Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 339.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Гидросфера

Купить
ГидросфераГидросфера www.arxiv.uzwww.arxiv.uz0102030401020304 Ер юзидаги барча мавжуд сувлар гидросферани ташкил қилади. Гидросфера деганда океан, денгиз, кўл , дарё, ер ости сувлари ва музликларни ўз ичига олган Ернинг сув қобиғи тушунилади. Сайёрамизда ҳаёт дастлаб сув муҳитида пайдо бўлган ва тирик организмлар учун сувнинг аҳамияти беқиёсдир. Сув-ҳаёт манбаи. Ер юзида сув суюқ, қаттиқ ва газсимон ҳолатда мавжуд бўлиб, модда ва энергия айланма ҳаракатида катта рол уйнайди. Айниқса атмосферадаги сув буғлари ва тупроқ намлигининг аҳамияти катта. Дунё океани сувлари тугамайдиган ресурсларга киради ва айланма ҳаракат натижасида сув захиралари доим тикланиб туради. Инсон бевосита ишлатиши мумкин бўлган сув захиралари тугайдиган ва тикланадиган ресурс ҳисобланади. Гидросферадаги барча сувларнинг 97,2 фоизи Дунё океанининг шўр сувларига тўғри келади www.a Ер юзида сув заҳираларининг тақсимланиши Шуни таъкидлаш керакки, ер остидаги сув захираларининг аниқ миқдори белгиланган эмас. Ер юзида ҳозирги вақтда инсон бевосита фойдаланиши мумкин бўлган чучук сувлар миқдори гидросферадаги умумий сув хажмининг тахминан 1% дан ортиқроғини ташкил қилади. Сайёрамизда дарё ва кўл сувлари бир текис тақсимланмаган ва айрим ҳудудларда сув тугайдиган ҳамда жуда секин тикланадиган ресурс ҳисобланади. Дунё аҳолиси тез суратларда ўсиб бораётган ҳозирги вақтда 2 млрд. дан ортиқ киши сифатли ичимлик суви билан етарлича таъминланган эмас. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Биосферада сувнинг аҳамияти. Сувдан фойдаланиш муаммолари Биосферадаги жараёнлар ва инсонлар ҳаётида сувнинг аҳамияти жуда каттадир. Сув биосферадаги деярли барча жараёнларда иштирок этади. Сувнинг уч хил агрегат ҳолатда (суюқ, газсимон, қаттиқ) бўлиши турли жойларнинг об-ҳаво ва иқлим шароитининг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Биосферада фотосинтез жараёни сув иштирокида амалга ошади. Сув тирик организмлар учун бирламчи ҳаёт муҳити ҳисобланади. Инсон организмининг 65% дан ортиғи, ўсимликларнинг 85-90%, ҳайвонлар массасининг 75% сувдан иборатдир. Инсоннинг хўжалик фаолиятида сув манбалари арзон транспорт ва энергия воситаси, суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришнинг асоси, саноат корхоналарини тўғри жойлаштиришни белгилайдиган муҳим омил ҳисобланади. Кишиларнинг кундалик ҳаётини сувс Сувларнинг саноат ва маиший чиқиндилар билан ифлосланиши хам сув етишмаслигининг асосий сабабларидан биридир. Сувнинг ифлосланиши деганда Сувларнинг ифлосланиши унинг таркибида сифатини камайтирувчи бегона бирикмаларнинг мавжудлиги тушунилади. қайта фойдаланиш учун ифлосланган ҳар бир м3 саноат ва маиший оқоваларга 10м3 хажмдаги тоза сувни аралаштириш лозим бўлади. Ер усти ва ер ости сувларини ифлословчи манбалар жуда кўп ва хилма-хилдир. Сувларни ифлословчи асосий манбаларга саноат корхоналари ва маиший хўжаликдан чиқадиган оқова сувлар, қазилма бойликларни ишлаб чиқаришдаги оқовалар; нефтни қайта ишлаш корхоналарида ишлатилган чиқинди сувлар; транспортнинг ташланма сувлари; шаҳарлардан, ҳамда кимёвий воситалар ишлатилган далалардан оқиб чиққан сувлар; касалхоналар ва чорвачилик комплексл www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Сайёрамизда сувларнинг ифлосланиши натижасида ҳар йили 500 миллиондан ортиқ киши турли оғир хасталикларга чалинади. Ер юзида сувларнинг радиоактив ифлосланиши ҳам катта хавф туғдирмоқда. қирғизистон ҳудудида, Майлисувда жойлаштирилган радиоактив чиқиндилар ҳозирда Сирдарё сувларини ифлосланишига хавф солмоқда. Сувларнинг етишмовчилиги шароитида улардан оқилона фойдаланиш ва оқова сувларни тозалаб, қайта ишлатишни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган мамлакатларда шаҳарлар ва аҳоли пунктларида сув сарфи жон бошига суткада 150 литрни, Россияда 250 литрни ташкил қилади. Сувларнинг мавжуд ўз-ўзини тозалаш хусусияти ифлословчи бирикмаларни бутунлай бартараф этолмайди. 1 м3 оқава сувини тозалаш учун 10 м3 тоза сув қўшиш лозим. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Оқова сувларни механик, кимёвий ва биологик ва бошқа тозалаш усуллари мавжуддир. Механик усулда сувларни минерал ва органик моддалардан тозаланади. Кимёвий усулда оқова сувларга турли кимёвий бирикмалар қўшиб, зарарли моддалар билан реакцияга киритилиб (чиқиндилар ^ чўкма ҳолига туширилади ) тозаланади. Кимёвий тозалаш корхоналарда сувларни такрор ишлатиш мақсадида, ҳамда оқоваларни сув хавзаларига ёки канализация тармоғига ташланишдан олдин ўтказилади. Биологик тозалаш услуби қўлланилганда, органик ифлословчилар, бактериялар ва микроорганизмлар ёрдамида минерализация қилинади. Биологик тозалаш суғориш майдонлари, биологик ҳовуз ва аэротенкларда амалга оширилади. Шундан сўнг сув хлор ёрдамида дезинфекция қилинади ва ундаги ҳамма бактериялар нобуд бўлади. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъ Ер юзи аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашда ер ости сувларинииг аҳамияти каттадир. Турли мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ер ости сувлари, артезиан сувлари ва минерал сувлар катта миқдорда ичимлик учун ишлатилади. Минерал сувлар чиққан жойларда махсус шифохоналар қурилади. Ҳозирги кунда ер ости сувларининг тартибсиз ишлатилиши, турли манбалар таъсирида ифлосланиши ошиб бормоқда. Ичимлик сувларнинг бебаҳо манбаи бўлган ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш энг муҳим экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида сувларнинг такрор ишлатилишини таъминлаш мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш имкониятини беради. Дехқончиликда янги, илғор суғориш услубларини жорий қилиш сувларни катта миқдорда тежашни та www.arxiv.uzwww.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha