Ернинг пайдо бўлиши, тузилиши ва кимёвий таркиби

Ернинг пайдо бўлиши, тузилиши ва кимёвий таркиби
Режа:
1.   Кимёвий     элементларнинг   Ер   пўсти,   мантия   ва     ядроларда
тарқалиши. 
2.  Ер пўсти ва мантияларнинг ўзаро боғликлиги ва сабаблари. Ер пўсти
геокимёси. 
3.   Ер пустининг турлари (континентларда, океан тублари) ва уларнинг
геокимёси. Ернинг   ички   тузилишини   ўрганиш   мураккаб   масала   ҳисобланади.   Шу
мақсадда   фойдаланиладиган   усуллар   бевосита   ва   билвосита   турларга
бўлинади. 
Бевосита турига табиий очилмаларда (дарёлар ва жарликларнинг бортлари,
ёнбағирлар)   ва   сунъий   қазилган   тоғ   лаҳимларида   (разведка   канавалари,
шурфлари,   карьерлар,   бурғи   қудуқлари)   тоғ   жинслари   ва   структураларни
бевосита ўрганувчи геологик усуллар киради. Бу усулларнинг ўрганиш чуқурлиги
ушбу тоғ лаҳимларининг чуқурлиги билан белгиланади. Энг чуқур бурғи қудуғи
Кола яриморолида қазилган бўлиб, унинг чуқурлиги  12261 м ни ташкил этади.
Ернинг  ички  қобиқлари тўғрисида   ксенолитлар -   магма суюқлиги билан
ер   юзасига   олиб   чиқилган   чуқурлик   тоғ   жинслари   баъзи   тушунчалар   беради .
Масалан,   Лесото   кимберлит   трубкасида   (Жанубий   Африка)   250   км   чамаси
чуқурликда ётувчи тоғ жинсларининг вакили сифатида қаралувчи қўшимчалар
топилган.
Ҳозирги вақтда Ер қаърига юзлаб ва минглаб километр чуқурликка кириб
борувчи  ва   у  жойдаги  моддалардан   намуна  олиб  чиқувчи  техника   воситалари
мавжуд   эмас.   Шунинг   учун   ҳам   сайёрамизнинг   чуқурликдаги   тузилиши
космологик ва геофизик маълумотларни таҳлил қилишга асосланган , яъни фазо
жисмлари   (биринчи   навбатда   метеоритлар   ва   Ой)   ёки   Ернинг   физик
майдонлари ҳамда моделлаштиришга асосланган  билвосита усуллар ёрдамида
тадқиқ   қилинади.   Ернинг   ички   тузилиши   ҳақидаги   асосий   маълумотларни
қуйидаги   геофи зик усуллар  ёрдамида олинади :
• Зилзилалар   ёки   портлатиш   орқали   ҳосил   қилинган   сунъий   қайишқоқ
тебранишларни қайд этувчи сейсмик ;
• Оғирлик кучи майдонларини ўрганишга асосланган гравиметрик;
• Ернинг магнит майдонини ўрганувчи магнитометрик;
• Сайёрамизнинг   иссиқлик   майдонини   ва   унинг   юзасида   иссиқлик   оқимининг
зичлигини ўрганувчи геотермик ;
• Ер қаърининг электр ўтказувчанлигини ўрганувчи электрометрик тадқиқотлар.  Бундай   усулларнинг   орасида   зилзилалар   таъсирида   вужудга   келадиган
қисқа  вақтли,  10-20  минут  давомида   амалда  бутун  сайёрамизни   ёриб  кирувчи
сейсмик   тўлқинлар   майдонини   ўрганувчи   сейсмик   усул   асосийси   саналади.
Зилзилалар ўчоғида вужудга келган сейсмик тўлқинлар муҳит заррачаларининг
қайишқоқ   сурилиши   йўли   билан   барча   йўналишлар   бўйича   муайян   тезликда
тарқалади.   Тўлқинлар   тарқалиш   хусусиятларига   қараб   бўйлама   ва   кўндаланг
турларга бўлинади .
Бўйлама   тўлқинлар   тўлқин   тарқалиш   йўналишида   қайишқоқ   ҳажмий
уйғонишни (тебранишни) узатиши билан   характерланади .   Кўндаланг тўлқинлар
тўлқин   тарқалиш   йўналишига   перпендикуляр   ҳолда   қайишқоқ   ҳажмий
уйғонишни   (тебранишни)   узатиши   билан   олдингисидан   фарқ   қилади.   Бўйлама
тўлқинлар к ўндаланг тўлқинлар га қараганда катта тезликка эга. Бундан ташқари
кўндаланг тўлқинлар суюқ муҳитда тарқалмайди. 
Умуман   олганда   сейсмик   тўлқинлар   оптика   қонунларига   бўйсунади   –
муҳитлар чегарасида турли тезликда тарқалувчи қайишқоқ тўлқинлар қайтади ва
синади .   Натижада   тўғри   тўлқинлар   билан   бир   қаторда   қайтган   ва   синган
тўлқинлар ҳам қайд этилади. Қайтган ва синган тўлқинлар бу чегаралар ҳолати
тўғрисида   ишончли   ахборот   манбаи   бўлиб   ҳисобланади   ва   Ернинг   ички
тузилишини   ўрганишда   кенг   фойдаланилади .   Улар   Ер   қаърида   муҳитларни
яққол   ажратувчи   чегаралар   борлиги   тўғрисида   далолат   беради   ва
тўлқинларнинг   ҳаракат   вақти   ва   тарқалиш   тезлигидан   фойдаланиб   геосфера
чегараларининг ётиш чуқурлигини аниқлаш имконини яратади.
Ернинг   ички   тузилиши   тўғрисидаги   маълумотларнинг   энг   муҳим
манбалари   бўлиб   сейсмик   тўлқинларни   келтириб   чиқарувчи   зилзилалар
саналади.  
Дунёдаги   сейсмик станцияларнинг сони кун сайин ошиб бормоқда. Бу
эса, бир томондан, Ер қаъри тўғрисидаги маълумотлар ҳажмининг ошишига
олиб келади ва, иккинчи томондан, олинаётган маълумотларни қайта ишлаш
учун   тез   ишловчи   компьютерлардан   фойдаланишни   тақозо   этади .   Бу   эса сейсмик томография  деб номланувчи усуллар  мажмуасининг  ривожланишига
олиб келди .
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, биржинсли (гомоген) муҳитда сейсмик
тўлқинлар   тўғри   чизиқ   ҳолида   тарқалади   ва   қайд   этувчи   станцияларга
ҳисобланган   вақтда   етиб   боради.   Бир   жинсли   бўлмаган   (гетероген)
муҳитларда бошқача ҳол кузатилади. Сейсмик тўлқинлар аномал масса билан
учрашганда  ўз  тезлигини  ё  оширади,  ёки  секинлаштиради,   бунда  тўлқинлар
қайд   этувчи   станцияга   ҳисобдаги   вақтдан   олдин   ёки   кечикиб   келади.   Шу
йўсинда Ер қаъридаги нобиржинсликлар топилади. 
Сейсмологик   маълумотларга   кўра   ҳозирги   кунда   Ер   бағрида
йигирматача  ажратувчи   чегара  қайд этилади ва улар умумий тарзда Енинг
концентрик   зонал   қатламли   тузилиши   тўғрисида   далолат   беради.   Бу
чегаралар   орасида   иккитаси :   континентларда   30-70   км   чуқурликларда   ва
океанлар остида 5-10 км да ётувчи  Мохоровичич  юзаси (Мохо ёки оддий
М)   ҳамда   2900   км   чуқурликдаги   жойлашган   Вихерт   -   Гутенберг   юзаси
асосий   саналади.   Бу   чегаралар   сайёрамизни   учта   асосий   қобиқларга   ёки
геосфераларга ажратади:
• ер   пўсти   -   Мохоровичич   юзаси   устида   жойлашган   Ернинг   ташқи   тош
қобиғи;
• Ер   мантияси   -   Мохоровичич   (юқоридан)   ва   Вихерт   - Гутенберг  (пастдан)
юзалари билан чегараланган оралиқ силикатли қобиқ;
• Ер   ядроси   -   Вихерт   -   Гуттенберг   юзасидан   пастда   жойлашган
сайёрамизнинг марказий танаси.
Бу   асосий   чегаралардан   ташқари   геосфералар   ичида   асосан
моддаларнинг бир турдан иккинчи турга фазовий ўтиши ва хоссаларининг
ўзгариши   билан   ифодаланган   бир   қатор   иккинчи   даражали   ажратувчи
чегаралар мавжуд.
Чуқурликдаги   зоналарнинг   моддий   такиби   ҳақида   бевосита
маълумотларнинг   йўқлиги   билвосита,   биринчи   навбатда   сейсмологик
маълумотлардан   фойдаланишни   тақозо   этади.   Сейсмологик   маълумотлар бир   қатор   чегаравий   шартларни   (зичлик   ўзгаришининг   ўртача   қиймати   ер
пўсти учун -  2,7 г/см 3
  ва ялпи Ер учун - 5,52 г/см 3
, Ернинг айланиш ўқига
нисбатан   инерциянинг   кузатиш   моментидаги   массаларнинг
тақсимланишини   ва   б .)   ҳисобга   олганда,   Ер   моддалари   зичлигининг
чуқурлик ошиши билан ўзгаришини ҳисоблаб топиш имконини беради . Бу
маълумотларга таянган ҳолда турли чуқурликларда босим ва ҳароратнинг
қийматини баҳолаш мумкин.
Ернинг ички тузилишида унинг ташқи «тош» қобиғи - ер пўсти алоҳида
ўринни   эгаллайди   (21-расм).   Чунки   Ердаги   барча   тирик   организмларнинг
фаолияти,   турли   геологик   жараёнлар,   хилма-хил   фойдали   қазилма   конлари
айнан шу қобиқда мужассамланган. Ер пўстининг қалинлиги ҳам  бир хилда
эмас. Тоғли ўлкаларда у 60-70 км, текисликларда 35-45 км, океан остида эса
5-10 км  ни ташкил этади. Бу қатламларда  сейсмик тўлқинларнинг тарқалиш
тезлиги ва тоғ жинслари зичлиги турличадир.
Ернинг   мантияси   энг
йирик   геосфера   саналади.
У   сайёра   ҳажмининг   83%
ва   массасининг   66%   га
яқинини   ташкил   этади.   Ер
пўсти   ва   мантия   орасидаги
чегара   одатда   бўйлама
сейсмик   тўлқин-лар
тезлигининг   7,5-7,6   дан
7,9-8,2   км/с   гача   кескин
ошиши   орқали
ифодаланган   ва   у
Мохоровичич   юзаси   номи
билан   аталади.   Океанларда   бу   чегара   кучли   ўзгаради.   Конти-нентларда   ер
пўстининг   мантияга   ўтиши   жуда   мураккаб   кўринишга   эга   бўлиб,   баъзи
ҳолларда   битта   эмас,   балки   бир   неча   чегаралар   кузатилади.   Бу   фазавий -расм. Ер ички тузилишининг модели. ўзгаришлар   туфайли   М   юзасининг   бир   сатҳдан   иккинчисига   “сакраши”   деб
талқин қилинади.
Мохоровичич   юзасидан   670   км   чуқурликдаги   чегарагача   ташқи   ва
ундан 2900 км гача ички мантия ажратилади (22-расм).
Ташқи   мантия   410   км   чуқурликдан   ўтувчи   яхши   ифодаланган   ички
сейсмик   сатҳга   эга   бўлиб,   бу   чегара   уни   иккига   бўлади.   Мохо   чегарасидан
410   км   чуқурликкача   борадиган   устки   қатлам   Гуттенберг   қатлами   (В
қатлам)   дейилади.   Унда   сейсмик   тўлқинлар   ўтиш   тезлигининг   чуқурлик
ошган   сари   тезлашиб   бориши   ва   унинг   пастки   қисмида   эса,   аксинча,
бирмунча   сусайиши   (3   %га)   кузатилади.   Бу   мантия   моддасининг   юмшаган,
қисман   (бир   неча   фойизгача)   суюлган   ҳолатдалигидан   далолат   беради.
Гуттенберг   қатламининг   бу   қисми   астеносфера   (кучсиз   қобиқ)   номини
олган.
Гуттенберг қатламининг устки қисми ер пўсти билан биргаликда ягона
қаттиқ қобиқни -   литосферани   ташкил этади. Том маъноси билан литосфера
ўзига   хос   геосфера   бўлиб,   мантиянинг   қолган   қисмидан   астеносферанинг
фаол   қамбари   билан   ажралган.   Литосфера   ва   астеносфера   биргаликда   Ерда
тектоник жараёнлар кечадиган  тектоносферани  ташкил этади.
Литосфера ва астеносфера  – бу табиий,
аниқроғи   реологик   тушунчадир.   Улар
ўзларининг   қовушоқлиги   билан   фарқ   қилади.
Литосфера   қаттиқ   ва   мўрт,   астеносфера   эса
анча   пластик   ва   ҳаракатчандир.   Ўрта   океан
тизмасининг   ўқ   қисмида   литосфера   ва
астеносфера орасидаги чегара баъзи жойларда
атиги 34 км чуқурликда жойлашган, яъни ли -
тосфера   фақат   ўзининг   устки   қисмидангина
иборат.
Океанларнинг   четларига   қараб
литосфера   қалинлиги   ўзининг   остки   қисми,-расм. Ернинг кесмаси. асосан мантиянинг устки қисми (литосфера мантияси) ҳисобига ошиб боради
ва континентлар билан чегарасида 80-100 км гача етиши мумкин.
Континентларнинг   марказий   қисмида,   айниқса   Шарқий   Европа   ёки
Сибир   сингари   қадимий   платформаларнинг   қалқонлари   остида
литосферанинг   қалинлиги   150-200   км   гача   ва   ундан   ортиқ   (Жанубий
Африкада   -   350   км);   баъзи   маълумотларга   кўра   у   400   км   гача   боради,   яъни
амалда   бутун   Гутенберг   қатлами   лиосфера   таркибига   киради.
Континентларнинг   бундай   вилоятлари   учун   кўпинча   бир-бирининг   устида
жойлашган   бир   неча   қатлам   кузатилади   ҳамда   горизонтал   йўналишда
уларнинг узлуклилиги тахмин қилинади.
Астеносфера қатламларининг (линзаларининг) ётиш чуқурлиги 100 дан
бир неча юз километрларгача ўзгаради.
Гуттенберг қатламидан пастдаги 410-670 км оралиқда Голицин қатлами
(С   қатлами)   жойлашган   бўлиб,   у   чуқурлик   ошган   сари   сейсмик   тўлқинлар
тезлигининг жуда кескин ошиши билан характерланади. Уни ўрта мантия ёки
мезосфера  -  ташқи ва  ички  мантия  орасидаги   оралиқ зона  деб  ҳам   аташади.
Голицин   қатламида   қайишқоқ   сейсмик   тўлқинлар   тезлигининг   9   дан   11,4
км/с ошиши мантия моддаси зичлигининг тахминан 10% га ўзгариши билан
тушунтирилади.  Бу   ҳол   минералларнинг   қайта   ўзгариши   -   бир   минералнинг
атомлари   зичроқ   жойлашган   иккинчисига:   оливиннинг   -   шпинелга,
пироксеннинг - гранатга ўтиши билан боғлиқ. Петрологик ва экспериментал
маълумотлар   бу   қатламни   асосан   гранатдан   таркиб   топган   деб   ҳисоблашга
имкон   беради.   Қатлам   кимёвий   таркибининг   муҳим   компоненти   бўлиб   сув
саналади, унинг миқдори 1 % га яқин.
Ички   мантия   670   км   чуқурликдан   бошланади   ва   Ернинг   радиуси
бўйича   2900   км   гача   боради.   Ташқи   ва   ички   мантия   чегараси   бўлиб   670   км
чуқурликдаги   сейсмик   бўлим   ҳисобланади.   У   бутун   сайёра   бўйича
кузатилади ва сейсмик тўлқинлар тезлигининг сакраб ошиши ва ички мантия
моддаси зичлигининг ошиши билан далилланади. Бу   сатҳ   мантия   жинслари   минерал   таркибининг   ўзгариш   чегараси
бўлиб   ҳам   ҳисобланади.   Ички   мантияга   мос   келувчи   босим   ва   ҳароратда
моддалар ҳолати бўйича ўтказилган экспериментлар шуни кўрсатадики, қуйи
мантия   ўрта   матния   минералларининг   янада   ўзгариши   маҳсулотлари   бўлган
перовскит   (MgSiO
3 )   ва   магнезиовюстит   (Fe,Mg)O   дан   такиб   топган   бўлиши
лозим. 
Қуйи   мантия   икки   қатламдан   -   D'   (670-2700   км)   ва   D"   (2700-2900   км)
иборат.   Улардан   биринчиси   бўйлама   ва   кўндаланг   тўлқинларнинг   чуқурлик
сари   ошиб   бориши   билан   характерланади.   Унда   сейсмик   тўлқинларнинг
тарқалиш   тезлиги   сайёра   учун   максимал   кўрсаткичга   етади:   бўйлама
тўлқинларники 13,6 км/с, кўндаланг тўлқинлар тахминан 7,3 км/с.
2700-2900   км   чуқурликда   унинг   остки   юзаси   яқинида   ўзининг
хоссалари   билан   оралиқ   D'   қатламидан   фарқ   қилувчи   қобиқча   (D"   қатлами)
ажратилади.   Бунда   бўйлама   тўлқинлар   тарқалиш   тезлигининг   бирмунча
пасайиши   кузатилади   ва   у   Ернинг   ташқи   ядросига   ўтишдаги   ўзгаришлар
натижаси ҳисобланади.
Ташқи   ядро   билан   бевосита   туташган   D"   қатлами   унинг   таъсирига
учрайди,   чунки   ядро   ҳарорати   мантиянинг   ҳароратидан   анча   ортиқ.   Бу
қатлам Ер юзасига йўналган ва мантия орқали ўтувчи   плюмлар   деб аталувчи
иссиқ масса оқимини туғдиради деган тахминлар бор. Улар Гавай ороллари,
Исландия ва б. каби йирик вулканизм вилоятларини ҳосил қилади.
D"   қатламининг   устки   чегараси   аниқланмаган,   унинг   сатҳи   ядро
юзасидан   300   км   гача   ўзгариши   мумкин.   Бу   қатлам   совиётган   ядродан
мантияга энергиянинг нотекис ўтишини акс эттиради.
Ер   ядроси   сайёра   ҳажмининг   17   %   ва   массасининг   34   %   ни   ташкил
этади. Ҳажм ва масса улушларининг бундай нисбати ядро ва мантия табиий
параметрларидаги кескин фарқ билан тушунтирилиши мумкин.
Вихерт – Гутенберг  чегарасида  жойлашган ядро ва мантия чегарасида
бўйлама   тўлқинлар   тезлигининг   13,7   дан   8,1   км/с   гача   кескин   пасайиши,
кўндаланг тўлқинларнинг сўниши ва моддалар зичлигининг 5,5 дан 10 г/см 3 гача   сакраб   ўсиши   кузатилади.   Кўндаланг   сейсмик   тўлқинлар   бу   чегарадан
пастга   ўтмайди.   Сейсмотомография   маълумотлари   бўйича   ядро   юзаси
нотекис   бўлиб,   амплитудаси   56   км   гача   борадиган   пастликлар   ва
баландликларни   ҳосил   қилади.   Ядронинг   тузилишида   уч   элемент
ажратилади: ташқи ядро (Е қатлами), ички ядро (G қатлами) ва оралиқ қобиқ
(F қатлами).
Қалинлиги   2080   км   ли   ташқи   ядро   кўндаланг   сейсмик   тўлқинларни
ўтказмайди, бу унинг суюқ ҳолатдалигидан дарак беради.
Ташқи   ядродаги   конвекция   Ер   магнит   майдонини   келтириб   чиқаради
деб тахмин қилинади.
Радиуси 1250 км га тенг ички ядро катта зичликка эга - 12,1-13,4 г/см 3
.
Ички  ядронинг  таркиби  темирникелли  (Fe  0,9, Ni   0,1)  ҳисобланади.  Бу  ерда
босим 360 ГПа, ҳарорат эса 6500-6800 °С га боради. Ташқи ва ички ядролар
орасидаги оралиқ қатлам олтингугуртли темирдан - троилитдан (FeS) таркиб
топганлиги эҳтимол қилинади.
Оралиқ қатлам F - нисбатан юпқа қобиқ бўлиб, унинг қалинлиги 40 км
га яқин.
Ер   шаклини   эллипсоидга   яқин   деб   билишнинг   сабаби   шундаки,   агар
эллипсоид айланасини Ер шаклига устма - уст қўйилса, у ҳолда океан юзаси
баробарлигида   олинган   геоид   чизиғига   яқинлашади.   Демак,   Ер   шаклини
эллипсоид   шаклига   яқин   бўлган   геоид   деб   қабул   қилинган   (19-расм).
Геоиднинг луғавий маъноси Ер ўзига хос шаклга эга демакдир. Уни биринчи
бўлиб 1873 йилда немис физиги Листинг фанга киритган.
Ҳақиқатдан   ҳам   Ер   юзаси   ғоят   нотекис   бўлиб,   ўзига   хос   шаклга   эга.
Унинг  энг баланд   нуқтаси  (Ҳимолай  тоғидаги   Жомолунгм   чўққиси,  8848 м)
билан   энг   чуқур   ботиқ   жой   (Тинч   океанидаги   Мариан   чўкмаси   (11022   м)
ўртасидаги   фарқ   19870   м   ни   ташкил   этади.   У   ҳеч   қандай   геометрик
шаклларга   тўғри   келмайди.   Ернинг   бундай   шаклда   бўлишига   асосий   сабаб,
унинг   бир   неча   миллион   йиллар   давомида   Қуёш   ва   ўз   ўқи   атрофида айланиши   ҳамда   ер   юзасидаги   ҳаво,   сув,   Ер   ичидаги   битмас   -   туганмас
энергия таъсири остида бўлишидир.
Сўнгги   космик   тасвирлар   таҳлилидан   келиб   чиқиб,   Ернинг   шимолий
қутбий   радиуси   жанубий   қутбий   радиусига   нисбатан   21   км   узун   эканлиги
аниқланган.   Шунга   асосланиб   Ернинг   шакли   уч   ўқли   эллипсоид   ёки
кардиоид (юнонча: юракка ухшаш) деб аташ қабул қилинган.
Эрамиздан   икки   аср   олдин   қадимги   юнон   олими   Эратосфен   Ернинг
катталигини биринчи бўлиб ўлчаган. Эратосфен кундуз соат 12 да Қуёш нури
ҳосил   қилган   ер   юзасидаги   бурчакни   скафис   (скафис   -   юнонча   сўз   бўлиб,
масофа   ўлчов   асбоби)   асбоби   билан   ўлчаб,   сўнгги   хулосасида   Ер   айланаси
250000 стадий (ёки 39500 км), радиусини 6290 км деб аниқлаган. Эратосфен
аниқлаган   Ер   радиуси   ҳозирги   вақтда   аниқланган   маълумотдан   88   км,
айланаси эса 575,7 км камроқ чиққан.
Энг   сўнгги   кузатиш-
лар   натижасида   Ер
катталигини   қуйидаги
миқдорий   бирликлар   би-лан
белгилаш   қабул   қилинган:
экваториал   радиуси
6378,245 км, қутбий радиуси
6356,863   км,   Ернинг   ўртача
радиуси     6371,110   км.
Экватор   айланаси   эса
40075,7 км га тенг.
Ернинг   майдони   510
млн.км 2
,   ўртача   зичлиги
5,517   г/см 3
  га   тенг.   Сайёрамиз   юзасининг   катта   қисми   (70,8%)   сув   билан
қопланган,   қуруқ-лик   эса   29,2%   ни   ташкил   этади.   Дунё   океани   ўзаро
боғланган   туртта:   Тинч,   Атлантика,   Ҳинд   ва   Шимолий   муз   океанларидан
иборат.   Қуруқлик   олтита:   Шимолий   Америка,   Жанубий   Америка,   Африка,-расм. Ер шарининг фазодан кўриниши. Евросиё,   Австралия   ва   Антарктида   қитъаларидан   иборат.   Океан   билан
қуруқликнинг   нисбати   Шимолий   яримшарда   61:39%   бўлса,   Жанубий
яримшарда - 81:19% га тенг.
Ернинг   ташқи   қобиқлари   атмосфера,   гидросфера   ва   биосферадан
иборат   бўлиб,   улар   ер   пўсти   шаклланишида   муҳим   ўринни   эгаллайди.   Бу
қобиқлар бир-бири  билан доимо  ўзаро  алоқадорликда  бўлиб, Ернинг  қаттиқ
қобиғи билан материя ва энергия алмашинувида фаол иштирок этади.
Атмосфера   -   ернинг   газсимон   ҳаво   қатламидир.   Атмосфера
массасининг кўпгина қисми (90%) 16 км ли оралиқда жойлашган. Атмосфера
уч қисмдан: тропосфера, стратосфера ва ионосфералардан ташкил топган (20-
расм).
Тропосфера  – атмосфера моддасининг аксарият қисмини (80%) ташкил
этиб,   қалинлиги   8-12   км   га,   экваторда   эса   17   км   га   тенг,   ҳаво   ҳарорати   бир
хилда эмас.
Стратосфера  - 50-55 км гача бўлиб, ҳарорати юқори, унинг таркибида
тирик организмлар фаолиятида ўта муҳим ўринни эгаллайдиган озон қатлами
(25-30 км) жойлашган.
Ионосфера   -
мезосфера,   термо-сфера,
экзосфераларга
бўлинади.   Ҳарорати
жуда   юқори   (2000°С)
бўлиб,   унда   ҳаво
ультрабинафша   нурлар
таъсирида   ионлашган
ҳолатдадир.   Атмосфе-
ранинг   юқори   чегараси
1300   км.   гача   боради.
-расм. Атмосферанинг вертикал кесмаси. Ундан   юқори   қисми-нинг   таркиби   сайёра-лараро   бўшлиқ   тарки-бига
яқиндир.
Атмосферанинг   асосий   кисми   азот,   кислород,   аргон   ва   углероддан
ташкил топиб, улар қуруқ ҳавонинг 99,9% га тенг.
Ер   юзасидаги   жараёнларга   катта   таъсир   этадиган   атмосферанинг
таркибий қисми намлик ҳисобланади.
Атмосферадаги   ҳаво   массаси   доимо   ҳаракатда   бўлиб,   Ер   юзасининг
турли қисмларидаги ҳароратнинг текис тақсимланмаслигига сабабчи бўлади.
Атмосферанинг   тропосфера   қобиғида   кечадиган   кўпгина   табиий   ҳодисалар
об-ҳаво ва иқлимни юзага келтиради.
Об-ҳаво   - атмосферанинг табиий ҳолати бўлиб, шамол, ҳарорат, босим
ва намлик билан белгиланади. Бу хусусиятларнинг маълум табиий-географик
шароитдаги кўп йиллик ҳолати  иқлимни  ташкил этади.
Иқлим   юқори   намгарчиликка   ва   ҳароратга   эга   бўлган   гумид
(тропиклар),   юқори   ҳароратли,   қуруқ   арид   (чўл   ва   саҳролар)   ва   совуқ
ҳароратли,   нам   нивал   (баланд   тоғликлар   ва   қутб   зоналари)   минтақалардан
ташкил топган.
Гидросфера.   Бу   қобиқнинг   юқори   чегараси   очиқ   ҳолатдаги   сув
ҳавзаларининг   сатҳи   билан   белгиланади.   Қуйи   чегараси   эса   унчалик   аниқ
бўлмай,   сувнинг   газ   ҳолатда   бўлиш   чегарасидан   (374°К)   ўтади.   Гидросфера
таркибида турли табиий хусусиятни намоён қилувчи табиий сувларнинг учта
тури   мавжуд.   Булар   океан   ва   денгиз   сувлари,   қуруқлик   сувлари   ҳамда
музликлардир.   Оралиқ   ҳолатни   ерости   сувлари   ташкил   этади.
Гидросферанинг   умумий   массасининг   1370   млн.км 3
  ини   (86,5%)   океан
сувлари,   0,5   млн.км 3
  ни   қуруқлик   сувлари,   22   млн.км 3
  ини   қуруқликдаги
музлар, 196 млн.км 3
 ни эса ерости сувлари ташкил этади.
Атмосферага   нисбатан   гидросферадаги   горизонтал   табақаланиш   аниқ
чегарага   эга,   яъни   қуруқлик   сувлари   асосан   чучук,   океан   ва   денгиз   сувлари
эса шўр сувлар ҳисобланади. Океан сувларининг ҳар литрига  35 г туз тўғри
келади. Қуруқлик   ва   денгиз   сувлари   кимёвий   таркибига   кўра   кескин
фарқланади: денгиз сувларида Nа +
> Мg 2+
 > Са 2+
; Сl -
 > SО
4 2-
 > НСО
3 -
; қуруқлик
сувларида   Мg 2+
  <   Nа +
  <   Са 2+
;   С1 -
  <   SО
4 2-
  <   НСО
3 -
.   Кўриниб   турибдики,   бу
сувларда асосий ионлар тескари пропорционал ҳолатдадир.
Ернинг   гидросфера   қобиғидаги   сувлар   Қуёш   нури   таъсирида   доимий
ҳаракатда   бўлиб,   узлуксиз   айланма   ҳаракат   қилади.   Айланма   ҳаракатдаги
сувларни   қуйидаги   бўлимларга   ажратиш   мумкин:   атмосфера,   океан   ва
литосферадаги   (каттиқ   қобиқдаги),   биоген   (тирик   организм   таркибидаги)   ва
маиший-хўжалик сувлари.
Атмосфера   каби   гидросфера   ҳам   Ердаги   мураккаб   жараёнларни
ҳаракатга келтирувчи кучлардан бири ҳисобланади.
Биосфера  - Ернинг органик ҳаёт ривожланган қисмини бирлаштирувчи
қобиқдир.   Биосфера   гидросферани   тўлиқ,   литосферанинг   юқори   ва
атмосферанинг қуйи қисмини қамраб олади.
Тирик   организмларнинг   (биосфера)   яна   бир   асосий   хусусияти   шундан
иборатки, у ҳар йили 3651011 т углеродни ва 15011 т сувни ўзлаштириб, 266
млрд. т эркин кислород ажратиб чиқаради.   Бунда Дунё океанидаги биомасса
атмосферадаги эркин кислороднинг асосий генератори ҳисобланади.
. Ернинг пўстининг кимёвий таркиби
Ер   шарининг   ва   Ер   пўстинг   физик   хусусиятлари   билан   бир   қаторда
унинг   кимёвий   таркиби   ҳам   катта   аҳамиятга   эгадир.   Ернинг   кимёвий
таркибини билиш учун уни кимёвий жиҳатдан анализ қилинади. Бунинг учун
Ер   пўсти   ташкил   этган   жинслардан   намуна   олиб   текширилади.   Ҳозирги
вақтда   Ернинг   16-20   км.   гача   бўлган   қатламини   текшириш   мумкин,   ундан
чуқурдаги   қатламларнинг   таркиби   тахминан,   лекин   жуда   муҳим,   улар
геофизик усулларга асосланиб аниқланади. 
Ер   шариниг   устки   қисми   ҳаво   ва   сув   қобиғи   билан   ўралган   бўлиб
оғирлиги   жиҳатидан   бу   иккала   қобиқ   Ер   массасининг   6,04%   ни   ташкил
этади.   Ер   массасининг   93,06%   эса   ҳар   хил   жинслардан   иборат.   Умуман   ер қобиқининг химик таркибини биринчи марта олимлардан Ф.У. Кларк ва В.И.
Вернадский,   А.Е.   Ферсман,   В.М.   Гольдшмидт,   П.Н.   Червинский,     ва
бошқалар   аниқлаб   берган.   Улар   илмий   адабиётлардан   фойдаланиб   ва   5000-
6000   га   яқин   турли   тоғ   жинсларини   кимёвий   жиҳатдан   анализ   қилиб,   Ер
қобиғининг   ўртача   кимёвий   таркибини   аниқлаганлар.   Метеоритларнинг
кимёвий таркиби Ер пўстинг химик таркибига жуда ўхшашдир. Бу хол Қуёш
системасидаги   осмон   жисмларининг   кимёвий   таркиби   бир-бирига
ўхшашлигини кўрсатади.
Ер қобиғининг кимёвий таркиби (А.П.Виноградов,
А.А.Ярошевский, О.Г.Сорохтин)
жадвал 4.
Кимёвий
элемент
лар
оксидла
ри
% Ернинг
бирламч
и
моддаси
таркиби Дифференциация маҳсулотлари
(ядро
) ҳозирг
иманти
я Литосфера
Деплетл
аш
ган
мантия Ер пўсти
Магматик жинслар
тури
ўта
сосли асосл
и ўрта нордо
н
F е 13,1 43,41
0 — — — — —
N i 0,56 0,56 8.7 5,5 6,37 6,
1 1,78
F е S 2,17 6,69 — — — — —
F еО 22,76 49,34 8,7 5,5 6,37 6,
1 1,78
F е
2 О
3 — — 8,7 2,8 5,38 1, 1,57 2
Si О
2 30,78 — 45,5 40,5 49,0
6 60
,6 70,2
Al
2 О
3 2,52 — 3,67 0,9 15,7 17
,5 14,5
М g О 25,77 — 38,35 46,3 6,17 2,
0 0,98
СаО 1,56 — 2,28 0,7 8,95 4,
0 1,89
N а
2 О 0,3 — 0,43 0,1 3,1 4,
0 3,48
К
2 О 0,016 — 0,012 0,04 1,52 2,
7 4,11
Академик   А.Ферсманнинг   фикрича   Ер   кимёвий   таркибини   1,1%ни
биламиз,   3,6%   ни   оз-моз   биламиз,   қолган   93,3%   ни   унча   билмаймиз.
Виноградовнинг   ҳисобига   кўра   Ер   пўстидаги   кимёвий   элементларнинг
миқдори   қуйидагича:   О
2 -46,5%,   Si-25,7%,   Al-7,65%,   Fe-6,24,   Ca-5,8,   Na-2,8,
Mg-3,23, K-1,34, H-0,18 ташкил этади.
Ер шари нинг кимёвий таркиби
( фоиз массасига қараб )
жадвал 5.
           Элеме
нтлар
Муаллифлар F е О Si М g Ni Са S Al Бош
қалар Жами
П.Н. 
Червенский
Ф. Кларк
Г. 
Вашингтон 6 7,8
67,2
39,8
36,9
38,0 11,3
12,3
27,7
29,3
27,4 5,8
7,0
14,5
14,9
14,2 4,3
2,1
8,7
6,7
10,4 6,2
6,0
3,2
2,9
2,8 0,5
1,1
2,5
3,0
1,3 0,7
1,0
0,6
0,7
1,0 0,4
1,9
1,8
3,0
3,1 3,0
0,9
1,2
2,6
1,8 100,0
100,0
100,0
100,0
100,0 П.   Ниггли
И.И. 
Заславский
Олимларнинг   изланиши   натижасида   олинган   маълумотлар,   Ер
қобиғини   кимёвий   таркиби   ва   Ернинг   ўртача   кимёвий   тариби     юқоридаги
икки жадвалда таққослаш учун келтирилди. 
Норвегиялик олим В.М. Гольдшмидт фикрича Ернинг ички қобиқлари,
у   қайноқ   бўлган   вақтда   кимёвий   таркиби   бўйича   ажралган.   Ҳозирги   вақтда
юқори   мантия   ултирасос   жинслардан   (эклогит,   пироксенит,   перидотит,
амфиболит) ташкил топган. 
Ер   шарининг   ҳаво   ва   сув   қатламидаги   иссиқлик   асосан   Қуёшдан
келадиган иссиқликнинг Ер шари бўйлаб ҳар хил тарқалишдан пайдо бўлади.
Ер   шари   баланд-паст,   ўнқир-чўнқир   шаклда   бўлганлиги   ва   доимо   ўз   ўқи
ҳамда   Қуёш   атрофида   айланиши   туфайли   уни   Қуёш   нурлари   бир   текисда
иситмайди.   Иссиқлик   Ернинг   ҳаво   ва   сув   қатламидан   хатто   унинг   қаттиқ
қобиғидан ҳам ўтади, лекин бир текисда ўтмайди.
Биринчидан,   денгиз   юзасидан   юқорига   ҳар   100   метр   кўтарилганда
ҳарорат 0,5 градусга  камаяди;  иккинчидан, Ер юзасининг ўсимликлар билан
қопланганлиги,   ундаги   ҳаво   ва   сув   оқимлари   ҳам   ер   ичида   иссиқликни
ўтишида катта роль уйнайди.
Кўп   йиллик   кузатишлар   Қуёшдан   келадиган   иссиқлик   Ернинг   қаттиқ
қобиғига бир текис ўтиб бормаслигини кўрсатади. 
1.7. Ер пўстининг м инерал таркиби
Ер   қобиғининг   ичида   ва   унинг   сиртида   бўлиб   турадиган   хима-хил
физик-кимёвий   ва   термодинамик   жараёнлар   натижасида   вужудга   келган
табиий   кимёвий   бирикмалар   ёки   соф   туғма   элементлар   минераллар   деб
юритилади. Ернинг   устки   қаттиқ   қобиғи   литосфера   деб   аталади.   У   турли   тоғ
жинсларидан, камроқ маъданлардан тузилган.   Тоғ жинслари ва маъданлар ҳар
хил   минераллардан   таш кил   топган.   Бу   термин   қадимий   “минерал”,   яъни
маъданли тош, маъданнинг пар часи деган сўздан келиб чиққан.
Минераллар   Ер   қобиғида   содир   бўладиган   хилма-хил   физик-кимёвий
жараёнларнинг   табиий   бирикмаларидан   иборат.   Табиатдаги   минераллар,
асосан   қаттиқ   ҳолатда   учрайди,   лекин   симоб,   сув   ва   нефт   каби   суюқ
минералл ар   ҳам   бор.   Газсимон   минераллардан   эса   карбонат   ан гидриди,
водород   сульфиди,   сульфид   ангидрид   гази   ва   бош қаларни   мисол   қилиб
кўрсатиш мумкин.
Ҳозирги   вақтда   тахминан   4000   дан   ортиқ   минераллар     ва     уларнинг
тури   тури   аниқланган.   Тоғ   жинсларининг   ҳосил   бўлишида,   асосан   фақат   50
тага   яқин   минерал   қатнашади.   Бундай   минераллар   жинс   ҳосил   қилувчи
минераллар  деб юрити лади.
Жинс   ҳосил   қилувчи   минералларнинг   пайдо   бўлиш   қонуниятларини,
таркиб   ва   физик     хоссаларини     билмас дан   туриб   тоғ   жинсларини   ўрганиш
мумкин эмас.
Минералларнинг   физик   хоссалари.   Минералларнинг   муҳим   физик
хоссаларини аниқлашда  кимёвий, термик ва бошқа анализлар натижаларидан
фойдаланилади. Уларга қуйидагилар киради:
1. Морфологик   хоссалари   –   кристалли   шакллари,   улар нинг   табиий
ўсимталари, агрегатларининг тузилиши, кон крециялар, жеодалар, оолитлар.
2. Оптик   хоссалари   –   минерал   бўлагининг   ранги,   изи нинг   ранги,
тиниқлиги, ялтироқлиги.
3. Механик   хоссалари   –   минералнинг   қаттиқлиги
(Моос шкаласи), уланиш текислиги, синиши ва мўртлиги.
4. Кимёвий   хоссалари   –   хлорид   кислота   билан   ўзаро
реакцияси, эриши, мазаси ва ҳиди.
5. Бошқа хоссалари – солиштирма оғирлиги ва маг нитлик хусусияти. Минералнинг қаттиқлик шкаласи
жадвал 6
Минераллар Моос
шкалас
и
бўйича
қаттиқл
иги Қаттиқликни Моос
шкаласидан
аниқлаш Қаттиқ-
лик
сони,
кг/мм 2
1 2 3 4
Тальк
Mg
3 [Si
4 O
10 ]
[OH]
2 1 Қўлга ёғдек 
уннайди 2,4
Гипс
CaSO
4 ·2H
2 O 2 Қоғозга чизади, 
тирноқ билан 
чизса бўлади 36
Кальцит  CaCO
3 3 Мис сими чизади 109
Флюорит  CaF
2 4 Мис сим ва ойна 
чизмайди 189
Апатит
Ca
5 [PO4]
3 ,  FCl 5 Ойнага билинар 
билинмас чизади 536
Ортаклаз
K[AlSi
3 O
8 ] 6 Ойнага чизади 795
Кварц  SiO
2
7 Ойнага осон 
чизади 1120
Топаз
Al
2 [F,OH]
2 [SiO
4
] 8 Ойнани деярли 
кесади 1427 Корунд  Al
2 O
3 9 Ойнани кесади 2060
Олмос С  10 Ойнани осонгтна 
кесади 10060
Талабалар   минералларнинг   физик   хоссаларини   яхши   ўзлаштиришлари
учун қуйида уларнинг қисқа таърифи ни келтирамиз.
Минералларнинг   қаттиқлиги   –   минералнинг   ташқи   механик   кучга
нисбатан (тирнашга ёки бошқа) қарши лик кўрсатиш даражаси. Қаттиқлигини
минералнинг   янги   юзасида   аниқлаш   керак.   Нураган   минераллар,   майин   ва
тупроқсимон   минераллар   агрегати   кам   қаттиқликка   эга.   Қуйида   Моос
шкаласидаги 10 та минерални келтирамиз .
Минералларнинг   қаттиқлиги   тез   ва   осон   аниқланади.   Одатда
минералларнинг қаттиқлиги турлича бўлади.
Минералогияда   минералларнинг   қаттиқлиги   стандарт лар   билан   тирнаб
кўриб аниқланади.
Қаттиқликни аниқлаш учун Моос шкаласи қабул  қилинган. Бу шкалага
ўнта   минерал   киритилган   бўлиб,   уларнинг   қаттиқлиги   биринчисидан
иккинчисига   томон   ортиб   боради,   шунга   кура,   ҳар   бир   олдинги   минерални
ундан   кейинги   минерал   чиза   олади.   Текшириладиган   ми нералнинг   юзасига
қаттиқлик шкаласидаги минерал би лан оҳиста ботирилади, масалан, магнетит
ортоклаз   би лан   тирналса,   лекин   ўзи   ортоклазни   тирнай   олмаса   у   вақтда
магнетитнинг қаттиқлиги 6 дан кам  бўлади. Бироқ магнетитни апатит тирнай
олмайди,   аксинча   магнетит   апатитда   чизиқ   қоддиради.   Демак,   магнетитнинг
қаттиқлиги   5   дан   кўп.   Шундай   қилиб   магнетитнинг   қаттиқлиги   5-6,   яъни   5,5
бўлади.
Расм 6. Кварц.
Қаттиқлик   шкаласидаги   минералларнинг   тартиб   рақа ми,   масалан,
олмос   талькдан   10   баробар,   кварц   эса   7   баробар   қаттиқ   деган   маънони билдирмайди.   Агарда   кварцнинг   қаттиқлигини   1   деб   олсак,   олмоснинг
қаттиқ лиги ундан 1150 баробар ортиқ, талькнинг қаттиқлиги кварц никидан 3500
баробар   кам   эканлиги   махсус   асбоблар   ёр дамида   аниқ   ўлчашларда   маълум
бўлди.
Минералларнинг   қаттиқлигини   қаттиқлик   шкаласи даги   минераллардан
фойдаланмай   қалам   (қаттиқлиги   1),   тирноқ   (қаттиқлиги   2),   бронза   чақа
(қаттиқлиги   3,4-4),   шиша   (қаттиқлиги   5),   пичоқ   (қаттиқлиги   6),   кварц   ёки
эгов (қаттиқлиги 7) дан фойдаланиб аниқлаш анча осон.
Қаттиклиги   1-2   бўлган   минераллар   тирноқ   билан,   4   дан   кам   бўлган
минераллар   бронза   чақаси   (мис   чақасининг   қаттиқлиги   3)   билан   тирналиши
амалда синалган.
Шишани   тирнай   олмайдиган   минералларнинг   қаттиқ лиги   5,   шишани
тирнаб   кварцни   тирнамайдиган   мине ралларники   қаттиқлиги   5-7   орасида
бўлади.   Яъни,   ўткир   пўлат   пичоқ   билан   минерал   юзасига   чизилганда,   унинг
устида   металл нинг   қора   чизиғи   қолса   минералнинг   қаттиқлиги   6   ёки   ундан
бир оз кўпроқ бўлади.
Уланиш   -   минералларнинг   энг   муҳим   аниқлаш   белги ларидан   бири.
Уланиш,   бу   кристаллик   минералларнинг   текисликлар   бўйлаб   бир   ва   бир   неча
кристаллографик   йўна лишлар   бўиича,   ойнадек   ялтироқ   текис   юза   ҳосил
қили шидир. Бундай текис  юза уланиш текислиги деб  юритилади.  У унча майда
бўлмаган минерал доналарда аниқланади.
Кристалларнинг   ёнлари   кўпинча   уланиш   текислиги   деб   юритилади.
Уланиш текислиги кўриниши ва ялтироқлиги билан кристаллнинг томонларидан
фарқ қилади.
Уланиш юза текислиги минералларда қуйидагича бўли ши мумкин:
бир томонлама - слюда, гипс;
икки томонлама - дала шпати, пироксен, амфибол (ромбоэдр  бўйлаб);
уч томонлама - кальцит (ромбоэдр бўйлаб), 
-  галенит (куб бўйлаб);
тўрт томонлама - флюорит (октаэдр бўйлаб);  олти томонлама - сфалерит (ромбододекаэдр бўйлаб).
Уланиш текислиги турлари
жадвал 7.
Уланиш
текислиги Ҳосил   бўлиши Мисоллар
Ўта мукаммал
(етилган) Минерал жуда 
осон лик билан 
(масалан,  тирноқ 
билан) айрим 
пластинкаларга ёки  Слюда, тальк,
хлоритлар,
гипс
Мукаммал Минерал уланиш 
текислиги бўйлаб 
осонгина бўлакларга
ажраб кетади  Кальцит,
галит, дала
шпатлари
Ўртача  Минерал уланиш 
текислигини ва 
бошқа томони 
бўйлаб нотўғри  Авгит,
роговая
обманка
Номукаммал
( етилмаган) Минерал уланиш 
юзаси бўйлаб 
кам дан-кам  Кварц,
нефелин,
апатит
Синиши.   Минерални   синдирганда   ёки   бўлганда   ҳосил   бўладиган
юзага синиш деб айтилади. У бир неча  хил бўлади. Юзаси чиғаноқлар юзасига
ўхшаб, концент рик, тўлқинсимон, ботиқ ёки қабариқ бўладиган чиға ноқсимон
синиш, юзаси бир томонга қараган зирапчаси мон синиш (толали гипс, асбест);
юзаси ғадир-будир бўлиб  майда чанг билан қопланган тупроқсимон (каолинит,
ли монит)   текис   синиш   (магнетит),   майда   кристалл   агрегат ларда   учрайдиган
донадор   синиш
(мармар)   турларида
уч райди.
