Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 2000UZS
Размер 274.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Ноябрь 2026
Расширение docx
Раздел Рефераты
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Экзоген жараёнлар геокимёси

Купить
Экзоген жараёнлар геокимёси .
Режа:
1.  Гиперген жараёнлар ҳақида тушунча. 
2.  Чўкинди жинслар ва улар турлари. 
3.  Чўкинди жинсларнинг юзага келишидаги омиллар. 
4.   Чўкинди   жинсларнинг   тарқалиши,оксидланиш   ва   тикланиш
сабаблари. Экзоген   (ташқарида  вужудга  келадиган)  жараёнлар  қуёш энергияси   ва
оьирлик   кучи   натижасида   рўй   берадиган   жараёнлар   бўлиб,   Ер   юзаси
релpефининг   ҳосил   бўлишида   эндоген   жараёнлар   билан   тенг     кучлидир.   Ер
юзасида   кузатиладиган   мураккаб   ва   турли   қиёфадаги     релpеф   эндоген   ва
экзоген жараёнларининг ўзаро алоқасининг маҳсули. Табиатда “соф” эндоген
ёки   экзоген   шакллар   жуда   кам   учрайди.   Эндоген   жараёнлар   муаян   экзоген
фонда   рўй   беради.   Экзоген   жараёнлар   эса   эндоген   релpефни
соддалаштириши ёки мураккаблаштириши мумкин.
Ер   юзасида   экзоген   агентлар   таъсирида     моддаларнинг   кўчиши
натижасида   ҳосил   бўлган   турли   катталикдаги   релpеф   шакллари
морфоскулpптура     шакллари   дейилади.   Оқар   ва   ер   ости   сувлари,   океан,
денгиз   ва   кўл   сувлари,   шамол,   музлик   ва   қор,   тирик     организмлар   ва
бошқалар   экзоген агентларга   киритилади. Уларнинг турлари 4.1.1-жадвалда
келтирилган.   Экзоген   агентларнинг   умумий   самараси   моддаларнинг   юқори
гипсометрик   юзадан   пастроқ   юзага   кўчирилиши   билан   белгиланади.
Қуруқликда   минерал   моддаларнинг   кўчишидаги     экзоген     агентларнинг
ҳиссаси   4.1.2-жадвалда   келтирилган.   Бу   жадвалдан   кўринадики   қуруқлик
сувлари   минерал   моддаларнинг   балансида   муҳим   рол   ўйнайди.   Ернинг
қуруқлик юзасида бир йил давомида 23,2-25.7 млрд тонна минерал моддалар
экзоген   агентлар   ёрдамида   бир   жойдан   иккинчи   жойга   кўчирилади.   Бунинг
оқибатида Ер юзасининг релpефи ўзгаради.
Экзоген   агентларнинг   ҳарактерига   боьлик   ҳолда   морфоскулpптура,
яoни экзоген релpеф денудация ва аккумуляция шаклларига ажратилади.
Денудация   (лотинча-очилиб   қолиш)     нураш   маҳсулотларининг
нисбатан   паст   жойларга   олиб   кетилиши   жараёнлари   йиьиндисига   айтилади.
Денудация   оқар   сувлар,   музликлар   ва   шамол   натижасида   рўй   беради,   тик
ёнбаьирларда   эса   нураган   жинслар   қулайди   ва   оьирлик   кучи   таoсирида
пастга   сурилиб   тушади.   Демак,   денудация   шакллари   нураган   жинсларни
бошқа жойга олиб кетишилишидан  вужудга келар экан.
Аккумуляция   (лотинча-тўпланиш,   йиьилиш)   деб   Ер   юзасида   нураш
маҳсулотлари ва органик қолдиқларнинг тўпланиш жараёнларига   айтилади.
Аккумулятив   релpеф   шакллари   турли   маҳсулотларнинг   тўпланиши   билан
боьлиқ бўлади.
Қуруқликдаги экзоген жараёнлар
4.1.1-жадвал
Релpеф ҳосил қилувчи жараёнлар Жараёнларининг
энергия манбалари
Нураш   (физикавий,   кимёвий):   ёнбаьир   жараёнлар
(қулаш,   қор   кўчкилари,   сурилма,   чўкиш,
солифлюкция, дефлюкция, сел, делювий); флювиал
жараёнлар   (эрозия,   оқизиш,   аккумуляция);   ер   ости
сувлари   (карст,   суффозия);   кўл   сувлари   (эрозия,
аккумуляция);   музлоқ   жараёнлари   (совуқ   нураш, Қуёш радиацияси;
гравитация   (оьирлик
кучи) ёриқларнинг   ҳосил   бўлиши,   термокарст,
материалларнинг   сараланиши,   кўпчиш,   бўртиш);
гляциал   жараёнлар   (нивация,   экзарация,   кўчиш,
аккумуляция); шамол (дефляция, коррозия учириш,
аккумуляция); биоген ва техноген жараёнлар. 
  4 .1.2-жадвал
Қуруқликда   минерал   моддаларнинг   ҳозирги   баланси   ( млрд . т . йил )
( Л . Г . Бондаревдан , 1971)
С А Р Ф
Қаттиқ оқим 14,1 (7)
Ионли оқим 1,6-1,7 (0,3)
Музлик денудацияси 2,2-2-3
Денгиз абразияси 0,7-1,0
Эол денудацияси 2,0-4,0 (0,1)
Минерал ёқильиларни ёқиш (2,6)
Жами 23,2-25,7 (10)
К ИРИМ
Нурашдан   буьланган   сув   ва
атмосферадаги моддалар 0,1-1,6
Вулканлар аккумуляцияси 1,8
Биоген аккумуляция 1,0
Космосдан   тушган   моддалар
аккумуляцияси 0,02
Жами 2,9-4,4
Эслатма. Қавс ичида антропоген денудация берилган.
4.2. Нураш ва релpеф ҳосил бўлиши
Экзоген   агентлари   томонидан   турли   моддаларнинг     олиб   кетилиши
учун   энг   аввало   тоь   жинслари   нураган   бўлиши   зарур.   Тоь   жинсларининг
ҳаво,   сув   ва   организмлар   таoсирида   парчаланиб   увоқлашиши   ва   кимёвий
таркибининг   ўзгариш   жараёнларининг   йиьиндисига   нураш   дейилади.   У
физикавий ва кимёвий нурашларга ажратилади. Баoзи тадқиқотчилар органик
(биологик)   нурашни   ҳам   алоҳида   ажратишади.   Аслида   органик   нураш
организмлар   таoсирида   рўй   берадиган   физикавий   ёки   кимёвий   нураш
кўринишларидан иборатдир.
Физикавий   нурашнинг   асосий   сабаби   тоь   жинслари   ҳароратининг
ўзгариб туришидир. Тоь жинслари бир қизиб-бир совиб туриши натижасида
дарз   кетади,   ёрилади,   ҳарсангларга   ажралади   ва   майдаланиб   кетади.   Бунга
ёриқларда   музлаб   қолган   сув,   сув   буьланганда   тузларнинг   кристалланиши, ўсимлик  ва ҳайвонларнинг  фаолияти  ҳам  таoсир  кўрсатади.  Бу  нурашда  тоь
жинсларининг кимёвий таркиби ўзгармайди.
Кимёвий   нураш   тоь   жинсларига   атмосфера,   гидросфера   ва
биосферанинг   кимёвий   фаол   элементларининг   таoсири   натижасида   рўй
беради. Бу жараёнда кимёвий фаол бўлган кислород, карбонат ангидрид, сув,
органик   кислоталар   таoсирида   минераллар   ва   тоь     жинслари   таркибий
жиҳатдан   ўзгариб   янги   минерал   ёки   тоь   жинсига   айланади.   Минераллар   ва
тоь   жинсларининг   ўзгаришида   эриш,   гидротация,   оксидланиш   ва   гидролиз
муҳим рол ўйнайди.
Физикавий   нураш   қуруқ   чўллар,   тоьлар   ва   қутб   ўлкаларида,   кимёвий
нураш эса ўсимлик қоплами ривожланган нам минтақаларда кенг тарқалган.
Кимёвий нураш маҳсулотларининг кўчиш хусусиятлари юқори бўлади.
Ер юзасида нураш ва денудация таoсирида  нураш пўсти  ҳосил бўлади.
У парчаланган (оксидланиш, гидротация ва гидролиз таoсирида майдаланган)
маҳсулотлардан   ҳамда   ишқорсизланган   тоь   жинсларидан   ташкил   топади.
Нураш   пўсти   тоь   жинсларидан   ьоваклиги   ва   кимёвий   таркибининг
ўзгарганлиги   билан   фарқ   қилади.   Тупроқ   нураш   пўстининг   энг   устки
қатламидир.
Нураш   пўстининг   қалинлиги   30   м   дан   иссиқ   ва   нам   ўлкаларда   200   м
гача боради. Шу жойда нураган ва тўпланган маҳсулотлар   элювий   (лотинча-
қуйиш) дейилади.
Нураш у ёки бу релpеф шаклини ҳосил қилмайди. Лекин, бу жараёнда
тоь жинслари нураб, экзоген агентлар ёрдамида бошқа жойга олиб кетилиши
осонлашади.   Нурашда   фақат   тоь   жинслари   майдаланмасдан,   айрим
шароитларда   ьовак   жинсларнинг   цементлашуви   ҳам   юз   беради.   Масалан,
иссиқ   ва   қуруқ   иқлим   шароитида   майдаланган   жинслар   юзасида   темир   ва
марганец оксиди, оҳак, гипс ва ош тузидан иборат бўлган цементлашган пўст
ҳосил   бўлади.   У   ўз   навбатида   нураш   маҳсулотларини     эрозиядан   ва
дефляциядан сақлайди.
Чўкинди   жинсларнинг   хоссаларига   уларнинг   структураси,   текстураси
ва цементи киради
Чўкинди   жинсларнинг   структураси.   Тоғ   жинсларининг   структураси
уларни   ташкил   қилган   бўлакларнинг   ўлчами   билан   ифодаланади.   Масалан:
қумтошлар   йирик,  ўрта   ва   майда   донали;   конгломератлар   ҳарсангли,   йирик,
ўрта   ва   майда   ёки   аралаш   ғўлакли   бўлиши   мумкин.   Тоғ   жинсларининг
структурси   орқали   уларни   ҳосил   қилган   жараён   тўғрисида   фикр   юритиш
мумкин.   Булардан   ташқари   терриген   чўкинди   жинсларда   структура   ҳосил
қилувчи   бўлаклар,   доналар   ва   зарраларнинг   силлиқланганлиги   ва
сараланганлиги   ҳам   табиий   географик   муҳитни   тиклашда   қимматли
маълумотлар беради. 
Терриген   жинслар   учун  «структура»   тушунчаси   уларда   синч   ҳосил   қилувчи
бўлакларнинг   ўлчами,   шакли   ва   думалоқланишини,   юзасининг
хусусиятларини, биокимёвий жинслар учун эса  кристалл доналар ўлчами ва
шаклини ифодалайди.
Бўлакли жинсларда қуйидаги структуралар ажратилади: -   псефитли   (дағал   бўлакли),   бўлаклар   диаметрининг   ўлчами   1   мм   дан
катта; 
- псаммитли  (қумли), доналар ўлчами 1 дан 0,1 мм гача; 
- алевритли  (чангсимон), зарралар ўлчами 0,1 дан 0,01 мм гача;
- пелитли,   заррачалар ўлчами 0,01 мм дан майда.
Биокимёвий   жинсларнинг   структураси .   Кимёвий   йўл   билан   ҳосил
бўлган   чўкинди   жинслар   учун   ҳам   кристаллар   ўлчами   бўйича   структуралар
ажратилади.   Эритмалардан   чўкмага   ўтиш,   кристалланиш   ва   қайта
кристалланиш   орқали   вужудга   келган   кристалларнинг   ўлчами   нисбатан
ўзгарувчан   бўлади.   Бунда   кристаллар   ўлчами   минералнинг   ўз   хусусияти,
унинг вужудга келиши ва ўсиши шароитлари билан боғлиқ ва, шунинг учун
ҳам фавқулодда муҳим ҳисобланади. 
Кристаллар   дағал   кристалли,   йирик,   ўрта,   майда   ва   жуда   майда
кристалли ва пелитоморфли структураларга эга бўлади.
Кимёвий   йўл   билан   ҳосил   бўлган   жинсларда   кристаллар   кристалланиш
тартибига қараб идиоморфли, гипидиоморфли ва ксеноморфли структуралар
ажратилади.
Органоген   жинсларнинг   структураси   уларни   ҳосил   қилувчи   органик
қолдиқлар   бўйича   аниқланади.   Агар   чиғаноқлар   бутун   сақланган   бўлса
биоморфли, парчаланган бўлса детритли структураларни вужудга келтиради.
Аралаш   таркибли   чўкинди   жинслар   учун   пелитоморфли   структура
характерли бўлади.
Чўкинди   жинсларнинг   текстураси.   Тоғ   жинсларининг   текстураси   деб
уларнинг таркибидаги структура ҳосил қилувчи доначаларнинг ўзаро маълум
тартибда жойлашишига ва қатлам юзаларида ҳар хил кучлар таъсирида ҳосил
бўлган   нотекис   юзаларга   айтилади.   Текстуралар   тоғ   жинсларининг   ҳосил
бўлишидаги   табиий   географик   муҳит   билан   узвий   боғлиқ   бўлиб,   уларни
мукаммал ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. 
Текстуралар келиб чиқишига қараб 4 гуруҳга: 1)  динамик , 2)  деформацион , 3)
биоген  ва 4)  кимёвий  текстураларга бўлинади.
Динамик   текстуралар   чўкинди   ҳосил   бўлиш   жараёнидаги   сув   ва   ҳаво
оқимларининг   ҳаракат   фаолияти   туфайли   вужудга   келади.   Бунда
чўкиндиларнинг қатламланиши алоҳида хусусиятларга эга бўлади.
Моддий   таркиби   ва   структураси   бўйича   бир   жинсли,   остки   ва   устки
томонларидан таҳминан параллел чегаралар билан ажралиб турувчи геологик
танага   қатлам   дейилади.   Бир-бирига   мувофиқ   ётувчи   қатламлар   тизими
қатламланишни  ташкил этади.
Қатламлар   бир-биридан   моддий   таркиби,   структураси   ва   тек стурасидан
ташқари   қалинликлари   билан   ҳам   фарқ   қилади.   Қатламлар   қалинлигининг
турлича   бўлиши,   чўкинди   ҳосил   бўлиш   муҳитининг   давомийлигига,   оқим
зичлигига ва чўкинди ҳосил бўлиш тезлигига боғлиқ. 
Қатламларнинг   ўзидаги   динамик   текстуралар   уларнинг   устки   ва   остки
юзаларида   ҳамда   ичида   кузатилади.   Улар   структура   ҳосил   қилувчи
доналарнинг   моддий   таркиби,   ўлчами,   шакли,   мўлжалланиш   ва   жойлашиш тартиби   билан   ифодаланган   бўлади.   Қатламларнинг   устки   юзасидаги
текстуралар  тўлқин, оқим  ва  э ол рябларидан  иборат бўлади.
Қатламларнинг   остки   юзасидаги   текстуралар   асосан   алевролитлар   ва
сланецлар   устида   ётувчи   қумтош   ва   баъзан   оҳактош   қатламларининг   остки
юзасида   учраши   мумкин.   Бу   текстураларнинг   кўпчилиги   ҳали   қотиб
улгурмаган   илли   ётқизиқлар   юзасида   оқим   ҳаракати   туфайли   вужудга
келадиган   чуқурлик   ва   нотекисликларнинг   акс   тасвиридан   иборатдир.   Улар
оқим уюрмалари ҳосил қилган ювилиш нотекисликлари, бегона жисмларнинг
судралиш   жўяклари   ва   чизиқлари,   уларнинг   думалаш   излари   ва   ряб
белгиларининг акс тасвирларидан иборатдир.
Қатламларнинг   ички   текстуралари   морфологияси   ва   келиб   чиқиши
бўйича   жуда   хилма-хилдир.   Улар   тўрт   гуруҳга:   горизонтал,   тўлқинсимон,
қийшиқ  ва  градацион қат-қатликларга а жратилади. Бу текстуралар терриген
жинслардаги структура ҳосил қилувчи доналарнинг ўлчами, моддий таркиби,
шаклининг   ўзгариши,   мўлжалланиши   ва   жойлашиш   тартиби   бўйича
ифодаланади. 
Деформацион   текстуралар   чўкинди   ҳосил   бўлгандан   кейин,   улар
қотиб   ва   зичлашиб   улгурмасдан   ички   ва   ташқи   кучлар   таъсирида   вужудга
келади.   Уларга   дўл   ва   ёмғир   томчиларининг   излари,   кўпбурчакли   қуриш
дарзликлари, қотиб улгурмаган юмшоқ чўкиндиларнинг оқиш излари киради.
Биоген   текстуралар   ҳар   хил   мавжудотларнинг   ҳаёт-фаолияти
натижасида   вужудга   келади.   Бундай   текстуралар   уларнинг   излари,   ётиш
жойлари   бўлиши   мумкин.   Баъзи   моллюскалар   денгиз   қирғоғи   ва   туб   тоғ
жинсларини,   уларнинг   синиқ   бўлакларини   ва   чиғаноқларни   пармалаб   из
қолдиради. 
Биоген текстуралар қуруқлик ва денгиз ётқизиқларида кўплаб учрайди.
Терриген   алевролитлар   ва   қумлар   ихнофосиллиялар   деб   аталувчи
организмларнинг   ҳаёт-фаолият   изларига   эга   бўлади.   Чунки   бундай   излар
кўринарли   бўлиши   учун   улар   ўзаро   структуравий   контрастликка   эгадир.
Организмлар ҳаёт-фаолият изларини қатламларнинг устки юзасида, ичида ва
остки юзасида кузатиш мумкин.
Кимёвий текстуралар   гил ётқизиқлари юзасида ҳар хил шаклдаги муз
ёки бошқа минерал бирикмалар кристалларининг сақланиб қолган изларидан
иборат   бўлиб,   улар   ётқизиқлар   ҳосил   бўлиш   шароитини   аниқлашда   катта
аҳамиятга эга. 
Тоғ жинсларидаги текстураларни синчиклаб ўрганиш ва улардан тўғри
хулоса   чиқара   билиш,   олиб   бораётган   геологик   текшириш   ишларининг
муваффақиятли ўтиши гаровидир. 
Чўкинди   жинсларнинг   цементи.   Доналар   ва   цемент   орасидаги
муносабатлар   ҳам,   цементнинг   ўзи   ҳам   бир   қатор   текстураларнинг   вужудга
келишига   сабаб   бўлади.   Доналар   ва   цемент   орасидаги   нисбатга   қараб
қуйидаги   асосий   цементация   турлари   ажратилади   (Швецов,   1958):   базал,
туташиш ёки контактли, ғовакли цемент, тўлдирувчи цемент ва коррозион
цемент. Т аркиби   бўйича   цемент   карбонат ли ,   сульфат ли ,   кремни йли,   темирли
ва гилли  бўлади .
5.2.3. Чўкинди жинсларнинг турлари
Алюмосиликатли   (бўлакли)   чўкинди   жинслар.   Алюмосиликатли
жинслар бўшоқ ёки цеметланган бўлиши мумкин.
Бўшоқ   жинсларга   думалоқланган   ёки   қиррали   бўлакларнинг
тўпланишидан ҳосил бўлган турлари киради. 
Цементланган   бўлакли   жинслар   бўшоқ   жинсларнинг   турли   кимёвий
моддалар   ёрдамида   бирикиши   туфайли   ҳосил   бўлади.   Кремнезёмли   цемент
(иккиламчи кварц, опал, халцедон) энг мустаҳкам, темирли цемент (лимонит)
мустаҳкам, карбонатли (кальцит) ва сульфатли (гипс) мустаҳкамлиги паст ва
гилли цемент номустаҳкам бўлади. 
Алюмосиликатли   жинсларга   харсанг   ва   ғўлакли   конгломератлар,
брекчиялар, гравелитлар, қумтошлар ва алевролитлар киради. 
Келиб   чиқиши .   Аюмосиликатли   жинслар   туб   жинсларининг   механик
нураши туфайли вужудга келади.
Ишлатилиши.   Алюмосиликатли   жинслар   асосан   қурилиш
материаллари сифатида фойдаланилади.
Г илли   жинслар.   Гилли   жинслар   табиатда   жуда   кенг   тарқалган.   Улар
стратисферадаги чўкинди жинсларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Гилли
жинслар   типик   бўлакли   жинслар   билан   кимёвий   жинслар   ўртасида   оралиқ
вазиятни эгаллайди. 
Гилли жинсларнинг зичлашмаган ва метаморфизмга учрамаган турлари
юқори   ғовакликка   (50-60%)   эга   бўлади.   Сув   билан   ара лаштирилганда
хамирсимон масса ҳосил қилади. Бу массадан  турли идишлар ясаш мумкин.
Улар оловда тобланганда тошдек қаттиқ ва мустаҳкам жинсга айланади.
Гилли   жинслар   минерал   таркибига   кўра   каолинитли,   гидрослюдали,
монтмориллонитли, палигорскитли ва бошқа кўплаб турларга бўлинади. 
Келиб   чиқиши .   Гилли   жинслар   бирламчи   тоғ   жинсларнинг   нураган
зарралари   ва   коллоид-кимёвий   маҳсулотларининг   кристалланиши
натижасида ҳосил бўлади.
Ишлатилиши.   Каолинитли   гиллар   муҳим   фойдали   қазилма
ҳисобланади. Улар иссиқбардош ғиштлар – шамот ишлаб чиқаришда, фарфор
ва   фаянс   саноатида,   юқори   вольтли   электр   изоляторлари   ишлаб   чиқаришда
фойдаланилади.   Қоғоз   ва   резина   саноатларида   тўлдирувчи   сифатида   ҳамда
совун, қалам ва бошқалар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Монтмориллонитли   гиллар   озиқ-овқат   саноатида   ёғ,   вино   ва
шарбатларни,   нефт   маҳсулотларини   тозалашда,   бурғилаш   эритмаларини
тайёрлашда, совун ва атир-упа маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Тоза, юқори сифатли монтмориллонитли гиллардан дорилар тайёрланади.
Ўзининг   адсорбцион   ва   коллоидал   хоссалари   туфайли   палигорскит
гиллари нефтни қайта ишлаш саноатида, медицинада, фармакологияда, тузли
қатламларни бурғилашда кенг қўлланилади. Карбонатли жинслар .   Уларга  оҳактошлар, доломитлар, бўр киради.
Оҳактошлар  терриген, биоген ва хемоген йўллар билан ҳосил бўлиши
мумкин.   Уларнинг   тузилиши   қатламли   ёки   ноқатламли   бўлади.   Қатламли
оҳактошлар чўкинди ҳосил бўлиш жараёнларининг ўзгарувчанлиги  туфайли
ҳосил бўлади.  Ноқатламий  оҳактошлар эса асосан риф қурувчи организмлар
фаолияти туфайли вужудга келади.
Биоген оҳактошларни колониал ёки якка ҳолда ҳаёт кечирувчи скелети
ёки   чиғаноғи   кальций   карбонатдан   иборат   бўлган   ҳайвон   ва   сувўтлари
қолдиқлари тўплами ташкил этади (30, 31-расмлар).
30-   расм.   Риф   қурувчи   колониал
маржонлар. 31-   расм.   Риф   қурувчи   колониал
маржонлар.
Биоген   оҳактошларга   оқ   ёзув   бўри   –   юқори   ғовакликка   эга   бўлган
юмшоқ   жинс   ҳам   киради.   У   қуруқ   ҳолда   нисбатан   мустаҳкам   бўлади.
Шлифда   ва   электрон   микроскопда   уларнинг   оҳакли   сувўтлари   –
кокколитофоридлар (70-85%), майда фораминифералар, иноцерамлар, денгиз
типратиконлари   ва   чувалчангларнинг   қолдиқларидан   таркиб   топганлиги
кузатилади.
Кимёвий   оҳактошлар   микрозаррали   ва   пелитоморфли,   оолитли   ва
псевдооолитли турлардан иборат. Пелитоморф оҳактошлар диаметри > 0,005
мм   бўлган   кальцит   зарраларидан   ташкил   топган   бўлади.   Пелитоморф
оҳактошларнинг   микроскопик   намуналари   зич,   чиғаноқсимон   синишли,
оқишдан қорамтиргача ўзгарувчи рангда бўлади.
Доломитлар.   Доломитлар   доломит   минералидан   ташкил   топган
бўлади.   Улар да   одатда   кальцит,   баъзан   пирит,   халцедон,   кварц   ва   органик
қўшимчалар   кузатилади.   Баъзи   доломитларда   ангидрит,   гипс,   қўрғошин   ва
рух сульфидларининг кристаллари учрайди.
Аралаш   таркибли   карбонатли   жинслар .   Мергеллар.   Мергеллар
пелитоморф   ёки   микрозаррали   кальцитдан   (баъзан   доломитдан)   ва   гил
минералларидан   таркиб   топган   бўлади.   Гил   минераллари   жинсда   текис
тарқалган   бўлади.   Мергелларда   гилли   компонентлар   миқдори   40-60%   ни ташкил этади. Улар гидрослюда, монтмориллонит, палигорскит ва бошқа гил
минералларидан иборат бўлади. 
Келиб   чиқиши.   Карбонатли   жинслар   аксарият   ҳолларда   чўкинди   ва
органоген-чўкинди йўллар билан ҳосил бўлади.
Амалий   аҳамияти.   Карбонатли   жинслар   халқ   хўжалигининг   турли
соҳаларида   кенг   қўлланилади.   Улар   цемент   ишлаб   чиқаришда   муҳим
минерал   хом   ашё   ҳамда   қурилиш   материали   ҳисобланади.   Доломитлар   ва
магнезитлардан оловбардош ғиштлар ишлаб чиқарилади.
Кремнийли   жинслар.   Кремнийли   жинсларга   бутунлай   ёки   қисман
кимёвий   ва   биоген   йўллар   билан   ҳосил   бўлган   турли   чўкинди   ётқизиқлар
киради.   Улар   қатламлар,   қатламчалар,   конкрециялар,   баъзан   оқма   қобиқлар
шаклида ётади.
Кремнийли   жинсларнинг   таснифи   уларнинг   генезиси   ва   минерал
таркибига   асосланган.   Генезиси   бўйича   бутунлай   кимёвий   (гейзеритлар,
кремнийли   конкрециялар)   ва   биоген   (диатомитлар,   спонголитлар,
радиоляритлар) ёки биокимёвий (трепеллар ва опокалар) турларга бўлинади.
Булардан кейингилари диагенез ва катагенез жараёнларида организмларнинг
сезиларли даражада ўзгарган скелетлари тўпламидан иборат. Бу жараёнларда
кремнезём эрийди, кўчириб ётқизилади ва қайта кристалланади. Биокимёвий
кремнийли жинсларга яшмалар ҳам киради.
Кремнийли   жинслар   минерал   таркиби   бўйича   опалли,   опал-
халцедонли, тридимитли, халцедонли, халцедон-кварцли ва кварцли турларга
бўлинади.
Кремнийли   жинсларнинг   минераллари:   кремнийнинг   турли   оксидлари
ва  гирооксидлари   –  таркибида  30%  гача  сув  бўлган  аморф   опал,  шунингдек
халцедон,   кварц,   кварцин,   кристобалит   ва   бошқалардир.   Иккинчи   даражали
минераллари   бўлиб   карбонатлар,   темир   оксидлари   ва   гидрооксидлари,
глауконит, хлоритлар, темир сульфидлари ва терриген қўшимчалар саналади.
Хемоген   кремнийли   жинслар .   Гейзеритлар   ва   кремнийли   туфлар,
кремнийли   конкрециялар,   яшмаларнинг   анча   қисми,   фтанитлар   ва   лидитлар
кимёвий йўл билан ҳосил бўлади.
Минерал   таркиби   бўйича   опалли,   опал-халцедонли,   халцедон-кварцли
ва   кварц-кремнийли   конкрециялар   ажратилади.   Ёш   жинс ларда   кремнийли
конкрециялар   опал   ёки   опал-халцедонли,   қари   жинсларда   эса   халцедон-
кварцли бўлади.
Органоген   йўл   билан   ҳосил   бўлган   кремнийли   жинслар .   Кремнийли
жинслар   опалдан,   халцедон   гуруҳидаги   минераллар   ва   чўкинди   кварцдан
таркиб   топган   бўлади.   Улар   совуқ   денгизларда,   камроқ   кўл   ҳавзаларида   ўз
скелетларида   опал   тўпловчи   диатомли   сувўтлари,   радиолярийлар,   булутлар
ва   бошқа   организмларнинг   бевосита   иштирокида   ҳосил   бўлади   (32-расм).
Бундай   жинсларга   диатомитлар,  радиоляритлар,   спонголитлар,  трепеллар   ва
опокалар киради. Келиб   чиқиши .   Органоген   ва   хемоген   йўллар   билан   асосан   сув
ҳавзаларида   тўпланади.   Иссиқ   минерал   булоқлар   ҳосилалари   ҳисобланади.
Вулканизм вилоятлардаги гейзерлар ва бошқа булоқлар учун характерли. 
Ишлат или ши.   Кремнийли   жинслар   ҳам   фойдали   қазилмалар
ҳисобланади.   Яшма   қадим-дан   қўлланилиб   келинган   (вазалар,   каминлар,
устунлар ва б.). Ҳозирги пайтда яшмалар заргарлик  буюм-лари, ҳованчалар,
таянч призмалар тайёрлашда ва техник мақсадларда ишлатилади.
Диатомитлар,   трепеллар   ва   опокалар   кремнийли   цемент,   иссиқлик   ва
шовқинтутувчи материаллар сифатида қўлланилади.
Кремнийли   жинслар   портландцемент   таркибига   гидравлик   қўшимча
сифатида   қўшилади.   Уларга   қўйиладиган   асосий   талаб   бўлиб   гидравлик
фаоллиги, яъни кремнезёмнинг кальций оксиди билан бирикма ҳосил қилиш
хусусияти ҳисобланади.
Озиқ-овқат   ва   нефт
саноатларида   кремнийли
жинсларнинг   фильтра-
цион   ва   сўрувчи   хосса-
ларидан   фойдаланилади.
Озиқ-овқат   ва   минерал
мойларни,   глицеринни,
мева   шарбатларини   ва
шакар   сиропини   тоза-
лашда   игнасимон
шаклдаги   диатомитлар
катта самара беради.
Кимё   саноатида
диатомитлар   ва   трепел-лар
ультрамарин   ишлаб
чиқаришда   ишлатилади
ҳамда   каучук,   пласт-масса,
бўёқ   ва   портловчи
моддаларга   тўлдирувчи
сифатида қўшилади. 
Кремнийли   микро-
организмлардан   таркиб
топган   бўшоқ   кремнийли
жинслар   упа-элик
саноатида фойдаланилади.  
Сульфатли жинслар .   С ульфат ли   жинслар нинг   б ош вакиллари гипс   ва
ангидрит   ҳисобланади.   Улар   донали -кристалли   структур али ,   шу   номдаги
минераллардан   таркиб   топган   ва   унча   кўп   бўлмаган   гил,   қум ,   органи к
моддалар ва б . қўшимчалар га эга  мономинерал жинслар ҳисобланади .
Гипс типи к кимёвий денгиз чўкиндиси ҳисобланади .  Ч ўкинди жинслар
о расида   қатламлар   ҳосил   қил иб   ётади ,   ангидрит,   галит,   соф   олтингугурт32- расм. Радиолярийларнинг турлари. билан   биргаликда   учрайди ,   ангидрит нинг   гидратацияси   жараёнида   ҳосил
бўлиши   мумкин .   Гипс   сульфид лар   ва   соф   олтингугурт-нинг   нураш
зоналарида   ҳам   шаклланиши   мумкин ,   бунда   одатда   гил   ва   бошқа   моддалар
билан ифлосланган  зич ёки бўшоқ масс а вужудга келади .
Гипс   чуқурликларда   (100-200   м)   кристаллогидрат ли   сувини   йўқотиб
ангидрит га   айланади .   Г ипс нинг   битум лар   билан   ўзаро   таъсири   туфайли
олтингугурт  ҳосил бўлади.  Олтингугуртнинг б аъзи кон лари , эҳтимол,  шу  йўл
б илан  пайдо бўлган.
Ангидрит   гипсдан   фарқли   ўлароқ   қаттиқроқ   (тирноқ   билан
тирналмайди) ва оғир.
Келиб   чиқиши .   Сульфатли   жинслар   шўрлашган   денгиз   сувидан
чўкмага ўтади (33-расм). 
Ишлатилиши.   Бириктирувчи   материал   олиш   учун   ва   иморатларнинг
ички   ва   скульптура   ишларида   фойдаланилади.   Ангидирит   очиқ   ҳавода   тез
нураб, гипсга айланиб кетади.
Галоген
жинслар.   Г алоген
жинслар   о расида   ош
тузи,   карналлит   ва
сильвинит   кенг
тарқалган .   Бу
гуруҳдаги   жинслар
кимёвий   таркиби
бўйича   фарқланади,
аммо   ҳосил   бўлиш
шароитлари   бўйича
ўзаро жуда яқин.
Ош   тузининг
структураси   крис-
талли,   текстураси
яхлит   ёки   қатламли
бўлади.   А сосан
галит дан  (99%)   т аркиб
топган.   Қ ўшимчалар   сифатида   хлорид ли   ва   сульфатли   туз лар ,   темир
оксидлари  ва  г ил ли материаллар га эга . 
Ж инс нинг   ранги   турли   қўшимчалар га   боғлиқ   ҳолда   оқ ,   мовий ,   пушти
ва қизилдан қорагача.   У шў р  мазага эга ,  сувда осон  эри йди . 
Сильвинит   галит   ва   карналлит   билан   биргаликда   тузли   ётқизиқларда
учрайди   ва   баъзан   калийли   тузларнинг   йирик   қатламли   саноат   конларини
ҳосил қилади. 
Келиб   чиқиши .   Галоген   (тузли)   жинслар   асосан   эвапорит   сув
ҳавзаларида бевосита кимёвий чўкмага ўтиш орқали ҳосил бўлади (34-расм).
Вулкан отилишида ҳам вужудга келади.33-расм.   Шўрлашган   сувдан   ҳосил   бўлган   г ипс
кристаллари . Ишлатили-
ши .   Ош   тузи
сульфат   кислота,
хлор   ва   барча
натрийли   тузлар:
сульфат,   сода,
олтингугуртли   натр
ҳамда   натрий
металини   олиш
учун   хом   ашё
сифатида   кенг
фойдаланилади.
Бундан   ташқари,
ош   тузи   керами-
када,   совун   пиши-
ришда,   озиқ-овқат
саноатида,
металлургияда ва медицинада қўлланилади. 
С ильвинитнинг   шаффоф   кристаллари   спектрографлар   ва   бошқа
асбобларнинг   оптик   тизимларида   қўлланилади.   Асосий   қисми   калийли
ўғитлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Каустобиолитлар.   Нефть   ва   газ,   кўмир   ва   ёнувчи   сланецлар   ҳамда
бошқа   табиий   органик   бирикмалар   ер   пўстида   минерал   ҳосилаларнинг
алоҳида   гуруҳини   ҳосил   қилади.   Уларни   ёнувчи   фойдали   қазилмалар   ёки
каустобиолитлар   дейилади   (юнонча   –   «каусто»   –   ёнувчи,   «биос»   –   ҳаёт,
«литос» – тош). Улар бирламчи манба – тирик мавжудотларнинг қолдиғидан
иборат   бўлган   органик   моддаларнинг   қайта   ўзгариши   натижасида   вужудга
келган.
Барча ёнувчи фойдали қазилмалар икки йирик: кўмир ва нефт қаторига
бўлинади.   Биринчи   гуруҳ   асосан   органик   углер оддан,   ик кинчиси   эса
углеводороддан таркиб топган.
Органик   углеродли   каустобиолитлар.   Органик   углеродли
каустобиолитларга торф, сапропел, ёнувчи сланецлар ва кўмир киради.
Торф   ботқоқликларда   ҳосил   бўлади.   Ботқоқлик   ўсимликлари   (мох,
ўтлар)   қуриб,   ботқоқликнинг   кислородсиз   тубига   чўкади   ва   бактериялар
ёрдамида парчаланади.
Углеводородли   каустобиолитлар.   Нефт   таркибида   углерод   (83-87%),
водород   (12-14%)   ва   кислород   (1,5%   гача)   бўлиб,   уларнинг   миқдори   кам
ўзгаради.   Кўмир   қаторидаги   каустобиолитларда   эса   компонентларнинг
миқдор ўзгариши сезиларли даражада бўлади.
Нефт тўпланишининг геологик шароитлари турли-тумандир. У қумлар,
қумтошлар,   алевролитлар,   оҳактошлар   ва   бошқа   ғовакли   ҳамда   дарзлашган
жинслардаги   бўшлиқларда   тўпланади   (35,   36-расмлар).   Одатда   бу   жинслар
денгиз, лагуна-қўлтиқ ва дельта ётқизиқларидир.34-расм. Рападан  чўкмага  ў тган  туз  к ристаллари. 35-расм. Нефт қазиб олиш. 36- расм. Газ фонтани.
Қаттиқ   битумлар   нефтнинг   ўзгарган   (оксидланган)   маҳсулотлари
бўлиб,   нефтгазли   вилоятларда   учрайди.   Нефт   оксидланишининг   биринчи
босқичида  мальта  ва кир, кейинги босқичида  эса  асфальт  ва озокерит ҳосил
бўлади.
Келиб   чиқиши .   Органик   углеродли   каустобиолитлар   ўсимлик
қолдиқларининг   чириши  ва  кейинги  қайта   ўзгариши  туфайли  ҳосил  бўлади.
Нефт ва газ ҳам органик моддаларнинг муайян шароитларда қайта ўзгариши
туфайли вужудга келади.
Ишлатилиши.   Торф   маҳаллий   ёқилғи   ва   табиий   ўғит   сифатида
ишлатилади.   Кўмир   ёқилғи   сифатида,   метал   эритишда,   кимё   саноатида   хом
ашё   сифатида   қўлланилади.   Сунъий   мум   (церезина)   тайёрлаш да ,
газламаларга   сингдиришда   (брезент),   медицинада   ва   б.   фойдаланилади .
Нефтдан   бензин,   керосин,   солярка   ва   бошқа   кўплаб   маҳсулотлар   олинади.
Ёнувчи   газлар   ёқилғи   сифатида   ва   турли   синтетик   материаллар:   пластик
масса, сунъий толалар ва б. олиш учун ишлатилади.
Аллитли   жинслар.   Аллитли   (алюминийли)   жинслар   аксарият
ҳолларда Fe оксидлари миқдори юқори бўлган А1 гидроксидларидан таркиб
топган бўлади. Улар миқдори ўзгарувчи турли минералларнинг – алюминий
гидрооксидлари:   гидрааргиллит   (гиббсит),   диаспор,   бёмит   аралашмасидан
иборат.   Алюминий   оксидларининг   миқдори   аксарият   ҳолларда   30-50   %   ни
ташкил   этади.   Аллитли   (алюминийли)   жинсларда   қўшимчалар:   темир
оксидлари   (10-30,   баъзан   50%   гача),   шамозит,   аморф   кремнезём,   каолинит,
кальций   ва   магний   карбонатлари   ҳамда   бўлакли   минераллар   -   кварц,   дала
шпатлари, мусковит, рутил ва бошқалар кенг ўрин тутади.
Уларнинг   ранги   темир   оксидлар   миқдорига   боғлиқ   ҳолда   оқ,
охрасимон-сариқ,   қўнғир   бўлиши   мумкин.  С труктур а -текстур авий  томондан
улар  микро  донали  қаттиқ ёки  гилга ўхшаган бўшоқ бўлиши  мумкин. Бу   гуруҳдаги   жинс-
лар нинг   энг   асосийларидан
бири   бокситлар   ҳисоблана-
ди.
Келиб   чиқиши .
Бокситларнинг   келиб
чиқиши   экзоген.   Улар,
асосан,   тропик   иқлим
шароитларида   нураш
қобиқларида   ҳосил   бўлади
(37-расм). 
Ишлатилиши .   Бокситлар   алюминий   маъдани   ҳисобланади.   Улардан
абразивлар,   оловбардош   материаллар   олиш   ҳамда   флюс,   адсорбент,   тез
қотувчи   портландцемент   сифатида,   электрокорунд,   аччиқтошлар   олишда
фойдаланилади.
Фосфатли   жинслар.   Фосфатлар   тарқалиши   бўйича   чўкинди   жинслар
орасида   нисбатан   кейинги   ўринларни   эгаллайди.   Уларга   50%   дан   ортиқ
аморфли ёки микрокристалли апатит гуруҳидаги минераллардан (ёки Р
2 О
5  га
ҳисоблаганда 18% дан ортиқ) таркиб топган жинслар киради. 
Апатит   гуруҳидаги   минераллардан   таркиб   топган,   деярли   ҳар   доим
органик   моддалар,   Са,   Мg   ва   Fе   карбонатлари,   гилли   минераллар,   қум-
алеврит   ўлчамидаги   бўлакли   доналар,   пирит,   темир   гидрооксидлари,   кварц,
аутиген опал, халцедон, глауконит учрайди.
Фосфатли   жинсларнинг   асосий   жинс   ҳосил   қилувчи   минераллари
фосфор   кислотасининг   тузлари:   гидроксилапатит,   карбонатапатит   ва   уларга
яқин бўлган – даллит, курскит, франколит ҳамда аморф фосфат – коллофанит
ҳисобланади.   Фосфоритларнинг   муҳим   таркибий   қисми   бўлиб   кальцит,
магний   ва   темир   карбонатлари   саналади.   Фосфатли   жинсларнинг   таснифи
уларнинг   келиб   чиқиши,   минерал   таркиби   ва   структура-текстура
хусусиятларига   асосланган.   Фосфоритлар   таркибида   фосфор   оксиди   (Р
2 О
5 )
миқдори  40%  гача  бориши  мумкин.  Фосфатли  жинслар  ташқи   кўриниши  ва
структура-текстуравий   хусусиятлари   бўйича   турли-тумандир.   Уларнинг
орасида   оқ,   кул   ранг,   тўқ   кул   ранг,   қора   ва   яшилсимон   кул   ранг   турлари
учрайди. Бунда фосфоритлар конгломератлар, қумтошлар ва алевролитларга
ўхшаб кетади.37- расм. Боксит қазиб олиш. 38-расм. Фосфорит конкрециялари. 39- расм. Донали фосфоритлар.
Фосфоритларнинг   структураси   оолитли,   псевдооолитли,   сфе ролитли,
органоген-реликтли, органоген ва бўлакли бўлади (38,39-расмлар).
Келиб чиқиши . Фосфоритлар кимёвий (биокимёвий) ва биоген йўллар
билан ҳосил бўлиши мумкин.
Қатламли   фосфоритларнинг   энг   йирик   конлари   кембрий   (Қоратов,
Қозоғистон),  перм  (Қояли  тоғлар,  АҚШ),  юқори  бўр  ва палеоген   (Шимолий
Африка, Шимолий Америка) ётқизиқларида мавжуд.
Ўрта   Осиёда,   шу   жумладан   Ўзбекистонда   ҳам   фосфорит   конлари
топилган.   Улар   токембрий,   палеозой   ва   мезокайнозой   ётқизиқларида
учрайди. Буларнинг орасида бўр-палеоген ётқизиқлари билан боғлиқ донали
ва донали-детритли турлари истиқболга эга.
Ишлатилиши.   Фосфоритлар муҳим агрокимёвий маъдан ҳисобланади.
Улардан   суперфосфат,   иккиланган   суперфосфат,   аммофос,   нитрофос   ва
нитрофос   каби   минерал   ўғитлар   ишлаб   чиқилади.   Ўзбекистонда   иккита
суперфосфат   (Самарқанд,   Қўқон)   ва   битта   аммофос   (Олмалиқ)   заводлари
ишлаб турибди. Асосий адабиётлар:
1. Воскресенский Ю.Н. Полевая геофизика. М.: Недра, 2010-478 с.
2.   Алексеенко   В.А.   Геохимические   методы   поисков   месторождений
полезных ископаемых. М.: Логос, 2000.
3.  William M. White. Geochemistry , Wiley-Blackwell, 2013.
4. R.E. Sheriff. L P. Geldart. Exploration seismology/-2nded.p.cm. Includes 
bibliographical references. ISBN 0-521-46282-7. - ISBN 0-521-46826-a(pbk ) @ 
Cambridge University Press1982,1995
5. Абидов А.А., Атабаев Д.Х., Хусанбаев Д.Д. ва б.лар “Yer fizikasi”,   
“Fan va texnologiyalar markazi”. Tошкент, 2014
Қўшимча адабиётлар:
6.   Геофизические   методы   исследований .   Под   ред .   Хмеловского   В . К .,
Л .:  Недра , 1988.
7.  Знаменский   В . В .  Общий   курс полевой геофизики. М., Недра, 1989.
8 . Гравиразведка. Справочник геофизика. Под ред. Е.А. Мудрецовой и 
К.Е. Веселова. М., Недра, 1990.
9 .   Латышева   М.Г.   Практическое   руководство   по   интерпретации
диаграмм геофизических исследований скважин. М.: Недра. 1984.
10 . Логачев А.А., Захаров В.П. Магниторазведка. М., Недра, 1989.
11 .   Электроразведка.   Справочник   геофизика.   Под   ред.   В.К.
Хмелевского и В.М. Бондаренко. М., Недра, 1989.  
12.  Беус А. А. Геохимия литосферы. М., 1972.
13.  Гаврусевич Б.А. Основы общей геохимии-М., Недра, 1968.
14.  Справочник по геохимии. М., Недра, 1990.
15.  Перельман А.И. Геохимия. М., Высшая школа, 1979.
Электрон манбалар:
1.     http    ://    www    .   rsl    .   ru    /   ;
2.     http://www.msu.ru/ ;
3.     http://www.nlr.ru/ ;

Экзоген жараёнлар геокимёси

Купить
  • Похожие документы

  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi
  • Ahmad al-farg‘oniy
  • Almashlab ekishni loyihalashtirish va joriy etish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha