Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 525.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Экспрес анализ маълумотларни компютерда хал килиш

Купить
Экспрес анализ маълумотларни компютерда хал килиш • Бажарди : Экспрес анализ маълумотларни компютерда халил килиш Экологик экспертиза табиатдан фойдаланиш соҳасида қарор қабул қилишда экологик талабларни ҳисобга олишни назорат қилишнинг мажбурий процедураси (бажариладиган иш тартиби) ҳисобланади. Унинг асосий мақсади экспертизага тавсия қилинган объектнинг табиатни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлик талабларига қанчалик даражада мос тушишини текшириш ва баҳолашдан иборат. Текст слайда Экспертизанинг асосий натижаси техник хатоларини аниқлаш Экспертизанинг асосий натижаси техник хатоларини аниқлаш, уларнинг оқибатларини илмий асосида баҳолаш, қарор қабул қилувчи органга (ташкилотга) тавсиялар бериш, экспертизага берилган лойиҳалар ва объектларни рўёбга чиқаришнинг энг самарали шарт-шароитларини башорат қилишга қаратилган. Экологик экспертиза атроф муҳитга таъсирини баҳолаш (АМТБ) процедурасидан кейин ва унга асосланган ҳолда амалга оиширилади. АМТБ-табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қарорни тайёрлаш ва қабул қилишда экологик талабларни ҳисобга олиш процедурасидир. Шу нуқтаи назардан давлат экологик экспертизаси АМТБни ўтказиш қоидаларига амал қилишни назорат қилиш шаклидир. • Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширишнинг жамият учун номақбул, қабул қилиб бўлмайдиган, эҳтимол тутилаётган салбий экологик ва у билан боғлиқ бўлган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа оқибатларини аниқлаш, улардан огоҳлантириш, уларни бартараф этишнинг ишончли ва зарур тадбирларини амалга ошириш мақсадларида ташкил этилади ва ўтказилади. • Бир неча хил асословчи хужатларни ишлаб чиқишни ўз ичига оладиган хўжалик ва бошқа қарорларни тайёрлашда атроф муҳитга таъсирини баҳолаш (АМТБ) босқичма-босқич тайёрланади ва уларда назарда тутилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирининг турлари, манбалари, даражаси тафсилотлари аниқланади. • АМТБ бўйича фаолият мазмунига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат. Эҳтимол тутилаётган ва йўл қўйиб бўлмайдиган оқибатларнинг олдини олиш бўйича зарур ва етарли чораларни аниқлаш ва уларни қўллаш учун назарда тутилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини тахлил қилиш ва баҳолаш жараёнида хужжатларни асослаб берувчилар қуйидагиларни кўриб чиқишлари керак: • - мўлжалланаётган лойиҳа ва режани амалга оширишнинг мақсади; • - мўжлалланаётган фаолиятнинг оқилона ва маъқул алътернативаси (муқобил йўналишлари); • - конкрет ҳудудларда мавжуд экологик вазиятни илгари қабул қилинган ижтимоий- иқтисодий ривожланиш бўйича қарорларни хисобга олиб лойиҳаларни ва бошқа тавсияларни таърифлаш; • - ҳудудлар ва вақтга мос холда назарда тутилаётган фаолият амалга оширилаётган ҳудудлар атроф м • Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) бўйича хужжатлар икки босқичда тайёрланади: 1) таъсирни дастлабки баҳолаш. Режалаштираётган фаолиятнинг зарурати ва мақсадга мувофиқлиги ва уни амалга ошириш усулларини танлашни асослашнинг дастлабки босқичларида ўтказилади ва АМТБ учун ахборот даражасини аниқлаш мақсадини кўзда тутади; 2) таъсирни мукаммал (тўла) баҳолаш. Хужжатларни тайёрлаш билан бир вақтда олиб борилади ва унинг натижалари ишланманинг барча вариантларини шакллантириш ва танлашда иштирок этади. Ушбу босқичнинг натижаси: рўёбга чиқариш ёки ишланмани давом эттириш учун танланган вариант; АМТБ бўйича ҳисобот; танланган вариантни асослаш; «Атроф муҳитга таъсир ҳақида баёнот». 3) муҳокама қилиш. Муҳокама мутахассислар ва жамоатчилик иштирокида эҳтимол тутилаётган экологик оқибатлар, иж • АМТБ жараёнида экологик шароит ва талабларни аниқлаш масалалари ҳал қилинади, экологик мезонлар ва кўрсаткичлар ишлаб чиқилади. АМТБ баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари қаторига қуйидагилар киради: 1) табиат компонентлари (атмосфера, иқлим, сув, тупроқ, ўсимлик, хайвонат олами, табиий ресурслар, релъеф ва бошқалар) холати кўрсаткичлари: 2) экотизимлар, ландшафтлар холати кўрсаткичлари: 3) ахоли ва тиббий-демографик холати кўрсаткичлари; 4) регионлар ижтимоий-иқтисодий холати кўрсаткичлари ва бошқалар. (Бу кўрсаткичлар махсус йўриқномалар, маълумотномаларга асосланиб аниқланади). ХУЛОСА • Амалиётда экологик вазиятни баҳолашнинг турли методлари қўлланилади. Экологик хавф хатар турларига боғлиқ равишда экспертизада экологик вазиятни баҳолашнинг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) табиат компонентлари бўйича; 2) ижтимоий  экологик вазият бўйича; 3) биосфера  экологик вазият бўйича; 4) ресурс  экологик вазият бўйича. • Экологик экспертизада атроф табиий муҳитга таъсирини баҳолаш (АМТБ) босқичма-босқич тайёрланади ва уларда назарда тутилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирининг турлари, манбалари, даражаси тафсилотлари аниқланади. • АМТБни ўтказишда қуйидаги асосий принципларга амал қилинади: интеграция, муҳокама учунқобиллик, превентивлик, устуворлик, аниқлик, сақлаш, мос келиш, ўзгарувчанлик. • Асосий адабиётлар : • И . А . Каримов « Ўзбекистон XXI аср бўса ғ асида : хавфсизликка таҳдид , бар қ арорлик шартлари ва тара ққ иёт кафолатлари ». Т.: Ўзбекистон, 1997. • Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. Қонунлар ва норматив хужжатлар. Т.: Адолат, 2002. • «Экологик экспертиза тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни. (2000й). • 2005 йилгача атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан рационал фойдаланиш бўйича давлат дастури. Т.2000. • Атроф муҳитни муҳофаза қилиш миллий ҳаракат режаси. Т. 1998.
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha