Хоразмнинг xvii-xix ва хх аср бошлари тарихнавислиги

ХОРАЗМНИНГ  XVII - XIX  ВА ХХ АСР БОШЛАРИ
ТАРИХНАВИСЛИГИ
МУНДАРИЖА
СЎЗБОШИ
I БОБ XVII-ХIХ ва XX аср бошлари хоразмда ёзилган тарихий 
асарлар ва уларнинг ўрганилиши
II БОБ XVII-XIX ва XX аср бошлари хоразмда яшаган 
тарихнавис олимларнинг ҳаёти ва ижоди
а) Абулғозийхоншшг ҳаёти ва ижоди
б) Муниснинг ҳаёти ва ижоди
в) Огаҳийнинг ҳаёти ва ижоди
г) Баёнийнинг ҳаёти ва ижоди
III БОБ ХVII-ХIХ ва XX аср бошлари хоразмда ёзилган тарихий 
асарларда хива хонлигининг сиёсий хаёти
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ СЎЗБОШИ
Хоразмда   жуда   кўплаб   олимлар,   тарихнавислар,   шоирлар,   наққошлар,
мусиқашунослар   етишиб   чиққан.   Уларнинг   ўрта   аср   фанининг   турли
соҳаларига асос солганлиги маълум.
Ўрта   Осиёнинг   катта   маданият   марказларидан   бири   бўлган   Хоразмда
Муҳаммад   Мусо   ал-Хоразмий,   Абу   Абдулла   ал-Хоразмий,   Абу   Райҳон
Муҳаммад ал-Беруний, аллома За-махшарий каби олимлар етишган ва ижод
этган.   Проф.   С.П.Толстов1,   проф.   Я.Ғ.Ғуломов2   ва   бошқа   қатор   олимлар
ўзларининг   илмий   тадқиқотларида   Хоразмнинг   бой   маданиятга   эга
эканлигини етарли далиллар билан исботлаб бердилар.
Академик Я.Ғ.Ғуломов бундай деб ёзади: «Хоразмда деҳқончиликнинг
юқори   маданияти   жуда  қадим   замонларда   сунъий   суғориш  асосида   вужудга
келган   ва   худди   Миср,   Месопотамия   ҳамда   Шарқнинг   бошқа
мамлакатларидагидек   тараққий   этган»3.   Бу   юксак   маданият   ўз   навбатида
Хоразмда фаннинг тараққиётига ҳам таъсир кўрсатган эди.
«Беруний   ўзидан   олдин   ўтган   ватандоши   Муҳаммад   ибн   Мусо   ал-
Хоразмий   сингари   Ўзбекистонда   ўрта   асрларда   етишган   ўзбек   маданияти
классиги,   ўзбек   фанини   яратган   энг   буюк   олимлардандир.   Хоразмий   ўз
асарлари   билан   Шарқ   ва   кейинроқ   Европа   риёзий   илмига   асос   солди   деган
фикр ҳақиқатга хилоф бўлмаганидек, Берунийнинг қудратли иуфузи кейинги
асрларда   Шарқ   мамлакатларида   илмнинг   ривожланишига   ўз   таъсирини
ўтказди»4.
Дунёга   машҳур   олимлар   плеядасини   берган   Хоразм   XVII-XIX   ва   XX
аср   бошларида   хоразмлик   тарихнавис   олим   Абулғозий,   Шермуҳаммад
Мунис, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Муҳаммад Юсуф Баёний, шунингдек, қатор
шоир ва адиб-ларнинг ватани эди.
Олимлар   ва   тарихчилар   томонидан   Хоразм   тарихини   ўр-ганиш
борасида   анчагина   илмий-тадқиқот   ишлари   олиб   борилди.   Қатор   илмий-
монографик   асарлар   майдонга   келди.   Шу   билан   бирга,   ҳали   қатор   қўлёзма
асарлар   борки,   Хоразм   гарихици   ёритишда   уларни   ўрганиш,   уларда келтирилган   далилий   маълумотлардан   тўлиқ   фойдаланиш   ва   нашр   қилиш
врур.   1954   йили   Тошкентда   бўлиб   ўтган   қўшма   илмий   сессияда   тарихни
ёритиш   учун   Шарқ   қўлёзмаларини   ва   архив   ҳуж-жатларини   мунтазам
равишда ўрганиш ва нашр этиш за-рурлиги уқдириб ўтилган эди5.
XVII-XIX ва XX аср бошлари Хива хонлиги тарихига атаб тарихчилар
томонидан қатор тарихий асарлар яратилган.
XVII   аср   Хоразм   тарихнавислиги,   асосан,   Хива   хони   ва   тарихчиси
Абулғозийдан бошланади.
Ўзбек   тилида   тарихий   асарлар   ёзиш   анъанаси   Ўрта   Осиё
хонликларидан   Хива   хонлигида   кенг   кўламда   давом   эттирилди.   Абулғозий
бошлаган   ишни   XIX   асрда   атоқли   ўзбек   шоирлари   ва   машҳур
тарихнавислари   Шермуҳаммад   Мунис   ва   Муҳаммад   Ризо   Огаҳий   катта
маҳорат   билан   давом   эттирдилар.   Бу   буюк   олим   ва   тарихнавислар   Хоразм
тарихини ёзиш билан бир қаторда, шу соҳада маълум мактаб ҳам яратдилар.
Буларнинг   ишини   XIX   аср   ва   XX   асрнинг   бошларида   яшаган   таниқли
тарихнавис   олим   ва   шоир   Муҳаммад   Юсуф   Баёний   давом   эттирди.   Бу
тарихнавислик   мактаби   намояндалари   фақат   Хоразм   тарихига   оид   асарлар
ёзиш   билан   чекланиб   қолмай,   кўпгина   тарихий   асарларни   бошқа   Шарқ
тилларидан   ўзбек   тилига   таржима   қилдилар.   Шу   билан   бир   вақтда,   улар
томонидан кўпгина адабий асарлар ҳам ижод қилинди ва таржима этилди.
Хива   хони   ва   тарихнавис   олим   Абулғозий   «Шажарайи   турк»6,
«Шажарайи   тарокима»7   номли   тарихий   асарларнинг   муаллифидир.   У   ўз
даврининг   давлат   арбоби,   лашкарбошиси   ва   атоқли   тарихнависи   бўлиш
билан   бир   қаторда,   тиб   илмини   яхши   билган   ва   бу   борада   «Манофиъ   ул-
инсон»8 номли асар ҳам тасниф этган.
Абулғозийдан   Мунисгача   бўлган   бир   асрдан   кўпроқ   давр   Хоразм
ҳаётида   анчагина   нотинч   давр   бўлиб,   Мунисгача   бу   давр   тарихи   ёзилмаган
эди. Шундай аҳволга қарамай XVIII асрда Хоразмда Нодир, Вафоий, Равнақ,
Андалиб, Роқим, Нишотий, Умар Боқий, Муҳаммад Хокисор, Киромий каби
ажойиб шоирлар яшаб ижод этганлар. XVIII   асрнинг   охирги   чораги   ва   XIX   аср   Хоразм   тарих-навислигида
алоҳида   ўринни   эгаллайди.   Чунки   бу   даврда   атоқли   тарихнавис   олим   ва
шоир,   давлат   арбоби,   ўзининг   бутун   фаолияти   билан   Хоразмда   маданий
юксалишга   ҳомий-лик   қилган   Шермуҳаммад   Мунис   ибн   Амир   Авазбий
мироб ва унинг жияни Муҳаммад Ризо Огаҳий ибн Эрниёзбеклар бу борада
қалам тебратдилар ва қатор тарихий ва адабий асарлар ижод этдилар.
Улардан бири Мунис тарафидан тасниф этилган ва Огаҳий томонидан
ёзиб   тамомланган   Хоразм   тарихини   қадим   замон-лардан   1825   йилгача   баён
этувчи «Фирдавс ул-иқбол»9 номли асардир.
Мунис   фақатгина   бу   капитал   тарихий   асарни   ёзиш   билан   чекланиб
қолмади.   У   ўз   замонасининг   тараққийпарвар   шоири   сифатида   мукаммал
девон тузди. Унинг девонидан бир неча нусха ҳозирда мавжуд10.
Бундан   ташқари,   Мунис   ажойиб   хаттот   бўлиб,   ҳуснихат   назарияси
бобида ҳам таниқли олим эди. Унинг ҳуснихат назариясига бағишлаб ёзилган
махсус «Саводи таълим» номли асари ҳам  бор11. Шу даврда маданият  учун
катта   хизматлар   қилган   Мунис   ўз   фаолиятида   юқорида   кўрсатилган   ишлар
билан   чегараланиб   қолмади.   У   ўз   атрофига   замонасининг   тараққийпарвар
тарихчилари   ва   шоирларини   тўплади.   Уларга   махсус   асарлар   ёзишда   ёрдам
кўрсатиш билан бир вақтда,  Шарқнинг машҳур шоирлари, тарихчиларининг
асарларини   кўчириш,   бир   ерга   йиғиш   ва   таржима   қилиш   ишига   рағбат-
лантирди   ва   ўзбек   халқи   маданияти   хазинасини   бошқа   халқлар   маданияти
тарихи   ҳақида   ёзилган   асарлар   ва   уларнинг   ўзбекча   таржималари   билан
бойитиш   ишини   амалга   оширишда   фаол   раҳбарлик   қилди.   Ўзи   ҳам   шахсан
бир   қанча   тарихий   асар-ларни   ўзбек   тилига   таржима   қилди   ва   унинг
кўрсатувига мувофиқ бир қанча асарлар кўчирилди ва таржима қилинди.
Мунис   машҳур   Шарқ   тарихчиларидан   Муҳаммад   ибн   Ховандшоҳ
Мирхонднинг   «Равзат   ус-сафо»   асарининг   1-жил-дини   ва   2-жиддининг
биринчи ярмини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган12.
Мунис ишини давом эттирган атоқли шоир, буюк тарих-навис олим ва
моҳир таржимон Муҳаммад Ризо Огаҳий эди. Огаҳий   тарихнавис   олим   сифатида   Ўрта   Осиё,   айниқса,   Хоразм
тарихини   ўрганишда   қимматли   қатор   тарихий   асарлар   яратди.   Шоир
сифатида   мукаммал   девон   тузди.   Таржимон   сифатида   қатор   тарихий   ва
адабий асарларни ўзбек тилига таржима қилди.
«Фирдавс ул-иқбол»нинг 1813 йилдан 1825 йилгача бўлган воқеаларни
баён   этувчи   қисми,   «Риёз   уд-давла»13,   «Зубдат   ут-таворих»14,   «Жомиъ   ул-
воқеоти   султоний»15,   «Гулшани   давлат»16,   «Шоҳид   ул-иқбол»17   номли
асарлар Муҳаммад Ризо Огаҳий қаламига мансубдир.
Огаҳий   томонидан   ижод   этилган   девонлардан   ҳам   бир   неча   нусха
бизгача   етиб   келган18.   Бундан   ташқари,   Огаҳий   жуда   кўп   асарларни   ўзбек
тилига   таржима   қилади.   Ўз   девонининг   сўзбошисида   кўрсатиб   ўтишича:
«Равзат   ус-сафо»нинг   II   дафтарининг   II   қисмини,   «Нодирнома»,   «За-
фарнома», «Зубдат ул-ҳикоёт», «Мифтох ут-толибин», «Ахло-қи Муҳсиний»,
Восифийнинг   «Наводир   ул-вақойиъ»,   «Наси-ҳатномаи   Кайковус»,
Жомийнинг   «Саломон   ва   Абсол»,   Саъ-дийнинг   «Гулистон»,   Жомийнинг
«Баҳористон»,   Носирийнинг   «Равзат   ус-сафойи   Носирий»,   «Тазкираи
Муқимхоний», «Табақоти Акбаршоҳий», Низомийнинг «Ҳафт пайкар», Хис-
равийнинг   «Ҳашт   беҳишт»,   Жомийнинг   «Юсуф   ва   Зулайҳо»,   Ҳилолийнинг
«Шоҳ ва гадо» асарларини ўзбек тилига таржима қилган19.
Кейинчалик Асфандиёр (1910-1918) даврига келиб, бу иш, яъни Хоразм
тарихини   ёзишни   давом   эттириш   вазифаси   ўша   даврнинг   илғор   фикрли
шоири   ва   тарихчиси   Муҳаммад   Юсуф   Баёнийга   топширилган   эди.   Баёний
1329/1911   йили   Мунис   ва   Огаҳий   томонидан   ижод   этилган   тарихий
асарларни  ўрганиш  асосида  Хоразм  тарихини  қайта   ёзиш  ва  давом  эттириш
ишига   киришади   ва   ўзининг   «Шажарайи   Хоразм-шоҳий»20,   «Хоразм
тарихи»21 номли асарларини ижод этади. Баёний ҳам тарихий асарлар ёзиш
билан чекланиб қолмади. У замонасининг кўзга кўринган шоирларидан бири
бўлиб,   мукаммал   девон   тузди22.   Мунис   ва   Огаҳий   анъанасини   давом
эттириб,   анчагина   асарларни   ўзбек   тилига   таржима   қилди.   Баёний,   Дарвеш
Аҳмаднинг   «Саҳойиф   ул-ахбор»,   Али   ибн   Муҳаммад   ал-Ҳиравийнинг «Шайбонийнома»,   Абу   Жаъфар   Муҳаммад   ибн   Жарир   ат-Табарийнинг
«Тарихи Табарий» каби асарларини таржима қилган.
Юқорида   келтириб   ўтганимиз   тарихнавислар   билан   бир   қаторда,   XIX
аср   ва   XX   аср   бошларида,   айниқса,   Муҳаммад   Раҳимхон   II   (1865-1910)
даврида   жуда   кўплаб  шоирлар   яшаган   ва   ижод  этган.   Улардан   кўпларининг
тўлиқ девонлари бизгача  етиб келган. Баъзиларининг шеърларини баёзларда
учратиш   мумкин.   Айниқса,   бу   давр   шоирлари   ҳақида   маълумотлар
Аҳмаджон   Табибийнинг   «Мажмуат   уш-шуаройи   Фирузшоҳий»23,
Лаффасийнинг   «Хива   шоир   ва   адабиёт-чиларининг   таржимаи   ҳоллари»24
номли асарларда ва бош-қаларда келтирилган.
Лаффасий   ўз   асарида   қуйидаги   номларни   келтирган:   Мунис,   Огаҳий,
РОжий,   Равнақий,   Зиракий,   Сўфий,   Феруз,   Муродий,   Комёб,   Комил,
Нишотий, Хожа, Равнақий, Рожиҳ, Холис, Нозим, Фаррух, Султоний, Содиқ,
Саъдий,   Оқил,   Баёний,   Асад,   Ғозий,   Нозир,   Шиносий,   Мирзо,   Табибий,
Ғуломий,   Камолий,   Пўркомил,   Аваз,   Девоний,   Умидий,   Хаёлий,   Иноят,
Ходимий, Надимий, Чокар, Мутриб, Ожиз, Доий, Ҳақирий, Юсуфий, Роғиб,
Ҳабибий, Хокий, Ниёзий, Музниб, Фақирий, Лаффасий, Қониъий каби қатор
шоирлар   ҳақида   гапиради   ва   улар   ҳақида   қисқача   биографик   маълумотлар
келтиради.
Мазкур   шоирлардан   қуйидагилар   эса   Аҳмаджон   Табибий   томонидан
тузилган   мажмуага   киритилган.   Масалан:   Феруз,   Султоний,   Ғозий,   Асад,
Баёний,   Оқил,   Мирзо,   Нозир,   Шиносий,   Ғуломий,   Камолий,   Иноят,   Доий,
Ожиз,   Ҳақирий,   Ниёзий,   Хокий,   Юсуф,   Табибий,   Роғиб,   Девоний,   Мутриб,
Аваз,   Надимий,   Ходим,   Чокар,   Музниб,   Умидий,   Ҳабиб,   Пўркомил   каби
шоирларнинг   ғазаллари   ва   мухаммаслари   келтирилган   ва   улар   ҳақида
шеърий   йўл   билан   қисқача   маъ-лумотлар   берилган.   Бу   иккала   асар   бир-
биридан   фойдаланиб   ёзилган   бўлса-да,   лекин   бир-бирини   тўлдиради.
Лаффасий   ўз   асарини   Табибийдан   анча   кейин   ёзган   бўлса-да,   у,   Хоразмда
яшаган шоирлардан янги шахсларни келтиради. Ушбу   асар   ХУП-Х1Х   ва   XX   аср   бошлари   Хоразмда   ёзилган   тарихий
асарларни   ўрганишга,   мазкур   тарихий   асарларни   ёзган   тарихнависларнинг
ҳаёти   ва   ижоди,   уларнинг   маданий   ҳаётга   қўшган   ҳиссалари   ва   улар
томонидан   тасниф   этилган   тарихий   асарларнинг   ХУП-Х1Х   ва   XX   аср
бошлари Хива хонлигининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти-
ни   ўрганишдаги   илмий   аҳамиятини   кўрсатишга   қаратилган.   Чунки
ХЛТЬХГХ   ва   XX   аср   бошлари   Хоразмда   яратилган   тарихий   асарлар   ҳамон
қўлёзма   ҳолида   сақланиб   келмоқда   ва   илмий   адабиётда   махсус   илмий
тадқиқот мавзуси сифатида атрофлича ўрганилган эмас.
Бу   асарни   ёзиш   учун   узоқ   йиллар   давомида   хоразмлик   тарихнавислар
Абулғозий,   Мунис,   Огаҳий   ва   Баёнийлар   томонидан   Хоразм   тарихи   ҳақида
ижод   этилган   қатор   қўлёзма   асарларни   синчиклаб   ўқиб   чиқишга   ва
ўрганишга   тўғри   келди.   Биз   аввалги   ишимизнинг   кириш   қисмидаь
кўрсатгани-миздек,   асосан   Хоразмда   Қўнғирот   сулоласи   ҳукмронлиги
ўрнатилишидан   то   Хива   хонлигининг   подшо   Россияси   томо-нидан   босиб
олинишигача бўлган давр (1762-1872) тарихига тўхтаб ўтган эдик.
Бу ишимизда эса хоразмлик тарихчилар томонидан яратилган тарихий
асарларни   ўрганиш   асосида   Хива   хонлиги   ташкил   топганидан   бошлаб   то   у
тарқалиб кетгунча, яъни қарийб 300 йиллик даврдаги Хоразм тарихи қамраб
олинган. Мазкур қўлёзма асарларни ўрганиш борасида кўп йиллар давомида
олиб борилган меҳнатнинг самараси ўлароқ бу иш майдонга келди.
Халқимиз,   Ватанимиз   узоқ   йиллар   давомида   орзу   этилган   истиқлолга
эришди. Ўзбек халқи тарихи бўйича жуда кўплаб тарихий асарлар яратилган.
Ана   шу   қўлёзма   манбаларда   келтирилган   бой   маълумотларни   атрофлича   ва
чуқур ўрганиш асосида тарихимизни яратишимиз керак. Мазкур иш келажак-
да бу борада  олиб бориладиган  муҳим  ишга маълум  ҳисса бўлиб қўшилади,
деган умиддамиз.
Бу   мавзу   устида   илмий   иш   олиб   боришни   Ўзбекистон   Республикаси
Фанлар   Академиясининг   академиги,   марҳум   устозим   Я.Ғ.Ғуломов   тавсия
этган   эдилар.   Бу   асарнинг   ёзи-лиши   давомида   кўрсатган   ёрдамлари   ва қимматли илмий маслаҳатлари учун академик Я.Ғ.Ғуломовга ўзимнинг чуқур
миннатдорчилигимни   изҳор   этаман.   Шунингдек,   бу   асарнинг   ёзилиши   ва
нашр   этилиши   давомида   кўрсатган   ёрдамлари   ва   қимматли   маслаҳатлари
учун   Ўзбекистон   Республикаси   Фанлар   Академиясининг   академиклари:
Б.А.Аҳмедов,   А.П.Қа-юмов,   М.М.Хайруллаев,   А.А.Асқаров,
С.А.Азимжонова,   А.Р.Муҳаммаджонов,   тарих   фанлари   доктори,   проф.
Ҳ.З.Зиёев ва тарих фанлари доктори Азамат Зиёга муаллиф ўзининг самимий
миннатдорчилигини билдиради. I БОБ
XVII-ХIХ ва XX АСР БОШЛАРИ ХОРАЗМДА ЁЗИЛГАН ТАРИХИЙ
АСАРЛАР ВА УЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Хоразмда   қадим   замонлардан   бошлаб,   айниқса,   ХУП-Х1Х   ва   XX   аср
бошларида   бўлган   тарихий   воқеаларни   ўзида   акс   эттирувчи   қатор   тарихий
асарлар маҳаллий тарихнавислар томонидан ижод этилган эди. Катта илмий
аҳамиятга   эга   бўл-ган   хоразмлик   тарихнависларнинг   асарлари   анча   илгари
вақтлардаёқ   олимлар,   тарихчилар   ва   шарқшуносларнинг   диққатини   ўзига
тортган эди.
Хоразмда   300   йилдан   ортиқроқ   вақт   ичида   ижод   этилган   тарихий
асарларни   ўрганишга   бағишланган   бу   асарда,   аввало,   гап   Хоразм
тарихнавислик   мактабини   бошлаб   берган   машҳур   тарихчи   Абулғозий
асарлари ҳақида боради.
Юқорида   айтиб   ўтганимиздек,   Абулғозий   «Шажарайи   турк»,
«Шажарайи  тарокима»,  «Манофиъ  ул-инсон» каби  асарларни  ижод  этди.  Бу
асарлар   рус   ва   чет   эл   шарқшунослари   томонидан   анча   илгари   вақтлардаёқ
ўрганилган ва бир неча бор нашр этилган.
Мазкур   асарнинг   матни   1825   йили   Қозон   шаҳрида   ака-демик   Френь
томонидан   нашр   этилган   эди.   Бу   матнга   Френь   томонидан   лотин   тилида
сўзбоши   ҳам   ёзилган.   Сўнгра   бу   асарнинг   матни   (1871)   ва   француз   тилига
қилинган таржи-маси 1874 йили Санкт-Петербургдаги Шарқ тиллари инсти-
тутининг   профессори   барон   Демезон   томонидан   нашр   этилган.   Биринчи
жилдда   асарнинг   матни   ва   иккинчи   жилдда   эса   унинг   француз   тилига
қилинган таржимаси берилгандир. Биринчи жилдда асар матни охирига исм
кўрсаткичи   ҳам   келтирилган.   Биринчи   ва   иккинчи   жилдга   барон   Демезон
тарафидан   француз   тилида   сўзбоши   ёзилган.   У   бундай   деб   ёзган   эди:   «Мен
биринчи   жилдда   Абулғозий   Баҳодирнинг   «Мўғуллар   тарихи»   номли
асарининг   матнини   нашр   қиламан.   Иккинчи   жилд   эса   унинг   таржимаси   ва
асарга ёзилган шарҳцан иборат бўлади. Мазкур   матн,   ҳозирда   Император   фанлар   академиясининг   Осиё
музейида сакланаётган ва Даль қўлёзмаси номи билан шуҳратланган қўлёзма
асосида нашр қилинаётир. 
Кейинги йилларда Абулғозий асарлари устида илмий тадқиқот ишлари
олиб   борган   олимлар   А.Н.Кононов   ва   С.И.Иванов   бу   тарихий   асарларни
филологик   нуқтаи   назар-дан   ўргандилар4.   Бу   асарларга   тарихий   асар
сифатида мурожаат этган ва ўз илмий тадқиқотларини ёзишда тарихий манба
сифатида   уларда   келтирилган   маълумотлардан   фойдаланган.   Бу   ўринда
В.В.Бартольд,   А.Абражеев,   К.Ю.Юсупов,   Я.Ғ.Ғу-ломов   ва   бошқаларнинг
асарларини келтириб ўтиш кифоя-дир5.
Абулғозийдан сўнг Хива хонлиги тарихига атаб қатор тари-хий асарлар
ёзган хивалик иқтидорли тарихчилар Шер-муҳаммад Мунис, Муҳаммад Ризо
Огаҳий ва Муҳаммад Юсуф Баёнийлар эдилар.
Рус   шарқшуносларидан   А.Л.Кун   Ўрта   Осиё,   айниқса,   Хива   хонлиги
тарихига оид бир неча мақолалар ёзган6.
Мунис   ва   Огаҳийнинг   бу   қўлёзма   асарлари   биринчи   марта   1873   йили
Хива   хони   саройидан   олинган   қўлёзмалар   қатори   А.Л.Куннинг   қўлига
тушган.   У   бу   асарларни   тезликда   Осиё   музейига   топширган.   Ҳозирда   бу
қўлёзмалар   Россия   Фанлар   академияси   Шарқшунослик   институтининг
Санкт-Петербург   бўлимида   сақланмоқда.   Бу   қўлёзмалар   ҳақида   А.Л.Кун
биринчи   марта   1873   йили   «Туркестанские   ведомости»нинг   40-сонида,
шунингдек,   Россия   география   жамиятининг   мажлисида   маълумот   берди.
Унинг   бу   мажлисда   қилган   маърузаси   Россия   география   жамиятининг
ахборотида   ҳам   босилиб   чиққан   (10-жилд,   2-бўлим,   47-58-бетлар).   Шунинг-
дек,   А.Л.Куннинг   қўлёзмалари   ҳақидаги   маълумот   немис   тилида   ҳам
босилган.
XIX   аср   хоразмлик   тарихнавис   олимлар   Мунис   ва   Ога-ҳийнинг
«Фирдавс   ул-иқбол»   номли   асарига   пастор   Авр.   Амирханянцнинг   ёзган
тақризи ҳам мавжуд. Амирханянц бу асар билан жуда яхши танишиб чиқиб,
асарнинг   муаллифи   ва   илмий   қиммати   ҳақида   18   бетдан   иборат   ўз мулоҳазаларини   ёзиб   беради7.   У   асар   ҳақида   бундай   деб   ёзади:   «Шарқ-
шуносларга   маълумдирки,   баъзи   қўлёзмаларгина   унинг   устида   илмий
текшириш   ишлари   олиб   бораётган   олимнинг   озги-нагина   талабини,   яъни
қайси   вақтда,   қаерда   ва   ким   томо-нидан   ёзилган   ва   қайси   аҳволда   ёзилган
деган талабига жавоб бера олади. «Фирдавс ул-иқбол» эса ёрдамчи маълумот
берувчи   китобларга   муҳтож   қилмай,   бундай   саволларнинг   ҳаммасига   жавоб
беради»8.
Ҳақиқатда   ҳам   Мунис   ва   Огаҳийнинг   ўз   замонасининг   иқтидорли
шоири   ва   тарихчиси   эканини   тушунган   Амир-ханянц   улар   ҳақида   қуйидаги
фикрларни   ёзиб   қолдирган:   «Фирдавс   ул-иқбол»нинг   муаллифлари   {Мунис
ва Огаҳий – Қ.М.) ўз диёрида бирдан-бир атоқли шоир, ўрнак бўла оладиган
ёзувчи ва классик тарихчидир. Шайх Сулаймон ўзининг чиғатой тили номли
луғатининг9   кўп   ерида   Мунисдан   ва   унинг   жияни   Огаҳийдан   кўплаб
мисрллар  келтиради.  Унинг бу  тарихий  асарини  давом  эттирган  истеъдодли
шогирди ҳақида яна гапирамиз.
Ўз   амакиси   Муниснинг   ишини   давом   эттирувчи   ва   унинг   ноёб
услубининг   вориси   тарихчи   Огаҳий   эса   ҳақиқатда   ҳам   ўз   устози   Мунис
томонидан   бошланган   юксак   тарихий   бинони   ажойиб   равишда   давом
эттирган ва охирига етказган унинг лойиқ шогирдидир10.
Мунис   ва   Огаҳийнинг   бу   асарини   Хоразм   ва   унга   қўшни   халқлар
тарихини   ўрганишда   катта   аҳамиятга   эга   эканини   кўрсатиб   Амирханянц
бундай   деб   ёзади:   «Дунёдаги   ҳамма   шарқшунослар   Абулғозийдан   сўнг
Хоразмда   ва   унга   қўшни   мамлакатларда   қандай   воқеалар   рўй   берганлигини
билишни   зўр   иштиёқ   билан   хоҳлардилар.   Ҳозир   биз   машҳур   тарихчи
Муниснинг   бу   асари   туфайли   Абулғозийхоннинг   ўғли   Анушахон
ҳукмронлик қилган вақтидаги воқеалар билан танишиш имкониятига эгамиз.
Тарихчи   бизга   Абулғозий-хондан   Чингиз   авлодининг   охирги   вакили
Абулғози   унгача   Хивада   ҳукмронлик   қилган   хонларнинг   даврида   бўлган
воқеаларни бирма-бир баён этади». Амирханянц ўз тақризида бу асарнинг илмий аҳамияти нақадар юқори
эканлигини кўрсатувчи қуйидаги мулоҳа-заларни келтиради.  У «Фирдавс ул-
иқбол» номли тарихий асарнинг афзаллиги шундадир деб ёзади:
а) Абулғозий Баҳодирнинг тарихий асарларини11 давом эттиради;
б)   Бу   машҳур   тарихчи   Абулғозийхоннинг   ўз   асарида   мақсадига
мувофиқ   келмагани   учун   тушириб   қолдирилган   қисмларни   тўлдиради.
Муниснинг асарида биз Абулғозийхон давридан илгариги давр бўйича ҳам, у
хонлик   қилган   даврда   ҳам   бўлган,   лекин   Абулғозийхон   томонидан
келтирилмаган маълумотларни учратамиз;
в)   Ўша   ерларда   (Хоразмда)   катта   ишларда   бўлган   киши-ларнинг
биографияси ҳақида маълумот беради;
г)   Қумли   саҳролар,   Орол   денгизи,   Амударёнинг   дастлабки   оқими   ва
Ҳожимхон хонлик қилган вақтда унинг ўзгартирилиши каби қизиқ географик
маълумотларни   беради.   Шунингдек,   баъзи   Шоҳобод   ариғи,   Банди   султон
каби ка-наллар ҳақида ҳам маълумотлар берилган;
д)   Асардаги   маълумотлар   далиллар   асосида   ёзилган   бўлиб,   аниқ
хронологик тартибда келтирилган;
е)   Бу   асарни   ёзишда   оғзаки   ва   ёзма   маълумотларни   диққат   билан
синчиклаб тўплаган;
ж) Асар соф классик, илмий тилда ёзилган;
и)   Китоб   жуда   яхши   ёзилган   бўлиб,   воқеалар   бир-бири   билан   яхши
боғланган.
Берёзин, барон Демезон, Френь, Илминскийлар чиғатой (ўзбек – Қ.М.)
тилида   ёзилган   манбаларни   бостиришда,   агар   қўлларида   шундай   бир
мукаммал   қўлёзма   асарлари   бўлса   эди,   ўзларини   бахтли   ҳисоблаган   бўлар
эдилар12.
Огаҳийнинг Хива хонлиги тарихига атаб ёзган беш асари-дан «Риёз уд-
давла»,   «Зубдат   ут-таворих»,   «Жомиъ   ул-воқеоти   султоний»   ва   «Гулшани
давлат»   номли   асарлари   қисқар-тирилган   ҳолда   жорий   алифбосида
Тошкентда нашр этилди. Яқинда   Мунис   ва   Огаҳийнинг   «Фирдавс   ул-иқбол»   номли   асарининг
матни араб алифбосида нашр этилди13.
Хоразмлик   тарихчиларнинг   асарлари   ўрганилмаганлиги   ва   ил-мий
ишлар   езишда   улардан   фойдаланилмаганлиги   ҳақида   шарқ-шунос   олим
академик В.В.Бартольд ўз вақтида айтиб ўгган эди14.
В.В.Бартольдгача   хоразмлик   тарихчилар   Мунис   ва   Ога-ҳийнинг   бу
тарихий   асарлари   ҳақида   агарда   Амирханянц   томонидан   ёзилган   тақризни
ҳисобга   олмаганда,   фақат   1873   йи-ли   «Туркестанские   ведомости»
газетасининг40-сонидаиА.Л.Кун-нинг   мақоласи   босилиб   чиққан,   холос.
Кейинчалик   Ўрта   Осиё   тарихини,   шу   билан   бир   қаторда,   Хоразм   тарихини
қўлёзма манбаларга асосланиб ўрганиш иши бобшанди.
Қўлёзма   манбаларга   асосланиб   туриб,   Ўрта   Осиё   халқлари   тарихини,
шунингдек, Хоразм тарихини ёритиш ишида В.В.Бартольд кўп ишлар қилди
ва илмий асарлар яратди.
В.В.Бартольд,   Ф.А.Брокгауз   ва   И.А.Ефронь   томонидан   тузилган
энциклопедия   луғатига   «Туркистон»   қисмини   ёзиб   тақдим   қилган   эди15.
Сўнгра   шу   йили   Орол   ҳақида   анча   яхши   маълумотлар   берувчи   асари   ҳам
босилиб чиқди16.
1910   йили   В.В.Бартольд   генерал   Кауфманга   атаб   нашр   этилган
тўпламда Муҳаммад Раҳимхон II (1865-1910)  Хо-размда ҳукмронлик қилган
даврдаги   тарихий   воқеаларни   ўз   ичига   олувчи   Огаҳийнинг   сўнгги   «Шоҳид
ул-иқбол»   номли   асари   асосида   ёзилган   асарини17   бостириб   чиқарди.
Муаллиф   асарида   Огаҳийнинг   «Шоҳид   ул-иқбол»да   келтирилган   1865-1872
йиллар давомида Хива хонлиги билан Россия ўртасида бўлиб ўтган воқеалар
ва муносабатлар ҳақида гапиради.
В.В.Бартольд   Ўрта   Осиёда   суғориш   ишлари   тарихи   ҳақида   муфассал
маълумот   берувчи   асарини18   ёзаркан,   машҳур   Шарқ   тарихчилари,
географлари,   олимлари,   сайёҳлари,   (Ёқут   Ҳамавий,   Табарий,   Истахрий,   ибн
Халикон,  ибн   Руста,   Шарафиддин   Али  Яздий,   Ҳамдулло   Қазвиний,   Ҳофизи
Абру,   ибн   ал-Асир,   Жувайний,   ибн   Халдун,   Наршаҳий,   Ҳофизи   Таниш Бухорий,   Абулғозий,   ибн   Руста,   ибн   Арабшоҳ,   Абдураззоқ   Самарқандий,
Бобур,   Вассоф,   Мирхонд,   Абу   Абдулло   Хоразмий,   Абу   Райҳон   Беруний   ва
бошқалар)нинг   асарларидан   фойдаланган.   Шунингдек,   ўз   асарининг   Хоразм
тарихига   тегишли   бобида,   умуман,   Амударёга   тегишли   масалаларни   баён
этишда   хоразмлик   тарихчилар   Абулғозий,   Мунис   ва   Огаҳий   томонидан
яратилган   тарихий   асарлардан   фойдаланган.   Бартольд   ўз   асарида   у
фойдаланган   қўлёзма   тарихий   манбаларда   суғориш   ишларига   оид
маълумотларнинг   кам   учраши   ҳақида   гапирса-да,   лекин   Хива   хонлигининг
тарихи   бундан   мустаснодир.   Лекин   бу   ерда   ҳам   кўп   нарсалар   номаълум
қолган.   Ҳар   ҳолда   XVII   асрда   Абулғозийхоннинг,   шунингдек,   XIX   асрда
тарихчилар Мунис ва Огаҳийларнинг Амударё ва ундан чиқарилган каналлар
ҳақидаги   берган   маълумотлари   бошқа   тарихчиларнинг   умуман   суғориш
ишлари бўйича берган маълумотларидан анчагина кўпдир19, деб Абулғозий,
Мунис ва Огаҳийнинг бу асарларини географик маълумотларни баён этишда
ҳам   аҳамияти   катта   эканлигини   уқдириб   ўтган.   Шунингдек,   В.В.Бартольд
бошқа баъзи бир асарларини20 ёзишда ҳам Абулғозий, Мунис ва Огаҳийнинг
юқорида   зикр   этилган   асарларидан   фойдаланган.   В.В.Бартольд   Ўрта   Осиё
хонликларининг Россия билан бўлган савдо ва дипломатик муносабатларини
ўрганишда   ҳам   хоразмлик   тарихчиларнинг   тари^ий   асарларини   қиммати
катта эканлиги ҳақида гапирар экан: «Худди шу масала бўйича ҳам кўпгина
ажойиб маълумотларни ўз ичига олган Хива тарихини яқинда тўлиқ равишда
нашр этишниятидаман»21, деб ёзган эди.
В.В.Бартольддан сўнг Ўрта Осиё тарихини, шунингдек, Хоразм ва унга
қўшни   халқлар   тарихини   ўрганишга   қизиққан   олимлардан   бири
П.П.Ивановдир.   У   Бартольддан   сўнг   маҳаллий   тарихчиларнинг   қўлёзма
асарларини ўрганиш асосида, Ўрта Осиё халқлари тарихини ўрганиш ишини
давом эттирди. Бу қўлёзма асарлар устида ишлаб ва улардан фойдаланиб бир
неча илмий асарлар ёзди. Хоразмлик тарихчилар Абулғозий, Мунис, Огаҳий
ва   Баёнийнинг   тарихий   асарлари   Қора-қалпоғистон   халқлари   тарихи   ҳақида
ҳам маълумот беради ва уларнинг тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга. 1935   йили   биринчи   марта   П.П   Иванов   томонидан   хоразмлик
тарихчиларнинг   тарихий   асарларида   берилган   маълумотлар   асосида
қорақалпоқлар   тарихига   оид   езилган   асари   босилиб   чиқди22.   Бу   асар
қорақалпоқлар   тарихи   ҳақида   хоразмлик   тарихчиларнинг   асарларида
берилган   маълумотлар   асосида   ёзилган   асар   бўлиб,   бу   ҳақида   қилиниши
керак бўлган катта-катта ишларнинг бошланиши эди. Муаллиф томонидан бу
асарда   Хоразм   тарихига   оид   асарларда   келтирилган   маъ-лумотлардан   бир
қисмигина   фойдаланилган,   холос.   Хоразмлик   тарихчиларнинг   тарихий
асарлари   билан   танишган   П.П   Иванов   бундайдеб   ёзган   эди:   «XVIII   ва   XIX
аср қорақалпоқлар тарихи учун, Ўрта Осиёда ёзилган тарихий асарлар ичида
берилган маълумотларнинг қўплиги жиҳатидан XVII аср бошидан 1872 йил-
гача рўй берган воқеаларни баён этувчи XIX асрда ёзилган Хива тарихи жуда
катта аҳамиятга эгадир»23. Шунингдек, хоразмлик тарихнавислар тарафидан
ижод   этилган   бу   тарихий   асарларнинг   туркман   халқи   тарихини   ўрганишда
ҳам   аҳамияти   каттадир.   Чунки   Хива   хонлиги   туркман   халқи   билан   асрлар
давомида   бевосита   муносабатда   бўлиб   келган.   Албатта,   бу   муносабатлар
хоразмлик   тарихнавислар   Абулғозий,   Мунис,   Огаҳий   ва   Баёний   асарларида
ўз ифодасини топмасдан иложи йўқ эди. Мазкур тарихчилар тарафидан ижод
этилган   тарихий   асарларда   туркманлар   тарихига   тегишли   жуда   кўп
маълумотлар   келтирилган.   Абулғозий   туркман   тарихига   атаб   махсус
«Шажарайи   тарокима»   номли   асар   ҳам   ёзган.   П.П.Иванов   бу   асарларнинг
қиммати ҳақида бундай деган эди: «XIX асрда Ўрта Осиёда ёзилган тарихий
асарлар орасида Хива тарих-чилари Мунис ва Огаҳийнинг асарлари туркман
тарихини   ўрганишда   жуда   катта   аҳамиятга   эга»24.   Ҳақиқатда   ҳам   бизга
маълум   бўлган   XVII   ва   XIX   асрларда   ёзилган   бошқа   тарихий   асарларда
Мунис   ва   Огаҳий   тарафидан   ёзилган   асарларда   берилганидек,   туркманлар
тарихи бўйича тўлиқ ва муфассал маълумотларни учратмаймиз. Шунингдек,
П.П.Иванов ва А.К.Боровков XVI –XIX аср туркманлар тарихига оид қўлёзма
манбалар   ҳақида   ўзларининг   умумий   мулоҳазаларини   баён   этар   эканлар,
Эрон   тарихчиларининг   асарларига   ва   Бухорода   ёзилган   тарихий   асарларга қараганда  хоразмлик тарихчилар тарафидан ёзилган асарларнинг қийматини
алоҳида уқтириб, «Мунис ва Огаҳийнинг XIX аср Хива хроникаларида Хива-
туркман муносабатларига ва туркманлар аҳволига кўп ўрин берилган»25, деб
кўрсатиб   ўтадилар.   Шунингдек,   П.П.Ива-новнинг   яқинда   босилиб   чиққан
асарида26   ҳам   Хоразм   тарихчилари   тарафидан   тасниф   этилган   асарларни
Ўрта   Осиё   халқлари   тарихини   ўрганишда   энг   қимматли   манбалардан
жанлиги   эътироф   этилади.   Шунингдек,   у   ўз   асарининг   XVII   ва   XIX   аср
Хоразм   тарихига   тегишли   қисмларини   ёзишда   мазкур   тарихнависларнинг
асарларидан фойдаланган.
В.В.Бартольд   XIX   аср   Урта   Осиё   халқлари   тарихини,   шу-нингдек,   шу
давр   тарихини   ўрганиш   учун   зарур   бўлган   қўлёзма   асарларнинг   кам
ўрганилганлигини таъкидлаб, бундай деган эди: «Ўрта Осиё хонликларининг
XVIII   ва   XIX   аср   тарихи   Шарқ   тарихининг   энг   кам   ёритилган   қисмларидан
биридир.   Бу   ҳол   хонликлар   тарихига   тегишли   манбаларнинг   йўқлигидан
эмас, балки мутахассисларнинг бу тегишли ман-баларга эътиборсизлик билан
қарашларидан келиб чиққан ҳолдир...»
Шарқ халқларининг янги давр тарихида эса фақат муттасил турғунлик
ва тушкунликнигина кўрадилар.
Бизнинг қўлимизда сон ва сифат эътибори билан маълум ва бор бўлган
манбалар   асосида   кейинги   давр   тарихини   кўпроқ   ўрганиш   имконига   эга
бўлсак   ҳам,   лекин   бу   даврларнинг   тарихи   ўтган   даврга   нисбатан   кам
ўрганилган29. Бу асарлардан тарихчиларимиз Ўрта Осиё халқлари тарихини
ўрганишда   тўлиқ   фойдаланмаганлар.   «Хива   хроникалари,   XVIII-XIX   аср
Хива хонлиги ва туркманлар тарихи бўйича қанчалик бой маълумотларга эга
бўлишларига   қарамай,   ҳозиргача   тарихчиларимиз   томонидан   кам
фойдаланилган.   «Материали   по   истории   туркмен   и   Туркмении»да   берилган
таржималар   кўпчилик   тарихчи   ўртоқларга   бу   асардан   фақат   бир   қисмини
намоён қилди»30
XVII - XIX   аср   хоразмлик   тарихчиларнинг   асарларидан   Ўзбекистон
тарихини   ёзишда   асосий   манба   сифатида   фой-даланилган31   Хоразмнинг XVII - XIX   аср тарихи, айниқса, Хивада Абулғозийхон ва Қўнғирот сулоласи
ҳукмронлиги   даври   тарихини   ёритишда   бу   асарларнинг   қиммати   каттадир.
Чунки   мазкур   асарларда   Хоразмда   Абулғозийхон   ва   Қўнғирот   ҳукмронлиги
даврида   рўй   берган   тарихий   воқеалар   бошқа   даврларга   нисбатан   тўлиқ
равишда   баён   этилган.   М.Й.Йўл-дошев   ўзининг   илмий   ишини   ёзишда,
асосан,   XIX   аср  Хива хонлигининг  архив  материалларига   асосланган  бўлса-
да,  хоразмлик тарихчилар Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарларида
берилган маълумотлардан ҳам фойдаланилган32.
Тарих   фанлари   номзоди   Т.Неъматов   ўз   асарида   XIX   аср-нинг   1-ярми
Хива   хонлиги   билан   Россия   ўртасидаги   муно-сабатлар   тарихи   ҳақида
тўхталар   экан,   уни   асосан   босилиб   чиққан   асарлар   асосида   ёритган.
Шунингдек,   маълум   маса-лаларни   ҳал   этишда   хоразмлик   тарихнавислар
Мунис,   Огаҳий   ва   Баёний   асарларида   берилган   маълумотлардан   ҳам   фой-
даланган33.
Ўзбекистон   Фанлар   академиясининг   академиги   проф.   Я.Ғ.Ғуломов,
қадимги   замонлардан   то   ҳозиргача   Хоразмда   бўлган   суғориш   ишлари
тарихига   бағишланган   илмий   мо-нографияни34   ёзишда,   археология   фани
ютуқларига   асос-ланиш   билан   бир   қаторда,   шарқда   яратилган   қўлёзма   ман-
балардан,   тарихий   асарлардан   кенг   фойдаланган.   Машҳур   Шарқ
тарихчилари,   географлари,   сайёхдари,   олимлари:   Му-ҳаммад   Мусо   ал-
Хоразмий,   Абу   Райҳон   Муҳаммад   ал-Беруний,   Рашидиддин,   Ҳофизи   Абру,
ибн ал-Асир, Табарий, Наршаҳий, ибн Руста, Истахрий, ал-Мақдисий, Ёқути
Ҳама-вий,   Жувайний,   Низомиддин   Шомий,   ибн   Батута   ва   кўпгина
муаллифларнинг тарихий асарларидан фойдаланганидек, Абулғозий, Мунис,
Огаҳий   ва   Баёний   тарафидан   ёзилган   қўлёзма   манбаларда   суғориш   ишлари
бўйича   берилган   маълумотлардан   ҳам   атрофлича   фойдаланган.   Абулғозий,
Мунис, Огаҳий ва Баёний асарларида берилган маълумот-ларнинг кўпчилиги
бошқа   тарихий   асарларда   (Қўқон,   Бухоро   ва   Эронда   ёзилган   асарларда)
учрамайди. Хоразм   тарихини   ўрганишда   асосий   манба   ҳисобланган   бу   тарихий
асарлар   XVII-XIX   аср   Хоразмда   суғориш   ишлари   тарихини   ўрганишда   ҳам
асосий   манбадир.   Хоразмлик   тарихнавислар   ўз   асарларида   Хоразм   ва   унга
қўшни   ўлкаларда   бўлган   суғориш   ишлари   тарихига   муфассал   тўхтаб,
дарёлар,   каналлар,   янги   қишлоқлар,   боғлар   ва   ҳ.к.   шунга   ўхшаш   масалалар
бўйича кўпгина маълумотлар келтирадилар.
Профессор   Я.Ғ.Ғуломов   бу   асарлар   ҳақида   бундай   деб   ёзади:
«Хоразмда   кейинчалик   бўлиб   ўтган   тарихий   воқеалар,   янги   ерларни
ўзлаштириш   масалалари   ва   ирригациянинг   ри-вожланиши   Хиванинг   бой
солномаларида ёритилади. Бу солномаларни бирин-кетин «Мунис» тахаллуси
остида   ёзган   Авазбий   ўғли   Шермуҳаммад   мироб   (1778   йилда   туғилиб,   1829
йилда   вафот   этган);   Эрниёзбек   ўғли   Муҳаммад   Ризо   мироб   «Огаҳий»
тахаллуси   билан   машҳур   бўлган,   1809   йилда   туғилиб,   1872   йилда   вафот
этган;   «Баёний»   тахаллуси   остида   ёзган   Бобожонбек   ўғли   Муҳаммад
Юсуфлар (1859 йилда туғи-либ, 1923 йилда вафот этган) тузганлар.
Мунис   ва   Огаҳий   Хива   саройининг   шоирлари   ва   расмий   тарихчилари
бўлиб,   улар   авлоддан-авлодга   саройнинг   бош   мироби   унвонини   олганлар.
Аммо бу оддий фахрий унвон бўлмаган. Биз буни уларнинг асарларида очиқ
кўрамиз.   Хонликда   магистрал   каналлар   бошқисмини   тартибга   солиш,
тўғонлар қуриш, янги қурилаётган каналларнинг трассасини белгилаш ва шу
каби муҳим ишларга бошчилик қилиш ана шу юқори мартабали шахсларнинг
вазифаси эди. Хоразм каби асосий фаровонлиги суғорма деҳқончилик қилиш
билан боғлиқ бўлган  мамлакатда  ирригацияга  ғамхўрлик қилиш давлат иши
эди.   Бундан   ташқари,   Мунис   ва   Огаҳий   асарларида   Хоразмда   сув   билан
таъминлашнинг   ривожланишини   маълум   бир   йўналишда   баён   қилинади.
Муаллифлар   расмий   тарихни   баён   қилганда,   ҳар   бир   қулай   шароитдан
фойдаланиб,   у   ёки   бу   канал   ва   дарё   тармоғининг   ривожланишини   гапириб
ўтишга ҳаракат қиладилар.
Мунис   Абулғозийхон   бошлаган   Хива   хонлиги   тарихини   давом
эттиради.   Бу   ишни   бажарар   экан,   у   ҳам   бу   асарни   одатдаги   афсонавий ривоятдан   бошлайди.   Абулғозийхоннинг   ёзган   қисмини   бир   мунча
қисқартиради ва  1812 йил воқеа-лари билан тамомлайди. Муниснинг  жияни
ва   шогирди   бўлмиш   Огаҳий   унинг   «Фирдавс   ул-иқбол»   асарини   давом
эттирди ва  1825 йил воқеалари  билан тамомлади. Хонликнинг 1872 йилгача
бўлган   кейинги   тарихини   Огаҳий   бешта   алоҳида   китоб   қилиб   ёзган.   Бу
китобларнинг ҳар бири алоҳида ном билан аталади35.
Шуни   ҳам   айтиб   ўтиш   зарурки,   профессор   Я.Ғ.Ғуломов   ўзининг
Хоразмни   суғориш   тарихига   бағишланган   илмий   тадқиқотини   ёзишда
Баёнийнинг   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   номли   асарида   берилган
маълумотлардан   фойдаланади   ва   уни   биринчи   бўлиб   илмий   истеъмолга
киритди.  Бу асарнинг бир қисми яқинда нашр этилди36.
XVII-XIX  ва   XX  аср  бошларида   Хоразмда  тасниф  этилган   бу  тарихий
асарларда   жуда   ҳам   бой   далилий  маълумотлар  келтирилади.   Биз   улардан   ўз
ўрнида фойдаланиб, атрофлича талқин этишимиз лозим.
Биринчи бобда XVII-XIX ва XX аср бошларида хоразмлик тарихнавис
олимлар   Абулғозий,   Мунис,   Огаҳий,   Баёнийларнинг   «Шажарайи   турк»,
«Шажарайи   тарокима»,   «Фирдавс   ул-иқбол»,   «Риёз   уд-давла»,   «Зубдат   ут-
таворих»,   «Жомиъ   ул-воқеоти   султоний»,   «Гулшани   давлат»,   «Шоҳид   ул-
иқбол»,   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»,   «Хоразм   тарихи»   каби   тарихий
асарларининг ўрганилиш тарихига тўхталиб ўтдик. II БОБ
XVII-XIX ВА XX АСР БОШЛАРИ ХОРАЗМДА ЯШАГАН
ТАРИХНАВИС ОЛИМЛАРНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Абулгозий,   Шермуҳаммад   Мунис,   Муҳаммад   Ризо   Огаҳий   ва
Муҳаммад   Юсуф   Баёний   қобилияти   ва   иқтидорлиги   билан   ўз   замонасининг
истеъдодли   тарихчилари   сифатида   таниддилар.   Улар   бир-бирларининг
ишини   давом   эттириб,   Хоразм   ва   унга   қўшни   ўлкаларда   яшовчи   халқлар
тарихини   ўрганишда   муфассал   маълумот   берувчи   бир   неча   қимматли
тарихий   асарлар   ижод   этдилар.   Абулғозий   «Шажарайи   турк»,   «Шажарайи
тарокима»,   «Манофиъ   ул-инсон»   номли   асарлар   ёзди.   Мунис   ўзининг
«Фирдавс   ул-иқбол»   номли   йирик   асарини   Элтузархон   (1804-1806)   даврида
ёзишни   бошлаган   эди.   Унинг   вафоти   туфайли   охирига   етмай   қолган   бу
асарини   Огаҳий   давом   эттиради.   Шунингдек,   ўзининг   Хоразм   тарихига   оид
қатор «Риёз уд-давла», «Зубдат ут-таворих», «Жомиъ ул-воқеоти султоний»,
«Гулшани давлат» ва «Шоҳид ул-иқбол» номли асарларини ёзади. Бу асарлар
Хива   хонлигида   1825-1872   йилгача   бўлган   тарихий   воқеаларни   ўз   ичига
олади. Огаҳийнинг вафотидан сўнг бу ишни Баёний давом эттиради. Баёний
ўзининг   «Шажарайи   Хо-размшоҳий»   номли   асарини   ёзади.   Бу   асар   1872
йилдан   1914   йил-гача   Хоразмда   бўлган   тарихий   воқеаларни   баён   этади.   Ке-
йинчалик Баёний «Хоразм тарихи» номли асар ҳам ёзган. Шундай қилиб, бу
муаллифлар   томонидан   Ўрта   Осиё,   айниқса,   Хоразм   тарихи   бўйича   ажойиб
асарлар   яратилган.   Бундай   катта   ишни   амалга   ошириш   учун   кенг   маълумот
эгаси бўлиш ва бир неча тилларни билиш талаб қилинар эди. Юксак маҳорат
эгаси   бўлган   бу   тарихнавислар   бундай   ишнинг   уддасидан   чиқа   олдилар.
Куйида   биз   уларнинг   ҳаёти   ва   тасниф   этган   адабий   ва   тарихий   асарлари
билан танишамиз.
а) АБУЛҒОЗИЙХОНШШГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ Хоразм   ўлкасининг   қадим   замонлардан   XVII   асрнинг   иккинчи
ярмигача бўлган сиёсий тарихи Абулғозийхоннинг тарихий асарларида баён
этилган.
Абулғозийхон   XVII   асрда   Хоразм   ўлкасида   яшади   ва   ижод   этди.   У
Хоразм   ўлкасида   XVII   асрда   ҳукмронлик   қилган   ҳоким,   айни   вақтда   кўзга
кўринган тарихнавис олим эди.
Абулғозий   Ўрта   Осиё   халқлари,   айниқса,   ўзбек   ва   туркман   халқлари
тарихини   ўрганишда   катта   аҳамиятга   эга   бўлган   «Шажарайи   турк»   ва
«Шажарайи   тарокима»   номли   тарихий   асарларнинг   муаллифидир.   У   фақат
тарихий   асарлар   ёзиш   билан   чекланмади.   Тибга   оид   «Манофиъ   ул-инсон»
номли асар ҳам ижод этди.
Шундай   қилиб,   Абулғозий   ўз   замонасининг   давлат   арбоби,   атоқли
тарихнависи   ва   олими   эди.   Унинг   қуйидаги   сўзларини   келтирсак,   унинг
қандай   шахс   эканлигини   яна   очиқроқ   тасаввур   этамиз.   «Бу   фақирға
(Абулғозий   –   Қ.М.)   Худойи   таоло   иноят   қилиб   кўб   нимарса   берган   турур.
Хусусан, уч ҳунар берган турур.
Аввал,   сипоҳийгарликнинг   қонуни   ва   йўсиниким,   нечук   отланмоқ   ва
юрумак  ва ёвға   ёсоқ  ясамоқ, кўп  бирлан юруганда  нечук  қилмоқ, оз  бирлан
юруганда нечук қилмоқ.
Иккинчи, маснавиёт ва қасойид ва ғазалиёт ва муқаттаот ва рубоиёт ва
барча   ашъорни   фаҳмламаклик,   арабий,   форсий   ва   туркий   луғатларнинг
маъносини билмаклик.
Учинчи, Одам  аҳдиндан то бу дамгача  Арабистонда, Эрон ва Туронда
ва   Мўғулистонда   ўтган   подшоҳларнинг   отлари   ва   умрларининг   ва
салтанатларининг   кам   ва   зиёдин   билмаклик.   Бу   вақтда   фаҳмламакликда   ва
тарих   билмакликда   фақирдек   киши   шояд   Ироқда   ва   Ҳиндустонда   бўлса
бўлғай, йўқ айтсам  ёлғон бўлғай. Аммо сипоҳийнинг йўсунин билмакликда,
бу   чоқда   мусулмон   ва   кофирда   биз   кўриб   ва   эшитатурғон   ерларда   ва
юртларда йўқ турар. Ер юзи кенг турур, эшитмаган ерла-римизда бўлса ажаб
эрмас*.   Бу   келтирилган   маълумотларга   қараганда,   Абулғозий   шеъриятни яхши тушуниш билан бир қаторда, араб, форс ва туркий тилларни ҳам яхши
билган.
Тарих   илмидан   яхши   хабардор   бўлган   Абулғозий   юқорида   кўрсатиб
ўтилган   асарларни   тасниф   этган.   Абулғозийнинг   ҳаёти   ва   фаолияти   ҳақида
гапирар   эканмиз,   бу   масала   юза-сидан,   биринчи   навбатда,   унинг   мазкур
асарларига   мурожаат   қилишга   тўғри   келади.   Чунки   ўзи   тасниф   этган
асарларида   таржимаи   ҳолига   оид   анчагина   маълумотларни   келтиради.
Айниқса,   «Шажарайи   турк»   асарида   ўз   ҳаётига   ва   сиёсий   фаолиятига   анча
батафсил   тўхтаб   ўтади.   Шунингдек,   Абул-ғозийнинг   ҳаётига   ҳар   хил
энциклопедияларда босилган ма-қолалар бағишланган**.
Биографик   маълумотларнинг   тўлиқроқ   баёни   учун   А.А6-ражеевнинг
«Родословное   древо   тюрков   и   его   автор»   (Звезда   Востока.   Тошкент,   1946.
№12. С. 68-76) номли мақоласини кўрсатиш мумкин.
Абулғозий   ҳақида   биографик   маълумотлар   юқорида   кўр-сатилган
К.Юсуповнинг диссертация ишида (Абулгази и Хивинское ханство в первой
половине   XVII   века)   ва   А.Ю.Яку-бовскийнинг   «Очерки   по   истории
туркменского   народа   и   Туркменистана   VIII - XIX   вв.   (стр.   216 - 233)   номли
асарида ҳам келтирилган»1.
Абулғозий   ва   унинг   мазкур   асарлари   ҳақида   қуйидаги   асарларда   ҳам
қисқача   маълумот   келтирилади   ёки   уни   ва   асари-нинг   номи   тилга   олиб
ўтилади2.
Абулғозий   ўзининг   туғилиши   ва   аждодини   қуйидагича   баён   этади:
«Урганч   вилоятинда   тарих   ҳижрий   минг   тақи   ўн   тўртда   (1014)   1605   –   1606
товушқон   йили   ва   асад   буржи   ва   рабиъ   ал-аввал   ойининг   ўн   бешинда
душанба куни офтоб бирлан баробар тулуъ қилибмиз»3.
У ота-бобоси ҳақида гапирар экан бундай деб ёзади:  «Отамизнинг оти
Араб   Муҳаммадхон,   анинг   отаси   Оқатой-хон,   анинг   отаси   Амнакхон,   анинг
отаси Ёдгорхон...»4 Онасининг   исми   Меҳрибону   хоним   бўлиб,   Жонғози   султон-нинг   қизи
бўлган.   Абулғозий   6   ёшга   кирганда   онаси   вафот  этади.   У   16   ёшга   киргунча
Урганчда отаси қўлида тарбияланади5.
Араб Муҳаммадхоннинг Асфандиёрхон, Ҳабаш султон, Элбарс султон,
Абулғозийхон,  Шариф   Муҳаммад  султон,  Хоразмшоҳ султон,  Авғон  султон
номли етти ўғли бўлган.
Мазкур етти ўғил Араб Муҳаммадхоннинг бир неча хоти-нидан дунёга
келган   фарзандлари   эдилар.   Абулғозийнинг   ёзишича:   «Асфандиёрхоннинг
онаси   ўз   жамоатимиздан   эрди.   Ҳабаш   ва   Элбарснинг   онаси   Найман   қизи
бўлиб, бир онадин эрди. Шариф Муҳаммад султон бирлан Хоразмшоҳ султон
иккисининг   онаси   Хожа   Мавдуд   Чиштий   авлодидан   эди.   Авғон   султоннинг
онаси Абулхайрхон авлодидан эрди»6.
Абулғозий   аввало   катта   акаси   Ҳабаш   султон   билан   Урганчда   ҳоким
бўлиб   туради.   Кейинчалик   ўрталарида   низо   пайдо   бўлгандан   сўнг   Ҳабаш
билан   бирга   Урганчда   тура   олмаган   Абулғозий   Хивага   отаси   араб
Муҳаммадхон ҳузурига келади. Бу ерга келгандан кейин Араб Муҳаммадхон
Абулғозийни Катга ҳоким қилиб тайинлайди. Абулғозий Катда ҳоким бўлиб
турганда   отаси   Араб   Муҳаммадхондан   ўз   аскарлари   билан   унинг   ҳузурига
келишга   фармон   олади.   Араб   Муҳам-мадхон,   Абулғозий,   Асфандиёр   ва
Шариф Муҳаммадлар Ҳабаш ва Элбарс устига юриш қиладилар. Бу юришда
Араб   Муҳаммадхон   енгилади,   қўлга   тушади   ва   кўзи   кўр   қилинади.   Минг
машаққатлар   билан   сувдан   кечиб   ўтган   Абулғозий   аввало   Катга   ва   у   ердан
Имомқулихон   олдига   келади.   Абул-ғозийнинг   ёзишича,   Имомқулихон
саройида турган Абул-ғозийга акаси Асфандиёр хат ёзиб, Ҳабаш ва Элбарсга
қарши   бошлаган   курашда   ёрдамлашишни   сўраган.   Аммо   Имом-қулихон
унинг боришига рухсат бермаган.
Абулғозий Имомқулихон саройида икки йил туради. Маълум курашдан
сўнг   Ҳабаш   ва   Элбарс   устидан   ғалаба   қилган   Асфандиёрхон   Имомқулихон
саройига   ўз   инилари   Абулғозий   ва   Шариф   Муҳаммадни   сўратиб   киши
юборади.   Шундан   кейингина   Имомқулихон   уларга   Хоразмга   қайтишга рухсат   беради.   Сўнгра   Абулғозий   Хивага   қайтади   ва   Асфандиёр   уни
Урганчга   ҳоким   қилиб   тайинлайди.   Энди   Асфандиёр   билан   Абулғозий
ўртасида   келишмовчиликлар   майдонга   келган   эди.   Лекин   шу   аҳволда   бир
қанча вақт Абулғозий укаси Шариф Муҳаммад билан Урганчда ҳоким бўлиб
турадилар.
Урганчда   туришнинг   иложини   топа   олмаган   Абулғозий   Туркистон
ҳокими   Эшимхон   ҳузурида   уч   ой   туради.   Сўнгра   Абулғозий   Тошкентга
келади   ва   Тошкентда   икки   йил   туради.   Сўнгра   Абулғозий   Имомқулихон
олдига  келади.  Кейинчалик  Абулғозий  Хивага  қайтади.   У Хивага  келгандан
икки ой ўтгандан кейин Шариф Муҳаммад Ҳазораспга – Асфандиёр ҳузурига
боради.
Абулғозий билан Асфандиёр ва Шариф Муҳаммад ўртасида яна кураш
бошланади.   Бир   неча   бор   юришлардан   сўнг   Абулғозийни   енга   олмаган
Асфандиёр   Абулғозийни   ҳийла   билан   қўлга   туширади   ва   ўзига   ишончли
бўлган   20   киши   билан   уни   Эронга   Обивардга   жўнатади.   Улар   Абулғозийни
олиб бориб Обивард ҳокимига топширадилар. Обивард ҳокими Абулғозийни
Хуросоннинг беклар бегига топширади. У Абул-ғозийни Ироққа юборади.
Шу вақтда Шоҳ Аббос ўлиб, набираси Шоҳ Сафо тахтга ўлтирган эди.
Абулғозий   уни   Ҳамадонда   зиёрат   қилади.   Шоҳ   Сафо   Абулғозийни
Исфахонга   юборади.   Унга   у   ерда   уй-жой   тайин   қилади   ва   харажат   учун
йилига 10000 танга ажратади. Абулғозий назорат остида сақланади.
Шундай қилиб, Абулғозий Исфахон шаҳрида 10 йил тура-ди. Сўнгра у
ердан  ўз  юртига  қайтишга  ҳаракат   қилади.  Бир  қанча  тадбирлар  ишлатиб,  у
ердан   чиқиб   олишга   муваффақ   бўлади.   Бу   масала   унинг   «Шажарайи   турк»
асарида   батафсил   ёритилган.   Исфахондан   чиқиб   Бастомга   келганда   қўлга
тушишига   сал   қолади.   Ҳар   хил   ҳийлалар   ишлатиб,   бу   можа-родан   қутулган
Абулғозий   ўз   ҳамроҳлари   билан   Хуросоннинг   Маҳин   деган   қишлоғига
келади. У ерда баҳоргача туради.
Баҳор бўлгандан сўнг Абулхон бориб, у ерда икки йил яшайди.   Ундан
сўнг   Манқишлоққа   боради   ва   у   ерда   бир   йил   туради.   Сўнгра   Урганчга келади.   Абулғозий   (1052)   1642-1643   йили   Урганчга   келган   эди.   У   Хоразмга
қайтгандан   олти   ойдан   сўнг   Асфандиёрхон   вафот   этади.   1054   (1644-1645)
йили Асфандиёрхон ўлгандан бир йил ўтгандан кейин Амударёнинг денгизга
қуяр ерида яшаётган халқ Абулғозийни   хон қилиб кўтарадилар. Бундан икки
йил бурун иниси Шариф Муҳаммад ҳам вафот этган эди.
Оролда   хон   қилиб   кўтарилган   Абулғозий   бир   қанча   кураш-дан   сўнг
1054   /1644-1645   йили   Хива   тахтини   эгаллайди   ва   1074/   1663-1664   йилгача
Хивада хонлик қилади.
1074/1663-1664/   йили   хонликни   ўғли   Анушага   топши-ради   ва   1664
йили вафот этади.
«ШАЖАРАЙИ   ТУРК»,   «ШАЖАРАЙИ   ТАРОКИМА»   ВА
«МАНОФИЪ УЛ-ИНСОН»
Абулғозий   юқорида   зикр   этилган   сиёсий   фаолияти   билан   бир   қаторда
замонасининг тарихчиси, олими сифатида бир неча асар тасниф этди. Унинг
сўзбошида кўрсатишича, бу тарихий асарларни ёзишдан биринчи мақсади, ўз
авлодини ва уларнинг хонлик тарихини яратишдан иборат бўлган.
«ШАЖАРАЙИ   ТУРК»   асарининг   тасниф   этилиши   сабабини
қуйидагича   келтиради:   «...   Муҳиббул   уламо   ва   мураббийюл   фузало   Араб
Муҳаммадхон   ўғли   Абулғозий   Баҳодирхон   Чингизий   ва   Хоразмий   андоқ
этатурурким,   Чин-гизхоннинг   ота   ва   аждодларини   ҳар   вилоятларда
подшоҳлик   қилиб   турурлар.   Муаррихлар   туркий   ва   форсий   тили   бирлан
онларнинг   подшоҳлик   қилғон,   туғғон   ва   ўлғон   тарихларини,   яхши   ва   ёмон
қилғон   ишларини   ёзиб   турурлар.   Бир   подшоҳ   отина   бир   донишманд   киши
бир   тарих   айтиб   турур.   Яна   бир   неча   йиллардан   сўнг   шул   подшоҳнинг
авлодиндин   бир   подшоҳ   бўлғонда   тақи   бир   донишманд   муаррих   пайдо
бўлиб, ман ул бурунги муаррихдин яхши айтурман теб, бу подшоҳнинг отина
тақи   бир   тарих   айтиб   турур.   Шундоқ   қила-қила   Чингизхон   авлодидан   ҳар
юртда   ўтган   подшоҳларнинг   отлариға   баъзиларига   ўн   тарих,   баъзиларига
йигирма   тарих   ва   баъзиларига   ўттуз   тарих   айтиб   турурлар.   Эрон   бирлан
Туронда   ўтган   Чингизхон   ўғлонларининг   отларина   айтилғон   тарихлардин ушбу   замон   фақирнинг   олдинда   ўн   саккиз   мужаллод   ҳозир   турур.   Аммо
бизнинг   ота   ва   оқаларимизнинг   бепарволиқи   ва   Хоразм   халқининг
бевуқуфлиқи,   бу   икки   сабабдин,   бизнинг   жамоатимизни   Абдуллохоннинг
оталари   бирлан   бизнинг   оталаримизнинг   айрилғон   еридан   то   бизгача
келгунча тарихларини битмай эрдилар»7.
Абулғозийнинг   ёзишича,   шу   давр   тарихини   ёзадиган   одам
топилмаганидан   ўзи   ёзишга   мажбур   бўлганлигини   айтади:   «Бу   тарихни   бир
кишига таклиф қилоли деб фикр қилдуқ. Ҳеч муносиб киши топмадуқ. Зарур
бўлди.   Ул   сабабдин   ўзимиз   айтдуқ...   Ҳеч   подшоҳ   ва   амир,   ҳеч   ҳаким   ва
донишманд   ўз   тарихини   ўзи   айтғон   эрмас   турур.   Бизнинг   юртимизнинг
ҳавосиндин ва аҳли Хоразмнинг бебизоатлигидин ҳеч замонда бўлмағон иш
бўлди»8.   Бу   даврдаги   тўхтовсиз   феодал   кураш,   иқтисодий   тушкунлик
хонликни маданий жиҳатдан ҳам ана шундай тушкунликка олиб келган эди.
Абулғозий ўз асарини тарафкашлик қилмай, воқеаларни қандай бўлса,
шундай   келтирилганлигини   уқтириб   ўтади.   У   бун-дай   деб   ёзади:   «Эмди
кўнглингизга   келмасунким   фақир   тараф   тутуб   ёлғон   айтғон   бўлғайман   ва   ё
ўзимни ғалат таъриф эт-ган бўлғайман»9.
Абулғозий   «Шажарайи   турк»   номли   асарининг   қайси   вақтда
ёзилганлигини кўрсатиб ўтади. «Тарих ҳижрий минг тақи етмиш тўрт (1074)
1663   –   1664   эрдиким,   биз   (Абулғозий   -Қ.М.)   бу   китобни   ибтидо   қилдуқ   ва
тақи «Шажарайи турк» деб от қўйдуқ. Тақи тўққиз боб қилдуқ.»
АВВАЛГИ БОБ – Одамдин то Мўғулхонгача.
ИККИНЧИ БОБ – Мўғулхондин Чингизхонгача.
УЧИНЧИ БОБ – Чингизхоннинг туққонидан ўлгонигача.
ТЎРТИНЧИ   БОБ   –   Чингизхоннинг   учинчи   ўғли   Ўгадай   қооннинг   ва
анинг   авлодининг   ва   Чингизхоннинг   ўғлон-ларининг   наслиндин   ҳар   ким
Мўғул юртинда подшоҳлиқ қилғон бўлса анинг зикри.
БЕШИНЧИ   БОБ   –   Чингизхоннинг   иккинчи   ўғли   Чиға-тойхоннинг
авлодиндин   Мовароуннаҳр   ва   Кошғар   юртинда   подшоҳлиқ   қилғонларининг
зикри. ОЛТИНЧИ   БОБ   –   Чингизхоннинг   кичик   ўғли   Тўли-хоннинг
авлодиндин Эрон мамлакатинда ҳукумат қилғон-ларининг зикри.
ЕТТИНЧИ БОБ – Чингизхоннинг улуғ ўғли Жўчихон-нинг авлодиндин
Дашти-Қипчоқда подшохлик қилғонлар-нинг зикри.
САККИЗИНЧИ   БОБ   –   Жўчихоннинг   ўғли   Шайбон-хоннинг
авлодиндин Мовароуннаҳр ва Қирим ва Қозоқ ва Туронда хон бўлғонларнинг
зикри.
ТЎҚҚИЗИНЧИ   БОБ   –   Тақи   Шайбонхон   авлодиндин   Хоразм
мамлакатинда   подшоҳлик   қилғонларнинг   зикри10.   Бу   асарни   Абулғозийхон
«Шажарайи   турк»да   келтирилган   баъзи   маълумотларга   қараганда   охиригача
ёзиб тамомлашга улгурмаган. Унинг маълум қисми Абулғозийхон вафотидан
сўнг   Маҳмудий   ибн   Муҳаммад   Замон   Урганчий   томонидан   ёзиб   тамом
этилган. Бу ҳақда қуйидаги маълумотлар кел-тирилган: «Маълум бўлсинким,
Абулғозийхон   жаннатмакон  бу   китобни   тасниф   қилиб   ярмиға   етканда   хаста
бўлдилар.   Ул   вақтда   ўғиллариға   васият   қилиб   турурларким,   бу   китобни
нотамом қўйманг, итмомиға саъй қилинг. Ул сабабдин Абу-л-музаффар ва-л-
мансур Анушахон ибн Абулғозийхон марҳум ва мағфур, бу бандаи бебизоат
ва  каминаи  беиститоатки  Маҳмудий  ибн  Мулла Муҳаммад  Замон  Урганчий
бўлғайман, «Бу китобни итмомға еткур»! – деб ҳукм қилдилар.
Агарчи  банда  бу амри мушкилга лойиқ ва сазовор  эрмас эрдим, андоғ
ҳам   бўлса,   бу   ҳадиси   набавийки,   «ал-маъмуру   маъзурун»   –   турур,   анинг
мазмуниға   амал  қилиб,   бу  шаҳан-шоҳи  олий  шоҳ  ҳукми  бирлан  билганимга
лойиқ бу китоб-нинг итмомига таважжуҳ қилдим»11.
Бундан   ташқари,   ҳудди   шу   варақнинг   ҳошиясида   қўшимча   қуйидаги
маълумотлар ҳам келтирилган. Бу келтирилган маълумотдан асарнинг қайси
қисми   ким   томонидан   тасниф   этилганлиги   аниқроқ   кўринади.   «Возиҳ   ва
лойиқ   бўлсинким,  Элхоннинг   воқеоти   ва  Аланқувонинг   воқеотидан   то   Чин-
гизхоннинг туқғаниғача ва Чингизхоннинг туқғанидин то вафот тобғаниғача
ва   Чингизхоннинг   улуғ   ўғли   Жўчихоннинг   ўзининг   ва   Шайбонхондин   ўзга
ўғлонларининг   ва   иккиланчи   ўғли   Чиғатойнинг   ўзи   ва   ўғлонларининг   ва учланчи   ўғли   Ўгадай   қооннининг   ўзи   ва   ўғлонларининг   ва   тўртинчи   ўғли
Тўлихоннинг   ўзи   ва   ўғлонларининг   воқеотини   банда   айтиб   турурмен.   Тақи
икки мартаба қалмоқ бирлан урушиб босқонининг воқеоти ва тўққуз мартаба
бориб   Бухорони   чопуб   ўлжа   ва   асир   қилғонининг   воқеоти   ва   Карминада
Абдулазизхон   бирлан   урушиб,   босқонининг   воқеоти   ҳам   банда   айтиб
турурмен.
Мундин   ўзга   ҳар   сўзким   бу   китобда   мастур   бўлиб   турур,   барчасини
мағфурий   ва   марҳумий   хони   жаннатмакон   ҳазрат   Абулғозийхон   айтиб
турурлар»12.
Худди   шу   масала   юзасидан   Демезон   нашрида   ҳам   маълумот   бериб
ўтилган13.   Бу   асардан   ҳозир   Тошкентда   ЎзР   ФА   Абу   Райҳон   Беруний
номидаги   Шарқшунослик   институтининг   қўлёзмалар   фондида   тўрт   нусха
сақланмоқда14.   Улардан   энг   қадимийси   851   рақамли   нусха   бўлиб,   XVII   аср
охири ёки  XVIII  аср бошларида кўчирилган бўлса керак.
Унинг   қоғози,   хати   ва   қўлёзмадаги   бошқа   аломатлар   шун-дай   фикрни
тақозо   қилади.   Афсуски,   охирида   кўчирувчининг   исми   ва   кўчирилган   йили
кўрсатилмаган. Асар  юқори сифатли сарғиш  Ўрта Осиёда  ишланган  қоғозга
қора   сиёҳда   анчагина   яхши   настаълиқ   хати   билан   кўчирилган.   Сарлавҳалар
эса қизил сиёҳ билан ёзилган. Бу нусха 194 варақдан иборат бў-либ, ҳар бир
бетдаги   матн   кўк,   қора   ва   тилло   сувидан   ишлан-ган   зарҳал   рамка   ичига
олинган.
Асарнинг   кўп   ерларида   ҳошиясига   баъзи   аниқликлар   киритилган.
Асарнинг   аввалги   ва   охирги   варақпари   тушган   бўлиб,   номаълум   котиб
томонидан   кейинчалик   бошқа   хил   қоғозга   ёзиб   тўлдирилган.   Бу   нусха
мавжуд   нусхаларнинг   энг   эски   нусхаси   ҳисобланади.   Бу   асардан   7626
рақамда сақланаётган  иккинчи нусхаси  159 варақдан  иборат бўлиб, унчалик
чиройли бўлмаган настаълиқ қора сиёҳ билан рус қоғозига ёзилган.
Асарнинг   охирида   кўчирувчининг   исми   келтирилмаган.   Бу   нусха
Бекжон   Раҳмон   коллекциясидан   чиққан   бўлиб,   уни   Бекжон   Раҳмон   1924
йили  сотиб  олган.  Бу  нусха аломатларига  қараганда   XX   асрнинг  бошларида кўчирилган.   Унинг   7668   ра-қамда   Институт   қўлёзмалар   фондида
сақланаётган нусхаси ҳам унчалик чиройли бўлмаган настаълиқ хатида қора
сиёҳ   билан   ёзилган.   Бу   нусха   280   варақдан   иборат   бўлиб,   (1349)   1930   йили
кўчирилган.   Лекин   кўчирувчининг   исми   келти-рилмаган.   Бу   асарнинг
Институт   фондида   2056   рақамда   сақланаётган   тўртинчи   нусхаси   253
варақдан иборат бўлиб, ҳар хил настаълиқ хати билан қора сиёҳда, оқ, қизил
ва   кўк   рангли   қоғозга   ёзилган.   Асар   яхши   чарм   муқовада.   Муқовасига
қараганда, Хоразмда қилинган бўлиши керак.
Кўчирилган   йили   (1351).   1932-1933.   Асарнинг   аввали   ва   охирида,   бу
қўлёзма   эгаси   бўлган   Ҳасан   Мадаминов   номи   ёзилган   муҳри   бор.
Шунингдек,   Абулғозийнинг   иккинчи   «Шажарайи   тарокима»16   номли   асари
ҳам мазкур Институт фондида мавжуд.
б) МУНИСНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Амир   Авазбийнинг   ўғли   Шермуҳаммад   –   адабий   тахаллуси   Мунис
XVIII   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   XIX   асрнинг   бош-ларида   Хоразмда   яшаган
энг   йирик   ва   кўзга   кўринган   тарих-чилардан   ва   шоирлардан   ҳисобланади.
Мунис ўз замонасининг атоқпи тарихчиси, шоири ҳамда давлат арбобидир. У
ўзбек адабиёти ва умуман Ўзбекистон маданияти тарихида салмоқли ўринни
эгаллайди. Ўзбек тилида ёзган адабий ва тарихий асарлари ва форс тилидаги
тарихий асарлардан қилинган тар-жималари кўп.
Модомики, Мунис  айни  вақтда  ҳам  тарихнавис,  ҳам   шоир  экан,  тарих
фани   соҳасидаги   хизмати,   унинг   томонидан   ёзилган   тарихий   асарлар   ва
таржималар ҳақида батафсил гапириш билан бир қаторда, шоирнинг адабий
фаолияти   устида   ҳам   қисқача   гапириб   ўтамиз.   Чунки   Муниснинг   адабий
фаолиятини   ўрганиш   соҳасида   адабиётчиларимиз   томонидан   қилинган
ишларга   бир   оз   бўлса   ҳам   ҳисса   қўшиш,   шоир   ижоди   ва   ҳаётини   янада
кенгроқ ўрганишга ёрдам бериш мақсадидамиз.
Муниснинг   ҳаёти   ва   ижоди,   адабий   фаолияти   ҳақида
адабиётшуносларимиз томонидан илмий текшириш ишлари олиб борилган ва
шоир ҳақида маълумотлар ва шеърларидан намуналар босилиб чиққан. Мунис   1778   йили   туғилди.   У   Хивадаги   Қиёт   қишлоқлик   Авазбий
миробнинг   ўғлидир.   Унинг   ота-боболари   хон   саройида   мироблик   ишларини
бошқариб   келганлар.   У   ёшлик   чоғларидан   бошлаб   илм   олишга   қизиқади,
тарих   ва  адабиётни   севади   ва   ўзидан   илгари   ўтган   шоир   ва   тарихчиларнинг
асарларини зўр иштиёқ билан ўқийди.
Муниснинг   ёшлик   йиллари   ва   унинг   илмга   қизиқиши   «Фирдавс   ул-
иқбол» асарида келтирилган маълумотларда янада яхшироқ тасвирланган. 
У   олимлар   суҳбатини   жуда   севган,   илм   олишга   қизиққан.   Мунис
ёшлигиданоқ   шеър   ёзиш   билан   машғул   бўлган   ва   ўзидан   илгари   ўтган
тарихчиларнинг   асарларини   зўр   ҳавас   билан   мутолаа   қилган.   Буни   унинг
қуйидаги: «Агар замони нопойдорнинг ранго-ранг офати ғулув этса, таворих
муто-лааси билаким, авзои аҳли олам вуқуфига сабаб ва кайфияти бани одам
иттилоига боисдир, дафъ «кулфат қилур эрдим» деган мисраларидан англаш
мумкин».
Мунис   шоир   сифатида   бадиий   жиҳатдан   жуда   юқори   шеърлар   ёзиб
қолдирганлар.   Муниснинг   шеърлари   ўзи   томонидан   1228/1813   йили
тўпланиб, девон тартибига келти-рилган ва бу девонга у «Мунис ул-ушшоқ»
деб ном берган19.
Мунис   буюк   тарихчи   Мирхонднинг   машҳур   умумий   тарихга   оид
«Равзат   ус-сафо»   номли   асарининг   1-жилдини   ва   2-жилдининг   1   -ярмини
форс   тилидан   ўзбек   тилига   таржима   қилган.   Бу   асар   таржимасининг
муқаддимасида Мунис қуйидагиларни ёзиб қолдирган: «Мен, Мунис, Хивада
яшов-чи   юз   тоифасидан   бўлган   Амир   Эшимбийнинг   авлодидандирман.
Ўзимнинг азиз умримнинг кўп вақтини тарих китобларини мутолаа қилишга
ва   ўрганишга   сарф   этдим.   Дунёда   яшовчи   халқларнинг   ва   тоифаларнинг
тарихи   билан   танишдим.   Лекин   шундай   бўлишига   қарамай,   узоқ   вақт
бошимга   тушган   кулфатлар   натижасида   малолат   саҳросида   саргардон
бўлдим. Дилимда хотиржамлик ва хотиримда тинчлик бўлмаганлиги сабабли
бир нарса ёзишга ҳам имко-ният йўқ эди. (Бу   даврда)   кўпчилик   китоблар   форс   тилида   ёзилган   бўлиб,   улардан
фақат   форс   тилини   биладиган   кишиларгина   фойдалана   олар   эдилар.   Лекин
ўзбек   жамоалари   ва   Хоразмда   яшовчи   ўзбеклар,   у   асарлардан   фойдалана
олмай,   бебаҳра   қолур   эдилар.   Шу   сабабли   катта-кичик   ва   ҳар   хил   одамлар
форс   тилида   ёзилган   тарихий   асарлардан   баҳраманд   бўлсйнлар   деб,
асарлардан   бири   Ҳумомиддин   Мирхонд   ибн   Хованд-шоҳнинг   умумий
тарихга   оид   «Равзат   ус-сафо»   номли   асарини   содда   тил   билан,   тушунарли
қилиб таржима қилдим.
«ФИРДАВС УЛ-ИҚБОЛ»
Муниснинг   бу   асари   қадим   замондан   бошлаб   Хоразмда1825   йилгача
содир бўлган тарихий воқеаларни ўз ичига олади.
Мунис   ўзининг   асарини   Шарқ   тарихчиларининг   анъа-насига   мувофиқ
ҳамд   ва   наът   билан   бошлайди.   Сўнгра   ўз   ҳаёти   ва   асарнинг   ёзилиш   тарихи
ҳақида   қисқача   маълумот   бериб,   бевосита   Хоразм   тарихини   ёзишга
киришади.
Бу асар муқаддима, беш боб ва хотимадан иборат.
I  бобда Одам Атодан то Нуҳ пайғамбар авлодигача бўлган ҳодисалар.
II   бобда   Ёфасдан   Қўнғирот   шўъбасигача   бўлган   мўғул   ҳукмдорлари
ҳақида.
III   бобда   Қурлос   авлодига   мансуб   подшоҳлар   даврида   содир   бўлган
воқеалар ҳақида.
IV  бобда Элтўзархоннинг ота ва боболари ҳақида.
V   бобда   Элтўзархоннинг   туғилишидан   бошлаб,   бу   асарнинг   ёзилиб
тамом бўлишига қадар содир бўлган воқеалар ҳақида гапирилади.
Хотимада   эса   у   даврда   яшаган   олимлар,   авлиёлар,   шоир-лар,
донишмандлар, ҳунармандлар ва бошқалар ҳақида гапирмоқчи бўлган26.
Мунис   ўзининг   «Фирдавс   ул-иқбол»   номли   асарини   ёзиб   тамомлай
олмаган.   У   қадим   замонлардан   бошлаб   Муҳаммад   Раҳимхон   I
ҳукмронлигининг  7-йили  (1813)  гача  бўлган  воқеаларни  ёзишга  улгурган.  У
ердан   бошлаб   унинг   бу   чала   қолган   асарини,   шогирди   Огаҳий   давом эттирган.   Огаҳий   бу   асарини   қандай   қилиб   давом   эттирганлиги   ҳақида
қуйида-гиларни ёзиб қолдирган:
«Элтўзархон   хонлик   қилган   даврида   Мунисни   чақириб,   Хоразм
тарихини   ёзишни   буюради.   Мунис   ўз   асарини   Шер-ғозихон   давригача   ёзиб
етказганда   Элтўзархон   вафот   этади.   Ундан   сўнг   давлат   тепасига   унинг
биродари   Муҳаммад   Раҳимхон   I   келади.   Муҳаммад   Раҳимхон   I   Мунисга   ўз
асарини   давом   эттиришни   буюради.Мунис   асарни   давом   эттираркан,
Муҳаммад   Раҳимхон   I   ҳукмронлигининг   7-йилида   содир   бўлган   воқеаларни
езиб   тамомлаганда   хон   Мунисга   Мир-хонднинг   машҳур   «Равзат   ус-сафо»
номли тарихий асарини ўзбек  тилига таржима қилишни буюради. Мунис бу
асарнинг биринчи жиддини ўзбек тилига таржима қилиб, иккинчисини давом
эттираётганда  Муҳаммад Раҳимхон I вафот этади.  Муҳаммад Раҳимхоннинг
ўрнига   ўғли   Оллоқулихон   ўтиради.   Бу   ҳам   Мунисга   таржимани   давом
эттиришни   буюради.   Бироқ,   Мунис   2-китобни   охирига   етказа   олмай
1244/1829   йили   вафот   этади.   Оллоқулихон   тахтга   ўтирганидан   сўнг   у
1255/1839   -1840   йили   Муниснинг   шогирди   ва   унинг   тарбиясини   олган
амакибаччаси   Муҳаммад   Ризо   «Огаҳий»ни   чақириб,   1813   йил   воқеаларини
баён   этиш   билан   узилиб   қолган   «Фирдавс   ул-иқбол»   асарини   давом
эттиришни   буюради.   Огаҳий   1813   йилдан   бошлаб   Хоразмда   содир   бўлган
воқеаларни ёзишга бошлайди
в) ОГАҲИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Эрниёзбекнинг   ўғли   Муҳаммад   Ризо   –   адабий   тахаллуси   Огаҳий   XIX
асрда Хоразмда яшаган ва ижод этган буюк тарихнавис, истеъдодли шоир ва
моҳир таржимондир.
Огаҳийнинг   ҳаёти,   ижоди,   маҳсулдор   илмий   мероси   ҳали-гача
тарихчиларимиз   ва   адабиётчиларимиз   томонидан   етарли   даражада
ўрганилгани йўқ.
Огаҳий томонидан ёзилган ва ижод этилган тарихий асарлар ва бошқа
ҳар   хил   тиллардан   ўзбек   тилига   қилинган   таржималарнинг   Ўрта   Осиё,
шунингдек, Ўзбекистон халқлари тарихини ўрганишда ва ёритишда аҳамияти катта.   Ўз   устози   Муниснинг   ишини   давом   эттирган   Огаҳий   XIX   асрда
Хоразмда бир қанча тарихий ва адабий асарлар ёзиб, тарих фани хазинасини
ва   ўзбек   адабиётини   янги   асарлар   билан   бойитди,   ривожлантирди   ва   унга
салмокди ҳисса қўшди.
Огаҳий тарихчи сифатида Ўрта Осиё, шунингдек, Ўзбекистон халқлари
тарихини ўрганишда бой маълумот берувчи  бир неча  тарихий асарлар ижод
этди. Шоир сифатида – юксак бадиий маҳорат билан мукаммал девон тартиб
берди.   Таржимон   сифатида   кўпгина   Шарқ   тарихчилари   ва   адибларининг
тарихий   ва   ада-бий   асарларини   ҳар   хил   тиллардан   ўзбек   тилига   таржима
қилди.
Огаҳийнинг   адабий   фаолияти   ва   мероси   ҳақида   баъзи   маълумотларга
эга бўлсак ҳам, айни вақтда унинг тарих фани хазинасини бойитишда қилган
хизматини   тақдирловчи   ва   тарих   фани   хазинасига   қўшилган   бебаҳо   ҳисса   –
тарихий   асарлари   ҳақида   етарли   даражада   илмий   тадқиқот   ишлари   олиб
борилмаган.   Академик   Ғафур   Ғулом,   кўпгина   шоир   ва   тарихчиларимизнинг
ҳаёти,   ижоди   ва   улардан   қолган   илмий   мероснинг   ўрганилмаётганлигини
таъкидлаб   бундай   деган   эди:   «Ўзбек   халки   ҳам   ўзининг   асрлар   давомида
яратилган   бой,   ўзига   хос   маданиятига   эга.   Бу   ердан   фан,   адабиёт   ва   санъ-
атнинг қатор улуғ арбоблари етишиб чиққанлар...
Шуни   айтиб   ўтиш   керакки,   кейинги   йилларда   ҳеч   қандай   асоссиз
Лутфий,   Отойи,   Саккокий,   Бобур,   Машраб,   Турдий,   Огаҳийларнинг   ижоди
ўрганилмаётир.   Биз   фақат   Навоий,   Муқимий,   Фурқат,   Завқий,   Аваз   каби
буюк шоирларнинг ижодини ўрганиш билан чекланиб қолганмиз»37.
XIX   асрнинг   бошларига   келиб,   ҳукмронлик   узил-кесил   маҳаллий
Қўнғирот   сулоласининг   вакиллари   қўлига   ўтган   ва   мамлакатнинг   сиёсий   ва
иқтисодий   ҳаёти   ўтган   даврларга   нисбатан   бир   оз   тартибга   келтирилган   ва
келтирилаётган  бир  даврда  Муҳаммад  Ризо  Огаҳий  дунёга  келади.  Бу  ҳақда
Мунис бундай деб ёзади: «Бу йил 1224/1809 моҳи мазкур, яъни зулқаъданинг
10   сида,   шанба   куни   Эрниёзбеккаким,   фақирнинг   (Муниснинг   –   Қ.М.) инисидур,   ҳазрати   воҳиб   ал-атоёт   бир   фарзанди   аржуманд   ва   валади   саодат
пайванд ато қилди. Ул... Муҳаммад Ризобекка мавсум бўлди»38.
Огаҳийнинг   яшаган   даври   XIX   асрнинг   1,11,111   чоракларига   тўғри
келади.   У   Хоразмда   яшаган   ва   ижод   эттан   даврида   Хива   хонлиги   тахтида
кўпгина   хонлар:   Муҳаммад   Раҳимхон   I   (1805-1825),   Оллоқулихон   (1825-
1843),   Раҳимқулихон   (1843-1846),   Муҳаммад   Аминхон   (1846-1855),
Абдуллохон,  Қутлуқмуродхон,  Сайид   Муҳаммадхон  (1856-1865),  Муҳаммад
Раҳимхон   II   (1865-1910)лар   ҳукмронлик   қилдилар.   Огаҳий   1291/1874   йили
Хоразмда вафот этади39.
Шуни   айтиб   ўтиш   керакки,   биз   Огаҳийнинг   ҳаёти   ва   ижо-ди   ҳақида
гапирар эканмиз, асосан, унинг ЎзР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний
номидаги   Шарқшунослик   институти   қўлёзмалар   фондида   ва   Россия   Фанлар
академияси   Шарқшунослик   институтининг   Санкт-Петербург   бўлимида
сақланаётган тарихий ва адабий қўлёзма асарларига асос-ланамиз.
Мазкур   қўлёзма   асарларидан   ташқари   ЎзР   Фанлар   академияси   Абу
Райҳон   Беруний   номидаги   Шарқшунослик   институтининг   қўлёзмалар
фондида   сақланаётган   кўпгина   баёз   ва   тўпламларда   Огаҳийнинг   ғазаллари,
мухаммаслари, маснавийлари, рубоийлари, қасидалари учрайди40.
Огаҳийнинг   адабий   фаолияти   ҳақида   илмий   ишлар   олиб   борилди   ва
баъзи нашрлар амалга оширилди. Огаҳий томо-нидан ижод этилган тарихий
асарларнинг Ўрта Осиё халқлари, шунингдек, Хоразм тарихини ўрганишдаги
аҳамияти илмий адабиётда етарли даражада ёритиб берилмаган.
Огаҳий   девонининг   муқаддимасида   ўз   ҳаёти   ва   ижоди   ҳақида
қуйидагиларни ёзиб қолдирган: «Муҳаммад Ризо ал-мулаққаб бил Огаҳий ўз
бошимдан   ўтган   саргузаштларимни   ва   аҳволимни   қуйидагича   баён   этаман.
Менинг   ота-боболарим   Хоразм   султонларининг   амирларидан   ва   Юз   номли
ўзбек тоифасидан мироблик мансабига етишганлардандир.
Огаҳий   ўз   аҳволини   яна   қуйидагича   баён   этади:   «Ҳали   илм
қоидаларидан   тўла   баҳраманд   бўлганимча   йўқ   эди,   жаҳоннинг   ранго-ранг
жафоси   ва   балоси,   ҳаёт   андуҳи   шиддатининг   оғир   юки   тоғдек   бошимга тушди; сипоҳигар-лик яроғин тузмак ташвишига дучор ва сипоҳигарлик ман-
сабининг   шуғли   занжирига   гирифтор   бўлдим...   гоҳо   подшоҳ   хизматининг
тараддуди била кўнглимда минг ғам ва гоҳо вазир мулозаматининг тажассуси
била   жонимда   юз   алам;   аммо   ана   шу   юқорида   айтилган   ташвишлардан
қутулиб   бир   оз   вақт   ва   фурсат   топсам,   зўр   иштиёқ   ва   завқ   билан
олимларнинг, шоирларнинг суҳбатида бўлиб, баҳра олар эдим.
Гоҳо ҳақиқий обидлар суҳбатида бўлиб, баҳра топар эдим, гоҳо ўзини
халқ олдида обид кўрсатиш учун уринган қалбаки зоҳидлар суҳбатида бўлиб,
жаҳлим   чиқар   ва   улардан   эътиқодим   қайтар   эди.   Ана   шу   сайр   асносида
уларнинг   ҳар   бирин   ўз   ҳолига   мувофиқ   қилиб,   ғазаллар,   қасидалар,
рубоийлар, маснавийлар, мухаммаслар, мусаддаслар ёзар эдим. Улардан кўпи
халқ   оғзида   ашула   қилиб   айтилар   эди.   Улардан   баъзиларининг   мусаввадаси
бепарволигим сабабли чочилиб ётган эди... Гоҳо шавқ ангиз қасидалар, гоҳо
шаҳд омиз ғазаллар, гоҳо шакар рез мухаммаслар хаёл этиб, авроқ сутуриға
битар   эрдим...   улча   ким   хотирим   муроди   эрди,   етар   эрдим»42,   деган
сўзларидан унинг мақсади нима эканлигини аниклаш қийин эмас.
Унинг асосий мақсади илм эгаси бўлиш ва шу билан ўзбек тилида янги
асарлар   яратиб,   ўзбек   адабиёти   ва   тарихига   ўз   ҳиссасини   қўшиш   бўлган.
Шунинг   учун   Огаҳий   бошқа   ишлар   билан   шуғулланишни   унчалик
ёқтирмаган.   У   адабиёт   ва   тарих   фанига   жуда   қизиққан.   Унинг   ёзган
шеърлари   халқ   орасида   тарқалгандан   сўнг   Огаҳий   шоир   сифатида   танилган
ва   шуҳрат   топган.   Унинг   шеърлари1855   -1865   йиллар   орасида   Огаҳийнинг
ўзи томонидан девон шаклига келтирилган.  Огаҳий ўз дево-нини «Таъвиз ул-
ошиқин»43   номи   билан   атаган.   Огаҳий   Хива   хонларининг   саройида   ота-
бобосидан келаётган мироблик мансабида ҳам ишлаган.
1829   йили   Мунис   вафот   этади.   Унинг   ўрнига   шу   йили   Огаҳий
Оллоқулихон   томонидан   мироблик   вазифасига   тайин   этилади.   1268/1851-
1852 йили Муҳаммад  Аминхон даврида  ўз илтимосига кўра бу  вазифасидан
озод   этилади.   Бу   ҳакда   ўзи   бундай   деб   ёзади:   «Фақирким   (Огаҳий   -   Ҳ.М.)
баъзи   касал   сабабидин   ул   ҳазрат...   (Муҳаммад   Аминхон   -   Қ.М.)   била   юруб сафар қилмокдин маъзур эрдим, бу жиҳатдин... ўз илтимосим мавжаби била
сафардин   маоф   бўлиб,   санаи   1268/1851-1852   да   тўнқуз   йили   муҳаррам
ойининг   19   да   жума   кечаси   амакизодам   Муҳаммад   Каримбекни   ўрнимга
мироб-лиғ мансабига мансуб этиб, сарафрозлиғ ва комёблиғ еткур-дилар»44.
Унинг адабий фаолияти ва мероси ҳақида ҳам қисқача тўхтаб ўтамиз.
ТАРИХИЙ АСАРЛАРНИНГ ТАРЖИМАЛАРИ
Огаҳий   томонидан   ёзилган   тарихий   асарлар   ҳақида   гапи-ришдан
илгари   унинг   бошқа   тиллардан   ўзбек   тилига   таржима   қилган   тарихий
асарлари ҳақида тўхтаб ўтишни лозим топамиз.
Юқорида   айтганимиздек,   Огаҳий   фақатгина   адабий   асарлар   ёзиш   ва
адабий   асарларни   таржима   қилиш   билан   чекланиб   қолмай,   балки   оригинал
тарихий   асарлар   ёзди   ва   кўплаб   тарихий   асарларни   бошқа   тиллардан   ўзбек
тилига ўгирди.
У   Муҳаммад   Вориснинг   «Зубдат   ул-ҳикоёт»   номли   асарини   ўзбек
тилига   таржима   этган.   Муҳаммад   Ворис   ўзидан   илгари   яшаган   тарихчи   ва
олимларнинг   асарларини   ўрганиш   асосида53   ўзининг   бу   насиҳатномага
ўхшаш   асарини   ёзган   ва   унга   «Зубдат   ул-ҳикоёт»   деб   ном   берган.   Бу
асарнинг   Огаҳий   томонидан   ўзбек   тилига   таржима   килинган   ягона   нусхаси
ҳозирда   ЎзР   Фанлар   академияси   Абу   Райҳон   Беруний   номидаги
Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланмоқда.
Огаҳий,   шунингдек,   Кайковус   ибн   Искандар   ибн   Қобус   ибн
Вашимгирнинг   ўз   ўғли   Гилоншоҳ   учун'   ёзган   Шарқда   машҳур
«Насиҳатнома»   ёки   «Қобуснома»   ҳам   деб   аталувчи   асарини   ўзбек   тилига
таржима этган. Бу асар 44 бобдан ташкил топган бўлиб, тарбиявий аҳамиятга
эга бўлган сўзлардан ва ҳикоялардан иборат54.
Огаҳий бу асарни ўзбек тилига таржима қилишдан илгари кичкинагина
бир   муқаддимада   унга   бу   асарни   таржима   этишнинг   буюрилганлиги   ва   уни
бошлаганлиги   ҳақида   гапиради.   Бу   асарнинг   таржимасидан   ягона   нусхаси
ҳозирда ЎзР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунос-
лик институти қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Огаҳий   Маҳмуд   ибн   Шайх   Али   ибн   Имомиддин   Ғижди-вонийнинг
«Мифтох   ут-толибин»   номли   асарини   ўзбек   тилига   таржима   этган.   Ҳозирда
бу   асарнинг   таржимасидан   бир   нусхаси   ЎзР   Фанлар   академияси
Шарқшунослик   институтининг   Шарқ   қўлёзмалари   фондида   сақланмоқда55.
Асарнинг охирида кўрсатилишича, Огаҳий бу асарнинг таржимасини 44 кун
давомида тамом этган.
Огаҳий,   шунингдек,   Ҳусайн   ибн   Али   Кошифийнинг   «Ахлоқи
Муҳсиний»   номли   асарини   ҳам   ўзбек   тилига   таржима   этган.   Бу   асар
дидактик   характерга   эга   бўлган   ҳикоялардан   иборат.   Асарнинг   ўзбекча
таржимасидан   бир   неча   нусха   ҳозирда   ЎзР   Фанлар   академияси   Абу   Райҳон
Беруний   номидаги   Шарқшунослик   институтининг   қўлёзмалар   фондида
сақланмоқда56.
Огаҳий   Муҳаммад   Маҳдий   Астрабодий   ибн   Муҳаммад   Носир
томонидан ёзилган «Тарихи жаҳонкушойи Нодирий» ёки «Тарихи Нодирий»
номи   билан   ҳам   юритиладиган   асарни   ўзбек   тилига   таржима   этган.   Бу   асар
Нодиршоҳнинг   (1148-1736)   (1160-1747)   ҳукмронлик   қилган   давридаги
тарихий воқеаларни ўз ичига олади. Бу асарнинг ўзбекча таржимасидан икки
нусха   ҳозирда   мазкур   Шарқшунослик   институтининг   қўлёзмалар   фондида
мавжуддир57.
Бу   асарнинг   Огаҳий   томонидан   ўзбек   тилига   таржима   этилганлиги
ҳақида   қўлёзманинг   ўзида   ҳеч   қандай   маълумот   келтирилмаган.   Лекин   бу
асарнинг   Хоразмда   таржима   этилиши   ва   кўчирилиши,   шунингдек,   Огаҳий
девонининг   муқад-димасида58,   у   томонидан   таржима   этилган   асарларнинг
рўйхатида   «Тарихи   Нодирий»нинг   бўлиши   бу   асарнинг   Огаҳий   томонидан
таржима этилганлигининг далили бўла олади.
Огаҳий,   Муҳаммад   ибн   Ховандшоҳ   тахаллуси   Мирхонд   (903/1498
ўлган)   томонидан   ёзилган   кўп   жилдли   «Равзат   ус-сафо»   асаридан   бир   неча
жилдини   ўзбек   тилига   таржима   этган.   Бу   асарнинг   I   китобини   ва   II
китобининг   I   ярмини   Мунис   ўзбек   тилига   таржима   этган   бўлиб,   қолган
жилдлари-нинг таржимасини Огаҳий давом эттиради59. Мунис вафотидан сўнг, унинг бошлаган ишини давом эттириб, Огаҳий
«Равзат   ус-сафо»   II   китобининг   II   ярмини   таржима   этишни   бошлаган   ва
тамом этган.
Ҳозирда ундан бир нусха ЎзР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний
номидаги   Шарқшунослик   институтининг   қўлёзмалар   фондида
сақланмоқда60.   Ҳақиқатда   ҳам   бу   ишнинг   Огаҳий   тарафидан
бажарилганлиги китобнинг охирида кел-тирилган қуйидаги маълумотлардан
аниқ кўринади.
«Бу   китобни   ўқувчи   кишиларга   маълум   бўлсинки,   Шер-муҳаммад
Мунис,   Муҳаммад   ибн   Ховандшоҳнинг   «Равзат   ус-сафо»   асарининг   1-
китобини   ўзбек   тилига   таржима   этиб,   иккинчи   дафтарининг   ярмини
тамомлаганда  1244/1829  йили  вафот  этади.  Бу   асарнинг   2-китоби  охиригача
таржима этил-май, чала қолади.
1850   йили,   менким,   Эрниёзбекнинг   ўғли   Муҳаммад   Ризо   мироб,
лақабим   Огаҳий   бу   чала   қолган   «Равзат   ус-сафо»ни   таржима   этишга
бошладим ва охирига етказдим61.
«Равзат   ус-сафо»   асарининг   Огаҳий   тарафидан   ўзбек   тилига   таржима
этилган   3-китоби   ҳам   мазкур   институтнинг   қўлёз-малар   фондида
сақланмоқда62. Бу асарнинг Огаҳий томонидан таржима этилганлиги ҳақида
таржиманинг муқаддимасида қисқача гапириб ўтилади63.
Яна   шуни   айтиш   керакки,   ҳозирда   мазкур   фондда   «Равзат   ус-
сафо»нинг   7-жилдини   Хоразмда   XIX   асрда   ўзбек   тилига   қилинган
таржимасидан   бир   неча   нусха   сақланмоқда64.   Булардан   6787,   827   рақамли
нусхаларининг   аввалги   бетига   қизил   сиёҳ   билан   номаълум   шахс   тарафидан
китобнинг   номи,   муаллифи   ва   кўчирувчининг   номи   ва   кўчирилган   йилини
келтириш   билан   бир   қаторда,   «Мутаржим   Муҳаммад   Ризо   мироб   ал-
мулаққаб   ба-Огаҳий   Хоразмий»   деб   ёзилган.   Шунга   қараганда   7-жилд
ҳамОгаҳий   тарафидан   таржима   қилинган   деб   айтиш   мумкин.   ЎзР   Фанлар
академияси   Шарқ   қўлёз-малари   тўпламида   ҳам   Огаҳий   томонидан   таржима
этилган деб кўрсатилган65. Бу   юқорида   келтирилган   асарларимиздан   ташқари,   Огаҳий   бир   қанча
тарихий ва адабий асарларни ўзбек тилига таржима этгандир.
Огаҳий   томонидан   ўз   девонига   ёзилган   муқаддимада   келтирган
маълумотлардан унинг қуйидаги асарларни ўзбек тилига таржима этганлиги
аниқланади. «Фақирнинг (Огаҳий – Қ.М.)  туркий (ўзбек – Қ.М.)  тили билан
таржима қилган китоблари: «Равзат ус-сафо»нинг иккинчи дафтаридан чаҳор
ёр изомнинг воқеаси, учланчи дафтари, «Нодирнома», «Зафарнома», «Зубдат
ул-ҳикоёт»,   «Мифтох   ут-толибин»,   «Ахлоқи   Муҳсиний»,   «Восифий»,
«Насиҳатномаи   Кайковус»,   «Саломон   ва   Ибсоли   Жомий»,   «Гулистони
Саъдий», «Баҳо-ристони Жомий», «Равзат ус-сафойи Носирий»нинг биринчи
дафтари,   «Далоил   ал-ҳайрат»   шарҳиким,   рум   туркисидан   чиғатой   тилига
ўткарилди,   «Тазкирайи   Муқимхоний»,   «Таба-қоти   Акбаршоҳий»,   «Ҳафт
пайкари»   Низомий,   «Ҳашт   би-ҳишти»   Хисравий,   «Юсуф   ва   Зулайҳойи»
Жомийким манзум бўлди ва «Шоҳ ва гадойи» Ҳилолийким манзум бўлди»66.
Бу   юқорида   келтирилган   асарлардан   «Зафарнома»,   «Воси-фий»,
«Равзат   ус-сафойи»   Носирий,   «Далоил   ал-ҳайрат   шар-ҳи»,   «Тазкираи
Муқимхоний»,   «Табақоти   Акбаршоҳий»,   «Ҳашт   биҳишти»   Хисравийлар,
афсуски, институт қўлёзмалар фондида йўқ.
Энди Огаҳий томонидан ёзилган тарихий асарлар ҳақида тўхталамиз.
«РИЁЗ УД-ДАВЛА»
Қимматли   қўлёзма   манбаларидан   бири   Огаҳийнинг   «Риёз   уд-давла»
асари бўлиб, бу асар 1825 йилдан 1842 йилгача Хоразмда бўлган воқеаларни
ўз ичига олади. Бу асар Огаҳий тарафидан 1260/1844 йилда67 ёзилган.
Огаҳий   ўзининг   «Риёз   уд-давла»   асарини,   шунингдек,   қуйида
келтириладиган асарларини ёзар экан, ўша давр тарихчиларининг анъанасига
мувофиқ,   ҳамд   ва   наът   билан   бошлайди.   Сўнгра   ўз   ҳаёти   ҳақида   қисқача
гапириб, Оллоқулихонни мақтайди. Ундан сўнг тарих илмига таъриф бериб,
бу асарнинг  ёзилиш тарихига ва  бунинг ёзилишига  сабабчи  бўлган  шахслар
ҳақида   гапиради.   Сўнгра   воқеаларни   баён   этишни   Оллоқулихоннинг
туғилишидан   бошлаб,   то   вафотигача   Хоразмда   бўлган   тарихий   воқеалар ҳақида   ёзади.   Асарнинг   муқаддимасида   муаллиф   жуда   камтарлик   билан   бу
асарнинг   ёзилиши   ҳақида   гапиради:   «Эрниёзбекнинг   ўғли   Муҳаммад   Ризо
мироб   тахаллусим   Огаҳий   ўз   аҳволимни   қуйидагича   баён   этаман.   Ёшлик
чоғларимда   бошимга   ҳар   хил   ва   турли-туман   ташвишлар   тушди.   Ҳар
тарафдан   бошимга   бало   тоши   ёғди.   Ҳамиша   кўнглимда   тинчсизлик   ва
таъбимда хавф ҳукм сурар эди.
Ўз   аҳволи  ҳақида   юқорида   зикр  этилган   маълумотларни  келтиргандан
сўнг,   бу   асарининг   ёзилиши   ҳақида   қуйида-гиларни   келтиради:   «Бу   асарни
ёзишга бошладим. Асар ёзиш давомида менга Муҳаммад Ёқуб меҳтар ёрдам
берди.   Бу   асарни   «Риёз   уд-давла»   номи   билан   атадим»69.   Бу   асардан   бир
неча   нусха   Россия   Фанлар   академияси   Шарқшунослик   инсти-тутининг
Санкт-Петербург   бўлимида70,   шунингдек,   бир   неча   нусха   ЎзР   Фанлар
академияси   Абу   Райҳон   Беруний   номидаги   Шарқшунослик   институтининг
қўлёзмалар фондида71 сақлан-моқда.
Асарнинг ҳажми 117 варақдан (2696-3856) иборат бўлиб, ўлчови 26,5 х
43,5   см.дир.   Асарнинг   ким   томондан   кўчи-рилганлиги   маълум   эмас.   Бу
асарнинг   шу   фонддаги   иккинчи   нусхаси74   ҳақида   ҳам   қуйидаги
маълумотларни келтириш мумкин. Бу нусха тўлиқ ва яхши сақланган. Яхши
настаълиқ   хати   ва   қора   сиёҳ   билан   қўқон   қоғозига   езилган   бўлиб,   ҳар   бир
бети 25 қатордан иборат. Сарлавҳалар  қизил сиёҳ билан ёзилган. Қўлёзмада
кўчирувчининг   номи   ва   кўчирилган   йили   кўрсатилмаган.   Текшириш
натижасида   қуйидаги   мулоҳазани   қилиш   мумкин.   Бу   билан   бир   муқовада
бўлган   «Фирдавс   ул-иқбол»   асарининг   хатини   бу   асарнинг   хати   билан
солиштириб   кўрилганда   344   варақнинг   б.   бетигача   Муҳаммад   Карим
девоннинг   ўғли   домла   Муҳаммад   Ризо   охунд   томонидан   кўчирилган   бўлса
керак. 345 варақдан бошлаб хат озгина ўзгаради. Шу ердан бошлаб, асарнинг
охиригача бошқа бир шахс томонидан кўчирилган бўлса керак.
Шу муқовада ичига  олинган «Зубдат  ут-таворих»75 номли асарни ҳам
кўчиришда   шу   иккинчи   шахснинг   ёрдам-лашганлиги   кўзга   ташланади.   Бу
асарлар   ҳажми   жиҳатидан   катта   бўлганлари   сабабли   ёлғиз   шахс   томонидан аввалдан   то   охиригача   кўчириш   қийин   бўлган   бўлса   керак   ёки   тезроқ
кўчириб тамомлаш лозим топилган бўлса керак.
Бу   нусханинг   аввали76   ва   охири77   юқорида   айтган   нусха-мизнинг
аввал ва охирига ўхшайди. Бу нусха аввалги нусхадан 24-25 йиллар чамасида
кейин   кўчирилган   бўлиб,   юқоридаги   нусхадан   кўчирилган   бўлса   керак,   деб
айтиш ҳам мумкин. Асарнинг ҳажми 120 (2476-3666) варакдан иборат бўлиб,
ўлчови 29,5 х 43 см.
Россия   Фанлар   академияси   Шарқшунослик   институтининг   Санкт-
Петербург   бўлимида   сақланаётган   икки   нусха78   ҳам   худди   шу   нусхаларга
ўхшайди ва бир хил сўз билан бошланади ва бу хил сўз билан тамом бўлади.
Унинг   Е   6   номерли   нусхаси   қора   сиёҳ   ва   настаълиқ   хати   билан   қўқон
қоғозига   ёзилган.   Сарлавҳалар   қизил   сиёҳ   билан   ёзилган   бўлиб,   матн   қизил
сиёҳдан   қилинган   рамкалар   ичига   олинган.   Асарнинг   баъзи   бир   варақлари
қайта тикланган.
Қўлёзмада   кўчирувчининг   номи   ва   кўчирилган   йили   кўр-сатилмаган.
Асарнинг ҳажми 113 (2696-3816) варақдан иборат бўлиб, ўлчови 27 х 48 см.
дир.   Унинг   иккинчи   Д   123   (590)   рақамли   нусхаси   ҳам   юқоридагига   ўхшаш
настаълиқ   хати   ва   қора   сиёҳ   билан   қўқон   қоғозига   ёзилган   бўлиб,
сарлавҳалар қизил сиёҳ билан ёзилган. Асар кўк муқовада. Асарнинг ҳар бир
бети 19 сатрдан иборат. Қўлёзмада кўчирувчининг исми ва кўчирилган йили
кўрсатилмаган. Асарнинг ҳажми 256 варақцан иборат, ўлчови эса 21 х 33 см.
дир.
«ЗУБДАТ УТ-ТАВОРИХ»
XIX   аср   Хоразм   тарихига   оид   асосий   қўлёзма   манбалардан   бири   1262
(1845-1846)   йили   Огаҳий   тарафидан   ёзилган   «Зубдат   ут-таворих»   номли
асаридир.   Бу   асар   «Риёз   уд-давла»   асаридан   кейинги   даврни,   яъни   1843
йилдан 1846 йилгача Хоразмда бўлган тарихий воқеаларни ўз ичига олади.
ЎзР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институтининг   қўлёзмалар   фондида   бу   асар-нинг   икки   тўлиқ   нусхаси
сақланмоқда79. Бу асарнинг 821/ 111 рақамли нусхаси яхши настаълиқ хати ва   қора   сиёҳ   билан   қўқон   қоғозига   ёзилган.   Сарлавҳалар   қизил   сиёҳ   билан
ёзилган.
Бу   асарнинг   иккинчи   нусхаси82   ҳам   тўлиқ   ва   яхши   сақ-ланган   бўлиб,
яхши   настаълиқ   хати   ва   қора   сиёҳ   билан   қўқон   қоғозига   ёзилган.   Ҳар   бир
бети   25   сатрдан   иборат.   Сарлавҳалар   қизил   сиёҳ   билан   ёзилган.   Бу   нусха
1322 (1904-1905) йили домла Муҳаммад Ризо охунд Хивақий ибн Муҳаммад
Ка-рим девон томонидан кўчирилган. Огаҳий бу асарнинг аввалида «Риёз уд-
давла»   асарини   тугатиб,   Раҳимқулихоннинг   олдига   олиб   борганлиги   ва
ўзининг бу «Зубдат ут-таворих» номли асарини езишга бошлаганлиги ҳақида
гапиради.   Огаҳий   бу   асарни   икки   қисм-га   бўлади.   Биринчи   қисмида
Раҳимқулихоннинг   туғилишидан   хонлик   тахтига   чиққунча   -бўлган   воқеалар
ҳақида   гапиради.   Иккинчи   қисмида   эса   Раҳимқулихоннинг   хонлик   тахтига
чиққандан сўнг то вафотигача бўлган воқеалар ҳақида ёза-ди.
«ЖОМИЪ УЛ-ВОҚЕОТИ СУЛТОНИЙ»
Огаҳийнинг   Хоразм   тарихига   оид   асарларидан   учинчиси   «Зубдат   ут-
таворих»дан   кейин   1846   йилдан   1855   йилгача   Хоразмда   бўлган   тарихий
воқеаларни баён этувчи «Жомиъ ул-воқеоти султоний» номли асаридир.
Огаҳий   бу   асарнинг   ёзилиши   ҳақида   асарнинг   муқад-димасида
қуйидагиларни ёзиб қолдирган: «Бу китобнинг ёзувчиси Эрниёзбекнинг ўғли
Муҳаммад   Ризо   мироб,   тахаллусим   Огаҳий   қуйидагиларни   баён   этаман.
Муҳаммад   АмИнхон   давлат   тепасига   келган   вақтда   Раҳимқулихоннинг
Хоразмда   ҳукмронлик   қилган   вақтидаги   бўлган   тарихий   воқеаларни   ёзар
эдим.   Уни   тезлик   билан   тамом   этиб,   Му-ҳаммад   Аминхонга   тақцим
этдим»86.
Огаҳий   «Зубдат   ут-таворих»   асарини   ёзиб   тамомлагандан   сўнг   бу
асарни   ёзишга   бошлаган.   Бу   ҳақда   қуйидагиларни   ёзади:   «Сўнгра   бу
китобимни   ёзишга   бошладим   ва   уни   «Жомиъ   ул-воқеоти   султоний»   деб
атадим.
Бу   асардан   бир   нусха   ЎзР   Фанлар   академияси   Абу   Райҳон   Беруний
номидаги   Шарқшунослик   институтининг   қўл-ёзмалар   фондида сақланмоқца88.   Бу   асар   ўртача   настаълиқ   хати   ва   қора   сиёҳ   билан   қўқон
қоғозига ёзилган бўлиб, ҳар бир бети 17 қатордан иборат. Сарлавҳалар қизил
сиёҳ   билан   ёзилган.   Баъзи   бир   бетларда   асарнинг   ҳошиясига   ҳар   хил
тўлдиришлар   киритилган.   Кўп   жойларда   эса   ноаниқ   ва   хато   ёзилган   сўзлар
ўчирилиб,   тўғрилаб   ёзилган.   204а   бетининг   ярми   ва   2046   бетлари   оқ   ҳолда,
ҳеч   нарса   ёзилмаган.   Бу   асарни   Россия   Фанлар   академияси   Шарқшунослик
инс-титутининг   Санкт-Петербург   бўлимида   сакданаётган   нусхаси   билан
солиштириб   кўриш   натижасида   мазмун   жиҳатидан   иккаласи   тўлиқликда
баробар бўлиб чиқци.
Қўлёзмада   кўчирувчининг   номи   ва   кўчирилган   йили   кўрсатилмаган.
Асарнинг ҳажми 250 варақцан иборат бўлиб, ўлчови 15 х 25 смдир. Хати ва
қоғозига   қараганда   асар   XIX   аср-да   кўчирилган.   Бу   нусха   яхши
сақланмаганлиги туфайли анча урунган. Бу асарнинг яна бир нусхаси Россия
Фанлар   академияси   Шарқшунослик   институтининг   Санкт-Петербург
бўлимида сақланмоқда91.
Бу   нусха   ҳам   қора   сиёҳ   ва   настаълиқ   хати   билан   қўқон   қоғозига
ёзилган.   Сарлавҳалар   қизил   сиёҳбилан   ёзилган.   Матн   қизил   сиёҳдан   рамка
ичига   олинган.   Нусха   Тошкентдаги   нусхага   ўхшайди.   Ҳажми   82   варақдан
иборат (4416-5226) бўлиб, ўлчови 27 х 48 см. Уста Қилич заргар томонидан
кўчи-рилган. Бу асарнинг охирида Огаҳий томонидан ёзилган Абдуллахон ва
Қутлуқмуродхонлар давридаги воқеаларни баён этувчи қисм ҳам бор.
«ГУЛШАНИ ДДВЛАТ»
Огаҳийнинг Хоразм тарихига оид асаларидан тўртинчиси – «Жомиъ ул-
воқеоти султоний»дан кейин ёзилган ва 1856 йил-дан 1865 йилгача Хоразмда
бўлган воқеаларни ўз ичига олувчи «Гулшани давлат» асаридир.
Асарнинг   муқаддимасида   унинг   ёзилиш   тарихи   ҳақида   қуйидаги
маълумотлар келтирилган: «Бу китобни ўқувчиларга ва мутолаа этувчиларга
маълум   бўлсинки,   мен   Эрниёзбекнинг   ўғли   Муҳаммад   Ризо   мироб   лақабим
Огаҳий   кўп   вақтлардан   бери   Хоразм   тарихини   ёзиш   билан   ўз   қаторларим
ичида хур-санд эдим. Саййид  Муҳаммадхон   даврида  бу   асаримни  ёзишга  бош-ладим   ва  уни
«Гулшани давлат» номи билан атадим»92.
Бу   асардан   бир   нусха93   ЎзР   Фанлар   академияси   Абу   Райҳон   Беруний
номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланмоқда.
Бу   асар   яхши   настаълиқ   хати   ва   қора   сиёҳ   билан   қўқон   қоғозига
ёзилган   бўлиб,   ҳар   бир   бети   25   қатордан   иборат.   Сарлавҳалар   қизил   сиёҳ
билан ёзилган.
Асарнинг   аввали:   «Сипоси   беинтимос   ва   ситойиши   беин-дирос...»94,
сўзлари билан бошланиб;
Охири:   «Ушбу   мусаммо   «Гулшани   давлат»ға   ким...   Саййид
Муҳаммадхоннинг... воқеотиға муштамилдурким, тарихи ҳиж-рий бир минг-
уч юз дағи йигирма бирда мувофиқи товушқон йили моҳи рабиъас сонийнинг
14 да чаҳоршанба куни ихти-мом топди»95, сўзлари билан тамом бўлади.
Асар   1321   (1903-1904)   йилда   кўчирилган   бўлиб,   лекин   қўлёзмада
кўчирувчининг номи келтирилмаган. Асарнинг ҳаж-ми 280 варақ. Ўлчови эса
15 х 23,5 см.
Бу   асардан   икки   нусха96   Россия   Фанлар   академияси   Шарқ-шунослик
институтининг Санкт-Петербург бўлимида сакдан-моқда.
Биринчи   Е   6   рақамли   нусха   қора   сиёҳ,   настаълиқ   хати   билан   қўқон
қоғозига   ёзилган.   Сарлавҳалар   қизил   сиёҳ   билан   ёзилган.   Матн   қизил
сиёҳдан қилинган рамка ичига олинган.
Асарнинг   ҳажми   78   варақдан   (525б-602а)   иборат.   Ўлчови   эса   27   х   48
см.
Қўлёзмада   кўчирувчининг   номи,   кўчирилган   йили   кўр-сатилмаган.
Асар   хатига   ва   қоғозига   ва   бошқа   аломатларига   қараганда   XIX   асрнинг   II
ярмида кўчирилган.
Иккинчи 1891 рақамли нусха ҳам, шунингдек, чиройли настаълиқ хати
ва   қора   сиёҳ   билан   юқори   сифатли   ҳар   хил   рангдаги   рус   қоғозига   ёзилган.
Сарлавҳалар   қизил   сиёҳ   билан   ёзилган.   Нусха   тўлиқ   бўлиб,   қора   чарм
муқовада. Бу   нусха   1324   (1906-1907)   йилда   домла   Муҳаммад   Раҳимхўжа   валади
домла Иброҳимхўжа Хоразмий томонидан кўчирилган. Асарнинг ҳажми 280
варақдан иборат бўлиб, ўлчови 12,5 х 20 см.
Бу юқорида айтилган ҳар иккала нусха Тошкентдаги нусха-мизга тўлиқ
ўхшайди.
Огаҳийнинг «Риёз уд-давла», «Зубдат ут-таворих», «Жомиъ ул-воқеоти
султоний»   ва   «Гулшани   давлат»   номли   тарихий   асарлари   яқинда
қисқартирилган ҳолда нашр этилди97.
«ШОҲИД УЛ-ИҚБОЛ»
Огаҳийнинг   Хоразм   тарихига   оид   асарларидан   охиргиси   «Гулшани
давлат»   асаридан   кейин   ёзилган   ва   1865   йилдан   1872   йилгача   Хоразмда
бўлган   воқеаларни   баён   этувчи   «Шоҳид   ул-иқбол»   номли   асаридир.   Бу
асардан   дунёга   ягона   нусха98   Россия   Фанлар   академияси   Шарқшунослик
инсти-тутининг Санкт-Петербург бўлимида сақланмоқда. Бу нусха қора сиёҳ
ва   настаълиқ   хати   билан   қўқон   қоғозига   ёзилган.   Сарлавҳалар   қизил   сиёҳ
билан   ёзилган.   Ҳар   бир   бети   15   қа-тордан   иборат.   Қизил   чарм   муқовада.
Асарда кўчирувчининг исми ва кўчирилган йили кўрсатилмаган. 1872 йилги
воқеа-ларни ёзиш билан асар тамом бўлади.
Огаҳий   ўз   асарининг   муқаддимасида   қуйидагиларни   ёзади:   «Мен,
Муҳаммад   Ризо   лақабим   Огаҳий   ёшлигимдан   то   шу   вақтгача   Хоразмда
яшадим.   Бу   ерда   ҳукмронлик   қилган   подшоҳларнинг   тарихларини   ёздим.
Муҳаммад   Раҳимхон   II   (1865-1910)   вақтида   бу   асарни   ёзишга   бошладим   ва
унга «Шоҳид ул-иқбол» деб ном қўйдим»99. Асарнинг ҳажми 227 ва-рақдан
иборат бўлиб, ўлчови 14 х 25 см.
Шундай қилиб, Огаҳий Хива хонлиги тарихини ёзиш бўйича ўз устози
Мунис   томонидан   бошланган   бу   катта   ишни   давом   эттириб,   1813   йиддан
бошлаб   1872   йилгача   Хоразмда   бўлган   воқеаларни   батафсил   баён   этувчи
«Фирдавс   ул-иқбол»,   «Риёз   уд-давла»,   «Зубдат   ут-таворих»,   «Жомиъ   ул-
воқеоти   султоний»,   «Гулшани   давлат»,   «Шоҳид   ул-иқбол»   номли   бир   неча
оригинал   тарихий   асарлар   ижод   этади.   Огаҳий   ижоди   кўп   қиррали   бўлиб, айниқса,   тарих   фанини   янги   оригинал   асарлар   билан   бойитиш   соҳасидаги
хизмати   жуда   каттадир.   Бу   асарлар   XIX   аср   Ўрта   Осиё,   айниқса,   Хива
хонлиги тарихи-ни ўрганишда асосий манбалардан ҳисобланади.
г) БАЁНИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Муҳаммад  Юсуф,  адабий  тахуллиси  Баёний  XIX  аср  охири  ва  XX аср
бошларида   Хоразмда   яшаган   ва   ижод   этган   кўзга   кўринган   ўзбек
тарихчилари   ва   шоирларидан   биридир.   У,   та-рихчи   сифатида   ўзининг
«Шажарайи Хоразмшоҳий», «Хоразм тарихи» (нотамом) асарларини ва шоир
сифатида   шеърлар   тўпламини   –   девонини   ёзиб   қолдирган.   Шунингдек,
Баёний   араб,   форс   ва   бошқа   тилларда   ёзилган   турли   тарихий   асар-ларни
ўзбек тилига таржима этган буюк таржимондир. Бундан ташқари, Баёний тиб
илмидан   ҳам   хабардор   бўлган:   «Баёний   яхши   фаросатли,   ақлли,   заки   таъб
бўлгани   учун   ёшликдан   акаси   Яхшимуродбекдан   тиб   илмини   таълим   олиб,
хийла тибга моҳир бўлади100».
Баёний   Хивада   хонлик   қилган   Элтузархон   (1804-1806)   авлодидандир.
Унинг   отаси   Бобожонбек   Оллоберди   тўранинг   ўғли   бўлиб,   Элтўзархоннинг
набирасидир.   Баёний   1859   йилда   Хивада   туғилади.   У   хон   авлодидан   бўлса
ҳам   амалдорлик   уни   қизиқтирмайди.   Баёний   ёшликдан   бошлаб   илм   олишга
қи-зиқади, ўз замонасининг истеъдодли шоир ва тарихчиси бўлиб етишади. 
ТАРИХИЙ АСАРЛАРНИНГ ТАРЖИМАЛАРИ
Баёний   тарихий   асарлар   ёзиш   билан   бир   қаторда   кўпгина   тарихий
асарларни   турли   тиллардан   ўзбек   тилига   таржима   этган.   Унинг   таржимон
сифатида қилган хизматлари кат-тадир.
Баёний   Мавлоно   Дарвеш   Аҳмад   томонидан   1092/1681   йили   араб
тилида   ёзилган   умумий   тарихга   оид   «Саҳоиф   ул-ахбор»   номли   тарихий
асарини ўзбек тилига таржима қилган107.
Баёний бу ҳақда таржима қилинган асарнинг муқад-димасида қуйидаги
маълумотларни келтиради:
«Бу   китобни   ўқувчиларга   маълум   бўлсинким,   «Саҳоиф   ул-ахбор»
китоби   Араб,   Ажам,   Турк,   Рум,   Рус,   Фаранг,   Ҳинд,   Арман,   умуман   ҳамма мамлакатлардаги   бўлган   тарихий   воқеаларни   ўз   ичига   олувчи   бир   асар   эди.
Ундан ташқари, бу асарда ҳакимлар, авлиёлар ва бошқалар ҳақида ҳам маъ-
лумотлар бор.
Мен, Мўҳаммад Юсуф, тахаллусим Баёний, Бобо-жонбекнинг ўғлиман.
Мазкур   китоб   рум   (усмонли)   тилига   таржима   этилган   бўлиб,   бу   тил
фойдаланувчилар   учун   оғирлик   қилар   эди.   Унда   қийин   иборалар   ва   сўзлар
кўп   эди.   Бу   китобнинг   усмонли   тилида   ёзилган   нусхасидан   фой-
даланувчилар   Суроҳ   ва   Қомусга   мурожаат   қилишга   мажбур   эдилар.   Бу
китобдан фойдаланувчилар ва ўқувчилар учун келажакда ёрдамчи луғатларга
мурожаат қилишга эҳтиёж туғилмасин деган мақсадда рум туркисидан содда
тил билан чиғатой туркисига таржима қилдим108».
Бу   асар   1132/1720   йили   Надим   тахаллусли   бир   одам   томонидан   араб
тилидан усмонли тилига таржима этилган.
1318 (1900-1901) йили Хоразмда Баёний ўзбек тилига таржима этишга
бошлаган.   Асар   уч   жилддан   иборат.   Бу   асарнинг   икки   ўзбекча   нусхаси
мавжуддир109.
Баёний, шунингдек, Али ибн Муҳаммад ал-Ҳиравий, тахаллуси Биноий
(918-/1512)   томонидан   ёзилган   «Шай-бонийнома»   асарини   1333   (1914-1915)
йили110 ўзбек тилига таржима этган. Бу ҳақда таржима этишга бошламасдан
илгари   муқаддимада   таржимон   томонидан   қуйидаги   маълумотлар
келтирилган: «Мен, Муҳаммад Юсуф лақабим Баёний, Мавлоно Биноийнинг
«Шайбонийнома»   асарини   ўзбек   тилига   таржима   этдим.   Бу   асар
Шайбонийхон даврида бўлган тарихий воқеаларни ўз ичига олади111.
Бу номага ким Баёний урди қаламин, 
Юз минг ташвиш била этди рақамин. 
Ким кўрса хатосин этгай албатта саҳиҳ, 
Зинҳор дариғ қилмагай карамин»112.
Бу   нусха   Баёнийнинг   ўз   қўли   билан   ёзилган   бўлиб,   жуда   ишончли,
қимматли   ва   ягона   нусхадир.   Бунинг   ҳақиқатда   ҳам   автограф   эканлигини
исбот қилиш учун қуйидаги далил-ларни келтириш етарлидир. «Бу   китоб   «Шайбонийнома»нинг   таржимаси   таҳрир   ва   тасвидининг
ифтитоҳи  Муҳаммад  Юсуф  ал-мутахаллис бил-Баёний ибн Бобожонбекнинг
қалами   била   ҳижрийнинг   1333   (1914-1915)   йиликим,   мувофиқи   барс   йили
эрди,   ихтимом   сарҳадига   етди»113.   Бундан   ташқари,   китобнинг   ҳошиясига
қуйидагилар Баёний тарафидан ёзиб қолдирилган:
«Фақир,   ҳақир   мутаржимнинг   (Баёний   -   Қ.М.)   хотирига   андоғ   хутур
этадирким   Шайбонийхон   Хоразмни   олиб,   андин   сўнг   қайтиб   Бухорога
боргандир.   Анинг   тафсили   бу   нусхада   саҳван   қолибдир,   ё   буким   бурунги
нусхада   ушбу   ердин   бир   неча   варақтушиб   йўқ   бўлган   эркан.   Бу   нусхани
анинг юзидин ёзибдурлар. Баҳарҳол фақир (Баёний - Қ.М.) бу нусхада борин
таржима этдим114.
Мазкур   нусха   қора   сиёҳ   ва   настаълиқ   хати   билан   қўқон   қоғозига
ёзилган.   Сарлавҳалар   эса   қизил   сиёҳ   билан   ёзилган.   Матн   тилла   ва   кўк
рангли чизиқлар билан ишланган рамка ичига олинган. Ҳар бети 20 қатордан
иборат. Асарнинг ҳажми 53 варақ бўлиб, ўлчови 21,5 х 31,5 см.
Баёний Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий томонидан араб
тилида   ёзилган   умумий   тарихга   оид   «Тарихи   Табарий»   номли   асарини   Абу
Али Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Балъами томонидан форс тилига  таржима
қилинган нусхасидан ўзбек тилига таржима қилган.
Бу   ҳақда   ўз   таржимасининг   аввалида   қуйидагиларни   ёзади:   «Маълум
бўлсинки, мен Муҳаммад Юсуф ал-мутахаллис бил-Баёний ибн Бобожонбек
бу   асарни   1311/1893-1894   йили   форс   тилидан   ўзбек   тилига   таржима   этдим.
Бу асар тўрт дафтардан иборат эди»1Ь. Бу асар қора сиёҳ ва настаълиқ хати
билан   қўқон   қоғозига   ёзилган.   Ҳар   бети   25   қатордан   иборат.   Ҳажми   685
варақдан   ибоат.   Ўлчови   24   х   40   см.   Бу   нусха   1311/1893-1894   йили   домла
Муҳаммад Расул ибн Му-ҳаммад Каримбек томонидан кўчирилган.
Баёний   ўз   замонасининг   иқтидорли   олимларидан   бўл-ганлиги   сабабли
бошқа   таржимонлар   тарафидан   таржима   этилган   кўпгина   асарларни   таҳрир
ҳам қилган. Масалан, у, Атоулла ибн Фазлулла Ҳусайний томонидан ёзилган «Равзат   ул-аҳбоб»116   номли   асарининг   2-қисмини   ўзбек   тилига   қилинган
таржимасини таҳрир этган.
Баёний   тарафидан   китобнинг   аввалида   қуйидаги   маъ-лумотлар
келтирилган:   «Мен   Муҳаммад   Юсуф   ал-мутахаллис   бил-Баёний   ибн
Бобожонбек   бу   китобни   ўқувчиларга   қуйидагича   арз   қиламан.   Бу   китобни
Атоулла ибн Фазлулла Ҳусайний Алишер Навоийнинг ишорати билан ёзган
бўлиб,   уни   «Равзат   ул-аҳбоб»   номи   билан   атаган   экан.   Бу   нусха   унинг
иккинчи   китобидир.   Буни   Маҳмуд   Муғнисовий   форс   тилидан   рум   тилига
таржима қилган экан.
1322/1904-1905   йили   Эшмуҳаммад   рум   туркисидан   чиғатой   туркисига
таржима қилган бўлса-да унинг таржимаси яхши тушунарли бўлиб чиқмаган.
Мен   шу   вақтда   Абдулҳақ   Деҳлавий   томонидан   ёзилган   «Маориж   ун-
нубувва» номли китобини таржима этишга машғул эдим. Бу ишни тўхтатиб,
мазкур   асарнинг   таржи-масини   таҳрир   этдим,   гўёки,   бошдан-оёқ   янгидан
таржима қилгандек бўлдим117». Бу асар настаълиқ  хати ва қора сиёҳ билан
рус   қоғозига   ёзилган.   1325/1907-1908   йили   кўчирилган.   Ким   томонидан
кўчирилганлиги номаълум. Ҳажми 290 варақ. Ўлчови 22 х 35 см.
«ШАЖАРАЙИ ХОРАЗМШОҲИЙ»
Мунис   ва   Огаҳийдан   сўнг   Хоразмда   тарихий   асарлар   Баёний
томонидан ёзилган эди. Баёний Хоразм тарихини ўрганишда катта аҳамиятга
эга бўлган «Шажарайи Хоразм-шоҳий», «Хоразм тарихи» номли асарларини
ижод этди.
Баёнийнинг   бу   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   номли   тарихий   асари
юқорида   айтиб   ўтилган   Мунис   ва   Огаҳий   тарафидан   ёзилган   тарихий
асарларда   келтирилган.   Хоразмда   қадим   замонлардан   бошлаб   1873   йилгача
бўлган  тарихий воқеаларни  ўз  ичига  олиш билан  бир  қаторда,  ундан  сўнгги
даврларда,   яъни   1873   йилдан   1913-1914   йилларгача   бўлган   тарихий
воқеаларни ҳам ўз ичига олади.   Ўзининг характери билан бу асар Мунис ва
Огаҳий   тарафидан   ёзилган   тарихий   асарларнинг   хулосаси   ва   давоми
ҳисобланади.   Мунис   ва   Огаҳийнинг   асарлари   ҳашамдор   қийин   тил   билан ёзилган бўлиб, уларда арабча ва форсча сўзлар ва оғир иборалар кўп учрайди.
ТТТу сабабли  кўпчилик ўқувчиларга  тушунишда қийинчилик туғилган. Ана
шу   қийинчиликни   бартараф   қилиш   ва   кўп-чилик   учун   тушунарли   бўлсин
учун Баёний, Мунис ва Огаҳийнинг асарларини бир жилдга тўплаб, содда тил
билан қайта ёзган.  Бу ҳақда муаллиф ўз асарининг сўзбошисида  бундай деб
ёзади:
«Огаҳий   ҳам   Мунис   миробнинг   биродарзодаси   ва   даст-парвардаси
эрди,   унинг   услубида   мажоз   ва   истиора   билан   сўз   баён   этар   эрдиким,
каломининг диққати сабабидан омма халқи маолин фаҳм эта олмас эрдилар.
Ул   ҳам   бу   йўсинда   ду   бора   сўз   бошлаб,   Оллоқулихондан   то   Муҳаммад
Раҳимхон II замонигача ҳар хоннинг воқеотин бир мужаллада баён этиб, ҳар
бирин   бир   исм   билан   мавсум   этди.   Ул   ҳазратнйнг   (Му-ҳаммад   Раҳим   II)
айёми   салтанатларидин   ҳам   кам   беш-етти   йил   воқеотин   таҳрир   силкига
чекди... Бу нусхаларнинг маолин омий фаҳм этиб, борин бир мужалладга жам
қилмоқға маъмур бўлдим118».
1873  йилдан   бошлаб   1914  йилгача   Хоразмда   бўлган   тарихий  воқеалар
Баёний   томонидан   ёзилган.   Бу   «Шажарайи   Хоразм-шоҳий»   асарининг
қиймати ҳам асосан ана шу давр тарихини ёритишдадир.
Баёний   ўз   асарининг   ёзилиш   тарихига   қисқача   тўхтаб,   қуйидагиларни
келтиради:   «Мен,   Муҳаммад   Юсуф   ал-мута-халлис,   бил-Баёний   ибн
Бобожонбек   бу   тариқа   арз   қиламан...   1329/1911   йили   жумодий-ал-аввал
ойининг 22 сида бу асарни ёзишга бошладим. Бу ишни Асфандиёрхон менга
Толибхўжа ибн Авазберди орқали буюрди. Маълум бўлсинки, Мунис мироб
Элтузархоннинг   буйруғига   мувофиқ   «Фирдавс   ул-иқбол»   номли   асарини
ёзган.
Мунис   бу   асарини   тамомлай   олмай,   1244/1829   йили   вафот   этади.
Бундан   11   йил   кейин   Оллоқулихон   Огаҳийга   бу   чала   қолган   асарни   ёзиб
тамом этишни буюради. Огаҳий бу асарни ёзиб тамомлайди. Сўнгра Огаҳий
XIX   асрда   Хоразмда   хонлик   қилган   хонларнинг   ҳар   бирига   атаб,   алоҳида- алоҳида   бир   неча   асар   ёзган.   Лекин   Огаҳий   ҳам   Муҳаммад   Раҳим   II   (1865-
1910) ҳукмронлигининг 7 йиллик воқеасини ёзишга улгур-ган.
Бу  йил  1329/1911  йилдир.   42  йиллик  воқеа  ёзилмай  қолган.   Бу  даврда
Хоразмда   бўлган   тарихий   воқеаларни   ёзиш   фақир-нинг   зиммасига   тушади.
Ўз асаримни 16 бобга бўлдим ва уни «Шажарайи Хоразмшоҳий» номи билан
атадим119». Баё-нийнинг бу асарида юқоридаги давр бўйича ҳам баъзи янги
маълумотларни учратиш мумкин.
I  боб. Одамдан – Нуҳ авлодигача120.
II  боб. Ёфасдан – Қўнғирот шўъбасигача ва Мўғул хонлари ҳақида121.
III   боб.   Қурлос   авлодидан   хон   бўлганлар   ҳақида   бўлиб,   уларнинг
охиргиси Абулғозийхондир122.
IV  боб. Элтузархоннинг ота ва боболари ҳақида123.
V   боб.   Муҳаммад   Амин   иноқ   ҳукмронлиги   вақтидаги   во-қеалар
ҳақида124.
VI  боб. Авазбий иноқнинг қилган ишлари ҳақида125.
VII  боб. Элтузархоннинг авлоди ва унинг даврида бўлган воқеалар126.
VIII   боб.   Муҳаммад   Раҳим   I   (1806-1825)   ҳукмронлиги   даврида   бўлган
воқеалар ҳақида127.
IX   боб.   Оллоқулихоннинг   (1825-1843)   ҳукмронлик   даврида   бўлган
воқеалар128.
X   боб.Раҳимқулихон   (1843-1846)   ҳукмронлиги   даврида   бўлган
воқеалар129.
XI   боб.   Муҳаммад   Аминхоннинг   (1846-1855)   подшоҳлик   қилиши
ҳақида130.
XII  боб. Абдуллахоннинг хонлик қилиши ҳақида131.
XIII  боб. Қутлуқ Муродхоннинг подшоҳлиги ҳақида132.
XIV   боб.   Саййид   Муҳаммадхоннинг   (1856-1865)   под-шоҳлик   қилган
давридаги воқеалар ҳақида133.
XV   боб. Муҳаммад  Раҳимхон   II   нинг (1865-1910)  ҳукм-ронлик қилган
даврдаги воқеалар ҳақида134. XVI   боб.   Асфандиёрхоннинг   (1910-1918)   ҳукмронлиги   ва   у   даврда
бўлган воқеалар ҳақида135.
Муаллиф   ўз   асарининг   охирида   қуйидагиларни   келтиради:   «Мен
Баёний   бу   китобимни   (Шажарайи   Хоразмшоҳий   –   Қ.М.)   ёзиб   тамомладим.
Кейинчалик   Асфандиёрхон   вақтида   бўлган   воқеаларни   ёзиб,   бу   китобимга
қўшаман.   Яна   шу   маълум   бўлсинки,   бу   асарни   ёзиш   вақтида   Муҳаммад
Аминхон   (1846-1855),   Абдуллахон   (1855-1856),   Қутлуқ   Муродхон   (1856)   ва
Муҳаммад   Раҳимхон   II   (1865-1910)   ҳукмронлигининг   1872   йил-ларгача
бўлган   тарихий   воқеаларини   баён   этувчи   Огаҳий   томонидан   ёзилган
асарларни   топишга   муваффақ   бўлмадим.   Шундан   кейин   юқорида   зикр
этилган   давр   тарихини,   ўша   даврда   ишга   аралашиб   юрган   бир   неча   кекса
одамларни топиб, улардан бўлган воқеаларни сўраб, диққат билан ҳақиқатлаб
ёздим136.
Бу  келтирилган  маълумотлардан  маълум  бўладики,  Огаҳий  томонидан
ёзилган «Жомиъ ул-воқеоти султоний», «Шоҳид ул-иқбол» асарларини топа
олмаганлиги   сабабли   1846   йилдан   1872   йилгача   Хоразмда   бўлган   тарихий
воқеалар   фақат   Огаҳий   тарафидан   ёзилиб   қолмай,   иккинчи   марта   Баёний
тарафидан   ҳам   ёзилгандир.   Унинг   топилмаганлигининг   сабаби   Подшо
Россияси   Хива   хонлигини   босиб   олгандан   кейин   Хива   хони   саройида
сақланаётган   қўлёзма   асарлар   Санкт-Петербургга   олиб   кетилган   эди.   Улар
орасида Огаҳий асарлари ҳам олиб кетилган эди. Шундай қилиб, 1846 йилдан
1914 йилгача бўлган тарихий воқеалар Баёний томонидан ёзилгандир
Бу   нусха   яхши   настаълиқ   хати   ва   қора   сиёҳ   билан   юқори   сифатли
қоғозга ёзилган бўлиб, сарлавҳалар қизил сиёҳбилан ёзилган.
Асарнинг   аввалида   тилло   ва   ҳар   хил   ранглар   билан   безатилган   лавҳа
бор.   Матн   тилло   ва   тушдан   қилинган   рамка   ичига   олинган.   Асар   яхши
сақланган ва қора чарм муқовада.
Асарнинг   аввали:   «Ҳамди   номутаноҳий   шаҳаншоҳийға
лойиқдурким...»137   сўзлари   билан   бошланиб,   охири:   «Эмди   нозирлардин
умид будирким, ҳар қачон хатоларимга мутталиъ бўлсалар, афв қалами билан ислоҳини   этиб,   икки   оламда   салоҳ   корларин   топиб,   мақсад   аслиларига
етгайлар. Омин, таммат»138, деган сўзлар билан тугайди. Бу нусха 1333/1914
йили   зулқаъда   ойининг   аввалида,   жума   куни   уста   Жуманиёз-нинг   ўғли
Муҳаммад Яқуб томонидан кўчирилган139.»
Асарнинг ҳажми 508 варақ, ўлчови 22 х 29 см.
1958 йилгача дунёда ягона ҳисобланиб келган бу асарни 1954 йили ЎзР
Фанлар   академиясининг   академиги   проф.   Я.Ғ.Ғуломов   ЎзР   Фанлар
академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига
такдим этган эди. 1958 йили ЎзР Фанлар академияси  Ҳ.Сулаймон номидаги
қўлёзмалар   институти   бир   қанча   қўлёзма   асарлар   сотиб   олди.   Улар   билан
биргаликда Баёнийнинг «Шажарайи Хоразмшо-ҳий» номли асаридан яна бир
нусха   мазкур   институт   томони-дан   қўлга   киритилди.   Бу   нусха   1332/1913
йилда кўчирилган.
«ХОРАЗМ ТАРИХИ»
Баёний   «Хоразм   тарихи»140   номли   тарихий   асар   ёзган.   Бу   асарнинг
аввалги   боблари   маъно   жиҳатидан   мазкур   «Шажа-райи   Хоразмшоҳий»
асарига   ўхшайди.   Лекин   ўзининг   ёзилиш   услуби   билан   ундан   фарқ   қилади.
Бу   асар   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   асаридан   кейин   ёзилган.   Муаллифнинг
кўрса-тишича, бу асарини Паҳлавон Ниёзхожи таклифига биноан ёзган.
Тарих   китоби   ёзишнинг   бир   шарти   бор.   Тарихий   воқеа-ларни   ёзувчи
тарафдорлик   этмасдан,   бўлган   воқеаларни   ростлик   билан   баён   этиш   керак.
Агар   ростлик   билан   баён   этмаса,   унинг   сўзлари   ҳеч   бир   одамга   маъқул
бўлмайди.
«Шундай   қилиб,   ўз   асаримни   кўпчилик   баҳра   олсин   учун   тушунарли,
содда   тил   билан   ёзаман.   Бу   китоб   «Хоразм   та-рихи»дир.   Уни   16   бобга
бўлдим»141.   Афсуски,   бу   асарнинг   фақат   8   бобигина   сақланган.   Қолган
боблари   эса   йўқдир.   Бу   асардан   ҳозирча   ягона   нусхаси   ЎзР   Фанлар
академияси   Абу   Райҳон   Беруний   номидаги   Шарқшунослик   институти   қўл-
ёзмалар   фондида   сақланмоқда.   Бу   нусха   қора   сиёҳ,   ўртача   настаълиқ   хати
билан   чизиқли   қоғозга   ёзилган.   Қўлёзмада   кўчирувчининг   исми   ва кўчирилган  йили  кўрсатилмаган.  Асарнинг  ҳажми  91 варақ.  Ўлчови  22  х 36
см.
ХVII-ХIХ ва XX аср бошларида яшаган хоразмлик тарихнавис олимлар
Абулғозий,   Мунис,   Огаҳий   ва   Баёний-ларнинг   ҳаёти,   тарихий   ва   адабий
асарлари,   улар   тарафидан   ўзбек   тилига   таржима   этилган   адабий   ва   тарихий
асарлар   ҳақида   тўхталиб   ўтдик.   Бу   муаллифлар   томонидан   кўпгина   Шарқ
шоирларининг   адабий   асарларини   ўзбек   тилига   таржима   этиш   Шарқ
халқлари   адабиёти   тарихини   ўрганишда   катта   аҳамиятга   эга   бўлса,   улар
томонидан   бир   қанча   машҳур   Шарқ   тарихчиларининг   «Равзат   ус-сафо»,
«Зафарнома»,   «Нодирнома»,   «Тазкираи   Муқимхоний»,   «Табақоти   Акбар-
шоҳий»,   «Саҳоиф   ул-ахбор»,   «Тарихи   Табарий»,   «Шайбо-нийнома»^каби
асарларининг  ўзбек  тилига  таржима қилиниши нафақат  Ўзбекистон  ва  Ўрта
Осиё   халкдари   тарихини   ўрга-нишда,   балки   Шарқ   халқлари   тарихини
ўрганишда ҳам катта аҳамиятга эга.
Абулғозий,   Мунис,   Огаҳий   ва   Баёний   қатор   тарихий   асарлар   ёзиш
билан бир қаторда араб, форс ва усмонли тилларида ёзилган асарларни ўзбек
тилига   таржима   қилиб,   тарих   фани   хазинасини   бу   асарларнинг   ўзбекча
нусхалари билан ҳам бойитдилар. Бу таржима қилинган асарлар, биринчидан,
тарих   фани   хазинасига   қўшилган   катта   ҳисса   бўлса,   иккинчидан,   ўша
таржима   қилинган   асарларда   зикр   этилган   халклар   тарихини   ўрганишда
тарихчиларимиз   учун   қулайлик   туғдиради.   Ана   шунинг   учун   ҳам   бундай
ишларнинг Мунис, Огаҳий ва Баёний томонидан қилиниши катта аҳамиятга
эга.
Шундай  қилиб,  ХVII-ХIХ ва  XX  аср  бошларида  яшаган  замонасининг
кўзга   кўринган   тарихчилари   Абулғозий,   Му-нис,   Огаҳий,   Баёний   ва
бошқалар   тарафидан   ижод   этилган   тарихий   асарлар   Ўрта   Осиё,   айниқса,
Хоразм ўлкаси тарихини ўрганишда асосий манба бўлиб хизмат қилади. III БОБ
ХVII-ХIХ ВА XX АСР БОШЛАРИ ХОРАЗМДА ЁЗИЛГАН ТАРИХИЙ
АСАРЛАРДА ХИВА ХОНЛИГИНИНГ СИЁСИЙ ХАЁТИ
XVII-XIX   ва   XX   аср   бошлари   Хоразм   тарихчилари   томо-нидан   ижод
қилинган   қўлёзма   тарихий   асарлар   Хоразм   ўлкаси   ва   унга   қўшни   бўлган
туркман   ва   қорақалпоқ   халқлари   тари-хини   ўрганишда   ҳам   аҳамияти
каттадир.
В.В.Бартольд   Хоразм   тарихнависларининг   асарлари   билан
танишгандан   сўнг,   шундай   хулосага   келган   эди:   «Мунис   ва   Огаҳий
томонидан   ёзилган   адабий   ва   тарихий   асарлар   қанчалик   камчиликларга   эга
бўлмасинлар,   тарихий   воқеаларни   баён   этишда   ва   уларда   берилган   аниқ
маълумотларнинг   қўплиги   жиҳатидан   бизгача   етиб   келган   Қўқон   ва   Бухоро
хонликлари   тарихи   бўйича   бўлган   ҳамма   асарларни   ўзидан   анча   орқада
қолдирадилар»1, лекин В.В.Бартольд Баёний асарларидан хабарсиз бўлган.
Сарой   тарихчилари   Мунис,   Огаҳий   ва   Баёний   ўз   асар-ларида
хонларнинг   шон-шавкатини,   улар   томонидан   ташкил   қилинган   базмларни,
тўйларни,   хоннинг   овга   чиқишларини   тасвирлашга   ўз   асарларида   кўп   ўрин
берадилар.
Хоразмлик тарихчилар Абулғозий, Мунис, Огаҳий ва Баё-ний асарлари
Шарқ тарихчиларининг анъанасига мувофиқ ҳамд, наът ва хонларни мақташ
билан   бошланади.   Сўнгра   у   ёки   бу   хоннинг   туғилиши   ҳақида   гапириб,
бевосита   хонлик-нинг   тарихини   ёзишга   киришадилар.   Мунис   ўз   асарининг
аввалида:   «Ҳазрати   аъло   хоқоний,   мукаррабийи   даргоҳи   суб-ҳоний,
мураввижи   қавоиди   салтанат...»   каби   сўзлар   билан   хонни   ҳаддан   ташқари
улуғлайди.
Муниснинг «Фирдавс ул-иқбол», Огаҳийнинг «Риёз уд-давла», «Зубдат
ут-таворих», «Жомиъ ул-воқеоти султоний», «Гулшани давлат», «Шоҳид ул-
иқбол»   ҳамда   Баёнийнинг   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   асарларида   шу   каби
мақговларни учратамиз. ХVII-ХIХ   аср   хоразмлик   тарихнавислар   ўзларининг   асарларида   Хива
хонлари қўшни халқларни хонликка қўшиб олиш сиёсатини маъқуллайдилар.
Айни вақтда ўз озодлиги ва мустақиллиги учун курашган қўшни халкларнинг
хатти-ҳаракатларини маъқулламайдилар.
ХVII-ХIХ ва XX аср бошлари Хоразмда ёзилган бу тарихий асарларда
қўшни   халқларга   нисбатан   исёнкор,   туғёнкор   ва   фасодчи   каби   нолойиқ
сўзларни   учратамиз.Бу   асарларнинг   нуқсони   шундан   иборатки,   улар   Хива
хонлари   манфаатига   мос   қилиб   ёзилган.   Бу   муаллифлар,   яъни   Мунис,
Огаҳий,   Баёний   ўз   замонасининг   илғор   фикрли   кишилари   бўлиб,   халқнинг
оғир   аҳволини   тушунсалар-да,   лекин   айни   вақтда   мустабид   хонлар
томонидан   юритилган   сиёсатни   маъ-қуллашга   мажбур   эдилар.   Ўз   даври   ва
моҳиятининг   нати-жасидан   келиб   чиққан   баъзи   нуқсонларга   қарамай,
Хоразмда   яратилган   бу   тарихий   асарлар   ХУП-Х1Х  аср   Ўрта   Осиё,   айниқса,
Хива хонлиги тарихини ўрганишда аҳамияти жуда каттадир.
XVII-XIX   аср   Хоразмда   бўлган   воқеалар   Абулғозийнинг   «Шажарайи
турк» ва «Шажарайи тарокима» номли асарларида баён этилган.
«Фирдавс   ул-иқбол»  асарининг   қиммати  аввало   шундаки,   Хоразмнинг
қадим  замонлардан  бошлаб  то  Муҳаммад  Раҳимхон I  (1806-1825)   давригача
бўлган   сиёсий   тарихини   хронологик   тартибда   баён   этади.   Лекин   Мунис
қадим   замон-лардан   бошлаб   Абулғозийхон   (1643-1663)   давригача   Хоразмда
бўлган воқеаларни баён этаркан, унгача бўлган тарихчи-ларнинг асарларидан
фойдаланган.
XVIII   аср   ва   XIX   асрнинг   1-чораги,   яъни   Қўнғирот   суло-ласидан
Муҳаммад Амин иноқ (1755-1790), Аваз иноқ (1790-1804), Элтузархон (1804-
1806),   Муҳаммад   Раҳимхон   I   (1806-1825)ларнинг   Хоразмда   ҳукмронлик
қилган   даврдаги   тарихий   воқеалар   асосан   Мунис   томонидан   ёзилган   ва
Огаҳий   томонидан   ёзиб   тамом   қилинган   «Фирдавс   ул-иқбол»   асарида
мукаммал ёритилгандир.
Огаҳий асарларининг эса ундан сўнгги давр (1825-1872) Хива хонлиги
тарихини   ўрганишда   аҳамияти   жуда   каттадир.   Бу   давр   тарихи,   асосан, Огаҳийдан   бошқа   маҳаллий   тарих-чилар   томонидан   ёзилган   эмас.   Бу   давр
тарихи бўйича Ога-ҳийнинг тарихий асарлари ягона ҳисобланади.
Муҳаммад   Раҳимхон   I   (1806-1825),   Оллоқулихон   (1825-1843),
Раҳимқулихон (1843-1846), Муҳаммад Аминхон (1846-1855), Абдуллохон (5
ой),   Қутлуқ   Муродхон   (7   ой),   Сайид   Муҳаммадхон   (1856-1865),   Муҳаммад
Раҳимхон II (1865-1910)лар ҳукмронлик қилган даврдаги (1813-1872 йилгача)
хонликнинг   тарихи   мукаммал   равишда   хронологик   тартибда   Мунис   ва
Огаҳийнинг   «Фирдавс   ул-иқбол»,   Огаҳийнинг   «Риёз   уд-давла»,   «Зубдат   ут-
таворих»,   «Жомиъ   ул-воқеоти   султоний»,   «Гулшани   давлат»,   «Шоҳид   ул-
иқбол» номли асар-ларида баён этилгандир.
Баёнийнинг   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   асарида   эса   Хоразмда   қадим
замонлардан   1914   йилгача   бўлган   тарихий   воқеалар   баён   этилади.   Бу
асарларда, айниқса, Хивада Қўн-ғирот сулоласи ҳукмронлиги ўрнатилгандан
сўнг Хуросонга бўлган юришлар, туркман ва қорақалпоқ халқларини бўйсун-
дириш   ва   Хива   хонлигига   қўшиб   олиш   учун   бўлган   курашлар   ёрқин
тасвирланади.
ХVII-ХIХ   ва   XX   аср   бошларида   яшаган   Хоразм   тарихчилари   ўз
асарларида   фақат   сиёсий   тарихни   ёзиш   билан   чеклан-мадилар.   Уларнинг
асарларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий аҳволга доир маълумотлар ҳам
оз эмас.
ХVII-ХIХ   аср   хоразмлик   тарихнавислар   асарларида   юқорида   зикр
этилган   даврдаги   сиёсий   тарихни   баён   этар   эканлар,   феодализм   давридаги
ўзаро феодаллар ўртасида тож-тахт, мол-мулк учун тўхтовсиз равишда ҳукм
сурган   қонли   кураш-ларни,   бу   курашлар   туфайли   халқнинг   оғир   аҳволи,
хонлар   орасида   авж   олган   маишатпарастликни   кўрсатувчи   кўплаб
далилларни ҳам келтирганлар.
XVI-ХVII   асрда   Хоразмда   бўлган   воқеалар   Абулғозий   асарларида   ўз
ифодасини топган. Абулғозийнинг «Шажарайи турк», «Шажарайи тарокима»
асарлари   Шарқ   тарихнавис-ларининг   анъанаси   бўйича   ҳамд   ва   наът
айтишдан бошланади. Сўнгра Абулғозий ўзи ҳақида гапиради ва хонликнинг тари-хини   ёзишга   киришади.   Албатта,   яна   шу   анъана   бўйича   ўз   асарини
ёзишни   қадим   замонлардан   бошлайди.   Унинг   тарихий   асарларининг   илмий
қиммати,   қадимги   давр   тарихи   билан   бир   қаторда   Хоразмнинг   кейинги
асрлардаги   тарихини   ёри-тишдадир.   Чунки   XVI   асргача   Хоразмда   бўлган
тарихий   воқеалар   бошқа   тарихчиларнинг   асарларида   ҳам   ёритилган.   Бу
аҳволни   Абулғозий   ўзи   ҳам   эътироф   этади.   Лекин   кейинги   даврдаги,   яъни
XVI-XVII   аср   Хоразм   ўлкаси   тарихи   ва   шу   даврда   у   ерда   бўлиб   ўтган
тарихий воқеалар асосан Абулғозий асарларида ўз аксини топган. Абулғозий
эса   кўп   тарихий   воқеаларнинг   тирик   шоҳидидир.   Бу   воқеаларни   у   ўз   кўзи
билан   кўрган   ва   бу   воқеаларда   иштирок   этган.   Абулғозий   ўз   ҳаёти   ҳақида
ҳам   талай   биографик   маълумотлар   келтиради.   Асарда   XVII   аср   Хоразмнинг
сиёсий   тарихи   муфассал   баён   этилган.   Шунингдек,   шу   давр   Хоразм
иқтисодий   ва   маданий   ҳаётини   ўрганишда   ҳам   анчагина   маълумотлар
келтирилган.   Абулғозийнинг   «Шажарайи   тарокима»   номли   иккинчи   асари
ҳам   Ўрта   Осиё,   айниқса,   туркман   халқлари   тарихини   ўрга-нишда   қимматли
асарлардан ҳисобланади.
Абулғозий ўзининг «Шажарайи турк» номли асарини 9 боб-га бўлади.
Аввалги   саккиз   бобида   тарихни   Одамдан   бошлаб,   Чингиз   ва   Чингиз   авлоди
ҳукмронлиги ҳақида муфассал тўх-таб, тўққизинчи бобда Шайбон авлодидан
Хоразмда   ҳукм-ронлик   қилган   ҳукмдорлар   даврида   бўлган   тарихий   воқеа-
ларни   баён   этади.   Айниқса,   охирги   даврдаги,   яъни   Араб   Муҳаммадхон   ва
унинг   ўғли   Абулғозий   давридаги   Хоразмда   бўлган   воқеалар   муфассал   баён
этилади4. Бу асарнинг қиммати шундаки, аввало, унинг аввалги қисмларида
келтирилган   маълумотлар   бошқа   тарихий   асарларда   келтирилган   бўлса-да,
улар   форс   ёки   араб   тилида   ёзилган   асарлар   бўлган.   Абулғозий   уларни
ўрганиб,   ўша   қисмини   ўзбек   тилида   баён   этган.   Иккинчидан,   асарнинг
охирги бобида Хоразмга оид келтирилган маълумотлар шу даврда яратилган
бошқа хонликлар тарихига оид тарихий асарларда берилмайди. Асарнинг аввалида Абулғозий унинг ёзилиш сабабларига тўхтаб ўтади.
Сўнгра   Чингиз   ва   чингизийлар   ҳақида   гапир-гандан   сўнг   XVII   асрда
Хоразмда рўй берган воқеаларни баён этишга киришади.
Араб   Муҳаммадхон   давлат   тепасига   келгандан   ўн   тўрт   йил   ўтгандан
сўнг  Хабаш  ва  Элбарс  баъзи  маҳаллий феодал-ларнинг  ёрдамида  ўз  отасига
қарши курашни бошлайдилар. Шунда Ҳабаш ўн олти ва Элбарс ўн тўрт ёшга
кирган   эдилар.   Элбарс   Хивада   хуфия   одам   қолдириб,   Хивани   талаш   учун
қулай   шароит   ахтариб   юрган   эди.   Отасининг   Хивадан   жўнаганлигини
эшитган   Элбарс   тезлик   билан   келиб   Хивани   эгаллайди.   Хон   шу   вақтда
Рештобон отада эди. Саҳар вақтида Элбарснинг Хивага бостириб кирганлиги
ҳақидаги   хабар   хонга   етиб   келади.   Бу   хабарни   эшитган   Араб   Муҳаммадхон
Хивага   яқин   Хастагон   деган   қишлоққа   келади.   Элбарс   Араб   Муҳам-
мадхоннинг   Хастагон   қишлоғига   келганини   эшитгач,   500   ки-ши   юбориб,
отасини тутиб келтирилишини буюради. Араб Муҳаммадхон бу қалъа ичига
беркинган   эди.   Навкарлар   қалъага   бостириб   кирадилар   ва   уни   тутиб,   отга
миндирган ҳолда кечаси Элбарснинг ҳузурига олиб келадилар. У ўз отасини
бир   уйга   қамаб   қўйиб,   30   йилдан   буён   йиғилган   хазинани   ва   бекларнинг
молларини олиб, Хивадан чиқиб кетади.
Элбарс   Хивада   бу   воқеаларни   амалга   ошираётган   вақтда   Асфандиёр
Ҳазорасбда;   Ҳабаш,   Абулғозий   ва   Шариф   Муҳам-мад   Урганчда   эдилар.
Барча   султонлар,   яъни   ўғиллар   Араб   Муҳаммадхон   ҳузурига   тўпланганлар.
Абулғозийнинг   ёзишича,   Араб   Муҳаммадхон   билан   унинг   ўртасида
қуйидагича   маслаҳат   бўлган.   Абулғозий   отасидан   аввало   шу   ерда   бўлган
Ҳабашни ва сўнгра қочиб кетган Элбарсни ўлдиришни ўзига ва Асфандиёрга
топширилишини   сўраган.   Араб   Муҳаммадхон   розилик   бермаган   ва   Ҳабаш
билан Элбарс ўлимдан қутулиб қолганлар.
Абулғозийнинг   Асфандиёр   билан   биргалиқда   Ҳабаш   ва   Элбарсни
ўлдириш   ҳақидаги   маслаҳатидан   хабар   топган   Ҳабаш   ва   Элбарс   уларга
ашаддий   душман   бўлиб   қоладилар.   Араб   Муҳаммадхон   Абулғозийга   ва
Асфандиёр   султонга   киши   юбориб,   тезлик   билан   юришга   отланишларини буюради.   Шариф   Муҳаммад   ҳам   бу   юришда   қатнашади.   Али   султон
қаздирган Тошли ёрмиш сақосига борганда Ҳабаш ва Элбарс аскарларига дуч
келадилар   ва   икки   орада   уруш   воқе   бўлади.   Бу   урушда   Араб   Муҳаммадхон
қўлга   тушади   ва  кўзи   кўр   қилинади.   Ҳабаш   ва   Элбарс   Асфандиёр   султонни
қувлаб Ҳазорасбга  борадилар. Минг  машаққатлар билан сувдан  кечиб  ўтган
Абулғозий   аввал   Катга   ва   у   ердан   Имомқулихоннинг   олдига   келади.
Асфандиёр   султон,   Шариф   Муҳаммад   султон,   Хоразмшоҳ   султон   Ҳазорасб
қалъасига қамаладилар.
Ҳабаш   ўз   отасининг   кўзини   1030/1620-1621   йили   ўйдирган   эди.   Энди
Ҳабаш Урганч ва Вазирда, Элбарс Хива ва Ҳазо-расбда ҳокимлик қилдилар.
Араб   Муҳаммадхонни   ва   икки   зикр   этилган   кичик   ўғил-ларини   Қум
қалъада   сақладилар.   Шу   воқеадан   бир   йил   ўтгандан   сўнг,   Элбарс   отасини,
инисини ва Асфандиёр султоннинг икки ўғлини Хивада ўлдиртиради.
Гуноҳсиз ёш ўғиллари ва отаси Элбарс  томонидан ўдди-рилганлигини
эшитган   ва   давлатдан   ажраб   аламзада   бўлиб   юрган   Асфандиёр   ҳам   тинч
ўлтирмаган   эди.   Асфандиёр   куч   тўплаб,   Урганчга   юриш   қилди.  Бу   курашда
енгилган   Ҳабаш   Сирдарё   ёқасида   ўлтирган   қорақалпоқлар   ичига   боради.   У
ерда   ҳам   туришнинг   иложини   топа   олмаган   Ҳабаш   Йим   дарёнинг   ёқасида
жойлашган   манғит   мирзаларидан   бўлган   Шоник   Мирзонинг   олдига   боради.
Шоник Мирзо Ҳабашни тутиб Асфандиёр ҳузурига юборади. Асфандиёр ҳам
вақтни ғанимат билиб, Ҳабашни келтирган замон ўлдиради.
Абулғозий   Имомқулихон   саройида   икки   йил   туради.   Ундан   сўнг
Асфандиёр   давлатни   қўлга   олдим,   иниларим   Абулғози   ва   Шариф
Муҳаммадлар   келсинлар,   деб   киши   юборади.   Шундан   кейингина
Имомқулихон   Абулғозийга   Хоразмга   қайтишга   рухсат   беради.   Улар
Хоразмга келадилар ва 1033/  1623-1624 йили кузда Асфандиёрни хон қилиб
кўтарадилар.   Хива,   Ҳазорасб   ва   Кат   унинг   ихтиёрида   бўлади.   Асфандиёр
иниси Абулғозийга Урганчни, Вазирни Шариф Муҳаммадга беради. Шундан
кейин   Асфандиёр   Хивада   ва   Абулғозий   билан   Шариф   Муҳаммад   Урганчда
турганлар.   Бундан   сўнг   аҳволнинг   оғирлигини   кўрган   ва   нима   қилишини билмаган Шариф Муҳаммад Бухорога кетади. Абулғозий Туркистон ҳокими
Эшимхон ҳузурига келади. Ёрдам ололмаган Абулғозий Эшимхондан рухсат
сўраб,   Имомқулихон   ҳузурига   келади.   Сўнгра   у   ердан   Абулғозий   Хивага
келади.   Ундан   икки   ой   кейин   Шариф   Муҳаммад   Ҳазорасбга   Асфандиёр
ҳузурига боради. Асфандиёр билан Шариф Муҳаммад бир бўлиб, Абулғозий
устига   Хивага   ҳужум   этадилар.   Лекин   Абулғозий   бу   урушда   ғолиб   келади.
Икки орада сулҳ тузилади.
Сулҳ   тузилгандан   кейин   хотиржам   ўлтирган   Абулғозий   устига
Асфандиёр   билан   Шариф   Муҳаммад   яна   Хивага   тўсатдан   ҳужум   этадилар.
Уруш воқе бўлади.
Асфандиёр Абулғозийни туттиради ва ўзига ишончли бўлган  20 киши
билан   Обивардга   жўнатади.   Улар   олиб   бориб   Обивард   ҳокимига
топширадилар.   Обивард   ҳокими   Абул-ғозийни   Хуросоннинг   беклар   бегига
топширади.   УАбулғозийни   Ироққа   юборади.   Шу   вақтда   Шоҳ   Аббос   ўлиб,
набираси   Шоҳ   Сафо   тахтга   ўлтирган   эди.   Бориб   уни   Ҳамадонда   зиёрат
қилади. Шоҳ Сафо уни Исфаҳонга юборади. Уй-жой тайин қилади ва харажат
учун   ҳар   йилига   10000   танга   ажратади.   Абулғозийни   назорат   остида
сақлайди.
Абулғозий   Исфаҳон   шаҳрида   10   йил   туради.   Сўнгрй   V   вр   дан   ўз
юртига қайтишга ҳаракат қилади ва қочади.
10   йил   Исфаҳонда   турган   Абулғозий   1052/1642-1643   йилн   Маҳин,
Манқишлоқ   ва   Абулхон   орқали   Урганчга   келади.   У   Хо-размга   қайтгандан
олти   ойдан   сўнг   Асфандиёрхон   вафот   этади.   Шундай   қилиб,   Асфандиёрхон
ўлимидан   бир   йил   ўтгандан   кейин   1054/1644-1645   йили   Амунинг   денгизга
қуяр   ерида   яшаётган   халқлар   Абулғозийни   хон   қилиб   кўтарадилар.   Бундан
икки йил бурун иниси Шариф Муҳаммад ҳам вафот этган эди.
Абулғозий   бу   асарини   охиригача   ёза   олмаган.   Касаллигида   ўғли
Анушага   бу   китобни   чала   қоддирмай,   тамом   қилишни   васият   қилган.
Шундан   кейин   Ануша   бундан   кейинги   даврда   бўлган   воқеаларни   ёзишни
буюрган. Бу ҳақда бундай деб ёзилади: «Маълум бўлсинким Абулғозийхон... бу   китобни   тасниф   қилиб   шул   варақға   етконда   хаста   бўлдилар.   Ул   вақтда
ўғилларига   васият   қилиб   турурларким,   бу   китобни   нотамом   қўйманг,
итмомина   саъй   қилинг!   Ул   сабабдин...   Ануша...   ибн   Абулғозийхон...бу
китобни итмомға еткур теб ҳукм қилдилар. Агарчи банда бу амри мушкилга
лойиқ   ва   сазовор   эрмас   эрдим,   андоғ   ҳам   бўлса,   бу   шаҳаншоҳи   олий   шоҳ
ҳукми   бирлан   билганимга   лойиқ   бу   китобнинг   итмомиға   таважжуҳ
қилдим»5.
Демезон   нашр   этган   нусхада   Муҳаммад   Замон   Урган-чийнинг   бу
сўзлари келтирилган бўлса-да, лекин унинг номи келтирилмаган. Бу асарнинг
мавжуд   энг   қадимий   қўлёзма   нусхасида   бундай   келтирилади:   «Маълум
бўлсунким,   Абул-ғозийхон   жаннатмакон   бу   китобни   тасниф   қилиб,   ярмиға
етканда   хаста  бўлдилар.   Ул  вақтда  ўғилларға  васият   қилиб  турурларким,  бу
китобни   нотамом   қўйманг,   итмомиға   саъй   қилинг!   Ул   сабабдин   Абул
Музаффар   ва-л-мансур   Анушахон   ибн   Абулғозийхон   марҳум   ва   мағфур,   бу
бандаи бебизоат ва каминаи беиститоаткор, Маҳмудий ибн мулла Муҳаммад
Замон   Урганчий   бўлғайман,   «бу   китобни   итмомға   еткур»,   –   деб   ҳукм
қилдилар.   Агарчи   бунда   бу   амри   мушкилга   лойиқ   ва   сазовор   эрмас   эрдим,
андоғ бўлса ҳам, бу ҳадиси набавийки, «ал-маъмуру маъзурон» турар, анинг
мазмуниға   амал   қилиб,   бу   шаҳаншоҳи   олий   шоҳ   ҳукми   билан   билганимга
лойиқ,   бу   китобнинг   итмомиға   таважжуҳ   қилдим»6.   Сўнгра   Абулғозий
1054/1644-1645   йили   Аролдан   келиб,   Хивага   киради   ва   Хива   тахтини
эгаллайди.
Абулғозийнинг   бу   асарида   туркманлар,   Бухоро   хонлиги   ва   қалмиқлар
билан бўлган муносабатлар ҳам ўз ифодасини топган.
Қариб   қолган   Абулғозий   хонликни   ўғли   Анушага   топши-риб,
1074/1663-1664   йили   рамазон   ойида   вафот   этади.   Бу   маълумотларни   ҳикоя
қилувчи   «Шажарайи   турк»   номли   асари   1076/1665-1666   йили   Хивада   ёзиб
тамом қилинган. Шундай қилиб, Араб Муҳаммадхон ва унинг ўғиллари Хабаш, Элбарс,
Асфандиёр,   Абулғозий,   Шариф   Муҳаммадлар   Хоразмда   ҳукмронлик  қилган
даврдаги сиёсий аҳвол ана шун-дай эди.
Абулғозий   ҳукмронлигидан   кейинги   давр   тарихи   Мунис   томонидан
давом   эттирилган.   Мунис   ўзининг   «Фирдавс   ул-иқбол»   асарини   ёзишда
Абулғозийнинг   «Шажарайи   турк»   асаридан   фойдаланганлиги   кўзга
ташланади. Баъзи воқеаларни жуда қисқартириб баён этган.
Мунис ўзининг бу асарида бундай ҳолларни Хоразм  хон-лари орасида
эрмас,   балки   ўша   даврнинг   бошқа   ҳокимлари   орасида   ҳам   ҳукм   сурганлиги
ҳақида гапириб, бундай деди: «Арбоби басоратга равшан бўлсинки... Шируя
умаро иғвоси била отаси Хусрав Парвизни қатлға еткурди. Хулофойи Аббо-
сия   дудмонидин  Мустансир   халифа   дағи   отаси   Мутаваккил   ибни  Муътасим
ибн   Хорунни   ўлдирди.   Курагония   солотини-дин   Абдуллатиф   мирза   ҳам
отаси султон Улуғбек  мирза ибн Шоҳруҳ мирзани шаҳодатга  еткурди. Олти
ойда   Боба   Ҳусайн   ани   ўлдирди.   Ҳабашхон   ва   Элбарс   султон   дағи   алардек
отаси   шаҳодатидин   олти   ойдин   сўнг   Асфандиёрхон   қўлида   мақтул
бўлдилар9.
Мунис   «Фирдавс   ул-иқбол»   асарида   Абулғозий   давридаги   Хива
хонлигининг   Бухоро   хонлиги   билан   бўлган   муноса-батларига   ҳам   тўхтаб
ўтган   эди10.   Ундан   сўнг   Мунис   ўз   асарида   Хоразмда   Абулғозийдан   то
Муҳаммад   Раҳимхон   I   ҳукм-ронлигининг   1813   йилгача   бўлган   сиёсий
аҳволни батафсил баён этади. Бу даврда Хива тахтига жуда кўп хонлар келиб
кетган эдилар.
Хива   тахтига   Анушоҳдан   сўнг   Арангхон   келган   эди.   Сўнгра   Хива
тахтига келган Мусохонни Хива феодаллари ўзлари бош бўлиб ўлдирдилар.
Шоҳниёзхоннинг   иниси   Мусохонни   «бир   неча   муддатдан   сўнг   ани   Хивақ
умароси   ўлтурмакка   муттафиқ   бўдди.   Бу   жиҳатдин   қочиб   Марвға   борди.
Аваз   меҳтар   Марвда   ўлдириб,   бошин   Хивақға   келтурди»11.   Кейинчалик
Шоҳниёз   (1698-1704),   Шерғози   (1715-1728),   Элбарсхонлар   (1728-1740) даврида   Хива   хонлиги   мустақил   идора   этилган   бўлса-да,   лекин   феодал
курашлар яна бошланган эди.
XVIII   асрнинг   биринчи   чоракларида   Шерғозихон   (1715-1728)   ўзи
бошлиқ   Хива   хонига   бўйсунишдан   бош   тортган   қорақалпоқ   халқи   устига
ҳужум этади12.
Бекович   экспедиияси   ҳақида   ҳам   Мунис   ўз   асарида   тўхтаб   ўтади13.
«Шерғозихон   Хива   тахтида   ҳукмронлик   қилган   даврида   «Санаи   1127/1715
пичан йили Машҳаддаким...  Рустам  Алихон қасдиға  сипоҳ чекди...  Туркман
қабоилидан   чирик   олиб   Машҳадни   икки   кун   мухосара   қилиб   фатҳ   этди.
Ғозий-лар ғаноими бисёр ва усаройи бешумор олдиким, нақл қимоқ-дин ожиз
келдилар. Рустам Алихон юз машаққат била қочиб қутулди. Сўнгра Нишобур
турктози учун қадам иродатин ази-мат рикобиға қўйди»...14
1128/1715-1716   йили   Шерғозихон   ўзи   бошлиқ   Машҳад   устига   яна
юриш   қилади.   «Чопавул   сели   била   аксари   имора-тини   хароб   этиб,   ғаноими
бисёр   ва   усаройи   бешумор   билан   ёнди.   Фақирнинг   (Мунис   –   Қ.М.)
кичиклигимда   улуғ   жаддим   Эшимбийдан   қолган   машҳадлик   бир   партут
дадак бор эрди. Ул айтар эрдики, Машҳадни Шерғозихон чопганда эру хотин
5000 дан ортиқ бурда ҳисобга кирди. Мен ул жумладан эр-дим15.
Муниснинг ёзишича, Шерғозихон даврида феодал курашлар авж олган
эди16.
Шерғозихон   даврида   зулм-таадди   шу   даражада   ҳаддан   ошган   эдики,
ҳаттоки уни ўз қуллари ўлдириш даражасига етдилар.
«Шерғозихонни   қўй   йили   офтоб   жадий   буржида   эрди,   қуллари   шаҳид
қилди. Тарих вафоти «Дод аз ғуломон» дур»17. Шерғозихон ўлдирилганидан
сўнг Хива тахтига Элбарс келган   эди.»
Муниснинг ёзишича, Элбарс Шоҳниёзнинг ўғли бўлиб, 1140/1727-1728
йили   Хива   тахтига   келган   эди.   Муниснинг   бобоси   Эшмуҳаммадбий
Элбарснинг вазири бўлган18.
1152/1739-1740 йили Нодиршоҳ Бухорони босиб олгандан сўнг Чоржўй
орқали   Хоразмга   юриш   қилади.   Эшмуҳаммадбий   бошлиқ   Нодиршоҳ аскарларига  қаршилик кўрсатилди.  Охир  Хоразм   аскарлари енгилди.  «Моҳи
мазкурнинг   (ражаб   ойи)   24ида   сешанба   куни   Нодиршоҳ   Элбарсхон   ва
Эшмуҳаммадбий   бошлиқ   умаройи   Хоразмдан   20   кишини   шаҳид   қилдирди.
Рамазон   ойининг   авойилида   Хоноқоҳдин   кўчиб,   Хивақни   мухосара   қилиб,
сар   кўб   кўтариб   отқулади.   Тўпанг   ва   тўп   ва   занбурак   ўқининг   зарбасидин
аксари иморат хароб бўлди. Хоразм диёрида бўлган Хуросондан келтирилган
асирлар   ва   шунингдек,   қалмоқ   ва   рус   асирларини   ҳам   олиб   кетди.   Ул
жумладин   Хуросон   усаросининг   адади   12000   дин   мутажовиз   эрди.   4000...
Хивақдан   эрди,   аларни   Хуросонга   равоно   қидди...   4000   киши   новкар,   1000
харвор ғалла, ҳар харвори Хивақ тошига 5000 ботмон одди»19.
Сўнгра   Нодиршоҳтарафидан   Хива   тахтига   Тоҳир   хон   қилиб
таъйинланган   эди.   Лекин   Абулхайрнинг   ўғли   Нурали   Хива   тахтини
эгаллашга қасд этган эди. Охирида Хивага юриш қилди ва маълум курашдан
сўнг Хива тахтини эгаллади.
Нуралихон   Ортуқ   иноқ,   Сайид   Алибий   ва   Хўрозбек   ёрда-мида
Тоҳирхонни ўлдириб, давлатни қўлга олади.
Нуралихондан сўнг давлат тепасига Абулғозий II келган эди.
Муниснинг   «Фирдавс   ул-иқбол»да   ёзишича,   Хўрозбек   Нодиршоҳ
ҳузурига   кетганда   Абулғозий   II   1159/1746   йили   унинг   акалари   Ортуқ   иноқ,
Сайид   Алибий   ва   онасини   ўлтир-тирган.   Бу   хабарни   эшитган   Хўрозбек
Нодиршохдан   Ғойиб-хонни   Хивага   хон   қилиб   таъйин   этишни   сўраган.
Ғойибхон   эса Нодиршоҳ билан ҳарбий юришларда бирга бўлган ва у даврда
унинг ҳузурида бўлган. Шу йили Ғойибхон Хўрозбек билан Хивага келган ва
Нодиршоҳнинг   ёрдамида   тахтни   қўлга   киритган.   Шу   вақтда   Абулғозий   II
Хивадаги   амирлар   томо-нидан   Арабхон   мадрасасига   маҳбус   этилган   бўлиб,
Хива   тах-тига   Абулғозий   II   дан   сўнг   Ғойибхон   келган   эди.   Муниснинг
ёзишича, Ғойибхон 11 йил ҳокимлик қилган. Хива тахтига Ғойибхон (1747 -
1757) келгандан икки кун кейин, 18 олтин жиловдорни Хўрозбек ўлдиртирди.
Чунки   Ортуқ   иноқ   ва   Сайид   Алибекни   ўлдиришда   улар   Абулғозий   II   га
ёрдам берган эдилар. Сўнг Ғойибхон подшоҳликда мустақил бўлди.   Хон ғаюр ва золим таъб
киши   эрди.   Авохири   салтанатида   зулм   ва   тааддиси   ҳадди   эътидолдин   ўтиб,
Беш   қалъа   раоёсига   40000   тилла   солиғ   солди.   Фуқаро   ва   ажазанинг   додига
етмади20.
Ғойибдан   сўнг   Хивада   Элтузар   давлатни   қўлга   олгунча   Қорабой,
Темурғози,   Шоҳғози,   Абулғозий   III,   Нурали,   Жа-ҳонгир,   Абулазиз,
Ортиқғози, Абдулло, Ёдгор, Пўлатғози, Абулғозий  IV,  Абулғозий  V  ва бошқа
хонлар ҳокимлик қил-ган эдилар.
Муниснинг   «Фирдавс   ул-иқбол»   асарида   шу   даврда   халқнинг   оғир
аҳволи,   уларнинг   чеккан   азоб-уқубатларини   тасвирловчи   анчагина
маълумотлар   келтирилган.   Айниқса,   XVII   асрнинг   I   ярмида   Хоразм   ўз
бошидан   чуқур   сиёсий   таназзулни   кечирмоқда   эди.   Чунки   бу   даврда
Хоразмда   йирик   бир   марказлашган   давлат   йўқ   эди.   Чингиз   авлоди   билан
маҳаллий халқдан чиққан йирик феодаллар, ўзбек феодаллари билан туркман
феодаллари,   шунингдек,   маҳаллий   феодал-ларнинг   ўз   ичида   мавжуд   бўлган
кураш   мамлакатни   хона-вайронликка   олиб   келган   эди.   Шаҳарлар   бугун
Чингиз авло-дининг вакили қўлида бўлса, эртага маҳаллий феодаллар қўлига
ўтар   эди.   Бечора   халқ   тўхтовсиз   таланар,   мол-мулклари   талон-торож   бўлар
эди.
XIX аср Хоразм тарихига оид асарлардан Огаҳийнинг «Риёз уд-давла»
асарини   ўқир   эканмиз,   Оллоқулихон   (1825-1843)   даврида   асосан   Хуросон
ерларини босиб олишга ҳаракат қилганлигини кўрамиз. Хива тахтида ҳоким
бўлган Олло-қулихон шахсан ўзи бошлиқ бир неча марта Хуросон ерларига
юриш   қилди.   Баъзи   бир   шаҳарларни   босиб   олди,   баъзи   бир   қалъаларни
вайрон   этди   ва   баъзи   бир   тоифаларни   Хоразм   ҳудудига   мажбурий   равишда
кўчирди.
Хоразмлик  тарихнавис   Огаҳийнинг   мазкур   асарида   Хива   хонлигининг
Ўрта   Осиёдаги   хонликлар,   руслар   ва   бошқа   халкдар   билан   бўлган
муносабатлари ҳақида ҳам гапирилади Огаҳий Хива хонини макташ, уни кўкларга  кўтариш, хон аскарларини
қаҳрамон сифатида тасвирлаш билан биргаликда, хоннинг қўшни халқларга,
умуман,   халққа   нисбатан   тутган   сиёсати   ўз-ўзидан   кўриниб   қолади.   Огаҳий
воқеаларни баён этар экан, кўпгина географик маълумотларни ҳам келтирган.
Бу   ҳақда   Огаҳий   бундай   деб   ёзади:   «Дарёйи   Амуянинг   суви   тахминан   30
йилдан   бери   Давдан   орнасига   зўр   қилиб,   ул   орна   дарёнинг   кўп   сувин
торитиб, аксари мазраалар кўл бўлиб, Кўҳна Урганч қалъасининг қибласидин
ўтган   Кўҳна   дарё   рудхонасигаким   Шарқировиқа   мавсумдир,   йўл   топиб,   кўп
ерларга   боргунча   сув   жорий   бўлди.   Бўз   ерлардин   ниҳоятсиз   зироатгоҳ
очидди.   Ёвмут   бошлиғ   аксари   туркман   тавоифи   ул   мазраалардин   ғоятсиз
маҳсулот олиб, камол тўқлиқдин... тамарруд ва туғён русумин оғоз қилди.
Чун   мазкур   орнадан   сув   оқмоқ   тарокима   «муфсид»ларининг   фасод   ва
иснодига   боис   эрди.   Бу   жиҳатдин   ҳазрати   шаҳриёр   (Сайид   Муҳаммадхон)
мазкур орнани боғлатмоқ ва муф-сидларнинг умидлари мазраасин қурутмоқ
учун   1274/1858   йил   рабиъ-ал-аввал   ойининг   4   да   панжшанба   куни...   вазири
аъзам... Ҳасан Мурод қушбегини номзад қилди. Қушбеги мазкур... ҳамул кун
ул   хизматни   биткарурга   озим   бўлиб,   мамолики   маҳруса   раоёсидин   кўп
белдор ва хашари қор гузор олиб бориб, мазкур орнанинг сақосин тахминан
ўн кун муддатида банд... қиддирди»68.
XIX   аср   Хоразм   тарихнавислари   Мунис   ва   Огаҳий   асар-ларини   ўқир
эканмиз,   Хива   хонларининг   қўшни   қорақалпоқ,   туркман,   қозоқ   ерларига,
Хуросонга   қилинган   юришлар   ва   Бухоро   хонлиги   билан   бўлган   урушларни
баён этилганлигини кўрамиз. 
Огаҳий   ўзининг   «Шоҳид   ул-иқбол»   номли   асарида   Муз-кўмган,
Қораюлғунли ва Қуба тоғида яшовчи туркманларнинг Хива хонлигига қарши
олиб   боган   курашларини   ва   Хива   хони   Муҳаммад   Раҳим   II   нинг   у   ерларда
яшаётган   туркманларни   бўйсундириш   учун   олиб   борган   чораларини   жуда
батафсил   баён   этган97.   Биз   бу   ҳақца   юқорида   тўхталиб   ўтдик.   Шунингдек,
Огаҳий   бу   курашда   енгилган   туркманларнинг   уй   бошига   12   тилладан   тўлов
тўлаш   шарти   билан   сулҳ   тузилганини   ҳам   кўрсатиб   ўтган98.   Баёний   эса ўзининг   «Шажарайи   Хоразм-шоҳий»   асарида   бу   масала   юзасидан   жуда
қисқача   тўхтаб   ўтади99.   Шунингдек,   Баёний   ўз   асарида   «Туркманлар   10000
тилла тўлаш шарти билан сулҳ туздилар»100 деб кўрсатади.
Огаҳий   «Шоҳид   ул-иқбол»да   бу   воқеани   батафсил   гапирса-да
туркманларга   қарши   қанча   куч   юборилганини   кўрсатиб   ўтмаган.   Бу   ҳақца
Баёний аниқ маълумот келтиради: «Ҳаким оталиқ 3000 отлиқ ва 600 пиёда ва
икки тўп била, Муҳам-мад Ниёз девонбеги 3000 отлиқ ва 1600 пиёда ва икки
тўп   била,   Муҳаммад   Мурод   девонбеги   8000   отлиқ,   6000   пиёда   ва   бир   тўп
била   ёвмут   устига   кетдилар.   Яъқуббойни   ҳам   3000   отлиқ   ва   100   пиёда   бир
тўп била юбордилар101».
Огаҳий   бу   воқеани   баён   этар   экан,   туркманлар   енгил-гандан   кейин
улардан   бу   тўлов   тиллаларни   ундириб   олиш   билан   бир   қаторда,   Хива   хони
гаров   сифатида   у   қабила-ларнинг   обрўли   кишиларини   бола-чақалари   билан
«оқ уйлиқ» қилиб Хивага кўчириб келтиради. Баёний эса бу ҳақда ҳеч қандай
маълумот   келтирмайди.   «Шоҳид   ул-иқбол»   да   Ога-ҳий,   Бухоро   хони   Амир
Музаффарнинг ўғли Абдумаликни Хивага Муҳаммад Раҳим II олдига ёрдам
сўраб   келгани   ҳақида   юқорида   келтирган   эдик102.   Бу   ҳақда   Баёний   ҳам
«Шажарайи Хоразмшоҳий»да жуда қисқача гапириб ўтади.
Огаҳий   «Шоҳид   ул-иқбол»да   Абдумаликни   Хивадан   Марв-га   қараб
кетди,  – деб  кўрсатса,   Баёний  Абдумалик Хоразмдан  Теҳронга  қайтади,  деб
келтиради103.
Бу   юқорида   келтирилган   масалалар   юзасидан   ана   шундай   тафовутлар
борлигини   кўрамиз.   Шундай   қилиб,   бир   воқеа   бўйича   Огаҳийнинг   «Шоҳид
ул-иқбол»   ва   Баёнийнинг   «Ша-жарайи   Хоразмшоҳий»   номли   асарларида
келтирилган   маъ-лумотларни   бир-бири   билан   солиштириб   кўрганимизда
ҳақиқатда   ҳам   Баёнийнинг   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   асарини   ёзишда
Огаҳийнинг   «Жомиъ   ул-воқеоти   султоний»   ва   «Шоҳид   ул-иқбол»   номли
асаридан фойдаланмаганлиги кўриниб турибди. Огаҳий ва Баёний томонидан
келтирилган   маълумотлар   бир-бирини   тўлдиради.   Баёнийнинг   «Шажарайи
Хоразмшоҳий»   номли   асарида   Хива   хонлигининг   туркманлар   билан   бўлган муносабатини   келтириш   билан   бирга   Хива   хонлигининг   Россия,   Бухоро   ва
Қўқон   хонликлари   билан   бўлган   муносабатлари,   генерал   Кауфман   бошлиқ
бошқа   генералларнинг   ҳамкорлигида   подшо   Россияси   томонидан   Хива
хонлигининг   босиб   олиниши,   подшо   Россияси   генералларининг   Хоразмда
олиб борган шафқатсиз сиёсати, Муҳаммад Раҳимхон II нинг саройни ташлаб
чиқиб   кетиши,   Кауфманнинг   Муҳаммад   Раҳимхон   II   ни   Замаҳшардан
чақиртириб   келиб,   Гандумконда   у   билан   учрашиши,   Гандумкон
дарвозасининг  яқинидаги  Намозгоҳ  номли мавзеда  Хива хонлиги  вакиллари
Бобо   меҳтар,   Худоёр   қушбеги,   Исмоил   Нақибхожи,   Иноқбек,   Муҳаммад
Ниёз   девонбегилар   иштирокида   подшо   Россияси   вакиллари   учрашувининг
бўлиши ва икки орада сулҳ тузилиши ҳақида маълумотлар келтирилган104.
Баёний   ундан   сўнг   Хива   хонлигида   бўлган   кўпгина   воқеа-лар   ҳақида
гапиради. Унинг кўрсатишича, Муҳаммад Раҳим-хон II 1299/1881-1882 йили
Муҳаммад Мурод девонбеги, Юсуф маҳрам, Муҳаммад маҳрам ва бошқалар
ҳамроҳлигида105   ва   1314/1896-1897   йили   ҳам   Муҳаммад   Мурод   девонбеги,
Муҳаммад   маҳрам   ва   Юнус   ясавулбоши   ҳамроҳлигида   Петер-бургда
бўлган106.   1328/1910   йили   Муҳаммад   Раҳимхон   II   вафот   этади.   Унинг
ўрнига   шу   йили   ўғли   Асфандиёр   тахтга   ўтиради.   Асарда   воқеаларни   баён
этиш   1914   йилгача   давом   этади.   Баёнийнинг   мазкур   асари   Хивада
Карвонбоши   номли   бир   кишига   тўрт   минорали   мадраса   қуришнинг
буюрилгани ҳақидаги маълумотни баён этиш билан тугалланади.
Баёнийнинг   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   номли   асарида   шу   даврнинг
ижтимоий-иқтисодий   ва   маданий   ҳаётига   оид   анчагина   маълумотлар
келтирилган. Уларни ўз ўрнида келтириб ўтамиз.
Шундай   қилиб,   кўпгина   тарихий   воқеаларнинг   шоҳиди   бўлган   XVII-
XIX   аср   ва   XX   асрнинг   бошларида   яшаган   ва   ижод   этган   хоразмлик
тарихнавис   олимлар   Абулғозий,   Му-нис,   Огаҳий   ва   Баёнийларнинг
«Шажарайи   турк»,   «Шажарайи   тарокима»,   «Фирдавс   ул-иқбол»,   «Риёз   уд-
давла», «Зубдат ут-таворих», «Жомиъ ул-воқеоти султоний», «Гулшани дав-
лат»,   «Шоҳид   ул-иқбол»,   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   ва   «Хоразм   тарихи» номли   тарихий   асарлари   Хива   хонлигининг   XVII-XIX   аср   ва   XX   аср
бошларида   бўлган   сиёсий   ҳаётини   ўрганишда   асосий   манбаъ   бўлиб   хизмат
этади. ХУЛОСА
Ўрта Осиёда кейинги асрларда учта мустақил – Бухоро, Хива ва Қўқон
хонликлари   вужудга   келган   эди.   Бу   хонликлар   вужудга   келгандан   сўнг,
уларнинг тарихига бағишлаб ало-ҳида-алоҳида асарлар яратилган эди.
Бу тарихий асарлар мазкур хонликларнинг тарихини ўрганишда асосий
манба   бўлиб   хизмат   қиладилар.   Бу   асар   Ўрта   Осиёда   ташкил   топган
хонликлардан   бири   бўлган   Хива   хонлиги   тарихи   бўйича   кейинги   уч   асрда
Хоразмда яратилган қўлёзма тарихий асарларни тадқиқ этишга бағишланган.
Хива хони ва тарихнависи Абулғозий томонидан тарихий асарлар ёзиш
анъанаси,   кейинчалик   атоқли   тарихнавислар   ва   ажойиб   шоирлар
Шермуҳаммад   Мунис,   Муҳаммад   Ризо   Огаҳий   ва   Муҳаммад   Юсуф   Баёний
томонидан   давом   этди-рилган   эди.   Хоразм   тарихи   бўйича   ёзилган   ҳамма
тарихий   асарларни   ўзбек   тилида   ижод   этган   мазкур   тарихнавислар   бир-
бирларининг ишини давом эттириб, узоқдаврни ўз ичига қамраб олган Ўрта
Осиё,   айниқса,   Хива   хонлиги   тарихини   ўрганишда   ажойиб   маълумотларга
бой қатор қимматли тари-хий асарларни ижод этдилар.
XVII-XIX асрда ва XX аср бошларида Хоразмда жуда кўп ҳукмдорлар
давлат тепасига келиб, кетган эдилар.
XVII-XIX асрда Хоразмда Араб Муҳаммадхондан сўнг унинг ўғиллари
Элбарс,   Ҳабаш,   Асфандиёр,   Абулғозий,   ундан   сўнг   Анушахон,   Арангхон,
Мусохон,   Шоҳниёзхон,   Шерғозихон,   Элбарс,   Тоҳир,   Нурали,   Абулғозий   II,
Ғоиб-хон,   Қорабой,   Темурғози,   Шоҳғози,   Абулғози   III,   Жаҳон-гир,
Абдулазиз, Ортуқғози, Абдулла, Ёдгор, Пўлатғози, Абул-ғози IV, Абулғози V
ва   бошқалар   ҳокимлик   қилган   эдилар.   Энди   Хоразмда   ҳукумат   Муҳамад
Амин иноқ асос солган қўнғирот уруғининг қўлига ўтади. Қўнғирот уруғидан
бўлган Элтузар (1804-1806) ўзини хон деб эълон қилади.
Шундан   сўнг   Хоразмда   шу   сулоладан   Муҳаммад   Раҳимхон   I   (1806-
1825),   Оллоқулихон   (1825-1843),   Раҳимқулихон   (1843   -1846),   Муҳаммад
Аминхон   (1846-1855),   Абдуллахон   (5   ой),   Қутлуқмуродхон   (7   ой),   Сайид Муҳаммадхон   (1856-1865),   Муҳаммад   Раҳимхон   II   –   Фируз   (1865-1910),
Асфандиёрхон   (1910-1918)лар   ҳокимлик   қилган   эдилар.   Хивалик
тарихнавислар   томонидан   XVII-XIX   аср   ва   XX   аср   бошларида   Хива
хонлигида   бўлган   тарихий   воқеаларни   баён   этувчи   ва   шу   даврнинг   сиёсий
ижтимоий-иқтисодий   ва   маданий   ҳаётини   ўрганишда   муфассал   маълумот
берувчи   «Шажарайи   турк»,   «Шажарайи   тарокима»,   «Фирдавс   ул-иқбол»,
«Риёз   уд-давла»,   «Зубдат   ут-таворих»,   «Жомиъ   ул-воқеоти   султоний»,
«Гулшани   давлат»,   «Шоҳид   ул-иқбол»,   «Шажарайи   Хоразмшоҳий»   ва
«Хоразм тарихи» номли қатор қимматли тарихий асарлар яратилган эди.
Шуни   таъкидлаб   ўтиш   зарурки,   бу   қўлёзма   тарихий   асарлар   ўз
даврининг   илғор   фикрли   кишилари   томонидан   ёзилган   бўлса-да,   ўша
даврдаги   ҳукмдорлар   раъйидан   ўтолмасдан,   уларнинг   манфаатларига   мос
қилиб ёзилган эди. Чунки муаллифлар шу тарзда  ёзишга мажбур эдилар. Бу
асарларда   қўшни   халқлар   шаънига   айтилган   «туғёнкор»,   «исёнкор»,
«муфсид» каби нолойиқ ибораларни ҳам учратамиз.
Ўз   даври   ва   муҳитининг   таъсири   туфайли   мавжуд   камчи-ликларга
қарамай,   Хоразмда   тасниф   этилган   мазкур   тарихий   асарлар,   Хива
хонлигининг   XVII-XIX   ва   XX   аср   бошлари-даги   сиёсий,   ижтимоий-
иқтисодий   ва   маданий   ҳаётини   ўрга-нишда   аниқ   маълумот   берувчи   асосий
манба бўлиб хизмат қиладилар.
Аввало бу қўлёзма тарихий асарларда Хива хонлигининг сиёсий тарихи
жуда   муфассал   баён   этилган.   Муаллифлар   хонликнинг   сиёсий   тарихини   ва
турли  воқеаларини  баён  этар   эканлар,  айни  вақтда   тож-тахт   ва  бойлик  учун
хонлар   ва   феодаллар   ўртасида   тўхтовсиз   давом   этган   курашларни,   бу
курашлар   туфайли   халқнинг   оғир   аҳволини   кўрсатувчи   жуда   кўп
маълумотларни келтириб ўтадилар.
XVII-XIX   ва   XX   аср   бошларида   яшаган   хивалик   тарих-нависларнинг
асарларида   Хива   хонларининг   туркман,   қора-қалпоқ   халқларини   Хива
хонлигига   қўшиб   олиш   учун   асрлар   давомида   қилган   ҳаракатлари,   улар
устига   қилинган   юришлар,   у  халқларнинг   ўз   озодликлари  учун   олиб   борган курашлари   ва   шу   каби   кўп   масалалар   бўйича   ҳам   ажойиб   маълумотлар
келтирилган ва бу аҳвол мисоллар асосида кўрсатилган.
Шундай   қилиб,   Хива   хонлигининг   туркман   ва   қорақалпоқ   халқларига
нисбатан   бўлган   муносабати   хоразмлик   тарих-чиларнинг   асарларида   ўз
ифодасини   топган   бўлиб,   туркман   ва   қорақалпоқ   халқларининг   тарихини
ўрганишда ҳам мазкур асарларнинг аҳамияти каттадир.
Хива хонлигининг сиёсий ҳаётида рўй берган катта воқеа-лардан бири
Хива хонлигини подшо Россияси томонидан босиб олиниши эди. Муҳаммад
Юсуф Баёний ўзининг «Шажарайи Хоразмшоҳий» асарида бу масалага жуда
муфассал   тўхтаб   ўтган   ва   бу   борада   жуда   қимматли   маълумотларни
келтирган.
Айниқса,   шаҳарларни   мудофаа   қилишда   олиб   борилган   ишлар,
кўрсатилган қаршиликларга қарамай, Хива хонлигига қарашли шаҳарларнинг
подшо   Россияси   армияси   томонидан   бирин-кетин   босиб   олиниши   ва   чор
генералларининг   бу   ерда   олиб   борган   шафқатсиз   сиёсати   аниқ   кўрсатиб
берилган.  Баёний  шу даврда   ана шу  воқеалар  ичида  яшаган,  уларни  ўз кўзи
билан   кўрган   ва   у   воқеаларнинг   тирик   шоҳиди   эди.   Бу   масалани   аниқ
маълумотлар   асосида   ўрганишда   ва   ёритишда   Хива   тарихнависи   Баёний
томонидан ёзилган бу тарихий асар катта аҳамият касб этади.
XVII-XIX ва XX аср бошларида Хоразмда яратилган тарихий асарларда
хонликнинг   ижтимоий-иқтисодий   ва   маданий   ҳаётини   ўрганишда   ҳам
қимматли маълумотлар келтирилган.
Хива   хонлигининг   Бухоро,   Қўқон   хонликлари,   Россия   ва   Эрон   билан
олиб   борган   дипломатик   ва   савдо   муносабатларини   ўрганишда   ҳам   бу
асарларда   анчагина   маълумотларни   учратамиз.   Биз   Абупғозий,   Мунис,
Огаҳий ва Баёний асарларини ўкир эканмиз, Хива хонлигига Бухоро, Кўқон
хонликларидан,   Россия   ва   Эрондан   кўплаб   элчилар   келганлиги   ва   уларга
жавобан   у   мамлакатларга   ҳам   элчилар   юборилганини   кўрамиз.   Хонликнинг
иқгисодий   ҳаётида   феодал   ер   эгалиги,   суғориш   ишлари   ва   янги   ерларни
ўзлаштириш   ва   солиқ   масаласи   асосий   масалалардан   эди.   Бу   масалалар бўйича   ҳам   мазкур   тарихнависларнинг   асарларида   анча   маълумотлар
келтирилган.
XVII-XIX   асрларда   Хива   хонлигида   хонликни   обод   қилиш,   суғориш
ишлари бўйича ҳам анча ишлар амалга оширилган.Янги каналлар ўтказилган
ва янги ерлар ўзлашти-рилган. Боғлар ва қалъалар вужудга келган.
Бу   янги   каналларнинг   қазилишидан   ва   янги   ерларнинг
ўзлаштирилишидан   ҳукмрон   доиралар   манфаатдор   бўлиб,   асосан   кўпчилик
суғориладиган   яхши   ерлар   улар  ихтиёрида   бўлган.   Бу   аҳволни   биз   юқорида
аниқ мисоллар асосида кўрсатиб ўтдик.
Хонликда   энг   катта   феодал   ер   эгаси   Хива   хонларининг   ўзлари
бўлганлар.   Унга   яқин   кишиларнинг   ва   амалдорларнинг   ерлари   ҳам   оз
бўлмаган.   Мазкур   тарихнависларнинг   тарихий   асарларида   келтирилган
маълумотлар   юқорида   кўрсатиб   ўтилган   Хива   хонларининг   ва   хонликдаги
амалдорларнинг   қайси   шаҳарларда   ерлари,   боғлари   ва   саройлари
бўлганлигини   ўрганишда   ҳам   ёрдам   берадилар.   Муаллифлар   турли   воқеа-
ларни   баён   этиш   асноси-да,   Хива   хонларининг   қайси   шаҳарларда   ерлари   ва
боғлари   бўлганлигини   ва   у   боғларнинг   қайси   вақтда   бунёд   этилганлигини
кўрсатиб ўтганлар.
Хонликнинг   иқтисодий   ҳаётида   асосий   масалалардан   бири   бўлган
солиқ масаласига келсак, хивали тарихчилар ўз асарла-рида воқеаларни баён
этар эканлар, хонлик ҳудудида бўлган шаҳарлар ва қишлоқларга кимларнинг
солиқ   йиғиш   учун   борган-лиги,   қайси   даврларда   қайси   халқларнинг   Хива
хонлигига   солиқ   тўлаганликлари   ҳақида   ҳам   маълумотлар   келтириб
ўтганлар.   Савдогарлардан,   шунингдек,   Хива   хонлиги   ҳудудидан   ўтган
Бухоро хонлигига тегишли савдогарлардан ҳам олинган солиқлар ҳақида ҳам
баъзи маълумотларни учратамиз.
XVII-XIX   асрларда   ва   XX   аср   бошларида   Хива   хонлигида   қурилиш
ишлари   бўйича   ҳам   маълум   ишлар   амалга   оширилган.   Мадрасалар,
масжидлар,   қалъалар,боғлар,   кўприклар   ва   бошқа   шу   каби   иншоотлар
қурилган. Мазкур тарихий асарларда бу биноларнинг қачон қурил-ганлиги ҳақида
ҳам гапириб ўтилади.
Шуни   айтиш   керакки,   хоразмлик   мазкур   тарихнавислар   ўзларининг
тарихий   асарларида   баён   этилган   кўпгина   тарихий   воқеаларнинг
шоҳидидурлар.
XVII-XIX   аср   ва   XX   аср   бошларида   Хоразмда   ёзилган   тарихий
асарларнинг   муаллифлари   Абулғозий,   Мунис,   Ога-ҳий   ва   Баёний   ўз
замонасининг   атоқли   тарихнавислари   бўлиб,   Хоразм   ўлкаси   тарихини
ўрганишда   турли   масалалар   бўйича   бой   маълумот   берувчи   қатор   ажойиб
тарихий асарлар яратиш билан бир қаторда, ўз замонасининг кўзга кўринган
истеъдод-ли шоири ва сўзга уста таржимони ҳам эдилар.
Ўз   замонасининг   бу   етук   тарихнавис   олимлари   ва   ажойиб   шоирлари
бир-бирларининг   ишини   давом   эттириб,   тарих   ва   адабиёт   соҳасида   ўлмас
илмий   мерос   яратиш   билан   бир   қаторда   Хоразмда   шу   соҳада   миллий
тарихнавислик   мактабини   яратдилар.   Шу   туфайли   буларнинг   атрофида   бир
қанча  тарихчилар,  шоирлар  ва  таржимонлар   майдонга   келади.  Хоразмда   шу
даврда машҳур Шарқ шоирларининг ва тарихчиларининг тарихий ва адабий
асарлари   бир   ерга   тўпла-нади.   Улардан   нусхалар   кўчирилади   ва   бир   қанча
тарихий ва адабий асарлар шарқтилларидан ўзбектилига таржима қилинади.
XIX   аср   ва   XX   аср   бошлари   Хоразмда   ёзилган   тарихий   асарларнинг
ижодкорлари   Мунис,Огаҳий   ва  Баёний   айнп   вақтда   атоқли   шоир   ва   ажойиб
таржимон бўлганлари учуи уларнинг адабий ва таржимонлик фаолиятларига
ҳам   қисқача   тўхталиб   ўтдик.   Шундай   қилиб,   XVII-XIX   аср   ва   XX   аср
бошларида   Абулғозий,   Мунис,   Огаҳий   ва   Баёнийлар,   Ўрта   Осиё,   айниқса,
Хоразм   ўлкаси   тарихини   ўрганишда   бой   маълумот   берувчи   қатор   тарихий
асарларини ижод этдилар.
Бу тарихий асарлар шу давр Хоразм тарихини ўрганишда асосий манба
бўлиб хизмат этадилар.
Демак,   Абулғозий,   Мунис,   Огаҳий   ва   Баёний   томонидан   яратилган
қатор тарихий асарлар   XVII - XIX   аср ва   XX   аср бошлари Хива хонлигининг сиёсий,   ижтимоий-иқтисодий   ва   маданий   ҳаётини   ўрганишда   асосий   манба
бўлиб хизмат этар эканлар, уларни келажакда нашр қилиш ва илмий жамоат-
чиликни улардан баҳраманд этиш асосий вазифаларимиздандир.
Ҳозирги   кунда   истиқлол   туфайли   маданият   тарихимизни   атрофлича
ўрганишимиз учун барча имкониятлар яратиб берилган. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Толстов   С.П.   Древний   Хорезм.   М.,   1948:   По   следам
древнехорезмийской цивилизации. – М., Л.; 1948.
2. Ғуломов   Я.Ғ.   Хоразмнинг   суғорилиши   тарихи   (қадимги
замонлардан ҳозиргача). – Тошкент, 1959.
3. Толстов   СП.   Беруний   ва   унинг   замони   («Беруний   –   Ўрта   асрнинг
буюк   олими»).   Беруний   вафотининг   900   йиллигига   ба-ғишланган
тўплам. – Тошкент, 1950. 4-бет.
4. Абулғозий.   Шажарайи   тарокима.   Мазкур   қўлёзма   фонди.   Инв.
№1552/У, 5973,1223, 1807, 9985, СВР. Т.1. Саҳ. 72.  № 171-174; СВР.
Т.УН. – Тошкент, 1964.
5. Абулғозий.   Манофиъ   ул-инсон.   Мазкур   қўлёзма   фонди.   Инв.
№4107; СВР. Т. VII . – Тошкент, 1964. Саҳ.   294, № 5450.
6. Мунис   ва   Огаҳий.   Фирдавс   ул-иқбол.   Мазкур   қўлёзма   фонди.   Инв.
№821/1 5364/1; СВР. Т.1. – Тошкент, 1952. Саҳ. 83.
7. «Девони Мунис» Мазкур кўлёзма фонди. Инв. № 1330/   I,   7865, 940,
9356, 1793, СВР. Т. V . – Тошкент, 1960.
8. Муҳаммад Юсуф Баёний. Шажарайи Хоразмшоҳий. Мазкур қўлёзма
фонди.   Инв.   №   9596.   СВР.   Т. VII .   –   Тошкент,   1964.   43-бет.   Инв.
№5031.
9. Муниров   Қ .   Мунис,   Огаҳий   ва   Баёнийнинг   тарихий   асарлари.   –
Тошкент,  Ў збекистон Фанлар академияси нашриёти.  1960.   4-бет.
10. Абулғозий.   Шажарайи   турк.   Масъул   муҳаррир   Б.А.Аҳмедов.
Нашрга тайёрловчилар Қ.Муниров ва Қ.Маҳмудов. – Тошкент, 1992.
11. Шермуҳаммад   мироб   Мунис   ва   Муҳаммад   Ризо   мироб   Огаҳий.
«Фирдавс   ул-иқбол».   Хоразм   тарихи.   Нашрга   тайёрловчи   Юрий
Брегель. Лейден.  Нью- Йорк...1988. к стр.23.
12. Бартольд В.В. Сведения об Аральском море. – Ташкент, 1902. 13. Иванов П.П. Хивинская хроника  XIX  в. Муниса Агахи как источник
по истории туркмен. Материалы по истории туркмен и Туркмении. –
М.; Л., 1938. Т. II . С.23.
14. Иванов П.П. Очерк по истории Средней Азии ( XVI   – середина Х I Х
в.). М., 1958. С. 230.
15. Йўлдошев   М.Й.   Хива   хонлигида   феодал   ер   эгалиги   ва   давлат
тузилиши. – Тошкент, 1959.
16. Неъматов   Т.   Хива   билан   Россия   ўртасида   муносабатлар   тарихига
доир баъзи манбалар (XIX асрнинг 20-50-йиллари). –  Тошкент, 1957.
138-бет.
17. Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Тошкент, 1959.
18. Баёний.   Шажарайи   Хоразмшоҳий.   Мазкур   кўлёзма   фонди.   Инв
№9596.   Нашрга   тайёрловчи,   луғат   ва   изоҳлар   муаллифи   Иқболой
Адизова.   Масъул   муҳаррир   Нуфатулла   Жумаев.   –   Тошкент:
Камалак, 1991,175-бет.
19. Огаҳий. «Риёз  уд-давла»  ва «Зубдат  ут-таворих». 5-жидд.  Тошкент:
Ғафур Ғулом  номидаги  Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. Нашрга
тайёрловчи С.Долимов. 
20. Огаҳий.   «Жомеъ   ул-воқеоти   султоний»   ва   «Гулшани   давлат».   6-
жилд. – Тошкент, 1980. Нашрга тайёрловчи Ғ.Каримов.