Расм 7. Хлорит
(Урал). Расм 8. Асбест.
Ялтироқлиги.
Минераллар   сирти
ёруғлик   нурла рини
маълум   даражада
қайтаради.   Баъзи
минералларнинг   юзаси
хира,   бошқаларники
эса   ялтироклик   минерал   юза сига   тушган   ёруғлик   оқимини   орқага   қайтариш
хусусияти.
Минералларнинг   ялтироқлиги   уларнинг   синдириш   кўрсаткичига   (n)
боғликдир:
металлдек  ( n  =  3,0) - пирит, галенит;
яримметаллдек ( n  = 2,6-3,0) - магнетит, ильменит;
металлдек ялтирамайдиган ( n  =2,6) яъни;
а)  олмосдек - касситерит, сфалерит;
б)  садафдек - тальк, слюда;
в)  шишадек - дала шпатлари, кальцит;
г)  ёғдек - нефелин, кварц (синишида).
Минерал   доналаридан   ташкил   топган   агрегатларнинг   ялтироқлиги
агрегатдаги   доналарнинг   жойланиш   шакли га   ва   унинг   катта-кичиклигига
боғлиқдир:
ипакдек   -   гипс,
(селенит), асбест;
мумдек   -
серпентин, халцедон;
хира, тупроқдек
- каолинит, лимонит. Расм 9. Тальк (Урал).
Расм 10.  Галенит-сфалерит.
Расм 11. Тоғ хрустали. Тиниқлиги.  Минераллар пластинкачаларининг   нурни нечоғлик яхши
ўтказишига   қараб   тиниқ,   яримти ниқ,   хира   ва   тиниқмас   бўладилар.   Тиниқ
минералларга   тоғ   хрустали,   гипс,   ош   тузи;   яримтиниқ   минералларга   опал,
халцедон   минераллари,   юпқа   пластинкаларидан   нур   ўтадиган,   шунда   ҳам
тагидаги   жисмлар   билинар-би линмас   кўринадиган   хира   минералларга   дала
шпатлари ва ҳеч нур ўтказмайдиган, тиниқмас минералларга пи рит, гематит,
магнетит ва бошқа минераллар мисол бўла  олади.
Мирнералларнинг   ранги.   Ранг   минералларга   хос   муҳим   белгилардан
биридир.   Кўпгина   минералларнинг   номлари   уларнинг   рангларига   қараб
берилган.   Масалан,   лазурит,  азурит  (французча  “азур”  - лазур), хлорит (грекча
“ хлорос”   -   яшил),   родонит   (грекча   “родон”   -   пушти),   гематит   (грекча
“гематикос”  қондек) ва бошқалар.
Табиий бирикмаларнинг ранги келиб чиқишига қараб  уч хил бўлади: 
1. Идиохроматик (доимий); 
2. Аллохрома тик (ўзгарувчан);
3. Псевдохроматик (қалбаки).
Табиий   бирикмаларнинг   ранги   уларнинг   ички   хусуси ятлари   билан
боғлиқдир.   Масалан,   қора   рангли   магнетит   (FеFе
2 0
4 ),   жезсимон   сариқ   пирит
(FеS
2 ),   тўқ   қизил   кино вар   (НgS),   миснинг   яшил   ва   кўк   рангли   минераллари
(мала хит, азурит, феруза ва бошқалар), тўқ кўк рангли лазурит  ва ҳоказо.  Расм 12. Металлсимон ялтираш (Пирит).
Минералларнинг ўзига хос ранги  идиохрома тик ранг  деб юритилади.
Минералларда   рангнинг   пайдо   бўлиши   унинг   таркибидаги   хромофор,
яъни   ранг   берувчи   кимёвий   элементнинг   борлигига   боғлиқ.   Бундай
хромофорлар   жумласига   Тi,   V,   Сг,   Мn,   Fе,   Со,   Ni,   W,   Мо,   U ,   Сu   ва   ТВ   -
элемен тлари   киради.   Минерал   таркибидаги   хром   унга   қуюқ   қизил   (пирон,
рубин), оч яшил (зумрад), гунафша (ро дохром) ранг беради.
Аллохроматия   грекча   ташқи,  чет   ва  бошқа  демак дир.   Бир   минералнинг
бир   неча   хил   ранг   ва   тусларда   бўли шини   кўплаб   учратиш   мумкин.   Масалан,
одатда   рангсиз,   шаффоф   кристаллар   ҳолида   учрайдиган   кварц   гунафша
(аметист),   пушти-саргиш-қўнгир   (темир   оксидлари   бўлгани учун), тилларанг
(цитрин),   кулранг   ёки   тутун   ранги   (раухтопаз),   тўқ   қора   (морион),   ниҳоят
сутдек оқ ҳам  бўлиши мумкин. 
Расм 13.  Морион. Худди шунга ўхшаб ош тузи-галит- оқ, кулранг, қўнғир, пушти ва баъзан
кўк рангда бўлиши  мумкин.
Минералларнинг ранги уларнинг таркибида майин  заррачалар ҳолида
тарқалган   механик   аралашмалар   бўялган   хромофорлар   билан   боғлиқ.   Улар
жуда оз миқ дорда бўлганда ҳам рангсиз минерални тўқ рангга бўяши  мумкин.
Минералларнинг   хромофорлар   билан   боғлиқ   бўлмаган   ранглари
аллохроматик   ранглар   деб   юритилади.   Минерал ларга   қорамтир   ранг   берувчи
аралашмаларга темиргидро ксиди, қизил рангли темир оксидлари, қора рангли
мар ганец оксидлари ва бошқа органик моддалар киради. Улар даги ранг берувчи
пигмент   кўпинча   нотекис,   баъзан   концентрик   қаватлар   бўйича   тарқалган
бўлади, масалан,  агат.
Псевдохроматизм   (қалбаки).   Айрим   шаффоф   минераллар   товланиб
туради;   бу   уланиш   текислиги   дарз ларининг   ички   юзасидан   ёки   қандайдир
аралашмалар юза сидан   тушаётган   нурнинг   қайтиши-   интерференцияси   билан
боғлиқ. Масалан, лабродорит кўк ва яшил рангда, опал эса садафдек товланиб
туради.   Бунга   сабаб   минерал   юзасининг   бошқа   хил   таркибдаги   майин
минераллардан  ташкил топган пўстларнинг бўлишидир. Масалан, қўнгир  темир
тошнинг   буйраксимон   юзаси,   борнит   (СuFеS
4 )   ва   бошқа   минераллар.
Минераллар   сиртининг   бундай   ранг- баранг   товланувчи   пўстларининг   ҳолати
минералларнинг  т о в л а н у в ч а н л и г и   д е б   а й т и л а д и .
Минерал   чизиғининг   ранги   (майин   кукун   ҳолидаги   минералнинг
ранги).   Бундай   кукун   текширила ётган   минерал   билан   бисквит   (чинни,
сирланмаган)   тах тачага   чизиб   осонликча   олиниши   мумкин.   Чиннидаги
минерал кукуни ўзига хос муайян чизиқ-из шаклида   ҳосил қилинади. Кўпинча
минералнинг   ранги   чизиғининг   ранги   билан   бир   хил   бўлади.   Масалан,
киноварнинг   ўзи   ҳам,   чизиғи   (кукуни)   ҳам   қизил,   магнетитники   қора,
ла зуритники   кўк   ва   ҳоказо.   Масалан,   гематитнинг   ранги- кулранг   ёки   қора,
чизиғи эса қизил, пиритники жез-са риқ, чизиғи эса қорадир. Шаффоф ёки яримшаффоф   минералларнинг чизиғи рангсиз (оқ) ёки оч
рангда бў лади.
Амалда минераллар ранги турмушда яхши таниш  бўлган нарсаларнинг
рангига солиштириш билан аниқ ланади, масалан, сутдек оқ, сомондек сариқ
ва ҳоказо.
Металл   каби   ялтирайдиган   минералларнинг   рангини   аниқлаш   учун   шу
минерал номига тегишли тусдаги металлнинг номи қўшиб айтилади: қалайдек
оқ, қўрғошин дек кулранг, жездек сариқ, мисдек қизил ва ҳоказо.
Расм 14. Пирит.
Минералларнинг солиштирма оғирлиги
жадвал 8.
Группалар Минераллар Солиштирма
оғирлик
Енгил Нефть, смола, кумир, 
олтингугурт, гипс, ош тузи 0,5-1,5
Ўртача
(4  гача) Кальцит, кварц, дала 
шпат лари, слюдалар, 
доломит. 
Амфиболлар, пироксенлар, 
лимонит, флюорит, гранат, 
топаз, корунд 2,5-3,0
3.0-4,0 Оғир (4 дан
юқори) Барит (оғир шпат), маъданли 
минераллар; темир, кумуш ва 
қўрғошин  4,5  6,5  8,0
8-23.0
Солиштирма оғирлиги -   минералларни аниқ лашда катта аҳамиятга эга
бўлган   белгтдир.   Минерал ларнинг   солиштирма   оғирлиги   1   дан   кичик
қийматдан   (табиий   газлар,   суюқ   битум)   2,3   оралиғида   ўзгаради.   Мен делеев
даврий   жадвалида   жойлашган   енгил   металларнинг   табиий   оксидлари   ва
тузларининг солиштирма оғирлиги 1  дан 3,5 гачадир.
Минералнинг   солиштирма   оғирлиги   гидростатик   та розида   ва   бошқа
асбоблар   ёрдамида   аниқланади.   Уни   амалда тезгина  тахминан аниқлаш учун
минерал қўлда салмоқлаб кўрилади ва солиштирма оғирлиги жиҳатидан  енгил
(2,5 гача), ўртача (4 гача) ва оғир (4 дан юқори)  эканлиги топилади.
Расм 15. Калцит.
Минералларнинг магнитли хусусияти
Магнитлик   хусусиятига   эга   бўлган   минераллар   сони   жуда   оз.
Парамагнитлик   хусусияти   кучсиз   бўлган   мине ралларни   (масалан,
олтингугуртли   пирротин)   магнит   ўзига   осонликча   тортади.   Жумладан,   фақат
магнитдан   иборат   минераллар   ҳам   бор,   яъни   улар   ферромагнитли   бўлиб темир қириндилари,  мих  ва  бошқа  темир буюмларни ўзига   тортади.   Масалан,
магнетит,   никелли   темир,   ферроплати нанинг   баъзи   турлари   ана   шундай
хусусиятга эга. Шунинг дек, магнитдан қочувчи (соф туғма висмут) диамагнит
минераллар   ҳам   бор.   Минералнинг   магнитлик   хусусияти   эркин   айланадиган
магнит стрелкаси ёрдамида текшири лади.
Расм 16. Магнетит
Минералларнинг   мўртлиги,   пачоқланиши   ва   қайиш-қоқлиги.
Минералларнинг мўртлиги - сиртига босим таъсири да пичоқ учида чизгандаги
уқаланиш   ва   майдаланиш   ху сусияти.   Баъзи   минераллар   пачоқланиш
(деформацияла ниш)   хусусиятига   эга.   Бу   ҳодиса   соф   (туғма)   металларда
кузатилади.
Минералларнинг   қайишқоқлиги   (моддаларнинг   ташқи   деформацияси)   -
куч таъсирида ўз шаклини ўзгартири ши ва қолганидан кейин, яна асл ҳолига
қайтиб келиши  хусусиятидир.
Минералларнинг   бошқа   хусусиятлари.   Минераллар   иссиклик   ва
электр   ўтказувчанлик,   пи роэлектрик   ва   пъезоэлектрик   хусусиятга   эга.
Шунингдек,   эрувчанлик, алангада  ўзига  хос ранг бериб ёниши, маза си, ҳиди,
кукунлари (тальк, ярозит)  ни ёғдек қўлга юқиши   ва   бошқа  хусусиятлари  ҳам
бор.
Минералларнинг   ҳосил   бўлиши.   Минераллар   асосан,   маълум
термодинамик   шароитда   ҳосил   бўлади.   Ҳозирги   маълумотларга   кўра,   мавжуд
ми нералларнинг   асосий   қисми   Ер   қобиғининг   ички   қисмида   қайноқ   магма
(эритма)   нинг   аста-секин   кристаллани шида   ёки   унинг   маҳсуллари   (газ,   пар,
қайноқ сув эрит малари ва бошқалар) нинг ён атрофдаги жинслар билан   ўзаро
реакцияга киришишидан ҳосил бўлади. Буларни  бир ламчи эндоген минераллар
дейилади. Улар атмосфера, био сфера ва гидросферада иккиламчи минералларга
айлана дилар.   Ернинг   таъсирида   устки   қисмида   ҳосил   бўлган   бун дай   табиий
бирикмалар  экзоген минераллар  деб юритилади. Экзоген минераллар ўз навбатида Ер қобиғининг чўки ши натижасида ёки
магманинг кўтарилиши, тоғ ҳосил   қилиш ҳаракати натижасида яна бошқа бир
ҳолатга   ўта дилар.   Улар   бундай   шароитда   турғун   бўлмайдилар,   юқори
температура   ва   босим   таъсирида   янги   шароитга   мосланган   метаморфоген
минералларга  айланади Асосий адабиётлар:
1. Воскресенский Ю.Н. Полевая геофизика. М.: Недра, 2010-478 с.
2.   Алексеенко   В.А.   Геохимические   методы   поисков   месторождений
полезных ископаемых. М.: Логос, 2000.
3.  William M. White. Geochemistry , Wiley-Blackwell, 2013.
4. R.E. Sheriff. L P. Geldart. Exploration seismology/-2nded.p.cm. Includes 
bibliographical references. ISBN 0-521-46282-7. - ISBN 0-521-46826-a(pbk ) @ 
Cambridge University Press1982,1995
5. Абидов А.А., Атабаев Д.Х., Хусанбаев Д.Д. ва б.лар “Yer fizikasi”,   
“Fan va texnologiyalar markazi”. Tошкент, 2014
Қўшимча адабиётлар:
6.   Геофизические   методы   исследований .   Под   ред .   Хмеловского   В . К .,
Л .:  Недра , 1988.
7.  Знаменский   В . В .  Общий   курс полевой геофизики. М., Недра, 1989.
8 . Гравиразведка. Справочник геофизика. Под ред. Е.А. Мудрецовой и 
К.Е. Веселова. М., Недра, 1990.
9 .   Латышева   М.Г.   Практическое   руководство   по   интерпретации
диаграмм геофизических исследований скважин. М.: Недра. 1984.
10 . Логачев А.А., Захаров В.П. Магниторазведка. М., Недра, 1989.
11 .   Электроразведка.   Справочник   геофизика.   Под   ред.   В.К.
Хмелевского и В.М. Бондаренко. М., Недра, 1989.  
12.  Беус А. А. Геохимия литосферы. М., 1972.
13.  Гаврусевич Б.А. Основы общей геохимии-М., Недра, 1968.
14.  Справочник по геохимии. М., Недра, 1990.
15.  Перельман А.И. Геохимия. М., Высшая школа, 1979.
Электрон манбалар:
1.     http    ://    www    .   rsl    .   ru    /   ;
2.     http://www.msu.ru/ ;
3.     http://www.nlr.ru/ ;