Дезинфекция, дезинсекция, дератизация (ДДД) ва стерилизация таърифи, турлари, ўтказиш усуллари

Дезинфекция, дезинсекция, дератизация (ДДД) ва стерилизация таърифи, турлари, ўтказиш усуллари. ДДД ва Стерилизациянинг юқумли касалликлар олдини олишдаги аҳамияти. ДДД ва Стерилизацияни ташкиллаштириш Саволлар • 1.Дезинфекция,дезинсекция,дератизация (ДДД)таърифи. • 2.ДДД турлари. • 3.ДДД усуллари. • 4.ДДД воситалари • 5.Стерилизация ҳақида тушунча. • 6.ДДД ва Стерилизацияни ташкиллаштириш. 1.Дезинфекция • Дезинфекция сўзи (французча des - инкор қилиш ва лотинча infectio – сўзидан олинган бўлиб) атроф муҳитда касаллик чақирувчи патоген микроорганизмларни ва токсинларни йўқ қилишни англатади • Ушбу тадбир эпидемик жараёнининг 2- звеноси юқиш механизмига қаратилган. 2. Дезинсекция • Дезинсекция – одамларга юқумли касалликлар қўзғатувчиларини тарқатувчи бўғимоёқлиларни қириш усуллари ва воситалари ҳақидаги таълимотдир • Дезинсекция атамаси insecta – хашорат, des йўқотиш сўзларидан олинган. 3. Дератизация • Дератизация-баъзи бир юқумли касалликларда инфекция манбалари ҳисобланган кемирувчиларга қарши кураш.DES- йўқотиш,rattus-каламуш яъни,каламушларни йўқотиш деган маънони билдиради. • Кемирувчилар одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўлат, қораоқсок, куйдирги, лептоспироз ва бошқа юқумли касалликларда бактерия ташувчи ва тарқатувчи ҳисобланадилар. Турли инфекцион касалликларда Дезинфекция Инфекция гуруҳлари Дезинфекцион тадбирлар Фекал-орал механизм билан юқадиган ичак инфекциялари Кўп сонли юқиш омилларини дезинфекция қилиш (сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар, мевалар ва б.қ.; идишлар, ошхона асбоблари, беморларнинг ажратмалари ва б.). дезинсекция (пашшаларни йўқотиш). Юқиш механизми ҳаво-томчи бўлган нафас йўллари инфекциялари Баъзи бир ўчоқларда (туберкулёз) турмушдаги буюмларни дезинфекция қилиш Юқиш механизми трансмиссив бўлган қон инфекциялари Дезинсекция Юқиш механизми маиший-мулоқот бўлган ташқи қопламаларнинг инфекциялари Қўтир ўчоқларида турмушдаги буюмлар дезинсекцияси. Баъзи бир бактериал (стафилакокк ва б.) ва замбуруғли (эпидермофития ва б.) касалликларда турмушдаги буюмларни (оқликлар, юмшоқ мебел, ванна ва б.) Дезинфекция Профилактик Ўчоқли Жорий Якуний Дезинфекции турлари • Профилактик дезинфекция юқумли касалликларни юзага келишига ва уларнинг аҳоли гуруҳлари ўртасида тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида ўтказилади. • Болалар муассасаларида ,ДПМ, умумий овқатланиш муассасаларида, хамомхоналар ва кирхоналарда ўтказилади. • мақсади – касаллик қўзғатувчисини юқтириб олиш хавфини камайтириш. давоми • Профилактик дезинфекцияни айрим ҳолларда дезинфекция станцияси ва ДСЭНМ назорати остида хўжалик субъектлари ўз куч ва воситалари билан, бошка ҳолларда хўжаликлар билан шартнома асосида профилактик дезинфекция бўлимии ўтказади Дезинфекции турлари • Ўчоқли дезинфекция – юқумли касаллик пайдо бўлганда.яъни эпидемик ўчоқлар пайдо бўлганда.шу ўчоқларда ўтказилади. • Ушбу дезинфекция – касаллик ўчоғида мулоқотда бўлганларга касаллик юқишини олдини олиш ва ташқарига инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилади Ўчоқли дезинфекция 2 турга бўлинади: • Жорий – бемор касалхонада, уйда, ўчоқда, изоляторда бўлган давр мобайнида ўтказилади • Якуний –дезинфекция бемор эпидемик ўчоқдан изоляция қилинганда, касалхонага ётқизилганда, соғайганда ёки вафот этгандан кейин дархол зудлик билан ўтказилади. Ушбу дезинфекция бемор таркатган касаллик қўзғатувчиларидан эпидемик ўчоқни бутунлай тозалаш мақсадида ўтказилади. давоми • Ўчоқдаги жорий дезинфекцияни поликлиника, диспансер, силга қарши муассасалар ходимлари томонидан ташкиллаштирилиб, уни беморни парвариш қилувчи шахс амалга оширади. • Жорий дезинфекцияни ўтказилиши ДСЭНМ ва дезинфекцион станция томонидан назорат қилинади. давоми • Якуний дезинфекция одатда бир марта ўтказилади. • Якуний дезинфекцияни шаҳарларда дезстанциялар, қишлокларда ДСЭНМнинг дез.бўлимлари ўтказади. давоми • Шахарларда бемор касалхонага ётқизилгандан сўнг 6 соатдан кеч эмас, қишлок жойларида 12 соат давомида ўтказилиши керак. Дезинфекция усуллари • Механик усул • Физик усул • Кимёвий усул Механик усуллари • бу усулда бемор фойдаланган ашёлар ювиш, артиш, силкитиш, қоқиш, тозалаш, фильтрлаш ва вентиляция (шамоллатиш) йўллари билан юқумли касаллик қўзғатувчиларидан зарарсизлантирилади. • Мақсади – объектлардаги микроорганизмлар концентрациясини камайтириш. Физик усуллар • Физикавий усулда – юқумли касаллик қўзғатувчисини юқори ҳарорат таъсирида йўқотилади. Физикавий воситаларга буғлаш, қайнатиш, иссиқ қуруқ ҳаво, қуёшнинг нури, қуритиш, куйдириш, қиздириш ва бошқалар киради. Кимиёвий усул • Кимиёвий усулда – қўзғатувчиларни кимиёвий дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида йўқотилади. Бу усулда асосан бактериоцид, спороцид, вирулицид ва фунгицид таъсир этувчи кимёвий моддалар,яъни оксидловчилар, спиртлар, фенол ва унинг бирикмалари, ювувчи моддалар, кислоталар, ишқорлар ва бошкалардан фойдаланилади Дезинсекция • Инфекцион ва паразитар касалликлар қўзғатувчиларининг ташувчиси бўлган бўғимоёқлилар ва ҳашоратларни йўқ қилишга қаратилган чора- тадбирдир. Дезинсекция нинг ҳам • Профилактик ва • Ўчоқли турлари мавжуд Профилактик дезинсекция • Профилактик дезинсекция умум санитария тадбирларига боғлик бўлган ҳашоратларнинг бўлиши, кўпайишига имкон бермаслик мақсадида ўтказилади. Ўчоқли дезинсекция • Трансмиссив инфекцияларида, паразитар касалликларда, қичимада ва ичак инфекциялари ўчоқларида, пашшалар мавжудлигида ўтказилади. Дезинсекция усуллари • Механик • Физикавий • Кимёвий • Биологик усул Механик усуллари • Пашшалар, чивинлар, искаптопарлар билан курашда эшик ва деразаларга тўр ўрнатиш катта самара беради. Ёпишқоқ қоғоз, пашша тутгичлар ҳам ўлдиргичлар кенг қўлланилади. Физикавий усуллар • Физикавий усул – ҳашорат босиб кетган айрим буюмларни (обойлар, эски мебель) ҳамда ахлатларни ёндириш. • Чойшаблардаги, курпа-ёстиқ, кийим- кечакдаги бит ва унинг сиркаларини камера усулида қуруқ иситилган ҳаво ёрдамида қириш. Бунда қайнатиш усулини ҳам қўллаш мумкин. Кимёвий усуллар • Кимиёвий усуллар ҳашоратларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган кимиёвий воситаларни қўллаш инсектицидлар, акарицидлар, ларвицидлар,овоцидлар каби кимиёвий дорилардан фойдаланилади. Инсектицидлар • Мулоқот орқали,яъни – ҳашоратлар танасининг ташқи копламлари орқали таъсир этадиган бўлиши мумкин. • Ҳашоротларнинг ичагига – сув ва озуқа билан кириб уларга таъсир этадиган бўлиши мумкин • Фумигантлар –Ҳашоротларнинг нафас йўллари орқали таъсир этади. • Репеллентлар – қон сўрувчи ҳашоратлардан одамларни ҳимоялаш мақсадида ишлатилади Дератизация • Эпидемиологик ва иқтисодий жихатдан зарар келтирувчи, хавфли бўлган кемирувчилар сонини камайтириш ёки уларни батамом йўқ қилишга қаратилган чора тадбирлар мажмуаси. Профилактик дератизация • Профилактик дератизация кемирувчиларни ўз инларидан ва озиқ-овқат моддаларга етиш имкониятидан маҳрум этишга қаратилган Дератизация усуллари • Механик • Кимёвий • Биологик Механик усул • Механик усул – турли мослама ва қурилмалар ёрдамида кемирувчиларни тутиб олиш (қопқонлар) Кимёвий дератизация • Кемирувчиларни ўткир заҳарли моддалар,яъни родентцидлар ёрдамида заҳарлаш. • Дератизация мақсадида: – ўткир таъсирли захарлар – сурункали таъсир этувчи захарлар – газлар ишлатилади Биологик усул • Кемирувчиларнинг табиий кушандалари (ит, мушук, қушлар) хамда кемирувчиларда касаллик чақирувчи бактериялар (Исаченко, Мережковский таёқчалари сальмонелла) қўлланилади. Дезинфекцияда куйидаги асбоб- ускуналар қўлланилади • Пуркагич ЖР-6 • Гидропульт. • Автомакс. • Дезинфаль. • Пуркагич РНД-1 • Моторли пуркагич. • Ранецли пуркагич. ОРП-Г Дезинсекция учун қуйидаги асбоб- ускуналар қўлланилади • Кулдориларни пуркагувчи кулбола мослама ПР-3. • Мехли ранецли чангитгич ОРМ-М. • Вентиляторли кулбола чангитгич ОРВ-1 Стерилизация • Стерилизация физик ва кимиёвий усуллар ёрдамида барча микроорганизмларни ва уларнинг патоген ва сапрофит турларини ҳамда спораларини йўқотишдир. Стерилизация усуллари • Буғ билан стерилизация қилиш • Ҳаво билан стерилизация қилиш • Газ ёрдамида стерилизация қилиш • Кимёвий эритмалар ёрдамида стерилизация қилиш СТЕРИЛИЗАЦИЯНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ • Стерилизацияни марказлашган стерилизация бўлимида (МСБ) ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. МСБга ишлатилган ва дастлабки тозаланган тиббий асбоблар қабул қилинади, асбоблар ювилади, жамланади, автоклавда стерилизация қилинади ва стерилланган материаллар даволаш бўлимларига қайтарилади. • Сифатли стерилизация қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш учун марказлашган стерилизация бўлимида хоналар зарарсизлантирилмаган ва зарарсизлантирилган зоналарга ажратилади. • Зарарсизлантирилмаган зонада стерилланмаган мато, шприц, катетер, жарроҳлик асбоблари ва ҳ.к. қабул қилиш, ювиш ва қуритиш хоналари, буюмларни сақлаш, тозалаш анжомлари сақланади. • Зарарсизлантирилган зонада стерилланган буюмлар, предметлар хонаси, тақсимлаш, экспедиция хоналари мавжуд. Эътиборингиз учун раҳмат!