейинги вокеликни хотирадан учиши). Купинча эса уларни биргаликда келиши антероретроград амнезия учрайди. Гескилл С., Мерлин А., 1996 маълумотларига кура амнезия беморлар хушини йукотганлигидан далолат беради. 3. Беморларнинг шикоятлари . Беморлар хуши тикланганидан кейин таркок бош огришига (баъзан зарб теккан сохада) огрикларга, бош айланишига, умумий холсизликка, кулок шангиллишига, терлашга, уйкусининг ёмонлигига, хотираси ва диккатининг камайганлигига, апатияга ва кайфиятининг ёмонлигига шикоят килишади Баъзан полиурия кузатилади. Купинча беморларни кунгил айниши ва кусиш безовта килиб, одатда кусиш бир икки маротаба ва бевосита шикастланишдан кейин кузатилади . Баъзан эса беморларнинг кунгли айниши мумкину кусиш кузатилмаслиги хам мумкин. Беморларда бош огриши кучайиб бориб куз харакатларида ва кузини очиб-юмганида куз олмасида огриклар сезиши мумкин, ёруглик нуридан пешона сохасида ва куз олмасида огриклар кучайиши (Гуревич ва Манна симптомлари ) кузатилади. 4. Гуревичнинг окулостатик феномени — куз олмасини харакатлантирганда мувозанатнинг бузилиши. Куз олмасини юкорига харакатлантирганда оркага йикилиб кетишга ва куз олмасини пастга харакантирганда олдинга йикилиб кетишга мойиллик аникланади. Купинча бундай холатларда кулокларда шангиллаш, бош айланиши ва кунгил айниши кузатилади.  5. Юз кон томирлари тонусининг лабиллиги (юзнинг кизариши ёки окариши), вазомотор «уйин".  6. Гипергидроз, асосан дистал — кул кафтида ва оёк панжаси пастки юзаларида кузатилади. 7. Неврологик холат. Бунда неврологик микросимптомлар аникланиши мумкин — юз нерви пастки шохининг кайтар парези (бурун- лаб бурмасининг текисланиши хисобига огиз бурчагининг бироз асимметрияси); пай ва тери рефлексларининг лабил, енгилгина асимметрияси, корин ёки крематер рефлексларининг пасайиши; енгил бир неча кунда (3-7 сутка) утиб кетувчи мия пардаси белгилари (оболочечные знаки).  Ижобий бармок-бурун синамаси, Ромберг холатида чайкалиш, куз ковоклари ва чузилган кулларнинг калтираши.  Тез утиб кетувчи корачикларнинг торайиши (миоз) ва кенгайиши (мидриаз), лекин уларнинг фотореакцияси сакланган булади.  Коракчик инервациясининг бузилиши фотореакцияларнинг 0.5-0.6 с гача сусайганлигидан (нормада 0.2с) далолат беради. 8. Вестибуляр синдром. Бошнинг енгил шикастланишларининг уткир даврида хатто беморлар хушини йукотмаган холарда хам спонтан вестибуляр бош айланишлари ва доимий булмаган 1 даражали горизонтал (клоник) нистагм кузатилади. Нистагм яккол, бир текис ритм ва клоник характерга эга булади. 9. Тур парда ангиопатияси -б ош мия чайкалишининг уткир даврида аникланади. Бунда тур парда веналари кенгайиб ковузлоксимон (извитость) куриниш олади ва конга тулишади. Артериялари эса торайиб, тур парда томирлар буйлаб шишади. Баъзан курув нерви диски чегараларининг аниклиги йуколади. Тур парда томирларидаги узгаришлар одатда икки томонлама булади, бирок бироз ассимметрия кузатилиши хам мумкин. Бош мия чайкалишини даволаш Бош мия чайкалиши булган беморларни даволашнинг асосий бугини бу 2-3 хафта давомида ёток тартиби буюриш. Калла ичи босими (внутричерепное давление) ни ва мия шишини камайтириш учун хар куни вена ичига гипертоник эритмалар (30-50 мл – 40% ли глюкоза эритмаси; 20-50 мл 10% ли натрий хлорид эритмаси, 10 мл 40% ли уротропин эритмаси, 5-10 мл 25% ли магний сульфат эритмаси), диуретиклар (лазикс, фуросемид 2-6 мл) юборилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha