Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Электрон тижорат тизимлари ва уларнинг аҳамияти

Купить
Электрон тижорат тизимлари ва уларнинг аҳамияти Мавзулар: 1. Электрон тижорат тушунчаси; 2. Электрон тижоратнинг анъанавий савдо турларидан фарқи; 3. Электрон пул тушунчаси; Электрон пул бирликлари; 4. Интернет тўлов тизимлари, улар орқали тўловлар ва харидларни амалга ошириш; 5. Интернет-банкинг; 6. Электрон кармон, уларни тўлдириш ва улардан пул ол иш; 7. Интернет VISA ва MasterCard тўлов карточкалари; 8. Интернет дўконлар ва Интернет биржа. Электрон тижорат тушунчаси  Интернет тармоғидаги тижорат соҳасига оид фаолликни, унда олди-сотдини амалга оширилишини ифодалаш учун қўлланилади.  У компьютер тармоғидан фойдаланган ҳолда харид қилиш, сотиш, сервис хизмати кўрсатишни амалга ошириш, маркетинг тадбирларини ўтказиш имкониятини таъминлайди.Электрон тижорат фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги 2004 йил 29 апрелдаги 613-II сон Қонуни билан белгиланади ва амалга оширилади Электрон тижоратнинг анъанавий савдо турларидан фарқи Харидор ўзига қулай вақт, жой ва тезликда маҳсулотни танлаш ва сотиб олиш имкониятига эга; Савдо-сотиқ фаолиятини иш фаолияти билан бирга параллел равишда, яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олиб бориш имконияти; Кўп сонли харидорларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта фирмаларга мурожаат қила олиш имконияти; Керакли маҳсулотларни тезликда излаб топиш ва ушб у маҳсулотлар ма в жуд бўлган корхоналарга мурожаат қилишда техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш имконияти ; Харидорнинг яшаш жойи, соғлиғи ва моддий таъминланиш даражасидан қатъий назар ҳамма қатори тенг ҳуқуқли маҳсулот сотиб олиш имконияти; Ҳозирги кундаги мвжуд жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулотларни танлаш ва сотиш имконияти; Электрон тижоратда сав Электрон пуллар тушунчаси • Электрон пуллар – бу пул бирлигига тенглаштирилган белгилар ҳамда купюра ва танга ролини бажарувчи катта сон ёки файллардир. • Бундай тизимнинг фаолият кўрсатиш ҳаражатлари бошқаларидан анча кам. • Бундан ташқари, электрон пуллар тўлиқ анонимликни таъминлаши мумкин, чунки уни ишлатган мижоз ҳақида ҳеч қандай маълумот юбормайди. Электрон пуллар бирликлари WMYWMY – Ўзбекистон зонасида операцияларни амалга ошириш учун UZSнинг Y-ҳамёндаги эквиваленти; WMRWMR – рубль зонасида операцияларни амалга ошириш учун RURнинг R-ҳамёндаги эквиваленти; WMZWMZ – АҚШ долларида операцияларни амалга ошириш учун USD нинг Z-ҳамёндаги эквиваленти; WMEWME –ЕВРО да операцияларни амалга ошириш учун EURнинг E-ҳамёндаги эквиваленти; WMUWMU – Украина зонасида операцияларни амалга ошириш учун UAHнинг U-ҳамёндаги эквиваленти; WMBWMB – Беллорусия зонасида операцияларни амалга ошириш учун BYR нинг В- ҳамёндаги эквиваленти; WMGWMG – 1 грамм олтиннинг G-ҳамёндаги эквиваленти; WBCWBC ва WMDWMD – WMZ нингн С ва D ҳамёнлардаги кредит операциялари учун эквиваленти. Электрон тўлов тизимлари • WEBSUM • iPAY • PAYNET • WEBMONEY • IntellectMoney • Perfect Money • RBK Money • V-moneyТехника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш электрон тўловдир WEBSUM электрон тўлов тизими WEBSUM – бу Интернет тармоғи орқали бир зумда товар ёки хизматларни сотиш ёки харид қилиш имконини берувчи электрон тўлов тизимидир. WEBSUM электрон тўлов тизими манзили: www.websum.uz iPAY электрон тўлов тизими iPAY – бу UzExдаги биржа савдоларида, www.uzbex.com глобал савдо майдончасида, ҳамда iPAY тизимига қўшилган интернет дўконларда онлайн тўловларни амалга ошириш имконини берувчи, Ўзбекистон Республикаси товар ҳом-ашё биржасининг тўлов тизимидир. iPAY электрон тўлов тизими манзили: www.ipay.uz Электрон тўлов тизимлари ва улар орқали тўловларни амалга ошириш • Техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш электрон тўловдир. • Электрон тўлов тизимида товар/хизматлар тўлови харидорнинг электрон ҳисобидан шахсий банк рақами ҳисобига пул маблағларини чиқариш имконига эга бўлган сотувчининг электрон ҳисобига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Интернет- банкинг • Интернет-банкинг – банкдаги ҳисоб рақамни Интернет орқали бошқариш имкониятини берадиган хизмат. • Интернет-банкинг имкониятлари қуйидагиларни бажаришга имкон беради: – Банкка барча турдаги молиявий ҳужжатларни юбориш; – Исталган давр учун банкдаги ҳисоб рақамлардан кўчирмалар ва уларга тегишли бошқа ҳужжатларни олиш; – Ҳақиқий вақт тартибида тўлов ҳужжатлари банк ишловидан ўтишининг барча босқичларини кузатиш; – Хатолар тўғрисида хабарларни тезкор олиш; – Кирим ва чиқим тўлов ҳужжатларини кўриш ва чоп этиш. Электрон кармон, уларни тўлдириш ва улардан пул ечиш • Электрон кармон - бу электрон пулларни сақлаш учун мўлжалланган восита. • Электрон кармонни тўлдириш ва улардан пул ечиш қуйидаги усуллар билан амалга ошириш мумкин: – Тижорат банкларида нақд пул билан – Банк карталари (VISA, MasterCard, UzKart) ёрдамида – Почта орқали – Интернет-банкингёрдамида – Пул ўтқазмалар тизимлари ёрдамида – Мобил алоқа ёрдамида VISA ва MasterCard карталари • VISA карталари бўйича йиллик савдо айланмаси 4,8 триллион АҚШ долларини ташкил қилади. VISA карталари дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида қабул килинади. Дунёда тўлов карталарининг 57% VISA карталари ташкил қилади, асосий рақобатчилари MasterCard 26% ва American Express 13% ташкил қилади. • MasterCard Worldwide – дунёнинг 210 мамлакатларидаги 22 минг молиявий ташкилотларни бирлаштирган халқаро тўлов тизими ҳисобланади. Бош офиси АҚШнинг Нью-Йорк шахрида жойлашган. • VISA ва MasterCard карталари – Интернетда тўлов операцияларини амалга оширишда кенг қўлланилади. Интернет дўконлар ва интернет биржа WEBSUM электрон тўлов тизимидан фойдаланадиган интернет дўконлар Ўзбекистон глобал савдо тизими Шахсий компьютерингиздан ҳам, UzEx савдо майдончаларидан ҳам савдо қилиш имкониятини берувчи глобал миллий савдо майдончаси. Ушбу савдо тизими, iPAY тизими фойдаланувчиларига, максимал қулайликлар билан осонгина ўз товарларини сотиш ва керакли товарларни ҳарид қилиш имконини беради. Ўзбекистон глобал савдо тизими манзили – www.uzbex.com 2- боб. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ ВА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЛМАШИНУВИ Мавзулар 1. Ҳужжат тушунчаси; 2. Ҳужжатларнинг турлари; 3. Электрон ҳужжат; 4. Имзо ва унинг а ҳ амияти ; 5. Электрон рақамли имзо; 6. Электрон калитлар ва сертификатлар; Ҳужжат ва унинг турлари Ҳужжат - матн, товуш ёки тасвир шаклида ахборот ёзилган, замон ва маконда узатиш ҳамда сақлаш ва жамоат томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган моддий объект. Ҳужжат турлари – ҳужжатлар ўз шаклига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин: – Матнли ҳужжатлар. – Товушли ҳужжатлар. – Тасвирли ҳужжатлар. Электрон ҳужжат • Ахборот коммуникация воситалари қўллаб қувватлайдиган технология ёрдамида инсон учун қулай шаклда сақланадиган, узатиладиган ва тақдим этиладиган ва уни таниб олишга имкон берадиган реквизитларга эга электрон воситалардаги ахборот - бу электрон ҳужжатдир . • Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот коммуникация тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда ҳосил қилинади, ишлов берилади ва сақланади. • Электрон ҳужжатнинг реквизитлари қуйидагилардан иборат: 1. Электрон рақамли имзо; 2. Жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки жўнатувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми; 3. Жўнатувчининг почта ва электрон манзили; 4. Ҳужжат яратилган сана. Имзо ва Му ҳр Имзо – ҳужжатнинг ҳақиқийлигини ва юборган физик шахсга тегишли эканлигини тасдиқлайдиган инсоннинг физиологик хусусияти. Муҳр – ҳужжатнинг ҳақиқийлигини ва бирор бир юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи исботдир. Электрон рақамли имзо Электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо Электрон калитлар ва сертификатлар Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити - бу фақат ҳужжат муаллифига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони ҳосил қилиш учун мўлжалланган белгилар кетма- кетлиги. Электрон рақамли имзонинг очиқ калити - бу электрон хужжатнинг ким томонидан юборилганлигини аниқлаш ва уни ҳақиқийлигини тасдиқлашда қўлланилиши мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги. Электрон сертификатлар - бу сертификация тизими қоидаларига биноан белгиланган талабларга кўра электрон рақамли имзо воситаларининг мувофиқлигини тасдиқлаш электрон рақамли имзо калитини руйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжат. 3- боб. АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ ВА МОБИЛ АЛОҚА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Мавзулар: • М обил телефон ва мобил алоқа муҳити ; • Мобил алоқа хизмати операторлари; • Мобил алоқа х изматлари: сўзлашув, мобил интернет ва почта; • Мобил алоқа воситалари: Smartphone, iphone ва планшетлар; • Мобил алоқа воситалари ёрдамида ахборот алмашиш: Bluetooth, SMS ва MMS; • Мобил телефонлардан фойдаланиш ва ахборот алмашиш маданияти. • М обил телефон – мобил алоқада фойдаланиладиган телефон аппарати тури. Ҳозирги кунда, мобил телефон клавиатура ва экранга эга бўлиб аста-секин компьютер, факс аппарати, телефон аппарати, қайдлар китобчаси вазифаларини бажарувчи кўп мақсадли абонент тизимига айланмоқда. • Мобил алоқа муҳити – таянч станциялар ва бир гуруҳ абонентлар тизимидан иборат бўлиб, абонентларнинг бир-бирлари билан ўзаро ахборот алмашинувини таъминловчи техник воситалар мажмуаси. ММ обил телефонобил телефон ва мобил алоқа муҳити ва мобил алоқа муҳити Мобил алоқа операторлари • Мобил алоқа хизмати операторлари – абонентлар (мижозлар) учун мобил алоқа хизматларини таклиф қилувчи ташкилотдир. • Операторлар вазифасига радио частотадан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш учун керакли ҳужжатларни олиш, ўзининг мобил тармоғини ташкил қилиш, фойдаланиш, хизмат шартларини ишлаб чиқариш, хизмат тўловларини йиғиш ва техник хизмат кўрсатиш киради. • Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳудудида 5 та мобил алоқа оператори хизмат кўрсатмоқда, булар : – “ Уздунробита” МЧЖ ҲК – МТС, – “ Юнител” МЧЖ ҲК - Билайн, – “ Коском” МЧЖ – Ucell, – “ Rubicon wireless comunication” МЧЖ – “Перфектум Мобайл”, – Ўзбектелеком АК – “Ўзбектелеком Мобайл”. Мобил алоқа ҳизматлари Сўзлашув – телефон рақами терилганда жорий мобил оператор таянч станциянинг антеннаси чақираётган ва чақирилаётган абонентларни аниқлайди. Шундан сўнг ушбу ахборот узиб улагичга (коммутатор) юборилиб иккита абонент боғланади ва ушбу абонентлар орасида сўзлашув (маълумот алмашиниш) амалга оширилади. Мобил Интернет – ҳаракатдаги абонентлар учун мобил алоқа тармоқлари орқали Интернет ресурсларидан фойдаланиш технологияси. Мобил Интернетнинг қ улайлиги шундан иборатки, бунда фойдаланувчининг қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар у мобил алоқа атрмоғи орқали Интернет хизматларидан фойдаланиши имкониятига эга бўлади. Мобил почта - Интернет ресурсларидан фойдалан ган ҳолда абонентнинг мобил телефони орқали шахсий электрон почта хизматидан фойдаланиш имконияти. Мобил алоқа воситалари • Смартфон ( smartphone ) инглизчадан таржима қилинганда “ақлли телефон” маъносини англатади. Функционаллиги жиҳатидан чўнтак шахсий компьютерига яқин бўлган мобил телефон . • iPhone - тўрт диапазонли мультимедияли смартфонлар линейкаси. iPhone ўзида телефоннинг асосий вазифаларидан ташқари коммуникатор ва интернет планшетларнинг асосий функцияларини ҳам қамраб олган. • Интернет планшетлар – бу махсус мобил қурилма бўлиб, шахсий компьютернинг классик намунасидир.Планшетлар фақатгина экрандан ташкил топган бўлиб, бошқа қўшимча қурилмалар (сичқонча, клавиатура) виртуал кўринишда ташкил этилган. Bluetooth – кичик қамров доирасига эга бўлган симсиз алоқа технологияси. Тармоқ қурилмалари орасидаги ўзаро мулоқотни ва уларнинг Интернетга уланишини енгиллаштиради. SMS (Short Message Service) – қисқа хабарлар хизмати . Мобил алоқа тармоқларида абонентларнинг бир - бирларига қисқа матн хабарларини узатиш ва қабул қилиш хизмати ҳисобланади . MMS (Multimedia Messaging Service) – GPRS технологиясига асосланган мультимедиа хабарларини алмашиш хизмати. Хизмат рангли расм, фотосурат, мусиқа ва ҳатто видеоролиқларни узатиш ва қабул қилиш имконини беради. Мобил алоқа воситалари ёрдамида ахборот алмашиш • Мобил телефон лар ва бошқа мобил алоқа воситаларида н фойдаланганда сўзлашиш маданияти га , хабарларни ёзиш ва электрон почтадан фойдаланиш этикасига ҳамда телефон аппаратидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш зарур • Телефон орқали ножўя сўзларни гапириш, турли ножўя хабарларни жўнатишдан сақланингМобил телефонлардан фойдаланиш ва ахборот алмашиш маданияти Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha