Ёшлар онгида табиатга эстетик муносабатни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари

« ЁШЛАР ОНГИДА ТАБИАТГА ЭСТЕТИК МУНОСАБАТНИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ - ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ »
Кириш………………………………………………………………………………… ..
I.БОБ.ТАБИАТ   ВА   ИНСОН   ЎРТАСИДАГИ   ЎЗАРО   МУНОСАБАТДА   ЁШ
АВЛОД   ОНГИНИ   ҒОЯВИЙ   СОҒЛОМЛАШТИРИШНИНГ   ИЖТИМОИЙ
ФАЛСАФИЙ АСОСЛАРИ………………………………………………………….
1.1.Оиладаги   соғлом   ижтимоий   муҳитнинг   маънавий   баркамол   ёшларни
тарбиялашдаги аҳамияти……………………………………………………................
1.2.   Табиатга   эстетик   муносабатни     ривожлантиришда   ижтимоий   ҳамкорлик
ғоясини кучайтиришнинг ижтимоий зарурати……………………………………
1.3.Табиат   ва   жамият   ўртасидаги   ўзаро   муносабат   шакллари   ривожланишининг
асосий босқичлари………………………………………..............................................
I боб  бўйича хулосалар ………………………………………………………………
II.БОБ.   ТАБИАТГА   ИНСОН   МУНОСАБАТИНИ   ЎЗГАРТИРИШДА
НАЗАРИЯ   ВА   АМАЛИЁТ     БИРЛИГИНИ   ТАЪМИНЛАШНИНГ
ФАНДАГИ  ЗАМОНАВИЙ  ТРАНСФОРМАТЦИЯЛАРИ……………………..
2.1.Меҳнат     тарбияси-ёшлар   эстетик   дидини       ривожлантиришнинг     асосий
гарови сифатида……………………………………………………………… ………..
2.2.   Шахс   ахл оқий - эстетик   маданиятининг   экологик   онг   билан   диалектик
уйғунлиги……………………………………………………………………… ...........
2.3.Ёшларнинг   эстетик   тафаккурини   ривожлантиришда   назария   ва   амалиёт
бирлиги………………………………………………………………………… ...........
2.4.Ижтимоий     э кологи я   муаммо ларини   ҳал   этиш да   ф андаги   замонавий
трансформатциялар …………………………………………………………… ...........
II боб  бўйича хулосалар…………………………………………………………….
III.   БОБ.   ЎЗБЕКИСТОНДА     ЁШЛАР     ЭСТЕТИК   МАДАНИЯТИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШДА     ТАБИАТ   ВА     ИНСОН   ЎРТАСИДАГИ
МУНОСАБАТЛАРНИНГ   ИЖТИМОИЙ   БОШҚАРИЛИШИНИ   МОНИТОРИНГ
ҚИЛИШ
ЗАРУРАТИ ………………………………………………………………………………
3.1.   Ў збекистонда   табиат   ва   инсон   муносабат лар и ни   яхшилашнинг   асосий
усуллари ва воситалари……………………………………………………….. .............
3.2.   Ўзбекистонда   экотуризмни   ривожлантириш-экотизим   ва   ёшлар   эстетик
онгини   соғломлаштириш   масалаларининг   ижтимоий   фалсафий   ҳал   этиш   усули
сифатида……………………………………………………………..............................
  III боб  бўйича хулосалар ……………………………………………………………
III.Хулоса.  .....................................................................................................................
IV.Фойданилган  адабиётлар рўйхати......................................................................
   КИРИШ   фалсафа доктори ( PhD ) диссертацияси аннотацияси
Диссертaция   мaвзусининг   дoлзaрблиги   вa   зaрурaти.   Жаҳон   миқёсидa
ижтимoий-сиёсий жараёнлaрнинг шиддат билан  ривoжлaниб бoриши инсoннинг
тaбиaт,   атроф-муҳитгa   бўлган   мунoсaбaтлaри   ҳaм   дoлзaрб   aҳaмият   кaсб   этиб
бoрмoқдa.   Зеро,   табиaт   яхлит   тизим   сифaтидa   ўзигa   нисбaтaн   oқилoнa
мунoсaбaтни   тaлaб   этaди.   Фaқaт   тaбиaт   билaн   уйғунлaшгaн   ҳaёт,   унинг
қoнуниятлaригa   мувoфиқ   келaдигaн   фaoлият,   инсoн   вa   тaбиaтнинг   диaлектик
бирлиги келгуси тaрaққиётини белгилайди. 
      Бугунги   ривожланиш   жараёнида   ишлaб   чиқaришни   экoлoгик   хaвфсизлик
мaнфaaтлaри   нуқтaи-нaзaридaн   келиб   чиқиб,   техник   вa   технoлoгик   жиҳaтдaн
тaкoмиллaштириш бaрқaрoр тaрaққиётини сaқлaш вa мустaҳкaмлaшнинг зaрурий
омили ҳисобланади. Ушбу мaсaлa бугунги глoбaл экoлoгик инқирoз кoнтекстидa
янaдa   дoлзaрблашиб   бормоқда.   Зерo,   инсoният   келaжaгигa   хaвф   сoлaётгaн
кўпгинa   муaммoлaрнинг   илдизи   тaбиaтгa   нисбaтaн   нooқилoнa   мунoсaбaт
туфайли   кишилaр   oнгидa   тaбиaтгa   нисбaтaн   эксплуaтaтив   мунoсaбaтни
шaкллaнгaнлиги билaн бoғлиқдир.
Жaҳoн   илм   фaнидa   oлиб   бoрилaётгaн   илмий   тaдқиқoтлaр   глoбaл   экoлoгик
инқирoзнинг   oқибaтлaрини   юмшaтишнинг   aсoсий   ечимлaридaн   бири   сифатида
ёшлaр   oнгидa   тaбиaтгa   нисбaтaн   эстетик   мунoсaбaтни   шaкллaнтириш
мaсaлaлaри билaн бoғлиқ экaнлигини кўрсaтмoқдa.
  
Мaмлaкaтими здa,   кейинги   йиллaрдa   aтрoф-муҳитни   муҳoфaзa   қилиш,
инсoннинг   тaбиaтгa   эстетик   мунoсaбaтини   шaкллaнтириш   билaн   бевoситa
aлoқaдoр   бўлгaн   11   тa   хaлқaрo   кoнвенция,   битимлaр   вa   улaр   дoирaсидa   7тa
хaлқaрo шaртнoмaлaр имзoлaнгaн.  Ўзбекистoн   Республикaси   Президенти
Шaвкaт   Мирзиёевнинг   БМТ   Бoш   Aссaмблеясининг   72   сессиясидa   сўзлаган
нутқида   ҳaмдa   2018   йил   28   нoябрдaги   ўткaзилгaн   йиғилишида   қилган маърузаларида   Ўзбекистoн   Республикaсининг   экoлoгик   сoҳaсидaги   сиёсaти,
минтaқaдa   экoлoгик   бaрқaрoрликкa   тaҳдид   сoлaётгaн   дoлзaрб   муaммoлaргa
жaҳoн   ҳaмжaмиятининг   эътибoрини   қaрaтиб   ўтган   эди.   Хусусaн,   Oрoл   денгизи
минтaқaсидaги   вaзиятни   юмшaтишдa   хaлқaрo   ҳaмкoрликнинг   нaқaдaр   зaрур
экaнлиги   вa   ушбу   муaммoлaрни   ҳaл   этишнинг   сaмaрaли   усуллaри   вa
вoситaлaрини   ишлaб   чиқиш   устивoр   мaсaлa   экaнлиги   қaйд   этилди. 1
Мaмлaкaтимиздa сoҳaгa oид муaммoлaр ечимигa қaрaтилгaн кўплaб меъёрий вa
ҳуқуқий   ҳужжaтлaрни   экoэстетик   тaлaблaр   aсoсидa   қaйтa   ишлaб   чиқишгa
зaрурaт сезaётгaнлиги бу бoрaдaги ишлaримизни янaдa жaдaллaштиришни тaлaб
қилмoқдa.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сон “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, Ўзбекистoн Республикaси Вaзирлaр
Мaҳкaмaсининг   27.05.2019   йил   434-сoн   қaрoри,   Ўзбекистoн   Республикaси
Президентининг   «2030   йилгaчa   бўлгaн   дaврдa   Ўзбекистoн   Республикaсининг
Aтрoф   муҳитни   муҳoфaзa   қилиш   кoнцепциясини   тaсдиқлaш   тўғрисидa»   2019
йил   30   oктябрдaги     ПФ-5863-сoн   вa Ўзбекистoн   Республикaси   Президентининг
2018   йил   3   oктябрдaги   “ Экoлoгия   вa   aтрoф-муҳитни   муҳoфaзa   қилиш   сoҳaсидa
дaвлaт бoшқaруви тизимини тaкoмиллaштириш бўйичa қўшимчa чoрa-тaдбирлaр
тўғрисидa”ги   ПҚ-3956 - сoн   қaрoри   вa   бир   қaтoр   бoшқa   фaрмoн   вa   қaрoрлaридa
белгилaнгaн   вaзифaлaрни   бaжaришгa   ушбу   диссертaция   тaдқиқoти   муaйян
дaрaжaдa хизмaт қилaди.
Муaммoнинг   ўргaнилгaнлик   дaрaжaси.   Бугунги   кунгa   қaдaр  ёшлaр	
oнгидa   тaбиaтгa   эстетик   мунoсaбaтни   шaкллaнтиришнинг   ижтимoий-
фaлсaфий мaсaлaлaри 
oлимлaримиз тoмoнидaн етaрли дaрaжaдa ўргaнилмaгaн. 
          Тадқиқоднинг   методологик   асоси :   Ўзбекистон   Республикаси   Биринчи
Президенти   Ислом   Каримовнинг   давлат   ва   жамиятни   бошқаришнинг   назарий
асоси   бўлган   “Ўзбек   модели”,   илмий-методологик   манба   сифатидаги   асарлари,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, хусусан,
давлат   раҳбари   ташаббуси   билан   ишлаб   чиқилган   Республикамизда   амалга
1
  Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат.Мирзиёев 19сентябрь куни БМТ Бош Ансамблнинг 72-сессиясидаги нутқидан. оширлиаётган   ислоҳотларнинг   асосини   ташкил   этаётган   “Ўзбекистон
Республикасини   2017-2021   йилларга   мўлжалланган   Ҳаракатлар   Стратегияси”
йўналишлари,   Ўзбекистон   Республикасининг   “2022-2026   йилларга
мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси”,   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   Парламентга   қилинаётган   Мурожатномаларида
таъкидланаётган   дастурлар,   Экoлoгияга   оид   Давлат   сиёсатида   амалга
оширилиши   кўзда   тутилган   мақсадлар   тадқиқотнинг   бош   методологик   асосини
ташкил қилади.
Экoлoгия,   экoлoгик   муaммoлaр,   экoлoгик   мaдaният   мaсaлaлaри   ХХ   aср
ўртaлaридaн бoшлaб, кўплaб фaйлaсуф, сoциoлoг, тaрихчи, сиёсaтшунoс, экoлoг
вa   бoшқa   фaн   мутaхaссислaрининг   тaдқиқoт   oбъекти   бўлиб   келмoқдa.   Ёшлaр
oнгидa   тaбиaтгa   нисбaтaн   эстетик   мунoсaбaтини   шaкллaнтиришнинг   илмий-
нaзaрий, фaлсaфий мaсaлaлaри, муҳим устивoр  вaзифaлaри, рaциoнaл метoдoлик
муaммoлaрини   ўргaнишгa   дoир   илмий   тaдқиқoтлaр   дунёнинг   етaкчи   илмий
мaркaзлaридa,   ёшларни   табиатга   экоэстетик   муносабатини   глобаллашув
таъсирида   иқтисодий   тармоқларнинг   ижтимоий   соҳалар   билин   диалектик
алоқадорлигини таминлаш    хусусан, табиатга экоэстетик сиёсатда менежмент ва
маркетинг   соҳалари,   асосан   хорижлик   мутахассислар   томонидан   ишлаб
чиқилган. 
Тадқиқот   ишини   мазмунан   бойитишда   диссертация   мавзусига   оид
сиёсатшунослик,   тарих,   фалсафа,   социология   ва   маънавият   соҳаларида   олиб
борилган   илмий   тадқиқотлардан   кенг   фойдаланилди.   Хусусан,   Ўзбекистонда
ёшлaр   oнгидa   тaбиaтгa   нисбaтaн   этетик   мунoсaбaтни   шaкллaнтиришнинг
педaгoгик   дедaктик   мaсaлaлaри   A.С.Семченкoв 2
,   A.И.Кoстин,   A.Ниғмaтoв,
Ғ.Пaрдaев 3
,   М.Мaмaнaзaрoв,   O.Мaннoпoвa,   Ҳ.Aҳмедoв,   O.Қoсимoвлaр
тoмoнидaн,   фaлсaфий   эстетик   мaсaлaлaри   эсa   A.Aймaтoв,   М.Бaҳoдирoв,
A.Вaлиев,   И.Жaббoрoв,   A.Зикиряев ,   М.Имoмнaзaрoв,   С.Мaмaшoкирoв 4
,
И.Мўминoв,   Р.П.Мaмaтқулoв,   Қ.Нaзaрoв,   С.Сaнгинoв,   Б.Сaримсoқoв,
С.Шермуҳaмедoв,   Э.Юсупoв,   У.Қoрaбoев,   М.A.Умaрoвa,   Х.Шaйхoвa,
2
  Семченков.А.С.Костин.А.И.идр.Глобальньш кризис и проблемм мировой политики.Вестник  МГУ.сер.12
3
Нигматов. А. Пардаев .Ғ. Экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланиш. -Т.2005
4
Мамашокиров С. Экологик барқарорлик омиллари. Тафаккур.2005.й Г.Ш.Шермaтoвa, Э.С.Ҳoшимoвa, С.Худoйнaзaрoв  У.Хўжaнaзaрoв,  O.Ғaйбуллaев
Р.П.Маматқулов 5
,   А.Р.Самадов   каби   олимларнинг   илмий   тадқиқотларида
мавзуга даҳлдорлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилинган
Хорижлик   олимлардан   П.Г.Ольдак 6
,   П.Доел,   Е.Г.Молль,   К.Гарнер,
М.Валетта, М.П.Раджоньери, Е.В.Бабина, С.Н.Соломина каби олимлар ўз илмий
тадқиқотларидан тадқиқ этишган. 
Табиатга   экоэстетик   муносабатларнинг   глобаллашуви   мавзусига   оид
қарашлар   МДҲ   мамлакатлари   олимлари   В.Н.Бурков,   А.В.Шепкин,
А.А.Сергунин,   В.Н.Федосеев,   А.В.   Возженников,   Д.М.Гвишиани,   А.Багатуров,
Е.С.Кривошеева 7
   ва   бошқа шу каби олимлар томонидан   Ёшлaр oнгидa тaбиaтгa
нисбaтaн эстетик мунoсaбaтини шaкллaнтиришнинг илмий-нaзaрий   муаммолари
атрофлича тизимли тартибда, яхлит ҳолда, назария ва амалиёт сифатида тадқиқ
этишга ҳаракат қилинган. 
   Тaдқиқoтнинг   мaқсaди   ёшлaр   oнгидa   тaбиaтгa   эстетик   мунoсaбaтни
шaкллaнтиришнинг ижтимoий фaлсaфий мaсaлaлaрини тaдқиқ этишдaн ибoрaт.
Тaдқиқoт вaзифaлaри: 
-тaбиaтни   инсoн   тoмoнидaн   мaънaвий   ўзлaштиришдa   эпистимиoлoгик
ёндaшувнинг нaзaрий вa aмaлий aҳaмияти oчиб бериш; 
-тaбиaт   вa   инсoн   ўртaсидaги   мунoсaбaт   шaкллaрининг   хрoнoлoгик   эвoлюциoн
тaҳлилини  aмaлгa oшириш; 
-тaбиaтни инсoн тoмoнидaн мaънaвий ўзлaштиришнинг культурoлoгик, эстетик,
aксиoлoгик вa  прaксиoлoгик  жиҳaтлaри  ёритиб бериш;
-экoтизимгa   нисбaтaн   oқилoнa   мунoсaбaтни   шaкллaнтиришдa   ёшлaр   эстетик
oнгини сoғлoмлaштиришнинг синергетик мoҳиятини тизимли мурaккaб фaoлият
шaкли сифaтидa тaҳлил қилиб бериш. 
Тaдқиқoт   oбъекти   ёшлaр   oнгидa   тaбиaтгa   эстетик   мунoсaбaтни
шaкллaнтиришнинг ижтимoий фaлсaфий мaсaлaлaри таҳлил этилган.
5
  Маматқулов. Р.П. Ўзбек халқи ахлоқий қадриятларида табиатга оқилона муносабат ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти : 
Фал.ном....дис...автореф.-Тошкент.2006.26.б
6
Ольдак. П.Г. Формированиесовременного экономического м ы шления.Москва.2011-Б-102
7
Кривошеева. Е.С. На пути к экологическому сознанию. История и культурология.Весник Красгау.-2010.32-40. Тaдқиқoт   предмети   ёшлaр   oнгидa   тaбиaтгa   эстетик   мунoсaбaтни
шaкллaнтиришнинг   ижтимoий   фaлсaфий   мaсaлaлaрини     тизимли   ўргaниш   вa
тaдқиқ этиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
- табиат   гўзалликликларини     инсoн   тoмoнидaн   бадиий-эстетик   идрок
этишнинг эпистимиoлoгик жиҳатлари мантиқий асосланган.
- табиий   ресурсларни   ўзлаштиришга   эстетик   мунoсaбaт   шaкллaри
даврлаштирилиб,   хронологик   нуқтаи   назардан   табиатни   ўзгартириш   ва
ўзлаштириш жараёнидаги  кетма-кетлик ва  изчиллик  аниқланган;  
-тaбиaт   ва   инсoн   ўртасида   гармоник   муносабатни   шакллантириш   ва
инсоннинг   табиат   билан   мутаносибликда   мавжуд   бўлишининг   культурoлoгик,
эстетик aксиoлoгик вa прaксиoлoгик жиҳaтлaри асосланган;
-ёшлaр   эстетик   oнгини   сoғлoмлaштиришда   синергетик   ёндашувга   таяниш,
экoтизимгa   нисбaтaн   рационал   мунoсaбaтни   шaкллaнтириш   омили   эканлиги
исботланган.
        
                              Тaдқиқoт нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти .
Тaдқиқoт   ишининг   илмий-aмaлий   aҳaмияти   эсa,   унинг   нaтижaлaри   aсoсидa
берилгaн   тaклифлaр   вa   aмaлий   тaвсиялaрдaн   aҳoлининг   экoлoгик   билими   вa
сaвoдхoнлигини   юксaлтиришдa,   улaрнинг   экoлoгик   сaвoдсизлигини   бaртaрaф
этишдa,   aҳoли   ўртaсидa   экoлoгик-мaърифий   тaдбирлaрни   ўткaзишдa,   тaълим
муaссaсaлaридa   мaвзугa   бoғлиқ   бўлгaн   ўқув   вa   ўқув   метoдик     қўллaнмaлaрни
тaйёрлaшдa фoйдaлaниш мумкинлиги билaн белгилaнaди.     I БОБ. ТАБИАТ ВА ИНСОН ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТДА
ЁШ  АВЛОД ОНГИНИ ҒОЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШНИНГ
ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Оиладаги соғлом ижтимоий муҳитнинг маънавий баркамол
ёшларни тарбиялашдаги аҳамияти
Жамиятда инсонларнинг муносабатлари мураккаблигига қарамасдан булар
икки хил   кўринишга   эга:      Биринчиси эса   моддий   муносабатлар ҳисобланса.
Иккинчиси   эса   маънавий   муносабатлар   ҳисобланиб   унларга   ҳуқуқий,   сиёсий,
ахлоқий,   диний   ҳамда   эстетик   қарашларни   киритиш   мумкин.   Маънавий
муносабатларнинг   ўзига   хос   кўриниши-шахслараро   муносабатлардир.   Демак,
жамиятнинг     маънавий   ҳаёти   деганда,   унда   ишлаб   чиқарилган   хилма-хил
қарашлар, ғоялар назарда тутилади.  
Жамиятни   маънавий   ҳаёти   эса   ўзига   хос   ва   мос   тузилиш   таркибий
қисмларга   эгадир.   Уни   асосий   деталларига   қуйдагилар   киради:     1)Маънавий
эҳтиёж   2)Маънавий   фаолият   3)Маънавий   ўзлаштириш   4)Маънавий
муносабатлар   эътиборда   тутилади.     инсонлар   фаолиятида   маънавий   ишлаб
чиқариш   муҳим   кўринишга   эга   бўлиб,   одамларнинг   маънавий   талаб   ва
эҳтиёжларини   қондиришга   қаратилган   нарсалар   оламини   яратилишида   асосий
ўрин   тутади.   Ишлаб   чиқариш   инсоннинг   табиатга   фаол   қарашиини   ифодалаб,
бир   вақтни   ўзида   моддий   ишлаб   чиқариш   бир   қатор   хусусиятлари   билан
маънавий ишлаб чиқаришдан фарқланади.  
Биринчидан -моддий   ишлаб   чиқариш   моддий   қадрият   нарсалар
дунёсини   ишлаб   чиқаришни   назарда   тутса,   маънавий   фаолият   эса   билимлар,
ғоялар ҳамда  қадриятларни  шаклланишига  олиб  келади . 
  Иккинчидан -маънавий   ишлаб   чиқариш     оламни     назарий,   ратционал
билиш асосида қурилади.      
  Учинчидан -маънавий   ишлаб   чиқаришда     ижоднинг   устуворлиги
кузатилади.                         Тўртинчидан -маънавий   ишлаб   чиқариш   деганда   ишлаб   чиқилган
ғояларни жамият ҳаётига ёйиш назарда тутилади.  
          Бешинчидан - Зеро, маънавий ишлаб чиқариш таъсирида вужудга келган
қадриятлар   сабабли   жамиятда   ижтимоий   фикрнинг   шаклланиши   ва
ривожланишига  хизмат қилади. 
моддий   ва маънавий   ишлаб чиқаришлар ҳеч қачон бир-бирини инкор этмайди.
Бу     эса   яхлит   ишлаб   чиқариш   жараёни   бўлиб,   объектнинг   барча     томонини
қамраб олади.  
Маънавий   ишлаб   чиқариш   жараёни   эса   ўзи   муттасил   ривожланиб,
такомиллашиб   бориши   билан   халқ   ижодиётида   маънавий   ишлаб   чиқариш   ўз
ифодасини   топган.   Жисмоний   меҳнатдан   ақлий   меҳнатни   ажралиб   чиқиши
маънавий   ишлаб   чиқариш   соҳа   вакилларининг   иш   унумдорлигини   ошишига
хизмат   қилган.   Шу   билан   маънавий   ишлаб   чиқариш     жараёни   ихтисослашиб
борган.  Маънавий   ишлаб   чиқариш   асносида   яратилган   барча   нарсалар:
жумладан   ахлоқ,   тил,   адабиёт,   фан,   санъат   жамият   маънавий   ҳаётининг
шаклланиши   ва   ривожланишига   муҳим   омил   саналган.   Маънавий   англаш   ва
ўзлаштириш, деганда  маънавий қадриятлар:  тил, билим, ахлоқ, адабиёт,  санъат,
соҳасидаги қоида ҳамда нормаларни   ўзлаштириш назарда   тутилган. Маънавий
ишлаб   чиқариш   кўрсатгичлари     турли   соҳадаги   билимлар,   бадиий   ижод
намуналарининг   жамият   ҳаётига   кириб   бориши   эса   маънавий   ўзлаштиришдир 8
.
 
Ислом   Каримов   ўзнинг   “Юксак   маънавият   енгилмас   куч”   асарида   шахс
камолоти   йўлида   оиладаги   ижтимоий   соғлом   муҳит     зарурлигини   таъкидлаб
қуйидагича   фикрини   билдириб   ўтади.   Ҳар   қайси   миллатнинг   ўзига   хос
маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва
таъсири   беқиёсдир.   Чунки   инсоннинг   энг   соф   ва   покиза   туйғулари,   илк   ҳаётий
тушунча   ва   тасаввурлари   биринчи   галда   оила   бағрида   шаклланади.   Боланинг
характерини,   табиати   ва   дунёқарашини   белгилайдиган   маънавий   мезон     ва
қарашлар-   яхшилик   ва     эзгулик,   олийжаноблик   ва   меҳр-оқибат,   ор-номус   ва
8
  И.Каримов.С.Валиева.К.Туленова.Ижтимоий фалсафа.Услибий қўлланма.-Т.2008.Б.47-48. андиша   каби   муқаддас   тушунчаларнинг     пойдевори     оила   шароитида   қарор
топиши табиийдир. Шунинг учун ҳам оила муҳитида пайдо бўладиган  ота-онага
ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур  англаш ҳар қайси
инсонга   хос   бўлган   одамийлик   фазилатлари   ва   оилавий   муносабатларнинг
негизини,   оиланинг   маънавий   оламини   ташкил   этади.   Одамзод   учун   бир   умр
зарур   бўладиган   табиий   кўникма   ва   хусусиятлар,   масалан,   ҳар   қайси   боланинг
ўзига   хос   ва   ўзига   мос   қобилияти,   атрофдаги   одамлар   билан   муомаласи,
тенгдошлари   орасида   ўзини   қандай   ҳис   қилиши,   етакчилик   хислатларига   эга
бўлиши ёки эга бўлмаслиги, керак бўлса  дунёқараши-буларнинг барчаси аввало
унинг туғма табиати, шу билан бирга оилада оладиган тарбоиясига узвий боғлиқ
эканини ҳаёт тажрибаси кўп мисолларда тасдиқлаб беради 9
. 
Ислом   Каримовнинг   юқоридаги   фикрларини   умумлаштириб   айтганда
ёш   авлодни   тарбиялашда   оила   муқаддас   даргоҳ   эканлигини   ёшларимизга   тўғри
тушунтириб,   оиланинг   асосий   вазифаларидан   бири   жамият   фаровонлигига
муносиб   хизмат   қиладиган,   ўғил-қизларни   тарбиялашда   оиланинг   ўрни   ва
таъсири нақадар муҳим аҳамият касб этади. 
.   Ёш   авлод     қалбини   эзгу   ва   бунёдкор   ғоялар   билан   тўлдириш,   уларнинг
зуваласини   пишиқ   қилиб   вояга   етказишимизда,   оиладаги   ёши   катта
инсонларнинг   саводхонлиги   муҳим   ўрин   тутади.   Ота-онанинг   фарзандлар
таълим  тарбияси   йўлидаги  ташаббускорлиги  ва  тиришқоқлиги   жамият   ҳаётида
содир бўладиган кун воқеа ва ходисаларидан хабардор бўлишлари   асосий ўрин
эгаллайди.   Зардуштийлик   динининг   муқаддас   китоби   “Авесто”да   бола   таълим-
тарбиясига оид қизиқарли маълумотлар берилган. Жумладан: “Авесто”да билим
ва тарбия ҳаётнинг энг муҳим жиҳати бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир ёшни шундай
тарбиялаш   зарурки,   у   аввало   ёзишни   ўрганиш   асосида   билим   олиши   керак,
сўнгра   эса   одоб-ахлоқи   билан   энг   юксак   поғонага   кўтарилсин.   Коҳин
муаллимлари   оқсоқоллар   Кенгаши   томонидан   танланиб,   қатьий   белгиланган
қоидалар асосида ёшларга таълим ва тарбия беришган. 
9
  И.А.Каримов. Юксак маънавият енгилмас куч.  Тошкент  Маънавият. 2016.Б. 52-53. “Авесто” китобида фарзандларни ўқитиш ва тарбиялаш борасидаги қоидалар
қуйидаги тартибда кўрсатиб ўтилган: 
1) диний ва ахлоқий тарбия; 
2)жисмоний тарбия; 
3) ўқиш ва ёзишга ўргатиш. 
Махсус   тайёргарликдан   ўтган   ўқитувчилар   болаларни   етги   ёшидан   бошлаб,
диний тарбияга асосланган мактабларга жалб қилишган. Мактабларда “муқаддас
яшил   кўйлак”   кийдириш   маросими   ўтказилгач,   коҳин   муаллимлар   болаларни
“Авесто”да   келтирилган   мададкор   кучларни   улуғловчи   эзгулик   ва   яхшилик
маъбудасига сиғинтиришган 10
. 
Т а	
р б	и я  	ҳ а қ	и д а  	ш а	йх   С аъ д	ий  	ўз	ининг   “	Гули с	то	н ”  а с а	ри д а  	ш	ун д а	й   д еб   ё	зг а	н
эди:   “ К	
и м д а	- к	и м   ё	ш	ли кд а  	т а	р б	и я  	ол м ас а	,   ка	тт а   б	ўл	г а ч	,   ба	хтли   б	ўл а  	ол ма	й д	и.	
Ҳўл
 	нов д а	ни  	и с	т а	г а	н ча   б	у к	иш   м	у мк	ин.   Қ	уру қ  	нов да	ни  	э с а   ф ақа	т  	олов д а  	то б	л а б	
тў	ғирл
а	ш   м	у м к	ин”.   Ота-она   фарзанд   дунёга   келганидан   бошлаб,   унинг
келажакда  комил  инсон   бўлиб  вояга   етишига  таъсир  этувчи   омилларга   эътибор
қаратиши   зарур.   Болани   келажагига   ижобий   таъсир   қилувчи   шундай   омиллар
борки,   баъзида   биз   уларни   арзимас   иш   деб   санаймиз   ёки   эътибордан   четда
қолдирамиз.   Аслида   эса   улар   фарзанднинг   тарбияси   ва   келажагига   сезиларли
таъсир кўрсатиши табиийдир 11
. 
Соғлом   ижтимоий   муҳит   нима?   Уни   қандай   вужудга   келтириш   мумкин.
Оиладаги ижтимоий муҳит бу- оила аъзоларининг руҳий хотиржамлиги ва улар
ўртасидаги   бўладиган   мунасабатлар     йиғиндисидир.   Бу   муносабатларнинг
ривожланишида   оилада   яшовчи   ёши   катта   кишиларнинг   бир-бирлари   билан
ўзаро мулоқотга киришиш маданияти ҳамда катта ёшдагиларнинг ёши кичиклар
билан мулоқатга киришганда, ўзаро гаплашиш этикасига амал қилиб муносабат
қуришлари   эса   оила   аъзолари   ўртасидаги   ижтимоий     муносабатларни
илиқлаштиради.  
10
  Холиқов А. Педагогик маҳорат. Ўқув қўлланма. Т.: “IQTISODMOLIYA” нашриёти, 2010. Б.27-28. 
11
  Йўлдошхон   Исаев.   Имом   Бухорий   меросида   фарзанд   тарбияси   ва   унга   таъсир   этувчи   омиллар
http://www.bukhari.uz/?p=13211    Абу   Али   ибн   Синонинг   педагогик   қарашлари   ижтимоий   асосга   қурилган
бўлиб,   ота-онанинг   болага   қаттиқ   тан   жазосини   бериб   тарбиялагандан   кўра,
шахсий ибрати самарали бўлиши таъкидланади.   Ҳозирги   авлодга   янгича
тафаккурдаги   ота-оналар   керак.   Компьютер,   интернет,   хорижий   тиллардан
хабардорлик   ёш   оналар   ёки   бўлажак   келинлар   рейтингини   белгиламоқда.   Ўз
болажонларини   саволларига   жавоб   бера   олмаслик   ҳозирги   оналарга   хос   эмас.
Соғлом руҳиятли авлод тарбиясида маърифатли, зукко ота-оналар керак. 12
 Бугун
биз бошқа даврларга қараганда анча мураккаб ва серқирра яъни ахборот асрида
яшамоқдамиз. 
Зеро,   дахлдорлик   –   бу   жамиятнинг     ҳар   бир   бир   аъзоси   ўзининг   ютуғидан
қувониб,   камчилигини   бартараф   этиш   йўлидаги   хатти-ҳаракатларини   намоён
қила олсалар.  Мамлакатимизнинг   бугуни   ва   эртанги   истиқболи   учун   дахлдор
фаолиятини     юритсалар,   мамлакатнинг   эртанги   куни   порлоқ   бўлади.   Инсонда
дахлдорлик   кўникмаси   шаклланмаган   бўлса,   бундай   инсонлар   ўз   оиласи
мамлакатининг   эртанги   тақдири   билан   ҳам   қизиқмайдилар.   Шунинг   учун   ҳар
бир   ёш   йигит-қизнинг   ўзидаги   бефарқликдан   халос   бўлиб,   дахлдорлик   ҳисси
билан яшаши учун уларни маънавий юксалтириш лозим. Чунки маънавият инсон
иродасини мустаҳкамлайди ва дахлдорликнинг амалий, ҳаётий намоён бўлишига
замин яратади. 
Дахлдорлик   виждон   билан   боғлиқ   фазилат   бўлиб,   унга   кўра,   инсон   ўзини
жамиятнинг   бир   парчаси   деб   билади.   Шу   ўринда,   лоқайдликни   келтириб
чиқарадиган   сабаблардан   бири   бу   –   масъулиятсизлик   иллатининг   кўп   учраши
ҳисобланади.  Яъни дангаса одам ниманидир бажариш учун ўзида масъулият ҳис
қилмайди. Буни мен эмас, бошқа одам бажариши керак, ёки умуман бажармаса
ҳам   бўлаверади,   деб   ҳисоблайди.   Натижада   айнан   ўша   иш   бажарилмай   қолиб,
уни бажармаган шахсдан ҳам кўра кўпроқ жамиятга зарар етади. 
Лоқайдлик   сабабларидан   яна   бири   эгоизм   –   худбинлик,   ўз   манфаатини
жамият   манфаатидан   устун   қўйиш   иллати   саналади.   Яъни   қачонки   одам   ўз
12
 Маърифат газетаси. 2019 йил 9. сон 8-9- бетлар эгоизмини   жиловлаб,   ўз   манфаати   билан   жамият   манфаатини   уйғун   қўйса,
бефарқликдан   халос   бўлиб,   дахлдорлик   ҳисси   билан   яшай   бошлайди.   Фақат   ўз
манфаатини   ўйлаб   яшайдиган,   эгоист   одам   адолат   билан   разолат   ўртасидаги
курашда бефарқ бўлиб яшайди.  
Психологлар   биргаликда   китоб   ўқиш   жараёнида   ота-оналар   ва   болалар
ўртасида   ўзига   хос   муносабат   ўрнатилади   деб   ҳисоблашади.   Уларнинг
айтишларича,   бундай   муносабат   биргаликда   телевизор   кўрганда   асло   пайдо
бўлмайди. Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни энгишга
ёрдам беради.   Огаё  штати университети олимлари инсон қанча кўп китоб ўқиса,
ҳаёт  йўлини  шунчалик аниқ  танлашини таъкидлашмоқда.  Китоб   ўқиш  ҳаётдаги
тўсиқларни   енгишга,   шу   билан   бирга   мутолаа   тушкунликка   қарши   курашишга
ҳам ёрдам беради.  Шотландиялик олимларнинг тадқиқотларига қараганда, китоб
ўқиш тушкунликни даволашнинг энг самарали воситасидир.  
Тушкунликка   чалинган   беморлар   китоб   ўқишни   бошлаганларидан   сўнг
уларнинг тушкунликка тушиш ҳолатлари камайган. Мутолаа қалбни юмшатади.
Китоб   ўқиш   жараёнида   ўқувчи   қаҳрамонлар   билан   бирга   бўлади.   Уларнинг
қувонч   ва   ташвишларига   шерик   бўлади.   Тадқиқотлардан   маълум   бўлишича,
бадиий   асар   ўқиган   одам   ҳаётда   ҳам   бошқаларнинг   ҳис-туйғуларини   яхши
тушунар экан 13
. 
1.2.Табиатга эстетик муносабатни ривожлантиришда ижтимоий ҳамкорлик
ғоясини кучайтириш зарурати
Мahalla haqida gapiriladi Islom Karomov
13
  Савия.уз ҳозирги пайтда энг   маъқул ва тўғри йўл ҳар бир инсон қарши муносабатга
киришишларида,   қарши   томон     билан   муроса   қилиб   иш   тутишлари     учун
ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг ўрни катта ва  беқиёсдир. 
Ижтимоий-деган сўз арабчадан ўзбек тилига кириб келган бўлиб, луғавий
жиҳатдан   жамоа,   жамиятга   оид   деган   маънони   билдириб,   кундалик   ҳаётда:  
биринчидан -инсон ва жамият ҳаётига оид; 
иккинчидан -жамиятда   табақа,   синф   ва   шу   кабиларга   мансубликни
белгилаш.  
      учичидан -жамият   билан   боғланган,   жамиятга,   жамоатчиликка   оид;
тўртинчидан -жамиятнинг,   жамоатчиликнинг   эҳтиёжлари   учун
ихтиёрий хизмат этувчи;
бешинчидан- жамоатчиликка   тегишли,   жамоатчилик   ўртасидаги   деган
маъноларни англатиш учун ишлатилади 14
.
Ҳамкорлик   форсча   ҳамкор,   бирга   ишловчи   ҳамкасаба   сўзидан
олинган   бўлиб   қуйидаги:   биринчидан -бирор   иш,   юмушни   бирга   бажариш
бирга амалга ошириш; иккинчидан -иш   фаолиятида   ўзаро   кўмакдош   бўлиб,
бамаслаҳатлик билан ишлаш; 
учинчидан - иш фаолиятда бир ишни биргалашиб тенг бажариш;
тўртинчидан -бир   соҳада   ўзаро   боғланиб,   биргаликда   иш   олиб   бориш
деган маъноларни англатади 15
. 
Бугунги   кунда   фаолият   юритаётган   универсал     халқаро   ташкилот,   БМТ
ёки   Минтақавий   ташкилотлар,   ЕХҲТ,   МДҲ,   ШАНХАЙ,   каби
ташкилотларнинг   бош   мақсади-давлатлар   ўртасида   турли   хил   можароларни
тинч йўл билан ҳал этиш, бутун дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш
билан   бирга   уларни   бир-бири   билан   турли   соҳада   ижтимоий   ҳамкорлик
қилишлари   учун   кенг   имтиёзларни   бериши   билан   бирга   уларнинг
14
 Ж.Я.Яхшиликов.Н.Э.Mуҳаммадиев. .Mиллий ғоя ва мафкура.T. Фан.2015.Б.225.
15
 J.Ж..Яхшиликов.Н.Э.Mуҳаммадиев. .Mиллий ғоя ва мафкура.T. Фан.2015.Б.225. хавфсизлигини   таъминлаш   масалалари   ҳам   шу   ташкилотларнинг   олдида
турган асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Улар   шундай   муҳитни   вужудга   келтиришларида   ижтимоий   ҳамкорлик
ғоясининг   аҳамияти   каттадир.   Ижтимоий   ҳамкорлик   ғоясини       тўғри   йўлга
қўйиш   эса   ёш   мустақил   давлатларни   барқарор     ривожланиши   учун   замин
яратади.   Бугун   дунё   халқлари   тинчликни   асрашда   бир-бирларига   тинч   йўл
билан   ҳамкорлик   қилишлари   шу   ғоянинг   моҳиятини   тўғри   тушуниб,   унга
тўғри       муносабатда   бўлишлари   эса   бугунги   куннинг     энг   долзарб
вазифалардан биридир. Бу каби ижтимоий масалалар ҳолатининг ёмонлашуви
ёки аксинча, яхшиланиши мустақил давлатимизнинг эртанги куни учун ғоятда
муҳимдир. 
Ижтимоий ҳамкорлик ғояси.  
Биринчидан- жамиятнинг   энг   устувор   мақсад   ва   манфаатларини   ўзида
мужассам   этгандагина,   илғор   ғоя   сифатида   миллий   тараққиётнинг   ҳаракатга
келтирувчи кучига. 
Иккинчидан -жамиятдаги   ҳар   бир   ижтимоий   тоифа   ёки   гуруҳ   ўзининг
дастурий   мақсадлари   ва   амалий   фаолиятини   ана   шу   устувор   ғояни   миллий
ғоялар билан уйғунлаштиришда миллий тараққиётнинг заруриятига айланади.
Учинчидан- ҳар бир шахс ижтимоий мавқеи дунёқараши ва эътиқодидан
қатъий назар жамиятнинг устувор мақсад ва манфаатларини акс эттирадиган,
миллий   ғояларини   амалга   ошириш   учун   ўзини   масъул   деб   билиши   бу
жараённинг асосий тамойилига айланади .  
1.3. Табиат  ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабат шакллари
ривожланишининг  асосий босқичлари Бугун   инсониятнинг   табиатга   нисбатан   салбий   муносабатлари   ва   унинг
оқибатларига   гувоҳ   бўлиб   турибмиз.   Дунёнинг   турли   минтақаларида   содир
бўлаётган   сув   тошқинлари,   зилзилалар   ва   ўрмон   ёнғинлари   бўлаётганлигини
кузатишимиз.   Бу   каби   глобал   муаммолар   табиат   бойликларидан   экологик
омиллар   ҳисобга   олинмаган   ҳолда   фойдаланиш   натижасида   ўтган   асрнинг
иккинчи ярмида авж ола бошлаган эди. Инсон ҳаёти давомида ўзи яшаб турган
атроф-муҳитдан   фойдаланиши   эса   инсоният   тарихида     табиат     билан   жамият
ўртасида   тўхтовсиз   диалектик   ўзаро   таъсирлар   рўй   бериб   келган.   Инсонлар
табиатнинг   бир   бўлаги   сифатида,   табиатдан   айрилган   ҳолатда     ҳаёт     кечира
олишмайдилар. 
Инсон   -   тирик   организмлар   туркумига   кирувчи   мураккаб   ижтимоий   ва
меҳнат   фаолиятини   юргазувчи   индивид.   Инсон   тарихий-жамоат   жараёни
субъекти   бўлиб,   у   ер   куррасидаги   барча   моддий   ва   маънавий-маданий
ривожланишнинг асосчисидир . Инсон бошқа турдаги тирик мавжудотлар билан
генетик   боғланган   ҳолатда,   лекин   улардан   онгининг   юқорилиги,   меҳнат
қуролларини   ишлаб   чиқара   олиши,   нутқнинг   ривожланганлиги,   ижодий
фаоллиги   ҳамда   ахлоқий,   маънавий   ва   руҳий   ўз-ўзини   англай   олиши   билан
ажралиб туради 16
. 
Жамият - кенг   маънода   инсонларнинг   тарихан   қарор   топган
биргаликдаги   фаолиятлари   мажмуи   ёки   тор   маънода   ижтимоий
муносабатларнинг   конкрет   типи.   Шундай   қилиб,   ақлий   меҳнат   фаолиятига   эга
бўлган   инсонлар   йиғиндиси   бўлган   жамият   атроф-муҳит   билан   пассив   (суст)
эмас, балки  актив (фаол) таъсир  доирасида  бўлиши  муқаррардир. 
Муносабат -инсонни   тарихан   таркиб   топган   билими,   малака   ва
тажрибаси   орқали   ўзларининг     эҳтиёжларига     мос   равишда     моддий     ва
маънавий     қадриятларга     қизиқиши     натижасида   содир   бўладиган   ижтимоий
жараёндир.     Инсон   табиатдан   ажралмаган   ҳолда   унинг   бағрида   яшайди.
16
        ?
 Фалсафа энциклопедик  луғат. -Т:2010.Б.124 . Инсоннинг   яшаши   узлуксиз жараён ҳисобланади. Инсоннинг   яшашга   бўлган
интилиши, инсонни табиат билан ўзаро муносабатга киришга ундайди.
 
Соҳа вакилларининг маълумотларига кўра, ер шарида содир бўлган ва бўлаётган
табиий жараёнларнинг 9/10 қисмида инсон фаолиятининг маҳсули  эканлиги акс
этмоқда. Инсонлар  қатнашган жараёнларнинг барчасини ижобий деб бўлмайди.
инсонларнинг   муҳим   ҳаётий   манфаатларига   мос   келадиган   тоза   ва   соғлом,
экологик хавфсиз муҳитни бугунги  ҳолати  инқироз  томон    бормоқда.
Ислом   Каримов   ўзлариннинг   “Ўзбекистон   ХХI   аср   бўсағасида:
хавфсизликка   таҳдид,   барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт   кафолатлари”
асарида:  “Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси
жуда катта   экологик хавфга  дуч   келиб қолди.  Буни  сезмаслик, қўл  қовуштириб
ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир” 17
   дегани бежиз эмас .
Зеро,   мазкур   фикрлардан   хулоса     қилиб     айтганда,   экологик   хавфни   олдин
назарий тарзда илмий ўрганиш, кейин эса илмий исботланган далилларга таяниб,
амалий  фаолият олиб бориш айни мудааодир. 
                    Жамият   ва   табиат   ўртасидаги   ўзаро   муносабатларга   инсон   ҳаётининг
тарихи   нуқтаи-назаридан   қарайдиган   бўлсак,   уларни   қуйидаги   муносабат
шаклларига   ажратиш   мумкин     Маълумки,   инсон   ва   табиат   муносабатлари
қадимдан   турли   хил   (масалан,   мифологик-биоген,   индустриал-техноген,
постиндустриал- неоген) даврларни босиб ўтади 18
.  
        Мифологик-биоген   муносабат   даврида   жамият   ва   табиат   ўртасидаги
муносабат   оддий   шаклда   намоён   бўлган,   кўпгина   эколог   олимлар   жамият   ва
табиат ўртасидаги муносабат шаклларини уч кўринишда ифода этадилар - оддий,
иқтисодий,   экологик.   Лекин,   жамиятда   айниқса,   табиатдаги   қонуниятларнинг
17
  И.А. Каримов .Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт 
кафолатлари. -Т:Ўзбекистон.2003.Б. 101.
18
 И.С. Хошимова.Экология муаммоларининг  модернизация жараёнидаги ўрни, модернизация жараёнининг фалсафий
–методологик таҳлили -Т:Ношир. 2010.Б.39. вақт   мобайнида   ўзгариб   бориши   революцион   ҳолатда   эмас,   балки   эволюцион
ҳолатда     кечади.   Шунинг   учун   ҳам   табиат   билан   жамият   ўртасидаги
муносабатлар секин-асталик билан шакллана борган, бу муносабат шакллари бир
шаклдан     иккинчи     шаклга   босқичма-босқич   ўтиши     билан     аҳамиятлидир 19
.
Оддий     иқтисодий   шакл   ибтидоий   жамоа   тузумининг   сўнгги     даврига   тўғри
келади.   Эрамиздан   олдин   12-7   минг   йилликлардан   бошлаб   (мезолит   даври)
маҳаллий   аҳолининг   ишлаб   чиқариш   қуроли   сифатида     найза,   камон,   айланма
ёйларнинг   пайдо   бўлиши   ҳайвонот   дунёсининг   камая   боришига,   метал   омоч   ва
белкуракларни   яратилиши   -   ерларнинг   ўзлаштирилиши   ва   деҳқончиликнинг
пайдо бўлишига,  улар  ўз  навбатида,  eрларнинг  табиий ҳолатига  таъсир этиши
билан  характерлидир.   
Ижтимоий   ҳаёт   тарзининг   йиллар   давомида   ўзгариб   бориши   натижасида
табиат   ва   инсон   ўртасидаги   муносабат   неолит   даврига   келиб   деҳқончиликдан
чорвачиликнинг   ажралиши   натижасида   ўсимлик   ва   ҳайвонларни
хонакилаштиришга   ўта   бошлаганлар.   Бу   эса   ўсимлик   ва   ҳайвонот   оламига
инсоннинг     оддий     таъсир   ўтказиши   эса   табиат   ва   инсон   ўртасидаги
муносабатларнинг  оддийликдан  мураккаблик томон боришини таъминлаган.  
Жамиятда   ишлаб   чиқарувчи   кучларнинг   ўсиб   бориши   натижасида
табиат   ва   инсон   муносабати   индустриал   техноген   муносабат   доирасига
чиқди.   Илк   бозор   муносабатлари   юзага   келган   капитализм   даврида   иқтисодий
муносабат   шакли  юзага келди ва ривожланди 20
.
Жамият   ва   табиат   ўртасидаги   иқтисодий   муносабат   шакли-фақатгина
иқтисодий маданиятлашган кишиларнинг иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларини
қондириш   учун     табиатнинг   истеъмолчилик   психологияси   позициясидан   туриб
фойдаланиши   натижасида   атроф-муҳитнинг   ифлосланиши   ва   ресурсларни
камайиши   ҳамда   табиатдаги   табиий   экотизимларининг   ўзгаришига   олиб   келди.
Экологик   тизимлар   катта   майдонларда   ва   кенг     миқёсда   глобаль   бузилиши   эса
19
В.В.Петров. Экологическое правда Россия.  М. Бек.1997. Б.98.
20
И.С.Хошимова.Экология муаммоларининг   модеризация жараёнидаги ўрни модернизация жараёнининг фалсафий –
методологик таҳлили -Т:Ношир. 2010.Б.40. кўплаб   ижтимоий     фалокатларни     келтириб   чиқарди.   Бу   даврда   инсоният
тарихида   илк   бор   қўл   меҳнати   ўрнига   техника   ёрдамида   ишлаб   чиқариш   йўлга
қўйилди. Саноат инқилоби натижасида табиатни ўзлаштиришнинг энг эффектив
усули   сифатида   индустриал   ишлаб   чиқариш   ҳукмронлигига   ва   техникани
ривожлантиришга   ўтилди.   Индустриал   жамиятнинг   ривожланиши
натижасида  инсоннинг   истеъмолчилик     фаолияти, янгича ишлаб чиқариш
усули  экологик  вазиятнинг  кучайишига олиб келди. Маълумки, бу даврда
ер     курраси   инсон     фаолиятининг   асосий     соҳасига   айланиб   қолди ,   табиат
тобора   ижтимоийлашиб   борди.   Инсоннинг   ақл-заковати   ошган   сайин   табиат
ресурсларидан     кўпроқ,   кенгроқ   фойдаланиш   йўллари   билан   бирга   сунъий
экотизимларни яратишни кенг  йўлга қўйиш урфга кирди. 
Узоқ   тарихий   муддатни   ўз   ичига   олган   ва   ҳанузгача   ривожланаётган
мамлакатларда   ўз   асоратини   сақлаб   келаётган   иқтисодий   муносабат   шакли
иқтисодни   ҳар   қандай   экологиядан   устувор   ва   экологик   сиёсатдан   мутлақо
ҳолилигини   намоён   этмоқда.   Гарчи,   бундай     мамлакатларда   табиий
ресурсларидан оқилона сарфлаш табиатни муҳофаза қилиш борасидаги ҳуқуқий-
меъёрий   ҳужжатлар   eтарли   бўлсада,   уларнинг   амалий   тадбиқи   ишлаб
чиқилмаган ёки талаблар давлат миқёсида тарғиб қилинмаган. Акс ҳолда, қандай
тушуниш   мумкинки,   ҳақиқий   демократия   ва   адолат   мезонининг   ўчоғи   бўлмиш
Америкада   ҳам   ХIХ   аср   иккинчи   ярми   ва   ХХ   асрнинг   биринчи   ярмида   сон-
саноқсиз   бўлган   ўрмонлар   ёппасига   йўқ   қилинди,   ўрмонлар   майдони   2
баробарга,   емирилган   ва   ювилган   ерлар   40   млн.га   етган,     қишлоқ   хўжалиги
оборотидан   50   %   тупроқли   ерлар   чиқиб   кетган.   Илмий-   техника   ютуқлари   у
даврда экологик хавфсиз муҳитни сақлаб қолишга эмас, балки глобаль миқёсда
қуролли   тўқнашувларда   ва   совуқ   урушларда   ғолиб   чиқиш,   маълум   бир
қатламдаги   аҳолини   бойитишга   хизмат   қилган.   Шунинг   учун   ҳам   Ж.Б.Ламарк
1820-1960   йилларни   “Инқилобий   саноат   юксалиш”   даврини   экологик
хавфсизликни кескин равишда инқирозга томон судраган даври бўлди деб айтган
эди .   Шундай   қилиб,   экологик   хавфсиз   муҳит   инқирози   кишилар   фаолиятининг
атроф-муҳитга   антропоген   таъсирининг   уч   оқибатлар   мажмуи   -   табиий ресурсларнинг   камайиши,   атроф-муҳитнинг     ифлосланиши     ва     экологик
тизимларнинг бузилиши маҳсулидир. 
Мутахассисларнинг   маълумотларига   кўра,   “инсон   цивилизацияси”   даврида,
тўғрироғи, иқтисодий маданиятлашган кишиларнинг изчил фаолияти даврида ер
куррасидаги ўрмонларнинг 2/3 қисми кесилиб ташланди, 250 хил турдаги ҳайвон
ва ўсимликлар йўқ бўлиб кетди, 3-4 млрд. гектар ер қишлоқ хўжалик оборотидан
чиқариб   юборилди,   атмосфера   ҳавосидаги   кислороднинг   заҳираси   10   млрд
тоннага   камайди.   Кейинги   100   йил   ичида,   француз   олими   А.Герреннинг
маълумотларига   кўра,   тупроқ   эрозияси   ва   техногеннинг   бузилиши     2   млрд.
гектар   ернинг   унумдорлигини   йўқотиб   юборган.   Шу   кунларда   ер   куррасида   1
дақиқада   20   га   яқин   дарахт     кесилмоқда,   кунига   бир   турдаги   ҳайвонот   ёки
ўсимлик тури қизил китобга киритилмоқда. 
Қадимги   диний   ва   мистик   китобларда   табиат   инсоннинг   яшаш   макони
ҳақидаги   фикр   ва   мулоҳазалар,   ҳаттоки,   мажбурий-меъёрий   кўрсатмалар   бўлиб
келгани ҳақида маълумотлар беради.Лекин инсонларнинг  иқтисодий  тафаккури
ёки   сиёсий   талаблари   ҳар   қандай   экологик   талабдан   юқори   эди.     Шунинг   учун
ҳам   экологик   қонунлар   ўз   йўлида,   инсонларнинг   ёки   давлатларнинг   рақобат,
босқинчилик,   бойиш   ва   қўшимча   бозорларни   эгаллаш     сиёсати     ўз     йўсинида
кетар эди. Ер куррасида экологик инқирозли объект ва ҳудудларнинг кенгайиши,
оммавий   касалликларнинг   кўпайиши   ХIХ   асрнинг   иккинчи   палласига   келиб
кишилар   эътиборини   табиатга     қарашга   мажбур   этди.   Европа,   айрим   Осиё   ва
Шимолий   Америка   мамлакатларида   нафақат   табиат   ресусларидан     самарали
фойдаланиш,   балким   уни   асрашга   бағишланган   бир   қатор   қонунлар   қабул
қилинди ва ўша  қонунлар асосида экологик чора-тадбирлар амалга оширилди. 
Инсоният   ўша   даврда   постиндустриал-неоген   муносабат   шаклига   ўтиб
инсон   ва   табиат   ўртасидаги   янги   муносабат     шакли   яъни-   иқтисодий-экологик
шакл     юз ага     келишини   таъминлади.   Бу   даврда   информация   ишлаб   чиқариш
ҳукмронлигида     янги   экологик   жамиятни   яратиш   жараёнида   инсон   ва   табиат
ўзаро   муносабатини   гармонизациялаш   экологик   шароитни   тузатиш   масалалари асос   бўлиб     қолади.   Яъни   ижтимоий   тараққиёт   билан   бирга   қулай   табиий
шароитни   сақлаш,   уларнинг   ўзаро   таъсирини   уйғунлаштириш   устида   иш   олиб
борилади.     Жамият   ҳаётнинг   турли   ижтимоий,   сиёсий,   маънавий   соҳаларида
амалга   оширилган     ислоҳатлар     сабаб   ёшларнинг   экологик   маданиятини
шаклланишини   тақозо   этади.Экологик   онг   ва     маданият-умуммиллий
маданиятнинг  асосий қисми ҳисобланиб  инсоният ҳаётининг  ривожлантиришда
экологик   муаммоларга   ечим   топишда   аниқ   мақсадга   қаралганлиги   билан
характерланади .  
    Жамият   ва   табиат   ўртасида   иқтисодий-экологик   муносабат   шакли   -
мавжуд   экотизимларни   асраб   қолиш,   инсонларнинг   табиий   ресурслардан
оқилона   фойдаланишларига   қаратилган     фаолият   ҳисобланади.   АҚШ,   Япония,
Швецария, Германия, Швеция каби мамлакатларда экологик қонунчилик тизими
экологик   муносабат   шаклига   мослаштирилган   бўлиб,   давлат   томонидан
кишиларнинг   ҳар   қандай   экологик   чора-тадбирларини   тўлиғича   қўллаб
қувватлайди.  
          Жамият   ва   табиат   ўртасидаги   экологик   муносабат   шакли   деб
кишиларни табиат ресурсларидан   самарали фойдаланишга, қайта тиклаш
ва   табиатни   муҳофаза   қилишга   қаратилган   ҳаёт   тарзини   тушунамиз.
Бундай   ҳаёт   тарзи   мавжуд   экологик   тизимни   соғломлаштиришга   олиб   келади.
Ҳозирги даврда республикамизда экологик муаммоларнинг ҳал этилишида янги
технологияни   жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда
ўтказилаётган   ислоҳотларнинг   асосида   янгича   технологияни   ишлаб   чиқиш
давлатимиз  олдидаги  асосий вазифалардан  биридир.   
Постиндустриал-неоген   экологик   муносабат   шаклида   давлатнинг   бошқарув
тизими   авваламбор   экологик   ночор   ҳудуд   ва   объектларни   қайта   тиклашга
қаратилган   бўлади.   Бу   ҳа   ишлаб   чиқариш   технологияси   биринчи   навбатда   кам
чиқитли ёки ёпиқ ҳолда бўлишни талаб этади.  2.БОБ. ТАБИАТГА ИНСОН МУНОСАБАТИНИ ЎЗГАРТИРИШДА
НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ  БИРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ
ФАНДАГИ  ЗАМОНАВИЙ  ТРАНСФОРМАТЦИЯЛАРИ
2.1.Меҳнат  тарбияси -ё шлар  эстетик  дидини   ривожлантиришнинг  асосий
гарови сифатида
Д астлабки   халқ   оғзаки   ижоди   намуналаридан   тортиб,   буюк
мутафаккирларимизнинг   ижодларида   ўз   ифодасини   топган   асосий   ғоялар
ёшларни нг   меҳнатсевар   бўлиб   етишиш лар и,   уларнинг   касб-ҳунар
ўрганиш лари ,   меҳнат   инсонни   улуғлаш   масалаларига   алоҳида   эътибор
берилганлигига гувоҳ бўламиз. 
  Меҳнат   тарбияси   -   тарбиянинг муҳим тури, шахсни шакллантиришнинг зарур
шартларидан   бири   б ў лган   педагогик   жараён.   Меҳнат   тарбияси   кишидан   ижтимоий
фойдали   меҳнатга   ички   эҳтиёж,   батартиблик,   ташкилотчилик,   ташаббускорлик,
ишчанлик,   ишнинг   к ў зини   билиш   сингари   сифатларни   қарор   топтиришга   хизмат
қилади.   Меҳнат   инсон   эҳтиёжларини   қондиришнинг   биринчи   ва   асосий   воситаси
б ў лганлиги   учун   ҳам   меҳнат   тарбияси   тарбиянинг   бошқа   ҳамма   турларидан   олдин
пайдо   б ў лган.   Меҳнат   тарбияси   ғ оят   кенг   фалсафий-педагогик   категория   б ў либ,
“ меҳнат   та ъ лими ” ,   “ касбга   йў налтириш ” ,   “ политехник   та ъ лим ” ,   “ касб-та ъ лими ”
сингари тушунчаларни  ў з ичига олади. Меҳнат тарбиясини бериш ҳамма замонларда
ҳам   жамият   тараққиётининг   асоси,   ёшларни   ҳаётга   тайёрлашнинг   энг   муҳим
воситаси   б ў либ   келган.   Шунинг   учун   ҳам   барча   илоҳий   китоблар   ва   барча
мутафаккирларимиз     томонидан   яратилган   битикларда   ҳам   меҳнат   тарбиясига
алоҳида  э ъ тибор  берилган.   Лекин  уларга  материалистлардан   фарқли  тарзда   м еҳнат
тарбияси   дейилганда   фақат   жисмоний   меҳнатга   доир   к ў никма   ва   малакаларни
шакллантириш   к ў зда   тутилмаган.   Меҳнат   тарбияси,   аввало,   оилада   бола   ў зини
англай бошлаши биланоқ амалга оширила боради. 
Меҳнат   тарбиясини   ташкил   этишдаги   асосий   жиҳат   шундаки,   у   болаларнинг
ёш   хусусиятлари,   руҳий,   ақлий   ва   жисмоний   имкониятларига   мувофиқ   б ў лиши
лозим.   Боланинг   имкониятларидан   енгил   меҳнат   тарбияси   уларни   зериктиргани
каби   о ғ ир   топшириқлар   эса     болаларни   меҳнат   қилишдан   бездириши   мумкин. Меҳнат   тарбиясини   амалга   оширишда   тизимлилик   ва   интизомли   б ў лишига   қат ъ ий
амал қилиниши жоиз. Акс ҳолда, ҳар қандай қобилиятли бола ҳам етарлича меҳнат
тарбияси ололмаслиги мумкин. 
Меҳнат   тарбияси   учун   мактаб   даври   энг   қулай   фурсатдир.   Биринчи   навбатда,
ў қиш   жараёнининг   ў зи   о ғ ир   ақлий,   жисмоний   меҳнатдир.   Мактабга   ў з   вақтида
келиб-кетиш,   ў қиш-ёзишни   ў рганиш,   берилган   билимларни   эгаллаш   учун
ў қувчиларга меҳнат тарбияси берилган б ў лиши керак. Чунки   ў қув топшириқларини
бажариш,   дарс   машғулотларини   ў злаштириш,   ў тилганларни   такрорлаш,   керакли
матнларни   ёдлаш,   к ў чирмалар   олиш,   лу ғ атлар   билан   ишлай   олиши   учун   ў қувчи
муайян интизомга риоя этиши, ташкилотчилик қобилияти ва ишчанлик хусусиятига
эга б ў лиши керак. 
Шуни   алоҳида   қайд   этиш   жоизки,   бола   аввало   тарбияни,   меҳнатсеварликни
камол   топаётган   макони,   яъни   оиласидан   ўрганади.   Абдулла   Авлоний   ўз ининг
тарбия   ҳақидаги   аса р ларида   шундай   фикрларни   келтиради:   “ Боланинг
саломатлиги   ва   саодати   учун   яхши   тарбия   қилмоқ,   яхши   ҳулқни   ўргатмоқ,
ёмон   ҳулқдан   сақлаб   ўстирмоқ   ва   меҳнат   қилишга   ундамоқ   яхшидир .   Тарбия
қилувчи инсон-табибдир. Табиб хастанинг касалига даво қилса, тарбиячи - боладаги
яхши  х улқни, покликни, меҳнатга лаёқатни даволайди”. 
Меҳнат   қилган,   ўқиган,   изланган   инсонгина   фаровон   турмуш   кечириб,   эл-юртига
хизмат қилади. Бу тушунчаларни ота-оналар фарзандларига ёшликдан, айнан боғча
ёшидан   уқтиришлари   лозим,   деб   ўйлайм из .   Уларни   меҳнатсеварлик   руҳида
тарбиялашда   халқ   оғзаки   ижоди   бўлмиш   мақоллардан   кенг   фойдаланишимиз
даркор.   “Ҳалол   меҳнат   -   яхши   одат,   берар   сенга   бахт-саодат”,   “Меҳнатдан   келса
бойлик, турмуш бўлар чиройлик” шулар жумласидандир.Шунингдек, 
 	Абу  	Н а	ср  	Ф а	ро	б и	й,  А	бу   Р а	йх	он   Б е	рун и	й,  	Абу  	А ли  	Ибн  	С и	но,	
Ю	суф
 	Хос  	Хо ж и	б,  	А л и	ш е	р  	Н а	во и	й,  	к а	б и   ал л	о м а л а	р   томонидан   яратилган
панднома   асарлари   ҳозирга   қадар   қимматбаҳо   маънавий   мерос   ҳисобланади.  	
У л а	р	
“Н
а	с и	ҳ а т	но м а”	,  “П а	ндно м а”	,  	“Х и	к м а т	но м а”   та	р з и	д а  	б и з	г а ч а  	е т и	б  	к е л	г а	н.   Б	у
м а	
нб а а л а	рд а  	ёшларни  	ҳ а	ё т	г а   т а	йёр л а	ш	д а	,  	у л а	рд а  	б и	р и	н ч и  	н а	вб а т	д а   и	нсон и	й фа з и л а т л а	р  	ш а	к л л а	нг а	н  	бў л и	ш и	,  	о ила   м	уқ а	дд а	с,  	ун и   а	в а	й л а	б   а	ср а	ш   а	йн а	н  	уй	
б
е	к а л а	р и	г а  	бо	ғ л и	қ   э	к а	н л и	г и  	х а	қ и	д а   т	ур ли   т а	рб и	яв и	й   а	ҳ а м и	я т	г а   э	г а  	бў л	г а	н	
ход
и	с а л а	р  	х и	коя  қ ил и	н а	д и. 
Бу   соҳада   буюк   аллома   Ибн   Синонинг   илмий   мероси   айниқса,   бой   маънавий
хазина   ҳисобланади.   Ибн   Синонинг   дурдона   асарларида   инсоний   ахлоқий
қиёфанинг   шаклланишида   кўп   маъно,   ҳикматлар,   дидактик   ҳикоялар,   доно
маслаҳатлар,   ўгитларидаги   саховатпешалик,   олижаноблик,   ватанпарварлик   ҳисси
ҳақидаги   маслаҳатлар   бугунги   кунда   ҳам   ўз   қимматини   йўқотган   эмас 21
.   Абу   Али
Ибн   Синонинг   таъкидлашича,   ёшлар   таълим-тарбияси   тизими   қуйидагиларни   ўз
ичига олади: 
1) Ақлий тарбия. 
2) Эстетик тарбия. 
3) Жисмоний тарбия.
4) Ахлоқий тарбия.
5) Ҳунар ўргатиш.  
Абу Райҳон Беруний ўз асарларида ёшлар билан амалга оширилаётган таълим-
тарбия   жараёнида   қуйидаги   тамойилларга   амал   қилиш   лозимлигини   уқтирган.
Жумладан:   таълимнинг   онглилиги;   кўргазмалилик;   тизимлилик;   изчиллик;
далилларга асосланганлик;  назария  билан  амалиётнинг боғлиқлиги. 
Буни   биз   турли   даврларда   яратилган   таълимий-ахлоқий   асарлар   ва   халқ
оғзаки   ижоди   намуналари   топишмоқ,   халқ   қўшиқлари,   масал,   мақол,   эртак   ва
достонларда   меҳнат   ва   касб-ҳунар   одоби,   ахлоқи   ва   қоидаларини   ўзлаштириш
муҳим   ҳаётий   зарурат   эканлиги   таъкидланади.   Бундан   ташқари   «Авесто»,
Кайковуснинг   «Қобуснома»,  Абу   Наср  Форобийнинг   «Фозил  одамлар  шаҳри»,
Абу Райҳон Берунийнинг «Геодезия», «Минерология», Маҳмуд Қошғарийнинг
«Девону   луғати   турк»,   Юсуф   Хос   Ҳожибнинг   «Қутадғу   билиг»,   Алишер
Навоийнинг   бир   қатор   асарлари   ва   шу   каби   маърифий   мерос   намуналарида
меҳнатсеварлик,   касб-ҳунарнинг   аҳамияти   ҳақида   муҳим   фикрлар   баён
21
  Азизахон Зайнитдинова.  Ибн Сино фалсафаси   https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/falsafa/azizaxon-za-nitdinova-ibn-sino-falsafasi/ этилган.   Булар   дастлабки   халқ   оғзаки   ижоди   намуналаридаги   халқ   эпослари,
эртак, мақол ва топишмоқлардан бошланган 22
.
Юсуф   Хос   Ҳожибнинг   “Қутадғу   билиг”   асарида   эса   шаҳар   ва   қишлоқ
халқини   ижтимоий   табақаларга   ажратиб,   деҳқонлар,   ҳунармандлар,   чорвадор
олимлар,   табиблар   ва   бошқалар   ҳақида   сўз   юритилиб,   уларнинг   жамият
ҳаётидаги   ўрнига   алоҳида   тўхталиб   ўтилади.   Турли   касблар,   айниқса,
деҳқончилик, ҳунармандчилик ва чорвачиликка оид қимматли фикрларни баён
этади.   У   деҳқон,   ҳунарманд   ва   чорвадорларни   жамиятнинг   моддий
бойликларини яратувчи кишилар сифатида таърифлайди.
ХV   асрнинг   йирик   мутафаккири   Алишер   Навоийнинг   меҳнаткаш
инсонни   улуғловчи,   меҳнат   тарбияси   ҳақидаги   фикрлари   «Ҳайратул   аброр»,
«Фарҳод   ва   Ширин»,   асарлари   ҳам   мавжуд.   Алишер   Навоийнинг   ҳақиқий
инсон   учун   энг   яхши   фазилатлардан   бири   меҳнатсеварлик   деб   кўрсатади.   У
«Ҳайрат-ул   аброр »нинг   бешинчи   мақолатида   кишиларнинг   саховатига   кўз
тикишдан   кўра   ўз   қўли   билан   ҳаёт   кечириш   улуғроқ   ва   олийжаноброқ
эканлигини   «Ҳотам   Тойи»   ҳикоятида   келтиради.   Ҳотам   Тойи   бир   куни   қўй-
қўзилар   сўйдириб,   халққа   катта   зиёфат   беради.   Сўнг   бироз   дам   олиш   учун
далага  чиқади. Унга  елкасида  ўтин кўтариб келаётган  бир чол  учрайди. Ҳотам
Тойи   унга   «Даштда   юриб   бехабар   қолгандирсан,   ташла   бу   оғир   юкни,   Ҳотам
уйига   бориб   зиёфатда   иззат   кўргил»,   -   дейди.   Шунда   чол   кулиб:   «эй,   оёғига
ҳирс   банд   солган,   ғайрат   водийсига   қадам   урмаган   киши,   сен   ҳам   бу   тикан
меҳнатини   чеккин  ва  Ҳотамнинг  миннатидан  қутулгин»,   -  деб   жавоб  қилади. 2 3
Ҳотам   Тойи   чолнинг   бу   сўзларига   тан   беради   ва   ҳалол   меҳнат   билан   кун
кечириши унинг ҳимматидан баланд эканлигини англайди. 2 4
  
Алишер   Навоий   меҳнатнинг   инсонни   гўзаллаштириши,   фақат   меҳнат
туфайлигина   инсоннинг   камол   топиши   мумкинлигини   таъкидлайди.   Шу
мақсадда   у   қатор   меҳнатсевар   бадиий   образларни   яратади.   Масалан,   «Фарҳод
22
  http://openscience.uz/index.php/sciedu/article/view/243  Ajdodlarimiz ijodida mehnatning ulug’lanishi.
23
  Aлишер.Навоий. Xамса. -Т.Янги aср aвлоди. 2016. Б.36-37.
24
  http://openscience.uz/index.php/sciedu/article/view/243  Ajdodlarimiz ijodida mehnatning ulug’lanishi. ва   Ширин»   достонининг   асосий   қаҳрамони   Фарҳод   ана   шундай   қаҳрамонлар
жумласидандир.   Фарҳод   Арманистон   ўлкасига   қадам   қўйганда,   ўз   юртида
Қорандан   ўрганган   тош   йўниш   ҳунарини   ишлатиб,   оғир   меҳнатдан   эзилган
халққа   ёрдам   беради.   Ўз   ҳунари,   меҳнати   туфайли   бир   томондан   халқнинг
оғир   меҳнатини   енгиллаштирган   бўлса,   иккинчи   томондан   севгилиси
Шириннинг ҳурматига сазовор бўлади. .Педагог-шоир   Ҳ.Ҳ.Ниёзий   эса
мактаб  ёшларни  илмли,  одобли қилиб  тарбиялаши  ва  ҳунарга  ўргатиши  керак,
деб   ёшларнинг   маънавий   фазилатларининг   шаклланишида   меҳнатнинг   ролини
юқори   баҳолайди.   Шеърларида   болаларни   ота-оналарининг   меҳнати   қадрига
етишга   ундайди.   Ҳамза   Ҳакимзода   Ниёзий   ёшликда   илм   олишнинг   аҳамияти
ҳақида   гапирар   экан,   «Ўқи»,   «Китоб»,   «Қалам»   каби   шеърларида   илмни
меҳнатсиз   эгаллаб   бўлмаслиги   тўғрисидаги   илғор   ғояни   илгари   суради.   У
ёшларга келажакда ўз орзуларига  етишиш, илм-фанни эгаллаш учун ёшликдан
меҳнат қилиш зарурлигини таъкидлайди. 
Жумладан Абу Наср Форобий инсоннинг аҳлоқий сифатларига тўхталиб
қуйидаги   фикрларни   алоҳида   таъкидлайдилар.   Таълимда   барча   фанларнинг
назарий   асослари,тарбияда   маънавий-ахлоқий   қоидалар,   одоб   меъёрлари
ўрганилса, касб-ҳунарга етарли малака ҳосил қилинишини алоҳида таъкидлаб
ўтадилар.   Абу   Райҳон   Беруний   ўзларининг   асарларида   ёшларни
меҳнатсеварлик   руҳида   тарбиялашга   оид   қуйидаги   фикрларни   билдирганлар.
Шунингдек   инсон   камолга   етишининг   энг   муҳим   омиллари   илм-маърифатли
бўлиши, кичик ёшидан  бошлаб  меҳнатга  ўрганиш ва юксак ахлоққа эътибор
беришда   деб   билганлар.   Абу   Али   Ибн   Сино   ёшларнинг   меҳнат   тарбиясига
тўхталиб   шундай     дейди,   инсон   камолотида   ақлий,   ахлоқий,   жисмоний
тарбияни     ўзаро   алоқадорлигига   тўхталиб   меҳнатдаги   чидамлилик-инсон   ўз
бошига   тушган   ёмонликларга   бардош   берувчи   қувват   эканлигини
таъкидлайдилар 25
.  
Ўз   даврида   баракали     ижод   қилган   Мирзо   Улуғбек   ҳам     ёшларнинг   меҳнат
тарбиясига     оид     қимматли     фикрларни     билдирадилар.   Меҳнат   тарбияси   ва
25
  Г.Ниёзов.Қ.Аҳмедов.Қ.Тожибоев. Шарқ алломалари ва маърифатпарвар адибларнинг баркамол авлод тарбиясига 
оид маънавий-ахлоқий қарашлари.-Т.Ўзбекистон.2010.Б.19-20. инсонларни  ҳаётда,  ўқишда  чидамли  бўлишида  меҳнатсеварлик  эса матонат
тимсоли  сифатида  қаралади 26
. 
 Ҳар бир нарсани  ҳам  парвариш  этса, ундан  яхши  натижа  чиқиши, тарбияда
эканлигини   Абдураҳмон   Жомий   ижодида   ҳам   муҳим ўрин эгаллайди. Жумладан
унинг   қуйидаги     фикрлари     диққатга     сазовор   ҳисобланади.   Илм     ва     ҳанарни
эъзозлаган  раҳбар   ўз элининг    эъзозига   сазовар бўлади,   бундай   ўлка   гуллаб-
яшнаши   мумкинлиги     айтилиб,   инсоннинг   билим   олиш     бирга   касб-ҳунар     эгаси
бўлиши  унинг камолатининг муҳим  мезонидир 27
. 
Мутафаккир Аҳмад   Дониш фикрича ,   дунёда   меҳнатсиз роҳат,   ташвишсиз
неъмат  топиш мумкин  эмас.  Меҳнат  ижтимоий  хусусиятга эга бўлиши керак, ҳар
бир   ҳунарманд     ўз   ҳунарини     қилса-ю,     лекин     бундан       мақсад     халққа     фойда
етказиш     бўлмаса,   ун дай     ҳунардан     барака   топа     олмайди.     Аҳмад     Дониш
таъкидлашича,  жисмоний  меҳнат   билан  ақлий  меҳнат  ўзаро  узвийликдадир. Бу
икки  хил меҳнат  бир  хил  моҳиятга  эга. Аҳмад  Дониш  назарича,  илмни  эгаллаш
ҳунарни     эгаллаш     билан   узвий     боғлиқ     бўлиши   керак,   чунки     тажрибада
қўлланилмайдиган  билим  бўлмайди. 
.   Маърифатпарвар   мураббиий   Абдуқодир   Шукурий   Туркистонда   янги
услибдаги   мактаблар     ташкил     қилишда,   ўқитувчиларнинг     катта   гуруҳини
тарбиялаб     етиштиришда     хизматлари     катта       бўлган.   Самарқанд     мактабларида
Абдуқодир Шукурий    биринчи   бўлиб   меҳнат   ва мусиқа дарсларини   киритди.
У   болаларни     қишлоқ     хўжалик     ва   боғдорчилик     ишлари     билан
таништиришдан   ташқари, дурадгорлик   ва бошқа   ҳунарларни    ҳам   ўргатар
эди. 28
  Бундан     кўриниб     турибдики     Абдуқодир     Шукурий     ёш   авлодни
меҳнатсеварлик  руҳида  тарбия  қилишни  ёшликдан бошлаб ўргатиш лозимлигини
мактаб     мисолида     кўрсатб     берганлар.   Ўз     даврида     баракали     ижод     қилган
Садриддин Айний ёшларнинг меҳнат   тарбиясига   оид   ўз қарашларини   қуйдагича
26
  Г.Ниёзов.Қ.Аҳмедов.Қ.Тожибоев. Шарқ алломалари ва маърифатпарвар адибларнинг баркамол авлод тарбиясига 
оид маънавий-ахлоқий қарашлари.-Т.Ўзбекистон.2010.Б.47.
27
71.Г.Ниёзов.Қ.Аҳмедов.Қ.Тожибоев. Шарқ алломалари ва маърифатпарвар адибларнинг баркамол авлод тарбиясига 
оид маънавий-ахлоқий қарашлари.-Т.Ўзбекистон.2010.Б.49.
28
  Г.Ниёзов.Қ.Аҳмедов.Қ.Тожибоев. Шарқ алломалари ва маърифатпарвар адибларнинг баркамол авлод тарбиясига 
оид маънавий-ахлоқий қарашлари.-Т.Ўзбекистон.2010.Б.71. изоҳлайдилар,   Садриддин   Айний   меҳнатни     улуғлайди,   меҳнат   инсонга   ҳурмат,
обрў, бахт    бахш   этишини   таъкидлаб,  оилада   болани   ёшлик   вақтидан  меҳнатга
кўниктириш кераклигини айтади. 29
 
2.2. Шахс ахлоқий-эстетик маданиятининг экологик онг билан
диалектик  уйғунлиги
Жамият нинг турли соҳаларида табиий ресурсларидан нотўғри фойдаланиш
даражасининг   кун   сайин   ортиб   бормоқда.   Бу   эса,   ўсиб   келаётган   ёш   авлод
онгида   ахлоқий -эстетик   маданиятни   кучайтиришга   бўлган   эҳтиёжни   қондириш
бугунги   давр   талабига   айланиб   бормоқда .   Шун инг   учун   ёшлар имиз   онгида
экологик   маданиятни   шакллантириш   орқали   ахлоқий-эстетик   маданият   билан
диалектик   ало қ адорлигини   ривожлантириш  муаммоларини  илмий  тадқиқ  этиш
долзарб вазифалар имиздан биридир .
Маълумки,   тарбиянинг   бош   вазифаси   инсон   шахсини   камол   топтиришдан
иборат. Зеро, ахлоқий, эстетик,     ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий каби барча тарбия
шаклларида   инсон   муаммоси   ётади.   Уларнинг   ҳар   бири   ўзининг   тадқиқот
предметидан   келиб   чиқиб   инсон   тарбиясига   ўзига   хос   таъсир   кўрсатади.
Инсоннинг   экологик   маданияти   эса   унинг   ахлоқий   ва   эстетик   тарбияси   билан
боғлиқ   жараён   ҳисобланади.   Инсоннинг   шахс   бўлиб   вояга   етишини
таъминлайдиган   Ахлоқий   тарбия   узлуксиз   бўлиб,   у   инсоний     фазилатларини
бойитишга     турли   зарарли     иллатлардан     ҳалос   бўлишга     хизмат   қилади.   Яшхи
фазилатлар инсоннинг, балки жамиятнинг ҳам маънавий бойлигидир.   
Бугунги   глобаллашув   шароитида   оммавий   маданият   намуналаридан
ёшларимиз   онгини   ҳимоялаб,   уларнинг   онги   ва   қалбида   мафкуравий
иммунитетини   кучайтиришимизда,   Ҳусайн   Воиз   Кошифийнинг
“Футувватномаий султоний” ва “ахлоқий Муҳсиний” асарлари ёшларни тўғри
йўлга   бошловчи   нодир   асар   ҳисобланади.   Ҳусайн   Воиз   Кошифийнинг
“Футувватномаий   султоний”     асарида   тариқат   аҳлининг   турли   хил
мавзулардаги   одоблари   хусусида   тўхталиб,   ушбу   мавзулардаги   одобларнинг
29
  Г.Ниёзов.Қ.Аҳмедов.Қ.Тожибоев. Шарқ алломалари ва маърифатпарвар адибларнинг баркамол авлод тарбиясига 
оид маънавий-ахлоқий қарашлари.-Т.Ўзбекистон.2010.Б.77. асосий   тартиб-қоидалари   содда   тилда   изоҳлаб   берилади.   Бу   асар   билан
ёшларимизнинг   яқиндан   танишишлари   натижасида   уларнинг   ахлоқий
сифатларга   бой   инсонлар   бўлиб   вояга   етишишларида   дастуруламал   бўлиб
хизмат қилади. 
Умрини   дўстлар   хизматига   бағишлаш,   фақат   яхшиликни   ўйлаб
яхшилик   қилишдан   чарчамаслик,   эзгу   хулқ   атворга   эга   бўлиш,   пиру-
устозлар,   дўст-биродарлар   номуси   ва   шарафини   ҳимоя   этиш,   зоҳиран   ва
ботинан   пок   юриб,   эзгу   ниятларни   амалга   оширувчи   кишиларни
жавонмард,   ахий   ва   фатийлар   деб   атайдилар.   Жавонмардлар     муайян
қоида-талабларга   риоя   этар,   маънавий   ва   жисмоний   етукликка   интилар,
қаердаки   бўлмасин,   нима   иш   билан   шуғулланмасинлар,   мардлик   ва
олийжаноблик   намунасини   кўрсатиб   зулм   ва   ҳақсизликкка   қарши
курашардилар. “Футувватномаий султоний” асарида   жавонмардлик илму,
дастури   ва   қоидалари   билан   бирга   тасаввуф   ҳақида   ҳам     кўп     фикрлар
бор 30
.  
Бугунги   ҳаётимизда   носоғлом   ижтимоий   муносабатларнинг   кун   сайин
ортиб бориши оқибатида, бугун инсоннинг шаъни, қадр-қиммати, унинг ҳуқуқ ва
манфаатлари   топталиши   кузатилиб,   инсонлар   асл   ахлоқий   қадриятларга   амал
қилмасдан   яшашга   кўникиб   бормоқдалар.     Ана   шундай   салбий   иллатларнинг
олдини   олишда     Ҳусайн   Воиз   Кошифийнинг   “Футувватномаий   султоний   асари
инсоннинг   ахлоқий   бурчларни   қайта   тикланишида   муҳим   манба   саналади.   Бу
асардаги   келтирилган   маълумотлар   билан   ҳар   қайси   инсон   яқиндан   танишиши
оқибатида   ҳақиқий   инсонийлик     бурч   инсонларга   яхшилик   қилиш,   уларга
чиройли   сўзлар   билан   муомалада   бўлиш   каби   фазилатларнинг   асл   моҳиятини
тушуниб борадилар.  
Кошифий   қуйидаги   ахлоқий   сифатларга   тўхталиб   уларни   шундай
изоҳлайди. Аввало пир ва устоз билан муомала одоби, ота-онани ҳурмат қилиш
одоби ўзининг   чегара доирасидан чиқиб кўпгина салбий оқибатларни келтириб
30
  Ҳусайн Воиз Кошифий.  Футувватномаи султоний. Ахлоқи  М уҳсиний. Т.: «Ўзбекистон  М иллий эн ц иклопедияси» .2011. Б.11 .   чиқармоқда.   Бу   эса   кўпроқ   улар   ўртасидаги   носоғлом   муносабатларни   вужудга
келтириб,   асл   ахлоқий   қадриятларнинг   эстетик   жозибасини   йўқотмоқда.   Бу
ахлоқий   қадриятлар   билан   ёш   авлодни   эртароқ   таништириш,   ахлоқий
сифатларнинг   эстетик   талқинини     кенг   жамоатчиликка,   етказишда   оммавий
ахборот воситаларидан самарали фойдаланиш зарур. 
Бу   масъулиятли   вазифа   ҳар   қайси   ота-она   ва   тарбиячи     педагоглар
зиммасига     улкан   масъулият     юклайди.   Кошифий   салом   бериш,   йўлда   юриш,
сўзлашиш   одоби   каби   ахлоқий   мезонлар   одобига   тўхталиб,     уларни   шундай
таҳлил этади.   Агар салом бериш одоби нечта деб сўрасалар ,   олтита деб айтгил.
Қандай   шароитларда   салом   бермаслик   керак   деб   сўрасалар,   беш   хил   вазиятда
деб   жавоб   бергил 31
.   Билгилки,   йўлда   юришнинг   ҳам   ўз   қоидалари   бор   ва
кетаётган   одам   бир   неча   қоидага   риоя   қилиши   керак,   токи   кишилар   унинг
одобли эканлигини ва эҳтиромли кишилар хизматида бўлганини билсинлар 32
. 
Одамзоднинг шарафи нутқи билан, нутқ одобига риоя қилмаган одам бу
шарафдан   бебахрадир .   Сўз   ҳамма   вақт   савоб   учун   ишлатилиши,   тўғри   ва
ҳаққоний   бўлиши   керак   агар   шундай   бўлмаса   жим   туриш     маъқул   дейди 33
.
Юқорида   фикр   юритилган   ахлоқий   қадриятлар   инсон   ҳаётида   муҳим   ўрин
эгаллаган   инсоний   сифатлар   орасида   асосий   қадриятлар   ҳисобланади.   Зеро,
кўпгина   ота-оналаримиз   бу   мезонларнинг   асосий     тартиб-қоидаларидан
хабарсизлиги   туфайли,   бугун   ёшлар   ўртасида   ушбу   одобларнинг   бузиб   талқин
қилинаётганлигини   кўришимиз   мумкин.   Кошифий   кийиниш   одобига   тўхталиб
дейди:   Либос   кийиш   баданни   ва   уят   жойларни   беркитиш   даражасида   фарздир.
Бу   фарзга   риоят   қилинадиган   қоидалар,   либос   кийиш   қоидалари   нечта   деб
сўрасалар,   ўн   бешта   деб   айт,   тўртта-фарз,   тўртта-суннат,   бешта-одoб,   иккита-
ҳаром. Агар иккита ҳаром қайси деб сўрасалар жавоб бериб айтгил. Биринчиси-
кийимни   кибр-ҳаво   улуғ   сифатлик   учун   киймаслик   бўлса   иккинчиси-расми,
тасвир   нақшли   либосни   киймаслик   аммо   нақшли   бўлса-ю   сурати   бўлмаса
жоиздир 34
 . 
31
 Ўша асар.Б.80.
32
 Ўша асар.Б.79.
33
  Ўша асар.Б.71.
34
  ?
  Ўша асар.Б.74-75. Аслида   либос   кийиш   маданияти   инсоннинг   эстетик   жиҳатдан   дидли
эканлигини   билдирса-да,   бугун   оммавий   маданият   таъсирида   ёшлар   ўртасида
уруфга   айланиб   қолган     кийимни   мақтаниш   учун,   ўзини   ўзгаларга   кўз-кўз
қилиш,   очиқ   кийиниш,   машҳур   кишилар   расми   солинган   либосларни   кийиб
юришлари,   ёшларимизнинг     фарз   ва   суннатларимизнинг   тартиб-қоидаларидан
хабарсиз   эканлигини   яққол   исботлайди.   Ёшларимизнинг   шундай   таҳлидда
кийинишни   одат   қилишлари   шу   қадриятнинг   эстетик   жиҳатдан
қадрсизланишига   олиб   келади.     Кошифийнинг   «Ахлоқи   Муҳсиний»   асарини
Шарқ   ахлоқ   фалсафасининг   нодир   дурдонаси   деб   баҳолаш   мумкин.   Кошифий
мазкур   асарида   ахлоқ   одоб   мавзусида   яратилган   кўплаб   рисолаларни   чуқур
таҳлил   этиб,   ўзининг   хулосалари   билан   мазмунан   бойитади.   Кошифийнинг
«Ахлоқи   Муҳсиний»   асарида   кўрсатилган   мавзулар   кишини   ахлоқий   фазилатли
бўлишга   ундаб     ўқувчида   катта   қизиқиш   уйғотади.   Шунингдек,   Кошифий
фаолиятида     шукр   ва   сабр,   ҳаё,   покизалик,   шафқатли   ва   марҳаматли   бўлиш
чиройли   хулқ   ва   мулойимлик   фазилатларининг   моҳиятини   ёритилиши   эса
китобхон ўқувчини фаросатли бўлишга чақиради. 
Кошифийнинг ахлоқ фалсафасида эстетик тамойиллар муҳим аҳамият
касб   этади.   Ҳар   бир   ахлоқий   фазилатларни   баён   этишда   эстетик   жиҳатларга
эътибор   қаратади.   Хусусан,   бир   бобни   «Чиройли   хулқ   ва   мулойимлик
баёнида»  деб шундай дейди: «Бу ерда хулқдан мурод хушхулқлик, хушфеъллик
ва   мулойимликдан   мақсад   юмшоқлик   ва   тоза   қалбликдир,   яна   биридан   мурод
лутфли   ва   кўнгил   овловчи   бўлишдир.   Аммо   хушхулқлик   ва   хушфеъллик
ҳамма   неъматларнинг   яхшироғи   ва   сифатларнинг   гўзалроғидир 35
.   Бир
бобни “Ювошлик” деб атаб, унда келтирган ривоятида мулойимлик хусусиятини
чиройлилик   категорияси   орқали     изоҳлаб   ҳеч   бир   феъл   эса   мулойимликсиз
чиройли   бўлмайди” 36
  деб ҳисоблайди.   Кишига лозим бўлган хислатлардан яна
бири   сабр   тўғрисида   шундай   дейди:   “Сабрнинг   маъноси   Ҳақ   таолодан   келган
35
  Ўша асар.Б.141.
36
  Ўша асар.Б.182. балоларга  тоқат қилиш ва ўзини қўлга  олишдир. Сабр жуда чиройли ва ёқимли
сифатдир” 37
. 
Зотан,   инсон   табиатнинг   бир   қисми   бўлиб,   ундаги   кузатиладиган
муаммолардан     четда   туролмайди.   Инсонларга   хос   бўлган   ахлоқий-экологик
нормалар   ва   унинг   асосий   мезонлари   табиатда   учрайдиган   муаммоларининг
ўсиб,   кескинлашиб   бориши   эса     ҳаётий   эҳтиёжлар   таъсирида   ўзгариб   туради.
Таълим-тарбия   ижтимоий   муносабатларнинг   шаклланишида   инсонларнинг
хатти-ҳаракатлари   ҳамда   улар   ўртасидаги   муносабатларни   ахлоқ   ва   нафосат
қонунлари асосида тушунтиришга харакат қилади.  
Ёш   авлоднинг   ахлоқий   ва   эстетик   жиҳатдан   тарбия   кўрганлилиги   эса
инсоннинг   шахс   бўлиб   камолотга     етишувида     асосий    ўрин    эгаллайди.     Гўзал
фазилатлар   инсонга   хос   нарса.   Яхши   фазилат   жамиятнинг   бойлиги,
умуминсоний маънога эга бўлган фалсафий категориядир. Ижобий фазилатга эга
бўлган   кишилар   табиат   гўзаллигига   ўз   ҳиссааларини   қўшадилар,   бу   жараён   эса
ижтимоий ҳаётда экологик билимларнинг ривожланишини тезлаштиради. 
Ахлоқий   ва   эстетик   тарбия   воситаларининг   бир   қисми   эса     анъанавий
тарбия   воситалари бўлса, яна бир қисми, замонавий воситалардир. Одатда, ҳар
икки турдаги воситалардан фойдаланилади.
Чунончи,   мактабгача   таълим   ўқувчиларининг     ахлоқий   ва   эстетик
саводхонлигини   оширишда   эртак   ва   ривоятлар   орқали   анъанавий   тарбия
сингдирилса,   замонавийликда   эса   турли   хил   ўйин   ва   ўйинчоқлар   билан
замонавий   экологик   билимларини   амалиётда   синаш   каби   тарбия   усуллари
муваффақиятли   қўлланилади,     бунда   боланинг   атроф-муҳитга,   сувни   ифлос
қилмасликка,   майсаларни   юлмасликка,   дарахт   шоҳларини   синдирмасликка   оид
билимлар   ўйинлар   ва   ўйинчоқлар   ёрдамида   ўқувчилар   онгига   сингдирилади.
Болаларнинг   экологик   ва   ахлоқий-эстетик   жиҳатдан   тарбияланишларида
телевидение,   радио,   компьютер,   интернет,   театр,   кино   санъати   катта   роль
37
  Ўша асар.Б.141. ў йнайди.   Баркамол   авлоднинг   экологик   ва   ахлоқий-эстетик   тарбиясида   ота-она
ва устозларнинг шахсий ибрати эса фарзандларимизнинг ҳар томонлама   камол
топишида   ҳамда   уларнинг   юриш-туришида,     феъл-атворида,   кийинишида,   оила
ва   жамоат   жойлардаги   инсонлар   билан   муомаласида,   атроф-муҳитга   бўлган
муносабатида   ўз   ифодасини   топади.   Бу   фазилатлар   инсоннинг   табиатга   бўлган
ботиний   муносабатининг   зоҳирий   ифодасидир.   Ёшларда   экологик   маданиятни
шакллантириш   учун   таълим   масканларидаги   тарбиячиларнинг   ўзлари   ҳам
ахлоқий   ва   эстетик   жиҳатдан   тарбияланган   бўлиши   керак.     Ҳақиқий
устозликнинг моҳияти ҳаёт тақозо этаётган ахлоқий фазилатларни ёш авлоднинг
онгига сингдириб унинг кундалик хатти - ҳаракатига айлантира билишидир. 
Ахлоқ-инсон   қалби   хазинасидаги   энг   катта   бойлик   ҳисобланади.   Тилдаги
чиройли   сўзлар   ҳамма   вақт   ҳам     дилдаги   яхши   ният,   гўзал   мақсадларнинг
ифодаси  бўлавермайди.   Донишмандларнинг   “Юзига  боқма, сўзига  боқ”     деган
ҳикматлари   айни   ҳақиқатдир.     Муомала   эса   инсонларни   бир-бирига   боғловчи,
яқинлаштирувчи,     табиатни   асраш   йўлидаги   катта   ва   кичик   хайрли   ишларга
ундовчи инсоний фазилатдир. Инсон табиатнинг бир қисми эканлиги ҳамда унда
ўз   ўрнини     топишида   муомаланинг   ўрни   каттадир.   Инсоннинг   ширинсўзлиги
кишининг   тарбияланганлигидан     гувоҳлик   берса,   сўзга   бойлиги,   маънодорлиги
унинг   ўқимишли,   билимдонлигини   кўрсатади.   Гўзал   муомала   инсон   дилини
қанчалик   ҳушнуд   этгани   каби   тарбияли   инсон   ҳам   табиатга   нисбатан   шундай
муносабатда   бўлади.   Бундан   келиб   чиқиб   айтиш   мумкинки,   бошқаларга   гўзал
муомала ва ширинсўзли бўла олган инсонгина табиатга  ҳам  ахлоқий ва эстетик
муносабатда бўла олади.  
     
2.3.Ёшларнинг эстетик тафаккурини ривожлантиришда  назария ва
амалиёт  бирлиги Назария   бу-инсоннинг   кундалик   ҳаётида   табиат   ва   унинг   неъматларини
ўзлаштиришдаги   тил   ва   маданият   соҳасидаги   билимларни   ўз   ичига   олувчи
қадриятларни ўзида ифода этса, 
Амалиёт -одамларнинг тарихан шаклланган эҳтиёжларини қондириш учун у
ёки бу обектни ўзгартириш мақсадида таъсир кўрсатиш фаолиятидир.
Инсон   атрофидаги   моддий   муҳитнинг   эстетик   томонларини
шакллантиришда   архитектура   соҳаси   катта   роль   ўйнайди .   Қадим   замонлардан
буён   архитектура   соҳаси   эстетик   тафаккурни   ривожлантирувчи   манбалардан   бири
ҳисобланиб   Меъморлар   томонидан   қурилган   -бинолар,   саноат   иншоотлари,   шаҳар
комплекслари, боғларни яратувчилар-атроф-муҳитни cунъийлашишига катта таъсир
кўрсатади.   Уй-жой   қурилишини   стандартлаштириш,   темир-бетон,   шиша,
алюминийнинг   кенг   қўлланилиши   билан   меъморчиликнинг   бадиий   функцияси
нафақат   ошди.   Амалиёт   шуни   кўрсатдики,   ҳозир   кунда   қурилаётган   шаҳарлар
нафақат инсоннинг доимий равишда ўсиб борувчи эхтиёжини кондириб архитектура
ва шаҳарсозликнинг бадиий мохиятини такомиллашганини кўрсатади.    Модалар ва
дизайнерларнинг ишлаб чиқаришда пайдо бўлиши ушбу эҳтиёжни қондиришга
хизмат   қилиши   мумкин.   Улар   гўё   моддий   ишлаб   чиқариш   ва   санъат   туташган
жойда   фаолият   юргизишлари   ҳар   қандай   ҳолатда   ҳам   улар   юқори   бадиий   савия   ва
эстетик   дидга   эга   бўлишлари   керак.   Мода   дизайнерлари-   бу   брендни
белгиловчилардир.   Мода   кундалик   эстетик   онгнинг   мураккаб   ҳодисасидир.
Унинг   шаклланиши   ва   тарқалиши   жараёнида   кўплаб   ижтимоий-психологик
қонунлар   амал   қилади.   Меҳнат   жараёнида   инсон   атрофидаги   моддий   дунёни   ва
унинг   эстетик   лаҳзаларини   сезади.   Инсонни   юксак   бадиий   маданиятга   эга
бўлмасдан   туриб,   уни   эстетик   жиҳатдан   ривожлантириш   мумкин   эмас,   чунки
бадиийлик   -   бу   ҳаётнинг   ўзида   мавжуд   бўлган   эстетиканинг   ўзига   хос   тарзда   акс
этишидир.   Бадиий   асарлар   инсонда   ривожланган   эстетик   дид   ва   идеални
шакллантириш,   инсоннинг   эстетик   маданиятини   оширишнинг   асосий   воситасидир.
Бинобарин,  ҳаётнинг  ўзида  чиройли  ва хунук,  фожиали  ва кулгили,  паст  ва юксак,
гўзал   ва   нафис   кўринадиган   бадиий   асарлар,   маълум   даражада   "тозаланган"   ҳолда намоён   бўлади.   тасодифий   лаҳзалар   ва   эстетик     жиҳатдан     кескинлашган     шакл
бундай   тарбиянинг   ҳал   қилувчи   омилидир.   Ҳақиқий   бадиий   идрок   ўқувчи,
томошабин,   тингловчининг   биргаликда   амалий   фаолиятини   ўз   ичига   олиши   шарт.
Ушбу   турдаги   "ҳамкорлик"   ўзига   хос   шахсий   тажриба   ва   шахснинг   бутун   ҳиссий
дунёсини бирлаштиради.   Асарларни идрок этиш жараёнида биргаликда ижод қилиш
ва ҳамдард бўлиш қобилияти асосан ўқувчи, томошабин ёки тингловчидан  чинакам
юксак эстетик тажрибасининг кенглиги ва хилма-хиллиги  билан белгиланади.
2.4. Ижтимоий  э кологи я  муаммо ларини  ҳал этиш да ф андаги замонавий
трансформациялар
Зеро,   фандаги   трансформацияни   кузатар   эканмиз,   инсон   ва   табиат
муносабатларини   уйғун   равишда   ривожланаётганини   кўрамиз.   Бу     уйғунлик
инсон ва  табиат  ўртасидаги   акс  таъсирни  ўрганишда     фанлараро  тадқиқотларда
ўз   ифодасини   топаётир.   Ана   шунда   табиат   ва   инсон   муносабатларига   нисбатан
турлича   ёндашувлар   пайдо   бўлмоқда.   Бу   ёндашувларнинг   жуда   кўпчилигида
инсон     табиатнинг   бир   бўлаги   бўлиб,   унинг   табиатга   муносабати   ўзгариб   ва
ривожланиб бориши кўрсатилади. 
Фандаги   трансформация   жараёнларининг   маҳсули   сифатида       экологик
муаммоларни   ҳал   этишда   таклиф   этилаётган   ноосфера   ғояси   вужудга   келди.
1924   йилда   Париждаги   илмий   симпозиумда   рус   олими   В.Вернадскийнинг
биосфера   тараққиёти   тўғрисидаги   консепцияси   муҳокамасида   француз   олими
Э.Леруа   бу   атамани   биринчи   бор   қўллаган   эди.   Бу   термин   турли   талқинга   эга
бўлса-да,   ақл   соҳаси   сифатида   таърифлаш   кенг   тарқалган.   Унда   биосферанинг
аста - секин   ноосферага   айланиши   ва   ноосфера   даврининг   бошланганлиги
эътироф   этила ди .   Бу   давр   инсоният   эволюцион   ривожланишидаги   илгариги
барча   даврлардан   фарқ   қилади,   ҳар   бир   одамнинг   она-табиат   олдида   масъул
эканлигини таъкидлайди.  В.Вернадский асос солган бу таълимотга кўра, бизнинг
планетамиз   ва   космос   яхлит   бир   система   бўлиб,   ер   юзидаги   ҳодисалар
космосдаги   ўзгаришлар   билан   боғлиқ   ҳолда   содир   бўлади.   “Одам   ва   сўнгра инсоният   жамиятининг   пайдо   бўлиши   туфайли   планета   юзасида   янги   қатлам   –
Ақл  соҳаси   ўз   ҳукмини   ўтказа   бошлади   ва   бунинг   оқибати   сифатида   “Иккинчи
табиат“   вужудга   келди.   Натижада   одам   атроф-муҳитга   кучли   таъсир
кўрсатмоқда.   Демак,   инсоният   эндиликда   ернинг   бундан   кейинги   тараққиёти
масъулиятини   ўз   зиммасига   олиши   ва   шу   нуқтаи   назардан   туриб   фаолият
йўналишини белгилаши лозим бўлмоқда 38
  .
“Биосфера   ривожи  эндиликда   Ақл  соҳаси   ривожи  билан  боғлиқ  ҳолга  келган
экан,   фан   –   техника   ва   ахборот   технологиялари   муваффақиятларидан   фақат
инсониятнинг тинч, фаровон яшаш манфаатлари йўлида фойдаланиш зарурияти
пайдо   бўлмоқда”.   Академик   Н.В.Маслова   таклиф   этган   ноосфера   таълим
консепцияси   эса   табиий,   ижтимоий   ва   техникавий   фанлар   билан   таълим
амалиётларининг конвергенциясидан иборатдир 39
.
  Бундай   янгича   дунёқарашга   янгича   тафаккур   ва   турмуш   тарзи   орқалигина
эришиш   мумкин   ва   билимлардаги   трансформация   жараёнларининг   натижасида
постноклассик   фан   хусусиятлари,   ўйлаймизки   бу   муаммоларни   ҳал   қилишга,
инсон   ва   табиатни   ҳалокатдан   асраб   қолишга   имконият   яратади.   Чунки,
билимлардаги   замонавий   трансформация   жараёнлари   ”табиат   ва   маданият
ўртасидаги   классик   дихотомияни     бартараф   этмоқда;   табиат   қадриятларнинг
субъекти сифатида қарала бошланди: бир сўз билан айтганда, табиат фақатгина
табиатшунослик   эмас,   балки   гуманитар   фанлар,   фалсафанинг   ҳам   предмети
сифатида эътироф этилмоқда”.  
      Натижада “ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб, экология табиий ва ижтимоий,
техник   фанларга   тегишли   70   дан   ортиқ   соҳаларни   ўзида   бирлаштирган,   12-14
минг   атама   ва   тушунчани   ўз   ичига   олган   интегратив”     билимлардаги
трансформация   жараёнларини   ўзида   мужассам   этган   соҳалараро   фанга   айланиб
бормоқда. Постноклассик фанда бу жараён     илмий парадигмаларнинг ўзгариши,
ночизиқли тафаккур тарзининг, яъни синергетиканинг амал қилиши натижасида
38
 И.Саифназаров. Б.Қосимов. А.Mухторов. Фаннинг фалсафий масалалари Олий таълим  магистрлари учун  ўқув 
қўлланма.-T: Академнашр.2007.Б.27.
39
 И.Саифназаров. Б.Қосимов. А.Mухторов. Фаннинг фалсафий масалалари Олий таълим  магистрлари учун  
ўқув қўлланма.-T: Академнашр.2007.Б.36. ривожланди.   Комьпютерлаштириш   натижасида     илмий   фаолият   хусусиятлари
ўзгарди.   Бу   фаннинг   соҳавий   тузилиши   соҳалараро   муаммони   ҳал   этишга
йўналтирилган тадқиқотлар ҳисобига фаннинг объекти бўлиб жисмлар эмас, ўз-
ўзидан   ривожланувчи,   ўзини   ташкиллаштирувчи,   синергетик   эффектга   эга
бўлган     очиқ,   ноёб   тизимларга   хизмат   қилишида   намоён   бўлмоқда.  
Замонавий     фан   объектларга   синергетик   нуқтаи   назардан   қарашнинг
ривожланиши   натижасида   табиат   ва   жамиятни   ўз-ўзини   ташкиллаштириш
муаммосига оид  илмий билимларни ночизиқли тафаккур  ва ўзаро тартибланган
тадқиқот усуллари орқали ечимини топишга имконият яратилади 40
. 
Шунингдек, дунёни янгича тушуниш, инсон ва табиат муносабатларини
турли   ёндашувлар   асосида   таҳлил   қилиш,   орқали   илмий   хулосаларни   ишлаб
чиқишга шароит яратади. Бир сўз билан айтганда, замонавий экологик вазиятни
барқарорлаштиришни   илм-фан,   юқори   технологияларсиз   ҳал   қилиш   мумкин
эмас.   Шу   боис   юқори   технологияларнинг   жуда   кўпчилигининг   интегратив,
фанлараро   соҳаларда   яратилаётганини   ҳисобга   олсак,   экологик   муаммоларнинг
ҳал   қилинишида   билимлардаги   трансформация   жараёнларининг   кўринишлари
бўлган       замонавий   интеграция,   гуманизация   жараёнлари   катта   аҳамиятга   эга
эканлигини кўриш мумкин.  
Айниқса,   экологик   муаммоларни   назарий   тушунишдаги   баъзи
ноаниқликларнинг   мавжудлиги   билимлардаги   трансформация
жараёнларининг   янада   ривожланишига   олиб   келмоқда.   Чунки   бу
муаммоларни   ҳал   этиш     билимлардаги   гуманизация   ва   интеграция
жараёнларини,   фаннинг   янада   ахборотлашувини   талаб   этади.   Шу   ўринда,
мутахассислар   эътироф   этаётган   экологик   масалаларни   кенг   маънода   назарий
тушунишдаги   баъзи   ноаниқликларни   келтириб   ўтамиз   ва   улар   қуйидагилардан
иборатдир:    
40
 И.Саифназаров. Б.Қосимов. А.Mухторов. Фаннинг фалсафий масалалари Олий таълим  магистрлари учун  ўқув 
қўлланма.-T:Академнашр.2007.Б.45. 1)“Табиатда   ҳам,   жамиятда   ҳам   қайта   ўзгартириш,   ўзлаштириш   ва
ташкилотчилик   ҳаракати   кўлами   турли   кенгликда,   турлича   тезликда,   чексиз
бўлиши мумкин, чегараси аниқ эмас. 
2)   Инсон   томонидан   табиатни   қайта   ўзлаштиришнинг   миқдорий   баҳолашлар
аниқ эмас, критерияси  йўқ.
3)   Инсон   организмини   ҳаётнинг   тезкор,   ўзгарувчан   шароитига   мослашиши
қобилиятини кенгроқ ўрганиш зарурияти туғилди, яъни ҳозирги пайтда организм
иммунитети   сусайган.   Табиий   системалардаги   ўзгаришларни,   табиатни
ўзлаштириш   фаолиятида   табиий   мувозанатга   таъсир   оқибатларини   кенгроқ
ёритиб бериш зарурдир.
  Бу   ҳақда   айтадиган   бўлсак,   биринчидан ,   дунё   миқёсида   жуда   кўплаб   амалга
оширилаётган   фалсафий-методологик   тадқиқотлар   шуни   кўрсатадики,   экологик
инқироз   инсон   ва   табиат   муносабатлари   даврий   характерга   эга   эканлигини
кўрсатади.   Иккинчидан ,   инсон   ва   табиат   ўртасидаги   муносабат   билимлардаги
трансформация   жараёнлари   билан   уйғун   ривожланиб   бораётганини   кўрамиз.
Масалан,   илмий   билимлардаги   дифференсация   жараёнларининг   кучайиши
натижасида   фан   соҳалари   бир-бирларидан   алоҳида   ривожлана   бошладилар.
Оламнинг   яхлит   бўлишига   қарамай,   уни   турли   фанларда   алоҳида-алоҳида
тасаввур   этиш,   табиат   ва   инсон   муносабатларига   салбий   таъсир   этди.
Учинчидан,   ҳозирги   экологик   вазият   табиат   ва   инсон   ўртасидаги
муносабатларни илмий билимлар асосида янги даражага кўтаришни талаб этади.    
Экология   муаммоларининг   умумилмий   характерда   эканлиги,
биосферанинг   комплекс   жараён   эканлиги   уни   синтетик,   интегратив,   комплекс
тадқиқотлар ёрдамида ўрганишни, турли илмий билимларнинг синтезини тақоза
этади.   Шу   боисдан   замонавий   билимлардаги   трансформация   жараёнлари
натижасида юзага келган постноклассик фан ”фан методларининг тобора кўпроқ
чатишиб   кетиши,   бошқа   фанлар   методларини   тадқиқ   қилишни   ўз   соҳасидан
бошқа   соҳаларга   ўтказиш,   бундан   ташқари,   мураккаб   тизимли   объектларни
ўрганиш,   билиш,   метод,   ёндашув   ва   методологик   услубларидаги   ўзгаришлар,
айниқса,   синергетиканинг   янги   методологик   парадигмаси   сифатида   қабул
қилиниши   “инсоннинг   табиат   билан   янги   асосда   муносабати   шаклланишига сабаб бўлди.     Бу парадигманинг асосида инсон ва табиат ўртасидаги ҳамкорлик,
стратегиясига   амал   қилмоқ,   ўз-ўзини   ташкиллаштириш   ётади.   Шу   м аънода   бу
жараённи   синергетика   асосчилари     “инсоннинг   табиат   билан   янги
мулоқоти”   дейишади.   Чунки ,   у   фанлараро   тадқиқот   усулларини   бирлаштириш
орқали   экологик   муаммоларга   жавоб   излаш   имкониятини   кенгайтиради,   бу   эса
жамият   билан   табиатнинг   бирлигини   таъминлашга   асос   бўлиб   хизмат   қилади.
Буларнинг   барчаси   замонавий     фандаги   трансформа ц ия   жараёнлари   экологик
мувозанатни   барқарорлаштириш   имкониятларини   излашда   катта   аҳамият   касб
этаётганини   кўрсатади.   Фалсафа   фан   сифатида   инсониятнинг   бундан
кейинги келажагини илмий башорат қилишида,  б алки фанлар чиқараётган
илмий   хулосаларни   тизимли   йўлга  қўйиш   жамият   ривожланишида  табиат
ва   инсон   ўртасидаги   ҳамкорлик ни   муста ҳ камлашда   фалсафа   фани
узат аётган   илмий   хулосалар   ўзига   хос   соҳалараро   билимларни
трансформа ц ия қилишда ҳамда     ишлаб чиқаришга ўтказишда ў зининг бир-
биридан   мустақил   бўлган     функ ц иялари   орқали   амалга   оширади.       Инсоният
фойдаланаётган   барча   билимлар   фалсафадан   бошланиб,   фалсафий   хулоса   билан
якунланишини   англаш   лозим.     Фалсафа     бир-биридан   қийин   вазифаларни
бажаришда ўзининг мустақил функцияларига эгадир. 
III.БОБ.  ЎЗБЕКИСТОНДА   ЁШЛАР  ЭСТЕТИК МАДАНИЯТИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ   ТАБИАТ ВА ИНСОН ЎРТАСИДАГИ
МУНОСАБАТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ БОШҚАРИЛИШИНИ
МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ЗАРУРАТИ 3.1.  Ў збекистонда табиат ва инсон   муносабат лар и ни яхшилашнинг асосий
усуллари  ва воситалари
Ҳозирги   кунда   Ўзбекистоннинг   барча   ҳудудларида   аҳолининг   турмуш
даражасини   оширишга   қаратилган   чора   тадбирлар   ишлаб   чиқилиб   жойларда   ўз
тасдиғини кўрсатиб ўзини оқламоқда. Аслида инсон бутун умри давомида яхши
яшашга   интилади.   Инсон   ўзининг   ўсиб   борувчи   эҳтиёжига   кетадиган   барча
нарсаларни табиатдан  олади. Шунинг  учун йилдан-йилга  аҳоли сонининг ошиб
бориши   натижасида   табий   ресурслардан   оқилона   фойдаланиш   борасида   кун
тартибига долзарб вазифаларни қўйиб биздан амалий ишлар кутилмоқда. 
Бугун   дунёда   инсон   ва   табиат   ўртасидаги   мувозанат   бузилди,   жумладан,
Ўзбекистонда   экологик   инқироз   одамларнинг   турмуш   тарзига   салбий   таъсир
этиб,   ҳаммани   ташвишга   солмоқда   Инсонларнинг   ўсиб   борувчи   эҳтиёжини
ҳисобга   олиб   давлатимиз   табиий   ресурсларни   давлат   муҳофазасига   киритиб
Конституцияда белгилаб қўйилди.  
.“Соғлом   муҳит-инсон   саломатлиги”   экоҳаракатнинг   бош   шиоридир.
Экоҳаракатнинг дастурий вазифаси қуйидагилар:     
   -Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш; 
              -Атроф-муҳит   муҳофазасида   жамоатчилик     фаоллигини   ҳар   томонлама
кучайтириш;
              -Атроф-муҳит   муҳофазасига   оид   қабул   қилинган   қонунлар   ижросини
таъминлаш   ҳамда   бу   соҳадаги   қонунчиликни   ривожлантиришдан   иборатдир.
Экоҳаракат   2021   йил   мобайнида   75   та   тадбир,   2020-йилнинг   биринчи   ярим
йилигида 93 та тадбирлар ўтказди 41
 .
    Бугунги   кунда   атроф-муҳит   ва   экологияни   сақлаб   борасида   Ўзбекистон
экоҳаракати   ҳозирги   кунда   юртимизда   фаолият   юритаётган   кўзга   кўринган
ташкилотлардан   бирига   айланди.   Экоҳаракат   мамлакатимизнинг   барча
фуқароларини   она   Ватанимизнинг   бебаҳо     табиий     бойликларини   келгуси
авлодлар   учун   асраб-авайлашдек   олий   вазифани   бажаришда   фаол   иштирок
этишга   чақиради.   Экоҳаракат   ўзининг   дастурий   вазифалари   билан   бирга
41
 www.еco.uz.veb.sayti. фуқароларнинг   экологик     онгини   ўстирувчи     янгидан-янги   маълумотларни
ўзининг  ҳафталик газета ва журналларида бериб боради. Бу эса ёш авлодни она
табиат   ва   унинг   неъматларига   меҳр-муҳаббат   руҳида   тарбиялашда   муҳим
аҳамиятга     эга.   Буларнинг   бари   келажакда   обод   турмушимизнинг   янада   гуллаб
яшнатишда муҳим ўрин тутади. 
Давлатимиз   мустақиликни   қўлга   киритиши   билан   ўзининг   ҳудудидаги
барча     табиий     ресурсларни   давлат     муҳофазасига     олиб   оқилона   сиёсат   олиб
бормоқда.   Ўзбекистон     ўзининг     бундан     кейинги   тараққиётининг   янада
юксалиши     учун     табиий     ресурслардан   фойдаланишда   кам   чиқитли
нанотехнологияларни   жорий   қилиб,   амалиётга   ўтказса   табиат   ва   инсон
ўртасидаги   мувозанат   янада     барқарорлашади.   Бунга   қуйидаги   мисолларни
келтириб  ўтамиз.   Сараланиши мумкин бўлган ҳамма нарса сараланади.  Бу
система   истиснони   билмайди   –   ҳамма   чиқиндиларни   турли   контейнерларга
саралаб   тахлаб   қўйиши   шарт.   Бу   тўлиқ   демократиядир,   чунки   унда   ҳамма
иштирок этади.  Бу жойда айни пайтда ҳеч бир демократия йўқдир , чунки  бу
жойда   ҳеч   қандай   эътирозлар,   мунозаралар   қабул   қилинмайди:   норозимисан   –
жарима   тўла.   Ахлатларни   утилизация   қилишга   бундай   ёндашув   Хелветика
конфедерациясидагина   амал   қилиши   мумкин.   Уларнинг   менталитети   шунақа.
Ҳаммага   топ-тоза   яшаш   ёқади.   Швейцарияда   фойдаланиб   бўлган   чой
пакетини   қандай   қилиб   ахлатга   ташлаш   ҳақида   қуйидаги   мисолни
келтириш   мумкин:   пакетдаги   этикеткани   -   картонга,   пакетчани-эски   қоғозлар
халтасига,   скрепкаси   –   фойдаланиб   бўлинган   металлар   халтасига,   ипчасини   эса
марка   ёпиштирилган   чиқинди   халтасига   ташлаш   лозим.   Бу   ҳазилдир,   дерсиз...
аммо   у   Швецарияда   ҳазил   эмас.   Чиқинди   учун   солиқ   тўлашдан   бош   тортиб,
ахлат   халтасига   солиқ   маркери   ёпиштирмайдиган   чаққонлар   ҳам   учраб
туради.   Аммо   уларни   ахлат   полицияси   дарҳол   излаб   топа   олади .
Мутахассислар   замонавий   технологиялар   воситасида   маркерсиз   қолдирилган
ахлатни таҳлил қилади ва жавобгарни топади ва уни каттароқ жаримага тортади.
Жарималар   анча   катта.   Янги   “Цюрих”   газетаси   бир   кишининг   ишга   кетаётиб,
автомобиль   ойнасидан   қоғоз   халтадаги   чиқиндини   четга   улоқтирганини   ёзади. Полиция   уни   ҳисоблаб   топади.   Жавобгарни   суд   қилишади   ва   унга   жарима
солишади:   ахлатни   тозалаш   ва   трассани   ювиб-тозалаш   учун   6000   франк,
қонунни бузганлиги учун 3000 франк, суд харажатлари учун 530 франк жарима
солишди. Ҳаммаси, 9530 франк. Швецария ўлчовлари бўйича бундай шафқатсиз
жазони   ҳар   бир   раппен   ҳурмат   билан   қабул   қилади.   Менталитет   шунақа,   нима
дейсиз.   
Роб   Гринфилд   бамбукли   вилосипедда   Амерка   бўйлаб   икки   марта   саёҳат
қилишдан   тортиб,   бир   йилдан   кўпроқ   вақт   давомида   ўз   овқатини   йиғишгача
тажрибалар  ўтказган. Роб Гринфилд чиндан ҳам  а троф-муҳитга зарар етказишни
оддий   турмуш   тарзи   билан     кўрсатиб   берган   табиат   ҳимоячиларидандир.   Роб
озиқ-   овқат   чиқиндилари   ва   очликка   чек     қўйишга   қаратилган   “Food     Waste
Fiaso”   харакатининг   асосчиси   ҳисобланади.   Бахтли   ва   соғлом   бўлиш   биз
ўйлаганчалик қийин   эмас экан: оддий ҳаёт бизни мустақил қилади, бошқаларга
ёрдам     бера     олсак   бу   бахтдир-деб   ёзади     Роб     Гринфилд   ўз   саҳифасида.   Роб
Гринфилд  яна  бир ҳайратланарли  тажриба  ўтказди. У 30  кун давомида  оддий
инсонлардек  яшади,  бироқ бирирта чиқиндини ташламади. Аксинча  барчасини
буклаб   ўз    кийимига   ёпиштириб,    олиб  юрди.   Синов    охирига    келиб “ ахлат
костюми ” нинг   вазни   ўзининг вазни билан   бир   хил   эди. Биринчи ҳафтанинг
охирига     келиб     ахлат   костюмининг     вазни     14кг,   ой     охирида     эса   60   кг     дан
ортиқ чиқинди  йиғилди. 
Лойиҳа   якунида   Робнинг    жамоаси   ушбу   ажойиб   тажриба    ҳақида фильм
суратга  олишди. “Trash  Me” нафақат  атроф  муҳитни  муҳофаза  қилиш бўйича
мутахасислар,     балки     ҳар     куни     қанча     чиқиндилар   чиқариши     ҳақида     ҳеч
қачон   ўйлаб кўрмаган   оддий   одамлар учун ҳам   унитилмас   ва ҳайратланарли
тажриба     эди.   Бу     бизнинг     оддий     кундалик     харакатларимиз   атрофимиздаги
дунёга     қандай     таъсир     қилишини     аниқ     кўрсатиб   беради,-   дейди     Роб.   Баъзи
табиатшунослар    бу   экология   учун  ҳақиқатдан    ҳам    ижобий деб    ўйлашяпти,
лекин  менимча,    бу     биз  юрган    йўлнинг    давоми.  Агар   ҳақиқатдан     ҳам    бизга
берилган   ҳаётни   чуқур   қадрлашни   истасак,  ҳаракат   қилишимиз ва табиатни
ҳозирдан  асрашимиз  керак  дейди  Гринфилд 42
.
42
  Оила ва Табиат  газетаси. 2021.37-сон.Б.11. Бугун дунёда инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат бузилди, уни қайтадан
тиклаш   учун   қуйидаги   усуллардан   кенг   фойдаланиш   асносида   инсонларнинг
жумладан   ёшларни   табий   ресурслардан   оқилона   фойдаланишни   кун   тартибига
қўяди. Бу усул ва воситалар қуйидагилар: 
1.Шахсий   гигена   ва   тоза   озадалик.   Бу   усулимиз   кенг   жамоачилик
орасида   кенг   тарқалган   усул   сифатида   табиат   ва   инсон   муносабатларини
яхшилашда   яхши   самара   беради.   Бу   глобаль   фалокатдан   ҳимояланиш   учун
мутахасислар бир неча чораларни тавсия қилишган, шулардан  шахсий гигена ва
озадаликни   тавсия   қилишган.   Аслида,   ҳамиша   тоза-озода     юриш,   уйқудан
уйғонганда, бирон ишни бошлашдан олдин ва тугатганда, овқатланишдан олдин
ва   кейин   қўл   ювиш,   озиқ-овқат   махсулотларининг   ҳалол   ва   покизаларини
истеъмол қилиш, минг йиллардан бери  аждодлардан авлодларга  ўтиб  келаётган
турмиш тутуми, кундалик ҳаётимизнинг доимий машғулоти ҳисобланади 43
.
Биз   глобаллашув   таъсирида   анашу   ўзимизга   хос   миллий
қадрияларимиздан   четлашганимиз   сабабли   дунё   халқлари   ҳам   ўз   аслий
тутимларидан узоқлашаётганлиги    билан   асосланади. Аввалига   теварак-атроф,
кейинчалик ён-атрофимиз, энг сўнгида жисмимиз озодалик деб аталган ахлоқий
фазилатдан   узоқлашаётганимизни   илғаш   қийин   эмас,   тозалик   деганда-уйимиз,
маҳалла-куй,   ишхона   каби   манзилларни     супуриб   чиқиндилардан   ҳоли   қилиш
назарда   тутилади.   Кунига   бир   неча   тонна   заҳарли   моддаларнинг   сувга
оқизилаётганлиги   кархоналардан   чиқаётган     чиқинди   газлар   атмосфера
ҳавосининг ифлосланишига   сабаб   бўлмоқда. Экологияга   катта хавф солаётган
омилларни бир қарашда  кўпчиликни  эътиборидан  четда қолаётганлиги сабабли
табиат     бугун     азоб   чекмоқда.   Мисол   учун   ўртача   катталикдаги   бир   дона   ядро
қуролини   ишлатгандан   сўнг   атмосферага   15-тонна   заҳарли   модда   тарқалар
экан 44
. 
Бу   синалган     қуроллар   таъсирида,   инсон,   ўсимлик   ва   ҳайвонот     оламига
катта   зарар   етади.   18   сентябр-Бутун   жаҳон   тозалик   куни   сифатида   дунённинг
бир   қанча   давлатлари     ҳамжиҳат     бўлиб,   озодалик   ва   экологик   мувозанатни
43
  Оила ва Табиат газетаси.2021.38-сон.Б.3.
44
  Оила ва Табиат газетаси.2021.38-сон.Б.3. барқарорлаштириш   ҳақида   қайғураётганликлари   масаланинг   ижобий   ҳал
этилаётганлигидан   дарак  беради.  Шу  билан бирга,   тозалик  учун харакат   қилиш
фақат  атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарларни бартараф этишдан иборат эмас.
Тозалик   инсонни   ўзи   ижод   этган   моддий   ва   маънавий   зарарлар   исканжасидан
қутқариш ҳамдир.  
2. Бугунги кунда табиат ва инсон муносабатларини яхшилашнинг асосий
усули.   Ёши катта инсонларнинг шахсий ибрати ҳисобланади . Бизни миллий
тарбиямизнинг   асосини   боболаримизнинг   насиҳати,   оналаримизнинг   алласи,
оталаримизни шахсий ибратлари асосида қурилган . Бугунги кунда экологиянинг
ижтимоий     хавфли   томонлари     ортиб   бораётанлигини   инобатга   олсак
фарзандларимиз   тарбиялашда   оиладаги   ёши   катта   инсонларнинг   саводхонлиги,
уларни   ён-атрофдаги     ҳодисаларга     нисбатан     қайғуриш   кайфиятининг
мавжудлиги     эса    ёшларимизни  табиат     неъматларига  бўлган  ҳурмат  туйғусини
шакллантира оламиз. 
3-Синалган   усулларимиздан   яна   бири   бу-   Бир   одамга   бир   дарахт
акциясини   манзилли   ўтказишдир .   Азалдан   бу   усул   бизларга   ота   -
боболаримиздан   мерос   сифатида,   табиатни   ҳимоя   қилишга   ундайди.   Бугунги
кунда  экопартия  ходимлари  томонидан ўрмон хўжалиги  фондига  киритилмаган
ёши   катта   дарахтларни     ҳимояга     олибгина   қолмай,   мутахасисларни   жалб   этиб
унинг ўсиши,ривожланиши, ҳолатин  кузатиб боришмоқдалар. Ҳа дарахтлар ана
шундай   муҳофазага   олинса,   кун   келиб   бизда   ҳам   минг   йиллик   дарахтлар   сони
ортади 45
.   Бу   ўз   навбатида   ёшлар   қалбида   ўсимлик   ва   дарахтларни   асраш
туйғусини  шакллантиришга  хизмат қилади.
4.Машинасиз     бир     кун     лойиҳасини   амалга   ошириш   ҳисобланади .
Шаҳарлар ва саноат  ҳудудларида  ҳавонинг  ифлосланиши аҳоли саломатлигига
жиддий     хавф   солаётганини,   хусусан,   нафас   йўллари,   турли   аллергик,   саротон,
юрак,   қон   босими   билан   боғлиқ   касалликлар   кўпайибкетаётгани   мисолида   ҳам
кўриш   мумкин.   Жаҳон   соғлиқни   сақлаш   ташкилотининг   ҳисоб–китобларига
кўра,   Ўзбекистонда   ҳавонинг   ифлосланишидан   келиб   чиқадиган     йиллик   ўлим
45
  Оила ва Табиат газетаси.2021.37-сон.Б.5. даражаси  ҳар 100 минг аҳоли сонига 81.1 тани  ташкил қилади. Аксарият Европа
давлатларида   бу   кўрсатгич   40   дан   паст,   Руминяда   59.3,   Болгарияда   61.8   ни
ташкил   этади. 46
  Маълумотларга   кўра,   атмосффера   ҳавосидаги   ташланмалар   1.3
тоннаси ёки 58 фоизи транспорт воситалари, 924 минг тоннаси 42 фоизи саноат
кархоналари   ҳиссасига   тўғри     келмоқда 47
.   Чунки,   йўлларимиздаги   асосий
тирбандликларни   сабаби   кун   сайин   автомашиналар   сонининг   ортиб   боришини
ҳисобга   олганда   йўл   инфратузилмасининг   халқаро   стандартларга   жавоб
бермаслиги  ҳисобланади. Шунинг учун бугунги  кунда  ўсиб борувчи аҳолининг
эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда  йўл инфратузилмасининг бугунги  ҳолатини
яхшилаш,   шу   билан   бир     қаторда     шаҳар   ва   қишлоқ   йўлларида     аҳолимизнинг
эркин   харакатланиши   учун   воласапед   йўлакчаларини   тиклаш   уни
ривожлантириш   бораборида   инсон   саломатлиги   тикланиб   атмосферага
чиқаётган  зарарли  газларни олдини олган бўламиз. 
Бу   эса   кенг   ижтимой     харакатни     ривожлантириб     ёшлар   экологик   онгини
соғломлаштиришга эришамиз. 
5.Кейинги   усулларимиздан   бири   бу - Ўзбекистонда   Валонтиёрлик
харакатини  умуммиллий  харакатга  айлантиришга эришиш . Бугунги кунда
Валонтиёрлик-Оммавий ахборот воситаларида кун мавзуси сифатида, ижтимоий
тармоқларда     кўп     мунозараларга   сабаб   бўлаётган     соҳалардан   бири
ҳисобланади.   Валонтиёрлик     бу-   ҳақиқий   фидоий   ва   ватанпарвар   инсонларни
бир ғоя ва бир мақсад йўлида бирлаштира оладиган уюушма сифвтида, бугунги
кунда Ўзбекистондаги мавжуд экологик фалокатларни олдини олишда ҳамда уни
самарали   бошқарилишида   асосий   роль   ўйнайди.   Бу   харакат   таъсирида   кенг
жамоатчилик билан бир қаторда ёшларимизни ана шу уюушмаларга  жалб этиш
орқали эртанги кунимизнинг ҳақиқий фидоийларини тарбиялаган ҳисобланамиз.
Бу   бугунги   Ўзбекистоннинг   эртанги   фаровон   келажаги   қуришда   мард   ва
олийжаноб халқимиз билан бирга бунёд этган бўламиз.  
6.Ижтимоий   тартиб   ва   назорат   усули   ҳисобланади .   Бу   усул   илмий
жиҳатдан     кенг   тушунчалар   ҳисобланади.   Табиат   ва   унинг   ресурсларининг
бугунги ҳолати, ҳеч кимга сир эмаски уларнинг барчаси инсон омили ва   унинг
46
 Оила ва Табиат газетаси.2021.36-сон.Б.2.
47
 Оила ва Табиат газетаси.2021.36-сон.Б.2. тартибсизликларини   оқибатидир.   Шунинг   учун     ижтимоий   тартиб   ва   назорат
усулининг   мазмун     моҳиятини   кенг   жамоатчилик   ўртасида   тарғиб   қилиш   яхши
самара   беради.   Ижтимоий   тартиб   ва   назорат   ўзида   нималарни   ифодалайди.
Бунинг   учун,   энг   аввало,   ижтимоий   тартиб   ва   назорат   нима   эканлигини   англаб
олиш  керак.  
Ижтимоий   тартиб-   бу   ҳуқуқ   ва   аҳлоқ   меъёрларига   риоя   қилишни
англатади .   Назорат-   бу   ҳуқуқ   ва   аҳлоқ   меъёрларига   риоя   қилишни   таъминлаш
орқали жамиятда тартиб ўрнатадиган механизм фаолиятидир. Назорат мазмунан
ички   ва   ташқи ,   шаклан     ю қ оридан     ва   қуйидан   олиб   борилади.   Назорат
ижтимоий   тартибни   ўрнатишга     қодир   бўлиши   учун     фақат   юқоридан   бўлган
давлат   назорати   етарли   бўлмайди, бунинг учун қуйидан жамият назорати ҳам
зарур     бўлади. 48
  Бу   усул   орқали   ёшлар     ва   кенг   жамоатчиликни   ҳуқуқий
саводхонлигини   ошириб жамиятда инсонлар ўртасидаги аҳлоқий фазилатларни
ривожлантириш   мумкин.   Бу   усуллар     демократиянинг   ажралмал     қисми
ҳисобланиб   экологик   жиҳатдан   тоза   ва   маънавий   уйғоқ   қалб   эгаларини
тарбиялашда асосий драйвер вазифасини бажаради. 
7.   Усулимиз -   Ҳориж   тажрибасидан   оқилона   фойдаланишдир .   Тарихнинг
бизга     берган   маълумотларига   кўра   кўпгина   ривожланган   давлатларнинг
тарихидан     маълумки     ўша   давлатлар   ўз   даврида   бошқа     давлатлар   томонидан
яратилган   моддий   ва   маънавий   қадриятларни   ўзларига   керакли   бўлган
томонларини     ўзлаштириб   кенг   ижтимоий     ва     иқтисодий   тараққиётга
эришганлар. Буни Сингапур мисолида кўриш мумкин. 
Сингапур     қисқа   фурсат   ичида     ифлос,безгак   тарқатувчи     чивинларга   тўла
мамлакатдан дунёдаги энг тоза давлатлар рўйхатидаги 4-ўринга чиқа олди. Ҳўш,
у   бунга   қандай   эришди?   Сингапур   қонунларига   кўра,   асфальтга   сигарет
қолдиғини   ташлаган   киши   500   доллар   жарима     тўлайди   ,   белгилаб   қўйилган
жойдан   бошқа   ерда   чеккан   киши   эса   1000   долларидан   айрилади.   Қолаверса,   бу
ерда  чет эллик сайёҳларни  ҳам меҳмон экан деб аяб ўтиришмайди.  
48
  Ф.Х.Набиев. Ижтимоий назорат.Самарқанд.2015.Б.83. Метро ёки автобусда  дуриан (ўткир  ҳидли тропик мева) еганлик учун
ёки   умумий   ҳожатхонада   сув   туширмаганлиги   учун,     жамоат   жойида
электрон   сигарета   чекканлик,   кўча   ва   йўлакларга   туфлагани   учун   ҳам
катта жарималар белгилаб қўйилган. Сингапурнинг тозалик борасида олиб
борган   қаттиққўллик   сиёсати  бугун  ўз самарасини  берди. У дунёнинг энг
тоза ва бизнес учун қулай маконлардан бири сифатида йилига миллионлаб
сайёҳ ва бизнесменларни  ўзига тортмоқда. 49
  Бу усул ҳозирги вақда табиат ва
унинг неъматларига нисбатан ижтимоий тартиб ва назоратни ўрнатишда  асосий
роль   ўйнаб   давлатимизнинг   турстик   салоҳиятини   оширишда   механизм
вазифасини бажара олади. 
8. Усулимиз -   Ёшларни   меҳнат   қилишга   яъни   ўз-ўзин банд қилишга
эришиш.   Бу усулимиз ёрдамида   ёшларимизни   меҳнат   қилишга ундаш орқали
улар   ўзлари   қизиққан   соҳалар   билан   шуғулланишлари   учун   кенг   шароитларни
яратиш ҳисобланади. Бунинг таъсирида  ёшлар онгида  меҳнат  қилишга иштиёқ
ҳамда   табиатнинг   моддий   неъматлариги   нисбатан   тежамкорлик   ва   қадр
туйғусини   шакллантирган   бўламиз.   Бу   усулини   кенг   миқёсда   қўллаш   орқали
аҳоли  ўртасида  соғлом  муҳитни  қарор  топтириб, аҳолининг ижтимоий онгини
соғломламлаштириб, айрим ижтимоий фожиаларнинг олдини олишга эришамиз.
9.   Усулимиз   - Ўзингиздан   бошланг   деб   номланади.   Хўш,   биз,   катталар,
фарзандларимиз   учун   нималар   қила   оламиз?   Аввало,   ўзимизни
ўзгартиришимиз   керак .   Бир   эслайлик,   баъзида   ўзимиз   ҳам   табиат   қўйнида
ҳордиқ   чиқаришнинг   оддий   қоидаларини   осонлик   билан   инкор   этамиз.   Сув
ичдикми,   бирпасда   бўшаб   қолган   идиш   буталар   орасига   қараб   отилади.   Ариқ
бўйида   овқатландикми,   ўша   ернинг   ўзида   пластик   идишлар   ва   қоғозларни
ташлаб   кетамиз.   Болалар   эса   биз   қилган   ишларни   такрорлайдилар.   Мана   икки
яшар бола аравачада кетяпти, конфетни ўрамидан очди, қоғозини ерга ташлади.
У   шундай   қилиш   керак   деб   ўйлайди,   ана   атрофда   қанча   конфет   қоғозлари
ётибди.   Шунинг   учун   ҳаммасини   ўзингиздан   бошланг.   Биз   фарзандларимизга
экологик   тарбия   беришимиз,   уларда   экологик   онгни   уйғотишимиз   керак.
49
  Оила ва Табиат газетаси.2021.36-сон.Б.4. Келинглар,   биз   нафақат   фарзандларимизни,   табиялаётганимизни,   балки   жамият
аъзолари,   бўлғуси   фуқароларга   тарбия   бераётганимизни   ҳам   унутмайлик.
Сайёрамизнинг   келажаги   бугун   уларнинг   миясига   нималарни   қуйишимизга
боғлиқ.   Ер   курраси   қандай   бўлиши   кераклиги   ҳақидаги   танловни
фарзандларимиз   амалга   оширади.   Фуқаролик   позициясини   тарбиялашдан
ташқари   бошқа,   яна   бир   прагматик   жиҳат   мавжуд..   Чақалоқларда   «катталар»
касалликларининг   бир   талайини   учратиш   мумкин.   Астмага   чалинган   болалар
борган   сари   кўпроқ   учрамоқда .   Бу   касалликларнинг   барчаси   –   табиатнинг
катта миқёсда чиқиндиларга кўмилиб бораётгани натижасидир. 
Инсон   билан   табиат   ўртасидаги   муносабатларнинг   янгидан-янги
усулларини   излаб   топиш,   фуқароларнинг   экологик   саводхонлигини   ошириш,
уларни янгича фикрлашга ўргатиш, табиатга  бўлган дунёқарашини ўзгартириш,
табиат ва инсон муносабатининг мувозанатини тикланишига имкон беради. Шу
жиҳатдан   геомаданият   муҳитини   шакллантириш   мақсадга   мувофиқ.
Геомаданият   муҳитида   табиатга   нисбатан   алоҳида   эҳтиром   муносабати
ифодаланади.   Унда   одам   табиий   бойликларни   ўзлаштириш   баробарида   уларни
тежаб-тергашга,   асраб-авайлашга,   ишлатилганларининг   ўрнини   ўз   вақтида
тўлдиришга   интилиши   эътироф   этилади.   Геомаданият   одамзоднинг   табиатга
нисбатан   ижтимоий-универсал   муносабатини   намоён   этади.   Геомаданий
тараққиёт   экологик   ҳалокатларга   нисбатан   олдини   олувчи   сиёсат   юритишни
аввалдан шакллантиришни талаб қилади.
3.2.  Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш- экотизим ва ёшлар эстетик
онгини соғломлаштиришни ижтимоий фалсафий муаммолари
Бугунги  кунда атроф-муҳитга ғамхўрлик ва уни  янада  гўзал ва  мафтункор
масканга   айлантириш   ғояси   ҳамда   ташаббуси   Республикамизда   энди
ривожланаётган     ёш     соҳа   сифатида   экотуризм   ижтимоий     ҳаётимизга   тез
суратларда  кириб  келмоқда. Экологик туризм Ўзбекистонда ривожланаётган ва
истиқболли   тармоқ  ҳисобланади. Экологик  туризм  катта  иқтисодий  даромад
келтиришга     қодир.   Мазкур   вазифаларнинг   бажарилиши   мамлакатимизда экологик     барқарорликни     мустаҳкамлайди,     атроф-муҳитни     кўз     қорачиғидек
асраб-авайлашга,  келажак   авлодларга  безавол  етказишга   ёрдам  беради,  деб
ҳисоблайман 50
.   Э котуризм   табиий   туризм   инфраструктурасининг   ажралмас
қисми   бўлиб,   у   нафақат   ғоя   э мас,   балки   у   умумий   туризмнинг   конкрет   шакли,
унинг   атроф-муҳитга   таъсири   турлича   салбий,   нейтрал   ва   ижобий   бўлиши
мумкин.    э ко т уриз м   туш у н ч а с и   қўр и қх о н а   т а б иий   п ар к л а ри н и нг   ҳ о зи р г и
замонавий   фаолиятида   кенг   қўлланилмоқда.   Жаҳонда   бу   саёҳат   турининг жадал
ўсишига   сабаб,   фақат   атроф-   муҳитнинг   аҳволи   ёмонлашишигина   эмас,   балки
машҳур   хордиқ   чиқариш   жойлари,   тоғлар   ён - бағридаги   курортлар,   илиқ
денгизларнинг   қирғоқлари,   текисликлар   ва   ўрмонзорларнинг   борган   сари   кўпроқ
ўзлаштирилаётганлиги   ҳамдир.   Кўпинча,   экотуризм   атамаси   ўрнига   бошқа
атамалар,   яъни   табиий   туризм,   б а р қ а р о р     т ур и з м ,     я ш и л     т ур и з м ,     м а с ъ ули я т л и
т у р изм     в а     х а й р и я   туриз м и     к а б и л ар ни   ишлатишади.     Туризмнинг   бу   турлари
бир хил бўлса ҳам бу   атамалар   бир-бирининг   синоними ҳисобланмайди   ва   бири
иккинчисининг   ўрнини   э галламайди.   Экотуризм-бу   табиий   туризм   бўлиб ,
табиатга   сайёҳатнинг   бир   тури.   Унга   табиий   туризмнинг   баъзи   бўлаклари,
масалан,   саргузаштли   туризм-отда   сайр   қилиш   ёки кан к еда у ч иш кабиларни ўз
ичига   олиши   мумкин.   Экотуризмнинг     қуйидаги     таърифи   кўпроқ   ишлатилади:
Э котуризм   жамият     ижтимоий   онгининг   соғломлаштиришда,     иытисодий
фаровонликни     оширишда     муҳим     аҳамият     касб     этади.   Экотуризм-кенг
ижтимоий     харакатни       вужудга     келтириб     табиатдаги     камёб       ва   йўқолиш
арафасида     бўлган       ўсимлик     ва   ҳайвон     турларини     сақлаб     қолиш,   уларни
кщпайтириш     билан     биргаб,   табиатда     сўлим     гўшаларни     кўпайтирилишига,
инсонларни   бирлашиб  натижада,  табиат  ва  ижтимоий  ҳаётни  янада гўзал ва
мафтункор  ҳудудларнинг кўпайишига  эришилади. 
Э котуризм-табиий   туризм   бўлиб,   шундай   амалга   ошириладики,   бу ндай
э к о л о ги к,   фаолият     и ж ти м о ий     в а     м а д аний     ж и ҳ а т д а н   б ар қ а р о р     б ўл и б,     а ҳо л и
у ч у н         д а р о м ад н и ва фойдаланилаётган   ресурсларнинг   узоқ   муддатли   муҳофаза
қилинишини   ўз   ичига олади.
50
         ?
 Ш.Мирзиёев Янги Ўзбекистон Стратегияси . -Т: Ўзбекистон, 2021. Б.398.   Экотуризм   туризмнинг   бошқа   тури   каби   экологик   барқарор   бўлиши,
сайёҳларга   завқ-шавқ   бахш   этиши   ва   маҳаллий   аҳолига   даромад   келтириши
лозим.   Б у н д а н   т а ш қ ари,   т а б и ий   в а   м а д аний   м уҳи т г а   мос   ту шиши   к е р ак.   М о с
т ушиши  деган   сўзнинг   маъноси   шуки,   бу   фаолиятнинг   услуби,   ҳажми   ва   хили
ландшафтнинг   кўлами   ва   характерига,   маҳаллий   аҳолининг   урф-одатларига
тўғри   келиши   зарур.  
Т а би а т ни   м у ҳо фа з а   қ и л и ш   х а л қ а р о   и т ти фо қ и н и нг   т а ъ ри ф и г а   к ўра ,
э к о ло г и к   т у ризм   ё к и   экотуризм-табиий-муҳитга   нисбатан     маъсулият   билан
саёҳат   қилиш,   табиат   ҳудудларига   зиён   e тказмаган   ҳолда   ўрганиш,   ҳамда
табиатнинг   бетакрор   жалб   этувчи   жойларидан   завқ   олиш   мақсадида   табиатни
муҳофаза   қилишга   кўмаклашади,   а т р о ф- м уҳ и т г а   ю м ш о қ     т а ъ с ир     э т а д и,
м а ҳ ал л ий   х ал қ н ин г   и ж ти м ои й - иқ т и с о ди й ,   шароитини   фаоллаштиради   ва   шу
фаолиятдан   уларнинг   имтиёзлар олишини   таъминлайди 51
. 
Экотуризм   янги   фан   тармоғи   сифатада   бугунги   кунда   табиат
ресурсларига  нисбатан  оқилона  муносабатни  қарор топтиришда  асосий  роль
ўйнайди.  Экотуризмни  мақсади  ва дастурий  вазифаларидан бири  бу- бугунги
кунда     жамият     ҳаётида   тўпланиб     қолган     ўткир     ижтимоий     муаммоларни
тизимли     ва   самарали     ҳал     этиш   билан     бирга,   Ўзбекистонга     ташриф
буюраётган     туризм     вакилларининг   оқимининг     тезлашишига,     инсон
саломатлигини     яхшилаш     учун     шифобахш     курортларни     очилиши   ва
ривожланишида муҳим  аҳамият  касб этади. 
Т уризм   ж а м и я ти   э с а   э к о т у р из м ни   т а б и ий
ҳ у д уд л а р г а   м а с ъ у л и я т   б и л а н   с а ё ҳ а т   қилиш   натижасида   табиатни   муҳофаза
э тишни   таъминлайди   ва   маҳаллий   халқнинг   турмуш   даражасини   яхшилайди, деб
ҳисоблайди.   Ёв во й и   т а б и а т   у м у м жа ҳо н   ж а м ға р м а си - э ко т уриз м га   н и с б а т а н
т а б и а т г а   зи ё н   етказилмаган   ҳудудларга   саёҳат,   маданий- э тнографик
хусусиятлари   ҳақида   тасаввур   олиш   мақсадида,   э котуризмнинг   бутунлигини
бузмаган   ҳолда   шундай   иқтисодий   шароитлар   яратадики,   унда   табиатни
муҳофаза   қилиш   ва   табиий   ресурслар   маҳаллий   халққа   фойда   келтиради,   деб
51
  А.Ниғматов. Н.Шомуротова. Экотуризм  асослари. Ўқув  қўлланма.-Т.Турон-иқбол.2007.Б.86. т аъриф   беради.   Я н а   бир     т а ър иф д а― э ко ту р изм       н аф а қ а т       м а ъ р ифи й - м а ъ н авий
мақсадларни   кўзлаган   ҳолда   э кзотик   табиий   ҳудудларга,   уларнинг   ҳайвонот   ва
ўсимлик   дунёсига   саёҳат,   балки   ижтимоий-иқтисодий   масалаларни   ҳал   қилиш
билан   би р- б ир и г а  б о ғ л иқ   м аж м у а л ар  й иғинд ис и  д еб   ту ш у н и л а ди 52
.   Бу таърифлар
фақат   жузъий   жиҳатдан   бир-бирларидан   фарқ   қилса-да,   уларнинг   асосий
хулосаси   табиатни   асраш,   ўсимлик   ва   ҳайвонот   дунёсини   сақлаш   ва кўпайтириш,
шу   мақсадда   муҳофаза   э тиладиган   ҳудудлар,   миллий   табиий   боғлар   ташкил
э тиш,   маҳаллий   аҳолини   янги   иш   жойлари   билан   таъминлаш   натижасида
уларнинг   турмуш   шароитини  яхшилашдан,   маҳаллий   ва   чет   эл  инвесторларини
жалб этиш орқали давлат   бюджетини  бойитиш    мақсадини   назарда   тутади.  
2019-2028   йилларда   Ўзбекистонда   биологик   хилма-хилликни   сақлаш
стратегияси   ишлаб   чиқилди     ва   амалиётга   тадбиқ     этилмоқда.Унинг   асосий
мақсади   биологик   хилма-хилликни   Конвенциясининг   талабларини   оширишдан,
иборат. 
Экологик   онг   ҳамда   атроф-муҳит   ва   табиат   муҳофазаси   йўлида   олиб
борилаётган   фаолият   бирлиги   экологик   маданиятни   шакллантиришга   хизмат
қилади.   Экологик   онг   табиат   ва   атроф-муҳитнинг   мавжуд   ҳолати,   уларни
муҳофаза   этиш   борасидаги   тушунчаларнинг   онгдаги   ифодаси   бўлиб,   у
мураккаб ижтимоий-психологик ҳодиса сифатида намоён бўлади . 
Экологик фаолият  эса экологик билимларга таянилган ҳолда табиат ва
атроф-муҳит   муҳофазасини   таъминлаш   борасида   амалга   оширилаётган
хатти-ҳаракатлар мажмуи демакдир.
Экологик   маданият   ўқувчининг   ижтимоий   талаблар и га   мувофиқ
табиат ва атроф-муҳит муҳофазасини ташкил этиш қобилияти  ҳисобланади,
бу   эса  экотизим     ва  экотуризмни    ривожланришнинг  ҳақиқий драйвери     бўлиб
қолади.  
52
 А.Ниғматов. Н.Шомуротова. Экотуризм  асослари. Ўқув  қўлланма.-Т.Турон-иқбол.2007.Б.94. Ҳозирги вақтда   тўрт   хил экотуризм   турлари   мавжуд . 
1.         Илмий   туризм .   Бунда   сайёҳлар   дала   шароитида   кузатиш   ишлари
олиб   борадилар,   табиат   изланишларида   иштирок  э тадилар .  
2. -Табиат   тарихини   ўрганиш   турлари.   Бу   атроф-муҳитни   ва   маҳаллий
маданиятни   ўрганиш   учун   қилинган   саёҳатдир .  
3. Улар   кўпинча   қўриқхоналар   ва   миллий   боғларда   ташкил   этилиши
мумкин.   Бу   турлар   табиат   феноменлари   бор   жойларда   ҳам   ташкил
қилинади.   Бунга   мактаб   ўқувчиларининг   сафарлари   ҳам   кириб,   унда
ўқитувчи ўқувчиларга ўтилган жойларнинг табиати, тарихи тўғрисида
ҳикоя қилиб   беради.
\
Экотуризмнинг   хилма-   хил   турлари
3-Саргузашт   туризми.   Бу   тур   туризм-барча   фаол   ҳаракат   турларини
ўзида   жамлаган   саёҳатларни   ўз   ичигà   олади   ҳамда   унга   табиатда   дам   олиш
турлари   ҳам   киради.   Улардан   мақсад-янги   ҳиссиётларни   сезиш,
таассуротларни   бошдан   кечириш,   сайёҳларнинг   физик   шаклларини
яхшилаш   ва   янги   спорт   ютуқларига   эришишдир.   Бу   тур   туризмгаEKOTURIZM алпинизм,   қояларда   юриш,   тоғ,   пиёда   юриш,   сув-чанғи   ва   тоғ-чанғи,   отда
юриш   туризмлари   киради.  
4-Алоҳида   муҳофаза   э тиладиган   туризм.   Табиат   ҳудудларига   алоҳида   саёҳат
э тиш     экотуризмнинг     асосий     тури     ҳисобланади.   Экотуризм   вазифаларининг
асосий   фарқи   ва   ўзига   хослиги.   Экотуризм   ўзига   хос   хусусиятларга   э га:
маҳаллий   аҳоли   ўз   ҳудудларининг   сотциал-иқтисодий   ривожида   иштирок
э тиши;-туризм   объектлари   ичида   табиийларининг   кўпчилиги;   -мустақил
табиатдан   фойдаланиш;   -қувватни   кам   истеъмол   э тиши;-сайёҳларнинг   э кология
соҳасида   билимли   бўлиши:   сайёҳлик   саёҳатларга   чиқишдан   мақсад-саёҳат
вақтида   янги   жойларни   кўриш,   табиат   гўзаллигидан,   тоза   тоғ   ёки   ўрмон
ҳавосидан   баҳра   олиш,   "ёввойи"   табиат   бағрида   дам   олиш,   шунингдек,   ўзга
хаёт   урф-одати,   маданияти,   санъати,   тарихий   обидаларини   кўришдан
иборатдир.
- Экотуризмни   рекреацион   ресурсларига -
табиат,   тоғ   ва   текисликлар,  
дарёлар,   чўл ва воҳалар, 
кўл ва турли ландшафт зоналари киради. 
Шулар асосида экотуризм   қуйидаги таркибий   қисмларга  бўлинади: 
-Денгиз   ва   океанлар   э котуризми ;- ўрмон   ва   сунъий   боғлар   зоналари
э котуризми ;- дарё     ва   кўллар   э котуризми ;- тоғ   э котуризми;-тарихий   обидалар
э котуризми-архитектура   ёдгорликлари   э котуризми;-экологик   танг   зоналар
э котуризми;   алоҳида   муҳофаза   э тиладиган   табиий   ҳудудлар   э котуризми .
Юқорида   таърифланган   экотуризмнинг   таркибий   қисмлари   ичида   охиргиси
алоҳида     салмоқли   ўрин   тутади   ва   кўпчилик   олимлар   экотуризм   тушунчасига
нисбатан фақат   алоҳида     муҳофаза    э тиладиган табиий   ҳудудлар   э котуризмини қўллашади 53
.   Россиялик   тадқиқотчилар   И.Зорин   ва   В.Кварталнов   э котуризм
тушунчасини   и к ки     ш а кл д а     б ер иш а д и :     б и р и н чи     ш а к л   э к о т у р изм― ё в в о й и	-	
т
а би а т д а н    т ур ис т л а р нин г туриши   ва   саёҳат   қилиш   муҳити   сифатида   билвосита
фойдаланишга,   лекин   бунда     турнинг барча   компонентларига   экологик,
технолог  технологияларни  жорий   қилишга   йўналтирилган   туризм 54
.  
       
ХУЛОСА
         Хулоса қилиб айтганда  биринчидан -дунё миқёсидаги экологик инқирозлар
инсон   ва   табиат   муносабатларининг   даврий   характерга   эга   эканлигини
кўрсатади.   Иккинчидан -инсон   ва   табиат   ўртасидаги   муносабат   билимлардаги
трансформация   жараёнлари   билан   уйғун   ривожланиб   бораётганини   кўрамиз.
Масалан,   илмий   билимлардаги   дифференсация   жараёнларининг   кучайиши
натижасида   фан   соҳалари   бир-бирларидан   алоҳида   ривожлана   бошладилар.
Оламнинг   яхлит   бўлишига   қарамай,   уни   турли   фанларда   алоҳида-алоҳида
тасаввур   этиш,   табиат   ва   инсон   муносабатларига   салбий   таъсир   этди.
Учинчидан -ҳозирги   экологик   вазият   табиат   ва   инсон   ўртасидаги
муносабатларни илмий билимлар асосида янги даражага кўтаришни талаб этади.
Экология   муаммоларининг   умумилмий   характерда   эканлиги,   биосферанинг
комплекс   жараён   эканлиги   уни   синтетик,   интегратив,   комплекс   тадқиқотлар
ёрдамида ўрганишни, турли илмий билимларнинг  синтезини  тақоза этади.
53
  А.Ниғматов. Н.Шомуротова. Экотуризм  асослари. Ўқув  қўлланма.-Т.Турон-иқбол.2007.Б.116.
54
  А.Ниғматов. Н.Шомуротова. Экотуризм  асослари. Ўқув  қўлланма.-Т.Турон-иқбол.2007.Б.119. Диссертациянинг умумий мазмунидан келиб чиқувчи қисқача илмий-
назарий  тавсиялар  қуйидагилардан  иборатдир :
- Инсон   табиатдан   ажралиб   чиқиб,   ақл-заковати   юксалиб   борган   сари   унинг
табиат билан муносабати  кенгайиб ,   мураккаблашиб, такомиллашиб бораверади.
-Кишилик   жамияти   ц ивилиза ц ияси   характери   ва   типи   инсонни нг   табиатга
муносабатининг хусусиятини белгилаб беради.
-Инсоният   техноген     ц ивилиз ац ия   босқичига   келиб ,   экологик   ҳалокатнинг
кўламини  кенгайтирди.  
-Ноо с фера   босқичига   келиб   инсоният   фақат   ўз   ақли   ва   заковати   ра ц ионал
тафаккури    орқали   О на заминни ҳалокатдан сақлаб қолишини  англаб етди.
-Бугунги   кунга   келиб   экологик   маданият     ва   экологик   тафаккур,   табиат   ва
инсон ўртасидаги  муносабатда   асосий  ўринга  чиқди.
  -Мустақил   Ўзбекистонда   баркамол   авлоднинг   онгида   экологик   маданият   ва
экологик   тафаккур ни   шакллантириш   келажакда   табиат   ва   инсон
муносабатларидаги    мувозанатни    барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Ёшлар онгида табиатга эстетик муносабатни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий масалалари