Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 94.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Гиёхвандликнинг зарарли оқибатлари

Купить
МАВЗУ: Гиёхвандликнинг зарарли оқибатлари. Гиёхвандликнинг тарихи жуда қадим замонлардан бошланганлиги ҳақида анчагина маълумотлар бор. Опий бундан 600 йил аввал қўлланилган, унинг ухлатувчанлик таъсири эрамиздан аввал 18 асрда ўрта денгиз ҳалқларига маълум бўлган. Эрамиздан олдин яшаган табобатнинг отаси Гиппократ опийни касалликларни даволаш мақсадида қўллаган. XIX асрнинг 30 йилларида иккинчи препарат опий-кодеин олинади. Бу препарат оғриқ қолдириш хусусиятига эга. Вақт ўтгани билан опий ва унинг препаратлари Оврупада кенг тарқала бошлади. Швецияда 18 ёшли ўспиринларнинг ҳар 100 тасидан 26 таси гиёҳванд моддани истеъмол қилар экан. АҚШ даги гиёҳвандларнинг 49200 таси героин қабул қилар эканлар. Японияда сўнгги 7 йил ичида наркоманларнинг сони ёшлар орасида 10 марта кўпайган. Дунёда етиштирилган кўкнори ўсимлигини 70 фоизи Афғонистонга тўғри келмоқда. Афғонистон 1999 йилда 8 минг тонна кўкнори етиштирган ва сотган. Гиёхванд моддалар икки хил усулда олинади.  Турли ўсимликлардан олинадиган гиёҳванд моддалар  Турли кимёвий моддалардан сунъий усулда олинадиган наркотик препаратлар Наркотик моддалар организмга таъсир этишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:  Тинчлантирувчи препататлар: опий, наркотик моддалар ва ухлатувчи воситалар.  Стимулловчи - рағбатлантирувчи препаратлар: эфидрин, фенамин ва бошқалар.  Руҳиятга таъсир қилиб онгни ўзгартирувчи воситалар; айрим психотроп моддалар, кайф қилувчи каноп препаратлари ва наркотик таъсир этувчи учувчи моддалар. Наркотик модданинг 0,3-0,5 г одамни ўлдиради. Одам унга ўрганиб қолиши туфайли 10 мартадан ортиқ дозада қабул қилиши мумкин. Наркоман бундай катта дозани қабул қилиши туфайли унда эйфория ҳосил бўлади. Наркотик моддани қабул қилгандан кейин наркоманнинг оғзи қурийди, умумий қувватсизлик кузатилади, бадани қизиб кетади, қулоғида турли шовқинлар ҳосил бўлади, боши оғрийди, тер чиқади, сийдик айириш кучаяди, нафас олиши ўзгаради. Танаси кўкара бошлайди, қонли ичи кетади, бадани қичишади, терисига қизил тошма тошади, чуқур уйқуга кетиш бошланади. Марихуанани (наша) чеккандан сўнг дастлаб ўзини яхши сезишлик, роҳатланиш, беғамлик содир бўлади. Юқори токсик дозада эса хомхаёллик, ўз жасадини оғирлигини сезмаслик, ҳаракатнинг бузилиши 4-8 соатлар давом этади. Иккинчи қўзғалувчанлик даврда атрофдаги кишиларга бепарволик, тартибсизлик, ҳадиксираш, кайфиятни кескин, камайиши ва бошқалар пайдо бўлади. Уйқу дориларини қабул қилиш туфайли наркоманиянинг келиб чиқиши. Уйқу дориларини тез- тез қабул қилиш оқибатида одам уларга ўрганиб қолиб, наркомания ривожланади. Токсикомания. Токсикоманлар юридик жиҳатдан наркотик препаратларга кирмайди, лекин унга одам ўрганиб қолади. Нерв системанинг кўзғалувчанлигини ошириш учун ёки чарчаганда, ишчанлик қобилияти камайганида, уйқуни қочириш учун феномин ёки бензедрин препаратларини қабул қилиб, кўпинча наркомания ривожланади. Бу препаратларни тез-тез қабул қилиш натнжасида одам буларга ўрганиб қолади. Полинаркомания. Полинаркомания иккита ундан ортиқ наркотик моддани қабул қилишдир. Одам алкогол билан бирга наркотик модда қабул қилиши мумкин. Масалан алкоголизм + чекиш + морфинизм, ёки алкоголизм + нашавандлик + тамаки чекиш. Гиёҳвандларни даволаш 3 этапда олиб борилади. Биринчи этап - беморни наркотик моддаларни истеъмол қилишдан қайтариш. Бу моддалардан қайтаришнинг учта тез, секин тўсатдан усуллари бор. Тўсатдан қайтариш кўпинча ёшларда қўлланилади. Аста - секинлик билан қайтариш кексалар ва қарияларда қўланилади. Иккинчи этап - фаол даволаш бўлиб, психотерапия, ухлатиш усулларидан фойдаланилади. Шунингдек бу даврда меҳнат билан даволаш-дан фойдаланилади. Учинчи этап - уй шароитида беморни даволашни давом эттириш бўлиб, бунда бемор диспансер назоратида бўлади. НАРКОТИК ВОСИТАЛАР ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ҲАҚИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ.  270-модда. Тақиқланган экинларни етиштириш. Тақиқланган экинларни, яъни кўкнори ёки мойли кўкнори, каннабис ўсимлиги ёҳуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш энг кам ойлик иш ҳаққининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадилар.  272-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (сотиш) мол-мулки мусодара қилиниб беш йилдан ўн йилгача маҳрум қилиш билан жазоланади  273-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психтроп моддаларни ўтказиш (сотиш) мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш олти ойгача қамоқ ёки ўн йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади  274-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки шахснинг ақл идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда суистеъмол қилганда жалб этиш уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 275-модда . Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариб ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг белгиланган қоидаларини бузиш энг кам ойлик иш хақининг йирирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян хуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёҳуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади Гиёҳвандлик устидан ғалаба қозонишлик. Бу аввало, соғлом жамият ҳолатини яратиш асосида ҳар бир инсон учун соғлом шароит яратиш, ислом ва муқаддас қурьон таълимотини диний ҳамда дунёвий таълимотларни, айниқса ёшлар онгига сингдириш демакдир. E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT !!! X a y r !
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha