Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 726.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бозор иқтисодиёти шароитида таълим муассасаларининг ривожлантириш стратегияси

Купить
Б озор иқтисодиёти шароитида таълим муассасаларининг ривожлантириш стратегияси Олий таълим тизимини ривожлантириш омиллари  Истиқлол йилларида мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида барча соҳада беқиёс ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Айниқса, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, келажагимиз ворисларини баркамол инсон этиб тарбиялашга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Дарҳақиқат, таълим инсон фаолиятининг барча соҳаларига янги технологияларни татбиқ этиш, рақобатбардошлик ва турмуш фаровонлиги даражасини оширишнинг энг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.  Жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиб бораётган Ўзбекистон учун меҳнат бозорининг ўзгарувчан талабларига тез мослаша олувчи таълим тизими фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириб бориш долзарб масала ҳисобланади.  Мазкур вазифаларнинг ижроси таълим тизими учун замон талаби даражасидаги юқори малакали бошқарувчи кадрларни тайёрлашни тақозо этмоқда.  М оҳияти жиҳатидан мутлақо янги бўлган кадрлар тайёрлашнинг миллий модели “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан иборат меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва жорий этишга асос бўлди. Бундай ҳужжатлар ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий жиҳатдан бой шахсни шакллантириш ҳамда юқори малакали, рақобатбардош кадрларни тайёрлашда белгиланган стратегик мақсадларга эришиш учун назарий ва амалий асос бўлди ва замин яратди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида таъкидлаганидек, “...ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир”. Мазкур вазифаларнинг ижроси олий таълим тизимида ҳам маълум бир ўзгаришлар амалга оширилишини тақозо қилади.  Мамлакат иқтисодиётининг узвий қисми бўлган олий таълим тизимини модернизациялаш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни таълим тизимига ҳам жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Олий таълим тараққиётининг ҳозирги ҳолати интеграциялашган глобал иқтисодий маконнинг узвий бир қисми бўлган республикамиз олдида таълим тизими фаолиятини ҳам жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш, халқаро таълим тизимига интеграциялаштириш, кадрлар тайёрлаш тизимини замонавий халқаро меҳнат бозори талаби даражасида ташкил этишни талаб этилмоқда. Бу ҳолат республика олий таълим муассасаларини халқаро сифат менежменти талабларидан келиб чиққан ҳолда сертификатлаштиришни тақозо этмоқда.  Хориждаги етакчи олий таълим муассасаларида сифатни бошқариш тизими ISO ва бошқа шу каби халқаро сертификатлаштириш тизимлари талаблари даражасида ташкил этилган, халқаро сифат сертификатини олиш ОТМнинг халқаро миқёсда тан олинишининг ва фаолият юритишининг зарурий шарти ҳисобланади. Айнан Иқтисод фанлари доктори Муҳаммад-Али Саидов томонидан чоп этилган “Олий таълим тизимида молиявий бошқарув” номли ўқув қўлланмаси мазкур қўйилган масалаларга бағишланган бўлиб, мамлакатимиз ОТМларининг жаҳон талаби даражасига чиқишга интилишлари, эришаётган ютуқ ва муваффақиятлари олдимизга қўйилган буюк мақсад ижроси республика ОТМларининг ISO каби халқаро стандартлаштириш ташкилотларининг сифат сертификатларини олиш имкониятлари мазкур ўқув қўлланмада асосланган.  Олий таълим тизимини молиялаштиришини ташкил этиш ва ислоҳ қилишда, албатта, бу ҳолат ҳисобга олиниши зарур. Соҳанинг устувор аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратилган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва қилинмоқда.  Вазирлар Маҳкамаси 2009 йил 20 августда “Республика олий таълим муассасаларини янада молиявий қўллаб- қувватлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Мазкур қарор мамлакат ОТМлари моддий-техника базасини ҳамда уларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш ва бунинг асосида реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари талабига мос олий маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни таъминлашга қаратилган. Юқоридаги қарорлар ва соҳа фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган чора-тадбирлар ижроси, олий таълим муассасаларини молиялаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар таълим тизимининг сифат жиҳатидан янги босқичга ўтишини, жаҳон стандартлари талаби даражасида фаолият кўрсатишини таъминлайди.  Давлат томонидан олий таълими тизимини моддий қўллаб-қувватлаш таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини, иқтисодиётни модернизациялаш ва янги технологияларни қўллаш тадбирларини янада фаоллаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва бандликка кўмаклашишда маркетинг хизмати ролини ошириш ҳисобига таълим муассасаларини даромадини ошириш билан чамбарчас боғлиқ ҳолда замонавий техника воситалари, жиҳозлар, янги технологияларга бўлган эҳтиёжни таъминлайди.  Ф аннинг таълим билан интеграциялашувининг таъсирчан воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини беради ва пировард натижада олий таълим тизимида ёш мутахассисларни тайёрлаш сифатини янги босқичга кўтаради. Айнан мазкур ўқув қўлланмада юқорида келтирилган масалалар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида молиявий бошқарув амалиёти ва уни такомиллаштириш йўллари, олий таълим тизимини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий омиллари, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари, ОТМлар иқтисодиётини мустаҳкамлаш истиқболлари, олий маълумотли мутахассисларга бўлган талабни белгилаш ҳамда таълимда сифат менежментини такомиллаштириш масалалари, муассасаларида сифат менежменти тизимини жори  Айни чоғда ОТМлари харажатларини “жон бошига молиялаштириш” услубиёти ва хорижий тажрибалар, бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига ОТМларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби, муассасалар ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш жараёни, харажатларни режалаштириш, бюджетнинг ғазна ижросининг моҳияти, тамойиллари, мақсад ва вазифаларини, такомиллаштириш лозимлиги аниқ мисолларда акс этгани, шу билан бирга бюджетнинг ғазна ижроси шароитида олий таълим муассасаларида молиявий назоратни ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича ривожлантириш мақсадга мувофиқлиги ушбу қўлланмада чуқур таҳлил этилган.  Бизнингча, олий таълим тизимини модернизациялаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашнинг меъёрий ва ҳуқуқий асосини янада такомиллаштиришга пойдевор бўлиб хизмат қилади ҳамда амалиётчи мутахассислар ва илмий тадқиқотчилар учун дастурий манба сифатида қўлланиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, ўқув қўлланма “Таълим иқтисодиёти ва менежменти” фани бўйича магистратура босқичида дарс машғулотларини ўтказишда профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан амалиётда кенг фойдаланилиб, фойдаланиш жараёнида ўқув қўлланма ўзининг юқори савияда, тушунарли, равон тилда ёзилганлиги, амалиёт маълумотлари билан бойитилганлиги каби ижобий жиҳатлари билан китобхонлар эътиборини қозонмоқда.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha