Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 756.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 15 Август 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Дори воситаларини ишлаб чиқаришда биоинформацион ёндашувларнинг қyлланмаси

Купить
«Дори воситаларини ишлаб чиқаришда биоинформацион ёндашувларнинг қyлланмаси»  дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;  дори моддалари (субстанциялар) — фармакологик, иммунологик ёки метаболик фаолликка эга бўлган ёхуд ташхис қўйиш мақсади учун фойдаланиладиган, тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган, келиб чиқиши табиий ёки синтетик моддалар;  дори препаратлари — дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўлланилиш учун тайёр дори воситалари; Субстанция Дори препарати ёрдамчи моддалар ёки материаллар – тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бироқ, алоҳида дори сифатида фойдаланишга мўлжалланмаган моддалар ёки материаллар; дори шакли – бир ёки бир нечта дори моддаларига махсус ишлов бериб ва уни бемор кабул киладиган кулай шаклга келтирилишига айтилади, яъни дори шакли бу дори препаратини тайёр ҳолатга келтириб ишлатилишидир.  Доривор ўсимлик материаллари – ваколатли органлар томонидан, белгиланган тартибда тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган ўсимлик махсулотлари.  Дозалаш шакли – зарурий терапевтик таъсирга эга бўлган, фойдаланиш учун қулай бўлган доривор маҳсулот ёки ўсимлик махсулотига айтилади;  Биофармацевтик тадқиқотлар – препаратнинг дозалаш шаклини тавсифловчи турли хил фармацевтик омилларини унинг био-мавжудлиги нуқтаи назаридан синаш;  Барқарорлик – доривор (фармацевтик) маҳсулотнинг физик-кимёвий ва микробиологик хусусиятларини у чиқарилган пайтдан бошлаб маълум вақт давомида сақлаб туришига имкон берадиган хусусияти;  Яроқлик муддати – махсус текширув натижаларига кўра қонун чиқарувчи органлар томонидан тасдиқланган дори воситасининг сақлаш муддати, унинг давомида препарат ўзининг Дори турларини ишлаб чиқариш тизимидаги бошқарув органлар. 6 Республикада фармацевтика саноатини комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш мақсадида Президентнинг 7.11.2017 йилдаги ПФ–5229-сон « Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида »ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. 7 фармацевтик корхона -дори моддалари, дори воситалари ёки шаклларини ишлаб чиқариш бўйича саноат корхонаси ; Тайёр дори воситаларини экспорт қилиш АФГАНИСТА Н КАЗАХСТ АН КЫРГЫЗС ТАН ГРУЗИЯ, АЗЕРБАЙДЖ АН, АРМЕНИЯ ТУРКМЕНИСТ АН РОССИЯ ЛАТВИЯ ТАДЖИКИСТА Н УКРАИНА “ Асосий дори воситалари рўйхати”да маҳаллий дори воситалариниинг улуши Махаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаган дори воситалари тузилиши Тайёр дори тури ишлаб чиқарувчи корхоналарн инг тузилиши. 13 Цех – ишлаб чиқаришнинг асосий бўлими бўлиб, унда бир турдаги жараёнлар (М: экстакция, қадоқлаш) ёки бир турдаги махсулотлар (М: таблетка, ампула, гален препаратлари) ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлади. Асосий цехлар – корхонанинг асосий тайёр дори воситасини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ёрдамчи цехлар – асосий цехларнинг ишига ёрдам беради ёки хизмат қилади. Ишлаб чиқаришни ташкил этишда зарур бўлган меъёрий ҳужжатлар. 15 Тажриба-саноат регламенти - дори воситасининг Фармакопея мақоласи билан бир вақтда янги маҳсулотга ишлаб чиқилади, янги турдаги маҳсулотнинг тажриба намуналарини тайёрлаш ва янги саноат ишлаб чиқаришни лойиҳалаштиришда бошланғич маълумотларни киритиш мақсадида ишлатилади. Саноат регламенти - дори воситаларини серияли ишлаб чиқаришда жараён босқичларини, бажариладиган вазифаларни, асбоб-ускуналарга бўлган талабларни, сифат назорати усулларини ўз ичига олган, ҳар бир технологик жараёнлар батафсил баён қилинган ҳужжатдир Дори воситаларининг сифатига бўлган талабни белгиловчи меёрий ҳужжатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: Давлат фармакопеяси - ДФ (ГФ). Умумий фармакопея мақоласи - УФМ (ОФС). Вақтинчалик фармакопея мақоласи - ВФМ (ВФС). Фармакопея мақоласи - ФМ (ФС). Тармоқ стандарти - ТС (ОС). Фармакопея - дори воситаларининг сифатли тайёрланишини, сифат ва миқдорий назоратини белгиловчи, номланиши ва сақлаш шароити кўрсатилган давлат стандартлари йиғиндиси. Давлат фармакопеяси - фармакопея мақолалари, умумий физикавий- кимёвий, кимёвий ва биологик таҳлил усуллари, қўлланиладиган реактивлар, титрланган эритмалар, индикаторлар ва дори воситаларига бўлган умумий талаблар ва меъёрий ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар тўплами бўлиб, қонуний мақомга эга бўлган ҳужжат. Умумий фармакопея мақоласи - Дори шаклига қўйилган асосий талабларни ўз ичига олган ёки назоратнинг стандарт усуллари тасвирланган давлат сифат стандарти. Фармакопея мақоласи (ФМ) - ЎзР ССВДВТТСНК Бош бошқармасининг фармакопея қўмитаси томонидан тасдиқланган, кенг миқёсда ишлаб чиқариладиган ДВлар учун давлат сифат стандарти. Фармакопея мақоласининг амал қилиш муддати 5 йил бўлиб, бу муддат ўтгач ФМ қайта кўрилиб, амал қилиш муддати кейинги муддатга узайтириб берилади. Вақтинчалик фармакопея мақоласи (ВФМ) - кенг миқёсда ишлаб чиқариладиган янги дори воситалари ва доривор ўсимлик хом ашёсининг дастлабки туркуми учун тузилган, ЎРССВДВТТСНК Бош бошқармасининг фармакопея қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат сифат стандартидир. Амал қилиш муддати 3 йил бўлиб, бу муддатдан сўнг ВФМ қайта кўриб чиқилади ва ФМ тарзида рўйхатдан ўтказилади. Корхона фармакопея мақоласи, КФМ (ФСП) - айрим корхона технологияси ва дори воситасининг аниқ таркиби ҳисобга олинган ҳолда дори воситасининг сифатини назорат қилиш усуллари ва кўрсаткичлардан иборат бўлган, фармакопея қўмитаси томонидан тасдиқланган сифат стандарти. Ўзбекистон Республикаси дори воситалари, тиббий техника ва тиббий ашёлар Давлат реестрини хар йили нашр этади. Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрининг электрон версиясини тайёрлайди. Дори воситалари ва тиббий буюмларининг Давлат реестри - тиббиет амалиётида ишлатиш учун рухсат этилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатидан иборат расмий ҳужжат. Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha