Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Электрон бизнес ва унинг хавфсизлиги муаммолари

Купить
Электрон бизнес ва унинг хавфсизлиги муаммолари 1. Internet нинг асосий ахборот хизматлари 2. Электрон бизнес ва тижорат моделлари 3. Internet орқали электрон тўловларни амалга ошириш Mustaqil ishlash uchun adabiyotlar ro’yxati: 1."Axborot xavfsizligi to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi Qonuni. // Xalq so'zi. Toshkent, 2003 yil, 11-dekabr. 2.O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “O’zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo’yicha harakatlar strategiyasi to’g’risida» gi №PF- 4947 sonli Farmoni. //Xalq so’zi. 2017 yil 8 fevral. 3. Yu. Rodichеv «Normativnaya baza i standarto` v oblasti informatsionnoy bеzopasnosti» uchebnoe posobie. Piter.izd. 2017god. 4.Musaеva M.A., Rasulоva N.A. “Aхbоrоt хavfsizligi” fani bo’yicha O’quv mеtоdik majmua TDIU: 2015 yil. 1,Internet нинг асосий ахборот хизматлари Internet - коммуникация тармоғи орқали ахборотдан фойдаланишнинг турли-туман усулларини таклиф этади. Шу сабабли у кўпгина компаниялар ахборот тизимларининг ажралмас қисми бўлиб қолди. Internet тармоғи ҳар кандай абонентлар учун маълумотларни транзит узатиш бўйича транспорт хизматларидан таршқари юқори савияли тармоқ хизматларининг етарли даражада кенг тўпламини ҳам таъминлайди. Бу хизматларни такдим этувчи компьютерлар серверлар деб аталса бу хизматлардан фойдаланувчи компьютерлар мижозлар деб аталади. Бу атамалар компьютер - сервер ва компьютер-мижозларда ишлатиладиган дастурий таъминотга ҳам тааллукли. Куйида оммавий Internet сервисларини кискача куриб чиқамиз. World Wide Web (WWW) Internet даги энг кенг тарқалган, оммавий сервис хисобланади. Internet га ухшаб WWW сервисининг ҳам эгаси йўқ, аммо ҳар бир WWW серверга ахборотни жойлаштиришга жавобгар одамлар ёки ташкилотлар ҳамда дастурлар ва асбоб-ускуналарнинг ишлашини таъминловчи сервер маъмурлари мавжуд. Доменли исмлар сервиси DNS. Internet даги ҳар бир компьютер, у билан тармоқдаги бошқа компьютернинг уланишига имкон берувчи ўзининг шахсий ягона адресига эга бўлиши шарт. Internet даги компьютер адреслар (улар IP-адреслар деб юритишади) икки хил ёзув шаклига эга: ракамли ад рес ва доменли исм. Доменли исмлар сервиси DNS бошқа сервислар томонидан компьютернинг доменли исмини ракамли IP адресга трансляцияси учун ишлатилади.  Домен исмини рақамли IP- адресга ўзгартириш Internet нинг махсус сервери ёрдамида амалга оширилади. Бу сервер доменли исм тизими (Do main Name System) деб аталади. Бундай ўзгартирувчиларни бажарувчи ком пьютерлар DNS-серверлар деб аталади. Хар бир доменда унга хизмат қилувчи DNS-сервер мавжуд. Рақамли IP-адрес компьютернинг 32 битли идентификатори бўлиб, ҳар бири 8 битдан иборат 4 октетга бўлинади. Хар бир октет унли санок системасида ёзилиб, октетлар қиймати нуқталар орқали ажратилади. Рақамли IP- адресга мисол 184.94.125.53 адреснинг рақамли шакли компьтерларда ва тармоқ хизматининг махсус асбоб- ускуналарида ишлатилади. Одамлар учун рақамли адрес ноқулай, эсда қолиши қийин ва кам маъноли ахборотни эслатади. Доменнинг белгиси Ташқилот тури com Тижорат ташқилотлари (масалан, www.ibm.com ) edu Олий укув юртлари тармоғи (масалан, strawb.mit.edu) gov Хукумат ташқилотлари (масалан, whitehouse.gov) org Бошка организациялар (масалан, isoc.org) net Тармоқ ишлашга тааллукди Internet провайдерлари ва бошқа ташқилотлар. (масалан, Uznet.net) int Халкаро ташқилотлар, масалан www.nato.int 2.Электрон бизнес ва тижорат моделлари Электрон бизнесни кўпинча учинчи минг йилнинг технологияси деб аташади. Internet да электрон бизнеснинг ривожланиши 1995 йилдан, тармоқни хусусий фойдаланувчилар томонидан ўзлаштира бошлашларидан бошланган. Худди шу йили биринчилардан бўлган Amazon-Internet магазини очилган. Баъзида электрон бизнес ва электрон тижорат тушунчаларини аралаштиришади, аммо улар орасида анчагина фарқ бор: Электрон бизнес (e-business) - фаолият самарадорлигини кўтариш мақсадида компания асосий бизнес жараёнларини Internet- технологиялардан фойдаланиб амалга оширишдир. Бошқача айтганда электрон бизнес - компаниянинг ички ва ташки алоқаларини амалга ошириш учун глобал ахборот тармоқдаридан фойдаланувчи хизмат фаолиятидир . Электрон тижорат (e-commerce) электрон бизнеснинг мухим таркибий қисмидир. Электрон тижорат бизнес-фаолиятининг турли шаклларини - чакана ва улгуржи савдо, маркетинг, корхоналар орасидаги битим, иловаларни арендага бериш, хизматларни такдим этиш ва х. қамраб олади. Бу барча хизмат амаллари электрон шаклда компьютер тармоқлари (корпоратив ёки Internet) ёрдамида амалга оширилади. Internet-тижорат электрон тижоратнинг қисми бўлиб, барча транзакциялар ва битимлар электрон усулда глобал тармоқ орқали амалга оширилади. Internet-технологиялардан фойдаланувчи компаниялар ракибларига нисбатан афзаллика аввало масалаларини оператив хал қилишлари эвазига эришадилар. В2С, В2В ва Р2Р схемалари хозирда электрон бизнесни олиб боришнинг асосий моделлари хисобланади. В2С (Business - to - Consumer) "бизнес истеъмолчи” схемаси Internet орқали хусусий кишига молларни ва хизматларни чакана сотишни ифодалайди. В2В (Business - to - Business) "бизнес-бизнес" схемаси компанияларнинг бир бири билан махсус ахборот технологияларидан ва маълумотларни электрон алмашиш стандартларидан фойдаланган холда ўзаро алоқасини ифодалайди. P2P (Peer - to - Peer ёки Partner - to - Partner) бизнес муносабатнинг "тенг-тенг" схемаси Internet да бир хил холатда бўлган шериклар ўртасидаги бизнес муносабатни ифодалайди. В2С « бизнес-истеъмолчи» модели. Тижорат нуктаи назаридан В2С "бизнес- истеъмолчи" модели электрон тижоратнинг энг истикболли йўналиши хисобланади, чунки унинг асосини электрон чакана савдо ташқил этади . Internet орқали чакана савдо иктисодиётнинг тез ривожланаётган сохаси бўлиб электрон тижорат бозорининг анча-мунча улушини ташкил этади. Уччало холда ҳам Internet орқали савдо қилинсада, ҳар бир вариант савдо жараёнининг турли автоматлаштирилган даражасига эга. Харидорларга хизмат қилиш мураккаблиги нуктаи назаридан турли савияга эга, савдо қилишга ҳаражат ҳам турлича . Web-витриналар амалга оширилишида нисбатан арзон ва етарлича оддий сайтлар хисобланади. Техника нуктаи назаридан Web- витрина- ката лог, навигация тизими ва буюртмани расмийлаштириш (менеджерга кейинги ишланиш учун узатилади) мажмуидир. Бошкача айтганда Web-витрина ёрдамида буюртмага савдо ташқил этилади. Бундай сайтларда маълум компаниянинг товарлар рўйхати ( прайс-лист ) онлайн каталоги кўринишида қўйилади. Таъкидлаш лозимки, Web- витринанинг рентабеллиги оддий савдо юритиш рентабеллигидан унчалик фарқ қилмайди. Internet-магазинлар. Электрон интернет- магазинларнинг ахборот технологиялари Internet дан фойдалана олувчи ҳаридорга уйидан чиқмасдан туриб турли фирмаларнинг товар ва хизмат навлари билан танишишга, уларнинг сифати ва нархи бўйича ахборот олишга, Internet орқали тўловни амалга оширишга ва уйга етказиб бериш билан ҳарид қилишга имкон бера ди. Умумий холда Internet-магазиннинг асосий вазифалари-ҳаридорга ахбо рот хизматини кўрсатиш, буюртмаларни ишлаш, тўловларни амалга ошириш ҳамда турли статистик ахборотларни йиғиш ва тахлиллаш. Internet-магазинни бошцариш ехемаеи Internet-магазинни бошқариш схсмаси • Бу схемада: Web-сервер - тушган сўровларни таксимлайди, фойдаланишни чега- ралайди; иловалар сервери - барча тизим ишлашини, хусусан Internet- магазин бизнес мантиқини бошқаради; МББТ(маълумотлар базасини бошқариш тизими) иловалар, мижозлар, счетлар ва х. хусусидаги ахборотни саклашни ва ишлашни амалга оширади.  Талабга жавоб берадиган Internet- магазиннинг таъминоти Web- витринаниқига қараганда кимматга тушсада, унинг имкониятлари жуда кенг ва рентабеллиги юқори . Ундан таршқари, ахборотнинг динамик ишланиши ва маълумотлар базасининг мавжудлиги эвазига Internet-магазин ҳар бир руйхатдан утган ҳаридор билан индивидуал ишлаш имкониятига эга .  B2B "бизнес-бизнес" модели. Бу модел компанияларнинг бир-бири билан, мос ахборот технологиялари ва маълумотларни электрон алмашиш стандартларидан фойдаланиб ўзаро электрон алоқасини ифодалайди. Кор- хона ва компаниялар В2Внинг махсус виртуал майдончаси (электрон бир жа) орқали ахборот алмашиш, янги партнерлар ва таъминловчиларни то- пиш ҳамда савдо амалларини утказиш имкониятига эга бўлади.  Расмдан куриниб турибдики, В2В-савдо майдончаси марказлаштирувчи Web-портал асосида истеъмолчилар ва танъминловчилар учун ечимларни бир бутунга бирлаштиради. Таъминловчилар ва истеъмолчилар сифатида йирик, ўрта ва кичик компаниялар иштирок этишлари мумкин. Истеъмолчилар Б2Б-майдонча (электрон биржа) ехемаеи Internet биржалар каталоглар бўйича сотиб олиш ва сотишни, таъминлаш занжирини режалаштириш, махсулотни биргаликда ишлаб чиқиш, аукцион орқали савдони ва х. мададлайди. Натижада Internet биржалар бизнес бўйича партнерлар алоқасини оптималлаштиришга имкон яратади ва умуман бизнес самарасини оширади. Бизнес муносабатнинг P2P "тенг-тенг" схемаси. P2P схеманинг асосини Internet- аукционлар ташқил этади ва уларда турли товар ва хизматларни сотиб олиш/сотиш амалга оширилади. Аукционлар тармоқда савдони ташкил этувчининг сайтига ўрнатилган махсус дастурий таъминот ёрдамида ўтказилади. Internet-аукционда катнашиш учун фойдаланувчи аукцион WWW-серверларнинг бирига аъзо бўлиши ва товар олиш (ёки ўзининг товарини сотиш учун такдим этиш) истагини маълум қилиши лозим. Руйхатдан утишга банкда электрон хисоб раками бўлиши кифоя. Руйхатдан утганидан сунг фойдаланувчи ўзининг паролини айтади. Internetга мулжалланган электрон тўлов тизими Internet орқали товар ва хизматларни сотиб олиш, сотиш жараёнида молия ташқилотлари, бизнес ташқилотлари, ва Internet-фойдаланувчилари ўртасида хисоблашларни амал га оширувчи тизимдир. Электрон тижоратнинг ҳар кандай тизимининг иши Internetга мулжалланган электрон тўлов тизими асосида ўзаро хисоблашларни амалга ошириш билан тугайди. Одатда, бу тизимлар мавжуд анъанавий тўлов тизимининг аналоглари булиб, асосий фарқи - бутун тўлов жараёни электрон ракам шаклда Internet имкониятларидан фойдаланган холда амалга оширилади .3.Internet орқали электрон тўловларни амалга ошириш Электрон тижорат тизимида тўловлар куйидаги катор шартларнинг бажарилишида амалга оширилади: конфиденциалликнинг сақланиши - Internet орқали тўловлар амалга оширилишида ҳаридор маълумотларининг (масалан, кре дит карта номери) фақат конун билан белгиланган ташқилотларгина билиши кафолатланиши шарт;  ахборот яхлитлигининг сақланиши - ҳарид хусусидаги ахборот хеч ким томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас;  аутентификация-ҳаридорлар ва сотувчилар иккала томон ҳам хакикий эканлигига ишонч хосил қилишлари шарт;  тўлов воситаларининг қулайлиги - ҳаридорларга кулай бўлган ҳар кандай воситалар билан тўлов имконияти; - авторизация - жараён, бу жараён кечувида транзакция утказилиши хусусидаги талаб тўлов тизими томонидан маъкулланади ёки рад этилади. Бу муолажа ҳаридорнинг маблағи борлигини аниқдашга имкон беради; - сотувчига бўладиган хавф-хатарнинг кафолатлари - Internet савдо қилаётганида сотувчи товарни кайтариш ва ҳаридорнинг инсофсизлиги билан боглик кўпгина хавф- хатарга дуч келади. Хавф-хатар микдори тўлов тизими провайдери ва савдо занжирига киритилган бошқа ташқилотлар билан махсус битим орқали келишиб олиниши шарт; Ҳозирда Internet- мулжалланган тўлов тизимининг куйидаги хиллари ишлатилмокда:  кредитли (кредит карточкалари билан ишловчи);  дебетли (электрон чеклар ва рақамли накди билан ишловчи).  Пул ўтказиш усули билан Кредит тизимлар. Internetra мулжалланган тўлов тизими кредит кар точкалари билан ишловчи анъанавий тўлов тизимининг аналоги хисобланади. Фарки, барча транзакцияларнинг Internet орқали утказилиши ва натижада, ҳимоялашнинг ва аутентификациянинг кушимча воситалари- нинг зарурлигидадур. Кредит карточкалари мижозга банк томонидан берилган кредит хисобидан товарлар ва хизматларни тулашда ишлатилади. Кре дит карточкалари бўйича ҳарид қилинганида тизим карточкани авторизациялайди ва мижознинг тулашга кодирлигини текширади. Ҳозирда мавжуд Internetra мулжалланган тўлов тизимлари бир- биридан транзакцияларининг хавфсизлик даражаси ва сотувчи ва ҳаридорга зарур бўлган дастурий таъминоти билан фарқланади. Internetra мўлжалланган кредитли тўлов тизимининг ишлаши принципини курайлик (2-расм.) Internetza мулжалланган кредит тўлов тизимининг умумий схемаси.  Кредит карталари ёрдамида Internet орқали тўловларни амалга оширишда куйидагилар катнашади:  ҳаридор - Web-браузерли компььютерга эга ва Internet дан фойдалана олувчи мижоз;  банк—эмитент - бунда ҳаридорнинг хисоб счети жойлашган. Банк-эмитент карточкалар чиқаради ва мижознинг молиявий мажбуриятларини бажарилишига кафил хисобланади;  сотувчилар - товарлар ва хизматлар каталогларини олиб борувчи ва мижозлардан ҳаридга буюртма олувчи серверлар;  банк-эквайерлар - сотувчиларга хизмат курсатувчи банклар. Хар бир сотувчи хисоб счетини сақловчи ягона банкка эга;  анъанавий тўлов тизими - карталарга хизмат қилувчи молиявий ва технологик воситалар;  тўлов тизимининг ҳаракат маркази - анъанавий тўлов тизи ми катнашчилари ўртасида ахборот ва технологик алоқаларни таъминловчи ташқилот;  тўлов тизимининг хисоб банки - ҳаракат марказининг топширига бўйича тўлов тизими катнашчилари ўртасида ўзаро хисобни бажарувчи кредит ташқилот.  Туловларни схемаси куйидагича амалга оширилади (3-расм).  Харидор электрон магазинда товарлар саватини шакллантиради ва "кредит картаси” тўлов усулини танлайди.  Сунгра кредит картасининг параметрлари (номерли, эгасининг исми, ўз кучини йўқотиш санаси) кейинги авторизациялаш учун Internetнинг тўлов тизимига узатилиши лозим. Бу амал иккита усул ёрдамида бажарилиши мумкин:  магазин орқали, яъни карта параметрлари бевосита магазин сайтига киритилади, сунгра улар Internetнинг тўлов тизимига ўзатилади (2а);  тўлов тизимининг серверида (2б). Иккинчи йулнинг афзаллиги равшан. Бу холда карталар хусусидаги маълумот магазинда колмайди ва, демак, унга учинчи шахснинг эга бўлиши ёки сотувчининг алдаши хавф-хатари пасаяди. Иккала усулда ҳам кредит карта реквизитларини узатишда нияти бузуқ одамлар томонидан уларнинг тармоқда ушлаб колиш имконияти мавжуд. Буни олдини олиш учун карта тўғрисидаги маълумот шифрланиб узатилади . Демак, ҳаридор- сотувчи, сотувчи-Internet тўлов тизими, ҳаридор-Internet тўлов тизими алоқалари ҳимояланган протоколлар ёрдамида амалга оширилиши мақсадга мувофик хисобланади. Internetнинг тўлов тизими суровни авторизациялаш учун анъанавий тўлов тизимига узатади. Кейинги кадам банк-эмитентнинг счетларининг онлайнли маълумотлар базасини олиб боришига боглик . Маълумотлар базаси булса ҳаракат маркази картани авторизациялаш учун банк-эмитентга узатади(4а) ва сунгра унинг натижасини олади(4б). Агар бундай база булмаса, ҳаракат маркази карта эгалари счетининг холати тўғрисидаги маълумотни, стоп- варакаларни ўзи саклайди ва авторизация суровини бажаради . Бу маълумотлар банк эмитентлар томонидан мунтазам янгиланиб турилади. 5.Авторизация натижаси Internet тўлов тизимига узатилади. 6.Магазин авторизация натижасини олади. 7.Харидор авторизация натижасини магазин орқали (7 а) ёки бевосита Internet тўлов тизими орқали (7б) олади. 8.Авторизациянинг ижобий натижасида:  магазин хизмат курсатади ёки товар жунатади (8а);  ҳаракат маркази хисоб банкига бажарилган транзакция хусусида хисоб банкига маълумот беради (8б). Харидорнинг банк-эмитентдаги счетидан магазиннинг банк-эквайеридаги счетига пул ўтказилади. Кредит карточкали тўлов тизимининг камчиликлари сифатида куйидагиларни кўрсатиш мумкин:  ҳаридор учун кредит счетини очиш зарурияти;  карточкаларни авторизациялаш ва мижознинг тулашга кодирлигини текшириш зарурияти транзакция утказишдаги чиқимларнинг усишига олиб келади ва бундай тизимларнинг Internet тўлов тизимнинг мақсадли бозори бўлган микротўловларга мосланишини ёмонлаштиради; Электрон чеклар оддий когоз чекларининг аналогидир. У тўловчининг ўзининг банкидаги счетидан тўлов кабул қилувчи счетига пул утказиш хусусидаги фармойишидан иборат. Бу амал олувчининг банкда чекни кўрсатиши билан амалга оширилади. Электрон чекнинг когоз чекдан асосий фарқи куйидагилар:  когоз чекни тулдирганда, тўловчи ўзининг хакикий имзосини куйса, онлайн вариантида эса ракамли электрон имзо ишлатилади;  чекларнинг ўзи электрон куринишда берилади. Ҳозирда Internet- хизматининг куйидаги тижорат шакллари кенг таркалган:  Internet-банкинг;  Internet-трейдинг;  Internet-сугурта; Internet-банкинг. Замонавий Internet- технологиялар банкларга хизматларининг бир кисмини янги савияга утказишга ва шу орқали янги мижозларни жалб этишга ва уларга хизмат қилиш ҳаражатларини пасайтиришга имкон яратади. Анъанавий банкларнинг аксарияти ўз мижозларига элек трон хизмат қилиш ва счет тўловининг кушимча шаклларини тавсия этади. Факат Internetда иш юритувчи банклар нисбатан якинда пайдо булди. Улар Web-банклар деб аталади. Энг йирик Web-банклар сирасига First Internet Bank, Net-Bank, CompuBank ва катор бошқа банклар тааллукли. Ҳозирда Internet-банкинг хизмати ҳар бири Internet орқали амалга оширилувчи куйидаги имкониятларга эга:  накд пулсиз хисоб-китобларни бажариш;  коммунал хизматлар учун тўлови;  Interne фойдаланиш учун тўлови;  уяли алоқа операторлари счетларини тулаш;  ички ва банклараро хужжат асосидаги тўловларни бажариш;  ўз счетлари бўйича маблагларни утказиш;  исталган вақт оралиги учун ўз счетлари бўйича барча банк амалларини кўзатиш; Internet-банкинг тизимидан фойдаланиш мижозларга катор имтиёзлар беради:  фоизли ставкалари нисбатан юқори;  шахсан банкка бориш зарурияти йуклиги хисобидан мижознинг вақти жиддий тежалади;  мижоз суткада 24 соат шахсий счетини назоратлаш ва молия бозоридаги вазиятнинг ўзгаришига тездан реакция кўрсатиш имкониятига эга. Internet-трейдинг . Internet-технологиялар фонд бозори учун жуда истикболли. Internet-технологиялар туфайли, дунёда буш капитални куйишнинг энг яхши усули сифатида тан олинган кимматбахо когозларни сотиб олиш, хозирда барча хохловчилар учун осон. Internet- трейдинг инвесторларни битимларни тузишнинг соддалиги ва онлайн- брокерларнинг хизматига таърифларнинг пастлиги билан ўзига жалб қилади. Internet-сугурта. Сугурталаш деганда суғурталанувчи-мижоз (суғурта хизматларини сотиб олувчи) билан суғурталовчи (бундай хизматларни такдим этувчи) ўртасида шартнома муносабатларини ўрнатиш тушунилади. Суғурталовчи суғурта дастурини ишлаб чиқади ва аниқлайди, мижозга таклиф этади, агар суғурталанувчи рози булса иккала томон шарт нома тузади. Мижоз бирданига ва мунтазам тўловларни амалга оширади, суғурталовчи, ўз навбатида, суғурта холат келиши билан суғурталанувчига суғурта шартномаси шартлари бўйича компенсация пулини тулашга мажбурият олади. Электрон бизнес ҳаридор ва сотувчи орасидаги алоқани ташқил этиш, буюртмани ифодалаш, мухокама қил иш , ўзгартириш, товарларни ва хизматларни сотиш усулларини ҳамда тўловни амалга ошириш жараёнла- рини ўзгартириш учун янги технологиялардан фойдаланади. Ҳозирда элек трон тижорат ва бизнеснинг аксарият муаммолари ахборот хавфсизлиги би лан боглик, яъни хавфсизлик муаммолари электрон тижорат ва бизнес ривожидаги жиддий тусик хисобланади. Электрон тижорат билан шуғулланадиган компаниялар юқорида келтирилган боскичларда дуч келадиган тахдидлар куйидагилар: электрон магазин Web- сайтининг сахифасини алмаштириб куйиш. Бу тахдидни амалга оширишнинг асосий усули - фойдаланувчи суровини бошқа серверга йуллаш. Бу тахдид олтинча боскичда буюртмачи кредит карточкасининг номерини киритганда кучаяди;  ёлгон буюртмалар бериш ва электрон магазин ходимлари томонидан фирибгарлик қилиш. Ҳозирда ички/ташки тахдидлар муносабати 60/40ни ташқил этади;  электрон тижорат тизимида ўзатиладиган маълумотларни ушлаб колиш. Буюртмачининг кредит картаси хусусидаги ахборотни ушлаб колиш ўзгача хавф-хатарни тугдиради;  компаниянинг ички тармоғига кириттт ва электрон магазин компонентларини обрўсизлантириш;  “ хизмат қилитттдан воз кечиш ” (denial of service) хужумини амалга ошириш ва электрон тижорат ишлашини ёки унинг ўзелини бўзиш. Ушбу тахдидлар натижасида компания - электрон битим провайдери Bir necha banklarning bankomatlardan birgalikda foydalanishi natijasida banklarning maxfiy ma'lumotlarini (shifrlash kalitlari va boshqalar) himoya qilish jiddiy muammo tug'diradi. Ushbu muammoni hal qilish uchun har bir bank tomonidan bankomat bilan ulanish markazida markaziy PIN tekshirish sxemasi taklif qilinadi. Bankomat, Bank-ekveyer (bankomatga ega bo'lgan bank) va emitent bank (mijozning kartasini chiqargan) o'rtasida mijozning PIN-kodi haqidagi ma'lumotni ko'rib chiqish sxemasini ko'rib chiqamiz Bankomatning o`qish qurilmasi mijoz tomonidan taqdim etilgan bank kartasida saqlangan ma'lumotni o'qiydi va keyin bankomat mijozning Bank 1-Ekvayer hisobiga ega ekanligini aniqlaydi. Agar mijozning Bank-1 da hisob-raqami mavjud bo`lmasa tranzaksiya tarmoq marshrutizatori orqali identifikatsiya raqami bo`lgan Bank-2 Emitet BIN (Bank identifikatsiya nomeri) asosiy kompyuteriga yuboriladi yoki Bank-2 uchun PIN kodni tekshiradi. Agar PIN tekshiruvi Bank 2-ning asosiy kompyuterida amalga oshirilsa, ushbu kompyuter operatsiya to'g'risida to'liq ma'lumot oladi va PIN kodining haqiqiyligini tekshiradi. Natijalari qanday bo'lishidan qat'i nazar, Bank-2 kompyuteri ushbu yo'riqnomani tarmoq marshrutizatori orqali Bank-1 kompyuteriga yuboradi. GPS-mayoqlar Sensorli display bankomatlar Bankomatning karta o`qish qurilmasi Banknota olish joyi
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha