Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 590.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Октябрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳароратни ўлчаш қурилмалари

Купить
Ҳароратни ўлчаш қурилмалари Ҳарорат-саноатда технологик жараёнларни назорат қилиш ва тартибга солишнинг энг муҳим параметрларидан бири (масалан, колбаса маҳсулотларини иссиқлик билан ишлов бериш, сутни пастерлаш, консерваларни стериллаш ва бошқалар.) ҳисобланади. Маҳсулот қайта ишланадиган ҳароратни ўлчаш оралиғи -60 дан 300 °С гача бўлади. Саноатдаги технологик жараёнлар, иссиқлик ва иссиқлик масса алмашинувини узатиш жараёнларининг хилма-хиллиги, шунингдек микробиологик жараёнлар ҳароратни ўлчаш учун турли хил техник воситалардан фойдаланишни талаб қилади. Ишлаш принсипига қараб ҳароратни ўлчаш қурилмалари қуйидагича таснифланади: кенгайтириш термометрлари (суюқлик, дилатометрик, биметаллик); манометрик термометрлар; термоелектрик ўзгартиргичлар; қаршилик термометрлари,пирометрлар . Температурага – тегишли муҳит ҳароратининг физик миқдори Харорат деганда Термодинамик тизимни тавсифловч ҳар хил интуитив тушунчасини ифодоловчи физик миқдор тушунилади Иссиқ органлар (жисм, тана) ҳар хил интуитив тушунчасини ифодоловчи физик миқдор тушунилади Ҳарорат деганда (температурага – тегишли муҳит ҳарорати) термодинамик тизимни тавсифловчи ва иссиқ органлар (жисм, тана) миқдор даражаларини ҳар хил интуитив тушунчасини ифодоловчи физик миқдор тушунилади. Ҳарорат технологик жараёнларнинг муҳим параметрларидан бири бўлиб, амалда паст ёки юқори ҳароратларнинг қийматлари билан иш кўришга тўғри келади. Ҳарорат ўлчайдиган асбобни 1598 йилда Галилей биринчи бўлиб тавсия этган. Сўнгра М.В.Ломоносов, Фаренгейтлар термометр ишлаб чиқишган. Ўлчов ва вазнлар бўйича 1960-йилда ўтказилган Х I халқаро конференсия қарорларида икки ҳарорат шкаласи: Келвин градуси (К) ўлчов бирлиги билан ўлчанадиган термодинамик шкала ва Селсий градуси (°С) ўлчов бирлиги билан ўлчанадиган халқаро амалий шкалаларнинг қўлланиши кўзда Келвин термодинамик шкаласидаги пастки нуқта – абсолют нол нуқта (К) бўлиб, ягона экспериментал асосий нуқта эса сувнинг юқори нуқтасидир. Бу нуқтанинг сон қиймати 273,15 К. Сувнинг муз, суюқ, газ фазаларидаги мувозанат нуқтаси бўлган сувнинг юқори нуқтаси музнинг эриш нуқтасидан 0,01 К юқорироқ туради. Термодинамик ҳарорат Т ҳарфи билан, сон қийматлари эса °К билан ифодаланади. Амалий ўлчашларда ишлатиладиган халқаро амалий ҳарорат (ҳарорат) шкаласи термодинамик шкала кўринишида ишланган. Бу шкала кимёвий тоза моддаларнинг бир қадар осон тикланадиган ўзгармас қайнаш ва эриш нуқталари асосида тузилган. Уларнинг сонли қиймати газли термометрлар орқали аниқланган бўлиб, Халқаро амалий ҳарорат шкаласи ўлчов ва вазнлар бўйича ўтказилган ХИ умумий конференсияда қабул қилинган . Ҳарорат ўлчаш асбоби ишлаш принсипига қараб, қуйидаги гуруҳларга бўлинади Нурланиш термометр Қаршилик термометр Термоэлектр термометр Манометр термометр Кенгайиш термометр Ҳарорат ўлчаш асбоби ишлаш принсипига қараб, қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Кенгайиш термометрлар . Бу термометрлар ҳарорат ўзгариши билан суюқлик ёки қаттиқ жисмлар ҳажмининг чизиқли ўлчамларнинг ўзгаришига асосланган. 2. Манометрик термометрлар . Бу асбоблар моддалар ҳажми ўзгармас бўлганда ҳарорат ўзгариши билан босимнинг ўзгаришига асосланган. 3. Ҳарорат таъсирида ўзгарадиган термоелектр юритувчи кучнинг ўзгаришига асосланиб ишловчи термометрлар термоелектр термометрлар ҳисобланади. 4. Ўтказгич ва ярим ўтказгичларнинг ҳарорати ўзгариши сабабли электр қаршиликнинг ўзгаришига асосланиб ишловчи термометрлар қаршилик термометрлари дейилади . 5. Нурланиш термометрлари . Улар орасида энг кўп тарқалганлари: а) оптик пирометрлар–иссиқ жисмнинг равшанлигини ўлчаш асбоби; б) рангли пирометрлар (спектрал нисбат пирометрлари)–жисмнинг иссиқликдан нурланиши спектридаги энергиянинг тақсимланишини ўлчашга асосланган; в) радиацион пирометрлар–иссиқ жисм нурланишнинг қуввати ўзгаришига асосланган. Нурланиш термометрлари ҳароратни контакциз ўлчаш усули асосида ишлайди Температура шкалалари ТСелсий (°С), Келвин (К), Фаренгейт (ОФ) ва Ренкина (ОРн) градусларида Замонавий термометрия ўлчашнинг турли усул ва воситаларига эга. Ҳар бир усул ўзига хос бўлиб, универсаллик хусусиятига эга эмас. Берилган шароитда оптимал ўлчаш усули ўлчашга қўйилган аниқлик шарти ва ўлчашнинг давомийлиги шарти, температурани қайд қилиш ва автоматик бошқариш зарурати ёрдамида белгиланади. Энг қулай, аниқ ва ишончли ўлчаш усуллари температуранинг бирламчи датчиклари сифатида қаршиликнинг термоўзгарткичи ва термоелектр ўзгарткичлардан фойдаланадиган контактли усуллардан иборат. Температурани суюқликли шиша термометрлар билан ўлчаш аниқлигадаги йўл қўядиган хатолар бир қатор факторларга боғлиқ: текширилган шкала бўлинмалари учун киритиладиган тузатиш қийматининг ноаниқлиги; нол нуқтасининг ўзгариши; термометрнинг ўлчанаётган мухитга кириш чуқурлигининг ҳар-хиллиги; ташқи босимнинг ўзгариши; термометр инерциясининг ва резервуар билан атроф-мухит иссиқлигининг мувозанати. Хатоларга сабаб бўладиган келтирилган факторлардан энг аҳамиятлиси нол нуқтасининг ўзгариши ҳамда термометрнинг ўлчанаётган мухитга кириш чуқурлигининг ҳар хиллигидир. Агар тўлиқ киритилганда даражаланган термометрни ишлатилиш шароитларига кўра ўлчанаётган мухитга тўлиқ киритиб бўлмаса, унда унинг резервуари ва суюқлик устуни турли температурада бўлади.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha