Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 233.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Электрон ижтимоий тармоқлар ва ёшлар

Купить
Электрон ижтимоий тармоқлар ва ёшлар  «Таълим-тарбия онг махсули, айни вақтда онг даражаси, унинг ривожини ҳам белгилайдигин омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан онгни ўзгартириб бўлмайди, онгни тафаккурни ўзгартирмасдан туриб биз кўзлаган олий мақсад-озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди», -деб ёзади Президентимиз И.А.Каримов. МОБИЛЬ ТЕЛЕФОНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИНГ аммо, унинг зараридан ҳимояланишни унутманг!  Бугунги глобал ривожланиш даврини мобиль телефонсиз кўз олдимизга келтириш мушкул. Айрим маълумотларга қараганда, бугун дунёда 4,6 млрд. абонент мобиль телефондан фойдаланади. Айниқса, кейинги йилларда уяли алоқа воситаси нафақат гаплашиш, балки бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатилади. Мобиль телефондан узоқ гаплашиш ёшлар орасида кенг тус олган, десак муболаға бўлмайди. Унинг организмга зарари тўғрисидаги илмий хулосалар кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Электромагнит тўлқинлардан нурланишнинг салбий таъсири тўғрисида кўплаб тадқиқот натижалари маълум қилиняпти. Мобиль телефоннинг зарарли таъсирини камайтириш  Мобиль телефоннинг зарарли таъсирини камайтириш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилиш зарур: 1. Вақт билан ҳимояланинг. Имкони бўлса, бир кунда 3 дақиқадан кўп гаплашманг. 2. Масофа билан ҳимояланинг. Гаплашганда, телефоннинг товуш узатгич мосламаларидан фойдаланинг. 3. Телефон чақираётганда ва бошқа рақамни тераётганда уни бош соҳаси ва қулоққа тутмай туринг. 4. Автомашинада мобиль телефондан имкон даражасида фойдаланманг. Негаки, автомобилнинг металл копламаси экран (тўсиқ) ролини ўйнайди, алоқа қийинлашади ва электромагнит тўлқин доираси ҳамда миқдори ошади. 5. Худди шундай металл гаражларда, темир-бетон қопламали уйларда ҳам шу ҳолат кузатилади, иложи бўлса ойна олдида ёки балконда гаплашинг. 6. Агар уйда, ишхонада одатдаги уй телефонлар Глобаллашаётган дунёда ахборот-коммуникация технологиялари  Глобаллашаётган дунёда ахборот-коммуникация технологиялари ва айниқса, Интернет кишилар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Глобал тармоқ, шиддат билан ривожланиб, имкониятлари тобора кенгаймоқда. Ҳар куни вертуал маконда бир неча миллондан зиёд ахборот ресурсларининг пайдо бўлиши унинг хажми ҳар дақиқа сайин ўсиб бораётганидан далолат беради.  Интернетнинг жамият иқтисодий-ижтимоий, маданий, техникавий ва ҳоказо тараққиётдаги ўрни беқиёс, албатта. Унинг улкан қудратини тан олиш ёки олмаслик тўғрисида гan бўлиши мумкин эмас. Интернет — инсон тафаккури, ақл ва билими қудратининг маҳсули ва инъикосидир. Бугун бу глобал тармоқ афзалликларини инкор этмаган ҳолда, унинг инсон маънавиятига туғдирадиган хавф-хатарла Глобал ахборот ва ёшлар тарбияси  Глобал тармоқдаги ахборот ресурсларининг ўсиб келаётган ёш авлод ҳаёт тарзининг шаклланишига таъсирини таҳлил қилинган. Шунингдек, Интернет ҳозирги кунда ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос мухитига айланиши кўрсатиб ўтилган. Миллий тармоқда ёшларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олган  ҳолда, ёш авлод манфаатлари ва муаммоларини қамраб олувчи маънан мазмунли, замонавий мавзулардан иборат интернет сайтлари яратиш ҳақида таъкидланган. ЎЗБЕК ЁШЛАРИ ТАРБИЯСИ  Ўзбек ёшлари тарбияси ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ўзбек ҳалқи ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс қилиб тарбиялашда бой тарихий тажрибага эга ва бу тажриба асосида замон талабларига мувофиқ баркамол шахсни шакллантиришда самарали фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Бугунги мураккаб, ғоявий ва ахборотлар кураши авж олиб бораётган даврда ёшлар тарбияси, айниқса, уларни турли зарарли таъсирлардан асраш муҳим масала ҳисобланади[1]. Уларга тўғри тарбия бериш, тўғри йўлга йўналтириш уларни ахлоқий тамойиллар асосида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб мавзуси ҳисобланади.  Замонавий ёшлар Интернетга маълумот олишнинг асосий манбаи ва коммуникациянинг бош воситаси, деб қарайдилар. Улар онлайн тизимига асосан янгиликларни излаш, дўстлар билан мулоқот қилиш, мусиқа ёзиб олиш учун кирадилар.  Интернет ва компъютер технологиялари соҳасида ёшлармизнинг бугунги эришаётган ютуқлари оз эмас. Аҳолига хизмат кўрсатишда енгилликлар яратиш, турли соҳалар фаолиятини ихчамлаштиришда информатсион технологиялардан фойдаланиш каби йўналишларда ёшларимиз ақлий меҳнатлари мамлакатимиз ижтимоий ҳаётига ижобий ўзгаришлар олиб кирмоқда. Бундай натижаларга эришиш учун куч, қурб, вақт асосийси имконият бугун кўпчилигимизда мавжуд. Фақат тенгдошлардан бу шароитлар қадрига етиш, уни тўғри англаш ҳамда қунт ва шижоат ила мақсад сари олға интилиш талаб этилади. Ахборот турли ижтимоий қатламларга, тажрибали ва миллий гуруҳларга  Ахборот турли ижтимоий қатламларга, тажрибали ва миллий гуруҳларга ҳар хил таъсир этиши ҳамда уни истеъмол қилиш ҳам бир-биридан фарқ қилганлиги боис, кишиларда, айниқса, ёшларда ахборотни саралай олиш, яъни ахборот истеъмоли маданиятини юксак даражада шакллантириш учун, энг аввало, ёш йигит-қизларда миллий ғypyp, ватанпарварлик, фидойилик туйғуларини уйғотиш муҳим. Зеро, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2006 йилдаги «Камолот» ЁИХни қўллаб- қув- ватлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Фармонида уқтирилганидек, «Ҳар томонлама комил ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир».  Ана шу сабабдан ҳам мустақил Ўзб ИНТЕРНЕТ БУГУНГИ КУНДА  Интернетни бугунги кунда «билмайман», деган ёшни топиш амримаҳол бўлиб қолди. Интернет-унинг сарҳади йўқ. У бугун ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Дунёнинг исталган нуқтасидан ахборот ва маълумотларни олишда интернетни ўрни беқиёс. Буни инкор этиб бўлмайди. Аммо… Афсуски, ха, интернетга нисбатан кўп ҳолларда ана шу «афсуски» деган сўзни қўллашга мажбур бўляпмиз. Интернетнинг келтириб чиқараётган айрим салбий жиҳатлари борки улардан кўз юмиб бўлмайди.  Хусусан бугунги кунда ўз жонига қасд қилишнинг осон йўлларини тарғиб қилувчи 9 минг сайт мавжуд, эротик мазмунга эга 4 мингдан зиёд, 12% порнографик характерга эга сайтлар мавжуд, 42% болалар ва ўсмирлар онлайн порнография таъсирига тушмоқда, 49% компютер ўйинлари зўравонлик ва ёвузлик руҳида, 41% ўта жанга Ўзбекистон бўйича интернетдан фойдаланувчилар қуйидаги сайтларга мурожаат қилишаркан  Яна бир рақам. Google компаниясининг таҳлилларига кўра, Ўзбекистон бўйича интернетдан фойдаланувчилар қуйидаги сайтларга мурожаат қилишаркан:  -Одноклассники.ru — 20.000 нафарга;  -Fasebook – 90.000 нафарга яқин;  -Мой мир – 40.000 нафардан ортиқ;  -Вконтакте – 15.000 дан ошиқ.  Ўзбекистондаги Doira.uz, vsetut.uz, odnoklassniki.uz, sinfdosh.uz, muloqot.uz, olam.uz каби жами сайтларда рўйхатдан ўтганлар жамланса ҳам юқоридаги миқдорга етмайди[7]. Глобал тармоқдаги ахборот ресурсларининг ўсиб келаётган ёш авлод ҳаёт тарзининг шаклланишига таъсирини таҳлил қилиш натижасида шундай фикр келиб чиқмоқдаки, Интернет ҳозирги кунда ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос мухитига айланиб қолди. Шундай экан, фикр Эътиборингиз учун миннатдорчилик билдираман!
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha