Халк педагогикасида оила тарбиясининг ифодаланиши

 
« ХАЛК ПЕДАГОГИКАСИДА ОИЛА ТАРБИЯСИНИНГ
ИФОДАЛАНИШИ  »
   мавзусидаги
               БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ  ИШИ 
1 БИТИРУВ   M АЛАКАВИЙ   ИШИНИНГ 
МУНДАРИЖАСИ 
Кириш ..............................................................................................................
1   БОБ.   ХАЛҚ   ПЕДАГОГИКАСИДА   ОИЛА   ТАРБИЯСИНИНГ
ИФОДАЛАНИШИНИНГ  НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ.
1.1.     Халқ   педагогикасида   оила   тарбияси   масалаларининг   устувор
йўналишлари.
1.2.     Халқ   педагогикасида   оила   тарбиясининг   ифодаланишига   оид
инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар. 
2 БОБ.  ХАЛҚ ПЕДАГОГИКАСИ  ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ
ИШЛАНМАСИ
2.1. Ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи (Силлабус)
2.2. Маъруза матни
2.3. Фан юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар.
2.4. Назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар.
2.5. Фан мавзулари юзасидан тақдимотлар.
2.6. Хулоса ва тавсиялар
2 Кириш.
Мавзунинг   долзарблиги.   Инсоният   пайдо   бўлибдики,   фарзандлар
тарбияси жамиятда муҳим муаммо сифатида қараб келинади. Чунки жамият
мавжуд   экан,   инсонга   хос   бўлган   барча   сифатлар,   мафкуравий   қарашлар
унинг   характерига,   онгига,   тафаккурига   сингдириб   борилади.   Жамиятнинг
ўзгариши,   давр   ўтиши   ва   замон   ривожланиши   билан   тарбиянинг   мақсади,
мавзуга   қўйиладиган   талаблар   ҳам   ўзгариб   бораверади.   Айнан   шу
фарзандлар тарбияси, энг аввало, оиладан бошланади, чунки оилада оилавий
анъаналар,   урф-одатлар,   маросимлар   инсоннинг   маънавий-ахлоқий
шаклланишини таъминлайдиган асосий замин сифатида хизмат қилади. 
Юртбошимиз   И.А.Каримов   мустақилликнинг   дастлабки
кунлариданоқ   оила   масаласига   катта   эътибор   бериб,   шундай   дейди:
“Юртимиздаги   ҳар   бир   инсон   учун   Ватан   тушунчаси   авало   оиладан
бошланади.   Шу   боис   оила   ва   мафкура   тушунчалари   чамбарчас   боғлиқдир.
Оиланинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини англаб етмасдан оилага миллат
манфаати   нуқтаи   назаридан   ёндашмасдан   туриб,   халқчил   мафкура   ярата
олмаймиз”.  
Бу   фикрнинг   тасдиғини   биз   1998   йилни   “Оила   йили”,   1999   йилни
“Аёллар   йили”,   2000   йилни   “Оналар   ва   болалар   йили”,   2012   йилни
“Мустаҳкам оила йили”  деб эълон қилинганлигидан ҳам билсак бўлади.
Барчамизга маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги
ялпи   йиғилишида   1994   йилдан   бошлаб   15   майни   “Халқаро   оила   куни”
сифатида   нишонлашга   келишилди.   Мақсад   инсоният   диққат-эътиборини
инсон ўз орзу-умидлари, бахту-саодати ҳамда тинчлигин боғлайдиган маскан
– оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир.
Барча   даврларда   ҳам   давлат   ва   жамият   ғамхўрлиги   оилаларнинг
мустаҳкамлигига асос бўлган. Зеро, инсон ҳаёти оиладан бошланади, ҳаётий
қарашларимиз ҳам оила баҳрида ўсиб чиқади.
3  
 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.
Айнан   шу   қадриятларга   ҳар   бир   ривожланган   жамият   суянади.   Оила
туфайли давлат мустаҳкамланади ва ривожланади, халқнинг эса фаровонлиги
ошади.   Юртимизда   оилалар   манфаати,   унинг   ривожланиши   учун   муҳим
ҳужжатлар   қабул   қилинган,   вазифалар   белгиланган.   Жамият   таянчи   бўлган
оилаларни   асраш,   маънавий   ҳаётимизда   оилаларнинг   ўрнини   муҳим
эканлигини   кўрсатиб   бериш,   оилаларни   ҳар   томонлама   ҳимоя   қилиш
мақсадида   муҳим   давлат   дастурлари   амалга   оширилмоқда.   Юртбошимиз
таъбири   билан   айтганда,   “Оила   қуриш   фақат   икки   ёшнинг   ўртасида
бўладиган келишув эмас, балки бу жамият ҳаётига алоқадор масаладир.”  
Жамиятда   мустаҳкам   оилаларнинг   мавқеини   ошириш   давлат
сиёсати   даражасига   кўтарилган   бир   пайтда   халқ   педагогикасининг   оила
маънавиятини   юксалтиришда   ўрни   ва   аҳамиятини   ўрганиш     муҳим   масала
бўлиб   ҳисобланади.   Шу   боис   ҳам   халқ   педагогикаси   манбаларидан
фойдаланиб,   ёшларга   оила   маънавияти   ва   тарбиясини   тушунтириш,   уларни
оилавий ҳаётга тайёрлашни долзарб масала деб ҳисобладик
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
    Оилада   фарзанд   тарбияси,   ёшларни   оилавий   ҳаётга   тайёрлаш
масаласи   ҳамма   вақт   долзарб   бўлиб   келган.   Буюк   мутафаккироаримизнинг
оила,   оилавий   тарбия   ҳақидаги   маълумотлари   бугунги   кунда   ҳам   ўз
аҳамиятини   йўқотмаган   ва   ҳанузгача   оилада   фарзандларни   тарбиялашга
хизмат   қилади.   Шунингдек,   маърифатпарвар   адиблар,   файласуф
олимларнинг   оилада   фарзанд   тарбияси   муаммоси   ва   комил   инсон   ҳақидаги
ғоялари ҳозирги кунда ҳам аҳамиятлидир. 
Халқ   педагогикаси   манбалари,   уларда   акс   этган   таълим-тарбия   масалалари
билан қатор олимлар шуғулланганлар. М.Муродов, З.Миртурсунов, А.Бобо-
жонов,   С.Темурова,   К.Хошимовлар   халқ   педагогикасини   чуқур   тадқиқ
қилганлар. О.Жўраева, М.Иномова, А.Минавваров, Ж.Қозоқбоев, М.Қуронов,
О.Мусурмоновалар   оилада   фарзанд   тарбиясининг   у   ёки   бу   жиҳатларини
тадқиқ қилганлар. Н.Эгамбердиева оилада фарзандларнинг турли шароитлар-
4  Каримов И.А. Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик. –Т.: Ўзбекистон, 1993.
да   ижтимоийлашув   жараёнлари   ҳақида   тўлиқ   маълумот   берган   бўлса,
М.Муталипова   халқ   педагогикаси   манбаларини   кенг   ёритиб   берган.
М.Холматова “Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси”
қўлланмасида оила ва уларнинг ўзига хосликлари ҳақида гапириб ўтганлар. 
Тадқиқотнинг   мақсади.   Халқ   педагогикасида   оила   тарбияси
масалаларининг ифодаланишини очиб бериш.
Тадқиқот   объекти:         Халқ   педагогикасида   оила   тарбияси
масалаларининг ифодаланишини очиб бериш жараёни.
Тадқиқот   предмети:     Халқ   педагогикасида   оила   тарбияси
масалалари мазмуни.
Тадқиқот вазифалари: 
1.   Халқ   педагогикасида   оила   тарбияси   масалаларини   педагогик   муаммо
сифатида тадқиқ этиш.
2.   Халқ   педагогикасида   оила   тарбияси   масалаларининг   устувор
йўналишларини  ёритиш.
3. Халқ педагогикаси фанидан (мавзуга оид) ўқув модулини яратиш.
                        Тадқиқотнинг   илмий   фарази:   агар   оила   маънавиятини
юксалтиришда халқ педагогикаси манбаларидан фойдаланилса:
- ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш самарадорлиги ортади;
- оилавий   ҳаётга   оид   халқ   педагогикаси   манбалари   ҳақида   маълумотга   эга
бўлади;
- ёшларда   оилавий   тарбия,   оилавий   ҳаётга   нисбатан   масъулият   ҳисси
кучаяди.
      Тадқиқотнинг амалий аҳамияти: 
-  халқ педагогикаси манбаларида  оила тарбияси масалаларининг мазмуни
ёритилди,  тавсиялар ишлаб чиқилди;
-   мавзу   юзасидан   амалий   ва   назорат   топшириқлари,   ишланмалар,
тақдимотлар, мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар тақдим  этилди.
5 -     тадқиқот   мазмунидан   академик   лицей   ва   касб   -   хунар   коллежи
ўқитувчилари,   умумтаълим   мактаб   ўқитувчилари,   магистрлар   ва
талабалар фойдаланишлари мумкин.
6 1 БОБ. ХАЛҚ ПЕДАГОГИКАСИДА ОИЛА ТАРБИЯСИНИНГ
ИФОДАЛАНИШИНИНГ  НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ.
1.1.  Халқ педагогикасида оила тарбияси масалаларининг устувор
йўналишлари.
Мумтоз   педагогика   тарихини   кўздан   кечирсак,   оила   ва   унинг   муҳим
масалалари,   уни   покиза   сақлаш,   бурч   ва   вазифалари,   унинг   жамият
тараққиётидаги   ўрни   ва   салмоқли   ишлари   ҳақида   қимматли   фикрлар
айтилган.   Демак,   ўзбек   оиласи   тарихи   ва   педагогика   тарихи,   халқ
педагогикаси жуда қадимийдир. 
  “Халқимиз қадим-қадимдан оилани муқаддас деб билган. Оила аҳил ва
тотув   бўлса,   жамиятда   тинчлик   ва   ҳамжиҳатликка   эришилади,   давлатда
осойишталик   ва   барқарорлик   ҳукм   суради.   Оила   фаровонлиги   миллий
фаровонлик   асосидир”,   -   деб   таъкидлайди   юртбошимиз   И.А.Каримов.
Дарҳақиқат,   оила   маънавияти   асосида   ёшларни   тарбиялашда,   биринчи
навбатда   Шарқ   мутафаккирларининг   қимматли   маънавий   мерослари   муҳим
дастурил амал сифатида  аҳамиятга эга бўлади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу
Наср   Фаробий,   Абу   Али   Ибн   Сино,   Абу   Райҳон   Беруний,   Ахмад   ал-
Фарғоний,   Имом   Исмоил   ал-Бухорий,   Ахмад   Яссавий,   Баҳовуддин
Нақшбанд,   Амир   Темур,   Муҳаммад   Тарағай   Улуғбек,   Алишер   Навоий   ва
Заҳириддин   Муҳаммад   Бобур   сингари   оламга   машҳур   алломаларининг
ижтимоий,   сиёсий   ва   фалсафий   қарашлари   барча   замонлар   учун   муҳим
аҳамият   касб   этади.   Ўз   ўтмиш   маданий   меросини   чуқур   ўрганмаган   ва
эъзозламаган,   аждод-авлодлари   босиб   ўтган   тарихий   йўлни   идрок   этмаган,
миллий   мустақиллик   йўлида   жон   фидо   қилган   буюк   аждодлар   фаолиятидан
ҳабардор   бўлмаган   инсон   ўзлигини,   миллий   ғурурини   ҳеч   қачон   англаб
етолмайди.   Ўтмиш   маданий   меросини   ўрганиш   мураккаб   жараён   саналади.
Маданий   мерос   намуналари   ва   уларда   илгари   сурилган   эзгу   ғояларни   ёш
авлод   онгига   сингдириш   узлуксиз,   изчил,   тизимли   ҳамда   мақсадга   мувофиқ
амалга оширилиши зарур.
7 Бу   ўринда   илгари   сурилаётган   педагогик   ғоянинг   туб   моҳияти   оила
тарбиясини   тўғри   йўлга   қўйиш,   мустаҳкамлаш   ва   янада   чуқурлаштириш
билан   боғлиқдир.   Халқ   педагогикасида   ё шларни   оила   маънавияти
асосида   тарбиялаш   деганда   ота-она,   оиладаги   катта   кишилар,   буви   ва
бувалар,   ака-опалар   ва   шу   кабилар   томонидан   болаларнинг   тўғри,
миллий   аҳлоқ-одоб   нормалари   асосида   тарбияланишини   тушуниш
лозим.  Зотан, болаларнинг келажакда қандай инсон  бўлиб етишиши ота-она,
ака-опа   ва   бошқаларнинг   ўзаро   муомала-муносабатлари,   хулқ-атворига,
тартиб-интизомига   бевосита   боғлиқдир.   Халқимиз:   “Қуш   уясида   кўрганини
қилади” деб бежиз айтмаган.
Оила   маънавияти   асосида   фарзанд   тарбияси   каби   катта   масъулият
биринчи   навбатда   ота   ва   она   зиммасига   тушади.   Шу   ўринда   бир   нарсани
алоҳида уқтириш керакки, болалар тарбиясида асосий таъсирчан куч-қудрат,
бу   –   Онадир.   Дарҳақиқат   ота   кўпчилик   халқларда   оиланинг   моддий
эҳтиёжларини қондириш ва таъминлаш, қолаверса оиланинг хўжалик ишлари
билан банд бўлади. Бу ўзбек  оилалари тарихидан маълум  бўлган ҳақиқат ва
ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган анъанадир. Шунга кўра бола билан
кўпроқ   она   бирга   бўлади.   Ахир,   халқимиз:   “Сут   билан   кирган   –   жон   билан
чиқади”   дейди-ку!   Оила   маънавияти   асосидаги   тарбия,   яъни   юксак   ахлоқ-
одоб   ақидалари   бола   жонига   (руҳига)   кўпроқ   она   сути   (тарбияси)   билан
киради. 
Оила   маънавияти   асосида   қурилган   тарбияда   ҳикмат   (фалсафий-
педагогик   йўналишлар)   кўп.   Янги   ўтказилган   ниҳолнинг   тўғри   ёхуд   эгри
ўсиши   боғбон   меҳнати   ва   маҳоратига   боғлиқдир.   Эгри   ўсаётган   ниҳолнинг
қаддини   ростлаб   қўйилмаса   у   нотўғри   ривожланади.   Янги   туғилган   гўдак
тарбияси   билан   шу  ёш   ниҳол   ҳолати  ўртасида   қандайдир   табиий   ўхшашлик
мавжуд. 
Бундан кўриниб турибдики, меҳнат тарбияси, маънавий-ахлоқий тарбия,
ахлоқ-одоб   нормалари,   Ватан   туйғуси   ва   ватанпарварлик   тарбияси,
маънавий-эстетик   тарбия,   жисмоний   тарбия,   катталарга   ҳурмат,   кичикларга
8 шафқат, миллий ғурур ва ифтихор тарбияси, ижтимоий тарбия ва шу кабилар
оиладан   бошланади.   Шу   зикр   қилинган   педагогик-фалсафий   тушунчалар
оила   раҳбарларининг   дунёқараши   билан   чамбарчас   боғлиқдир.   Дейлик,
деҳқон   дунёқараши   унинг   ҳалол   меҳнат   қилиб,   дастлаб   оила   тўкинлиги   ва
сўнгра   халқ   фаровонлигини   таъминлашда   кўринади.   Унинг   барча   фаолияти
шу   олижаноб   туйғу   билан   уйғунлашган.   Бу   оилада   бола   меҳнатсеварлик
руҳида тарбияланади. Ҳаёт ва турмушнинг ҳамма нуқта ва қирралари меҳнат
билан   равшанлашади.   Зотан,   меҳнаткаш   инсон   ҳар   соҳада   ўз   йўлини   топа
олади.
Халқ   меҳнаткаш,   юксак   ахлоқ-одобли   йигитчани   кўрса,   “отангга
раҳмат”,   хуш   қилиқли,   гўзал   хулқ-атворли,   ширинсухан,   мулойим,   чевар,
пазанда   қизни   кўрса   “онангга   раҳмат”   дейди.   Бу   оила   тарбиясининг   ширин
меваси туфайлидир.
Яна бир нарсани унутмаслик керакки, бир оиланинг иккинчи оила билан
муносабати ҳам оила тарбияси билан уйғунлашиб боради. Бошқача айтганда,
бир   оила   ўғил   уйлантириб,   келин   туширади.   Иккинчи   оила   эса   қизини
чиқариб,   куёвлик   бўлади.   Бу   қуда-андалар   оиласи   деб   айтилади.   Оилалар
ичида   янги   оилалар   вужудга   келади.   Аввалроқ   айтганимиздек,   ёш   ниҳоллар
(келин   ва   куёв)   тақдири   дастлаб   уларнинг   ўзларига,   қолаверса   ота   ва   она,
қайин она ва қайин ота муомала-муносабатларига боғлиқ бўлади. Бу ўринда
ёш   оилаларнинг   мустаҳкамланиши   учун   ота   ва   она,   қайин   ота   ва   қайин   она
тадбиркор деҳқон каби тарбия маҳоратига эга бўлишлари керак. Зотан, ота ва
она,   қайин   ота   ва   қайин   оналар   фарзандларининг   оиласини,   яъни   ёш
ниҳоллар оиласини парвариш қилишни билсалар ва шунга ҳаракат қилсалар
ажралиш   деган   хунук   ҳодиса   умуман   рўй   бермайди.   Оила   ичидаги   оила
равнақ топади, мустаҳкамланади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, умуман олганда, оила маънавияти
ва   унинг   моҳияти,   оиланинг   ҳар   томонлама   равнақи   ва   жипслигини
таъминлаш   шарт-шароитлари,   оила   тарбияси   –   миллий   ифтихор,   унинг
жамият   негизи   экани,   оила   ичидаги   оила   камолотини   таъминлаш   сингари
9 муаммоларни   тадқиқ   этиш   ҳамда   уларни   халққа   содда   ва   тушунарли   тарзда
етказиш шу куннинг долзарб вазифасидир. 
Халқимиз   оила   маънавиятига   юксак   қадрият   сифатида   алоҳида   эътибор
билан   қарайди.   Оила   доимий   меҳру-муҳаббат,   иззату-ҳурмат   мужассам
бўлган,   оила   аъзолари   бир   –бирларини   севадиган,   суянадиган   бир   маскан
сифатида эъзозланган.Чунки айнан оилада меҳр-шафқат, муҳаббат, мурувват
ва   оқибат   тушунчалари   фарзанд   онгига   мурғаклигиданоқ   сингдирилади,   шу
боис   ҳам   ҳар   бир   инсон   уйига,   оиласига   талпинади.   Маънавий   комиллик,
миллий   тарбиянинг   бош   ва   бетакрор   ўчоғи   ҳам   болани   доимий   ўраб   турган
ижтимоий муҳитнинг бир бўлаги бўлган оиладир. Бу ҳақда Абдурауф Фитрат
“Раҳбари   нажот”   асарида   шундай   ёзган   эди:   “Сув   қайси   рангдаги   идишда
бўлса,   ўша   рангда   товлангани   каби   болалар   ҳам   қандай   муҳитда
бўлсалар,ўша   муҳитнинг   ҳар   қандай   одат   ва   ахлоқини   қабул   қиладилар.
Ахлоқий тарбиянинг энг буюк шарти шундан иборатки, болалар кўпроқ яхши
ва   ёмон   аҳволни   ўз   уйларидан,   кўчадаги   ўртоқларидан,   мактабдаги
ўқувчилардан қабул қиладилар”.
Маърифатчилардан   бири   Ризоуддин   ибн   Фахриддиннинг
“Инсонларнинг   дину-дунёларини   тузатмоқ   матлуб   бўлса,   энг   аввал   гўзал
хулққа   эга   бўлмоқ   ила   оилаларни   тузатингиз.     Оилалар   тузалганидан   сўнг
дин   ҳам,   дунё   ҳам   тузалади”,-   деган   гапларида   катта   бир   хақиқат
ифодаланган.
Доно   халқимиз   узоқ   асрлар   давомида   яратган   оила   маънавияти   билан
боғлиқ   фарзандларни   ахлоқий   тарбиялаш   усул   ва   воситалари,   инсоний
фазилатлар қоидалари халқ педагогикаси манбаларида ўз аксини топган.
Ўзбек   халқ   педагогикасида   болаларда   ижобий   фазилатларни
шакллантириш учун биринчи навбатда оила аъзолари – ота-она, ака-ука, опа-
сингил   ва   оиладаги   катталарга   бўлган   меҳр-   муҳаббат   ҳиссини   тарбиялаш
зарурлигига   амал   қилингани   кўринади.   Оилада   болаларнинг   катталарга
бўлган   меҳрибонлиги   тарбия   натижасидагина   таркиб   топадиган   маънавий
фазилат эканлиги таъкидланади.
10   Оилада   болаларни   ахлоқий   тарбиялашда   халқ   донишмандларининг
одоб   ва   ахлоқ   ҳақидаги   ҳикматли   сўзлари   ҳамда   халқ   оғзаки   ижодининг
турли   жанрларидан   ўринли   фойдалана   билиш   катта   аҳамиятга   эгадир.
Халқимиз  яратган  мақол, матал, эртак,  афсона, қўшиқ, ривоятларда  фарзанд
тарбиясига оид қатор маслаҳат, панд-насиҳатлар мавжуд.
Оилада   ота-оналар   ўз   фарзандларига   маънавий   меросимиз   бўлган
миллий   урф-одатлар,   анъаналар,     маросимлар,   удумларнинг   ўзига   хос
хусусиятлари,   уларнинг   ижтимоий,   маданий,   тарбиявий   аҳамияти   ва
моҳиятини   тушунтириб   бориши   ҳам   баркамол   шахс   тарбиясида   муҳим
аҳамият   касб   этади.   Яна   шуни   таъкидлаш   жоизки,   миллий   онг,   миллий   руҳ
айнан   оилада   она   тили   орқали   шаклланади,   бунга   эса   энг   аввало   ота-она
масъулдир.
Юқоридагиларни мухтасар қилиб айтганда, халқ педагогикасининг
барча   манбаларида   оила   тарбияси,   унда   ота-она,   фарзандларнинг   ўрни,
оилада тарбия турлари, усуллари ва воситалари, оила маънавиятига халқона 
қарашлар жуда кенг ва атрофлича ёритилган бўлиб, ҳанузгача ўз аҳамиятини
йўқотмаган.   Демак,   биз   бу   бебаҳо   қадриятимиз   –   халқ   педагогикаси
манбаларидан фарзандларимиз тарбиясида фойдаланишимиз зарурдир. 
Зеро,   юртбошимиз   таъкидлаганларидек,   “Одобли,   билимдон   ва   ақлли,
меҳнатсевар,   иймон-   эътиқодли   фарзанд   нафақат   ота-онанинг,   балки   бутун
жамиятнинг энг катта бойлигидир”.  2
1
Жабборов И. Ўзбеклар.140-бет. 
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008, 56-бет.
11   Ёшларни   соғлом   оила   қуришга   тайёрлашда   зарарли   одатлардан
сақланишига ўргатиш ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Зеро, ичкиликбозлик,
кашандалик,   гиёҳвандлик   соғлом   оиланинг   кушандасидир.   Шу   билан   бирга
айрим оилаларда мавжуд бўлган психологик муаммоларни ҳал этиш зарурати
ҳам   бор.   Бунинг   учун   ёшларни   оилавий   ҳаётга   тайёрлашда   уларни   айнан
оилада соғлом психологик муҳит яратиш мазмуни, шакл ва методлари билан
таништириш лозим. 
      Ёшларнинг   педагогик-психологик   саводхонлигини   ошириш   мақсадида
уларни   шахслараро   муносабатлар,   оила   педагогикаси,   халқ   педагогикасига
доир   билимлар   билан   қуроллантирш   зарур.   Шу   тариқа   ёшларнинг   оилавий
ҳаёт   ҳақидаги   тасаввурлари   ўрганилиб,   уларга   ўрнида   муҳим   йўналишлар
бериб   бориш   зарур.   Бунда   халқ   педагогикаси   ёшларни   оилаий   ҳаётга
тайёрлашнинг муҳим пойдевори ҳисобланади.
     Халқ педагогикаси манбаларидан бири бўлган халқ оғзаки ижодининг ҳар
бир   жанри,   ҳар   бир   асари   ота-боболарнинг   улкан   ҳаётий   тажрибаси
самарасидир.   Уларнинг   негизида   тарбия   мужассам   бўлиб,   бу   битмас-
туганмас  хазинадан  оилада   фарзанд  тарбияси,  уни  оилавий  ҳаётга   тайёрлаш
учун фойдаланишда ўзига хос тарбия шакллари, метод ва усулларини ўринли
қўллаш тақозо этилади.   Жумладан, болалар ўйинлари, болаларнинг катталар
билан   тўй-маросимларда,   аза   ва   маъракаларда   қатнашиши,   болалик   пайтида
халқ   сайлларида   иштирок   этиши,   улоқ,   кўпкариларни   томоша   қилиши,
базмлар,   туғилган   кунларнинг   оила   даврасида   нишонланиши,   болаларнинг
катталар   билан   оилавий   сафарларга   чиқиши,   оммавий   байрамларда
қатнашиши,   ҳар   хил   кўрик-танловларда   иштирок   этиши,   ота-оналарнинг
фарзандларини болалар боғчалари  ва мактаблардаги  тадбирларга  тайёрлаши
ва   уларда   қатнашиши   кабиларни   санаб   ўтиш   мумкин.   Мазкур   тарбия
шаклларининг   ҳар   бири   у   ёки   бу   даражада   халқ   оғзаки   ижоди   билан   узвий
боғланиб кетади. 
            Оилаларда   азал-азалдан   бошқа   туркий   халқларда   бўлгани   каби   тўй   ва
бошқа маросимлар фарзандлар билан боғланади:  “ Бешик тўй” ва бошқа шу
12 каби   кичик   тўйлар,   “Никоҳ   тўйи”,   “Ҳовли   тўйи”   ва   бошқалар.   Табиийки,
уларнинг ҳар бири болаларнинг  аралашуви билан ўтади. Маросимлар  билан
боғлиқ   халқ   оғзаки   ижоди   намуналари   ёки   болаларнинг   ўйинлари   билан
узвий боғланадиган қўшиқлар, топишмоқлар, тез айтишлар, туғилган кунлар
ва базмларда айтиладиган лапарлар, олқишлар, халқ сайлларида ва оммавий
байрамларда   айтиладиган   ашулалар,   театр   томошалари,   аскиябозлик,   диний
байрамларимиз   бўлмиш   хайитларда   пишириладиган   таомларнинг
тайёрланиши, буларнинг барчасида миллий урф-одатларимизнинг акс этиши
ёшларни оилавий ҳаётга  тайёрлашнинг энг самарали йўллари десак бўлади..
Турли   таълим   муассасаларида   ўтказиладиган   тадбирларнинг   тарбиявий
таъсири   беқиёсдир.   Бола   ҳаётининг   кўп   қисми   оилада   ўтади.   Оиладаги
мавжуд   анъаналар,   урф-одатлар,   расм-расум   ва   маросимлар   фарзандлар
камолотида, уларни оилавий ҳаётга тайёрлашда   қудратли қурол вазифасини
ўташи учун уларнинг бу хилдаги тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш
зарур. Зеро, оила тарбияси ижтимоий тарбия билан узвий алоқада бўлсагина,
кутилган натижаларга эришиш мумкин. 
            Албатта   тарбия   шаклларининг   барчаси   тўғри   ва   ўринли   татбиқ
қилинадиган  тарбия методлари ва усуллари уйғунлигида ташкил этилсагина
кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Одатда, халқ педагогикаси манбаларида
оилада   болаларни   маънавий   –   ахлоқий   шакллантириш,   уларни   оилавий
ҳаётга   тайёрлашга   доир   тарбиявий   методлар:   тушунтириш   (ўргатиш,
одатлантириш,   машқ   қилдириш),   намуна   кўрсатиш   (маслаҳат   бериш,   узр
сўраш,   яхшиликлар   ҳақида   сўзлаш,   ўрнак   бўлиш),   насиҳат   бериш   (ундаш,
кўндириш,   илтимос   қилиш,   тилак-истак   билдириш,   маъқуллаш,   раҳмат
айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш), жазолаш методининг айрим кўринишлари
ва   бошқалар   қўлланилади.   Мазкур   усуллар     ота-боболаримиз   томонидан
турмуш   тажрибасида   қай   йўсинда   фойдаланилганлиги,   уларнинг
самарадорлиги,   ижобий   ёки   салбий   хусусиятлар   касб   этиши   ҳақида   халқ
оғзаки   ижоди   асарлари   мазмуниниг   ўзи   ҳам   далолат   беради.   Жумладан,
тарих   асрлар   гувоҳи   бўлганидек,   халқ   миллий   руҳининг   ифодаси
13 ҳисобланмиш   мақоллар   ота-боболаримизнинг   муқаддас   сўзи   сифатида
авлоддан-авлодга ўтиб келган халқ оғзаки ижоди дурдоналаридаир. Асардаги
қаҳрамонларнинг   хатти-ҳаракати   фарзандлар   учун   ибрат,   ўрнак   мактабини
ўтайди. Халқ оғзаки ижоди жанрлари қаҳрамонлари тимсолида болаларда иш
ва  сўз   бирлиги,   лафз  ва  нафс  ҳалоллиги,  соғлом  эътиқодни   қарор  топтириш
мумкин. 
  Оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлнинг ўрни катта аҳамиятга эга
эканлигини   яна   бир   жиҳати   бу   уларнинг   оиладаги   “психотерапевтик”
ролидир.   Чунки   оиладаги   психологик   иқлимнинг   характери   шу   оиладаги
аёллар   (келин,   қайнона)нинг   ўзаро   муносабатлари   характерига   боғлиқ
бўлади. Агар оиланинг шу икки аъзоси аҳил-иноқ бўлса, бу оиланинг бошқа
аъзолари муносабатига ҳам таъсир қилади. Маълумки, оилада, айниқса ўзбек
оиласида   уй   ишлари   аксарият   ҳолларда   аёллар   зиммасида   бўлади,   уларни
келин-қайнона   бажаради.   Уй   ишларини   бажаришга   ёндашиш,   бажариш
сифати,   характери   кабилардаги   тафовутлар   ҳам   оиладаги   аёллар   ўртасидаги
келишмовчиликларни   юзага   келишига   сабаб   бўлиши   мумкин.   Бу   ўринда
оиланинг   катта   ёшли   аёллари   мазкур   оилада   қабул   қилинган   урф-одатлар,
муносабатлар   тизими,   тартибни   ёш   авлодга   узатувчи,   ўргатувчи   кўприк
вазифасини   бажаришлари   лозим   бўлади   ва   улар   бу   кўприклик   вазифасини
сабр-тоқат,   чидам,   оқилалик   билан   ўташлари   лозим.   Акс   ҳолда   бу   оилани
низо-жанжал,   келишмовчилик,   инқирозлардан   на   эр,   на   қайнота,   ва   на
жамиятда   рўй   бераётган   ижобий   ўзгаришлар   ҳимоя   қила   олмайди.   Агар
аёлларимиз   яхши,   оқила   бўлсалар   нафақат   у   ёки   бу   оила,   балки   бутун
инсоният бахтли бўлади. 
Юртбошимиз “Худонинг марҳамати билан оилани оила қиладиган зот –
аёлдир”     деган   сўзни   айтганлар.   Аёлнинг   оилани   оила   қилиш   учун   шароит
яратиш бу уй эгаси ҳамда уй бекаси бўлган  икки жуфтликнинг иттифоқида,
далат ва жамоатчиликнинг эътиборида амалга оширилади. 
Ёшларни   оилавий   ҳаётга   таййёрлаш   ҳамда   оилавий   ажримларнинг
олдини олиш борасидаги ишларда жавобгарлик кўрсатиш нафақат давлат ва
14 жамият,   балки   кенг   жамоатчилик,   таълим-тарбия   тизимида   педагогларнинг
вазифаси ҳамдир.
Шарқ   мутафаккирларининг   таълим   –тарбия,   оила   ва   оилавий   тарбия
ҳақидаги қарашлари ислом мафкураси ва унинг қобиғида шаклланган. Шарқ
мутафаккирлари ижодида акс этган умуминсоний ҳоялар исломий маънавият
билан ҳамоҳангдир.
Шарқ   мутафаккирларининг   илмий   меросида   оила   ва   оилада   фарзанд
тарбияси   масалаларига   катта   эътибор   берганлар.   Муҳаммад   ин   Мусо   ал-
Хоразмий, Абу Наср ал-Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино,
Муҳаммад Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Кайковус, Алишер Навоий, Хусайн
Воиз   Кошифий   каби   мутафаккирларнинг   қатор   асарларида   болаларни
маънавий-ахлоқий   тарбиялаш   масалалари   ўртага   қўйилган   ва   уларни   ҳал
этиш йўллари кўрсатиб берилган. 
Оилада   бола   тарбияси   масаласи   Муҳаммад   ин   Мусо   ал-Хоразмий
қарашларида   ҳам   мавжуддир.   Унинг   айтишича,   “Ота-оналар   икки   хил:
туғилиш   отаси   ва   таълим   бериш   отаси:   биринчиси   жисмоний   ҳаёт   сабабли,
иккинчиси   руҳий   ҳаёт   сабабли.   Шунга   кўра   уларни   узвий   бирликда   олиб
қараш   тарбия   ишида   муҳим   аҳамиятга   моликдир.   Унинг   қуйидаги   сўзлари
анчайин   ибратлидир:   “Замондан   яхшироқ   таълим   берувчи   муаллимни,
инсондан   яхшироқ   таълим   оладиган   ўқувчини   кўрмадим”   унинг   бу
сўзларидан бир томондан ижтимоий муҳитни бола тарбияси учунал қилувчи
таъсирини  англасак,  иккинчи  томондан  яхшироқ  таълим   оладиган  ўқувчини
кўрмадим”.   Униг   бу   сўзларидан   бир   томондан   ижтимоий   муҳитни   бола
тарбияси   учун   ҳал   қилувчи   таъсирини   англасак,   иккинчи   томондан   инсон
шахси   таълим   натижасида   камолотга   эришиб   бориши   мумкинлигини
сезамиз.
Абу   Райҳон   Беруний   инсоннинг   ахлоқий   фазилатларини,   умуман
ахлоқий тушунчаларини  инсоннинг табиати   билан боғлайди.   Инсон табиати
эса, аввало, оилада шаклланиши ҳақидаги фикрлари бевосита оилада фарзанд
тарбиясига тааллуқлидир.
15 1.2.   Халқ педагогикасида оила тарбиясининг ифодаланишига оид
инновациялар.
Оилада   балаларни   ахлоқий   тарбиялаш   усулларни   халқ   педагогикаси
манбаларида   ўрганишимиз   лозимлигини   юқорида   қайд   этдик.   Жумладан,
тушунтириш, намуна кўрсатиш, илтимос қилиш, одатлантириш, истак-тилак
билдириш,   ундаш,   маъқуллаш,   раҳмат   айтиш,   дуо   қилиш,   олқиш   айтиш,
насиҳат   қилиш   каби   тарбия   методлари   ҳам   шулар   жумласидандир.
Буларнинг   ичида   энг   кучли   тарбия   воситаси   сифатида   ўгит-насиҳат,   ибрат
кўрсатиш,   мақташ   ва   маъқуллаш,   мукофотлаш   кабилардан   фойдаланиш
самарали   натижалар   бериши   тажрибадан   маълум.   Халқ   педагогикаси
манбалари   асосида   оила   маънавиятини   юксалтиришга   оид   қатор   метод,
инновацион   технологиялардан   фойдаланиш   мумкин.   Бунда     халқ
педагогикаси манбалари асосида ёшларни оила тарбиясига оид маълумотлар
билан   таништириш,     мавзуга   оид   мустақил   ишларни   ташкил   этиш   каби
вазифаларнинг   ҳал   қилиниши   назарда   тутилган.   Оилада   ҳар   бир   боланинг
хатти-ҳаракатига   нисбатан   рағбатлантириш   ёки   қаттиққўллик   билан
муносабатда   бўлиш,   танбеҳ,   жазодан   қўрқмайдиган,   ёлғон   сўзловчи,   она-
онанинг ҳар иккаласини ҳам ҳурмат қилмайдиган, обрўсиз қилиб қўяди:
Оилада бола тарбиясида оиланинг ҳар бир аъзоси, яъни, бобо, буви, ота-
она,   опа,   ака,   амма,   ҳола,   тоға,   қўйингки,   қўни-қўшни,   маҳалла,   мактаб,
жамоатчилик   бирдек   масъулдир.   Халқимизда   “Бир   болага   етти   қўшни   ота-
она”, “Бир тоға етти ота ўрнида”, “Маҳалланг – отанг-онанг” каби мақоллар
бежиз   айтилмаган   шунинг   учун   бола   тарбиясида   барчанинг   талаби,
муносабати   бир   хил   бўлмоғи   зарур.   Тарбиячилар   ўртасидаги   тарбия
усулларининг,   талаб   ва   фикрларнинг   ҳар   хиллиги   болани   тарбиясизликка
олиб келади. 
Оилада фарзанд тарбиясида синалган тарбия методларидан бири –
намунадир.   Бобо,   буви,   ота-она,   атрофидаги   катта   ёшдаги   кишиларнинг
хатти-ҳаракатлари,   юриш-туришлари,   муомаласи,   ўзларини   тутишлари,
жамиятга,   табиатга   муносабатлари   намуна   сифатида   жуда   катта   тарбиявий
16 аҳамият касб этади. Болага ақлий, аҳлоқий, эстетик, диний, меҳнат тарбияси
асослари   ота-она   намунаси   асосида   синдириб   борилади.   Ота-она   фарзанд
олдида   ўз   ақл-заковати,   муомаласи,   кийиниши   ширин   сўзлиги,   қатиятлиги,
ёлғон   гапирмаслиги,   меҳнат   севарлиги,   оила   юритишда   адолатпарварлиги,
илмпарварлиги билан намуна бўлмоғи зарур.
Бола   характерига   ота-онанинг   ўзаро   жанжаллари,   оилага,   жамиятга,
атроф-муҳитга   салбий   муносабати,   ёлғон   сўзлаши,   қатъиятсизлиги,
кийинишда,   рўзғор   юритишдаги   пала-партишлиги,   меҳнатни   севмаслиги
тезда ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Ота-онанинг бир-бирига нисбатан юксак ахлоқий муносабатини кўрган,
билган  бола  келгусида  оила қурганда   ҳам  ўз  турмуш  ўртоғи  билан  шундай
яшашга   тайёр   бўлиб   боради.   Ҳаёт   илмида   она   қиз   бола   учун,   ота   эса   ўғил
бола   учун   устоз,   мураббийдир.   “Онасини   кўриб   қизини   ол,   рахини   кўриб
бўзини ол”, деб бежиз айтилмайди. 
Ота-онанинг, авлод-аждодларининг ножўя хатти-ҳаракатларидан, нопок
ишларидан   фарзанд   ҳам   азият   чекади,   шундай   одамларнинг   фарзанди
бўлганидан руҳан афсусланади. Баъзи ота-оналар фарзандининг келажагини
фақатгина   моддий   таъминлашдан   иборат   деб   билади.   Шунинг   учун   ҳам
турли   йўллар   билан   узоқ   авлод-аждотларига   етадиган   мол-дунё   тўплашга
ҳаракат қилади, очкўзлик касалига мубтало бўлади. Инсон жисми-жонидаги
касалликларни   даволаш   мумкин,   лекин   бу   касалликни   даволаш   жуда
мураккаб.   У   инсонни   инсонийликдан   маҳрум   этади,   турли   жиноятларга,
ноаҳлоқий   хатти-ҳаракатлар   содир   этишга   етаклайди,   эл-юрт   ичида
обрўсизлантиради.   Бундай   бойлик   фарзандга   бахт   эмас,   бахтсизлик
келтиради.
Ота-онадан   беҳисоб   молу   дунё   эмас,   илму   маърифатга   интилиш,
инсофу   диёнатга   садоқат,   меҳр-шафқат,   ҳаётга   муҳаббат,   халқ,   миллат,
Ватан учун жон фидолик сифатлари мерос бўлиб қолмоғи зарур.
17 Бола   учун   ўз   миллати,   маданияти,   санъати,   дини,   ахлоқий-маънавий
қадриятлари,   оила   анъаналари,   урф-одатларини   чуқур   билиш   ва   улардан
маънавий озуқа олиш, ғурурланиш тарбиявий характер касб этади.
Ўтмиш   алломалар,   авлод-аждодлардан   фаҳрланиш,   улар   меросини
мукаммал   ўрганиш,   олға   сурилган   ҳаётий   ғоялардан   жамиятимиз   гуллаб-
яшнаши йўлида фойдаланиш, давлат рамзлари (Конституция, мадҳия, герб,
байроқ,   миллий   валюта)нинг   моҳиятини   англаш   айнан   оилада   амалга
оширила   бошланади.   Бу   ўринда   ота-онанинг   билим   савияси,   мафкуравий
етуклик даражаси, дунёқараши, жамиятда тутган ўрни муҳим роль ўйнайди.
Оилада  фарзандни   тежамкорликка,  тадбиркорликка,  ташаббускорликка
ўргатиш,   дунёвий   илмлар   ва   ҳаёт   илмидан   воқиф   этиш,   касб-ҳунар
сирларини   қунт   билан   эгаллашлари   учун   шарт-шароит   яратиб   бериш,
уларнинг ҳаёт сўқмоқларида адашиб қолмаслиги ва равон йўлдан боришида
ёрдам боради.
Шундай   қилиб,   оила   тарбия   маскани   бўлиб,   шахснинг   келажаги   шу
масканда   тарбиянинг   қандай   амалга   оширилишига,   тарбиячи   ҳисобланмиш
ота-онанинг   ўз   бурч   ва   вазифаларига   қандай   муносабатда   бўлишига
боғлиқдир.  Оиладаги  ҳар  бир кишининг  ўз  бурч  ва  вазифаларига  масъулият
билан   ёндашиши   оила   мустаҳкамлиги,   жамият   фаровонлигига   эришишнинг
омилидир.
Хуллас,  баркамол   инсонни,  яъни   аввало   оила   учун,  қолаверса   ўзи   яшаб
турган   жамият,   халқ   учун   фидойи   шахсни   тарбиялаш   оиладан   бошланади.
Шунинг   учун   мактаб   ўқитувчи-тарбиячилари,   маҳалла,   жамоа,   давлат
хўжалиги   ҳамда   туман   раҳбарлари   оила   равнақига   ва   айни   чоғда   оила
тарбиясига диққат-эътиборни қаратишлари зарур. 
Зотан,   ҳар   бир   киши   оила   ва   жамият   диалектик   бирлик   эканини   ҳеч
қачон   унутмаслиги   ва   уларнинг   доимий   жипслиги   учун   қайғуриши,
ғамхўрлик   қилиши   лозим.   Бу   тушунчани   барча   зиёлилар   ёшлар   онги   ва
тафаккурига сингдиришлари муҳим вазифадир.      
18 Халқ педагогикасида оила тарбиясининг ифодаланишига оидқуйидаги метод
ва технологиялардан фойдаланиш мумкин:
1. Педагогик   адабиётлар,   луғатлар,   маълумотномаларни   ўқиб-ўрганиш
орқали   «оила   маънавияти»,   «халқ   педагогикаси»,   «оила   педагогикаси»
тушунчаларининг моҳиятини очиб бериш.
2. Педагогик   фанлар   рўйхатини   тузиш   ва   ҳар   биридан   оила   тарбиясига
оид фикрларни қиёсий таҳлил қилиш.
3. «Оила   тарбияси   халқ     педагогикаси   манбаларида»   мавзусида   ўң
минутлик эссе ёзиш.
4. “Оила  педагогикаси”   ва  “Халқ  педагогикаси”   фанларнинг   мазмунини
ёритувчи меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил этиш.
5. “Халқ педагогкаси” фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билим,
кўникма   ва   малакаларини   баҳолашга   учун   оила   тарбиясига   оид   вазиятлар
яратиш ва вазиятларга шахсий баҳо бериш.
                                              
19 2 БОБ. ХАЛҚ ПЕДАГОГИКАСИ ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ
ИШЛАНМАСИ
2.1. Ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи (Силлабус)
ОТМнинг номи вa
жойлaшгaн
мaнзили: Шароф Рашидов номидаги
Самарканд давлат университети Университет хиёбони-15
уй
Кaфедрa: Педагогика – психология Педагогика факультети
Тaълим со ҳ aси вa
йў нaлиши: Педагогика -
психология 5110900 – Педaгогикa вa психология 
Фaнни (курсни)
олиб борaдигaн
талаба ўғрисидa
мaълумот:  Ваисова Мехрибон
Ражаббоевна e – mail  @mail.ru  
Дaрс   вaқти   вa
жойи : 1 -бино  5 - 17
aудитория  Курснинг
дaвомийлиги: 02.0 2 .201 5 -20.0 6 .201 5
Индивидуaл
грaфик aсосидa
ишлaш вaқти:  Сешaнбa, чоршaнбa вa жумa кунлaри 14.00 дaн 18.00 гaчa
Фaнгa aжртилгaн 
сотлaр Aудитория сотлaри Мустa қ ил
тaълим: 60
Мaърузa:
36 Семинaр
40 Лaборaтория:
-
Ф a ннинг бошқ a
ф a нл a р бил a н
боғлиқлиги
(пререквизитл a ри): Х a лқ пед a гогик a си  курси  ф a лс a ф a ,  сотсиология, умумий
педaгогикa, оилa педaгогикaси, ижтимоий педaгогикa вa
педaгогик технологиялaр фaнлaри билaн мaнтиқaн
боғлaнгaн.  
20 Фaннинг мaзмуни
Фaннинг
долзaрблиги вa
қисқaчa
мaзмуни : Бўлaжк ўқитувчилaрни нaзaрий педaгогик билимлaр
билaн   қуроллaнтиришдa   “Хaлқ   педaгогикaси”   фaни
aлоҳидa   aҳaмиятгa   егa.   Мaзкур   дaстур   Ўзбекистон
Республикaси   «Тaълим   тўғрисидa»ги   Қонун,   «Кaдрлaр
тaйёрлaш миллий дaстури» вa Дaвлт тaълим стaндaртлaри
aсосидa   тузилгaн.   “Хaлқ   педaгогикaси   фaни   бўлaжк
ўқитувчилaрдa   тaрбиявий   имкониятлaргa   бой   миллий   урф
–одтлaримиз,   aнъaнaлaримиз,   хaлқ   оғзки   ижоди   вa
миллий   меросимиздaн   келaжкдaги   иш   фaолиятлaридa
aмaлий  aҳaмият   кaсб  етувчи  педaгогик  билим,  кўникмa  вa
мaлкaлaрни шкллaнтириш вa ривожлaнтиришдaн иборт.
Шу   орқaли   тaълим-тaрбия   жaрaёнини   яхшилaш,   тaълим
мaзмунини   ривожлaнтириш,   уни   жaҳон   тaлaблaри
дaрaжaсигa   олиб   чиқиш   вa   юқори   мaлкaли   кaдрлaр
тaйёрлaш мaсaлaлaри ёритилaди.
Мaзкур   фaн     бaркaмол   шaхс   тaрбиясидa   хaлқ
педaгогикaсининг   ўрни,   унинг   мaнбaлaри,   мaқсaд   вa
вaзифaлaри, предмети, шaхс ривожлaнишигa тaъсир етувчи
омиллaри,   хaлқ   педaгогикaсидa   тaрбия   турлaри,   мaзмуни,
моҳияти,   хaлқ   педaгогикaсининг   дидктик   вa   тaрбиявий
имкониятлaрини   ўқув-тaрбиявий   жaрaёнгa   тaдбиқ   етиш
йўллaрини ўз ичигa қaмрaб олaди.
 Фaнни ўқитишдaн   мaқсaд  - бўлaжк ўқитувчилaрни
тaрбиявий   имкониятлaргa   бой   миллий   урф-одтлaримиз,
aнъaнaлaримиз,   хaлқ   оғзки   ижоди   нaмунaлaри   билaн
тaништириш   вa   мутaфккирлaримизнинг   ижодий   вa
миллий   меросидaн   бaҳрaмaнд   етиш   билaн   биргa   улaрнинг
келaжкдaги   иш   фaолиятлaридa   aмaлий   aҳaмият   кaсб
етувчи   педaгогик   билим,   кўникмa   вa   мaлкaлaрни
шкллaнтириш вa ривожлaнтиришдaн иборт. 
           Фaннинг  вaзифaси  –   хaлқ педaгогикaсининг тaълим-
тaрбиягa оид тaжрибaси aсосидa илмий-нaзaрий, илмий-
услубий, илмий-aмaлий тaсaввур вa тушунчaлaр ҳaмдa 
кўникмa вa мaлкaлaр ҳосил қилиш, улaргa фaннинг 
умумий нaзaрий aсослaри, тaдқиқот методлaри, тaрaққиёт 
босқичлaри вa бир қтор илмий-aмaлий вaзифaлaри кaби 
мaълумотлaрни беришдaн иборт.
«Хaлқ   педaгогикaси»   фaнининг   бошқa   фaнлaр
билaн боғлиқлиги.
«Хaлқ   педaгогикaси»   фaни   ўзининг   тaрaққиёт
босқичлaридaги   турли   хил   қaрaшлaри   билaн   биргaликдa
бaрчa   ижтимоий,   иқтисодий,   сиёсий   фaнлaр   билaн
aлоқaдор,   хусусaн,   бу   фaннинг   илмий-нaзaрий   aсослaри
21 фaлсaфa,   одобномa,   педaгогикa,   педaгогикa   тaрихи,
етнопедaгогикa, ижтимоий педaгогикa, умумий психология
кaби фaнлaр билaн бевоситa боғлиқ.
Тaлaбaлaр учун
тaлaблaр  -   ўқ итувчигa   вa   гуру ҳ дошлaргa   нисбтaн   ҳ урмт   билaн
муносaбтдa б ў лиш;
-   университет   ички   тaртиб   -   интизом   қоидaлaригa   риоя
қилиш;
- уяли телефонни дaрс дaвомидa ўчириш;
-   берилгaн   уй   вaзифaси   вa   мустaқил   иш   топшириқлaрини
ўз вaқтидa вa сифтли бaжaриш;
- кўчирмaчилик (плaгит) қтъиян мaн етилaди;
-   дaрслaргa   қтнaшиш   мaжбурий   ҳисоблaнaди,   дaрс
қолдирилгaн   ҳолтдa   қолдирилгaн   дaрслaр   қaйтa
ўзлaштирилиши шaрт; 
-   дaрслaргa олдиндaн тaйёрлaниб келиш вa фaол иштирок
етиш;
-     тaлaбa   ўқитувчидaн   сўнг,   дaрс   хонaсигa   –   мaшғулотгa
киритилмaйди;
-   тaлaбa   рейтинг   бaллидaн   норози   бўлсa     еълон   қилингaн
вaқтдaн бошлaб 1 кун мобaйнидa aпеллятсия комиссиясигa
мурожт қилиши мумкин 
Э л е ктрон почтa
орқaли
муносaбaтлaр
тaртиби  Проф е ссор-ўқитувчи   вa   тaлaбa   ўртaсидaги   aлоқa   ел е ктрон
почтa   орқaли   ҳaм   aмaлгa   оширилиши   мумкин,   т е л е фон
орқaли   бaҳо   мaсaлaси   муҳокaмa   қилинмaйди,   бaҳолaш
фaқтгинa унив е рсит е т ҳудудидa, aжртилгaн хонaлaрдa вa
дaрс дaвомидa aмaлгa оширилaди.   Електрон почтaни очиш
вa қ ти сот 15.00 дaн 20.00 гaчa 
  “Хaлқ   педaгогикaси”   ўқув   фaнини   ўзлaштириш   жaрaёнидa   aмaлгa
оширилaдигaн мaсaлaлaр доирaсидa бкaлaвр:
 «Хaлқ педaгогикaси» фaни бўйичa нaзaрий билимлaргa егa бўлиши;
  ўзбек хaлқ педaгогикaси aсослaрини ўргaниши;
  хaлқ тaрбия aнъaнaлaридaн ўқув-тaрбия жaрaёнидa фойдaлaниши;
   ўзбек   хaлқининг   миллий   мaдaнияти,   сaнътининг   ўзигa   хос
жиҳтлaрини вa тaрбиявий aҳaмиятлaрини  билиши керaк;
  ўзбек хaлқининг миллий тaрбия мaдaниятини ўргaниши ;
 “хaлқ   педaгогикaси”нинг   дидктик   вa   тaрбиявий   имкониятлaрини
ўқув-тaрбиявий   жaрaёнгa   тaдбиқ   етиш   йўллaрини   aниқлaш   кўникмaлaригa
егa бўлиши керaк; Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган
талаблар :
22  педaгогик-психологик aдaбиётлaр билaн ишлaш, тaълимнинг aхборот
технологиялaридaн   фойдaлaнa   олиш,   еркин   фикрловчи   бaркaмол   шaхсни
шкллaнтиришни aмaлгa ошириш  мaлaкaлaригa егa бўлиши керaк.
Фaннинг ҳaжми :
№ Мaшғулот тури Aжрaтилгaн
соaт Семестр
1 Нaзaрий ( мaърузa ) 36 4
2 Aмaлий мaшғулот - -
3 Лaбортория мaшғулот - -
4 Семинaр 40 4
5 Курс иши - -
6 Мустaқил  тaълим 60 4
Жaми:                136  
Нaзaрий мaшғулотлaр мaвзулaри вa улaргa aжртилгaн сотлaр:
№ Мaшғулотлaр  мaвзу лaри Aжртилгaн
сот
1 «Хaлқ педaгогикaси» фaнининг мaқсaди, вaзифaлaри, мaзмуни. 
2
2 Хaлқ педaгогикaси  м a нб a л a ри.  Хaлқ педaгогикaси нинг  дидктик 
вa тaрбиявий имкониятлaри. 2
3 «Хaлқ педaгогикaси» вa Ўртa осиё буюк мутaфккирлaрининг 
педaгогик ғоялaри. 2
4 Хaлқ оғзки ижоди хaлқ педaгогикaсининг муҳим мaнбaи 
сифтидa.  2
5 Достонл a рнинг х aлқ педaгогикaси д a ги  a ҳ a мияти в a  ўрни.
2
6 «Хaлқ педaгогикaси»дa миллий урф-одтлaр, aнъaнaлaр, 
удумлaр, бaйрaм вa мaро-симлaрнинг тaрбия воситaси 
сифтидaги ўрни.  2
7 Х aлқ  миллий  ўйинлaри вa  ул a рнинг  тaрбиявий aҳaмияти.
2
8 Оилa тaрбиясининг хaлқ педaгогикaси мaнбaлaридa кс етиши. 2
9 Ўзбек оил a л a рининг ўзиг a  хос хусусиятл a ри.   
2
10 «Хaлқ педaгогикaси»дa ёшлaрни тaрбиялaшнинг метод, усул вa 
воситaлaри. 2
23 11 Диний тaълимотлaр хaлқ педaгогикaсининг муҳим тaрбия 
воситaси. 2
12 Ҳ a дисл a рнинг м a з-мун моҳияти в a  т a рбиявий  a ҳ a мияти.
2
13 «Хaлқ педaгогикa-си»дa хaлқ aмaлий сaнъти вa 
ҳунaрмaндчилиги, миллий меъморчилик тaрбия мaнбaи 
сифтидa.  2
14 М иллий мусиқa, қўшиқчилик, рaқс вa миллий тетрлaр  х aлқ 
педaгогикaсидa  естетик   тaрбий  омили сиф a тид a . 2
15 Ўзбек хaлқининнг aҳлоқий меъёрлaри, юкск инсоний 
фaзилтлaри,  муомaлa мaдaниятининг хaлқ педaгогикaси 
мaнбaлaридa  кс етиши. 2
16 Х aлқ педaгогикaси мaнбaлaридa  устоз ўқитувчи кaсбининг 
улуғлaниши 2
17 Хaлқ педaгогикaсидa тaбит вa инсон муносaбтлaри.
2
18    Хaлқ тaбобти вa соғлом турмуш тaрзининг  х aлқ педaгогикaсидa 
ифодaлaниши   2
  Жaми
3 6
Семинaр мaшғулотлaр мaвзулaри вa улaргa aжртилгaн сотлaр:
№ Мaвзулaр номи Aжрти
лгaн
сот
1 Х a лқ пед a гогик a си миллий т a рбиянинг  a соси сиф a тид a : м a змун, 
м a қс a д, в a зиф a  в a  м a нб a л a ри. 2
2 Хaлқ оғзки ижоди жaнрлaрининг тaрбиявий aҳaмияти.
2
3 Д остонлaр нинг  хaлқ педaгогикaси д a ги ўрни в a   a ҳ a мияти. . 
2
4 Миллий урф-одтлaр, aнъaнaлaр, бaйрaмлaрнинг мaзмун моҳияти вa 
тaрбиявий aҳaмияти. . 2
5 Х aлқ  миллий  ўйинлaри вa т a нп a рв a рлик в a  жисмоний т a рбия восит a си
сиф a тид a . 2
6 Хaлқ педaгогикaсидa ёшлaрни оилaгa тaйёрлaш мaсaлaлaри: метод, 
усул вa воситaлaри 2
7 Оил a д a ги миллий қ a дриятл a рнинг х aлқ оғзки ижоди д a   a кс етиши.
2
8 Тaълим-тaрбия жaрaёнидa диний тaълимотлaрнинг ўрни. 
2
9 Ҳaдислaрдa илм ўргaниш мaсaлaлaрининг ёритилиши.
2
10 Хaлқ aмaлий сaнъти вa ҳунaрмaндчилиги, миллий меъморчилик вa  2
24 қўшиқ-чиликнинг втaнпaрвaрлик, меҳнтсевaрлик, нaфост 
тaрбиясидaги  aҳaмияти.
11 Хaл қ  aмaлий сaнъти музейигa тaшриф .
2
12   Ўзбек хaлқ педaгогикaсидa  aхлоқий мaдaният, зоҳирий вa ботиний 
гўзaллик уйғунлиги. 2
13 Ўзбек хaлқи муомaлa мaдaниятининг хaлқ педaгогикaсидa кс етиши.
2
14 Хaлқ педaгогикaсидa  юкск инсоний фaзилтлaр нинг улуғлaниши.
2
15 Соғлом турмуш тaрзини тaъминлaшгa оид хaлқ тaжрибa мктaби.
2
16 Aтроф – муҳит вa тaбитни aсрaшгa оид aзaлий қaдриятлaр.
2
17 Хaлқ педaгогикaсидa втaн-пaрвaрлик меҳнтсевaрлик вa 
инсонпaрвaрлик ғоялaри. 4
18 Ҳозирги кундa хaлқ педaгогикaсини ўргaнишгa бўлгaн шaрт – 
шaроитлaр .   4
Жaми: 40
Мустaқил тaълим топшириқлaри бўйичa тaвсиялaр :
Мустaқил   тaълим   мaвзуси   тaлaбaлaр   мустaқил   ўргaнaдигaн   aмaлий   вa
aмaлий   мaшғулотлaрдaн   иборт   бўлaди.   Мустaқил   тaълим   тaлaбaлaрни
нaзaрий   билимлaрини   мустaхкaмлaшгa   мaвзулaрни   тушуниш   қобилият-
лaрини   мксимaл   дaрaжaдa   ривожлaнтиришгa   умумий   дунёқaрaшлaрини
кенгaйтиришгa   ёрдaм   берaди.   Мустaқил   тaълимгa   фaн   бўйичa   60   сот
aжртилгaн   бўлиб,   б ундa   мустaқил   ишнинг   бир   нечa   турлaридaн
фойдaлaнилaди: 
1) aдaбиётлaр билaн ишлaш; 
2) ижодий иш;
3) бaъзи мaвзулaр бўйичa рефертлaр тaйёрлaш;
4) интернет вa aхборот мaнбaлaридaн доимий фойдaлaниш.
Тaвсия етилaётгaн мустaқил тaълимлaрнинг мaвзулaри:
№              М устaқил  тaълим  мaвзулaри
1. Хaлқ педaгогикaсидa меҳнт тaрбияси.  
2. Хaлқ ҳaётидaги ҳодисaлaргa етнопедaгогик ёндaшув  
3. Хaлқ педaгогикaсидa тaрбия услуби 
4. Хaлқ педaгогикaси мaнбaлaрининг тaрихий ифодaси  
5. Етнопедaгогикa   урф-одтлaрнинг   янгичa   шaроитлaрини   тaлқини
сифтидa  
6. Хaлқ педaгогикaсидa жисмоний тaрбиянинг ифодaлaниши  
7. Мустaқиллик   хaлқ   педaгогикaсининг   тaрaққиётидa   муҳим   омил
сифтидa   
8. Хaлқ педaгогикaсидa оилa вa оилaвий тaрбиянинг кс етиши   
9. Хaлқ педaгогикaсидa тaрбия воситaлaри. 
25 10. Хaлқ педaгогикaсидa тaрбия методлaри. 
11. Хaлқ тaрбияси вa aвлодлaр ворислиги. 
12. Хaлқ педaгогикaсидa диний тaрбиянинг ифодaлaниши.
13. Хaлқ   педaгогикaсидa   отa-онa   вa   фaрзaндлaрнинг   ўзaро
муносaбтлaри.  
14. Хaлқ педaгогикaсидa втaнпaрвaрлик, инсонпaрвaрлик ғоялaри.  
15. Хaлқ қўшиқлaри вa улaрнинг тaрбиявий aҳaмияти. 
16. Хaлқ педaгогикaсининг т a ълимий-тaрбиявий ғоялaрини кс еттирувчи
диний т a ълимотлaр.  
17. Ҳозирги дaврдa хaлқ педaгогикaсини ўргaнишгa бўлгaн шaрт-
шaроитлaр 
18. Хaлқ aмaлий сaнъти вa ҳунaрмaндчиликнинг тaълимий-тaрбиявий 
aҳaмияти. 
19. Мaросимлaр вa улaрнинг хaлқ ҳaётидaги ўрни.  
20. Хaлқ педaгогикaсидa хaлқ оғзки ижодининг тaрбиявий aҳaмияти.  
21. Хaлқ педaгогикaсидa  тa
22. Хaлқ педaгогикaси билaн чaмбaрчaс боғлиқ бўлгaн aдaбий  -  бaдиий 
жaнрлaр.  
23. Хaлқ педaгогикaсидa достонлaрнинг тaрбиявий aҳaмияти.  
24. Мaқоллaр – доно фикрлaрнинг ихчaм ифодaси.  
25. Ўзбек хaлқининг aнъaнaвий бaйрaмлaри .
Бaҳолaш мезонлaри:  
Тaлaбaнинг фaн бўйичa ўзлaштириш кўрсткичини нaзорт қилишдa 
қуйидaги мезонлaргa aсослaнилaди:
A) 86 – 100 бaлл учун тaлaбaнинг билим дaрaжaси қуйидaгилaргa жaвоб 
бериши лозим:
- хaлқ   педaгогикaси   фaнининг   мaқсaди,   вaзифaлaри,   мaнбaлaри   ҳaқидa
тўлиқ тaсaввургa егa бўлиш;
- хaлқ   педaгогикaсидa   ёшлaрни   тaрбиялaшнинг   метод,   усул   вa
воситaлaри ҳaқидaги билимлaр моҳиятини тушуниш;
- хaлқ оғзки ижоди хaлқ педaгогикaсининг  муҳим мaнбaси екaнлигини
билиш вa хaлқ оғзки ижоди жaнрлaри ҳaқидa мaълумотгa егa бўлиш;
- бaркaмол   шaхс   тaрбиясидa   хaлқ   педaгогикaсининг     ўрни   ҳaқидa
мустaқил фикр юритa олиш;
- хaлқ педaгогикaсидa миллий урф-одтлaр, aнъaнaлaр, удумлaр, бaйрaм
вa мaросимлaрнинг тaрбиявий aҳaмияти ҳaқидa ижодий фикрлaй олиш;
26 - хaлқ педaгогикaсидa  диний тaълимотлaр ҳaқидa тaнқидий фикр юритa
олиш;
- хaлқ   педaгогикaсидa   ўзбек   хaлқининг   aхлоқий   меъёрлaри,   турмуш
aнъaнaлaрининг ифодaлaниши хaқидa хулосa қaбул қилa олиш;
- хaлқ   педaгогикaсидa   хaлқ   aмaлий   сaнъти,   хaлқ   ўйинлaри,   миллий
меъморчиликнинг aҳaмияти ҳaқидa тўлиқ тушунчaгa егa бўлиш;
- хaлқ   педaгогикaсининг   дидктик   вa   тaрбиявий   имкониятлaри   ҳaқидa
олгaн билимлaрни aмaлдa қўллaй олиш.
-
Б) 71-85 бaлл учун тaлaбaнинг билим дaрaжaси қуйидaгилaргa жaвоб бериши 
лозим:
- бaркaмол   шaхс   тaрбиясидa   хaлқ   педaгогикaсининг     ўрни   ҳaқидa
мустaқил фикр юритa олиш;
- хaлқ оғзки ижоди хaлқ педaгогикaсининг  муҳим мaнбaси екaнлигини
билиш вa хaлқ оғзки ижоди жaнрлaри ҳaқидa мaълумотгa егa бўлиш;
- хaлқ   педaгогикaсидa   ёшлaрни   тaрбиялaшнинг   метод,   усул   вa
воситaлaри ҳaқидaги билимлaр моҳиятини тушуниш;
- хaлқ   педaгогикaси   фaнининг   мaқсaди,   вaзифaлaри,   мaнбaлaри   ҳaқидa
тўлиқ тaсaввургa егa бўлиш; 
- хaлқ педaгогикaсидa миллий урф-одтлaр, aнъaнaлaр, удумлaр, бaйрaм
вa мaросимлaрнинг тaрбиявий aҳaмияти ҳaқидa ижодий фикрлaй олиш;
- хaлқ   педaгогикaсининг   дидктик   вa   тaрбиявий   имкониятлaри   ҳaқидa
олгaн билимлaрни aмaлдa қўллaй олиш.
В) 55-70 бaлл учун тaлaбaнинг билим дaрaжaси қуйидaгилaргa жaвоб бериши
лозим: 
- хaлқ   педaгогикaси   фaнининг   мaқсaди,   вaзифaлaри,   мaнбaлaри   ҳaқидa
тўлиқ тaсaввургa егa бўлиш;
- хaлқ   педaгогикaсидa   ёшлaрни   тaрбиялaшнинг   метод,   усул   вa
воситaлaри ҳaқидaги билимлaр моҳиятини тушуниш;
- хaлқ оғзки ижоди хaлқ педaгогикaсининг  муҳим мaнбaси екaнлигини
билиш вa хaлқ оғзки ижоди жaнрлaри ҳaқидa мaълумотгa егa бўлиш.
Г) қуйидaги ҳоллaрдa тaлaбaнинг билим дaрaжaси 0-54 бaлл билaн 
бaҳолaниши мумкин:
- aниқ тaсaввургa егa бўлмaслик;
- билмaслик.
27 Рейтинг  жaдвaли :
Мaксимaл бaлл – 100 б.                                                   Сaрaлaш бaлл – 55 б.
ЖН (жорий нaзорт) – мкс.  50 б                                         86-100 бaлл – “5”
бaҳо
Мустaқил тaълим -10 б                                                         71-85 бaлл – “4” бaҳо
ОН (орaлиқ нaзорт) – мкс. 20 б                                          55 -70 бaлл – “3”
бaҳо.                       
ЯН (якуний нaзорт) – мкс. 30б                                      0-54  бaлл – “2” бaхо.                   
     
   Ҳaр бир  жорий нaзорaт учун белгилaнгaн бaлл тaқсимлaнaди:
Мксимaлл –1,7
Юқори - 1,5 –1,7
Ўртa - 1,3–1,4
П aст - 1,1–1,2
Нaзорaт
тури   Нaзорaт шaкллaри Ҳaр бир
нaзорaт учун
белгилaнгaн
мaксимaл
бaлл  Нaзорaт сони Нaзорaт
шaкллaри
бўйичa
белгилaнгaн
мaксимaл
бaлл
Жорий
нaзорт О ғзки вa ёзмa 25 2 5 0
Жaми : 50 2 50
Орaлиқ
нaзорт Ижодий ёзмa иш
(aссисмент) 20 1 20
Ж a ми: 20 1 20
Якуний
нaзорт 1.Ёзмa иш 
ЯН шкли фкултет
кенгaши билaн
келишиб ректор
буйруғи билaн
тaсдиқлaнaди 30 1 30
Жaми : 100 5 100
28  Ўқув-услубий aдaбиётлaр вa електрон тaълим ресурслaри
рўйхaти.
 Aсосий дaрслик вa ўқув қўллaнмaлaр:
№ Муaллиф Aдaбиёт
номи Нaшр йили   Aдaбиётнин
г   A РМ   дaги
шифри   Aдaбиётнин
г   AРМ   дaги
инвентaр
рaқaми
1 Мунaввaров
A. Оилa
педaгогикaси
. Т.:
«Ўқитувчи»
, 1994. 74.90
М-87 У-5048
2 Хошимов
К., Очил С. Ўзбек
педaгогикaси
aнтологияси Т.:
“Ўқитувчи”,
1995. 74.03 (5 Ўз)
Ў 16 У-7135
3 Мутaлипов
a М.Ж. Хaлқ
педaгогикaси Т.:   Aлишер
Нaвоий
номи-дaги
Ўзбекис   тон
миллий
кутубхонaси
нaшриёти,
2011. 74.00
М-98 922722
Қ ўшимчa aдaбиётлaр:
1. Стторов М. Ўзбек удумлaри - Т.: «Фaн», 199 3 .
2. Хaйруллaев М.  Буюк истеъдод соҳиблaри -  Т. :  “Aдолт”, 2002
3. Ўзбек хaлқ ертклaри, aфсонa вa aсотирлaри - Т.: 1991.
4. Ўзбек хaлқ мaқол вa мтaллaри - Т.: 1994.
5. Муродов М. вa б. Етномaдaният – Т.: “Aдолт”, 2003.
Електрон тaълим ресурслaри:
1. www.tdpu.uz   
2. www.pedagog.uz   
3. www.ziyonet.uz   
4. www.edu.uz   
5. tdpu-INTRANET.Ped 
29 2.2. Маъруза матни.
       2.2.1.    Халқ педагогикасида оила тарбиясининг акс этиши.
Режа:
1. Оила маънавиятига халқона қараш.
2. Оилада болаларни ахлоқий тарбиялашда халқ педагогикасининг ўрни.
3.   Халқ   педагогикаси   манбаларида   оилада   фарзандларни   баркамол   шахс
қилиб тарбиялаш масалалри.
  Халқимиз оила маънавиятига юксак қадрият сифатида алоҳида эътибор
билан   қарайди.   Оила   доимий   меҳру-муҳаббат,   иззату-ҳурмат   мужассам
бўлган,   оила   аъзолари   бир   –бирларини   севадиган,   суянадиган   бир   маскан
сифатида эъзозланган.Чунки айнан оилада меҳр-шафқат, муҳаббат, мурувват
ва   оқибат   тушунчалари   фарзанд   онгига   мурғаклигиданоқ   сингдирилади,   шу
боис   ҳам   ҳар   бир   инсон   уйига,   оиласига   талпинади.   Маънавий   комиллик,
миллий   тарбиянинг   бош   ва   бетакрор   ўчоғи   ҳам   болани   доимий   ўраб   турган
ижтимоий муҳитнинг бир бўлаги бўлган оиладир. Бу ҳақда Абдурауф Фитрат
“Раҳбари   нажот”   асарида   шундай   ёзган   эди:   “Сув   қайси   рангдаги   идишда
бўлса,   ўша   рангда   товлангани   каби   болалар   ҳам   қандай   муҳитда   бўлсалар,
ўша   муҳитнинг   ҳар   қандай   одат   ва   ахлоқини   қабул   қиладилар.   Ахлоқий
тарбиянинг энг буюк шарти шундан иборатки, болалар кўпроқ яхши ва ёмон
аҳволни   ўз   уйларидан,   кўчадаги   ўртоқларидан,   мактабдаги   ўқувчилардан
қабул қиладилар”. 1
Маърифатчилардан бири Ризоуддин ибн Фахриддиннинг “Инсонларнинг
дину-дунёларини  тузатмоқ  матлуб бўлса,  энг  аввал  гўзал  хулққа  эга  бўлмоқ
ила   оилаларни   тузатингиз.     Оилалар   тузалганидан   сўнг   дин   ҳам,   дунё   ҳам
тузалади” 2
,- деган гапларида катта бир хақиқат ифодаланган.
Давлатимиз   раҳбари   оиланинг   муқаддаслиги   ҳақида   қуйидаги   фикрни
билдирганлар:   “Ҳар   қайси   миллатнинг   ўзига   хос   маънавиятини
шакллантириш   ва   юксалтиришда,   ҳеч   шубҳасиз,   оиланинг   ўрни   ва   таъсири
1 31
Ибн Фахруддин, Ризоуддин. Оила. – Т.: Меҳнат, 1991.
2
30 беқиёсдир.   Чунки   инсоннинг   энг   соф   ва   покиза   туйғулари,   илк   ҳаётий
тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг
характери,   табиати   ва   дунёқарашини   белгилайдиган   маънавий   мезон   ва
қарашлар   –   яхшилик   ва   эзгулик,   олижаноблик   ва   меҳр-оқибат,   ор-номус   ва
андиша   каби   муқаддас   тушунчаларнинг   пойдевори   оила   шароитида   қарор
топиши табиийдир. Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган
ота-онага   ҳурмат,   уларнинг   олдидаги   умрбод   қарздорлик   бурчини   чуқур
англаш   ҳар   қайси   инсонга   хос   бўлган   одамийлик   фазилатлари   ва   оилавий
муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади.” 3
Доно   халқимиз   узоқ   асрлар   давомида   яратган   оила   маънавияти   билан
боғлиқ   фарзандларни   ахлоқий   тарбиялаш   усул   ва   воситалари,   инсоний
фазилатлар қоидалари халқ педагогикаси манбаларида ўз аксини топган.
Ўзбек   халқ   педагогикасида   болаларда   ижобий   фазилатларни
шакллантириш учун биринчи навбатда оила аъзолари – ота-она, ака-ука, опа-
сингил   ва   оиладаги   катталарга   бўлган   меҳр-   муҳаббат   ҳиссини   тарбиялаш
зарурлигига   амал   қилингани   кўринади.   Оилада   болаларнинг   катталарга
бўлган   меҳрибонлиги   тарбия   натижасидагина   таркиб   топадиган   маънавий
фазилат эканлиги таъкидланади.
 Оилада болаларни ахлоқий тарбиялашда халқ донишмандларининг одоб
ва   ахлоқ   ҳақидаги   ҳикматли   сўзлари   ҳамда   халқ   оғзаки   ижодининг   турли
жанрларидан   ўринли   фойдалана   билиш   катта   аҳамиятга   эгадир.   Халқимиз
яратган мақол, матал, эртак, афсона, қўшиқ, ривоятларда фарзанд тарбиясига
оид қатор маслаҳат, панд-насиҳатлар мавжуд.
Жумладан,   “Оқиллик”   ривоятида   оиладаги   аҳиллик   –   роҳат-
фароғатнинг гарови эканлиги таъкидланади:
Бир   шаҳарда   пиру-бадавлат,   ниҳоятда   иттифоқ   бир   оила   яшар   экан.
Оиланинг   бутун   тасарруфи   табаррук   Бобо   ихтиёрида   бўлиб,   фарзандлар,
невара-чевара,   жами   қирқ   жон   бир   ҳовлида   яшаб,   бир   қозондан
овқатланишар,   ҳаммалари   оила   бошлиғини   тавоф   этарканлар.   Иттифоқлик
3
  Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.  Тошкент: Маънавият, 2008.-52-бет.
31 туфайли   оила   ниҳоятда   бойиб   кетибди,   кундан-кун   давлати   зиёда
бўлаверибди, хонадон аҳли роҳат-фароғатда яшайверибдилар.
Шаҳарда бир олижаноб донишманд яшар экан. Кунлардан бир кун оила
саркори   –   Бобони   ана   шу   донишманд   синамоқчи   бўлибди-ю,   атайин   унинг
ўзи   уйида   йўқлигида   келиб,   ҳовли   дарвозасини   қоқибди.   Бобонинг
невараларидан   бири   дарвозани   очиб,   мўйсафид   қарияга   кўзи   тушиб,   унга
ҳурмат билан салом берибди, уни уйга таклиф этибди.
- Бобонгиз уйдамилар?- дебди донишманд.
- Йўқ эдилар. Ичкарига кириб тура қолинг, балки ҳозир келиб қоларлар!-
дебди невара илтифот билан.
- Раҳмат,   болам!   Вақтим   зиқроқ!   Сенга   бир   омонат   гапим   бор,   шуни
Бобонг   келсалар,   албатта   айтгин   ва   жавобини   олиб   қўйгин!     Айтгинки:
“Иттифоқжон   ва   Давлатжоннинг   бирлари   кетадиган   бўлиб   қолишибди.
Давлатжон қолиб, Иттифоқжон кетсинми ёки Иттифоқжон қолиб, Давлатжон
кетсинми?”-   деб   сўрадилар,   дегин.   У   кишига   мана   шу   гапнинг   жавобини
айтаркансиз, дейсан, уқдингми? Мен яна келаман,- дебди донишманд.
Набира   ўз   бобоси   келиши   билан   донишманд   киши   тайинлаб   кетган
гапни унга айтибди. Бобо бир лаҳза мушоҳада қилгач, набирасига дебди:
o Агар   ўша   мўйсафид   бобо   яна   мен   йўқлигимда   келиб   қолсалар,
“Давлатжон кетсалар бош устига  экан, лекин Иттифоқжон асло кетмасин
эканлар”, деб айтгин, дея тайинлабди.
Кунлардан   бир   кун   ўша   донишманд   бобо   яна   келиб   дарвоза   зулфини
қоқибди.   Дарвозахонада   яна   ўша   невара   пайдо   бўлибди.   Донишманд   ундан
омонат   гапининг   жавобини   сўрабди.   Невара   кўзлари   ёниб:   “Бобом
айтдиларки,   Давлатжон   кетса   кетаверсинлару,   лекин   Иттифоқжон   асло
кетмасинлар экан.” - дебди. Донишманд жавобдан хурсанд бўлиб, мамнуният
билан соқолларини силабди.
o Бобонгга   айт!   –дебди   у   виқор   билан.-   Давлатжон   ҳам,
Иттифоқжон   ҳам   энди   ҳеч   қаерга   кетмайдиган   бўлибдилар,   дегин.
Иттифоқжон   ҳукмрон   бўлган   ердан   ҳеч   қачон,   ҳеч   ким   ҳатто   қўлига
32 калтак   олиб   ҳайдаса   ҳам   Давлатжонни   кетказа   олмайди!   Буни   сен   ҳам
ёдингда тут!
Донишманд   киши   оила   сардорининг   оқилона   жавобидан   кўнгли   яйраб,
унга   таҳсинлар   ўқиб,   қутли-баракали   ҳовлига   меҳр   билан   боқа-боқа,   ўз
йўлига   равона   бўлибди.     Бу   ривоятдан   “Қаерда   иттифоқлик   хукмрон   экан,
Бил давлат зиёда, ҳаёт ҳам кўркам”, - деган хулосага келишимиз мумкин.
Оила,   оилада   фарзанднинг   ўрни   ҳақида   ҳам   қатор   халқ   мақолларини
айтиб   ўтишимиз   мумкин:     “Оила   тинч   -   юрт   тинч”,   “Оила   қўш   устунли
айвон”,   “Бол   -   ширин,   болдан   бола   ширин”,   “Бола   кўнгли   -   подшо”,   “Бола
ўнга кирса, отаси сонга кирар”, “Давлатнинг боши - фарзанд”, “Бола хондан
улуғ”, “Фарзанд  бахти -  она тахти”,  “Фарзанд  -  белнинг қуввати”,  “Фарзанд
камоли - ота жамоли”, “Фарзанд боққан ота, жонни қоққан она”, “Фарзанд -
дилбанд,  фарзанд   -   қанот”,  “Фарзандинг   -  давлатинг,  фазилати   -  зийнатинг”
ва ҳ.
Шунингдек,   оилада   ота   ва   онанинг   ўрни   ҳақида   ҳам   қатор   мақоллар
мавжуд:    “Ота - ақл, она - идрок”, “Ота - билак, она - юрак”, “Она - дарахт,
бола - мева”, “Онангни қуёш билсанг, отангни ой бил”, “Ота бола учун тахт
ясар,   бахт   ясай   олмас”,   “Отангга   қилганингни   болангдан   кўрарсан”,   “Ўғил-
қиз яхши бўлса, ота-она хурсанд. Ўғил-қиз доно бўлса, элу-юрт хурсанд”.
Ҳар   бир   ўзбек   оиласида   қариндош   –   уруғчилик   муносабатларига   катта
эътибор   қаратилади,   ёшларга   қариндошлар   билан   қувончли   кунларни   баҳам
кўриш, қайғули кунларда ҳамдард  бўлиш каби муносабатлар  болалигиданоқ
сингдирилади.   Буни   қуйидаги   халқ   мақолларида   кўришимиз   мумкин:
“Борсанг – қариндош, бормасанг – бегона”, “Дўст сафарда билинар, оға-ини –
кулфатда”, “Озиқли от ҳоримас, қариндошли қаримас”, “Еб-ичганда ёт яхши,
қайғу кунда -   қариндош”, “Иниси борнинг ириси бор”, “Онангни кафтингда
тутсанг,   синглингни   бошингда   тут”,   “Ота   –   хазина,   ака-ука   –   таянч”   ва   ҳ.
Эртакларда ҳам ушбу масала кенг ёритилади. Масалан,  “Ака – ука”  эртагида
ҳикоя   қилинишича,   “Ака-ука   деҳқончилик   қилишади.   Кеч   кузда   ҳосил
йиғим-теримини   тенг   иккига   бўлишади.   Кечаси   ука   ўйга   толади:   “Акам
33 менга   қараганда   катта   рўзғор,   кел,   ўз   улушимдан   бир   озини   акамникига
қўшиб   қўяй”.   Шундай   қилиб,   кечаси   акасига   билдирмай,   ўз   улушидан
анчасини   акасиникига   қўшиб   қўйибди,   сўнгра   кўнгли   тинчиб,   уйқуга
кетибди.
Бир вақт акасининг уйқуси қочиб кетибди. У ўйлабди: “Укам камбағал,
мендан   бошқа   ёрдамчиси   йўқ.   Биз   кўпчилик   бўлсак   ҳам,   бор-йўқчилик
унчалик   билинмайди.   Кел,   укам   қийналмасин   –   ғалламдан   бир   озини   унинг
ғалласига қўшиб қўяй”.
Ака   ўз   улушининг   анчасини   укасиникига   қўшиб   қўйибди.   Шундан
кейингина кўнгли тинчиб, уйқуга кетибди.”
Бу   эртакнинг   мазмунидан   ака-уканинг   бир-бирига   бўлган   чексиз
меҳрини   ҳис   қилдик   ва   халқ   педагогикасида   оилада   фарзандлар,   ака-
укаларнинг бир-бирига меҳрибонлиги, ғамхўрлиги, бир-бирини қадрлаши энг
аввало оила тарбиясининг натижаси эканлигини исботловчи юқоридаги каби
мисоллар жуда кўплигига амин бўлдик.
Оилада   болаларни   маънавий-ахлоқий   тарбиялашда   халқ   педагогикаси
манбаларига   кирувчи   миллий   мусиқа,   қўшиқлар,   рақс,   тасвирий   санъат
турлари  ҳам   муҳим   аҳамиятга   эга.   Бола   ёшлигидан   алла  қўшиғини   тинглаб,
ўз ота-онаси, Ватани, халқига меҳр-муҳаббат руҳида тарбияланади.
Шунингдек,   оилада   фарзандларга   ёғоч,   ганч,   мис   ўймакорлиги,
заргарлик,   зардўзлик,   каштадўзлик,   кулолчилик,   миллий   либосларни   тикиш
каби   халқ   амалий   ҳунармандчилиги   турларини   ўргатиш   орқали   уларда
меҳнатга муҳаббат уйғота олган, ва бунинг натижаси ўлароқ, оилада нафосат
ва меҳнат тарбияси амалга оширилган.
Таниқли   этнограф   олим   И.Жабборовнинг   таъкидлашича,     “Қадимдан
ўзбек   оилаларида   ёшига,   жинсига   ва   табиатига   қараб   бола   тарбиясига
алоҳида   эътибор   берилган.   Масалан,   ўғил   болаларга   ёшлигидан   оталар
уруғининг   давомчиси,   меросхўри,   оила   ор-номуси   ва   ифтихори,   ҳимоячиси,
қизларга   нисбатан   устун   турадиган   эркаклик   фазилатларини   онгига
сингдириб,   қизларга   эса   бўлажак   она   ва   уй   бекаси   вазифасини   адо   этувчи
34 шахс   сифатида   тарбия   беришган.   Аста-секин   вояга   етиши   билан   ўғил   бола
ота   таъсирида,   қиз   бола   она   таъсирида   муайян   тартибларга   ўргатила
бошланган. Одат бўйича болалар 6-7 ёшидан меҳнатга  ўргатилиб, даставвал
енгил   ишларни,   10-12   ёшидан   бошлаб   оғир   хўжалик   ишларини   бажара
бошлаганлар.   Бола   тарбиясига   ота-она,   маҳалла,   жамоатчилик,   алоҳида
эътибор   берган,   айниқса,   уларнинг   одоб-икромли   бўлиши   кўпчиликнинг
диққат марказида турган.”   4
Демак,   халқ   педагогикасида   ҳунар   юксак   баҳоланган,   халқ   оғзаки
ижодининг   барча   жанрларидаги   қаҳрамонлар   фақат   маълум   бир   касб   эгаси
бўлиб   қолмай,   балки   ақлий,   жисмоний   ва   маънавий   камолотга   эришган,   ўз
даврининг етук кишилари сифатида тасвирланиши бунга ёрқин далилдир.
Оилада   ота-оналар   ўз   фарзандларига   маънавий   меросимиз   бўлган
миллий   урф-одатлар,   анъаналар,   маросимлар,   удумларнинг   ўзига   хос
хусусиятлари,   уларнинг   ижтимоий,   маданий,   тарбиявий   аҳамияти   ва
моҳиятини   тушунтириб   бориши   ҳам   баркамол   шахс   тарбиясида   муҳим
аҳамият   касб   этади.   Яна   шуни   таъкидлаш   жоизки,   миллий   онг,   миллий   руҳ
айнан   оилада   она   тили   орқали   шаклланади,   бунга   эса   энг   аввало   ота-она
масъулдир.
Юқоридагиларни   мухтасар   қилиб   айтганда,   халқ   педагогикасининг   барча
манбаларида   оила   тарбияси,   унда   ота-она,   фарзандларнинг   ўрни,   оилада
тарбия   турлари,   усуллари   ва   воситалари,   оила   маънавиятига   халқона
қарашлар жуда кенг ва атрофлича ёритилган бўлиб, ҳанузгача ўз аҳамиятини
йўқотмаган.
  Демак,   биз   бу   бебаҳо   қадриятимиз   –   халқ   педагогикаси   манбаларидан
фарзандларимиз   тарбиясида   фойдаланишимиз   зарурдир.   Зеро,   юртбошимиз
таъкидлаганларидек,   “Одобли,   билимдон   ва   ақлли,   меҳнатсевар,   иймон-
эътиқодли фарзанд  нафақат ота-онанинг, балки  бутун жамиятнинг  энг  катта
бойлигидир”. 5
Мавзу бўйича назорат саволлари :
4
 Жабборов И. Ўзбеклар. – Т.: Шарқ , 2008,140-бет. 
5
 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.  Тошкент: Маънавият, 2008.-56-бет.
35 1. Оила маънавияти тушунчасини таърифланг.
2.  Баркамол авлод тарбиясида оиланинг ўрни ва таъсири нимада?
3. “Оила – миллий тарбиянинг ўчоғи” деганда нимани тушунасиз?
4. Оилада фарзанд тарбиясига оид халқ оғзаки ижодидан мисоллар 
келтиринг.
2.2.2.   Х алқ  педагогик асида ф арзанд тарбиялаш нинг м етод, у су л
ва  воситалари.
Режа:
1. Халқ педагогикасида инсоний фазилатларнинг улуғланиши.
2. Оилада фарзанд тарбиясидаги  методларнинг халқ педагогикасида  акс
этиши.
Халқ педагогикаси баркамол авлод тарбияси, унинг камолотига
оид   барча   масалаларни   ўзида   мужассам   этган.   Шунга   кўра
баркамол шахс ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик,
аҳиллик,   илм   ва   касб-ҳунарга   меҳр-муҳаббат,   адолатлилик,
зийраклик,   ташаббускорлик,   эътиқод   ва   садоқатлилик,
оқибатлилик, одоблилик каби фазилатларга эга бўлиши, шу билан
бирга   чуқур   илм   эгаллаши,   вақтнинг   қадрига   етиши,   халқ
удумлари   ва   миллий   урф-одатларини   яхши   билиши   ва   қадрлаши,
диний   таълимотларни   тўғри   тушуниши,   муомала   одоби   ва
кийиниш маданиятига риоя қилиши лозимлиги  уқтирилган.
Бу   фазилатларнинг   акси   бўлган   нодонлик,   бадхулқлилик,
манманлик,   қўрқоқлик,   ёлғончилик,   одобсизлик,   инсофсизлик,
сабрсизлик,   бахиллик,   кибру-ҳаво,   ҳасадгўйлик,   фаросатсизлик
каби   иллатлардан   холи   бўлиши   талаб   этилган.   Ана   шу   ижобий
36 фазилатларни   ёшлар   тарбиясига   сингдириш     ва   иллатлардан
йироқ   тутиш   ёки   холи   қилиш   бўйича   халқ   педагогикасида   қатор
тарбия методлари, усул ва воситалари мавжуд.
Ўгит-насиҳат қилиш, ибрат-ўрнак кўрсатиш, рағбатлантириш ва
қоралаш   каби   методларни   халқимиз   асрлар     давомида   қўллаб
келган бўлиб, унинг қуйидаги ижобий  шакллари маълум: 
o тушунтириш;
o ўргатиш, машқ қилдириш;
o одатлантириш;
o кун тартибини режалаштириш;
o яхши хислат ва ишларга ундаш;
o илтимос қилиш;
o истак билдириш;
o мақташ;
o раҳмат айтиш, миннатдорчилик билдириш;
o маъқуллаш;
o олқиш айтиш;
o дуо қилиш;
o алқаш;
o тасалли бериш;
o мукофотлаш, тақдирлаш;
o ишонч билдириш;
o оқлаш;
o васият қилиш ва ҳ;
37 Шунингдек,   халқ   педагогикасида   ўсиб   келаётган   ёш   авлодни
тарбиялашда қуйидаги ҳолатлар қораланади:
- таъқиқлаш, маън этиш;
- буюриш;
- таъна, ўпка-гина қилиш;
- талаб қилиш;
- уялтириш;
- ёлвориш ва кўндириш;
- танбеҳ бериш;
- мажбур қилиш;
- нафрат билдириш;
- масхара қилиш;
- дуойибад қилиш;
- койиш ва қарғаш;
- айблаш ва уялтириш;
- оқ қилиш;
- онт-қасам ичириш;
- айбига иқрор қилдириш;
- ишончсизлик билдириш;
- зарда қилиш;
- кўр-кўрона ишониш;
- ёмонлаш ва вайсаш;
- уришиш;
- қўрқитиш;
- гапирмасдан қўйиш;
38 - жисмоний жазо бериш ва ҳ.
Ҳаётнинг   мазмунини   тўғри   тушунтириш,   фарзандларга   одоб-
ахлоқни   ўргатиш,   эзгу   ишларга   одатлантиришда   халқ
педагогикасининг   юқорида   таъкидланган   тарбия   методларидан
фойдаланилади.   Ўгит   ва   насиҳат   методи   халқ   оғзаки   ижодининг
турли жанрларида ўз аксини топган. Масалан, халқ мақоллари ўгит
ва насиҳат шаклида берилади:
-    Яхши бўлсанг келинчак, бўла кўрма эринчак.
- Элинг сенга чўзса қўл, унга доим содиқ бўл.
- Кўкка боқма, кўпга боқ.
- Меҳнат қилсанг яшарсан, катта-катта ошарсан.
- Йўқни бордай қил, борни болдай қил.
- Яхшилик қилсанг, яшир, яхшилик кўрсанг, ошир.
- Обрў топаман десанг – камтар бўл.
Кўриб турганимиздек, мақоллардаги  одоб-ахлоқ мазмуни ўгит-
насиҳат тарзида берилган.   Халқ достонларида ҳам тарбиянинг бу
шаклини   кўплаб   учратамиз.   Масалан,   “Эрали   ва   Шерали”
достонида устоз ўз шогирдларига қуйидагича насиҳат қилади:
  
Яхшиликдан ажратмасин дилингни,
Ҳам яхшилик устун қилар қўлингни,
Мискинларга сарф айла, бер пулингни,
Мен сенинг қурбонинг бўлай, Эрали.
Куч-қувватинг ғойиблардан тилагин,
Ғарибларнинг манглайини силагин,
Сен улардан олтин-дуо тилагин,
39 Дуо олтин бўлар, билгин  Эрали.
Мулла Ҳайдар берди шу насиҳатни,
Сен ҳам бўлдинг менинг бир фарзандим,
Қулоғингда турсин шу насиҳатим,
Минг яшагин, асло ўлма, Эрали.
Тарбия   методлари   ичида   энг   кўп   қўлланадиган   тури   бу     намуна,   ибрат
кўрсатиш, яъни ўрнак бўлишдир.  Буни икки хил йўналишда амалга ошириш
мумкин. Биринчисида, яхши фазилатларга эга бўлган инсонларнинг ибратли
жиҳатларини   кўрсатиш   орқали   ундан   ўрнак   олишга   ундалса,     иккинчисида
салбий   ахлоқли   кишиларнинг   ножўя   ишларини   кўрсатиш   билан   ундан
нафратланишга   ўргатилади.   Буюк   алломалар   ва   мутафаккирларнинг   ҳаёт
йўли   бизга   доим   ибрат   мактаби   бўлиб   қолади.   Чунончи,   оиладаги   катталар
ҳам ўз фарзандлари учун доимо ўрнак кўзгуси бўлмоқликлари керак. Чунки
бола   барча   яхши   фазилатларни   ҳам,   ёмон   иллатларни   ҳам   энг   аввало
оиладан   ўрганади,   зеро   халқимиз   “Қуш   уясида   кўрганини   қилади”,   деб
бежиз айтишмаган.
Халқ   педагогикасидаги   рағбатлантириш   методига   мақташ,   маъқуллаш,
алқаш,   мукофотлаш   каби   шаклларни   киритишимиз   мумкин.   Болаларнинг
яхши   фазилат   ила   амалга   оширган   ибратли   ишлари   катталар   томонидан
маъқулланса,   мақталса,   олқишланса,   раҳмат   айтилса,   алқанса   ва   имкон
доирасида   тақдирланса,   улар   янада   яхши   хислатларга   эга   бўлишга,   яхши
ишларни   бажаришга   ҳаракат   қиладилар.   Бунга   ўзбек   халқ   оғзаки   ижодидан
кўплаб   мисоллар   келтиришимиз   мумкин.   Асар   қаҳрамонлари   халқни
золимнинг   зулмидан   қутқариб   халқнинг   олқиши     ва   раҳматига     сазовор
бўлганлаги,   муносиб   тақдирланганлиги   ҳақидаги   эртак,   ривоят,   афсона,
асотир ва достонлар беҳисоб.  Мақташ, алқаш пайтида:
- “Тарбия берган ота-онангга раҳмат”;
- “Таълим берган устозингга раҳмат”;
40 - “Устоздан ибрат олган ақлларингга раҳмат”;
- “Баракалла, ўғлим, қизим”;
- “Ақлу-ҳушинг, идрокингга офарин”;
- “Оқилалигингга таҳсинлар бўлсин” каби жумлалар ишлатилади.
Асосан   ёши   улуғлар,   ота-оналар   фарзандларининг   ижобий   ишларидан
миннатдор   бўлишганда   ўзларининг   чуқур   ички   истак   ва   ниятларини   алқаш
орқали   амалга   оширганлар.   Кейинчалик   бу   истак-ниятларини   Оллоҳдан
сўрайдиган   бўлганлар   ва   шу   тариқа   алқаш-дуолар   юзага   келган,   алқашдан
олдин “илоҳим” сўзи ишлатила бошланган. Қуйида алқаш-дуоларга мисоллар
келтирамиз:
- (илоҳим) умрингдан барака топ;
- қўлинг дард кўрмасин (дард кўрма);
- тани-жонинг соғ бўлсин;
- тупроқ олсанг олтин бўлсин;
- уйинг буғдойга тўлсин;
- топганинг тўйга буюрсин;
- файз-баракангни берсин;
- фарзандларингни ҳузур-ҳаловатини кўр;
- бахтиёр бўл (бахтли бўл);
- илоҳим ниятингга ет;
- улуғ мартабалар насиб қилсин;
- қасд қилганлар паст бўлсин, ер билан яксон бўлсин;
- дўстга зор, душманга хор қилма;
- ўйлаган ниятларингга ет;
- бошинг тошдан бўлсин;
- тўй бўлсину, ғам бўлмасин;
- яхши кунларга етказсин;
- кўп берсин, кўл берсин, кенг феъл, кетмас давлат берсин;
- биринг икки, иккинг туман бўлсин;
- еган нонинг ҳалол бўлсин;
41 - ёмоннинг юзини тескари қилсин;
- фаришталар омин десин ва ҳ.
Халқ оғзаки ижодининг кўплаб жанрларида халқ орзу қилган, эл-юрт ва
ҳукмдорлар   топшириғини   ўзининг   мардлиги   ва   матонати,   донишмандлиги
билан адо этган образларнинг мукофотланганликлари ҳақида баён қилинади.
Бу   асарлардаги   “...Баракалла,   сени   ўстирган   ота-онанга   раҳмат”,-   деб,
устидан   тилло,   жавоҳирлар   сочибди;     “Подшо   уч   куну-уч   тун   тўй-томоша
қилиб,   қизини   баҳодирга   узатибди”;     “...Уни   жасорати   ва   мардлиги   учун
шаҳарга   ҳоким   (ёки   вазир)   этиб   тайинлабди”;   “Тила   тилагингни,-   дебди   ва
барча тилакларини бажо айлабди,”- каби жумлаларда ўз аксини топган.
Фарзандларни   яхши   хулқи   –   одоби,   яхши   ўқиши,   умуман,   яхши   инсон
бўлиб   етиши   учун   алқаш,   мақташ,   раҳмат   айтиш,   дуо   қилиш,   яхши   тилак-
истак,   ният   билдириш,   рағбатлантириш   ва   мукофотлаш   ҳозирги   кунда   ҳам
кенг   қўлланади,   чунончи   ёшларни   шундай   чиройли   алқаш-дуоларга   мос
қилиб тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.
Халқ   педагогикасида   бола   тарбиясида   қарғиш   асосан   хотин-қизлар
томонидан ишлатиладиган зарарли  тарбия методи ҳисобланиб келинган.
“Қарғишлар дуч келган катта – кичикни гоҳ сувда чўктириб ўлдирса, гоҳ
дўзахнинг   етти   кундасида   куйдиради.   Баъзилари   одамхўр   девларга   дуч
келтирса, баъзилари она сутини оғзидан келтиради.”   6
Халқимизда  қарғиш ва  дуо – олқишнинг  таъсири, яъни  унинг “тегиши”
ҳақида ҳам қатор иборалар бор. Қарғиш олганлар ҳақида “Фалончини қарғиш
урган”;   алқаш   олганлар   ҳақида   эса   “Фалончи   кам   бўлмайди,   чунки   ота-
онасининг   (халқининг,   устозининг)   дуосини   олган”   дейишади.   Қарғишнинг
зарари   ва   олқиш   –   дуоларнинг   аҳамияти   қуйидаги   мақолларда   ўз   аксини
топган:
- қарғиш яралайди, олқиш даволайди;
- кийим доғи кетар, қарғиш доғи кетмас;
- отилган ўқдан қўрқма, қарғишдан қўрқ;
6
 Йўлдошева С. Халқ урф-одатлари ва анъаналари. Т. Ижод дунёси. 2003й.88-б.
42 - олқиш яхшига, қарғиш ёмонга;
- дили тўғридан олқиш чиқади, дили қинғирдан қарғиш;
- эл қарғаса, тоғ қулайди, эл алқаса боғ бўлади;
- ота-она олқиши ўт - сувга олдирмас,
ота-она қарғиши чоҳга тиқмай қолдирмас.
Демак,   халқ   анъанавий   тарбия   усулининг   бош   шиори:   “Олқиш   олган
омондир, қарғиш олган ёмондир.”
Дарҳақиқат, қарғиш ишлатган ота-она ва катталарнинг обрўси йўқолади,
ота-она   ва   фарзандлар   ўртасидаги   меҳрибонликка   путур   етади,   оила
аҳиллигига   дарз   кетади.   Айниқса,   ота-она   қарғаб,   оқ   қилса,   унинг   оқибати
ҳар иккала томон учун ёмон бўлади. Халқимизнинг “Ура берсанг эти қотар,
қарғай   берсанг   бети   қотар”   деган   мақоли   ҳам   қарғишнинг   зарарини
таъкидлайди.   Демак,   қарғишларни   умуман   нутқдан   чиқариб   ташлаш   ва
айниқса бола тарбиясида ишлатмаслик зарур.
Халқ   педагогикасида,   унинг   манбаларида   жисмоний   жазо   тарбиявий
таъсир кўрсатувчи восита сифатида асло  учрамайди, аксинча жисмоний жазо
ёмон   оқибатларга   олиб   келиши   таъкидланади.   Лекин   халқ   педагогикаси
тарихида   тарбия   нуқтаи   назаридан   жисмоний   жазонинг     шапалоқ   уриш   ва
қулоқ чўзиш шакллари ишлатилгани маълум.
Халқимиз   тарбиянинг   турли   метод   ва   шаклларини   амалга   оширишда
хилма-хил тарбия воситаларидан фойдаланганлар. Хусусан, халқ ўйинлари ва
ўйинчоқлар,   халқ   оғзаки   ижоди,   табиат   ва   инсон   муносабатлари,   халқ
табобати хусусиятлари, турли тўй-томоша маросимлари, сайил, йиғин, базм,
байрамларда катталар ва болаларнинг биргаликдаги иштироки, гап-гаштак ва
улфатчилик,  чойхона гурунги,  аза  маъракалари,  узоқ сафарга  ва овга  чиқиш
ва ҳ.
Тарбия воситаларидан бири бўлган болалар ўйинларининг ўз қоидалари
бўлган.   Шу   қоидага   риоя   қилмаган   болаларни   “ўйин   бузуқи”   деб   ўйиндан
четлатишган.   Яъни   ўйин   жараёнида   боланинг   яхши   ва   ёмон   жиҳатлари
намоён бўлган. Эътибор берсангиз, тарбия воситаларининг барчаси кўпчилик
43 иштирокида   амалга   оширилади   ва   шубҳасиз,   бу   жуда   муҳим   тарбиявий
аҳамият   касб   этади.   Бундай   байрам,   сайил,   гап-гаштак,   йиғинларда
болаларнинг яхши ва ёмон хатти-ҳаракати кўпчиликнинг кўз ўнгида намоён
бўлади   ва   шу   кўпчилик   томонидан   баҳоланади.   Ота-оналар   ўз   фарзандлари
тарбиясига   оид   хулосалар   чиқарадилар.   Фарзандларнинг   одоб-ахлоқи
ҳақидаги яхши фикрлар ота-онани қувонтирса, аксинча фарзандининг хулқи
ҳақидаги таъна   ва иснодлар уларни ташвишга солади.   Бунда кексалар, ота-
оналар:   “Болам,   бу   юриш-туришингни   кўрганлар,   гап-сўзингни   эшитганлар
нима   дейди?”,   “Маҳалладагилардан   уят   эмасми?”,   “Бизни   уятга(иснодга)
қўйдингку   (шарманда   қилдингку)”,-   деб   азият   чекишади.   Ўсмир   ёшдаги
болаларнинг чойхона гурунги, гап-гаштакларининг ҳам ўзига яраша қоидаси
бор.   Бу   чойхонага   навбат   билан   таклиф   қилиш,   ўртоқлари   билан   самимий
муомалада   бўлиш,   сўзловчи   гапини   бўлмаслик,   навбат   билан   гапириш,
навбат билан чой қуйиш, чойни ўнг қўл билан узатиш, ноз-неъматларни тенг
баҳам   кўриш,   дастурхонга   ундаш   ва   ҳоказолардир.   Ўсмирларнинг   яхши
фазилатлари   ҳам,   ёмон   хулқи   ҳам   бу   йиғинларда   намоён   бўлади.
Катталарнинг   ўгит-насиҳатларини   олиб,   улфатчиликда   қатнашган   ўсмирлар
одоб қоидаларини яхши ўзлаштириб оладилар.
            Халқ   педагогикасида   тарбия   воситаларидан   яна   бири
меҳмондорчиликдир.   Маросим,   йиғин,   тўй-томоша,   гап-гаштак,   чойхона
гурунгининг   барчаси   меҳмондорчиликни   ўз   ичига   олади.   Меҳмондўстлик
халқимиз  ҳаётига   сингиб  кетган  энг  юксак  кишилик фазилатларидан  иборат
бўлиб,   ёшлар   тарбиясида   энг   муҳим   тарбия   воситаси   сифатида   хизмат
қилади.   Хонадон   мезбонлари   меҳмоннинг   кўнглини   олиш,   хурсанд   қилиш
учун энг яхши идиш-товоқларни ишлатадилар, тансиқ таомлар пиширадилар.
Меҳмондўстликнинг   ўзига   хос   қоидалари   болаларга   панд-   насиҳат,
маслаҳатлар бериш орқали, шахсий ибрат-ўрнак кўрсатиб ёшлигидан ўргатиб
келинади.  Шу тариқа халқимиз юқоридаги каби тарбия методлари, шакллари
ва воситалари орқали ёш  авлодни аҳлоқий тарбиялаб, инсоний фазилатларга
ўргатган.
44                    Мавзу бўйича назорат саволлари:
1. Баркамол шахс қандай фазилатларга эга бўлиши керак?
2. Халқ педагогикасида қандай тарбия методлари мавжуд?
3. Тарбия методларининг ижобий ва салбий шаклларини айтинг.
4. Ўгит-насиҳат методи ҳақида гапиринг.
5. Ибрат-намуна методининг ўзига хослиги нимада?
6. Рағбатлантириш методининг қандай шаклларини биласиз?
7. Алқаш ва алқаш-дуоларга мисоллар келтиринг.
8. Зарарли тарбия методларига нималар киради?
9. Халқимиз қандай тарбия воситаларидан фойдаланган?
2.3. Фан юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар,
ишланмалар.
                             (Семинар машғулотларида жорий назорат учун)
1.  Амалий топшириқ.  Ушбу кичик матнларнинг мазмунини таҳлил қилинг,
ҳаётий мисоллар келтиринг ва хулосангизни “ФСМУ”  методи орқали баён
этинг.
1)   “Сув   кетар,   тош   қолар,   ўсма   кетар,   қош   қолар”   мақолининг
маъносини биласизми? 
“Бу сураётган давру – давронинг, амалу – мартабанг, мол – дунёнг ёинки
ҳусну   –   жамолинг   ҳам   ўтар   –   кетар,   оддий   одамлар   қаторига   тушиб   ҳам
қоларсан.   Бас   шундай   экан,   бу   баҳоси   бўлмаган,   ўткинчи   устунликларинг
билан   керилма,   мағрурланма,   бошқаларга   паст   назар   билан   қарама,   камтар
бўл,” – дейилмоқчи.
2)   Одамзод   танасида   олти   аъзо   борким,   уларнинг   учтаси   ўзига
бўйсинмайди,   учтаси   эса   ўзининг   ҳукмида.   Кўз,   қулоқ,   бурун   одамга
45 бўйсинмайди. Кўргиси келмаган нарсани кўришга, эшитгиси келмаган гаплар
ёки   товушларни   тинглашга,   хуш   ёқмайдиган   исларни   ҳидлашга   мажбур
бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан илоҳий каломларни,
ширин   сўзларни   айтиши   ёки   аксинча   бунинг   ўрнини   ғийбат,   иғво,   ярамас
гаплар   билан   банд   этмоғи   мумкин.   Қўллари   билан   гўзал   буюмлар   яратиши
ёки   гўзаллик   обидаларини   қўпориши   ёинки   шу   қўл   билан   эҳсон,   ҳадя
бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса
истаса  уни ибодатга,  истамаса – ғурбатхонага  олиб бориши мумкин. (Тоҳир
Малик. “Имонлашиш умиди”).
3)   “Қўшнининг   қўшнида   еттидан   бир   ҳаққи   бор”   нақлининг
маъносини биласизми?
Оилада ҳар бир ота-она фазандимни мен зўр қилиб тарбияладим,  унинг
ютуқлари   сабабчиси   ҳам   ўзимиз   деб,   кибру-ҳавога   берилмаслиги   керак.
Сабаби фарзанднинг камида 30% юриб-туришлари яхши қўшнилардан ибрат
олгани туфайлидир. Қўшнининг сиздаги ҳаққи шу! 
2. ФСМУ  методи  орқали  жадвални  тўлдиринг.
1-гуруҳ
Савол Оила маънавиятини
шакллантиришда халқ
педагогикасининг  ўрни...
(Ф) – фикрингизни  баён  этинг
(С) – фикрингиз  баёнига  сабаб  
кўрсатинг
( М) – кўрсатган  сабабингизни  
исботловчи  мисол  келтиринг
( У) – фикрингизни  умумлаштиринг
Жадвални  тўлдиринг
2-гуруҳ
Савол Фарзанд тарбиясида оила энг
муҳим омилдир, чунки...
(Ф) – фикрингизни  баён  этинг
(С) – фикрингиз  баёнига  сабаб  
кўрсатинг
( М) – кўрсатган  сабабингизни  
исботловчи  мисол  келтиринг
46 ( У) – фикрингизни  умумлаштиринг
Жадвални  тўлдиринг
3-гуруҳ
Савол Оилада ўғил болалар ва қиз
болалар тарбиясидаги фарқни
изоҳланг...
(Ф) – фикрингизни  баён  этинг
(С) – фикрингиз  баёнига  сабаб  
кўрсатинг
( М) – кўрсатган  сабабингизни  
исботловчи  мисол  келтиринг
( У) – фикрингизни  умумлаштиринг
3. 10. Инсерт жадвалини тўлдиринг...
V
Оила маънавияти
ҳақидаги
билимларимга
жавоб беради –
Оила
маънавияти
ҳақидаги
билимларимга
қарама-қарши + 
Янги
маълумотлар ?
Тушунарсиз
(аниқлаштириш,
тўлдиришни
талаб қилади)
маълумот
И Н С Е Р Т  У С У Л И
 (техникаси)
Инсерт   –   самарали   ўқ иш   ва   фикрлаш   учун   матнда   белгилашнинг
интер фаол  тизими.
Инсерт   – аввалги билимларни фаоллаштириш ва матнда белгилаш учун
саволларнинг   қў йилиш   муолажаси.   Шундан   с ў нг   матнда     учрайдиган,
ҳ ар турдаги ахборотларнинг белгиланиши.
Инсерт   -   матн   билан   ишлаш   жараёнида   таълим   олувчига   ў зининг
мустақил   билим олишини   фаол кузатиш имконини таъминловчи кучли
асбоб.
Инсерт -   бу,   ў злаштиришнинг   мажмуали   вазифаларини   ечиш   ва   ўқ ув
материалини   муста ҳ камлаш,   китоб   билан   ишлашнинг   ўқ ув
малакаларини   ривожлантириш   учун   фойдаланиладиган   ўқ итиш
усулидир. 47  Матнда белгилаш тизими
(      )       -       м    ен биламан деганни тасди қ ловчи белги;  
(       )       -       янги ахборот белгиси ;
(      )       -       м    ен и  билган ларимг а,  зид  белгиси;     
(      )       -       мени   ў йлантириб   қў йди. Бу б ў йича менга   қў шимча ахборот керак
белгиси.
4.   Амалий   топшириқ.   Қуйидаги   саволларга   жавоб   беринг   ва   х алқ
педагогикаси манбаларидан нечоғли хабардорлигингизни аниқланг. 
1. Халқ педагогикасининг мазмун моҳиятига таъриф беринг.
2. Халқ педагогикаси манбаларига нималар киради?
3. ХОИ жанрларини санаб беринг.
4. Мақол ва матал, эртак ва масалнинг тарбиявий аҳамияти нимада?
5. Афсона ва ривоятларнинг фарқи нимада?
6. Миллий урф-одатлар, анъаналар, удумларга таъриф беринг.
7.   Нима   учун   диний   таълимотларни   халқ   педагогикаси   таркибида
ўрганамиз?
8.   Нима   учун   санъат,   мусиқа,   маъморчилик   ХПнинг   манбаларига
киради?
        9. Халқ педагогикасининг дидактик ва тарбиявий имкониятлари нимада?
5.   Амалий   топшириқ.   “Оила   маънавияти”   ҳақидаги   қуйидаги   саволларга
жавоб беринг.
1.  Оила маънавиятига таъриф беринг.
2.  Оила, оилада фарзанд тарбияси ҳақида қандай мақолларни биласиз?
3.  Оилада катталарнинг ўрни, оилавий ҳаёт ҳақида нималарни биласиз? Инсерт   –   самарали   ўқ иш   ва   фикрлаш   учун   матнда   белгилашнинг
интер фаол  тизими.
Инсерт   – аввалги билимларни фаоллаштириш ва матнда белгилаш учун
саволларнинг   қў йилиш   муолажаси.   Шундан   с ў нг   матнда     учрайдиган,
ҳ ар турдаги ахборотларнинг белгиланиши.
Инсерт   -   матн   билан   ишлаш   жараёнида   таълим   олувчига   ў зининг
мустақил   билим олишини   фаол кузатиш имконини таъминловчи кучли
асбоб.
Инсерт -   бу,   ў злаштиришнинг   мажмуали   вазифаларини   ечиш   ва   ўқ ув
материалини   муста ҳ камлаш,   китоб   билан   ишлашнинг   ўқ ув
малакаларини   ривожлантириш   учун   фойдаланиладиган   ўқ итиш
усулидир.
48  4.   Оилавий   ҳаётга   тайёрлашда   ХПнинг   қайси   манбаларидан   кўпроқ
фойдаланиш ўринли деб ҳисоблайсиз?
6.   Амалий   топшириқ.   Берилган   мақол   ва   маталлар   ичидан   оила   тарбияси,
оила   маънавияти,   ёшларни   оилавий   ҳаётга   тайёрлашга   оид   намуналарни
ажратиб олиш ва мазмунини тушунтириш.
7.   Ижодий   топшириқ.   Оилада   фарзандни   ахлоқий   тарбиялашга   оид
“Мақоллар   билимдони”   технологиясини   ўтказиш.     Бунда   талабалар
ахлоқий   тарбия,   оила   тарбияси   ҳақида   мақоллар   айтадилар.   Энг   кўп   мақол
айта олган талабага “Мақоллар билимдони” унвони берилади.
8.  Амалий топшириқ.  Гуруҳ  кичик жамоаларга бўлинади, уларга “Намуна”,
“Насиҳат”,   “Олқишлаш”   номлари   берилади.   Турли   оилавий   вазиятлар
берилади ва уларни изоҳлаш сўралади, жумладан:
-оилада ўқишга боришни ҳохламайдиган бола;
-меҳнатдан бўйин товлайдиган бола;
-ота-онани беҳурмат қиладиган бола;
- оилавий ҳаёт масалаларига енгил қарайдиган ўқил-қизлар;
-умуман   ҳеч   ким   билан   дўстлаша   олмайдиган   бола   тарбияси   билан   учала
жамоа ўз номларидан келиб чиқиб шуғулланишлари керак.
9.     Креатив   топшириқ.   Ҳар   қайси   жамоа   ўзи   танлаган   оиладаги     тарбия
методи бошқа методлардан афзаллигини мисоллар билан исботлаши лозим.
10. Креатив топшириқ.   Гуруҳдаги “Ривоят”, “Эртак”,  “Асотир” жамоалари
халқ  оғзаки   ижоди   жанрларида   оилавий   тарбияга   оид   ривоятлар,   асотирлар,
эртакларни     қисқа   вақт   ичида   саҳналаштиришлари   керак.   Бу   эса   ушбу
жанрларнинг тарбиявий аҳамиятини янада оширади.
11.    Амалий топшириқ.  Фақат ўзбек оиласигагина хос бўлган фазилатларни
“Кластер” методи орқали кўрсатиб беринг.  
12.   1-кейс   саволи:   Турмуш   қуришда   совчилар   ёрдамида,   қариндошлар
ёрдамида,   севги-муҳаббат   туфайли   ёки   манфаат   устун   бўлиши   керакми,
деган мунозарали саволга жавоб беринг. 4 хил йўл билан турмуш қуришнинг
49 афзаллиги   ва   камчиликлари   ҳақида   мулоҳаза   юритинг,   ҳаётий   мисоллар
келтиринг. Ҳар бирига оид саҳна кўриниши тайёрланг.
              2-кейс:   Ҳозирги   кунда   оила   маънавиятига   “Оммавий   маданият”
унсурларининг таъсир этмаслиги учун нималар қилиниши кераклигини баён
этинг. 
              3-кейс:   Сиз   фарзандингизга   яхши   ўқиганлиги   учун   компьютер   олиб
бердингиз.   Лекин   шу   кундан   эътиборан   унинг   ўқишлари   сусайиб   кетди,
характерида ҳам ўзгаришлар сеза бошладингиз. Сизни хатти-ҳаракатингиз. 
2.4. Назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар. 
                Мустақил иш учун ўқув топшириқлари:
1.Шарқ   мутафаккирларининг   оила   маънавияти,   ёшларни   оилавий   ҳаётга
тайёрлаш ҳақидаги ғояларини ўрганинг ва фикрлар дебатига тайёрланинг. 
2.   Юртимизда   ҳукуматимиз   томонидан   оилага   нисбатан   эътибор,   унинг
давлат   ҳужжатларида   акс   этиши     ҳақида   маълумотлар   тўпланг.   Жумладан,
Асосий   қонундаги   қатор   моддалар,   Оила,   Фуқаролик,   Уй-жой   кодекслари,
1998   йилнинг   “Оила   йили”   деб   эълон   қилиниши,   оила   қадриятларини
улуғловчи “Эл-юрт таянчи” деган муаззам ёдгорликнинг барпо этилиши ва ҳ.
3.   5.   И.А.Каримовнинг   “Юксак   маънавият   –   енгилмас   куч”   асаридан   оила
тарбияси   ҳақидаги   фикрларини   дафтарга   ёзиб,   ўқиб-ўрганинг,   қисқа
мазмунини гапириб беринг.     
4. “Халқ педагогикаси ва оилавий ҳаёт” мавзусида эссе ёзинг.
                       Назорат топшириқлари:
ТЕСТ САВОЛЛАРИ:
1. Халқнинг тарбия тажрибаси ва эмпирик педагогик қарашларини ўрганувчи
фан... 
А) қиёсий педагогика 
В) оила педагогика си
С) халқ педагогика си    
Д) таққослаш педагогика си
Е) саналганларнинг барчаси
2. Ҳайит байрамининг яна бир номи қандай?
50 А) муборак 
В) ийд 
С) муста қ иллик
Д) рамазон
3. «Авесто» да тасвирланган эзгулик худосини белгиланг.
А) Коломарс  
В) Гершапс 
С) Хурмўзд
Д) Ахриман
Е) Аржапс
4.   Қ адимги   афсоналарда   хал қ   ва   ватан   озодлиги   учун   ўзини   қ урбон   қ илган
қ а ҳ рамоннинг исми нима?
А) Алпомиш 
В) Гўрў ғ ли
С) Рустамхон
Д) Широ қ
Е) Тўмарис
5.   Абдулла   Авлонийнинг   янги   мактаблари   учун   яратган   дарслик   ва
қўлланмалари тўғри кайд этилган жавобни топинг.
А) «Биринчи муаллим», «Адвокатлик осонми?», «Қироат китоби», «Адабиёт
ёҳуд миллий шеърлар» 
В)   «Туркий   гулистон   ёҳуд   ахлоқ»,   «Енгил   адабиёт»,   «Падаркуш»,   «Ўқиш
китоби»
С)   «Биринчи   муаллим»,   «Адабиёт   ёҳуд   миллий   шеърлар»,   «Иккинчи
муаллим», «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» 
Д)   «Адабиёт   ёҳуд   миллий   шеърлар»,   «Туркий   гулистон   ёҳуд   ахлоқ»,
«Миллий шеърлар учун миллий ашулалар»
6. . « Қ унт билан ўрган  ҳ унар…» ма қ ол давомини топинг.
А) ҳунар тўйгизар 
В) ҳунар тугаммас хазина
С) ҳар кимнинг касби ўзига
Д) ҳунарли киши оч  қ олмас
7 . Ўзбек адабиёти йирик жанрларидан бўлган «Айтишув» нинг халқ ижодида
қўлланиладиган номини топинг.
А) фахрия 
В) алла
С) қўшиқ
Д) ба ғ ишлов
Е) лапар
51 8 .   М авзу   жи ҳ атидан   «се ҳ рли   –   фантастик»   туркумига   кирувчи   эртакларни
белгиланг.
А) «Сусанбил», «Гули қ а ҳқ а ҳ », «Тўрт   ял қ ов»  
В) «То ҳ ир ва Зухра», «Уч о ғ айни ботирлар», «Зумрад ва  Қ иммат»
С) «Бўри билан тулки», «Ёзи билан Зебо»
Д) «Ху с ниябону», «Гули қ а ҳқ а ҳ », «Гулшамол»
9 . Бир ишга жазм қилиш, янги фаолиятни бошлаш, полвонлик, кураш тушиш
каби ла ҳ заларда қандай хитоблар ишлатилади?
А) «Ё али» 
В) «Ё пирим»
С) «Ё раббим»
Д) Барчаси тўғри
10 .   Адолатсизлик   олдида   ожиз   қ олиб,   йи ғ лаб–зорланиб   турган   одамни
халқимиз қандай сўзлар билан овутади?
А) «Куйманг, кенг бўлинг» 
В) «У худо бехабарга хам бо ққ ан – тикилгани бордир»
С) «Худонинг  ғ азабига учрайди»
Д) А, В, С
11 . Ўзбек халқининг яхши ният, тилаклари айтилган  қ аторни белгиланг.
А) хуш келибсиз; хуш кўрдик 
В) яхши боринг; яхши  қ олинг
С) яхши ётиб туринг; ширин тушлар кўринг
Д) А, В, С
12 .   Халқ   ўйинлари   орасида   энг   мураккаби,   жасорат   ва   зийракликни   талаб
қ иладигани қайси?
А) кураш 
В) дарбозлик
С) нард
Д) кўпкари
13 . Болалар ўйинларининг номлари қайси  қ аторда берилган?
А) хамм ом пиш 
В) лойсувок
С) чиллак
Д) А, В, С
14 .  Ҳ алоллик сўзи яна қандай маъноларни ўз ичига олади?
А) тўғрилик 
В) ростгўйлик
С) маънавий мардлик
52 Д) барча жавоблар тўғри
15 . Бировга  қ арз бериб, ололмаган кишига нисбатан халқимиз қандай жумла,
ибора, на қ ллар  қ ўллайди?
А) «Йигит кишининг боши омон бўлса, мол - дунё топилади» 
В) «Давлат, пул  қ ўлнинг кири»
С) А, В, Д
Д)   «Мол   топилади,   жон   топилмайди»;   «Бошингиз   омон,   жонингиз   со ғ
бўлсин»
16 . Кўпкари қандай ўйин?
А) чавандозлар ба ҳ си 
В) оммавий мусоба қ а
С) чавгон ўйини
Д) кураш тушиш
 
17 . Ў қ итиш ма қ садлари тўғри кўрсатилган  қ аторни белгиланг.
А) дидактик 
В) ривожлантирувчи
С) тарбиявий
Д) барчаси тўғри
18 . Халқ амалий санъати ва  ҳ унармандчилик со ҳ аларига нималар киради?
А) ўймакорлик, кулолчилик 
В) заргарлик, зардўзлик
С) маиший буюмлар ясаш
Д) А, В, С
19.   Халқ   амалий   с а нъати   ва   ҳунармандчилиги   ёшларда   қандай   хислатларни
тарбиялайди?
А) ўзбек халқи ўтмишининг улу ғ лаш ва тарихини ўрганиш 
В) нафосат хис - туй ғ уларини шакллантириш
С) миллий ўзлигимизни англаш 
Д) барча жавоблар тўғри
20 . Ўзбек халқ ўйинларининг хусусиятлари кўрсатилган  қ аторни топинг.
А) серҳаракатлиги 
В) чидамликка ўргатувчанлик
С) чини қ тириш
Д) барча жавоблар тўғри
21 . Маданият байрамлари берилган  қ аторни топинг.
А) санъат байрами 
В) фольклор байрами  
С) спорт байрами
53 Д) А, В, С
22 . Миллий маросимлар қайси каторда тўғри кўрсатилган?
А) ча қ ало қ ни бешикка белаш 
В) бешик тўйи, тушов кесиш
С) суннат тўйи, киз узатиш
Д) барча жавоблар тўғри
23  Миллий урф – одатлар, анъаналарнинг тарбиявий а ҳ амияти нимада?
А) ёшлар миллий маданиятни ўрганадилар 
В) ўзбек халқининг ахло қ ий меъёрларини ўрганадилар
С) халқ орасида турмуш кечириш тартиб – коидаларини ўрганадилар   
 
24. Қуйидаги жавоблардан қайси бирида халқ эртаклари таснифи тўғри 
саналган?
А) сеҳрли, маиший ва новел л а эртаклар
В) ҳайвонлар ҳақидаги, сеҳрли ва топишмоқ эртаклар.
С) сеҳрли, маиший ва ҳайвонлар ҳақида эртаклар
Д) маиший, топишмоқли ва новелла эртаклар
Е) топишмоқли, мажозий ва сеҳрли эртаклар
25 . Халқ оғзаки ижодида ҳамда ёзма адабиётда қўлланиладиган адабий 
жанрлар қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) латифа, қасида, марсия.
В) топишмоқ, бағишлов, ўлан.
С) достон, эртак, латифа.
Д) матал, йўқлов, эртак.
Е) лапар, овунмачоқ, достон.
26 . «Ёғ еганда ёт я х ши,
     Қон  ю тганда - қариндош».
Ушбу мақол ғояси қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) жанжалкашлик
В) меҳр - оқибат
С) севгида вафодорлик
Д) ота – онага ҳурмат
Е) яхши қўшничилик
27. «Сеҳр, макр, авраш» маъноларини англатадиган сўз орқали ифодаланган 
жанрни белгиланг?
А) ривоят
В) ҳикоя 
С) афсона 
Д) қисса
Е) қасида
54 28 . Халқ орасида «жумбоқ», «ушу к » деган номлар билан хам юритиладиган 
жанр қайси? 
А) қўшиқ
В) мақол
С) эртак
Д) достон
Е) топишмоқ
29 . Халқ турмуши билан чамбарчас боғлиқ бўлган адабий – бадиий жанрни 
белгиланг?
А) мақол
В) топишмоқ
С) эртак 
Д) саналганларнинг барчаси
Е) бундай жанр йўқ
30 . Қуйидаги мақолнинг давомини топинг? 
Беташвиш бош қайда...
А) қуп - қуруқ тош қайда
В) меҳнатсиз ош қайда
С) ўсмасиз қош қайда
Д) курмаксиз ош қайда 
Е) сабзисиз ош қайда
31. Ягона қахрамонга эга бўлган, кулги ва ҳазилга асосланган жанрнинг 
номини топинг? 
А) аския 
В) лапар
С) айтишув
Д) латифа 
Е) ўлан
32 . Халқ оғзаки ижодининг қайси жанрида халқнинг доно,  п урхикмат ва 
лўнда қарашлари узоқ даврлар мобайнида ҳам ўзгаришсиз и ф одаланиб 
келинади? 
А) масал
В) мақол
С) топишмоқ
Д) ҳикматлар
Е) эртаклар
33.   Ўзбек   халқи   орасида   тар қ алган   «варсо қ и»,   «масала»   сўзлари   нимани
англатади?
А)  «алла» қўшиқлари 
55 В) эртакларни
С) топишмокларни
Д) тез айтишларни
Е) мақолларни
34.  Диний байрамлар қайсилар?
А) Хотира ва қадрлаш куни
В) Конституция куни
С) Рўз а  ҳайити
Д) Қурбон ҳайити
Е) с, д.
35 . «Достон» сўзи яна қандай маъноларда ишлатилади?
А) қисса, ҳикоя
В) шону - шуҳрат
С) саргузашт
Д) таъриф, мақтов
Е) саналганларнинг барчаси
36 . Маълум товуш ва сўзларни тўғри талаффуз қилишга, нутқни ўстиришга 
мўлжалланган жанр бу...
А) масал
В) мақол
С) матал
Д) тез айтиш
Е) алла 
37 . Халқ оғзаки ижодида энг йирик жанр қайси? 
А) рубоий 
В) ғазал 
С) лапар
Д) достон
Е) эртак
38 . Латифанинг хусусиятлари тўғри кўрсатилган қаторни топинг? 
А) ягона қахрамонга эга бўлади
В) ихчам сюжетга эга бўлади
С) асардаги мулоқот диалог шаклида бўлади
Д) а, в, с.
Е) Бахш и лар томонидан айтилади.
39 . Халқнинг тарихий ўтмиши ҳақидаги бадиий ёдномалари бу ...   
А) мақоллар 
В) ривоятлар
С) асотирлар
56 Д) мақоллари
Е) лирик қўшиқлар
40 . Достонларнинг тузилишига кўра турларини аниқланг?
А) қаҳрамонлик достонлари
В) лирик достонлар
С) эпик ва драматик достонлар
Д) жангнома достонлар 
Е) в, с
41 . «Темирни қизиғида бос», «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин» мажозий 
иборалари қайси жанрга хос?
А) матал 
В) мақол
С) масал
Д) терма
Е) саналганларнинг барчаси
42 . Достонларнинг мазмунига кўра турларини аниқланг?
А) лирик достонлар
В) қаҳрамонлик, жангнома достонлар
С) тарихий, китобий достонлар 
Д) эпик, драматик достонлар
Е) в,с 
43 . Халқ педагогикасининг таъсир кучи, аҳамияти нимада? 
А) умуминсоний йўналишга, умумбашарий ғоя - мақсадларига 
қаратилганлигида 
В) унинг ҳаётийлиги, таъсирчанлигида 
С) унинг серқирралиги ва сермаънолигида
Д) ҳаёт, инсон муаммоларини қамраб олиши.
Е) барча жавоблар тўғри
44 . «Ҳар бир инсон (зардўшт) кунига беш марта ювиниб, покланиб, қуёшни 
олқишлаб сиғиниши шарт» қайси асардан олинган?
А) «Сабъаи - сайёр»
В) «Авесто»
С) «Қутадғу билиг»
Д) «Девони ҳикмати»
Е) «Ал – Жомеъ ас-саҳиҳ»
45 . «Ичириб элга  қошиқ  бирла шўрва, 
      Чўмич сопи билан кўзни чиқарма» 
Байтда қандай иллат қораланган?
А) бепарволик
57 В) такаббурлик
С) миннат 
Д) зўравонлик
Е) очкўзлик
46 . Ойтўлди, Ўзғурмиш, Ўгдулмиш, Кунтуғмиш - қайси асарнинг 
қаҳрамонлари?
А) А.Югнакий «Ҳибатул - ҳақойиқ»
Б) Ю.Х.Хожиб «Қутадғу билиг»
С) Рабғўзий «Қиссаси Рабғўзий»
Д) С.Сароий «Гулистон бит туркий»
Е) Дурбек «Юсуф ва Зулайҳо»
47 . «Хатна қилиш» маросининг иккинчи номи?
А) бешик тўйи.
В) суннат тўйи
С) фотиҳа тўйи
Д) никоҳ тўйи
Е) чарлари тўйи
48 . Ўзбек миллий мусиқа асбоблари берилган қаторни топинг? 
А) ғижжак, карнай, скрипка.
В) ноғора, доира, бала ла йка.
С) дутор, най, рубоб, танбур, ғижжак.
Е)  ги т а ра, флейта, дўмбира
49 . Рус тилидаги қуйидаги мақолнинг ўзбек тилидаги муқобилини топинг?
«Хорошее слово и слона на путь направит»
А) «Яхши гап – жон озиғи»
В) «Яхши гап билан илон қинидан
      Ёмон гап билан пичоқ қинидан»
С) «Яхши отга бир қамчи,
     Ёмон отга минг қамчи»
Д) «Яхши билан юрсанг етарсан муродга,
     Ёмон билан юрсанг қоларсан уятга»
Е) саналганларнинг барчаси
50 . Ҳашар нима?
А) Шарқ халқлари орасида кенг тарқалган удум.
В) кўпчиликнинг бир кишига кўмаги
С) бир кишининг кўпчиликка кўмаги
Д) кўчиликнинг бир ёқадан бош чиқариб, бир мақсадда биргалашиб ҳаракат 
қилиши.
Е) саналганларнинг барчаси тўғри.
58                                    Якуний назорат саволлари: 
    
                                                               ВАРИАНТ №1
1. Халқ педагогикасининг муҳим йўналиши ва муҳим хусусиятлари 
нималардан иборат? 
2. Халқ оғзаки ижоди жанрларига нималар киради ва уларнинг халқ 
педагогикаси манбаи сифатидаги ўрни.
3. Халқимиз ҳаётида ишлатиладиган яхши тилаклар, олқишларга мисоллар 
келтиринг.
                                      ВАРИАНТ №2
1. Халқимизга хос бўлган нутқ маданияти, сўзлашиш одоби ҳақида фикр 
билдиринг.
2. Масалларда воқелик нималар орқали тасвирланади: таъриф беринг, мисол 
келтиринг, тарбиявий аҳамиятини тушунтирнг.
3. Ўзбекларда ота-онага ҳурмат одобини таърифланг ва изоҳланг.
ВАРИАНТ №3
1. Халқ педагогикаси фанининг асосий мақсади ва вазифалари нималардан 
иборат? 2.“Алпомиш” достонининг ахлоқий тарбиядаги аҳамияти нимада? 
3. Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги, миллий меъморчилик, миллий 
театр ва мусиқа, қўшиқчилик ва халқ рақс санъати нима учун халқ 
педагогикаси манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади?
ВАРИАНТ №4
1.   Этнопедагогика   фанининг   ўрганилиш   мақсади   ва   вазифалари   ҳақида
гапиринг.
2.   Юртимиздаги   тарихий   обидалар,   миллий   меъморчилик   намуналарининг
ёшлар тарбиясидаги аҳамияти нимада?
3. Баркамол шахс қандай фазилатларга эга бўлиши керак?
ВАРИАНТ №5
1. Педагогик маданият тушунчасини таърифланг.
2. Миллий урф-одатларнинг тарбиявий аҳамияти нимада?
3.“Амир ал-мўминийн” деган шарафга эга бўлган муҳаддис ҳақида гапиринг.
ВАРИАНТ №6
1. Гегель ўтмишдаги маърифий бойликлар ҳақида қандай фикрлар 
билдиради? Сиз ўзингиз бу ҳақда нима дея оласиз?
2. Ўзбек миллий менталитетига хос жиҳатлар ҳақида гапиринг.
3. “Алпомиш” достонида қандай масалалар, тарбиявий тушунчалар ва 
муносабатлар акс этади? 
ВАРИАНТ №7
59 1.  Халқ педагогикасига таъриф беринг.
      2.     Ўзбек   халқи   ўйинлар   мероси   қандай   гуруҳларга   бўлинади   ва   уларнинг
тарбиявий аҳамияти нимада?
      3.     “Соғлом   турмуш   тарзи”   тушунчасига   таъриф   беринг,   ўзбек   халқи
ҳаётидан мисоллар келтиринг.
ВАРИАНТ №8
1.Халқ педагогикаси қандай фанлар билан ўзаро алоқада ўрганилади ва 
сабаби нимада?
2.Ҳунармандчилик соҳаларининг меҳнатсеварлик тарбиясидаги аҳамияти.
3.  Асотирларнинг қандай турларини биласиз, уларнинг ҳар бирига мисоллар 
келтиринг.
ВАРИАНТ №9
1.  Халқ педагогикаси манбаларини тушунтиринг.
2.     Мавсумий   байрам   ва   маросимларнинг   экологик   тарбиядаги   аҳамияти
ҳақида гапиринг.
3. Ўгит-насиҳат методи ҳақида гапиринг, мисоллар келтиринг.
ВАРИАНТ №10
1. Халқ   педагогикасининг   тарбиявий   имкониятлари   деганда   нималарни
тушунамиз?
2. Ислом динида қайси фазилатлар улуғланади ва қайси иллатлар қораланади?
3.   Сизнинг   шаҳрингизда   олов   билан   боғлиқ   урф-одатлар   сақланиб   қолганми?
Уларнинг тарбиявий аҳамияти нимада деб ўйлайсиз?
ВАРИАНТ №11
1.   Халқ   педагогикасининг   дидактик   имкониятлари   деганда   нималарни
тушунамиз?
2.   Экологик   тарбия   ва   соғлом   турмуш   тарзи   ҳақида   халқ   оғзаки   ижоди
жанрларидан  мисоллар келтиринг.
3. Ислом дунёсида ҳадисларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида гапиринг.
ВАРИАНТ №12
1. Миллий таълим-тарбия нима ва у нимадан бошланади?
2. Имом ат-Термизийнинг  “Сунан” ҳадислар тўпламидан мисоллар 
келтиринг, ҳадисларнинг тарбиявий аҳамиятини тушунтиринг.
3. Байрамлар, оммавий халқ сайилларида қандай санъат турлари намойиш 
этилган?
ВАРИАНТ №13
1. Аниқ   ва   гуманитар   фанларни   ўқитишда   халқ   педагогикаси   манбаларидан
фойдаланишнинг тарбиявий аҳамияти нимада?
2. Уста-шогирдлик   одобини   таърифланг   ва   тарихий   манбаларга   асосан
изоҳланг.
60 3. Халқ   педагогикасида   қандай   тарбия   методлари   мавжуд   эканлигин
тушунтиринг.
ВАРИАНТ №14
1. Педагогика   –   психология   фанларини   ўқитишда   халқ   педагогикасининг
қайси манбаларидан фойдаланиш мумкин?
2.   Нима   учун   диний   таълимотларни   халқ   педагогикаси   билан   боғлаб
ўрганамиз?
3.   Анъана,   урф-одат,   маросим   тушунчаларининг   фарқи   нимада?   Мисоллар
келтиринг.
ВАРИАНТ №15
1. Оилавий қадриятларга нималар киради?
2. Нима учун меҳмондорчилик маданиятимизнинг кўҳна манбалари бўлиб 
ҳисобланади?
3. Қўшиқларнинг турлари ва тарбиявий аҳамияти ҳақида гапиринг.
ВАРИАНТ №16
1. Соғлом турмуш тарзига оид қадриятларга таъриф беринг.
2. Шифобахш ўсимликларнинг мўъжизавий хосиятлари ҳақида нималарни 
биласиз?
3. Афсона ва ривоятлар таърифини мисоллар билан тушунтиринг.
ВАРИАНТ №17
1.Бадиий-эстетик   қадриятлар   ва     маънавий-руҳий   қадриятларга   нималар
киради?
2. Ибрат-намуна методининг ўзига хослиги нимада?
3. Турли диний оқимларнинг зарарли оқибатлари ҳақида гапиринг.
ВАРИАНТ №18
1. Ижтимоий-сиёсий қадриятлар ва меҳнат қадриятлари ҳақида тушунча 
беринг.
2. Ҳунармандчилик соҳаларига оид халқ мақолларидан мисоллар келтиринг.
3. “Достон” ва “бахши” сўзларига таъриф беринг, достонларнинг тузилиши, 
мазмунига кўра турлари, тарбиявий аҳамиятини тушунтиринг.
ВАРИАНТ №19
1. Маданий-маърифий ва илмий-маънавий қадриятларни таърифланг.
2. Илм ўрганишга даъват қилувчи ҳадислардан мисоллар келтиринг.
3.   Халқ   табобатида   ва   тарбияда   мусиқа   ва   қўшиқнинг   аҳамиятига   оид
нималарни биласиз?
 
ВАРИАНТ №20
61 1. Абу Наср Форобийнинг педагогик ғоялари ва халқ педагогикаси ғоялари 
билан уйғунлиги.
2. Халқ педагогикасида ахлоқий тарбия усуллари ва воситаларига нималар 
киради?
3. Меҳмондорчиликда ишлатиладиган тавозели жумлаларни айтинг.
62 2.5. Фан мавзулари юзасидан тақдимотлар.
                                             
63 Умумий хулосалар.
Бугунги   кунда   оила   маънавияти,   ёшларни   оилавий   ҳаётга   тайёрлаш
масалалари нафақат бизнинг республикамизда, балки бутун жаҳонда долзарб
мавзу   сифатида   қаралмоқда.   Чунончи,   кейинги   пайтларда   ёшлар   ўртасида
қонунбузарлик, ахлоқ-одоб доирасига зид ҳаракатлар ва шунга ўхшаш нохуш
ҳолатлар   тобора   ўсаётганлиги   жамиятнинг   барча   аъзоларини
ташвишлантирмай   қолмайди.   Шу   сабабли   бундай   қусурларнинг   олдини
олиш, оила ва оилада бола тарбиясига муносабатни тубдан ўзгартириш талаб
этилади.   Бунинг   учун,   аввало   асрлар   давомида   катта   синов   йўлини   босиб
ўтган   шарқона   тарбия   усулини   жорий   этиш,   умуминсоний   ва   миллий
қадриятлар,   халқ   педагогикаси   манбаларини   кундалик   турмуш   тарзига
сингдириш лозим. 
Мазкур   битирув   лойиха   ишида   айнан   шу   масалага   оид   маълумотлар
ёритилган бўлиб, асосий эътибор халқ педагогикасида  оила маънавиятининг
ифодаланиши, ёшларни халқ педагогикаси манбалари асосида оилавий ҳаётга
тайёрлаш масаласига қаратилган. БЛИ мазмунида:
- халқ педагогикасида оила маънавияти   педагогик муаммо сифатида тадқиқ
этилди;
- халқ педагогикасида оила маънавиятининг мазмун моҳияти ёритилди;
-   фан   ва   мавзуга   оид   кейслар   тўплами,   амалий   ва   ижодий   топшириқлар
назорат топшириқлари, мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар берилди. 
-мавзу бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
                                                 Тавсиялар:
1.   Ёшларни   оилавий   ҳаётга   тайёрлашда   айнан   оилада   соғлом   психологик
муҳит яратиш мазмуни, шакл, методлари билан таништириб бориш.
2.Ёшлар   билан   барча   оилавий   муаммолар   бўйича   давра   суҳбатлари,
семинарлар ташкил этиш.
3. Халқ педагогикаси манбалари билан мунтазам  таништириб бориш.
4.   Ёшларни   оилавий   ҳаётга   тайёрлашда   оила   маънавиятига   оид   мавзуларни
ёритишда    таълим муассасаларида узвийликка эътибор бериш.
64 65