Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 55.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳаётга ҳавф солувчи ҳолатларда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш

Купить
Ҳаётга ҳавф солувчи ҳолатларда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш Тезкор тиббий ёрдам талаб қилувчи ҳолатлар  Ўткир юрак етишмовчилиги.  Ўткир томир етишмовчилиги.  Шок.  Ўткир нафас етишмовчилиги  Ўткир буйрак етишмовчилиги.  Тутқаноқ синдроми. Ўткир юрак етишмовчилиги.  Агар юракнинг қисқариш функцияси жуда пасайиб кетса юрак етишмовчилиги ривожланади.  Натижада қатор гемодинамик ўзгаришлар келиб чикади:  Натрий ва сувнинг тўқимада ушланиши  Айланаетган қон ҳажмини купайиши  Гидростатик қон босимини вена ва капиллярларда кўтарилиши. Юрак етишмовчилиги турлари  Ўнг қоринча етишмовчилиги  Чап қоринча етишмовчилиги  Ўткир тотал юрак етишмовчилиги. Чап қоринча етишмовчилиги кўпинча инфаркт миокардда, гипертония касаллигида, миокардитда, юрак порокларида учрайди. Юрак астмаси ва ўпка шиши тарзида кечади. Юрак астмаси - бу кўпинча кечаси бўладиган нафас сиқиши хуружи. Бунда бемор икки оёғини пастга осилтириб ўтириш ҳолатига келади. Бемор нафас сиқишига ва йўталга шикоят қилади. Пульси тезлашади, аритмик бўлади, пресистолик галоп ритми эшитилади. Артериал қон босими кўтарилади. Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш  Тери остига I мл 2% промедол эритмаси (омнопон, морфин) 1-2 мл кордиамин билан юборилади. 0,5 мл 0,05% строфантин билан 10 мл 3,4% эуфиллин вена ичига юборилади. Кислородли терапия, оёқларга грелка қўйиш.  Агар гипертоник криз билан кечса, 200-400 мл қон чиқарилади, в/и дибазол (6-8 мл 0,5% ) эритмаси юборилади. Ўпка шиши  Ўпка шиши чап қоринча етишмовчилиги оғир кечганда кузатилади. У кўпинча юрак астмаси, миокард инфаркти билан бирга кечганда учрайди. Ўпка зотилжами пайтида ҳам ўпка шишади. Симптомлари  Бемор буғилиб, ҳансираб нафас олади, йўталганда шилимшиқ ва қонли кўпиксимон балғам ташлайдилар. Ўпкасида ҳар хил хириллашлар эшитилади. Юрак зарблари пасайиб, юрак уриши мароми от чопганидек бўлади. Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш  т/о 1мл 2% омнопон эритмаси билан 0,5 мл 0,1% атропин ва 2 мл кордиамин юборилади. Кислород билан 96'' спирт парлари ингаляцияси. 200-400 мл қон чиқариш ва в/ига 0,5 мл 0,05% строфантин эритмаси (10-20 мл 40% глюкозада, секин) юборилади.  Ёрдам бермаса, в/ига 0,5 мл 0,05% строфантин эритмаси ва 1мл 1% морфин, 0,5мл 5% пентамин 250мл 5% глюкоза эритмасида юборилади. В/ига 4-12 мл 1% лазикс эритмаси, оғир ҳолларда – 10% глюкозада тайерланган 30% ли мочевина эритмаси. Метаболик ацидозни йўқотиш учун в/ига 200 мл 5% натрий бикарбонат эритмаси юборилади. Ўнг қоринча етишмовчилиги  Йирик ўпка артерияси эмболиясида  оғир бронхиал астмада  ўткир пневмонияда  спонтан пневмотораксда  кенг миокард инфарктидан кейин келиб чикади. Клиник белгилари  Юз, лаб, оёқ-қўл цианози, бўйин томирлари бўртиши ва пульсацияси. ЭКГда – юрак ўнг қоринчаси гипертрофияси белгилари. Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш  в/ига 0,5мл 0,05% строфантин эритмаси ва 10мл 2,4% эуфиллин эритмаси юборилади. Оғриқ қолдириш учун морфин билан атропин қилинади. Цианозда оксигенотерапия ўтказилади. Ўткир томир етишмовчилиги  Хушдан кетиш –томирлар етишмовчилигининг енгил кўринишларидан бири бўлиб, баъзида томирлар девори тонуси нейрогуморал бошқарилиши издан чиқиши оқибатида миягя қон кам келади. Сабаблари:  Димиққан жойда узоқ ўтириш  Қўрқиш  Оғриқ  Оч қолиш  Бу ҳолат томирлар тонуси барқарор бўлмаган кишиларда учрайди. Симптомлари  Бош айланиши, кўнгил айниши, кўз олди қоронғилашиши, териси оқариб, қўл ва оёқлари совийди.  Кўз қорачиғи кенгайиб, ёруғликка таъсирланмайди, нафас юзаки бўлади.  Томир уриши заифлашиб, секинлашиб қолади, қон босими пасаяди.  Хушдан кетиш 20-40 секунд давом этиб 1-2 минутгача чўзилиши мумкин. Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш  Беморнинг тугмалари ечилиб, тоза ҳаво олиш имкони берилади.  Юзига совуқ сув пуркаб, новшадил спирти ҳидлатилади.  Тери остига кофеиннинг 10%ли эритмасидан 1мл ёки 20%ли камфорадан 2мл ва 2мл кордиамин юборилади. Коллапс  Коллапс хам ўткир томир етишмовчилиги бўлиб, хушдан кетишдан оғир ва узоқ кечиши билан фарқланади. Бунда қон босими кескин тушиб кетиши оқибатида мия ва юракни қон билан таъминланиши бузилади.  Клиник белгилари:  Коллапс тез ривожланади.  Беморнинг ранги оқариб, кўзлари нурсизланади, баданига совуқ тер чиқади, нафаси тезлашиб, томир уриши заифлашади.  Бемор атрофдаги таъсир ва воқеаларга бефарқ бўлиб қолади. Тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш  В/ига ёки т/ога 1мл 1% мезатон ва 2мл кордиамин юборилади, тери остига 2-4 мл 20% камфора эритмаси ва 1мл 10% кофеин юборилади. В/ига полиглюкин ёки реополиглюкин 400-800мл юборилади.  Қон, плазма, гемодез қилинади. Метаболик ацидозни йўқотиш учун 100-300 мл 5-8% натрий гидрокарбонат эритмаси в/ига томчилаб юборилади.  Углерод оксиди билан заҳарланишдан келиб чиққан коллапсда оксигенотерапия қилинади. Ўткир психомотор безовталик ҳолати.  Ҳозирги замон уруши шароитида ҳарбийлар жароҳат олиши қаттиқ қўрқиш оқибатида ва заҳарловчи моддалар (психомимиклар) таъсири остида ўткир психомотор безовталик ҳолатига тушади. Касаллик белгилари  Беморлар ўзини билган ҳолда қачон ва қаерда бўлганликларини адаштирадилар. Эси кириб-чиқиб туради. Кўрув ва эшитиш галлюцинациялари асосий ўрин тутиб, бунда бемор кўзига кўринаётган воқеаларни томоша қилиб қолмай, ўзи ҳам иштирок этишга интилади. Кўзга кўринаётган воқеалар баъзан қувончли бўлса, кўп ҳолларда бемор ҳолати учун таҳдидли бўлади. Эс кириб чиқиб, кўзга ҳар хил нарсалар куриниб турган бир пайтда бемор ўта ҳаракатчан бўлиб кетади. Жарохат олиш оқибатида мия лат еб келиб чиқадиган бу ҳолат 3-5 соат давом этиши мумкин. Даволаш принциплари .  Тинчлантирувчи терапия.  Оғриқсизлантирувчи терапия.  Юракни қувватловчи терапия.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha