Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 469.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

G`ijduvoniy ta`limoti Xo`ja Yagon ta`limoti va ijtimoiy axloqiy mohiyati

Купить
G`ijduvoniy ta`limoti Xo`ja Yagon ta`limoti va ijtimoiy axloqiy mohiyati ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ Таваллудлари: Бухоро (Ғиждувон), милодий 1103 йил. Вафотлари: Бухоро (Ғиждувон), милодий 1179 йил  Абдулхолиқ ҳануз она қорнидалигидаёқ отаси Абдулжамил Туркиянинг Малатия шаҳридан қариндошлари билан биргаликда Мовароуннаҳрга, яъни Бухорои шарифга ҳижрат қилган ва Ғиждувонда жойлашиб қолган.  Абдулхолиқ беш ёшга тўлганда Бухорои шарифнинг буюк олимларидан устод Садриддин ҳазратларидан Қуръони карим ўрганаётганда, бир куни “Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас” (Аъроф сураси, 55-оят) оятини ўқиди. Шунда Абдулхолиқ устозига: “Ботиний ҳақиқат ва хуфя зикр қандай бўлади? Агар инсон ошкора зикр ва дуо қилса-ю, орага риё аралашса, ҳақиқий маъ ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОН таълимоти  Абдулхолиқ 22 ёшида Бухорога келган ўша даврнинг донгдор шайхи Хожа Юсуф Ҳамадоний (1048—1140) билан учрашиб, унга шогирд тушади. Хожаи Хизр унинг сабоқ пири бўлса, Хожа Юсуф суҳбат ва хирқа пирига айланади. Абдулхолиқ Ғиждувоний устози Хожа Юсуф Ҳамадоний Хуросонга қайтиб кетгунига қадар у буюк зотнинг хизмат-мулозаматида бўлиб, хожагон тариқатининг усулларини мукаммал эгаллайди (хожагон тариқатини гарчанд Хожа Абдулхолиқ асослаган бўлса-да, унинг илк уруғлари Хожа Юсуф томонидан ташланган) ва кўп ўтмай ўзи ҳам йирик тасаввуф олимига айланади. Алишер Навоийнинг «Насойим ул- муҳаббат» асарида ёзилишича: «... аларнинг валояти ул ерга еттики, ҳар вақт намозда Каъбага борурлар эрди. Аларнинг валояти кўп эрди ва Шомда аларға кўп муридлар пайдо бўлдилар». Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тасаввуф тарихидаги буюк хизмати  Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тасаввуф тарихидаги буюк хизмати янги бир тариқатга асос солгани билангина белгиланмайди. Шариатга амал қилиш, ундан чекинмасликни асосий қоидага айлантирди. Таркидунёчилик ва хилватни рад этиб, жамоат билан бирга бўлишни шарт қилиб қўйди. Луқма ҳалоллиги — ҳар ким ўз меҳнати билан кун кўриши зарурлигини тариқатнинг асосий талаби қилиб белгилади. Бу тариқат тақво деб ҳаддан ошишни маъқулламайди. Ахлоқ масаласи қатъий қилиб қўйилди. Буларнинг барчаси тасаввуф тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тасаввуф тарихидаги буюк хизмати  Абдулхолиқ Ғиждувоний устози Юсуф Ҳамадоний таълимотини ҳар томонлама кенгайтириб ва чуқурлаштириб, хожагон тариқатининг 8 рашҳа-қоидасини ишлаб чиқди (Кейинги тадқиқотларнинг гувоҳлик беришича, бу рашҳаларнинг дастлабки тўрттаси Юсуф Ҳамадонийга тегишли.): ҳуш дар дам, назар бар қадам, сафар дар ватан, хилват дар анжуман, ёдкард, бозгашт, нигоҳдошт, ёддошт.  Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний тасаввуф оламида машҳур кўплаб шогирдлар тарбиялаб етиштирган. Унинг вафотидан кейин хожагон тариқати Хожа Ориф Ревгарий (Моҳитобон), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Хожа Саййид Мир Кулол Бухорий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд каби ўз замонасининг донгдор шайхлари томонидан давом эттирилган ва кенг шуҳр G`ijduvoniy ta`limoti Xo`ja Yagon ta`limoti va ijtimoiy axloqiy mohiyati Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тасаввуф тарихидаги буюк хизмати  Абдулхолиқ Ғиждувоний ўз таълимотини ваъзлари орқали тарғиб қилиш билан кифояланмай, бир қатор рисолалар ҳам ёзган. «Одоби тариқат» («Тариқат одоби»), «Рисолаи соҳибия» («Дўстлик рисоласи»), «Аз гуфтори Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» («Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг баъзи сўзлари»), «Рисолаи шайх уш-шуюх ҳазрати Юсуф Ҳамадоний» («Шайхлар шайхи Ҳазрати Юсуф Ҳамадоний рисоласи») асарлари шулар жумласидандир.  Абдулхолиқ Ғиждувоний тасаввуфий рисолаларидан ташқари, гўзал сўфиёна рубоийлар ижодкори сифатида ҳам маълум ва машҳур. Лекин шайх-шоирнинг бадиий ижод намуналари бизгача тўлиқ етиб келмаган. 1994 йили Теҳронда чоп этилган «Рубоийнома» тўпламидан унинг 8 та рубоийси ўрин олган. Хожанинг «Васиятнома»сида унинг 4 та рубоийси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тасаввуф тарихидаги буюк хизмати  Яқинда босмадан чиққан «Ғиждувоний илм аҳллари хотирасида» рисоласида ҳам унинг 5 та рубоийси насрий таржимаси билан берилган. Улардан 2 тасини биз бошқа манбаларда учратмадик. Биз ушбу 15 рубоийни таржима қилиб, азиз ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни лозим топдик. Мазкур рубоийлар етук тариқат пирининг шеърий салоҳияти ҳам баланд бўлганлигидан далолат беради.  Бир куни Хожа Абдулхолиқ Ѓиждувоний раҳматуллоҳи алайҳи ўз устозларига Аъроф сурасидаги «Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас» ояти ҳақида «Махфийликнинг ҳақиқати ва хафий зикр қандоқ бўлур? Агар инсон зикр ва дуони ошкора қилса, риёкорлик хавфи бор. Орага риё киргач ҳақиқий зикр ва дуо бўлиши мумкин эмас», дедилар.  Бу ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ МАЖМУАСИ Абдулхолиқ Ѓиждувоний ўн бир асосга эга бўлган дастур ишлаб чиқдилар. Бу дастурнинг сайри сулукка кирган ҳар бир кишига билиш жуда ҳам зарурдир:  1. Хуш дар дам. Хуш сўзи ақл-хуш, хушёрлик маъноларини, дам эса нафас маъносини билдиради. Бу шиордан ҳар бир олинган ва чиқарилган нафасда хушёр бўлиш, Аллоҳни эсдан чиқармаслик маъноси ўз аксини топган. Яъни, сўфий ҳар нафасида Аллоҳни ёд этиб туриши лозим.  2. Назар ба қадам. Қадамга назар солиш. Бу шиорга биноан сўфийга юрганда доимо оёѓининг учига назар солиб юриши тавсия қилинади. Яъни, турли ҳаром нарсаларга назари тушишининг олдини олиш лозим.  3. Сафар дар ватан. Ватанга сафар қилиш. Бу шиорда ҳар одимда аслига ва Ҳаққа сафар қилиш маъноси бўлиши кераклиги олдинга сурилган.  4. Хилват дар анжуман. Анжуманда хилват қилмоқ. Бу шиорда с Абдулхолиқ Ѓиждувоний ўн бир асосга эга бўлган дастур ишлаб чиқдилар. Бу дастурнинг сайри сулукка кирган ҳар бир кишига билиш жуда ҳам зарурдир:  6. Бозгашт. Сўнгра ўт. Бу шиорда мақсад ва матлаб фақатгина Аллоҳнинг ризоси бўлиши розилиги кўзда тутилган. Бунда солик зикр қилиб бўлгач «Илоҳи анта мақсуди ва ризока мақсуди» дейди ва бунинг маъносини ўйлайди. Бунинг маъноси эса, Илоҳим, Сен мақсудимсан ва розилигинг матлубимдир, деганидир.  7. Нигоҳ дошт. Нигоҳ сол. Бу шиорда қалбни хавотирдан сақлаш кўзда тутилган. Бу орқали қалбга Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарса кирмаслиги таъминланади.  8. Ёд дошт. Ёдга ол. Бу шиорда ҳар лаҳзада Аллоҳ таолони ёдда тутиш кўзда тутилган  9. Вуқуфи замоний. Замондан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда солик ўзи яшаётган замонни билмоѓи ва ундан унумли фойдаланмоѓ ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ МАЖМУАСИ
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha