Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Дидактика, унинг тадқиқот предмети

Купить
Дидактика, унинг тад қ и қ от предмети www.arxiv.uz ДИДАКТИКА, УНИНГ ТАД Қ И Қ ОТ ПРЕДМЕТИ ВА ЛОГИКАСИ • РЕЖА : • 1 . ДИДАКТИКАНИНГ ТАД Қ И Қ ОТ ПРЕДМЕТИ. • 2. АСОСИЙ ДИДАКТИ К КАТЕГОРИЯЛАР • 3. УМУМИЙ ВА ХУСУСИЙ ДИДАКТИКА www.arxiv.uz ДИДАКТИКАНИНГ ТАД Қ И Қ ОТ ПРЕДМЕТИ. • Башарият моддий неъматларни ишлаб чиқариш, табиат, жамият ва инсон тафаккурида амал қиладиган қонуниятларни билиш, моддий ҳамда маънавий олам ҳақидаги билимларни ёшларга ўргатиш йўли билан ривожланади. Бу жараёнларга етарли аҳамият бермаслик, уларнинг биронтасини эътибордан четда қолдириш жамиятни инқирозга олиб келади. www.arxiv.uz • Моддий неъматларни ишлаб чиқариш умуминсоний тажриба бўлиб, у жамиятнинг иқтисодий негизини яратишга йўналган. Ишлаб чиқариш қонуниятлари, принциплари, усулларини иқтисод фанлари ўрганади. Табиат, жамият ва тафаккур ҳодисаларини фалсафа, табиий ва ижтимоий фанлар тадқиқ этади. Бу фанлар соҳасида тўплалган билимлар инсониятнинг ўзи учун хиэмат қилади. Зеро, башарият тўпланган билимлардан амалиётда фойдаланиш йўли билан ўзини табиий инжиқликлардан — очликдан, совуқдан, офатлардан, шунингдек, иқтисодий ва сиёсий таназзулдан ҳимоя қилади. www.arxiv.uz • «Дидактика» термини маъносидан келиб чиқиб, дидактиканинг предметини аниқлаш мойиллиги ҳам бор. Т. А. Ильина «Дидактика» — грекча «дидактикос» сўзидан олинган бўлиб, «ўқитиш» маъносини англатади деган фикрни келтирадида, «дидактиканинг предмети—таълим жараёни ва унинг қонуниятларидир»,— деб ёзади. www.arxiv.uz • Таниқли поляк дидакти Ч. Куписевич «ўқитиш» ва «ўқиш» атамаларининг даҳлдорлигига асосланиб дидактиканинг тадқиқот предметини белгилайди. • Унинг ёзишича, дидактиканинг тадқиқот предмети ўқитиш ва ўқиш жараёнлар билан бирга уларни ўқитиш ва ўқиш жараёнларини) юзага келтириш факторлари, шарт-шароитлари ва бу жараён олиб келадиган натижалардир, • Ч.Куписевич дидактиканинг тадқиқот предметини жуда кенг тасвирлаган. • Дидактиканинг тадқиқот предмети сифатида ажратилган дидактик ҳодиса генетик жиҳатдан бирламчи, ягона, универсал ва умумий характерда бўлшни хам унутмаслик керак. www.arxiv.uz АСОСИЙ ДИДАКТИК КАТЕГОРИАЛАР • ДИДАКТИКА ЛОГИКАСИ • Дидактика узига хос тадкикот сохасига ва тадкикот предметига эга булганидек, унинг ўзига оид тушунчалар тизими ҳам мавжуд. Ҳар бир ту-шунча маълум дидактик ҳодисага тааллуқли бўлиб, улар воситасида дидактик ҳодисаларнинг асосий белгилари умумлаштирилади. Демак, дидактик тушунчалар педагогик фикрлаш формаси, шунингдек, дидактик ҳодисаларни билиш, тадқиқ қилиш, баён қилиш ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш воситаларидир. www.arxiv.uz • Маълумот мазмунида ҳозирги замон фани, техникаси маданияти, ишлаб чиқариши ва фикрлашининг умумий асослари акс этади. Бинобарин, маълумот мазмунида фан, техника, маданият, ишлаб чиқариш, тафаккурга оид етакчи қарашлар, ғоялар, назариялар, фактлар берилади. қарашлар, ғоялар, назариялар, фактлар ўртасидаги боғланишлар маълумот логикаси саналади. www.arxiv.uz • М.Н.Скаткин, В.В.Краевский, И.Я.Лернер каби қатор олимларнинг, илмий тадқиқотларида маълумот мазмунининг қуйидаги тўртта элементдан иборат эканлиги исботланди: • — билимлар тизими. Билим — табиатда, жамиятда, инсон онгида амал қиладиган қонуниятларнинг турли белгилар (масалан, ёзув) воситасида моддийлаштирилган кўринишидир. Билимлар қараш, ғоя, таъриф, қоишда, аниқлик, аксиома, теорема, факт ва ш.к. шаклида берилади; www.arxiv.uz • — кўникма ва малакалар — билимларни ўзлаштириш, ўзлаштирилган билимларни турли ўқув шароитларига татбиқ этиш йўллари билан шаклланади. Малаканинг қуйи босқичига кўникма дейилади. Машқ, тренировка (бир хил фаолиятни ўзгартирмасдан айнан такзирорлаш) воситасида кўникма юқори босқичга—малакаги айланади. Малака автоматлашган кўникмадир. • — ижодий фаолият тажрибаси — анъанага айланган фикрлаш ва фаолият чегарасидан ташқарига чиқиш демакдир. Уқув ва ҳаётий муаммоларни оригинал усуллар билан ҳал этиш, ўз олдига вазифалар қўя билиш фаолият кўрсатишнинг янгнча усулларини эгаллаш йўллари билан талабалар ижодий фаолият тажрибасини эгаллашади; • - муносабатлар тизими. Табиат, жамият, тафаккурга муносабат маълумот мазмунининг навбатдаги таркибий қисмидир. www.arxiv.uz УМУМИЙ ВА ХУСУСИЙ ДИДАКТИКА • Умумий дидактика педагог ва талаба фаолиятининг ўзаро таъсири тўғрисидаги фан бўлиб, у барча ўқув предметларини — ижтимоий-гуманитар, табиий фанларни ўқитиш, маълумотнинг ҳамма даражаларини • — Олий укув юртлари ёки таълим муассасаларигача, бошланғич, ўрта, касб- ҳунар, олий таълимни амалга ошириш муаммоларини ўрганувчи фандир. У ўз тадқиқот предмети моҳиятидан келиб чиқиб, қуйидаг и саволларга жавоб излайди. www.arxiv.uz • Нима ўқитилади? Бу савол асосида маълумот мазмуни, унинг таркибий элементлари аниқланади. Маълумот мазмуни кенг тушунча бўлиб, у ижтимоий-гуманитар ва табиий фанларни ўзига қамраб олади. • Маълумот мазмуни таркибида тўртта элемент ажратилади билимлар тизими (1); кўникма ва малакалар тизими (2); ижодий фаолият тажрибаси (3); муносабатлар тизими (4). Ҳозирги анъанавий Олий укув юртлари ёки таълим муассасаларида асосий эътибор билимларни ўзлаштиришга, кўникма ва малакаларни шакллантиришгақаратилади. • Бу ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тажрибасининг энг заиф томонидир. Маълумот мазмунининг барча элементларига риоя қилиб, таълим жараёнини ташкил этиш йўли билангина ҳар томонлама ривожланган ёшларни етиштириб чиқариши мумкин. www.arxiv.uz • Талабаларнинг хусусиятлари, тайёргарлиги, маълумот даражалари ва ўқув юрти типларига қараб умумий дидактиканинг ушбу турлари фарқланади: • Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасаларигача таълим дидактикаси; бошланғич синфлар дидак-тикаси; ўрта Олий укув юртлари ёки таълим муассасалари дидактикаси; • касб-ҳунар дидактикаси; махсус таълим дидактикаси; олий таълим дидактикаси. • Умумий дидактика, унинг турлари барча ўқув предметлари, маълумот даражаларига оид муаммоларнинг ҳаммасини ўрганса, хусусий дидактика (анъанавий терминга кўра, «ўқув предметлари методикаси») айнан бир ўқув предметини ўқитишнинг мақсади, қонуниятлари, принциплари, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий шаклларини ўрганади. Хусусий дидактикалар сирасига математика методикаси, она тили методикаси, биология методикаси ва • Хусусий дидактикалар умумий дидактика бўйича ўрганилга н билимларни, масалан, таълим- принциплари, маълумот мазмуни бўйича ҳосил қилинган тасаввурларни инкор этмайди. • Аксинча, хусусий дидактика бўйича ўрганиладиган билимлар умумий дидактикадан ҳосил цилинган тушунчаларни тўлдиришга, уларни янада ойдинлаштиришга кўмаклашади. • Бинобарин, умумий ва хусусий дидактикалар ўзаро узвий боғлиқ педагогик фанлардир. www.arxiv.uz • Умумий ва хусусий дидактикаларнинг ўзаро алоқадорлигини қуйидаги мисол бўйича тасаввур этиш мумкин: она тили ўқитишда таълим принципларини (ушбу қўлланманинг таълим принциплари бобига қаранг) барчаси- амалга оширилади. • Шу билан бирга, Олий укув юртлари ёки таълим муассасалариларда она тили ўқитишнинг ўзига хос принциплари хам мавжуд. • Бу принциплар сирасига тил материалларини ажратишга ўргатиш, нутқ органларини етарли машқ қилдириш, нутқдан тилга қараб бориш, ёзма нутқни оғзаки нутққа чоғиштириб ўрганиш кабилар киради. www.arxiv.uz • Эътиборингиз учун раҲмат ! www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha