Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 228.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Демографик жараёнлар ва меҳнат бозорида кўрсатадиган таъсири

Купить
Демографик жараёнлар ва меҳнат бозорида кўрсатадиган таъсири Демографик жараёнлар ҳақидаги маълумотлар • Демографик жараёнларни ўрганишда асосан қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади. Уларга фуқоролик холатини қайд этувчи (туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралиш) махсус хужжатлар, аҳоли рўйхати маълумотлари, социолого-демографик тадқиқот натижалари, илмий-манбалар, турли адабиётлар ва қонуний хужжатларни киритиш мумкин. Кўпчилик давлатларда демографик маълумотлар статистика ташкилотлари томонидан тўпланиб борилади. • Тўпланган демографик маълумотлар ўрганилаётган ҳудуднинг демографик холатини аниқлашда демографик жараёнлар билан борлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, демографик прогнозларни ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилади. Демографик маълумотлар аҳоли рўйхатини ўтказиш йўли билан ёки махсус социологик тадқиқотлар ўтказиш йўли билан тўпланади. Бунинг учун илмий ташкилотлар олдиндан илмий асосланган дастур тузади ва ана шу дастур асосида иш олиб борилади. • Аҳоли рўйхатини ўтказишнинг ўз қонун-қоидалари бор. Аҳоли рўйхатида янги туғилган чақалоқдан тортиб, энг кекса гуруҳгача бўлган аҳоли қамраб олинади. Биринчи аҳоли рўйхати 1790 йили АҚШда, 1801 йилда эса Франция, Дания, Норвегия, Буюк Британияда ўтказилган. Лекин бу аҳоли рўйхатлари ҳам жуда оддий ва узок муддатга чўзилган. Масалан, биринчи Америкада ўтказилган аҳоли рўйхати 18 ойгача чўзилган. • Аҳоли рўйхатлари илмий асосланган дастурлар орқали жуда кенг ҳолда, ҳар 5-10 йилларда ўтказилиб турилади. Охирги йилларда ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари шу қадар кенг доирада тўпланганки, улар асосида аҳолини ижтимоий- демографик гуруҳларини фақат миқдоринигина эмас, балки уларни сифатий кўрсаткичларини ҳам (маълумоти, оилавий ҳолати, ижтимоий аҳволи ва бошка хусусиятлари) ўрганиш мумкин. Олинган маълумотлар ЭВМлар ёрдамида ҳар бир йўналишлар бўйича алоҳида ўрганилиб, статистик йилномалар тайёрлаб борилади. • Ўзбекистонда демографик жараёнларни ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Ўзбекистонда демографик жараёнларни ўрганишда XIX асрнинг иккинчи ярмида ташкил топган статистика кўмитаси, ҳозирда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитачи фаолияти орқали тўпланади. Статистика қўмитаси мамлакат аҳолисининг сони, табиий ўсиши, никоҳ ва ажралиш, аҳоли миграцияси, аҳоли саломатлиги, ижтимоий-иктисодий холатига оид статистик йилномалар тайёрлаб, уларни мунтазам чоп этиб боради. • Ўзбекистонда демографик жараёнларни ўрганишда республика ҳудудида ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари ҳам катта аҳамият касб этади. Республикада дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, бу аҳоли рўйхати хозирги Ўзбекистон чегарасидаги барча ҳудудларни қамраб олмаган. • Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда самарали фаолият кўрсатадиган меҳнат бозорини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у бозор иқтисодиёти тизимидаги меҳнат бозорининг алоҳида роли билан ва Ўзбекистондаги ислохотларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. • Ўзбекистонда фақатгина мустакилликка эришгач давлат томонидан аниқ демографик сиёсат олиб борилиб, комплекс иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширила бошланди. Ушбу ва бошка демографик омилларни хисобга олган холда бозор ислохотларининг бошланғич давридаёқ аҳолининг меҳнат ва бандлик соҳасида янги сиёсат ишлаб чиқилди. Унинг асосида қуйидаги мақсадлар ётади: • · меҳнат ресурсларини сифат жиҳатдан шакллантириш; • · замонавий тартибга солинадиган меҳнат бозори тизимини яратиш; • · меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишига эришиш. • Ўзбекистон Республикаси - улкан инсон салоҳиятига эга бўлган мамлакатдир. 200 9 йилда меҳнат ресурслари сони жами аҳолининг 62 ,4 фоизини ташкил этди. 2000 йилдан кейинги даврда меҳнат ресурслари сони йилига ўртача 8 00 минг кишига ортиб бормоқда.
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha