Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 1.1MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 14 Avgust 2024
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Буюк Британия таълим тизими

Sotib olish
Буюк Британия таълим тизими  Буюк Британия ёки қушма қиролликлар тўлиқ расмий шакли-Буюк Британия қиролликлари бирлашмаси ва Ғарбий Ирландия -  Европанинг ғарбий-шарқий қисмида жойлашган орол- давлат.  Пойтахти –Лондон  Қиролича: Елизавета II  Бош министри: Дэвид Кэмерон  Аҳолиси: 64.1 миллион  Буюк британияда таълим тизими узоқ йиллик тарихга эга бўлиб, кўп юз йиллик даврда ривожланиб келган. Бугунги кунда қатъий таълим сифати стандартига буйсунади.  Буюк британи яда барча фуқаролар учун мажбурий таълим 5 ёшдан 16 ёшгача. Давлатда таълимнинг икки сектори мавжуд: 1-давлат томонидан бепул таълим; 2-хусусий пуллик таълим.  Буюк британияда бир-бирига мос келувчи икки таълим тизими мавжуд: бири Англи яда , Уэльсда ва Ғарбий Ирланди яда , иккинчиси — Шотланди яда .  Буюк Британияда турли хилдаги мактаблар мавжуд.Турли ўзига хос бўлган мактаблар жуда кўп тарқалган. Масалан:  Энг кўп тарқалган мактаблардан бири бу — мактаб-пансионлар ( Boarding School ), яъни ўқувчилар ушбу мактабларда ҳам таълим олишади ҳам яшайдилар.  Биринчи пансион мактаблари Британияда ўрта аср даврларида асосан монастирларда ташкил этилган.  XII асрда Рим папаси монастирларда католик анъаналарига мос бўлган хайрия мактаблари очиш мажбуриятини қуйди. Кейинчалик ушбу мактаблар хайрия мактаби бўлишига қарамасдан пулли бўла бошлаган. Аристократ оилалар монастир мактаблари уй шароитидаги таълим билан шуғулланади деб ғисоблашган бўлишларига қарамасдан, улар жамиятдаги ижтимоий аҳволи қандай бўлишидан қатъий назар болаларни ўз тенгдошлари билан ўқиш фойдали эканлигига ишонч ҳосил қилишди.  Бу ишонч эса ўз навбатида мактаб-пансионлар ташкил этилиши ва ривожланишига асосий пойдевор бўлиб хизмат қилди. Ушбу мактаблар минг йилдан ортиқ замонавий британияликлар жамиятига тарбияли шахсларни етиштириб бериш билан машҳур бўлиб келмоқда. Ана шундай истиқболли мактаблардан бири пансион-мактаблардир .  Тўлик циклли мактаблар — бу ерда болалар 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган даврларда таълим олишади.  Мактабгача таълим муассасалари — 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган бўлиб, ясли ва боғчалар деб номланади.  Бу ерда улар ўқиш, ёзиш, санашни ўрганадилар, ўйинлар орқали ривожланадилар.  Одатда бундай муассасалар бошланғич мактаб билан биргаликда ташкил этилади — таълим олувчилар ёши 2 ёш- 9 ойликдан 4 ёшгача. Бошланғич таълим муассасалари  Primary schools — ўқувчиларнинг ёши 4 ёшдан 11 ёшгача. Имтиҳонлар (SAT) 2 босқичда таълимнинг иккинчи йилида ва олтинчи йилида ўтказилади. Имтиҳон натижалари Secondary Schoolда таҳсил олиш учун муҳим ҳисобланади.  Junior Schools — 7ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган. Бу ерда болалар турли фанлардан таълимнинг махсус бошланғич умумий циклидан ўтишади ва таълим якуни (Common Entrance Examination) имтиҳонлари билан якунланади. Имтиҳонларни муваффақиятли топшириш — юқори мактабга ўқишга киришнинг асосий шарти ҳисобланади. Юқори синф таълим муассасалари  Senior Schools — 13 ёшидан 18 ёшгача ёшдаги ўсмирлар учун бўлиб, бу ерда дастлаб GCSE имтиҳонларини топшириш учун икки йиллик таълим олиб борилади, шундан сўнг яна 2 йиллик  A-Level ёки International Baccalaureate ўқув дастурлари асосида таълим берилади.  Secondary school — 11 ёшгача бўлган болалар таълим олиши мумкин бўлган мактаб тури.  Grammar school — болалар учун 11 ёшгача чуқурлаштирилган ўқув дастури асосида таълим олишга мўлжалланган мактаб тури бўлиб, ушбу мактабларда ҳатто университетларга ҳам тайёргарлик кўриш мумкин (Sixth Form).  Университетларга тайёрлаш мактаблари (Sixth Form) — ушбу мактаб 16-18 ёшдаги ўспиринларга мўлжалланган. Жинсига кўра мактаблар классификацияси Аралаш мактаблар — бу ерда қизлар ва ўғил болалар аралаш ўқишади. Бу турдаги ўқишни ёқловчилар мавжуд, улар қарама-қарши жинсдагиларнинг бирга таълим олиши бошқа жинсдаги инсонлар билан ҳамкорликни ўрганиш, мотивация ўз-ўзини ривожлантириш учун муҳим деб ҳисоблашади.  Қизлар мактаби — бу ерда фақат қизлар таълим олишади. Қизларнинг алоҳида таълим олишининг фойдали жиҳатлари қуйидагилар:  Қизлар ўғил болаларга қараганда жисмонан ва эмоционал жиҳатдан тез ривожланадилар, ушбу ўқишда уларнинг ортда қоладиган синфдошлари бўлмайди.  Қизлар тартиб-интизомли бўлиб, қизлар жамоаси таълимга язши йуналган бўлади.  Қизлар мустақил ўсадилар ва ҳеч қачон «аёл кишини иши бўлмаган иш»га кимдир ёрдам беришини кутиб ўтиришмайди.  Қизлар мусобақалашув муҳитини ва қўллаб- қувватлашни ёқтиришади.  Ўғил болалар мактаби — бу ерда фақат ўғил болалар таълим олишади. Ўғил болалар алоҳида таълим олишининг фойдали жиҳатлари қуйидагилар: Ўғил болалар табиатан ҳаракатчан ва фаол бўлишади уларнинг яхши ривожланишлари учун доимий ҳаракат ўйинлари, спорт ва кўп ҳаракат зарур.  Ўғил болаларда қизларга нисбатан ўзлаштиришнинг бир неча мезонлари мавжуд (қулоқ солмаслик,лекин бошқарувчилик, юмшоқлик эмас, балки қаттиққуллик каби ва ҳ.к.).  Фаол ривожланиш ва ўз-ўзини намоён этиши учун ўғил болаларда мусобақа муҳити бўлиши лозим Мактабгача таълим Мактабгача таълимни давлат таълим муассасаларида ёки хусусий таълим муассасаларида олиш мумкин. Ота-оналар асосан болаларини ясли га 3-4 ёшдан беришади. Тайёрлов- Хусусий мактабларда тайёрлов (ёки бошланғич) синфларга болаларни 5 ёшидаг қабул қилишади. Чет эл фуқаролари мактабга 7 ёшдан боришади, 11-13 ёшида бирданига бирор хусусий мактабнинг ўрта синфига ўтказилади. Бошланғич таълим Кўпчилик британиялик болалар давлат бошланғич мактабларига 5 ёшдан ўқишга киришади, шундан сўнг 11йиллик ўрта мактабларга ўтишади, шу мактабдан коллеж .га ўтишади. Бошланғич мактабда болалар инглиз тили, математика, тарих, география, мусиқа, санъат ва саноат технологияси фанлари ўтишади. Ўқув предметларини ота- оналар танлашади. Бир неча боро ва граф ликларда 11 ёшликлар кенгайтирилган « 11+ » деб номланган имтиҳон топширишади, бу ўрта таълим олишни танлаш имконини беради. Аввал бу имтиҳон Англ ия ва Уэльс нинг барча ҳудудларида қўлланилган у стандартлаштирилган тест сингари кучга эга бўлган. Ўрта мактаб таълими Англияда 16 ёшгача ўрта таълим мажбурий ҳисобланади. Барча давлат ва хусусий мактабларда болалар 11 ёшдан 16 ёшгача ўқишади ва уларни GCSE (General Certificate of Secondary Education) — умумий ўрта таълим гувоҳномаси олишга тайёрлашади, ёки GNVQ (General National Vocational Qualification) — касбий квалификация ҳақидаги миллий гувоҳнома олишади. Кўпчилик чет эллик ўқувчилар британиялик ўрта мактабларга (кўпинча мактаб- пансионларга) 11-13 ёшида боришади.  Ижодкорликни, ўз-ўзига ишонч, мустақилликни шакллантириш британия мактабларининг энг асосий вазифаларидан.  Болалар турли фанлар бўйича умумий махсус таълим циклидан ўтишади, бу Common Entrance Examination имтиҳонини топшириш билан якунланади.  Ушбу имтиҳонни муваффақиятли топширганлик юқори мактабга кириш шартини бажарганлик ҳисобланади. 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар (одатда 7-9 та предмет бўйича) мақсадга мувофиқ ўрта таълим — General Certificate of Secondary Education сертификатини олишга тайёргарлик кўришади. 16-ёшдан кейинги таълим 16 ёшида мажбурий таълим циклини тугатган талабалар мактабдан кетиши ва меҳнат фаолиятини бошлаши ёки университетга ўқишга кириш учун ўқишни давом эттиришлари мумкин. Университетга ўқишни кирувчиларга икки йиллик A-levels курси таклиф этилади. биринчи ўқув йили якунида AS, иккинчи курс якунида — A2-levels курси таклиф этилади . Биринчи ўқув йилида 4-5 та ўқув предметини ўқиш мажбурий ҳисобланади, иккинчи йилда 3-4 та ўқув предметини. Мажбурий фанлар имтиҳон топшириш учун керак бўлади. Умуман мактаб талабага 15-20 та ўқув предметларни таклиф этади, яъни ушбу фанлар келгусида мутахассисликни аниқлаш, 3-5 йил университетда ўқиш мобайнида асқотадиган фанлар бўлиб, улардан кераклисини талаба индивидуал танлайди. Аксарият Буюк британияга ўқиш учун келган чет эллик талабалар таълимни айнан A-levels дастуридан бошлайдилар . 18 ёшдан кейинги таълим Икки йиллик A-levels курсини битирган талабалар касбий ёки олий маълумот олишлари мумкин. Келгуси таълим (Further education — FE) курси бўлиб, у касбий тайёргарлик курслари ва бир неча (бакалавриат даражасида) олий маълумот олишни ўз ичига олади. Касбий таълим-16 ёшдан мактабдан кетганлар учун курс ҳисобланади. Буюк Британияда 600 дан ортиқ давлат ва хусусий таълимни давом эттиришга мўлжалланган бакалавриат даражасини берувчи коллежлар бор. Бу таълим муассасалари таълимнинг курсларини таклиф этади, бунга инглиз тили, ўрта таълим тўғрисида гувоҳнома беришга мўлжалланган ўқув дастурлари ва A-levels дастури, касбий курсларни таклиф этади. Олий таълим (Higher education — HE) дастури бакалавр даражасини олишга мўлжалланган бўлиб, бакалавр дипломидан кейинги дастурлар магистратура , докторлик даражаси учун мўлжалланган. Олий таълим термини университет ларда, коллежларда ва институт ларда таълим олишга мўлжалланган бўлиб, докторлик ёки илмий даража олишга мўлжалланган. Олий таълим  1960 йилгача давлатда 23 та университет бўлиб, улардан 16 таси Англияда, 1 таси Уэльсда, 4 таси Шотландияда, 2 таси Ғарбий Ирландияда жойлашган эди.  1970 йилнинг бошларига келиб давлатда олий таълим соҳаси ва унда таълим олувчи талабалар сони икки баробарига ошган ва бугунги кунда дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари фаолият кўрсатмоқда.Масалан: Оксфорд университети, қадимий ва навқирон университетлардан бири.  Таълим учун тулов  Олий таълим ўзининг фуқаролари учун ҳам чет элликлар учун ҳам пулли. Чет элликлар учун қимматроқ. Ўзининг фуқаролари давлатдан қарз олиб ўқиши ва диплом олиб ишга жойлашгач бир йилга 21 фунт минимал иш ҳақи ҳисобидан олган қарзини давлатга тулаб бошлаши мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат!
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • O‘zbekiston bayrog‘i harflari - Bayroq fonidagi harflar - UZ harflar to‘plami Harflar (bayroq fonida)
  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский