Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Бухоро вилояти

Купить
БУХОРО ВИЛОЯТИ — ЎзР таркибидаги вилоят. 1938 й. 15 январда ташкил этилган. Бухоро вилояти худуди асосан Қизилқум чўлида жойлашган . Бухоро вилояти Жан.шарқини Зарафшон водийси эгаллаган. Шим.гарбда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси, шим. ва шарқдан Навоий вилояти, жан.шарқда Қашқадарё вилояти, жан.гарбда Туркманистон б- н чегарадош. Чегарадош давлатлар Майд. 39,4 минг км2. Аҳолиси 1443 мингдан зиёд киши (2001). Б. в. таркибида 11 қишлоқ тумани: Бухоро, Вобкент, Жондор, Когон, Олот, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Қоровулбозор, Қоракўл, Ғиждувон (туманлар ҳақида алоҳида мақолаларга қ.; мас, Вобкент тумани), 11 шаҳар (Бухоро, Галаосиё, Вобкент, Газли, Когон, Олот, Ромитан, Шофиркон, Қоракўл, Қоровулбозор, Ғиждувон), З шаҳарча (Жондор, Зафаробод, Янгибозор), 121 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Бухоро ш. 1) алоҳида ифодаланган паст тоғлар, платолар (Кулжуқтов, Тузкой тоғи, Жарқоқ, Саритош); 2) текис юзали плато ва қирлар (Қоракўл, Денгизкўл, Учбош, Қорақир); 3) дарё ва кўл ётқизиқлари б-н қопланган ва шамол таъсирида вужудга келган аккумулятив текисликлар; 4) алоҳида ифодаланган берк ботиқлар (Қорахотин, Оёқоғитма, Денгизкўл); 5) ясси юзали воҳаларда бал. 5—15 м ли тепалар учрайди.Бухоро вилоятида қуйидаги рельеф кўринишларини ажратиш мумкин : Фойдали қазилмалардан Сеталантепа, Жарқоқ, Газли, Учқирда газ, Кемачи, Зикри, Ўртабулокда нефтьгаз ҳамда графит конлари, оҳактош, бентонит (гилмоя), гранит конлари топилган. Б. в.да жуда кўп минерал сув захиралари аниқланган. Қулжуқтов, Қорахотин, Жинғилди,Оёқоғитма ботиғи атрофларидан топилган сувлардан хўжаликда қисман фойдаланилади. Бухоро вилояти чўлларида 55 оилага мансуб 580 тур юксак ўсимликлар учрайди. Булардан 18 таси эндемик тур. Чўл ўсимликлари экологик шароитга мое ҳолда алоҳида жамоалар ҳосил қилган. Қумли чўлларда қандим (жузғун), саксовул, черкез, селин, патлоқ, сингрен, илоқ кўпроқ бўлса, гипсли чўлларда қизилча, сассиқковрак, каррак, биюрғун кенг тарқалган. Шўрхокли ерларда шўражриқ, сарсазан, қорабарак, шўралар, тўқайзорларда туранғил тераги, жийда, тол, юлғун, қамиш каби турлар ўсади. Ўсимликлар яйлов чорвачилиги учун озуқа манбаи. Воҳаларда маданий ўсимликлар б-н бирга 200 дан ортиқ бегона ўт тури учрайди Усимликлари хакида . Б. в.да умуртқали ҳайвонларнинг 400 дан ортиқ тури яшайди. Сув ҳавзаларида балиқнинг 37 тури учрайди. Амфибияларнинг 2 тури (кўл бақаси, яшил қурбақа), судралиб юрувчиларнинг 40 тури (дашт агамаси, қум юмалоқбоши, қулоқли юмалоқбош калтакесак, эчкемар, қум бўғма илони, сувилон, ўқилон, кўлбор илон, капчабош, чархилон, чипорилон ва б.), қушларнинг 300 дан ортиқ тури, сут эмизувчиларнинг қарийб 50 тури (юмронқозиқ, қумсичқон, қумқуён, кўрсичқон, қум мушуги, тулки, ва б.), ҳашаротларнинг 300 га яқин тури учрайди. Б. в.да Бухоро «Жайран» экологик маркази, Варданзе давлат табиат ёдгорлиги, Денгизкўл, Қорақир буюртма қўриқхоналари мавжуд. Бухоро воҳасининг чўлга туташ ерларини қум босишдан сақлаш учун Агроўрмон мелиорацияси тадбирлари ўтказилади. Бухоро вилоятида умуртқали ҳайвонларнинг 400 да Аҳолиси , асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожик, қозоқ, татар, яҳудий, рус, қорақалпоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2га 35 киши тўғри келади. Воҳаларда аҳоли анча зич (1 км2га 100— 300 киши). Чўл яйловларида 1 км2га 12—25 киши, қумли яйловларда 1—3 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 448 минг киши, қишлоқ аҳолиси 995 минг киши (2001). Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон туманларида аҳоли зичроқ. Бухоро вилояти иқтисодиётида саноат салмоқли ўрин эгаллайди. 100 дан ортиқ саноат корхонаси мавжуд. Газли газнефть р-ни газ ёқилғисини етказиб бермоқда. 1964—65 й.ларда ишга туширилган Бухоро—Тошкент— Бишкек—Олма-ота газ йўли Ўзбекистондаги, шунингдек қўшни мамлакатлардаги истеъмолчиларга газ етказиб беришга хизмат қилади. 1997 й. Қоровулбозорда қуриб ишга туширилган нефтни қайта ишлаш з-ди республиканинг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқца (қ. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи). Хўжалиги. Саноати. Бухоро вилоятида озиқ-овқат саноати бир неча ўн йиллардан буён мавжуд. Бухоро гўшт к-ти, сутни қайта ишлаш к-ти, нон з-ди, Бухоро, Когон, Қоракўл ун к-тлари, «Бухороёг» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Бухоро, Ғиждувон мевасабзавот консерва з-длари, Бухоро вино заводи, Бухоро ва Ғиждувон пиво ва яхна ичимликлар и. ч. корхоналари ишлаб турибди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, озиқ-овқат саноатида ташкилий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Корхоналар илғор технология б-н жиҳозланди. Янги қадоқлаш линиялари, Бухоро, Ғиждувон, Қоракўл, Вобкент ш.ларида Германия технологиясига асосланган нон цехлари ишга туширилди. «Бухоротекс» акциядорлик жамиятининг филиаллари Ғиждувон, Вобкент, Қоракўл ва Олотда ишлаб турибди. Бухоро пиллакашлик фкаси ва унинг филиалларида пилла қа Б. в. иктисодиётининг асосини қ. х. (пахтачилик, ғаллачилик, мевачилик, полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик) ташкил этади. Вилоят деҳқончилигида суғориладиган ерлар (томорқа ерлар б-н бирга) 273,7 минг га, партов ерлар 14,2 минг га, чўл яйловлари 2764,6 минг га. Пахта 129 минг га, маккажўхори 857 га, донли экинлар 81,2 минг га, шоли 200 га, помидор.2741 га, сабзавотполиз экинлари 9,3 минг га, лавлаги 116 га, картошка 2967 га, емхашак экинлари 15,9 минг га, шу жумладан беда 7,1 минг га. Боғлар 18,2 минг га, тутзорлар 5,9 минг га. Б. в. да 236 ширкат уюшмаси ва жамоа хўжалиги, 4162 фермер хўжалиги, 41 хўжаликлараро корхона, 5 паррандачилик фкаси мавжуд (2001), Чорвачилик Б. в.нинг ривожланган тармоғи бўлиб, қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик ва паррандачил Б.в.дан магистрал т.й. ўтган. Энг катта т. й. станцияси — Когон. Вилоят аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг умумий уз. 9820 км, шу жумладан қаттиқ қопламали йўллар 4655 км (2000). Асосий автомобиль йўллари: Бухоро— Тошкент, Бухоро— Урганч— Нукус, Бухоро—Туркманобод (Чоржўй) ва Бухоро—Термиз йўналишлари. Аэропорт бор. Транспорти. 2000/01 ўқув йилида вилоятда 528 умумий таълим мактаби бўлиб, 325,2 минг ўқувчи, 25 гимназияда 5700 ўқувчи таълим олди. 19982001 й.ларда 14 касбҳунар коллежи ва 5 академик лицей қуриб топширилди. 14 касбҳунар коллежида 2400 ўқувчи ўқийди. 2001—2003 й.ларда вилоятдаги мавжуд 10 техникум ва 24 ҳунартехника билим юртлари касбҳунар коллежлари ва академик лицейларга айлантирилади (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2001 й. 12 июнь қарори). Вилоятда 3 олий ўқув юрти бор: Бухоро университеты, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологиям институты, Бухоро тиббиёт институти. Уларда 9800 талаба таълим олади (2001). Бухоро ш.да Ўзбекистон пахтачилик и.т. ин-тининг Бухоро филиали (1928—94 й.ларда Бухоро пахтачилик тажриба ст-яси) фаолият кўрсатмоқда. Маданий-маориф, соғлиқни сақлаш ва спорт. Вилоятда 6700 ўринли касалхонада 4343 врач ва 16100 ўрта тиббий ходим ишлаб турибди. 22 аёллар консультацияси, 281 қишлоқ врачлик пункти, 68 фельдшеракушерлик пункти, 28 қишлоқ участка касалхонаси бор. 17 поликлиникада жарроҳлик марказлари, 9 амбулаторияда ихтисослаштирилган даволаш марказлари ташкил этилган. Вилоятда 3 санаторий, жумладан Ситораи Мохи Хоса санаторийси мавжуд. Бухоро ш.дан 25 км нарида Тўдакўл дам олиш маскани жойлашган. 2001 й.гача ўз касби бўйича хусусий иш фаолияти юритиш учун вилоятда 150 мутахассисга лицензия берилди. Соғлиқни сақлаш. Б.в.спортчилариспортнинг кўплаб турлари бўйича турли даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқда (кураш, чим устида хоккей, волейбол, футбол, теннис, бокс ва б.). Б.в.да шаклланган ва ўз тарихий илдизига эга бухороча кураш бугунги кунда ўзбекча кураш сифатида жаҳон спорт оламида ўзига хос ўрин э галл ад и. Бухородан самбо бўйича жаҳон ва Европа чемпиони Собир Қурбонов, 2 марта жаҳон чемпиони Шуҳрат Хўжаев, жаҳон чемпионлари Шуҳрат Очилов, Ботир Турдиев, Ра уф Болтаев, Ботир Хужаев, кураш бўйича 1-жаҳон чемпионлари Акобир Қурбонов, Камол My родов, 1Осиё чемпиони Фарҳод Тураев, Шуҳрат Саъдиев (юнонрум кураши), Наримон Отаев (бокс) каби машҳур спортчилар етишиб чиққан. «Ситора» аёллар жамоаси чим устида хоккей бўйича Осиё чемпионлари кубоги соҳибидир (2000). Ўзбекистон мустақилликка эришгач, спо Б.в.да 2 вилоят газ. («Бухоронома», «Бухарский вестник»), 11 туман газ., 2 шаҳар газ. чиқади. Вилоятда, шунингдек 9 тармоқ газ. нашр этилади. Б.в.да дастлабки радио эшиттиришлари 1922 й.дан бошлаган. Ўша даврдан радио ижтимоийсиёсий ҳаётга дойр мазмунли эшиттиришлари б-н эътибор қозонмоқда. Б.в. радиоси ойига 30 соатлик ҳажмда эшиттиришлар беради (2001). 1924 й.да Туркистондаги дастлабки кино ташкилоти Бухорода тузилди (қ. «Бухкино»). 1993 йлан Б.в. телевидениеси фаолият кўрсатмоқда. Студия учун махсус бино курилган. Бир ойлик кўрсатувлар вақги 30 соатдан ортади. Бухорода «Истиклол» хусусий телевидениеси ташкил зтилган (1995). Б.в. Ғиждувон шла «Арк» хусусий телевидениеси ҳам бор. Матбуоти, радио-эшиттириши ва телевидениеси. Б.в. кддимий давр, илк ва ўрта асрларда қурилган меъморий ёдгорликларга жуда бой. Ҳоз. вақтда Бухоро давлат меъморийбадиий музейқўрикхонаси ҳисобида 997 тарихий ёдгорликлар мавжуд. Турондаги энг қад. ёдгорликлардан бири саналган Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи — Бухоро арки (мил. ав. 1-а.) бугунги кунгача сақланган. Шаҳар ёнидаги Фатҳободда Сайфиддин Боҳарзий макбараси (13-а.), Баёнкулихон макбараси (14-а.), Бухоро туманидаги Сумитон қишлоғида Чорбакр ансамбли (16-а.), Ҳазрат бобо масжиди (18-а.), амирнинг ёзги қароргоҳи — Ситораи Моҳи Хоса саройи (19—20-а.лар), Вобкент туманида Вобкент минораси (12-а.), Чашмаи Айюб ҳазираси (1208), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий мақбараси (13-а.), Абдураҳмон Вали мақбараси (14-а.), Вобкент ҳаммоми (16—17-а.лар), Тошмасжид (16—17-а.лар), Сўфидеҳқон хонақоси ( Абдулазизхон ҳонақоси ва Даҳмаи Шоҳон (14—16-а.лар), Ҳазрат Мир Кулол мақбараси (14-а.), Когон ш.да Темирйўлчилар (собиқ Амир) саройи (19— 20-а.лар), Пешку туманида Хўжам Банди Кушод ва Хўжам Сайд Пўлат мақбаралари (18—19-а.лар), Ромитан туманида Хожа Али Рометаний — Хожаи Азизон ва Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий мақбаралари (14-а.), Мулла Мир Ҳаким хонақоси, Шофиркон туманида Вардонзе ш. ёдгорлиги (6—7-а.лар), Ҳазор Hyp дахмаси (8-а.), Хожа Ориф Ревгарий — Моҳитобон мақбараси (13-а.), Қоровулбозор туманида Бўзачи ва Қоровулбозор сардобалари (17- а.), Қоракўл туманида Пойкенд ш. харобалари (8-а.). Шобурхон ота мақбараси ва масжиди, Ғиждувон туманида Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний — Хожаи Жаҳон (12-а.) масжиди ва мақбараси, Улуғбек мадрасаси (15-а.), Тошмасжид ва Деҳқонбобо хонақоси (15—16-а.лар), Хожа Соктаре масжиди (17- а.), Чорсу масжиди (18— 19- а.лар) каби ноёб меъморий обидалар сақланган. Шунингдек, Бухоро воҳасида Работи Малик карвонсаройи ва Малик сардобаси (11-а.), Кармана ш.ида Мирсаид Баҳром мақбараси (10—11- а.лар), Қосим шайх хонақоси (16-а.) мавжуд. Me'moriy yodgorliklar Chor Bakr majmuasi Buxoro shahri yaqinidagi Sumitan qishlog’ida joylashgan. CHor Bakrdagi qator maqbaralar ko’p zamonlardan buyon xalq ziyoratgohi bo’lib kelgan. XVI asr Abdullaxon hukmronligi davrida ikki qavatli madrasa va hashamatli masjid barpo etiladi. U Abu Bakr Sa’d Yamaniy avlod — ajdodiga hurmat bajo keltirib, uning qabri boshida xonaqoh, hashamatli masjid va baland peshtoqli madrasa bino qildiradi. Segona shakldagi majmua 10 yil ichida qurib bitkaziladi.Chor Bakr majmuasi Me'moriy yodgorliklar X asrda qurilgan Ismoil Somoniy maqbarasi Buxorodagi eng qadimiy va chiroyli yodgorliklardan biridir.U hozirgi paytda ham xuddi 1000 yil ilgarigidek chiroyli ko'rinishga ega. Somoniylar asli fors bo'lgan birinchi tojik hukmdorlaridir (eramizning 875-999 yillari). Ular poytaxti Buxoro bo'lgan buyuк davlatni barpo etishgan. O'sha davr qurilish, san'at turlari, matematika, geometriya, fizika singari aniq fanlarning yuksak darajada rivojlanishi bilan xarakterlanadi. Buxorodagi Ismoil Somoniy maqbarasi Buxoro shahri hududida aniq hisob-kitoblarga asosan qurilgan dastlabki bino edi. Butun ilm ahli bu hisob-kitoblar qanchalik o'ta mantiqiy va shu bilan birga chiroyli chiqqaniga hali ham ajablanadi. Tikka, ko'ndalang, to'g'i burchak Me'moriy yodgorliklar Buxoro arki (Buxoro, 9-12 — arslar) — shaharning qadimiy qal'asi. Ark qal'asi yuz yillar davomida Buxoro hukmdorlarining rasmiy yashash joyi bo'lgan. U balandligi 16-20 metr bo'lgan sun'iy tepalikda qurilgan. Qal'a maydoni qariyb 4 gektar.Milod boshlarida qurila boshlanib, Somoniylar davri (9-10-asrlar) da ham Ark qayta qurilgan, asosan hozirgi ko;rinishi saqlanibshayboniylar sulolasi davrida shakllangan. Odamlar ko'pincha uni «shahar ichida shahar» deb atashgan, chunki unda odatdagi shaharning hamma narsalari: ko'chalar, tor ko'chalar, saroy, masjidlar, ustaxonalar bor bo'lgan. Qal'a bir necha bor vayron qilingan, ta'mirlangan va tiklangan. Afsuski, hozirgi paytga kelib, o'tmishdagi hashamatli Arkdan ozginas Bahouddin majmuasi (Buxoro) — Shayx Bahouddin Naqshband dahmasi, Abdulazizxon xanaqohi, Dahmai Shohon, maqbara, madrasa, Muzaffarxon, va Hakim qushbegi masjidlari, hovuz, quduq, minora va boshqa inshootlardan iborat. Bahouddin Naqshbandiy majmuasi Тарихинг варақлаб Ҳар саҳифада Битта буюкликни кўриб бегумон, Пешонамга уриб ҳар дақиқада, Ноилож ҳолимга қиламан армон. Заволга юз тутган кошоналар ҳам Ҳамон ақлимизни ўрайди нурга. Ҳайрон бўлмасликка ожиздир одам, Не қилай, ҳар ғиштда дуч келсам сирга. Менга озор берар битта муаммо, Бир андиша мени қийнайди ҳар дам. Мен яна тарихдан топдим бир мавзу, Буюклик ҳақида бундай мавзу кам. Фикримни кишанлаб қўймаган ҳеч ким, Ушлаб тургани йўқ ҳеч ким қўлимни. Аммо тарк этмайди дилимни ваҳм, Қўрқув торайтириб турар йўлимни. Тилингда милт этган шуълани кўрса, Ажални кўргандай гўдакда, Шошиб Уч бошли аждардай тутарди ўққа. Ёки ўлдирарди этик-ла босиб. Хайрият, ўзгариб замон оқими, Ваҳима тўрини ташлади узиб. Елкадан ағдариб қўрқув тоғини, Қаддимни тикладим енгиллик сезиб. Тарихинг варақлаб — Ҳар с 1, Бухоро Шарқ дурдонаси (узбек, француз, инглиз, рус тилларида), Т., 1997; 2, Инсониятнинг илмий ва маданий мероси — учинчи минг йилликка (1997 й. 18—20 окт. Бухоро—Хива), Т., 1997; 3, Мозийдан таралган зиё. Имом алБухорий (узбек, араб, рус тилларида), Т., 1998; 4, Бухорийлар бўстони, Т., 1998; 5, Муҳаммад Юсуф Мунший, Мукимханская история, Т., 1956; 6, Чехович О.Д., Бухарские документы XIV вв., Т., 1965; 7, Абу Мансур асСаолибий, Йатимат аддаҳр, Т., 1976; 8, Махмуд ибн Вали, Море тайн, Т., 1977; 9, Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993; 10, Бухоро: тарих саҳифалари, Бухоро, 1998; 11, Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида, Т., 2000; 12, Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1қисм, Т., 2000. 13, Исроил Назаров, Қаҳрамон Ражабов. Адаб
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha