Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 374.9KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma ppt
Bo'lim Slaydlar
Fan Tibbiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Генетиканинг ривожланиш тарихи

Sotib olish
РЕЖА: 1. Генетика терминининг келиб чиқиши 2. Генетика қонуниятлари 3. Генетик инженерия www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Генетиканинг ривожланиш тарихи. Генетика термини 1906 йилда У.Бэтсон томонидан таклиф қилинган бўлиб, юнонча “geneiikos” сўзидан олинган ва келиб чиқишига тааллуқли деган маънони англатади. Генетика фани тирик организмларнинг икки асосий хусусиятлари ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади. Г.Мендель ўзининг нўхатлар устида ўтказган классик тажрибалари билан ирсият ва ўзгарувчанлик ҳодисаларини илмий ўрганишни бошлаб борди. (1865йил). www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Лекин Мендель кашф қилган Ирсият қонуниятлари 35 йилгача замондошларнинг эътиборини жалб этмади. Фақат 1900 йилдан бошлаб, ирсият қонуниятлари қайта кашф қилингандан кейин, Мендель қонунлари ҳамма олимлар томонидан эътироф этилди ва генетика алоҳида фан сифатида ривожланиб, ирсий код, транскрипция, трансляция ва маълум генлартомонидан кодланадиган оқсилларнинг функцияланиш механизмлари кашф қилинди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Генетиканинг ривожланишида ирсиятнинг хромосомалар назариясини яратилиши жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Бу назариянинг асосчиси Ф.Г.Морган Нобель мукофотига сазовор бўлди. Хромосома назарияси цитология ва генетика ютуқларидан фойдаланиши натижасида яратилди ва унинг яратилишида Боверн, Вильсон, Саттон ва бошқа машҳур олимларнинг тадқиқотлари катта аҳамиятга эга бўлди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Г.Хадри ва В.Вайнберг популяцияларда аллеллар, фенотиплар, генотиплар частотасини аниқлаш формулаларини таклиф этган. Бу машҳур илмий ишлар ирсий касалликлар эпидемиогияси ва геноглографиясини ўрганишга сабаб бўлди. 1902 йилда медицина генетика соҳасида яратилган ишлардан бири А.Гэрроднинг “Алкаптонуриянинг тарқалишида кимёвий жараёнларни ўрганиш ” ишидир. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Метаболизм тугма ҳолатларини ўрганиш мисолида биокимёвий генетикага асос солинди. ХХ-асрнинг бошларида ирсий модданинг стабиллиги тўғрисида дунёқарашлар ҳукмрон эди, лекин Де Фриз, Надсон, Флипгонко, Делоне Сапегин, Г.Меллер ва Стадиялар нинг тадқиқотлари натижасида геннинг ўзгарувчанлиги, мутацияларни сунъий йўл билан ҳосил қилиш мумкинлиги аниқланди. Геннинг тузилишини ўрганиш оқсилнинт матрицали синтез поясининг келиб чиқишига, ген назариясининг яратилишига олиб келди. Натижада Д.Уотсон ва Ф.Крик ДНКнинг тузилиши моделини аниқладилар ва бу машҳур кашфиёт учун Нобель мукофотига сазовор булдилар. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz ДНК структурасини аниқланишида Бидл-Татум Мак- Леод , О.Звери ва М.Мак-Карти ва бошқа олимларнинг илмий тадқиқотлари хам катта аҳамиятга эга бўлди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздай генетика фанининг ривожланишига Собиқ иттифоқ олимлар Н.И.Вавилов томонидан яратилган ирсий ўзгарув-чанликнинг гомологик қатори қонуни медицина генетикасида ирсий касалликларни моделлаштиришда катта аҳамиятга эга бўлди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz XX асрнинг 30-40 йилларида С.Г.Левит , С.Н.Давиденков , С.Н.Ардшшшков, А.П.Прокофьева-Бельговсясая , В.П.Эфроимсон , А.А.Малиновский лар одам генетикаси ва медицина генетикаси ривожланишга катта ҳисса қўшдилар. XX аср 5-йилларида Собиқ иттифоқда генетика фани ривожланишига тўсқинлик қилган Ф.Б.Лысенко раҳбарлигидан бир гуруҳ олимлар классик генетикага қарши шавкатсизкураш бошладилар, натижасида генетика институтлари, илмий текшириш лабораториялари ёпилиб, кўп атоқлиолимлар қувғинликка учрадилар.Фақат 1965-1966 йиллардагина генетик текширишлар қайтадан бошланган. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Ўзбекистонда генетик тадқиқотларнинг ривожланишига машҳур А.Т.Оқилов, Е.Х.Турақулов, Ж.Х.Хамидов, Ж.А.Мусаев, А.А.Абдукаримов,Ш.Шомансуров, H.Ш.Мажидов атоқли олимларимизкатта ҳисса қўшганлар. 1981йилдаТошкент Медицина Институтида Урта Осиё республикаларида биринчи марта Ж.Х.Хамидов ва А.Т.Окиловлар раҳбарлигида тиббий генетик маслаҳат бўлими очилиб ирсий касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган анча ишлар қилинган ва ҳозирда амалга оширилмоқда. Ирсиятни молекуляр даражада ўрганиш текшириш объекти сифатида микроорганизмларлан фойдаланиш натижасида кенг ривожланади, бу эса ўз навбатида генетик инженериянинг келиб чиқишига олиб келади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Генетик инженерия олдиндан белгиланган мақсад асосида ирсий ахборотни ген, ҳужайра ва организм даражаларида қайта тузиш, ўзгартириш муаммоларига қаратилган. Генетика фанининг кейинги вақтларда қулга киритилган ютуқлари асосида фан ва техника усулларининг ҳамкорлиги натижасида янги соҳа - биотехнология юзага келди. Генетик инженерия ва биотехнология усулларининг кенг қўлланилиши, одам ирсий касалликларини диагностика қилиш, даволаш ва олдини олишда жуда катта аҳамиятга эга бўлмоқда. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Назорат саволлари: 1. Генетика терминини ким ва қачон таклиф қилган? 2. Генетиканинг ривожланишида қайси назария катта аҳамиятга эга бўлди? 3. ХХ асрнинг 30-40 йилларида қайси олимлар одам генетикаси ривожланишига катта ҳисса қўшганлар? 4. Генетик инженерия нима? 5. Ўзбекистонда гинетиканинг ривожланишига ҳисса қўшган олимлар www.arxiv.uzwww.arxiv.uz
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Abu Ali ibn Sinо, uning tibbiy fikrlari va tabiblik faoliyati
  • O‘zbekistonda asalarichilik tarixi. Asalarichilik mahsulotlarining xalq xo‘jaligiga , tibbiyotda va qishloq xo‘jaligidagi ahamiyati
  • Sog‘liqqa qarshi jinoyatlar
  • Tibbiyot genetikasi
  • Polimerlarning tibbiyotda ishlatilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский