Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 218.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Чиниқтириш

Купить
Чиниқтириш Боланинг ёшига мувофик келадиган тўғри танланган машклар унинг факат жисмоний ва аклий жиҳатдан ривожланишига ёрдам бермасдан, балки кўпгина касалликларнинг олдини олади. Бадантарбия харакат кўникмаларининг янада шаклланишига ва такомиллашишига, юрак-томир системаси ва нафас аъзоларининг ривожланишига ёрдам беради. www.arxiv.uz Бола билан машгулотлар ўтказилганда унга караб айтилган сўзларни тушунишига (бола нуткининг ривожланишига ёрдам беради), барча ҳаракатларни тўгри бажаришига ва нафасини тўхтатиб кўймаслигига эътибор бериш керак. Машгулотларни эрталаб овкатланиб бўлгандан 1,5-2 соат кейин ўтказган маъкул. Ҳар бир ҳолда боланинг ҳаракат кўникмаларига индивидуал ёндошиш, уни толиктириб кўймаслик лозим. 1-2 яшар болалар учун машгулотлар 5-10 дақикадан, 2-3 яшар болалар учун 10-15 дакикадан ошмаслиги зарур. Машқлар сонини 8-10 тагача чеклаш керак. Машгулотлар вактида нафас машклари, тинч юриш машкларини ўтказиб, озгина танаффус килиш тавсия этилади. www.arxiv.uz Ҳар бир машк ўрта ҳисобда 2-4 дан 6-8 мартагача такрорланади. 1-1,5 яшар болалар учун тавсия этилган машклар расмда келтирилган. 1,5-2 яшар болалар учун худди шундай машклар кўлланилади, лекин бундан ташкари, қўллар билан айланма ҳаракатлар килиш киритилади; кўпинча қуйидаги машкни киритса бўлади — бола корнида ётиб, кўллари билан танасини 2-3 марта (танаси ва оёқларини букмасдан) кўтариши керак. Машкларни бажариш вактини узайтирса бўлади. Машгулотларни мунтазам равишда бир вақтда ўтказиб туриш зарур. www.arxiv.uz Чиниктиришнинг моҳияти болада ташки муҳитнинг ноқулай таъсиротларига мослашиш қобилиятини доим. лекин секин-аста ва эҳтиётлик билан ишлаб чикишдан иборат. Чиниктириш натижасида бола организми турли зарарли таъсирларга, айникса, иссиқлаб кетиш ва совкотишга бирмунча берилмайдиган бўлиб қолади. www.arxiv.uz Бу унинг юкумли касалликларга каршилик кўрсатишини оширади ва борди-ю касалланса ҳам, бирмунча енгил ўтади. Қуёш нури, сув, соф ҳаво — чиниктиришнинг асосий омиллари ҳисобланади. Организмни чиниқтирганда қуйидаги коидаларга риоя килиш зарур: у боланинг ёшига тўғри келиши ва мунтазам равишда ўтказилиши, бола танасига таъсир этувчи кучни аста-секин ўзгартириб бориши керак. Чиниктиришдан аввал врач билан маслаҳатлашиш лозим. www.arxiv.uz Ҳаво билан чиниктирганда энг аввал бола яшайдиган хонани яхшилаб шамоллатиб туриш керак. Айни вактда йилнинг совук фаслида ҳам хонани ҳафтада камида 3 марта шамоллатиб туриш зарур, ёз пайтида эса суткада 2-3 марта ҳавосини алмаштириб туриш керак. Илк ёшдаги болаларни кишда кунига 2-3 марта (ҳавода ҳаммаси бўлиб 1-3 соат) сайр қилдириш зарур. Йилнинг иссиқ пайтида болалар кун- нинг ярмидан кўпроғини тоза ҳавода ўтказишлари керак. Ёзда болалар очиқ ҳавода ўйнагани, овқатлангани ва кундузи ухлагани маъқул. Болалар кийими йил фаслига мос бўлиши зарур. www.arxiv.uz Ҳаво билан чиниқтиришда ҳаво ванналаридан фойдаланилади. Қишда улар яхшилаб шамоллатилган, ҳарорати камида 20° бўлган хонада ўтказилади. Дастлабки ҳаво ваннасининг давомийлиги 3-5 дақиқадан ошмаслиги керак. Бунда болани аста-секин ечинтирилади, олдин қўллари ва оёқлари, кейин эса белигача очиб қўйилади (трусик ва шиппакда қолдирилади). Ёзда илк ёшдаги болалар учун ҳаво ванналари 20°дан паст бўлмаган ҳароратда тоза ҳавода қилинади. Биринчи ванна қарийб 5 дақика давом этади. Кейин уни бора-бора 1 соатгача узайтирилади. Ёзги ҳаво ванналарини тўғри куёш нуридан ҳимоя қилинган жойда (дарахтлар соясида ёки соябон тагида) соат 8 билан 12 орасида ўтказиш зарур. Ёз пай- тида ҳам, кишда ҳам ҳаво ванналари билан бирга ҳаракат- чан ўйинлар ёки бадантарбия машкларини ўтказиш лозим. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Ҳаво занналари ўтказилганда боланинг ахволини диққат билан кузатиб бориш керак. Эти увушса, териси жунжикса, муолажани дарҳол тўхтатиш ва болани иситиш лозим. Ҳар қандай ҳолда врач билан маслаҳатлашиш керак Қуёш ванналарини 2 ёшдан бошлаб кунига бир марта, нонуштадан 1- 2 соат кейин ўтказилади. Кундузи соат 10-12 қуёш ваннаси учун қулай вакт ҳисобланади. Сояда ҳаво ҳарорати 18-20°дан паст бўлмаслиги лозим. Биринчи қуёш ваннаси 2 дакиқадан ошмаслиги зарур. Сўнгра ҳар 2 кунда боланинг офтобда бўлиш муддати 1 дакиқага (лекин 20- 30 дақиқадан оширмасдан) узайтирилади. Ванна қилинаётган вақгда боланинг бутун бадани очиб қўйилади, бош кийими, офтобдан ҳимоя килувчи кўзойнак бўлиши керак. Муолажа вақгида боланинг аҳволини диққат билан кузатиб бориш, унга сув ичириш, вазиятини ўзгартириб туриш кер
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha