Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Дастлабки маълумотларни ГИС учун тайёрлаш

Купить
Дастлабки маълумотларни ГИС учун тайёрлаш. Президентимизнинг 2007 йил 29 октабрда қабул қилинган "Ерларнинг мелиоратив ҳотатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони мелиорация ишларини жадаллаштиришда муҳим омил бўлмоқда. Аму- Қашқадарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги гидрогеологлйс – мелиоратив экспедициясида Ўзбекистон Республикси Молия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси потенсиалини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ГИС технологиялари бўйича ўқув-амалий семинар отказилди. Унда Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги гидрогеология- мелиоратив экспедициялари мутахассислари иштирок этди. GIS (Geographic Information Systems) - бу географик ахборот тизими бўлиб, унинг ёрдамида атрофимиздаги обектлар хариталар кўринишига келтирилиб тасвирланади, кўплаб омиллар ва параметрлар бўйича таҳлил қилинади ва бу маълумотлар асосида турли соҳалар учун прогнозлар тайёрланади. ГИС технологияларини турли жабҳаларда, хусусан, нефт ва газ саноати, ер кадастри, муҳандислик коммуникациялари, экология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда самарали қўллаш мумкин. Бироқ яқин кунларгача ушбу технологиялардан фойдаланиш анча қиммат бўлиб, катта қувватли компютерлар ишлатишни талаб қилар эди. Электрон-ҳисоблаш техникаси тараққиёти ГИС технологияларининг барча соҳаларга дадил кириб бориши учун мустаҳкам замин яратди. Мазкур технологияларнинг юртимиз қишлоқ хўжалиги мелиорацияси соҳасида ҳам жорий қи Ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш ва таҳлил қилиш учун жойлардаги гидрогеология-мелиоратив экспедициялари мутахассислари мелиоратив кадастр хариталарини ишлаб чиқар эди, - дейди "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси потенсиалини ривожлантириш" лойиҳаси миллий техник координатори Пўлат Умаров. - Ушбу ўқув курсида мутахассисларга тақдим этилаётган "ArcGIS" дастурлар жамланмаси худди шу вазифаларни жуда тез ва юқори савияда, замонавий талаблар даражасида бажариш имконини беради. Ўқувнинг дастлабки кунида суғориладиган ерлар мелиорацияси соҳасида ахборот технологияларини қўллаш бўйича тақдимот ўтказилиб, "ArcGIS" дастуриар жамланмасининг бошқа географик ахборот тизимларидан устунлик жиҳатлари намойиш этилди. "ArcCatalog", "ArcTo Экин ҳосилдорлиги кам шўрланган ерларда 20 фоиз, ўртача шўрланган майдонларда 35-40 фоиз, кучли шўрланган ерларда 50-55 фоизга камаяди, - дейди Қуйи Сирдарё ирртгация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Сирдарё вилояти гидрогеология-мелиоратив экспедицияси бош муҳандиси Ғайбулла Холбеков. - Президентимиз раҳнамолигида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Биз - экспедиция мутахассислари ҳар бир туманга бориб, деҳқон ва фермерлар учун махсус семинарлар ўтказамиз, уларга ерларнинг мелиоратив ҳолати акс этган хариталарни етказамиз ва амалий тавсиялар берамиз. ГИС технологияларини қўлласак, мана шу хариталарни чизишга кетадиган вақт тежалишига, ишимиз сифати ва самарадорлиги ошишига ишонч ҳосил қилдик. ГИС технологиялари мелиорация соҳасидаг ГИС технологияларида карталарни тузишда маълумотлар рақамлар кўринишида келтирилади. Рақамлар 2 хил усулда – махсус мосламалар ёрдамида картографик материалларни сканерлаш ва дигитализация қилиш, сўнгра векторли кўринишга келтириш, ёки растрли маълумотларни векторлаш йўли билан амалга ошади. Картани тузишда мутахассис Натижа қандай бўлишини аниқ билиши. Ҳудуд ҳусусияти ҳақидаКартанинг масштаби, унда қанча ҳудуд акс эттирилиши Қайси элементлар асосий, қайси элементлар иккинчи даражали эканлиги Картани тузишга киришишдан аввал, мутахассис натижа қандай бўлишини аниқ тассавур қилиши, картанинг масштаби, унда қанча ҳудуд акс этгирилиши, қайси элементлар асосий ва қайсилари иккинчи даражали, батафсиллик даражаси қандай, жараёнларни кўрсатиш қайси материаллар асосида бажарилиши, ҳудуднинг хусусияти ва ҳ.к. билиши керак, акс ҳолда карта тузишни тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун MapInfo дастурида карта тузилаётганда, редактор томонидан катта таҳририй тайёргарлик ишлари бажарилади. Айнан у ҳамма юқорида келтирилган сааволларни ўрганади ва карта дастурида ёки редакцион кўрсатмалар хужжатларида қайд этади. Бундай ҳужжатларнинг мазмуни, таркиби, уларга қўйиладиган талаблар «Карташунослиқ, Умумгеографик карталарни лойиҳалаш ва тузиш, Табиий карталарни лойиҳалаш ва тузиш» ва бошқа курсларда батафсил баён этилганлиги сабабли, услубий қўлланмада редакторлик ишлари жараёни кўриб чиқилмаган. Бундан ташқари, MapInfo дастурида ГИСни ҳосил қилишда зарур бўлган Картография фанининг назарий асослари ва мавзули карталарни тузишнинг "қоғозли" технологияси, талаба томонидан етарли даражада ўзлаштирилган ва қайтаришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлаймиз. MapInfo дастурида карта тузилаётганда редактор томонидан катта тахририй тайёргарлик ишлари бажарилади. Бундай хужжатларнинг мазмуни, таркиби уларга қўйиладиган талаблар қуйидаги курсларда ўрганилади. Умумгеографик карталарни лойихалаш ва тузиш Табиий карталарни лойихалаш ва тузишк а р т а ш у н о с л и к ГИС-технологиясида карталарни тузишда маълумотлар рақамли кўринишга келтирилади. Рақамлаш 2 хил усулда — махсус мосламалар ёрдамида картографик материалларни сканирлаш ва дигитализация қилиш, сўнгра векторли кўринишга келтириш, ёки растрли маълумотларни векторлаш йўли билан амалга ошади. Растрли тасвирлар Растрли тасвир — сурат, фотосурат ёки бошқа график материалларни растрли нуқталар йиғиндиси шаклида компьютерда тасвирланишидир. Растрли тасвир пиксел (pixsel — тасвир элсменти) деб аталувчи рангли ёки оқ — кора нуқгалардан иборат бўлади, векторли тасвир эса нуқталарнинг бирор бир координата тизимидаги X ва У координатасини белгилашдан ҳосил қилинади. Растрли тасвирлар устига MapInfo дастурида яратилган картани жойлаштириш мумкин. MapInfo да растрли тасвирлар фақатгина кўриш учун фойдаланилади — уларга ўзгартириш киритиш мумкин эмас. Одатда улар векторли карталар учун картографик асос сифатида фойдаланилади, чунки тасвирнинг деталлашганлик даражаси векторли карталарга қараганда анча юқоридир. MapInfo сканирлар билан бевосита алоқа килмасада, бошқа дастурлар асосида тайёрлангаи тасвирлар файлларини бемалол ўқийди. Растрли тасвир планшетли сканир ёрдамида тузилади, бунинг учун картографик манбани сканирнинг объектив ойнаси устига жойлаштириш ва сканирлаш жараёнини амалга ошириш керак. Растрли тасвирни фазовий боғлаш (ёки рўйхатга олишда) ҳамда уни векторлаш учун картографик проекция - ва координаталар тизими танланади. MapInfo дастурида карта тузиш ишларини бошлаш йўллари MapInfo дастурида ишни бошлаш учун 2 марта MapInfo иконасини таъкидлаб кўрсатиш керак. MapInfo дастурида ишни бошлаш диалоги. Бир неча секунддан сўнг "Сеанс бошланиши" "Начало сеапса" диалоги пайдо бўлиб, унда Сиздан сеансни нимадан бошлаш керак эканлиги сўралади. Агар Сиз MapInfo билан аввал ишлаган бўлсангиз, сўнгги сеансгача бўлган шакл ҳолатини тиклашингиз мумкин. Бунинг учун "Аввалги сеансни тикланг" " Восстановить прошлый сеанс" ёки охирги фойдаланган "Аввалги иш йиғиндиси" "Предыдущий Рабочий набор" ёки бошқа иш йиғиндиси "Рабочий набор" ни очишингиз мумкин. Агар Сиз MapInfo билан биринчи марта ишлаётган бўлсангиз, "Жадвални" "Таблицу" шаклни танлашингиз керак. Янги ГИС дастурини тузишда ҳам "Жадвал" "Таблица" ни танлашингиз керак. Растрли тасвирлар билан ишлаш Иш бошланишида "Жадвални очиш" "Открить таблицу" диалоги пайдо бўлади (3-расм). Олинган вазифага мувофиқ Растрли тасвирлар билан ишлаш Растрли тасвир сақланадиган папкага мурожаат қилиш зарур. Диалогда "Файл тури — растр" "Tun файла — растр" ва "Тасаввур — фаол картада" "Представление — В активной карте" танланади. Монитор экранида вилоят ёки хўжалик корхонасига тегишли растрли тасвир кўринади. Растрли тасвир файлини очаётиб "Тасвирни рўйхатга олиш" деб аталган амални бажаришни назарда тутиш зарур. Рўйхатга олинмаган растрли тасвир MapInfo шартли координата тизимида ифодаланиб, кўриш учунгина хизмат қилади. Растрли файл танланиб "Очилсин" "Открыть" тугмасини босилгандан сўнг, "Рўйхатга олиш" "Зарегистрировать" жавобини бериш керак. "Тасвирни рўйхатга олиш" "Регистрация изображения" диалогида таянч нукталарнинг ( MapInfo ибораси билан — назорат нуқталари) географик координаталарини градусда (0,001 аниқликкача) ёки уларнинг тўғри бурчакли координаталарини бериш керак. Бунинг учун "Проекция" тугмасини босиш ва "Проекцияни танлаш" "Выбор проекции" диалогида биринчи ҳолат учун "Узоқлик / кенглик" "Долгота / широта" иккинчи ҳолат учун "План — чизма" "План — схема" (метрлар) қатори кўрсатилади Таянч нуқталар географик координаталарини танлаш Таянч нукталар учун тўғри бурчакли координаталарини танлаш Агар бирор районнинг 1:50 000 масштабли мавзули картаси тузилаётган бўлса, растрли тасвирга таянч нуқталарнинг координаталарини аниқлаш учун 1:25 000 масштабли топографик картадан фойдаланилади, у орқали растр таянч нуқталарининг координаталари аниқланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha