Эргономик талаблар ва уларнинг жароҳатланиш ҳамда касалланишларни профилактика қилишдаги роли

HAYOT FAOLIYATI XAVFSIZLIGIFAN: Эргономик талаблар ва уларнинг жароҳатланиш ҳамда касалланишларни профилактика қилишдаги роли ► 1. Машғулотнинг мақсади. ► Хавфсизликнинг эргономик асосларини ўрганиш. ► Ишни бажариш тартиби: ► 1. Эргономикани моҳиятини ўрганиш ► 2. Ергономик вазифаларни синфлаш ва турларга бўлиш ► 3. Иш жойини ташкил қилишда таъминланадиган ҳолатлар. ► . 2 . Топшириқ. Хавфсизликнинг эргономик асосларини ва эргономик талабларнинг касалланиш ва жароҳатларнинг олдини олишдаги ролини ўрганиш ► 3. НАЗАРИЙ ҚИСМ. ► Эргономика илмий фан бўлиб, у техника, психология, физиология ва гигиена фанларининг бирикишидан пайдо болган. Унда анатомия, биомеханика, токсикология, антропометрия ва биофизика фанларининг маълумотлари қў лланилади. ► Эргономика меҳнат жараёнларида қулай (оптимал) шароитларни яратиш мақсадида инсоннинг функционал имкониятларини ва афзалликларини ўрганади. Бунда меҳнат юқори унумли ва ишончли бўлади ҳамда интеллектуал ва флзик ривожланишга янги имкониятлар очади. Бошқача қилиб айтганда, инсон тавсифлари билан муҳит тавсифлари ўртасида маълум келишувчанлик ҳақида сўз боради. Эргономика нима? ► ЭРГОНОМИКА (юн. — иш, меҳнат ва — қонун) — киши (кишилар гуруҳи) ни ишлаб чиқариш фаолияти шароитлари билан боғлиқ ҳолда комплекс ўрганадиган фан ; меҳнат қуроллари, шароитлари ва жараёнларини такомиллаштириш мақсадларида инсон, техника, ишлаб чиқариш муҳитининг ўзаро таъсири ва алоқаларини тадқиқ этади. Қадимдан мукаммал меҳнат қуролини ихтиро қилиш, меҳнат жараёнида инсон организми ҳолатини ўрганиш бирор ишини бажариш учун энг мақбул шароитлар яратиш мақсадлари билан боғлиқ бўлган. Эргономика- ► техника, ► психология, ► физиология, ► гигиена фанларининг чегараларида пайдо бўлган фандир. Эргономикада - ► анатомия ► биомеханика ► токсикология ► антропометрия ► биофизика ва бошқа фанларнинг ютуқлари ва маълумотларидан фойдоланилади. ► Антропометрия [антропо… ва юн. metreo – ўлчайман] – антропология текшириш усулларидан бири. У одам организми аъзоларининг ҳамма белгилари (узунлиги, эни, қалинлиги, шакли, ранги ва ҳ. к.) ўзгариб туришини миқдорий томондан тавсифлаб беради. Олинган маълумотлар организмнинг айрим бўлаклари (бош, бўйин, кўкрак қафаси, қорин ва чаноқ қисмлари, қўл ва оёқлар)га таккосланиб, ўсиши ёки ўзгариши кузатиб борилади. Узунлик, кенглик ва бурчак белгилари антропометрия асбоблари (учи дўмбоқ циркуль, сирғанувчи циркуль, коорднатали циркуль, одам бўйини ўлчовчи антрпометр, бурчакни ўлчовчи гониометр ва жағни ўлчовчи мандибулометр ва ҳ. к.) ёрдамида ўлчанади. Антропометрия маълумотларидан криминалистикада жиноятчиларни тасифлаш ва аниқлашда ҳам фойдаланилади. Aнтропометрик мослик ► Aнтропометрик мослик инсон танасининг катталиги, ташқи маконни кўриш қобилиятини, ишларни ташкил қилишда операторнинг ҳолатини (ҳолатини) ҳисобга олишни ўз ичига олади. ► Ушбу мувофиқликни таъминлашнинг қийинлиги шундаки, одамларнинг антропометрик кўрсаткичлари ҳар хил. ► Шарх: Ўртача бўйли одамга мос келадиган ўриндиқ, бўйи паст ёки жуда баланд одам учун ўта ноқулай бўлиши мумкин. ► Қуйида рационал иш жойига оид баъзи умумий кўрсатмалар келтирилган. Эргономикадаги антропометрик талаблар. ► Бутун объект муҳитининг шакли ва функционал ўлчамлари, унинг ҳажм-фазовий тузилмалари цивилизация тарихи давомида инсон танасининг ўлчамлари ва нисбати билан узвий боғлиқдир. Қадимги халқлар, бутун Европа халқлари сингари, 19-асргача, инсон танасининг параметрлари (тирсак, оёқ, оёқ ва бошқалар) асосида ўлчовлар тизимидан фойдаланганлар. Қурувчилар, меъморлар биноларни барпо етишди, уларда нафақат қисмларнинг нисбати одамнинг нисбатларига тўғри келади, балки биноларнинг мутлақ ўлчамлари одамлар билан мутаносиб еди. “ Эргономика” сўзини биринчи бўлиб, 1875 йили ўзининг “Эргономика жиҳатлари, яъни меҳнат ҳақидаги фан” деган ишида поляк олими Ястшембовский таклиф қилган. Янги илмий фанни яратиш ғояси бошида, яъни 1921 йилда , рус олимлари В.М. Бехтерев ва В.Н. Мясищевлар уни “эргология” кейин “эргонология” деб аташни таклиф қилишган. 1949 йилда Англияда янги илмий фанни яратиш учун фаннинг ҳар хил соҳаларидан бир гуруҳ мутахассислар бирлашганларида эргономика тушунчаси қабул қилинди. Эргономиканинг ўрганиш объекти: «инсон-машина-ишлаб чиқариш муҳити» («И-М-ИЧМ») тизимидир. Эргономиканинг мақсади: Машиналар ва ишлаб чиқариш қуроллари параметрларини, ҳамда ишлаб чиқариш муҳити шароитларини инсоннинг физик ва психофизиологик имкониятларига мослаштиришдир, яъни меҳнат жараёнларини меъёрлаш (оптималлаштириш) ва барча кўнгилсиз ишлаб чиқариш омилларини бартараф қилиш ёки максимал даражада камайтиришдан иборатдир. Эргономикадаги мослашиш турлари ► Маълумотий мослашиш; ► Биофизик мослашиш; ► Энергетик мослашиш; ► Фазовий – антропометрик мослашиш; ► Техник - эстетик мослашиш. Маълумотий мослашиш ► Эргономика “инсон-машина-ишлаб чиқариш муҳити” тизимида шундай маълумотий моделни яратишни таъминлаши керакки: ► бу модел кўрсатилган вақтда машинанинг ҳамма керакли кўрсаткичларини акс эттириши ва шу билан бир вақтда бошқарувчининг хотираси ва диққатини зўриқтирмасдан, маълумотларни хатосиз қабул қилишни, ҳамда қайта ишлашни таъминлаши лозим. ► Яъни, маълумотий модел инсоннинг физик ва психофизиологик имкониятларига мос келиши керак. Маълумотий мослашишнинг аҳамияти: ► Юқорида келтирилган «И-М-ИЧМ» тизимда маълумотий мослашишни шакллантириш жуда мураккаб масаладир. ► Бошқарувчининг хавфсизлиги, иш унумдорлиги, аниқлиги ва сифати шу масаланинг қанақа даражада ечилганлигига боғлиқ бўлади. Маълумотларни акс эттирувчи воситалар (МАЭВ): Жараёнлар кўрсаткичларини акс эттирувчи воситаларга қуйидагилар киради: ► Экранлар; ► Стрелкали асбоблар; ► Электрон асбоблар; ► Товушли, рангли ва бошқа турдаги асбоблар. Сенсомотор майдон: Зарур ҳолларда жараёнлар кечишига таъсир этишни, яъни бошқаришни, таъминловчи воситаларга қуйидагилар киради: ► Дастаклар (ричаглар); ► Борт компьютерлари; ► Жойстиклар: ► Ростлагичлар; ► Тугмалар (кнопкалар), қайта қўшгичлар ва бошқа турли бошқариш воситалари. Биофизик мослашиш: ► Бошқарувчи учун мақбул физиологик ҳолат ва талабга жавоб берадиган ишчанликни таъминлайдиган атроф-муҳитни яратиш биофизик мослашиш деб аталади. ► Яъни иш ўрнида микроиқлим параметрларини, турли нурланишлар, шовқин ва титраш даражаларини, ҳаво тозалигини ва бошқа омилларни санитар меъёрлар талаби даражасида мақбуллаштириш). Энергетик мослашиш: ► Одамнинг куч ва энергетик кўрсаткичлари чегараланган. ► Шу сабабли: машинанинг бошқарув органлари ва уларга бошқарувчи томонидан қўйиладиган энг мақбул зўриқиш, сарфланадиган қувват, ҳаракат аниқлиги ва тезлиги орасидаги ўзаро боғланиш энергетик мослашиш деб аталади. Энергетик мослашишга мисоллар: Фазовий – антропометрик мослашиш: ► Меҳнат жараёнида одам гавдасининг ўлчамларини, гавда ҳолатини, ташқи фазони кўриш ва кузатиш имкониятларини назарда тутади. ► Бунда: иш ўрни ҳажми; қўл ва оёқлар етадиган зона чегаралари; МАЭВларни ва сенсомотор майдонни жойлаштириш кўрсаткичлари ва бошқалар аниқланади. ► Бу масалани ечиш ҳам мураккаб масала ҳисобланади, чунки одамлар гавдаси турли кўрсаткичларга ва ўлчамларга эга. Фазовий – антропометрик мослашишга мисол (2): Техник эстетик мослашиш: ► Техник эстетик мослашиш меҳнат жараёнида одам машинада ишлашидан ҳузур – ҳаловат, эстетик завқ олишини назарда тутади. ► Бу масалани ечиш учун дизайнерлар, конструктор – рассомлар жалб қилинади. Асосий эргономик вазифаларнинг синфланиши: ► Психологик юкланишни камайтириш. ► Шинам иш муҳитини таъминлаш. ► Ишнинг қулайлигини таъминлаш. ► Ишлаб чиқаришни рационал ташкил қилиш. ► Кадрлар билан ишлаш. ► Физиологик юкланишларни камайтириш. Психологик юкланишни камайтириш - назорат тизимларини автоматлаштириш; - ишлаб чиқариш жараёнларининг устиворлигини ошириш (стабиллаштириш); - иш хавфсизлигини таъминлаш; - жиҳозларнинг ишончли ишлашини таъминлаш; - маълумотлар ҳажмини меъёрий даражагача камайтириш; - назорат ва созлашнинг қўлай (рационал) тизимларини ташкил қилиш; - назорат ва созлаш тизимларини марказлаштириш. Шинам иш муҳитини таъминлаш - қулай микроиқлим шароитини яратиш; - қулай ёритилганликни таъминлаш; - шовқин ва титрашга қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқиш; - ишлаб чиқариш интерьерини яхшилаш. Ишнинг қулайлигини таъминлаш ► қулай бўлган ускуналарни яратиш ва ишлатиш; ► қулай мебелларни яратиш ва ишлатиш; ► қулай асбобларни яратиш ва ишлатиш; ► қулай махсус кийимларни яратиш ва қўллаш; ► ускуналарнинг конструктив кўринишини замонавийлаштириш; Ишлаб чиқаришни рационал ташкил қилиш - ускуналарни рационал жойлаштириш; - иш зоналарини тўғри ташкил қилиш; - ташиш ва ўтиш ишларини камайтириш; - ишлаш ва дам олишни тўғри ташкил қилиш; - маиший хизмат кўрсатишни тўғри ташкил қилиш. Кадрлар билан ишлаш Бунга: -касбий танлаш, -техник йўриқнома, -тажриба алмашиш, -касбий ўқитиш, -малака ошириш киради. Физиологик юкланишларни камайтириш - жараёнларни механизациялаш ва автоматизациялаш, ҳамда янги ускуналарни яратиш; - иш ўрнини тўғри ташкил қилиш; - иш зонасини тўғри таъминлаш; - рационал ҳаракатларни танлаш; - бошқариш қисмларини тўғри танлаш ва жойлаштириш; - бошқаришни марказлаштириш. Психологиянинг предмети ► «Психология» сўзи иккита грекча сўзлардан — «psyche» — жон, руҳ ва « logos » — таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. ► Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади. ► Психология бўйича адабиётларда унинг предметини қисқача қилиб, “психика”дир , деб таъриф беришади. ► Психика — бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики , у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди. ► Лекин бу қисқа таърифлардан психикага алоқадор жараёнлар онгнинг акс эттириш шакллари экан, деган юзаки хулосага келиш нотўғри бўлади. ► Чунки инсон психикаси ва унинг руҳий оламига алоқадор ҳодисалар ва жараёнлар шу қадар мураккаб ва хилма-хилки, биз баъзан ўз-ўзимизни ҳам тушунмай қоламиз. ► Шунинг учун ҳам одамларнинг билимдонлиги нафақат ташқи оламда рўй бераётган объектив ҳодисалар моҳиятига алоқадор билимлар мажмуига эга бўлиш билан бирга, балки ҳаётда муносиб ўрин эгаллаш, ўз ички имкониятлари ва салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда фаолиятини оқилона ташкил этишнинг барча сирларидан бохабар бўлиш, ўзига ва ўзгаларга таъсир кўрсатишнинг усулларини билиш ва улардан ўз ўрнида унумли фойдаланишни назарда тутади. ► Психологик билимдонликнинг мураккаблиги айнан шундаки, атрофимиздаги нарсалар ва ходисаларнинг моҳиятини бевосита ҳис қилиб билишимиз мумкин, лекин психик ҳаётга алоқадор бўлган жараёнларни, ўзимизда, миямиз, онгимизда рўй бераётган нарсаларнинг моҳиятини билвосита биламиз. ► Психология фани ўрганадиган жараёнлар ва ҳодисалар мураккаб ва хилма-хил. ► Уларни ўрганишнинг икки жиҳати бор: бир томондан, уларни ўрганиш қийин, иккинчи томондан осон ҳам. Охирги жиҳати хусусида шуни айтиш мумкинки, бу ҳодисалар бевосита бизнинг ўзимизда берилган, уларни узоқдан қидириш, мавҳум аналогиялар қилиш шарт эмас, бошқа томондан, улар ўзаро бир-бирлари билан боғлиқ ва умумий қонуниятлар ва принципларга бўйсунади. ► Демак, қисқа қилиб, психологиянинг предмети конкрет шахс, унинг жамиятдаги хулқ-атвори ва турли фаолиятларининг ўзига хос томонларидир , деб таърифлаш мумкин. ► Психология конкрет фан сифатида психик фаолият қонуниятларини, унинг рўй бериши механизмлари ва омилларини ўрганувчи фандир. ► Қуйидаги жадвалда психик жараёнларнинг намоён бўлиш шакллари, улар ўртасидаги ў ПСИХИКАНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ Психик жараёнлар Психологик ҳолатлар Шахснинг хусусиятлари Билиш жараёни Ҳиссий-иродавий Индивидуаллик Сезгилар Эмоциялар Йўналишлар Идрок Эътиқодлилик Темперамент Хотира Бардамлик Характер Тафаккур Тетиклик Қобилиятлар Хаёл Апатия Иқтидор Нутқ Қизиқувчанлик Ақлий салоҳият Диққат Ҳайратланиш Хулқ мотивацияси Ишончлилик Иш услуби Ижодий руҳланиш Маъсулият Фаолият хавфсизлиги психологияси ► Фаолият хавфсизлиги психологияси деганда инсон фаолияти хавфсизлигини таъминлаш учун психологик билимларни қўллаш тушунилади. ► Фаолият (меҳнат) хавфсизлиги психологияси – психологик илмларнинг бир соҳаси сифатида катта аҳамиятга эга. ► У ижтимоий-тарихий ва аниқ ишлаб чиқариш шароитига, меҳнат қуролларига, меҳнатга ўқитиш усулларига ва ишловчиларнинг шахсий психологик сифатларига боғлиқ ҳолда ҳар-хил турдаги меҳнат фаолиятининг психологик афзалликларини ўрганади. ► Фаолият (меҳнат) психологиясининг ўрганиш объекти – нафақат меҳнат фаолияти ва меҳнат хавфсизлиги бўлмасдан, балки ишловчиларнинг шахсий афзалликлари, қисман – уларнинг касбий қобилиятлари, меҳнат фаолиятида амалга ошириладиган аниқ ишлаб чиқариш муҳити, меҳнатдаги шахслараро муносабатлар, предметлар, қуроллар, меҳнат маҳсулотлари ва ишлаб чиқаришга ўқитишнинг усуллари ҳисобланади. ► Фаолият (меҳнат) психологиясининг асосий масаласи – фаолиятнинг инсон учун осон, енгил ва хавфсиз бўлишига, унинг хурсандчилик олиб келишига, корхоналардаги инсоний муносабатларнинг гармоник ва фаол бўлишига ёрдам беришдир. Хавфсизлик психологияси нимани ўрганади? ► Хавфсизлик психологияси – руҳий жараёнлар ва руҳий хусусиятларни ўрганади ва меҳнат фаолияти жараёнида кузатиладиган руҳий ҳолатларнинг турли хил шаклларини тўлиқ таҳлил қилади. ► Инсоннинг руҳий фаолияти структурасида 3 та асосий ташкил қилувчилар ажратилади: - руҳий жараёнлар; - руҳий хусусиятлар; - руҳий ҳолатлар. Руҳий фаолият структурасини ташкил қилувчиларнинг моҳияти: ► Руҳий жараёнлар - руҳий фаолиятнинг асосини ташкил қилади. Буларсиз билимнинг вужудга келиши ва ҳаёт тажрибасини орттириш мумкин эмас. Руҳий жараёнларнинг билиш, эмоционал, иродавий ва сезиш турлари мавжуд (сезиш, зеҳнлаш, хотирлаш, эслаш ва ҳакоза). ► Руҳий хусусиятлар (шахс сифати) - шахс хусусияти – бу унинг муҳим афзалликлари (характери, темпераменти, йўналиши). Шахснинг сифатлари ичида интеллектуаллик, эмоционаллик, ирода, аҳлоқ ва меҳнат ажралиб туради. Яна буларга барқарорлик ва доимийлик хусусиятлари киради. ► Руҳий ҳолатлар - турли–туманлик ва вақтинчалик характери билан ажралади, у аниқ даврда психологик фаолиятнинг афзалликларини аниқлайди ва бутун психологик жараёнлар давомида ижобий ёки салбий баён қилиниши мумкин. Инсон фаолияти самарадорлигининг психик кучланиш даражасига боғлиқлиги ► Психик кучланиш ошиши маълум чегарагача меҳнат натижаларига ижобий таъсир қилади. ► Лекин фаоллашишнинг критик даражагача кўтарилиши меҳнат натижаларининг пасайишига, баъзан ишчанликнинг тўла йўқолишига олиб келади. ► Психик кучланишнинг меъёридан ошган шакли чегарадан чиқиш дейилади. ► Юкланиш чегарадан ошганда иш қобилиятининг пасайиши кузатилади. ► Инсоннинг нормал юкланиши максимал юкланишга нисбатан 40-60 % дан ошмаслиги керак. ► Психик кучланишнинг чегарадан чиққан шакллари психик фаолиятнинг ҳар хил таркибий қисмларга ажралишига, (дезинтеграцияланишига), биринчи навбатда инсонга хос психик иш қобилияти даражасининг пасайишига олиб келади. ► Психик кучланишнинг жуда аниқ ифодаланган шаклларида ҳаракат координацияси ва чаққонлиги йўқолади, балки ҳаракатнинг самарасиз шакллари ва бошқа салбий ҳолатлар пайдо бўлади. ► Чегарадан ташқари руҳий зўриқиш тормозли ва асабий кўринишларга бўлинади. ► Тормозли руҳий зўриқиш – ҳаракатнинг чекланганлиги ва секинлашиши орқали характерланади. Бундай ҳолатда, ишчи олдинги ҳолатидагидай эпчиллик, чаққонлик ва усталик билан ўз касбий маҳоратини намоён қила олмайди, яъни фикрлаш жараёни секинлашади, эслаш қобилияти сусаяди, эътиборсизлик ва шу каби бошқа салбий белгилар юзага келади. ► Асабий зўриқиш – ҳаяжонланиш, руҳий зўриқиш гиперактивлиги, кўп сўзлилик, қўл ва овоз қалтираши каби белгиларда намоён бўлади. Бундай ҳолатда ишчи қўпол, хафақон кўринишга тушиши, тез-тез беихтиёр иш жиҳозлари ва асбоблари ҳолатини кузатиши, уст-кийимини тўғрилаши, қўлини артиши ва шу каби қилиқларни бажариши кузатилади. ► Албатта, бу ҳолатларнинг барчаси хатога йўл қўйилишига ва натижа ► Операторнинг руҳий ишончлилигини белгиловчи алоҳида руҳий ҳолатлар: пароксизмал хушдан кетиш, кайфиятнинг психоген ўзгариши, руҳий фаол воситаларни (стимуляторлар, транквилизаторлар, алкоголь ичимликлар) қабул қилиш таъсиридаги руҳий ўзгаришлар кўринишида бўлади. ► Пароксизмаль ҳолат – турли хил тоифадаги ҳушдан кетиш (бош миянинг органик бузилиши, эпилепция, ҳушдан кетиш), яъни, бир неча секунддан бир неча минут оралиғида хушдан кетишдир. Албатта, бундай ҳолат турли хил оғир оқибатларга олиб келувчи, баъзида ўлим билан туговчи бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. ► Психоген ўзгаришлар ва аффектив ҳолатлар руҳий таъсир орқали юзага келади. Кайфиятнинг бузилиши ва апатия бир неча соатдан бир неча ойгача давом этиши мумкин. ► Албатта, бунга турли хил кўнгилсиз ҳодисалар, ихтилофли, можароли вазиятлар сабаб бўлади. ► Бундай ҳолатда бефарқлик, ланжлик, лохаслик, тормозланиш, эътиборсизлик, мускул ҳаракатининг сусайиши содир бўлиши ва бу ҳолатлар ўз-ўзини назорат қилиш қобилиятини сусайишига, натижа эса турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишига олиб келиши мумкин. ► Хафа бўлиш, ҳақоратланиш, ишлаб чиқаришдаги муваффакиятсизлик оқибатида эса аффектив ҳолат (аффект- ҳиссий портлаш, эмоционал портлаш) юзага келади. ► Инсонда, аффектив ҳолат вақтида фикрлаш – тафаккурнинг психоген (эмоциональ) торайиши кузатилади. Бунда ҳаракатнинг тезлиги, агрессивлиги ва қўполлиги ортади. ► Руҳий фаол воситалар, яъни дори-дармонлар ва алкоголь ичимликларни қабул қилиш ҳам руҳий ҳолатни салбий ўзгаришига олиб келади. Руҳий фаол воситаларга фаол стимуляторлар (первитин, фенамин) ва транквилизаторлар (седуксен, элениум) киради. ► Ушбу дорилар асабийлашишни («невроз»ни) камайтириб , хотиржамликка олиб келиш билан бир қаторда, руҳий фаолликни камайтиради, реакция тезлигини сусайтиради, апатия ва уйқусирашга сабаб бўлади. ► Бу эса, меҳнат фаолияти даврида йўл қўйиб бўлмайдиган хатоларга шароит туғдиради ҳамда бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқаради. ► Руҳий фаолиятнинг маиший ва ишлаб чиқариш омиллари таъсирида ўзгариши ишлаб чиқариш фаолиятидаги инженер- ташкилотчилар олдига ишчининг руҳий ҳолатини назорат қилувчи системани вужудга келтириш ҳамда такомиллаштириш зарурлигини кўрсат ► Egronomika ish joylarini loyihalashga talablarni ifodalab beradi. Asosiy va qo'shimcha harakat zonalarni aniqlaydi, tegishlicha poldan balandlik bo'yicha, simmetriya o'qidan front bo'yicha jihozlarning joylashish zonalarini aniqlab beradi. ► Odam har xil ishchi holat (tik, o'tirgan, yotgan va engashgan)larining optimal va chegaraviy o'lchamlarini aniqlash uchun ish joyini ratsional tashkil qilishda ishlatiladigan zarur antropometrik ma’lumotlar tizimlashtiriladi. ► Ish joyini loyihalashda antropometriya ma'lumotlarini hisobga olish muhimdir. Ergonomika bo'yicha manbaalarda maxsus ta'kidlanadiki, konstruktor o'zining antropometrik va psixofiziologik tavsiflarini boshqa odamlar uchun ham namunaviy deb qaramasligi va shu asosda narsalarni loyihalash jarayonini tashkil qilmasligi kerak. ► Faqat inson tanasi o’lchamlari va a'zolari haqida, uning yoshi va jinsi o’rganilgan holda keng to'rejagan tizimli tanlangan ma'lumotlarni jalb qilganda olcham standartlarini loyihalash uchun mustaxkam ilmiy baza bo'lishi mumkin. ► 4. Топшириқ бўйича адабиётлардан маълумотларни ўрганиш, хулоса ва ҳисобот тайёрлаш Назорат саволлари: 1. Эргономика нима? 2. Ергономик вазифаларни синфланиши ва турларга бўлишни айтинг? 3. Иш жойини ташкил қилишда таъминланадиган ҳолатлар қандай талабларга жавоб беради?. 4. Хавфсизликни таъминлаш принциплари қанақа гуруҳланади? 5. Хавфсизликнинг йўналтирувчи принциплар гуруҳига қанақа принциплар киради? 6. Хавфсизликнинг техник принциплари гуруҳига қанақа принциплар киради? 7. Хавфсизликнинг ташкилий принциплари гуруҳига қанақа принциплар киради? 8. Хавфсизликнинг бошқарув принциплари гуруҳига қанақа принциплар киради? 9. Хавфсизлик эргономикаси нима? ► Адабиётлар. ► Ёнғин хавфсизлиги.2-нашри./А.Е. Худоев таҳрири остида. –Т.: Ўз.Р. ИИВ ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби. 2007. – 722 б. ► Ёрматов Ғ.Й. ва бошқалар. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. –Т.: “Алоқачи”, 2009 йил. – 348 б. ► Нигматов И., Тожиэйв М. Х. "Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси" Дарслик.-Т.: Иқтисод-молия. 2011. -260 б. ► Ғойипов Ҳ.Э. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. –Т.: “Янги аср авлоди”, 2007 йил. – 264 б. ► Ёрматов Ғ. Й. ва бошқалар. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. -Т.: 2005. ► Безопасност жизнедеятелности. /Под.ред. Михайлова Л.А. Киев – Харков – Минск, 2007. 301 с. Эътиборингиз учун раҳмат!