Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 13.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Бруцеллёз

Купить
БРУЦЕЛЛЁЗ Режа: 1. Кириш – 5 мин. 2. Тарихий маълумотлар – 5 мин. 3. Этиологияси ва эпидемиологияси – 10 мин. 4. Патогенези ва патанатомияси – 10 мин. 5. Клиникаси – 30 мин. 6. Диагностикаси – 8 мин. 7. Даволаш – 10 мин. 8. Профилактикаси – 7 мин. 9. Якунлаш – 5 мин. Бруцеллез – зооноз, инфекцион-аллергик касаллик бўлиб, иситма, ретикуло- эндотелиал, юрак кон томир, нерв, таянч-ҳаракат ва урогенитал системаларини шикастланиши билан кечади Тарихий маълумотлар • Бруцеллёз ҳақида ёзилган маълумотларни чуқур тарихда ҳам топиш мумкин. Бруцеллёз мустақил нозологик бирлик сифатида 1861 йилда инглиз врачи Мэрстон томонидан «ўртаер денгизи ремиттирловчи иситмаси» номи билан таърифланган. • 1886-1887 йилларда инглиз ҳарбий врачи Дэвид Брюс касаллик қўзғатувчисини топди –яъни уни мальта иситмасидан ўлган аскар талоғидан топади ва “Micrococcus melitensis” – мальта микрококки деб атайди. • 1897 йилда Райт ва Семпл бемор қон зардобининг микрококк культурасини агглютинация қилиш ҳусусиятини аниқлашди. Бу реакция кейинчалик диагностикада Райт реакцияси номи билан кенг қўлланила бошлади. • 1897 йилда Дания олимлари Банг ва Стриболт қорамолларда бруцеллёз қўзғатувчисини топишди ва бола ташлаган сигир йўлдошидан унинг тоза культурасини ажратиб олишиб Br. Abortus bovis деб аташди. • 1914 йилда Траум чўчқаларда инфекцион аборт қўзғатувчисини ажратиб олди - bact. Abortus suis. Бироқ узоқ вақт одамлар учун фақат мальта микрококки патоген деб ҳисобланди. • 1920 йилда учала қўзғатувчининг 1-1 ига яқинлиги топилди ва уни биринчи бўлиб очган тадқиқотчи номи билан 1 та Brucella авлодига бирлаштирилди. • 1922 йилда Бюрне бруцеллёз диагностикаси учун тери ичи аллергик синамасини таклиф этди. • 1957 йилда Юта штатида (АҚШ) сахро бутоқзор каламушларидан бруцеллага яқин микроорганизмлар ажратиб олинди – Br. Neotomae. • 1970 йилда Мехикода бруцеллаларга янги микроорганизм турлари қўшилди: БРУЦЕЛЛЕЗ ҚЎЗҒАТУВЧИЛАРИ 1. Br. Melitennis-майда шохли уй ҳайвонларида касаллик чақиради (Br. Melitennis-3 биовари) 2. Br. Abortis bovis- йирик шохли уй ҳайвонларида касаллик чақиради (Br. Abortis bovis-9 биовари) 3. Br. Suis- чучқаларда касаллик сабабчиси (Br. Suis-5 биовари) 4. Br. Canis- итларда касаллик сабабчиси 5. Br. Ovis- қўчқорларда касаллик сабабчиси 6. Br. Neotonae- каламушларда касаллик сабабчиси • Бруцеллалар жуда майда шарсимон ёки овал шаклдаги бактериялар, ҳаракатсиз, спора ҳосил қилмайди, барча анилин бўёқлари билан осон бўялади, грамм манфий, факультатив анаэроб, ўзгарувчанлик хос (S ва L шакллар) • Сунъий озиқ муҳитларида улар секин ўсади, биринчи генерацияси (10-14- куни ва ундан кўп, 3 ойгача) ва майда шаффоф колониялар ҳосил қиладилар. Улар учун яхши озиқ муҳити бўлиб жигарли бульон ва жигарли агар ҳисобланади. • Бруцеллалар ташқи таъсирларга чидамли ва ҳаётчан. • Улар паст ҳароратга чидамли, қор ва музда 1,5 ойдан 4 ойгача сақланади. Бироқ қиздирилганда 60-70°С да 30 мин.да, 80-85°С да 5 мин.да, қайнатилганда шу заҳоти нобуд бўлади, шунингдек уларга тўғри тушувчи қуёш нури ва одатдаги концентрациядаги дезинфекцияловчи эритмалар (хлорли охак, лизол) ҳалокатли таъсир қилад БРУЦЕЛЛАЛАР Бруцеллез касб касаллиги хисобланади (чупонлар, кассоблар, сут согувчилар ва х.к.). Касалликнинг асосий манбалари қўйлар, эчкилар, сигирлар, чучқалардир. Шу билан бирга инфекция манбалари отлар, буғулар, туялар, хачирлар, итлар ва мушуклар бўлиши мумкин. Ҳозирги кунларда бруцеллезга 60 дан ортиқ умуртқалиларнинг сезгирлиги аниқланган. Юкиш йуллари: контакт ва алиментар, гохида аэроген. Мавсумийлиги бахор ойлари. ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ Инфекциянинг юқиш омилларига кўйидагилар киради: гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари (бринза, пишлоқ, каймок ва хом сут) Касаллик билан кўпроқ 18 – 50 ёшгача бўлган фаол меҳнат лаёқатидаги шахслар бетобланадилар. Лекин кейинги пайтда беморлар салмоғида болаларнинг фоизи ошиб бормоқда Марказий Осиё Республикаларида бруцеллез билан касалланиш, 1993-20030 10 20 30 40 50 60 1993 1994 1995 1996 1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 П оказатель на 100 000 Казахстан Таджикистан Киргизстан Узбекистан Узбекистонда бруцеллёз таркалиши Респу блика да 2000 2001 2002 2003 2004 абс пок абс пок абс пок абс пок абс пок Уму- ман 491 1,9 48 0 1,9 38 8 1,2 563 2,2 485 1,8 Бруцеллезнинг патогенези Бруцеллез қўзғатувчиси шикастланган тери ва шиллиқ қаватлари, камроқ нафас олиш органлари орқали келиб тушади бруцеллалар лимфа томири орқали регионар лимфа тугунларига киради бруцеллаларнинг қонга утиши – бактериемия бруцеллаларнинг лизиси – эндотоксиннинг ажралиб чиқиши токсинларнинг вегетатив нерв системасига таъсири Ретикулоэндотелиал системанинг фаолланиши макрофагларнинг бириктирувчи тўқима, паренхиматоз органлар, мушаклар, бўғим халталарида ўчоқ сифатида тўпланиши махсус гранулемаларнинг ҳосил бўлиши тугалланмаган фагоцитоз организмдаги аллергик ўзгаришлар нестерил иммунитет ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯСИ Бруцеллёзда патоморфологик ўзгаришлар полиморф. Улар турли аъзо ва тўқималарда ривожланиши мумкин, кўпинча лимфатик тўқима ва лимфатик аппарат зарарланади. Уларнинг характери ва ифодаланганлик даражаси патологик жараён ривожланиш фазасига боғлиқ. Касалликнинг ўткир фазасида турли аъзолар лимфатик тугунлари ва ретикуло-гистиоцитар ҳосилаларида экссудатив яллиғланишли ўзгаришлар пайдо бўлади ва уларда сероз яллиғланиш учрайди (жигар, талоқ, суяк кўмиги). Инфекционреактив васкулит юзага келади. Касалликнинг нимўткир ва сурункали фазаларида продуктив яллиғланиш жараёнлари устунлик қилиди ва эпителиоид, ретикуляр, плазматик ва ягона кўп ядроли гигант ҳужайралардан тузилган специфик бруцеллёз гранулёмалари ҳосил бўлади. Касалликнинг инфекцион-аллергик характери бириктирувчи тўқима, томирларнинг тизимли зарарланиши ва реактив ретикулоэндотелиоз ривожланиши билан намаён бўлади. ГРАНУЛЁМАЛАР Компенсир -ланган инфекция фазаси Махаллий зарарланиш сиз уткир сепсис ф азаси, декомпен- сация Махаллий зарарланишли уткир ости ёки сурункали касалланиш ф азаси, декомпенсация , субкомпенсаци я Компенс ация тиклани шф азаси метабруцелле з касалликлар ва парааллергик постбруцелле з холатлар фазаси Бирламчи - латентная шакли Уткир септик шакли (уткир) Септикометас татик шакли (нимуткир) Иккиламчи - латентная Утказилган бруцеллёздан кейин колдик холатлар Н.И. Рагозе буйича бруцеллёз клиник шакллари таснифи. Иккиламчи сурункали шакли Бирламчи сурункали шакли : А) белгилари суст Б) белгилари яккол ЎТКИР СЕПТИК БРУЦЕЛЛЕЗ Яширин давр 3 ҳафта атрофида. Аломатлари: тана ҳарорати 39-40 °С гача кўтарилади, иситма чизиғи нотўғри, иситма 3-4 кундан давом этади, қалтираш, кучли терлаш. Иситма хуружида бемор фаоллигини сақлаб қолади, тери қаватлари рангпар, лекин юз ва бўйин иситма кўтарилганда қизарган, периферик лимфа тугунларининг катталаниши. Вегетатив нерв системаси томонидан ўзгаришлар: бош оғриши, қизил дермографизм, юрак тонларининг бўгиқлашиши, кам ҳолларда инфекцион токсик миокардитнинг ривожланиши. Бронхитлар, фарингитлар, ангина. Жигарнинг катталашиши, токсик нефрозонефрит аломатлари. Мушак, суяк ва бўғимларда оғриқ. СЕПТИКОМЕТАСТАТИК БРУЦЕЛЛЕЗ Касалликнинг ушбу шаклида септик жараён асосида ўчоқли ўзгаришлар намоён бўлади – айрим бўғимларнинг шиши, ҳаракатнинг чекланиши, бўғим деформацияси, бўғим халтачаларининг яллиғланиши – бурсит, мушаклар қинларининг шикастланиши – синовит. Кўпинча ўчоқли симптом бўғимлар, суяк устидаги, мушаклар орасидаги, тери ости қаватида қўшма тўқимали тузилмаларнинг (целлюлитлар, фиброзитлар) кўринишида намоён бўлади. Неврологик ўчоқли симптоматика – радикулитлар, плекситлар, невритлар. Эркакларда жинсий аъзоларнинг шикастланиши –орхит, эпидимит. Аёлларда ҳайз жараёнининг бузилиши, бола ташлаш СУРУНКАЛИ БРУЦЕЛЛЕЗ Касалликнинг ушбу шаклида аллергик характерга эга бўлган ўчоқли ўзгаришлар устунлик қилади. Субфебрил иситма кузатилади, интоксикация аломатлари кузатилмайди. Таянч-ҳаракат аппаратидаги ўзгаришлар – целлюлитлар, фиброзитлар, бурситлар. Умуртқа поғонасидаги шикастланишлар, нерв системасидаги ўзгаришлар (невритлар, плекситлар, радикулитлар, камроқ менингитлар, менингоэнцефалитлар, арахноидитлар) кўриш ва эшитиш нервларининг атрофияси, шиллиқ қаватларидаги атрофик жараёнлар (халқум ва буруннинг ташқи деворидаги шиллиқ қаватнинг қуруқлиги, томоқ қичиши, овоз бўғилиши, узоқ давом этадиган ларингитлар). Жинсий аъзоларнинг шикастланиши – эркакларда орхит, жинсий фаолликнинг пасайиши, аёлларда сальпингитлар. ОРХИТ РЕЗИДУАЛ БРУЦЕЛЛЕЗ Қолдиқ органик ва функционал ўзгаришларнинг келиб чиқиши. Таянч-ҳаракат аппаратидаги симптоматика: қайтмайдиган деформациялар, мушаклар атрофияси, спондилёзлар, фиброзитлар. Бруцеллездан кейинги параллергик холатлар. БРУЦЕЛЛЕЗ ДИАГНОСТИКАСИ -Периферик қонда лейкопения, лимфоцитоз, моноцитоз, тромбоцитопения, эозинопения, эритропения, ЭЧТ тезлашиши кузатилади. -Бактериологик услублар (асосан кон ва суяк кумиги экилади). -Серологик услублар (Райт, Хеддельсон, Кумбс реакциялари, ПГАР, КБР, иммунофлюоресценция, опсон-фагоцитар реакциялари) -Тери ости синамаси – Бюрне аллергик синамаси Тери ости синамаси – Бюрне аллергик синамаси Бюрне аллергик реакцияси Бруцеллезнинг ўткир септик шаклини даволашда тетрациклин, левомицетин, стрептомицин, цефалоспорин гуруҳига мансуб антибактериал препаратларидан фойдаланилади. Бундан ташкари, дезинтоксикация ва десенсибилловчи препаратлар берилади. Вегетатив нерв системаси фаолиятини тиклаш мақсадида В- гуруҳига мансуб витаминлар, фосфолипидлар, АТФ кулланилади. Беморларни оғриқ безовта қилса анальгетиклар (баралгин, бутадион, реопирин) кўлланилади. Антигистамин препаратлардан димедрол, супрастин, пипольфен, тавегил кулланилади. Иммунитетни ошириш учун иммун препаратлари кўлланилади. Оғир холларда қисқа муддатга кортикостероидлар берилади. Бруцеллезнинг септикометастатик шаклини даволашда асосий йўналиш дисенсибилизация, дезинтоксикация, иммун системани фаолловчилар, антибиотикотерапия ва симптоматик даво, сунгра физиотерапевтик чора-тадбирлар кўлланилади. Даволаш максадида бруцеллезнинг сурункали ва айрим холларда септикометастатик шаклларида улдирилган бруцеллалардан тайёрланган вакцинани куллаш мумкин, лекин ҳозирги пайтда куп асорат берганлиги сабабли ишлатилмайди. Кейинчалик даволаш бальнеологик услублари билан ёки санаторий – курорт шароитларида давом эттирилади. ПРОФИЛАКТИКАСИ Бруцеллёз билан касалланишни камайтириш максатда комплекс равишда инфекция учогини йукотишга каратилган эпидемияга карши чора-тадбирларни утказишимиз лозим. Комплекс чора тадбирларга касалликни огохлантириш, аниклаш, эрта диагностика, уз вактида тулик даво чораларни утказиш ва инфекция учогини ажратиш,диспансер кузатувни олиб бориш. Махсус профилактика ЖБ- 19 тирик бруцеллез вакцинаси билан амалга ошириладиСПЕЦИФИК ПРОФИЛАКТИКАСИ
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha