Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 2000UZS
Размер 22.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Ноябрь 2026
Расширение docx
Раздел Рефераты
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ернинг электр майдони

Купить
Ернинг электр майдони .
Режа:
1. Электромагнит майдонлар хақида умумий тушунча. 
2. Табиий,   сунъий,   ўзгармас   ва   ўзгарувчан,   барқарор лашган   ва
барқарорлашмаган майдонлар тўғрисида тушунча. 
3. Сунъий   майдонларни   ҳосил   қилиш   усуллари.   Нормал   ва   аномал
электро магнит майдонлар. 
4. Ер сфераларининг электр хусусиятлари. Ернинг   электромагнит   майдони   (ЕЭМ)   деганда   электрли   зарядланган
заррачалар   билан   геосфералар   ўртасидаги   ўзаро   таъсир   механизмини
тушунмоқ   керак.   Ушбу   зарядланган   заррачаларнинг   макон   ва   замондаги
ўзгариши   магнит   майдони   доирасида   элект   токини   барпо   қилади.   демак,
ЕЭМ   бир   бутун   бўлиб   икки   хилда   намаён   бўлади.   1.Электр   майдони.   2.
Магнит майдони. 
Астрофизика   ва   геофизика   фанларининг   ютуқлари   шуни   кўрсатадики
Қуёш   радиацияси   (фаоллиги)   ва   магнит   кучланиши   (фаоллиги)   Ерда   содир
бўладиган   кўплаб   жараён   (атмосфера   босими,   ҳарорат,   қурғоқчилик,   совуқ
оқимларнинг   кириб   келиши,   1999   йил   декабр   ойининг   охирида   Ғарбий
Европа мамлакатларидаги, 2000 йил феврал АҚШ даги дахшатли довуллар)га
бевосита   таъсири   бор.   Электромагнит   бўронлари   ва   аномал   майдонлар
организмларга,   жумладан   кишилар   соғлигига   ҳам   салбий   таъсир   қўрсатади.
Айниқса   бу   ўзгаришларни   бот,   юрак,   қон   босими,   бранхит   касалликлари
билан хасталанган беморлар тезда сезади.
Ер   пўсти-литосфера   ва   ундаги   жисмлар   (минерал,   тоғ   жинслари)
атмосфера ва гидросфералар электр токини турлича ўтказади.
Ернинг магнит майдони борлигини хитойликлар 1000 йилдан аввалроқ
билганлар. «Сирли тош», яъни магнитизм ҳодисасини эрамиздан аввалги бир
неча   аср   аввалданоқ   хитойликлар,   араблар   ва   юнонлар   билишган.   Магнит
стрелкасининг   жануб   ва   шимол   томонни   кўрсатишини   Хитойда,   Қадимги
Мисрда   ва   Вавилонда   билишган   ва   денгизда   сузишда   фойдаланишган.
Компоснинг   ихтирочиси   хитойликлар   ҳисобланади.   Инглиз   Гильберт   1600
йилда «Ерни катта магнит» деб атаган, унинг иккита магнит қутби борлигини
ёзиб қолдирган.
Ер   пўстида   тарқалган   тоғ   жинслари   ва   рудаларнинг   хусусиятига   кўра
магнит аномалиялари  кузатилади  (масалан  Курск  магнит  аномалияси). Улар
локал, регионал ва планетар миқёсида кузатилиши мумкин. Бундан ташқари
магнит бўронлари бўлиб туради.
3. Ернинг ички ҳароратли майдонлари. Ернинг   ички   ҳарорати   босим   билан   биргаликда   моддаларнинг   ҳолатини
белгилаб   беради.   Тоғ   жинсларининг   хоссалари   ва   ички   моддаларнинг
иссиқлик ўтказувчанлиги,  электр токи ўтказувчанлиги,  қовушқоқлиги, оқиш
меъёри   каби   хусусиятларини   белгилаб   беради.   Бунда   тоғ   жинсларининг
намлик даражаси етакчи ўринни эгаллайди.
Ер   юзасига   иссиқлик   асосан   Қуёшдан   99,5%   келади.   Ернинг   ички
қисмидан   келадиган   ҳарорат   оқими   ҳам   муҳим   аҳамиятга   эга.   Ана   шу
ҳароратлар   экватордан   қутбгача   геофизик   жараёнларнинг   қонуний
тарқалишига сабабчидир.
Ер   юзасида   гелиотермик   зона ,   ички   қисмларида   геотермик   зона
(геотермик   градиент   ва   босқич   зоналари)   мавжуд.   Гелиотермик   зонада   2   та
қатлам   ажратилади.   1.Ер   юзасининг   1,0-1,5   м   чуқурлигигача   суткалик
ҳарорат   тебраниш   қатлами.   Бунда   ҳарорат   максимуми   (соат   13 00
)   ва
минимуми   эрталаб   Қуёш   чиқиш   арафасида   кузатилади.   2. Йиллик   ҳарорат
тебраниш   қатлами   Қуёш   энергиясининг   келиши   ва   ер   юзасидан   қайтиши
билан   белгиланади.   Бир   йилда   бир   марта   максимум   (июль-август)   ва   бир
марта минимум (январ-феврал) ўртача кенгликларда кузатилади.
Ёзда (60 0  
ш.к.) тоғ жинсларида ҳароратнинг тебраниш амплитудаси (ер
юзасида):   гранитда   20,3 0
  С   (60см   чуқурликда   1,3 0  
С)   ,   қумда   34,5 0
  С   (60   см
чуқурликда 0,1 0
 С), торфда 21,4 0
 С (60 см чуқурликда 0,1 0
 С) га тенг.
Геотермик зонада доимий йиллик ҳарорат минтақаси (Москва учун 4,2  0
С   20   метр   чуқурликда,   Париж   учун   11,8 0
С,   28   метр,   Яқутияда-2   0
С,   10
метрда),   мавжуд.   Геотермик   босқич   (100   метрқ3 0
),   геотермик   градиент
(1 0
 33   метр)   кўрсаткичларини   ўрганишнинг   аҳамияти   катта.   Географик
қобиқ   сингари   геофизик   майдон   ҳам   материя   мавжудлигининг   муайян
шаклидир.   Геофизик   майдонни   тавсифлаш   учун   бирорта   манбага   (электр
заряди, массаси ва энергияси) таъсир этувчи куч асос қилиб олинади. Одатда
бу   кучни   кучланиш   майдони   Е   деб   юритилади.   Кучланиш   ташқи   кучлар
бажарган иш билан ўлчанади. Геофизик   майдоннинг   илмий-амалий   аҳамияти   ғоят   катта.   Жумладан,
зарядланган   электр   заррачаларининг   миграциясини,   тоғ   жинсларининг
силжиши,   эриши,   оксидланиш   жараёнларини   белгилаб   беради.   Шунингдек,
ҳаво   массалари   ва   табиий   сувларнинг   айланма   ҳаракатини,   зичлигига   кўра
тоғ   жинсларининг   дифференцицияланишини   аниқлайди,   Ернинг   ички
тузилишини   ва   физик-кимёвий   хоссаларини   ўрганиш,   қазилма   бойликларни
қидиришда, геосфералар ўртасидаги алоқани аниқлашда ёрдам беради
Охирги   жумлалардан   маълумки,   географик   қобиқ   табиий   география
фанининг текшириш объекти бўлиб, бунда ҳам модда ва энергия алмашинуви
кузатилади.   Геофизик   майдонга   нисбатан   географик   қобиқ   кичик.   Геофизик
майдон   таркибидаги   электромагнит   майдони   билан   биргаликда   ягона   жуда
катта қобиқни ҳосил қилади.
Географик   қобиқнинг   чегараси:   пастда   нураш   пўстлоғи   билан   юқори   озон
экрани   оролиғидаги   қалинлиги   25-30   км.   бўлган   қатламни   эгаллайди.
Геофизик   майдоннинг   пастки   чегараси   ички   ядро,   юқоридаги   чегараси
магнитосфера, қалинлиги 40000 км дан ошади.
Файласуфлар   материя   ҳаракатининг   бешта   шаклини   эътироф   этадилар:
механик (М), физик (Ф), кимёвий (К), биологик (Б) ва ижтимоий-социал (И).
Буларни   геофизик   нуқтаи   назардан   таҳлил   қилинса   қуйидагиларни   айтиш
мумкин.   Ер   тараққиётининг   астрономик   босқичида   (5   млрд   йил   муқаддам)
чангсимон   заррачаларнинг   механик   (М)   ҳаракати   натижасида   уйғунлашиши
содир   бўлади.   Сўнгра   ясмиқ   ва   кейинчалик   шар   шаклдаги   физик   жисмга
айланади.   Бу   даврни   матери   ҳаракатининг   физик   шакли   деб   аташ   мумкин.
Сайёра   тариқасида   4,6   млрд   йил   аввал   Қуёш   системаси   таркибида
(Гелиоцентризм   таълимотига,   Ньютон,   Эйнштейн   қонунлари   асосида)
ҳаракатланади.   Ернинг   ички   қисмидаги   моддалар   қизиб,   родиоактив
элементларнинг   парчаланиши   ҳисобига   моддаларнинг   конфектив   ҳаракати
туфайли   материя   ҳаракатининг   кимёвий   (К)   шакли   бошланади   (4-4,2   млрд
йил   муқаддам).   Натижада   Ернинг   геологик   босқичи   бошланади.   Бу   материя ҳаракатининг   геологик   (Г
л   )   шаклидир.   Ернинг   ички   қобиқлари   (ядро,
мантия, ер пўсти-литосфера) пайдо бўла бошлайди.  Асосий адабиётлар:
1. Воскресенский Ю.Н. Полевая геофизика. М.: Недра, 2010-478 с.
2.   Алексеенко   В.А.   Геохимические   методы   поисков   месторождений
полезных ископаемых. М.: Логос, 2000.
3.  William M. White. Geochemistry , Wiley-Blackwell, 2013.
4.  R.E. Sheriff. L P. Geldart. Exploration seismolмy/-2nded.p.cm. Includes 
bibliмraphical references. ISBN 0-521-46282-7. - ISBN 0-521-46826-a(pbk ) @ 
Cambridge University Press1982,1995
5. Абидов А.А., Атабаев Д.Х., Хусанбаев Д.Д. ва б.лар “Yer fizikasi”,   
“Fan va texnolмiyalar markazi”. Tошкент, 2014
Қўшимча адабиётлар:
6.   Геофизические   методы   исследований .   Под   ред .   Хмеловского   В . К .,
Л .:  Недра , 1988.
7.  Знаменский   В . В .  Общий   курс полевой геофизики. М., Недра, 1989.
8 . Гравиразведка. Справочник геофизика. Под ред. Е.А. Мудрецовой и 
К.Е. Веселова. М., Недра, 1990.
9 .   Латышева   М.Г.   Практическое   руководство   по   интерпретации
диаграмм геофизических исследований скважин. М.: Недра. 1984.
10 . Логачев А.А., Захаров В.П. Магниторазведка. М., Недра, 1989.
11 .   Электроразведка.   Справочник   геофизика.   Под   ред.   В.К.
Хмелевского и В.М. Бондаренко. М., Недра, 1989.  
12.  Беус А. А. Геохимия литосферы. М., 1972.
13.  Гаврусевич Б.А. Основы общей геохимии-М., Недра, 1968.
14.  Справочник по геохимии. М., Недра, 1990.
15.  Перельман А.И. Геохимия. М., Высшая школа, 1979.
Электрон манбалар:
1.     http    ://    www    .   rsl    .   ru    /   ;
2.     http://www.msu.ru/ ;
3.     http://www.nlr.ru/ ;

Ернинг электр майдони

Купить
  • Похожие документы

  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi
  • Ahmad al-farg‘oniy
  • Almashlab ekishni loyihalashtirish va joriy etish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha