Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳазм органлари функциясига таъсир этувчи воситалар

Купить
Ҳазм органлари функциясига таъсир этувчи воситалар Хазм органларига таъсир этувчи воситаларнинг таснифи  Иштаҳага таъсир қилувчи воситалар  Сўлак безлари фаолиятига таъсир кўрсатувчи воситалар  Ошқозон безлари фаолиятига таъсир кўрсатувчи воситалар  Антацид воситалар  Гастропротекторлар  Ошқозон маторикасига таъсир кўрсатувчи воситалар  Қусиш чақирадиган ва қусишга қарши воситалар  Ўт ҳайдовчи воситалар  Ошқозон ости бези фаолияти бузилганда ишлатиладиган воситалар  Сурги воситалар Иштахага таъсир этувчи воситалар 1.Иштахани оширувчи воситалар: аччиклар, инсулин, психотроп ва анаболик воситалар 2.Иштахани сусайтирувчи воситалар: -катехоламинергик системага таъсир этувчилар фепранон, дезопимон, мазиндол - серотонинергик системага таъсир этувчилар фенфлурамин Иштаха асосан очлик ва тўқлик марказлари орқали бошқарилиб туради. - Очлик маркази гипоталамуснинг латерал ядроларида - тўқлик маркази эса вентромедиал ядроларида жойлашган бўлади.  Иштаха лимбик система, бош мия пўстлоғига боғлиқ ҳолда ва адренергик, дофаминергик , серотонинергик системаларига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.  Иштаха иштахани очиш учун: аччиқ моддалар, шувоқ тиндирмаси (гликозид абсентин ва эфир мойи сақлайди), инсулин (глюкозани камайтиради), амитриптилин, литий карбонат, клофелин кабилар. Иштаха очувчи моддаларнинг таъсир механизми: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги рецепторларни қўзғатиб, рефлектор йўли билан очлик марказини қўзғатади. Иштахани пасайтирувчи воситалар  Фенамин алиментар семизликда қўлланилади. таъсир механизми нерв охирларидан норадреналин ва дофамин ажралишини ошириб қайта сўрилишини блоклайди ва тўқлик марказини стимуллайди. Қон плазмасидаги глюкопротеин моддаси иштахани пасайтиради  Фепранон  Дезапимон ларнинг иштахани пасайтирувчи механизми фенаминга ўхшайди, лекин ундан кучсизроқ таъсир қилади ва периферик адреномиметик таъсири йўқ. Фепранон (драже)-овқатдан 30-60 минут олдин. ичиш учун берилади. Дезапимон эса овқат вақтида берилади. Бу воситалар уйқунинг структурасини бузганлиги учун куннинг биринчи ярмида берилади. Ножўя таъсирлари: Тахикардия, АД ошиши, анемия, бесаранжонлик, уйқунинг бузилиши уларга кўникиб қолиш мумкин. Қўллаб бўлмайдиган ҳолатлар: Гипертония, коронар қон томирлар етишмовчилигида мияда қон айланиши бузилганда кўк сув касаллигида, тиреотоксикозда,невритларда  Мазиндол – иштахани пасайтириш хусусияти бўйича фенаминдан 5-10 марта кучли. Таъсир механизми унга ўхшаш. Мазиндол  ошқозонда триглицеритларнинг сўрилиши ва синтезини сусайтиради  холестерин миқдорини камайтиради. У овқатдан кейин куннинг биринчи ярмида буюрилади. Ножўя таъсирлари : уйқу структурасини бузади, оғиз бўшлиғини қуритади, кўнгил айнийди, қабзият ва аллергик реакцияларга олиб келади.  Фенфлурамин – бошқа препаратлардан фарқи: седатив таъсир қилади қон босимини оширмайди. Унинг марказий таъсири серотонинергик системага боғлиқ.  Фенфлурамин нерв охирларидан серотонин ажралишини оширади ва қайта сўрилишини камайтиради. - мия тўқималарида серотониннинг алмашинувини оширади. Бу эса серотониннинг бош мияда камайишига олиб келади. - Шу билан бирга фенфлурамин ҳам меъда-ичак йўлида триглицеридларнинг сўрилишини камайтиради ва синтезини сусайтиради. Ножўя таъсирлари :  Уйқучанлик  депрессия  МИЙ га таъсирловчи таъсир кўрсатади. Катта дозаларда ишлатилганда эйфория чақиради.  Айрим ҳолларда кўникиб қолишга олиб келади. Сўлак безларига таъсир этувчилар 1. Кучайтирувчилар: пилокарпин, карбохолин, антихолинэстераз воситалар- прозерин 2.Сусайтирувчилар: атропин ва бошка холинблокаторлар Холинергик нервларнинг қўзғалиши сўлакнинг ажралишини кучайтиради ( Пилокарпин гидрохлорид, карбохолин, прозерин ) Холинеэргик нервларнинг блокланиши натижасида сўлак ажралиши камаяди. Қулланилиши: гиперсаливацияда, гижжали инвазияда, оғир металл тузлари билан захарланганда қўлланилади. Асосий ножўя таъсири оғизнинг қуриши ҳисобланади Меъда секрециясини кучайтирувчи воситалар . Диагноз қўйиш мақсадида гастрин, гистамин, пентогастрин моддалари, минерал сувлар ишлатилади. • ошқозон безларидаги Н 2 рецепторларини қўзғатиб ошқозон ширасини ва унинг кислоталигини оширади. Ўринбосар терапия сифатида эса сунъий ошқозон соки, пепсин ва суюлтирилган хлорид кислота лар ишлатилади. Меъда секрециясини сусайтирувчи воситалар 1. Антацид воситалар Натрий гидрокарбонат, магний оксид, магний трициликат, алюминий гидроксид ва калций карбонат 2. Холиноблокаторлар: -танлаб таъсир этмайдиганлар атропин -танлаб таъсир этувчилар пирензепин - ганглиоблокаторлар пирилен, бензогексоний 2.Н 2 - гистаминоблокаторлар: циметидин, ранитидин, фамотидин, низатидин, роксатидин 3.Протон насоси ингибиторлари: омепразол, пантопразол, лансопразол 4.Простагландинлар синтетик хосилалари: мизопростол Антацид воситалар Натрий гидрокарбонат, магний оксид, магний трициликат, алюминий гидроксид ва калций карбонат Антацид воситалар- ишқорий муҳитга эга меъда ширасидаги кислотали муҳитни камайтиради. Бу воситалар таъсирининг тезлиги, таъсир эффекти, меъдада СО 2 ҳосил қилиши билан бир-биридан фарқ қилади. натрий гидрокарбонат тез ва қисқа ваытда меъдада СО 2 ҳосил қилади, бу эса меъданинг кенгайишига бундан ташқари меъдада иккиламчи хлорид кислотанинг ажралишига олиб келади. магний оксид 3-4 баробар натрий гидрокарбонатдан кучлироқ,СО 2 ҳосил қилмайди. Магний препаратлари ёмон эрийди. Ошқозонда маълум бир қисмигина сўрилади. Магний трициликатнинг адсорбцияловчи таъсири ҳам бор Гастропротекторлар 1. Шиллик каватни механик химоясини яратувчи воситалар: сукралфат, де-нол 2.Шиллик кават барьерини тургунлигини кучайтирувчи воситалар: карбеноксолон, мизопростол Гастропротекторлар Сукральфат, Висмут трикалий дицитрат, Карбеноксолон натрий (цитопротекторлар). Беъвосита меъда шиллиқ қаватига таъсир қилиб, уларни кимёвий ва физик омилларини таъсирини камайтиради ёки бартараф қиладиган моддалардир. Бу воситалар асосан ошқозон ва 12 бармоқ яра касалликларини даволашда ишлатилади. Сукральфат (антепсин) оч сарғиш гел, кислотали муҳитда клейсимон модда ҳосил қилиб яра юзасини қоплаб олади. Сукральфат нормал шароитдаги шиллиқ қаватга деярли таъсир кўрсатмайди (6 с.) Сукральфат ухлашдан олдин ва овқатдан олдин қабул қилинади. Сукральфат МИЙ да сўрилмайди. Ножўя таъсирлари - қабзият, оғиз бўшлиғининг қуришини чақириши мумкин Висмут трикалий дицитратлар (денол, висмут субцитрати, трикалий дицитратовисмут). Коллоид суспензия бўлиб, хлорид кислота таъсирида оқ чўкма ҳосил қилади, натижада яра юзасини бекитади. Ножўя таъсирлари йўқ. Карбеноксолон натрий (биогастрон). Циклик тритерпен бўлиб чучукмия илдизидан олинади.  меъда шираси ажралишини кучайтириб, қовушқоқлигини оширади ва ҳимоялайди натрий пепсиногеннинг активлигини камайтириб пепсинга айланишига йўл қўймайди.  МИЙда яхши сўрилади, 90% плазма оқсиллари билан бирикади.  Асосан ичак орқали организмдан чиқиб кетади. меъда яра касалликларида кучлироқ эффект беради. Меъда моторикасига таъсир этувчи воситалар 1.Прокинетиклар: метоклопрамид, цизаприд, домперидон 2.Антикинетик воситалар М-холиноблока торлар,ганглиоблокаторлар, бускопан, пробантин, спазмолитиклар-папаверин. но-шпа Прокинетик воситалар асосан меъдада химуснинг эвакуацияси қийинлашганда ишлатилади. Меъда маторикаси ошиб кетганда эса холиноблокаторлар, ганглиоблокаторлар ва спазмолитик миотроп воситалар ишлатилади. Кайт қилдирувчи воситалар 1.Кусиш марказини ёки уни фаоллаштирувчи триггер сохасини бевосита кузготувчилар апоморфин гидрохлорид 2.Рефлектор воситалар: ипекакуана илдизи, афсонак ути препаратлари, мис сульфат, рух сульфат  Қусиш қусиш маркази , яъни кўриш, ҳид билиш, таъм билиш сезгилари бузилганда.  вестибуляр аппарат ва тригер зона химорецепторлари таъсирланганда пайдо булади  Қусишни чақирувчи воситалар асосан тригер зонадаги химорецепторларни ёки қусиш марказини қўзғатиш эвазига чақиради. Кайт килишга карши воситалар 1.М-холиноблокаторлар: скополамин, “Аэрон” 2. Н 1 гистамин рецпторлари блокаторлари: димедрол, дипразин, 3. Д 2 дофамин рецепторлари блокаторлари: метоклопрамид, тиэтилперазин, этаперазин аминазин, трифтазин, галоперидол 4. 5-НТ 3 серотонин рецепторлари блокаторлари: ондансетрон, трописетрон Скополамин, аэрон таблеткаси , М- холиноблокаторлар ва гистаминга қарши воситалар қусиш марказига таъсир қилади. Тригер зонасига таъсир этувчи воситаларга метоклопромит (реглон, церукал) воситалари ишлатилади. Сафро хайдовчи воситалар 1.Сафро хосил булишини кучайтирувчилар (холеретика ёки холесекретика) 2.Сафро ажралишини кучайтирувчилар (хологога ёки холекинетика) Холесекретиклар -сафро кислоталари ва уларнинг тузлари: дегидрохол кислотаси, хологон, дегидрохолин - сафро препаратлари “Холензим”, аллахол, лиобил -усимлик препаратлари Холосас -синтетик п-тлар оксафенамид, никодин, циквалон  Бу воситалар жигар ҳужайраларида ўт ҳосил бўлишни кучайтиради.  Дигитрат кислота ва холензиллар ўринбосар терапия сифатида ҳам ишлатилади.  Оксафенамид ўт ҳосил бўлишига таъсир этмасдан, унинг ажралишини ҳам оширади.  циквалон, никодин, жўхори попуги воситалари ҳам ишлатилади. Холикинетиклар -МИТ гормонлари: холецистокинин -МИТ гормонлари ажралишини оширувчилар: магний сульфат, сорбит, ксилит -М-холиноблокаторлар атропин,платифиллин -Миотроп спазмолитиклар папаверин, но-шпа  Ўтнинг ўт йўлларидан ўтишига (одди сфинктерини бўшаштирувчи) М- холиноблокаторлар ва миотроп спазмолитик таъсирга эга бўлган воситалар киради.  12-бармоқ ичак гормонлари ҳам ўт ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади  магний сулфат кукуни: зонд орқали 12- бармоқли ичакка юборилади ва рефлектор йўли билан ўт пуфагини қисқартиради ва одди сфинктерини бўшаштиради. Улар асосан сурункали гепатитда ва сурункали холициститда ишлатилади. Гепатопротекторлар - фосфолипид препаратлари эссециале -флавониодлар легалон, силибор, ЛИВ-52 -жигар препаратлари витогепат, сирепар, вигератин Ичакнинг харакат фаолиятига таъсир этувчи воситалар 1.Ичак моторикасини кучайтирувчи воситалар (сургилар) 2.Ичак моторикасини сусайтирувчилар: • М-холиноблокаторлар • ганглиоблокаторлар • миотроп спазмолитиклар • опиоидлар (имодиум- лоперамид) • адреномиметиклар Сурги воситалари I.Неорганик моддалар: магний сульфат, натрий сульфат, табиий ва сунъий карловар тузи П. Органик брикмалар: • усимликлардан ажратилган моддалар - усимлик мойлари канакунжут мойи - таркибида антрагликозидлар бор препаратлар сано барглари, тогжумруд пустлоги экстракти, равоч илдизи • синтетик воситалар: фенолфталеин, изафенин
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha