Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 368.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Эндокрин тизим физиологияси

Купить
Эндокрин тизимЭндокрин тизим физиологиясифизиологияси Bajardi: Эндокрин тизимнинг биологик роли • Эндокрин тизимнинг ўзига хос белгиси шундан иборатки, у ўзининг таъсирини бир қатор моддалар - гормонлар ёрдамида амалга оширади. Кимёвий жиҳатдан гормонлар турли хилдаги гуруҳлардан иборат бўлиб, уларда намоён бўладиган моддалар - стероидлар, аминокислоталарнинг ҳосилалари, пептидлар ва оқсиллардан иборат. Уларнинг умумий хусусиятлари - эндокрин (ички секреция) безларда, яъни чиқиш йўллари бўлмаган махсус аъзоларда ёки компакт жойлашган ҳужайраларда (масалан меъда ости безининг оролчасида жойлашган ҳужайраларда, уруғдонлардаги Лейдиг ҳужайраларда, ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ пардасидаги ҳужайра гуруҳларида (секретин) ва гипоталамусда (АДГ, окситоцин ва бошқалар)) синтезланади, ҳамда қон орқали турли масофада жойлашган аъзоларга етиб боради. Улар, уш Барча гормонлар учун хос бўлган хусусият шундан иборатки, улар фақат мураккаб ҳужайра тузилмаларига (ҳужайра мембранаси, энзимлар тизимига) таъсир кўрсатади. Эндокрин безлар ва улар ажратадиган гормонлар асаб тизими билан узвий боғланган • Эндокрин безлар функциясини бошқаришда симпатик ва парасимпатик асаб тўқималарининг медиаторлари муҳим рол ўйнайди, яъни ички секреция безлари фаолияти устидан икки томонлама назорат мавжуд. Лекин, эндокрин безларининг ҳаммаси ҳам гипофиз гормонларнинг таъсири остида бошқарилмайди. Масалан, қалқонсимон без олд безлари, меъда ости безлари ва бошқа безлар антогонист- гормонлар миқдорининг таъсири ҳисобига, ҳамда миқдори шу гормонлар томонидан бошқариладиган метаболитларнинг (моддалар) концентрациясини ўзгартириш йўли билан бошқарилади. Гипоталамо-гипофизар тизим. • Бу тизим иккита асосий қисмга бўлинади: 1) гипоталамо - орқагипофизар тизим бўлиб, унда висцеротроп нейрогормонлар (вазопрессин ва окситоцин) синтезланади; 2) гипоталамо- олдгипофизар тизим бўлиб, унда гипофизотроп омиллар - либеринлар ва статинлар синтезланади Гипофиз ва унинг гормонлари. • Гипофиз, ёки миянинг пастки ўсимтаси эндокрин без ҳисобланиб, унинг функцияси гипоталамик гормонлар томонидан бошқарилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, гипофиз организмни мувофиқлаштирувчи тизимининг асаб ва эндокрин компонентларини боғловчи муҳим бошқарув марказдир. • Эмбриогенез даврида гипофиз иккита ҳар хил куртакдан ҳосил бўлган. Оралиқ мия воронкасининг тубидан нейрогипофиз шаклланган бўлиб, у, юксак умуртқалиларда гипофизнинг ўртадаги тепалигидан, оёқчаларидан ёки шоҳчаларидан ва орқа (асаб) соҳасидан иборат. Безли соҳа ёки аденогипофиз, олдинги ичакнинг олдига туртиб чиққан эпителиал қопқоғидан ривожланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Bojxona imtihon savollari
  • Bojxona qoʻmitasiga ishga kirish dastlabki test
  • Стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда кардиоренал боғлиқликни баҳолаш, эрта профилактикаси ва даволашни мувофиқлаштириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha