Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 22 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Босма нашрларнинг веб версиялари

Купить
Босма нашрларнинг веб версиялари ОАВ сони 1437 та (1.01.16) Статистик маълумотлар • Шундан – 690 газета, 300 журнал, 96 теле- ва радиоканал, 332 веб-сайт ҳисобланади. Қайд этишларича, Ўзбекистонда ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган интернет-ресурслар сони сўнгги беш йилда икки баробар ошди. Жумладан, 2015 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, веб-сайтлар сони 324 тани 2016 йили 332 тани ташкил этди Интернет фойдаланувчилари сони • УЗ миллий домен зонасида янгиликларни тарқатишга ихтисослашган ресурслар сонининг ортиб бориши Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сониниг ошишига ҳам бевосита таъсир этмоқда. • Хусусан, 2007 йилда Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони қарийб 1 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2014 йилнинг охирига келиб, бу кўрсаткич 10,2 миллионга етгани давра суҳбатида алоҳида қайд этиб ўтилди. • 2016 йили фойдаланувчилар сони 19 млнга етди. Шундан мобил фойдаланувчилар сони 12 млн.ни ташкил этади Сайтларнинг дизайнига қўйиладиган талаблар • Сайтлар мазмунига қараб уларни безатиш қонуниятлари қуйидагилардир: • - Оддийлик веб-саҳифа дизайнининг асосий мақсадига айланиши лозим; • - веб-саҳифа дизайни унинг мазмуни билан ҳамоханг бўлиши керак; • - веб-саҳифа кўп платформада фаолият юритишини таъминлаш керак. Шундагина эски технологиялардан фойдаланувчи фойдаланувчилар ҳам унга кириш имкониятига эга бўладилар. • - ҳар қандай веб-саҳифанинг асосий мақсади – маълумот узатишдир. Дизайн эса айнан ана шу маълумотни олишга ёрдам беришдир. Сайтларнинг дизайнига қўйиладиган талаблар • - навигация элементларига зарурият бўлса, улардан фойдаланиш керак; • - ҳар қандай интерфайс дизайнининг умумий тамойили – дизайннинг барча элементларини кўриб чиқиш ва уларни кетма-кетликда ўчириш. Агарда дизайн маълум бир элементларсиз бузилмаса, демак улардан воз кечмоқ керак; • -ҳар бир саҳифага мазкур саҳифа тегишли бўлган ОАВ нинг логотипи жойлаштирилиб, бош саҳифага ссилка билан ўтишни таъминлаш; • -веб-саҳифаларда ҳали синовдан ўтмаган янги технологияларнинг қўлланилиши ҳам охир оқибатда унинг фаолиятининг тўхталишига олиб келиши мумкин . Сайтларнинг дизайнига қўйиладиган талаблар • Демак веб-саҳифа: • Рукнларга бўлинган холда яратилиши • Навигация элементларининг қулайлиги • Саҳифа интерфайси чиройлилиги • Контентини (мазмунининг) бойлиги ва тушунарлилиги билан ажралиб туриши керак. Сайтларнинг дизайнига қўйиладиган талаблар • Веб -саҳифаларнинг безатилишида бир неча услубдан фойдаланилади. Улардан бири фирмага оид (фирменний) услубдир. Мазкур услуб одамлар томонидан ОАВнинг қиёфасини эслаб қолишга ёрдам беради. Фирмага оид услубнинг асосий функциялари: • Идентификация. Ташқи белгиларга қараб веб- саҳифани бошқасидан осонгина ажратиш. • Ишонч. Агарда фойдаланувчи бир маротаба саҳифага кириб, унинг сифатига баҳо берган бўлса ва сифат жиҳатдан саҳифа ўзига тортса, мазкур саҳифанинг самарадорлигини юқори деб ҳисоблаш мумкин. Веб-саҳифа дизайнининг ўзига хослиги ОАВ сайти бир вақтнинг ўзида бир нечта функцияни бажаради: - ахборот тарқатади; -реклама ёки пиар билан шуғулланади; -қизиқтиради ва фойдаланувчиларни саҳифага жалб этади. Демакки, фирмага оид услуб ОАВ веб-саҳифасининг қиёфасини белгилаши билан биргаликда унинг мафкураси, асосий йўналишига мос тушиши лозим Яхши веб-дизайнни ёмонидан қандай ажратиш мумкин? • Аввало самарадорлиги билан, яъни веб-саҳифага кираётган одамларнинг кўплиги ёки камлиги билан. • Иккинчи томондан унинг чиройлилиги, ёрқинлиги ҳам қайсидир жиҳатдан ўқувчиларни унга киргач маълум муддат ушланиб қолишига туртки бўлади. • Учинчидан эса фойдали маълумотларнинг мавжудлиги билан. Яхши веб-дизайнни ёмонидан қандай ажратиш мумкин? • Яхши дизайн стандарт махсус эффектларга бой бўлади, ёмони эса рангсиз, бир қолипда бўлиши мумкин. • Иккинчи томондан ёмон дизайнга эга бўлган веб- саҳифанинг ўқувчиси дизайнер танлаган ранглари, графикаси билан нима демоқчи бўлганини тушунмайди. • Учинчидан эса ёмон дизайнли веб-саҳифада унинг бош ғояси кўринмайди. Материаллар ўз аҳамиятига қараб жойлаштиришмайди ва унинг тузилиши истиқболли ривожланишни кўзда тутмайди. • Сайт дизайнининг кўриниши унинг мазмуни билан мос келмайди. Бир нечта шрифтларнинг қўлланилганлиги ҳам унинг яхлитлигини бузиши мумкин. Сайтга қайтиш сабаблари Шу ўринда, фойдаланувчилар бир сайтдан яна иккинчи сайтга нима учун қайтишларини кўрсатувчи 5 та асосий сабабни кўрсатиб ўтмоқчимиз. Булар: Мазмуннинг юқори сифати Сайтнинг кундалик янгиланиб туриши Унинг тезда очилиши Фойдаланишда соддалиги Оригинал, ўзига тортувчи дизайнга эга эканлиги . Сайт самарадорлиги Бошловчи дизайнерларнинг энг кўп йўл қўядиган хатоси графикадан хаддан ташқари кўп фойдаланишдир. Айнан шу нарса сайт очилишини секинлаштиради ва бунинг орқасидан кўп фойдаланувчилар унинг очилишига вақт йўқотмасдан, бошқасига ўтиб кетишлари мумкин. Агарда фойдаланувчилар томонидан ишлатиладиган алоқа тезлиги 19200 дан 28800 бит/с гача эканлигини эътиборга оладиган бўлсак, Веб-саҳифа 140 Kb хажмдан ошмаслиги керак. Шунингдек, фойдаланувчи у тўлиқ очилиб бўлмасиданоқ, саҳифанинг асосий сўзларини ўқиш имкониятига эга бўлиши лозим. Интернет форматлари • Бугунги кунда Интернетда учта графика формати ишлатилади: GIF, JPEG ва PNG. • GIF – энг кўп қўлланиладиган форматдир. GIF хажм кичрайишини юқотишларсиз амалга ошириш имконини беради ва ўзида 256 та рангни ишлатиш имконини яратади. Шунингдек, GIF да энг оддий анимацион суртларни, роликларни яратиш мумкин. • JPEG – фотосуратларни сақлаш учун яратилган махсус форматдир. Унда фотосуратни юқотишларсиз кичрайтириш ва катталаштириш мумкин Албатта кичрайтирилганда сурт ўзининг сифатини юқотади, аммо бу нарса оддий кўз билан қаралганда унчалик сезилмайди. • PNG – мазкур форматнинг иккита кўриниши мавжуд. Тўлиқ рангли ва ранглар жилоси қўлланилган шакл. Уларнинг иккиласи ҳам хажмни кичрайтиришда уратлар, маълумотларни юқотишларсиз ўткзиш имконини беради. PNG кўп жиҳатдан GIF га Ўзбекистон ОАВ веб кўринишлари “ Бухоронома” газетаси “ Қашқадарё” газетаси “ Ишонч” газетаси Хорижий босма ОАВнинг электрон версиялари “ Аш-Шарк Аль-Аусат” Яқин Шарқ “ Асахи симбун” Япония “ El Pais” Испания Веб-сарлавҳага қўйиладиган талаблар • Интернет журналистикаси амалиётида нотўғри қўлланилган сарлавҳалар натижасида бирор бир веб-саҳифанинг ўқувчилар аудиторияси кескин камайганлигини қайд этиш мумкин. Сарлавҳанинг асосий вазифаси ўқувчи эътиборини жалб этиш. Ёрқин, ўзига хос сарлавҳалар эса материалнинг ўқишлилигини таъминлайди ва ўзига хос муштарийга ташланган қармоқ вазифасини ҳам ўтайди. • Халқаро журналистикада рукн ва сарлавҳага қуйидаги талаблар қўйилади: • материал мазмуни акс этиши; • ўқувчининг диққат-эътиборини жалб этиши; • қисқа, лўнда ва аниқ бўлиши; • содда тилда ёзилиши (албатта, бундан илмий матнлар мустасно). • Рукн ва сарлавҳаларни безаш вақтида жуда ҳам ўйноқи шрифтлар ва ёрқин ранглардан қочиш лозим. Уларни сатирик жанрлар ва тарихий материалларга ишлатиш мумкин. Сарлавҳага қўйиладиган талаблар • Веб-саҳифадаги ҳар бир рукн ва сарлавҳанинг турли рангларда берилиши эса бир қарашда рангларнинг чаплашиб кетишига олиб келади, натижада журналистик материаллар эътибордан четда қолади. Шунингдек, интернет тизимда бериладиган сарлавҳалар ҳар бир сайт учун шрифти алоҳида бўлиши керак. Сарлавҳадаги ҳарфлар ва тиниш белгиларнинг умумий сони 180 тадан ошмаслиги лозим • Сарлавҳа ва рукнлар дизайнида ҳам ўқиш қийин бўлган шрифтлардан қочию, содда шрифтларни ишлатиш, шунингдек анимациядан камроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқдир Анимацион тасвирларнинг сайтлар дизайнидаги ўрни • Ҳар қандай сайтни анимацион тасвирларсиз, рекламасиз тасаввур этиб бўлмайди. Анимацион тасвирлар сайтга кўрк бағишласа, реклама уни янгилаб туриш учун келадиган маблағни топиш манбаидир. Юқорида айтиб ўтганимиздек, анимацион тсвирлар фақатгина GIF форматдагина веб-сҳифага жойлаштирилади
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha